26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
“Baxt” hissini yo’qotib qo’ydingmi, uyingdan kidirib koʻr!
Topa olmasang koʻchadan izlab yurma!
Zotan u koʻchada sangʻib yurmaydi, uylar toʻrida yashashga oʻrgangan..
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
228-қисм
“Саволимни қайтарайми?”,-деганида Нафиса йўқ деб бошини қимирлатди.
“Телефонда шундай деди ва гўшакни қўйди. Мен у гапни шунчаки бир ибора сифатида айтди деб тушундим. Қайта қўнғироқ қилдим кўтармади. Телефон жиринглаганини овози эшитиларди. Аммо кимдир симидан узиб қўйди шекилли, юқоридан эшитилиб турган овоз кесилди.
Аввалига бироз кутдим. Яна бир нима овозлар эшитилганда, тинчиб қоллишди деб ўйладим. Чунки Чаросга ростан бир нима бўлган бўлса, тез-ёрдам ёки милиция келиши керак эди. Бироз вақт ўтди чидолмай юқорига чиқдим. Ҳамишра бўлганим учун тиббий ёрдам керакдир, деб ўйладим. Эшикни ҳали менга очилмай туриб Гулбаҳор опа зиналардан ҳансираб чиқиб келди.
Мени кўриб ранги оқарди. Лекин эшик очилганида, усти-боши қон Фарҳода аканинг аҳволига қараб “сўйиб ташлади”деган гап ҳазил эмаслигини билдим”,-деб чуқур афсус билан йиғларди.
Эҳ, Чаросгинам сенинг у аҳволингни кўрганларда виждон қолмагандими?
“Сув ичиб олинг”,-деб Юсуф Нафисага сув узатди.
Ҳамма кейин нима бўлди деб давомини кутар экан, судья танафус эълон қилди. Айбланувчилар биринчи олиб келтилди кейин қолганлар тушликка чиқди.
“Бунчалик ваҳшийлик ва совуқ қонлик. Одам бўлганинга уялиб кетади киши”,-деб кимдир гапирди.
Яна биров “Ака ҳам ўз синглини ўлдирадими-эй? Қанақа замонга келдик?Одам боласими бу?”,-деб замонадан шикоят қилса, бошқаси унга жавоб берди.
“Одам атони болалари-ку, биринчи жиноятни ишлаб ўз туғишганини ўлдирган”.-деганида афсуски бу гапни мен ҳам тасдиқладим.
Қарғани ўзига тимсол қилиб олган бу қотил, аслида ҳар ишига ўзича маъно қўшган. Юсуф менга тез-тез такрорлаб келаётган гапи- қарға ва ахлат сўзларини эсладим. Ўзларига қарғалар маҳкамаси эмас, қарғалар ахлатхонаси деб ном қўйса арзийдиган разил, тубан инсонлар.
Юсуф тоғаси ва Ҳайдар ака билан гаплашарди. Мен ўз эҳтиёжимга бориб қайтганимда, йўқ кайфиятим яна тушганди. Бу ой ҳам она бўлиш ҳавасим ўхшамади. Юсуфнинг ҳам кайфиятини тушурмаслик учун ўзимни бошқа нарсаларга чалғитиб турдим.
Тушликдан сўнг жуда қисқа давом этган суд жараёнида Нафиса шуларни гапирди.
“Мен ҳам ичкарига кирдим. Чарос йўлакда ерда ётарди. Ҳамма ер қон эди”,-деб ўша қўрқинч манзарани эслади.
Ҳар қанча далилларни йўқ қилма, барибир изи қоларди. Демак тўғри тахмин қилган эдик. Чарос йўлакда ўлдирилган эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
2-ҚИСМ
ОРАДАН бир ҳафта ўтиб Шохсанам Карим акаларника кўчиб келди. Уларнинг катта бежиримгина ҳовлисини кўриб қиз анграйиб қолди. Айни дамда эса ўзларининг яшаётган уйлари каталакдек туюла бошлади...
Унинг келиши ҳаммадан ҳам Фарангиз учун қувонч бўлди.
-Қизим деди Шохсанамни атрофида айланаётган Фарангизга ойиси.
Нега уни опа деб чақиряпсан аҳир тенгдош эмасмисизлар .
-Ойижон улар мендан 3 ёшга катталарку. Қииқирлаб куларди у.
- ёғе мен сизларни тенгдош деб юрибман. Болмаса қизим Шохсанам опангни хонангга жойлаштир кейин қизлар билан тушлик қиламиз.
-Ҳоп бўлади нима овқат қилиб қўяй бугун.
-Ош дамлайқол.
-Яхшиям таътилдамана ойи...
-Ҳа нимасини айтасан.
-Шохсанам қизим сен дамингну ол.
-Рахмат холажон Фарангизга ёрдамлашаман.
-Майли бўлмаса мен қизларни ёнига кетдим.
-Уйинглар жудаям чиройли экан.
-Сизга ёққанидан жудаям хурсандман. Менга эса тоғдаги уйинглар жудаям ёқиб қолган. Айниқса мусаффо ҳавоси.
-Ҳа деб қўйди Шохсанам. Ичида эса сен ҳам йилла ўша тоғу тошлар орасида қолганингда кўрардим ёққанини деб қўйди
Айни дамда у Фарангизга ёрдамлашар экан кўзлари бир одамни яъни Шохруҳни изларди. Сўрашга эса истиҳола қилаётганди.
Ўтган йили йигитни кўргандан бери юрагида бир олов алангалайди. Ойисидан бу хабарни эшитганда эса осмонларга учиб кетди гўёки.
Тўғру Шохруҳ у ерда атиги бир кунгина бўлди аммо қизгинанинг кўнглига бир умрлик муҳаббат уруғини қадаб кетди.
Фарангиз ошхонага кириб телефонида шўх мусиқани қўйдида овқатга ҳаракат қила бошлади. Шохсанам эса ҳудди киноларга тушиб қолгандек хис қиларди ўзини. Ич ичидан қизга жудаям хаваси келди. Хавас билан бир ўринда эса ҳасад ҳам бир ғимирлаб қўйди.
-Вой нега тик оёқда турибсиз ўтириб олинг
-Келинг мен нима қилай ёрдам бермоқчи эдим.
- бўлмаса сиз салатни тайёрлаб бера қолинг.
-Ҳоп.
-Келганингиз жудаям яхши бўлдида. Мен жудаям хурсанд бўлиб кетдим
-Ростанми.
-Албаттада. Камига мактабдан уч ойлик таътил. Акам билан бўғилиб ўлардим бу уйда.
-Нега унақа дейсиз бахтингизга шундай акангиз бор меҳрибон..
-Ҳҳҳ сиз ҳали асл бааҳарасини бикмайсизда уни. Ўзича озодалар. Бир марта кийган кийими қайта кийилмайди. Агар адашиб устига кийиб кўрса ҳам кирга учади кийим. Нимаям қилсин бекорчи Фарангиз борку.
Оёқ кийим топ тоза бўлиши керак. Дадамга ҳам шунчалик эътибор бермаган бўлсам керак. Овқатда ҳам шу ҳар бир нарсага эътибор бериб ўтирадила. Энг ёмони ўзи уйда кам бўлади лекин шундаям ҳар бир бурчакка кўз ташлаб чиқади. Опам борлигида умуман билиасди. Уларни узатгач тамом бўлдим. Уйланса хотинига минг марта раҳмат айтаман қутқаргани учун.
