islomovozi | Unsorted

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Subscribe to a channel

ISLOM OVOZI

(2)

АДОЛАТНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚОИМ ҚИЛИНГ

Нисо сурасидан мухтор оятлар тафсири

Иккинчи қисм


Шайх Обидхон қори
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-


t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Қадрига етилмаса ...

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(1)

АДОЛАТНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚОИМ ҚИЛИНГ

Нисо сурасидан мухтор оятлар тафсири

Биринчи қисм


Шайх Обидхон қори
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-


t.me/islomovozi/6106

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 2 )

ХОИНЛАР ЁНИНИ ОЛМАНГ

Нисо сурасидан мухтор оятлар тафсири

Иккинчи қисм


Шайх Обидхон қори -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-


t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ХОИНЛАР ЁНИНИ ОЛМАНГ

Нисо сурасидан мухтор оятлар тафсири

1-қисм


Шайх Обидхон қори -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-

t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(2)

НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

Иккинчи қисм: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай намоз ўқиган бўлсалар худди ана шундай намоз ўқий олган тобеий раҳимаҳуллоҳ қиссаси

Мадина талабалари билан иймоний суҳбатлар силсиласи


Мударрис / Муҳиддин Обидхон – Аллоҳ таоло гуноҳларини кечирсин –


t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 7 / Б )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати

ОХИРГИ ҚИСМ
/ Б бўлими

ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:

... Адабиёт масаласига келсак, энди аста-секинлик билан адабиётда ҳам тозаланиш, покланиш даври келаётганга ўхшайди, лекин очиғини айтганда, адабиёт шунча вақтнинг бу ёғида, энди сиз ҳам адабиётчи бўлганингиз учун Сиздан узр сўрайман, лекин очиғини айтайлик, адабиёт узоқ вақт тирикчилик манбаи бўлиб келди. Ҳалол, покиза одамлар ҳам бўлган. Лекин кўп ишлар яхши бўлмади-да. Мана энди бу ёғига адабиёт эътиқодга хизмат қилиши керак, деб ўйлайман. Диёнатга хизмат қилиши керак. Адабиётнинг бир жавҳари бўлиши зарур. Шунча вақтдан буён асос деб билинган нарса – жавҳар эмас экан. Асосий жавҳар – фақат пул экан. Энди фақат эътиқод, имон бўлиши керак.

Охиратда бериладиган мукофотдангина одамзот умидвор бўлса, унинг иши муваффақият билан тугайди. Агар адабиёт кўчасига кириб, шу ишнинг мукофотини шу кўчанинг нариги бошига бормасдан олиш керак бўлса, олади ҳам, йўқотиб ҳам кетаверади. Кўп қоғозлар исроф қилинди. Кўп адабиётчиларнинг умри. Афсус-ки, бефойда ўтиб кетди. Энди уларни халқ эсламайди. Эсласа ҳам, бир нохуш кайфият билан эслайди. Унақанги бўлиб адабиётчи бўлгандан кўра, яхшиси бир гадо бўлиб ёки фаррош бўлиб умр кечирган афзал. Буни мен фақат адабиётчиларгагина эмас – адабиётчилар мендан хафа бўлишмасин – ўзимга ўхшаган одамларга ҳам шундай дейман. Диндорларга, руҳонийларга, масжидларнинг имомларига ҳам шу гап. Ҳақиқий мукофотни биз Аллоҳдан жаннатда олишимизга умид қилишимиз керак. Ўшанда ёзилган асар ҳам бир умр сақланиб қолади, тарихга тилло ҳарф билан ёзилгандек бўлади, иншоаллоҳ. Бу дунёда ёзган асарингиз учун, балки тазйиққа учрарсиз, балки маломат тошлари ёғилар. Шунинг ҳаммасига сабр қилиб, ўша маломат тоши отилганда тиз чўкмаса, имондан кечмаса, бу одамнинг асари тарихга битилиб, ҳамма одам учун шоҳ асар бўлиб, жаннатга борганда ҳам иншоаллоҳ, кўп яхшиликларга сазовор бўлса керак.

Валлоҳу аъламу биссавоб.

(Шу билан ушбу тарихий суҳбат якунига етди. Иншоаллоҳ энди бу суҳбатнинг PDF нусхасини ҳам сайтимизга юклаб қўямиз. Меҳрибон Раббимиз устозимиз шайх Обидхон қори акага шифои комил ва чексиз ажрлар ато этсин, марҳум адиб Тоҳир Малик акага ҳам кўп-кўп дуолар қиламиз. Ушбу суҳбатни ёзиб олган, ўқиган, сақлаб келаётган, тарқатган, бизга ҳам етказган ва ундаги панд-насиҳатларга амал қилаётган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин, мазлум халқимизнинг аҳволини ислоҳ этсин, икки олам бахт-саодатини насиб айласин).

