26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Эрига тили билан озор берадиган Аёллар!
Тил аёл кишининг кучли қуролларидан бири. Шу сабаб ҳам жахл чиққанда аёллар эрига тили билан озор етказади.
Агар сиз бир хақиқатни билганингизда эди... Эрингизга доим ширин сўз ва меҳрли бўлар эдингиз!
Шуни билинг-ки, эрингизга тилингиз билан озор бераётган пайтингиз, сизга... Давоми👇
ҚИЗҒАЛДОҚ
41-ҚИСМ
ЭРКАК киши минг жаҳлдор, совуққон бўлмасин аёл кишининг макри ва латофати олдида ожиз қолади барибир.
-Пультни бер мен фудбол кўрмоқчиман.
Шохруҳни биринчи айтган гапи шу бўлди.
-Кўрмаяпсизми? Мен ҳам кўраяпман.
-Олиб кел дедим сенга.
пультни тортиб олмоқчи бўлди. Аммо Асал эпчиллик қилиб қочиб қолди.
-Мен билан мушук сичқон ўйнама.
-Ўзингиз бошлаяпсиз.
-Берасанми йўқми?
-Йўқ албатта.
-Бошқа ерда ҳам телевизор бор.
-Бемалол бориб кўраверинг.
Шохруҳ сочиқни елкасига ташладида унга қараб-қараб чиқиб кетди.
Телевизордаги фудболни ҳам негадир кўришга сабри чидамади. Нима қилиши билмай яна Асални олдига қайтиб кирди.
-Қорним очди, овқат тайёрлаб бер.
-Вой боя қорним тўқ деганингизга сизга олиб қўймагандик.
-Ҳеч бўлмаса тухум қовуришни иложи бордир?
-Шу иссиқда яна ярим тунда ким тухум ейди?
-Асал мени сабримни синаяпсанми?
-Йўқ бу менга нега керак?
-Тайёрлайсанми йўқми?
-Нима бу буйруқми?
-Илтимос.
-Ҳўп юринг ошхонага.
Асал устига юпқа халатини ташладида ошхонага тушди. Шохруҳ эса столга ўтириб олиб ундан кўз узмасдан қараб турарди.
Асал ёғни кўпроқ қиздириб юборганди, тухум чақиши билан бир томчи ёғ юзига сачраб кетди.
-Вой юзим.
-Қани нима бўлди? - Шохруҳ қўрқиб кетди.
-Тухумга қаранг ҳозир куйиб кетади.
Шохруҳ қарамасдан ҳам газни ўчириб қўйди.
-Менга ҳозир сен муҳимсан. Қани келчи?! Қизариб қолибди. Қўлинг билан тегма кичкина бўлса ҳам доғ бўлиб қолиши мумкин.
Шохруҳ Асални юзини ушлаганди у кўзларини юмиб олдида қўлларини унинг қўллари устига босди.
-Ачишмаяптими? Хонада дори бор.
-Мен учун энг Яхши дори сизсиз. Агар сиз бўлмасангиз мен ўламан. Икки кун ичида тамом қилдингиз мени.
-Кечир ўша куни ўзимни босиб туролмадим.
-Айнан ўша куни мен сизга ҳақиқатни айтмоқчи эдим. Лекин улгурмадим.
-Демак сен ўша қизғалдоқсан, шундайми?
-Ҳа ҳудди ўзи. Айтдимку сизга болалигимдан бери ошиқман деб. Сизга яқинлашишни ҳар қандай йўлини қилиб кўрдим. Қизғалдоқ номи ва мана шу сайт сиз билан дилдан суҳбат қуришимга имкон яратди.
-Лекин кўринишингда ҳечам бундай эмасдинг. Ҳудди менга умуман эътибор бермайдигандек эдинг.
-Сиз ҳам ҳудди шундай эдингиз.
-Масалан, қанақа?
-Балки эътибор бериб юргандирман.
-Ҳечамда бўлмаса менга тўйни тўхтатасан деб дўқ-пўписа қилмасдингиз.
-Йўге буни қаранглара.
-Уфф гаплашишга ошхонадан бошқа жой йўқми сизларга? Топган жойингизни қаранг.
-Ие келнойи...
-Ҳўп, ҳўп кетаман ҳозир. Авазбек чанқаган экан.
-Майли бемалол.
Шохруҳ тезда хонасига кириб кетди.
-Нима гап овсинжон?
-Ҳаммаси яхши.
-Резултатдан гапиринг резултатдан.
-Аъло даражада. Боризга шукур.
-Майли энди борақолинг. Сизни кутаётгандир. Мени гапларимни унутманг.
-Ҳўп бўлади яхшиям сиз борсиз...
-Нега ётиб олдингиз? Овқатланмадиз-ку?
-Керакмас рахмат.
-Ҳм ҳафа бўлдизми?
-Йўқ нега? Кел сен билан гаплашиб оламиз.
-Ҳўп эшитаман.
-Ҳеч қачон мени алдамасликка сўз бер. Мен ёлғонни кечиролмайман.
-Бу охиргиси. Кечирдингизми? Яна мени олдингидек севасизми энди?
-Сен борлиғимсан қизғалдоғим ўзимни. Сени ҳеч кимга ҳеч нимага алишмайман. Пешонамга қўнга бахт қушимсан. Мени ягона муҳаббатим.
-Сиздан бу гапларни эшитишни фақатгина орзу қилишим мумкин эди.
-Чин дилдан қилинган орзулар албатта ушалади.
-Ҳўш энди нимани орзу қилсам экана?
-Мен биламан, бизни митти фариштамизни!!!
Давоми бор...
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
40-қисм
-Кечирасиз синглим ёрдам керакмасми? Шу маҳалда нима қилиб юрибсиз?
-Шифохонадан қайтаётгандим. Кеч бўлиб кетибди. Аксига олиб бирорта ҳам такси йўқ.
-Қаерга борасиз? Йўлимиз бир бўлса ташлаб қўяман.
-Юнусобод 2-квартал. Сизни безовта қилиб қўймайманми?
-Ҳечқиси йўқ қани машинага чиқинг.
-Рахмат сизга.
-Шифохонада ишлайсизми?
-Амалиётга чиққандик. Бугун операция чўзилиб кетди.
-Ҳа яхши. Шифокорлик улуғ касб. Мени исмим Темур.
-Мен Лоламан.
-Танишганимдан хурсандман Лола
-Яхшиям сиз бор экансиз. Ҳечам бунақа пайт кўчада юрмагандим.
-Уйдагиларни огоҳлантириб қўймадизми?
-Мен бу ерда ижара уйда тураман. Ўзи асли Қаршиликман.
-Унда меҳмон экансизда?
-Шундай деса ҳам бўлади. Вой эсим қурсин. Сиздан яна бир нарсани илтимос қилсам бўладими?
-Майли бемалол.
-Телефоним қолиб кетганга ўхшайди хонада. Ўзи шошилганингда ҳамма нарса аксига олади.
-Мана меникидан қилиб кўринг балки бирортаси жавоб берар.
-Аҳа раҳмат... Йўқ ҳеч ким жавоб бермаяпти. Ишқилиб оғирлаб қўйишмасин
-Яхши ният қилинг. Ҳоҳласангиз ортга қайтамиз.
-Кераги йўқ. Сизни ҳам кўп овора қилдим. Етиб ҳам келдим. Шу ерда қоламан. Ёрдамингиз учун катта раҳмат, Темур ака.
-Майли яхши дам олинг. Бунда кейин эҳтиёт бўлинг. Бемаҳалда бундай гўзал қизнинг кўчада ёлғиз юриши яхши эмас, ҳар ҳолда.
-Ҳоп шунга ҳаракат қиламан.
Темур у билан хайрлашиб жетар экан ичида бир олов ёқилгандек бўлди. "Ҳудди кинолардаги соҳибжамолларга ўхшар экан. Бунақасини ҳали кўрмаганман"...
-Шохруҳ ака яна қачонгача шундай аразлаб юрмоқчисиз? Ҳалиҳам кечирмадизми мени? Агар мени бу ерда кўришни истамасангиз майли кетаман. Мени бунчалик қийнаманг. Ҳеч бўлмаса ҳайдаб солинг фақат мен билан гаплашинг илтимос.
Шохруҳ компютерга термулганича жим ўтирибди. Асал гапира яна ошхонага қайтиб келди.
-Ҳа сингилжоним шаштингиз паст.
-Бўлмаяпти. Нима қилсам ҳам бўлмаяпти.
- ҳадеб ялинавермангда. Сизга бир йўлини ўргатаман. Қани шунда ҳам қайнигинам жим юра олармикин? Қани бу ёққа юрингчи...
