islomovozi | Unsorted

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Subscribe to a channel

ISLOM OVOZI

ДИН УЧУН ҒАМИ БОР ИНСОНГА

Имом Халаф Ал-Балхий раҳимаҳуллоҳ (205 ҳижрий сана) бир масала ҳақида сўралганда жавоб беришдан бош тортди.

Савол берган киши: "Кимдан сўрашимни тавсия қиласиз?", деди.

Имом Халаф жавоб бериб: "Ҳасан ибн Зиёддан" деди.

(Имом Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шогирдларидан).

- "Ҳасан ибн Зиёд Кўфа шаҳрида-ку!", дейилди.

(Кўфа шаҳри Ироқда, Балх шаҳри Афғонистонда).

Шунда имом Халаф: "Дин ғами бор инсон бўлса Кўфа яқин" деди.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бугун янги ҳилол кўринмагани хабар қилинмоқда.
Шунга биноан Рамазон ойининг биринчи куни эртага эмас, унинг эртаси пайшанба куни бўлади.
Бу ҳали норасмий хабар. Иншоаллоҳ расмий хабар чиққанида яна эълон қиламиз.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(25) Фазоилул-Қуръон

t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

#Oddiy_haqiqat

Кундалик ҳаётини Ягона Зотга ибодат қилиш - таҳорат олиб, намоз ўқиб, Қуръон тиловати билан бошлайдиган инсондан кўра бахтлироқ ҳеч ким йўқ.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(2)

ИЙМОН КИТОБИНИНГ БОШЛАНИШИ

Иккинчи қисм


(Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби, биринчи боб муқаддимаси давоми)


Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҲАЛОЛ ЛУҚМА ВА ҚАЛБ

Умар ибн Солиҳ имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўради:

Қалблар нима билан юмшайди?

У киши тикилиб назар ташлади, сўнг бир оз ерга қараб туриб жавоб берди:

"Ҳалол луқма билан"

(Табақотул-ҳанобила: 1/219)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шаъбон ойи Рамазонга тайёрланиш ойи
https://www.islomovozi.com/?p=5297

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шаъбон ойи ҳилоли кўрингани хабар қилинди. Барчамизга муборак бўлсин. Муборак Рамазон ойига ҳам етказсин, тоат-ибодатларда бардавом қилиб, Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин...

* Қуйидаги сатрларда шаъбон ойи ҳақидаги мақолаларимизнинг ҳаволаларини қўйиб борамиз иншоаллоҳ.

/channel/islomovozi/5856

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"НАВБАТДАГИ ЗИЛЗИЛА ОЛДИДА АВВАЛГИЛАРИ ҲОЛВА БЎЛИБ ҚОЛАР ЭКАН..." дейишдан олдин эътиқодимизни ҳам амалларимизни ҳам ислоҳ қилиб олайлик

#Zilziladan_saboqlar давоми

Келажакда нималар бўлишини, қайсидир воқеа қачон, қаерда, қандай, қай даражада рўй беришини ёки умуман рўй бермаслигини Ягона Аллоҳнинг Ўзидан бошқа ҳеч ким аниқ билмайди.

Ким ғайб илмини билишни даъво қилса Аллоҳ таолога кофир кимсага айланади. Аллоҳ Ўзи асрасин...

Лекин, такрор-такрор Ер қимирлаши ҳақидаги хабарлар ёки даҳшатли зилзилалар ҳақидаги мишмишлар хавфи остида яшаш бизни тақволи, таоат-ибодатли, моддий ҳаётга меҳр қўймайдиган зоҳид, ҳақиқий мўмин бўлиб тарбияланишимизга сабаб бўлса ажабмас.

Аллоҳ таолонинг ҳар бир амру фармони, қазои қадари буюк ҳикматларни ўз ичига олган бўлади, гарчи уларни аксариятимиз билмаётган бўлсакда.

Ўзи биз кўпинча ҳар лаҳзада ўлим келиб қоишини ёки бошқа бирон мусибат тўсатдан бошимизга тушиб қолишини унутиб, шу дунёда роҳату фароғатда яшашни излаб, дунё ташвишларига, ёлғончи зебу зийнатларига қаттиқ берилиб кетамиз.