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 7 )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ

(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати давоми

ОХИРГИ ҚИСМ


https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid0XVwKCcN6bN39NTpQSC3g2y6ZTmHawst8Lo1MZgfet9Lk57hms1rNFoE7MYD5Wmvzl&id=100064455344959

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 6 / Б )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати давоми

VI ҚИСМ / Б бўлими


ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:


Сиз айтаётган қашқадарёлик –  ёлғончилардан бири бўлади, бу ҳам узоққа бормайди, бу ҳам барибир жавобини олади. “Бу энди қанақа ҳолат?” – дейилса, бу жинлар билан бўладиган муомала. Жинлар ҳозирги кунда анча қўзғолиб қолди, афтидан буларнинг ҳам президенти ошкоралик бериб юборганга ўхшайди. Илгари қилмаган ишларини энди қилишябди. Ҳеч кутилмаган воқеалар бўляпди. Ўшалар замон охир бўлиб қолганданми, бир ҳунаримизни кўрсатиб қолайлик, дебми, ҳар кимга келиб ётишибди. Улар асосан илмсиз одамларга келишади. Илмли одамларни қўлга олиш қийинроқ бўлади. Баъзи бир одамлар ҳам соддароқ, илмсиз одамлардан фойдаланади-ку. Пул бериб, бошқа қилиб, ўзига сотиб олганга ўхшаш, илмсизроқ одамларни, соддароқ одамларни, лақмароқ одамларни жинлар ўзига қул қилиб: “Сен пайғамбар бўлдинг”, – деб оддий одамларда йўқ баъзи бир хабарларни ҳам бериб туради, шу билан ақлни ўғрилайди.

Жинларда ҳам анча-мунча ахборот бор. Одамларнинг ақли етмайдиган ишларга уларнинг ақли етади. Шу билан кўпчиликни йўлдан уриб, ўзига сажда қилдиради, қул қилиб олади. Ўша фолбинлар ҳам худди шу нарсалар. Фолбин нима-ю, ўша “Мен пайғамбарман” деган нима, орасида айтарлик фарқ йўқ, номи бошқа холос. Бунга ишонганлар, “Фалончи пайғамбар бўлибди”, – деганлар диндан чиқади. Пайғамбаримизнинг охирги пайғамбар эканликларига мункир бўлади. Пайғамбарга қарши бўлган бўлади. Одам кофир бўлиб қолиши мумкин. Худо асрасин.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 6 )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ

(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати давоми

VI ҚИСМ


https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid02pLGnGJEhRj9GiWozuGYVGynpgNdxTV9nLXtocVa2FTqHj91REMTobxxNfRyfvGvrl&id=100064455344959

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 5 / В )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати давоми

V ҚИСМ / В бўлими


ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:


... Шу кунда биз кўп уламоларнинг тадқиқотларидан шу нарсаларни аниқлаб турибмиз-ки, илм-фан ҳайратда қоларли даражада Қуръони каримга хизмат қиляпди.

Ҳолбуки, илгари атеистлар: “Илм-фан ривожланса, дин туманга ўхшаб тарқалиб кетади”, – деб жуда шов-шув кўтаришиб, ҳовлиқишиб юришарди. Таажжуб-ки, бунинг акси бўляпди. Фан-техника ривожланган сари унинг ютуқларини шундай олиб келсангиз, Қуръон карим баён этган ҳақиқатларни тасдиқлаб турибди. Масалан, “Ёсин” сурасининг 38-40 оятларида Қуёшнинг ҳаракатланиб, ўз орбитасида сузиб бораётгани аниқ қилиб айтилган. Лекин офтоб ҳақида илм-фаннинг кашфиётлари яқиндагина тўғриланди. Бир минг тўрт юз йил илгари Қуръон шу гапни айтган маҳалда, бутун дунёга машҳур олимлар хали бу даражага етмаган эканлар. Уларнинг назарларида офтоб осмоннинг марказида қимирламай туради, ҳеч қаёққа юрмайди. Бошқа сайёралар офтоб атрофида айланади, деб тасаввур қилар эдилар. ХVI асрга келгандан кейингина Коперник гелиоцентрик система назарияси асосида олам марказида Қуёш туришини исботлади. Ундан кейин Қуёш ҳам ўз ўқи атрофидаги бутун оиласи билан қандайдир бир марказ атрофида ҳаракат қилар экан, деган фикрга фан олимлари яқинда келдилар. Демак, ислом фанга қарши эмас, балки ундан бир қанча муддат ўзиб кетган бўлар экан.

Қизиғи шунда-ки, дин бир гапни гапирган бўлса, эртасига ўша гапидан қайтаётгани йўқ. Аммо фан кеча бир маълумотни келтирган бўлса, бугун унинг зиддини кашф қиляпди. Фан олдиндан тахмин қилади, режа қилади, бугун фанда тўғри бўлган нарса эртага нотўғри бўлиб чиқаверади. Дин – битта гапиради, фан эса диннинг ўша битта қилиб кесиб айтган ҳақиқатига барибир айаниб-айланиб келиб қолади. Мана шунинг ўзи ҳам фан ҳақидаги тушунчани тўғрилаб олишга кифоя қилса керак. Мусулмонлар фанни яна-да чуқурроқ ўрганишлари учун бир ундов бўлса керак.

Бугунги кунда Қуръон каримда жуда ҳам кўп мисоллар, жуда ҳам қизиқ-қизиқ нарсалар шу фан орқали исбот бўлаётганини кўриш мумкин. Масалан, ер атрофи ҳаво қатлами билан ўралиб, инсон учун муносиб бўлган ҳаво қатлами ердагина мавжуд эканлигига бўлган ишораларни оятлардан ўқиш мумкин. Қуръони каримда бешта нарсани Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, дейилган. Шундан биттаси – онанинг қорнидаги фарзанд ўғилми ёки қизми, буни ҳеч ким билмайди, дейилган. Ҳозирги кунга келиб, кўпчиликка маълум-ки, баъзи жиҳозлар орқали онанинг қорнидаги болани туғилишидан бир неча ой олдин қиз ёки эркаклигини аниқлаш мумкин экан.

