( 3 / А)
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
(Имом ва адиб суҳбати давоми, “Ёшлик” журнали, 1992 йил)
III ҚИСМ / А бўлими
ТОҲИР МАЛИК:
– Алиакбаровнинг ислом илмидан хабарлари борми?
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
– Аъзам аканинг қаерда, қайси диний китобни ўқигани ҳам номаълум, мадрасанинг юзини тамом кўрганмас. Унинг ўрнида бир мусулмон одам ишлаши керак эди. Ҳамманинг кўз ўнгида уйингизни ўғри уриб кетса, алам қиладими, йўқми? Эшитишимча, шу гаплардан кейин, Алиакбаровни ОТПУСКАГА чиқаришибди. Сувдан қуруқ чиқишнинг йўли ҳам кўп экан. Сув эса лойқаланиб қолаверар экан. Ҳа, шундай, Алиакбаровга ўхшаш аслида дин ишига мутлақо нолойиқ одамлар ёки ўшалар билан оғиз-бурун ўпишиб, уларнинг кўрсатмасисиз бирор қадам боса олмайдиган манқурт кишилар мусулмонлар ичида бор бўлган жойда фитна бўлмай иложи йўқ. “Аргументы и факты” ҳафталигининг бир неча сонларида (36, 40, 51) масиҳийларнинг черковларига ҳам даҳрийларни тиқиб ташлашгани, христианларни ҳам ўз ҳолига қўйишмагани ҳақида ўқиган бўлсангиз керак.
ТОҲИР МАЛИК:
– Жуда кўп гапларингизга қўшилган ҳолда, битта эътирозим ҳам бор. Сиз касалнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида айтдингиз, тўғри, касални даволаётган пайтда унинг тарихига эътибор берилади, лекин кўпроқ амалий ишлар ҳам қилинади-да. Исломга бўлиб ўтган тазйиқлар, таъқиблар, таъқиқларни унутишга ҳаққимиз йўқ. Тарих – бизни тарбиялайдиган бир фан. Энди ўтмишда йўл қўйган камчиликларимиздан тўғри хулосалар чиқаришимиз керак.
Таъқиб ва тазйиқлар фақат ислом динига эмас, насроний динига, яҳудийларга – барча динларга нисбатан бўлди. Барча динларнинг йирик вакиллари қамалди, сургун қилинди, лекин яҳудий ва насроний динларига қараганда, бизнинг ислом динимиз вакиллари орасида ихтилофлар кўпроқ кўзга ташланиб қолмаяпдимикин?
Орасида кучли ихтилоф бўлган дин ёки партия давлат ишларига тўлиқ аралашиш имкониятларидан, жамиятни тозалаш, жамиятни ривожланиш ишларидан маҳрум бўлади. Аввало, мана шуни идрок қилиб олишимиз керак эмасмикин? Дин мамлакат ишларига камроқ аралашсин, деб балки, мана шу ихтилоф уруғлари атайлаб сочилаётгандир?
Биз онгсизлик қилиб, кўзимиз юмуқ ҳолда ана шу ихтилоф уруғларини татиб кўриб, нотўғри йўлдан юриб кетяпмиз. Биз Туркистон нима учун иккига бўлиниб кетганини, учта хонликнинг оқибати нима бўлганини сира унутмаслигимиз шарт. Ихтилофга сабаб бўладиган одамларни, мен таклиф қилар эдим-ки, масжидга йўлатмаслик керакмикин?
Бу баҳсли масала, албатта.
Эндиги савол, ислом ҳизби – партияси ҳақида. Айрим мусулмонлар: “Ҳеч қандай партия керак эмас, исломнинг ўзи – партия дегани. Қуръони карим – низом, ҳадислар – программа”, – дейишяпди. Мана шу масалага муносабатингиз?
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
– Сиз: “Насроний ва яҳудий динларда унчалик бўлиниш йўқ”, – деган бир гап айтиб ўтдингиз. Бу унчалик тўғри эмас. Масиҳийлик жуда кўпга бўлиниб кетган. Бизда эса худога шукр, бундай эмас. Ҳозирча гуруҳларга бўлиниб олиб, бир-бири билан курашиб ётганлар эса, асли, битта одамлар. Худо хоҳласа, яқинда улар бирлашиб кетадилар, ахир ҳаммалари ака-укалар-ку. Шунинг учун: “Ихтилоф уруғини сочяпсан”, – деб одамларни масжидга келтирмай қўйиш ҳам тўғри келмайдиган нарса, деб ўйлайман. Сиз айтгандай, мусулмонлардан бошқа учинчи одамлар борга ўхшайди. Адоват уруғини еб қўйиб, бир-бири билан урушаётган одамларнинг биттасини масжиддан чиқарган билан муроса тикланмайди, чунки масжиддан чиқариш – мамлакатдан, дунёдан чиқариш деган сўз эмас. Шу Ўзбекистонда бирга яшар эканмиз, бир-биримиз билан келишмасак, гоҳ у томон ғолиб, гоҳ бу томон ғолиб бўлиб, умримиз жанжал билан ўтаверади. Шунинг учун ҳаммамиз бир-биримизга ака-ука, ота-бола эканлигимизни тушунтириб боришимиз керак, худо хоҳласа, ҳаммамиз яна бир-биримиз билан топишиб кетамиз.
