Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
TOMS
Америкалик йигит Блейк Майкоски 2004 йилда отасидан қолган каттагина меросга эга бўлади. Аввалда у бу пулларни қандай қилиб кўпайтириш ҳақида кўп ўйлади. Аммо бир қарорга келолмади.
У 2005 йилда Аргентинага автомобил мусобақасига борди. Чунки у бу спорт турини яхши кўрар эди. Аргентинага боргач Блейк у юртда фақирлик авж олганини кўрди. Мухтожлар кўп, болалар ялангоёқ эди. Чунки уларнинг оёқ кийими олишга пули йўқ эди. Блейк у ерда оёқ кийими ишлаб чиқарадиган ширкат барпо қилишга аҳд қилди. Унинг нияти тижорат билан бирга хайрия ишларини ҳам йўлга қўйиш эди. У оёқ кийимларига ихтисослашган "TOMS" ширкатига асос солди. У ширкат пайпоқсиз кийиладиган енгил спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Хайрия ишини эса сотилган маҳсулотга боғлиқ қилиб қўйди. Яъни, битта сотилса битта совға қилинадиган бўлди.
Ширкатнинг ривожланишига икки нарса сабаб бўлди:
1. Бу оёқ кийимларнинг сифатлилиги ва енгиллиги.
2. Ҳалқнинг бу хайрли эхсонни қўллаб қувватлаши.
Ширкат бугун ҳам ўша ишини давом эттирмоқда. Бирга бир...
Яъни, ҳар бир сотилган маҳсулот эвазига битта оёқ кийими фақирга эҳсон қилинади.
Яхшиликни ким қилишидан қатъи назар у зое бўлмас экан. Бугунги кунда "TOMS" ширкати оламга машҳур. Блейк Майкоски эса Америкадаги энг бадавлат кишилардан бири.
Инсоннинг доимий даромад ҳақида ўйлаши яхши албатта. Аммо шу билан бирга инсоний бўлиш, эл ғамида тафаккур қилиши ундан ҳам яхшидир!
Абдулқодир Полвонов.
✅Мухтожга эхсон қилсангиз, Аллох қалбига қувонч ато қилади...
Мухтож дуо қилса, ижобатига қўшиб барака ато қилади...
Ҳар ишга Аллоҳ баракасини берсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝Аллоҳнинг совғаси
Юнус бутун ўқув йили давомида янги телефон олиш учун пўл тўплади. Ҳар сафар отаси мактабда тушлик қилишга пул берганда у қорни очса-да, ўша пулни емасдан уйга қайтариб келарди-да пул йиғадиган идишчага ташлаб қўярди.
Пулим етади деган қарорга келганидан сўнг бир синфдоши билан куннинг иккинчи ярмида телефон харид қилишга бирга боришга келишиб олди. Уйига келиб кийимларини алиштириб чиқди. Қараса, кўчада яна бир синфдош ўртоғи Саид муғнайиб турибди. Улар қўшничиликда яшашади. Саиддан ғамгинлигининг сабабини сўради.
– Синглим оғриб қолди. Ойим мени дори олиб келишим учун дорихонага юбордилар. Аммо пулим етмади. Уни ойимга қандай айтишни билмай турибман. Ойим жуда сиқиладилар, чунки уйда бошқа пулимиз йўқ. Мен ҳам сиқиляпман. Юр, бир оз ўйнайлик, уйга кечроқ бораман, унгача синглим яхши бўлиб қолар балки, – деди Саид.
Юнус қанчалик ҳаракат қилмасин, аммо ўйини ҳеч қовушмади. Унинг хаёлига Саиднинг айтган гаплари маҳкам ўрнашиб олган эди. Кўз олдига дорининг тезроқ келишини кутиб ётган Марям гавдаланди. У ҳатто телефон олиш учун уйдан чиққанини ҳам унутган эди, дафъатан, чўнтагида пули борлиги эсига тушиб қолди.
– Менга дорилар рўйхатини бер-чи, – деди Саидга.
Саид нега деб сўраб ҳам ўтирмасдан қоғозни узатди. Юнус қоғозни олиб дорихонага югуриб кетди. Рўйхатдаги дориларни олди, дорихонадан чиқиб дўконга кирди ва сархил мевалар харид қилди. Кейин уни кутиб турган Саиднинг олдига хурсанд бўлиб қайтиб келди.
– Юр уйларингга борайлик, мен Марямга керакли дориларни олдим, – деди завқи ичига сиғмай бораётган Юнус.
– Сен телефон олиш учун йиққан пулингни сарфладингми? Нега бундай қилдинг, ахир қанча вақтдан бери орзу қилардин-ку! – ҳайрон бўлди Саид.
– Телефонни кейинроқ олаверсак ҳам бўлади, Марямнинг соғайиб кетиши муҳим, – жавоб берди Юнус ва болалар Саидларнинг уйига кетишди.
Юнус кечқурун уйига қайтганида уни ажойиб совға кутаётганини билмас эди. У мактабда аъло баҳоларга ўқигани учун ота-онаси унга янги телефон харид қилишган эди. Бола жуда ҳам ҳайратга тушди ва кўзлари ёшга тўлиб:
– Алҳамдуллиллоҳ! Алҳамдулиллоҳ! Бу Аллоҳ таолонинг совғаси, – деди ва бўлиб ўтган воқеани ота-онасига гапириб берди.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝ОТА - ОНАМИЗ УЧУН НИМА ҚИЛДИК, НИМА ҚИЛОЛАМИЗ ?!
Бир кишининг онаси тикувчилик қиларди. Оилани шунинг эвазига боқар, ўғлини ҳечам ишлашга қўймасди. Ўғли ишлайман деса ҳам, ўқишни мукаммал битириб олишини насиҳат қиларди. Онаси хоҳлагандек яхши ўқиди ва ўқишни битириб ишга кирди.
Ўғил ойлигининг кўпроқ қисмини онасига беришликни ният қилиб, шу билан онасини хурсанд қилиб туришни хоҳлади.
Аллоҳ таолонинг тақдир тақозини қарангки, она Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига риҳлат қилди. Онасидан айрилган ўғил жуда кўп йиғлар, онасига ойлигини беролмаганидан жуда ҳам хафа бўлар эди.
Аллоҳ учун онаси номидан ойлигининг тўртдан бирини фақиру фуқароларга бериб туришликни назр қилди. Онасининг вафот этганига ўттиз йил ўтди. Шу йиллар асносида намоздаги ҳар бир саждада онасининг ҳаққига дуо қилмасдан турмасди. Савоби онасига бориб туришлиги учун. Бир нечта масжидга намозхонлар фойдаланишликлари учун, махсус сув идишларини қўйди. Кунларнинг бирида намоз ўқиш учун маҳалла масжидига чиқди-да жамоатни қилаётган ишини кўриб ўзидан хафа бўлиб кетди. Маҳалла оқсоқоллари масжидга махсус сув идиш қўйишаётган эди. Чунки, у ўзи яшаб турган ердаги масжидга бошқа масжидларга қўйган сув идишларидан қўймаган эди.
