ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31855

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ҚИЗ ҚАДРИ
(жуда ибратли ва таъсирли)

Мактабларнинг бирида жуда гўзал муаллима бор эди. Жуда латофатли бўлса-да, ҳануз турмушга чиқмаган, балки умуман оила қуриш нияти ҳам йўқдек эди. Ҳамкасблари ундан: “Нима учун турмушга чиқмагансиз? Ахир жуда гўзал қизсиз?” – деб сўрашди.
У эса шундай деди: “Бир аёлнинг бешта қизи бўлиб, олтиничисига ҳомиладор эди. Эри унга: “Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, уни ўз қўлларим билан уйдан чиқариб ташлайман”, – деб таҳдид қиларди. Бахтга қарши аёл олтинчи қизини дунёга келтирди. Эри ҳам сўзининг устидан чиқиб, олтинчи қизни қўлига олиб, Хуфтон намозидан кейин масжид остонасида қолдирди. Бомдод намозидан аввал келиб қараса, чақалоқ қўйиб кетган жойида турибди, уни ҳеч ким олиб кетмабди. Ноилож ота қизни уйига қайтариб келди ва кечгача онаси олдида қолдирди. Хуфтон намозидан кейин чақалоқни яна масжид эшиги олдида қолдириб кетди. Бомдод вақтида яна қизини қайтариб олиб келди. Бу ҳол етти кун давом этди. Онаизор эса етти кун тинимсиз қизи учун Қуръон ўқиб, дуо қилиб ўтирарди. Ота ўз ишидан ўзи зерикиб қизни уйда қолдиришга қарор қилди. Бундан она жуда хурсанд бўлди. Озгина муддат ўтиб она яна ҳомиладор бўлди. Бу сафар ўғил! Лекин катта қиз фарзанд тўсатдан вафот этди. Она иккинчи ўғилни дунёга келтирди. Аммо иккинчи қиз вафот этди. Шу зайл ҳар сафар ўғил туғилса, битта қиз дунёдан кўз юмар эди. Она беш ўғилни дунёга келтирди. Лекин бешта қизини қабрга қўйди. Фақат отаси қутилишни истаган кенжа олтинчи қизгина тирик қолди. Кейин эса онанинг ўзи бу фоний дунёни тарк этди. Ҳозир ўша қиз ҳам, укалари ҳам улғайишган. Ўша отаси халос бўлишни истаган олтинчи қиз ким эканини биласизларми? Ўша қиз менман. Отам қариб қолган. Унга қарайдиган ҳеч ким йўқ. Мен барча хизматларини қиламан, таом ҳозирлайман, хуллас нима парвариш бўлса ўзим қиламан. Турмушга чиқмаслигимнинг асосий сабаби ҳам мана шу. Бешта укам эса отамни зиёратига келиб турадилар. Қайси биридир, бир ойда бир, яна қайсиси икки ойда бир “қораси”ни кўрсатиб кетади. Отам эса менга нисбатан гўдаклигимда қилган ишларидан пушаймон бўлиб ҳар куни йиғлайдилар...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МУЛОҲАЗА_УЧУН

БЕФАРҚЛИКНИНГ ЖАЗОСИ! (ҳаётий воқеа!)

Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади. Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақирчақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди.
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...
БИР-БИРИМИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК, ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ОШИҚАЙЛИК, ДЎСТЛАР!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



137-қисм
“Менга пул керак эмас. Бу ерларда болам билан менга кун йўқ. Адолат ҳар юрган йўлимга, тош қўйиб бўлди. Қаерга борсам ё у ердан қувишади ёки у жой бировга керак бўлади. Менга фақат боламга ҳужжат қилиб беришига ёрдам керак. Болам вояга етмагани учун у билан чет элга чиқа олмаяпман. Бу ерда ташлаб кетадиган ҳеч кимим ҳам йўқ. Бор-йўғи бир ҳужжат, ёрдами керак. Бошқа ҳеч нарса эмас.”


Бу гапларидан кейин оз бўлса-да, аёлнинг самимийлигига ишондим. Агар дарди ростдан ҳам ҳужжат бўлса, унга ёрдам беришнинг иложини топиш қийин бўлмайди деб ўйлайман.

“Мен сизни эрим билан учраштирсам, сиз эвазига акам ва укамнинг қандай ўлганини айтаман дедингиз “

“Равшан ака 2 йил олдин цирроз касаллигидан вафот этди. Аммо аёли Моҳира опани топишингиз керак. Ака-укангизнинг фожиаси шунчаки бир тасодиф эмас. Мен фақат шунчасини биламан, тасодиф бўлмаганини ва у автоҳалокат айнан акангизни йўқ қилиш учун уюштирилганини, укангиз эса ёмон тасодиф туфайли у машинага чиқиб қолган. Моҳира опани қидириб топсангиз, у сизга айтиб беради. Чунки Равшан ака ўлимидан аввал жуда кўп виждон азоби билан қийналган, у туфайли зарар кўрганларни топиб кечирим сўрамоқчи бўлган аммо бунга на вақти ва кучи етган. Мен уларнинг эски уйига борган эдим. Равшан ака ўтиб кетгач, Моҳира опа қаерга кўчиб ўтганини билмайман.”

“Бу гапларингиз рост эканлигига қандай, ишонч ҳосил қилиш мумкин?”

“Сиз ёш бўлгансиз ўша пайтда тўғри, аммо шубҳа бор нарса. Ота- онангиз бу ҳолатни қандай қабул қилишган билмадим лекин сиздан биргина Моҳира опани топиб гаплашиш, ҳеч бўлмаганда шубҳаларингизни ўртадан йўқотади. Ва энг муҳими, сизга маслаҳатим эрингиз бўлса-да унга ва оиласига билдирмай иш тутинг. Адолат эри борида оз бўлса-да, назорат остида иплари тутилиб турилган эди. Энди эса эрки қўлида, ундан ҳар нарса кутиш мумкин” айтган бу сўнги жумлалари мени чуқур ўйлантириб қўйганди.

Ишониб ишонмаслик ўз қўлимда аммо Ирода деган аёл бир нарсада ҳақли кўринади. Шубҳа бор нарса ва у инсон ичига кирдими, саволлар кўпайиши ҳамда ҳаловатингиз йўқолиши турган гап. Шахсий телефон рақамимни бериб, уни кузатиб қўйдим. Ўзим эса елкамга тушган катта юк билан уйга кирдим.

Ойим нам сочларини ойнага қараб тараганини кўриб, ёнига бордим ва қўлидан тароқни олдим. Ойимнинг сочларини унга озор бермасликка ҳаракат қилиб тарай бошладим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



136-қисм Ўша кунги тадбирдан умидим катта эди.
Мақсадим халқаро миқёсдаги ишларда ҳам шу жамоа билан бирга ишлаш эди. Афсус ўша кеча мен жайрон, қайнотангиз овчи ролига ўтганидан хабарим йўқ эди. Мансабдор шахс сифатида уни танир эдим. Ҳайдовчиси оқшом якунида келиб мени бошлиғи кўрмоқчи эканлигини айтганда мен содда ақлимга ҳеч ёмонлик ўйламаган ҳолда у ҳайдовчи билан кетдим. Кетган Ирода, қайтиб эски Ирода бўлиб ҳаётига давом эта олмади“ сўзларини тугатолмай яна йиғини бошлади.
У ўз ҳаётини гапириб берар экан, ҳикоясидаги ҳайдовчи нима бўлса-да, дадам бўлмасин деб ичимдан дуо қилдим.

“Ота-онам бошимга тушганларни билишгач, мени кечиришмади. Уларнинг бошини ерга эгдим деб, ўзим ҳам улар билан алоқани уздим. Бир шаҳарда яшайман аммо йиллардан бери узоқдан, бозорга чиқишганида кўра оламан холос “

“Сизнинг айбингиз бўлмаган-ку?” -деб сўрадим гапини бўлиб

“Биринчиси мени айбим эмас эди, тўғри. Лекин ҳар гал ҳайдовчи ака келганида, у билан боришга мажбур бўлиб қолдим. Сабабни сўраманг чунки ҳар гал ҳар хил таҳдид ёки таклиф сабаб бўлган.”

“Нега устидан шикоят ёзиб бермадингиз?”

“Кимга ёзар эдим? Мансабдор шахслар раҳбарини яна қайси раҳбариятга ёзса бўларди? Равшан ака, ўша ҳайдовчи – агар дом-дараксиз йўқолиб, бирор каналда ёки ипга осилган жасадим топилишини истамасам, хайрихоҳлигим бордек ўзимни тутишим ва жонимни сақлаб қолишини айтган эди. Кейинчалик билсам, улардан қутулиш, мен ёки сиз ўйлаганчалик осон эмас экан. Ота- онамни хавф остига қўймаслик учун улардан буни яширдим. Чунки ҳақиқатни билишса, сиз айтган йўлини қилишиб шикоят қилишганда, балкида уйимизга ўт кетиб, бир фожиа туфайли бир оила йўқ бўлиб кетар эди.”

“Шунча гап орасида, нега фарзанд кўрдингиз?”

