ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Яндекс таксидан фойдаланаман. Йўл-йўлакай шопирлар билан гаплашиб кетаман. Турфа тақдир ҳикояларидан воқиф бўласиз.

Бугун келган йигит Андижондан экан. Гаплашиб кетдик.

"Аввал Россияда Яндекс-таксида ишлардим. Бир сафар чегарадан ўтганимда "қонун-қоидаларни буздинг" деб тўғри қамоқхонага жўнатишди. Аслида, мени махсус жойда сақлаб, депортация қилиш керак эди. Ниятлари бошқа экан. "Урушга борсанг озод қиламиз, шартномага қўл қўйсанг бўлди..." дейишди. Айбсизлигимга ишончим комил эди. "Ҳеч қандай жиноят қилмаганман, шартномага ҳам қўл қўймайман!" деб туриб олдим. Уч ой қамоқхонада қолиб кетдим. Ҳақиқий турма ҳаёти эди."

"Отам Россияга келиб, москвалик адвокат ёллади. Суд бўлди. Оқландим. Адвокат қамоқхона раҳбариятини жавобгарликка тортмоқчи бўлди. "Қамоқда ўтирган кунларинг учун товон ундириб бераман, фақат маълум муддат Россияда яшаб туришинг керак", деди. Уч ой қамоқда ўтириб бўларим бўлганди, кўнмадим, Ўзбекистонга қайтдим..."

"Биздан бир кўча нарида бир йигит яшарди, Новосибирскда "доставка"да ишларди. Шу йигитни "куръерлик"да айлашиб, 15 йилга ҳукм қилишибди. "Урушга бориб, 3 ой хизмат қилсанг озод бўласан" дейишганди рози бўлибди. Урушдан ўлиги келди..."

Бундай воқеаларни кўп эшитгандим. Уларни ёзаман, деб кўнглимга ҳам тугиб қўйгандим.

Биринчи ҳикоя шу. Шундай ҳикояларни улашиб бораман.

Ҳеч ким ҳаётда адашмасин...

t.me/Baxtiyor_Abdugafur

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

27-ҚИСМ

-ҚАЁҚҚА кетяпсан Шохруҳ.

-Бугун дўстларим билан...

-Уйда ўтирасан ҳеч қаёққа бориш йўқ.

-Дада бугун дам олиш куни..

-Меҳмонлар бор оилавий ўтирамиз

-Оббо.

-Нима .

-Ҳоп.

Шохруҳ хонасига қайтиб кетаётганди ойиси чақириб қолди.

-Ҳа ойи.

-Бу ёққа кел сени ҳам озгина фойданг тегсин

-Нима қилишим керак.

-Манави гўштларни кесиб таҳлаб бер ҳеч бўлмаса.

-Балки фартук тақиб ҳуш келибсизлар деб кутиб оларман ўзим.

Қизлар уни гапига қотиб қолишди.

-Кўп гапирмасдан бўл. Дадангни биласанку нозик меҳмонлар бўлса ҳамма нарсани уйда тайёрлатади..

-Ойи ўша гап лекин қизларини менга тўғирлашни ҳаёлингизга ҳам келтирманг.

-Ойи бир гап борга ўхшайди а акам ҳар гапида шуни аяса ҳисобмас.

-Нима деяпсан.

-Тўғрисиямда.

-Шохрух болам бор ҳовлига сув сеп боғга қарайқол ундан кўра. Бу ердагиларни ҳам ишдан қолдиряпсан.

-Гап ёда.

Кечки пайт соат 6 ларга яқин меҳмонлар келадиган пайт бўлиб қолди.

-Бу нима аҳвол ўғлим.

-Нима қилибди.

-Меҳмонларни олдигаям шунақа шортикда чиқадими.

-Узр смокингим йўқ.

-Масхарабоз.

Асал келгач Шохруҳни кўрган заҳоти кулиб юборди. Чунки ҳар куни бир хил формада кўргани учун ғалати туюлди. Уни синглиси чимдим қўйди.

-Намунча тиржаясиз деб.

Асалнинг синглиси Мубина Фарангиз билан тенгдош эди.

-Қани марҳамат ичкарига киринглар.

Икки соатлар чамаси бирга ўтиришгач эркаклар бошқа хонага чиқиб кетишди шохруҳ эса бир ўзи қолди. Чойни баҳона қилиб у ҳам қочиб қолишга улгирди.

Ошхонага ўтиб ноутбоокини ёқди. ҚИЗҒАЛДОҚНИ излади аммо у ҳали кирмаган экан..

Начора дея у ерни ҳам тарк этди.

-Ака нега ичкарига кирмаяпсиз

-Нима қиламан у ерда.

-Ўзингиз биласиз.

Шохруҳ диванга жойлашдида телевизиорни ёқди. Бироз ўтиб Шохсанам билан Асал чиқди.

-Шохсанам.

-Лаббай.

-Менга ҳар доимгиде битта кофе тайёрлаб бер илтимос.

-Ҳўп бўлади.

Мана

-Рахмат. Бирам яхши тайёрлайсан кофени. Фарангизну ҳам ортда қолдириб юбординг.

-Шунақа захар кофени қанақа қилиб ичасиза.

-Захарлар орасида бўлиб ўрганиб кетганманда.

Асал индамай уни кузатиб тураверди.

-Асал сиз ҳам у бу нарса ичасизми.

-Йўқ рахмат. Юринг залга ўтақолайлик.

-Ҳоп кетдик.

-Сиз ҳам тикувчимисиз.

-Ҳа қўлдан келганча холамдан ўрганяпман.

-Бўлмаса менга ҳам битта кўйлак тикиб берасз. Бир ойдан кейин синфдош дугонамни тўйи.

-Майли. Қандай фасонда тиктирмоқчисиз

-Эртага вақтингиз қанақа матосини бирга танлагани борардик.

-Холамдан сўраб кўраман

Юринг ўзим сўраб бераман.

Тақдирнинг ҳазилини қарангки уларни олиб бориб келиш ҳам Шохруҳнинг зиммасига юклатилди.

-Зерикмадингларми.

-Ёқ маза қилиб суҳбатлашиб ўтирибмиз.

-Биз ҳам бекор ўтирмадик кулди Карим ака.

-Кейинги ойни ўрталарига бир нарсани режалаштирдик.

-Нима экан у.

-Бизни дала ҳовлимизга бир ҳафтага кетадиган бўлдик мамнун оҳангда гапирди Ғайрат ака.

-Қаерда эди у.

-Сижжак томонларда.

-Эҳҳе шунақа денг. Ажойиб бўлардида.

-Ҳа нимасини айтасиз. Бу таклиф аёлларни жуда ҳам мамнун қилиб юборди.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Вой юрагиме кулавериб ўлай дедим😂😂😂🤣🤣🤣

📱 Яқинларизга хам Улашинг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қўчқор НОРҚОБИЛ 

                  ҚОР ЁҒАРДИ

                             ҳикоя

             Эрталаб меҳмонхона эшигидан чиқишимиз ҳамона жаҳл ила кўз очирмай ураётган қор шавқидан ҳайратимни тўхтатолмай, баралла бақирдим:
  – О-о-о-о! Зўр!! Яна ўн кун ёғсин!! Янги Йил байрамида бунинг гашти бор!!
  Аёлим ва набирамнинг ҳам завқи чексиз.
  Ёнимда нимадир тарақлади. Эътибор бермабман, эгнига яшил тус ишкийими илган, заҳил қотган юз суяклари буртиб чиққан қорақош йигит қўлидаги бесўнақай қоркуракка суянган кўйи қаҳрли тикилиб турибди,  ҳар ҳолда менга шундай туюлди.
  Бино атрофи ва йўлаклар топ - тоза, куралган. Тўрт - беш қадам нарида эса болалигимда кўрганим пахта хирмонидай баланд - баланд қор уюмлари...
  Йигитнинг бармоқлари совуқ забтидан жигарранг тусга кирган, у гоҳ ўнг, гоҳ чап қўлини болғамушт қилиб лабига теккизиб “уҳҳ - уҳҳ”лаб иситар, оёқларини бир - бирига уриб тебранганда эса елим этиклари кўнгилни лоҳас этиб “шолб - шулб”  қиларди.
  Қор эса кўз очирмасди...
Йўқ, қор энди менинг ичимга ёғарди.
Ботиним музлаб кетди.
  – Ўзбекмисиз? – дедим этим увишиб.
  – Ҳимм... 
  Бўғзимга нимадир тиқилди... Қўлқопимни узатдим. Йигит анграйди.
  – Мендан Сизга совға. Кийиб олинг.
  – Керакмас. Ўрганиб қолганман, бу совуқлар ҳеч гапмас...
  – Ол! Йўқса, ёнингда қаққайиб туравераман, кетмасдан! Қара, мени кутишаяпти. – Уни ўзимга яқин билиб сенсирадим ва панажойда биздан кўз узмаётан аёлим ва набирам томон бош ирғадим.
  Қўлқоп эгалик бўлди. Йигит миннатдорона оҳангда сўради:
  – Ака, исмингиз ким?
  – Исмим... исмимми? Исмим... Ўзбек, – дедим ва жоним узилиб кетгандай бўлди, кўз олдим хира тортди. – Ҳа, исмим Ўзбек. Агар Сен бўлмасанг, манови меҳмонхона, бутун Москвани қор босиб қолади...
  Бу гап нега беихтиёр тилимга кўчди, ўзим ҳам билмайман.
Дунёда кимнингдир қалбида завқу шавқ ҳиссини уйғотадиган нарсалар учун бошқалар тер ва қон тўкиши, ҳаётда  кўнгилхушлик бўлиб туюлган ҳодисалар эса кимларгадир азоб - уқубат келтириши мумкинлигини ҳам ҳис қилдим.
Қор кўз очирмай ёғарди...
Қор ёғарди...
                                      Москва. 28.12. 2025. й

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

25-ҚИСМ

-ШОХРУХ.