Ҳадисга қарасак, худди мана шу оятларнинг шарҳи сифатида Пайғамбар айтадилар-ки, онанинг қорнида ҳомила ётганига 42 кун бўлган вақтда осмондан бир фаришта тушиб, у туғиладиган боланинг ризқини, умрини, бахтини ёзар экан. Кейин охирида Аллоҳдан: “Ё Роббим, буни ўғил ёзайми, қиз ёзайми?” – деб сўрар экан. 42 кун бўлганда Аллоҳ таоло айтар экан: “Ўғил ёзгин” ёки “Қиз ёзгин” деб. Агар Аллоҳ Ўзи билдирмаса, бу 42 рақамини Расулуллоҳ қаердан олганлар? Энди бояги яратилган асбоблар ҳам соатма-соат 42 кун тўлмагунча ажратиб бера олмас эканлар. Шу 42 кунгача инсоннинг ҳамма аъзолари пайдо бўлар экан-у, лекин жинсий аъзоси ажрамай турар экан. Бу ёқдаги аъзолари мукаммал бўлгандан кейингина жинсий аъзоси ё ўғил,ё қизга ажрар экан. Уни эса Пайғамбаримиз ўзлари айтиб қўя қолганлар.

Демак, асбоблар ёрдамида у нарсани ажратган одам биринчи бўлиб билиб олган киши эмас. Фаришта аввал келиб, ёзган бўлади. Фаришта билди деган сўз у сирликдан чиқди, демакдир. 42 кунга қадар бола ўғил бўладими, қиз бўладими, фақат битта Зот – Аллоҳнинг Ўзига маълум эди. 42 кун бўлгандан кейин фариштасига айтди, демак, фариштасига маълум бўлди. Бу ёқда дўхтирларимиз билишган бўлишса, фариштадан кейин билган бўладилар. Мана бу ҳам фан билан диннинг ўртасини боғлашга кифоя қиладиган нарса.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 5 / А )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати давоми

V ҚИСМ / А бўлими


ТОҲИР МАЛИК:


– Мана шу масалада бир фикрни айтиш керак, бизда дин давлатдан ажратилган. Мактаб давлатники бўлгани учун дин мактабдан ҳам ажратилган. Лекин дин бир қоронғу бурчакка қамаб қўйилган, ўлимга маҳкум этилган деган гап ҳам эмас. Мана шу, “ажратилган” деган тушунчани сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф тушунганимиз учун ҳам биз маънавий жиҳатдан жар ёқасига келиб қолдик.

Давлат одамлари ҳам, дин одамлари ҳам бир ҳаводан нафас олишади, бир сувдан ичишади, бир жойда, ҳатто бир уйда яшашлари мумкин. Айтайлик, мен давлат одами бўлсам-да, менинг бувам ёки бувим намозхон бўлсалар. Биз қандай қилиб ажралишимиз керак? Бир-биримиз билан келишмасдан яшашимиз лозимми? Мен шуни сира тасаввур қила олмайман.

Диндорлар орасидаги нифоқ ҳақида куйиниб гаплашдик, давлат ва дин, дин ва мактаб орасидаги нифоқ ҳам жуда хавфли. Яна яқин тарихимизга қайтайлик: жадидлар эски мактабларга ислоҳ киритишмоқчи эди. Улар дунёвий илмларни билмасдан туриб, миллатни озодликка олиб чиқиш мумкин эмаслигини тушуниб етишди. Жадидларнинг деярли барчалари жуда катта диндор олимлар эди. Масалан, Маҳмудхўжа Беҳбудий ёки Мунаввар қори.

Қизиғи шунда-ки, жадидларни ўша пайтдаги оқ подшою губернатордан тортиб, ўз уламоларимизгача рад этишган. Туркистон ҳокими учун жадидлар хавфли куч эди. Диндорларнинг барчаси эмас, айрим жоҳиллар ҳам бўлган, улар назаримда, ўша эски мактаблардаги пайшанбаликлардан қуруқ қолишдан қўрқишгандир балки. Уларни уламо дейиш ҳам қийин, мактабдорлар деймиз, шекилли. Энди ўша келишмовчиликнинг яна чиқиб қолишидан ташвишдаман.

Ҳозир ўзингиз айтдингиз, ислом одамлари ҳеч қачон дунёвий илмларга қарши бўлмаган, ҳатто ҳадисларда ҳам дунёвий илмлар олиш зарурлиги айтилган. Энг сўнгги мисол: сиз имомлик қилаётган масжидга Саудия Арабистонидан Салмон қори келдилар. У киши 13 ёшларида қори бўлган эканлар. Лекин, дорулфунунда математика фанидан таҳсил кўрар эканлар. Ёшларимизга Салмон қорининг ҳаётлари ўрнак бўлиши керак деб ўйлайман. Дин ва илм олиш борасидаги ҳозир ўзингиз бошлаган фикрни давом эттирсангиз.


ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:


–  Жадидлар ҳаракатини эслаб ўтдингиз, жадидларга қарши бўлган одамларни эслаб, “улар уламо эмас” деган фикр ўтди. Менимча, бу нарсаларни сал бошқачароқ тушуниш керак. Ўша жадидчилик ҳаракатига қаршилик қилган одамлар ҳам, мадрасанинг оддийгина савод ўргатадиган даражасидагиа муаллимлари эмас.

Гап ёшлар ҳақида кетар экан, уларни қудратли тўлқинга ўхшатиш мумкин. Аммо бу кучли оқимни жиловлаб, уни жамият, халқ манфаатларига мувофиқ равишда етаклай оладиган куч мана шу муқаддас дину диёнатимиздир. Оталар: “Илгари ёшлик чоғимизда кўчада беш-тўртта қария гаплашиб турган бўлса, уларнинг олдидан қандай қилиб ўтиб кетишни била олмай, истиҳола қилиб қолар эдик”, – дейдилар. Бу ўша замондаги катта ёшлиларга Аллоҳ ато қилган ва улар авайлаб сақлай олган дин-имоннинг ёшларга таъсир этган салобатидан эди.

