26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🌸🕋ЭРТАГА ЖУМА🕋🌸
✨ Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
✨ Фарзандларимизга салоҳият,
✨ Ибодатларимизга гўзаллик,
✨ Ризқимизга барака берсин!
✨ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
Тунингиз сокин ўтсин.
Яхши дам олинг.
🌙 Ҳайрли тун
қадрдонларим!😴
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат
Мухбир отахонга савол берди:
Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз?
Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...
Эшикни зарда билан шарақлатиб очилганига ҳаммамиз бирдек угрилдик. Шахдам қадамлар билан кириб келган онаси паст овозда берган саломимга алик олмай қизининг тепасига борди.....
-Нима бўлди? Вазирага кўзойнак тагидан қаттиқ тикилди. –Нега мен энди хабар топдим.
-Мам, мен яхшиман. Успокойся пожалуйста!
-Кўриб турибман яхшилигингни! Мен сенга шу палакатдан ажраш девдим! Унингни турган туриши катастрофа билсанг!
Хохолаб кулиб юборган қайнонамни кўзи энди менга тушдими бош ирғаб саломлашган киши бўлди.
Кафти билан кўзларини ёпиб бош чайқаган Висолага раҳмим келди. Унга онасини тепасида туриб дағдаға аралаш кулгу қилиши айни дамда ортиқчалик қилаётганди. Аммо, онасидан чиқиб кетишини талаб қила олмади.
-Ойи бўлди қила қолинг. Энди нафасини ростлади.
Вазиранинг мулойим овозда берган танбеҳидан шу шўх шаддод қайинсинглим ҳам онасидан бир мунча чучиб туришини англадим.
-Бўпти, мен консулумга бир иккита гинекологларни чақиргандим келишсинчи маслаҳат қиламиз. УЗИ қилдингми?
-Йўқ.
-Иии сен қанақа гинекологсан? Болани соғлигини билишга қизиқмадингми? Ҳушидан кетибди дедингку!
Ялт этиб синглисига боққан Висолани кўзларида таънали олов чақнади.
Сен етказибсанда! Дегандек қаттиқ тикилди.
-Мен энди УЗИ қилишни режа қилгандим. Опасидан нигоҳларини яширган Вазира ойисига суйкалди. -Мам нуқул урушаверасизааа!
-Қани олдимга тушчи!
Иккимизга бир бир нописанд нигоҳ ташлаб олган қайнонам эшикдан чиқиб кетди.
-Жин урсин! Пичирлаб олган Висола бошини ёстиққа ташлади. Мен уни кечирмайман!
-Кимни?
-Вазирани! Етказма дегандим! Хабар топмасин деб тайинлагандим! Унга фарқи йўқ! Ҳамма нарсани оқизмай томизмай етказади. Кўраяпсизми муомиласини кўрдингизми? Ўзидан бошқа инсон у учун йўқ! Фақат у инсон! Ҳамма уни измида юриши керак!
-Бўлди! Асабийлашма! Бўлди қил! Нима бўлган тақдирда ҳам ойинг у!
-Мен чарчадим...Чарчаб кетдим уни оёқлари остида топталишдан чарчадим. Йиғлаб юборди.
-Бўлди бўлди. Тииссс бўлди бағримга босдим. Уни оёқлари остидан чиқиб кетгансан. Унақа дема.
-Ойимга фарқи йўқ. Куксимга тираб турган бошини чайқади. -Бошқа мамлакатга кўчиб кетсам ҳам ортимдан бориб янчиб келаверади. Ғамгин жилмайди.
-Ойингни унчалик ёмон кўрма, айтишларича хомиладор аёл кимнидир қаттиқ яхши кўрса ё ёмон кўрса боласи уша инсонга ўхшаб қолармиш
-Ааа? Бош кўтариб юзимга анграйиб қолди. Ростданми?
-Ҳмм...Қизалоқ туғилсаю чочлари сеникидек жинглак, лекин ўзи бувисидек аждарча бўлиб қолмасин!
Жилмайдим.
-Госсспиди! Бош бурди. –Астағфируллоҳ денг! Тавба қилдим денг! Шунақа ҳам совуқ ният қиласизми? Менга худодан тилайдиган бошқа азобингиз йўқми?
-Тавба қилдим. Астағфируллоҳ Астағфируллоҳ Астағфируллоҳ!
-Нега бунақа гапларни гапирасиз?
Қараб турсам чин дилдан ҳафа бўлиб йиғлашга тушди.
-Атайдан мени азоблаш учун айтингизми?
-Мен яна бошқа гап ҳам айтдим. Чалғитиш учун кулгуга бурдим.
-Қандай?
-Кмнидир қаттиқ севса ҳам ўхшайди дедим. Фақат нафратингдан севгинг устун бўлсинда.
-Дадасига ўхшасин! Кафтимдан шарт тутди. -Мингдан минг розиман ўғлим сизга ўхшаса!
Кулиб юбордим.
-Жинни кел менга нега бунақа ҳазил гапларни прям қабул қиласанааа? Сени гапларингни эшитган одам сени умуман медик деб ўйламайди.
-Сизга бир гапда, масалан Муҳаммадалини катта бўлганда бобосига, адажонга ўхшашини истармидингиз
-Албатта, дадамга ўхшаса қанийди Жилмайдим.
-Мана кўрдизми? Сиз тилингизда дадамни ёмон кўраман, у ,бу дейсиз. Аслида дадангиз билан фахрланасиз. Мен эса бу нарсани ҳатто тушимда кўрсам ҳам қўрқиб кетаман. Лабимга учуқ тошади. Асло истамайман!
Тикилиб қолдим.
-Ойинг шу даражада сени кўп уриб қийнаганми?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Иштаҳаси...
-Секин секин очилади. Иштаҳа очадиган ҳам юборилди. Хавотирга тушманг. Вооой бирам вахимачи экансизеей. Мен сизни бунақа деб ўйламагандим...
Гапини тугатишга улгурмади. Уйқудан қаттиқ тулғониб кўз очган Висола ишора қилишга улгурмай варақлатиб қайт қилиб юборганини кўрган синглисини капалаги учди.
-Эййй, вооой нима бўлди? Қараб юборинглар! Эшикка томон овоз берди.
Тўхтовсиз қайт қилаётган Висоланинг пешонасидан махкам сиқдим.
-Сал четроқ туринг устизга сачрайди. Бош чайқади.
-Ишинг бўлмасин қайт қилгинг келдими қайт қил! Пешонасини яна муздек тер босди. Тез тез нафас олиб куксига қўл юборганини кўрган Вазиранинг ранги учиб опасининг тепасига келди.
-Ҳаво етишмаяптими?
-Ҳаа, буғилиб кетаяпман! Кислород бер!
Кислород уланган найчани опасининг бурнига улаган Вазира юзимга қарамай стол устида турган дориларни тезлик билан шприцларга тортиб томиридан юборди. Бир оз вақт ўтиб тинчланган опасининг ёнга ўтириб кафтини қўлига олди.
-Ўтиши керак эди. Нега ундай бўлаяпти сенда? Биринчингда бунақа бўлмаганди-ку!
-Билмадим. Овқат ҳиди ҳам димоғимга ёқмайди. Нима емай икки баравар бўлиб қайтиб кетаяпти.
Эшикни зарда билан шарақлатиб очилганига ҳаммамиз бирдек угрилдик. Шахдам қадамлар билан кириб келган онаси паст овозда берган саломимга алик олмай қизининг тепасига борди.....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Ҳалиги... Руҳим азобланиб атрофга боқдим.- Ҳалиги ҳеч нарса бўлмади. Бизнинг оилада унақа уруш жанжал ҳам бўлмайди. -Ўпкам тўлиб йиғи бостириб келди. –Тўсатдан бўлди. У ваннага кирган эди. Кейин мен хонамда...Биз урушмадик, у қайт қилди. Кейин у... Биласизми стресс оладиган иш бўлмади... Мен уни..- Кўзимдан ёш оқаётганини ҳис қилдим -Мен уни урушмадим..
-Почча яхшимисиз?- Ёнимга келган Вазира менга анграйиб қараб қолгани сездим.- Ҳеч ким уни урушдингми демаяпти-ку! Унга нима бўлди деб сўралаяпти сиздан.
-Текшириб кўриш керак уни.
-Хўп текширамиз бош ирғади.
-Уни юрагини кўриш керак...Унда стресс бўлмади.... Ахир кўрмайсизми? Мана бунақа узун қоғоз чиқариб кўрмайсизми? Кўрилади-ку!
-Почча уни юраги яхши нега ундай деяпсиз? Сиз ўзингиз яхшимисиз?
Менга савол берган доктор аёл ўтирган ерида анқайиб бошимдан оёқ кўз ташлади.
-Исмингиз ким ўғлим ?-савол берди.
-Рустам
-Рустамжон, аёлингизини ҳушидан кетиб қолиши сизга ёмон таъсир қилган кўринади. Илгари ҳеч духтирхонада бўлмаган кўринасиз. Хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади Сиз ташқарига чиқиб бир оз дам олиб туринг. Биз текшириб кўрайлик кейин сизни чақирамиз.
Йўлакдаги ўриндиқда ўтириб ичкаридан чиқиб келадиган Вазирани юрак ховучлаб кутдим. Ичкаридан чиқиб келади ва очиқ эшикка узоқ вақт суяниб туриб:
"Биз уни сақлаб қололмадик,"- дейди.
-Рустам!