-ЭШИТАМАН дада.

-Эртага дўстимни қизи келади. Сен билан ишлайди иш ўргатасан унга

-Нега мен..,

-Тушунмадим.

-Ана ишхонада қанча кадрлар бор. Шуьлардан бирортасига айтинг

-Мен сенга айтяпман..

-Нима мен ишхонада мастер классманми. Ким кеса мени чиқарасз олдига .

-Дўстимни қизи бошқалага ишонолмиман. Илтимос қилгани учун айтяпман.

-Ҳа ҳа албатта бугун иш ўргат бўладиде эртага шунга уйланасан дб турволиш бўлади а.

Карим акани жаҳли чиқиб кетди.

-Сен кимга гап қайтаряпсан. Бақириб юборди у. Керак бўлса уйланасан ҳам. Жуда бемалол бўлиб кетдинг ҳеэй ўша сени. ..

Шохрух қараса аҳвол чатоқ секингина қуённи расмини чизди нонушта ҳам қилмасдан.

Лола билан боғлиқ ҳолатдан кейин уч ойга яқин вақт ўтганди. Бир бир уни эслаб сиқилса ҳам яна аввалги ҳолатига қайта бошлаганди...

-Ассаломалекум мумкинми..

-Келинг хизмат.

-Мени Карим ака чақиртиргандилар. Пастдагилар сизга учрашимни айтишди.

-Марҳамат киринг.

-Рахмат

-Исмингиз нима эди

-Асал .

-Ҳа Ғайрат акани қизларисиза..

-Ҳа шундай..

-Адашмадим. Табриклайман бугундан бошлаб сиз билан бирга ишлашга ва сизга иш ўргатишга маҳкум этилганман ёге буюрилганман.

-Тушунмадим.

-Ҳа ҳудди шундай. Бутун бошли корхонада мендан бошқа одам йўқ чунки. Мени ҳеч нарсадан хабари йўқларга иш ўргатишим учун ортиқча вақтим тиқилиб ётган бўлса . Нима ҳам қилардик дадамиз шуни ҳоҳлагандан кейин.

-Кечирасиз мен адашдим шекилли.

-Ёқ ёқ айни манзилдасиз...

-Балки шундайдир лекин мен бу ерда ишлаш фикридан қайтдим.

Омон бўлинг.

-Мени қутқардингиз ташаккур сизга.

Асал индамасдан чиқиб кетди. Унинг бу ҳолати Шохруҳга заррача бўлсада таъсир қилмади. Биргина Лола туфайли барча қизлардан нафратланиб қолганди у.

Асал корхонадан чиқиб кетаётганида Карим акага дуч келиб қолди.

-Ассаломалекум амаки.

-Қаёққа кетяпсан қизим. Шохруҳ билан учрашдингми .

-Амаки рахмат сизга лекин мен бу ерда ишлолмайман. Фикримдан қайтдим.

-Қани буёққа юрчи. Мени қўпол ўғлим нимадир дегани аниқ.

- йўқ ҳеч нарса бўлмади керагемас.

-Мен билан юр.

-Ҳоп.

-Мумкинми Шохруҳ жаноблари.

-Ие дада келаверинг.

Шохруҳ дадасини ортидан кирган Асални кўриб энсаси қотиб кетди.

-Эрталаб мени яхши тушунмабсан шекилли болам.

- ё ҳаммаси тушунарли.

-Майли бўлмаса мен кеттим.

Шохруҳ уйга борганда қандай гаплар эаҳитишини олдиндан таҳмин қилиб кўрди.

-Ҳа ҳали чақиб оладиган одатим ҳам бор денг.

Асални сабр тоқати шу ергача етди.

-Эй индамасам жуда осмонга қараб чиқиб кетмаяпсизми.

Бир марта индамадим...икки марта индамадим бўлдида.

-ўҳ ҳоооо ҳали сиполик шунчаки кўриниш денг.

-Ёқмаса котта кўча сизга.

-Исмизни қўйишаётганда озгина адашишган шекилли Захархон.

-Мен нима иш қилишим керак.

-Ҳамма нарсага етган ақлиз шунга етмаяптими .

-Мен сиздан жиддий сўраяпман. Мушук сичқон ўйнаш ниятим йўқ.

-Иҳтиёриз. Марҳамат жойлашишиз мумкин.

-Нима шу ергами. Ҳеч қачон.

-Ҳҳ нима алоҳида люкс хона қилиб берайликми сиЗга..

-Шарт эмас.

Шохруҳ бошқа гапиришни ҳоҳламай хонадан чиқиб кетди.

-Бунча совуққон бўлмаса кўринишидан туппа тузук одамга ўхшиди. Лекин нақд илондек совуққон экан.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

24-ҚИСМ

-ШОХРУХ ака мумкинки.

-Кел Шохсанам нима гап.

-Ҳалиги Фарангизни гапларидан ҳафа бўлманг. Сизни тушуниб турибди лекин бу ҳолатингизга кўника олмаяпти.

-Нима шунчалик ёмон ҳолатдаманми .

-Ҳа сизни аввалдан билган одамлар учун шундай.

-Ҳаётим давомида биргина инсонни севдим. Кўпчилик ишонмаслиги мумкин аммо менда шундай. Ишонганинг сенга ҳиёнат қилса алам қиларкан. Мен учун Лола дунёдаги энг пок энг беғубор қиз эди. Аммо кўриб турганингдек ташқи кўриниш алдамчи бўларкан. Инсон нимани ўйлаётганини билмас экансан. Вақтлар ўтиб бу кунлар эсимдан ҳам чиқиб кетар лекин ҳозир жуда жуда қийин бу. Ҳаракат қиламан сездирмасликка тиришяпман ....қўлимдан келмаяпти. Уддалай олмаяпман.

-Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Вақт энг яхши даво.

-Тоғри айтасан рахмат сенга

-Йўқ нега рахмат дейсиз .

Шохсанам мамнун ҳолда ташқарига чиқди. Шохруҳ эса баттар эзила бошлади.

Мени деб бошқалар ҳам қийналяпти дея. Бироз чалғиш учун ноутбоокини олдиида Фаcебоок ни ёқди. У ерда анчадан бери бир қизни постларину ўқиб келарди. Иш билан бўлиб ёдидан ҳам кўтарилибди.

тасодифан бир постини кўриб унга азо болиб олганди. ҚИЗҒАЛДОҚ Ники остида ажойиб бўлган мақолаларни ёзиб чиқарди. Ҳозир ҳам шохруҳ шуни эслаб интернетни ёқди. Анчагина хабарлар йиғилиб қолибди. Аммо уларга эътибор ҳам бермай ҚИЗҒАЛДОҚ ни топди ва эринмасдан ўқий бошлади. Ҳаётга реал кўз билан қарайдиган инсоннинг фикрлари. Шохруҳ уларни ўқир экан ҳудди ўзига маслаҳатлар берилаётгандек хис этарди. ҚИЗҒАЛДОҚНИНГ битта фикрини мақулламади. Унда йигитла ва қизларнинг севгиси ҳақида ёзилган экан. Шохруҳ мийгида кулиб қўйди . Демак ҳеч кимни севиб кўрмаган. Болмаса ҳар соҳада мукаммал фикрлайдиган инсон бундай ёзмаган бўларди. Қизиқиш устунлик қилиб Диреcтдан унга хабар ёзди ва интернетни ўчирди . Тонг отишига ҳали вақт бор. У муздек душ қабул қилиб ўрнига ётди.

Эртанги кунини режалаштирмоқчи бўлди. Яна қаёқдандир Лола пайдо бўлиб ҳаёлларини тўзғитиб юборди. ...

Давоми бор.

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Кун ҳикмати

Табассум — сўзсиз дуо. У қалбдан чиқса, қалбларга етади.

Табассум  — энг арзон, аммо энг қиммат садақадир.

Дардни ҳам енгил қилувчи куч — самимий табассумдир.

Табассум қилган инсон ютиб чиқади, чунки у қалбларни очади.

Баъзан битта табассум мингта сўздан кўра таъсирли бўлади.

Қалби нурли инсоннинг табассумидан тинчлик уфуради.

Табассум — синовда сабр, бахтда шукрдир.

Юзингиздаги табассум — ички ҳолатингизга берилган энг чиройли гувоҳликдир.

Табассумингиз кимгадир умид, кимгадир таскин бўлиши мумкин.