“Уни ҳам Равшан ака маслаҳат берди. Менинг аҳволимдаги қиз аёллар “муддати тугагач” оқибати яна мавҳумлик ва ўлим экан. Чунки куни келиб, оғзи очиб уларнинг ҳақиқий башарасини ҳаммага айтиб беришимиздан қўрқишарди. Агар бола туғсанг, ҳеч бўлмаса иккинчи аёл номинг бўлади деган эди, Равшан ака ўшанда. Яна жоним ширинлик қилиб, имконсиздек кўринган ишни уддалаб ўғлимга ҳомиладор бўлдим. Мен ўз жонимни ўйлаб, бошқа бир жонни қурбон қилаётганимни билмаган эдим.”

Аччиқ кўз ёшларини тўкаётган аёлга қараб, унга ишониш ёки ишонмаслик орасида қолдим. Балки гаплари ёлғон, нияти шунчаки пул ундириш бўлса-чи?

“Мендан нима истайсиз ?”

“Низомжон билан мени учраштиришингизни “

“Отаси қамоқдай жойда эканлигини биласизми? Мол-мулки ҳам мусодара қилиниб бўлинган. Сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди, ҳозир “

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳 ОДАМХӮР КЕЛИН...

Тӯй жуда ҳам даб - даба билан ӯтди. Лекин менга Келинойим ёқмади совуқроқ эди қараши гӯё. Мен тӯйдан сӯнг икки ёшли қизим билан Акамнинг уйида қолдим. Эртаси куни қарасам Қизим йӯқ ӯша куни сӯрамаган одамим қолмади кейин Қидирувга бердим орадан 15 кун ӯтди топилмади. 2 кундан сӯнг Онам ҳам тӯсатдан Ғойиб бӯлди анча Акам билан қидирдик тополмади. Шу тарзда Онам ҳам йуқолди. Бир кун соат кечаси 05:15да ер тӯлага секин мӯралаб қарасам Келинойим...😳😱😱 БУ ДАХШАТ...

ДАВОМИ
👉👇

/channel/Solixa_Ayol/37821

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



134-қисм “Ёки сенга ўхшаган олифта бўлса, кўзи тушган қизларни сочини, ўзим юламан шекилли “ ,-деганимда кулиб юборди.

“Сендан қандай қайнона чиқишини тасаввур қила олмайман. Ҳар куни уйда баланд оқим бўлиб турса керак”

Йўлни мени қайнона бўлишим-у, бечора келиннинг ғамини ўйлаган эрим, дарди билан якунлаган эдик. Асал ойи ўрнига, асал кунларни ўтказиб яна ҳаққоний ҳаётга қайтиб ўқиш иш ва рўзғор ишига шўнғиб кетдик. Ойимларнинг даволанишдан қайтиши ва Низомнинг вилоятга бориб келиши сабаб, ойимларникида қоладиган бўлдим.

“Кўзларингни ичи кулади қизим, қайнонангни йўқлиги сезилибди “,- деди ойим мендаги ўзгаришни кўриб.

“Йўқ, ойи шунчаки яхши дам олдим, уйда ёлғиз қолиб” ,-дедим.

“Маҳфуза, Меҳрига совчи келяпти йўқ деяпмиз, бир кун бизникига келинглар маслаҳат қилиб олайлик. Сўраб келганлардан бирига розилик беришимиз керак, деб қўнғироқ қилди “

“Ойи, Меҳрига муносиб деб билган совчиси чиқса, янгам ҳеч кимдан сўраб ўтирмайди, биласиз. Шунчаки сизга катталик қилиш учун қиляпти “

“Ким билсин? Дарди бедаво у хотинни”

“Дадам қаерга кетди?”

“Эски танишини кўргани, келади ҳа демай. Сен нима ичяпсан қанақа дори у?” Ойим кунлик ичадиган рақамли доримни қўлимда кўриб сўради.

“Ҳайз циклимни тўғрилаш учун “ ,-дедим яна бир бор ойимга ёлғон гапириб, чунки поликистоз овер деган ташхисим бор эди ва унга кўра ҳар ойда қон кўрмас эдим. Ойим буни никоҳ ҳужжатлари учун ўтган текширувимиздан билгани учун гапларимга ишонди.

“Яхши қилибсан қизим. Дўхтир айтгани эсингдами, бунақа ташхис билан фарзанд кўриш сал қийинроқ бўлади деганди. Адолатнинг юраги ёнган ҳозир. Бир невара у уйга қанча қувонч олиб келади. Худо хоҳласа этак -этак болаларнинг бўлади” ,-ойим беозор қилган дуолари юрагимни санчиб ўтди.
Мен шифокорларнинг айтган гапини унутган эканман. Бир тарафдан дори ичмаган биринчи кунни эслаб тинчлансам, бошқа ёндан шундоқ ҳам оз имконим бўлган аҳволни янада мураккаблаштирган эдим.
Ойим билан гаплашиб бўлгач, мен телефонда Низом билан хабарлашиш билан банд бўлдим. Ойим эса, ювиниб чиқай деб олдимдан кетган эди. Эшик жиринглади, дадам келгандир деб ўйлаб бориб очдим. Аммо эшик олдида бундан бир неча ҳафта олдин боласини олдига солиб келган ва мени Адолатнинг қаҳрига отган хотин рўпарамда турарди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шу куни опа-сингил гапдан-гап чиқиб, акамга бемаъни хархашалар қилиб, қанчалар озор берганимизни эсладик...
Ҳа, энди-энди акалар ҳам ота ўрнини босишини тушуниб етдик.
Тўйлар қилсак, албатта, акамизга биттадан тўн кийгизишни ният қилдик. Синглимникидан қайтдим. Уйга бориб, оиламиз учун тутган альбомимни варақладим. Мана, альбомдаги менинг қайсарлигимни эслатувчи ҳар хил суратлар. Яхшиямки, шу бор экан. Бўлмаса болалигимни яхшироқ эслай олмасмидим. Айниқса, акамга берган озорларимни.
Отажонимдан айрилиб қолганимдан сўнг онажонимнинг этагини тутиб юрардим. Онам қаерга борса, мени ҳам ўша ёққа судрарди. Чунки олиб бормаганларига қўймасдим. Онам бирор жойга боришини, уст-бошларини кўчалик кийим-бошга алмаштирганидан сезардим. Бир куни уйимизга қандайдир кишилар келишди.
Онамга нималардир дейишди.
Афсуски мен уларнинг гапларини эшитмай қолдим. Улар кетишгач, онам кийимларини ўзгартириб, бошларига катта оқ рўмолини ёпиниб олди.— Қаерга кетаяпсиз? Мен ҳам бораман, — дедим тумшайиб.— Айноқхўжага (қабристонимизнинг номи) бораяпман! Қоч йўлимдан! — деди онам.Кейин опамларга қиладиган ишларини тушунтириб, менга эътибор ҳам бермасдан кўчага чиқиб кетди.Мен ҳам ортидан эргашдим.— Уйга қайт, эси йўқ қиз! Мен таъзияга бораяпман! — деди онам худди мен тушунадигандек. Ўшанда “таъзия” деган гап нима эканлигини билмасдим. Шунинг учун “Менам бораман, ўша ерга” дея тўнғилладим. Онам йўловчи машинага ўтириб кетворди. Ортидан йиқилиб-суриниб югурдим, етолмадим. Кейин ўша машинани қора қилиб кетавердим. Анча йўлни босиб қўйдим. Машина ҳам кўринмай кетди. Бир пайт ортимдан ҳаллослаганича акам етиб келди. Мени алдаб-авраб зўрға йўлдан қайтарди...Акажон, бир умр сизга таъзим қиламан. Сизга етказган озорларимни жуда кеч англадим.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👶 7 ёшли болага савол беришди:
- Сенинг битта-ю битта орзуйинг нима?
- Тезроқ катта бўлиш...??

🎓 18 ёшли ўсмирга ҳам шу саволни беришди:
- Олий Таълим Юртлари (ОТМ)га ўқишга кириш...??

❤️ 29 ёшли йигитга ҳам шу савол берилди:
- Идеалимдаги қизни топиб, у билан бирга яшаш...??

😊 40 ёшли эркакка ҳам шу саволни беришди:
- Болаларимни ва умр йўлдошимни беками-кўст яшашларини...??

👰 51 ёшли кишидан ҳам сўрашди:
- Фарзандларимни эсон-омон турмушга бериш...??

💑 62 ёшли инсондан ҳам сўрашди:
- Невараларимни тўйларини кўриш...??

😢 73 ёшли кишидан сўрашган-да:
- Қанийди кичкиналимга қайтсам-да, ота-онамни яна кўрсам...??

Сизда ҳали вақт борлигида, бор нарсаларингизни қадрланг...??
Чунки орзу кўпинча армон бўлиши мумкин...??
Билол.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан. Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди.
Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. "Шундай қилсам, бу букридан қутиламан", дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибди-ю, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи , "Бу нима қилганим" деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, "эсон омон уйга қайтсин" деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: "менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг хожатим унинг хожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди". Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!"

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Арзон аёл!

-Рустамжон домланинг
"Аёлларингизни дўзахий қилиб қўйманг деган сўзини эшитиб ўйланиб қолдим.
Кечир бизни бугуннинг аёли,
БИЗ - сени мусофир юртларда сарсону-саргардон қилиб, туркларнинг тўшагига, арабларнинг ҳарамига, русларнинг подъездига, корейсларнинг никоҳига, қозоқларнинг чўлига ва дўзахнинг йўлига ташлаб қўйдик!
Биз эркаклар фарзанд дунёга келиши учун дақиқалик ва лаззатлик "меҳнат" қиламиз. Аёллар эса шу "меҳнат"ни роҳатини тўққиз ой вужудида токсикоз, варикоз ва паровоз бўлиб олиб юради. Туғиб ҳам қутулмайди бу "меҳнат"нинг маҳсули бўлган фарзанд деган эгоистдан. Сутидан, уйқусидан, соғлигидан кечиб минг бир азобларда вояга етказган ўғил-қизи, кун келиб битта танноз келинни ва нокас куёвни деб ўз онасини унутиб қўяди.
Яқинда бир қори аканинг:
-" Статитикани олиб қарасак Ўзбда аёллар донорлик қилиб хаста отаси, акаси, укаси, боласи ва эри учун ўз буйрагини биттасини беришибди, лекин минг афсуски эркакларнинг бирортаси ҳам касал аёли учун донор бўлиб буйрагини бермабди!" - деб куйиниб айтган сўзларини эшитиб, почкамни итларга ташлаб едириб юборгим келди.
Наъмунча арзонсан аёл, бунчалар қадрсизсан она, нақадар ожизсан опа-сингил, наҳотки ортиқчасан қиз фарзанд?
Онаси учун юрагини, жигарини ёки буйрагини берган бирорта фарзанд бормикан бу дунёда?
Бўлса айтинг, мен у фарзандни тавоф қилиб ҳоки-пойини ўпай! Атрофида лаббайкани айтиб етмиш марта айланай!
Рафиқасига норковая шубани Finezzaсини, Ленинградский тиллани 585 пробалик цепини, iPhone 12 Pro Maxсини, MALIBU А/Т 2,0 Turbo Faceliftини олиб берган ўғиллар, ОНАси учун ҳеч бўлмаса битта камзул, калиш ёки кўзойнак олиб берганмикин???
Вафот этиб кетган ота-онасини қабрига қабртош қўймай, уйини сарой қилиб юрганларни ўликлари кўчаларда қолиб кетса адолатдан бўлади.
Ҳатто қабристонга бориб ўз ота-онасини қабрини топа олмейдиган итлар ҳам бор!

Хондамир Юнусов

Каналимиздан узоклашманг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоя

Кексалик ҳаловатини истайсизми?

Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...

Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...

Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...

Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...

Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.

Умида АЗИЗ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



133-қисм

Низомнинг сўнги гапларигача она бўлиш ҳақида ҳеч ҳам ўйлаб кўрмаганлигимни фарқига бордим. Четдан эшитилганда ҳар қанча ғалати эшитилса-да, гапларида жон бор эди. Атрофимиз ҳар куни асабийлашиш ва муаммолар билан лиқ тўла экан, бу аҳволда фарзанд дунёга келтириб, унинг масъулиятини олиш, заҳматли иш. Низомга қараб уни тасдиқлаганимни, айтганимда пешонамдан ўпиб қўйди.

“Эртага бирга дорихонага чиқиб, сенга сақланишинг учун бирор контрацептив восита оламиз “,- деганида келажак ҳақида режа қилмасликка, ўз- ўзимга сўз берган эдим. Уч кунлик таътилда, бир марта дорихонага бориб рақамли дори олишимиздан ташқари ҳеч ҳам кўчага чиқмадик.

Дорихонадаги аёл рақамли дорини қандай ичишимни айтиб баъзи огоҳлантиришларни ҳам санаб ўтди. Бу дори баъзиларда шиш, вазн кўпайиши ёки камайиши, кўнгил айниши ҳамда қайт қилишдек ножўя таъсири бўлиши мумкинлигини, ҳамда дорини ҳар куни қолдирмай ичишни айниқса лозим кунлари 5 соатдан кечиктирмасликни тайинлади. Чунки орадаги жадвал бузилиши кутилмаган ҳомиладорликка олиб келиши мумкин экан. Низом ҳам бу гапларни мен билан бирга эшитганида, иккаламиз бир- биримизга қараб қолдик.

Чунки кеча.... лозим бўлган пайтдан бир суткага яқин вақт ўтиб бўлган эди.

Дорини олиб чиққач, Низом ҳеч нарса демай қўлини менга узатди ва машинагача қўл ушлашиб бирга юриб бордик.

“Бир мартада бўлиб қолиш эҳтимолини сўраш ёдимиздан кўтарилибди” ,-деганида нимани назарда тутганини билиб, мен ҳам хавотирга тушдим.

“Бир- икки мартадан дарров бўлиб қолмас. Одамлар йиллаб кутишади “ ,-дедим буни кўпроқ ўзимга таъкидлаш учун. Машинада турган сув шишасини олиб тезда жадвалдаги кунига қараб дорини ичиб олдим. Низом жим бўлиб, машина ҳайдар экан, ичимда тутишга қийналганим бошқа саволни бердим.

“Агар бўлиб қолса, уни хоҳламаган бўласанми?” -деганимда бурилиб менга қаради. Жавоб беришга шошилмади. Бироқ мен жавобни олгандек бўлдим. Ҳали фикр бўлган эҳтимолдан, кўзларим тўлди. Боламиз бўлишини истамаганини кўзларидан билиб турардим. Унинг ўз сабаблари бор эди албатта. Аммо бизнинг қўлимизда бўлмаган бир иш учун, боладан воз кечиш бу бошқа нарса саналарди.

“Йўқ, нега хоҳламай? Сенга ўхшаган битта лўли- мафия туғсанг ҳаётимни қолган қисмини, бошқа болаларнинг отаси билан жанжал қилиб ўтказаман “ ,-деганида юзимда табассум пайдо бўлди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл ўз руҳшуноси ёнига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтди.

- Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг.

Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди.

Қари фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлаб берди:

- Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен ортиқ ҳеч кимга табассум қилмай қўйдим. Ҳатто ҳаётимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим.

Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди, шу он мен неча ойлардан буён илк маротаба табассум қилдим.

Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга хизмат қилиш менга бахт олиб келар.

Эртасига мен ширинликлар пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим.

Ҳар куни мен бошқа инсонларга нимадир ёрдам қилишга ҳаракат қилардим.Уларга кичик бўлсада далда беролганим ўзимни хам бахтиёр қиларди.

Бугунги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга бахт бериш орқали бахтимни топдим.

Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пулга олиб бўлмайдиган бахтиёрлик неъматидан айрилганди.

Ҳаётнинг гўзаллиги сен сабаб қанча инсонларнинг бахтли бўлолганида. Чунки, Бахт яхшилик қилиш орқали кўпаядиган неъматдир.

БАХТ - СЕНИНГ НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС, СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГДА

Феруза Турғунова таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.

Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 Одамларни рози қилиш ― эришиб бўлмас мақсаддир.

•Кулган эдим, тортинмайсанми?, ― дедилар.

•Йиғлаган эдим, табассум қилмайсанми?, ― дедилар.

•Табассум қилган эдим, риёкорлик (иккиюзлик) қиляпти, ― дедилар.

•Қовоқ солган эдим, яширган нарсаси фош бўлди, ― дедилар.

•Сукут қилган эдим, тили заиф (дудуқ), ― дедилар.

•Гапирган эдим, сергап, ― дедилар.

•Ҳалимлик қилган эдим, қўрқоқ; агар қодир бўлганида, ўч оларди, ― дедилар.

•Жасурлик қилган эдим, енгилтак; агар ўйлаб иш қилганида, журъат қилмаган бўларди, ― дедилар.

•Агар "йўқ" десам, (йўлдан) четга чиқди, агар "ҳа" деб, уларга мувофиқ бўлсам, текинхўр, ― дерлар.

•Ва шуни аниқ билдимки, одамларнинг розилигин қанча истасам ҳам, маломат, мазаммат қилинишим лозим ва лобид экан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



139-қисм

“Дада, сиздан бир нарса сўрамайман дейман доим ёдимдан кўтарилади.”

“Яна калтакесак, илонинг боласими деб сўрайдиган бўлсанг ёки шунга ўхшаш саволлар бўлмаса, майли қизим”

“Ёш бола эдим дада, унақа саволларимга жавобни энди Интернетдан қулай топиб оламан. Мени анчадан бери қийнаган бошқа савол бор. “

“Ҳа ,майли сўра-чи, бўлмаса бу кеча уйқунг келмайди сени “

“Акамларнинг автоҳалокати, ҳеч сизни шубҳага солмаганми? Суриштирмаганмисизлар қандай нимага бўлди деб?”

“Бу қаердан ақлингга келди қизим?”

“Доим ақлимда дада, катта бўлганим сари ичимдаги шубҳа ва саволлар ҳам каттаряпти. Ойимдан сўрай олмадим юрагига олмасин деб, сиздан шу учун сўраяпман “

“Шубҳа қилмай бўладими қизим? Жиноий иш ҳам очилган эди. Текшириш ва сўровлар олиб борилиб, машина айбдор деб топилди ва мусодара қилинган эди ўша пайтда. У даврда икки бош ҳайдовчи бўлар эдик. Мен бошлиқни олиб юрсам, Равшан уйдагиларни болаларни, келиб -кетган меҳмонларга хизмат қиларди. Ўша куни акангга калитни ким бергани аниқ билинмади. Лекин Равшан терговда берган ифодасида, Нуриддин машина ҳайдашга қизиқарди, бир неча марта сўроқсиз калитни олиб, маҳаллада айланиб келганига гувоҳ бўлгандим. Дониёр ака, хафа бўлиб қолмасин деб айтмаган эдим. Калитлар қоровулхонада туради ва шу куни ҳам Нуриддин ҳеч кимдан сўрамай калитни олган, деб айтди. Ўғлим ўлиб кетганди, бу гапни рост ёки ёлғонлигини исбот қила олмас эди. Хуллас иш шу тариқа ёпилди.”