Тепамда янграган овоздан чучиб тушиб ўрнимдан туриб кетдим.
-Бўлдими, тугадими? Кетдими?
-Ким? Нимани айтаяпсан? Нега бу ерга чақирдинг?
-Кетдими?
Овозим паст чиқди шекили Ойбек мен томон эгилди.
-Нима деяпсан?
Эшик очилиб олдин Вазира кетидан халиги доктор аёл чиқиб келди.
-Почча, бир иккита капелна улаймиз.- Аёлга қўли билан тўхтанг ишорасини берган Вазира менга қараб изоҳ беришда давом этди. - Куп қайт этиб гиповолимия кузатилибди-да, ўтиб кетади. Хавотир олманг. Иштахага киритамиз. Сал олдинроқ айтмабдида жинни! Хеч қиси йўқ! Тузалиб кетди. Олдига кириб ўтиришингиз мумкин. Бу ер хусусий клиника! Вақтингиз бўлса бир айланиб чиқинг! Маслахатлар берасиз! Кираверинг олдига. Мен рўхсат берганимни айтинг. Санитаркаларимиз ёмон, мени айтмасангиз қувиб чиқаришади! Кулиб юборган қайинсинглим, ёнидаги аёлнинг билагига қўл ўтказиб, ўзора суҳбатларини давом эттирганча йўлак бошига қараб кетишди.
-Кирасанми? Елкамдан туртган дўстимга бегона назар билан боқдим шекилли пешонамга кафтини босди. –Яхшимисан ошна? Нега бунақа кайфиятдасан?
-Яхшиман... Сен бориб магазиндан сув пув, кейин биронта суюқроқ овқат олиб келда. Чиқишингда чап томонда ошхонага кўзим тушувди шекилли.
-Хўп.
-Шошма пулини олмайсанми?
-Ўчирей! Қўл силтаган дўстим шошилиб кетди.
Мен эса ичкарига киришга юрагим урмай жойимда туравердим. Олдимдан ўтиб қайтаётган ҳамширалар менга ғалати назар ташларидан бездим. Ахийри кирмасам бўлмаслигини англаб секингина ичкарига кирдим. Иккала билагига ҳам томчи дорилар уланган Висоланинг оқариб кетган юзга эшик ёнида туриб разм солдим. Хаёлимда нафас олмаётгандек. Томоғимга нимадир тиқилиб тургандек ютиниб олдим. Қурқа писа тепасига оёқ учида бордим.
-Висооо
Киприклари қимирлади. Ҳайрият. Жилмайиб юзимга боқди.
-Яхшимисан?
-Ҳмм
-Нимадир ейсанми?
Жавоб қайтармай билагига ишора қилди.
-Тугагач
-Хўп. Кўзларини юмди.
-Висоо
-Ҳмм
-Яхшисанаа?
-Ҳмм. Яхшиман. Ҳавотир олманг. Ишга боришингиз керакмиди?
-Йўқ.
-Сиз кўп тик юраяпсиз. Тирноғингиз яна қийшиқ ўсади.
-Ҳаа уни ўйлама. Ўзингни ўйла.
-Биз яхшимиз. Хавотир олманг қўл узатиб қўлимни тутдида, кафтимни қорнига босди. Биз яхшимиз.
Эшикни тақиллатмай кириб келган ҳамшира, тугаган идишни олиб ташлаб янгисини улади.
-Қанча кетиши керак? Ҳамширага савол берган Висола толиққан кафтини мушт қилиб очиб ёпди.
-Бир ярим литр.
-Озроқ дам олсам дегандим.
-Ухлайверинг ангиокартдасизку чиқиб кетмайди. Ўзим шу ерда бўлиб тураман.
-Уйқунг келган бўлса ухла, мен шу ерда ўтираман. Пешанасига кафтимни босдим . –Кўзингни юм.
Тикилиб тепасида ўтирдим. Бу орада Ойбек олиб келган нарсаларини эшикдан менга узатиб қайтиб кетди. Белгиланган суюқлик томиридан кетиб бўлгандан сунг кириб келган Вазира ғурур билан қош учирди.
-Мана ҳаммаси жойида. Икки соатларда қайтариб олиб кетсангиз бўлади.
Шунақа келинларга жўнатиб қўямиз 😂😂😂
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
СЎЗ ҚУДРАТИ...
Иккинчи қисм
Ойбекнинг оилавий мажорасини ҳал қилиб олганимиздан кейин, менда тушунарсиз тушкунлик пайдо бўлди. Негадир атрофимдаги воқеаларга бефарқ бўлиб қолдим. Кўз олдимдан беш ёшли қизчанинг жовдираб турган кўзлари кетмай қолди. Икки кунни шундай ўтказдим. Учинчи куни оёғимни оғриғига эътибор қилмай ишга отландим. Чалғирман умид қилдим.
Кайфиятсиз аҳволда ишга кузатаётган Висолага тикилдим.
-Аҳволинг яхшими?
-Ҳм бош силкиди.
-Унда нега бунақа кайфиятсизсан?
-Ишга боришингизни истамаяпман. Бормасангизчи юрагим ғаш.
-Тез қайтаман!
Машинамга ўтириб, ғашланиб турган юрагимга қулоқ солдим. Негадир дилим хуфтон-а? Сабаби нимада бўлса? Наҳотки, Ойбекнинг оилавий мажораси шунчалик таъсир қилган бўлса? Старт тугмасини босдим. Ўт олган машинамни юргизишдан олдин, яна бир карра ўйлаб олиб машинамни юргиздим. Фикримдан қайтиб машинани ўчирдимда, уйга қайтдим.
Бормай қўя қолай. Мажбуриймас-ку. Уйда бўлай. Висоланинг ранги ёқмаяпти. Ундан кўра нимадир едирай! Икки пиёла чой ичди ҳалос.
-Юр чой ичамиз ўрнида ётган рафиқамни мажбурлаб турғиздим. Ишга бормаслигимни эшитиб ширин жилмайди.
-Ҳии оғзинг қулоғингда? Қўлимдаги нон бўлагини қаймоққа ботира туриб савол бердим.-Боя ҳеч нарса емадинг. Озгина егин, кейин мен ишга кетишни ўйлаб кўраман.
-Йўўқ,- юз буриштирди.-Егим йўқ мажбурламанг.
-Хўп унда ширин чой ичарсан, сал қувват бўлармиди?
-Ичдим.
Инжиқлик билан бош чайқаган Висолага тикилиб қолдим. Назаримда озиб, кичкинагина жуссаси янада кичиклашгандек.
-Сен овқат емаяпсан! Овозимни кўтардим. -Еганинг икки қошиқ творог, яна бир битта олма, мева чева. Нима бу аҳвол?
-Мен еяпман. -Овозимни пасайтиришни илтимос қилгандек кафти билан мен томон ҳавода тўсиқ қилди. -Илтимос...
Сукиб юбормаслик учун ўрнимдан турдим. Ҳозир қаттиқроқ гапирсам, кўзидан дувуллаб ёш оқади.Тепасида турганча лаб тишладим. Ёш боладек бўлди қолди. Инжиқ бўлма деганим сайин инжиқ бўлса бўлаяпти, яхши бўлмаяпти. Шунчалик қийинмикан ярим коса овқат ичиш?
Бу орада ўрнидан турган Висоланининг ювиниш хонасига киргани ва сувни очиб юборганини билдирувчи овоз келди.
Яна қайт қиляпти. Уфф хўрсиндим. Ейишни уддаламаяпти шекилли, йўқса, ёш боламас-ку! Ўтган гал ҳам шунақа қайт қилиб қилиб, сўнг жойига тушиб кетувди. Бунисида сал кўпайди. Ўз аҳволини билади-ку! Шу хаёлда хонамга кириб кетдим. Лекин негадир юрагимдаги нохушлик чекинай демайди. Телефонимни олиб қайинсинглимни номерини тердим.
-Алоо, Вазира яхшимисиз?
-Рахмат яхши! Қайинсинглимни жарангдор овози келди. -Висола яхшими?
-У кўп қайт қилаяпти, овқат ҳам емайди. Жуда озиб кетди.
-Менга ҳаммаси яхши деганди-ку! Кеча гаплашдим. Ҳаммаси жойида деди-ку! Овқат емай қўйганми?
Ажабланган тарзда берилган саволдан сунг миям қизиб келаётганини сездим. Демак, бу Донохон, синглисига аҳволини айтмаган! Ўз билормонлик қилиб дори ичиб юрибди, уни эса бир тийинлик фойдаси йўқ! Шошмай тургин сен!
-Нима қилсак бўлади? Нима маслаҳат берасиз?
Ўзимни босиб олиб савол бердим.
-Олиб келинг олдимга. Кўраман. Шунга қараб иш қиламиз.
-Хўп, бирон соатда ўтамиз.
Телефонимни қўйиб хонамдан чиққандим, йўлакда рўпара келдим. Оппоқ оқариб кетган юзига кўзим тушиб, жаҳлим чекинди.
-Яхшимисан?
Ёнига бориб ҳол сўрадим.
-Ҳм. Яхши...
Негадир деворни тутмоқчидек ҳаракат қилди, аммо девор тутиш ўрнига оёғи мийшайиб кетди.
Бир ҳатлаб елкасидан тутдим. Оппоқ бўлиб кетган юзи, бир бирига так- так урилаётган тишдан дахшатга тушдим.