Исломдаги мазҳаблар жуда унақанги кўп эмас, асосан, тўртта мазҳаб, ҳамма мазҳаб тарафдорлари бир-бирларини ҳурмат қилишлари, эътироф этишлари вожиб, аммо масиҳийликда юздан ортиқ мазҳаб борлигини китоблардан ўқиб биляпмиз, булар бир-бирини мутлақо инкор қиладиган, мутлақо тан олмайдиган даражада бўлиниб кетганлар.
(Давоми бор)
( 2 / Г )
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат давоми
II ҚИСМ / Г бўлими
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
... Ҳа, жазони мусулмонлар ўтаяпди. Ўша сиз айтган диний ходимдаги қусурларнинг сабабларини ҳам ичкарироқдан, узоқроқдан излаш керак. Қозонга яқинлашсанг, қораси юқади, дегандек, бу динсиз жамиятда яшаб туриб, унинг қоракуясидан эгнига оз-моз юқтирмаган, ҳеч хато қилмаган ким бор экан?
Энди икки оғиз сўз ҒИЙБАТЧИЛИК ҳақида. Ғийбат – бировнинг айбини олдида ошкора айта олмасдан орқасидан гапириш. Туҳмат эса бировнинг шаънида йўқ нарса ҳақида асоссиз, ҳеч бир далил-ҳужжатсиз гап тарқатиш. Ислом дини зарурат юзасидан ҳаром ҳайвонлар гўштини (масалан, тўнғиз) очдан ўлиш хавфи туғилганда озгина истеъмол қилишга рухсат этган. Аммо ҳеч бир ҳолатда, ҳеч қандай зарурат баҳона мусулмон одамга бир-бирининг гўштини ейишга рухсат этилмаган. Ҳозирги кунда туппа-тузук тақволи одамлар қўлда сўйилмаган гўштни емайдилар-у, лекин мусулмон биродарларининг гўштини бемалол еб ётибдилар. Бу гапга ажабланманг. Қуръоннинг “Ҳужурот” сурасида бировни ғийбат қилиш унинг гўштини ўлимтик ҳолда ейиш билан баробар эканлигини Аллоҳ таоло эслатган.
Мана, ҳозир сиз одамларнинг оғзида юрган турли миш-мишларга, “К.П.” ва “Ислом Нури” рўзномаларида чиққан мақолаларга ҳайрон бўлиб, унча ишонқирамасдан менинг ўзимдан сўраяпсиз. Дарҳақиқат, биров ҳақида бир нарса дейишдан олдин, унинг устидан ҳукм чиқаришдан олдин ўша одамнинг ўзи билан мулоқотда бўлиш керак. Аммо мухбирлар бу оддий ҳақиқатдан чекиниб, бир томонлама йўл тутишган. Уларнинг таъбирича, худди бир томон оппоқ, иккинчи томон эса қоп-қора.
Аслида эса, гап бундай: диний идорада Аъзам Алиакбаров исмли киши иш бошқарувчи бўлиб хизмат қилади. Муфти сафарда бўлган пайтларида диний идоранинг раҳбарлиги шу одам қўлида бўлган. Ҳаж сафарига борувчиларга ўрин тақсимлаш ишига ҳам шу киши хўжайинлик қилди. “Аъзам ака ким?” – деб кимдан сўраманг, “Бу одам даҳрий, эски коммунист”, – деган жавоб эшитасиз. Бу одам узоқ вақтлар Москвада масъул лавозимда ишлагани маълум. Энди ҳозирга келиб, пенсияга чиққан пайтларида мусулмонларнинг идорасига келиб олиб, диндорларнинг ички ишларига аралашиш, “Сен ҳажга борасан, сен бормайсан”, – деб, уларнинг ибодатларига хўжайинлик қилиши инсофданми?! Ҳа, худосизлар хизматини ўзингга маъқул кўрганингдан кейин, ўша ерда ишлаб, кам бўлмагандирсан... Энди қариган чоғда пенсияни е-еб, аввалида қилган гуноҳларига тавба қилиб ётавермасдан, яна уламоларнинг ишига аралашиб, нонларига шерик бўлиш наҳот худосизга уят бўлмаса?.. Қариб қуюлмаган деб шуни айтса керак-да!
Ундан ташқари, бундай соҳадаги кишилар ўта уста бўлади, “фақир киши панада” деганларидек, ҳеч кимга кўринмай ишлайди, деб эшитган эдик-ку? Айғоқчиликни ҳам эплаганга чиқарган экан!
Мен Алиакбаровни танқид қилиб қўйдим-у, худди худони танқид қилиб қўйгандек балога қолдим. Воажабо, баъзи мусулмон биродарларимизнинг аслида ўзлари фош қилишлари мусулмонлик бурчлари бўлган кишини фош қилиб қўйсам, нега жаҳллари чиқади? У биродарларимизнинг эътиқоди бўйича, диний идоранинг ишлари “уларсиз” юрмас эмиш (“Ислом Нури”, 13-сон, 3-бет. Луқма: қавс ичидаги жумлага эътибор беринг).
Ҳаж масаласи билан шу Алиакбаровнинг ўзи шуғулланди, жойларни ўзи тақсим қилди. Хоҳласа, берди, хоҳламаса, бермади. Ҳатто: “Тўхтабой масжидидагилар ҳовлиқмасин, уларга битта ҳам ўрин бермаймиз, улар ҳажга бормайди”, – деган сўзларни айтган. Агар бу гапларни муфти айтсалар, биз бунчалик хафа бўлмас эдик.
(Давоми бор)
( 2 / Б )
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат давоми
II ҚИСМ / Б бўлими
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
... Зиёли акаларимиздан бирлари менга эътироз билдириб: “Сиз қиёмат ҳақида кўп гапирар экансиз, бу аҳволда ёшларни қўрқитиб, даҳшатга солиб қўясиз-ку”, – деган эдилар. Лекин қизиғи шундаки, натижа у акамиз хавотирлангандек бўлмаяпди, ёшларнинг қизиқишлари, исломга, масжидга бўлган меҳр-муҳаббатлари тобора ортяпди. Агар улар даҳшатга тушганларида, масжидга келмай қўярдилар. Биз қиёматнинг даҳшатлари ҳақида гапириш билан бирга ёшларга: “Сизларнинг хали гуноҳларингиз кам, балки йўқ ҳисоб, гуноҳ-савоб ёзиладиган дафтарларингизнинг варақлари хали оппоқ турибди, унга илоҳим, фақат савоблар ёзилсин, ҳаётга сизлар эндигина кириб келяпсизлар, умрларингизнинг охиригача мана шу мусаффолик, поклик сизларга ҳамроҳ бўлсин, ўшанда қиёматнинг азоб-уқубатлари, даҳшатларидан сизларга ҳеч қандай хавф-хатар бўлмайди, балки қиёмат – Аллоҳ томонидан мукофот топшириладиган кун бўлади”, – деб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг башоратларини эслатамиз.
Ҳаёти, бебаҳо умри дилозорлик, ёвузлик, ҳаромхўрлик, зўравонлик билан ўтаётган, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, ваҳшиёна умр кечираётган одамлар-чи? Уларни қайси мард йўлга солади, одам қилади ёки ҳеч бўлмаса, тийиб қўя олади? Ким?.. Милициями, суд, прокурорми, КГБ, армиями? ...Хўш, шулар ҳам дейлик, унда қачон? Шунча йиллардан бери нега тугатишмади бу иллатларни? Нима учун улар эътиборсизлар? Покловчи нарсаларнинг ўзи покиза бўлиши керак эмасми? Сув агар тоза, пок бўлмаса, қандай қилиб у билан кир ювиб бўлади? Лойқа сув ёки мағзава билан кўйлак ювса, тозарадими?
Эгри йўлдан тўхтаб, Аллоҳнинг ўзидан кечирим сўраб, иккинчи бу ёмонликни қилмайман деб онт ичиб ҳақ йўлга кирмаган, инсоф-имонга келмаган одамга фақат ҚИЁМАТ жавоб бўлади. Бу дунёда бировларнинг ҳаққини еган одамларнинг қорни қиёмат куни шиширилиб, ичига дўзаҳ оловидан солиб қўйилади...
Бу дунёда бир-бирларини ғийбат қилган одамларнинг тилларини Аллоҳ таоло бир неча чақиримга узайтириб қўяди. Тили оғзидан чўзилиб чиқиб, худди илондек ерда, одамларнинг оёғи остида эзилиб, янчилиб, қонларга беланиб, гўштлари титилиб, судралиб юради. Ғийбатчи, бўҳтончилар минг кўксига муштлаб: “Мен мусулмон!” – деса ҳам, қиёмат азобига гирифтор бўлади.
Бу дунёда нопок йўлларга кириб кетган, ўзининг қонуний жуфти ҳалоли бўла туриб, бошқа ахлатхоналардан “ризқ” ахтарган бузуқ одамларнинг уят ерларини худо ҳамманинг олдида жуда ҳам шармандали ҳолда бесўнақай қилиб қўяди, ундан қиёмат майдонига йиринг, қон, ифлос нарсалар оқиб ётади.
Бу дунёда ароқ ичишга одатланиб қолганларнинг оғизларига ўша ифлос суюқликлар тўғрилаб қўйилади...
Бу сўзлар кимгадир ёқмаслиги мумкин. Лекин, начора, биз ҳаммамиз пайғамбарликларига имон келтирган зот – Расулуллоҳнинг ҳадисларида шу маънолар баён этилган. У киши умматларини ана шундай аҳволга тушиб қолмасликлари учун олдиндан огоҳлантирдилар.