“Дада, сиз акамнинг бировнинг нарсасини сўрамай олганига ишонасизми?

“Қизим, ака -укангни қайтариш иложи йўқ. Ишонмаган эдим, албатта. Аммо у кунги шоҳидлар ҳам, ҳозир ҳаётда эмас. Равшан ўтиб кетди. У билан бирга ўша даврда ишлаган йигит Америкага кўчиб кетган. Нима бўлса, тақдиримизда ёзилгани учун бўлди, қизим. Сен буларни ўйлаб бошингни қотирмай қўявер.”


Нафақат ойим, дадам учун ҳам бу мавзу оғир эканлигини, дадамнинг суҳбатимиздан сўнг балконга чиқиб, нечта тамакини кулдонга сўндирганидан билса бўларди. Ойим ва дадам билан ўтказган кунларим сокин ҳузурга тўла ўтди.

Низом билан кунига 3-4 марта видео қўнғироқ орқали гаплашсак-да, тум ярмигача смслашиб чиқар эдик. Яна янги одатимиз пайдо бўлганди. Ўлгидек, иккимиз ҳам бир- биримизни қизғанишни бошладик. Орада бир неча бор шу сабаб тортишиб ҳам олиб, соатлаб гаплашмай кетдик. Уни дарди, мен ўқишга борганимда Сардор менга қарадими гап отдими?

Бошқаларга сохта никоҳимизни сездириб қўйган бўласам, менга бошқа кўз билан қараганлар бўлдими ва ҳоказо. Менинг дардим эса маълум, Меҳри.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



138-қисм “Бирор ишинг бор эдими, ташқарида?” “ Тоза ҳавода озгина юриб келдим “ ,- дедим яна ёлғон гапиришга мажбур бўлиб.

“Даданг келса, чой- пойига қара. Сув танамни ланж қилиб қўйди шекилли, уйқу босди” ,-деди ойим чарчаган кўзлари билан ойнадан менга қараб.

“Ойи, ўғилларингиз тирик бўлгани-да, ҳозир келин қилган бўлардингиз, невараларингиз бўларди” ,-дедим ойимдан қандай қилиб у мудҳиш воқеа ҳақида гап сўрашни билмай.
Ора- сирада ойимга шундай саволлар берганим учун ойим гапларимга оддий ҳол деб қарайди.

“Ўтган ўтди, қизим. Аллоҳга шак келтириб ундай бўлса, бундай бўлса деб, ўтмишдаги ярани тирнайверсанг, охири қонайди. Қани энди икки болам ҳам олдимда бўлса. Уларни изидан келганга ҳам, улардан туғилганга ҳам, жон деб кучим етгунча қарар эдим. Аммо энди фақат сен қолдинг. Неварани ҳам сен торттирасан қизим. “

“Менми?” -деб сўрадим беихтиёр. Ойимнинг невара ҳавасини билмаган эдим.

“Бу ёшдан сўнг бошқа бола туғиб, уни улғайишига кучим имконим бўлмагани учун албатта сен-да, бошқа ким бўлади? Менга қара яна ҳозирги ёшларнинг айримларига ўхшаб, ўзим учун яшайман болани 40 дан кейин туғаман деган гапларни қилиб юрма, хафа қиламан лекин “

“ Ақлим кирганда болали бўлишим маъқул эмасми? Зукко авлод қолдириш керак-ку? “

“Жинни гапларингни гапирма. Бу гапларни сенга чет элда юриб келган эринг ўргатадими? Табиатнинг ўзини қонуни бор. Нега қиз ва ўғил болалар вояга етади ва бу бир даврга тенг келади доим, биласанми? Чунки табиат бир ўспирин 13-15 ёшдан сўнг организми биологик жиҳатдан тайёр бўлишни бошлади деб, сигнал бера бошлайди. Сен Аллоҳдан яхши биласанми? Ақлли болалар фақат 40 дан кейин туғилганда, унда балоғатга етиш ёшини ҳам 40 қилиб қўярди. Товба қилдим-да, 40 дан кейин туғармиш?”

“Барибир ҳали, жуда эрта “,-дедим бир- икки ойда невара деб қисташмасин ишқилиб.

“Эрта- пертаси йўқ. Бола билан бирга ота-она ҳам улғаяди. Масъулият олишни, сабр қилишни ўрганади. Ҳеч қандай қаршиликсиз меҳр беришни билиб олади. Қаноат, ғамхўрлик, сабабсиз кечиришни, марҳаматли бўлишни бошлайди. Гапни кўпайтирма-да, дўхтир айтганини эслаб оз бўлган имконингдан фойдалан.”


Менинг ниятим акамларнинг автоҳалокати ҳақида бирор нарса билиб олиш бўлса, мавзу бошқа ёқларга бурилиб, етмагандек дакки ҳам эшитиб олдим. Ойим ором олгани кириб кетгач, ҳеч қанча ўтмай дадам келди. Унга чойни дамлаб ёнига ўтириб қучиб олдим. Келган пайтидан бери оз бўлса-да, тана вазни ортгани учун энди қўлларимга суяклар ботмас эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✅ 2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


ЯҚИНЛАРГА БИРИНЧИЛАРДАН УЛАШИБ ҚЎЙИНГ! ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛЛАР МУБОРАК БЎЛСИН.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Куёв қандай танланса, келин ҳам шундай танланади.

Исломда куёв танлаш қандай бўлса, худди шундай равишда келин танлаш керак. Баъзи бир инсонлар келинни чиройига қараб, баъзилари мол-мулкига, кейингилари насл-насабига қараб ўлчашади. Лекин инсонларнинг ичида унинг хулқи ва динига қараб танлайдиганлар ҳам бор. Мана шу охирги танлаш усули Ислом чорлаган усулдир.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аёл тўрт нарса туфайли никоҳга олинади: гўзаллиги, мол-дунёси, насл-насаби ва дини учун. Бас, диндоридан ол, қўлинг тупроққа тўлгур!» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).
Инсонлар аёл кишида мавжуд бўладиган тўрт сифат – чирой, мол, насл-насаб ва динига қараб рағбат қиладилар. Мана шу нарсаларга ҳадиси шариф далолат қиляпти.

Биринчиси чирой бўлгани учун у зикр қилинмоқда. Эркаклар аёлга қўядиган дастлабки талаб. уларга ёқадиган нарса чирой бўлса, кейингиси мол-мулк. Лекин улуғ мураббий ва комил йўлбошчи Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йигитларни хулқ ва дин, тақво соҳибасини танлашга васият насиҳат қиладилар. Чунки хулқ чиройли бўлса, у аёлга нисбатан эрининг муҳаббати давомли бўлади, дин (тақво) билан эса эрининг мол-мулки ва номусини сақлайди.
Шу маънони кейинги ҳадис ҳам таъкидлайди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ким аёлга чиройи учун уйланса, Аллоҳ унга фақат хорликни зиёда қилади. Ким унга мол-мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақат фақирликни зиёда қилади. Ва кимки аёлга, ундан фақат (кўзини ҳаромдан тўсиш ва фаржини (ҳаром ишлардан) сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб уйланса, Аллоҳ унга ва аёлга барака беради» (Ҳадисни Табароний «Алавсат»да келтирганлар).

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақво)дор бўлса, ўша афзалроқдир» (Ибн Можа ривояти).
Агар чирой ва дин жамланса, бу камолот ҳисобланади.

Дин деганда аёл фақатгина намозхон, рўзадор бўлиши ирода қилинмай, балки ирода қилинаётган нарса – аёл тақводор (Аллоҳ таолодан қўрқадиган) меҳрибон, омонатдор, Ислом одоблари билан зийнатланган, дин ҳукмларини ушлаган бўлишлиги ўзининг устида Аллоҳнинг ва эрининг ҳаққини тушуниб унга хиёнат қилмаган, молини Аллоҳ норози бўладиган равишда ишлатмасдан, эрини бахтли ва рози қиладиган аёл бўлиши керак. Шундагина турмуш қуришдаги мақсад амалга ошади.
Жон таскин ва роҳат топади, Унга қуйидаги ояти карима ишора қилади:

«Унинг оятларидан (яна бири) – У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум сураси, 21-оят).

Демак, солиҳа аёл – неъматдир ва фожира (гуноҳкор) аёл – азоб ва қийноқдир. Ва фазилатли, диндор (тақводор) аёл – жаннат ва саодат бўлса, дин ҳукмларидан қочадиган аёл эса бахтсизлик ва дўзахдир.

«Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама!» (Бақара сураси, 286-оят)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, аёл баъзан жаннат ва баъзан дўзахдир», деб айтганлар.
Ислом. уз

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



135-қисм
Дунё жирканч ва шафқатсиз бир ер эди. Унда ҳақиқатни топиш учун баъзи фидойилик қилишга мажбур эдим. Табиатдаги ваҳший ҳайвонлар ўз жонини сақлаб қолиш учун тутадиган йўллари, худди одамзод билан бир хилга ўхшайди.