-Висо яхшимисан? Юзига секин шаппатиладим. Кўз очмагани така пука бўлган юрагимга баттар қўрқув солди. Шарт кутариб хонамга олиб кирдим. Болалигимда бувим менга қилганидек, олдинига бошини пастлатиб, оёқлари остига ёстиқ қўйдимда, юзига сув урдим. Киприклари қимирлаганини илғагач, бошига ёстиқ қўйдим. Иккала деразани ҳам ланг очиб ёнига ўтирдим.
-Висола яхшимисан? Музлаб кетган қўлини кафтларим орасига олиб, юзига термулдим.- Висол яхшимисан? Нима бўлди?
-Яхшиман...
Оғир-оғир нафас олиб бошини кўтармоқчи эди. Елкасидан босдим.
-Ёт! Нима керак? Айт олиб келиб бераман!
-Оёғим...
Совуқ оёқлар музлатгичда турган гуштдек сескантирди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😜
Орамизда мана шундай шприцлардан укол олганлар бордир
😁😁😁
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Чиқиб кетгандан сунг хонага чуккан сукунатдан юрагим қисилиб ўрнимдан турдим. Ростдан ҳам мен озижлик қилаяпманми? Шунчалик қурқоқ бўлиб қолдимми? Лорс лорс ураётган бошимни махкам чангладим. Уйқусизликдан толиқиб кетган кўзларимни девордаги соатга тикдим. Неччи кунлар бўлди, уйқуни унутдим. Диванга суянган ҳолда, икки соатга кўзим илинади. Шу билан уйқум йўқ. Дадам топган психолог ҳам фирибгар чиқди. Аслини олганда, менга психолог керакмикан?
Телефонимни олиб телеграмга кирдим. Кирмаганига тўрт кун бўлибди. Дастлабки кунларда смсларимни ўқиб жавоб бермаётган эди. Энди бўлса, умуман кирмай қўйди. Қизиқ одамман ўзим кет дейманда, ўзим йўқлайман. Уффф! Хўрсиниб ўзимни кресломга ташладим. Уйқусизликдан гув гув овоз бераётан бошимни стол устига тирадим.
“Сиз унинг жароҳатига айланмоқчисиз! Нега тушунишни истамаяпсиз? Мени гапларимни яхшилаб ўйлаб кўринг, ўзингизни ундан кетишини сўраш сабабларингизни ҳам ўйлаб кўринг! Сунг бир хулосага келинг! Мен тахминан билаяпман сизнинг сабабларингизни, агар уша тахминларим туфайли бўлса, сиз қурқоқлик қилаяпсиз халос! Кечирасиз мени, бошқача таъриф бера олмайман! Эхтимол, мени бошимдан сиз ўтказган туйғулар ўтмаганлиги учун сизни тушуна олмаётгандирман. Аммо бу иш ожизлик! Рустам, ортга қадам бу! Сиз бошингизни ортга буриб олдинга юрмоқчи бўлаяпсиз! Қачон олдинга юзланиб қадам ташлашни урганасиз!?”
Ўлай агар сен олимча жонимга тегдинг! Ғашим келиб хаёл сурдим. "Қўрқоқ, ожиз" деган гапларни қандай қилиб эркак кишига қўрқмай ишлатади бу хайронман! Эрига ҳам шунақа дермикан? Феъли чатоқ акам кўз олдимга келди. Йўқ акамга айтолмайди. Менга келганда... Неччи кун бўлди кетганига? Саккиз кунми? Стол устида турган тугмачани босдим.
-Лаббай! Эшикда кўриниш берган котиба аёл жилмайди.
-Иброҳим шу ердами?
-Ҳа
-Чақиринг олдимга кирсин
-Хўп бўлади.
-Гули опа
-Лаббай
-Сизга савол
-Хўп.
-Эрингиз сизни сабабсиз уйдан ҳайдаса нима қилардингиз?
-Вооой нега?
-Дейлик, хайдади. Мисол учун...
-Ундами? Унда нима ҳам килардим...Йиғлаб, йиғлаб қайнонамни олдига борардим-да, эрим келиб олиб кетишини кутиб ўтирардим.
-Нега онангизникига эмас?
-Ахир, ота онам ўтиб кетишганда...Ғамгин бош эгди.-Қайнонам онамдек меҳрибонлар...
Юрагим бир қалқиб тушди. Уни борай деса, бир яқини ҳам йўқ эди-я! Якка-ю, ягона меҳрибони бўлган дадаси ҳам...Кўнглимдан ўтган ўйдан юрагим зириллиб кетди.
-Бўпти, Иброҳимни чақириб юборинг!
-Хўп бўлади.
Иброҳим хонамга кириб келгунича уёқдан бу ёққа кезинавериб оёғим толиди. Ичимдаги ёмон Рустам уйғонсайди. Уша ёмон, сукиниб кетадиган, салга ловвуллаб кетадиган ёмон Рустам уйғонсайди! Стол ёнига чукдим. Керакмиди уша гаплар? Нега мен ундай қилдим? Биргина сўз! Бир оғиз ўйламай айтилган гап бизнинг тақдиримизни ҳал қилишига ўзим йўл очиб бердима!
-Ака чақирибсиз эшикдан бош суққан Иброҳим тиржайди.
-Кир куйдирилган калладек тиржаймай! Қовоқ солдим.-Эртага жума, янгангга бозор қилиб олиб бориб бер. Эртага ...Иккиланиб қолдим.-Эртага акам келаркан де...
-Иии ака? Юзимга ҳайрон боққан амакиваччам ўрнидан туриб кетди.-Янгам бу ерда эмаслар-ку!
-Нима? Ҳайратланиш навбати менга келди.- Қаерда?
-Янгам Китобга кетган, бугун бешинчи кунми? Хабарингиз йўқми?
-Қайси янганг? Ғирт ахмоқона савол берганимни ўзим ҳам билдим.
-Шу... Шу Муҳаммадалининг аясида!
-Аааа? Бақириб юбордим. -Нима дединг? Нега кетади?
-Билмасам, менга Азимхон тоғангиз телефон қилдилар, янгангни таксига ўтқазиб, ҳозироқ кузатиб юбор дедилар. Кейин мен....
-Нега менга айтмадинг? А? Нега айтмадинг?
-Мен сизга телефон қилдим ака кўтармадингиз. Кейин акамни хабари бор деб...
-Сен ахмоқ, интернетдаги гапларни ўқийсанми ўзи!? Бақириб юбордим.
-Ўзим ҳам шунга ҳайрон бўлдимда ака
-Тур-да бор-да йўқол-да! Сени бир бало қилмасимдан кўзимдан нари бўл-да! Сенга ишонган мени болталаб ташлаш керак ўзи! Йўқол дедим!
Ичимдаги ўзим орзу қилган ёмон Рустам уйғонди. Ғазабдан дир дир қалтираб номерини тердим. Уч чақириқдан жавоб бўлди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
СЎЗ ҚУДРАТИ...
Тушкун кайфиятда бошимни ўтирган ўриндиғимга тираб икки соатдан бери шифтдаги бир нуқтага тикилиб ўтирибман. Эшик ортидан аллакимларнинг суҳбати қулоғимга чалиниб бош кутардим. Олдимга ҳеч кимни қўйманг дегандим. Ким келган бўлса? Охирги икки ҳафтадан бери мени тарк этмай келаётган бефарқликдан сунг илк марта келгувчининг кимлигига қизиқдим.
-Ҳеч қиси йўқ менга мумкин!
Эшикни шарқ этиб очиб кириб келган опамга кайфиятим йўқ бўлса-да жилмайиб боқишга ўзимда куч топдим.
-Келинг опа бош ирғадим.
-Келдик!
Қош чимириб олган опа ортидан кириб келган котибамга ёмон қараш қилди.
-Гули опа, сиз бораверинг, опам билан маслаҳатли ишимиз бориди.
Бошимни ирғаб остонада айбдорлардек жовдираб турган котибага ишора қилдим.
-Бирон нарса ичасизми? Ўтириши учун стулга имо қилиб савол бердим.
-Ҳа, мумкин бўлса, битта лате айтинг.
Чиқиб кетмай опамни жавобини кутиб турган Гули опага ишора қилдим.
-Нима гап опа тинчликми? Ҳеч бу тарзда ишхонамга келмагандингиз тинчликми?
-Тинчликмас, аввола уйимда тинчлик эмас. Акангизни туни билан хўрсиниб у ёнбош бу ёнбош қилиб чиқишидан сиқилиб кетдим. Иккинчидан, каналингизда ёзган нарсангиздан ўзимниям юрагим сиқилиб кетди. Нима бўлди? Бундай тушунтириш берасизми? Дадангиз боргандилар. Бошим қотди дейдилар? Нима гап Рустам?
Шу тахлит саволлар берилишини билардим. Лекин опамдан бунчалик тезлик кутмаган эдим. Хўрсиниб олдим.
-Рустаам
-Уффф!
-Нима гап ахир бундай тушунтирса бўлади-ку! Ечими бордир!?
-Сизга саволим бориди
-Хўп
-Висолани қачондан бери танийсиз?
-Икки йил бўлди шекилли?- Ўйланиб олган опа хижолатли кулимсиради. –Адашмасам, икки йил бўлди.
-Шу икки йил ичида нечи марта кўришиб гаплашгансиз, ўтириб, дилдан бир қариндош сифатида?
-Бир мартаям гаплашмаганман. -Лабини тишлаб олган опа юзимга тикилди. -Икки ё уч тўқнаш келганман, ва саломлашиб ўтиб кетганман.- Бу гапларни нима алоқаси бор?