Ҳақиқий табассум қалбдаги оғриқни ҳам яширмай, уни енгишга ёрдам беради.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#хайрли_тун

Олдин уйлар тор эди,
Тандир, ўчоқ бор эди.
Лекин шу тор уйларда,
Ҳамма бахтиёр эди.

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, билингки дунё эмас биз ўткинчимиз !




📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

22-ҚИСМ.

ШОХРУҲ улардан нима ейсизлар деб сўрамади ҳам иккита лаваш олдида индамай Фарангизга тутказди.

-Тиқилиб ўлларинг деб беряпсизми. Ҳеч бомаса колаям оберинг. Сиз урушиб қоган бўсез бизда нима айб. Галириб юборди у.

-Фарангиз керакмас. Астагина пичиади Шохсанам.

Шохруҳ шунақанги бўғриқиб қарадики синглисини ўзи ҳам қўрқиб кетди.

-Билмасдан туриб гапирма

-Масала биз ўйлагандан ҳам жиддийроққа ўхшайди..

Кунлар шу тарзда ўтарди. Шохруҳ ҳеч ким билан очилиб гаплашмас кўпроқ вақтини ишда ўтказарди. Ойиси ҳам сабабини билиб ёшлар ёшлар деб кулиб қўйди. Фарангиз эса Лола билан гаплашиб ҳар куни хар ҳил режалар тузади. Ҳар куни уларни қандай қилиб яраштириш дардида ёнади. Бир воқеа сабаб бўлдики улар ҳам Лоланинг кирдикорларидан хабар топишди...

Якшанба дам олиш куни эди. Қўшниси Саида келинойи чиқди. Улар тепадаги хонада тикиш ишлари билан банд эди. Шохсанам ҳам анча қўли келишиб бемалол тика оладиган бўлиб қолди.

Фарангиз ўтириб олганча қизларга гап сотиш билан овора.

Ойисининг тур ошхонани йиғиштириб битта овқат қил деганига ҳам бир соатдан ошди.

-Келинг Саида яхшимисз.

-Рахмат опа ўзиз қанақасиз. Чарчамаяпсизми. Бутуртмаларингиз жуда кўпми дейман. Кўчага ҳам чиқмай қўйдиз.

-Ҳа энди ишимиз етарлида.

Ўзизда нима гапла. Беҳрузжон болалар яхшими.

-Қўйинг опа шҳ одамни сўраманг. Учта болам бўлмаганида бир кун ҳам яшасдим у одам билан.

-Ҳай саида секинроға. Нима бўлди.

Шу онда Саида мўлтираб қараб йиғлаб юборди.

-Укези ушлаволдим

-Вой шўрим... Балки адашгандирсиза . Аввалдан ҳулоса чиқарган бўлманг яна.

-Қани эди шундай бўлса.

Фарангиз гапиряпдуйи ҳаёли уларда. Наҳотки Беҳруз ака шундай инсон бўлса дея.

-Ўзи анчадан бери шубҳаланиб юргандим уйга кеч келадиган одат чиқарди кейинчалик келмай қоладиган кунлариям бўлди.

Бир куни ортидан бордим... Домда ушлаб олдим иккаласиниям.

-Яхши иш бўлмапдия. Сиқилмен от айланиб қозиғини топади. Кўз очиб кўрганисиз. Болаларингиз бор .

-Бунисиям майлия синглиси тенги одам билан юраркан ноинсоф... Мана ўша қ....ни расми ҳам бор қаранг. Кўринишидан ойдеккина бир уйни обод қиладиганга ўхшайди.

Гулноза опа қизиқмайгина расмга бир қарадию яна қайта қарашга мажбур бўлди.

Исми нима билмайсизми деди тикишни ҳам тўхтатиб.

-Уйинг куйгурни оти Лола экан.

-Нима...

Фарангиз ҳам ўрнидан туриб расмга қаради. Лола опа дея пичирлаганча қолаверди.

Гулноза опа тезда ўзини қўлга олди. Сир бой бермай қизига овқатга қарашини буюриб тушириб юборди. Ўзи ҳам гапни бошқа ёққа буриб Саидага далда берган бўлди. Шохсанам ҳам нима бўлди экан деб пастга тушди. Фарангиз ошхонада бир нуқатага тикилганча турарди.

-Ифлос деди у аламли товушда.

-Нима бўлди Фарангиз..

-Мен аҳмоқ акамни айблаб юрибман.

-Нима гап ўзи ..

-Анави деди у..исмини айтишни ҳам ҳоҳламай ҳуллас ўшанақа қизладанакан.

-Вой тавбааа наҳотки.

-Шохсанам опа шу ерда бўлиб туринг мен бир жойга бориб келаман.

-Қаёққа.

-Ўшани олдига.

-Борганинда нима қиласан қўйсангчи . Хурсанд бол вақтуда ҳаммаси ошкор бўлдим. Тўй бўлганида нима бўларди.

-Ҳудо сақласин.

-Ҳозир бирсанг бу акангга ҳам ёқмаслиги аниқ.

-Майли лекин йўлимдан чиқиб қолса ўзим биламан нима қилишни.

-Эҳҳ синглим бу ҳаёт кўраверасн шунақа одамни ҳайрон қолдирадиган ҳолатларни.

Шохсанам ич ичидан хурсанд бўла бошлади негадир ...

Давоми бор.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

19-ҚИСМ

-ҲА ука бу ерда нима қиляпсиз.

Ёки дам олмқочимисиз.

Шохруҳ аёлга бошдан оёқ қараб чиқди. Негадир ундан жиркана бошлади. Аммо у билан гаплашишга мажбур эди.

-Иложи борми.

-Иложи йўқ иш борми ҳозир.

-Юрин бу ерда яхшимас тепада гаплашамиз .

-Ҳоп.

Шохруҳ аёл билан 3-қаватдаги уйга кирди. У ерда ҳам бир тўда "қизлар"ўтирарди. Шохруҳни кўришлари билан бетайинларча ҳуштак чалиб юборишди.

-Кимни бошлаб келдиз Зуля опа. Жаа бошқачаларку а.

-Кимни бошига қўнаркин бу баҳт қуши...

-Ҳўш йигитни гули танланг.

Шохруҳ шу онда мана шу жирканч уйга ўт қўйгиси келарди.

-Менга Лола керак.

-Оббо яна уми. Роса омади келяптида шу қизни.

Лабини буришди қизлар.

-Йўқ бўлмайди деди аёл унга қараб.

Шохруҳ чўнтагидан 200 долларлик қоғозни олиб Зуляга кўрсатди. Бундан ўзини йўқотиб қўйган аёл кўзлари ола кула бўлиб майли фақат эртага ўша пастдаги квартирага келаверинг деди......

-Лолочка келяпсанми кеч қолмагин. Кечаги одам келиб бўлди. Уни куттирма. Жуда ёғли мижоз. Айлантириб олсанг марра сеники. Аброрга ўхшган одам. У ҳозир Дубайдаку ўрнини тўлдиради.

-Окей ҳозир йўлдаман.

Шохруҳ диванда дераза томонга қараб ўтирибди. Эаҳикдан кирган одамга фақатгина боши кўриниши мумкин эди.

Шу онда эшик енгилгина икки марта таққилади . Шохруҳ кўзларини юмди. Нафас олиши юрак уришини ёнидаги одам ҳам сезиши мумкин эди.

Лола эшикни таққилатиб очиқлигини билди ва ичкарига кирди .

Шохруҳ учун таниш ифор хона бўйлаб тарқалди.

-Куттириб қўймадимми жооним сизни...

Ўша овоз...

Лола уст кийимини ечиб диванда ўтирган одамни қаршисига ўтди.

-Ҳозир мана...... Шохруҳ ака...

Шохруҳ тамом бўлиб бўлганди

Лола ҳам бундай вазиятни кутмаганди...

-Шохрух ака мен ҳаммасини тушунтираман...

Шохруҳ уни олдига келиб юзларидан силади. Гаплари жуда жуда кўп эди унга аммо бирортасини ҳам айтолмади. Шартта ўрнидан туриб чииқиб кетди... Лола ҳам унинг ортидан югирди бироқ машина аллақачон кўздан йўқолиб бўлганди...

-Ҳозир кўрганларимни барчаси туш ҳа туш. Бундай бўлиши мумкинмас. Аҳир қанақасига Лола. Исмини ҳам тилимга олгим келмаяпти.

-Ойи боринг акамни олдига чиқинг.

-Вой аканг келдими.

-Икки соатдан бери машинаси дарвозани олдида турибди. Мен чиққанимни сезмади ҳам . Бир нуқатага қараб қимирламасдан ўтирибди. Нимадир бўлган шекилли. Тинчликмикин. Ўзингиз қарайқолинг...

-Ҳозирда.

-Ҳа Фарангиз нима бўлди.

-Билмадим акам кўчада ўтирибди. Ишқилиб тинчлик бўлсинда. Кўрсангиз ёнига ҳориб машина ойнасини таққилатдим менга қараб ҳам қўймади. Шунақанги ҳаёлга берилганди тўғриси қўрқиб кетдим.

-Чарчагандурларда.

-Ишқилиб шундай бўлсин.

Ойиси чииққанида Шохрух ўриндиққа бошини қўйганча кўзларини юмиб ётарди. Ойисини овозини эшитиб кўзини очди.