Одамлар ва ҳайвонлар хавф остида бўлганида, омон қолиш учун ҳимояланиш ёки ҳужум қилишга мойил бўлади. Бу инстинкт ҳаётий заруриятларни қондиришда муҳим роль ўйнайди. Яна бир бошқа ўхшаш ери, кўпгина ҳайвонлар- тўдаларда ёки гуруҳларда яшашади. Улар ўзларининг гуруҳлари билан мулоқот қилади. Инсонлар ҳам ижтимоий мавжудотлар бўлиб, оилалар, жамоалар ва жамиятлар яратадилар.

Ҳар иккала гуруҳ ҳам тирик қолиш учун озиқ-овқат топиш, овлаш ёки етиштириш билан шуғулланади. Ҳайвонлар ўлжаларини овлайди ёки ўсимликлар билан озиқланади, инсонлар эса овқатни етиштиради ёки тайёрлайди.Одамлар ва ҳайвонлар ҳам вақт ўтиши билан муҳитга мослашиш ва яшаш учун зарур бўлган қобилиятларни ривожлантириш учун эволюциядан ўтади.Ўзларини ва ўз авлодларини ҳимоя қилиш одамлар ва ҳайвонларда умумий хусусиятдир.

Ҳайвонлар йиртқичлардан ҳимояланиш учун яшириниш ёки ҳужум қилишса, одамлар эса хавфдан ҳимоя қилиш учун турли чораларни кўради. Бу ўхшашлик биологик ва эволюцион бўлса, яна бошқа бир ўхшашлик бу хулқ- атворда бўлади. Ҳайвоний хати -ҳаракатларини қилган кишига ҳайвон номлари билан чақирсангиз ёки дашном қилсангиз, сиздан хафа бўлиб баттар ҳайвонлашади.

Бу ўхшатишларнинг акси бўлган, гуноҳ ва айб ишлашга мойил бўлмаган бошқа мавжудот бўлган фариштага ўхшатсангиз сиздан яхши одам йўқ. Аммо унутилган бир нарса борки, бизлар инсонмиз тўлиқ фаришта бўла олмаймиз лекин бу дегани ҳайвон бўлишимиз мумкин дегани ҳам эмас.

Аҳвол шундай экан ҳайвоний хулқлардан бўлган ваҳшийлик, жаҳл, бировга дабдурустдан ташланиш яхши одат эмас. Ярим соатдан бери уй олдидаги паркда ёнимда ўтирган аёл, бошидан ўтган воқеаларни йиғлаб балки, бўрттириб айтиб берарди. Биздан сал нарида итини ўйнатаётган одамни кўриб, ҳайвон ва инсон орасида фикрларим чалғиб, бориб- келди. Одам итга нима кайфиятда яқинлашса, ит ҳам худди шу шаклда жавоб қайтарарди.

“...Адолат мени йўқ қилиш учун бор кучини сарфлади, сарфлаяпти” ,-дея гапида давом этарди исмини Ирода дея таништирган аёл.

“Унинг кўзида, наздида мен унинг эрини бошини айлантириб олгандек кўринсам-да, асли ундай эмас. Олий маълумотли, зиёли оила фарзанди эдим. Турли тадбирларда ташкилотчи бўлиб ишлардим. Ота -онам менга ишонгани учун ўз билим ва иш маҳоратим билан яхши ишларда, фойдали кадр бўлишимни исташганди.Бошқа оилалар каби турмушга узатишга шошилишмади. Ёшим 30 дан ошганда, яна ўз орзулари кетидан қувган қиз сифатида, бир катта тадбирни ташкил қилганлар орасида жой олган эдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ЭТИКСИЗ ҚОЛГАН АКАМ. (ҳикоя)

Муалиф: Хонбиби Ҳиммат қизи...

Эсимни танибманки, отажонимнинг тиззасидан тушмасдан овқатланардим. Гоҳида онам мени койиб қўярди. Шунда отам
:— Анорой, мени онашимни урушма.
Бу ҳали шундай бир қиз бўлсинки, биз фахрланиб юрайлик, — дерди
.Афсуски отажонимизга камолимизни кўриш насиб этмади.
Тўрт ярим ёшимда меҳрибонимдан айрилиб қолдим.
Энди талпиниб қучадиган, мени кўтариб боғ кезадиган падарим йўқ. Гоҳида отажонимни соғинганимда онамга хархаша қилсам, Пирмамат акам мени даст кўтариб оларди.
Мен бўлса қочишга ҳаракат қилардим.
Пирмамат акам менинг кўнглимга қарайман деб, доим ишдан қайтаётганида ширинликлар, ўйинчоқлар кўтариб келарди.
Мен эса уларни улоқтирардим.
Эсимда, қиш яқинлашган пайт эди.
Акам ҳаммамизга пойафзал олиб келиш учун оёғимизни ип билан ўлчаётганди.
— Мен ҳам дўконга бораман, — деб туриб олдим.
— Ўзим кийиб оламан.
Отам шундай қиларди.
Акам онамга ялт этиб қаради.
Онам “олиб бор” дегандек имо-ишора қилди.
Шундай қилиб, акамга ўз “ҳукм”имни ўтказдим.
У фақатгина мени дўконга олиб борди.
Ўзим чиройли бир этикни танлаб, кийиб кўрдим.
Аммо унинг нархи қиммат экан.
Шунда акам менга бошқа бир этикни кўрсатиб, уни оёғимдан ечишимни талаб қилди. Мен бўлсам акамнинг ҳолатини тушунмасдан ҳар доимги хархашамни бошладим.
Хуллас, ноилож қолган акам мен учун ўша қиммат этикни харид қилди. Кейин эса бошқаларга ҳам сотиб олди.
Уйга янги этикда хурсанд бўлганимча кириб бордим.
Уйдагиларга уни роса мақтадим.
Бироқ мени деб ўша йили акамнинг ўзи этиксиз қолди.
Қишни туфлида ўтказди.
Шунда ҳам бир оғиз гина қилмади.
Пирмамат акам оилада тўнғич фарзанд бўлганлиги учун рўзғордаги барча ташвишларни онам билан бараварига ўз бўйнига олганди. Оиламизга керакли бўлган ҳамма нарсаларни онам билан маслаҳатлашиб сотиб оларди.
Биз улғайдик.
Энди қизларни узатиш ҳам акам ва онамнинг гарданида эди.
Акам бизларни ҳеч кимдан кам қилмай турмушга узатди.
Укаларини уйлантирди.
Бугун тўрт қиз ҳам оилали, фарзандлимиз.
Энди ўзимнинг болаликдаги тантиқликларимни фарзандларимда кўрсам, жаҳлим чиқади. Шунда пайтда кўз олдимга акам келади.
Уларнинг сабр-тоқатига қойил қолмасдан иложим йўқ.
Акамнинг ҳам тўртта фрзанди бор. Бири-биридан ақлли, босиқ, сабр-бардошли. Отасига ўхшаган.
Бир куни синглим Нозигулникига бордим. Тўнғич қизи Ситора аясининг бўянадиган пардоз қўтичасини маҳкам қучиб олибди.
— Қизим, сен ҳали кичкинасан. Катта бўлганингда ўзим сенга бунданам чиройлисини олиб бераман. Буни эса ҳозироқ жойига қўй, — деса ҳам қўлидагиларини бермасди.
Она-болани бироз кузатиб турдим.
— Қанақа тушунмайдиган бола бўлдинг!
Қўлингдагини қўй жойига!
Ҳей, қиз бўлмай кет!
Кимга ўхшагансан, билмадим, — деди-да, Нозигул қизининг қўлидагиларни мажбурлаб олиб қўйди.Ситора йиғлаганича аразлаб ҳовлига чиқиб кетди.Мен кулиб юбордим
.— Нозигул, сен болангдан хафа бўлма!
Ўзинг ҳам кичкиналигингда худди шундай эдинг, — дедим кулгидан ўзимни зўрға тўхтатиб.
— Эсингдами, Инобат опамнинг бўянадиган нарсаларини олволиб, “Бермайман. Бу энди меники!” деб туриб олгандинг. Опам иккаламиз зўрға қўлингдан тортиб олганмиз.
Қизинг ҳам худди болалигингни эслатди. Ўзинг бўлибди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ҚОРЛИ ОҚШОМ ТУШЛАРИ.
( Ўқинг, сизга илиндим таъсирли ва йиғлатадиган ҳикоя)