-Шахзода биланчи?
-Ии ? Шахзода билан кунда кун оша... Ўзингиз ҳам биласизку! Нега бу саволларни бераяпсиз?
-Мени тушунмаётганим Висола билан унақа қадрдон эмассиз, бошланишида хаттоки, ёқтирмаса ҳам керак деган ўйим бориди. Лекин бизнинг ажралишимиздан биринчи бўлиб таъсирланган сиз бўлиб, олдимга югуриб келдингиз. Менга шу қизиқ. Сизга яхшимасми? Суюклигингиз, эркатойингиз Шахзода учун қувонмайсизми?
Жим юзимга тикилиб хаёл суриб қолган опани хаёлини эшикдан кириб келган Гули опа бузди. Олдига қўйлган кофени нари суриб қўйган опа ўйчан овозда сўз бошлади:
-Тўғри, мантиқан ўйлаганда худди шундай бўлиши керак. Мен бу ажримдан жуда шод бўлишим керак эди Лекин негадир ундай бўлмади. -Ўйчан жилмайди. -Мен сиз билан Шахзода орқали танишганман. Сизнинг бир биридан расво қилиқларизни кўриб, ўлай агар сизни жуда ёмон кўрдим. Секин секин сизни урганиб бориб, сизга меҳрим тушгани хам рост. Сиз у қизни севмай уйланганингизни, ҳаттоки, тез тез ёдга олиб турадиган Фотимани ҳам севмаслигингизни жуда яхши билардим. Сиз хақингизда доим отасини эркаси, арзанда деган хаёлим бўлганлиги ҳам рост. Акангизга турмушга чиққанимдан сунг, сизни оиладаги ўрнингиз ҳақида бир мунча тасаввурим пайдо бўлиши билан бирга сизнинг шахсиятингиз хақида ҳам яқинроқдан билдим. Оилангизга ҳурматингиз, аянгизга муносабатингизни кўриб ростим ҳавасим келди. Кўп бора ўғлим шу йигитга ўхшасайди деб ўйлаганим ҳам рост. Бу борадаги ҳавасим фақатгина аянгизга бўлган муносабатингиз учун эди. Бир она сифатида мен ҳам, ўғлимдан шундай ардоқ олишни истармидим. Аммо аянгизни кутилмаганда вафоти ва сизнинг у вақтдаги ҳолатингизни кўриб, бир инсонга бу даражада меҳр бермаслик керак экан деган хаёлга бордим. Бир гап айтсам жаҳлингиз чиқиши мумкин.
-Хўп айтинг. Бу кун иккимизни суҳбат кунимиз бўлади.
-Мени уша аянгизни вафотидан кейинги кунларда сизга жуда раҳмим келарди. Инсон сифатида сизга ачинардим. Тақдирнинг битта аёвсиз зарбаси инсонни қай куйга солиши мумкинлигини сизнинг мисолингизда кўриб кўз ёшларимни тия олмаганман. Уша вақтларда ишонмасангиз акангиздан сўрашингиз мумкин, акангизга уни ёлғиз қолдирманг дердим. Жиним суймайдиган Ойбекдан ҳам, ҳар куни шуни сўраганман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сени уддалай олишингни кутганлардан кўра, уддалай олмаслигингни кутганлар кўпроқ. Ана ўшалар учун ҳам уддалашинг шарт
Шунақа 😉
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Detskiy kiyimlar optim kanal toptik🥰
Arzon va hamyonbop kiyimlar sizlar uchun
chegirmalar sizlarni kutmoqda 😻❤️🔥
Guruhimizga qoshilish uchun pasdagi kok tugmani bosing👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/+Xnzwmm3G9CthYjVi
/channel/+Xnzwmm3G9CthYjVi
/channel/+Xnzwmm3G9CthYjVi
-Ака, қаранг, бояги эхсон қилган одам бутунлай мендан ғойиб бўлди. Йўқ, сувга тушган тошдек изсиз кетди. Саккиз минг доллар бердию, ўзи йўқ. Анави Сайфулло амакимиз саккиз юз минг бериб кўча-куйда мақтаниб юрибди. Одамларам хар-хил бўлар экана?
-Ука, кимки иймонли тақволи бўлса, берганини яширади. Олганини оширади. Бир жойда ўқигандим, Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг афзал садақа ҳақида сўрашди. Шунда у зот: “Муҳтожга махфий қилинганидир”, – дедилар ва қуйидаги оятни ўқидилар:“Садақаларингизни ошкора берсангиз, қандоқ ҳам яхши. Агар камбағалларга пинҳона берсангиз, ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир” .
Яна бир ўқиганимда эса Имом Аҳмад ривоят қилган
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ таолонинг арши соясидан бошқа соя бўлмаган кунда етти тоифа кишиларни Аллоҳ соялантиради. Шулардан бири ўнг қўли берган нарсани чап қўлига билдирмасдан махфий садақа қилган киши”, – деганларини эшитдим”. Буни Имом Бухорий ривоят қилган укажон.
-Ха ака, Худойим ўша инсонга бизга қилганидан юз карра кўпроқ берсин.
-Омин!-Одил ожизгина пичирлади.
-Ака, назаримда етарли маблағни тўплаб бўлдик. Ўн тўққиз минг нақд йиғилди, ўн етти минг пластикда. Энди Хиндистонга учаверсангиз хам бўлади.
Орадан хафта ўтар – ўтмас Хиндистонга учдилар. Керакли клиникага топиб бориб жойлашдилар. Албатта, бу ерда хам тиббий кўриклардан ўтишга тўғри келди, бунинг учун эса бироз маблағ хам сарфладилар. Операция учун хамма нарса тахт бўлди, маблағи тўланса бўлди эди.
Адолат харажатлар учун пулни ўтказмоқ учун, акаси ётган хонадан чиқиб кетди. Бироқ, беш дақиқа ўтар-ўтмас ранги мурдадек оқарганча ортига қайтди. Хар қанча ўзини қўлга олишга харакат қилмасин, кўз ёшларини тийиб туролмади:
-Ака, - деди, лабини қон чиқар даражада қаттиқ тишлаб.-Хакерлар пластигимизни бўшатиб олишибди.
Одил кўзи очиқ мурдадек шифтга тикилганча қолди. Синглиси эса унинг оёқ томонига чўкиб олган, унинг тиззаларини қучганча овоз чиқармай йиғларди. Синглиси йиғлай-йиғлай бироз ўзига келдими, жадал ташқарига чиқиб кетди. У шифокорларни қўлида қолган маблағ эвазига донорлик амалиётини ўтказишга кўндирмоқ истади. Орадан бир соат ўтиб эса сувга тушган мушукдек қунишиб кириб келди.
-Сиқилма сийним!-Одилнинг овози ўктам эди.-Мен қиламан ўттиз, Худо қилади тўққиз. Нима хам қилардик, насибамиз йўқ экан. Энди тайёрлан, уйга қайтамиз. Қолган маблағни... Қолган маблағни хам ишлатадиган жойи бор...
“Маракаларимга ишлатасизлар” демоқчи эканини тушунган сингил бир сесканиб тушди.
-Акамга хабар жўнатдим, банкка бормоқчи. Балки пулни ким олганини аниқлашса, картамизга қайтариб ўтказишар. Бироз кутайликчи...
-Палағда тухумдан жўжа чиқмас, куйган уруғдан жўхори. Куйдик сийним, тамом, кетамиз. Аэрапортга телефон қилайлик, тезкор билет бормикан.
-Ака, мунча шошасиз?
-Жоним ватанда чиқсин дейма сийним, ўлигимни олиб кетиш сенга икки хисса қимматга тушади.
Кундузги ўн иккида самолётлари учар экан. Такси чақириб, юкларини елкаларига осдилар. Адолат коридорда акасининг елкасига кирганча йўл бошлаб бораркан, лифтни ёпмоқчи бўлаётган соқол мўйловли шифокорга қўл силтади.
-Кечирасиз, бироз шошманг!-деди инглиз тилида. Қиз хам инглиз тилида бироз сўзлай оларди.
-Хўб, келақолинглар!-соқолли шифокор уларни кута бошлади. Ака-сингил лифтга киргач бепарво сўради:
-Қайси қаватга тушасизлар?
-Ака, “биз биринчи қаватга тушамиз” английскийда қанақа бўлади?-акасига тикилди Адолат.
-Биз биринчи қаватга,-деди Одил. Соқолли одам бир рақамини босиш ўрнига йигитга синчиклаб қарай бошлади.
-Сохиб, сизни исмингиз Одилми?
-Ха Одилман! Узр, биз танишмидик?
-Менга бир гап айтувдингиз эсингиздами? Тоғ тоғ биланмас, одам одам билан учрашади.
Одил унга тикиларкан, кўзларидан таниб қолди. Чиройли қилиб қиртишланган соқол-мўйловда уни танимаган экан.
-Жеки, нахотки бу сен!
-Менман сохибим, мен!-Жеки уни бағрига босди.-Қандай учрашув а? Тасодифни қаранг, ўз клиникамда сизни кўриб турибмана!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Йўқ Рустам йўқ! Бу гапни ҳамма айтса ҳам сиз айтманг! Рози бўлманг! Сиз қўл қўймасангиз ҳеч нарса бўлмайди. Рустам қўймайсиза? Икки қўли билан махкам қўлимдан тутди. Мен уни қайт қилавериб кучсизланиб қолган деб ўйлаб адашибман. Махкам тутилган қўлимда оғриқ турди.