-Ассаломалекум.

-Ҳа болам тинчликми нега бу ерда ўтирибсан.

-Ҳа радиода яхши эшиттириш бўлаётганди эшитиб уҳлаб қолибман. Бугун оғир кун бўлди.

шундан яхшироқ баҳона тополмаганди.

-Мен эшикни очаман кир уйга.

-Ҳоп.

-Овқаталанасанми.

-Қорним тўқ. Дам оламан.

-Майли дамингни ол. Эртага якшанба ҳеч ким безоват қилмайди сени.

-Яхшимиканла ойи.

-Яхши чарчаганда..

-Ҳа.

Фарангиз барибир жим турмади кофени баҳона қилиб акасини хонасига борди. Душга кириб кетган экан. Чиқишини узоқ кутди. Шохруҳ ҳа деганда чиқавермади .

-Ойи акам ...

-Нима акам акангдан бошқа ишинг йўқми ўз ҳолига қўясанми.

-Ҳавотир оляпманда .

-Нима бўлди яна ..

-Бир соатдан бери душдан чиқмаяптида.

-Оббо эндичи ростан жаҳлим чиқди бор дарсингни қил. Эртага гаплашасан.

-Вой бо ҳол. Лекин барибир бошқачаларда

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

18-ҚИСМ

ЯНА кечаги асабийлашишлар бошланди. Қўлига телевизиор пультини олиб тинмасдан каналларни айлантириб ўтирибди. Ҳаёли эса умуман ўзида эмас. Оҳири ошхонадан Фарангиз чиқиб бақириб берди..

-Нима қилйпасиз акааа.

шохруҳ уни эшитмади . Фарангиз шартта бориб пультни қўлидан тортиб олди.

-Нима .

-Нима қиляпсиз ўзиз боядан бери. Кўрсез битта жойни кўрингда одамни асабини бузмасдан.

-Ҳоп узур. Шохруҳ шундай деб ташқарига чиқиб кетди..-

-Эси жойидами мендан узр сўрадими ҳозир. Астағфуруллоҳ. Бунақаси тарихда илк маротаба содир бўлди шекилли.

-Ҳа Фарангиз нима бўлди.

-Сизгаям акам бошқача болиб қолганга ўхшаб туйиляптими.

-Қанақа ёқ менимча ундаймас.

-Йўқ ғалатиларда барибир тушунмаяпман...

-Билмасам.

-Ҳоой кеч бўлганда қаёққа кетяпсиз.

-Ишим бор.

-Ойиииии қарен ўғлиз қуённи расмини чизмоқчи ярим кечаси.

Шохруҳ машинани ҳайдаб чиқиб кетиб бўлганди.

-Лолани уйини олдига борди. Яна қўнғироқ қилд.

-Алло..

-Нима қиляпсан.

-Ошхонадаман энди чой ичиб ўтирибман.

-Яхшику.

Шохруҳ асабийлашганчаа зўрға гапирарди. Чунки уй чироқлари ўчиқ эди.

-Ҳозир ёнингга бораман пастга туш сени соғиндим.

-Вой қанақасига бўмиди. Ўтган куни сизга нима дедима

-Майли яхши дам ол.

-Тўхтанг ҳафа бўляпсизми энди.

-Йўқ.

-Эртага кўришамиз.

-Ҳоп.

Шохруҳ уйига қайтиб келди.

Яна ҳеч кимга ҳеч нараа демасдан хонасига кириб кетди. Эртаси куни ҳам қандай ишлади ишхонада нималар қилди ўзи ҳам биламйди. Иш вақти тугаб кеч тушганини ҳам сезмай қолди ҳаттоки.

Уйга боргач ошхонага кирдида яна ҳаёлларга берилди.

-Ака овқатланасизми.

-Ёқ керакмас

-Ҳоп..

-Битта аччиқ кофе берсанг яхши бўларди.

Фарангиз Шохсанамга қаради илтимос деб. Чунки ўзи зўр бериб янги десерт ретсепини ўрганиш билан овора эди.

-Мана.

-Рахмат

Шу пайт Шохруҳни қўл телефони жиринглади Лола экан.

-Алё.

-Шохрух ака.

-Нима деясан.

-Бугун кўришамизми. Соғинб кеттим сиЗи

-Йўқ бугунмас эртага кўришамиз.

-Ҳоп жоним сизи севаман.

-Бопти..

Шохруҳни тишлари ғичирлаб кетди. Қахвага ҳам қарамай ўрнидан туриб машинасини миндида чиқиб кетди. Лола уйда экан. Чунки Домни чироқлари ёқиқ эди. У мааҳинасини дарахт чеккасига олиб индамасдан кузата бошлади. Чамаси бир соатлардан сўнг чироқлар ўчди. Шохруҳнинг юраги ҳудди бир фалокатни сезгандек безовта урарди. Лола кочага чиқиб такси тўхтатдида ўтириб кетди. Шохруҳ ҳам уларни ортидан юрди...

Шу пайтда қаёққа кетяпсан Лола. Наҳотки сен...Йўқ ўйлашга ҳам қўрқаман. Ишқилиб мен адашаётган бўлай. Лола Қорақамишга борди ва ўша дом ўша иккинчи қаватдаги уйни эшигини очди. Уни ортидан борга Шохруҳ музлаб қолди гўёки. Лола бир эркакни юзини силаганча ичкарига кириб кетди.

Давоми бор

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙ХАЙРЛИ ТУН💫

🌸Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,

🌹💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим

🌙Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!

➡️Яқинларга юбориб қўямиз



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

17-ҚИСМ

-АКАНГГА иссиқ чой дамла қизим.

-Ҳозир.

-Шохрух нега кўзларинг қизариб кетти тинчликми.

-Кеча комоютерда кўпроқ ишлагандим шунга бўлса керак..аслида эса у туни билан уҳламаган эди..

-Ўзингни кўп урунтиравермагинда . Овқатингни ҳам емапсан..

-Чарчагандим уҳлаб қолий деб ўтириб овқат ҳам еёлмадим..

-Бугун нима овқат қилайлик анчадан бери уйда бўлмаяпсан сен бола.

-Акам уйда бўлиш учун келинни тезроқ олиб келиш керакда ойи.

Шохруҳ синглисига ўқрайиб қараб қўйди.

-Бўлди тушунарли настроэниямиз йўқ негадир. Бўлди кетаётганизда мени ҳам коллежга ташлаб қўйинг.

-Ҳоп.

Шохруҳ наридан бери чой ичиб кийингани турди

-Шу даданг жуда кўп ишлатяптида болам бечорани..,

-Ойи қанқасига кечгача битта хонада ўтириб қоғозлани кўриб ҳам чарчаш мумкин эканми.

-Сенга осонда ҳамма нарса. Бўлақол акангни куттириб қўйма.

-Мен тайёрман ўзлари тушсинлар . Шохсанам опа менсиз зерикмаяпсизм.

-Ҳечам зерикаётгани йўқ . Зерикишга вақти ҳам қолмаяпти.

- ёғе.

-Анча қўли келишиб қолди . Сенлар бирортанг ҳам хунарга қизиқмадинг қизиқмадинг

- а энди бизнини ота касб .

Қиқирлаб куларди Фарангиз.

-Ойи опам қачон қайтарканлар соғиниб кеттимей бирам.

-Яна бир ойдан кейин кеча гаплашгандим.

-Айтмайсизама.

-Ҳоп кейинги сафар аятаман

-Бўлдингми кеттик.

-Ана бор аканг чиқди.

-Майли яхши ўтиринглар бугун дарсларим кам эрта келаман. Овқат қилмай бемалол ишлайвееинглар. Янгича ретсеп кўргандим шуни синаб кўраман.

-Ҳоп ҳоп гапи тугамидиэй бу қизни.

-Бирам ажойиба беғубор.

-Ҳа ҳозир маза қилиб юрадиган пайти уларни.

Шохруҳ ишхонага келиб Лолани кўриши билан бироз кўнгли ёришди.

Адашганига 100% ишонди.

Лекин кечаги воқеани айтиб уни ҳам ўйлантиргиси келмай индамай қўяқолди.

-Кеча росса қўнғироқ қилдим. Негадир ўчиқ эди.

-Қуввати тугаб қолибдида. Шу билан эрталаб ёқдим.

-Яхшида.

-Шохрух ака менга 3 4 кунга руҳсат бероласизми .

-Нега сабаб..

-Уйимга бориб бир уй тозалашим керак. Пардаларни юваман ҳуллас ишларим жуда жуда кўп. Кечка қиламан десам чарчаб қоляпман.

- бу кимни ёрдамга юборайми.

-Ёге…


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-Лекин холамга ичаман дегандида.

-Бу бир баҳона ойимда қочиш учун. Ҳойнаҳой Лола опам қорниларини тўйдириб юборган бўлсалар керакда.

-Шайтон қизей майли яхши дам ол.

-Ҳоп сиз ҳам . Чироқ сизга ҳалал бермайдими озгина дарсим қолди яна.

-Ёқ бемалол .

-Рахмат

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2025-yilgi maqsadlarga erishdik. Sizlarda qanday? 😉

Rasm internetdan olindi. No vaziyat oʻxshash)


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хинд актёри Шоҳруххоннинг асл исми нима бўлган?