(Давоми бор)
( 2 )
Имом ва адиб суҳбати:
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
II ҚИСМ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid0f9S6gMPSx2w9wC2uCVPnPXVhNCFsXfu15MD3RvQxJfUhKxuqh9WARVSvsB3iUiTel&id=100064455344959
( 1 / Б )
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
("Ёшлик" журнали, 1992 йил)
Имом Обидхон қори билан суҳбат
I ҚИСМ / Б бўлими
... Радио бузилиб қолса: “Менинг фалон жойимни бура”, – деб ўзи кўрсатма бермайди, ёнидаги китобчани ўзи ёзиб келмайди.
Модомики, инсонни ҳам унинг ихтиёридан ташқари кимдир “ясаган” экан, у амал қилиши лозим бўлган йўл-йўриқ, кўрсатмани ҳам ёлғиз ўша яратувчи бера олади. Инсон ўзи ёзиб олган китобчалари, таълимотлари эса барибир иш бермайди. Узоқ сафарда халақит бергани учун йўлнинг қайсидир нуқтасида ўша китобчалар ўз-ўзидан тушиб қолаверади.
Ҳаёт йўлида ҳақиқий дастур – илоҳий китобдир. Ҳамма замонда, ҳамма маконда унга эҳтиёж сезилади. Замонимизга қарасак, бугунги кунда унга бўлган муҳтожлигимизнинг ниҳоятда ошиб кетганини кўрамиз. Биз йиллар бўйи маст одамларга ўхшаб, эҳтиёжимиз нимада эканлигини сезмадик. Ҳушимизга келиб, кўзимизни очиб қарасак, жуда кўп нарса ютқазибмиз. Энди шошиб-пишиб, ҳаммасининг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. Бу иш бирданига бўлмайди.
Жамиятнинг аҳволи дин воситаси ва ёрдами билан тузалса – тузалади, бўлмаса, ҳалокатга юз тутади. Тарихдан маълум, олам вақти-вақти билан тозаланиб турган. Одамлар имон, инсоф йўлини рад этиб, нафс йўлига юриб кетганларида – Нуҳ пайғамбар, ундан кейин Лут пайғамбар даврида – олам бир тозаланган эди. Ҳозирги кунда ҳам шундай даврни кузатиш мумкин. Аллоҳ кўрсатмасин, дин-эътиқод ёрдамида тозаланиб олишга кучимиз етмаса, табиий равишда тозаланиб олиш бошланиб қолиши ҳам мумкин. Бу тузалмаган маразни кесиб ёки куйдириб ташлашга ўхшаган оғир жараён бўлади. Юқоридан бир куч келиб, ҳамма нарсани эзиб, янчиб, таг-туги билан қириб тозалашидан аввал биз, мусулмонлар инсоф-диёнат, яхшилик билан, эзгулик билан тозалаб олишимиз керак.
Чангалга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баробар ёнади. Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳам мусулмонлар бир-бирларига амри маъруф қилиб, тўғри йўлни кўрсатмасалар, биргаликда ҳақиқат учун ҳаракат қилмасалар, Аллоҳнинг ҳукми-фармони келишини кутиб турсинлар, деб айтганлар. Қиёматга яқин қолганда, Маккаи мукаррамадек табаррук шаҳарнинг остонасида бир гуруҳ одамларни ер ютишини айтганлар. Оиша (розияллоҳу анҳо) онамизнинг: “Ё Расулуллоҳ, бу қандай бўлади, ахир ўша ерда яхши одамлар ҳам бўлади-ку?” – деган гапларига жавобан у зот: “Ҳа, яхши одамлар ҳам бўлади, лекин ўша яхши одамларни ҳам ёмонларга қўшиб ер ютади”, – деганлар. Сабаби, яхшилари ёмонларини тўғри йўлга чақирмади, тавфиқ йўлини кўрсатмади, ўзи билан ўзи овора бўлди. Балки қўрққанидан, балки баъзи нарсаларни мулоҳаза қилганидан “Ўзингни бил, ўзгани қўйгил” қабилида иш тутиб, бепарво юрса, ҳамма баробарига ҳалок бўлади. Фақат қиёмат куни ўша яхшилар ўзларининг ниятларига яраша қайта тирилади ва ёмонларга тўғри йўл кўрсатмагани учун жавоб ҳам беради.
Ана шу жиҳатдан олиб қараганда ҳам, мусулмонлар, айниқса, уламолар – жамиятнинг ҳаётига бевосита дахлдор одамларнинг четда туришга ҳеч ҳақлари йўқ. Дунё бўйича динга қарши курашнинг энг қаттиқ кўринишлари сиз билан бизнинг бошимиздан ўтган. Демоқчиман-ки, динга қарши кураш бўлди, лекин унинг ривожланиши учун оммавий сафарбарлик эълон қилингани йўқ. Шундай бўлса ҳам, динга қизиқиш кучайиб бораётганини кўриб турибмиз. Бир томондан кучли тўлқин келяпдими, уни тўхтатиб қўйишнинг иложи йўқ экан, яхшиси унга йўл очиб бериш керак. Бу борада шу жамиятнинг биринчи сафида турган одамларнинг маъсулияти ниҳоят даражада ошиб кетади. Диний раҳбарларнинг маъсулияти ҳам ниҳоятда оғир.