Машриқу мағрибдаги масжидларга қўйибман-у, лекин кунда намоз ўқиш учун чиқадиган масжидга қўйишни унутибман, деб ўзини-ўзи койиб юраги сиқилиб турганида масжид имоми келиб "эй фалончи, масжидимизга юборган сув идиш учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", деди. Ҳалиги киши шошиб қолиб "йўқ-йўқ уни мен юборганим йўқ", деди. Имом "бугун ўғлингиз келиб "буни отам юборди", деб айтди".
Ўғли ҳам шу ерда эди.
Шу пайт ўғли отасини бошидан ўпиб "отажон, савоби сизга ёзилиб туриши учун сизнинг номингиздан мен олиб келиб қўйдим", деди. "Отажон, Аллоҳ таоло сизни жаннат анҳорларидаги сувларидан ичирсин", деб дуо қилди.
Ота ҳайратланиб "ўғлим (!) сен мактаб ўқувчиси бўлсанг, бирор жойда ишламасанг пулни қаердан олдинг?!" - деб сўради. "Сизни (Аллоҳ раҳмат қилсин) бувамнинг номидан хайр-эҳсон қилиб, бувамга яхшилик қилганингиздек мен ҳам сизнинг номингиздан садақа қилиб, сизга яхшилик қилиш учун беш йилдан буён сиз менга ишлатиш учун берган пулларни йиғдим", - деб жавоб берди.
Субҳаналлоҳ, олдингиларнинг айтгани қандай ҳам рост-а!? "Катталар (ота-она)га яхшилик қилсанг, фарзандингдан кўрасан".
Биз-чи, биз?! Ота-онамиз учун нима қилдик, нима қилоляпмиз?!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝Сизга ўхшаган она бўламан
Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан, – деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман! – дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўласан!” Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида ҳижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, – дедилар. Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!
Яхшилик учун яқинларингиз билан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar @A_lixan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
158-қисм
Менимча бу ривоятни эшитганлар на ит ва на мушук аҳволига тушишни истамаган бўларди “ аёл ривоятни тугатгач, салонда қаҳқаҳа овозлари эшитилди.
Хуморанинг олдидан кеч тушиб, уйга қайтдим. Эшик олдида Низомнинг машинасини кўриб юзим ёришди. Тезда бинодан ичкарига кирганимда, Нодирнинг зинадан пастга тушиб келганини кўрдим. Низом қўрқоқ эди. У мен билан ораси бузилганда ҳеч қачон жасорат топиб ўзи келмасди. Худди мен Низомга эмас Нодирга турмушга чиққандек. Ёмон кайфиятим бўлганда, доим атрофимда Нодир, бўларди.
“Телефонинг ўчиқ, хавотир олдим” Телефонинг қуввати ўчиб қолганингга бир неча соатлар бўлганди.
“Яна бирор жойга қочиб кетдингми, деб ўйладим “,-деди ҳазил аралаш жиддий гапириб.
“Ҳа, қочдим. Фақат касалхонага, лекин хавотир олма бундан кейин мени осонликча кўра олмайдиган жойга қочаман “ ,-дедим киноя билан.
“Арвоҳга ўхшаб, қолибсан. Бирор нарса едингми?”
“Бу саволни сен эмас, бошқаси бериши керак эмасми? Ҳар қалай боласини кўтариб юрибман. Э, унутибман, унга бола керак эмас -ку? Шу учун ҳам, ҳолимни сўрамайди. Унга айтиб қўй, оч юриб боласини ўлдирмайман, шунчаки иштаҳам йўқ”
Нодир айтган гапларимга нима дейишни билмай, бошини эгиб қараб турарди. Чунки Низом у билан дардлашган, гаплашгани аниқ. Кутганда вақтнинг ҳеч олдинга юрмаслиги, одамни зерикишига ва сиқилишига олиб келар эди.
🌓 🌒
Касалхона, дугоналар дегандек зўрға Моҳира опа билан учрашадиган вақтга етиб келган эдим. Касалхонага вақтли бориб, ойим ва дадам билан қаттиқ қучоқлашиб уларни яхши кўришимни айтиб келдим. Чунки эшитадиган гапларимдан кейин аҳволимиз ва кайфиятимиз қандай бўлиши маълум эмас эди. Айтилган жойга 1 соат олдин бориб кутдим. Моҳира опанинг ташқи қиёфасидан танимаганимдан, унинг тахминий ёшига мос ҳар аёлга диққат билан қарар эдим. Қанча кутдим билмайман.
Аммо бошида ҳижоби бор аёл, қўлида целлофан сумкасини қаттиқ тутиб, атрофга қарарди. Шу Моҳира опа бўлса керак деб, уни қарши олишга чиқдим.
“Моҳира опа сизми?”
“Ҳа, мен! Сиз, Нафиса бўлсангиз керак?”
“Ҳа, Нафисаман! Яхши келдингизми?”
“Аллоҳга шукур, бироз йўлим узоқ эди. Куттирган бўлсам, узр”
“Ҳечқиси йўқ, келинг ўтирамиз. Бирор нарса ичасизми, оч бўлсангиз тамадди қилиб олсак ҳам бўлади “
“Йўқ қизим, чой бўлса бўлди” Тортинчоқ аёл қаршимда ўтирар экан, унинг ёлғон гапириб гапирмаслигини миямда торта бошладим.
Чой буюртма қилгач, унинг гап бошлашини кутдим.
“Қизим, илтимос гапимни бўлмай, ҳаммасини эшитинг. Мен бу ерга бировни ёмонлаш ёки тинчлигини бузиш учун келмадим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
156-қисм
Б и р н е ч а к у н о л д и н
Ер юзида сиртлонлар, чаёнлар ва заҳарли илонларга ҳам макон бўлгани учун улар ўз газандалигини қилишдан тўхтамас экан. Ҳар нарсанинг зидди бор эди. Яхшининг албатта ёмони, оқнинг унга қарши қораси, марҳаматнинг эса ғазаби. Бундай акслиликлар бор жойда адолат бўлмаса, жанг чиқарди. Жанг чиқса, қонлар тўкилар, қон тўкилса, ака -укани кесар дейишади.
Яхши одам бўлиш осон, энг қийини адолатли бўлишдир. Моҳира опа яхши одам бўлиш ва адолатли бўлиш орасида тараддуд этар экан? менга ҳаётимни ва ҳаётимизни ўзгартириб юборадиган бир ҳақиқат эшигини кўрсатиб қўйган эди. Унинг гаплари ҳаётларимизни ўзгартириб юборишидан қўрқсам-да, ҳақиқатни билишим лозим. У менга уй манзилини беришга ҳайиқди, аммо икки кун сўнгра бир жойда учрашиб олиш, сўзини берди.
Гўшакни қўйганда, қайси бир ҳолатга ачинишимни билмай қолдим. Ота-онам фарзандларининг ўлимига сабаб бўлганларнинг хизматини йиллаб қилиб келганинггами ёки қорнимдаги қондошимнинг балки қотилини қонини ташиган боланинг ҳолигами?
Бу қандай синов эди, Аллоҳим?