Шохсанам унинг гапларини эшитиб мириқиб кулди.
Фарангиз ошни дамлагач акасига қўнғироқ қилди.
-Ассаломалекум.
-Тинчликми..
-Алик олишни ҳам билмайди.
-Ишим кўп нима керак.
-Тушликка келасизларми ош қилаётгандик.
- билмадим...
-Аниғини айтингда.
-Дадам йўқ. Мен ҳам боролмасам керак
-Майли кемасез кемен.
-Кечка бораман.
-Ҳоп.
-Ёқимли тиқилиш сенга
-Сизга эса ёқимли чарчаш.
-Ҳмм гарилла.
- ажина бўпти .
Шохсанам уларни суҳбатинж эшитиб қанийди мени ҳам шундай акам бўлсайди деб энтикиб қўйди.
-Ажойиб гаплашар экансизлар.
-Ҳали бу ҳолваси. Бизни ҳеч ким гаплашапти демайди. Кўпроқ жанжаллашаётганга ўхшаймиз.
-Ҳа бу гапиз ҳам тўғри.
-Эййй мени сизлайверманг ҳижолат бўляпман. Синглингиздекману.
-Майли ...
-Ана сиз билан ҳам келишиб олдик.
Юринг сизни ойимнинг шогирдлари билан таништираман.
-Ҳоп.
Давоми бор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Uch xil salat retsepti.
Bayram dasturxoniga tayorlab ko‘ring!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
225-қисм
“Эски маҳалладошим дедингиз. Қайси манзилда яшар эдингиз?”
Равшан деган одам Чаросларнинг ён биносидаги уй манзилини айтди.
“Сиз аниқ, ўша куни ўқишдан қайтиб, уйингизда ўтирганда эшитдингизми бу хабарни?”,-деб Юсуф яна савол берди.
“Ҳа, аниқ. Ҳатто мусобақага набор бўлаётган эди. Фирдавс бунақа дегач, мен у куни набордан қолиб кетдим. Чунки Фирдавснинг аҳволи яхши эмас эди”,-деб эски куннинг хотирасини янгилади.
“Ҳурматли судья! Эътиборингизни қаратишингизни истардим. Гувоҳ ва айбланувчи бир маҳаллада, ёнма-ён уйларда яшашган. Чарос Турғунованинг ўлим хабари соат 17:00 ёки 17:30 атрофида маълум бўлган. Буни биз жасадни топган раҳматли қўшнининг ифодасидан биламиз. Энди ўйлаб кўринг. Қий-чув бўлиб инсонлар ваҳимага тушган. Эшитганлар ҳеч бўлмаса, кўчага чиққан ёки ўша уй олдига борган. Ҳали ҳеч ким хабари бўлмай туриб, гўё воҳада ўқишда бўлган ака, қандай қилиб жасад топилишидан камида икки соат олдин билиши мумкин?”,-деб Юсуф аслида Фирдавснинг жиноят куни пойтахтда эканини исботловчи жумла қурганди.
“Жавоб беринг, айбланувчи!”,-деб судья Фирдавсга юзланди.
“Ўртоғим адашяпти. Мен унинг олдига Чароснинг ўлганини эртаси куни бордим”,-деб жавоб қилди.
Шунда Юсфнинг юзида кинояли табассум пайдо бўлди.
“Гувоҳга саволим бор”,-деб гувоҳни сўроқлашда давом этди Юсуф.
“Айтингчи, сиз у эски уйингизда оилангиз билан яшар эдингизми?”
“Ҳа, ота-онам ва икки синглим билан.”
“Дўстингизни оиласини уйдагиларингиз танир эдими?”
“Ҳа, ҳатто отам Фарҳод ака билан ошна эди.”
“Энди сизга савол. Отангиз ошнасини қизи ўлдирилганини бир маҳаллада яшаб туриб, эртаси куни эшитган бўлиши мумкинми?”
“Йўқ, бўлиши мумкин эмас, чунки отам маҳалла участкавойи эди.”
“Менинг гувоҳга бошқа саволим йўқ, ўртоқ судья”,-деб Юсуф гапини якунлади.
“Яна гувоҳингиз қолдими, ўртоқ прокурор?”,-деб судья сўради.
“Йўқ, бугунга йўқ. Лекин мен Хосият Раҳмоновага саволим бор”,-деб Юсуф яна Нафиса Муродованинг танишига юзланди.
“Марҳамат!”
“Хосият опа, сиз дугонангиз Нафиса ва Фарҳод Турғунов орасидаги муносабатдан хабарингиз бор эдими?”,-деб яна нозик саволларга ўтди.
“Бошида хабарим йўқ эди. Бир кун Нафиса қўнғироқ қилиб аҳволи ёмонлигини айтди. Уйига борсам ҳамма ери кўкарган, юз- кўзи шиш эди. Ким қилганини сўрадим. Шунда Фарҳод деган одамни айтиб берди.”
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Деразангни очдинг, қарадинг
Ташқарида қор... Ташқарида янги йил....❄️
❄️❄️❄️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙✨Х А Й Р Л И Т У Н
✨🌹Аллохим барчамизга сўнмас иймон,
Гўзал ахлоқ, шукур этувчи қалб,
Зикир этувчи тил,
Хайрли умр ва Охират гўзаллигини насиб этсин!!!🤲
Жаннат...иймон эгалари
Аллохим барчамизни
Жаннатларида
жам қилсин...!🤲
Хайрли тун АЗИЗЛАРИМ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
O‘tmishga sayohat qilib, bir yoshlikni eslamaymizmi?
Video to‘liq sun‘iy intellekt yordamida tayyorlandi.
Videoni tayyorlashda ChatGPT, Nano banana pro, Kling 2.5 va Veo 3.1 sun‘iy intellektlaridan foydalanildi.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
222-қисм
Сир сақлаш бу бир ирода ишидир.Бу имтиҳондан ўта олмаган киши ҳаётда ҳеч нарсага мувофиқ бўла олмайди. Агар бир сир сақлашни истасангиз унда уни ҳатто ўзингиздан ҳам эҳтиёт қилишингиз керак бўлади. Аввалдан қолган гап бор, дўстинга ишониб сирингни айтма чунки унинг ҳам ўз дўсти бор.
Сир сақлашда эркаклар яхши натижа кўрсатишади. Аёллар эса кўнгли доимий суҳбатдош истаганидан ичида гап тута олмайди. Ёки бошқага аламидан бор гапни очиб қўяди. Масалан биттаси мен. Жамил доим устимдан кулганидек, махсус хизмат сирларини ҳам уларга айтиб бердим.
Айтишади-ку, дардингни ҳатто қаламга айтма.Бир кун келиб қоғозга айтиши мумкин,деб. Ичимизда турса, айнийдими, шу гап? Ёки йиллаб турса ферментланиб қиймати ошармиди? Юсуф айтганидек парадокс ҳолат.
Бошқа тарафи эса, яратган бандаларини жуда яхши танийди. Адолат қарор топтириши учун ҳам йиллар ўтсада усти ёпилган ишлар очилади. Хуллас ҳозир Нафисани хўнгиратиб йиғилатган ҳам шу сирни бировга айтгани бўляпти.
Турғуновларнинг йиллардан бери маховлардек ажралиб яшаш сабаби ҳам шу сақлаган сирлари эди. Фирдавс янада ўз ишини устаси оғзини очмас. Аммо Гулбаҳор ичида сақлайвериб сирлар билан бирга айниб қолган.