Оғир маъсулиятни кўтарадиган одамларнинг ўзлари ҳам шунга яраша вазмин табиатли, сабр-тоқатли бўлишлари керак, деб ўйлайман. Тўғрисини айтганда, бундай одамлар камга ўхшайди. Бу ҳам табиийдир, чунки ўтган йиллар мобайнида диний таълимотлар, диний ходимларни тайёрлаш ишлари охирги ўринларга суриб келинди.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги кунда диннинг аҳамияти ниҳоятда буюк. Энди у бошқа таълимотлардан кўра ҳам биринчи ўринга чиқиши, дин тақдирига биринчи галдаги вазифа деб қаралиши керак.
(Давоми бор)
Архивдан ҳеч эскирмайдиган муҳим бир суҳбат топилди – имом ва адиб суҳбати :
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
1-қисм
https://www.facebook.com/100064455344959/posts/pfbid02GgmjwXp2j3wTgCzb3xR8DDHVWepqgB792KS8zLtHbyDmXzs254usvJxFCM9qzrTXl/?mibextid=Nif5oz
Архивдан ҳеч эскирмайдиган муҳим бир суҳбат топилди – имом ва адиб суҳбати
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
Яқинда бир акамиз бизга устозимиз Обидхон қори билан марҳум адиб Тоҳир Малик суҳбатларининг PDF суратини юбордилар. Бу суҳбат 1992 йил – 31 йил муқаддам – Ўзбекистонда “Ёшлик” журналида нашр этилган бўлса-да, халигача долзарблигини йўқотмаган.
Биз иншоаллоҳ, ушбу суҳбатни бир неча қисмга бўлиб ИСЛОМ ОВОЗИ саҳифасида сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим этамиз. Кейин PDF шаклини ҳам саҳифамизда ва телеграм каналимизда эълон қиламиз.
(149) Риёзус-солиҳин китоби, 26-боб давоми
* 208-ҳадис шарҳи
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яман аҳлини даъват қилиш учун юборганларида айтган васиятлари ва ушбу қиссадан олинадиган баъзи муҳим сабоқлар
t.me/islomovozi/6065
Жумъа куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ салавотлар айтиш суннат
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"إنَّ مِنْ أفْضَلِ أيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَأكْثِرُوا عَلَيّ مِنَ الصَّلاَةِ فِيهِ، فَإنَّ صَلاَتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيّ".
قال: فقالوا: يا رسول الله، وكيف تُعرَضُ صلاتنا عليك وقد أرَمتَ؟، قال: يقولون: بلِيتَ
قال صلى الله عليه وسلم:
"إنّ اللهَ حرَّمَ على الأرض أجسادَ الأنبياء".
رواه أبو داود في السنن، برقم 1047، 1531
"Албатта жумъа куни энг афзал (энг улуғ) кунларингиздан. Бас, у кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Албатта сизларнинг салавотларингиз менга кўрсатиб турилади".
Шунда (баъзи саҳобалар) сўрашди:
Эй Расулуллоҳ, сиз(нинг жасадингиз) қолмаган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатиб турилади?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
"إنّ اللهَ حرَّمَ على الأرض أجسادَ الأنبياء".
"Албатта Аллоҳ пайғамбарларнинг жасадларини Ерга ҳаром қилган!".
(Имом Абу Довуд ривояти, Сунан китоби, 1047 ва 1531 рақамли ҳадиси шарифлар).
Яъни, барча пйғамбарлар вафот этишиб қабрларига дафн қилинганларидан кейин неча минг йиллар ўтса ҳам уларнинг жасадларини Аллоҳ таоло Қиёматга қадар саломат сақлаб туради. Улар Барзах оламида ҳаёт – тирикдирлар. Лекин, уларнинг у оламдаги ҳаётларини қандай эканлигини бизнинг ожизу ноқис ақлу идрокларимиз тасаввур қила олмайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орали Аллоҳ таоло томонидан бизга етказилган барча хабарларни ҳаққу рост деб қабул этиб, чин қалбимиз билан уларга тўла иймон келтирамиз
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ғусл қилдирилган сув қаёққа кетгани ҳақида савол-жавоб
Мадинада бир гуруҳ талабалар билан ҳафталик дарсдан қисқа лавҳа
t.me/islomovozi/6059
КЕЛАЖАК "АРСЛОНЛАРИ" БИЛАН
Бир гуруҳ ёш ўғлонларимиз билан иймонлашув
Мадинаи мунаввара
2 жумодал-увло, 1445 ҳижрий
16 ноябр, 2023 милодий
t.me/islomovozi/6057
ДУНЁ ЁМОНМИ?
Ғизоул-албоб китобидан дарслар, 2-қисм
Шайх Обидхон қори суҳбатлари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -
t.me/islomovozi/6055
Яҳудийлар икки марта (катта) бузғунчилик қилишлари ҳақидаги оятнинг тафсири
Шайх Обидхон қори суҳбатлари, 2009 йил -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-
t.me/islomovozi/6053
Эълон
Яҳудийлар икки марта фасод - бузғунчиликлар қилиши ҳақидаги ояти карималарнинг тафсири баён қилиб берилган савол-жавоб бор устозимиз шайх Обидхон қори суҳбатлари ичида.
Иншоаллоҳ ана шу суҳбатни шу кеча эътиборингизга тақдим этамиз.
Ҳурмат ила
Ислом Овози таҳририяти
( 3 )
Имом ва адиб суҳбати:
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
III ҚИСМ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid02aMZHNZjzktxKUXZcnsfuKqzxdTLTTnY48ayfPF5DVEGLAw3WxryGTP29JnALzddl&id=100064455344959
( 2 / В )
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат давоми
II ҚИСМ / В бўлими
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
... Энди мусулмонлар ўртасидаги баъзи бир келишмовчиликлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, бунинг сабабларини ўтган ўн йилликлар давомида халқимиз бошига тушган кулфат-мусибатлардан излаган бўлар эдим. Узоқ вақт қоронғу ертўлада ўтирган одамлар бирдан ёруғликка чиқариб қўйилса, нима ҳолат рўй беради? Одамларнинг кўзлари қамашиб, бир-бирларига урилиб кетадилар. Ҳозир ҳам худди шунақа бўляпди. Ёки хали ўзингиз айтган мисолингиз – дини ислом эндигина оёққа туряпди. Оёққа турган кишининг қоқилиб-суриниши, урилиши табиий. Ундан ташқари, биз хали исломнинг мактабини ўтамадик.
Ҳозирги кунда Ўрта Осиёнинг ўзини мисол қилганимизд,а туб миллат аҳолисининг ҳаммаси ўзини мусулмон деб билади, исломга мансуб деб ҳисоблайди. Ҳақиқатда ҳам шундай. Бу – барчамиз учун хурсанд бўладиган ҳолат. Аммо шунча мусулмоннинг қанчаси масжидга қатнайди, қанчаси мусулмонлик қонун-қоидаларига ҳаётида тўла амал қилади, намоз ўқийди ва ҳоказо? Албатта, жуда кам. Энди ана шу доимо намоз ўқийдиган “жуда кам” мусулмонларнинг қанчаси ислом талаб қилганидек, гўдаклик чоғиданоқ имон мактабига ўқишга кириб, Қуръон тарбиясини олиш бахтига муяссар бўлган?
Гўдакка она сутидан ортиқ фойдали, зарур озуқа дунёда йўқ. Шу озуқа ўз вақтида, етарли даражада берилмаса, бола ўлмай қолса-да, лекин жуда заиф, нимжон бўлиб ўсади. Катта бўлгандан сўнг, заифлигини юзига солиш эса инсофсизлик бўлур эди.
Она сутидан маҳрум бўлганидек, ёшлик чоғида Қуръон тарбиясини олиш бахтидан бебаҳра қолиш мусулмонларимизни бугун мана шу аҳволга олиб келди. Халқ худосизлар қазиган ариқдан кўп сув ичди. Даҳананинг бошига ўтириб олиб, сувини тинмай лойқалатиб, унга атеизм, коммунизм заҳрини қуйиб турган бу жамият яна ҳам Аллоҳнинг раҳмати билан шу ерга келганда қутулиб қолди. Бугунги низолар, жанжаллар – исломнинг мусаффо, ҳеч нарса аралашмаган булоғидан сув ича олмаганимиз оқибатидир. Лойқа сувлар қоринни оғритмоқда. Шунинг учун мен мусулмонларнинг бу томонини ҳам, у томонини ҳам том маънодаги айбдорлар деб ҳисобламас эдим.
Шоир айтганидек:
Ҳар ерда ҳоким ҳақ, арбоблар ғолиб,
Қонун шуларники, шуларда қолип.
Энг катта айбдор бир четда қолиб,
Жазони бошқалар ўташга тушди.
(Давоми бор)
( 2 / А )
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат давоми
II ҚИСМ / А бўлими
ТОҲИР МАЛИК:
– Маданий инқилоб даврларида худосизлар жамияти бўлган. Худосизлар жамиятига минглаб, миллионлаб одамлар аъзо бўлган. Худосизлар жамияти ҳаракати билан масжидлар, бутхоналар вайрон қилинган ёки маълум бир корхоналар ихтиёрига берилган. Бу жамият чала тушган боладай бўлган экан, кўп ўтмай ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди.
Кузатишимга қараганда, исломга ва бошқа динларга берилган эркинликлар хурсанд бўладиган даражада самара бермаяпди ёки атеистлар ташвишга тушадиган даражада ҳам натижа бермаяпди. Ҳисоб-китоб тили билан айтсак, масжидга чиқаётган мусулмонлар 5-6 фоиздан ошмайди. Фақат жума ва ҳайит намозларида одамлар кўп келади, лекин уларнинг кўпчилигини тўла маънода мусулмон деб ҳам бўлмаса керак: худди нимадандир қўрқиб келишаётгандай туюлади. Кўпчилиги назаримда, қиёмат азобидан қўрқиб келади. Бундай одамларни ўз амалидан қўрқиб, юқори ташкилотларга бўйсунадиган одамларга ўхшатаман. Менинг тушунчам бўйича, ҳар бир мусулмон фақат Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиши керак. Бу масаланинг бир томони.