Илгари, исломнинг таъсири кучли бўлган кезларда катталар билан ёшлар, ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги муносабатлар ўз меъёрида бўлган. Ҳолбуки, очарчилик ва уруш йилларидаги оғир шароитларда ҳам ёшлар муаммоси бугунги кунлардаги каби қўрқинчли бўлмаган экан. Ислом инсонни, айниқса ёшларни шарм-ҳаёли, сабр-бардошли, ақлли, илмли қилиб тарбиялайди. Аммо биз ҳали ёшларимизни ислом, Қуръон таълимотлари билан етарли суғора олмаган эканмиз, ишқилиб, очарчилик ёки бошқа бирор кўнгилсизлик юз бермасин-да.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

1-қисм

Мадина талабалари билан иймоний суҳбатлар силсиласи


Мударрис / Муҳиддин Обидхон – Аллоҳ таоло гуноҳларини кечирсин –

t.me/islomovozi/6085

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 4 )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ

(Имом ва адиб суҳбати давоми, “Ёшлик” журнали, 1992 йил)

IV ҚИСМ


ТОҲИР МАЛИК:

– Яна бир масалага эътиборингизни тортаман: бундан ўн-ўн беш йил олдин чин мусулмонлар кўп эди юртимизда. Улар ҳеч нарсадан қўрқмай, фақат худо дейишар эди. Тамадан ҳам йироқ эдилар. Мана энди эркинлик берилиб, дарвозалар ланг очилгандан кейин, юрагида имони бори ҳам, йўғи ҳам кира бошлади. Намозхонликдан фақат ўз манфаати учун фойдаланадиган одамлар гуруҳи пайдо бўляпди. Кўриб қўйинглар, мен мусулмонман, мен намозхонман, мен яхши одамман, дейиш учунгина намоз ўқийдиган, онда-сонда масжидга чиқадиган мунофиқ тоифа пайдо бўлди.

Депутатлик сайлови арафасидаги курашларда номзодини қўйган бир биродаримиз жойларда, учрашувларда намозлар ўқиб, масжидларга чиқиб юрган эди. Лекин ибодатлари қабул бўлмадими, ҳар ҳолда депутатликка ўтмади... Яқинда бир жойда ўтириб қолдик. Нима учун у сергап бўлиб кетди, десам, коньяк ичиб ўтирган экан. Ибодатлар ҳам депутатликка кураш билан бирга тугаган. Афсус-ки, бу биттагина мисол эмас. Шунинг оқибатиданми, масжидларда, баъзи имомларнинг атрофларида ислом илмининг нозик нуқталарини билмайдиган, жоҳил одамлар тўпланиб олиб, кўп келишмовчиликларни келтириб чиқаришяпди. Яъни, болаларга шўро мактабларига борманглар, деган гапларни айтишлари, жамиятга ихтилофлар соладиган гапларни айтишларини мен фақат жоҳилликдан деб тушунаман. Ислом илмидан мукаммал хабардор муллалар, уламолар бундай гапларни айтишмайди. Хўш, мана шундай бир гуруҳлар пайдо бўлган ҳолатда биз нима қилишимиз керак?


ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:

– Шўро мактабига бормаларинг, деяётган одамларга қулоқ солинса, биз уларга юз фоиз қўшилмасак-да, лекин бу гапларнинг тагида жон борлиги кўринади. Ислом партиясини тузиш фикри қаердан пайдо бўлди? Балки, ҳозир одамларнинг эҳтиёжини қондириши керак бўлган расмий ташкилотлар ўша талабларни қондира олмаётгани, заифлик қилиб қолгани ислом партиясига эҳтиёжни юзага келтиргандир. Шунга ўхшаш, “Болаларни шўро мактабига юбормаймиз”, – деяётган кишилар нима учун шундай деяпди, деган савол ўртага қўйилса, менимча, масала ойдинлашади. Шўро мактабларининг ҳозирги аҳволи талабга жавоб бермаслигидан шундай гаплар келиб чиқяпди.

Шўро мактабларидаги ўқитиш савиясининг пастлиги, ўқиб чиқаётганларнинг кўпчилиги ўз исм-фамилиясини ҳам тўғри ёза олмаслиги, ахлоқсизлик, одобсизликнинг кучайиши бир томон бўлса, айрим ўқитувчиларнинг турғунлик даврини очиқдан-очиқ қўмсаб, болаларнинг имонига, эътиқодига дахл қилаётгани бир томон бўлиб, ачинарли ҳолатни юзага чиқаряпди. Қизларнинг рўмол ўрашлари, миллий кийинишларига қарши тазйиқлар, ҳақоратлар мусулмон одамларнинг иззат-нафсига тегмоқда.

Мусулмонларга келсак, буларнинг орасида ҳам боя айтганимиздек, хали тўлиқ шаклланмаган  одамлар бор. Уларнинг жаҳли чиқариб қўйилгандан кейин нима пайдо бўлади, албатта қўпол муомала келиб чиқади-да. Хўш, у ёқда зиёлилар ақлли бўладиган бўлса, қўл остидагиларни шунақа ҳолатга келтирмасдан, бир тартибда ушлаб туришсин. Устозлар ўзларига гап орттирмаслик учун ана шунақа вазиятларни келтириб чиқармасликлари керак эди. Ўша гап-сўзлар, келишмовчиликлар мактабдан бошланяпди, шундай нохуш кайфиятларни устозларнинг ўзлари юзага келтириб қўйишяпди-да, буни кўргандан кейин ота-оналар чидамасдан боласини мактабга юбормайман, деган охирги сўзни айтиб, охирги ўқни отиб қўйишяпди.