Шохруҳ ювиниш учун ваннахонага кириб кетганди. Қайтиб чиқиб диванда ўтирган Асални кўриб кўзлари катта-катта бўлиб кетди. Асал жуда ўзгарган чиройли бўлиб ясаниб олган. Бир қўлида телевизор пульти яна бир қўлида қип-қизил олма. У ҳам Шохруҳга эътибор бермай оёқларини чалиштириб олмани қарсиллатиб тишлаганча каналларни айлантириб томоша қила бошлади. Энди Шохруҳ нима қилишини билмай бир жойда қотиб тураверарди...
Давоми бор...
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ҳаётий ҳикоя
ЧИГАЛ ТАҚДИРЛАР.
Хадича опа эридан жуда эрта бева қолди. Ўғли Умиджон эндигина етти ёшга кирган эди. Ҳамширалик қилиб топган пулига, она бола яшашар эди. Вақт ўтиб унинг қўлини сўрайдиганлар кўпайиб қолди. Бир куни Умиджон мактабдан йиғлаб қайтди. Синфдошлари онангни тўйи бўларкан деб устидан кулишибди. Юм юм йиғлаётган ўғлини қучоқлаб, бирга йиғлади. Умиджоннинг йиғлатмасликка, совчиларни қайтариб юборишга аҳд қилди.
Ўзи киймади, ўғлига кийдирди, чиройли ҳаёт яшамади, лекин ўғлига энг бахтли болаликни ҳадя этди.
Умиджон у орзу қилгандек йигит бўлди. Мактабни аъло баҳоларга битириб, олийгоҳга ўқишга кирди. Учинчи курсга кўчганида, севган қизига уйланди.
Сайёра эса бу уйга нур олиб келди. Хадича опа уни қизидек яхши кўрарди. Хомиладорлиги маълум бўлган кун эса, уйда байрам бўлиб кетди. Хадича опа болаларини қучоқлаб қувончдан йиғлади. Ахир ёлғизи ўзидан кўпаядида. Сайёранинг ой куни яқинлашгани сари уни янада эҳтиёт қила бошлади.
Аммо аяган кўзга чўп тушар экан. Туғишига бир ой қолганда, эҳтиётсизлик қилиб йиқилиб тушди. Хали туғилиб, дунё юзини кўришга улгурмаган чақалоқ, она қорнида вафот этди. Докторлар Сайёранинг ҳаётини қутқариб қолишди. Лекин у бир умрга оналик бахтидан жудо бўлди. Қайтиб фарзанд кўролмайди. Она бўлиш унга насиб қилмаган экан.
Бу синов оилани боши берк кўчага олиб келиб қўйди. Умиджон Сайёрани жонидан ортиқ яхши кўради. Лекин ўзининг фарзанди бўлмаса сулола шу ерда тугайди.
Хадича хола қарорни Умиджонга қолдирди. Ҳар доимгидек сен нима десанг шу деди.
Умиджон Сайёрага хеч нарса демади. Одатдагидек яшайверишди. Сайёра уйдан кетишга кўп уринди. Севган инсонини, уни яхши кўрадиган қайнонасини ташлаб кетолмади.
Ўртоғининг ўғлини суннат тўйидан ичиб келган Умиджонни кўриб йиғлаб юборди. Бу сабр косасини тўлдирган охирги томчи бўлди.
Сайёра Умиджон уйда йўқлигида Ҳадича опани кўришга келарди. Қайнона келин гаплашиб тўйишмасди.
Умиджон Юлдузга уйланди. Негадир Юлдузнинг ҳар ҳаракатидан Сайёрани излайверади. Юлдуз оилада эрка ўсган қиз. Бу оилага кўникиши анча қийин бўлди. Бир неча маротаба аразлаб кетиб қолди. Аллоҳ бу оилага ўғил фарзанд берди. Умар бу оилага қувонч қўшди. Ишхонасидан уйига келишни ҳоҳламайдиган Умиджон, энди ўғли учун югуриб келадиган бўлди. Шундоқ ҳам уй ишларини ўлда жўлда бажарадиган Юлдуз, хеч ишни бошини тутмай қўйди. Хадича опа ўғлининг ҳаёти яхши бўлсин деб, унинг қилиқларига чидади.
Умар улгайгани сайин, уйдаги жанжаллар ҳам катталашиб бораверди. Хадича опа орада Сайёрадан ҳабар олишини Юлдуз сезиб қолди. Шартта ўғлини кўтардида ота уйига кетди. Бу сафар Хадича опа бориб ёлворишига ҳожат қолмади. Уч кундан кейин унинг ўзи уйга қайтди. Негадир ўзгариб қолди. Овқат пиширадиган бўлди. Уйларни тозалаб чиннидек қилиб қўярди. Умиджон ҳам,Хадича опа ҳам унинг инсофга келганидан ҳурсанд бўлишди.
Ошхонага кириб нимадир излаётган Хадича опанинг кўзи шкаф ичидаги халтага кўзи тушди. Овқат қилаётган келинидан сўради.
- Бу нима, қизим?
- Ҳа, уми. Ошхонада сичқон кўрдим. Уйдан маргимуш олиб келдим. Энди чиқмай қўйди. Ташлаб юбормоқчи эдим. Яна керак бўлиб қолар деб бекитиб қўйдим.
- Майли, қизим. Боладан эҳтиёт қилинг. Қўшниникига чиқиб келаман.
Қўшни уйда йўқ экан.Хадича опа орқасига қайтиб чиқди. Ошхона томонга келаётиб,Юлдузнинг овозини эшитиб тўҳтаб қолди.
- Ҳа,опа. Айтганингиздек,оз оз қўшиб беряпман.Бугун кўриб қолди ялмоғиз. Сичқон учун олиб келдим деб ишонтирдим. Бўлмаса ўғлига чақиб жанжал қиларди. Аввал бу тўнғиз қопсин,кейин ўғлини ўйлаб кўрармиз. Бу уй жойлар ҳаммаси боламники. Опа, ўлгандан кейин докторлар билиб қолмайдими? Бошим балога қолмасин,яна. Оз оздан беряпман. Ўзининг косасига қўшяпман. Кейин дарров ювиб ташлаяпман.
Хадича опа тошдек қотти. Ҳаммасига тушунди. Хонасига кириб, ётиб олди. Юраги қинидан чиқиб кетгудек ураяпти. Демак неча кундан бери заҳар ичяпти. Ўзгаришнинг сабаби бу эканда. Нима қилсин?. Ўғлига айтсинми? Кейин нима бўлади? Набирасининг тақдири нима бўлади? Тўҳта, кейин навбат ўғлига дедими? Умиджонни ўлдирмоқчи. Ёлғизини ўлдириб юбормоқчи.
ҚИЗҒАЛДОҚ
39-ҚИСМ
АСАЛ ховлини салқинлаш мақсадида шланкада сув сепаётганди. Ташқарида машинанинг чийиллаб тўхтаган овозидан чўчиб тушди. Дарвоза эшиги зарб билан очилиб, ёқадаги деворни бир бўлаги кўчиб тушди.
-Тинчликми? Шохруҳ ака сизга нима бўлди?
-Мени ҳаётимни ўйин деб билишга нима ҳаққинг бор эди?
Шохруҳ бор овозида бақирди. Шу алфозда қўлидаги Асалнинг телефонини олиб ерга уриб чил-чил синдириб ташлади.
-Ўзингизни босинг мен...мен ҳаммасини тушинтириб бераман ҳозир...
-Бир оғиз ҳам гапирма эшитяпсанми бир оғиз ҳам. Сени эшитишни ҳам кўришни ҳам ҳоҳламайман. Нафратланаман сендан.
-Йўқ, йўқ асло бундай деманг.
-Нега...нега фақат мени ҳаётимда шундай кўнгилсизликлар бўлаверади? Сенга ишонгандим. Билиб, кўриб туриб устимдан кулиб юрганмидинг ҳали?
-Шохруҳ ака мени ёмон ниятим йўқ эди.
-Бир йилдан бери мени алдаб келгансан.
-Мен буни атайлаб қилганим йўқ. Ҳаммасини сиз учун қилдим аҳир. Нима қилай болалигимдан бери сизни севаман. Сиз учун ҳар нарсага тайёр эдим. Фақатгина севганим учун қилдим. Бугун ҳаммасини айтмоқчи эдим сизга аммо улгурмадим. Кечиринг мени илтимос, кечиринг. Ўтиниб сўрайман менга ишонинг
Шохруҳ аллақачон чиқиб кетиб бўлганди. Асалнинг бирорта ҳам гапини эшитмади. Кечаси уйига қайтганида юзига қаролмади ҳаттоки. Ҳамма билан саломлашдида Асални йиқитгудек туртиб ўтиб кетди.
Бироз ўтиб ошхонага Дилноза келди.