Адолатнинг аралашган ишидан яхши бир гап чиқмаслигини билиб турибман. Натижаси маълум, бугун ака-уканг ҳаётда эмас. Ёш болалар сенга нима қилган бўлиши мумкин? Бошқаларнинг боласи билан сенинг нимани бўлишолмаган ҳаётинг бор? Икки кундан сўнг ҳамма гапни билиб, қандай сокин туриб қайнонам деб хизматини қилишим мумкин? Ўчган чироқ остида соатлаб ўйга толиб, бир сония ҳам тинмай, чиқиш йўли қидирдим.
Биргина Адолатнинг исмини эшитиб шунча қийналяпман, нима қилганини эшитсам ҳолим нима бўлади? Энг ёмони қорнимдаги болани туғишга жасорат қила оламанми? Низом билан орамиздаги ришта-чи?
Туннинг азобини кунга улаштириб кўзларим қизариб зўрға уйдан чиқдим. Овқат қилишга мадорим етмагани учун Дилноза тавсия қилган бир фоод-блогердан овқат сотиб олдим. Етказиб бериш хизмати билан шиша банкада пиширилган тил шўрванинг ёнига дўкондан қотирилган нон олиб йўлга тушдим.
Касалхонага етиб боргач, дадамга қилинган муолажа натижа бермаганини айтишганида, шундоқ ҳам чўккан руҳим устига яна оғирлик минди.
“Сен нега бу аҳволдасан қизим? Эринг билан уришиб қолдингми? Ёки бу ерга келиб кетганинг учун қайнонанг гапирдими?”
Оналар боласининг гапларидан эмас, нигоҳларидан нима ҳис этгани қандай руҳиятда эканини, билиб туришади. Ойимга қараб кўзим тўлди. Унга ўхшаб боламни сева олар эканманми? Адолатнинг айбини билгач, унга меҳр бера олар эканманми? Нафас олишга қийналдим. Алдашга оналар яхши, яна ёлғон билан бошладим жумлаларимни.
“Кўп қайт қиляпман, шунга сал чарчагандек кўриняпман “ ,-дедим худди охирги кучимни ишлатиб зўрға гапиргандек.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝Яхшилик қил, дeнгизга от…
Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина ем-озуқа олиб, денгизга, балиқларга ташларди. Буни кўрган Жунайд ҳазратлари:
— Нима қилганинг бу? — дедилар.
— Савоб умидида балиқларга ем ташлаяпман.
— Сен мусулмон эмассан-ку, қанақа савоб ҳақида гапиряпсан? Савобдан умид қилиш учун, аввало Аллоҳга иймон келтиришинг керак.
— Хўп майли, унда айт-чи, сен айтаётганинг Аллоҳ менинг балиқларга ем ташлаётганимни кўряптими?
— Албатта, Унинг кўрмайдиган, билмайдиган нарсаси йўқдир.
— Шу менга етади.
Орадан 4-5 йил ўтди. Жунайд ҳазратлари Ҳаж ибодати учун Маккага кетдилар. Каъбани тавоф қилиб турар эканлар, рўпараларида балиқларга ем ташлаган мажусий ҳам тавоф қиларди. Ҳазрати Жунайд:
— Бу ерда сени нима ишинг бор?
— У (Аллоҳ) мени кўрди.
— Қандай кўрди?
— Сен кетганингдан сўнг, ичимда бир ёруғлик, нур порлади. Қарасам, ҳамма балиқлар оғзини очиб, шаҳодат калимасини айтяпти. Мен ҳам балиқларга қўшилиб, шаҳодат калимасини айтдим. Сенинг Роббинг мени кўрди. У кўргани учун мен шу ердаман. Сенга бир насиҳатим бор: яхшилик қил, денгизга от — балиқ билар, балиқ билмаса — Холиқ билар...
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🍒🍉🍎МАВСУМ БОБ КАМПОТ МАХИТОЛАР РЕТСЕПЛАРИ🍑🍏
😍🍹ЭНГ ЗЎР КАМПОТ МАХИТТОЛАР🍸 ВА МУРОББОЛАР🍉🍊🥝🍎🍐🍊🍋🍓🍹
👍АЙНИТМАСДАН ҚИШГАЧА МУЗЛАТИБ БЕРАДИГАН РЕТЦЕПТЛАР🔥
🍉ТАРВУЗЛИ 🍈ҚОВУНЛИ КАМПОТАР
🍒ОЛЧАЛИ 🍎ОЛМАЛИ 🍑ЎРИКЛИ 🫐ОЛХУРИ🍒ГИЛОСЛИ
🍒🍏🍓ХАР ХИЛ МЕВАЛАРДАН СУПЕР РЕТЦЕПТЛАР БОР😍👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
Bir kema halokatga uchrab birgina erkak omon qolibdi.😱
To'lqinlar, faqat ayollar yashaydigan orolga eltib qo'yibdi. Erkak hushiga kelganda ayollar uni qurbonlik qilish uchun tayyorlashayotgan ekan.
Ular erkakka ohirgi so'zini aytishni taklif qilishibdi.
U so'ngi so'zini aytgach, ayollar uni o'ldirish o'rniga qayiq yasab, oziq ovqatlar bilan taminlab qo'yib yuborishipti. ☺️
Savol: ERKAK NIMA DEGAN ?😊🤔
📝ТАЛАБАЛАР
Ниёз Гулноза билан айланиш баҳонасида дўконларни ҳам кўздан кечириб чиқди.
Бир дўконда чиройли, бежирим тилла сирға унинг эътиборини тортди.
- Гулноз биласанми, бир вақтлар онам мени ўқишга тайёргарлик кўришим учун ўзларининг тилла сирғаларини сотган эди. Мен агар икки ойлик стипендиямни йиғадиган бўлсам шу сирғага етарканкан. Нима дейсан?
- Яхши фикр, албатта ҳаракат қилинг.
Стипендия келган куни Ниёзнинг курсдошлари кафеда ўтирадиган бўлиб қолишди.
“Бундай вақтда четда қолиш ярамайди. Келаси икки стипендиямни албатта сақлаб қоламан”- ўзига сўз берди. Аммо кейингиси ҳам худди шамолда учгандек йўқ бўлди-қолди, Нозимдан олган қарзини берди, зарур китоб олиши керак эди, уни олди, қолгани кунлик харажатларга кетди.
- Гулноз эсингдами, ўша дўкондаги тилла сирға?
- Ҳа эсимда, олдингизми уни?
- Ололганим йўқ ҳали ҳам, ишлатиб қўйяпман пулларни.
- Ҳеч қиси йўқ, кейинги стипендияларингиздан оласиз, - совуққина жавоб берди Гулноза.
Кейинги стипендия келар маҳали Гулноза Ниёздан “дугонамни тўйи бўладиган экан, шунга менга жудаям пул зарур, илтимос Ниёз ака ёрдам бериб туринг” деб қолди. “Яхши кўрган қизга йўқ деб бўларканми ҳеч замонда?” Аммо ўзи пулсиз қолди. Кейин пул топишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлди. Қўлидаги ҳунарини ишга солиб кўрди. Иш берди. Орада уч-тўрт сўмлик бўлиб олди. Бу бемалол кейинги стипендииягача етарди.
Март стипендияси арафасида эса Гулнозани яна муаммоси чиқди. “Ниёз ака яна бир бор кўмагингиз зарур бўлиб қолди, йўқ деманг, курсдошларим билан бир чиройли кўйлак кўриб роса ҳавас қилгандим”. Ниёзни хуноби ортди. "Мен нима хаёлда-ю буни қилган ишиничи, ахир мен онамга совға олмайманми?”, аммо минг уринсада бу сафар ҳам йўқ дея олмади. Яна куни ўша ҳунаридан келадиган пулга қолди.
Орадан бир неча кун ўтди. Ниёз кутубхонада дарс қилиб ўтирганди. Гулноза келиб қолди.
- Менга яна пул зарур эди Ниёз ака, - деди ўзгача нигоҳ билан жилмайиб.
Ниёз бу сафар чидамади,
- Нима мен сенга бойваччани ўғлиманми, бир талаба бўлсам, сени кийим- кечагингу тўйларингнинг адоғи борми, яхши биласанку қанча вақтдан бери онамга сирға оламан деб йиғинолмай юрганимни?
Гулноза бу гапдан бироз ранжиган бўлсада индамади ва Ниёзга бир қутича узатди. Ниёз ҳайрон бўлиб қутичани очди, очди-ю ҳайратдан лол бўлиб қолди. Не кўз билан кўрсинки унинг ичида ўша тилла сирға турарди:
- Буни сизнинг икки ойлик стипендиянгизга олдим, пулни жамғаришга суягингиз йўқлигини аввалдан билганим учун шундай қилишга мажбур бўлдим.
- Гулноз, кечир мени, ақллигим.
Отабек Аллaёров.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Чаросингиз эмасман. Мени унутинг, изламанг. Ҳайронман, нега бу хатни ёзаяман ўзи? Ахир уни барибир сизга ҳеч қачон бермайман-ку?! Юрагингиз алам
чекмасин. Мен тоққа – холамникига кетаяпман. Қачон қайтаман, номаълум. Соғинчларим сизни омон сақласин. Бахтли бўлинг. Чарос».
Кундаликни жойига – китоб қаърига беркитдим-да, жавонга қўйдим. Мактубни эса сумкамга. Чарос келади, албатта келади…
Уни кўп кутдим. Ниҳоят кунлардан бир кун…
– Кечирасиз, опа, Чарос исмли қиз шу ерга аъзо эмасми мабодо? – кутубхоначи аёлдан синиқ товушда сўради бир йигит. Аёл унга тикилди.
– Бу ҳалиги Чаросми? Юзлари…
– Ҳа, ҳа, ўша… – йигитга жон кирди. – Чарос… у қаерда? Шу ердами?
– Йўқ, анчадан бери кўринмайди.
Йигит яна маъюс тортди.
– Уни суриштириб кутубхонага бораётганидан хабар топдим. Кутубхоналарни кезиб чикдим. Бу охиргиси эди… аммо у йўқ.
Йигит кетишга чоғланди. Мен ҳам ўрнимдан турдим. Ёнига яқинлашиб ўша мактубни тутқаздим.
– Бу сизнинг номингизга…
Кўп ўтмай Чарос келди. «Телба»дан кундалигини олиб кетди. Ёнида ўша йигит…
Чарос турмушга чиққач шу кутубхонада ишлай бошлади. Мўъжазгина бу кутубхонанинг
тафти бор эди. Илиқ тафти…
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЎЗ ДЎСТИГА ҒАССОЛ БЎЛГАН ДЎСТЛАР...
(Бўлган воқеа)
Бир синфда ўқиган 17 та синфдошнинг оралари жуда қалин эди. Борини бир-биридан аяшмасди. Барча ҳавас қилар даражада елкадош эдилар. Афсуски бир куни баҳтсиз ҳодиса туфайли, 1 кунда 17 дўстдан 2 нафари аянчли аварияда вафот этди. Пешиндан аввал бирини, сўнгра иккинчисини кафанлаб кўмишга қарор қилинди. Қайғуда қолган дўстлар сўнгги манзил ишларини ўзлари қилишмоқчи бўлиб ғассолдан дўстларини ювишга руҳсат сўрашди. Ғассол бундай оқибатдан кўзларига ёш олди ва рози бўлди. 15 дўстга хона кичиклик қилар, аммо ҳеч ким чиқиб кетишни ҳоҳламасди. Маййитни ювиш бошланганда ҳаммани ҳайратга солган ҳодиса юз берди. Бу ҳолатга гувоҳ Ғассол эса такрор-такрор ”СубҳанАллоҳ”, ”Ё Аллоҳ” дерди ҳолос. Гап шундаки...🥺👇
💙✅✅✅✅✅✅✅✅✅
✅✅✅✅✅
✅✅✅✅✅✅✅✅✅
🥇🥇🥇🥇🥇
Dasturxon sochiq pastellar optom
╔═🌿═════╗ ╔═🌿═════╗
KIRISH ❤️ KIRISH ❤️
╚═════🌿═╝ ╚═════🌿═╝
Reklama va Help xizmati: 6 yillik tajribaga ega adminka @made_Durdona
#акси_дунё
153-қисм “Бир аёл, эридан бола бўлишини хоҳласа ҳар қандай қилиб бўлса, ҳам уддалайди. Сен ёшлигингдан гапга қулоқ осмай, билганингни қилардинг. Ўйламадингми эрим айтган бўлса, бир билгани бордир шуни гапига қулоқ тутай деб, -ҳа?”
Ҳар бир сўзидан нафрат томар эди. Мен тушунмаганим бу она -ўғилнинг менинг бечора ҳали дунёга келмаган гўдагим билан нима дарди бор? Ўз қонидан бўлганга бунча нафрат ва истаксизлик қаердан?
Низомнинг яқинлашганимиздан кейинги ўзини тутиши ва гаплари бир-бир кўз ўнгимдан ўтар экан, мен жирафага гап энди етиб келди. Низом эмас, онаси хоҳламайди фарзандли бўлишимизни. Бу аёл ҳаётда, мени келини ва невараларининг онаси сифатида қабул қилмайди. Балки энг бошидан Низом онасига орамиздаги келишувни айтиб бўлган эди. Мен аҳмоқ унинг гапларига ишониб юргандирман.
Қаддимни тик тутиб, унга қарадим.
“Мен эримнинг гапига қулоқ солдим, фақат ўғлингиз ҳар доимгидек сизнинг гапингизга қулоқ солмабди, ойижон. Айб ва амал фақат менда эмас. Эътирозингиз бўлса, ўғил сизники.Энди уруғи ҳам сизники, назоратни бу сафар қаттиқроқ қўйинг, бўлгани бўлди.Мен эса касалхонага кетишим керак “ ,-деб жавобини ҳам эшитмай хонасидан чиқдим.
Ортингдан нималар деса-да, эшитмаганга олиб йўлимда давом этдим. Цирк томошасига келган Анаконда, ўз навбатини саҳна ортида кутиб турарди. Низомдан жаҳлимни чиқарсам, кунлар етмасди. Она -бола бир- бирингни гўштингни е.
Тезда кийиниб, йўлга отландим. Қорним остидаги оғриқ, хавотирга солиб қўйди. Касалхонага борганимда, албатта яхши бир гинеколог кўригига киришни режалаштириб қўйдим. “Овора қилдик сени, қизим” дадамнинг сарғайган ҳолсиз ва нимжон чиққан овози аслида қанчалик дард чекаётганини билдирар эди.
