islomovozi | Unsorted

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Subscribe to a channel

ISLOM OVOZI

КАЪБАИ МУАЗЗАМА

Масжидул-Ҳаромда бугунги жумъа


Маккаи мукаррама
15-12-1445 ҳ.
21/06/2024 м.


/channel/islomovozi/6290

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Шомдан кейин Жамаротда тош отиш бемалол, одамлар анча камайган. Текширувлар ҳам тўхтаган.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Мино водийсида ташриқ кунларининг биринчи кечаси бошланди

Маккаи мукаррама, 1445 ҳижрий сана, ҳаж мавсуми

* Ҳожилар ташриқ кунларининг кечаларида Минода бўлишлари ҳаж амалларидан, буюк ажр-савобли ибодат
.
/channel/islomovozi/6286

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

#Haj1445_2024

Ҳажнинг энг асосий биринчи фарзи - Арафот майдонига кириб Ягона Аллоҳ таолога ёлвориб дуо-илтижолар қилиш вақти бошланаяпти айни лаҳзаларда

t.me/islomovozi/6283

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Арафа куни бомдод намозидан кейин бошланиб, ташриқ кунларининг охирги намози – асрдан кейингача (23 та намоздан кейин) айтиладиган махсус такбирларнинг тартиб-қоидаси

Шайх Обидхон қори суҳбатларидан
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз ҳифзида асрасин ва шифои комил ато этсин -

t.me/islomovozi/6280

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله..
الله أكبر، الله أكبر، ولله الحمد..


التكبيرات بصوت مؤذن المسجد الحرام الشيخ ‎سهيل حافظ -حفظه الله-

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бақара сураси, 37-оят тиловати

(Муҳаммад Сиддиқ Миншовий, Абдулбосит Абдуссамад)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Такбир, таҳлил, таҳмид, тасбиҳ

(Масжидул-Ҳаром имоми Ёсир Ад-Давсарий овози)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(158) Риёзус-солиҳин дарси (26-боб давоми), 216-ҳадис шарҳи
...
* Дунёда маза қилиб яшаган кофир инсон қиёмат куни дўзахга бир лаҳзага чўктириб чиқарилганидан сўнг ўзини дунёда энг бахтсиз бўлиб, энг оғир азоблар ичида яшаб ўтганман деб ўйлайдиган бўлиб қолади
* Гуноҳдан тўхтаган кишининг айбини яшириш ислом одобларидан
* Шаҳидлик мартабасига етиш ҳам қарздор инсоннинг қарзини соқит қилмайди. Бировларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўз эгаларига адо этмагунича жавобгарликдан қутулмайди.
* Кофир кимсанинг исмини айтиб «Фалончи кофир дўзахий» деб айтиш жоиз бўлмайди, илло Қуръон ва Суннатда унинг исми очиқ-ойдин айтилиб дўзахий экани баён қилинган бўлса. Лекин умумий қоида шуки: кофирлар дўзахий эканлигида шубҳа йўқ.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Зулҳижжа ойининг аввалидан бошлаб ташриқ кунларининг охиригача (13-зулҳижжанинг шом вақтигача) кўп-кўп такбиру тасбиҳлар, таҳлилу таҳмидлар айтиб юриш суннат
/channel/islomovozi/6270

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Зулҳижжа ҳилоли Саудиянинг Ал-Ҳарийқ деган минтақасида кўрингани ҳақида ҳозиргина норасмий хабар тарқалди.

Саудия олий маҳкамаси томонидан расмий хабар эълон қилиниши кутилади.

/channel/islomovozi/6268

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ҲАЖГА БОРИШ УЧУН ПОРА БЕРИШ МАСАЛАСИ

Шайх Обидхон қори жавобларидан лавҳа
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз ҳифзида асрасин ва шифои комил ато этсин-

t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Аввал ҳажга борайми ёки ишлаб кўпроқ пул топиб уйланиб олиб кейин ҳажга борайми? ... Ўзбекистонга қайтганимда ҳажга боришга ҳар хил тўсиқлар бўлиши мумкин..."

Шайх Обидхон қорининг аудиожавоблари, Швеция, 2008 йил

t.me/islomovozi/6264

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Охиратга ишонмайдиган кимса учун, Дин айтаётган нарсаларни (яъни, "ҳаром ишнинг ва зулмнинг оқибати дўзах" деган хабарларни) "бунақа эътиқодлар хурофот, ёлғон..." деб турган киши учун ҳеч қандай чегара муҳиммас.

Ундай инсон шу биттагина дунёсида "маза қилиб яшаволиш" йўлида ҳар қандай чора-тадбирларни қўллаши мумкин ва бу нарсани ўзига ўхшаганлар "ҳақиқий ақлли, заковатли инсон шундай қилади-да, қандини урсин..." деб таърифлашади, гарчи унинг чора-тадбирлари ўзидан бошқаларни янчиб ташлайдиган бўлса ҳам, худди бугун -масалан- Б. Нетаняҳу нафақат Ф а л а с т и н, балки ҳатто босқинчиларнинг ўзларининг "исроил" деб номлаб олган давлатлари ҳам парчаланиб кетишига сабабчи бўлса ҳам Нетаняҳу ўзининг мансабини сақлаб қолиш йўлида барча ўйинларни ўйнаб кўраётганидек. Чунки, у шундай қилмаса уни ўзининг рақиблари йиқитиб қамашади. У ҳеч қачон ўзига ўзи айтмайдики: "мени деб шунча инсонлар кирилиб кетаяпти, Охиратда Аллоҳга нима дейман, дўзахга ташлаши мумкин мени, мен тезроқ тавба қилиб олай шу дунёда, майли бу дунёдагилар мени қамаб жазолашса ҳам мен дўзахдан қутқаришим керак ўзимни, бу дунё ўткинчи, асосий ҳаёт нариги дунёда, нариги дунёни бу дунёдан устун қўйишим керак". Бундай иш - ўз нафсининг дунёвий истакларини тўхтатиб қолиш ҳеч қачон динга ишонмайдиган, динга амал қилмайдиган инсондан содир бўлмайди. Улар бундай ишни ғирт ақлсизлик, хурофотга эргашиш, аҳмоқлик , қолоқлик" деб билишадику.

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ЧАЛҒИТУВЧИЛАРГА АЛДАНМАЙЛИК

Шайх Обидхон қори суҳбатларидан қисқа-қисқа лавҳалар силсиласи -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло доимо Ўз ҳифзи-ҳимоясида асрасин-

t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Ифоза тавофи охирги вақти қачон?

Бир оз ихтилофли масала...
Баъзи уламоларнинг раъйлари бўйича :
"Зулҳижжа ойининг охиригача жоиз. Ундан кеч қолса тавоф қилиши билан бирга қўй сўйиши вожиб бўлади...".

Ифоза тавофи ҳаж амалларининг энг катта фарз амалларидан бири, модомики ҳожининг ақл-ҳуши жойида экан у ҳеч қачон соқит бўлмайди. Қачон бўлса ҳам барибир бажариши керак. Бу нуқтада ихтилоф йўқ.
Аллоҳу аълам.
/channel/islomovozi/6289

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Yagona Allohni suygan qalblar naqadar kuchli, naqadar buyuk...

Alloh taolo bunday BUYUK ONALARIMIZNI O'z hifzida asrab, barchalariga hajji mabrurlar nasib etgan bo'lsin...
/channel/islomovozi/6287

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Азҳо байрамини барчамизга муборак қилсин...

* Бу лавҳа бугун (1445 ҳижрий сана 10-зулҳижжа якшанба куни) зуҳо вақти соат 10:00 да тасвирга олинди
/channel/islomovozi/6285

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Арафот майдонига яқинлашган биродарлар учун:

Арафот чегараси мана шундай катта лавҳалар билан белгилаб қўйилган. Шу чегара ичига киришингиз шарт токи ҳажнинг энг асосий рукнини бажара олишингиз учун.

Арафот майдонига кириб пешиндан кейин то шом вақти киргунча Ягона Илоҳимиз Аллоҳ таолонинг Якка Ўзига хорланиб, зорланиб дуо-илтижолар қилиш энг улуғ ибодат. Аллоҳ қабул этсин...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Нафл рўзаларнинг энг улуғи - Арафа рўзаси (ҳаж қилмаётганлар учун). Ҳозир Арафа кечаси. Шу кеча саҳарлик қилиш суннат. Шу рўза икки йиллик гуноҳи сағираларга каффорот.
/channel/islomovozi/6279

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Жумъа кечаси ва кундузи кўп-кўп салавот айтиш суннат

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Такбир, таҳлил, таҳмид, тасбиҳ

(Масжидул-Ҳаром имоми Ёсир Ад-Давсарий овози)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Эҳром либоси янги бўлиши керакми ёки отаси ишлатган эҳром либосини
кийиши афзалми?


Шайх Обидхон қори жавобларидан
лавҳа -Меҳрибон
Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз ҳифзида асрасин ва шифои комил ато этсин-

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(158) Риёзус-солиҳин дарси (26-боб давоми), 216-ҳадис шарҳи
* Мусулмон киши гуноҳ қилиб қўйса, агар Аллоҳ унинг гуноҳини кечирмаса, гуноҳига яраша жазосини олганидан сўнг охирги манзили жаннат бўлади
* Саҳобаи киромларнинг ораларида ҳам баъзи гуноҳларга қўл уриб қўйганлари бўлган. Улар ҳам инсонлар, баъзи гуноҳлари туфайли саҳобалик ҳурматлари кетиб қолмайди...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Саудия олий маҳкамаси Зулҳижжа ҳилоли кўринганини тасдиқлаб расмий баёнотини эълон қилди.

Зулҳижжа ойи бошланди.

Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги Аллоҳ таолога энг суюкли бўлган улуғ кунлардир. Бу кунларни солиҳ амаллар билан ғанимат билиш барчамизга насиб бўлсин.


/channel/islomovozi/6269

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Зулҳижжа ҳилоли ҳали кўринмади, деб айтилаяпти норасмий хабарларда.

Саудия олий маҳкамаси томонидан расмий хабар эълон қилиниши кутилади.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчамизни кириб келаётган улуғ айёмларга иймону исломда, тоат-ибодатда етказишини ва бу муборак мавсумни солиҳ амаллар билан ғанимат билишга муваффақ қилишини сўраймиз ...

/channel/islomovozi/6267

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Аёл эридан олдин ҳажга бориши жоиз, маҳрамсиз сафар қилмаслиги фарз ..."

Шайх Обидхон қори жавоблари -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз ҳифзида асрасин ва шифои комил ато этсин-
t.me/islomovozi/6265

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(11)
НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

* Сулаймон Ал-Аъмаш 70
йил давомида жамоат намозидан – "такбиратул увло"дан кеч қолмаган
* Дунёвий ишларимизга
тааллуқли учта қоида: 1. бундай нарсаларга эътиборимизни, қайғуришимизни сусайтиришимиз,
2. уларга камроқ вақт ажратишимиз, 3. уларни бажаришдаги ниятимизни
ибодатга айлантиришимиз
* Санад – илмий шажара,
далил-исбот билан гапириш зарурлиги (Ибн Муборак сўзларининг шарҳи)
* Ҳужжатсиз ривоят
қилинган, тўқиб чиқарилган ривоятларга 2 та мисол
* Басра шаҳрининг
масжидида 50 йилгача биринчи сафни лозим тутганлиги билан лақабланган обид
* Таҳзибул-камол ва
Таҳзибут-таҳзиб китобларига ва уларнинг муаллифларига қисқа таъриф
* Саид ибн Мусайяб "40 йилдан бери
одамларни намоздан чиқиб келаётганликларини кўрмаганман"
Мударрис / Муҳиддин
Обидхон – Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин –

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Дунёвий илмлар ривожланишининг ўзи билан инсонлар ҳақиқатан инсон бўла олмаслигини, балки динга, охиратга иймон келтириб диний тарбия олишлари нақадар зарур эканлигини мана яна бир бор шу инсонларнинг ўзлари исботлашаяпти.

Бугунги кунда энг даҳшатли қирғинларни, энг даҳшатли ваҳшийликларни айнан моддий ривожланиш бўйича энг чўққига чиқиб тараққий топганлар бажаришаяпти ва иқтисодий, сиёсий, шаҳвоний манфаатлари тақозо қилаётгани туфайли қўллаб қувватлаб туришибди. ( Ғ а з з а аҳлини қириб ташлашаётгани, шу қирғинга ҳисса қўшиб босқинчи "исроил"ни қўллаб турган энг катта, энг бой , энг зўр ривожланган ширкатлар бунга яққол мисол).

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Ҳақ билан ботил ўртасида кураш ҳеч қачон тўхтамаган ва тўхтамайди ҳам, то қиёматгача. Муҳими, илм ва холис ният ила очиқ-ойдин кўриниб турган ҳақ томонда бўлиб синов дунёсидан ўтиб олиш.

Читать полностью…
Subscribe to a channel