ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Shunaqa gaplar...!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

217-қисм



Адашмоқ инсонлар учун хос нарсадир. Бироқ ўчирғичингиз, қаламингиздан аввал тугаса, энди хатоингиз кўпаяди деганидир.
Ручкада ёзган нарсаларимни устини ўчирдим. Қилган хатоларим ва адашган ерим билиниб турарди. Саҳифа булғанди.Устини босиб чизган ерларда тешик излар қолди. Янги саҳифа очдим. Ручка ўрнига оддий қалам олдим. Унда ёзиш ва қалам учидаги ўчирғичдан исталганда фойдаланиб камчиликларни беркитиш мумкин бўлди.
Ёздим ўчирдим. Чиздим қораладим.Қаламнинг ўчирғичи тугаб қолганида эса, ёзган ёзувларимга қараб қолдим. Инсон биргина янглиш ёзган сўзининг устини чизишни қанчалик истайди. Хато иш қилганларчи? Улар хатосини тузатиш учун ҳаракат қиладими ёки айбини беркитадими?

Ҳусния хола билан гаплашиб олганимга ҳафталар бўлди. Миямда бир нарса айлана бошлади. Фарҳод Турғунов ва Нафиса деган қўшни, иккаласи изларни йўқотишга улгурар эдими?
Ёки Гулбаҳор келиб ёрдам бердми?
Фирдавс-чи? Уйда эдими?
Фирдавснинг уйда бўлмаган деб ёзган жумламнинг устини ўчирдим. Чунки қўшнинг жанжал эштиши учун Чарос келишмаган инсон уйда бўлиши керак эди.

Ёки...


Б и р н е ч а о й д а н с ў н г

“Бошладикми?”

“Бошладик!”


“Менга сўз бер бу иш тугаши билан шифокорга борамиз”,-деди.

Жим турдим.

Сукутимни кўриб бошқа босим ўтказмади.


“Охирги паллагача ҳадик бор эди. Сизни имтиҳонга олишмаса, тайинловингиз чиқмаса-я, деб”


“Сизга ўхшаб битта лицензия билан адвокат бўлинадиган бўлсайди. Аллақчон бўлган бўлардим. Лекин прокурор бўлиш осонми, Холмс хоним?”,-деб жилмайди.


“Ортингизда мендек аёлингиз бўлмаганида бўлишингиз сал қийинроқ эди-ю, майли сиз айтгандек бўла қолсин”,-деб кийган формасининг ёққасини тузатдим.


“Шу иш битсин, таътилга албатта борамиз. Кўзларингдаги чарчоқни кўряпман Зумрадим. Соатлаб ишлаб келиб, уйда ҳам тинмайсан”,-деб юзларимни ҳовучлари ичига олди.

“Ишлайдиган аёл, уйда ишламайди деган гап йўқ”,-деб жилмайдим.


“Ҳаммаси яхши-да, шу ора-сира жанжал қилмасанг. Асабларинг таранг. Ичадиган дориларинг таъсир қиляпти-ми, дейман. Лекин баъзан жуда ошиб тушади”,-деб норози бўларди.

“Ичганим фолевий кислота.Сиз сал оширяпсиз”


“Гапга берилиб кеч қоламиз. Бир судда қатнашган эр –хотин сифатида тарихга кирмасак бўлгани”,-деб кулди ва эшикдан чиқиб мени кутиб турди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌨⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Aссалому алайкум. ДУШАНБА тонги муборак бўлсин.🤗

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.

❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​— Сиз... сиз мени кузатяпсизми?! — Адибанинг сабри тугади. У ўрнидан туриб, Санжарнинг юзига яқинлашди. — Нима истайсиз мендан? Пулми? Менда пул йўқ! Муҳаббатми? Сиздек одамни ҳеч ким севмайди!
​Санжар қизнинг ғазабидан завқланаётгандек эди. Унинг кўзларида илк бор илиқликка ўхшаш нимадир кўринди. Бу иштиёқ эди. Адибанинг ҳар бир қаршилиги Санжар учун янги бир жумбоқдек туюларди. У қизнинг қўрқмаслигини, юзига тик қараб гапиришини яхши кўриб қолганди.
​— Менга сенинг пулинг керак эмас, — деди Санжар овозини пастлатиб. — Менга сенинг мана шу аланганг керак. Мени руҳий хаста дединг... Балки ҳақдирсан. Чунки фақат хаста одамгина сендек оловни қўли билан ушлагиси келади.

ШЕДЕВР АСАРНИ ОКИШ УЧУН ТАЁРМИСИЗ❤️‍🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

214-қисм


“Кино бўлди охири”,-деб уни жиддий бўлишга чақирдим.


“Рост! Ғазабланган ота. Қизи ва ўғилинг бир- бирига айбловини эшитиб, охири қизини айбдор топган бўлиши мумкин ва қиххт”,-деб қўлини бўйнига қилди.


“Унда қотил ота!”,-деганимда дафтарни ёпди.


“Бўлди етади бугунга”


“Лекин ҳали...”,-деб гапиришимга рухсат бермай менга яқин келиб бўлганди.


“Ёш келинга бунчалик ишлаш мумкин эмас”,-деб кулди.


“Тўхтанг! Қайси тергов бўлимига берилади бу иш?”,-деб сўрадим.


Биз шунча меҳнат қилсак яна бировлар болта уришини истамас эдим.

“Буни ўйлаб кўрамиз.Балки кўнглимни олсанг, махсус хизмат ичидаги терговни расмийлаштиришга ёрдам берарман”,-деб кўзларимга қарди.

“Пора билан иш битадиган замонда қолдик”,-деб норозилик билдирдим.