Бу мактабларни ташлаб, болаларимизни дунёвий илмлар билан таъминлай олмаслигимиз аниқ. Болаларимизга дунёвий билимлар жуда керак, диний билимлар қатори, сув билан ҳаво сингари. Иккови ҳам жуда керак. Мусулмон боласи ибодат қилишни хоҳласа, ана шундай шароитда мактабга бориб ўқишларига қаршилик қилишга устозларнинг қонуний, ҳуқуқий асослари бормикин?.. Бундан ташқари, қизларнинг рўмоли ўқимайди, калласи ўқийди. Уларга яхшилаб илм берилса, менимча, орада зиддият ҳам келиб чиқмайди.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(41) Фазоилул-Қуръон

t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

* Қадрига етилмайдиган неъматлар олиб қўйилади, қадрини билмаганлар хору зор бўладилар, огоҳ бўлинг!

* Туркия, Ливия, Мағриб ва бошқа жойларда рўй берган даҳшатли мусибатлардан ибрат


Мадина талабалари билан бир неча ой олдинги илм ва одоб дарсидан лавҳа

Мударрис / Муҳиддин Обидхон
-Меҳрибон Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин-

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Баъзи талабалар билан қўшимча дарс сифатида НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР деган мавзу остида Фиқҳун-нафс китобидан ўқишни бошланганди, алҳамду лиллааҳ.
Дарслар аудио тарзда ёзиб олиниб "Ислом Овози"да секин-аста тақдим этиб борилаяпти.
Бир биродаримиз телеграм дастурида намоз ҳақидаги ушбу дарсларнинг ўзига хос канал очдилар, токи хоҳлаган киши хоҳлаган пайти кириб эшитиб бориши осонроқ бўлиши учун. Марҳамат, боракаллоҳу фийкум жамийъан. Ўқиганларимизга ва эшитганларимизга холисан лиллааҳ амал қилиш барчамизга насиб бўлсин...

T.me/NamozHaqidaQissalar

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(3)

НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

* Умар розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида нима дегандилар?
* Намоз ўқимайдиган кимса кофир бўлиб қолиши ҳақида уламоларнинг фатволари қандай?
* Обидхон қорининг оталари ҳақида ҳам бир қисса


Мударрис / Муҳиддин Обидхон – Аллоҳ таоло гуноҳларини кечирсин –

t.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ОДОБ "РУҲ", ИЛМ "ЖАСАД"

Одоб дарсидан лавҳа


Мударрис / Муҳиддин Обидхон
-Меҳрибон Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин-


t.me/islomovozi/6103

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

* Китобнинг номи:
Мусулмон боланинг одоби

* Муаллиф:
Шайх Обидхон қори Собитхон ўғли

* Китобга мухтасар тавсиф:
“Мусулмон боланинг одоби”
деб номланган ушбу китоб 10 та дарсдан иборат бўлиб, энг зарур қоидалар ҳақида ҳикоя қилади.
/channel/islomovozi/6101

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ

(Имом билан адиб суҳбати, “Ёшлик” журнали, 1992 йил, PDF нусхаси)

Имом Обидхон қори Собитхон ўғли билан 9 та савол-жавоб


t.me/islomovozi/6099

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 7 / А )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати

ОХИРГИ ҚИСМ
/ А бўлими

ТОҲИР  МАЛИК:

– Мана, сиз билан кўп нарсалар ҳақида фикр алмашдик. Имомнинг вазифаси фақат беш маҳал намоз ўқиш эмас. Сиз кўп одамлар билан муомалада бўласиз, хонадонлар, мактаблар, турли ташкилотларга суҳбатга бориб турасиз, худди бир жамоат арбобидек, бўш вақтингизни топиш қийин. Ҳар ҳолда, бўш вақт бўлади, ана шу бўш вақтингизни нималарга сарфлайсиз? Мана, китобларингизни кўриб турибмиз, ҳазрат Навоийнинг китоблари бор, мана, қомуслар, ҳатто Ожеговнинг “Рус тилининг изоҳли луғати” турибди. Умуман, бизни қисқа бўлса ҳам таржимаи ҳолингиз, бугунги кунда дин ходимининг нима билан нафас олаётгани қизиқтиради. Бугунги адабиётга муносабатингиз қандай?

ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:

– Ҳаётимнинг диққат-эътиборни ўзига тортадиган жиҳати йўқ. Оддий бир ишчи-хизматчи оиласида, оддий бир диндор оиласида, имон-эътиқодли, ихлосли, илми бўлмаса ҳам, лекин шу эшитганига маҳкам амал қиладиган бир тақволи хонадонда туғилганман, Худога шукр қиламан. Ота-онам машҳур одамлардан эмаслар. Оддий меҳнаткаш одамлар. Бола-чақасини ҳалол, покиза ризқ билан боқайин, деб қийналиб ҳаёт кечираётган одамлар. Адамиз ёшликларидан: “Ўғил кўрсам, Худонинг йўлида хизмат қиладиган бўлсин…”, – деб ният қилар эканлар.