“Овораси борми, дада? Ундай ўйламанг хафа бўламан “
“Ойинг хушхабарни берди, жуда хурсанд бўлдим. Ўзингни кўп қийнаб, иш қилма. Ойинг бориб уйга, ўзи кирларни ювади”,- деди йўталиб.
Ойимга қараганимда, бечора боламнинг борлигига хурсанд бўлган уч киши бор эди шу ҳаётда. Боласининг боласига қувонганга, ота-она дейиларди, чеклов қўйиб истамаганга эмас.
“Куёв билдими қизим?” -деди ойим қизиқиб сўраб. Борган сари, ота -онамга ёлғон гапириш одат бўлиб боряпти. Шунчалар осон ёлғон тўқияпманки, баъзан уларга ўзим ҳам ишониб қоляпман.
“Ҳа, ойижон куёвингиз жуда хурсанд бўлди, кўзига ёш келди ҳатто”
“Ўғил бўлсин, ўзим олдимда катта қиламан “ ,-деди дадам.
Умиднинг текин ва беозор эканлигини яна бир эслатиб ўтар экан. Дадам ўғилларини йўқотиб уларнинг ҳасратида ёнаётганини ҳозир ҳис қилганимчалик, аввал ҳеч сезмаган эдим. Балки юрагим остида ураётган бир юрак, жон парчанинг қийматини менга сездиргандир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИМОРНИНГ НАРХИ — МЕН!
— Ойи бу нима деганингиз? — Жайрона карахт бир аҳволда сўради.
— Мени кечир қизим, — ойиси кўзларини олиб қочди, — мен шунга мажбур бўлдим.
— Сиз...Мажбур бўлдингиз? — Жайрона нима дейишини билмасдан ўтириб қолди, — лекин нега? Нима учун? — лабларида титроқ билан пичирлади.
— Мен ҳаммасини сенга ях..., — ташқарида машинанинг сигнал бергани эшитилди.
— Улар келишди, — Лобар келиб қизининг билагидан ушлади, — илтимос фақат қаршилик қилма. Нима дейишса ҳам хўп деб, айтганларини қил, — қизини маҳкам бағрига босди, — мени кечир!
🔴ХИЁНАТДАН ҚОТИЛЛИККАЧА БЎЛГАН ЙЎЛ..😳😱❗️
(Бўлган Воқеа)
Хотиним аввалгидек мехрибон, дилкаш, хушчақчақ эмас. Хаёли паришон, ўзи билан ўзи. Сарвинознинг қўл телефонини доим ўзи билан олиб юриши, овозини ўчириб қўйиши эса унинг диққатини тортди. Гумонлар ичида қолди. Нахотки хотини унга хиёнат килаётган бўлса?!! Комилжон гумонлардан халос бўлиш учун хотинини зимдан кузата бошлади. Бир кечаси телефон вибрациясидан уйғониб кетди. Хотинининг ёстиғи тагидан аста телефонни олди. СМС келибди. Очиб ўкиб, эс ҳушидан айрилаёзди. - Жоним, сени жуда соғиндим 💋..... 😱😳👇
😰😳ХИКОЯНИНГ ДАХШАТЛИ ЯКУНИ БУ ЙЕРДА 😱👇👇
🔥 ҲАЁТИНГНИ ЎЗГАРТИРИШГА ТАЙЁРМИСАН? 🔥
💪 Бу гал ёлғиз эмассан – биз билан БИРГА БЎЛ!
👭 Жамоа билан — ОСОНРОҚ, ҚИЗИҚАРЛИРОҚ ва САМАРАЛИРОҚ!
📅 СТАРТ: 10-июль
💸 НАРХИ: 69 000 сўм
⏳ ДАВОМИЙЛИК: 30 кун
🎯 НИМАЛАР КУТМОҚДА СЕНИ? ✅ Ҳафталик вазн назорати
✅ Шахсий диетолог маслаҳатлари
✅ Мотивацион чат ва доимий қўллаб-қувватлаш
✅ Қаттиқ диета ва дориларсиз!
🏝 ЁЗ — ГЎЗАЛ ОЗИШ ФАСЛИ!
Бу ёз — ЎЗИНГНИ ЭНГ ЯХШИ ВЕРСИЯДА КАШФ ЭТ!
🏄♀ Ишонч билан, эркинлик билан ва янги ҳаётга ҚАДАМ ҚЎЙ!
📲 Биз билан боғланинг: 👇👇👇
/channel/+oFq4VePVNXw5YTJi
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
#акси_дунё
159-қисм
“Қизим, илтимос гапимни бўлмай, ҳаммасини эшитинг. Мен бу ерга бировни ёмонлаш ёки тинчлигини бузиш учун келмадим. Хўжайиним раҳматли, жон уза олмай жуда қийналди. Раҳбар одам олдида ишлагани учун, истар- истамас, ҳар хил ишларга шерик бўлиб қолган экан. Мен ҳам билмасдим. Аммо аҳволи оғирлашгач, менга бир -бир гапириб, ўша озор кўрган ҳар кишини топиб кечирим сўраши кераклигини айтганди. Топа олганимни топдим. Келгани келди, келмагани Худога ҳавола қилганман у ёғига аралашмайман, деди“ ,-аёл пиёладаги чойдан бир ҳўплаб кўз ёшини артиб, гапида давом этди.
“Биласиз, Равшан акам узоқ йиллар қайнотангиз хизматида ишлади. Ҳокимлик пайтидан, то юқори лавозимигача. Ҳар ишда ўз қийинчилиги, оғири- енгили бўлар экан. Ҳафталаб, баъзан ойлаб уйга келмасди. Фақат пул, майда- чуй-да жўнатиб ҳолимиздан хабар оларди. Хуллас, нафақат қайнотангиз балки, Адолатнинг ҳам югурдаги бўлган экан. Мен буни кейин билдим. Янга ундай, янга бундай деб гапириб юрарди. Шунчалик содда эканманки, буни оғзидан янга сўзи тушмаса, ҳа ишида бошлиғини оиласида деб ўйлабман. Адолат эрининг ҳар қилмишидан хабардор, қайси аёл билан юриб нима қилганини, мени эримдан билиб олар экан. Ироданинг бошини ҳам шу иккаласи еган. Болани эримдан деб нималар дейишмади. Ҳозир интернетда, ҳамма жойда катта ҳофизнинг болалари чиқиб очиқча талашадиган мавзусини, биз бирга бир яшадик.
Фақат буни омма билмади холос. Ирода оёқ остидан олиб ташлангач, Адолат ва эрим “ҳамкорлиги “ жиддий тус олган. Эрим Адолат орқали қанча кишини бой, қанчасининг уйини куйдирган. Кошки, фақат ўзининг бошини ҳам еб кетсайди. Ёш болаларни умрига зомин бўлмай” Юрагим тўхтаб қоладиганга ўхшарди. Унинг гапларини бўлмаслик учун нафас олмасликка ҳам рози эдим.
“Бу- ёғини айтиш менга жуда қийин.Лекин эрим ўлгунича Дониёр акани топиб, буни айтишимни истади мендан. Адолатнинг қўрқувидан, сизларга яқин бора олмадим. Адолат, эрининг хиёнатига хиёнат билан жавоб қила бошлаган экан.....”
Жим туриб кўзлари аччиқ ёшга тўлди.
“Хуштор қилиб эса, ҳеч ким шубҳаланмайдиган ҳайдовчини танлаган. Эрим билан яширинча, уйдан ҳаммани жўнатиб дон олишар экан. Ўшандай учрашувларнинг бирида, ёш болакай онаси пиширган пишириқдан олиб келган. Балкида ҳовлида кўп чақиргандир? Иккала беномус иш бошида бўлгани учун эшитмагандир? Ўз болаларини от минишга деб жўнатиб, ёнларига бир энага қўшиб юборган аёл, уйдаги қолган хизматчиларга ҳам жавоб берган экан. Нега уйида деб ҳайрон қолманг, ташқарида қўлга тушиш эҳтимоли кўпроқ бўлган.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
157-қисм
“Ҳеч нарса емасанг, кўнглинг айнийди-да қизим. Қайт қилсанг-да мажбур е. Бола ўсиши учун озуқа керак“ ,-содда ойим яна ўзича дардимга даво топарди.
“Дадамнинг аҳволи ёмон деди шифокор, нима қиламиз ойи?”
“Буйраклар ишдан чиқиб бўлган қизим. Ҳазм қилиш ҳам шу. Аллоҳдан бошқа умидимиз йўқ. Даданг айтмайди лекин мен биламан, терговда ва қамоқда жуда қийнашган”
“Юрагининг ҳам мазаси йўқ деди “
“ У юрак аканг ва уканг ўлганида тамом бўлиб бўлганди болам” Ойим ҳар қанча ўзини тетик ва мард тутишга уринса-да, сочларида оқлар сони кўпайиб, қолганини шундоқ кўрса бўларди.
Касалхонадан чиқиб,уйга бориш ўрнига Хуморанинг гўзаллик салонига бордим. Низом так -туби билан бедарак. Мендан ўзини олиб қочиб, боладан воз кечишимни истагани аниқ. Кошки, шошмасайди, балки Адолатнинг қилмишини билгач, ўзим ундан воз кечардим.
“Ой, мамаша! Кел ўтир, бирор нарса ичасанми? Шарбат қуйиб берайми?” -дея Хумора шошиб қолди. Унга ҳеч нарса керак эмаслигини, шунчаки уни кўргани келганимни айтдим. “Менга қара, сен яна почча билан уришиб қолдингми?” Шу кунларда ҳамма юзимга қараб, эрим билан тортишганимни билиб қўйяпти.
“Бу янгилик эма,с биз болаликдан ит -мушукмиз, ўзи турмуш қурганимиз, катта хато”
“Ит- мушуклар ҳам аҳил яшашади, унақа дема “,- деб менга тасалли бермоқчи бўлди.
“Ўзи нега ўзаро келишмаганларни ит мушукка ўхшатишади биласизларми?” ,-деди Хумора, сочини бўяётган ўрта ёшли аёл гапимизга аралашиб. Унга йўқ деб бош силкиганимизда, бошлади айтиб беришни.
“Нуҳ а.с даврида биласизлар, кема ясаб ҳар ҳайвондан икки дона кемага олиб чиқишга рухсат берилган. Хуллас кемага чиққанларга қаттиқ танбеҳ берилибди, то тўфон тугаб ерга қайтиб оёқ босмагунча ўз жуфтингизга яқинлашманглар деб. Фақат ит итлилигини қилиб, бу қоидани бузибди. Буни кўриб қолган мушук бориб пайғамбарга чақиб берибди. Итга қаттиқ жазо берилгач, ит бир муддат сўнгра яна чидай олмай, ўша ишини қилибди. Фақат итни ҳеч ким кўрмаган бўлса-да, мушук яна кўриб қолган экан. Мушук бориб яна итни чақиб берибди. Шунда яна бир марта жазо олган ит, бошини осмонга қилиб мушукни қаттиқ қарғабди.
“Мени сендан бошқа ҳеч ким кўргани йўқ. Лекин сени, маҳрам ишингдан хабардор бўлсин. Барчага шарманда бўл”,- дебди. Хуллас, Нуҳнинг кемасидан ит билан мушук бир- бирига душман бўлиб, тушган экан. Ўша пайдан бери жуфтига яқинлашган итни кўрганлар, кесак отиб қуваласа, баҳорга келиб мушукнинг ҳоли ҳаммага билиниб шармандалик бўлар экан. Чунки ҳамма унинг миёвлаган овозидан, нима иш қилганидан хабар топармиш. Шу учун икки келишмаган одамга, ота -боболаримиз ит-мушук деган хунук иборани қўллашади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
155-қисм “Раҳмат, Ирода опа сиздан акам ва укамнинг фожиаси ҳақида сўрашим кераклигини айтганди” Бироз жим туриб кейин жавоб берди.
“Қизим ўтган иш ўтди, қўйинг оилангиз бор экан “ ,-деганида гўшакни кўтарган аёл билан ҳозир гапирган аёл орасида тоғлардек фарқ пайдо бўлди.
“Оилам ўз йўлига. Мен фақат ҳақиқатни билмоқчиман. Ирода опа ва қолаверса ўзингиз айтдингиз Равшан ака раҳматлининг бир васияти борлигини. Ўлими олдидан виждони кўп қийналганини айтганди, Ирода опа”
“Қизим, илтимос сиздан мендан бошқа ҳеч нарса сўраманг. Оилангиз бузилмасин “
“Моҳира опа, сизни топишим осон бўлмади. Дадам ўлим тўшагида, ойим ҳам унча соғлом деб айтиб бўлмайди. Агар бирор нарсани билсангиз, айтинг, илтимос. Агар дадам ҳаётдан кўз юмса, эрингиз билан юзма юз бўлишига мен ишонаман. Менинг оилам бузил....” гапимни тугатмай юрагимга тушган ёнғин нафасимни кесди.
“Акамларнинг ва укамнинг ўлимида эримнинг оиласининг даҳли бор шундай эмасми? Шунинг учун гапиришдан воз кечдингиз? “ -деб йиғлай бошладим.
Телефоннинг нариги томонидаги аёл хўрсиниб чуқур нафас олди.
“Ҳаммасининг эмас, Адолатнинг даҳли бор” ,-деди. Агар Моҳира опанинг гапларида жон бўлса, Адолат йиллар аввал акам ва укамни биздан олиб, энди қорнимдаги болани ҳам хоҳламаслиги кун келиб уни мендан олишини ўйлантириб қўйди.
🌓 🌒
“Нима қилиб қўйдинг? Нафиса менга қара кўзимга қара!!! Нафиса!!!”
“Нодир!!! Тез ёрдам чақир!!! Тез ўлиб қолади ҳозир. Сен ношукур кўрнамак, нима қилиб қўйдинг!!!”
“Нафиса!!! Менга қара ўзингга кел!!!”
Қулоғим остида бақираётган Нодир ва Маҳфуза янгамнинг овозини эшитсам-да, руҳим олисларга учиб кетгандек. Кўнглим айниб, ўтирган еримда ўкириб, ичимда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқлигидан ошқозоним еридан узилиб ерга тушгандек оғриқ берарди. Қон ҳиди ва кўриниши баттар кўнглимни беҳузур қиларди.
“Алло! Низом!!! Тез уйга етиб кел, бу мараз хотининг онангни ўлдириб қўйди!!!”
Янгам бор кучи билан бақирар, қон қўлларимга қараб ичимдан чиққан суюқлик, тўзиган сочларимга ёпишганди. Бошим айланиб, кўз олдим қоронғи бўла бошлаганди. Нодир ёнимга яқинлашиб нега бундай қилганимни тинмай сўрар. Оғзимдан эса, биргина жумла чиқарди
“Акам....укам....акаммммм...” Низомдан аввал, тез ёрдам ва ички ишлар ходимлари етиб келганини, кўчадан эшилган сирена овозлари билдирарди. Бошқа пайт келишга ботинолмаган қўни- қўшни, бир зумда бошимиз устига йиғилди. Бошимни ерга қўйдим, ўз қусмуғим ёнига тушди нигоҳларим. Қулоғимда ғувуллаган овоз қий- чув, савол -сўроқ аммо менинг тилимда бир гап “акаммм....укамммм”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:
1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).
2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).
3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).
4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).
5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).
6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).
7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28- оят).
8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).
9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).
10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).
11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).
12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).
13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).
14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159- оят).
15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).
16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).
17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).
18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).
19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).
20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).
(“Қуръон қалблар шифоси” китобидан)
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝БУ ҲАМ БИР АЁЛДАН МАКТУБ:
Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унутолмайман...
Бундан ўн етти йил аввал талабаликка қабул қилиндим. Ёз ойларининг охирги кунлари эди. Билим юртига тозалов ишлари қилиш учун бордик. Ёшлари элликлар атрофида хоналарни тозалайдиган бир аёл бор экан, чарчади шекилли, ҳолсизланиб, турган жойига ўлтириб қолди. "Тобингиз йўқ экан, нега ишга чиқасиз? Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган фарзандларингиз йўқми?" дедим. "Қизимни турмушга бердик, ўғлим ишлаётган корхона ёпилиб ишсиз қолди, шулар сабаб қарзга кириб қолдик" деди. "Бу аҳволда бугун бекор ишга чиқибсиз" дедим. "Иложим йўқ эди, раҳбардан кунлик иш ҳақимни сўраш учун келгандим, бермади. Маош чиқишини кутасиз деяпти" деди. "Ой тугашига оз қолди-ку, кутасизда энди" дедим мен ҳам. Бу гапни, ёшлик қилиб бекор айтибман-ки, "бугун ҳам оч қолайми, туз тотмаганимга уч кун бўлди" деди...
Ўйламай гапирган гапимдан уялиб кетдим. Талабаман, ёнимдаги пул оз эди. Йўл кирага олиб қолиб, қолгани битта нонга етадиган пулни бердим. Аёлни уйига кузатиб, мен ҳам уйга, автобусга чиқиб кетдим...
Ўқиш бошланди. У аёл негадир кўринмасди. Бир ойча бўлди-ки, дараги йўқ. Кейин суриштирдим...
Айтишди...
Ўша куни оламдан ўтибди. Очликдан ўтибди...
Жуда алам қилди.
Бу воқеа кўп эсимга тушади. Ўзимни ўзим койийман: "Пулимнинг борини бериб, пиëда кетсам бўлмасмиди" деб...
Салим АЙЮБИЙ
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🎀🎀🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🎀🎀
🦢🐰 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🐰🦢
❤️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ❤️
🔢🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🔢
💕 𝗔𝗭𝗜𝗭 𝗕𝗢𝗟𝗔𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 🦄
𝙱𝚊𝚛𝚌𝚑𝚊 𝚝𝚞𝚛𝚍𝚊𝚐𝚒💖
𝗘𝗡𝗚 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜🦋🦋
𝙾'𝚢𝚒𝚗𝚌𝚑𝚘𝚚𝚕𝚊𝚛𝚗𝚒 𝚏𝚊𝚚𝚊𝚝𝚐𝚒𝚗𝚊 𝚋𝚒𝚣𝚗𝚒𝚗𝚐 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔𝗡 𝚑𝚊𝚛𝚒𝚍 𝚚𝚒𝚕𝚒𝚗𝚐⭐️🦄
🎀𝕍𝔼𝕃𝕆𝕊𝕀ℙ𝔼𝔻𝕃𝔸ℝ🚲
🎀𝕆𝕊ℍ𝕏𝕆ℕ𝔸 ℕ𝔸𝔹𝕆ℝ𝕃𝔸ℝ𝕀🛍
🎀𝔼𝕂𝔼𝕂𝕋ℝ𝕆ℕ 𝕄𝔸𝕊ℍ𝕀ℕ𝔸𝕃𝔸ℝ🚘
🎀𝕋𝕌ℝ𝕃𝕀 𝕏𝕀𝕃 ℚ𝕆𝔾'𝕀ℝℂℍ𝕆ℚ𝕃𝔸ℝ🧸
🥰𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸𝙽𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰𝙽 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 𝙽𝙰𝚁𝚇𝙻𝙰𝚁𝙳𝙰 𝚇𝙰𝚁𝙸𝙳 𝚀𝙸𝙻𝙸𝙽𝙶🧸🐇
🙂𝗫𝗔 𝗬𝗔𝗡𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗗𝗢'𝗞𝗢𝗡𝗗𝗔𝗡 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗦𝗛 𝗜𝗠𝗞𝗢𝗡𝗜𝗬𝗔𝗧𝗜 𝗛𝗔𝗠 𝗕𝗢𝗥🔝
/channel/+sJFwubaFuJ81ZTZi
/channel/+sJFwubaFuJ81ZTZi
/channel/+sJFwubaFuJ81ZTZi
#ID108
#DIQQAT #XAVF
Бўғимлардаги оғриқ – бу оддий чарчоқдан эмас!
❗️Бу бўғимлар емирилиши бошланганининг белгисидир. Агар вақтида даволанмаса — ногиронликкача олиб келиши мумкин.
Дарҳол ҳаволани очинг ва бўғимларингиз саломатлигини сақлаб қолинг:
👇👇👇
📝ИШҚНИНГ ИЛИҚ ТАФТИ
Кутубхона иккинчи уйи эди унинг. Бу ернинг ўз тафти бор, илиқ тафти… Баъзан кун ўтганини ҳам сезмай ўтираверади. Ёнидаги стулни ҳам “банд” этган. Тушдан сўнг бу ерда ўқувчилар кўпаяди. Жой етишмайди мўъжазгина бу кутубхонада. Аммо шунда ҳам ҳеч ким унинг ёнига ўтирмайди. Қандайдир… жирканиш бор бунинг ортида. Одамлар ўзини сал тортади уни кўриб. Чунки… нозиккина, оппоқ бармоқлари иштиёқ билан китоб варақлаётган бу қизнинг юзи қўрқинчли даражада куйган. Илгариги инжа, олча лаблар бугун қорамтир тусда, камон қошлар найза киприкларнинг эса ҳатто изи ҳам йўқ. Куйган юзда фақатгина чарос кўзлар чарақлаб туради, холос…
Ҳар гал бу ерга келганимда биринчи бўлиб уни излардим. Топгач негадир тин олардим-да, китоб ўқишга тутинардим. Зериккан пайтларим эса уни кузатардим…
Чарос кўзли қизнинг қўлида қалин китоб. Синчиклаб қарайман: «Телба», Достоевский.