Лекин эшитган ким?

Фикрлар чалкаш, камчиликлар кўп бўлса-да, секин –аста охирига етаётганга ўхшардик. Туни билан жиноят кунини тушларимда кўриб чиқдим. Деразадан ҳатладим, зиналарда чопдим. Аммо бир натижа йўқ. Икки қотил эҳтимоли бор ва аниқ қайси бири эканини билиш учун бизга қўшимча маълумотлар керак бўларди. Ҳайдар аканинг дафатарида яна бир неча вароғи қолганди. Кошки шунчаки “Еждневник”дафтаридаги бир неча жумла ва исмлардан ташқари, у тайёрлаган тергов хужжат нусхалари бўлса.

Аслида қўлимиздаги дафтар худди кеча оқшом Юсуф билан қоралаган ёзувларимизга ўхшарди. Ҳайдар ака шубҳаланган ва тахмин юритган фикрларни ёзиб қўйганди холос. Ёрдами тегдими тегди. Кўп нарса ойдинланди. Фақат менга кўпроқ далил ва гувоҳ керак-ки, бу жиноят ишида ҳамма нарса ер –ерига ўтирсин.
Ўзимга ёзиб олган рўйхатдан фақат бир киши қолди.У ҳам бўлса, ота билан ўйнашганига шубҳаланганимиз қўшни. У аёл ҳеч қанақасига гувоҳлик беришга кўнмаганди. Аниқроғи мендек оддий ходимга кўнмади. Юсуфга айтиб расмий идорага чақиртирса, балкида келарди.
Унгача эса келинлик вазифаларимга қайтдим.


Б и р ҳ а ф т а д а н с ў н г


“Қаердан чиқди қайта маҳаллага бориш фикри?”,-деб Юсуф кийимини киярди.

“Қўшни аёлга расмий чақирув келгунича шунчаки ўтира олмайман. У аёл ҳақида маълумот йиғишим керак. Ҳар қалай ўзи бизга, қандай ва ким билан ўйнашганини айтиб бермаса керак?”,-дегандим менга яқин келиб қўлимдан ушлади.

“Зумрадим! Нега бунчалик шошяпсан? Сен тергов- суриштирув ишларини яхши биласан. Ойлаб давом этиши мумкин.Аммо сен нега бунчалик олдинга отилаётганингни тушунмаяпман?”,-деди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Uyda o‘tirgan ayol ham ishlaydi! Kun bo‘yi nima qilding o‘zi, degan gap ortiqcha”.
Nargiza Abdullayeva qaynona-qaynota, turmush o‘rtoq va farzandlari bilan ovvora bo‘ladigan ayollar haqida gapirdi.


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

213-қисм


Жаҳли чиққан ака эса синглидан қутилган. Играмания деган касаллик бор. Узоқ вақт отишма ўйинлари ўйнаган киши, тушида ҳатто ўнгида ҳам худди биров билан отишмага киргандек юради. Биз биламизки, компьютер ўйинларида пичоқ ҳам бор”,-деб ёзувини тўхтатди.

“Менинг ақлимга сиғмаётган бошқа нарса бор. Кимни уйга биринчи келганини билмаймиз. Лекин Нодира деразадан қараганда эшик олдида яшил автомобил бўлган. Ва кўк клеткали эркакнинг дераза олдида Чарос билан кўрганини унутмайлик”,-деганимда ўйланиб қолди.


“Бу ота, қўшни аёл билан ўйнашмаганми?”,-деб сўради.


“Исботимиз йўқ. Аниқ била олмаймиз. Балки адашаётган бўлиши мумкин”,-деб унга қарадим мен ҳам.


“Менимча адашмади. Биз адашдик”,-деди жиддий туриб.


“Қаерда?”


“Биз хужжатларда соатларни, яъни Чароснинг ўқишдан келган соатини қаердан биламиз?”


“Онаси айтган соат 15:30- 16:00 келарди деб”


“Тўғри! Лекин Чарос 14:15 келган дейлик. Демак ота ҳам ўша соатларга яқин келган ва қўшнининг уйида бўлган. Қўшни аёл деразадан Чаросни кўрган, ҳатто уйига чиққунича эшитган. Бир қўшни керак бўлмаса, бир қизнинг изини нега аниқ- тиниқ кузатсин?”


“Агар уйида у қизнинг отаси бўлса, тинмай деразадан қараб ким келиб –кетганини кузатган бўлиши мумкин”


“Қўшнининг, Ҳайдар акага берган гувоҳлигида. Жанжал овозини эшитиб, эшикни тақиллатмоқчи эдим, деган гапи бор. Ҳатто адашмасам уй рақамига қўнғироқ ҳам қилдим деган”


“Ота билан бирга эшитган. Ундан сўнг ота қўшни уйидан, ўз уйига чиққан. Ва Хуршид отани кўриб қочган. Уйдаги шовқиннинг сабабини аниқлаш учун Чарос билан тортишган. Балкида калтакламоқчи бўлган. Чарос хоналар ичида қочган бўлса, дераза олдида Нодира кўрган. Унда машина қачон келди?”,-деб сўрадим.


“Машинани ё ота ҳайдаб келган. Ёки Фирдавс, лекин она эмас аниқ”


“Машина уй олдида турса, сизнингча қиз ҳадди сиғиб йигити билан уйга кира олар эдими?”,-деб сўрадим


“Мана энди ўзинга келяпсан Холмс хоним. Демак менинг юритган биринчи тахминим тўғри. Чарос уйига келганида, Хуршид билан Фирдавс уйда бўлган. Ва “бошқа”ўйин дардида бўлишган. Ота билан қиз орасидаги бинога келиш вақти, ҳеч қанча бўлмаган. Қўшни, ўйнашининг келишини билган ва деразадан қараб турган. Ҳатто мен қўшнини уй эшигини очиб юқоридан Чароснинг уйга кириб-кирмаганини кузатиб турган деб ўйлайман. Ота тезда қўшни уйига киради. Балкида вақтлари жуда оз бўлган, тезда ишга киришишган. Юқоридан шовқин эштилавергач, ота иши чала қолиб ғазабланиб юқорига чиққан”,-деди кулиб.

Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хаётда вактни
кадрлаш керак
АЁЛНИ🥰💐❤️
Эса вактида
кадрлаш шарт

   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

210-қисм


“Соат неча эди? Эслай оласизми?”,-деб бир умид сўрадим.

“Охирги дарсимиз соат 15:30 атрофида тугарди. Дарсларни 90 дақиқалигини инобатга олсангиз, соат 14 ларда лицейдан чиққан бўлади”,-деб жавоб берди.

Мунисанинг ҳар бир гапини парарел равишда ёзиб олардим. Юсуф қаҳвасини олиб ёнимга, камерага кўринмай ўтирди. Жим туриб менинг ишимни кузатарди.

“Сизга ҳеч оиласи ҳақида гапириб берган эдими?Одатда қизлар сирлашади. Балки Чарос ҳам сизга бирор нима деган бўлса?”,-деб оилавий мавзуларга киргандим.

Юсуф қўлини зўр деб ишора қилди.Унга чалғимай суҳбатдошимга қарадим.

“Чароснинг ўлими мени шунчалик гангитиб қўйган эди-ки, йиллар ўтсада у билан гаплашган гапларим ёдимда, доим хотирамда”,-деб юзи яна маюс шакл олди.

“Мен сизни бўлмай унда. Сиз давом этаверинг”,-дедим.

“Чарос у оилада бахтсиз эди. Онаси билан деярли келишмасди. Акаси билан ҳам ораси яхши эмас эди. Дадаси билан алоқаси ҳақида унча гапирмаган. Лекин онасига хиёнат хилишини билар экан. Тез-тез уйларида жанжал бўлишини ҳам айтганди. Дадаси ажрашишни истагани, аммо тоғаси доим орага кириб бунга рухсат бермаганини айтарди. Тоғаси каттароқ ишда ишлаган шекилли. Дадаси ҳайиқарди деб эслайман”

“Тушунарли! Чароснинг акасини танир эдингизми? Ака-сингл нега келишмаганинг сабабини биласизми?”,-дегандим, Юсуф чуқур нафас олди.

Фирдавсга алергияси бордек ҳаракат қиларди. Аммо мен ишимни қиляпман. Қотил ё ака, ё ота. Иккисини сўрашим одатий ҳол эмасми?

“Акаси ёмон ишлар қилиб, кўп жазо олганини билардим. Уйдагилар ҳаммасини билмайди дерди Чарос”,-деб жавоб берди.

“Айнан қандай ёмон иш эканини биласизми?”,-дегандим.

Юсуф ўрнидан туриб бошқа ерга ўтирди. Узр эр ака! Ишимни қиляпман.

“Акаси гиёҳвандларга қўшилиб қолганини эшитгандик. Чаросдан эмас лекин бошқа дугоналаримиз айтганди”,-деди елка қисиб.

“Чароснинг гаплашиб юрадиган йигити бор эдими?”

“Ўқишда кўпчиллик Чаросни ёқтирарди. Бир-икки шунчаки гаплашганлари бор эди. Лекин отаси билиб роса калтаклагандан кейин ўқишдан ҳеч ким билан учрашмади”,-деганида учрашмади деган сўз эътиборимни тортди.

“Ўқишдан бўлмаса-да, бошқа учрашадиган йигити бор эдими?”,-деб мен ҳам айнан ўша сўзга урғу бердим.

”Чароснинг телефони бор эди кнопкалик. Бир йигит билан гаплашганини сезардим. Бир куни, ҳатто ўлимидан бир неча кун олдин қўли кўкариб, бўйнни қизарган келди. Нима бўлди деб сўрадим. Ҳеч нима деди. Кейин синфимиздаги болалар, Чароснинг бўйнидаги қизғиш изларнинг устидан роса кулиб, уятсиз ҳазиллар қилишди”,-деганида Юсуфга қарадим, боши билан мен ўйлаган нарсани тасдиқлади.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳали шундай кун келади....!!!


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси


Бонус!


211-қисм


“Яна бир нарсани эсллашингизни истардим. Бу жуда муҳим. Чаросни охирги кўрган кунингиз кайфияти қандай эди? Ёки телефони бор эди дедингиз. Биров билан телефонда гаплашиб, кейин ўқишдан чиққан бўлиши мумкинми?”

Муниса бироз ўйланиб турди.

“ Адашмасам, кайфияти оддий эди. Ҳатто ҳаяжони бор эди. Лекин бу хафалик эмас аниқ. Бир неча дарс олдин оғриғи йўқ эди. Кейин сўнги дарсда ичим оғрияпти деб қолди”

“Тушунарли! Сиз Чароснинг оиласини, унинг ўлимидан сўнг кўрдингизми? Акаси ёки бошқа биров сизга алоқага чиқиб билганларингни айт дедими?”,-деб сўрадим.

Мақсадим Фирдавсдан ёки бошқаси томондан босим бўлиб бўлмаганини билиш эди.