Ёшликдан бошлаб, ўзим ҳам қандайдир ички қизиқишим билан, ички муҳаббатим билан шу дини исломга эътиқод қўйдим. Мактабда ўқиган кезларим исломга нисбатан жуда нотўғри муомала, муносабат устун бўлган пайтлар эди. У пайтларда бировни мажбурлаб-қизиқтириб, унга исломни мақтаб ҳам тушунтириш қийин бўлган маҳаллар эди. Лекин Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин – ким, Худонинг Ўзи менинг қалбимга шу динимизга, имон-эътиқодимизга бўлган муҳаббатни берганга ўхшайди. Мактабда ўқиб юрган пайтларимиздан бошлаб, бир устозга чиқиб, қатнаб таълим олдик. Наманганда Муҳаммадхон Махдум деган бир устозимиз бўлардилар, у киши ҳозир вафот этиб кетдилар, Аллоҳ раҳмат қилсин, ётган жойларини Худо нур билан тўлғазсин. Етмиш олтинчи йилда уйландик, уйлангандан сўнг ҳам тузукроқ илм олишга ҳаракат қилавердим, саксонинчи йилда Тошкентдаги мадрасага кириб, тўрт йил шу жойда ўқидим. Саксон бешинчи йилдан бошлаб, “Ҳазрати имом”даги масжидда имом ноиби бўлиб, кейин саксон тўққизинчи-тўқсонинчи йилдан бу масжидга ўтиб, мана ҳозир шу ерда ишлаб турибман.

Энди ҳозир кундаги вазиятга келадиган бўлсак, имомнинг вазифасини ўзингиз яхши тушуниб айтаяпсиз. Ҳозирги бўлаётган воқеа-ҳодисалар, албатта ҳар бир одамни қизиқтиради, ҳеч ким бундан четда туриши мумкин эмас. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадислари ҳам шуни тақозо қилади. Замонасини яхши билган одам – яхши мусулмон, деб мақтаганлар Пайғамбар. Мукаммал, бутун мусулмон бўлиш учун одамзот замонасини яхши билсин, деганлар. Бу деган сўз – замонасининг сиёсатини ҳам, тарихини ҳам, адабиётини ҳам, ишқилиб, ҳозирги кунда одамларнинг диққат-эътиборида нима бўлса, худди ўшани ҳар бир оддий мусулмон, имом, муфти ёки қози эмас, мансабдор эмас, оддий мусулмон бу дунёнинг бугунги кундаги оқимини беш қўлдай билиши керак. Ўшандагина замона билан баб-баробар қадам ташлаб юра олади. Замонга яроқли одам бўлади. Шу маънода радио ҳам, телевизор ҳам, бошқа матбуот ҳам назаримиздан четда қолмаслиги керак.

Тан олишимиз керак, ҳозир ахборот ҳам, ахборот манбалари ҳам жуда кўпайиб кетди-ки, қайси бирини ўқиб, қайси бирини кўришга одам вақт топа олмай қолади. Айниқса, мен жуда ҳам қийналаяпман, десам бўлади. Лекин иложи борича, қўлимиздан келганича, кузатиб борамиз, ҳатто баъзи бир одамлардан махсус ахборотларни олиб, ўшаларнинг суҳбатига бориб туришга, ўшалардан баъзи нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиламан. Жарида ва ойномаларни ўзимиз ўқий олмаганимизни бошқа ўқиганлардан сўраб-суриштириб, кузатиб турамиз. Радио-телевизорлар – албатта доим кузатувда бўлиб турадиган нарсалар.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(42) Фазоилул-Қуръон

t.me/islomovozi/6094

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 6 / А )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати давоми

VI ҚИСМ / А бўлими

ТОҲИР МАЛИК:


– Ҳозир жуда кўп диний китоблар чиқяпти. Кузатишимизга қараганда, китобларнинг саводи чатоқроқ. Оятлар турли китобларда турлича талқин қилиб етказиб бериляпти. Энг ташвишланарли ҳол шунда-ки, диний китоблар Аллоҳ таолонинг сўзлари, айрим одамлар учун чайқовчилик манбаига айланиб қолди.


ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:


– Бу масалада икковимизнинг фикримиз бир хиллиги кўриниб турибди. Аллоҳнинг оятларини, дини ислом таълимотларини пуллаб, шу орқали бойлик орттиришлик – ўтакетган даражада нодонлик, шафқатсизлик, тошбағирлик, салкам имонсизлик, имонсизликка олиб бориб қўядиган нарса. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Дин ишларини осон қилинглар, нафратлантирманглар”, – деганлар. Мана шу китобларни қиммат қилиб сотиш Пайғамбаримизнинг мана шу ҳадисларига қарши иш. Осонлаштиринглар, дейилган бўлса, булар қийинлаштиряптилар. Чиройли кўрсатинглар, деган бўлсалар, булар ёмонлаб кўрсатяптилар. Масалан, дунёвий китоблар магазинларда турибди, арзон баҳода. Биров қарамайди. Керак бўлган, сувдан ҳам зарур бўлган китобларимиз эса топилмайди. Топилса ҳам қиммат.

Бунинг устига қоғоз йўқ, у йўқ, бу йўқ деб турган бир маҳалда тепасига “бисмиллаҳ”ни ёзиб қўйиб, бу ёғи қуруқ афсонадан иборат бўлган китобларни пуллаб, сотиш билан овора бўлиб ётибдилар. У ҳам ҳаётнинг бир чеккасида давом этаверадиган мавзу, нокерак эмас-ку, лекин ҳозирги кунда зарур бўлмаган нарса – туш таъбирими ёки эркаклар билан аёллар ўртасидаги жинсий алоқалар қандай бўлиши керак экани ҳақидаги нарсалар ортидан пул ишлаш билан овора бўлган чайқовчи, пулпараст, молпараст, дунёпараст, нафсига қул бўлган одамларнинг ишига ўхшаб кетади. Пул бўлса, чангалда шўрва дегандек, кимнинг пули бўлса, китоб чоп қилдириб, ўшандан пул ишлашга йўл очилиб қолганга ўхшайди. Бунинг ҳам бир чегараси бўлиши керак. Диний мавзуда чиқаётган асарлар учун маълум бир комиссия ташкил қилиниб, ўшаларнинг назоратидан ўтказиб, рухсати билан кейин чиқарилса, яхши бўлар эди.