Буни Ўзбекистонда яшайдиган 99% одамлар билишмайди! 😱

Кун сайин минглаб одамларни ҳайратга солаётган Шоҳруххоннинг метркaсида турган ҳақиқий исми ЎЗБЕКЧА исм бўлиб бу…
Давоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👩‍🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩‍🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩‍🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩‍🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈

👩‍🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

26-ҚИСМ

-КЕЧИРАСИЗ сизга бир савол берсам майлими?

-Майли фақат Ник нега ҚИЗҒАЛДОҚ,исмим,манзилим, ёшим қаерда ўқишим ёки ишлашим ҳуллас мен ҳақимдагидан ташқари албатта..

-Ажойибсизда савол беришимни ҳожати ҳам қолмабди .

-Ким менга шу саволлардан бирини берса бўлди ўзини қора рўйхатда кўради.

Сиз биринчи огоҳлантирилган одамсиз..

-Омадим бор экан бўлмаса.

-Балки.

-Лекин билмадиму опаммисиз синглиммисиз маслахатлариз олтинга тенг. Сиз билан гаплашсам анча енгил тортаман ҳудди психолог блан гаплашгандек бўламан.

-Ёрдамим тегса хурсандман...

******

-Ҳой Захархон...ие Асал мана бу ҳужжатларни менга 3 тадан копия қилиб беринг.

-Ҳозирми.

-Йўқ эртага банкдагилар кутиб туришади бемалол ҳоп

-Ҳоп.

-Тезроқ бўлинг ҳали компютердагилари ҳам тайёрмасдир.

-Кечгача тайёрлаб берсам бўлдими. Мен буер га иш ўргангани келганман ишлагани эмас.

-Нима фарқи бор.

-Илтимос боринг бир айланиб ҳаво алмаштириб келинг.

-Шуни копия қипиб берсез 4 соатга тинч қўяман сизни.

-Жоним билан . Шуни аввалроқ айтиш керак эди.

Шохруҳ ҳужжатларини олдида индамасдан чиқиб кетди.

-Рахмат дейишни ҳам билмайди ярамас. лекин барибир одамни ўзига тортадиган нимасидир борда. Нима экан у.

Уфф уни кетказиб юбориб энди ўйлаб ўтиришим нимаси энди.

Ярамас жаноб музюрак.

Балки бу музни эритишни имкони бордир. Ҳозир нима деётгандима. Жинни бўлиш ҳеч гапмас буер да.

*

-Ярангизни янгилаш ниятим йўқ. Лекин бир савол берсам майлими шахсий масалада.

-Бемалол мен ҳақимда ҳамма нарсани биласиз.

-Лола унга нима бўлди кейин қизиқиб кўрмадингизми ҳаёти билан.

-Нима десам экан.

-Узур агар ..

-Йўқ ҳечқиси ёқ ҳижолат бўлманг. Ҳа уни бир неча маротаба кўрдим. Аммо ёнига бора олмадим.

-Учи сиз билан қайта гаплашишга ҳаракат қилмадими.

-Бундан хабарим йўқ.

-Унутганмисиз ўзи унута олишингизга кўзингиз етадими.

-Йўқ

-Кескин жавоб..

-Тўғриси ҳам шуда.

Уни ҳеч қачон унутолмасам керак.

-Лекин иккиланиш билан гапиряпсиз.

-Сизга қандай тушунтирсам бўлади. Инсон ҳаёти давомидаги илк мувафақиятларини ҳеч қачон унутмайдику. масалан илк бора мактабга чиққани янги ҳаётга қадам қўйгани шунга ўхшаш нарсалар. Менда ҳам ҳудди шу холат илк муҳаббатимни унутолмайман.

-Тушунарли. Яна бир савол . Агар у қайтса нима қиласиз.

-Билмадим.

-Аниқ жавобингиз йўқми.

-Йўқ.

-Уни кечиришингиз ҳам мукинми.

-Юракка буйруқ бериб бўайдику.

-Аҳа сиздек севадиган инсон йўқ бу дунёда ишонаверинг.

**

-Нима ҳаракат бугун қандайдир байрамми дейман.

-Ғайрат амакиларни меҳмонга чақирибдилар дадам шунга ҳаракат.

-Ҳммм фақат катталарми.

-Йўқ оилавий келишади.

-Захар захаровна ҳам келарканда.

-Нима.

-Ҳеч нима ишингни қилавер.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоялар

​​ҚАЙНОНА

     Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашга
ҳаракатни бошлади.
       Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр"-деб дуо қилганлари қилган.
      Толибжон бугун ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
       Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир рахийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин- кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
         Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб , юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:
- Ҳа , дадаси ...
- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин...  Овқат қуюқ бўлса ҳам.
       Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:
- Ахир .... Нимага ... ?
- Онаси, тушунгин бундоқ. Мен онамнинг қанча овқат еганлариниям  билмадим. Биласан, -шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади ,
- ойим қариб қолганлар . Овқатниям секин ейдилар. Яна...кўпинча набираларига илиниб ...
- Дадаси , бўлди . Ҳаммасига  тушундим.
       Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
        У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси  келарди...                  

Хазонрезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Шунақаси ҳам бўлади...

Болакай четга тортиб, бир нарсаларни йиғламсираб шивирлагач, Одилжоннинг пешанаси тиришиб, юзига ташвиш аломати ёйилди. Бир дам серрайиб турди-да, ўғлининг ортидан сой томонга чопди.

– Нима гап, тинчликми? – сўрашди ярим соатлардан сўнг шалвираб қайтган Одилжондан тўйхонадаги қўшнилар.

– Қўйларни ўтлатаётган экан, қўчқоримиз сузишиб, ҳаром ўлиб қопти.

Кимдир астойдил ачиниб, «эссизгина», деди, бошқа биров «келган бало шунга урсин, бошингиз омон-ку», дея тасалли берган бўлди...

Аммо ғалванинг каттаси Одилжоннинг хотини ишдан қайтгач бошланди. Эрига ўткирликда қишлоқнинг пешқадами саналувчи аёл шунақанги тўполон қилдики...

– Ҳалол қўйни нега ҳаром қилиб ўтирибсиз? – чинқирди мол аччиғидан кўзига қон тўлган хотин. – Мана менга ҳалол...

Боягина «қўйим ҳаром ўлди» деган эр пичоқ-болтани кўтариб хотинининг олдига тушди, ёнига онасидан тарсаки еган ўғли ҳам қўшилди.

Алқисса, ўтлоқда ўлик ётган қўчқор хотиннинг амри билан «ҳалолланди». Кўп ўтмай бозорбоп қилиб нимталанган гўшт омбордаги қозиқларда илиниб турарди.

– Икки ярим пудча юк қилди, – деди Одилжон шофёр қўшнисининг енгидан тутиб. – Беш-тўрт кило олиб қолсам бўлар, қолганини бозорга элтиб беринг...

– Йўқ! – чўрт кесди қўшни саркашлик билан бош чайқаб. – Машинам ҳаром бўлади.

Тўйхонадагилар ҳузурида ошкора изза бўлган йигит ерга қаради. Гўшт барибир сотилди. Лекин маҳалла аҳлини бу эмас, Одилжоннинг лопиллаб турган сигири эгиз бузоқни ўлик туққани ҳайратга солганди.


Рустамжон УММАТОВ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

23-ҚИСМ

ЯРИМ тун. Фарангиз имтихонлар сабаб чарчаганидан эрта уҳлаб қолди. Шохруҳ ташқари ҳовлида сигарет тутатиб ўтирибди. Уни кўриб Шохсанам ҳайрон бўлиб қолди. Негаки чекишини илк маротаба кўраётганди. Чироқларни ҳам ёқмапти. Қоп қоронғи зимистонда бир ўзи ўтирибди. Қиз ич ичидан унга ачина бошлади. Қани эди мени ҳам шу даражада қаттиқ севадиган инсоним бўлса деб энтикиб қўйди. Айни дамда Шохруҳни олдига бориб унга далда беришни уни ёнида бўлишни жуда жуда истарди. Амми нимадир уни бу йўлдан қайтаради уятми андишами иффатми ....

Шохруҳ у ерда кўп ўтиролмади

Уч тўрт кундан бери яна буйраклари безовта қилишни бошлаган. Бунга кўп асаббийлашгани яна баъзи сабаблар тайёр эди.

У ўрнидан турган эди ҳамки яна ўша дарди қўзғалди. Оғриқни зўридан нафас ҳам ололмай қимирлаёлмай ҳам қолди. Сониялар ичидаги бу оғриқ ...уни бошидан ўтказмагунча ҳеч ким тушунмаса керак. На нафас ола олади на қимирлайди. У бу кимни чақиришга ҳам ҳоли йўқ. У тез тез калта калта нафас олаётганди. Шохсанам қўрқиб кетиб уни олдига борди.

-Шохрух ака сизга нима бўлди. Нега бундай турибсиз.

Шохруҳ қайтиб ўтирмоқчи эди оғриқ бунга йўл қўймади. У ўзини ушлаб қололмай ерга энгашиб туриб қолди.

-Ҳозир ҳозир ҳоламни чақираман...