Ёзда банка ёпганда, ичида сал бузилган нарса кетиб қолса борми. Банка қопқоғи шишиб ичимда айниган нарса бор мени ема деб огоҳлантиради. Гулбаҳор ҳам ҳозир ўша банкадек шишиб, кутилмаганда портлашга тайёр.
Фирдавс эса нафрат кўзлари билан Нафисага қарар эди. Ким билади, қўлга олинмасидан аввал бу сирни билса, бу Наппи тирик қолар эдими? Мен бўлаётган суд жараёнига қараб иштаҳам очилганди. Юсуф худди судда эмасда, катта саҳнада шоу олиб бораётган кишига ўхшарди.
Чунки Нафиса Муродова биздан қочиб турли турфа ўйинлар қилганда. Унинг яқин дугонаси икки махсус хизмат ходимини кўриб, Наппининг сирини очди. Эҳ, Наппи-Наппи бу сенга қашқирлар макони сериалими? Сен ким, давлатдан қочиш ким?
“Ўртоқ судья. Олдиндай исми ёзилган гувоҳни чақиришга рухсат беринг”,-деб ижозат сўради.
Фирдавснинг қадди тикланди.Гулбаҳорнинг кўзлари ўйнай бошлади. Ўғли адвокат бўлгани учун онаси ҳам баъзи нарсларни яхши тушунарди.
“Хосият Рахмова! Марҳамат, рухсат”,-деб судья рухсат берди. Нафиса ерида питирчилай бошлади.
Чунки бу ердаги уч кишининг ичидан энди қутилиш йўқлигини яхши англади.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🕊Азизларим барчангизга
гўзал оқшом муборак бўлсин...!
🕊Бу оқшом унутилмас лахзаларга бой бўлсин...!
🕊Оқшомнинг гўзал бўлиши, албатта, сиз Азизларимнинг қалб гўзаллигингизга ва кайфиятингизга боғлик.
Оқшом сиз билан янада
гўзалроқдир...!❄️
ҲАЙРЛИ ОКШОМЛАР!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Yaxshi kayfiyat tileman😊
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
220-қисм
Судья аввал ўзини кейин барча суд иштирокчиларни таништирди. Тутилган адвокатларга эътироз бор ёки йўқлиги сўраб, нима қиларди дердим лекин иш ахлоқи шуни талаб этарди. Икки аёл эътироз билдирмади. Фирдавс эса индамади. Судьянинг асабига ўйнаш учун қастдан икки-уч марта саволни такрорлатар эди.
“Марҳамат сўз давлат прокурорига”,-деб менинг Юсуфимга сўз берилди.
Ичдан чуқур нафас олдим. Ҳамманинг кўзи унда эди. Бўй- басти келишган одамга қараб ғурурланиб турардим. Ҳилоланинг ақлига кириб шу фолевий кислатани ичмаслигим керак эди. Ойлаб икки қат бўла олмаганимга менга шуни ич деб маслаҳат берганди. Ишатаҳам кесилган, қорним шиш, устига ҳолим ҳам йўқ эди. Лекин иш деса, эрни қўриқла деса мендан ўтадигани бўлмай қолди.
Мен қайси ора айнидим. Ёки Зебо опанинг “Эрингизга туғиб беринг тезроқ. Яна бошқага кетиб қолмасин”,-деган гапи таъсир қилган эдими билмадим.
“Ўртоқ судья. Рухсат берсангиз, айбланувчиларга бир қанча саволим бор эди?”,-деб жиддий оҳанги билан сўз бошлади.
“Марҳамат!”
“Биринчи саволим Гулбаҳор Турғуновага. Қизингиз Чароснинг қатл этилган куни қаерда эдингиз?”
Гулбаҳор Турғунова худди терговда бўлгани каби бир хил гапни такрорларди. Фақат бир фарқ билан. Биринчи айтган гапи шу бўлди.
“Ўша куни болаларнинг нонуштасини тайёрлаб бердим.Кейин хўжаинимни ишга жўнатдим”,-деб гапини давом этди.
Юсуф бу гал саволни Фирдавсга берди. Фирдавс жавоб беришдан бош тортди. Адвокати ҳимоясидаги кишининг гапирмаслик ҳаққи борлигини эслатди.
Кетма-кет берилган саволлардан, ниҳоят мавзу отанинг қаерда эканига етиб келганди.Она-ўғил отани чет давлатга кетган деганди. Шунда Юсуф судьяга залдаги телевизорда бир видео кадрни кўриб бу жиноий ишга киритишини сўради.
Залда барча жим, экранга қараб турарди. Экранда эса мен яхши таниган уйнинг меҳмонхонаси тасвири бор эди. Унда Гулбаҳор ва Фирдавс Турғуновлар тасвири. Она-ўғил тортишаётган эди. Гулбаҳор Турғунова тинмай йиғларди. Жанжал мавзуси бошқа сабаб бўлсада, биз исталган ерга етиб келмаган эди.
Гулбаҳорнинг адвокати эътироз билдирди. Эътирози рад этилди.
Шунда Юсуф секритардан экран овозини кўтаришни сўради. Фирдавс диванда ўтирган онасининг бўйнидан бўғиб уни таҳдид қиларди. Ҳаммага эшитилган гапи эса,
“Сени ҳам сўйиб, ҳовлига кўмаями?”,-дегани бўлди.
Ҳамма, ҳайрат овозлари чиқарди. Судья видеони қайтиб қўйишни талаб қилди. Шунда Фирдавс Турғунов биринчи марта сўз олди ва бу бир сунний интелект билан тайёрланганини айтди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
218-қисм
Узоқ юритилган тергов иши тугатилиб, жиноий иш судга оширилганди. Бу йўл осон ўтмади. Ишга қайтганимдан бери қанча вақт ва асаб сарфлаб ниҳоят адолат қарор топадиган бўлди.
“Тарихда бордир албат. Фақат бугун мен рахматли Чароснинг адвокатиман. Оиласи химоя қилмаган, қизнинг ҳаққини ҳимоя қилиш учун курашяпман”,-деб
кўзларига қарадим.
“Сенинг бу аёлларни сўзсиз ҳимоя қилиш хоҳишингни нима қиламиз? Нега доим улар ҳақ? Жиноят мавзусидан ташқари албатта”,-деб олдиндан эшитиши мумкин бўлган гапларнинг олдини олди.
“Ҳамма аёлни ҳам ҳимоя қилмайман. Масалан, бировни эрига осилганни! Боласини ташлаб кетганни ёки ўзини дунёнинг етти мўъжизасидан бири деб ўйлаган кибр обидаларни ҳимоя қилмайман”,-деб кесатдим.
“Оббо, яна мавзу айланиб нега менга келади?”-деб машинасига ўтирди.
“Мен умумий айтгандим. Айбингиз борки, гапни ўзингизга оласиз”
Қанча тўсиқ ва қийинчиликлар. Қаршиликлар ва таҳдидларга бўйин эгмай, Чарос Турғунова жиноятинг тергов-суриштирувини якунлаган эдик. Қарғалар маҳкамаси исмини ўзига ниқоб қилиб олган тўда иши- фош бўлганда, ақл бовар қилмас қабихликлар қилишгани маълум бўлди.