ТОҲИР МАЛИК:

– Ҳозирги кунимизда нима кўп, фолбин кўп, экстрасенс кўп. Яна бунинг устига, эшитишимизга қараганда, айрим жойларда пайғамбарлар ҳам пайдо бўла бошлабди. Бу тарих учун янгилик эмас, Пайғамбаримиздан кейин ҳам бир қанча одамлар пайғамбарликни даъво қилишган. Лекин яқин орада, бир неча юз йил атрофида шу гап йўқ эди, мана яна чиқиб қолди. Ана шуларга муносабатларингиз?


ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:

– Пайғамбаримиз Муҳаммад  алайҳиссалом ҳақларида Аллоҳ таоло Қуръони каримда охирги пайғамбар, пайғамбарларнинг хотимаси, муҳри деган оятларни туширган. Хуллас бу кишидан кейин бошқа пайғамбар келмаслиги аниқ. Расулуллоҳ ўзлари: “Мен охирги пайғамбарман, мендан кейин пайғамбар чиқмайди”, – деган гапларни қатъий қилиб айтганлар, ёлғон пайғамбарлар чиқишини ҳам эслатганлар. Тарихда ўзини пайғамбар деб эълон қилганлар ҳам бўлган. Булар замоннинг элагидан тушиб қолиб, оқибатда уларнинг ким эканлиги маълум бўлиб, одамлар орасида шармандаси чиқиб қолаверар экан.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(151) Риёзус-солиҳин китоби, 26-боб давоми

* 210-211 ҳадислар


* Кимларга зулм қилиб қўйган бўлсангиз тезроқ шу дунёда улардан кечирим сўранг, розилигини оволинг
* Ҳақиқий мусулмон мусулмонларга тили билан ҳам қўли билан ҳам озор бермайди, ҳақиқий муҳожир Аллоҳ қайтарган гуноҳ ишларга яқинлашмайди
* Ҳадисларни ривоят қилиш ва тартиблаш илмига оид баъзи қоидалар
* Имом Бухорийни имтиҳон қилиб кўрган муҳаддислар қиссасидан ибратлар

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 5 / Б)

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати давоми

V ҚИСМ / Б бўлими


ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:


... Ҳаётнинг ҳар хил қаттиқ синовларига дош бериб, бели букилмай, боши эгилмай юриб бориш учун одамзот ёшлик чоғидан бошлаб имон тарбиясидан баҳраманд бўлиши керак. Бизлар фарзандларимизнинг мана шу ҳақларини тўла-тўкис адо эта олмасак, уларнинг ҳидоятга чанқоқ қалбларини имон суви билан қондириш йўлларини топмасак, ақллари, миялари чарчоқ нималигини билмай ишлайдиган пайтларда Ибн Сино-ю Беруний, Хоразмийлар эгаллаган Қуръон билимларидан мукаммал бохабар қилиб қўймасак, уларга нон бермасдан, қасддан оч ўлдиргандан ҳам кўпроқ зулм қилган бўламиз. Дарахтдан мева талаб қилишдан олдин унинг атрофида неча йиллаб тер тўкиш керак. Ёшларда одоб-ахлоқ, меҳр-оқибат, илм-маърифат кўришни истасак, уларга ислом тарбиясини ўз вақтида берайлик, дейман.

Қадим алломалар хусусида фикр юритсак, улар Қуръонни яхши ўзлаштиргандан кейин дунёвий билимларни пухта эгаллаганлар. Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Форобий, Ал-Берунийлар бир вақтнинг ўзида жуда катта ислом уламолари ҳам бўлганлар. Хоразмий ҳисоб-китоб илмидан фойдаланиб, Қуръони каримдаги мерос оятларидан келиб чиқиб мерос тақсимлаш борасида математик йўллар билан жуда кўп рисолалар ёзиб қолдирганлар. Бу дунёвий билим билан диний билим бир-бирларига боғлиқ эканлигининг битта мисоли. Мерос масалаларини ечиш учун одам махсус ҳисоб қоидаларини ўзлаштирмаса, бу нарсаларни тўғри ҳал қилиши қийин бўлади.

Дунёвий билим ҳақида гапирганда бир жўнроқ мисолни айтиб ўтиш керак. “Правда” газетасининг июл сонидаги хабар ҳаммани ҳайратга солди: коинотда учиб юрган фазогирлар бир ажойиб воқеанинг гувоҳи бўлишган. Уларнинг текширишларидан маълум бўлишича, ер юзидаги шаҳарлардан қандайдир бир ғайритабиий нур чиқиб турар экан. Баъзисидан кучлироқ, баъзисидан кучсизроқ, худди осмондаги юлдузларнинг бири кучли, бошқаси кучсиз бўлгани каби. Улардан: “Ердаги қайси шаҳар кучли нур таратиб турар экан?” – деб сўрасалар, “Макка шаҳри”, – деб жавоб берибдилар. Кучсиз нур таратадиган шаҳарлар ҳақида сўрашганда, уни ҳам яшириб ўтирмасдан: “Бизнинг шаҳарлар”, – деб айтибдилар.