-Тинчликми Асалхон? Нимагадир кайфиятиз йўққа ўхшайди. Эрталаб бундай эмасдингиз? - сир бой бермай сўради у.
-Йўқ опажон ҳаммаси жойида.
-Қани бу ерга келингчи сиз билан опа-сингил бўлиб бир гаплашиб олайлик. Гапиринг энди кўриб турибман рангингиз ҳам бир аҳволда.
Асал кўзида ёшларини яширолмай Дилнозани ёнига ўтирди ва ҳамма гапни очиқ ойдин гапириб берди. Дилноза ҳам уни охиригача эшитди.
-Шунақа гаплар денг. Сизга бир гап айтайми? Шохруҳни 5 йилдан бери биламан. Шўх, қувноқ йигит бўлса ҳам ёлғони кечиролмайди. Ўзи ҳамма билан хазиллашиб, одамни устидан кулиб юради. Аммо ўзига шундай муомалада бўлсангиз буни кечиролмайди. Менда ҳам бир гал шундай холат бўлган янги келинлик пайтимда. Уни яна ўзига келтиргунча она сутим оғзимга келган.
-Мен нима қиламан? Энди бахтли бўлдим севганимга эришдим деганда ҳайдаб юборсалара?
-Эй буни гаплариничи ҳеч қаёққа кетмайсиз. Фақат озроқ сабр қилишингизга тўғри келади. Биламан осон эмас. Аммо уни ёнида қолишни истасангиз чидашга мажбурсиз, жонгинам.
-Шохруҳ акам учун ҳамма нарсага тайёрман. Фақат менга ишонсалар бўлди.
-Ишонади, ишонмасдан қаерга ҳам борарди?
-Рахмат сизга анча енгил тортдим.
-Ҳали бу кунларни кулиб эслаб юрамиз.
-Айтганингиз келсин.
Шохруҳ овқатлангани ҳам тушмаганди. Асални ишлари битсада хонасига киришга, яна эрини кўзларига қарашга ва ундаги совуқ муносабатни кўришга юраги бетламаётганди. Бир нималарни баҳона қилиб алламаҳалда ичкарига кирди. Ҳали ухламаган экан. Телевизорда қандайдир фильм томоша қилиб ётганди.
-Қорнингиз очмадими? Овқатни шу ерга олиб келиб берайми?
Шохруҳ унга қарамади ҳам. Овозими қайта эшитмаслик учун телевизорни овозини янада баландлатиб олди. Асал эса нима қилишини билмай бироз турдида келиб ўрнига ётди.
Давоми бор....
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
500 ta bolmabdiku. Sanab oʻtiribman
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌿 SHUKRONALIK KURSI (77.000 so‘m)
Doim charchoq, nolish, ichki bezovtalik bormi?
Bor ne’matlarni ko‘rmay, yo‘qlarga yopishib qoldingizmi?
САВОЛ ?
Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган?
ЖАВОБ
😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱
Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди.
Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди .
Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ👉👇
💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚
🧘♀️🤸 Suyukli rafiqa bo’lish osonmi?
Hozirgi zamonda yoringizga suyukli rafiqa bo’lish uchun biroz ter to’kishingizga to’g’ri keladi 🔥
🌟Nega deysizmi? Chunki ko’cha to’la boshi ochiq go’zal ayollar 💃
😁Xullas yoringizga suyukli rafiqa bo’lishni istasangiz sizga ushbu kanalni tavsiya qilamiz, bu kanalda
😀Oilaviy muammolarning psixologik yechimlari
👠 Romantik oqshom uchun har xil ideyalar
👄 Suyukli rafiqa bo’lish uchun ko’plab mutaxassis maslahatlari
❤️ Kanalga qo’shilib oling va go’zal betarkror va albatta suyukli bo’lib yuring.👇👇👇
/channel/+KFJGlawqMrE2OWRi
/channel/+KFJGlawqMrE2OWRi
ҚИЗҒАЛДОҚ
35-ҚИСМ
-ҲЕЙ қаерга кетяпсан.
-Ўзимни кабинамга.
-Ҳазиллашдимку кеча жинни.
-Ростанми.
-Сени қўйиб юборарканманми.
-Ниммаа..
-Бугун жуда иш кўп.
-Чап томониз билан турдизми дейман.
-йўқ.
-Кўз тегмасин бўлмаса.
-Қўлинг яхшими.
-ҳа яхши.
-Бугун тушликда бирор жойга борамизми.
-Тушунмадим.
-Бирга овқатланамизми демоқчи эдим.
Асал ҳайрат тўла кўзлари билан Шохруҳга боқиб турарди
Шу кечаги шу мен билган инсонми дея .
-Борамизми?
-М...майли.
-Қани ишладик бўлмаса балки кинога ҳам тушармиз
-Ҳ..ҳ..ҳоп.
-Мен ҳозир келаман. Бугалтер билан гаплашишим керак.
Аввалари унга қаёққа кетаётгани тугул гапирмасди ҳам.
-Бўлдими ҳамма нарса тайёрми
-Ҳа мана шуни жўнатиб юборсам бўлди.
-Мен пастда бўламан сени кутиб тураман.
-Ҳоп.
-Натижаларни кутиб қоламан сиздан
-Натижалар яхши ўзимни ҳам кайфиятим кўтарилди.
-Асалчи.
-Ҳозирча у ҳеч нарсага тушуаяпти.
-Бу табиий ҳол албатта.
-ҳозир бирга овқатлангани кетяпмиз кейин кинога ҳам олиб бормоқчиман.
-Ажойибку шундай давом этинг кунинглар ҳайрли ўтсин омад тилаб қоламан.
-Қаерга олиб борай. Нима еймиз.
-Фарқи ё чиройли жой бўлса бўлди.
-Шаршарага борамизми.
-Зўр бўларди.
-Ҳозир мавсумда одам коп бўлади телефон қилиб жой буюртириб қўяман.
Улар шаршара бўйидаги столдан жой олдилар.
-сенга ёқдими.
Иссиқ кунда сувнинг муздек тафти одамга ҳуш ёқарди
-Ҳа албатта. Сизга битта савол берсам майлими.
-Майли бемалол.
-Нега бирданига ўзгариб қолдингиз.
-Қайси манода.
-Аввал мени кўришга кўзингиз йўқ эдику.
-Вақт ҳамма нарсага даво деган эди бир дўстим.
Озгина вақтдан кейин биз бир оила бўламиз. Демак бир биримизга кўникиб яшашимиз керак.
-Шу гапларни сиз айтяпсизми.
-Мен айтяпман. Сенга ёқмаяпдими
-Ёқ нега хурсандман .
-Ана овқатимиз ҳам келди. Бу ҳавода барибир муздек колага ҳеч нарса етмайдида. Қани мархамат қилсинлар. Уялиш йўқ лекин.
-Ҳоп😊
-Нималарни ёқтирасан.
-Масалан..
-Шунчаки қизиқишларингни сўрадим. Орзуларинг бордур аҳир.
-орзуларми...ҳа бор.
-Билсам бўладими.
-Орзуларни кўпчиликка айтиш уларни сиздан узоқлаштириши мумкин.
-Мен кўпчилик эмасман
-Айтмасам қўймайдиганга ўхшайсиз. Фақат кулиш йўқ.
-Сўз бераман.
-Ўзимни ўқув марказимни очишни орзу қиламан.Мутлақо янгича йўналишдаги ўқув маркази..
-Яхши ғоя. Бундан бошқа яна нималар масалан мен бўш вақт топдим дегунча устозимни олдига бораман.
-Қанақа устоз..
-Машиналар юрагини тамирловчи устозим.
-Нима сиз қўйсангизчи.
-Ҳоҳласанг бир кун сени ҳам олиб бораман.
-Майли
-Эндо сендан эшитаман
-Ишимдан ташқари энг севимли машғулотим ширинликлар тайёрлаш. Янгича рецептлар яратишни яхши кўраман.
-Ажойиб. Қара одамга ўхшаб гаплашсак ҳам бўлар эканку а.
-Нимасини айтасиз.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
34-ҚИСМ
ШОХРУҲ табиатан шундай инсон. Бировни жони оғриётганини кўрса ҳечам ўзини тутиб туролмайди.
-Қаттиқ ачишмаяптими.
-Йўқ.
-Энди боғлаб қўяман. Сен уйингга кетавер . Ўзим ташлаб қўйман.
-Керакмас бир соатдан кейин дадам олиб кетади.
-Майли ўзинг биласан. Ҳалиги агар мени деб шундай вазият бўлган бўлса узур сўрайман.
-Ҳечқиси йўқ.
Шохруҳ негадир унга ачина бошлади. Тезроқ кеч киришини ва ҚИЗҒАЛДОҚ билан бу масалада жиддий гаплашиб олишни кутарди.