Бугун эса айнан қотиллик иши бўйича биринчи судимиз бошланади. Ишни бошқалар қўлига бермаслик ва барча айбодорларни топиб бўйнига қўйиш осон бўлмади. Айниқса Гулбаҳор Турғунованинг терговдаги совуққонлиги, ва Нафиса деган аёлнинг айтган гаплари ҳали қулоғимда жарангларди.
“Сизнингча тан оладими?”,-деб сўрадим нигоҳларим йўлда экан.
“Билмадим, лекин далиллар кучли ва эътироз қиладиган даражада эмас”,-деб тамакисини тутатди.
Юсуф мендан кўра кўпроқ ҳаяжонда эди. Чет элдан қайтгандан бери, ўзи азалий орзу қилган касби учун ҳаракатни бошлаган экан. Фақат махсус хизмат иши чиққач ишлар бироз ортга сурилганини айтганди.
Янада иш билан бирга, имтиҳон учун ҳам тайёргарлик кўрганди. Чароснинг жиноят иши унинг прокурор сифатидаги илк иши эди. Унинг ҳаяжони ошиши табиий. Бир ҳафтадан бери шаҳардаги иш –уйимизда эдик. Тинмай хужжатларни қайта устидан ўтиб ишлардик. Кундузи давлат ишида, тун ярмигача эса жиноят устида бош қотирдик.
Менинг адвокатлик лицензиям унчалик қийин бўлмади. Кафедрада ишлаганим ва илмий ишимнинг мавзуси ишимни енгиллаштирганди. Суд залига етиб келганимизда оломон одам эшик олдида турарди. Ҳаммаси ҳам Чарос иши учун келмаган бу аниқ. Лекин айрим таниш юзларни кўриб хаёлимдан баъзи нарсалар ўтди. Бу қиз ўз уйида қатл этилганида балкида бақириб чақирганда қаерда эдингиз? Бир-икки гапирган одамдан бошқа ҳаммангиз ё пулга учдингиз ёки қўрқиб панада яшириндингиз.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
229-қисм
Шу гаплардан сўнг судья бир ҳафталик таътил берди. Четдан қараганда айни қизғин пайтда ишни тўхтатишдек кўринсада, бошқа муҳим нарсларни аниқлаш зарур эди. Фарҳод Турғуновнинг оқибатини аниқлаш каби. Она-ўғил гапирмаганига яраша, отани топиш лозим. Ё ўлигини ё тиригини.
Чарчоқ куннинг ортидан уйга келдик. Қайнонам иссиқ овқат сузиб олдимизга қўйган бўлсада, егим келмай хонамизга кириб ётдим. Ичим оғрирди, юрагим оғрир эди. Ноҳақликлар, номардлар ичида яшашга мажбур бўлганимизни билиш мени жуда хафа қилганди.
“Сенга нима бўлди, нега овқат емаяпсан?”,-деб Юсуф олдимга келди.
Йиғидан шишган кўзларимни кўриб аҳволимни англади. Ёки ён томонда турган оғриқ қолдирувчи дорини кўриб англади. Мени қаттиқ бағрига босди. Сочларим устидан ўпди, юпатди.
“Менга сен кераксан, сен...”,-деган бир эски байтдан ўқиди.
Унинг оҳангига ва умуман бошқа маънодаги байтни менга айтганига кулгим келди.
“Отасини ўлиги ростан уйдан чиқса нима бўлади?”,-деб Юсуфдан сўрадим.
Бироз ўйланиб турдида,
“Тўғрисини айтайми”,-деганида бошимни силкидим.
“Ўз синглиси, ўз дўстини гумдон қилган одамдан ҳар нарса кутса бўлади лекин...лекин отасини ҳам шундай йўқ қилган бўлишини истамас эдим”,-деб у ҳам бир прокурор эмас инсондек жавоб берди.
Янги ҳафта жуда тез ва тиғизлик билан бошланди. Гулбаҳор Турғунова уйинг ҳар қаричи махсус машина ёрдамида кавланди. Ва афсуски устига гуллар эккан еридан суяклар топилди. Тезда суд экспертизаси учун олиб кетилди. Фақат бу суд ишини яна орқага сурди чунки днк ва антропологик экспертизалар 2-4 ҳафтада натижаси чиқарди. Яна бир ой кейинга сурилган суд ишида, кутишдан бошқа чора қолмади.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
227-қисм
Залда ҳар –хил овозлар чиқа бошлади. Кимдир лаънат ўқиса, яна кимдир сўкинарди. Судья қийналиб бўлсада, суд иштирокчиларини тинчлантирди. Фирдавснинг қараши ваҳшийча. Нафисадан кўз узмасди. Гулбаҳор эса, Нафисани ҳақоратларди.
“Менга аниқ ва тиниқ қилиб жавоб беришингизни сўрайман. Фарҳод Турғунов сизга, Чаросни Фирдавс Турғунов ўлдирганини айтдими?”
Юсуф шошмай дона-дона гапирарди. Бирдан Фирдавс ўтирган қафасининг темирларига яқин келиб, Нафисани таҳдид қила бошлади. Нафиса қўрқувдан еридан силжиди.
“Қўрқманг у сизга ҳеч нарса қила олмайди!”,-деб Юсуф Нафисага далда берди.
Фирдавс эса пишқиришда давом этарди. Ички ишлар ходимлари уни ўрнига жим ўтиришга чақирди. Лекин худди бир зомбидек кўзи фақат Нафисада эди. “Ким билади, Нафиса нималар эвазига оғзи юмилган эдида”,- дердим лекин олган нарсалари маълум.
Жиноятчи психологияси дарсимизда қизиқ бир нарсани ўтган эдик. Унга кўра қотиллар, айниқса бирдан кўп жиноят содир этганларннинг ўхшаш томони шу-ки, ўлдириш сабаби монанд. Чарос, Фирдавсни нимадир билан таҳдид қилган, жонидан айрилди. Агар ота ҳам гумдон қилинган бўлса, ота ҳам ўғлини таҳдит қила бошлаган. Хуршид ҳам шу. Хуршид у уйдан чиқиб кетаётганда, Чарос тирик бўлган. Лекин кўрга ҳассадек аён бўлганки,қиз оила ичида йўқотилган. Хуршид қотилни билмасада тахмин қилган ва бир ерларда буни Фирдавсга билдириб қўйган.
Фирдавснинг кирдикорларини ёпишдан чарчаган тоға ҳам, жиянини нималар қилишидан бехабар бўлган. Ҳали бир жиноятни устини ёпиш ва далиларни ҳатто гувоҳларни йўқотиш қийин даврда. Кетма-кет бош кўтарганни йўқ қила олмас эди. Фирдавс ўзи ҳуқуқ соҳасини яхши ўқимаган бўлсада,яхши билади. Тоза иш(гувоҳлар қолдирмай жиноят ишлаш) деганимиз эса вақт талаб этарди.
Нафисанинг шунча гапни билиб омон қолиши, доимий сукунатда ва жим юрганидан. Шу сабабдан бўлса керак уни сўроқлаш ва топиш жуда қийин бўлди. Агар дугонасига вақти замонида, алам устида бу гапларни айтмаган бўлганида.Қотилни топиш қийин бўларди.
Гувоҳлардан иккитаси аниқ йўқ. Она десанг мум ютгандек жим. Фирдавс ўзи, бор ҳаракатини қилмоқда. Ҳатто мени ҳам йўқ қила оларди. Фақат махсус хизмат ортида бўлган пайтда, барча шубҳалардан омон қолиши қийинлигини яхши билган.
Биз Гулбаҳор Турғунованинг касалхонада эдим, деган йиллар аввалги кўрсатмалари устида ишладик. Жиноят куни қаерда ва қандай тиббий ёрдам олганини қайдномаларга киритган экан. Ўзининг уйда эмаслигини исбот қилишга уринмаганида. Касалхонани, Хосият опани топа олмас эдик. Инсонлар ичидаги сирини бировга айтганида, уни бир кун барибир тарқалишини билишмайди. Билса, дўст ва яқин деган тушунча йўқ бўларди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Eng yaqining
Men o‘zim sening... ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
226-қисм
“Нима деб айтди? Аниқроғи, сизга уни ким деб таништирди?”
“Нафисани эри Россияда эди. Яхши пул жўнатмасди. Шу эркак бунга қараб юрганини, болаларига уст-бош қилиб берганини айтганди.”
“Гулбаҳор Турғуновани эри эканини айтганмиди?”
“Ҳа, жонидан ўтган шекилли, айтиб берди.”
“Нима деб айтганини эслай оласизми?”
“Фарҳод Турғунов бир ваҳший эканини, бутун оиланинг ёвуз инсонлар эканини айтганди.”
Нафиса безовталана бошлади.
“Сизга ҳеч Фарҳод Турғуновнинг ўлдирилган қизи ҳақида гапириб берган эдими?”
“ Айтиб берганди.”
“Нима деб айтиб берганини айта оласизми?”,-деб Юсуф савол берганда, Нафиса бошини қимирлатди.
“Келинг, саволни соддалаштирай.У қизнинг қотили ҳақида айтганми?”
Юсуф, Хосиятдан кўз узмасди.
Хосият қаттиқ ютинди. Фирдавс деворга суяган бошини сал кўтарди. Ҳамма жавоб кутарди.
“Ҳа, айтганди”,-деб жавоб берганда, Нафисанинг йиғисидан бошқа ҳамма жим бўлди.
“Қотил ҳозир шу ердами?”,-деб Юсуф савол берганида Хосият опа боши билан тасдиқлади.
Адвокатлар қарши чиқди. Исботи йўқ нарса эканини, шунчаки икки дугонанинг тахмини эканини айтишди. Фақат судья бошқа нарса талаб қилди. Ва Нафисага ўша кун ҳақида билганини айтишини, бу ўзининг фойдасига эканини айтди.
Нафиса кўп ўйламай сўз олди.
“Мен ўша куни уйда эдим. Фарҳод ака келиши керак эди. Хотини уйда бўлмаслигини айтганди. Тушлик пайтидан кейин деразадан келиб- келмаганини назорат қилиб турдим. Чароснинг мактабдан қайтиш соатини билардим. Фақат ўша куни биринчи Чарос келди. Уни уйга кирганини кўрдим. У кирар –кирмас Фарҳод ака келди. Уни уйидаги гапдан хабари йўқ эди. Уйга кирганида Чарос келганини айтдим. Унда тез кетиши кераклигини айтиб, шошилди”,-деганди, Гулбаҳор уятсиз сўз билан сўкди.
“Давом этинг!”,-деган буйруқ келгач, Нафиса Гулбаҳор томонга қарамади.
“Биз ёто..., биз ичкарида бўлган пайтимиз юқорида бақир- чақир овози эшитила бошлади. Юқоридан келганини билиб Фарҳод аканинг жаҳли чиқди. Тезда кийиниб юқорига чиқди. Мен эшикни очиб, подъезддан юқорига қарамоқчи бўлганимда, Фирдавснинг ўртоғи шошиб зиналардан тушиб келди. Нима бўлди, дедим, индамади. Юқорида анча жанжал бўлди. Нима қиларни билмай юқорига чиқдим. Қўрқиб эшик олдидан қайтдим. Бироздан сўнг овозлар тинчиди.Уларнинг пастида яшаганим учун шовқинни эшитгандек бўлиб, уй рақамига қўнғироқ қилдим. Фарҳод ака кўтарди. Ҳатто битта гудок кетмасдан.Балкида бировга қўнғироқ қилмоқчи бўлгандир. Шундан телефонга яқин тургандир деб ўйладим. Нима бўлди, шовқин эшитилди, деб сўрадим. Фирдавс яна дўсти билан келиб, уйдан нарса олиб кетмоқчи бўлганини Чарос кўриб қолган экан. Чунки Фирдавс гиёҳванд модда қабул қиларди. Уйдагилари пул бермаса, уйдан нарса чиқариб сотарди. Чарос буни кўриб, қарши чиққан экан. Ака-ука келишмабди, деди. Лекин орқадан Фирдавс ва Чароснинг тортишгани яна эшитила бошлади. Чарос “Айтайми? Айтайми?”дерди”,-деб Нафиса жим бўлди.
“Кейин нима бўлди?”,-деб Юсуф орага кирди.
“Фарҳод акани сўкинганини эшитдим.”
“Болаларини сўкдими?”
Нафиса бош қимирлатди.
“Фирдaвс Чаросни сўйиб қўйди, деди.”
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
224-қисм
“Нима бўлганини айтдими?”
“Йўқ, айтмади. Болалари келишмаслигини, давления қилиб ўлдиришини шикоят қилганди. Ҳатто қўлида қон излари бор эди. Тирноқлари тагида қон излари бор эди. Нима бўлди дедим. Ошхонада пичоқ билан билмай бармоғини кесганини айтганди. Фақат бармоқларида кесик йўқ эди. Бу хотин ғалати экан деб қўйдим ичимда”,-деб Нафисага қараб қўйди.
Қизинг ўлимидан уч кун ўтиб, маникюрга шошганинг сабаби маълум бўлди.
“Бир осма қанча қўйилади?”
“Бир соат. Жуда секин қўйилса. Тугаши билан ўриндан туриш мумкин эмас. Шунга сал чўзилади”
“Тушунарли! Сизни ўша куни яна қандай ҳолат эътиборингизни тортди. Ўн икки йил катта муддат. Кунига ўнлаб касал келади. Ҳар бирини шунақа эслаб қоласизми?”,-деб савол берди Юсуф.
“Йўқ, эслаб қолишнинг иложи йўқ. Лекин Гулбаҳор опа жуда безовта эди. Тинмай эрига қўнғироқ қилиб турди. Йодимда қолгани эса, эртаси куни қизининг ўлимини эшитганим бўлди”,-деб нега айнан Гулбаҳорни эслаганини тушунтириб берди.
“Гулбаҳор Турғунованинг қизини қотилликка қурбон кетганини эшитиб ақлингизга биринчи нима келди?”,-деб Юсуф тузоқ савол берди.
“Акаси ўлдириб қўйибди-да, дедим. Гулбаҳор опа ака-синглнинг тортишганини айтганига, биринчи шу келди ақлимга”,-деб жавоб берди.
“Ҳурматли судья! Гувоҳнинг ифодасидан маълум бўлди-ки,Чарос Турғунова қатл қилинган куни акаси Фирдавс Турғунов уйда бўлган. Айниқса жиноят содир этилган соат 14:30 ва 17:30 деб олсак, ўша пайтда уйда бўлган. Буни онаси ўз ҳаракатлари билан тасдиқ қилган”
“Қаршиман ўртоқ судья. Ҳимоячим Фирдавс Турғунов ўқишда бўлган. Унинг жиноят куни уйида бўлиш эҳтимоли йўқ”,-деб жўжахўроз адвокат бир қичқириб қўйди.
Бургутга ўшқиришингни қара-я? Сени ҳамламай ютади бу одам. Обрўинг борида ўтирда, ҳимоячингнинг қилган ишини ўрган, тоже мне.
“Ўртоқ судья, мен бу қаршиликка яна бир гувоҳ билан эътироз берсам майлими?”
“Хосият Рахмоновага бошқа саволларингиз йўқми?”,-деб ҳаммадан сўради.
“Ҳозирча йўқ. Лекин кейин яна албатта бўлади”,-деб Юсуф Хосият билан иши битмаганини билдирди.
“Марҳамат! Навбатдаги гувоҳ.Равшан Қобилов”,-деб судья исмини чақирди.
“Сиз Фирдавс Турғунов билан қандай танишсиз?”
“Эски маҳалладошим.Бирга катта бўлганмиз”,-деб жавоб берди.
“Синглисининг ўлим хабарини қачон эшитдингиз ёки қандай эшитдингиз?”
“Бир кун уйда эдим ўқишдан қайтгандим. Энди чой-пой ичиб соат 16:30 даги тренировкамга боришни режа қилгандим. Эшик жиринглади. Фирдавс келган экан. Тинмай лабларини тишлаб бир нимадан хавотирда эди. Тинчликми деб сўрадим. Чарос синглисни биров ўлдириб кетганини айтди”,-деганда Юсуф уни тўхтатди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
1-ҚИСМ.
-ФАРАНГИЗ қизим бугун сен ҳам қизларга қўшилиб ёрдам берасан пардаларни эртага илишимиз керак экан.
-Ойиии дарслариммм...кейинн..
-Бир кууун дедим.
Кейин сени безовта қилмаймиз.
-Ҳоп тушликка овқат тайёрлаб қўяй кираман.
-Баракалла.
Гулноза опа қўли гул чевар. Болалигидан шу хунарни бошини маҳкам тутган. Турмушга чиққанидан сўнг ҳам ишини янада ривожлантирди малака ошириш курсларида ўқиди.
Турмуш ўртоғи Карим ака ҳам бунга қаршилик қилмади. Чунки Гулноза ҳамма ишга улгурар уйлар ораста ҳуллас ҳаммаси кўнгилдагидек эди.
Уларнинг икки қиз ва икки ўғиллари бор.
Катта қизи Фазилат турмушга чиққан. Фармасевтика соҳаси бўйича мутаҳасис. Фарангизни ҳам тикиш бичишга умуман ҳуши йўқ.
Катта ўғли оилали бўлгач ўқиши туфайли Россияга кетишга мажбур бўлди. Шохруҳ эса бу ерда дадаси Карим ака билан бирга ишлайди.
Фарангиз уй ишларига дастёр бўлиб қолгач Гулноза опа бир нечта қизларни шогирдликка олиб ўқита бошлади.
Кеч тушгач оила аъзолари бирма бир йиғила бошлади.
-Акам келмадиларми Дада.
-Шихруҳни озгина иши бор. Кечроқ келади.
-Овқат олиб келаверайми бўлмаса.
-Майли ойингни ҳам чақир.
-Ҳоп бўлади.
-Чарчадингизми дадаси.
-Ёқ рахамт. Сен билан маслахатли иш бор эди.
-Майли нима экан у.
-Қодир борку қишлоқдаги дўстим.
-Ҳа гаплашдингизми улар билан. Ўтган ёз мазза қилиб дам олиб қайтгандик.
-Шунга озгина қийналиб қолишибди. Туркияга ишлагани кетишмоқчи аёли билан.
-Эссиз яхши бўлмабди .
Мем билан гаплашганда кичик қизи Шохсанамни ҳам олиб кетмоқчилигини айтди.
-Вой Фарангиз билан тенгдош қизиними..
-Ҳа. Шуунга мен қаршилик қилдим. Ҳали у ерни шароитини билмай туриб кетаётган бўлса.
-Тўғри қилибсиз.
-Қаримдошлари билан ҳам алоқалари яхши эмас биласан. Мен айтмоқчиманки Улар қайтгунича Шохсанам биз билан яшаб турса. Сендан ҳунар ҳам ўрганарди. Ҳам қизимизга шерик бўларди.
Нима дейсан шунга
-Вой дадасией ҳижолат бўлиб сўрашингизни қаранг бемалол келаверсин. Шуни ҳам сўраб ўтирасизми мендан.
Карим ака аёлига қараб мамнун жилмайди.
-Борингга шукур онажониси.
Бу хабарни эшитиб хурсанд бўлиб кетди.
Шу билан яна ҳамма ўз иши билан машғул бўлди.
Шохруҳ ҳам ярим кечаси кириб келди .
-Овқатланасизми ака
-Уҳламадингми ҳали.
-Йўқ дарсларим кўп.
-Мениям қорним тўқ овқатлангандим.
-Ака нмага сзам соқол қўйвосз. Ярашмабди
-Мода бу..
-Ҳм шуям мода бўлмай қолсин. Нега дадам индамаяпти ҳайронман.
-Сенга нима.
-Кеча бизни коллежда нима қилаётгандингиз.
-Шпионларинг дарров етказдими.
Ишим бор эди.
-Рус группадаги қизларданб
узоқроқ юринг.
-Мени ишим бор эди дедим сенга қанақа қизла. Ман унақа жойлада унақа қизла билан гаплашмиман..
-Унда қанақалари билан гаплашасиз
-оббо нега сенга ҳисоб беряпмана.
-Ажаб бўлибди.
-Шпион.
Давоми бор.
@ДурдонаАлишеровна
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ассалому алайкум қадри баланд Инсонларим.
🌤 Яна бир гўзал тонг муборак бўлсин.
🌤Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча барчангизга бошлаётган
бугунги эзгу ишларингизга хайру барака тилаймиз.
❄️ ❄️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ҳайотим_изидан_чиқди
—Менга 5 минг доллар берасан, акс ҳолда, - қиз собиқ йигити яқинлашгани боис, ўзини орқага тортганини кўриб, йигит иршайди. —Мен билан ўтказган тунинг видеолари ижтимоий тармоқларни портлатади. Сен эса юлдузга айланасан, - деди ҳар бир гапига ўзгача урғу бериб.
Кўзи косасидан чиққудек бўлиб, Машҳурани ранги бўзарди.
Уйидан йигити билан қочиб, пушаймон бўлган қиз ҳақидаги ҳикоя.
Қиз собиқ севгилиси сўраган пулни топиб бероладими? Ёки шармандалик ботқоғига ботадими?
#Қарғалар_маҳкамаси
223-қисм
“Айтингчи, бу ердаги кимни ёки кимларни танийсиз?”,-деб Юсуф сўроққа киришди.
Аёл атрофга аланглаб қаради.Нигоҳи Нафиса ва Гулбаҳор олдида тўхтади.
“Шу иккаласини танийман”
“Қандай танишсиз улар билан?”
“Нафиса ўртоғим бўлади. Гулбаҳор опани эса йиллар аввал Нафиса орқали таниганман”,-деди овози титраб.
“Айтингчи касбингиз нима?”
Баракалла Юсуфим!
“Аёллар ҳамширасиман”
“Энди Гулбаҳор Турғуновага саволим бор”,-деб судьяга юзланган эди. Судья рухсат берди.
“Сиз қизингизнинг қатл этилган куни.Соат нечида уйдан чиқиб кетдингиз?”
Гулбаҳор жавоб беришга шошилмади. Судья огоҳлантирди. Лекин Гулбаҳорнинг дарди бошқа эди.У йиллар аввал айтган ёлғонинг рост вариантини миясида қидирар эди. Атрофга ҳар нима деган бўлиши мумкин лекин расмий қайдномаларда гапирганлари ҳозир олдига чиқишини яхши билиб турибди.
“Тушлик пайти чиққан эдим”
“Аниқ соатини айтинг”
“11-ёки 12”
“Қачон қайтдингиз?”
“Чароснинг хабарини олганда қайтдим”
“Яни кечки пайт. Чунки Чароснинг ўлими ҳақида хабарни сизга қўшнингиз берди. Соат беш –олти ораси. Лекин сиз уйга еттида келдингиз шундайми?”
“Касалхонада эдим”,-деб парвосизлигини ҳаммага билдирди.
Судья бир қошини кўтариб қараганини кўрдим. Ҳар қанча давлат ходими бўлмасин, у ҳам она эди. Боласи ўлганини эшитган она нега уйга кеч келсин.
“Қайси касалхонада?”,-деб Юсуф савол берганди Гулбаҳорнинг адвокати қарши чиқди. Йиллар аввал касалхонадагиларнинг гувоҳлиги олингани ва она ҳақиқатдан уйда бўлмаган деди.
Биз ҳам худди шундай билардик. Токи Хосият Рахмонова билан гаплашгунимизга қадар.Орадан йиллар ўтган. Ҳозир ҳамма нарса компьютерлашган. Касалхоналар кўчган, хужжатлар кўпи йўқолган. Лекин Аллоҳ бир сирни фош қилишни мурод қилдими,ундан қочиш йўқлигини унутган эди булар.
“Хосият опа,сиз Гулбаҳор Турғунова билан Нафиса Муродова орқали танишдим дедингиз. Ўша танишиш сабабини суд ҳаятига гапириб беринг”,-деб Юсуф олдиндан келишилган ҳолда ҳаммасини аёли ўзига қўйиб берди.
“Бундан йиллар аввал мен шу пойтахтдаги бир касалхонада аёллар ҳамшираси бўлиб ишлардим. Менга ўртоғим Нафиса қўнғироқ қилди. Иш вақти тугашимга бир соатлар қолганди”
“Яни соат тўртларда?”,-деб Юсуф аниқлик киритишини истади.
“Ҳа шунақа пайт. Қўшнисини мазаси йўқлигини айтди. Тез ёрдам чақирса узоқ кутиб қолишини. Кейин мендан осма укол қилиб беришимни илтимос қилди. Ўзинг нега қўймайсан десам,ишим бор улгурмайман деди. Хўп деб, кўндим.Гулбаҳор опа келди ҳақиқатдан ранглари оқарган эди. Қўли қалтирагани учун томирига туша олмадим кейин кафтининг уст қисми яъни шу ерига османи уладим”,-деб қўлининг уст қисмини кўрсатди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
221-қисм
“Бу суний интелект эмас. Сизнинг телефонларингиздаги ўчирилган видео тасвирлар тикланганида, олинган айрим лавҳалар. Мана бу киберхавсизлик хулосаси. Айнан бу видеонинг айбланувчи Фирдавс Турғуновнинг телефонидан олинганига доир хужжат”,-деб хужжатни секритарга узатди.
У эса судьяга. Судья хужжатни кўриб Фирдавсга юзланди. Фирдавс эса менга қараб, лекин судьяга жавоб берди.
“Айрим дайди кабутарларинг иши дейман”,-деди.
Залда ҳеч ким бу гапни тушунмади лекин мен тушундим. Чункли Юсуфга, Фирдавснинг уйидаги камералар ҳақида мен хабар бергандим. Судья саволни қайтарди лекин Фирдавс жавоб бермади.
Ҳаммадан кўп Гулбаҳорнинг овози чиқарди. Эрини касаллик даражасида севган аёл учун бу гапларни эшитиш, ҳатто йиллар давомида билиб яшаш қанчалик оғир бўлиши мумкин? Яна яшаган ҳовлингда эрингнинг жасади кўмилган бўлса.
Нима қилдинг, жуда қизиқ?
Ҳар кун бошига бориб дуо қилдингми?
Булар қандай одамлар эди. Ўз қизининг ўлимига бефарқ бўлган аёлдан инсоний ҳаракатлар кутиш кулгили.
“Ўртоқ судья! Сиздан бу далилга асосланиб, Фирдавс Турғунов ва онаси яшайдиган ҳовлида текширув ва қидирув ишига рухсат беришингизни сўрайман”
Олдиндан тергов ишига бу далилларни киритмадик. Сабаби Фирдавснинг адвокатлари ишни бузиб унинг орқасидаги одамларга етказмасин. Судда бу далил берилмасдан жасад ери ўзгартирилмасин. Ва бошқа бир мақсад, Фарҳод Турғунов билан ишқий муносабтда бўлган Нафисага шок яшатиш.
“Нафиса Муродова, айтингчи Фарҳод Турғунов билан энг сўнг қачон учрашган эдингиз?”,-деб Нафисага савол беришга рухсат олганди.
“Эсимда йўқ”,-деб жавоб берди.
Боши эгик, кўзидан ёш оқарди.
“Унда мен эслатай. Сиз яшайдиган манзилдаги ён қўшниларнингизнинг гувоҳлиги бўйича. Бундан бир неча йил аввал Гулбаҳор Турғунова сизнинг уйингизга келиб, катта жанжал уюштирган. Ҳатто уйдаги деразаларни бир-бир синдирган. Сабаби эса Фарҳод Турғунов сизнинг уйингизга кўчиб ўтгани, шундай эмасми?”,-деганида Нафиса баттар овоз чиқариб йиғлади.
Тергов пайтида бизга тутқич бермаган Нафисани аввал қўшни ва танишларидан суриштирдик. Ва олган маълумотларимиз Фарҳод Турғуновни шу жанжалдан кейин йўқолганига ишора қиларди.
Нафиса, судьянинг ёзма гувоҳлик матнини ўқиб савол бериши билан тан олганди. Шунда Юсуф яна Нафисани босим остига олди.
“Айтингчи, Фарҳод Турғунов билан неча йилдан бери ишқий муносабатда эдингиз?”
Боши билан жавоб бергиси келмаганини билдирди.
“Бу саволни жиноят ишига нима алоқаси бор?”,-деб Нафисанинг адвокати қарши чиқди.
Мен бу жўжахўроз, янги тухумдан чиққан адвокатга қараб кулгим келарди.
“Жавоб беринг ўртоқ айбловчи”,-деб судья орага кирди.
“Алоқаси бор.Чунки Чарос Турғунованинг бўйни кесилган хабарни биринчи Нафиса Муродава олади. Кейин қизнинг онасига хабар берилади”
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❄️К У М У Ш Қ И Ш❄️
Заминга бурканди, оппоқ тилаклар .
Кӯзни қамаштирар, ҳадсиз фалаклар,
Сени кутгандилар ошиқ малаклар,
❄️Гӯзаллик тимсоли, ӯзинг Кумуш қиш!
Қор каби оқ ва соф, жуда беғубор,
Кӯзни қувонтирар, шундай жилвакор,
Бундайин бетакрор онлар қайда бор,
❄️Гӯзаллик тимсоли, ӯзинг Кумуш қиш!!!
Оқ либосин кӯз-кӯз қилар оламга
Муҳаббат улашар нурли жоламга,
Қорбобо совгасин берар боламга,
❄️Гӯзаллик тимсоли ӯзинг, Кумуш қиш!!!
Кумуш қиш куркисан, ялт этган эй қор,
Фарахбахш нурларинг сочгин беғубор,
Сенга эргашади, биз кутган баҳор,
❄️Гӯзаллик тимсоли, ӯзинг Кумуш қиш!!
❄️🌨❄️❄️🌨❄️❄️🌨
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
219-қисм
Суд ёпиқ эшиклар ортида бўлиши белгиланганди. Йўлакда Ҳайдар ака билан тоғамизни кўриб юзимда табассум пайдо бўлди. Чунки Ҳайдар ака йиллар аввал бу ишни ҳаққини бериб жиноятчиларни жазолаши мумкин эди. Фақат унга қўйилган тўсиқлар вақтни бу кунгача чўзди.
“Адолат эгилади букилади лекин ҳеч қачон синмайди. Бу бизнинг соҳани илк ўргатадиган шиори. Юсуф сендан, ҳалққа хизмат қиладиган яхши фидоий ходим чиқади”,-деб Юсуфнинг елкасига уриб қўйди.
“Менинг келин қизимдан ҳам яхши ҳақ ҳимоячиси чиқади”,-деб тоға орага кирганида, ён томонга бошимни сал буриб, фақат Юсуф эшитадиган қилиб гапирдим.
“Жойи ўзига қолганидан хурсанд”,-дегандим ўзини кулгидан тутишга қийналиб, йўталгандек бўлди.
Бу эса жим бўл дегани эди. Тоғага калтош демаяпман. Чунки Ҳилола билан телефонда берилиб тоғани кал бошининг остидан чиққан ишларни гапирганимни жияни эшитиб қолди ва танбеҳлади.
“Ўрнимда онам эшитиб қолса хафа бўлади”,-деганди.
На Юсуф ва на тоғаси, қайнонам ҳурмати учун тоғанинг табиий офати ҳақида тил очмадим.
Секин аста айбланувчиларнинг адвокатлари кела бошлади. Гулбаҳор Турғунованики бошқа,Нафиса деган қўшники бошқа. Фирдавснинг адвокати эса бошидан бир одам эди.
“Булар судьяни сотиб ололмайди-а?”,-деб Юсуфдан сўраганимда.
Фирдавснинг адвокатига тик қараб турарди лекин саволимга жавоб берди.
“Тоғаси думини тугиб қочди. Катта ақллари ойлаб хибсда.Бу маразларнинг иши тугаса, бошқа ердан яна каламушлар чиқади. Фақат бу гал махсус хизмат назоратни ўз қўлига олган. Сен хавотир олма”,-деб мени тинчлантирди.
Суд залига кирдик. Ҳамма ўз ерини секин ола бошлади. Айбланувчилар ҳали залга келтирилмаганди. Судья аёл киши эди. Ёши анча катта ва тажрибаси борлигини эшитган эдим. Ҳамма ўзаро гаплашар экан суд секритарининг овози билан тартиб сақланди.
Залдаги қафасли бўлмага бирма-бир айбланувчилар кирди. Қўлида кишан ҳаммасини. Кўзим Фирдавсга тушди. Сочи деярли йўқ. Устдаги дағал махбус кийими, қўллари олдинда кишанли. Лекин нигоҳлари ҳали ҳам совуқ ва ўткир эди. Тинмай бурнини тортиб турарди. Уни кузатишдан бир он чалғиб, Юсуфга кўзим тушганди.
Тушмай кетарди.
Юсуфнинг бир қараши бор эди ичим баттар музлади. Ўзи асаб ва ҳаяжондан иштаҳам бўғилганди. Бу суд тугаганда Юсуфдан гап эшитишим етмасди. Мени тушунмайди. Мен Фирдавсга зарра бир бошқа туйғу билан эмас. Унга худди хужжатли фильмларимда диққат билан кузатганим ҳайвонга қарагандек қарар эдим. Гарчи буни ҳайвон десам, бечораларга ҳақорат.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Shunaqa gaplar...!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
217-қисм
Адашмоқ инсонлар учун хос нарсадир. Бироқ ўчирғичингиз, қаламингиздан аввал тугаса, энди хатоингиз кўпаяди деганидир.
Ручкада ёзган нарсаларимни устини ўчирдим. Қилган хатоларим ва адашган ерим билиниб турарди. Саҳифа булғанди.Устини босиб чизган ерларда тешик излар қолди. Янги саҳифа очдим. Ручка ўрнига оддий қалам олдим. Унда ёзиш ва қалам учидаги ўчирғичдан исталганда фойдаланиб камчиликларни беркитиш мумкин бўлди.
Ёздим ўчирдим. Чиздим қораладим.Қаламнинг ўчирғичи тугаб қолганида эса, ёзган ёзувларимга қараб қолдим. Инсон биргина янглиш ёзган сўзининг устини чизишни қанчалик истайди. Хато иш қилганларчи? Улар хатосини тузатиш учун ҳаракат қиладими ёки айбини беркитадими?
Ҳусния хола билан гаплашиб олганимга ҳафталар бўлди. Миямда бир нарса айлана бошлади. Фарҳод Турғунов ва Нафиса деган қўшни, иккаласи изларни йўқотишга улгурар эдими?
Ёки Гулбаҳор келиб ёрдам бердми?
Фирдавс-чи? Уйда эдими?
Фирдавснинг уйда бўлмаган деб ёзган жумламнинг устини ўчирдим. Чунки қўшнинг жанжал эштиши учун Чарос келишмаган инсон уйда бўлиши керак эди.
Ёки...
Б и р н е ч а о й д а н с ў н г
“Бошладикми?”
“Бошладик!”
“Менга сўз бер бу иш тугаши билан шифокорга борамиз”,-деди.
Жим турдим.
Сукутимни кўриб бошқа босим ўтказмади.
“Охирги паллагача ҳадик бор эди. Сизни имтиҳонга олишмаса, тайинловингиз чиқмаса-я, деб”
“Сизга ўхшаб битта лицензия билан адвокат бўлинадиган бўлсайди. Аллақчон бўлган бўлардим. Лекин прокурор бўлиш осонми, Холмс хоним?”,-деб жилмайди.
“Ортингизда мендек аёлингиз бўлмаганида бўлишингиз сал қийинроқ эди-ю, майли сиз айтгандек бўла қолсин”,-деб кийган формасининг ёққасини тузатдим.
“Шу иш битсин, таътилга албатта борамиз. Кўзларингдаги чарчоқни кўряпман Зумрадим. Соатлаб ишлаб келиб, уйда ҳам тинмайсан”,-деб юзларимни ҳовучлари ичига олди.
“Ишлайдиган аёл, уйда ишламайди деган гап йўқ”,-деб жилмайдим.
“Ҳаммаси яхши-да, шу ора-сира жанжал қилмасанг. Асабларинг таранг. Ичадиган дориларинг таъсир қиляпти-ми, дейман. Лекин баъзан жуда ошиб тушади”,-деб норози бўларди.
“Ичганим фолевий кислота.Сиз сал оширяпсиз”
“Гапга берилиб кеч қоламиз. Бир судда қатнашган эр –хотин сифатида тарихга кирмасак бўлгани”,-деб кулди ва эшикдан чиқиб мени кутиб турди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