-Ойимни уйғотма керакмас зўрға гапирди у.

Шохсанам уни гапини эшитар эшитмас Фарангизни олдига чопди..

-Шохрух ака....фарангиз тур тур улани мазаси бўлмаяпти...

Бундай вахимадан у ҳам қўрқиб кетди. Акасини аҳволини кўриб эса эсанкираб қолаёзди.

-Сизга нима бўлди.

-Ҳозир ўтиб кетади.

-Ойим...

-Керакмас мана ўтиб кетяпти бўлди.

Фарангиз ҳовли чироғини ёқди.

Шохруҳни пешонаси совуқ терлар билан тўлганди. Юз томирлари эса бўртиб турарди.

Қизлар уни икки томонидан туришига ёрдамлашишдида

Ичкарига олиб киршди.

Шохсанам сув берди ва сочиқда пешона юзларини артиб қўйди.

Шохруҳ энди анча ўзига келиб бемалол нафас олаётганди.

-Қачонгача шунақа юрмоқчисиз ака. Арзийдими шунақа сиқилишларизга. Ким у кўчадеги битта ...

-Бўлди қил..

-ҳечам бўлди қилмайман. Нега энди а. Сизи шу аҳволизи ойим кўрганда нима бўларди. Улаям қийналса хурсанд бўласизми. Битта қизи деб шунча одами ҳовотирга қўйвотганизи тушунвосизми..

Уларни овозидан Гулноза опа ҳам уйғониб пастга тушди.

-Малодетс гап ё санга шу керегиди..

-Нима бўляпти бу ерда ярим кечаси.

-Ўзимиз суҳбат қуриб ўтиргандик. Фарангиз ҳеч кимга қарамасдан хонасига кириб кетди.

Давоми бор.

Дурдона Алишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Яқинларни янги тонг билан соғ-саломат уйғонгани билан табрикланг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Фидавс . . . - хонадаги манзарага қараганча қотиб қолгандим. Наҳотки жонимдан ортиқ кўрганим менга " Дугонам " билан хиёнат қилган бўлса.

- Само . . сенга ҳаммасини тушунтираман. - У мен томон келаркан унинг ёнида ўзини адёлга ўраганча турган дугонамга қараб унга нисбатан икки карра нафратни ҳис қилдим.

Тақдирдан бошқа нимани ҳам кутишим керак эди ? Ахир мана шу хиёнаткор ва разил одамни деб ойим ва дадамнинг юзига оёқ қўйиб уйдан қочиб келган бўлсам. Аҳир Дадам огоҳлантирганди. Бундай нокасталар сени бахтли қилолмайди деб. Қулоқ солмадим. Аллоҳим мени шу йўл орқали жазолади. Ва на фарзанд кўрдим ва дўстни садоқатини ва на севган ёримни. . . Кўрмаганим бир ўлим қолди холос. Аммо мен ёнсам ҳамма ёнади. Ҳаммангизни ёқиб кейин ўзим кетаман.


#РЕАЛ_ВОҚЕАЛАРГА_АСОСЛАНГАН_АСАР

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

21-ҚИСМ

ШОХРУҲ қизаларни ташладида ҳозир келаман деб кетиб қолди.

-Тинчликмикин Шохсанам опа. Нима бўлди экан буларга.

-Жанжаллашиб қолишган шекилли.

-Лола опа билан гаплашсамикин ҳозир яхшиси шундай қила қоламан.

-Салом Лола опа яхшимисиз. Аҳволлариз яхшими?

-Яхши рахмат ўзингиз яхшимисиз.

-Ҳа яхши нега овозиз бошқача йиғлаяпсизми.

-Йўқ ҳаммаси яхши.

-Демак ростан жанжаллашиб қолибсизларда а.

-Ҳа шунақа.

-Сиқилмен ярашволасила ҳали.

-Йўқ акез мени кечирмайди. Жуда ёмон тушунмовчилик бўлди. Мени эшитишни ҳам истамаяпти.

-Ҳа шунақа денг.

-Майли Фарангиз мен ўзимни оқламоқчи эмасман. Ўзи билади. Ҳақиқат бир кун юзага чиқииб қолар.

Лола ҳиққиллаб йиғлаганча телефонни ўчириб қўйди.

-Масала жиддийга ўхшайди.

-Ҳа шунақа шекилли.

Лекин нима бўлган экан шу даражада.

Қизлар уйга кириб бироз у ер бу ерни тозалаган бўлишди. Ҳамма нарса ўз ўрнида. Бир соат бўлди ҳамки Шохруҳдан дарак йўқ қўнғироқ қилай дейишса телефон ҳам йўқ.

-Фарангиз юр сени анави тепаликка олиб чиқаман. Шохруҳ ажа келса ҳам бемалол ко"ринади.

-Майли фақат ҳавотир оляпманда бегона жой болса қаерларда юрган экан.

-Ўйлама балки бироз кўнглини ёзиш учун кетгандир. Кап катта одам бўлса. Биласанми базида инсон ёлғиз қолишни истайди. Мана шу нарса энг кўп таскин беради одамга

-Ғалати а.

-Нимаси ғалати.

-Севгини айтаманда. Бошида қаренг қанақа бахтли эдилар. Ҳаммани ҳаваси келарди. Мана энди буниси бу ёқда қовоқ тумшуқ қилиб юрибди. Униси у ёқда кўз ёшларига кўмилган.

Тушунмайман севиш азобми ёки роҳат.

-Шуниси билан қизиқда севги деганлари. Ҳали кўрасан яна аввалгидек яхши бўлиб кетишади.

-Балки ёрдам берармиза уларга.

-Балки... Лекин бунақа муносабатларни икки коши ҳал қилгани маъқулми дейман.

-Бу гапингиз ҳам тўғри.

-Сен ҳам кимнидир севасанми а.

-Йўғэее ҳали унақасини учратмадим. Ўзингизчи.

-Менда ҳам ҳудди сеникидай аҳвол. Улар кулиб юборишди.

Шохруҳ эса чуқур қайғуга ботган ҳолда катта сойнинг тепасида ўтирарди. Уйқиси бузилгани учун тинмай боши оғрияпти. Камига мана бу узоқ йўл.. ҳамма ҳамма нарса унга қаршидек гўё. Минг қилса ҳам кўрганларини унута олмаяпти . Қандай ҳам унутсин аҳир. Орзуларининг ҳар бир бурчагида Лола бор эди. Ҳамма ўй ҳаёллар у била бирга эди. Келжагини ҳам фақатгина у билангина тасаввур қила оларди. Яна ўйланиб қолди. Шунча ишдан кейин ҳам нега қўнғироқ қилаётган экан деб. Ич ичидан яна бир овоз келди. Балки ҳақиқатни айтмоқчидир. Ўша заҳоти унга қарама қарши овоз пайдо бўлди яна қанақа ҳақиқат ҳаммасини ўз кўзинг билан кўрдингку . Бир эмас ҳаттоки бир неча маротаба... У кулди.. кулгиси ҳам шундай маҳзун эдики кўрган одамни раҳми келарди.

қайтганида қизлар тепаликда мириқиб суҳбатлашиб ўтиришарди. Очиқ ҳаво тоғ бағри атроф ям яшил улар яйраб фам олишди. Айни дамда қорин ҳам очди. Шохруҳ келиб яна ўша қўрс оҳангда кетамизми деди.

-Майли кетамиз фақат қорнимиз очди .

-Йўлда оламиз.

Бўлди бошқа гапиришни кераги ҳам йўқ эди. Яна жимжитлик оғушида йўлга тушишди. Фарангиз сиқилиб кетганидан оҳири портлади

-Ўзингиз гапирмаганга яраша ҳеч бўлмаса мусиқа қўйиб қўйсангиз бўларди.

Шохруҳ индамай радиони ёқиб қўйди. Унда ҳудди атайин қилгандек оғир маҳзун қўшиқлар янграй бошлади.

Фарнгиз оббо деганча бошқа гапирмади.

Давоми бор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

20-ҚИСМ

ФАРАНГИЗ минг ҳаракат қилмасин уҳлай олмади. Яна акасиниг хонасига мўралади. Шохруҳ диванда бошини ушлаб ўтирибди.

-Ака кирсам майлими.

Шохруҳ эшитмади.. синглиси эшини очиб ичкарига кирди. Шунда у бошини кўтариб қаради. Кўзларининг қон томирлари бўртиб қип қизил бўлиб кетганди.

-Аҳволиз яхшими.

-Яхшиман.

-Нима бўлди ака нега бунчалик сиқиляпсиз.

-Ҳеч гап йўқ ўзим озгина ҳаёл суриб қолибман.

-Бирор нарса керакми .

-Ҳа уйқи дори йўқми уйда кечадан бери уҳлолмаяпман.

-Дадамники бор у ҳавфлимасми сизга .

-Йўқ илтимос шундан битта олиб кел бошим ҳам босилмаяпти.

-Ҳозир .

Аниқ яхшисиза алдамаяпсиза.

-Ҳавотир олма ҳаммаси жойида рахмат.

-Яхши дам олинг.

-Сен ҳам

-Шохрух ҳали уйғонмадими.

-Ҳали эртаку дадаси майли уҳлайверсин.