-Ҳайрият мен сизни ҳафа қилдимми деб ўйлагандим.
-Ҳафа бўлишга арзирли сабаб кўрмадим мен
-Яхши.
-Кайфият йўқми дейман.
-Шунга яқинроқ.
-Ана бўлмаса ҳўш эшитаман қандай муаммо қийнаябди сизни.
-Дам олишга борганимизда бир воқеа бўлганди мен уну ҳали айтмадим сизга
-Ҳўш эшитаман.
-Мени Асал билан тўйим бўляпти.
-Ким у Асал.
-Дадамни дўстини қизи мен билан бирга ишлайди.
-Ҳоп муаммо нимада.
-Мен ҳали оила қиришни истамайман. Унда ҳам кўнглим йўқ. Яхши қиз лекин мен бутун бошли ҳаётимни у билан тасаввур қилолмаяпман.
-Бўлмаса ҳаммасини очиқ ойдин айтинг.
-Фойдаси бўлмади.
-Вазият қурбони бўлдим денг
-Шунақа десаям бўлади.
-Қиз нима деяпти.
-Билмайман ҳар ҳолда қарши ҳам эмас.
-Ҳа бу жиддий масалага ўхшаяпти.
-бир томондан унга ҳам раҳмим келяпти жудаям қўпол муомалада бўламан у билан. Ўзим ҳоҳламаган ҳолда дилини оғритиб қўяман. Бошим қотди.
-Сизга бир нарсани айтайми .
-Албатта шунинг учун дардимни достон қиляпманда сизга.
-Унга биргина имконият бериб кўринг.
-Қандай қилиб.
-Балки у қалбингиздан жой олишни уддалар.
-Ёғэее..
-Сиз бир маротаба уриниб кўринг. Тўғри сизни тушунаман. Лекин ҳаёт шу билан тохтаб қолмайдику.
-Бу менга тўғри келмайди.
-Нима тўғри келади бўлмаса.
Тўйни тўхтинг.
-Иложи йўқ
-Менимча биринчи вариянт ҳақиқатга яқинроқ.
-Ҳоп мен нима қилишим керак.
-Аввало қўполлигингизни йўқотинг. Унга нисбатан яхши юмшоқ муомалада бўлинг. Уни бўлажак турмуш ўртоғингиз келажакда фарзандларингизни онаси сифатида тасаввур қилишни ўрганинг. Бу яхши иш беради мени айтди дейсиз. Тўй қачон.
-Буни билмайман. Кузларга мўлжаллашяпти шекилли
-унчалик узоқ муддат эмас. Тўйни тўхтмайсиз. Демак унга кўникишга мажбурсиз шундайми.
-Шундайликка шундайкуя.. .
-Ҳўш...
-Қўлимдан келмасачи.
-Ҳаракат қилиб кўринг. Вақтингизни бирга ўтказишга ҳаракат қилинг. Нимани яхши кўради нималарга қизиқади ўрганинг тушунинг эшитинг.
-Агар буни сиздан бошқаси айтганда умуман қилмаган бўлардим.
-Демак розисиз.
-Ҳаракат қилиб кўраман.
-Жудаям ҳурсандман. Ҳали мени айтди дейсиз ҳаммаси яхши бўлади.
-Балки
-Яна жиннича гапларни бошлаяпсиз. Демак уйқингиз келяпти. Ҳайрли тун.
-Яна қочиб қутулдиз. Яхши дам олинг ҚИЗҒАЛДОҚ.
ДАВОМИ бор
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
33-ҚИСМ
ҲУЛЛАС бу бир ҳафталик дам олиш бир томондан қувонч баг"ишлаган бўлса бир томондан яна янги муаммони бошлаб келганди. Катталар тўйни тезлаштириш ҳаракатида. Шохруҳ қанча қаршилик қилмасин қўлидан ҳеч нарса келмади.
Энди яхши муомалада бўлаётган Асални янаям қаттиқ ёмон кўриб қолди.
-Нега менга бундай қараяпсиз.
-Тўйни тўхтат.
-Агар бу мени қўлимда бўлганида аллақачон тўй тўхтаган бўларди
-Бу шунчаки баҳона.
-Ҳеч қандай баҳона эмас
-Сени ўзинг ҳам ўлиб турган экансанда а.
-Бу гапиз билан нима демоқчисиз.
-эшитганинг. Ҳали шундай азобларни бошингга солайки бу қарорга келганингга пушаймон бўласан.
Асал ҳеч нарса деёлмай қолди. Тўғри тиш тирноғи билан қаршилик қилганида бу тўй бўлмасди. Аммо ўзи буни ҳоҳламадику.
Чунки у ҳам Шохруҳга пинхона ошиқ эди. Нима бўлса ҳам чидашга тайёр. Бир куни уни қалбидан жой эгаллашига ич ичидан ишонади.
-Ойи бугун Шохсанам билан Фарангизни менга бериб турасиз.
-Тинчликми
-Ишхонамиз тамирдан чиқди. Хонамни яхшилаб тозалаш керак.
-Бизми ажабланфи Фарангиз.
-Ҳа сен.
-Керакли ҳамма ҳужжатлар менда туради бирор муаммо чиқишини ҳоҳламайман.
Илтимос қилайми энди.
-Майли ўзи бугун зерика бошлагандим. Келнойим ҳам шу ердаку а.
Шохруҳ индамай ўрнидан туриб кетди.
-Қани тезроқ чойинглАрни ичинглар ҳозир жаҳли чиқса ҳеч кимга қарамасдан кетиб қолади. Анави буюмларни ҳам олиб кетинглАр у ерда қидириб юрмайсизлар.
-ҳоп ойи ҳоп.
-Ака сиз ишхонезда нима иш қиласиз.
-Ётаман дам олиб бўлдими. Эрталабдан одамни асабини бузяпсан сен қиз.
-Ажаб болибди билдиз.
-Мана кираверинглар шу ер сизларга.
-Эҳҳе намунча ифлос бўлиб ётибди дахшатку.
-Тамирланди деяпман мен .
-Шунақаям бўладими. Асал....ҳалиги ёрдамчиз қани келмайдими.
-Билмайман. У билан нима ишим бор.
-Чақирингда уҳам ишласин. Шохсанамга қараб кўзини қисиб қўйди Фарангиз.
-Керак бўлса ўзинг чақир.
Фарангиз қараб туринг дедида Асалга телефон қилиб уни ҳам чақирди
Шохруҳ эса коридордаги ўриндиққа жойлашиб интернетни ёқди.
-Ҳооой ҚИЗҒАЛДОҚ қанисиз.
-Шу ердаман ҳар доимгиде.
-Баракаллла. Нима қиляпсиз.
-Ҳеч нима.
-Нега.
-Биз бунга келишмаганмизку.
-Оббо аҳир яқинда бир йилдан ошади ҳалияма.
-Албатта.
-Очиғи сизга ўрганиб қоляпман.
-Нега энди.
-Менга турмушга чиқмайсизми.
-Вах хаааах хааа. Балки ойингиз тенги одамдурман. Қаердан биласиз.
-Йўқ аниқ биламан бундай эмас.
-Бунчалар ишонч қаердан а.
-Кўнглим сезяпди.
Шохруҳ унга Асал билан турмуш қураётгани ҳақида ҳеч нарса айтмаганди.
-Сезмай қўяқолсин. Майли бугунги суҳбатимиз тугаганга ўхшайди. Ҳайр.
-Эйй тўхтанг бўлди қайтариб олдим. Ҳазиллашдим.
бошқа қайтиб ёзмади.
Шу орада Асал ҳам етиб келганди. Шохруҳни ёнидан ўтиб кетолмай салом берди. У эса телефондан бошини кўтармай қуруққина қилиб яхшимисан деб қўйди. Асал ҳам қизларни олдига кирди.
-Вой келдизми зўр бўлдида.
-Чарчамдилами.
-Ҳозирча ёқ. Хонела чиройли чиқибди безаклари
-Ҳа анча ўзгариб кетибди.
-Ҳааа деди Шохруҳ ҳам чўзиб жуда чиройли фақат бу мени хонам. Сизга бошқа жойдан айратилди дея пастга ишчилар ишлайдиган жойдаги кабинага ишора қилди.
Асал яна индамади. Ойналарни тозалашга киришиб кетди. Краска доғларини кетказиш осон эмасди. У эҳтиёткорлик билан лезвияда тозлай бошлади.
-Ака шкафдан мана бу қоғозларни олиб туринг қўлимиз ёмон эди. Шохруҳ ичкарига кирди . Фарангиз Шохсанамни имлаб баҳона билан чиқиб кетишди.
Буни иккиси ҳам сезиб бўлганда.
-Ёлғондан чақирса ҳам етиб келганиничи. Кўзимиз тўрт бўлиб кутаётгандик.
Асал индамай ишини давом эттираверди жилмайганча.
-Тавба одамларга ҳам ҳайронсан. Суймаганга суйкалиб нима наф .
Асал индамасада ойнани қаттиқроқ ишқалай бошлади.
-Гапирганни фойдаси ё барибир тасир қилмайди.
Бўлди сабр бардош шу ергача экан. Жаҳлдан аламдан қолини шундай қаттиқ қисдики лезвия бармоқлари билан кафтини кесиб ташлади қон эса тирқираб оқиб кетди.
-Бўлдими тугадими . Қачонгача мени ерга уриб масхаралаб юрмоқчисиз.
Шохруҳ у томонга қараб қўрқиб кетди.
-Эсинг жойидами б
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди.
Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди.
Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди.
―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо.
Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади.
―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб.
Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди.
―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди.
―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни?
―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак?
―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади.
―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб?
―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак.
Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди.
―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан.
― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар.
Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди.
Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди.
―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢
— Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, **** қўйишмайди. Яхши кутиб олишади…
Шу аҳволда Мажид уни қандайдир ҳовлига олиб кирди. Нилуфарни кўзи ожиз бўлгани сабаб унга эргашишдан бошқа йўли қолмади.
Бу орада Мажид Нилуфарни ичкари хоналардан бирига етаклаб кирди-да, оҳиста каравотга ўтқазиб ташқари эшикни қулфлади. Сўнг Нилуфарнинг тепасига келиб, икки елкасидан маҳкам тутди-ю, ўзига тортди.
Бундай бўлиши етти ухлаб тушига кирмаган Нилуфар жонҳолатда ўзини нари олишга уринди. Кучи етмади...
Ҳирсга тўлган йигит ўзини тутиб туролмади...
Чунки дахшат... 😨
ДАВОМИ 👇👇👇
ҚИЗҒАЛДОҚ
42-ҚИСМ
-НИМА бўлди дадаси нега бунча асабийсиз? Ким билан гаплашдингиз ҳозир?
-Баходир билан (Шохсанамни дадаси).
-Тинчликми? Қайтишаётган эканми?
-Қаёқда қайтади. Шохсанамни ҳам Туркияга жўнатишимни сўраяпти.
-Нега энди шу ерда яхши юрибдику?
-Мен ҳам шунақа дедим. Тушунишни ҳоҳламаяпти. Нима эмиш, бошқа бу ерларга қайтишмас экан. Ўша ерни фуқаролигини қабул қилишар экан.
-Бу гап қаердан чиқди энди янгилик.
-Нима қилишга ҳам хайронман. Озгина ўзига келиб олсин яна гаплашиб кўраман.
-Салом мен Темурман телефонингизни топдингизми?
Темур уйда ўтирганча Лола хабар ёзаётганди.
-Ассалому алейкум. Рахмат. Эрталаб бориб олдим.
-Нималар қилаяпсиз? Ишдамисиз бугун ҳам.
-Ҳозир хиёбондамиз.
-Ким билан сир бўлмаса?
-Дугоналарим билан. Бемалол бўлсангиз келинг. Сизга рахмат ҳам деёлмадим. Агар ўша куни сиз бўлмаганингизда билмадим қандай инсонларга дуч келардим. Келсангиз меҳмон қилардим миннаддорчилик сифатида.
-Мендан бошқаси бўлганида ҳам ҳудди шундай қилган бўларди. Майли манзилингизни айтсангиз бораман. Сизга йўқ дейиш... менимча мумкинмас.
-Аҳа ҳўп кутаман.
Темур ўзгача ҳаяжон билан кийиниб кўчага чиқиб кетди. Йўлдан қип-қизил атиргул ва шоколад олишни ҳам унутмади...
-Шохруҳ ака...
-Ҳа жоним нима дейсан?
-Мен қачондан ишга чиқаман?
-Уйда зерикишни бошладингми?
-Йўқ шунчаки сиз билан кўпроқ бўлишни ҳоҳлайман. Ҳаммасига улгураман.
-Майли эртадан олиб кетаман.
-Рахмат ҳаётим, бирам ҳурсандман.
-Қуруқ рахматни ўзи камлик қиладида.
-Ҳозир эмас фақат...
Оилавий бўлган кечки овқатдан сўнг ҳамма ўз иши билан банд.
Темур эса телефондан кўз узмай ўтирибди. Хатто ёнида ўйнаб юрган болаларига ҳам эътиборсиз.
Шохруҳ келинойисига қараб қошини учириб имлайверади.
- янга бу дейман акам рус қизларини соғиниб қолдиларми деймана. Телефондан бошларини кўтаролмай қолдилар.
-Ҳа қайнигинам нимасини айтасиз. Қўйиб берсангиз Россияга учишга тайёрлар. Қани эргинам мен ҳам бир кўрайчи. Нима сизни шунчалик ўзига боғлаб олди экана?
-Эй тинч қўясизларми, йўқми? Диплом масаласида гаплашаяпман. Ўзбекистон орқали олиш учун кўпроқ ҳужжатлар керак бўларкан. Мен хонамда бўламан. Иложи бўлса безовта қилманглар.
-Ўўўў бўлажак сенаторни буйруғими бу?...
-Алло, ким бу?
-Шахсанам яхшимисиз?
-Яхши рахмат ким эди бу танимадим.
-Мен Жасурман.
-Ассалому алейкум Гулноза холамни...
-Эййй тўхтанг, ўзи зўрға сизни ушладим. Нега телефонга жавоб бермайсиза?
-Ҳа демак ҳар куни қўнғироқ қилиб гапирмаётган одам сиз экансизда?
-Ҳудди ўзи.
-Тинчликми? Эшитаман.
-Сиз билан ёлғиз гаплашиб олсак бўладими?
-Тушинмадим.
-Илтимос йўқ деманг. Мен ҳамма гапни телефонда айтишга мажбур қилманг.
-Ҳеч ким сизни мажбурлаётгани йўқ.
-Шохсанам мен сизни ёқтириб қолганман. Сизга уйланмоқчиман.
Шохсанам нима дейишни билмай тутилиб қолди.
-Шунинг учун гаплашиб олайлик дегандим. Менга қолса ҳозироқ совчиларини жўнатаман. Аммо ота-онангиз бу ерда эмас. Истасангиз улар билан ҳам гаплашаман.
-Буни ҳечам иложи йўқ. Кечирасиз мен бунга рози бўлолмайман. Яхши қолинг.
-Алло, Шохсанам...
-Дўстингиз билан гаплашдингизми, Карим ака?
-Ҳа афсуски гаплашдим.
-Нима бўлди?
-Нияти жиддий хатто уйни сотиб юборишга ҳам улгурибди.
-Нима, наҳотки Жиззахдаги уйиними?
-Ҳа, шундай бўлди.
-Шохсанамга нима деймиз энди.
-Минг қилса ҳам улар ота онаси. Ҳамма гапни айтишга мажбурмиз.
-Уни Туркияга жўнатамизми?
-Агар Баходирни кўндирилмасам жўнатамиз.
Бу хабардан сўнг Гулноза опанинг кайфияти тушиб кетди.
Давоми бор...
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Мулоҳазалар
Эски кўйлак.
Байрам яқин эди. Бозордан онамга атаб чиройли кўйлак сотиб олдим. Ҳайитда ҳам тикувчи қўшнимизга бир кўйлак тиктириб олиб боргандим...
Аммо эгнида ҳали ҳам ўша увада кўйлак эди... Ювилавериб юпқалашиб кетган, ранги униқиб, бир аҳвол бўлиб қолган ўша “минг йиллик” кўйлак. Уни ечиб олиб, янги кўйлакни кийдирдим.
– Онажон, энди алмисоқдан қолган шу кўйлагингизни кийманг, поллатта қиламиз уни, – дедим.
Онам бечора беозоргина жилмайиб:
– Болам, мато эскиргани сари юмшайди, ёқимли бўлади. Эскиларни кийсам, танам яйрайди. Мана бу сен келтирган кўйлак зўр, чиройли... Лекин уни кийсам, юрагим сиқиляпти. Шу эским дуруст, – деди.
Бирпасдан кейин қарасам, яна ўша қадрдон кўйлагини кийиб олибди. Менга қараб: “Янги турсин, болам, у ёқ-бу ёққа чиққанимда тўйларга кийиб борарман”, деди.
Мана, Чорсуни роса қидириб, ўша эски кўйлакка ўхшашини топдим. Пахтадан бўлган матодан одмигина тикилган. Ранги ҳам ўшанга ўхшайди.
Ҳовлига кираётиб, онамга кўзим тушди. Икки букилибгина, нимадир юмуш билан банд эди. Устида яна ўша кўйлак...
Айланиб-ўргилиб бизни уйга киритди. Ажин босган юзига, озғин қўл-оёқларига, бизни кўриб қувончдан порлаётган нурсиз кўзларига боқаман... Онагинам қариётир.
– Онажон, мана сизга худди эгнингиздагидек кўйлак олиб келдим... Энди у эскини киймайсиз! Келинг, шу янгисини кийиб олинг! – дедим.
– Ҳозир... ҳозир, шу... келасизлар, деб эрта тонгда тут қоқтириб қўйганман. Шуни олиб келай, – деб ортига бурилди-ю, кўйлагини нимадир илиб қолди.
Увада кўйлак “ширр...р” этдию йиртилиб кетди.
– Ана бўлди, энди киймайсиз шу савилни! – деб ҳам қувониб кетдим, ҳам онамни хижолатпазликдан чиқармоқчи бўлдим.
Онам уялганидан қизариб кетди, кўйлагига ҳам ачинди.
– Охири йиртилди-я, аттанг... – деб қўйди.
Янги кўйлакни кийгиздим. Жуда ҳам ярашди, ҳатто ёшариб кетгандек бўлди.
Йилларнинг шафқатсиз шамоллари онагинамни йиқитди. Кўргани борсам, тилдан қолган эди. Аммо кўзлари “Хайрият, яна сени кўрдим!” деган каби миннатдор боқарди. Шунда бирдан нигоҳларини олиб қочди. Қўллари билан эгнидаги ўша эски кўйлагини кўрпа остига яширишга уринди.
Опамдан илтимос қилиб, келин ювиб, тикиб қўйган шу кўйлакни топтириб, кийиб олибди. “Ана шу кўйлагимни даданг олиб берганди. У эскирди, биз кексайдик. Кўйлагим ўзимга ўхшайди”, деганмиш.
Оҳ... онажоним! Ўзингизни айбламанг! Энди ўйлаб қарасам, ростдан ҳам кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан. Ёшлигингизда гўзал, дилбар бўлгансиз. Кейин қаридингиз... нурли кўзларингиз нурсиз, сарвдек қоматингиз ёй мисоли эгилди, таранг юзларингиз ажинларга тўлди.
Рост айтдингиз, кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан... Эскиргани сари азиз бўлди, ювилгани, юпқалашгани сари мулойим, ёқимли бўлди. Аммо ҳамма нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси ҳам бор. Сизнинг кўйлагингиз ва умрингиз интиҳоси бизга сабоқ бўлди.
Отам – эрингиз совға қилган бир мато сиз учун шунчалик азиз ва қимматли бўлса, ўша инсоннинг ўзига бўлган меҳру муҳаббат, садоқатингиз қанчалик улуғ бўлган экан?!
Менимча, бугунги қизларимиз ва келинларимизга шу янглиғ ўз жуфтига ҳурмат ва садоқатдан сўзламоқ керак. Шояд, фойдаси тегса. Ҳар тугул ҳар кун бир янги мода, янги бир кўйлак учун оиласида жанжал чиқараётган ношукр аёл-қизу келинларимиз учун ушбу ҳикоя бир ибрат бўлар, деган умиддаман.
Самодил.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Хадича опа дир дир титрарди.Кейин телбаларча ўрнидан туриб ошхонага чиқди. Маргимушни топди. Бир қошиқ тагида қолдирдида,қолганини қозонга ағдарди. Шошилиб хонасига кирди. Ғалати кулимсиради. Ўзига ўзи гапира бошлади.
- Аллоҳнинг ёнига баробар кетамиз. Нима гуноҳимиз бўлса ўша ерда жавоб берамиз. Сен ўғлимни ўлдиролмайсан. Мен уни киприкларим устида катта қилдим. Осонгина ўлдириб юборишингга йўл қўймайман. Умиджоним биздан кейин Сайёрамни олиб келади. Умарни катта қилишади. Хар қанча жанжалинг бўлса,у дунёда мен билан қилаверасан.
Деразадан Юлдуз мўралади.
- Ийе,ойижон. Қачон чиқдингиз. Овқатга чақирмоқчи эдим, Умар йиғлаб қолди. Ухлатиб қўйдим. Овқат сузаман чиқақолинг.
- Қўшниникида ҳам сичқон пайдо бўлибди. Сиз олиб келган маргимушдан бердим. Озроқ олиб қолдим. Махаллада кўпайиб қолиб шекилли. Сиз овқатни сузинг.Бирга суҳбатлашиб ичамиз. Мен тахорат олиб,кейин чиқаман.
Хадича опа таҳоратдан кейин, чиройли оппоқ кўйлагини кийди. Ошхонага кирганда Юлдуз иккита коссага овқат сузиб кутиб ўтирган экан.
- Вой,ойи. Очилиб кетибсиз. Бирор жойга борасизми?
- Ҳа,қизим. Узоққа кетаман.
Хадича опа овқатни узоқ чайнаб еди. Юлдуз шошилиб тугатиб қўйди. Негадир қизариб терлаб кетди.
- Қизим,маргимуш кучли заҳар. Мендек кекса одамга ҳам,сиздек ёш инсонга ҳам бирдек зарар беради. Мени жон беришим қийинроқ бўлади. Чунки, уйингиздан келган кундан ҳисобласак,бир ҳафтадан бери ичяпман. Вужудим ўргангани учун тезда ўлмайман. Сиз олдинроқ кетсангиз керак.Мен бугун кечириб бўлмайдиган гуноҳ қилдим. Лекин, бунга сиз мажбур қилдингиз.
Хадича опа гапини тугатиб бўлмасдан туриб, Юлдуз ерга йиқилди. Хадича опа гапирарди, йиғларди, овқат ичишни ҳам тўҳтатмади. Охири қошиқни ичолмади. Секингина ерга ўтирдида, бошини ерга қўйди.
Келиннинг жанозаси ўқилётган пайтда, жонлантириш бўлимида Хадича опа кўзини очди. Ўтган бир йил давомидаги воқеаларни ёзиб ўтирмадим. Кунни жойнамоз устида ўтказадиган бўлиб қолган, Хадича опа ғалатироқ бўлиб қолганди. Сайёранинг уйга қайтиши, Умиджон билан бирга Умарни катта қилишаётганига ҳам бепарво эди. умиджон Умра сафарига чипта олиб келганда сесканиб кетди. Бир йил кўзида қотиб қолган кўзёши булоққа айланди.
- Болам, мен у ерга боролмайман. У ерга ярашмайман. Аллоҳнинг уйига боришга уяламан. Сенинг онанг қотил. Гуноҳкор. Сен қотилнинг боласисан, болам.
Хадича опа ҳаммасини айтиб берди. Умиджонга буларни эшитиш осон бўлмади. Лекин, барибир ахдидан қайтмади. Онасини тоғасига қўшиб сафарга юборди.
Эрталаб, тонг саҳардаги телефон қўнғироғидан уйғониб кетди. Тоғаси экан.
- Умид, опамни бериб қўйдик. Саждадан бошини кўтармади. Беозоргина жон берди опам. Кўп йиғлади. Аллохга ёлворди. Умид.... Нега индамайсан? Опам ўлди деяпман. Уни олиб кетолмайман. Шу ерга кўмарканмиз. Ало.... Умид....
Қадрдоним, ҳикоя қаҳрамони Умиджон шу гуруҳимиз аъзоси. Воқеалар қандай рўй берган бўлса шундай ёздим. Фақатгина исмлар ўзгарди халос. Ҳикояни сизга тақдим қилишдан олдин, унинг розилигини олай деб қўнғироқ қилдим.
- Ассалому алайкум, Умиджон. Яхшимисиз. Хадича опа ҳақида ҳикоя ёздим. Изнингиз бўлса гурухга жойлаштирардим.
- Опа, сизни Она миллати ҳикоянгизни ёдлаб олдим. Фарзанди учун жонини беришга ҳам тайёр зот бу онадир. Сиз онангизни мозорига борасиз. Ойи мен келдим дейсиз. Мен эса, ҳали онамнинг қабрини ҳам кўрмадим. Кейинги ҳафтага учяпман, опа. Ойимни кўришга кетяпман. Ойи мен келдим дейман. Худди сизга ўхшаб. Она миллати ҳикоясини унга ўқиб бераман. Буларни сиз ёзинг деб айтиб бердимку. Жойлаштираверинг. Зора онажоним ҳаққига дуо қилувчилар топилиб қолса.
- Аллоҳдан умид узилмас укажоним. Хар ишда хайир бордир. Балки, Хадича опанинг муқаддас ерда жон бериши бир ҳикматдир. Дуоларим сиз билан.
Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО МАЪРУФЖОНОВА
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🍬 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍬✨🌙
🌹💝🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азизларим ЖУМА МУБОРАК...
🌹💝🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азизларим ЖУМА МУБОРАК. .....
🌹💝🌹Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азизларим ЖУМА МУБОРАК. ....
➡️Яқинларга юбориб қўямиз
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
38-ҚИСМ
ҚИЗИҚ ундан бирорта ҳам хабар келмаган. Тинчликмикана
Шохруҳ тавваккалига унга ёзди. Аммо ҳадеганда жавоб
келавермади.
Сўнг ишларига чалғиб унутиб ҳам юборди
Кеч тушгач эса яна ўша сайтга кирди.
-Салом
-Ва ниҳоят .
-Нега ёқ болиб кетдингиза.
- энди тўй югир югурлари билан.
-Яхши.
-Ўзиз яхшимисз.
-Оллоҳга шукр
-Нима гаплар энди.
-Сиздан сўрасак.
-Ҳаммаси яхши. Кутганимдан ҳам ало даражада хаттоки.
-Сиз учун хурсандман.
Сизга бир нарса айтмоқчи эдим.
-Ёғэее қўйсезчи сиз айтасизми.
Ишониш қийин .
-Ишонаверинг. энди бемалол ҳамма саволларизга жавоб беришим мумкин.
-Бу нимаси хазиллашяпсизми мен билан.
-Йўқ.
-Ростанми
-Фақат эртага ҳозир эса кўришгунча дейман.
Шохруҳ унинг хабарларини ўқиб карахт бўлиб қолди. Нега у бирданига бундай бўлиб қолди.
Ким у ҚИЗҒАЛДОҚ.
жумбоқлар ичида мияси ғовлаб уйига қайтди.
-Ассаломалекум яхши келдизми.
-Рахмат
-Бугун чарчадизми
-Йўқ нега.
-Бошқачасиз.
-Ҳаммаси яхши.
-Овқат олиб келайми.
-Қорним тўқ керакмас.
-Ҳоп
-Мен ювиниб чиқиб дам оламан.
-Майли агар ҳоласез муздек айрон бор ичасизми.
-Ёқ ҳозирмас кейинроқ.
-Тушунарли. Агар керак бўлиб қолсам мен ойижон билан опажонни олдиларида бўламан.
-Яхши.
-Асалхон биз эртага опайиз Шохсанам билан бир жойга бориб келамиз. Уйда ёлғзи қолишдан қорқамайсизми. Болмаса Фарангизни ўқишдан олиб қолинг.
-Йўқ нега қўрқаман. Бемалол бориб келаверинглар.
Бу Асал учун кутилганидан ҳам яхши иш эди. Хурсанд бўлиб кетди. Демак эртага бемалол тайёргарлик кўрса бўлади. Аҳир озмунча кутдими бу кунни.
-Бугун тушликка келасизми.
-Келийми.
-Уйда ҳеч ким ёқ.
- ёге бўлмаса тушликка ҳеч нима қилма ўзим тайёр овқат олиб келаман.
-Бунча меҳрибонсиз. Сизгаям айтадиган гапим бор.
-Аҳа жудаям яхши
-Мен кеттим бўлмаса.
-Яхши бориб келин..
Асал Шохруҳни жўнатиб ҳаммаёқни йиғиштиришга тушди.
Шохруҳ шошилганча кетиб ўзини телефони қолдириб Асалникини олиб кетганди. Буни у тушликка яқин сезиб қолди. Негадир мени ҳеч ким безовта қилмаяптими деб.
Аввалига эътибор бермади лекин барибир қизиқиш устунлик қилиб телефонни олиб кўздан кечира бошлади.
Ҳаммаси жойида айтарли ҳеч нарса ёқ. Фақат бир папкадаги файйлар уни эътиборини тортди. Кирганди у ерда Шохруҳ фойдаланадиган сайт.
Унинг қизиқиши икки баробар орти. Ҳеч қандай пароль ҳам қо"йилмаган. Шохрух ажабланиб интернетни ёқди.
Давоми бор...
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Qizgʻaldoq hikoyasidan bonus oʻqiymizmi????
Sizlarni qiynamay 500 ta reaksiya va bonus beriladi!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Кун ҳикмати
Агар уйингда кимдир сени интиқ кутса — ҳақиқий бахтлисан.
Агар болажонинг бахти учун юрагинг хавотирда урса — сен раҳмдилсан.
Агар энг кичик гўзалликни ҳам ҳис қила олсанг — демак, қалбинг беқиёс гўзал.
Ҳаёт шунчаки — фақат унинг ҳар лаҳзасини сез, ҳар бир мўъжизасини ҳис қил ва борлиги учун қадрла.
Шунчаки... энди кўзларингни юм. Вақт туннинг қаърида ғамларингни ютиб юборсин. Эртага, тонг отаётганда, сен бугунгидан кўра янада кучлироқ бўлиб уйғонасан. Чунки ҳаёт давом этади, сен ҳам. Уйқу эса — бу сенинг янги курашга тайёрланиш дам олишингдир.
Сен —яхшисан!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
37-ҚИСМ
ИККИ томоннинг орзу ниятлари амалга ошиб дабдабали тўй ҳам бўлиб ўтди. Тўй югур югурлари билан Шохруҳ ҚИЗҒАЛДОҚНИ бир муддатга унутди ҳам. Акаси Москвадан қайтган жиянлари келинойиси билан уй яна ҳам файзли бўлиб қолганди.
-Диля манга қараб юбор.
Диля яни Дилноза Темурнинг аёли. Гулноза опанинг катта келин.
-ҳа нима гап. Вой ҳалиям ётибсизми Темур ака.
-Бугун мани уйғотмадинку шунга кутб ётгандм. Оҳири чақиришга мажбур бўлдим.
-Ярамас кеттик ҳаммамиз бирга нонушта қиламиз. Асалхон ҳам роса ҳаяжонланяпти. Бегона одамлар орасидаги илк куни аҳир қани кеттик.
-Ўз уйинг ўлан тўшагинг деб бекорга айтишмас экана.
-Албаттада
-Мен бир нарсани ўйлаб қўйдим.
-Нима экан у.
-Бошқа Москвага қайтмаймиз.
-Аҳир яна икки ойлик ўқишингиз борку
-Университет масофадан ўқитишни йўлга қўйибди
-Ростан
-Ҳа рост.
-Бунча яхши а. Қайнонажоооон.
-Ҳай ҳай секина секин. Нима бўлди эртаалабдан.
Асал билан Шохсанам ҳайрон. Фарангиз қотиб қотиб кулади.
-Бу уйда тинчликни фақат орзу қиласизлар энди.
-Нима гап Дилноза.
-Суюнчи беринг.
-Нимага.
-Воей бунча қизганасиз берқолсангизчи энди.
-Ёмон шустрийда шу келиниз
-Ҳоп қани айтингчи энди.
-Бошқа у ёққа кетмасаканмиз.
-Қаёққа.
-Москвагада. Қолган ўқишларини шу ерда туриб тамомлар эканлар.
-Эрталбдан шу хабарни айтган тиллариздан ўргилай.
- энди биласизку ойижон
-Асалхон Шохруҳни уйғотинг нонушта қиламиз. Ишга ҳам кеч қолади бўлмаса.
-Вой ойижон бугундан ишга ҳайдаяпсизми йигит шўрликни.
Бир кунлик куёва.
-Роса уйда ўтирадиган болада у.
-Шохруҳ ака...ҳоой шохруҳ ака.
-Ҳҳҳ нима гап.
-Ойижон чақиряптила тураркансиз.
-Ҳозир.
-Бўлақолинг уҳлаб қолманг яна.
-Ҳоп ҳоп.
Асал бошига ҳарир рўмолини ёпиб пастга тушиб ҳаммага бир бир келин салом қилди. Энди чой қуйиб узатганди ҳамки Шохруҳ тушиб келди.
Дилноза энди илмоқли гапини қиламан деб оғиз жуфтлаганди Темур стол тегидан оёгини қаттиқ босди.
Асал унга ҳам салом берди.
- ё керемас.
Ҳамма кулиб юборди.
-Кел болам ўтир. Қандай яхши ҳаммамиз биргамиз яна.
Чой ичиб бўлишгач шохруҳ ўрнидан турди кийиниб тушаман деб шунда гулноза опа Асални уни ортидан киритиб юборди эрингизни кузатиб қўйинг деб.
-Кийимларингиз тайёр мана.
-Рахмат
-Мен пастда бўламан.
-Эййй қаёққа.
-Ойижон...
-Мени кузатиб қўймайсанми.
-Ҳоп.
-Бизни уйга ўрганиб олдингми.
-Ҳа бу унчалик қийин бўлмади опажон бор яна қизлар .
-ундай бўлса Яхши.
-Пастга тушарсиз.
-Эйййй
-Яна нима.
-Бу ёққа кел.
-Нега.
-Сенга тўйиб қараб олай . Кечгача соғиниб қоламана.
Асални юзлари ловуллаб ёнарди биринчи марта бундай гапни эшитди Шохруҳдан.
-Нега қизариб кетдинг а
-Ўзим шунчаки...
Шохруҳ уни бағрига босиб пеаҳонасидан ўпиб қўйдида қулоғига шивирлаб сени севаман деб айтди....
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Она ҳақида сўз...
БИРИ ОНАМ, БИРИ АЁЛИМ!
Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
–“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим.
–“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди.
–“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди.
–“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"
Интернетдан олинди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
36-ҚИСМ
-ҚАЙСИ кинога тушамиз танлагин.
Шохрух бугунги сеанслар рўйхатину интернетдан олиб Асалга берди.
-Ишга қайтмаймизми.
-Нима қиламиз эртага ҳам кун борку. Бугун вақтимни сен билан ўтказгим келди. Қарши бўлмасанг албатта.
-Ёқ нега қарши бўлар эканман.
Асал рамантик севги муҳаббатга тўла фильмларни ёқтиради аммо ҳозир Шохруҳни ҳам ўйлаши керак. Аҳир энди яхши муносабатда бўлишяпти бир бирига. Биринчи кундан уни зериктириб қўйишни истамади. Умрида кўрмаган бўлса ҳам рус тилидаги жангари фильмни танлади.
-Қойилман сенга очиғи мени ҳайрон қолдиряпсан.
--Нега
-Одатда қизлар одамни асабини бузадиган фильмларни ёқ ёқ эртакларни ёқтиришади сен эса. Реалист экансан хурсандман.
Асал ичида худога шукур деди. Агар қалбига таяниб иш тутганида.....
-Шу ерда ўтирамиз маъқулми.
-Ҳа бўлади.
-Бугун кун жуда иссиқкуууу а.
-Ҳа жудаям.
-Бугун кечка қолдингми ўғлим.
-Келининингиз билан бироз айлангандик.
Фарангизни тишлаган печеняси оғзида қолди.
-Туш кўрмаяпмиза ойи.
-Бу нима деганинг.
-Акам келиниз дедими ҳозир.
-Ҳа бошқа нима десин..
-Бу ерда бир гап бор.
-Эй шпион энди орқамдан шерлок холмслик қилишинг қолганди.
-Керак бўлса қиламан ҳам
-Ундан кўра бор муздероқ у бу нарса олиб кел.
-Тинчликми ичингиз куйиб кетяптими дейман.
-Фарангиз бўлдида энди бор олиб кел.
-Ҳоп мана ҳозир.
-Чарчамдингми болам.
-Ёқ ҳаммаси яхши.
-Унда сенга яна бир хушхабаримиз бор.
-Тоғриси сила хушхабар десела одам қўрқадиган бўлиб қолган.
-Нима деганинг бу. Ҳуллас тўйни кейинги ойга мўлжалламоқчимиз.
Чўзиб нима қилдик. Бир ҳафтадан кейин аканглар ҳам қайтади. Таътил беришибди. Уч ойга. Ҳаммамиз бир оила бўлиб яшаганимизга етмайди барибир. Шунга даданг иккаламиз маслахатлашиб шу қарорга келдик. Эртага Ғайрат акаларникига бориб улар билан ҳам гаплашамиз
-Нима қиласизлар кейинги ойни кутиб ҳозир бориб олиб келаверинг.
-Аҳмоқ сенга нима десак ҳам ёқмайди а.
-Тўғрисиямда а маниям режаларим бор ҳаракатларим бор. Бир ойда улгурмиманку. Бунча тез.
-Гап тамом. Агар ёқмаётган бўлса...
-Дадам билан гаплашаман ҳар доимгидек осонгина дадамга қаратиб қўюрин. Биласда қарши чиқолмаслигимни.
-Билсанг жим ўтир.
Овқатланмайсанми
-Рахмат тўйдим
-Ош бўлсин куёвтўра.
Шохруҳ ойисига ёлғондан жилмайиш қилиб хонасига кириб кетди.
Ҳамма нарса энди ўз ўрнига туша бошлаганда яна чалкаштириб ташлашади булар.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
* * *
Баҳорни илдириб арғимчоғига,
Вафодор турналар қайтмадиларми.
Учиб ўтаётиб осмонингиздан,
Сизга соғинганим айтмадиларми...
Қумрилар қон дилни поралар этиб,
Жўшқин ғазалларин битмадиларми,
Ҳонишлар шивирлаб қулоғингизга,
Сизга соғинганим айтмадиларми...
Шамоллар шовуллаб оқиб дарёдек,
Тонгда кўчангиздан ўтмадиларми,
Ёрнинг бармоғидек юзингиз силаб,
Сизни соғинганим айтмадиларми...
Мунис кабутарнинг қанотларида,
Мактублар жўнатдим,элтмадиларми,
Ғуриллаб уйингиз пештоқларида,
Сизни соғинганим айтмадиларми.
Ўзга гул қатига илсангиз бўса,
Тиканлар мен бўлиб ботмадиларми,
Малаклар, Оллоҳдан ижозат бўлса,
Сизни соғинганим айтмадиларми...
Малика Тавфиқ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
у нима қилганинг.
Бақириб юборди у.
-Гаплариз мана шу еримга келди. Ортиқ чидолмайман.
-Қўлинг қонаяпди.
-Қўлимни кўряпсиз қалбим минг баробар қаттиқ азоб берябди ҳозир
-Асал
-Нима Асал... А нима....
Уни козидан ҳам аламдан ҳам оғриқдан тинмай ёш оқарди. Қон энди полга ҳам томчилаб оқа бошлади.
-Кейин гаплашамиз юр буёққа.
-Тегаманг менга.
Шохруҳ борган сари қўрқиб кетаётганди қон тўхтай демасди
,-Кейин гаплашамиз дедим сенга.
-Қўлингизни тортинг.
-Болидида энди сен жиннимисан нима бало. Юр дедим.
Шохруҳ уни гап сўзига ҳам қарамасдан шартта кўтариб олдида пастга олиб тушди. Масгинани ёнига бориб ерга туширди.
-Бўлдими ўзингни босволдими. Қани ўтирчи.
Дори қутисини олиб аста спирт билан қўлларини арта бошлади.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Холбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди.
Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди.
Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди.
Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди.
―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди.
―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди.
Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди.
Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди.
― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга.
―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади...
(Тамом)
Моҳигул НАЗАРОВА
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ҳикоялар
ОНА МЕҲРИ......
(Ушбу воқеий ҳикоямни эҳтиром билан онажонимга бағишлайман.)
Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди.
Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди.
― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я.
―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади.
Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди.
―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу?
―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим.
Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди.
Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди.
―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга?
Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди.
―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди.
―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди.
―Албатта, олиб борамиз. Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон.
Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”- дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди.
―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман.
― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим.
―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман.
“Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
32-ҚИСМ
ҚИЗЛАР Шохруҳни олдидаги очиқ айвонда идишларни юва бошлашди. Шохруҳ телефонида шўх мусиқа қўйиб олган. Шу пайт улар овқатланган хонадан қарсак кулги табрик овозлари эшитила бошлади.
-Тинчликми уларга нима бўлди.
Ғайрат ака билан Карим ака елкаларига қўл ташлаб. Табриклайман қуда деб чекиш учун ташқарига чиқиб кетишди.
-Нима қанақа қуда.
Бироз ўтиб аёллар ҳам чиқишди. Иккиси ҳам хурсанд бўлсада бу қарорни фарзандлари қандай қабул қилишини ўйлаб ичидан ҳавотирда эдилар.
Асал синглиси билан ичкарига кириб кетди ойиси ҳам унга эргашди.
-Дадам нима деяпти ойи.
Ғайрат акани ўғли ҳам борми дейман. Фарангизни узатяпмизми.
-Акаааааа.
-Йўқ сенга Асални олиб беряпмиз.
-Ойи мен нима дегндим сизга. Айтганим бўлдими барибир.
-Нимаси ёмон эсли ҳушли чиройли қиз бўлса.
-Бўлмайди эшитяпсизми бўлмайди. Мен огоҳлантиргандим. Бошидан бошлаб айтдим буни ҳаёлингизга ҳам келтирманг деб.
-Менга эмас дадангга айтасан энди.
-Ойиии мени ҳаётим ўйинмаску ҳоҳлаганда ҳал қилиб юбориладиган.
-Даданг сенга ёмонликни раво кўрмайдику.
-Яхшилик ҳам эмас бу.
Шохруҳ жаҳл қлиб ҳеч нарсага қарамасдан ташқарига чииқиб кетди. Йўлакда турган дадасига ҳам эътибор бермасдан кетаверди
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