Деярли тугаллаб қопти. Бу қиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ботинида нима зоҳир, қалби
не деб уради… ким деб? Номаълум. Фақат кутубхоначи аёлгина унга яхши муомалада
бўлади. Сўраган китобини бенавбат топиб берар, унинг жойини келгунича асрарди.
Кутубхонанинг илиқ тафти бор эди. Чарос кўзли қиз келибдики, илиқ тафти бор…
Бир кун у келмади. Эртасига ҳам… Бўш ўрни бир ҳафтача қаровсиз қолди. Сўнг янги аъзолар эгаллади. Баъзан уни эслаб қолишарди.
– Ҳалиги куйган қиз кўринмай қолди-я?
– Эҳтимол оқ отда шаҳзодаси келиб олиб кетгандир?
– Ким билади, ким билади…
Жавондаги муштоқ китобларгина хўрсинади… улар билади-да, қизнинг юрак сирларини. Вақт ўтиб чарос кўзли қиз, куйган қиз, бебахт қиз номи унутилди. Балки мен ҳам унутардим. Токи жавондан «Телба»ни топмагунимча. Уни қўлимга олишим билан ичидан бир нима ерга тап этиб тушди. Кундалик. Бежиримгина. Варақладим, турли саналар ва битиклар… Орасида бир сурат: юзидан илиқ тафт уфуриб турган баҳордай нафис қиз. Бениҳоя гўзал – содда ва самимий гўзал. Кўзлари таниш … чарос ва чақноқ кўзлари. Сурат орқасида чиройли ҳуснихат: «2008 йил. Баҳор. Бегзод акамга эсдалик учун». Битикларга кўз ташлайман – деярли беш йиллик умр хотиралари. Кундалик
охирида эса мактуб.
«Қадрли Бегзод ака! Бу дард мени кундан-кун ўз домига тортмоқда. Кўзларимни бир
лаҳзага юмсам ҳам ўша воқеа гавдаланаверади. Жон-жаҳди билан юзимга ташланаётган
олов… Мана, неча ойки сизнинг мактубларингизни жавобсиз қолдирмоқдаман. Нима ҳам дердим, Бегзод ака? Навбатчилик куним касалхонада ёнғин чиқди. Биласиз, болалар шифохонаси, ёрдам келгунча беморларни ташқарига олиб чиқишга шошилдик. Битта палата тўрт томондан оловга беланган экан, ичида 4 яшар болакай… Оташ қаърига кирганим эсимда. Қолганини билмайман – ёнаётган дераза рахи юзимга тушганмиш,
эшитишимча. Энг муҳими… болакайни асраб қололдим. Бир ой касалхонада даволандим.
Энди мен… сиз суйган Чарос эмасман. Бу сўзларни сизга ёзолмадим. Буни битишга
менинг қўлларим, ўқишга эса сизнинг кўзларингиз чидамас эди. Ишдан кетдим, ўша
воқеани такрор-такрор эслашни истамасдим. Кунларим кутубхонада ўтаяпти. Мени малолсиз қабул қиладиган макон ҳам шугина энди. Яқинда сиз ҳарбий хизматдан қайтасиз. Биламан, келибоқ мени излайсиз. Бироқ кўришмасликка аҳд қилдим. Энди сизга муносиб
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
154-қисм
Мен ҳали дунёга келмаган болам учун ҳаммага қарши чиқиб, шер бўлишни бошладим. Бу икки киши, икки боласини катта қилиб, юрганини, кулганини ва ўйнаганини кўриб, билиб йўқотганидан сўнг, қандай яшашади экан? Нафасим қисди. Улар олдида йиғлаб, уларни хавотирга солгим келмади. Касалхонадан чиқиб, уйга кетишдан аввал қизлар билан учрашдик.
Улар ҳам мен ва Низом учун хурсанд бўлишиб, атрофимда парвона бўлишди. Боланинг буржи, феъл-атвори, ранги ва жинси хуллас исмигача тутинган холалари санаб чиқишди. Телефоним овози очиқ эмас эди. Аммо кун тугай деб қолди, лекин Низомдан бир хабар йўқ. Мени ва боламни исташмаган ерда, менга нима гап бор деб ойимникида қоладиган бўлдим.
Бундан эримнинг хабари йўқ, агар ҳолимни сўраб қўнғироқ қилса, ёки керак бўлсам...бўлсак қаерда топишни билар эди. Уйга бориб кеча Низом берган рақамга кеч бўлмай қўнғироқ қилдим. Гўшакни кичкина бола кўтарди. Бувиси намоз ўқиётганини бир оз туриб, ўзи қўнғироқ қилишини айтди.
Дадамнинг бугунги ўғил бўлсин деган гапи, менга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Ота -онамнинг соғлиғи йўқ. Мендан бошқа акам ва укамнинг ҳаққини сўрайдиган ҳам йўқ. Мени қандай ойдинлик кутмаса-да, буни билишим ва керак бўлса чора кўришим лозим эди. Ўзимга енгил егулик тайёрлаб еб олдим. Энди оч қолиб бепарволик қиладиган ҳаётим йўқ. Масъулиятини тушуниб фойдали нарсалар еб ичишимиз зарур. Таниш рақамдан қўнғироқ келгач, гўшакни кўтардим салом алик фаслидан сўнг ўзимни таништирдим.
“Мени топишингизни кутган эдим. Хўжайиним раҳматлининг бир васияти бор эди. Ҳар замонда тушимга кириб менга қараб турадилар, худди васиятини эслатгандек” ,-деди овозидан йиғлагани билиниб.
“Мен ҳам шунинг учун сизга қўнғироқ қиляпман. Ирода опа сизнинг манзилингизни билмагани учун хўжайинимга илтимос қилган эдим, топиб берди”
“Ирода боласини нима қилди?”
“Турмуш ўртоғим, укасига ҳужжат қилиб берди. Чет элга кетишган бўлишса керак “ ,-дедим.
“Сиз? Сиз Адолатга келин бўлдингизми? Қандай қилиб?” ,-деб ҳайрат билан сўради. Адолатнинг кибрли шахсиятини билган ҳар ким, мендек оддий оила қизини қандай келин қилганига ҳайрон қолиши табиий ҳол.
“Хўжайиним билан бир -биримизни ёқтириб қолдик, катталар мажбур кўнишди “ ,-дедим биринчи марта гаплашиб турган аёлимга, эримдан хафа бўлсам-да сиримизни айтмадим.
“Қизим, мен билмабман бахтли бўлинглар “ ,-деди овози маъюс чиқиб.
“Раҳмат, Ирода опа сиздан акам ва укамнинг фожиаси ҳақида сўрашим кераклигини айтганди” Бироз жим туриб кейин жавоб берди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar @A_lixan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔴 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔 𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡 𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜 𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱
⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭 𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓
🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 🔻