-Сен кўп қайт қилаяпсан. Шу аҳволда кетаверсанг...Қўлимни чангалидан озод қилишга харакат қилдим.
-Мен қайт қилмайман. Мен овқат ейман! Мен ҳаракат қиламан! Қўл қўймайсизаа? Кўзларидаги телбавор ёнган оловдан чучиб чушдим.
-Висолаа
-Ахир у бизни боламиз, иккимизники қандай кўзингиз қияди.Қандай қилиб рози бўлишингиз мумкин? Рустам,- илтижо билан тикилди.- Йўқ дейсизаа? Мен тузаламан, ёш боладек муштлари билан бурни аралаш кўз ёшларини артиб олди. –Мен қайт қилмайман! Кўзлари жовдираб сўз берди. -Умуман қайт қилмайман. Дориларни ҳаммаси менга яхши таъсир қилаяпти.
Кўзимдан сизган ёшни кўрсатмаслик учун кафтларим билан сидириб сочимга масҳ тортдим.
-Хўп. Уч кун қараймиз.
-Йўқ. Бош чайқади.
-Висолаа
-Йўўўқ.
-Яхши. Ён бердим. - Сен овқат ейишинг қайт қилмаслигинг кўпроқ сув ичишинг керак.
-Мен ҳаракат қиламан. Бурнини тортди.
Шундан кейинги соатларда уни ҳайрат билан кузатиб турдим. Кунгли айниса, кафтини оғзига қаттиқ босиб чуқур чуқур нафас олиб бостирди. Икки уч марта шундай қилиб бостиргач, дорилар таъсир қилдими, кунгли айнисада қайт қилиш кузатилмади. Қайнонам уч марта Вазира беш марта келиб кетди. Ёнида қолдим. Аниқроғи уша хонадан чиқишимни истамади. Исмоилга уйдан керакли нарсаларни олиб келиб беришини тайинладим.
-Муҳаммадали нима бўлди?
-Демак, аҳволинг яхши жилмайдим. Ҳавотир олма. Таня опа бор, Аммамга тайинлаганман. Жуда бўлмаса, Шахзода олиб кетади.
- Муҳаммадали учун энг ишончи инсон ҳам ўзи Шахзода. Жилмайиб хорғин кўз юмди.- Чарчадим.
-Ухла ёнига чукдим.
Бир қўлимни махкам қучиб уйқуга кетганидан дастлаб ажабландим. Ўрнимдан турмоқчи бўлганимда чучиб кўз очишидан, у менга ишонмай қўлимдан махкам тутиб уйқуга кетганини тушундим. Хаёлида у уйқуга кетганда мен ўрнимдан тураман ва бориб ҳалиги қоғозларни имзолайман. Хаёлини қарая алам билан лабимни тишладим. То уйқудан кўз очгунича қанча вақт ўтирдим жим тикилиб ўтиравердим. Ҳатто қимирламабман ҳам. Қимирламаганимни у кўз очгандан сунг ўрнимдан тураман деганимда қотиб қолган белимдан билдим. Учинчи кунга бориб иштаҳаси очилди. Иштаҳага қўшилиб кўрсатгичлари ҳам миъёрлашганини кўрган Юлдуз опа бемалол уйга олиб кетаверишим мумкинлигини, қолган даво муолажаларини уйда давом эттирса ҳам бўлишини айтиб рухсат берди. Шундай бўлсада уйга олиб қайтмай эртаси куни ишдан қайтишимда олиб кетишимни тайинлаб ишга кетдим. Ишхонамга боргач эса, шу даражада тушкунликка тушиб қолдимки, кўз олдимдан уни деворни тутиб йиқилганлиги, пешонасини реза реза тер қоплаб, менга танимагандек назар ташлаши кетмай қолди. У касал вақтида, хаёти хавфда вақтида ўзимни ушлаб турганман шекилли, унинг аҳволи ўнгланганлигига ишончим комил бўлгач эса, бўшашиб тушкунлликка берилиб кетаётганимни сездим................
Давоми эртага .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Йўқ. Кўзларини бир нуқтага тикиб ўйланиб қолган Висола бош чайқади.- Йўқ. У мени жисмонан қийнамаган. Шунчаки, хўрлаб ҳузур қилган. Қўлини кесиб олган етти ёшли қизчани тасаввур қилинг. Жароҳат, оғриқ, қон! Қизча бундан қўрқиб кетади. Йиғлаб онасининг ёнига югуради. Она эса қурқиб кетган боласини овутиш ўрнига уни устидан кулади. Оғряптими баттар бўл дейди. Оқаётган қонни бармоқлари билан юзларига суркаб ташлайди. Бувисининг ёнига бормоқчи бўлса, эшикни ичкаридан махкамлаб олиб мазах қилишда давом этади. Акаси ҳам қўшиларди. Опаси... Бундай мазахлардан кейин қизча ўзининг жароҳатига ўзи малҳам қўйишни урганади. Эҳтимол, шу туфайли ҳам у келажакда врач бўлишни танлагандир...
Кўзидан сизган ёшларини артдим.
-Бўлди. Эслама қўй.
-Аҳа бош ирғаб олиб елкамга бош қўйди. Кунглим айнияпти... эгилиб каровот остига келтириб қўйилган тоғорачани олиб узатдим....
Катта хонада давом этаётган тўртта дўхтирнинг алланималарни пичирлаб гаплашишидан ҳеч нарсани тушунмай бир соатдан бери ҳар бирини юзига термуламан. Нимани бу даражада маслаҳат қилишаяпти?
-Исмингиз Рустаммиди? Юлдуз опа деган аёл мен томон угрилиб жилмайди
-Ҳа
-Рустамжон, Висола иккингизни нечта фарзандларингиз бор?
-Битта ўғлимиз бор
-Жуда яхши экан! Аёл мамнун жилмайди. -Ҳозирги замонда битта фарзандни оёққа қўйишни ўзи бўлмайди. Энди ўғлим хотингизни ҳамма кўрсаткичларини кўриб чиқдик. Биринчи фарзанди билан ораларида фарқ жуда кам, ҳам аёлингиз деярли кучдан қолибди. Унинг организмида, катта сувсизланиш кетаяпти. Бу бола учун ҳам она учун жуда хавфли.
Аёлнинг сўз оҳангидан юрагимга ғулғула тушди.
-Ҳали муддати кичкина, шунинг учун биз ўзора маслаҳатлашиб агар розилик берсангиз, бу ҳомиладорликни тухтатиш керак деган қарорга келдик.
-Тушунмадим? Ҳайрон боқдим. -Нима дегани у?
-Хотинингизни саломатлиги учун, болани олиб ташлаш керак деяпман. Йўқса, иккиси ҳам ҳавф остида қолади. Бизни тўғри тушунасиз деган умиддамиз.
-Албатта тушунади. Хона тўрида ўтирган Аноконданинг ўктам овози янгради. Висолани аҳволини кўриб турибди. Шу ахволда яна бир ҳафта давом этса, иккисидан ҳам ажралишини тушуниб турибди.
-Ойи!
-Сен жим тур! Қизини жеркиб берган қайнонам менга юзланди.- Болани отасини розилигисиз қилинган аборт ноқонуний ҳисобланади. Агар сиз бизнинг устимиздан шикоят қилсангиз бизга муаммо яратасиз. Шунинг учун биздаги бир иккита хужжатларга розилигингизни билдириб қўл қўйиб берасиз
-Висолани бундан хабари борми? Савол бердим.
-Йўқ. Унга айтмадик!
-У рози бўлиши керак
-Болани отаси сиз. Қўл қўйиб берсангиз...
-У рози бўлиши керак! У рози бўлса мен қўл қўйишга тайёрман. Уни бу тарзда қийналишидан рости ўзим қийналиб кетдим. Фақат олдин у рози бўлиши керак!
-Яхши, унда у билан гаплашамиз. Қайнонам ўрнидан турди.
-Ойи келинг, мен гаплашай. Ўзим гаплашиб тушунтирай. Сиз у билан тортишиб кетасиз
-Майли бор. Гаплаш.
Ярим соатдан ошиқ вақт ўтсада Вазиранинг ортга қайтмаганлигидан юрагим тошиб кетди. Хонага кирсам, тоғарача олдида қайт қилаяпти. Вазира эса тепасида нима қилишни билмагандек серрайиб турибди.
-Йўқ! Бош чайқади. -Мен жавобим йўқ! Тоғарачани зарда билан синглисига тутқазди. -Ойингга бориб айт! Йўқ ва тамом!
-Висола бу ойимни гапи эмас нега тушунгинг келмайди
-Висоо шошма, ўйлаб кўр.Жуда қийналиб кетдинг ахир! Суҳбатларига аралашдим.
Кўзларини катта катта очиб менга тикилиб қолди.
-Сиз рози бўлдингизми? Секингина ишонқирамагандек савол берди.
-Қийналиб кетдинг ахир.
-Сиз рози бўлдингизми?
-Висола тутиқушдек бир гапни такрорлама.Сени қийналиб кетганингни кўриб рози бўлишга тайёрман
-Йўўўқ! -Бақириб юборди. –Эшитаяпсизми йўқ!
-Висолааа
-Мендан бошқа нарсани сўранг! Истаган нарсангизни сўранг рози бўламан! Фақат бу нарсани сўраманг! Қанақасига сиз ўз фарзандингизни ўлимига рози бўласиз? Қанақасига менга шуни тушунтириб бера оласизми? Ўрнида тиззалаб туриб мен томон каровот устида судралиб келаётган кўриб ёнига икки ҳатлаб бордим.