Масаланинг иккинчи томони – динга берилган эркинлик мусулмонларни бирликка ундамай, аксинча ихтилофлар келтириб чиқаряпди. Айниқса, муфти ҳазрат атрофидаги гап-сўзлар, турли имомлар тарафидан келишмовчиликлар, шикоятбозликлар, юмалоқ хатлар ёзиш масжидларга ҳам кириб келган, буни яширмаслигимиз керак. Ҳолбуки, ислом динининг энг биринчи вазифаси инсофга ўргатиш, одамларни аҳилликка, бирликка ўргатиш бўлиши керак эди. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб олишишнинг ярамаслиги ҳақида Расулуллоҳнинг ҳадислари ҳам бор, тўғрими? Фарз намозларида сафга турилган пайтда, ораларингизда жой очилиб қолмасин, дейилади. Демак, мусулмонлар жипслашиб яшашлари керак. Оралари очилиб қолса, бўш жойга шайтон оралар экан. Ҳар бир инсон боласини эзгуликларга даъват қилуви лозим бўлган масжидларимизнинг ўзида, ана шунга амал қилинмаяпди.
Муфти ҳазрат атрофларидаги гапларга яна қайтсак, “К.П.” газетасида яна бир нотўғри хабар чиқди, унда сизнинг номингиз ҳам зикр этилган. Мана шу келишмовчиликлар, мана шу хабарлар, мана шу ташвишли ҳолат ҳақидаги муносабатингизни билишни истар эдик.
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
– Сўзни аввало диний эътиқод ҳақидаги гапларингиздан бошласак. Кўча-кўйда, тўй-ҳашамда турли юмушлар билан ўралашиб юрганларга нисбатан оладиган бўлсак, масжидга кам одам келаётгани тўғри.
Қиёматдан қўрқиш... Бу дегани, ўша сиз айтгандек Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиш, дегани. Қани эди, одамларнинг ҳаммаси ҳам қиёматдан қўрқса.
Мусулмон киши қиёмат бўлишига қаттиқ ишонади. Қиёматга ишонмаган, ундан қўрқмаган одам мусулмон ҳисобланмайди. Имтиҳон яқинлашган сари талабалар сергак тортиб, дангасалар ҳам сал-пал қимирлаб қоладилар. Имтиҳон бўлиши ёки комиссия, ревизия босиши аниқлигига бўлган ишончгина одамни ўзининг хатолари, камчиликлари ҳақида ўйлашга мажбур қилади...
(Давоми бор)
(150) Риёзус-солиҳин китоби, 26-боб давоми
* 209-ҳадис шарҳи
* Закотларни тўплаб келувчи кишига бериладиган совғаларнинг хатари ҳақидаги қисса ва ҳадиси шариф
* Динимизда коррупция ва мансабни суиистеъмол қилишга йўл очиши мумкин бўлган тешикларни ёпиб қўйилганига бир далил
t.me/islomovozi/6072
( 1 / А )
ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ
(“Ёшлик” журнали, 1992 йил)
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат
I ҚИСМ / А бўлими
ТОҲИР МАЛИК:
– Суҳбатимиз мамлакатда жиддий ўзгаришлар рўй бераётган пайтга тўғри келяпди. Ҳаммада турлича ўй, турлича ташвиш: “Ватанимиз мустақиллиги, демократик келажаги қандай бўлади?” – деган хаёл. Раҳбарият демократия ва адолатга янада кенг йўл очишни, халқларга яхши кунларни ваъда қиляпди. Биз мана шундай яхши кунларни кўриш умиди билан яшаяпмиз, чунки некбинлик билан яшаш бизга отамерос.
Бугунги жамиятимизда муаммолар ниҳоятда кўп. Шулардан бири – ДИН ВА ЖАМИЯТ деган тушунча атрофида суҳбатлашиб олсак. Кейинги йиллардаги эркинликлардан фойдаланиб, барча турдаги динлар қаддини кўтариб, янги ривожланиш палласига киряпди. Бу давр – бемор узоқ давом этган хасталикдан бошини кўтариб, ўрнидан турган кезларга ўхшайди. Бемор ўрнидан тургач, боши айланади, қувватсизланади, ҳатто йиқилиб тушиши ҳам мумкин. Таъбир бироз қўполроқ бўлса-да, динларнинг аҳволи шунга ўхшаб кетади. Ҳозир дин жамиятнинг қаддини тиклашга мадад бера оладиган куч сифатида тикланяпти. Масжид имоми, ислом дини билимдони сифатида исломнинг, диннинг жамиятдаги ўрни, вазифаси нималарда деб биласиз?
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассалому ала Расулиллаҳ.
Ислом – давр тақозоси билан майдонга чиқиб, вазифаси тугагандан сўнг чеккага ўтиб, қўл қовуштириб тураверадиган ўткинчи таълимот эмас. Дин инсон ҳаёти, тириклиги билан эгизак ҳолда вужудга келган. У инсон ер юзига қадам қўйган биринчи кундан то ҳозирга қадар у билан ҳамоҳанг ва ҳамроҳдир. Отамиз ҳазрат Одам (алайҳиссалом) Ерда ҳаётни бошлаб берган биринчи инсон бўлиш билан бирга, илк пайғамбар ҳам эдилар. Демак, Аллоҳ таоло бу оламга дини исломни инсонга ҳамроҳ, йўлдош қилиб юборган.
Бугунги кунда одамзот фойдаланадиган асбобу ашёлар, масалан, ойнаи жаҳон, радио, компьютер ва ҳоказоларга эътибор берайлик. Бу нарсалардан қандай фойдаланиш лозим? Буни билиш учун ўша жиҳозларнинг ёнига қўшиб юборилган китобчасига мурожаат қиламиз. Мабодо асбобнинг бирор жойида носозлик пайдо бўлса, ўша китобчасига қараб ислоҳ қилишга тўғри келади.
Бизни ўраб турган бу олам, ҳаёт ҳар қандай мукаммал ишланган компьютеру жиҳозлардан неча минг марта мураккаброқ. Уни тушунмоқ, бузиб қўймасдан узоқ вақт ундан оқилона фойдаланмоқ учун ҳам албатта “устаси”нинг ўзидан юборилган йўл-йўриқ, кўрсатма бўлиши керак.
(Давоми бор)
ҚАЛБ АДАШИШИ НИМАДАН?
- Анфол сурасининг 24-ояти тафсири -
Шайх Обидхон қори суҳбатлари
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ шифои комил ато этсин -
t.me/islomovozi/6066
ДУНЁСИНИ УСТУН ҚЎЙГАН БЕЧОРАЛАР
Шайх Обидхон қори суҳбатлари
–Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин–
t.me/islomovozi/6064
ХАЛҚ БИЛАН БИРГА ЯШАШ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"المؤمِنُ الَّذي يخالطُ النَّاسَ و يصبِرُ على أذاهُم ، خيرٌ مِن الَّذي لا يخالِطُ النَّاسَ و لا يصبِرُ على أذاهُمْ"
صحيح الأدب المفرد وصحيح ابن ماجه وغيرهما
Маъноси:
"Одамлар орасида, уларнинг азият-озорларига сабрли бўлиб (динга ва халққа хизмат қилиб) яшайдиган МЎМИН киши, одамларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилолмайдиган (мўмин) кишидан афзалдир".
(Имом Бухорий Адабул муфрад китобларида, имом Ибн Можа Сунан китобларида ва бошқа муҳаддислар ҳам ривоят қилишган саҳиҳ ҳадис)
#hikmat #sabr
ДУНЁСИ ТЎЗИТИБ ТАШЛАНГАНЛАР КИМЛАР?
Бундан қутулиш учун нима қилиш керак?
Обидхон қорини ғазаблантирган баъзи қилиқлар ...
Ғизоул-албоб дарси, 4-қисм
t.me/islomovozi/6060
ДИН ВА ДУНЁ - ҚАЙ БИРИГА КЎПРОҚ ҚАРАЯПМИЗ?
Ғизоул-албоб дарси, 3-қисм
Давоми бор
Шайх Обидхон қори суҳбатлари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -
t.me/islomovozi
Касалликни олдини олиш аҳамияти ҳақида эслатма
Мадинаи мунаввара талабалари билан ҳафталик дарсдан қисқа лавҳа
t.me/islomovozi/6056
(148) Риёзус-солиҳин китоби, 26-боб давоми
* 207-ҳадис шарҳи
* Нима учун золимлар узоқ умр кўриши мумкин?
*Золимлар «маза қилиб яшаяптими» ?
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга нима деб васият қилганлар?
t.me/islomovozi/6054
Ғазза аҳли каби мўмин-мусулмонларга албатта Қодир Аллоҳ нусрату ғалабалар ато этади, гарчи уларга қарши бутун дунёдаги босқинчи ваҳшийлар бирлашиб ҳужум қилишда УЗОҚ ЙИЛЛАР давом этишса ҳам, гарчи юз минглаб шаҳидлар бомбалар остида Охиратга риҳлат қилсалар ҳам...
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿وَكَأَيِّن مِن نَبِيٍّ قُتِلَ مَعَهُ رِبِّيّونَ كَثيرٌ فَما وَهَنوا لِما أَصابَهُم في سَبيلِ اللهِ وَما ضَعُفوا وَمَا استَكانوا وَاللهُ يُحِبُّ الصّابِرينَ﴾
[آل عمران: ١٤٦]
"Қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтганларки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп риббийлар (раббоний уламолар ва Ягона Рабб-Парвардигор таолонинг Ўзига ибодат қилган мўминлар жанг қилганлар ва) қатл қилиниб кетганлар. Ҳамда Аллоҳ йўлида бошларига тушган нарсалар (қирғинлар, хавфу хатарлар, туҳмату маломатлар) сабабли сусткашлик-заифлик қилмаганлар ва (кофирларга) бўйин эгмаганлар. Аллоҳ (мана шундай) сабр қилгувчи собирларни севади"
(Оли Имрон сураси, 146-оят)