Ваҳоланки динимиз бизни ҳеч қачон бу дунё ҳаётига хотиржам бўлиб қолмасликка чақиради. Бу дунё табиатини Аллоҳ шундай яратган - кутилмаган бир лаҳзада тўсатдан тугаб қолади!

Бу табиатни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Шундай экан, унга мослашиб яшашдан бошқа чорамиз йўқ.

Ўтган кунлардаги каби воеалар рўй берган пайти Аҳли Сунна вал-жамоат эътиқоди нақадар буюк ва мукаммал эътиқод эканига яна бир бор амин бўламиз.

Зеро, бу соф эътиқод инсоннинг ҳам руҳий ҳам моддий эҳтиёжларини эътиборга олади. Бу эътиқод илоҳий тақдиротга тўла таслим бўлиб яшаш билан бирга шариати мутаҳҳара буюрган моддий сабабларни ҳам бажаришга, айни дамда бу моддий сабабларга боғланиб қолмасликка, балки доимо Аллоҳга илтижолар қилиб, У Зотнинг ягона Ўзига зорланиб, хорланиб, тоат-ибодатда бўлиб яшашга ўргатади.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибн Умар розияллоҳунинг елкаларини ушлаб насиҳат қилдилар:

"كن في الدنيا كأنك غريب أو عابر سبيل".

"Дунёда гўё бир ғариб инсондек ёки йўлдан ўтиб кетаётган бир мусофирдек бўлгин!".

Кейин Ибн Умар (ўзларининг авлодлари ва шогирдларига) насиҳат қилиб айтардилар:

"Тун келганда тонг отишини кутма, тонг отганда тун келишини кутма! Соғлик пайтингни ғанимат билиб қол, беморлик келиб қолишидан олдин, тирик бўлиб турган лаҳзангда ўлимингга тайёрланиб тургин!"


(Имом Бухорий ривояти, 6416- ҳадис)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(23) Фазоилул-Қуръон

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Асалим, жоним, жигарим, фитрати бузилмаган болагинам, биз сендан ўрганишимиз керак Раббимиздан ҳеч қачон умидсиз бўлмасликни

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Сурия, Туркия ва бошқа диёрларда зилзилалар дохил турли мусибатлар билан синалаётган инсонлар барча оламларни йўқдан бор қилиб Яратган Зот Аллоҳ таолонинг қулларидирлар. Ҳаммалари У Зотнинг амрига ва тақдирига таслим бўлишлари фарз ва қарздир.

Аллоҳ азза ва жалланинг ҳар бир ишида биз билган-билмаган буюк ҳикматлар бор деб, шак-шубҳа қилмасдан иймон келтиришимиз ва шундай кучли иймонда собитқадам туришимиз шарт.

Меҳрибон ва Қодир Раббимиз Ягона Аллоҳ Ўзи уларга раҳм қилсин, У Зотнинг қазои қадаридан чин қалби ила рози бўладиган сабр-бардошли мўмин бандалари қаторида туришларини насиб айласин, жамики бало-ю офатлардан тезроқ қутқарсин, куфру исёнлардан нажот берсин...


/channel/islomovozi/5846

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(9)

РИМ ИМПЕРАТОРИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСИ ШАРИФ ШАРҲИ

Охирги қисм


(Саҳиҳул-Бухорий, 1-боб: Ваҳй бошланиши қандай бўлган?)


Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(8)

РИМ ИМПЕРАТОРИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСИ ШАРИФ ШАРҲИ

Саккизинчи қисм


(Саҳиҳул-Бухорий, 1-боб: Ваҳй бошланиши қандай бўлган?)

Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Ҳақиқий шараф, обрў-мартаба камтарликда. Ҳақиқий иззат, шону шавкат тақвода (Аллоҳ учун тақволи ҳаёт кечириб ўтишда)

Иброҳим ибн Шайбон раҳимаҳуллоҳ, Ахлоқ мавсуасидан иқтибос

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

1444 ҲИЖРИЙ САНА, 2023 МИЛОДИЙ ЙИЛ 23-МАРТ ПАЙШАНБА МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ БЎЛАДИ

1444 ҳижрий сана шаъбон ойининг 29-куни Қуёш ботган лаҳзаларда самода янги ҳилол кўринмагани учун 2023 милодий йил 22-март чоршанба шаъбон ойининг 30-куни деб ҳисобланди.

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси 21-март кечқурун эълон қилган расмий қарорида ҳам самода янги ҳилол кўринмагани туфайли чоршанба шаъбон ойининг 30-куни деб ҳисобланиши айтилди.

Шундай қилиб, рамазон ойининг биринчи куни 2023 йил 23-март пайшанба куни бўлади иншоаллоҳ..

Фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти барча мусулмонларни рамазон ойи билан муборакбод этади.

Устимизга ташриф буюриб келаётган ушбу муборак рамазон ойини холис Аллоҳ учун, Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда кундузлари рўза тутиб, кечалари таровиҳ ва таҳажжуд намозларини ўқиб, қўлимиздан келганича хайри эҳсонлар қилиб ўтказишимизга Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчамизни муваффақ айласин ва Ўз даргоҳида гўзал ва мукаммал суратда қабул этсин…

(Ислом Овози таҳририяти)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(4)

ИЙМОН КИТОБИ

Тўртинчи қисм

(Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби)

Биринчи ҳадис шарҳининг биринчи қисми


Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(3)

ИЙМОН КИТОБИНИНГ БОШЛАНИШИ

Учинчи қисм


(Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби, биринчи боб муқаддимаси давоми)

Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(138) Риёзус-солиҳин китоби (25-боб: Омонатларни адо этиш боби)

* 199-ҳадис шарҳи


/channel/riyozussolihin

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(24) Фазоилул-Қуръон

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шаъбон ойи бошланди, қарзларимизни тезроқ адо этиб олайлик
https://www.islomovozi.com/?p=11666

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шаъбон ойида 3 та муҳим амал
https://www.islomovozi.com/?p=12065

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(137) Риёзус-солиҳин китоби (24-боб: айтаётган сўзига қилаётган иши тескари келган кишининг жазоси)

* 198-ҳадис шарҳи

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(1)

ИЙМОН КИТОБИНИНГ БОШЛАНИШИ

Биринчи қисм

(Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби, биринчи боб муқаддимаси
)

Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ПАШШАНИНГ ҚАНОТИ ВА ДУНЁ

#Zilziladan_saboqlar

"Агар Аллоҳнинг ҳузурида бу дунёнинг битта пашшанинг бир дона қанотичалик қадри бўлганда биронта кофирга бир ҳўплам сув ҳам бермасди".


Бу сўзлар ўзларича бир нарсаларни тўқиб олмайдиган, ўзларича гапирмайдиган зот - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларидир. (Имом Термизий Сунан тўпламида дунёнинг қадрсизлиги ҳақидаги бобда ривоят қилган, имом Нававий "Солиҳлар бўстони"нинг зоҳидлик бобида келтирган).

Бу ҳадиси шариф бутун оламларни - тириллион-тириллион юлдузлару сайёраларни яратган, мўмин бандаларига эса абадий жаннатларни тайёрлаб қўйган Аллоҳ таолодан келган хабар.

Биродари азизлар, бу дунёга берилиб кетмайлик.

Ҳамма гап нариги дунёда - Охиратимизни обод қилишда.

Бу бир лаҳзалик дунё фақат "Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Расулуллоҳ" деб иймон келтириб, Аллоҳга ибодат қилиб, ўткинчи нафасларимизни дин хизматига бағишлаб, муҳтожларга ёрдам бериб савоб йиғиб олишимиз учун, холос.

/channel/islomovozi/5850

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Зилзила бизга ўзини танитиб, ўзининг куч-қувватини кўрсатиб қўйиш учун эмас, балки ўзимизни ўзимизга танитиш, аслида биз - Аллоҳ раҳм қилмаса - ҳеч киммаслигимизни ёдимизга солиб қўйиш учун юборилди !

Аллоҳу аълам.

/channel/islomovozi/5847

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(136) Риёзус-солиҳин шарҳи (23-боб: «амри маъруф ва наҳий мункар» боби, охирги қисм)

* 196-197 ҳадислар

/channel/islomovozi/5845

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(22) Фазоилул-Қуръон

/channel/islomovozi/5843

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(21) Фазоилул-Қуръон

/channel/islomovozi/5841

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(7)

РИМ ИМПЕРАТОРИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСИ ШАРИФ ШАРҲИ


Еттинчи қисм

(Саҳиҳул-Бухорий, 1-боб: Ваҳй бошланиши қандай бўлган?)

Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -

/channel/islomovozi

Читать полностью…
Subscribe to a channel