-Бор уйғот бугун қизларни олиб Жиззахга Шохсанамларникига бориб бир хабар олиб келишсин. Хохласанг сен ҳам бор.

-Яхши ўйлабсиз дадаси. Мен боролмайманда шогирдларим бор.

-Майли озлари эҳтиёт бўлиб бориб келишади.

-Фарангиз бор акангни уйғот.

-Нега.

-Даданг сўраяптила.

Қизини туришини кўрган дадаси қўявер ўзим уйғотаман деб туриб кетди.

-ойи бугун дам олиш кунику нима қиладилар.

-Жиззахга бориб келаркансизлар Шохсанам билан.

- ёғе зўрку

-Кеcаҳги дорини таъсиридан шохруҳ кўзларини зўрға очди. Дадасини гапи умуман ёқмади. Аммо қаршилик қилолмай ноилож ўрнидан турди ...

Йўлда ҳам чеҳраси очилмай бир оғиз ҳам гапирмасдан кетарди .

Шу пайт телефони жиринглаб қолди. Экранда Лоланинг кулиб турган сурати. Фарангиз ҳайрият деди. Ҳози бита гап билан кайфиятини кўтариб юборади деб ўзича хурсанд бўлиб қўйди.

Шохруҳ экранга қарадида захарҳандалик билан кулиб телефонни қўлига олдида машина ойнасидан отиб юборди. Бу манзарадан иккала қизнинг ҳам оғзи очилиб қолди ва бир оғиз ҳам гапиришмади. 6 соатлик йўл мана шундай жим житликда ўтди.

Давоми бор

@ДурдонаАлишеровна

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Кун ҳикмати

• Тирикмисиз? Ҳаётнинг қадрига етинг!
• Чарчадингизми? Аллоҳ яратган табиат қўйнига чиқинг, дам олинг, тафаккур қилинг!
• Йиқилдингизми? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!
• Сиздан сўрасалар, сиз беринг — ўйланманг!
• Сизни қадрламасалар, хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг!
• Эшикни ёпиб ҳайдадиларми? У жойга асло қайтиб борманг!
• Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг!
• Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг!
• Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг!
• Сизга қалб эшигини очсалар, у қалбга киришдан аввал ифлосланган пойафзалингизни ечиб киринг
• Қачондир қалблардан қувилсангиз хафа бўлмай кетинг!

ХАЙРЛИ ТОНГ!!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Келин олгунча, ит олсам бўлар экан‼️

4 та қиздан сўнг ўғил топдим. Ўғлимни катта қилишни ўзи бўлмади. 20 ёшга етганда синфдошига уйлантирдик. Тўй ўтиб, ўғлим қўшни вилоятга ишга кетди. Бошида ҳаммаси яхши эди, лекин бир кун кутилмаганда ўғлим яшайдиган уйнинг деразаси остида бегона поябзал топиб олдим. Адаси билан келишиб, кузатишга тушдик.

Кеча тунги 02:30 ларда бир машина келиб маҳалла бошига тўхтади. Кўп ўтмасдан бир киши келиб, деразадан келинимнинг олдига кириб кетди. Шу захоти адаси билан уйга бостириб кирганимизда келиним…😱👇 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

16-ҚИСМ

-КЕЧҚУРУНГА вақтинг қанақа

-Нега сўраяпсиз

-Кечки Тошкентни сайр қилмаганимизга ҳам анча бўлди.

-Ёқ боролмасам керак вазиятимни биласизку.

-майли .

-Кейин сиз билан тунда ҳеч қаёққа бормайман.

-Ие нега энди.

-чунки қўрқаман.

-сабаб.

-Биласизми қиз бола уйидаб ташқарига чиқар экан ота онасини ака укаларини ор номусини елкасида олиб чиқади. Мен жуда жуда қўрқаман шу номусни йўқотиб қўйишга.

-Мени шунчалик ёмон деб ўйлайсанми

-Ёқ шунчаки айтдимда.

-Биз турмуш қурамиз.

-Майли қаршилигим йўқ. Аллоҳ таоло никоҳ номли муқаддас риштани буюрган. Энди тушҳнгандирсиз мени нима демоқчи эканлигимни.

-Фариштам ўзимни. Тушундим. Тўйимизгача сенга қўлимни учини тегизсам ўлай агар.

-Тушунганингиз учун рахмат

-Жаннатимсан мани.

Энди мен борай.

-Олиб бориб қўяман.

-Йўқ бемалол ишлайверинг. Мен ўзим етиб олман. Питса учун рахмат. Эртага кўришгунча.

-Ҳайр ўзингни эҳтиёт қил.

Эйй Аллоҳим ўзингга шукур менга шундай солиҳа ёр ато этганинг учун.

Шохруҳ ҳуш кайфиятда ишлар экан кечқурунга Лолага ажойиб сюрприз қилиш режасини ҳам туза бошлади. Бир таниш дўстига қўнғироқ қилиб буюртмаларини айтди ва яна қоғозларга кўмилди.

-Мана ака ҳаммаси тайёр.

-Қаҳҳор энди жойлаштириб ҳам берасанда ўзинг чиройли қилиб ҳаммасини.

-Ҳоп боладида . Шундоқ багажни очсангиз бо"лди ажойиб рамантик оқшомингиз тайёрда .

-Рахмат сенга.

-Алло Шохруҳ

-Лаббай ойи.

-Келасанми овқат тайёр.

-Нима овқат экан.

-Лағмон.

-Бунча яхши.

-Кел сени кутяпмиз.

-Ойи овқатланиб тураверинглар мени озроқ ишларим чиқиб қолди.

-Ҳа майли эҳтиёт бўл.

Шохруҳ Лола учун унутилмас кеча қилмоқчи эди . Шунинг учун машина багажини қип қизил шарларга тўлдирди оппоқ тасмалар билан боғлатди. Яна уларни ичида бир қучоқ қизил атиргул ва юрак шаклидаги тўрт.

Соат кечки 9 ларга яқин қорақамишдаги дом олдига бордида унга қўнғироқ қилди.

-Оббо нега энди телефони ўчиииқ. Энди нима қилсам экана. Кириб чақирайми . Ваше ноқулайку. Нима қилсам экана . Кеч ҳам бўлиб қолган камига. Секин чақириб кўраймикин. Ислом борми деб баҳона қилармидим. Ҳа шуниси яхшироқ . У машинадан тушиб тавваккалига ичкарига юра бошлади . Биринчи қаватдан аста кўтарилар экан чет эл мусиқасининг баланд овози эшитилди.. тавба домда ҳам шунақа баланд қилиб эшитадими деб қўйди. Иккинчи қаватга чиққанида эса овоз айнан Лола айтаётган уйдан чиқаётганди.

Менга холам касал дегандику. Балки манзилда адашдиммикин. Лекин ўтган сафар шу уйни деразасидан қарадику менга. Шохруҳ турфа хил ўйлар гирдобида қолиб кетди. Шу он рўпарадаги уйдан чиққан кампир уни ҳаёлларини тўзғатиб юборди. У Шохруҳга шунақанги қарадики бечорани юраги музлаб кетди.

-Ассаломалекум деб зўрға салом берди аёлга.

-Саломинг бошингда қолсин харомхўрлар. Қиёмат яқин деганлари шу бўлса керакда. Биттаси кетмасидан бошқаси келадия. Ўлганинг яхши бу кунингдан милитаияга хабар беришни ҳам фойдаси бўлмади уларни ҳам йўлдан урди фоҳиша. Дўзахни энг тубида ёнмаса розимасман. Ҳудонинг қаҳрига учрагур. Аёл то пастга тушгунича яна нималарнидир жавраб кетди.

Шохруҳни мияси қотиб ишламай қолди. Аҳир қанақасига Лола бу ерда нима қилади..Мен адашяпман. Ҳа аниқ адашдим . Эртага гапалшаман у билан. Шохруҳ пешонасини совуқ тер қоплаганича пастга тушди машинага ўтириб ҳам ўзига келолмаётганди . Тушунмовчилик бу ҳа бу...

Яна Лолага телефон қилди. Яна ўчиқ. Анча пайтгаcга ўша ерда қолиб кетди. Ойиси телефон қилганидан сўнггина уйига кетди. Ўйламайман деса ҳам бугунги воқелар кўз олдидан кетмасди. Иссиққина овқати ҳам совиб бўлди. Уни ҳам ичгиси келмай хонасига чиқиб кетди. Шохсанам эса овқатим ёқмади деб дили вайрон. Лекин ҳаммаси мақтаб ичишганди. Демак алдашган эканда. Шохруҳ ака бир қошиқ ҳам ичмади. Дили хуфтон бўлиб у ҳан Фарангизни олдига чиқди..

-Фарангиз

-Лаббай опагинам.

-Овқат бемаза бўлганди а.

-Вой нега унақа дейсиз мазза қилиб ичдикку айниқса дадамни қаранг.

-Лекин Шохруҳ ака ичмадиларда.

-Эй шунга ҳам ўйланасизми қорни тўқдурда.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Менинг исмим Муслима. Мен 12 ёшдаман. Мен энди ораларингизда йўқман. Мени ўлдиришди. Ўша куни дугонам билан мактабдан келаётгандим. Биз қорнинг кир бўлиб кетаётгани ҳақида гаплашдик. Мазза қилиб қорда тойганимизни гаплашдик. Дугонамнинг қўлидан ушлаб келдим. Унинг қўллари иссиқ ва юмшоқ эди. Кейин йўл бошида айрилдик. Орқамда қўшнимиз-амаки келаётган эди. Мени чақирди. Мен у амакини яхши билардим. Уйимизда ёзда ишлаган эди. Мен тўхтадим. Сенга қизиқ нарса кўрсатаман деди. Мен эргашдим. Мен у амаки мени қийнамагунча ёмон амаки қанақа бўлишини билмасдим. Мени бўғаётганда, мен ўлаётганимда ҳатто ўлим нималигини билмасдим. Ҳозир ҳам билмайман ўлим нима? Чунки мен 12 ёшда эдим, бу ҳақда бирон марта ўйламаганийдим. Мен уяламан ва қўрқаман. Мени шунақа азоблашганидан уялаяпман. Менинг яқинларим исмимни айтиб излашаётганда мен совуқ ва оғир тошларнинг остида эдим, мен ҳаммасини эшитиб ётардим. Улар кеч қолишганди, мен ўлиб бўлгандим. Ҳатто амаки юзимга тош билан ураётганда ҳам ўлиб бўлгандим. Бўлди бошқа урманг, деганимни эшитмади. Ўлганлар гапирмайди деб ўйлаган бўлса керак.Шунда ҳам мени УЯТ ҳисси тарк этмаганди. Қандай кўринаман уларга... Уларга бу ердаман деб айтгим келарди, айтдимам аммо ҳеч ким мени эшитмади. Яна мен излаётган бошқа амакилардан ҳам қўрқиб қолгандим. Мен дугонам мени топишини истардим. Мен негадир фақат унга дардимни айта оламан деб ўйлардим. Мени топишди. Негадир ҳамма йиғлади. Мени кўтариб ОЛИБ кетишди, бир пой этикчам йўқолди, сумкамдан яхши кўрган ручкам тушиб қолди. Устозим ёдлашга берган яхши инсон ҳақидаги шеърни ёдлай олмадим. Менинг кундалигим, дафтарларимга ўша куни уй вазифаси ёзилмади. Бу ерда ўзимга ўхшаган қизалоқлар жуда кўп. Ана 14 ёшли опача, ана 7 ёшли Наташа, Мени етаклаб бошқалар билан таништираётган 4 ёшли Зилола, 6 ёшли Эмма, ўзи қора, сочлари жингалак африкалик 5 ёшли Надиза, биз жуда кўпмиз, бизни битта бирлаштириб турган нарса бор — биз қизалоқлармиз — биз фариштачалармиз. Ҳаммамизни ёмон амакилар қийнаган, ўғирлаб кетган, ўлдирган. Ота-оналаримиз, яқинларимиз бизни яхши кўришарди. Дугонам йиғлаб кўзлари шишиб кетди. Биламан бизни ҳеч қачон унутишмайди...
Менинг исмим Муслима, мен 12 ёшдаман. Мени ёмон амаки зўрлади ва ўлдирди”.

Барно Султанова


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ

15-ҚИСМ

-ШОХРУХ кел сени кутиб ўтиргандим. Яхши дам олдингми.

-Яхши рахмат.

-Шу менга Лолани манзилини берсанг амманг билан бориб ишни пишитиб келардик...

-Ойи озгина шошилмай туринг. Мен аввал Лола билан гаплашай.

-Майли фақат шу ҳафтадан қолдирмагин.

-Ҳоп бўлади. Дуо қилинг мен ишга борай яна дадамдан кейин боришга ўрганиб

олдим.

-Илоҳим йўлларинг бехатар бўлсин. Эсон омон бориб келгин . Ишларингни ривожини берсин.

-Омин.

-Бунча эрта келиб олдинг.

Лола Шохруҳни хонасида у ер бу ерларни тартибга келтириб турганди.

-Балки сиз кеч қолгандурсиза. Соати қарен 10. А иш вақти эса 9..

-Соғиниб кеттим кейин туни билан уҳлолмадим

Телефонда ҳам гаплашолмаяпмиз. Айтганча холанг яхшими.

-Унчалик эмас. Шифохонага ётишга кўнмаяптилар

-Майли яхшилаб қарагин.

-Бирам севаман сизни.

-Кундан кунга очилиб кетвоттими мани ғунчам. Ким учун экана бу.

-Сиз учунда севгилим ..

-Мани...

-Ассаломалекум Шохруҳ...

-Келин Севинч..

-Узур Рустам ака бугунги буюртмалар бўйича ҳисоботни сўрагандилар.

-Ҳа ҳужжатлар мана.

-Рахмат.

Жиннисиза.

-Мен нима қилдим.

-Ишхонада менга 2 метр яқинлашмен шилқим.

-Войееэй жаҳл қилишлариям бирам ярашадикии .

-Ажаб бопти мен кеттим .

-Қаёққа яхши ўтиргандик.

-Бу ерга ўтиргани келган бўлсангиз бемалол мен иш ўрганишга келганман.

-Майли сизга тушликкача руҳсат питса буюртираман. ўзи мени ҳам анчадан бери кутаётган ҳужжатларим бор.

-Бугун бир шижоат қилингда шуьларни тугатинг.

-Ҳоп боладиде

-Эй боринге мен кеттим

-Асссалим ўзими. Тезроқ келгин.

Шу билан Шохруҳ бир уюм бўлиб турган қоғозларга кўмилди.

-Шохсанам кел анча қўлинг келишиб қолди мана бу пардани ён томонини машинада тикиб кўрчи.

-Вой мен эплолмасамчи

-Ўрганасанда шундай қилиб. Кел. Ман ўзим абедга битта овқат қилиб чиқаман ўтиравериб елкаларим оғриб кетти.

Гулноза опа ошхонага тушиб аччиққина мастава қила қила бошлади.

-Ассаломалекум холаларнинг энг аълоси. Яхшимисиз.

-Ҳа Жасур кел.

-Чарчамаяпсизми нега бир ўзиз қизлариз кўринмайди.

-Ўзимни мастава ичгим келиб қилаётгандим.

-Оҳ оҳ райхонладан тўғраб мурчлар солиб а иштахаларим очилиб кетти.

-Бир соат сабр қилсанг ичиб кетасан.

-Билганимда ишлааримни битириб келардим. Шошилаётгандимда.

-Тинчликми ўзи.

-Шим олгандим кеча. Шу ё шим узунлик қиляпти ё мени бўйим пастлик қиляпти ҳеч бир биримизга ярашмаяпмизда.

-Гапниям оласанда. Тепага чиқ шохсанамга айтсанг ўзи қилиб беради.

-Оо ҳали чевар ҳам денг.

-Ҳудо ҳоҳласа.

-кеттим бўлмаса.

Жасур хонага кириши билан ҳамма қиз унга салом берди . Шохсанамни эса кечаги қитмир Фарангизни гапи ёдига тушиб юзлари қип қизил бўлиб кетти.

-Яхшимисиз Шохсанам.

-Рахмат яхши.

-Мана бу шимни почасини калталаш керак эди. Холам сизни олдингизга чиқариб юбордилар

-Аҳа ҳоп беринг.

-Мана буеридан белгилаб ҳам қойилган.

-Ҳоп ҳозир 15 минутда тайёр бўлади.

-Бемалол шошилмай қўяверинг эртага олиб кетаман

-Майли .

-Қаердансиз Шохсанам.

-Жиззахдан.

-Ҳа яхши . Сир бўлмаса ёшингиз нечида.

- ...

-Йишингиз дейман

20 да

-Мен 25 ёшдаман синглим қатори экансиз.

Майли қизлар чарчаманглар.

-Яхши боринг.

-Сени кутяпман келмайсанми.

-Қизлар бирга тушлик қиламиз дейишди.

-Менчи. Мен нима дегандим.

-Бопти Шохруҳ ака жаҳл қилиш шартми шунга ҳам ҳозир бораман.

-Теееэзззз..

Лола қизларга узурини айтиб шохруҳни олдига чиқди.эшикни очиши билан ропарасида уни кўриб қўрқиб кетди.

-Қўрқиб кеттимку.

Шохруҳ чаққонлик билан уни қўлларидан ушлаб ўзига яқин тортдида эшикни қаттиқ ёпиб калитну буради.

-Н.н.нма қиляпсиз жинни бўлганмисиз.

-Ҳа жинниман.

-Қўйворинг. Бу ерда мени ҳижолат қиляпсиз. Уже гапиришга ҳам ўтишибди.

-Менга нима энди бўлажак хотиним билан ҳам бемалол гаплашишга ҳаққим ёқми.

-Нима.

-Ҳа ойим совчиликка бормоқчилар .

-Нега.

-Нега ...Бир гап айтардиму майли.

-Шохрух ака ҳозир эмас холам озгина ўзига келиб олсинлар

-Ҳоп сен нима десанг шу.

-Тушлик қиламизми.

-Қолимни қўйиб юборсаангиз.

-Ииий узурчилик а.

-Майли кўп ишлаб юборибсиз шекилли тушунаман


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel