Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🎀🎀🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🎀🎀
🦢🐰 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🐰🦢
❤️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ❤️
🔢🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🔢
💕 𝗔𝗭𝗜𝗭 𝗕𝗢𝗟𝗔𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 🦄
𝙱𝚊𝚛𝚌𝚑𝚊 𝚝𝚞𝚛𝚍𝚊𝚐𝚒💖
𝗘𝗡𝗚 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜🦋🦋
𝙾'𝚢𝚒𝚗𝚌𝚑𝚘𝚚𝚕𝚊𝚛𝚗𝚒 𝚏𝚊𝚚𝚊𝚝𝚐𝚒𝚗𝚊 𝚋𝚒𝚣𝚗𝚒𝚗𝚐 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔𝗡 𝚑𝚊𝚛𝚒𝚍 𝚚𝚒𝚕𝚒𝚗𝚐⭐️🦄
🎀𝕍𝔼𝕃𝕆𝕊𝕀ℙ𝔼𝔻𝕃𝔸ℝ🚲
🎀𝕆𝕊ℍ𝕏𝕆ℕ𝔸 ℕ𝔸𝔹𝕆ℝ𝕃𝔸ℝ𝕀🛍
🎀𝔼𝕂𝔼𝕂𝕋ℝ𝕆ℕ 𝕄𝔸𝕊ℍ𝕀ℕ𝔸𝕃𝔸ℝ🚘
🎀𝕋𝕌ℝ𝕃𝕀 𝕏𝕀𝕃 ℚ𝕆𝔾'𝕀ℝℂℍ𝕆ℚ𝕃𝔸ℝ🧸
🥰𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸𝙽𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰𝙽 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 𝙽𝙰𝚁𝚇𝙻𝙰𝚁𝙳𝙰 𝚇𝙰𝚁𝙸𝙳 𝚀𝙸𝙻𝙸𝙽𝙶🧸🐇
🙂𝗫𝗔 𝗬𝗔𝗡𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗗𝗢'𝗞𝗢𝗡𝗗𝗔𝗡 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗦𝗛 𝗜𝗠𝗞𝗢𝗡𝗜𝗬𝗔𝗧𝗜 𝗛𝗔𝗠 𝗕𝗢𝗥🔝
/channel/+sJFwubaFuJ81ZTZi
/channel/+sJFwubaFuJ81ZTZi
/channel/+sJFwubaFuJ81ZTZi
#ID108
#DIQQAT #XAVF
Бўғимлардаги оғриқ – бу оддий чарчоқдан эмас!
❗️Бу бўғимлар емирилиши бошланганининг белгисидир. Агар вақтида даволанмаса — ногиронликкача олиб келиши мумкин.
Дарҳол ҳаволани очинг ва бўғимларингиз саломатлигини сақлаб қолинг:
👇👇👇
📝ИШҚНИНГ ИЛИҚ ТАФТИ
Кутубхона иккинчи уйи эди унинг. Бу ернинг ўз тафти бор, илиқ тафти… Баъзан кун ўтганини ҳам сезмай ўтираверади. Ёнидаги стулни ҳам “банд” этган. Тушдан сўнг бу ерда ўқувчилар кўпаяди. Жой етишмайди мўъжазгина бу кутубхонада. Аммо шунда ҳам ҳеч ким унинг ёнига ўтирмайди. Қандайдир… жирканиш бор бунинг ортида. Одамлар ўзини сал тортади уни кўриб. Чунки… нозиккина, оппоқ бармоқлари иштиёқ билан китоб варақлаётган бу қизнинг юзи қўрқинчли даражада куйган. Илгариги инжа, олча лаблар бугун қорамтир тусда, камон қошлар найза киприкларнинг эса ҳатто изи ҳам йўқ. Куйган юзда фақатгина чарос кўзлар чарақлаб туради, холос…
Ҳар гал бу ерга келганимда биринчи бўлиб уни излардим. Топгач негадир тин олардим-да, китоб ўқишга тутинардим. Зериккан пайтларим эса уни кузатардим…
Чарос кўзли қизнинг қўлида қалин китоб. Синчиклаб қарайман: «Телба», Достоевский.
Деярли тугаллаб қопти. Бу қиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ботинида нима зоҳир, қалби
не деб уради… ким деб? Номаълум. Фақат кутубхоначи аёлгина унга яхши муомалада
бўлади. Сўраган китобини бенавбат топиб берар, унинг жойини келгунича асрарди.
Кутубхонанинг илиқ тафти бор эди. Чарос кўзли қиз келибдики, илиқ тафти бор…
Бир кун у келмади. Эртасига ҳам… Бўш ўрни бир ҳафтача қаровсиз қолди. Сўнг янги аъзолар эгаллади. Баъзан уни эслаб қолишарди.
– Ҳалиги куйган қиз кўринмай қолди-я?
– Эҳтимол оқ отда шаҳзодаси келиб олиб кетгандир?
– Ким билади, ким билади…
Жавондаги муштоқ китобларгина хўрсинади… улар билади-да, қизнинг юрак сирларини. Вақт ўтиб чарос кўзли қиз, куйган қиз, бебахт қиз номи унутилди. Балки мен ҳам унутардим. Токи жавондан «Телба»ни топмагунимча. Уни қўлимга олишим билан ичидан бир нима ерга тап этиб тушди. Кундалик. Бежиримгина. Варақладим, турли саналар ва битиклар… Орасида бир сурат: юзидан илиқ тафт уфуриб турган баҳордай нафис қиз. Бениҳоя гўзал – содда ва самимий гўзал. Кўзлари таниш … чарос ва чақноқ кўзлари. Сурат орқасида чиройли ҳуснихат: «2008 йил. Баҳор. Бегзод акамга эсдалик учун». Битикларга кўз ташлайман – деярли беш йиллик умр хотиралари. Кундалик
охирида эса мактуб.
«Қадрли Бегзод ака! Бу дард мени кундан-кун ўз домига тортмоқда. Кўзларимни бир
лаҳзага юмсам ҳам ўша воқеа гавдаланаверади. Жон-жаҳди билан юзимга ташланаётган
олов… Мана, неча ойки сизнинг мактубларингизни жавобсиз қолдирмоқдаман. Нима ҳам дердим, Бегзод ака? Навбатчилик куним касалхонада ёнғин чиқди. Биласиз, болалар шифохонаси, ёрдам келгунча беморларни ташқарига олиб чиқишга шошилдик. Битта палата тўрт томондан оловга беланган экан, ичида 4 яшар болакай… Оташ қаърига кирганим эсимда. Қолганини билмайман – ёнаётган дераза рахи юзимга тушганмиш,
эшитишимча. Энг муҳими… болакайни асраб қололдим. Бир ой касалхонада даволандим.
Энди мен… сиз суйган Чарос эмасман. Бу сўзларни сизга ёзолмадим. Буни битишга
менинг қўлларим, ўқишга эса сизнинг кўзларингиз чидамас эди. Ишдан кетдим, ўша
воқеани такрор-такрор эслашни истамасдим. Кунларим кутубхонада ўтаяпти. Мени малолсиз қабул қиладиган макон ҳам шугина энди. Яқинда сиз ҳарбий хизматдан қайтасиз. Биламан, келибоқ мени излайсиз. Бироқ кўришмасликка аҳд қилдим. Энди сизга муносиб
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
154-қисм
Мен ҳали дунёга келмаган болам учун ҳаммага қарши чиқиб, шер бўлишни бошладим. Бу икки киши, икки боласини катта қилиб, юрганини, кулганини ва ўйнаганини кўриб, билиб йўқотганидан сўнг, қандай яшашади экан? Нафасим қисди. Улар олдида йиғлаб, уларни хавотирга солгим келмади. Касалхонадан чиқиб, уйга кетишдан аввал қизлар билан учрашдик.
Улар ҳам мен ва Низом учун хурсанд бўлишиб, атрофимда парвона бўлишди. Боланинг буржи, феъл-атвори, ранги ва жинси хуллас исмигача тутинган холалари санаб чиқишди. Телефоним овози очиқ эмас эди. Аммо кун тугай деб қолди, лекин Низомдан бир хабар йўқ. Мени ва боламни исташмаган ерда, менга нима гап бор деб ойимникида қоладиган бўлдим.
Бундан эримнинг хабари йўқ, агар ҳолимни сўраб қўнғироқ қилса, ёки керак бўлсам...бўлсак қаерда топишни билар эди. Уйга бориб кеча Низом берган рақамга кеч бўлмай қўнғироқ қилдим. Гўшакни кичкина бола кўтарди. Бувиси намоз ўқиётганини бир оз туриб, ўзи қўнғироқ қилишини айтди.
Дадамнинг бугунги ўғил бўлсин деган гапи, менга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Ота -онамнинг соғлиғи йўқ. Мендан бошқа акам ва укамнинг ҳаққини сўрайдиган ҳам йўқ. Мени қандай ойдинлик кутмаса-да, буни билишим ва керак бўлса чора кўришим лозим эди. Ўзимга енгил егулик тайёрлаб еб олдим. Энди оч қолиб бепарволик қиладиган ҳаётим йўқ. Масъулиятини тушуниб фойдали нарсалар еб ичишимиз зарур. Таниш рақамдан қўнғироқ келгач, гўшакни кўтардим салом алик фаслидан сўнг ўзимни таништирдим.
“Мени топишингизни кутган эдим. Хўжайиним раҳматлининг бир васияти бор эди. Ҳар замонда тушимга кириб менга қараб турадилар, худди васиятини эслатгандек” ,-деди овозидан йиғлагани билиниб.
“Мен ҳам шунинг учун сизга қўнғироқ қиляпман. Ирода опа сизнинг манзилингизни билмагани учун хўжайинимга илтимос қилган эдим, топиб берди”
“Ирода боласини нима қилди?”
“Турмуш ўртоғим, укасига ҳужжат қилиб берди. Чет элга кетишган бўлишса керак “ ,-дедим.
“Сиз? Сиз Адолатга келин бўлдингизми? Қандай қилиб?” ,-деб ҳайрат билан сўради. Адолатнинг кибрли шахсиятини билган ҳар ким, мендек оддий оила қизини қандай келин қилганига ҳайрон қолиши табиий ҳол.
“Хўжайиним билан бир -биримизни ёқтириб қолдик, катталар мажбур кўнишди “ ,-дедим биринчи марта гаплашиб турган аёлимга, эримдан хафа бўлсам-да сиримизни айтмадим.
“Қизим, мен билмабман бахтли бўлинглар “ ,-деди овози маъюс чиқиб.
“Раҳмат, Ирода опа сиздан акам ва укамнинг фожиаси ҳақида сўрашим кераклигини айтганди” Бироз жим туриб кейин жавоб берди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar @A_lixan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔴 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔 𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡 𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜 𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱
⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭 𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓
🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 🔻
😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет Қилиб ҳайдаган
Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳
Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy
ТАЪСИРЛИ, ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
#ҳикоя
(3 - қисм)
Бир куни турмуш ўртоғимдан мени шифокорга кўрсатишини илтимос қилдим. Биз биргаликда малакали, кўп йиллик тажрибага эга, аёллар шифокорининг қабулига бордик. Мендан бир неча анализлар топширишимни сўради. Топширдим. Биринчи таҳлил натижалари чиқди.
Уларга кўз югуртирган доктор, тўсатдан:
- Қолган анализларни топширишингизга ҳожат йўқ, табриклайман, сиз ҳомиладорсиз! - деди.
Қувонч ёшлари ёноқларимни ювиб тушди.
Ҳомиладорлик, ёшимнинг катталиги сабаб бироз қийин кечганини айтмаганда, яхши ўтди. Бу давр ичида ҳомиламнинг жинсини билишга, қизиқмасликка ҳаракат қилдим. Чунки, Роббимнинг менга берган неъмати, албатта, хайрли бўлишига ишонардим.
Қорнимнинг ҳажми одатий ҳомиладорликдан каттароқ эди. Буни ҳам ёшимнинг катталигидан бўлса керак, деб ўйлардим.
Орадан вақт ўтиб ой куним ҳам етди. Амалиётдан кейин кўзларимни очиб қарасам, ўз ота - онам, турмуш ўртоғим, ва унинг оиласини артофимда хурсанд бўлиб ўтиришганини кўрдим.
Улардан:
- Фарзандим қандай? Саломатми? Қизми, ўғилми? - деб сўрадим.
Барчалари бир овозда:
- Ширингина ҚИЗАЛОҚ ва паҳлавондек ЎҒИЛ! - дейишди.
- Егизакларми!? - деб секин пичирларканман, хуш хабардан кўзларимга қувонч кўзёшлари қалқиб чиқди.