Бу нурларни албатта, ҳеч вақт одамзот ёқмаган, пайдо қилмаган, ҳатто илм-фанга ҳам ҳозирча бу сирлар номаълум. Макка –  мусулмонларнинг муқаддас Каъбаси жойлашган табаррук шаҳар. Аллоҳ таоло уни шундай қилиб улуғ этибди экан, шу нарсанинг кашф этилиши, дунёвий илм орқали ҳосил бўлади. Ўзимча ўйлайман, муқаддас Каъбадан таралиб ётган шу нурни биринчи бўлиб мусулмон кишилар кўриши керак эмасмиди? Мўминлар кашф қилиши керак эмасмиди? Албатта, шундай эди. Қуръони каримдаги оятларда (“Ар-Роҳман” сураси) сизларда ҳеч қандай куч-қудрат йўқ-ки, Аллоҳ таолонинг қўйган чегараларидан чиқиб кета олсаларингиз, бу самавотнинг сарҳадларидан фақат қудратли бир қувват билан чиқиб кета олишингиз мумкин, деган мазмундаги оятларни баъзи уламолар далил келтириб, мана шу коинотга чиқиб, фазони тадқиқ қилишга ишора бўлса керак, деган сўзларни ҳам айтганлар.

Биринчи бўлиб космосга чиққан одам ким, деганда шошиб-пишиб: “Ҳа, бизнинг космонавтимиз – Юрий Гагарин”, – деб айтишлари мумкин. Биринчи бўлиб ҳавога кўтарилган, одамнинг қадами бундан кейин ҳам ета олмайдиган жойларга учиб бориб келган одам, аслида, бизнинг пайғамбаримиз – Муҳаммад  алайҳиссалоту вассалом Меърож кечасида жуда кўп сирру асрорларнинг шоҳиди бўлиб қайтганлар. Яна бир нарсани мен бу ерда такрорлаб ўтишни жоиз деб биламан, агар халқимизнинг мана шу дунёвий билимлари ривожланса, фан-техника тараққиёти агар яна ҳам юксаладиган бўлса, Қуръони каримнинг ҳали бизнинг ақлимиз етмаётган жойлари очилади. Шу кунда биз кўп уламоларнинг тадқиқотларидан шу нарсаларни аниқлаб турибмиз-ки, илм-фан ҳайратда қоларли даражада Қуръони каримга хизмат қиляпди.

(Давоми бор)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 5 )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ

(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

Имом ва адиб суҳбати давоми

V ҚИСМ


https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid02pgFtSv5Fe2g6nvje3Vzn9tPyMzQR1hQ5hGTUbQSiGtFK6bCC5SMEcKFR65kGrGWel&id=100064455344959

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Худо бор бўлса нимага ёрдам бермаяпти?" дейдиганларга жавоб

Фотиҳа сураси тафсиридан қисқа лавҳа

Шайх Обидхон қори, Тўхтабой масжиди, 90 йиллар


t.me/islomovozi/6084

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 4 )

Имом ва адиб суҳбати:

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ

(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

IV ҚИСМ


https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid03wkatRBCSPi8cEKjiMuFhRc3sC68q1niXxVraSMYhCLRooE35v3VpVhuR3QFbcZml&id=100064455344959

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

( 3 / Б )

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ

(Имом ва адиб суҳбати давоми, “Ёшлик” журнали, 1992 йил)

III ҚИСМ / Б бўлими

ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:


Кейинги масала – ислом партияси ҳақида. “Ислом ҳизбини тузиш жуда зарур”, – деган одамларга қаршилик қилишга асосимиз йўқ. Тузмаслик керак деганлар ҳам ўзича – тўғри. “Қуръон бу – устав, ҳадис бу – программа”, – деган жўн таъбирга эса мен рози эмасман. Қуръонни уставга, ёки ҳадисни программага бараварлаштириб бўлмайди. Устав ҳам, программа ҳам одам томонидан ўйлаб чиқарилган, ўзгариб турадиган нарса. Қуръон билан ҳадис эса ҳеч қачон ўзгармайди. Менимча, кимнинг қуввати-кучи етарли бўлса, шу одам ўртага тушади, ўша одам ғолиб чиқаверади.

Ҳаракатга жон-жаҳди билан қаршилик қилаётган одамнинг эса, нимасидир бор. Ўзи заиф одамлар кўпинча кучли одамларнинг ўртага тушиб қолишидан қўрқади-да, майдонни тўсиб қолишга ҳаракат қилади. Фақат ўртада якка ўзим бўлсам, дейди. Кучли рақибга рўбарў бўлиб қолса, енгилиб қолишдан чўчийди, одамзот ўзига мустаҳкам бўлсин, ўзига ишонсин.

ТОҲИР МАЛИК:


– Мен бир нарсадан чўчийман: шу партиянинг тузилиши кучларни бўлиб ташлайдигандай туюлади. Яқин тарихимизга мурожаат қиладиган бўлсак, Октябрь инқилоби арафасида ва ундан кейин “Шўройи исломия”, “Уламо” деган жамиятлар ҳам бўлган. Инқилобчилар шундай жамиятларга бўлиниб, парча-парча бўлиб кетишган. Оқибатда, асосий мақсад, йўналишлари бир четда қолиб кетиб, қилган ишлари бир-бирлари билан олишишдан иборат бўлиб қолган. Ислом партиясининг юзага келиши шундай оқибатларни бошимизга солмасмикин, деган ташвишимиз ҳам бор.

ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:


– Назаримда, ташвишга ўрин йўқ. Кўрайлик, одамлар ҳаракат қилиб кўрсин. Агар кераксиз бир куч сифатида майдонга чиқса, ҳаётнинг ўзи бир четга суриб қўяди. Бундай ҳоллар тарихда жуда кўп бўлган. Ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам жуда кўп жамиятлар юзага чиқишган, лекин йил ўтар-ўтмай совун кўпигидай йўқ бўлиб, жимиб кетишган.

(Давоми бор)

Читать полностью…
Subscribe to a channel