“Йўқ оиласини кўрмадим. Охирги марта Гулбаҳор опани Чароснинг таъзиясида кўрдим. Кейин ҳам ҳеч ким сўрамади. Фақат бир неча йиллар олдин. Бир терговчи бизни қидирганини биламан. Лекин у ҳам жим бўлиб кетди. Орадан шунча йил ўтди. Биз Чароснинг қотили топилгандир деб ўйлаган эдик. Онам сизни айтганида, ҳайрон қолдим. Чароснинг хотираси ҳурмати рози бўлдим. Бўлмаса хўжаиним бунақа ишларга аралашишимни истамайди”,-деди.

“Рахмат сизга. Агар яна бирор саволимиз бўлса сизга мурожаат қилсак бўладими?”,-деб сўардим.

“Албатта, фақат олдиндан огоҳлантиринг фалон вақтда деб. Мен шунга қараб вақт ажратаман”


Муниса билан хайрлашгач, худди шишган шар ичига яна ҳаво тўлдирилгандек бошим баттар шишганди.


“Мен бу ишнинг ичидан қандай чиқаман?”,-дегандим Юсуф олдимга келиб, елкамни уқлай бошлади.


“Жуда зўр ўтди. Керакли саволларни бердинг. Кел энди қўлимиздаги гувоҳликлар билан бир қоралама яратайлик”,-деб ёнимдаги стулга ўтирди.

Қўлимдаги дафтарни олиб ўзига қаратди.

“Демак 16-17 ёшларда Чарос исмли қизимиз бор. Лицей ўқувчиси.Оилада икки фарзанддан бири. Оиланинг муносабатлари чигал. Ота- онани хушламайди лекин қайинсидан тортиниб ажрашмайди. Она десанг отага касаллик даражасида боғланган ва кўзи ҳеч нимани кўрмайди. Аканинг гиёҳванд экани аниқ. Фақат жинсий мойиллигидан шубҳамзи бор. Оила аканинг ҳамма ишидан хабардор дейман мен. Бўлмаса, акани узоққа жўнатмас эди. Лекин ака ўқишдан кўра уйда кўпроқ. Синглнинг кўнгил ишлари бор ва дугонасининг гапларига қараганда, анча яқинликлар ҳам қилган. Экспертиза бокира дегани билан мен айни дамда бунга шубҳа қила бошладим. Шунча йил терговни чалғитиб келганлар, экпертизани сотиб олмагани нима маълум? Уйда далил топилмади. Ёки қидирилмади. Чарос ўша куни онаси касалхонага боришини билган. Чунки уйда гаплашилган бўлиши керак. Ака яна ўқишга жўнатилган деб тахмин қилсак, ота ишда бўлиши керак бўлган. Фақат Чарос уйга эрта келган"

Давоми бор



Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

208-қисм


“Кўзларинг юмиқ бўлса-да, ухламаганингни биламан”

“Соат неча?”,-деб кўзларимни очмай гапирдим.

Юсуф кийим жавонини очганини эшитдим.

“Уч бўляпти, ухлайвер”,-деб қўйди.

“Мен эрга тегмасам яхши эмас эдими? Ҳеч бўлмаса ишим бор эди. Ҳамма нарсадан хабар олиб турардим”,-деб ёлғондан шикоят қилдим.

“Энг катта ишни сен қилдинг Холмс хоним”,-деб кулди.

“Ўзи мени пешонамда шунақа ёзилган экан. Ўл деб меҳнатни мен қиламан. Натижа бошқаларга ёзилади”,-деб лаб бурдим.

“Хавотир олма бу сафар ҳаққингни биров еб кетмайди”,-деб ёнимга узалди.

“Нима бўлди? Гапирдими?”

“Ҳм!”,-деб яқинлашаётган эди уни тўхтатдим.

“Мен бу ерда неча соатдан бери ўйлаб миям чарчади . Жавоб ҳм, бўлдими?”,-деб қарши чиқдим.

“Назоратхонада ҳозир. Ишга уч йил олдин бошлаган экан. Бошлиқ, бир таниш тавсияси билан келганини айтди. У таниш ҳам ҳозир текшириляпти. Биз ўйлаганда-да, кўп нарсалар бор экан. Бўлдими энди? майлими хотиним билан ухласам”,-деб кесатди.

“Фирдавсни қўйиб юбордингларми?”,-дегндим уф, тортди.

“Нега мен уйимга келганимда, ётоғимга кирганимда қаердаги мараз одамнинг исми олинади?”,-деб қош чимирди.

“Нима экан демак? Ё уйга эрта келиниб ётоқхона ташқарисда гаплашиб олинар экан. Ёки одам хотинини ҳам бирга ишга олиб кетиши керак бўлар экан”,-дегандим кулди.

“Сенга шахсий детектив бюросини очаман аниқ. Бугун буни исботладинг. Рости, қандай топдинг у расмни? Буларни қариндошлигини сезганмидинг?”,-деб сўради.

“Ҳайдар аканинг дафтарида Гулбаҳор Турғунованинг овсинини исми ёзилган экан. Менимча, у суриштирув олиб борган пайтлар, бу аёлдан ифода олмоқчи бўлган лекин улгурмаган. Агар имконим бўлганда Гулбаҳор Турғунованинг сўроғини ўзим қилган бўлардим”,-деб яна Фирдавснинг оқибатини билмоқчи бўлдим.

“Инъомнинг сўроғи тугасин ҳаммаси бир –бир сўроқ қилинади. У қотилнинг ордери бекор қилинди. Қўлимизда уни хибсга отадиган етарлича далил бор. Фақат яна кўпроқ айбини топиб қўйишга ҳаракат қиляпмизки, қайтиб у ердан чиқолмасин. Ҳеч қандай амнистия кор қилмасин”

“Менимча қотил у эмас”,-дегнадим бошини буриб менга қаради.

“Дарров бошқа хаёлларга борманг. Бугун икки расм топдим. Аслида Чароснинг отаси энг бошда исми ва ўша кунги иши ҳеч қаерда айтилмаган эди. Фақат Нодира деган талаба қизнинг айтганлари ва қўшни аёлнинг қизини ифодалари мени ўйловга қўйди”,-деб телефонимни ён томонимдан олиб Фарҳод Турғуновнинг расмини кўрсатдим.
Ва бугун Нодира берган саволимга қайтарган жавобини.


“Вой, Зумрадхон,топдингизми? Ҳа, шу одам эди менимча. Кўйлаги шу аниқ. Лекин яна бир нарса, бу одамни мен пастдаги қўшнининг уйидаги дераза олдида, усти очиқ ҳолатда, сигарет чекканини ҳам кўрганимни эсладим. Қотил қўшни эканми?”,
-деб ёзган эди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍃🌸🍃
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН.

"Аллоҳ рози бўлсин"- деб дуо қилиш ичига дуо қилинган одамнинг жаннатга кириб, юқори мақомлар олиши ҳам кириб кетади. Чунки Аллоҳ таоло мўминларга остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғларида бўлишларини ваъда қилиб бўлгач: Аллоҳдан бўлган розилик бундан ҳам улуғ, катта, дейди.
Шунга кўра, бундай дуо қилиш энг қисқа бўлиши билан бирга, энг улуғ дуо ҳамдир.

АЛЛОҲ БАРЧАМИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН.
ЖАННАТДА РОСУЛИМИЗ МУХАММАД СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ БИЛАН БАРЧА БИРГАЛИКДА БЎЛАЙЛИК

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қорли кечалар, нурли кўчалар сизга қай бири манзур?, менга қолса ҳар иккиси ҳам бўлгани яхши. ☺️🌨❄️
Энди тинган бугунги куннинг тунига ором олишга рухсат беринг азизим...☺️
Эртангги омонликкадаги ғойибона дийдор қадар!
Ҳайрли тун!!! ✨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси


218-қисм


Узоқ юритилган тергов иши тугатилиб, жиноий иш судга оширилганди. Бу йўл осон ўтмади. Ишга қайтганимдан бери қанча вақт ва асаб сарфлаб ниҳоят адолат қарор топадиган бўлди.

“Тарихда бордир албат. Фақат бугун мен рахматли Чароснинг адвокатиман. Оиласи химоя қилмаган, қизнинг ҳаққини ҳимоя қилиш учун курашяпман”,-деб
кўзларига қарадим.


“Сенинг бу аёлларни сўзсиз ҳимоя қилиш хоҳишингни нима қиламиз? Нега доим улар ҳақ? Жиноят мавзусидан ташқари албатта”,-деб олдиндан эшитиши мумкин бўлган гапларнинг олдини олди.

“Ҳамма аёлни ҳам ҳимоя қилмайман. Масалан, бировни эрига осилганни! Боласини ташлаб кетганни ёки ўзини дунёнинг етти мўъжизасидан бири деб ўйлаган кибр обидаларни ҳимоя қилмайман”,-деб кесатдим.


“Оббо, яна мавзу айланиб нега менга келади?”-деб машинасига ўтирди.


“Мен умумий айтгандим. Айбингиз борки, гапни ўзингизга оласиз”
Қанча тўсиқ ва қийинчиликлар. Қаршиликлар ва таҳдидларга бўйин эгмай, Чарос Турғунова жиноятинг тергов-суриштирувини якунлаган эдик. Қарғалар маҳкамаси исмини ўзига ниқоб қилиб олган тўда иши- фош бўлганда, ақл бовар қилмас қабихликлар қилишгани маълум бўлди.
Бугун эса айнан қотиллик иши бўйича биринчи судимиз бошланади. Ишни бошқалар қўлига бермаслик ва барча айбодорларни топиб бўйнига қўйиш осон бўлмади. Айниқса Гулбаҳор Турғунованинг терговдаги совуққонлиги, ва Нафиса деган аёлнинг айтган гаплари ҳали қулоғимда жарангларди.


“Сизнингча тан оладими?”,-деб сўрадим нигоҳларим йўлда экан.


“Билмадим, лекин далиллар кучли ва эътироз қиладиган даражада эмас”,-деб тамакисини тутатди.


Юсуф мендан кўра кўпроқ ҳаяжонда эди. Чет элдан қайтгандан бери, ўзи азалий орзу қилган касби учун ҳаракатни бошлаган экан. Фақат махсус хизмат иши чиққач ишлар бироз ортга сурилганини айтганди.


Янада иш билан бирга, имтиҳон учун ҳам тайёргарлик кўрганди. Чароснинг жиноят иши унинг прокурор сифатидаги илк иши эди. Унинг ҳаяжони ошиши табиий. Бир ҳафтадан бери шаҳардаги иш –уйимизда эдик. Тинмай хужжатларни қайта устидан ўтиб ишлардик. Кундузи давлат ишида, тун ярмигача эса жиноят устида бош қотирдик.


Менинг адвокатлик лицензиям унчалик қийин бўлмади. Кафедрада ишлаганим ва илмий ишимнинг мавзуси ишимни енгиллаштирганди. Суд залига етиб келганимизда оломон одам эшик олдида турарди. Ҳаммаси ҳам Чарос иши учун келмаган бу аниқ. Лекин айрим таниш юзларни кўриб хаёлимдан баъзи нарсалар ўтди. Бу қиз ўз уйида қатл этилганида балкида бақириб чақирганда қаерда эдингиз? Бир-икки гапирган одамдан бошқа ҳаммангиз ё пулга учдингиз ёки қўрқиб панада яшириндингиз.



Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси


216-қисм


“Ҳусния хола, аввалги гал сиз билан кўп гаплаша олмадик. Бу маҳаллада эски истиқомат қилганлардансиз. Бугун Чарос ва оиласи эмас, уларнинг қўшниси ҳақида сўрагани келдим”,-деб гап бошладим Ҳусния холага.


Расмий ҳеч қандай рухсатим йўқ бўлиши мумкин.Лекин буни бошқалар билмасди. Фирдавс ва сотқин изимни пойлашга имкони йўқ. Ўзи билан ўзи овора. Ишхонадагилар эса мени янги келин таътилда деб биларди.


Аввалги сафар Ҳусния хола менга жуда катта ёрдам қилганди. Нодира деган талаба қизни унинг кўмаги билан топгандим.


“Ҳа, қизим. Мен келин бўлиб келганимдан бери шу маҳаллада яшайман.Сенга қизимни ўртоғи ёрдам бердими?”,-деб ўзи билан ғурурланиб ўтирди.

Эрта тонгдан ишларимни битириб, Ҳусния холага қўнғироқ қилгандим. Замона ўзгариб ҳамма бир -бир билан аввал телефонда алоқа ўрнатиб кейин учрашишга келишарди. Тушликка яқин келишимни айтгандим. Майли деганди.

“Анча ёрдам бўлди.Бугун шу пастдаги қўшни ҳақида саволларим бор”,-дегандим яхшилаб ерига ўтириб олди.

“Нафиса ижарада турарди у уйда. Эри Россияга кетганди. Ҳамшира бўлгани учун маҳалладаги кўпчилик, уколлари бўлса уни чақирарди. Икки боласи бор эди”,-деди.

Ҳамшира бўлган бўлса, бошқаларнинг уйига кўп кириб чиққан. Ёки бошқалар эҳтиёж туғилганда унинг уйига бемалол кела олган.

“Қачон кўчиб кетганини эслайсизми?”

“Анча бўлди. Бу Гулбаҳорлар уйини сотувга қўйганида, Нафиса ҳамшира олар экан деган гап бор эди. Биз бир томондан хурсанд эдик. Ҳамширамиз шу ерда қолади деб. Лекин кейин қаердандир уй олиб кетди шекилли. Кўчганини ҳам биров билиб биров билмай қолди”

“Гулбаҳор Турғунова билан ораси қандай эди?”,-деб сўрадим.

Мақсадим, Фарҳод Туғунов билан бирор алоқаси бор –йўқлигини аниқлаш. Агар қолганлар ҳам бирор нима сезишган ёки гувоҳи бўлган бўлса, Ҳусния холадек ҳамма нарсадан хабардор қўшнининг ҳам хабари бор деган фикрда эдим.

“Аввал ҳам айтдим-ку, бу Гулбаҳор ҳамма билан ҳам чиқишмас эди деб. Нафиса буларни тоби қочса чиқиб уколини қиларди. Аммо Гулбаҳор кўчада кўрса саломига алик олмасди. Чароснинг ўлимдан кейин булар бир қалин бўлиб қолди”,-деди ўтмишни эслаб.

“Қалин деганингиз қанчалик қалин?Оила жиноятдан сўнг уйида яшамаган деб биламиз”

“Ҳа, яшамади лекин Гулбаҳорни эри келиб- кетарди уйига. Уйни сотувга чиқарган пайтлар ҳам кўп қатнади.Гулбаҳор бир марта келиб, уйидан эскириб қолган нарсаларни ахлатга ташлади. Шунда ҳам Нафиса қарашди”,-деганида бу жиноятнинг тугунини чўзадиган одамни топгандим.


Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бисмиллаҳ деб уйғонса  одам
Бисмиллаҳ деб ташласа қадам.
Бисмиллаҳ деб бошласа ҳар иш,
Бошига сира тушмайди ташвиш..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙✨Хайрли тун!✨🌙

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз!

Мурувватли  бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг!

Юрагингизга яқин олманг! 

АЛЛОҲНИ савобларига эга бўлинг.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗЛАР!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси



215-қисм


“Ҳали ҳам ишга қайтмаганим учун бўлиши мумкинми? Тергов бўлимида ишлар нега узаяди? Чунки ўнлаб иш келади. Бирининг устида озгина ишласанг, кейин бошқа иш келса аввалгиси чала қолади. Токи яна бири келиб, уни тезлаштир демагунча. Менда эса бошқа иш йўқ. Фирдавс ва тўдаси сизда. Сўроқларингиз қанча давом этади номаълум. Ҳеч бўлмаса Чароснинг иши сал олдин юрсин”

“Тушунарли менинг хотиним уйда зериккан кўринади”,-деб мени тинчлантирмоқчи бўлди.

“Гапларимни бошқа ерга ёйманг. Сотқин топилсин ишга қайтасан дедингиз? Сотқин қўлингизда. Лекин мен уйда”,-деб овозимни сал кўтардим.

Йиллаб ишдан куч олиб яшаган одам эдим. Уй-рўзғор ишлари ўз йўлига, мен касбимни яхши кўрардим.

“Сотқин гапирди, гапиришга. Тўда жуда уялаб кетган экан. Ҳаммани бир –бир овлаяпмиз. Тоғасига етай деб қолдик.Сен зерикма, мен имкон топиб сени ишга қайтишингни гаплашиб кўраман”,-деб яна мени тинчлантириш пайига тушди.

“Ваъда бериб бажармайдиган одатингиз бор”,-дегандим уф, тортди.

Асабларим таранглашган эди. Тўловларим бор. Ишламай уйда ўтирадиган аҳволда эмас эдим. Уй пулини майли айтарман эрим тўларда, лекин бошқа зиммамга олган юкларим бор.
Тоғанинг олдига бориб индамай ерига ўтириб олсамми?

Юсуф навбатдаги кун ишига кетди. Мен қайнонам билан бозорга чиқдим. Уйга қайтиб бирга хоним пиширдик.

“Зумрадхон қизим, уйдагиларингизни меҳмонга чақирсак бўларди”,-деб гапириб қолди.

“Онамни кўрдингиз, узоқ йўлда кўп ўтириб келолмайдилар. Ўғлингиз ишлари сал енгиллашсин бирга бориб келармиз”,-деб бўшаган идишларни йиға бошладим.

“Майли қизим ўзларинг биласизлар. Қари одам тез-тез хабар олиб туринглар дейманда”,-деб кўнглимни кўтариб қўйганди.

Уйдаги ишларимни битириб, эски уйимга бордим. У уйни ҳам бўшатиб беришим керак эди. Эшик олдида Зебо опани кўриб худди эски қадрдонимни кўргандек хурсанд бўлдим. Бирга уйимга чиқдик. Сўнги ахбортларни олдим. Ҳамма тинч экан худога шукур.

“Зумрадхон, энди ёшингиз ўтмасидан тезда туғиб олинг”,-деган гапни айтганида, портлаб кетай дедим.

Эрга тег, вақтинг ўтаяпти деб, қўймаган аёл энди бола дардига тушганди.

“Худо хоҳласа Зебо опа. Бўлса биринчи сизга хабар бераман”,-деб усти ёпиқ кесатган эдим, бу аёл ҳамма гапимни биринчи марта тўғри қабул қилганди.

Эски уйимга яна уч-тўрт кун қатнашга тўғри келди. Ижарада турганим учун мебель- анжомлар меники эмас эди. Аммо қолган нарсаларни ташлайдиганини ташлаб, уйни тозалаб бўшатиб бердим.

Юсуф охирги кунларда ишда кўп қолиб кетадиган бўлди. Бир томондан ичим қизиб борарди. Жараён қандай кетяпти нималар бўляпти? Ўзим эса қўлимдаги тахминлар билан қолиб кетгандим.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жигарларим Аллохим ризқ эшикларини очиб уйингиз пулларга тўлсин🤲🏻



   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇


Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════

• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════


☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қийинчиликни орқасида, яхшилик бор

Хар бир оғриқни орқасида эса хикмат бор


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

212-қисм

"Ака ўқишга кетмай ортига қайтган. Хуршид деган йигитга келсак, уни Чароснинг йигити деб ёзаман. Аммо мен бошқа фикрдаман.Қизнинг ортидан уйига келди. Ва қаердандир Фирдавс пайдо бўлди. Уйда ака-сингил ва Хуршид юзлашуви рўй берди. Катта жанжал чиқди”,-деб исмлар устини қоралади.

Шунчаки қараб турдим.

“Менга ундай қарама. Майли, сен айтганчалик бўлсин”,-деб ўз тахминидан воз кечиб, ўртада фикр юрита бошлади.

“Хуршидни бинога кирганини кўрган йўқ. Лекин қочиб чиққанига шоҳидимиз бор. Чарос мактабдан эрта қайтди. Йўлда Хуршидга қўнғироқ қилди. Сенингча Хуршиднинг қизни уйига келишга ҳадди сиғардими, нима дейсан?”,-деб мендан сўради.

“Агар ака билан олдин ҳам келиб –кетган бўлса, муаммо йўқ”,-дедим.

“Бу ер қишлоқ ери эмас, Зумрад. Йўлдан ўтаётган эдим, дўстимни кўриб кетай деб, ҳовлининг ичигача чақириб кирса-да, томорқадаги бировни кўриб қолса. Бу ер шаҳар. Узоғи билан эшик олдидан сўраб қайтади.Агар шунчаки сўраб қайтганда, қочиб чиққанини пастдаги қўшни кўрарди. Нодира деган қизнинг Чаросни деразадан кўрган вақти билан пастдаги қўшнининг Чаросни бинога кириш вақтини кўриши орасида камида ярим соат фарқ бўлиши керак. Ёки унданда кўпроқ.”

“Хуршиднинг келган вақтини билмаймиз”,-дедим унинг ёзганларига қараб.

“Яша! Чарос акасининг кетганидан амин. Чунки оила ўғлини ортга, ўқишга жўнатган. Фақат ака уйга қайтиб келган бўлиши керак. Аммо Чаросдан олдин уйга кирган. Расмларда Фирдавснинг хонасида компьютер борлигини кўргандик. Стол устида қулоқчини ҳам бор эди. Одатда отишма, ур-ўлдир ўйинларида доимий ўқ овози ва орқа фонда шовқин бор. Ака қулоғида қулоқчин билан ўтирган ва ўйинга берилиб кетган бӯлса, десак. Чароснинг келганини кўрмаган.”

“Хуршид акани уйдалигини билиб Чаросдан олдин келган бўлиши мумкин”,-деб орага кирдим.

“Унда жанжал овози Чарос келмасдан аввал бошланарди.”

“Сокин ҳолатда гаплашса ҳам бўлади.”

“Имкони йўқ. Бир неча кун олдин Фирдавс ва Хуршидни футбол майдончасида жанжалини кўрганлар бор . Ва бу айнан Чароснинг мактабга қўли кўкариб, бўйни қизарган ҳолатда ўқишга борган вақтига тенг келяпти. Сокин гаплашишнинг иложи йўқ дейман.”

Бироз жим ўйлаб турдида, тахминларида давом этди.

“Хуршид билан уйга кирган Чарос, акани уйда кўргач ҳайратда қолган овоз чиқарган. Фирдавс ва Хуршид орасида тортишув чиққан.Дадамга айтаман ўқишга кетмаганингни деб, Чарос акасини шантаж қилган бўлиши мумкин.


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Секрет_аёллар_учун

❤️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️❤️

☺️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ☺️

❤️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ❤️


❤️Эркаклар кириши мумкин эмас❤️

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

⬇️/channel/+qSB8kHvQpaoxYTUy
⬇️/channel/+qSB8kHvQpaoxYTUy
⬇️/channel/+qSB8kHvQpaoxYTUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хаётда хар бир кийинчиликлар бизни тарбиялайди......

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси

209-қисм


Юсуф ўқиган смсидан кейин бир менга, бир телефонга қаради. Кейин эса телефонимни бурчакка улоқтириб уйқу ҳолатига ўтди.
Бу эркаклар бунча беғам бўлмаса. Мен бу хабарни олганимдан бери, уйқум қочиб нима сценарийлар ёзиб чиқдим. Ёнимда чарчоқдан хуррак отган одамга қараб раҳмим келди. Зумрад, ёт ухла, дедим ўзимга.

Фақат на миямдаги тахминлар ва на ҳуштакли хуррак овози тинчлик берди. Қариқиз бўлиб эрга тегиш ҳам ёмон экан. Ёш пайтинг турмуш қурганда, бирга ёш олиб, бирга хуррак фаслига ўтар экансан. Ҳатто оила қурганда келин ҳам, куёв ҳам жуда нозик бўлишиб ,йиллар давомида бирга семирганлар кўзга ботмаса керак.
Хуллас, қотил -ота, деган ўйимга “хуррр”,-деган тасдиқни эшитиб, ёстиқни бошимга бостирдим.

🐦‍⬛️

“Онажон, келинингизга индаманг, кеча мени кутиб ухламаган экан.Озроқ ухласин”,-деган гап чалинди қулоғимга.

Бошим устидан ёстиқни олганини билдим. Фақат уйқум кучлилик қилганидан ҳаракатлангим келмади.

“Майли болам, ётаверсин. Мен синглингникига ўтиб келаман, боласини текширувга олиб борар экан.”

Она –ўғил суҳбатининг давомини эшитмадим. Чунки уйқум у гаплардан ширинроқ туюлди.

🐦‍⬛️

Ҳар қанча кундуз пайти ухлама, тунги уйқуга етмасди. Бошим шишиб уйғондим. Уйда ёлғиз эдим. Пайтдан фойдаланиб, онам ва опаларим билан гаплашдим. Онамнинг соғлиғи яхши эканлигидан хурсанд бўлдим. Ҳилолага қўнғироқ қилиб уникига ҳали бора олмаслигимизни айтдим. Юсуф ишдан кеч келса, бир ўзимни меҳмонга боришимда маъно йўқ.

Чаққонлигим тутиб ҳамма ишларни тезда бажардим. Чароснинг синфдош дугонасига алоқага чиқишга ҳаракат қилдим. Фақат у қиз чет элга кўчиб кетган экан. Онасидан ялиниб рақамини олдим. Исми Муниса бўлган аёлга кечки пайт қўнғироқ қиладиган бўлдим.

🐦‍⬛️


“Сен телефон овозини чиқар, мен унгача қаҳва дамлаб келаман”,-деб Юсуф ичкарига кириб кетди.

Кечаги ишга бориш масаласидан бугун эртароқ келиб, ишни мени олдимга олиб келганди. Қайнонам қизиникида қолганидан фойдаланиб биз ҳам шаҳардаги бошқа уйимизга келдик.
Бу ерда ишлаш қулайроқ эди. Муниса билан беш –ўн дақиқада алоқага чиқардим. Яна дафтар- қаламимни олиб, берадиган саволларимни миямда қайтардим.
Салом –алик фаслидан сўнг Муниса деган аёлга саволларимни бера бошладим.


“Чарос раҳматли билан яқин дугона бўлгансизлар. Ўша мудҳиш куни ўқишдан бирга чиққансиз. Озгина гапира бера оласизми? Ёдингизда қолган энг кичик маълумот ҳам муҳим”,-дегандим, камерага қараб маъюс табассум қилди.

“Биз у куни бирга чиқмадик. Ичи оғриганига, дарсдан эрта жавоб олганди”,-деди.

“Сиз жавоб олганди деяпсиз. Лекин қайдномаларда Чарос охирги дарсда бор кўриняпти”,-деб сўрадим.

“Ҳа, тўғри, бирга дарсга кирдик. Устозимиз дарс бошида йўқлама қиларди доим. Йўқлама тугагач жавоб сўраб кетганди.”


Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌦 Ассалому алайкум!  Якшанба тонги муборак бўлсин!

🌨Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

☔️Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шарманда😅

Лифтга ёш қиз билан эр-хотин киришибди.

Бир пайт қиз ўгирилиб, эркакни юзига тарсаки туширибди-да,
— Хотинингизни олдида уялмайсизми тегажоқлик қилишга?!, - деб бақирибди-да, лифтдан чиқиб кетибди.
Эр эса юзини ушлаганча хотинига қараб:
— Ўлай агар, ҳеч нарса қилганим йўқ, - дебди қўрқиб.

Шунда хотини 😨

Читать полностью…
Subscribe to a channel