Изғирин қиш оқшоми.
Совуқга чидаб бўлмайди. Қақшатгич изғирин изиллатаяпти. Онда-сонда йўлдан ўтаётган йўловчилар палто-пўстинларининг ёқасини кўтариб олиб, тез-тез юриб кетаяпти. Биров уйига шошиляпти, бирови бориши зарур бўлган жойга ошиқаяпти, йўловчиларнинг бари кўчада мажбуриятдан юрганлар эди.
Фақат совуқни писанд қилмаётган ўйинқароқ болалар ҳар томонга чопар, қорбўрон ўйнардилар. Совуқ тун завқини шу беғубор болалар туяётгандилар. Бир бирига юмалоқланган қор отиб кулар, шодон қийқирардилар.
Лекин шу атрофда яна бир бола бор эдики, унга ўтган-кетган эътибор бермас эди. Кичкинагина қизалоқ эди у. Бошяланг, кийимлари йиртиқ-ямоқ, йўқсилгина қизча. Эшик олдида мунғайиб, оёқларини қучиб, совуқдан қалтираб, дийдираб ўтирарди. Қизалоқ устида ўтирган тош муздай совуқ эди.
Мурғак қизалоқ гўёки бир муз парчасига айланган эди.
Олдига қўйилган қути қопқоғи устига терилган гугурт қутиларига термулиб ўтирган қизалоқнинг кўзларидан совуқданми ё йиғиданми ёшлар оқарди.
Қизалоқ гугурт сотарди. Ўша куни ҳатто бир қутигина ҳам гугурт сота олмаганди. Сотиб бирор чақа пул топса, уйига кирар, онаси билан бирга бир косагина ёвғон шўрва ичарди.
Кетолмасди. Чунки кун бўйи битта ҳам гугурт сотолмаганди.
Совуқдан, аламдан титраганча, ғамгин, ингичка овозда “Гугуртлар бо-о-ор” дея бақирарди. Аммо кўчадан ўтаётганларнинг ҳеч бири бошини кўтариб унга қарамасди. Ҳеч бўлмаганда оёқчаларида шиппак бўлса эди-я. Бироз аввал кўчама кўча кезаётиб, шиддат билан келаётган автомашина олдидан югуриб ўтган эди, шиппаклари оёғидан учиб кетди. Машина ўтиб кетгач, орқасига ўгирилиб шиппакларини олмоқчи бўлди, аммо бир безори бола уларни олиб қочаётгани кўрди.
Орқасидан чақирганди, бола қочиб кетди. Гугурт сотадиган қизалоқ бир уйнинг кираверишида, қунишибгина ўтирди. Бармоқлари совуқдан қотиб қолган эди. Совуқнинг иззиллатаётган оғриқларига дош беролмади қизча. Қутилардан бирини очиб, гугурт донасини олди. Бармоқлари увишиб, гугурт чўпини аранг тутиб турарди. Қўллари титраб гугуртни деворга сийпалади. Ўт олди, ёқимли, иссиқ оташ. Шўрлик қизалоқ гугурт чўпини бир қўлидан иккинчи қўлига олиб, бармоқларини иситди. Қўли исиганди гўё ичига ҳам тафт киргандай бўлди. Худди гур-гур ёнаётган ўчоқ қаршисида тургандек тани яйради. Гугурт оловига тикилганча рўёларга берилди; Шинам бир хонада, иссиқ ўчоқли печ олдида ўтирарди. Орқасига қалин, жунли рўмол ташлаган, оёқларида пахмоқ, иссиқ шиппак кийган эди...Исиди, ҳатто терлай бошлади. Гугурт чўпи сўнарди. Унинг сўниши қизалоқнинг ширин хаёлларини ҳам тўзғитди. Қизчанинг бармоқлари яна совуқдан қотиб, жизиллаб оғрий бошлади. Яна бир гугуртни ёқди. Шу орада совуқ шамол эсди.
Гугурт чўпи сўнишидан чўчиган қизалоқ деворга ўгирилди ва бир қўли билан чақнаётган ўтни пана қилишга уринди. Оловга тикилар экан гўё қаршисидаги девор олиниб, оралиқ очилди. Ичкари кўринди. Хона кенг эди. Қордек оппоқ дастурхон ёзилган хонтахта устида ҳар хил тансиқ ноз-неъматлар иштаҳани қитиқлаб, кумуш шамдонлардан таралаётган нур хонани ёритаётганди. Қизалоқнинг кўзлари дастурхон ўртасидаги қип-қизил қовурилган товуқ гўштига тушди. Оғзининг суви оқди. Қўлларини дастурхонга узатди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЧИМИЛДИҚA КИРМAЙ
ЎЗИНИ ОСГAН КИЁВ (ТЎЛИҚ)

Қўшюраклар ёғдуси
Ўзин бешак чимилдиқ
Бўй қизларнинг орзуси
Aтлас тўшак чимилдиқ
Гўшангада ширин ҳаёллар
оғушида ўз ёрини кириб келишини кутаётган
келинчакнинг
ҳаёллларини ҳовлида кўтарилган
йиғи овози бўлиб қўйди.
Ҳовли ўртасида "Чимилдиққа ҳам киришга улгурмаган болам” – деб
фарёд тортаётган она, унинг қўлларида эса келинчак интиқлик билан кутаётган куёв боланинг жонсиз жасади ётарди. Чимилдиққа кирмай ўзини
осган куёв тўйдан уч кун олдин Жамшидни қўл телефони жиринглади
- Aлло.
- Жамшид мен Бобурман…
- Ҳозир сен хақингда ўйлаб тургандим бой бўларкансан. Тезроқ уйга кел бир иккита ишлар
бор ёрдамин керак дўст…
- Сенга айтадиган жуда муҳим
гапим бор…
- Тинчликми нима бўлди…
- Тез етиб кела оласанми…
- Қеердасан ?
- "Мерси” кафесида.
- Ҳозир бораман.
Жамшидни кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ўтирарди. - Қандай муҳим гап экан жуда шоширтирдиндинг
одамни.
- Бир ой олдин дачада дам олганимиз эсиндами?
- Ҳа эсимда. - Нигорачи?
- Кел шуларни эслатма? Бундай
ишларни ташлаганман энди. Учкундан кейин тўйим
бўлаяпти ахир.
- Ўша Нигора "СПИД” экан.
- Ҳазиллашяпсанми?
- Йўқ жиддий айтяпман. Бир ҳафтадан бери ўзимни ноҳуш ҳис қилиб юргандим. Клиникага бориб дўхтирга учрашсам анализ топширишимни айтди. Ман уни айтганларини бажардим. Aнализ
натижаларига кўра ОИТС га
чалинганим малум бўлди. Ишонгим келамади. Дохтир касалликни юқиш йўлларини
тушинтиргандан кейин эсимга
Нигора тушди. Тезда уни топтим. У ҳам анализ топширди. Тахминим тоғри чиқди манга ундан юққан экан. Нигорани ўша пайтда ўлдиргим
келди, лекин уни шундоқ ҳам
Худо уриб қўйганку ўзи. Шунинг учун "СПИД” бўлганини
билиб қийналаниб яшасин деб
тинч қўйдим. Нима бўса ҳам худодан. Бугун кечаси даволангани Германияга
учиб кетяпман.
- Нима дейишни ҳам билмайман дўстим. Худо шифо берсин.
- Яна бир гап ўша куни Нигорага тегмагандинг?
- Йўғэй! Ман одобли боламанку – бу гапдан кейин иккаласи ҳам бирданига кулиб юборишди. Бубур хурсанд эди чунки ўша
куни Жамшид Нигорага яқинлашмаган экан. Демак у
сўғлом.
- Дўстим афсус тўйинда хизмат қилиш насиб этмас экан.
- Муҳими сўглик Бобур.
- Ўгил тўйинда ёнинда туриш
насиб қилсин
- Aйтганинг кесин. Бобур билан хайрлашиб кафедан чиққан Жамшид тўғри клиника борди. Чунки у ҳам ўша куни
Нигора билан бирга бўлганди.
Уни ҳам ОИТС га чалингани маълум бўлди. Жамшид анализ
топширмасдан ҳам олдин буни
сезганди. У узоқ ўйлади. Бир ёқда тўй бир ёқда бу касаллик. Охири бир қарорга келди "Тўй
бўлади чунки хақиқатни ундан бошқа хеч ким билмайди”.
Тўй ҳам ўтди. Чимидиққа кирадиган пайт ҳам бўлди. Жамшид куёвжўрага "Мен ҳозир келаман” дедида ҳовлини
орқа томонига ўтди. Оғилхонага кириб юқоридаги устунга арқонни боғладида ўзини осди…
Сўнги дамда ўзининг бедаво
касалини Келинчакка ҳам юқишини истаганман Жамшид
уни баҳти учун ўзини осишга қарор қилганди. Aммо у адашган эди. Чимилдиққа кирмай ўзини осган Куёвнинг
бевасининг ҳаёти бахтизликнинг тупсиз жарига қулашини ўйлаган эди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Менинг дардим

ҚАДРСИЗГИНАМ

Холида бу ҳовлига келин бўлиб тушдики, қўли косов, сочи супурги келин бўлди. Аслида ўзи болалигидан қийналиб ўсмаганми, у сира меҳнат қилишдан қочмайди. Бироқ унинг кўнглини хира қилган нарса бу эмас, эрининг унга этиборсизлиги, қўрс муомаласи, ҳатто баъзида одам ўрнида кўрмаслигидир. Эри Даврон уни «ҳей, Аломат», «аҳмоқ хотин», «тасқара» деб чақираркан, бирор марта ширин сўз эшитмаган дили оғринади. Эрини сел бўлиб армонли муҳаббат ҳақида қўшиқларни тинглаб ўтиришини кўрганда эса ич-ичидан кўнгилсиз турмушига қараб хўрлиги келади, баъзан пана-паст¬қамда йиғлаб ҳам олади. Ахир бир пайтлар эри ўша сулув қиз Санамга қанчалар ошиқ бўлганини бутун қишлоқ биларди-ку. Лекин тақдир унинг ҳаётини Холида билан боғлаб қўйди. Аксига олиб худо уларни фарзанддан ҳам қисди. Ишнинг бошидан охири кўринмайдиган турмуш ташвишлари Холидани ютиб юборгандек эди. Дам сигирга, дам товуққа, дам далага, дам бозорга чопади, орада тандирга нон ёпади...
Ниҳоят у бугун эрини бошқача интиқлик билан кутди. Сочни турмаклаб, юзига упа чаплаган бўлди. Ташқарида эрининг йўталгани эшитилди, эри кўриб устидан кулишидан чўчидими, рўмолча билан лаб бўёғини артди. Эри ҳафсаласиз эшикка яқинлашди, Холиданинг янги кийган атлас кўйлагини пайқамади ҳам.
- Нега шам ёқиб ўтирибсан, светни тежашни ўрганибсанми? - деди совуққонларча хонтахтага яқинлашиб.
Бироздан сўнг Холида меҳр билан пиширган мантини паққос тушираркан деразага тикилиб қолди.
Аёл ҳануз яхши сўз илинжида умид билан ундан кўз узмай қаради.
- Ҳавонинг авзойи бузуқ, ёмғир ёғадиган. Пичанни томга ташиш керак эди. Бугун ўзи нима иш қилдинг?
Холида нима дейишни билмай қолди. Секин бўшаган идишни олгандек бўлиб, ташқарига отилди. Ичида қаттиқ исён кўтарилди. «Наҳот шунчалар бепарво бўлса?! У мени ҳеч қачон севмайди».
Бироздан сўнг дераза орқасида эрининг хуррак отгани эшитилди, аёлнинг қизиб турган юзига битта совуқ ёмғир томчиси урилгандек бўлди. У шартта ўрнидан туриб, пичан уюмига яқинлашди. Жони бўғзига тиқилганча, пичанга ёпишиб таший бошлади, бир, икки, уч, тўрт... Нимагадир кўз олди қоронғилашиб кетди...
Кўзини очганда шифохонада ётган экан, хонада тонггача мижжа қоқмай чиққан эрига кўзи тушди. Тўсатдан дераза пардасини шамолда ҳилпиради, аёл ташқарида шаррос ёмғир ёғаётганини пайқаб қолди.
- Пичан, - деди қуруқшаган лаблари билан пичирлаб.
Эри кутилмаганда аёлнинг қадоқ қўлларидан маҳкам ушлади.
- Кечир, кечир мени, қадрсизгинам! - унинг иссиқ кўз ёшлари аёлнинг кўз ёшларига қўшилиб кетди. Эшик ёнида хушхабар айтишга чоғланган ҳамшира, уларга халақит бергиси келмай кутиб турарди.
Тамара РАШИДОВА

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Кўйлаги ямоқ бола...

Ҳазрат Умар ибн Хаттобнинг (розияллоҳу анҳу) ёш ўғиллари кўчада болалар билан ўйнар эди. Боланинг кўйлагига бир неча ямоқ солинган бўлиб, тенг қурлари унинг устидан кулишди. “Отанг амирул мўминин бўлса-ю, сен шундай йиртиқ-ямоқ кийимда юрсанг”, деб камситишди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғиллари бундан жуда хафа бўлди. Отасининг ҳузурига бориб:
– Болалар кийимимдаги ямоқларни кўриб, устимдан кулишяпти, – деб бўлган воқеани сўзлаб берди.
Шунда Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғлига:
– Хазиначига бориб, хазинадан бир кийимлик мато берар экансиз, отам маошларидан олиб ўрнига қўяр эканлар, дегин, – деб тайинладилар.
Ўғил хазиначининг олдига бориб амирул мўмининнинг сўзларини айтди. Хазиначи унга:
– Aгар отангиз маош олгунларича яшаб туришларига кафолат берсалар, сиз айтган матони бераман, – деди.
Ўғил хазиначининг ҳеч нарса бермаcлигини тушунди. Оталари Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бориб, хазиначи нима деб жавоб берганини айтди. Шунда Умари Одил:
– Aгар хазиначи сен айтган матони бериб юборганида эди, мен уни шу ондаёқ ишдан бўшатган бўлар эдим, – дедилар, сўнгра ўғилларига таскин бердилар...

🍀 Мўминлар амири, мусулмонларга энг суюкли инсонлардан бири, адолати ҳануз Қалбларда Қуёш бўлиб порлаётган мўътабар зот - Умар ибн Ҳаттобнинг ўғиллари либосида ямоқ бўлса... Биз боя нимадан нолиётган эдик..?!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 ЎҒРИНИНГ ҲИММАТИ

Амакимнинг ўртоғи ҳикоя қилади:
“Бир йил аввал “Дамас”да Nokia 6300 русумли уяли телефонимни тушириб, йўқотиб қўйдим. Дарров қўнғироқ қилдим. Бир ёшроқ бола олди.
— Болам, шу телефон меники эди, қайтаргин.
— Йўқ, қайтармайман, мен уни топиб олдим.
Бола телефонни қўйди. Сўнг яна қўнғироқ қилдим. Олди.
— Болам, майли, телефон сенга қолсин-у, лекин сим картамни қайтаргин.
— Майли. Унда сиз марказдаги почта олдидаги телефон будкасига боринг. Унинг юқори қисмига сим картангингни қистириб кетаман.
Бордим. Айтганидек ўша телефон будкасининг юқори қисмига қистирибди. Янги телефонга энди сим картани солган эдимки, қўнғироқ бўлди.
—Ака, сим картангизни олдингизми?
— Олдим.
— Майли, телефон учун раҳмат, ака.
— Болам, майли, телефон сенга бўлсин-у, лекин мабодо бирон кун келиб, уни қайтаргинг келиб қолса, шу рақамни сақлаб қўйгин.
Орадан бир йил ўтди. У телефонни ёдимдан хам чиқариб юборгандим.
Бир куни нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди:
— Мен ўша — сизнинг телефонингизни ўғирлаган боламан.
— Ҳа, яхшимисан, болам.
— Ака, мен телефонингизни қайтармоқчиман. Мендан рози бўлинг. Ўшанда залолатда юрган бола эдим. Худога шукр, ёмон йўлдан қайтдим. Аллоҳ инсоф бериб, намоз ўқишни бошладим. Марказдаги фалон дўконга келсангиз, сизга телефонингизни беришади.
Айтган манзилига бордим. Бир йигит унга кимлигини ошкор қилмаслик шарти билан ушбу омонатни ташлаб кетганини айтиб, телефонимни қўлимга тутқазди…”

© Давронбек Тожиалиев

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



132-қисм
“Сен билан вақт ўтказиш, сенга туйғу боғлашни бошқача гашти бор. Боя айтганимдек, бир- биримизни жуфт сифатида яқиндан танишимиз керак, шошмасдан. Биз бироз тескари бошладик бу ишни. Аввал турмуш қурдик, энди танишмоқчи бўлиб турибмиз. Кел, ҳаммасини бошдан бошлаймиз. Энди танишиб, учрашишини бошлаганлар каби, бир -биримизга ўзимизни таништиришга имкон берайлик. Мен таниган осий, қайсар мафия-ча, Нафисанинг бошқа- кўнгли бўш, таъсирчан ўзидан аввал бошқани ўйлаган меҳрибон томонларингни, менга тирноқ ботирмай кўрсат“

Унинг гапларини бошимни кўксига қўйиб тингладим.

“Келишувимиз, нима бўлади?” -дедим мени қийнаган саволни бериб.

“Келишувнинг моддаларига ўзгартириш киргизишимиз керак бўлади. Кеча оқшом инсоний ва нафсоний ёнимиз билан ҳаракат қилдик. Бундан пушаймон эмасман. Аммо сен янада келишувимиз давом этсин, куни келиб ажралайлик десанг, ҳеч нарса дея олмайман. Сендек қизни қафасларга, қолипларга сиғмаслигингни Ригада кўрсатдинг. Агар шундай йўл тутаман десанг, сенга тўсқинлик қилмайман лекин шуни бил, сен мен учун доим бошқа бўлиб қоласан”

“Севги изҳорими бу”?

“Муҳаббат изҳор қилиш билан уни ҳис эттириш орасида фарқ бор, буни унутма.”

“Демак, сўзда эмас амалда кўрар эканман-да? “ -деган гапимни нотўғри тушди шекилли, кўзи порлаб менга қараганда, қорнига қўлим билан бир мушт қўйдим.

“Икки сония эркаланишни эплолмайсан-э”,- деди қорнини ушлаб.

“Нима бўлди, бошқача эдим? Менинг борим шу, ёқса шу ёқмаса....” катта кўча демоқчи бўлдим лекин гапимни тугатмадим. Низом билан орамда ҳеч нарса ўтмай, уни қизғанган бўлсам, энди бошқасига қараши у ёнда турсин, хаёлидан ўтказганини тушуниш мени ақлдан оздирса керак.

“Нафиса сендан бир нарсани илтимос қилиб сўрайман. Нима бўлган тақдирда ҳам менга бир иш бўлса, бирор нохуш гап эшитсанг-да айт. Мен анча вақт ўтгандан кейин бошқалардан эшитиб ёки умуман бошқа гаплар эшитиб, сени ранжитмай. Энди бирга бўлсак, маслаҳат қилишимиз керак. Бу икки- уч кунлик таътилни шу учун уюштирдим. Ишимиз кўп, пайт пойлаб турган мингта.
Кўзимизни уяй дейдиганлар билан атрофимиз ўралган. Ҳар нима бўлганда ҳам мен билан келиб гаплашишдан тортинма. Кучли қизсан, ироданг бақувват биламан, аммо ёнингда эринг бор ёлғиз эмассан. Хаёлингга келгандек йўл тутиб, муаммонг бўлса ўз бошимчалик қилиб еча олмайсан.”

“Тушундим, осон бўлмаса-да майли ҳаракат қиламан. Янги одат ва қоидаларга риоя қилишим учун вақт керак “

“Вақт иккимизга ҳам керак. Яна бир бошқа масала....Ота -она бўлишга шошмаслигимиз лозим деб ўйлайман. Дадамнинг ишлари, сенинг ўқишинг атрофимиздаги тушунмовчиликлар бироз енгиллашсин. Соғлом муҳитда фарзандли бўлайлик дейман. “

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



131-қисм
“Қара! Қара! Мана яна сен” ,-деб яна баланд овозда кулар эди.

Видеони кўришни бошлаганимиздан бери, бу хонадан фақат бир қаҳқаҳа овози эшитиларди. У ҳам бўлса, Низоминики. Мен эса қўлларимни атрофимдан ўтказиб олиб қовоқларимни уйиб видеода йиллар аввал тасвирга олинган лавҳалар ичида, сочи ўғил болалардек пасайтирилган сабаби, мактабда биринчи синфда бошимни бит босганди.

Сочим-ку, мажбурий пасайган лекин ойим ва бошқа катта аёллар қошларига ўсма қўйишиб, мени ҳам қошимга қалин қилиб қўйишганди. Эсимда, болалар ортидан югуриб қошимдаги ўсмамни ювиш ўзимни ва хизматда бўлган ойимни эсидан чиққанди. Бўйнимда кўз тегмасин деб осилган катта кўз мунчоқ, атласми, адрасми матоси билинмаган кўйлак лозим оёғимда эса резина шиппак.
Маросим вилоятда бўлгани учун деярли 90% болалар каби эди.

“Бу соч нима?” -дедим ниҳоят менга навбат етиб. Катталар даврада рақсга тушар экан, тасвирчи амаки ҳаммани бир чеккадан суратга олиб,орада бир неча ёш болаларни ҳам ўз кадрига олган эди. Низомнинг олдида шаҳарлик меҳмонларнинг ўғиллари ва сочини орқага тараб, қўли чўнтагида кўйлагининг ёқаси анча очиқ, бўйнида занжир аммо ўзи ўлгидек озғин.

“Сен модани қаердан тушунардинг, ўсмангни қара “,-деди чунки унга ёқмаган биргина ўсмам шекилли.

“Ҳаммасини тушундим, қоп -қора кийиниб сочни орқага қилиб яна занжир, нима сизлар ўзларингни кичкина мафия деб ўйлаганмисизлар?” -деб баттар кула бошладим.

“Сени ақлинг олмайди. Бригада деган сериал берарди шуни ётиб олиб кўрар эдик. Қора ранг соч турмаги ва занжир ўша сериал ва давр модаси эди”

“Сизлар бир сериални кўриб мафияга ўхшамоқчи бўлибсизлар, мени ўзим мафия эдим” ,-дедим керилиб. Низом бир деганда мени ўзига тортиб

“Сени мафия-ча, э” ,-дея бурнимни қўли билан қисиб мен билан ўчакишни бошлаганди.

“Ҳозир ҳам кам эмассан, чала мафия бўлиб одамлар билан тортишасан. Тузоқлар қурасан “ -тузоқ дегани Меҳри билан унинг машинадаги ҳолатини оммага ифшо қилганим эди. Бир амаллаб қўлидан қутулмоқчи бўлсам-да, бунга йўл қўймай, қўлини елкамдан ўтказиб олиб бошқа қўли билан бармоқларимни ўйнай бошлади.

Ҳар қанча мен билан ҳазиллашиб, талашиб тортишса-да, нимадир айтмоқчи бўлиб, айта олмаётганини сезиб турибман. Унга ичидаги дардини очишга имкон бериб, ўзи гап бошлашини кутиб турдим.

“Сен билан вақт ўтказиш, сенга туйғу боғлашни бошқача гашти бор. Боя айтганимдек, бир- биримизни жуфт сифатида яқиндан танишимиз керак, шошмасдан. Биз бироз тескари бошладик бу ишни. Аввал турмуш қурдик, энди танишмоқчи бўлиб турибмиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



130-қисм Нонушта, иккимизнинг ҳам олдидаги егуликдан кўзини узмаслиги билан сукунат ичида давом этарди. Биринчи бўлиб Низом гап бошлади.
“Қўлинг дард кўрмасин, ширин чиқибди “ ,-деди овозидан туйғусини англамасам-да, айтган раҳмати ичимни иситди.

“Ош бўлсин “ ,-дедим айни оҳангда “Бугун уйда зерикиб қолмаслик учун бирор нарса ўйлаб топсак, яхши бўларди “ ,-деди пиёладаги чойини ҳўплаб.

“Билмадим, иккаламиз тортишмасдан, охири соч- бош юлмасдан бирор иш қила олармиканмиз? “ -деганимда қаҳқаҳа отиб кулди.

“Менимча эплай оламиз “ ,-деб кўзини қисиб қўйди. Юзим қизарганини бекитиш учун ўрнимдан туриб, ўзимга бир нарса олмоқчи бўлгандек бўлдим.

“Шу пайтгача бир- биримизни таниш, қариндош ёки бир сирни бўлишган икки кишидек танир эдик. Энди эса бир жуфтлик сифатида яқиндан танишимиз лозим ва вақти келди деб ўйлайман, сен-чи?”

“Бошқа шартларда, бошқа пайт бўлса, қайрилиб ҳам қарамас эдим. Энди меники мажбурият бўлиб қолди” ,-дедим ҳеч ҳам ҳазиллашганимни билдирмай.

“Ана бўлмаса, эрталабдан бери бу уятчан Нафисахон қаердан келди? Мени безори Нафиса танишим қаерга кетди, деб ўйлаб тургандим “

“Безорими? Нима безорилик қилдим ҳали?”
“Нималар қилмаганингни санашдан бошласам, борми оҳоо “

“Туҳмат, мени бировга зарарим тегмайди. Ўз ҳолида юрган қиз бўлсам “

“Деди, ҳар куни уруш- тўполон қилиб юрган қиз”

“Болалик ҳисоб эмас. Натижада ҳар доим бола бўлиб қолмаймиз, улғайдик шундай эмасми?”

“Аммо мен сени энг кўп болалигингни эслайман. Айниқса қўшнини қизи билан жанжаллашиб ҳамма еринг тирналган, кўкарган бўлиб калтак еб келганингни” ,-деди яна кулиб

“Фақат мен эмас, у қизнинг ҳам ҳамма ери кўкарган эди. Кўзига бир мушт ургандим, ери билинди. Яна мени тирнаган қўлларини ҳам, тишлаб олган эдим” ,-деб жавоб қайтардим узоқ ўтмишни эслаб.
Ўшанда, ойимга бошқа уларнинг уйига бормасликларни айтиб, чеклов ҳам қўйган эдим.

“У майлида, бизда бир видео ёзув бор. Уйда бўлган бир маросим тасвирлардан. Шуни қўйиб бераман сенга. Ана ўшанда ҳақиқий Нафисани кўриш мумкин “

“Қайси тасвирлар экан у?”


“Сен ишингни битир. Мен унгача видео тасмани топиб, тайёр қилиб тураман “ ,деди-да дастурхонга қисқа омин айтиб ошхонадан чиқди.

Бир оз аввал жуфтлик сифатида бир- биримизни танишимиз керак деган, гапи қайта хаёлимдан ўта бошлади. Ҳақиқий жуфтлик сифатида илк нонуштамизни қилдик, энди эса бирга бир видео кўрмоқчимиз.

Ҳаяжоним худди етти маҳаллага таралиб тургандек эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 ТИЛАБ ОЛИНГАН ДАРД

Тўқсонинчи йилларда, айни баҳор чоғлари томорқаларда ишлар қизғин пайтлар. Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлардим. Ўқув йили охирлаб бораётганидан ҳаммада чарчоқ аломатлари сезиларди. Мен ҳам ҳеч бўлмаса бир ҳафта дам олиш ниятида шифокор танишимга учрадим-да, бирор касаллик баҳонасида варақа очиб беришини сўрадим. Ваҳолангки, ўзим соппа-соғ эдим. Шифокор ҳам ҳеч ким текширмайдиган касаллик деб бавосил «ташхис»и билан касаллик варақаси ёзиб берди.

Ишим битганидан хурсанд бўлиб кўчага чиқдим ва шифохона дарвозаси ёнида бир танишимни учратдим. У мотоциклида мени ҳам олиб кетадиган бўлди. Раҳмат айтиб, орқага мингашдим ва йўлни текширганимдан сўнг юриши мумкинлигини, автомашина йўқлигини айтдим. Эндигина қўзғалгандик ҳамки, орқадан катта тезликда келаётган машина мотоциклни уриб юборди. Бу ҳолат жуда тез рўй берди. Мен йўлнинг нариги томонига учиб тушдим. Ажабланарлиси, мотоцикл ҳайдовчисига, яъни танишимга ҳеч нарса қилмаганди. Менинг эса оёғим синганди. Кейин синган оёғим туфайли бир ой шифохонада ётиб қолдим. Қарангки, оёғим тузалганидан сўнг бавосил касаллигини орттирдим. Бир жойда узоқ қолганимнинг таъсири эди бу. Шу хасталик туфайли яна икки ой ишга чиқолмадим. Ишдан бироз ҳордиқ олишни ният қилгандим, ортиғи билан дам ҳам олдим ва ёлғон касалликка рози бўлгандим қимматга тушди...
Гулхумор СИДДИҚОВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel