islomovozi | Unsorted

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Subscribe to a channel

ISLOM OVOZI

НАВОИЙ ҲАҚИҚИЙ АБЛАҲЛАР ҲАҚИДА

Шайх Обидхон қори, Ҳуд сураси тафсири маърузаларидан иқтибос
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -


t.me/islomovozi/6324

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(161) Риёзус-солиҳин дарси (26-боб давоми), 219-ҳадис шарҳи

* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам инсон - Аллоҳнинг қули, илоҳий хислатлари йўқ
* Қози ҳузурида даҳо бўлиш керак. Қонунни билмайдиган ва ўз даъвоси ҳақ эканини баён қилиб беролмайдиган инсон ютқизиб қўяди
* Автомобиль йўл қоидаларини динимизга қандай алоқаси бор?
t.me/islomovozi/6322

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Аллоҳнинг қуллари бўлган ҳолимизда, Ўзининг неъматлари ила тинч-омон тонг оттирдик, Алҳамду лиллааҳ...
Кунимизни Қуръони карим билан бошлаймиз, хайрли, баракали бўлади...


Шайх Мансур Ас-Солимий тиловати

Бақара сураси, 51-53 оятлар

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Даъват йўли – кураш, сабр, собитқадам бўлиш ...

Шайх Обидхон қори, Ҳуд сураси тафсири маърузаларидан иқтибос
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Алҳамду лиллааҳ , Ироқ диёри, пойтахт Бағдод узоқ давом этган турли-туман мусибатлардан сўнг ўзлигини топиб, қайтадан оёққа тураяпти...
Мағфиратли Раббимиз Аллоҳ таоло келажак авлодларимизни биздан яхшироқ, ҳақиқий мўмин бандаларидан қилсин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ АКСАР ҚИСМИДА РЎЗА ТУТИШ УЛУҒ САВОБЛИ АМАЛ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

سُئِلَ [النبي صلى الله عليه وسلم]: أَيُّ الصَّلَاةِ أَفْضَلُ بَعْدَ المَكْتُوبَةِ؟ وَأَيُّ الصِّيَامِ أَفْضَلُ بَعْدَ شَهْرِ رَمَضَانَ؟

فَقالَ عليه الصلاة والسلام:

«أَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ المَكْتُوبَةِ الصَّلَاةُ في جَوْفِ اللَّيْلِ، وَأَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ شَهْرِ رَمَضَانَ صِيَامُ شَهْرِ اللهِ المُحَرَّمِ».

رواه مسلم برقم 1163

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди: Фарз намозлардан кейинги ўринда турадиган энг афзал намоз қайси намоз ва рамазон ойи (рўзаси)дан кейинги ўринда турадиган энг афзал рўза қайси рўза?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз туннинг ич-ичида (яъни, учинчи қисми кирганда) ўқиладиган намоз. Рамазон (ойи рўзаси)дан кейин энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи (ичида тутиладиган рўза)дир!».


(Саҳиҳи Муслим, 1163-ҳадис)

ЭСЛАТМА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойидан бошқа ҳеч қайси ойни тўлиқ равишда рўза ойига айлантириб олмаганлар.

Шунинг учун муҳаррам ойининг аксар қисмини рўза билан ўтказилган тақдирда ҳам баъзи кунларида рўза тутмаслик лозим бўлади.

روى مسلم (746) عن عائشة رضي الله عنها أنها قالت:

وَلا أَعْلَمُ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَرَأَ الْقُرْآنَ كُلَّهُ فِي لَيْلَةٍ، وَلا صَلَّى لَيْلَةً إِلَى الصُّبْحِ، وَلا صَامَ شَهْرًا كَامِلا غَيْرَ رَمَضَانَ.

وروى البخاري (1971) ومسلم (1157) عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ:

مَا صَامَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَهْرًا كَامِلا قَطُّ غَيْرَ رَمَضَانَ.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилиб айтадилар:

«Аллоҳнинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор марта Қуръоннинг ҳаммасини бир кечада ўқиб чиққанларини, тунни (бошидан бошлаб) тонг отгунча намоз ўқиб ўтказганликларини ва рамазондан бошқа бирон ойда комил суратда (бошидан охиригача) рўза тутганликларини билмайман».

(Саҳиҳи Муслим: 746-ҳадис).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳам ривоят қилиб айтдилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазондан бошқа ҳеч қайси ойда мукаммал тарзда (29 кун ёки 30 кун давомида) рўза тутмаганлар».

Аллоҳу аълам.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Кунимиз хайрли, баракали бўлиши учун тонггимизни Қуръони карим билан бошлаймиз

Шайх Ҳайсам Ад-Духайн тиловати

Бақара сураси, 49-51 оятлар


/channel/islomovozi/6309

Енгил тиловатлар канали
/channel/quran_30_mp4

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҚАЛБИМ ЎЗБЕКИСТОН
* Қалбимиз Ўзбекистонимизда, у ердаги
халқимиз келажаги учун қайғурамиз...
* Исломга нисбатан қандай сиёсат олиб борилиши
керак?
* Ҳукуматнинг қаттиққўллиги ватанимизни бугунги
аҳволга олиб келди

Би Би Си
радиосининг Обидхон қори билан суҳбатидан лавҳа
Радиосуҳбатлар
архивидан, 2007 йил

t.me/islomovozi/6307

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(160) Риёзус-солиҳин дарси (26-боб давоми), 218-ҳадис шарҳи
* Ҳақиқий касодга учраш қандай ва қачон рўй беради? Ундан ҳушёр тортиб нажот топиш йўлини биласизми?
* Тоғдек-тоғдек савобларни йиғган кишини дўзахга улоқтириб юборилиши мумкинми?
* Қиёмат куни ҳам "емаган сомсага пул тўлаш"га ўхшаш ҳолат рўй берадими?
/channel/islomovozi/6305

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

МУҲАРРАМ ОЙИ, 1446 ҲИЖРИЙ САНА БОШЛАНДИ

Ҳозир (бир неча дақиқа олдин) Маккаи мукаррамада шом намози ўқиб бўлинди. Бу кеча Муҳаррам ойининг биринчи кечаси. Ушбу Муҳаррам ойи кириши билан янги ҳижрий сана – 1446 йил бошланди.

Абдуллоҳ ибн Ҳишом Ал-Қураший Ат-Таймий розияллоҳу анҳумодан ривоят.

عن عبد الله بن هشام بن زُهرة القُرَشِي التَّيْمِي رضي الله عنهما أنَّه قال:
كَانَ أَصحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَعَلَّمُونَ هَذَا الدُّعَاءَ كَمَا يَتَعَلَّمُونَ القُرآنَ إِذَا دَخَلَ الشَّهرُ أَو السَّنَةَ:
«اللَّهُمَّ أَدخِلهُ عَلَينَا بِالأَمنِ وَالإِيمَانِ، وَالسَّلَامَةِ وَالإِسلَامِ، وَجِوَارٍ مِنَ الشَّيطَانِ، وَرِضوَانٍ مِنَ الرَّحمَنِ».
رواه الإمام أبو القاسم البَغَوِي في «معجم الصَّحابة» (3/ 372-373) برقم (2127) ، فقال: حدَّثني إبراهيم بن هانئ، حدَّثنا أَصْبَغُ قال: أخبرني ابن وَهْبٍ، عن حَيْوَة، عن أبي عَقِيل، عن جدِّه عبد الله بن هشام، به.
وهذا إسنادٌ صحيحٌ موقوفٌ على شرط الإمام البخاري، غير أبي إسحاق إبراهيم بن هانئ النَّيْسَابُوري شيخ البَغَوِي: وثَّقه الأئمَّة.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари (янги) ой ва (янги) йил кираётган (кунлар)да қуйидаги дуони худди Қуръонни ўрганишганидек ўрганиб олардилар:

"اللَّهُمَّ أدْخِلْهُ عَلَيْنَا بِالأمْنِ وَالإيمَانِ، وَالسَّلاَمَةِ وَالإسْلاَمِ، وَجِوَارٍ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَرِضْوَانٍ مِنَ الرَّحْمَنِ"

«Эй Аллоҳ, бу (янги ой ва янги йил)ни омонлик ва иймон, саломатлик ва ислом ила, шайтондан паноҳ бўладиган ва Раҳмон розилиги насиб этиладиган қилиб киритгин».

(Имом Бағавий ривоятлари: Мўъжамус-саҳоба китоби: 3/544. Имом Ибн Ҳажар: «Имом Бухорий шартига мувофиқ» деганлар. «Ал-Исоба» китоби: 4/218)

Ушбу дуонинг арабча ўқилишини крилл алифбосида қуйидагича ёзиш мумкин:

«Аллоҳумма адхилҳу алайнаа бил-амни вал-иймаан, вас-салаамати вал-ислаам, ва живаарин минаш-шайтон, ва ризваанин минар-Роҳмаан»

/channel/islomovozi/6303

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ЎЗБЕКИСТОНДА ТОПИЛМАЁТГАН ЭРКИНЛИКЛАР

Би Би Си радиосининг Обидхон қори билан суҳбатидан лавҳа


Радиосуҳбатлар архивидан

/channel/islomovozi/6301

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бугун янги ҳилол кўринмади. Эртага - шанба (6-июл) зулҳижжанинг 30-куни, 1445 ҳижрий сананинг энг охирги куни.
Якшанба (7-июл) куни янги йил - 1446 ҳижрий сана 1-муҳаррам куни


/channel/islomovozi/6299

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

КИМ НИМА ЮТҚИЗЯПТИ?

Шайх Обидхон қори суҳбатлари, Жин сураси тафсиридан қисқа лавҳа

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(159) Риёзус-солиҳин дарси (26-боб давоми), 217-ҳадис шарҳи
* Қарзини тўламасдан ўлган шаҳид ҳукми
* Ҳақиқий жиҳод майдонидан қочиб кетиш улкан гуноҳлардан
* Рибо - судхўрлик билан шуғулланадиган кофирга рибо асосида қарз бериш ҳукми
* Адашган тоифаларга раддия бериш одоблари ҳақида савол-жавоб
* Чуқур илмий масалаларни омма олдига олиб чиқиш ҳикматдан эмас

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҲАЖда вафот топишга тайёр бўлган ҚАЛБлар учун

Шайх Обидхон қори ҳаж сафаридан олган ибратларидан лавҳа
t.me/islomovozi/6293

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Болажонларга Қуръони каримдан дарс бериб келган Қуръон муаллими Қуръони каримдан дарс бериб ўтирган жойларида вафот этибдилар. (Мисрда). Нақадар гўзал хотима. Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло фирдавс жаннатида олий мақомларга кўтарсин, биздек ожизу гуноҳкорларга ҳам шунга ўхшаш гўзал хотималардан насиб айласин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Аллоҳнинг қуллари бўлган ҳолимизда, Ўзининг неъматлари ила тинч-омон тонг оттирдик, Алҳамду лиллааҳ...

Кунимизни Қуръони карим билан бошлаймиз, хайрли, баракали бўлади...

Шайх Ёсир Ад-Давсарий тиловати

Бақара сураси, 53-56 оятлар

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Даъват йўли – кураш, сабр, собитқадам бўлиш ...

Шайх Обидхон қори, Ҳуд сураси тафсири маърузаларидан иқтибос
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Одамларни ҳақ йўлга амри маъруф қилиш осонгина енгилгина кўчадиган, ўйнаб-ўйнаб, маза-маза қилиб юрадиган иш эмас".

Шайх Обидхон қори - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

t.me/islomovozi/6314

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

АҚЛГА СИҒМАЙДИГАН ҚИССАЛАР БОРАСИДА САҲИҲ ЭЪТИҚОД

Мадинаи мунаввара талабалари билан Муҳиддин Обидхон суҳбати

- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирсин, ҳақ йўлда собитқадам қилсин -

t.me/islomovozi/6312

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

БУ КЕЧА САҲАРЛИК ҚИЛИБ РЎЗА ТУТАМИЗ, ЭРТАГА ҲАМ ИНШОАЛЛОҲ

Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннат.

Эртага душанба Тосуо (9-муҳаррам) куни 2024 милодий йил 15-июлга тўғри келаяпти.

Ошуро (10-муҳаррам) рўзаси 2024 милодий йил 16-июл сешанбага тўғри келаяпти.

Ошуро Ислом динимизда улуғланган айёмлардан бири. У кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ва у кишига эргашган мўминларга нажоту нусрат бериб, Фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб ташлаган.

Ошуро куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳи сағираларимиздан покланиб оламиз Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва мадади ила.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаррамнинг 9-куни (Тосуо)ни ҳам Ошуро куни билан бирга рўза тутишга тарғиб қилганлар.

Умид қиламизки, мўмин-мусулмонлар ушбу икки кун (Тосуо ва Ошуро кунлари)да рўза тутиб олиш фурсатини ғанимат биладилар.

Раҳмону Раҳийм бўлган Зот барчамизнинг тоат-ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.

Устозимиз шайх Обидхон қорининг суҳбатларини қайта-қайта эшитиб, турли хил ижтимоий тармоқлар орқали умум халқ орасида такрор-такрор тарқатиб туриш устозимизнинг зиммамиздаги ҳақларидан бири деб биламиз, зеро у кишининг суҳбатлари иймонимизни кучайтириб турадиган манфаатли панд-насиҳатларга бой, Қодир Аллоҳ у кишига Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин …

t.me/islomovozi/6310

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(52) Фазоилул-Қуръон

/channel/islomovozi/6308

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҚАЛБИМ ЎЗБЕКИСТОН

* Қалбимиз Ўзбекистонимизда, у ердаги
халқимиз келажаги учун қайғурамиз...
* Исломга нисбатан қандай сиёсат олиб борилиши
керак?
* Ҳукуматнинг қаттиққўллиги ватанимизни бугунги
аҳволга олиб келди

Би Би Си
радиосининг Обидхон қори билан суҳбатидан лавҳа
Радиосуҳбатлар
архивидан, 2007 йил

/channel/islomovozi/6306

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"ЯНГИ ЙИЛ ДУОСИ" ҲАҚИДАГИ ЭЪТИРОЗГА ЖАВОБ

Абдуллоҳ ибн Ҳишом Ал-Қураший Ат-Таймий розияллоҳу анҳумо ривоят қилган дуони таржимаси билан Ислом Овози саҳифасида эълон қилганимиздан сўнг биродарларимиздан бирлари эътироз билдирдилар, гўё биз бу ривоятни нотўғри таржима қилиб, янги йилни байрам қилишга чақираётган эканмиз.

Жавобимиз заруратсиз узайиб кетмаслиги учун асосий иккита нуқтага тўхталиш билан кифояланамиз.

Аввало, шу ўринда бизга эътироз билдирган биродаримиз соф динимиз учун қайғуриб, суннати набавийя ҳимояси йўлида ҳаракат қилганликлари учун у кишига ташаккуримизни изҳор этамиз. Турли-туман бидъатларни рад этиб, динимизни мусаффо ҳолида асраб, ҳимоя қилиб туришга ҳаракат қилаётган барча мўммн-мусулмонлардан Аллоҳ рози бўлсин. Холис ният билан суннати набавийяга амал қилиб яшаш барчамиз учун бутун ҳаётимиздаги энг зарур бурчдир.

Биринчи нуқта: таржима қилишда хато қилмаганлигимиз


Буни исботлаб ўтиришга муҳтож эмасмиз деб ўйлаймиз. Араб тилини ҳам ўзбек тилини ҳам яхши билган кишилар таржималаримиз тўғри бўлаётганини билиб, кузатиб боришмоқда деган умиддамиз. Бир тилдан бошқа тилга таржима қилишда баъзи ўринларда қавс ичига олиб изоҳ бериб ўтиш зарурати пайдо бўлиши шу соҳадаги барча мутахассисларга маълум ҳақиқат.

Иккинчи нуқта: саҳиҳ ривоят билан Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳумодан собит бўлган дуонинг ёнига ҳеч қандай қўшимча амал – янги йилни байрам қилиш деган нарсани қўшмаганлигимиз


Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳумо саҳобаи киромларнинг номларидан сўзлаб ўргатган дуолари аввал эълон қилганимиздек қуйидагича:

"اللَّهُمَّ أدْخِلْهُ عَلَيْنَا بِالأمْنِ وَالإيمَانِ، وَالسَّلاَمَةِ وَالإسْلاَمِ، وَجِوَارٍ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَرِضْوَانٍ مِنَ الرَّحْمَنِ".

Ушбу дуонинг арабча ўқилишини крилл алифбосида қуйидагича ёзиш мумкин:

«Аллоҳумма адхилҳу алайнаа бил-амни вал-иймаан, вас-салаамати вал-ислаам, ва живаарин минаш-шайтон, ва ризваанин минар-Роҳмаан».

Бу дуони ҳар бир қамарий ой тугаб, ундан кейинги қамарий ой бошланганда, шунингдек, зулҳижжа ойи тугаши билан ана шу ҳижрий йил якун топиб, муҳаррам ойи кириши билан ундан кейинги ҳижрий сана бошланганда ўқилади. Бу билан янги йилни байрам қилиб нишонлаётган бўлмаймиз. Балки, саҳобалар ўргатган дуони ўқиб дуо қилган бўламиз ва бу дуони қамарий ой ва ҳижрий сана бошланаётганда ўқиймиз, милодий ой ёки милодий йил бошланаётганда эмас. Милодий ой ва милодий йил биз - мусулмонларники эмас, биз уларга қараб ўтирмаймиз.

Қисқа жавобимиз шундай. Бу жавобни ҳам, Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳумо ривоят қилган дуонинг таржимасини ҳам Ислом Овози саҳифасига тайёрлаб тақдим этган биродаримиз / Муҳиддин Обидхон ўғли.

Муҳиддин Обидхон ўғли таржимаи ҳоли билан танишишни истаган биродарлар қуйидаги ҳаволага киришлари мумкин
https://www.islomovozi.com/?p=6827

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Рамзий сурат

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ЎЗБЕКИСТОНДА ТОПИЛМАЁТГАН ЭРКИНЛИКЛАР

Би Би Си радиосининг Обидхон қори билан суҳбатидан лавҳа


Радиосуҳбатлар архивидан

t.me/islomovozi/6300

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(51) Фазоилул-Қуръон

t.me/islomovozi/6298

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

КИМ НИМА ЮТҚИЗЯПТИ?

Шайх Обидхон қори суҳбатлари, Жин сураси тафсиридан қисқа лавҳа

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(50) Фазоилул-Қуръон

/channel/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҲАЖда вафот топишга тайёр бўлган ҚАЛБлар учун

Шайх Обидхон қори ҳаж сафаридан олган ибратларидан лавҳа
/channel/islomovozi/6292

Читать полностью…
Subscribe to a channel