-Висола ҳали яна...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
✔️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЙЕБ ОЗАСИЗ
✔️ ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ
✔️🔢 ОЙДА 🔢KГДАН🔢🔢 KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ
✔️ДАВЛАТ РУЙХАТИДАН УТГАН ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТГА ЭГА ОЛИЙ МАЬЛУМОТЛИ ДИЕТОЛОГ
@Malika_Muhammadjonovna
✔️ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
/channel/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT
/channel/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT
/channel/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
-Висол нима бўлаяпти сенга? Нега бу аҳволга тушдинг? Ёт турма ўзим. Ошхонага чиқиб, иссиқлик берувчи идишни қайноқ сувга тўлдираётганимда титраб кетаётганимни сездим.
-Вазира?
Оёқлари остига иситгични қўйиб адёл билан урадим.
-Эшитаман!
Телефоним гушагидан қайинсинглимни овози келди.
-Тез етиб келинг!
-Нега?
-У ҳушидан кетиб қолди.
Эътирозга оғиз жуфтлаган Висолага мушт кўрсатдим.
-Негааа?
-Савол бермай, тезлаштириб келишни иложи борми? Бақириб юбордим
Жавоб бермай телефонни босишидан у йўлга чиққанини тушундим.
-Висол! Пешонасига кафт босгандим терлаб кетибди. -Висол яхшимисан? Юрагим шув пастга ташлаб, елкам терлаб кетганини ҳис қилдим. –Яхшимисан? Менга қара! Шифтга термулиб ётган рафиқамни юзини ўзим томон бурдим. Қара менга! Қўрқитма мени! Яхшимисан?
-Менга нима бўлди? Пичирлади.
-Ҳушингдан кетдинг шекилли. Қара менга мен сени ҳозир касалхонага олиб бораман. Гапимни эшитаяпсанми? Висол! Кўзларини хорғин юмганди силтадим.- Қара менга! Кўзларини катта катта очиб қарашидан гапларимни англамаётгани тушуниб, ўйлаб ўтирмай шарт кўтариб олиб машинам олд ўриндиғига жойлаштирдимда, Вазира ишлайдиган шифохона томон йўлга чиқдим. Чунтагимда турган телефоним вибрация берди.
Ойбек.
Тез... Шифохона манзилини айтиб телефонимни орқа ўриндиққа улоқтирмоқчи эдим фикримдан қайтиб Вазирага қайта чиқдим.
-Йўлга чиқдизми?
-Энди машинамга..
-Уша ерда туринг! Мен уни олиб бораяпман. Йўлдаман. Уша ерда туринг
-Хўп нима бўлди?
-Ҳушидан кетиб қолди. Мени танимаяптими, саволларимга жавоб бермаяпти. Телефонимни елкам билан қулоғимга босиб пешонасига кафтимни қўйдим.
-Оз қолди етаман. Висо яхшимисан?
Индамай бош силкиган Висолага ишонқирамай кўз ташладим. Катта чорраҳада қизил ёнди. Тўхташга мажбар бўлиб тормозни босдим. Ўриндиқдан қад тиклаган Висола атрофга боқди....
Лоп этиб кўз олдимга уша мудҳиш кун. Аямни касалхонага олиб кетаётган куним ва қад тиклаб атрофга боққан аямнинг, "бунча кабутарлар қаердан келди?-деб савол бергани келди.
-Висолааа
-Ҳм ўриндиққа бош қўйиб кўз юмган рафиқам бош чайқади.-Жуда баланд гапираяпсиз. Мени бошим оғрияпти...
-Менга қара, атрофда кабутар ё капалакларми кўринмаяптими?
-Жинни пичирлади.-Мен яхшиман. Бошим оғрияпти халос...
Шу гапни айтгунича терга тушди...
Пешонасига босиб турганим кафтим жиққа хўл бўлиб кетди. Юрагимга ёпирилиб кирган қўрқув ва хаёлимдан ўтаётган ўйдардан миям карахт бўлиб қолсада йўлни адаштирмай касалхонага етказиб бордим. Худди уша манзара. Касалхона икарисига кираверишда мени бетоқат кутиб турган Вазира.
Машинадан оёғим қалтираб тушдим.
-Нима бўлди? Саволига жавоб кутмай машинам салонига бош суққан Вазира опасининг пешонасига кафт босди. Дарҳол салондан бош чиқариб ёнида турган аёлга замбил олиб келинг пичирлаб буюрди.
-Шошманг! Ичкарига югурмоқчи бўлган аёлни тўхтатдим. -Шошманг! Ўзим! Висоо яхшимисан? Машинам салонига бош суқдим.
-Ҳмм кўз очмай бош ирғади.
-Кел бўйнимдан қуч Ҳаётим. Келчи.
Бўйнимдан қучган қўллар ҳароратидан титраб кетдим. Наҳотки, наҳотки мен уни ҳам йўқотаман? Кўзимга айланган ёш йўлни кўришга тўсиқ бўлди. Наҳотки, қанчадир соатдан кейин у ҳам...
-Қаерга боришим керак бошимни силтаб олиб ёнимда келаётган Вазирадан йўл сўрадим.
-Жуда қаттиқ овозда гапираяпсиз. Мени бошим кучли оғрияпти.
-Хўп секин гапираман. Сен яхшимисан?
-Ҳа яхшиман. Озгина бошим оғрияпти...
-Келинг мана бу ерга ётқизинг. Юлдуз опа қараб юборасизми? Опам ва поччам бўлади. Кўриб беринг.
Висолани олиб кирганим, хона кенг ва ёруғ бўлиб каровотлар тепасида хар хил мониторлар ўрнатилганини илғадим.
Вазира гапира туриб опасининг билагига алланималарни ўрнатиб мониторлардан бирига бармоқ урганди. Экранда хар хил чизиқлар пайдо бўлди.
-Қани куёв бола буёққа қараб юборингчи нима бўлди? Гапириб берингчи?
Хонага ўрнатилган стол ёнига келиб ўтирган ёши элликлардан ошган кўзойнакли аёл ёнига бордим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Яшаркан бир умр кутиб туриб ҳам,
Рўзғорин омочин тутиб туриб ҳам,
Дардини ичига ютиб туриб ҳам,
Ҳеч кимга билдирмай юраркан ЭРКАК.
Юрагин қонини тупроққа қориб,
Иморат соларкан, ёғочлар ёриб,
Узун кечаларда Ҳаққа ёлвориб,
Фарзандига иқбол тиларкан ЭРКАК.
Бечора тинмайди, қишми, ёз, баҳор,
Кўкламда ғишт терар, қишда курар қор,
Қачон тўлар экан рўзғор деган ғор,
Эй инсон, айт, қачон тинаркан ЭРКАК?👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мен унга хиёнат қилмадим... Қандай қилиб ўз эримга хиёнат қилишим мумкин эди? Бу ҳаёлларимда ҳам имконсиз. Аммо, унинг қўлига ўша жирканч суратлар келиб тушганидан сўнг ҳаммаси барбод бўлди.
Буларни тушунтиришимга у имкон бермади. Ота уйимга қайтаришидан қўрқиб кетдим, унинг қўлида ўлим топишга розиман, аммо ота уйимдек жаҳаннамга қайта олмайман. Бироқ, у мени ўлдиргандан баттар азобга дучор этди. Жазонинг мукаммалини топди, мени уйига қамаб, бир кун эмас, ҳар куни ўлдиришни танлади.
— Менга ўша қиз билан хиёнат қилмоқчимисиз?, — янгиликларда эрим билан ярашиб турган чиройли қиз ҳақида сўрадим юрагим оғриб.
— Бу саволни беришга жуда кеч қолдинг, азизам, — эрим мазахомус жилмайиб, мен томон эгилди, — Аммо, тафсилотларини сўрашинг мумкин. Сенга жон деб айтаман...
-Ассалому алайкум.
-Қаердасан?
---------------
-Мен сенга қаердасан деб савол бердим!
---------------
-Висолаааа
--------------
-Бошимни балоси бўлдинг сен! Жин урсин сени! Уша борган жойингда тур-да! Мен сенга тоғамникига, мендан шикоят қилиб бориш қандай бўлишини кўрсатиб қўяман! Уша ерда тур ва мени кут!
Ғазаб билан телефонимни улоқтирдим. Синчалак! Атай қилган бу! Атайдан мени касал қилиш учун Китобга кетган! Хавотирдан юрагим ёрилиб ўлишимни билиб туриб атай қилган! Телефонимни улоқтирган жойимдан излаб топдим. Интернетда тарқалган роликларни бир бир кўриб чиқдим. Эйй худойимеейй! Ўзинг асра! Жин урсин! Ҳозирроқ йўлга тушмасам бўлмайди! Ҳозир, шу топда!
-Ойбек! Йўл йўлакай дўстимга қунғироқ қилдим. Мен Китобга бориб келишим керак! Ишларга ўзинг бош қош бўл! Телефоним интернетим ўчмайди. Қачон холасанг, биронта муаммо бўлса дарҳол чиқ!
-Хўп ошна яхши бориб кел! Эйй шошма-да! Мени ҳам олиб кет! Улуғбек шу ердалигида бориб келай. Йўқ дема.
-Тез кел унда!
-Бўпти беш минутда ёнингда бўламан.
-Келин Китобда дам олишдамикан?
-Ҳмм. Қаердан эшитдинг?
-Кеча амаким билан гаплашувдим. Анави роликларни деб. Ҳа бизни махаллага Тошкентдан мехмонлар келиб юрибди-ку тинчдирда дейди. Ким борди девдим. Сени оилангни айтди Дам олишга келди дебдимиш тоғанг.
-Ҳмм Ёзда салқинда дам олсин девдим...
-Ёлғонниям боплаб қўясанда ошна. Кулиб олган Ойбек қош чимирди .-Аразлашиб қолдингларми?
-Йўқ нега ундай дейсан?
-Мен сени биламан-ку! Нима бўлди?
-Ҳеч нарса! Ҳеч нарса бўлмади. Чалғитма рулдаман.
-Бўпти ошна айтиб берсанг эшитаман! Бошини ўриндиққа ташлаган дўстим кўз очди. Самарқанддан кейин менга берасан. Янги машинани оёғини бир кўрайлик бизам!
-Майли. Сен дам олавер.
Ҳаёлим бундан ўн беш кунлар олдин бўлиб ўтган воқеалар сари кетди.....
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ошириб юбордингиз демасангиз, мен Висолани ҳаётингизга кириб келгандан кейин, сиздаги ўзгаришни кўриб, очиғи шу аёлни фариштага қиёсладим. Ўзимни касбий соҳамда образли қилиб тушунтирсам, мен у аёлни катта бир жароҳатли инсон жароҳатига, меҳр иплари билан чок қўйган фариштага қиёсладим. У киши билан муносабатимни узоқдан узоқлиги эса, бир одамни қанчалик яқиндан билиб бораверсанг, унинг камчиликлари, қусурлари кўз олдингда намоён бўлади ва дастлабки, таъссуротларингни пучлиги, у одамга нисбатан аллақандай ҳурматсизлик пайдо қилиши мумкин. Шу сабабли ҳам у аёлга яқинлашмайман. Мени хотирамда у аёл уша фаришта тимсоли бўлиб қолсин. Шахзодага келадиган бўлсам, у ўз тақдирини ўзи яратди. Бошидаги бахт қушини ўз қўллари билан ерга отиб урди. Шахсий хаётидаги хатоси учун, кимдардир юз угирмайман. Ахир мен ҳам одамман, мен хам хатоларга йўл қўяман. Саволингизга жавобим шу! Сиз энди менинг саволларимга жавоб беринг нега ундай бўлди?
Хўрсиндим
-Рустам?
-Опа, мен ўта даражада худбин бўлсам керак..
-Буни айтмасангиз ҳам биламан! Тўғри жавобдан қочмай саволимга жавоб беринг
-Мен ундан кетишини , биз ажралишимиз кераклигини сўрадим.
-Ияяя? Ўрнидан туриб кетди. –Негааа?
-Шуни хохладим. Елка қисиб олдим. –Тентакманми?
-Ахмоқсиз! Қош учирди.-Ғирт тўнкасиз! Ундан ўзим сўрадиммиш! Мен тентакмимиш! Ургулдим сизга ўхшаган рамантика, ҳаёлот оламида юргувчидан! Ундан кўра очиқчасига, менда маъсулят йўқ, икки бола билан сени ёлғиз қолдираман, кечирасан шунақа тутуруқсизман демабсиз-да! Ачитди.
-Опааа!
-Ҳа!-Елка қисиб кўзларини катта катта очди. -Сизнинг бу гапингиздан бошқа маъно келиб чиқмайди! Шуни биласизми?
-Сабабини билмай қизишаяпсиз!
-Сабабингизни пишириб енг бўптими! Менга сизнинг тутуруқсиз сабабингиз умуман керак эмас! Савол сизга! У хиёнат қилдими?
-Опааа!
-Демак, йўқ! У сизни севмайдими? Севади. Бола туғиб бермадими? Иккинчисини дунёга келтирмоқчи! Соғлигини ҳавфга қўйса-да, иккинчисини туғмоқчи!
-Опааа
-Мен ҳозир сизга озгина овозимни кўтарсам, менга қараб кимга гапираяпсан? Мен сени эрингни укасиман деб кетишни биласиз. Лекин билиб қўйинг мен бу ерга опа сифатида келдим! Аччиқ гапларимга чидайсиз!
Бундан буёғига айтилажак гаплар ҳазилакам гаплар бўлмаслигини англаб лаб тишладим.
-Бир аёлни ишончига киришни, уни никоҳига қабул қилишни, ундан фарзанд кўришни, яна бирига ҳомиладор қилишни эплаган ЭРКАК! Шу ишларни эплаган Шер йигит! Охиригача мард туришни ҳам эплаши керак!
-Опааа
-Гапимни бўлмай туринг! Мен сизга ҳууу касал бўлиб қолган вақтимда бир гап айтгандим: Висола илм одами, у олима аёл, ҳаётининг асосий маъноси китоб ва илмдан иборат бўлган инсон кунлардан бир куни, китобларидан шундай бош кўтарсада, тепасида сизни кўрса. Ҳаётига сурбетлик билан бир йигит бостириб кирса, унақа инсон севса, қаттиқ севади, чунки, у одам илгари бунақа ҳисларни туймаган булади. Ҳислари олдида довдираб қолади. Унинг ҳаётида ягона жароҳати бўлиб қолмайсизмикан дегандим! Эслайсизми?
-Ҳа
-Сиз унинг жароҳатига айланмоқчисиз! Нега тушунишни истамаяпсиз? Мени гапларимни яхшилаб ўйлаб кўринг, ўзингизни ундан кетишини сўраш сабабларингизни ҳам ўйлаб кўринг! Сунг бир хулосага келинг! Мен тахминан билаяпман сизнинг сабабларингизни, агар уша тахминларим туфайли бўлса, сиз қурқоқлик қилаяпсиз халос! Кечирасиз мени, бошқача таъриф бера олмайман! Эхтимол, мени бошимдан сиз ўтказган туйғулар ўтмаганлиги учун сизни тушуна олмаётгандирман. Аммо бу иш ожизлик! Рустам, ортга қадам бу! Сиз бошингизни ортга буриб олдинга юрмоқчи бўлаяпсиз! Қачон олдинга юзланиб қадам ташлашни урганасиз!?
-Кофе ичмадиз,- стол устида турган финжонга ишора қилдим.
-Совиди. Менга совуқ кофе ёқмайди.
-Бошқа айтайми?
-Йўқ, кетаман! Сизни туриб туриб таъсирланишингизни ҳисобга оладиган бўлсам, айни кетиш вақтим келди. Кетганимдан кейин гапларимни ўйлаб кўриб мени сукишингизни билиб турибман. Кўзлари порлаб доимгидек жилмайди. -Бора қолай Жаҳонгирни машғулоти бор. Сузишни урганаяпмиз! Кулди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹
Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
@makiyaj_trendi
💥БУГУН 27- НОЯБРЬ
ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН💜
🍃🌼 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍃🌼 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!
🍃🌼 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
🍃пайшанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим🍃
🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ
Яхши ҳам ҳаётимда
сиз борсиз
🌙🌹Бу сўзларни яқин инсонимизга албатта айта олишимиз керак
Ёнимиздаги❤️
қадрдонларимизни
қадрлайлик...😇
🌙🌹Хеч қачон Бирон инсондан мехрингизни Ширин сўзингизни қизгонманг.
🌙🌹АЛЛОҲДАН Бирон инсонни🤲 Қалбига озор бериб қўйишдек, улкан гунохдан ўзинг сақла деб сўранг. Чунки қалб Аллоҳнинг уйидир!
🌙Ҳайрли тун яхшилар😴
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Тасодифлар тасодифан юз бермайди Жеки, бу Оллохни иродаси, унинг изнисиз уйингга борсам хам кўришолмай қолган бўлардик.
-Ха, тўғри сохибим. Аммо, сизни ахволингиз яхшига ўхшамаяпти? Нима қилди, нега рангингиз синиқ?
-Пастга тушайлик, бирон жойда ўтириб айтиб бераман, лифтни банд қилиб турмайлик.
-Яхши, кабинетимга кирайлик, ўша ерда гапириб берасиз. Ие, шошманг, аввал онамга қўнғироқ қилиб қўёй, тайёр бўлиб турсин, машинам бориб олиб келади. Улар сизни шунақа алқайдилар, шунақа дуо қиладилар. Хар ибодатларида сизни хам эслаб ўтадилар. Хозирча айтмайман, ўзлари келганда айтамиз.
Адолат нима бўлаётганини ростмана тушунмаса-да, шаббода ўзлари томон эсаётганини англаб турарди.
*
-Ая, акамни қаранг,-орадан икки ой ўтиб, оила жам бўлганда сингил жўшиб сўзлашга тушди.-Хиндистондаги энг зўр дўхтирни текинга боқиб юрган экан. Аслини олиб қараганда эса ўзини операциясига ўша пайтдаёқ пулини тўлаб бўлган. Мен тамом бўлдик деб ўйлагандим...
Ажойибда бу акам. Эътибор берсак, мен донор эмас аяжон, акам донор. Хаммага келажак улашувчи донор. Мана бугун акамни номига Хиндистондан пул кела бошлади. Қобил акам топган жойга хусусий клинака қуришни бошласа бўлади.
-Ўша Жеки хам келадимикан Одилжон?-сўради она кўзалри ёшга тўлиб.
-Келади ая, келади. Оғир операцияларни ўзи келиб қилади. Фақат, мен шу одамларни керакли санага тўплаб туришим керак. Нархи хам қиммат бўлмайди, Овора бўлиб Хиндистонга хам боришмайди. Тиббий ускуналарни ўзи жўнатаркан, энг зўрларини. Мен бу ерда хўжайин бўлиб, шифокорларни ишга ёлларканман.
-Қандай яхши,-онаси Одилни елкасидан қучди.-Энди... шу десанг... мана, соғайиб кетдинг. Келинни бориб олиб келсак...
-Йўқ ая, яхшиси бошқа келин изланг!-Одилнинг юзи тундлашди.-Аммо, Қобилни хотинини қайтариш керак, ўртада жиянимиз бор. Пластикни хам бериб юборибдику пулни қайтариб. Энди кечирақолайлик уни!
-Э-э, ака қўйинг уни. Пластикдаги пулни ўзи “ухлатиб” қўйиб, хеч нарса билмагандек менга дўқ урди. Тухматчига чиқарди. Аниқ бўлдику, пул ўтказилган Холдарова Латофат синфдоши эканку. Дугонаси йиғлаб кечирим сўрадику.
-Кеннаям хам кечирим сўраяптику ака. Кечиринг, болангиз борку ахир.
-Қанаққиб кечираман, ўз уйимдан мени хайдаган хотинни кечириб бўладими?
-Уйни уни номига ўтказмаганингизда шунақа қилолмасди ака. Ўзингиз бошидан хом иш қилгансиз.
-Кечиримли бўл Қобил!-Одил сухбатга аралашди.-Худо кечиримлиларни суяди. Қани, яна бир имконият берчи унга!
-Қўйинг ака, жахлим босилмаяпти.
Орадан тўрт ой ўтиб кетди. Бу орада Хусумий клиника учун икки қаватли бинонинг ғиштларини уриб, томини хам ёпиб бўлишди. Ўша куни Одилга номаълум рақамдан қўнғироқ бўлди.
-Ассалому алайкум Қуда бува, соғлик яхшими энди?
-Рахмат,-Одил хайрон бўлди. Хеч ким унга қуда бува деб мурожат қилмаганди.
-Мен келинингизнинг адалари бўламан. Қуда бува, шунча куттим сизлардан хабар бўлмади, шунга ўзим қўнғироқ қиляпман.
-Э-э, Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
-Рахмат, рахмат. Қуда бува, эгилган бошни қилич кесмас дейишади. Биз томондан катта хатоликлар ўтибди, афсусдамиз. Қизимизга вақтида тўғри тарбия бера олмаган эканмизки, сизларни хам бизни хам ранжитди.
Қуда бува, онангизни олиб биз томонга бир келсангиз, ўтириб гаплашиб олардик.
-Майли, яхши бўларди-ю, аммо, укамни бироз тиконлари хурпайиб юриптида.
-Кўнгилда қуда бува , кўнгил. Бировни кўнглини синдиириш кабани вайрон қилиш экан. Нима хам дердик, сиз ётиғи тушунтиринг, сиззи гапингизни икки қилмас экан, эшиттик. Мабода, қизимни кечирмаса хам келаверинглар. Омонатларингизни олишингиз керакку.
-Қанақа омонат?
-Квартирани укангиз номига ўтқиздирамиз, қизимни кўндирдим. Кейин, куёв бола билан шерикликда бир иш бошлагандик. Шундан ўз хиссасини ажратиб беришим керак.
Келсаларингиз, хисоб китоб қилиб бераман хаммасини.
-Хўб қуда бува, борамиз!-вада берди Одил. Кейин эса, бу гапларни эшитса, укаси жахлдан тушишини тахмин қиларкан, жилмайиб қўйди.
Мана азиз ўқувчим, сизларга аталган яна бир ибратли хикоям нихоясига етди. Кейинги қиссаларимда ғойибона дийдорлашгунча омон бўлинглар!
21.07.2024 Дониёр Ахмаджонов
#донор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Донор-3.
Кимса бошига мушкул иш тушса кимнинг КИМ эканини билиб оларкан. Амалий ёрдам қилиш керак бўлган пайти файласуфлардек насихатгўйлик қиладиганлар кўп бўларкану, нажот тилаб қўл узатсанг сувга тушган совун кўпигидек ғойиб бўларкан.
Ноумид шайтон дейишади. Хикоямиз қахрамонлари умид узимадилар, изландилар, ўйландилар. Кутилмаганда, хамманинг энсасини қотириб, хафсалаларини пир қилиб юрган келиндан жўяли маслахат чиқиб қолди.
-Ойижон, интернетга ёрдам сўраб пост жойласакчи? Мени бир дугонамни фесбук, ютуб тармоқларида каналлари бор. Акамни расмларини қўйиб ёрдам сўрасак саховатпеша одамлар пул жўнатишади. Тагига пластик рақамимимзни кўрсатиб қўямиз, узоқдагилар клик билан пул ўтказишади.
-Шунақа қилса хам бўладими келин?
-Бўлади ойижон, Тошкентлик бир болачага шунақа қилиб ёрдам қилишган, биззи махалламизда турарди. Менда виза карта бор, чет элда хам ишлайверади. Ўшани рақамини киритишимиз керак.
-Қайдам, ишонса бўладими?
-Чиқмаган жондан умид-да ойижон.
-Тўғри, олма пиш оғзимга туш деб ўтиролмимизку. Сиз унда дугонангизга илтимос қилиб кўринг!
-Мен қишлоғимиз учун телеграмда канал яратаман ая!-Қобил хам ишга киришди.-Хамқишлоқларимиздан хам ёрдам сўраймиз. Карнайчидан бир “пуф” дейишадику, харакат қилаверайликчи ая!
-Шундай қилинглар болажонларим...-она ортиқ сўзлай олмай, рўмоли учини кўзига босди.
Ўйчи ўйини ўйлагунча таваккалчи ишини битирибди. Одил учун йиғилаётган сумма соат сайин ўсиб бораверди. Бу орада, Тошкентга Хиндистондан мутахасиси келганини эшитиб, консултацияга хам бориб келдилар. Ака-сингилнинг тиббий кўрикдан ўтказилгандаги натижалари мос келиши яна бир карра тасдиқланди. Хинд мутахасиси уларни ўзи ишлайдиган клиникага таклиф этиб кетди.
Ижтимоий тармоқлардан пул йиғиш бошланганига йигирма икки кун бўлди деганида Қобилга бир одам интернет орқали видео қўнғироқ қилиб қолди.
-Ассалому алайкум!-салом берди Қобил.-Ведеони ёқиб олинг сизни тасвирингиз кўринмаяпти.
-Валекум ассалом, майли, мухими мен сизни кўряпман. Мен сизлар ёрдам сўраб ёзган статусни ўқидим. Бу рост тадбирми, ёки қаллобларми аниқлагим келди.
-Ака, бизга харом пул керакмас. Ишонмасангиз акамнинг касаллик варақаларини кўрсатаман.
-Ана шуни кўрсатингда ука. Кейин, акангизни холатини хам кўрмоқчиман.
-Бўлди-да, мана акамни хонасига киряпман. Бу бизни ховлимиз,-Қобил йўл –йўлакай уй билан таништириб борди.-Мана бу акамни уйи, уни яқинда уйлантиргандик, касалини эшитиб, кеннаямиз кетиб қолдилар. Мана, бу акамни уйи. Ўзимиз олган диван ва мебеллардан бошқа нарсаларни кеннаямиз олиб кетиб қолган.
-Мебелни келин томон олмайдими сизларда?-юзи кўринмаётган одам ажабланди.
-Келин томон олади, аммо акам бундай қилмади. Жума мачитда имомлар тушунтиряптику, уйни жихозлаш эркакни вазифаси деб. Акам шунга амал қилганда.
Мана, бу одам мени акам бўлади. Ака, интернетдан телефон қилишяпти, сизга соғлик тилашяпти.
-Валекум ассалом, саломат бўлишсин. Бизни йўқлаганни Оллохим йўқласин!-Одил ётган жойидан бош кўтариб алик олди.
-Акани безовта қилманг, ётаверсинлар. Касаллик варақаларини кўрсатинг.
-Хўб, мана хаммаси токчада турибди. –Қобил хар бир қоғозни телефон камераси орқали кўрсата бошлади.
-Ука, шу қоғозларни камерага кўпроқ тутиб туринг, камида ўн секунддан. Яхши, ана шундай, охирида акангиз паспоррти ва пластик расмини хам ташлаворинг!
-Хўб ака,-Қобил у айтгандек қила бошлади.
Қўнғироқ тугаллангандан кейин орадан беш минут ўтар-ўтмас Нозима қувончдан хайқириб юборди. Сабаби картага 8000$ маблағ келиб тушганди. Қобил дарров англади, бу пулни ўша – номаълум одам жўнатганди. Ука дарров унинг шахсий кабинетига рахмат айтиб СМС юборди. Исмини, қаерлик эканини хам сўради.
-Менга рахмат айтманг, Оллохга шукрона келтиринг. Бу пул меники эмас, уни Оллох мени қўлим орқали сизга юборди. Мени унутинг, акангиз шифо тилайман.
Қобил шошиб унга жавоб йўллади, аммо қарши томондаги одам уни аллақачон қора рўйхатга киритгани учун хабари етиб бормади. Сониялар ичида эса ўртадаги ёзишмалар тозаланди, чат бутунлай ўчирилди. Яни, номаълум одам изсиз ғойиб бўлди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