Хаёлимда эса, Ҳарамдаги аёл ўқиган «Ва тезда Роббинг сенга ато қилади. Ва сен рози бўлурсан!» (Зуҳо: 5 #оят) ва Ҳақ Субҳанаҳунинг «Сабр қилинг! Зотан, шак - шубҳасиз Бизнинг кўз ўнгимиздадирсиз!» (Тур: 48 #оят) деган сўзлари айланарди.
Ҳеч қачон ноумид бўлманг! «(АЛЛОҲ) Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам билур» (Анъом: 59 #оят). Шундай экан, қандай қилиб:
қалбингиз оғриғидан; кўзларингиз ёшларидан; тинмай қилинган дуо - илтижоларингиздан хабарсиз бўлсин!?
© Умму Амина таржимаси
Каналимиздан узоклашманг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ТАЪСИРЛИ, ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
#ҳикоя
(2-қисм)
У Қуръонни тадаббур, тартил ила жуда майин, чиройли тиловат қилар эди... У Аллоҳнинг:
«Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди». (Нисо: 113 оят)
оятини такрор - такрор ўқирди.
Эшитиб, кўзларимга селдек ёш қуйилиб кела бошлади. Бу аёл эътиборимни ўзига тортар, унинг гўзал тиловати мени ўзига маҳлиё қиларди.
Сўнг: «Ва тезда Роббинг сенга ато қилади ва сен рози бўлурсан» (Зуҳо: 5 #оят) оятини ўқий бошлади.
Аллоҳга қасам, бу оятни биринчи бор эшитаётгандек бўлдим. У юрагимнинг тубигача кириб борар, бутун хасратларимни аллалар, таскин топтирар, балки, барчасини қалбимдан қувиб чиқарар эди.
Умра маросимларини ўзгача шукуҳ ила адо этгач, меҳрибон ота - онам, ўз қадрдон юртимга қайтдим. Самолёт аэропортга қўнди.
Учоқдан тушарканман, Аллоҳга ўзгача таваккул, гўзал ҳаётга орзу, яқин саодатга умид билан тушдим.
Йўловчиларни кутиш залида, дугонам ва унинг турмуш ўртоғини учратдим.
Бироз суҳбатлашгандек бўлдик. Улар турмуш ўртоғининг дўстини кутиб олишга келган эканлар.
Ҳеч қанча вақт ўтмай у ҳам етиб келди.
Улар билан хайрлашиб уйим томон одимладим.
Келиб, устбошимни алмаштирдим, бироз нафас ростлаб олиш учун чўзилдим.
Ногоҳ, кутилмаганда, қўнғироқ бўлди. Бояги дугонам экан. У шоша - пиша менга, эрининг дўсти мен ҳақимда сўраганини, кўриб ёқтирганини, совчи бўлиб келмоқчилигини айтди.
Тўсатдан, даб - дурустдан айтилган бу гаплардан, юрагим қинидан чиқиб кетгудек, ҳаяжонланиб қаттиқ ура бошлади... хурсанд бўлишимни ҳам, бошқасини ҳам билмасдим...
Эртасигаёқ у йигит совчи бўлиб келди. Уйдагилар ҳам рози бўлишди.
Учрашганимиздан сўнг, бир ойга қолмай турмуш қурдик.
Юрагим орзу - умидларга, бахт - у қувончга тўлиб тошди. Чунки оилали бўлиш бахти ҳаётим остонасида турганини, Аллоҳ истаса, оналик қувончи ҳам насиб қилишини ўйлаб, жуда қувонар, Роббимга тинимсиз шукрлар айтардим.
Янги ҳаётимни вафодор аёл бўлиш, бахтли ҳаёт кечириш нияти ила бошладим. Турмуш ўртоғимда мен орзу қилган барча фазилатлар: меҳр-муҳаббат, саховат, олийжаноблик, менга ва оиламдагиларга нисбатан мурувват, ҳурмат - эҳтиром хислатлари мужассам эди.
Бироқ...
Бироқ, бизнинг турмушимизнинг ҳам ўнқир - чўнқири кўрина бошлади.
Бир неча ой ўтса ҳамки, ўзимда ҳомиладорлик аломатларини сезмадим. Тушкунликка тушиб, қаттиқ сиқилдим... Умидсизликнинг қора булутлари орзуларимни аста - секин қуршаб ола бошлади. «Бу бахт менга насиб қилмаса - чи?» деган хаёл миямга ўрнаб борарди. Чунки, ёшим ўттиз олтидан ошган эди...
Бир куни...
(давоми бор...)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
151-қисм Ҳозир айта олмасам кейин яна бундай яхши кайфиятда уни қачон топар эдим,билмайман.
“Ўтган ҳафта касалхонага бордик-ку”
“Хўш “
Юрагим қўрқувдан тез ура бошлади. Ичимдан нима бўлса-да, болага жаҳли чиқмасин деб, дуо қилишни бошладим.
“Мен шифокор айтган гапини ҳаммасини айтмадим сенга. Чунки ўзим аввал қабул қилиб олишим, керак эди “
“Касаллик чиқардими? Ишонма жоним загс пайтида ҳам бир нарсалар деди, эътибор берма. Мен сени ўзим бошқа яхши касалхонага олиб б..”
“Ҳомиладорман” ,-дедим унинг ҳаяжон билан мени даволатиш учун бошқа жойларга олиб бориши ҳақида айтган гапини тугатишга рухсат бермай.
Аввал бир неча сония жим бўлиб қолди. Юзимга қараб жиддий ёки ҳазил қилганимни ўлчаб кўрмоқчи бўлди. Кейин бир томоғини қириб олиб, сал мендан узоқлашиб гавдасини тиклади. Мен ундан бир белги, бир хурсандчилик нишонаси кутар эканман у маъносини тушунмаганим бир нигоҳ билан менга қараб турарди.
“Қандай ҳомиладор бўлишинг мумкин, бир сақландик шунча “ овози негадир паст чиқа бошлади худди биров эшитмасин дегандек.
“Билмадим, лекин ҳозир 8 ҳафталикни тўлдирган бўлиши керак”
“Билмадим нима дегани, Нафиса? Биз сен билан келишдик, кутамиз ҳаммаси жой -жойига тушгач, дедик-ку”
“Мен истаб уни ичимга солиб қўймадим. Бўлган бўлса, бўлди. Бола режасини қиладиган одам яқинлашмасдан аввал, тараддудини кўриб кейин бир ишга киришади. Сақланадиган дорини кейин ичдим. Қаердан биламан, мен ҳам 10 та туғиб, йиллаб бола қилмаслик учун чора кўриб юрибманми?” -дедим унинг аксига бор овозим билан бақириб. Кўз ёшларим эшитган гапларимнинг аламидан эди. Айбдор худди мендек муомала қилиши, дилимни оғритарди.
“Нега бақирасан? Бу уйда бир ўзимиз яшамаймиз ахир”
“Худди ўйнашдан бола қилиб қўйгандек, бошқалардан қочишингга бақиряпман “
Ўрнидан туриб хона ичида у ёқдан бу ёққа юра бошлади.
“Орамиздаги туйғу ва мақсадлар бир деб ўйлаган эдим. Битта болани бунчалик муаммо қилишингни тушуниб ета олмаяпман. Сенга керак бўлмаса, менга керак бу бола. “
“Ўз билганингдан қолмайсан, кўриниб турибди”
“Нима деганинг у?”
“Низом!!! Нима шовқин яна, нимага ит -мушук бўлаяпсанлар? Тинчлик борми сенларнинг дастидан ўзи? “-дея севимли қайнонажонимнинг овози эшитилди ташқаридан.
Эшитган одам, ҳар кун бизни жанжал қилади деб ўйлайди. Ўзи дастурлаб олган қолипига, ҳар доим мени қўйиб бу ҳолатда ит мен ювош мир -мир қилган ўғли бўлади. Чунки энг кўп менинг овозим чиқарди.
“Ҳеч нарса йўқ ойи, ухлайверинг “ ,-деди хонадан туриб онасига жавоб берар экан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
😍💖 Ajoyib Multfilimlar olami💖😍
multik sevarlar Tez kirsin👆🥰
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩
😍𝑮𝑳𝑨𝑽𝑵𝑰𝒀𝑮𝑨 𝑪𝑯𝑶𝑻𝑲𝑰 𝑹𝑨𝑺𝑴𝑳𝑨𝑹𝑵𝑰 𝑸𝑰𝑫𝑰𝑹𝒀𝑨𝑷𝑺𝑰𝒁𝑴𝑰 ???😓
😚𝑼𝑵𝑫𝑨 𝑩𝑼 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑵𝑨𝑵 𝑺𝑰𝒁 𝑼𝑪𝑯𝑼𝑵🤫
❤️🔥𝑺𝑻𝑶𝑹𝑰𝑺 𝑼𝑪𝑯𝑼𝑵 𝑯𝑬𝑪𝑯 𝑲𝑰𝑴𝑫𝑨 𝒀𝑶ʻ𝑸 𝑽𝑰𝑫𝑬𝑶𝑳𝑨𝑹 💞
❤️𝑩𝑨𝑹𝑪𝑯𝑨𝑺𝑰𝑵𝑰 𝑩𝑰𝒁𝑵𝑰𝑵𝑮 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳𝑫𝑨𝑵 𝑻𝑶𝑷𝑨𝑺𝑰𝒁❤️😀😀
/channel/+uRdJpAu-ftI5ODIy
/channel/+uRdJpAu-ftI5ODIy
/channel/+uRdJpAu-ftI5ODIy
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
#акси_дунё
150-қисм
“Яхшиман, чарчадим фақат. Ойингни тушунаман аммо улар менинг ота -онам уларга қараш мени бурчим. Бегона аёл пулини олиб ишини қилади, тўғри. Лекин меҳр ва эътибор одамни яхши қилади. Мен бировга пул бериб қўйиб, ўзим уйда ўтира олмайман. Ойингни хизматида кишилар бор. Мени икки қилган овқатим-у, уй ишимга қараб қолмаган шундай эмасми? Озроқ муҳлат сўрадим бор-йўғи, шу. Шифокорлар дадамнинг аҳволи ҳақида унча яхши гап айтишмаяпти. Унга бирор гап бўлса, қарамадим деб ўзимни кечира олмайман”
“Мен сени тушуниб турибман. Ҳеч бўлмаса, овқатларини олиб бориб кечқурун уйга кел. Бу ерда бир ўзинг қолма. Ҳатто келган машиналардан бирини сенга берамиз. Ўзингда машина бўлса, вақтинг тежалади. Фақат эҳтиёт бўлиб ҳайда. Хаёлим сенда қолмасин.”
“У машиналар жуда қиммат “
“Қиммат бўлса-чи? Сен корхона раҳбарисан бу оддий, бўлиши керак бўлган ҳолат. Айтганимдек ўзингни асраб ҳайда. “
“Мен машинани секин ҳайдайман, фақат радарлар мени қувади “ деганимда гапимга, кулиб юборди.
Касалхонага бориб келгач, яна уйимизга бордик. Қайнонам қовоғидан қорлар ёғиб гаплари яна илмоқли эди. Низомга юрагим остидаги, унинг жонидан бир парчани кўтариб юрганимни айта олмай, қийналиб кетдим. Бугун гап бошлаб айтиб кўришга аҳд қилдим.
“Сенга бир гап айтишим керак” ,-деганимда бошини телефонидан кўтариб менга қаради.
“Ҳозир бир дақиқа” -яна биров билан хабарлашишда давом этди.
Ётоқ бошидаги матодан қилинган бош қисмига ёстиғимни қўйиб, ичимда унга айтадиган гапларимни сиралай бошладим. У эса овозли хабар қисмига босиб бировга катта раҳмат ака деб, менга кулиб қаради.
“Топдим, Моҳира опанинг рақамини топдим “ -деганида бошқа бир ҳақиқат изидан қувишни ният қилганимни ва буни ҳомиладорлик юзидан унутганимни эсладим.
“Ростданми, қаерда яшар экан?”
“Уни ўзинг гаплашиб сўраб оласан. Мана сенга рақамини жўнатиб қўйдим”
Қувонганимдан бўйнига, осилиб юзидан ўпиб қўйдим
“Раҳмат катта, хурсанд бўлдим “
“Яна кимни топиб берсам, мендан узоқлашмай шундай раҳматлар айтасан?”-деб кулиб ҳам қўйди.
“Менинг бошқа раҳмат айтиш шаклим бор” ,-деб боласини айтишни ўйлаб турганимда, албатта фикри бузуқ эрим мени бошқача тушунди.
“Низом, гаплашиб олишимиз керак”
“Кейинроқ гаплашсак мен ҳозир, раҳматимни қабул қилиб олсам” ,-деди яна эркаланиб. Қанча узайиб кетса, айтишим шунча мен учун қийин бўлишини билдим.
“Низом жиддий нарса айтмоқчиман “
“Айт хотин айт! Қаритдинг мени, дардларинг билан” ,-деганида юзига жиддий айтяптими деб қараб қолдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ТИКУВЧИ ЧОЛ✂️👳♂
Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.
Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ........давоми👇👇👇
📝ТАЛАБАЛАР
Ниёз Гулноза билан айланиш баҳонасида дўконларни ҳам кўздан кечириб чиқди.
Бир дўконда чиройли, бежирим тилла сирға унинг эътиборини тортди.
- Гулноз биласанми, бир вақтлар онам мени ўқишга тайёргарлик кўришим учун ўзларининг тилла сирғаларини сотган эди. Мен агар икки ойлик стипендиямни йиғадиган бўлсам шу сирғага етарканкан. Нима дейсан?
- Яхши фикр, албатта ҳаракат қилинг.
Стипендия келган куни Ниёзнинг курсдошлари кафеда ўтирадиган бўлиб қолишди.
“Бундай вақтда четда қолиш ярамайди. Келаси икки стипендиямни албатта сақлаб қоламан”- ўзига сўз берди. Аммо кейингиси ҳам худди шамолда учгандек йўқ бўлди-қолди, Нозимдан олган қарзини берди, зарур китоб олиши керак эди, уни олди, қолгани кунлик харажатларга кетди.
- Гулноз эсингдами, ўша дўкондаги тилла сирға?
- Ҳа эсимда, олдингизми уни?
- Ололганим йўқ ҳали ҳам, ишлатиб қўйяпман пулларни.
- Ҳеч қиси йўқ, кейинги стипендияларингиздан оласиз, - совуққина жавоб берди Гулноза.
Кейинги стипендия келар маҳали Гулноза Ниёздан “дугонамни тўйи бўладиган экан, шунга менга жудаям пул зарур, илтимос Ниёз ака ёрдам бериб туринг” деб қолди. “Яхши кўрган қизга йўқ деб бўларканми ҳеч замонда?” Аммо ўзи пулсиз қолди. Кейин пул топишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлди. Қўлидаги ҳунарини ишга солиб кўрди. Иш берди. Орада уч-тўрт сўмлик бўлиб олди. Бу бемалол кейинги стипендииягача етарди.
Март стипендияси арафасида эса Гулнозани яна муаммоси чиқди. “Ниёз ака яна бир бор кўмагингиз зарур бўлиб қолди, йўқ деманг, курсдошларим билан бир чиройли кўйлак кўриб роса ҳавас қилгандим”. Ниёзни хуноби ортди. "Мен нима хаёлда-ю буни қилган ишиничи, ахир мен онамга совға олмайманми?”, аммо минг уринсада бу сафар ҳам йўқ дея олмади. Яна куни ўша ҳунаридан келадиган пулга қолди.
Орадан бир неча кун ўтди. Ниёз кутубхонада дарс қилиб ўтирганди. Гулноза келиб қолди.
- Менга яна пул зарур эди Ниёз ака, - деди ўзгача нигоҳ билан жилмайиб.
Ниёз бу сафар чидамади,
- Нима мен сенга бойваччани ўғлиманми, бир талаба бўлсам, сени кийим- кечагингу тўйларингнинг адоғи борми, яхши биласанку қанча вақтдан бери онамга сирға оламан деб йиғинолмай юрганимни?
Гулноза бу гапдан бироз ранжиган бўлсада индамади ва Ниёзга бир қутича узатди. Ниёз ҳайрон бўлиб қутичани очди, очди-ю ҳайратдан лол бўлиб қолди. Не кўз билан кўрсинки унинг ичида ўша тилла сирға турарди:
- Буни сизнинг икки ойлик стипендиянгизга олдим, пулни жамғаришга суягингиз йўқлигини аввалдан билганим учун шундай қилишга мажбур бўлдим.
- Гулноз, кечир мени, ақллигим.
Отабек Аллaёров.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Чаросингиз эмасман. Мени унутинг, изламанг. Ҳайронман, нега бу хатни ёзаяман ўзи? Ахир уни барибир сизга ҳеч қачон бермайман-ку?! Юрагингиз алам
чекмасин. Мен тоққа – холамникига кетаяпман. Қачон қайтаман, номаълум. Соғинчларим сизни омон сақласин. Бахтли бўлинг. Чарос».
Кундаликни жойига – китоб қаърига беркитдим-да, жавонга қўйдим. Мактубни эса сумкамга. Чарос келади, албатта келади…
Уни кўп кутдим. Ниҳоят кунлардан бир кун…
– Кечирасиз, опа, Чарос исмли қиз шу ерга аъзо эмасми мабодо? – кутубхоначи аёлдан синиқ товушда сўради бир йигит. Аёл унга тикилди.
– Бу ҳалиги Чаросми? Юзлари…
– Ҳа, ҳа, ўша… – йигитга жон кирди. – Чарос… у қаерда? Шу ердами?
– Йўқ, анчадан бери кўринмайди.
Йигит яна маъюс тортди.
– Уни суриштириб кутубхонага бораётганидан хабар топдим. Кутубхоналарни кезиб чикдим. Бу охиргиси эди… аммо у йўқ.
Йигит кетишга чоғланди. Мен ҳам ўрнимдан турдим. Ёнига яқинлашиб ўша мактубни тутқаздим.
– Бу сизнинг номингизга…
Кўп ўтмай Чарос келди. «Телба»дан кундалигини олиб кетди. Ёнида ўша йигит…
Чарос турмушга чиққач шу кутубхонада ишлай бошлади. Мўъжазгина бу кутубхонанинг
тафти бор эди. Илиқ тафти…
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЎЗ ДЎСТИГА ҒАССОЛ БЎЛГАН ДЎСТЛАР...
(Бўлган воқеа)
Бир синфда ўқиган 17 та синфдошнинг оралари жуда қалин эди. Борини бир-биридан аяшмасди. Барча ҳавас қилар даражада елкадош эдилар. Афсуски бир куни баҳтсиз ҳодиса туфайли, 1 кунда 17 дўстдан 2 нафари аянчли аварияда вафот этди. Пешиндан аввал бирини, сўнгра иккинчисини кафанлаб кўмишга қарор қилинди. Қайғуда қолган дўстлар сўнгги манзил ишларини ўзлари қилишмоқчи бўлиб ғассолдан дўстларини ювишга руҳсат сўрашди. Ғассол бундай оқибатдан кўзларига ёш олди ва рози бўлди. 15 дўстга хона кичиклик қилар, аммо ҳеч ким чиқиб кетишни ҳоҳламасди. Маййитни ювиш бошланганда ҳаммани ҳайратга солган ҳодиса юз берди. Бу ҳолатга гувоҳ Ғассол эса такрор-такрор ”СубҳанАллоҳ”, ”Ё Аллоҳ” дерди ҳолос. Гап шундаки...🥺👇
💙✅✅✅✅✅✅✅✅✅
✅✅✅✅✅
✅✅✅✅✅✅✅✅✅
🥇🥇🥇🥇🥇
Dasturxon sochiq pastellar optom
╔═🌿═════╗ ╔═🌿═════╗
KIRISH ❤️ KIRISH ❤️
╚═════🌿═╝ ╚═════🌿═╝
Reklama va Help xizmati: 6 yillik tajribaga ega adminka @made_Durdona
#акси_дунё
153-қисм “Бир аёл, эридан бола бўлишини хоҳласа ҳар қандай қилиб бўлса, ҳам уддалайди. Сен ёшлигингдан гапга қулоқ осмай, билганингни қилардинг. Ўйламадингми эрим айтган бўлса, бир билгани бордир шуни гапига қулоқ тутай деб, -ҳа?”
Ҳар бир сўзидан нафрат томар эди. Мен тушунмаганим бу она -ўғилнинг менинг бечора ҳали дунёга келмаган гўдагим билан нима дарди бор? Ўз қонидан бўлганга бунча нафрат ва истаксизлик қаердан?
Низомнинг яқинлашганимиздан кейинги ўзини тутиши ва гаплари бир-бир кўз ўнгимдан ўтар экан, мен жирафага гап энди етиб келди. Низом эмас, онаси хоҳламайди фарзандли бўлишимизни. Бу аёл ҳаётда, мени келини ва невараларининг онаси сифатида қабул қилмайди. Балки энг бошидан Низом онасига орамиздаги келишувни айтиб бўлган эди. Мен аҳмоқ унинг гапларига ишониб юргандирман.
Қаддимни тик тутиб, унга қарадим.
“Мен эримнинг гапига қулоқ солдим, фақат ўғлингиз ҳар доимгидек сизнинг гапингизга қулоқ солмабди, ойижон. Айб ва амал фақат менда эмас. Эътирозингиз бўлса, ўғил сизники.Энди уруғи ҳам сизники, назоратни бу сафар қаттиқроқ қўйинг, бўлгани бўлди.Мен эса касалхонага кетишим керак “ ,-деб жавобини ҳам эшитмай хонасидан чиқдим.
Ортингдан нималар деса-да, эшитмаганга олиб йўлимда давом этдим. Цирк томошасига келган Анаконда, ўз навбатини саҳна ортида кутиб турарди. Низомдан жаҳлимни чиқарсам, кунлар етмасди. Она -бола бир- бирингни гўштингни е.
Тезда кийиниб, йўлга отландим. Қорним остидаги оғриқ, хавотирга солиб қўйди. Касалхонага борганимда, албатта яхши бир гинеколог кўригига киришни режалаштириб қўйдим. “Овора қилдик сени, қизим” дадамнинг сарғайган ҳолсиз ва нимжон чиққан овози аслида қанчалик дард чекаётганини билдирар эди.
“Овораси борми, дада? Ундай ўйламанг хафа бўламан “
“Ойинг хушхабарни берди, жуда хурсанд бўлдим. Ўзингни кўп қийнаб, иш қилма. Ойинг бориб уйга, ўзи кирларни ювади”,- деди йўталиб.
Ойимга қараганимда, бечора боламнинг борлигига хурсанд бўлган уч киши бор эди шу ҳаётда. Боласининг боласига қувонганга, ота-она дейиларди, чеклов қўйиб истамаганга эмас.
“Куёв билдими қизим?” -деди ойим қизиқиб сўраб. Борган сари, ота -онамга ёлғон гапириш одат бўлиб боряпти. Шунчалар осон ёлғон тўқияпманки, баъзан уларга ўзим ҳам ишониб қоляпман.
“Ҳа, ойижон куёвингиз жуда хурсанд бўлди, кўзига ёш келди ҳатто”
“Ўғил бўлсин, ўзим олдимда катта қиламан “ ,-деди дадам.
Умиднинг текин ва беозор эканлигини яна бир эслатиб ўтар экан. Дадам ўғилларини йўқотиб уларнинг ҳасратида ёнаётганини ҳозир ҳис қилганимчалик, аввал ҳеч сезмаган эдим. Балки юрагим остида ураётган бир юрак, жон парчанинг қийматини менга сездиргандир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝 Жасур йигит
Илк баҳор. Тоғлардан эриган қор сувлари пастга шиддат билан оқиб тушарди. Наҳр кўпригининг ўртасида бўлган кичкина бир уй ичида кўприк қоровули ва унинг шаҳардан кўргани келган хотини, иккита боласи суҳбатлашиб ўтиришарди.
Шу пайт ҳар томондан:
— Қоровул, тезроқ бўл, ўзингни ва оилангни ҳалокатдан қутқаз!—деган товушлар эшитилди. Сел ва тўлқинлар кўприкдан ошиб, қоровул уйи ва атрофини емира бошлади, кўприк силкинарди. Қоровул дарров уйчасининг томига чиқиб олиб:
— Бизга ёрдам қилинг, ёрдам!— деб қичқирди. Бир қари чол:
— Уларнинг ҳалок бўлишларига озгина вақт қолди. Уйча ағанай деб турибди, нега қараб турибмиз? Бир жасур йигит борми ахир?—деб фарёд қилди. Бошқа қишлоқдан келган бир йигит қари чолнинг сўзларини эшитгач, отилиб ўртага чиқди.
Жасур йигит наҳр қирғоғидаги кичкина бир қайиқчага ўтириб, шиддат билан оқиб турган сувда кўп машаққатлар чекиб уйчанинг ёнига етиб келди. Аввал қоровулнинг икки боласини қайиқчага ўтқизиб машаққатлар билан уларни соҳилга соғ-саломат еткизди. Сўнгра яна кўп машаққат тортиб, бориб қоровул ва унинг хотинини олиб келди.
Ҳамма ҳаддан зиёд шодланиб, олижаноб, жасур йигитни олқишлаб миннатдорчилик изҳор қилдилар. Қари чол ва кампирлар кўзларидан шодлик ёшларини тўкдилар, жасур йигитга таҳсинлар ўқидилар.
Ўша ердаги мўътабар бир одам жасур йигитни мукофотламоқчи бўлиб:
— Раҳмат, олижаноб йигит, қилган одамгарчилигинг, яхши хизматинг учун, мана бу мукофотимни қабул қил,— деб унинг қўлига пул узатди.
Жасур йигит мукофотни қабул қилмай:
— Илтифотингизга раҳмат, мен мукофот олиш учун эмас, виждон амри билан, инсоний вазифамни адо этдим, буни пулга сотмайман. Менга берадиган шу пулларингизни қоровулга берсангиз, мен жуда ҳам ҳурсанд бўламан, чунки у рўзғордаги ҳамма нарсаларини бой берди, ёрдамга муҳтождир,—деб ҳамма билан хайрлашиб, ўз қишлоғига жўнади. Ҳамма у йигитга қойил қолди.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
152-қисм
“Сендан сўрайманми қачон ухлаб ухламасликни? Ана унингни овозини ўчир, бутун маҳаллага бақиргани эшитилади” ,-деб яна мени орага қўшиб заҳрини сочиб олди. Гармонларнинг таъсиридан бўлса керак, хўрлигим келиб баттар йиғлай бошладим.
Эҳтирос ва туйғу маълум муддатгача экан. Мен ўз оёғимга кишанни, ўзим урган эдим. Адолатдан марҳамат кутиш, куни келиб ўзгаришини умид қилиш қанчалик аҳмоқлик бўлса, унинг туққан боласидан яхши нарса кутиш ҳам катта хато эди.
Низом устига кийимини кийиб, эшикка чиқа бошлаганида
“Қаерга?!” деб сўрадим.
“Ётавер ишим бор “ ,-деб эшикни очганида қўлимга илинган нимаики бўлса эшикка қараб отдим ортидан. Боплаб сўкиниб ҳам қўйдим.
Одамни зуваладан чиқариб, яна Нафиса ёмон дейишни биларди булар. Ҳовлида онасининг овози яна эшитилиб ўғлини хонасига чақириб олди. Ҳамма ўз боласи билан бахтли бўлсин, деб кинояли гапириб қўйдим ўз-ўзимга. Ўрнимга ётиб, кўз ёшларимни ёстиқ билан бўлишдим.
Менинг оналикка тайёргарликдан аввал фарзандлик бурчим бор эди. Ухлаб дам олиб, эртага яна касалхонага боришим кераклигини ўйлаб уйқуга кетдим.
Тонг саҳардан Адолатнинг овозидан, хўроз хижолат бўлиб қичқирмай қолгани аниқ. Хонамни тезда юзаки йиғнаб ҳовлига чиқдим. Қаерга кетган бўлса-да, Низом бу кеча уйда ётмагани аниқ бўлди. Маҳфуза янгамга озроқ ёрдамлашиш мақсадида, ошхонага кирганимда.
“Ҳм, кун чиққунча уйқуларнинг сабаби бошқа эканда “
“Нималар деяпсиз янга?”
“Сенинг пухталигини айтяпман. Биринчи ойдан болани илдириб, олганингни қара”,- деди ҳазил баҳонада менга гап ташлаб.
“Бу қандай услуб. Ҳомиладор бўлган бўлсам, ўз эримдан бўлдим. Қонуний никоҳли эримдан” ,-дедим гапимни давоми ҳам бор эди аслида.
Эри бўла туриб бошқадан бола қилишга уринган ўзини эслатмоқчи бўлсам-да, тилимни тийдим. Чойнакка чой дамлар эканман, ёнимга келиб пичирлаб гапира бошлади.
“Сенга бир дўст маслаҳати айтайми, қайнонанг хоҳламайди неварани. Кеча кечқурун эрингга ҳам обдон ҳаққини берди. Сенга Низом айтмадими, онасининг гапини қайси ақл билан ҳомиладор бўлдинг?” -деганида бошимдан қайноқ сув тўкилгандек бўлди.
Наҳотки Низомнинг ўзини бунақа тутиши, онасининг хоҳиши билан бўлса? Ёки Маҳфуза янгамнинг яна бир иғвосими бу? Чойнакни олиб қайнонам олдига бордим. Пешонасига рўмолни қаттиқ боғлаб, қўлида қон босими ўлчайдиган ускунани ушлаб турарди. Мени кўриб кўзлари хонасидан чиқай деди.
“Ҳм, хино қўйдингми бир ерларингга?” -деди. Нима деганини тушунмадим. Янада ўзимни тутиб келинлик ўрнимни билиб гап бошладим.
“Ойжон, ойимдан ўтибди. Лекин ўғлингиз бунга унча хурсанд эмас, негадир. Сал кейинроқ режа қилган эдик, тўғри. Бироқ қўлимда эмас, бўлиб қолибди”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
😱 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН, ШУ АМАЛНИ УЧ ЖУМА ҚИЛСАНГИЗ ИНШААЛЛОҲ НИЯТИНГИЗГА ЕТАСИЗ❗️❗️❗️
#ҚИЗ_ТУҒЁТГАНЛАР_УЧУН_ТАВСИЯЛАР
👉👉👉БАТАФСИЛ 👈👈👈
😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет Қилиб ҳайдаган
Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳
Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy
ТАЪСИРЛИ, ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
#ҳикоя
(1-қисм)
«Мен одоб ахлоқи юксак, муслима, ҳусним ўзимга яраша бўлган бир қизман. Улғайиб, йиллар бирин-кетин ўтса ҳам, совчи бўлиб, қўлимни сўраб келган бўлмади. Менинг ёшим тобора ўтиб борар, мендан кичкина қизлар ҳам турмушга чиқиб, фарзандли бўла бошлашди. Шу зайл ёшим ўттиз тўртга чиқди...
Кунларнинг бирида обрўли оиладан бўлган бир йигит қўлимни сўраб келди. Хулқи гўзал, беғубор бу навқирон, мендан икки ёш катта эди. Бир - биримизга мақбул бўлдик. Қувончдан оёқларим ердан узилаёзди. Ўзимни ниҳоятда бахтиёр ҳис қилардим.
Никоҳдан ўтиш учун ҳозирлик кўра бошладик. Никоҳ шартномасини тузиш учун қаллиғим мендан паспортимни олди...
Лекин... лекин... орадан икки кун ўтар-ўтмас онаси қўнғироқ қилиб, зудлик билан учрашишимиз кераклигини айтди. Чақирган жойига етиб бордим.
У паспортимни чиқариб мендан:
- Туғилган санангиз тўғри кўрсатилганми? - деб сўради.
Мен:
- Ҳа, - дедим.
Шунда йигитнинг онаси:
- Унақада сиз, 40 га бориб қолибсиз- да? - деди.
Ҳайратдан донг қотиб:
- Ёшим 34 да! - дедим.
Онаси:
- Нима фарқи бор? Барибир 30 дан ўтгансиз, ҳали фарзанд кўрасизми, йўқми?
Мен эса невараларим бўлишини истайман! - деди.
Хуллас, ўғли билан мени тўйимизни тўхтатмагунча тинчимади, ахири бекор қилди... Менга бу воқеа жуда қаттиқ таъсир қилди. Умид нури бир лаҳзага қалбимни ёритиб, мени яна зулматлар қаърида қолдирди. Хаёлимда бир зумда, бор орзуларим нозик шиша синиқларидек, чил - парчин бўлгандек эди...
Шундай қилиб изтироб ва қайғулар гирдобида олти ой ҳам ўтди...
Гўёки осмондан ерга қулагандек эдим...
Ота-онам менинг ғам-ғуссаларимни аритиш учун мени Умрага, Аллоҳнинг байтига юборишга қарор қилдилар. Сафар тадоригини кўриб, ер юзининг энг мунаввар, муқаддас гўшаси, Ҳарамга етиб олдим...
Намозларимни ўқиб бўлиб, Аллоҳдан ишимни ўнглашини сўраб, қалбдаги жамий оғриқларимни дуо ила Роббимга юзланиб, тўкиб солдим. Шу зайлда ўтирар эканман, ниҳогим бир аёлга тушди.
У Қуръонни тадаббур, тартил ила жуда майин, чиройли тиловат қилар эди...
(давоми бор)
Каналимиздан узоклашманг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🕌Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:
Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.
Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.
Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.
Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.
Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.
Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.
Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.
Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.
Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.
Жаҳр (очиқ, ошкора) – 16 марта, алания (очиқлик, ошкоралик) – 16 марта.
Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.
Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.
Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.
Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:
Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.
Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.
Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:
Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».
Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.
Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.
Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган.
Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.
Роббим, қандай улуғ зотсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ, Ўзинг поксан!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝 Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?
Чунки Қуръон:
📖- овозимизни тартибга солади - "овозингни пасайтир" (Луқмон, 19);
📖- юришимизни тартибга солади - "ер юзида кибр-ҳаво ила юрма." (Луқмон, 18);
📖- кўз қарашларимизни тартибга солади - "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма" (Каҳф, 28);
📖- эшитишимизни тартибга солади - "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12);
📖- таомимизни тартибга солади - "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31);
📖- гап-сўзларимизни тартибга солади - "одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83);
📖- ўтиришларимизни тартибга солади - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12);
📖- нафсларимизни тартибга солади - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11);
📖- фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12);
📖- гувоҳликларимизни тартибга солади - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36);
📖- бизга авф ва кечиришни ўргатади - "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шууро, 40);
📖Қуръон ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етаклашга кафилдир.
"Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" (Раъд, 28)
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar @A_lixan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📖 ҚИММАТЛИ УЧ МАСЛАҲАТ
Овчи бир куни қуш тутиб олди.
– Мени қўйиб юбор, эвазига сенга учта қимматли маслаҳат бераман, – деди қуш унга.
Қуш биринчи маслаҳатни овчининг қўлида, иккинчисини тол шохига қўнганида, учинчисини эса тепалик устида айтишга ваъда берди.
Овчи рози бўлди ва биринчи маслаҳати нималигини сўради.
– Агар бирор нарсани қаттиқ ардоқласанг-у, йўқотиб қўйсанг, унинг учун афсусланма!
Овчи қўйиб юборган қуш учиб бориб толнинг шохига қўнди ва иккинчи маслаҳатини айтди:
– Ақлга тўғри келмайдиган, исботи бўлмаган гапларга ҳеч қачон ишонма!
Кейин қуш тепалик томон учди ва ўша ердан туриб қичқирди:
– Эҳ омадсиз одам! Мен иккита катта-катта олмосни ютиб юборгандим. Агар мени ўлдирганингда, уларга эга чиқардинг.
Овчи аламидан бошини чангаллаб анча турди.
– Ҳеч бўлмаса, менга учинчи маслаҳатингни айтиб кет, – деди бир оз ўзига келиб.
– Қанақа нодон одамсан, – чирқиради қуш, – биринчи ва иккинчи маслаҳатимни ҳатто ўйлаб ҳам кўрмай, учинчисини сўраяпсан. Мен сенга қўлингдан кетганига ачинмаслик ва ақлга тўғри келмайдиган гапга ишонмаслик кераклигини айтдим. Сен эса ёлғон гапга ишониб, айрилиб қолган нарсангга ачиндинг. Ўзинг ўйла, кичкина қуш қандай қилиб олмосни ютиб юбориши мумкин?!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ДАҲРИЙГА ТАЪЗИЯ
Бир атеистнинг отаси вафот қилибди. Унинг бир мусулмон дўсти бор экан. Ўша дўсти таъзия билдириб, шундай хат ёзибди:
«Отангни табиат берган эди, табиатнинг ўзи қайтариб олди. Табиатда ҳамма нарса ўз-ўзидан юз беради. Ўликнинг ҳам, тирикнинг ҳам қиймати йўқ. Машҳур атеист Стивен айтганидек, «Биз кимёвий чириндидан бошқа нарса эмасмиз, йўқ бўлиб кетишимиз муқаррар. Ҳаммамиз бир кун ҳалок бўлиш учун пайдо бўлган мавжудотлармиз. Йўқликдан келдик, йўқликка қайтамиз...»
Энг кучли, энг салоҳиятли турларгина яшаб қолади. Ҳаёт учун курашда енгилган турлар эса аста-секин йўқолиб бораверади. Отанг ҳам ожиз тур экан, табиий танланиш туфайли қадимги одамлардек вафот қилибди...
Табиат ажрингни кўпайтирсин, қилган амалларингдан миннатдор бўлсин...
Чарльз Дарвиннинг «Турларнинг пайдо бўлиши» китобидан бир-икки саҳифа ўқиб, отангга бағишлаб қўярсан.
Жамолиддин Муҳаммаджон
Ғаройиб таъзия...
Дарҳақиқат, динимизда ҳар бир кўнгил Аллохнинг назаргохидир дейилган. Бу биродаримиз хурмат ва одоб чегарасини сақлаган холда дахрийга таъзия билдириб, кўнгил сўрабдилар... яъни қуронни ўз ҳулқида намоён қилибдилар... Ажойиб ибрат...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга
📚 Ibratli Hikoyalar 📚