Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#акси_дунё
82-қисм
Атрофимга қараб ниманинг ва кимларнинг орасига тушиб қолганимни таҳлил қилишга эса кучим қолмагандек. Чунки таҳлил қилсам ва ҳақли чиқсам, ҳеч нарсага қарамай, қобиғимни ёриб чиқишга куч топа оламан.
Ҳозирча эса аввал дадам, кейин ойим, сўнгра яна бошқа омиллар учун сабр қилинмоқдаман. Бир пайтлар Нафисани сабрсиз деганлар уялсами, Нафисани худбин деганлар фикридан воз кечсами? Қаерда, ундай адолатли тушунчада яшайдиганлар. Ўз- ўзим билан гаплашиш сал бўлса-да, менга енгил келиб бугунги “яхши келин” ролини ўйнашда давом этдим.
Тушликдан кейин қайнопам, Нодирни жўнатиб болаларни олиб кетди. Қайнонам эса кеч тушганда уйга қайтди. Келар- келмас менга ўчакишиб уйда ҳеч бир иш қилмаганда айблади.
“Ҳамма йўқ ботиб ётибди, бу нима аҳвол?” -деб жизғанаклик қила бошлади. Мен яхши ролини ўйнашга аҳд қилган куним, ҳар асарда бўлгани каби, ёвуз роллар бошқаларга қолди. Қизи туфайли кайфияти йўқ, кел шунга гап қайтармай жим турай деб ўзимни тинчлантириб турсам, бу сафар овқатдан айб топди.
Охири сабрим чидамай янада меъёрида жавоб беришга ҳаракат қиламан деганимда.
“Онанг нима иш қилган, сенга овқат қилишни ўргатмай?”-деди. “Бировларни ишини қилиш билан банд бўлган” ,-дедим мен ҳам гапни унга теккизиб
“Тили бир парча яна “
“Пул учун олдингиз, тилим ёнига бонус келди “ ,-дедим кинояли кулиб.
“Ҳой, сен кимга ишониб менга қарши гапиряпсан? Ўғлимгами?”
“Йўқ, эримга” ,-дедим кўзига тик қараб. Сабрнинг ҳам чегараси бор қачонгача чидаш мумкин. Қайнонаси билан иккинчи кундан жанжал қилган келин сифатида, гиннес рекордига киритилишим аниқ.
“Ҳали шунақами? Кўп ишонма, у эрингга. Биргина гапим билан сени йўқ қилади, тушундингми?”
“Адашдингиз, мендаги давлатдан яширган мулкларингизни олмагунча, ҳеч қаерга жўнатмайди “ ,-дедим жилмайиб. Юзи оқариб, кўзи катта -катта очилди.
Мен унга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлишга ҳаракат қилдим, сизлар гувоҳсиз. Аммо у ҳали ҳам мени, келини сифатида эмас, онаси қўлида ишлаган бир қиздек муомала қиларди. Хонасига кириб кетгач, мен ҳам хонамга кирдим.
Адолатсиз қайнонага бас келдим. Аммо хонадаги ҳақиқат мени бўғишга тайёрдек кутиб олди. Эшикда ичкаридан қулфи йўқлиги сабаб, Низом келганича ётоқда чўзилдим. Яна бир кун, кейин ўқишга чиқиб кетардим.
Бор-йўғи, 24 соат сабр қилсам, кейин яна нафас олишимга имкон бўларди. Дадам келгач, уйда қоламан 10 кун. Ишини ўзи қилсин. Бир оғиз ёмон гап, инсон миясини шунчалар банд қилар экан-ки, тушларимда адолатт билан тортишиб чиқдим. Эшик очилиб телефон ёруғи кўзимга тушди. Низом келганини сезиб уйғондим.
“Соат неча?” “01:46 нега уйғондинг, ухлайвер “
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
😱 Култик терлаши нохуш хидлардан азият чекяпсизми бизда 😍 буни йэчими давоси😱 бор💃
Бутунлай Култик Терлашдан Халос Булишингиз мумкин👇
Батафсил видеода🎥👇👇
Энг расвойи раддибало хотин эрини бошқа эркаклар; опа-сингиллари, дугоналари, қўшни аёлларнинг эрлари билан таққослаб, ўз эридан бегона эрларни афзалроқ деб билган хотин.
Жуфтини айблаб, солиштирадиган хотинда хойр йўқ, ҳеч қачон эрига эл бўлмайди, дўст бўлмайди, ҳар доим эрига нисбатан адоватда кек сақлаб, ёки кек сақлашга тайёр бўлиб юради.
Нимага, чунки унда шукур қилиш неъмати йўқ.
Нима учун шукур қилмайди. Чунки Аллоҳнинг қадарига иймон келтирмайди.
Роббисининг тақсимотига, ризқига розилиги йўқ.
Нима учун розилиги йўқ.
Чунки синовларни Аллоҳдан кўрмайди.
Ҳаётида учрайдиган синовларни бандаларга, воқеъликларга боғлайди.
Нима учун бандалару воқеъликларга боғлайди.
Чунки унда тавҳид тушунчаси йўқ. Тавҳид моҳиятини англамаган аёл билан яшаш нафақат азоб, балки ҳавфли ҳамдир.
Хавфлилиги шундаки, тавҳидни тушунмаган хотин фарзандларини ҳам ҳудди ўзидек тарбиялайди.
Тавҳидни англамасликдан ҳамма воқеъликларни бандаларга боғлайвериш аламни кучайтириб, ҳаётни заҳарга айлантиради. Фарзандларини ҳам ҳудди шу ўзининг ҳаёт тарзига мувофиқ ҳолда яшашга ўргатади.
Синовларни Аллоҳдан кўриб, сабр қилиш ўрнига бандаларга боғлаш Аллоҳнинг ўзи учун белгилаган ризқига, қадарига иймон келтирмасликка олиб боради. Қадарга иймон келтирмаслик эса ширкнинг бошланғич кўринишидир.
Яъни тавҳид моҳиятини англамасликдаги давомийликнинг оқибати ширк.
Ширк куфр амал. Куфрнинг охири жаҳаннам.
Тавҳидни англаш учун шаъриат илмини ўрганишга барчамизнинг сув-ҳаводек заруратимиз бор.
Наслингиз давомчиларининг икки дунёси обод бўлиши учун рафиқангизга шаъриат илмини ўргатинг, ёки ўрганишига имкон яратинг !!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир замонлар бир мевали дарахт бўлган экан. Ҳар кун бу дарахтнинг атрофида ўйнаш учун бир бола келар, дарахтнинг устига чиқар, мевалардан ер, чарчаганда эса, дарахт соясида ётиб дам оларди. У дарахтни жудаям яхши кўрарди. Дарахтга ҳам у билан вақтини ўтказиш ҳузур бағишларди. Лекин вақт жуда тез ўтиб, болакай улғайган сари дарахт билан ўйнаш учун камдан-кам келадиган бўлди. Ажойиб, қуёш ярқираб нур сочиб турган кунларнинг бирида бола дарахт ёнига келди. У ғамгин кўринарди. «Кел ўйнаймиз», таклиф қилди дарахт. «Мен энди дарахт атрофида чопиб юрадиган кичик бола эмасман – деди у — Мен ўйинчоқлар билан ўйнашни хоҳлайман, уларни сотиб олиш учун эса, пул керак». «Кечирасан, менинг пулим йўқ-да. Аммо, меваларимни териб, сотсанг пул бўлади. «. Таклиф болага ёқиб тушди. У меваларни териб, бахтли ҳолда чопқиллаб кетди. Болакай шу билан қайтиб келмади. Дарахт яна зерикиб қолди. Кунларнинг бирида бола яна келди. Энди балоғатга етган эркакка айлангани учун уни таниш мушкул эди. Дарахт қандай қувонди-я! «Қайтиб келди! – қувонарди у – Кел, ўйнаймиз.» «Энди ўйинга вақтим йўқ. Мен ўз оиламни, болаларимни боқишим учун ишлашим керак. Бошпанам йўқ, уй қуришим лозим… Сен бирор нарса билан ёрдам бера оласанми?» «Узр, менинг уйим йўқ. Лекин, сен менинг бақувват шохларимни кесиб, уйингга ишлатишинг мумкин.» Эркак бу имкониятдан қувониб, шохларни кесиб олиб кетди. Дарахт йигитнинг хурсанд бўлганини кўриб, кайфи чоғ эди. Аммо йигит яна кетиб, қайтиб келмади.. Иссиқ ёз оқшомларидан бирида яна қайтган йигитни кўриб, дарахт уни яна ўйинга чорлади. «Йўқ, ёшим ҳам бир жойга бориб қолди. Дунё ташвишларидан чарчадим, менинг узоқ оролларга сузиб кетишга кемам бўлсайди… Ёрдам бера оласанми?» – сўради одам. «Танамни кесиб олақол, у сенинг кемангга ярайди. Сен узоқ-узоқларга сузиб кетиб, бахтиёр бўласан.» Одам дарахтни кесиб, кема ясади-да узоқларга сузиб кетди. Кўп йиллардан сўнг яна келаётганини кўрган дарахт унга қараб деди:
— Кечирасан, менинг сенга берадиган меваларим қолмаган.
— Менга меваларинг керак эмас. Чунки уларни ейдиган тишларим тушиб кетган.
— Сен ўйнаб чиқадиган танам ҳам йўқ.
— Мен ҳам қариб, қувватдан қолиб, дарахтга чиқа олмайдиган бўлганман.
— Менинг қуриётган илдизларимдан бўлак ҳеч нарсам қолмади.
— Менга фақат, ором олиб ўтирадиган жой керак, холос.
— Унда томирларимга ёнбошла, дамингни ол, — деди дарахт.
Чол дарахт томирларига ёнбошлаб ўтирди. Дарахт жилмайди, унинг томирларига бўлса кўз ёшлари томди.
Бу масал ҳаммамизга ибрат учундир. Дарахт – бизнинг ота-онамиз. Кичиклигимизда улар билан ўйнашни севардик. Улғайган сари ҳар томонга тарқалиб кетамиз-у, фақат бошимизга бир мушкулот тушсагина уларни эслаймиз. Бизнинг нимани талаб қилишимидан қатъи назар, ота-оналаримиз ҳаммасини беришади. Фақат уларга кўриниб турсак, бас. Сиз бола дарахтга нисбатан шафқатсизлик қилди, деб ҳисоблаётгандирсиз. Аммо ҳаммамиз ҳам ота-онамизга нисбатан худди шу хилда муносабатдамиз. Биз бизга қилган меҳрибонликларини уларнинг бурчларидек қабул қиламиз-у, шундек яхши инсонларни бизни парваришимизга масъул этган Аллоҳ таолога шукр қилмаймиз. Бир муддат тўхтаб фикрласак, уларнинг нечоғлик бебаҳо эканликлари ва ўзимизнинг шундай мислсиз давлатимизга лоқайдлигимизни тушуниб етамиз. Чунки, ҳеч ким: на рафиқангиз, на болаларингиз, на дўстларингиз ота-онадек фарзандлари учун ўзини қурбон қилмайди. Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлда юрадиган ва берган неъматларига шукр айтадиган бандалардан этсин. Aмийн!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЛАТТА.
Чеховдан ажойиб ҳикоя.
Яқинда мен болаларимнинг мураббийси Юлия Васильевнага ҳақини бериш учун кабинетимга чақирдим.
— Ўтиринг, Юлия Васильевна! дедим. — Сизга пул керак бўлса ҳам, соддадиллигингиздан ўзингиз сўрагани уяласиз… қани, ўзаро ҳисоблашиб чиқайликчи. Маошингизни ҳар ойга ўттиз сўмдан гаплашган эдик…
— Қирқ сўмдан…
— Йўқ, ўттиз сўмдан… Менда ёзилган… Мен мураббияларга ҳамма вақт ўттиз сўмдан тўлаб келганман. Хў-ўш, сиз бизда икки ой турдингиз…
— Икки ойу беш кун…
— Менда ёзилган. Роса икки ой… Демак, сизга олтмиш сўм тегади… Сиз Коля билан якшанба кунлари машғулот ўтказганингиз йўқ, ўша кунлари дам олдингиз, шунинг учун тўққиз якшанбани чиқариб ташлаймиз… Уч кун байрам…
Юлия Васильевна бирданига қизаринди, куйлак бурмасини ғижимлади-ю, лекин ҳеч нима демади!..
— Уч байрам куни… Демак, ўн икки сўм… Коля касал бўлиб қолиб, тўрт марта дарс бўлмади, ўша кунлари сиз машғулотни фақат Варя билангина ўтказдингиз… Уч кун тишингиз оғриди, хотиним пешиндан кейин уйга қайтишингизга ижозат берди… Ўн икки сўм ва етти сўм, демак, яна ўн тўққиз сўмни чиқариб ташлаймиз… Қолади қирқ бир сўм. Тўғрими?
Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб, ёшга тўлди. Ияги титради, асабийлашиб йўталди, бурнини қоқди, лекин ғинг демади.
— Янги йил олдидан бир тарелка билан чашкани синдирдингиз. Бу икки сўм дейлик, идишга фамилия ёзилган эди, қимматроқ бўлса ҳам, майли, розиман! Бизнинг ҳақимиз кимларда кетмаган дейсиз! Сўнгра сизнинг бепарволигингиз натижасида Коля дарахтга чиқиб, камзулини йиртиб тушди, бу ҳам ўн сўм… Яна сизнинг яхши қарамаганлигингиз натижасида уй хизматчиси Варянинг ботинкаси ўғирланган. Ахир, сиз маош оласиз, шуларнинг устидан назорат қилиб туришингиз керак. Демак, яна беш сўм… Ўнинчи январда мендан ўн сўм қарз олдингиз…
— Мен олганим йўқ, деди Юлия Васильевна, секингина.
— Менда ҳаммаси ёзилган.
— Хўп, майли… яхши.
— Қирқ бир сўмдан йигирма етти сўмни чиқариб ташласак, ўн тўрт сўм қолади…
Мураббийнинг икки кўзи жиққа ёшга тўлди… Узун, чиройли бурни терлаб кетди. Бечора қиз!
— Мен фақат бир мартагина олувдим, деди у, қалтироқ товуш билан.
— Бекачингиздан фақат бир марта уч сўм олганман, холос… Шундан бошқа пул олганим йўқ…
— Ҳали шундайми? Мен буни ёзиб қўймаган эканман! Ўн тўрт сўмдан уч сўмни чиқарсак ўн бир сўм қолади… Олинг пулингизни, жоним! Мана, уч… уч… уч… бир, тағин бир сўм… олинг!
Мен унга ўн бир сўмни бердим… Пулни титроқ қўллари билан олиб, чўнтагига солди.
— Мерси! деди пичирлаб.
Мен ўрнимдан сакраб туриб кетиб, уй ичида юра бошладим. Жуда жаҳлим чиқиб кетган эди.
— Нега менга «мерси» дейсиз? дедим.
— Пулингиз учун…
— Ахир, пулингизни ўғирлаб ўтирибман-ку, мен сизни таладим-ку! Пулингизни ўғирладим! Нега тағин менга «мерси» дейсиз?
— Бошқа жойларда менга шуни ҳам беришмас эди…
— Беришмас эди? Ажаб эмас! Мен сизга ҳазиллашдим, сизга унутилмас сабоқ бердим. Сизнинг саксон сўм пулингизни бераман, ана, конвертга солиб тайёрлаб қўйганман. Одам ҳам шундай латта бўладими? Нега ҳақингизни талаб қилмайсиз? Нега тек турасиз? Бу замонда одам ўткир тишли бўлиши керак!
Одам шундай бўшанг бўладими?
У бўшашиб кулди. Унинг юзидан: «бўлиши мумкин!» деган маънони уқдим.
Унутилмас сабоқ учун ундан кечирим сўрадим-да, қўлига саксон сўмини бердим. У қўрқа-писа чиқиб кетди… Унинг кетидан қараб туриб: бу дунёда кучли бўлиш осон... - деб ўйладим...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
79-қисм
Низомнинг ухлаб қолганини унинг бир текисда олган нафасидан билсам-да, ўзим уйқуга кетишим қийин бўлди. Қорним устидаги оғирликни ҳис қилиб, нима бўлаётганини англаб етишимга ҳеч қанча вақт керак бўлмади.
Низомнинг ёнимда ётгани етмагандай, қўлини қорнимдан ўтказиб, юзи қулоғим орқасига яқин келганини сезиб, чўчиб тушдим.
Ундан қутулмоқчи бўлганимни сезиб, қулоғимга пичирлади.
“Жим, ҳозир қўйиб юбораман ойим келяпти. Эшикни тақиллатмай очадиган одати бор“ ,-деганида қоним қотгандек бўлди. Мен ҳали Низомнинг менга бунчалар яқин турганини ҳазм қилиб улгурганим йўқ,онасининг эшик тақиллатмай киришига нима дей?
“Биз буни билиб нега бундай ётишимиз керак?”-дедим мен ҳам пичирлаб гапириб.
“Қимирлама, жим тур. Ақлли қиз бўлиб турсанг, сенга сюрпризим бор” ,-деганида тирсагим билан қорнига урган пайтим билан хона эшиги очилиши бир пайтда бўлди. Адолат ростдан ҳам эшикни худди ўз хонасидек очиб кирганди. Юрагим тез уриши жаҳлданми ёки Низомнинг менга ўта яқин туришиданми фарқига боролмадим.
“Вой, мана буларнинг ерда ётишини. Сизларга ер етмадими юқорида?”
Гапирмоқчи бўлдим, Низомнинг қўли қорнимда босим ўтказиб жим туришимни буюрди.
“Ҳой,кимга айтяпман? Келин қилдик, ойпошша уйқуларда. Ҳовлини ким супуради?” Бу гапга чидай олмай, туришга ҳаракат қилганимда бу сафар Низом очиқ ойдин бунга тўсқинлик қилди.
“Ойи, кеч келдим. Кеч ухладик, турамиз бироздан сўнг “ ,-деди уйқу аралаш оҳангда. Адолат жаҳли чиққанини, олган нафасидан сезса бўларди. Яна бир нарсалар деб гапириб хонадан чиқди. Бир ҳамла билан Низомнинг қўлидан, қутулмоқчи бўлдим фақат бунга рухсат бермай, яна қулоғимга гапирди.
“Даданг икки ҳафтада чиқади “ ,-деди Эшитган гапдан юрагим ўйнаб кетди. Қандай аҳволда эканлигимни унутиб
“Ростданми?” -деб сўрадим ва ўрнимдан туришга ҳаракат қилганимда, бу сафар қўйиб берди.
“Нега олдинроқ айтмадинг?”- дея ҳаяжон билан сўрадим. Қовоғини уйиб, менга қараб турди. Лекин жавоб бермади. Дардини тахмин қилганим учун қайтиб сўрадим.
“Нега айтмадингиз аввалроқ?”
“Келганимда яхши муомала кўрганида, айтар эдим.”
“Энди нима ўзгарди?”
“Ойим келишини айтганимда, индамай гапимни қилганинг учун айтдим. Бўлмаса, икки ҳафта индамас эдим.”
“Ноинсоф “ ,-деб ёстиқни унга отдим.
“Келин олдингми, уйқучи олдингми бир фарқ йўқ. Ҳамма йўқ ботиб ётибди. Ҳали нонушта тайёр эмас” ташқаридан келаётган “севимли” қайнонам овози ҳам ичимдаги хурсандчиликни буза олмас эди.
“Низом биз сен билан келишдик. Аммо мен ҳали ўзимни келинликка тайёр деб ўйламайман. Нега уйнинг ҳамма иши менда? Яқинда ўқишга чиқаман. Уй, ўқиш булар менга оғирлик қилади.”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Маст бўлган асалари
Асалари гоҳида хамр (маст қилувчи нарса) истеъмол қилиб қўяди ва бунинг учун жазоланади. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу ҳолатни аниқладилар. Олимлар буни “Асалариларнинг хамр ичиш ҳодисаси” деб номладилар. Баъзи асаларилар нектар йиғиш жараёнида этанол деб аталган маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўяди.
Бу табиатда баъзи пишган меваларнинг бижғишидан, ачишидан сўнг ҳосил бўладиган моддадир. Шундай қилиб, ари тили билан бу моддаларнинг бир қисмини ялай бошлайди ва у худди одамларда бўлгани каби маст бўлади. Ушбу мастлик асаларида 48 соат давом этиши мумкин. Маст қилувчи моддаларни истеъмол қилгандан сўнг асалариларда пайдо бўладиган аломатлар маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилгандан сўнг одамларда пайдо бўладиган аломатларга ўхшайди.
Маст бўлиб қолган асаларилар тажовузкор ва зарарли бўлиб қоладилар. Чунки улар асални бузадилар ва ичидаги бу гиёҳванд моддаларни чиқарадилар, оқибатда асал заҳарланади. Лекин Аллоҳ таоло асалнинг шифо эканлигини эълон қилиб:
“Унда одамлар учун шифо бордир” деб марҳамат қилган.
Савол туғилади: Аллоҳ таоло асални шифобахш ҳолда, заҳарланмай туриши учун нима қилган?
Олимлар 30 йил давомида асаларилар ҳаётини кузатдилар. Асалариларнинг уяси ёнида огоҳлантирувчи белги берадиган махсус жиҳозга эга бўлган асаларилар турар экан. Бу жиҳоз маст асаларининг ҳидини сезиш қобилиятига эга. Қўриқчи асаларилар бу жиҳоз орқали маст асаларини аниқлайдилар, у билан урушадилар ва уядан узоқлаштирадилар. Иш шу даражага борадики, маст бўлиб қолган асалари ҳамма уядан қувилади ва мудофаа қилувчи арилар томонидан жазоланади.
Маст қилувчи модда истеъмол қилган асалари жамоа ичида ёмонотлиқ бўлади. Аммо мастлиги тарқаса, уяга киришга рухсат берилади. Бу жараён аридаги заҳарли модданинг буткул йўқолгани аниқлангандан сўнг юз беради.
Маст бўлган асалари яна маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўймаслиги учун қўриқчи асаларилар унинг оёқларини синдиришар экан.
Аллоҳ таоло етишитрилаётган асалнинг тозалигини, шифобахшлигини ана шу йўл билан асрайди. У Зот биз бандаларига ўта меҳрибондир. Асални заҳарли модда қўшилиб қолишидан шу тарзда асрайдиган Роббимизнинг раҳмати ўлароқ, биз тоза, шифобахш асал истеъмол қиламиз.
Демак, миттигина асаларилар ҳам маст қилувчи нарсани истеъмол қиладиган асаларига қарши курашиб, уни уяларидан узоқлаштирар, жазолар эканларми, биз ақлли, иймонли инсонлар ҳар қандай турдаги маст қилувчи ичимлик ва моддалардан сақланишимиз лозим ва лобуддир.
Аллоҳ таоло биз бандаларини Ўзи буюрганидек пок нарсаларни истеъмол қиладиганлардан айласин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
77-қисм
У йўқлиги сабаб, ҳамма иш ўзимга қолиб кетди. Ўз уйингда қилмаган хизматни, бировлар учун қилиш қанчалик оғир ботар экан, сизларга етказиб беришда қийналаман.
Қайнонам касал қизидан хабар олиш билан овора. Мен озроқ бўлса-да, ҳордиқ чиқариш учун хонамга кирдим. Атрофга қараб, ўзимни бегона жойда мажбур тутилиб турган маҳбусга ўхшатар эдим. Телефонимни олиб қизлар билан бўлган гуруҳ суҳбатимизга кирдим. Улар бироз аввал, кечаги кун ва оқшомдан қолган суратларни гуруҳга ташлаб муҳокама қилишган экан. Ҳаммасини ўқиб чиқиб, жавоб ёзмай, қайтиб чиқдим. Низомга қўнғироқ қилдим,м жавоб бермади. Уйга келгач, у билан бу масалани жиддий гаплашиб олмасам бўлмайди.
Ҳар гал унга қўнғироқ қилганимда жавоб бермайдиган ёки банд тугмасига босадиган бўлса, келишолмай қолишимиз аниқ. Бироз оёғимни ёзиб олай деб, ухлаб қолган эканман. Кўзимни очиб, уйқусираб қаерда эканлигимни фаҳмлашимга бир неча сония керак бўлди.
Хона қоп-қоронғи ва жимлик ҳукмрон. Соат 02:13 Низом ҳали ҳам келмаганини кўриб бир ёним хавотирга тушса, бошқа ёним сенга нима дегандек қилди. Хонага сув олиб келмаганим учун ҳовлига чиқиб ошхонадан сув олиб келмоқчи бўлдим. Ярим кечаси мени биров ансамблда кўриши шарт эмаслиги ва уйда эркак киши йўқлигини билардим.
Оддий уй кийимида чиқдим. Ҳовли жимжит кўринса-да, янада қўрқув босди. Ошхонага кириб чироқни ёқмасдан сувимни олиб чиқмоқчи бўлдим. Ой ёруғи ва ҳовлидаги чироқ нури етарли эди мен учун. Идишга сув солиб ошхонадан чиқмоқчи бўлганимда, машина овози эшитилиб биров тушди. Эшик очилиб, ҳовлига биров кирди. Деразадан қараганимда Низом эканлигини кўрдим. Энди чиқиб у билан бирга хонага кирмоқчи бўлганимда, ҳовлида бошқа овоз эшитилди.
Хона эшикларидан бири очилиб, қайнопам чиқди. Бугун шу ерда қолганини энди билдим. Укасига қараб юриб иккаласи ҳовли ўртасида туриб гаплаша бошлади. Мен уларга унча узоқ бўлмасам-да, ҳамма гапларини эшита олардим.
“Нега ўзингни бундай куйга соласан? Ойимдан ҳар гал гап эшитиш ёқадими сенга?”
“Опа, чарчадим боринг ухланг, эртага гаплашамиз “
“Аҳволингга қара, ким айтади сени кечагина уйланди деб. Сени кўрган одам нима деб ўйлайди? Уйингдан илон чиқдими, кеча уйланиб бугун кўча санқиб юрибсан. Отамни кўришга ҳам бормабсан, бугун. Ойим неча марта қўнғироқ қилди, кўтармадинг. Хотинингга билдирмадик, у ҳам сўрамади. Ўзингга кел, Низом бепарво юришларни қўй энди.”
Демак нафақат менинг, балки онасининг ҳам қўнғироғини кўтармаган экан. Қаерда юрган экан, шу пайтгача?
“Бўлдими, тугадими насиҳатларингиз, кетдим мен”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
75-қисм
“Эрингни исми билан чақириш қанчалик хунуклигини, четдан бир эшитсанг? “ ,-деган чарчоқ ва жиддий чиққан овозда гапирди Низом.
“Меҳри...” -гапимни тугата олмадим. Бўғзимга бир нарса тиқилгандек бўлди. Индамади Кўзим ёшга тўлиб яна сўрадим.
“Меҳрини сўраяпман, нимага гапирмайсан?! “
“Олдин эрингни ҳурмат қилишни ўрган. Ҳамманинг олдида сенсираб ёки исмим билан орқамдан гапириб, мени ҳам ўзингни ҳам кулгили аҳволга қўйма “
“Меҳри дедим, унинг ҳаётидан муҳимми, ҳозир се... ҳурмат масаласи?”
“Яхши Меҳри!”
“Нима бўлган экан?”
“Бошим оғрияпти ухлаганим йўқ. Гапирмай турсанг озроқ ухлаб олсам “
“Уйқу қочмайди. Бир оғиз айтиш қийинми?“ -дедим жизғанаклик қилиб.
“Нимани эшитгин келяпти? Ўлгани йўқ яшаяпти. Отаси ипдан олибди. Бўлдими, кўнглинг жойига тушдими? Сабабини сўрама чунки тахмин қилиш қийин эмас”,-деб баланд овозда жавоб берди. Унинг оҳангини эшитиб сўрадим.
“Виждонинг озгина бўлса ҳам, қийналдими?”
“Нафиса, виждон масаласини сен гапирма”
“Нимага экан?” -дедим овозимни дадил тутишга ҳаракат қилиб.
“Чарчадим дедим. Агар биров билан гаплашгинг келса, чиқ ҳовли тўла одам. Сен билан жон деб гаплашадиган топилади“,- деди жонига теккан овози билан. Мажбуран гапни кўпайтирмай, уни холи қолдириб ҳовлига чиқдим. Янгалардан фақат биттаси қолганини, қолган иккиси уйига қайтганини айтишди. Низомнинг ҳовли тўла одам деган жойида икки -уч кишигина бор эди холос. Қайнонам усти боши кўчага чиқадигандек бўлиб кийинган, кўча эшиги очилиб, Нодир ҳовлига кирганди. Мен эса нима қилишни билмай, турган кишига ўхшардим.
“Нафиса қизим, яхши дам олдингми? Нега чиқдинг куёвнинг олдидан? Бирор нарса керак эканми?” -деди янгам менга қараб.
Бошим билан йўқ дея ишора қилиб, тўғри Нодирга қараб юрдим. Нодир мени кўриб юзида маъюс табассум пайдо бўлди.
“Салом! Меҳридан хабаринг борми? Аҳволи қанақа?”
“Салом! Яхши хавотир олма. Маҳфузанинг ваҳимаси етибди, ҳаммани оёққа турғизишга “ ,-деди сал овозини пасайтириб.
“Тушунмадим ?” -дедим нима ваҳима эканлигини англамай
“Меҳри қўлига ип олиб кирганини амаким кўриб, хотинига қўнғироқ қилган бор-йўғи, шу. Кейин қизини бу ишдан қайтарган. Аммо Низомни ёнига келтиришга етган кўринади “- деди охирги жумласини кўпроқ ўзига айтмоқчи бўлгандек бўлиб. Аммо мен эшитдим.
Нодир, Меҳри ва Низом масаласидаги фикрини билганим учун эшитмаганга олдим.
“Янги келин, эшик олдида нима иши бор? Бор эрингга қара!“,-деган овоз орқамдан яқинлашди.
“Ассалому алайкум!” -дедим мажбур, биринчи кундан Адолат билан ўчакишмаслик учун. Саломимга алик олмай, айвон томонда бизга қараб турган янгамга қараб гапирди.
“Сиз томонларда келин, оғзаки салом берадими? Қани буни бошидаги ёпинғичи, дўпписи?”- деди кесатиб.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
• Ота билан Она.
- Сени ўз жисмида пайдо бўлганингни сезишидан бошлаб севадиган зот - Она!
- Ҳали пайдо бўлмасингдан олдин орзу билан сени севадиган зот - Ота!
- Она ўз ҳаётини тикиб сени дунёга тақдим қилади;
- Ота ўз бахти эвазига сенга дунёни тақдим қилади.
- Она сенга ҳаёт совға қилади;
- Ота сенга бу ҳаётда қандай яшаш илмини совға қилади;
- Она сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради;
- Ота сени бир умр елкасида кўтариб юради;
- Она сени туғушда тўлғоқ ўтказади;
- Ота туғулганингдан кейин сени учун доим «тўлғоқда» бўлади;
-Она касал бўлсанг йиғлайди;
-Ота йиғласанг касал бўлади;
-Она сенинг оч қолишингдан ташвиш қилади;
-Ота сенинг қандай оч қолмаслигингни ўргатади;
-Она меҳр булоғи;
-Ота ҳикмат уммони;
-Она айбингни беркитиб, сендан масъулиятни ўз зиммасига олади;
-Ота сени назорат қилиб, қалбингга масъулият уруғларини экади;
- Она йиқилмаслигингни ташвишида бўлади;
- Ота йиқлганингда қандай туришингни ўргатади;
Ота Оналаримиз сог саломат булишсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
MEGA skidka300$ kursim ❌❌🫣
Atigi 2 kun skidkada
100 ming sóm✅✅✅⚠️
SIZ 100 MING SUM EVAZIGA 1 EMAS
7 TA XUNARNI URGANIB OLASIZ😮💎
TEZDA KANALIMGA ULANIB OLING😄🌷
1. RESINART ( Etajerka, Lavh, svitinlik, SOATLAR, kartinalar.óz qulingiz bn yasashni órgataman...)🦋
2. Interyerart...🤩
3. Art kolegrafiya🧡
4.Maxsulotlarni qayerdan topishizni optom magazinlarini beraman ...👇 Pinduodo kursimni ham
5.TÓQUVCHILIK ( LYULKA BOLAJONLAR UCHUN, SHAPKA SHARF, RÓMOL....)😀💎
6. Instagram 0 dan yurgazib yuqoridagi kurslarim orqali biznes boshlash...😎
7. Buketgullar yasash ( Floristika)💐
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim yaxshigina natijaga chiqan....
Uyda ótirgan XOLDA halol Hunaringiz orqali daromadingizni toping✅💕
✍️MUROJAT UCHUN:
@Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
🔥AKSI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!! Toʻliq tugallangan
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
73-қисм
Лекин ундан яна узоқроқ туриб гапиришини истаб ҳаракат қилганимда, бу сезиб қўлимдан ушлаб қимирлашимга тўсқинлик қилди. Энди гапирмоқчи бўлганимда ташқаридан баланд овозда
“Вой, дод қизим нима қилиб қўйдинг!!!”- деган овоз келди. Нима бўлганини тушунмай турганимизда хона эшиги куч билан очилиб, келган киши бизга қараб
“Меҳри ўзини осиб қўйибди “,- деди.
Ёмон ишнинг гувоҳи, виждон азобидир деган экан бир донишманд. Қайси жазо оғирроқ? Уқубатли жисмоний жазоми, ёки секин ичдан яралаган виждон ҳисобими? Қилган ишинг нотўғри эканлигини, кеч англашдами асл ҳақиқат. Ҳар кишининг ўз адолат тарозиси бўлар экан. Унинг икки палласига баъзан манфаат баъзан виждон оғир босади. Менинг адолат тарозимда, аввал манфаат ва ҳақиқат оғир босган бўлса, энди виждон деган юк оғир келмоқда.
Хонага кирган янгалардан бирининг гапи, Низом билан менинг орамдаги камайиб бораётган масофа фарқини шунчалар катта очди-ки, Низом эшитар, эшитмас хонадан ўқдек чиқиб кетар экан, худди ичимдаги менга бегона бир ҳисни уйғотиб кетгандек бўлди.
“Қизим, сен чиқмай тур“ ,-деб янгам гапира бошлаганда, қўрқув тўла нигоҳларимни пайқаганга ўхшайди.
“М...еҳри яхшими?”
“Билмадим қизим, Маҳфуза опа шу ерда эди. Хўжайини қўнғироқ қилди, биз ҳам бақирганини эшитдик бошқа нарса билмайман” ,-деди елка қисиб.
“Мен бир қараб келай унда “
“Тўхта қизим, сен чиқма қайнонангни биласан ҳозир сенга гапирмасин”
“Унга нима! Меҳри менинг жигарим, нимага чиқмас эканман “,- деб янганинг тўсиғидан ўтиб, хонадан чиқдим. Эшик олдида яна икки аёлни кўришни кутмаганим учун уларга унчалик дўстона бўлмаган бир қараш қилиб, йўлимда давом этдим. Адолат-қайнонам ҳовлида қулоғида телефон тутиб турганини кўрдим. Атрофга қараб, ким бор йўқлигига қарадим.
Ҳамма бир нималар билан оворалигидан фойдаланиб, кўча эшигига қараб юрганимда.
“Ҳой, қаерга?” ,-деди қайнонам бўлмиш аёл.
“Меҳриларникига “,-дедим ҳеч иккиланмай. “Сенга ким рухсат берди, бу бир. Иккинчиси “эпли” бўлиб эрингни биринчи кечангдан нега қўйиб юбординг. Кир ичкарига! Сенга ҳеч гап йўқ, у ерда”,-деган гаплар билан мени йўлдан қайтармоқчи бўлган қайнонамга боблаб жавоб қайтармоқчи бўлдим лекин тоғамнинг хотини келиб қўлимдан тортди.
“Нафиса кел, хонангга кир қизим. Чиллали сан энди. Бу пайтда кўчага чиқишинг яхши эмас. Борган билан ҳеч нарса қила олмайсан. Агар....агар нохуш хабар бор бўлса, ҳаммамиз шундоқ ҳам борамиз агар йўқ бўлса, аллақачон касалхонага олиб кетишгандир. У ерга боришдан фойда йўқ. Куёвни кут, энди ўз бошимча иш қила олмайсан қизим“ эшитган гапларимдан хулоса “келин бўлдинг оёғингга кишан урилди“ ,-дегани демак.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳар сафар ота – оналар хақида гап кетганида раҳматли отам билан бўлган воқеа ёдимга тушади:
Отам фалаж эдилар. Ўртоқларим билан гапга кетаётгандим, отам менга болам мени ташқарига олиб чиқиб айлантир деб қолдилар. Отамни ташқарига олиб чиқдимда, ташқарида кутиб турган ўртоқлримга:
- “Кетаверинглар, ўзим етиб оламан” - деб уйга қайтдим.
Отамни ҳовлида айлантириб юрсам, опангни уйига олиб бор дедилар. Опам маҳалламизга келин бўлиб тушган эди. Бу ёқда гапга бориш керак, улфатлар кўз тикиб ўтирарди. Кекса отамни гапини қайтара олмадим. Опамни уйига олиб бордим, қуда амаки ҳовлида сўрида ўтирган эканлар, жуда хурсанд кутиб олдилар. Опамни чақириб ошга буюрдилар. Энди у ерда қолиб кетишга ақлим етди ва телeфонимни ўчириб қўйдим. Ўртоқларим телефон қилиб тинч қўймасликларини билардим. Ошни бирга ҳаммамиз ўтириб едик. Вақт ҳам алламахал бўлиб қолди. Отамни уйга олиб келдим. Отам жуда хурсанд бўлиб дуо қилдилар. Олдиларидан чиқиб кетаётсам:
- Ўғлим мандан хафа бўлма, нима учундир бугун гапга боришинга кўнглим йўл қўймади - дедилар.
- Йўқ отажон, сизни хурсанд қилиш мени вазифам - деб дуоларини олиб чиқиб кетдим.
Уйга кириб телeфонимни ёкишим билан роса смс келди. Бу ҳаммаси ўртоқларимдан эди. Ётиб ухладим. Соат 12 ларда телефоним жиринглади Дўстларимдан бири телефон қилаётган экан. Ажабланмадим, одатдагидек ичиб олишган бўлса гапга бормаганим учун телефон қилишаётган бўлса керак деб эринибгина кўтармадим. Иккинчи қўнғироқдан сўнг синчковлик билан қарадим ва қилаётган дўстим ичмаслиги эсимга тушиб хавотир ила кўтардим. Кеча гапдан қайтаётган ўртоқларим автохалокатга учраганини, улар ҳозир шифохонада эканини айтди. Шошилиб шифохонага етиб бордим, икки дўстимиз жонлаштириш бўлимида, рульдаги дўстимиз эса вафот этган эди. Қаранг, агар мен ҳам гапга борганимда, албатта машинада бўлардим.
Кўп ўтмай икки дўстимиз ҳам орамизни тарк этишди. Воажаб, АЛЛОҲ бемор отамни ёлғиз қўймасликни кўнгилларига солган эканда...
ОЛЛОХ асрийман деса хеч гапмас. .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
81-қисм
“Касалхонадаги ҳамшира билан гаплашдим “,- деди тез юриб келганидан ҳансираб гапирди. Қўлини кўкрак қафасида ушларди
“Хўш?”
“Нигора комага кирибди, ойи” -дея кўзига ёш олди.
“Нима? Аниқми, ким айтди? Қачон комага тушибди?”-деб Низом хавотирга тушди.
“Кетди болам!!! “ ,-деган гапни такрорлай бошлади қайнонам Ўтирган ерида, қўлини тиззасига уриб гапида давом этди.
“Шифокорлар айтганди, нима бўлса-да комага тушмасин деб. Кетди болам –а, кетди“ бор-йўғи, бир неча дақиқалар ичида, ҳамманинг кайфияти мотам тутгандек бўлди.
Низом ва оиласи менинг олдимдан ўтиб кетар экан, худди мен у ерда умуман йўқдек ўзларини тутишди. Бу менинг ишимни осон қилган бўлса-да, сохта оиламнинг бундай қилиши бир томондан алам қилди. Машинани ўт олдириб ҳаммаси чиқарди. Қайнопам болалари ёдига тушиб онасига қаради.
Қайнонам эса “Ана –у, бор-ку уйда қарайди “ -деди менга эшиттириб. Қарай оласанми эмас, қарайди буйруғини бериб шунчаки кетган эди.
Яхши ҳам болалар унча кичкина эмас эди. Катталар кетгач, болалар олдига, улар ётган хонага кирдим. Уйқудан уйғониб қўлида планшет ўйнаб турганларни кўриб, ҳайрон қолмадим. Чунки ҳамма боланинг шу матоҳга мубтало бўлгани бор гап. Қийналиб бўлса-да, болаларга нонуштасини едириб, дастурхонни йиғнаб олдим. Икки болага энг катта энага бўлган ақлли техникага ишониб, пайтдан фойдаланиб ойимга қўнғироқ қилдим.
Дадамнинг хабарларини айтиб, у кишини хурсанд қилдим. Ойим бизни яъни мен ва янги оиламни уйга меҳмонга таклиф қилишни режа қилиб тургани ва бугун қайнонамга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб турганини айтди. Ҳатто ҳозир қўнғироқ қилиб айтганим яхши бўлганини “чақирув” одатини дадам уйга келгач, ўтказса яхши бўлишини айтиб фикрини ўзгартирди. Гап орасида ҳол аҳволимни сўраган ойимга ҳам, энг зўридан ролимни ўйнаб овозимни қувноқ чиқаришга ҳаракат қилдим
”Ойи, Меҳри яхшими?” -деб сўрадим охири муддаога ўтиб.
“Яхши, онаси- отаси билан бироз дам олгани тоққа чиқиб кетишган.”
“Руҳияти яхши эканми?Озроқ даволанса, бўлмасмиди? “
“Яхши, қизим ҳеч нима қилмаган. Биз хабар олгани бордик. Ҳеч ҳам ўзини ўлдирмоқчи бўлган қизга ўхшамасди “ ,-деганида ичимдаги менга нотаниш бўлган ҳис мени яна безовта қила бошлади.
Ойим айтганидек руҳияти яхши бўлса ва тоққа чиққан бўлса, унда Низом кеча кечқурун қаерда эди? Бироз аввал эшитган гапларим Меҳри ҳақида эмасмиди? Яна иккиламчи туйғулар қопқонига тушгандим. Ойим билан хайрлашиб худди бўшлиқда, ҳимоясиз, ўз- ўзи билан олишаётган жангчига ўхшардим. Эски Нафисани қўмсадим.
Ғамсиз бор-йўғи кунлик ташвишларни ўзига дард деб билган Нафисани соғиндим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МУҲАББАТНИНГ КУТИЛМАГАН ИСБОТИ.
Турмуш ўртоғим билан севишмай оила қурганмиз. Учрашдик, бир-биримизга ёқдик. Бир ой ичида тўйимиз бўлди. Узукка кўз қўйгандек чиройли келин-куёв, дея тарбриклар ёғдиришди никоҳ оқшомимизда. Бир пайтлар севги ҳақида фильмларни томоша қилиб, романтик орзулар оғушида яшаган қиз янги ҳаётга ана шундай қадам қўйдим.
Тўйимиздан бироз муддат ўтгач, отам оғир хасталикка чалинди. Укам ҳали кичик, онам уй бекаси эди. Падаримнинг жонини омон сақлаш учун онам ўзини минг чўққа урарди. Қанийди, қўлимдан нимадир келса, онамга ёрдам беролсам. Аммо наилож, янги келинчакман, уйдагилардан, эримдан юрак ютиб нимадир сўрашга ботина олмайман... Йўқ, улар ёмон одамлармас, шунчаки мен ўзимни бунга ҳақсиз деб ҳисоблардим. Охири бир қарорга келдим, онам тўйимга совға қилган тиллаларни сотаман. Тўғри, улар ўзимга жуда ёқади, аммо бошқа чорам йўқ. Дугонамга шу тиллаларни сотиб олишни таклиф қилиб SMS ёздим. Негадир, никоҳ куни ҳавасла тиллаларимни қулоғига тақиб кўрган дугонам рад жавобини берди. Баттар тушкунликка тушдим, аммо атрофимда парвона бўлаётган эримга тиш ёролмасдим. Эртаси куни дугонам қўнғироқ қилиб, тиллаларни сотиб олмоқчилигини айтди. Эри совға қиладиган бўлибди. Хурсанд бўлиб кетдим ва сотдим! Тилла топилади, отамнинг соғлиги ҳаммасидан устун, дея бу воқеани эсламай қўйдим.
Икки ойдан кейин туғилган куним эди. Таваллудимдан бир кун олдин соат миллари тунги ўн иккига яқинлашаяпти ҳамки, эримда бирор тараддудни сезмайман. Ҳа, севишмай оила қурганларда романтик воқеалар юз бермайди, дея ўзимча ўкиниб қўйдим. Ахир бир қучоқ гуллар кутаётгандим-да. Бир пайт турмуш ўртоғим қўлимга чиройли қоғозга ўроғлиқ совғани тутқазди ва юзимдан ўпиб қўйди. Совғани очиб қарасам, ўзимнинг тиллаларим...
Умр йўлдошим дугонамга ёзган хабаримни ўқиб, ўзи тиллаларимни сотиб олган экан...
Кутманг, ишонинг, муҳаббат хаёлда эмас, ҳаётда яшайди...!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
80-қисм
“Нафиса ҳозир менга эмас, севган йигитингга турмушга чиққан бўлганингда, бу ишларнинг ҳаммасини қилган бўлармидинг?” Бошим билан мажбур тасдиқладим. У ҳолат бошқа бўлишини билардим.
“Ҳозир сени ҳамма шундай деб ўйлайди. Бир неча кун сабр қил, Маҳфуза янган ишга қайтади” ,-деганида Меҳрини сўраш ёдимга тушди. Лекин Адолат ташқарида овози шунақа баланд чиқар эди-ки, эшитган биров жанг бошланди деб ўйлаши мумкин. Нонуштани тайёрлаб қўлимдаги сўнги ликопча билан хонага кирар эканман, она -ўғил суҳбати эшик олдида туриб қолишимга сабаб бўлди.
“Сени ҳар гал шундай шантаж қилиб, ўйин қилиб ёнига чақирадими энди? Аҳмоқмисан! Сен нега бунақа бола чиқдинг? Бармоғида ўйнатадими сени энди? “
“Ҳеч ким ўйнагани йўқ, ойи. Ҳозир тушкун аҳволда”
“Сенга нима аҳволи -а? Сенга нима? “
“Ойи, мени деб бўлаяпти ҳаммаси. “
“Сени деб ҳеч нарса бўлгани йўқ, валдирама кўп. Етади шунча кўнгил сўраш, ҳар гал сенга ўзимни ўлдираман деб чақира олмайди ёнига. Кўзингга қараб иш қил дегунча, баттар иш тутасан-э, бола. Йўқот, кўрмасин кўзим. Йўқотолмасанг ўзим йўқотаман”
“Ойи, сиз аралашманг ўзим ҳал қиламан”
“Нимани ҳал қиласан, нимани? Бошимга уни ҳам дардисар қиласанми?”
“Керак бўлса, ҳа”
“Нима деганинг- у?”
“Иккинчиси бўлишга рози “ ,-деганида қўлимдаги ликопча ерга тушиб кетди. Кўп ҳолатларда роль ўйнашимга тўғри келган. Бунга туғма маҳоратнинг кераги йўқ, ҳаётининг ўзи сизни мажбур қилар экан.
Атрофингиздаги босим, бошқаларга заиф томонингизни кўрсатмаслик ёки акси, қалбингизга яқин бўлганларга ички оғриқларингиз ва сизни қийнаётган масалани билдирмаслик учун йилларнинг санъаткоридек ролга кирасиз.
Бу роль ичида ёлғон энг катта таянч. Ёки айтилганидек, ҳаётнинг ўзи бир ёлғон ва саробдан иборат эмасми? Бу ишга қўл уришга тўғри келган илк ҳолатини эслашга уриниб кўрдим, аммо эслай олмадим. Ва чиқарган хулосам шу бўлди.
Демак, шунча олдин бошлаганман-ки, ақлим етмаганидан эслай олмаяпман. Қўлимдан тушган ликопча, чиқарган овозни орқамдан келган бошқа овоз бостирди ва мени тушиб қолган вазиятимдан қутқарди. Энди эса маҳорат билан роль ўйнаш қолди. Низом ва онасининг гапини эшитиб қолган бир пайтимда, қайнопам ортимдан ваҳима билан хонага кирди. Иккала ҳолат орасида бор-йўғи бир неча сониялар бор эди, холос.
“Ойи, Низом, ойи!” -деб ҳовлиқиб кирган қайнопамни сабаб ликопча тушди деб ўйлашди шекилли, на Низом ва онаси менинг уларни эшитиб эшитмаганим билан иши бўлмади. Ёки эшитсам-да, уларга қизиғи йўқ.
“Тинчликми? Нима бўлди?”- деб қизидан сўради қайнонам.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг дадам каби бўлишини хоҳлардим...
Мактаб даврида кўпчилик қизлар севги-муҳаббат дардига мубтало бўлишади. Ачинарлиси, бу “дард” йигит-қизларни илм олишдан чалғитиб қўяди. Ундан ҳам ёмони кўп ҳолатларда бу “муҳаббат қиссалари”нинг охири хайрли бўлмайди.
Биз ҳам мактабда юқори синфларда, ундан кейин коллежда ўқиган пайтимиз, синфимиздаги қизларни сўраб келадиган йигитлар кўп бўларди. Лекин дугоналарим ичида ҳамма мени сўраб келадиган инсонга ҳавас қилишарди. Чунки уларни охири барибир ташлаб кетадиган, ёлғончи йигитлар сўраб келишса, мени сўраб келадиганим отам эдилар. Бирорта дугонамнинг дадаси мактабга менинг дадамчалик кўп келмасди. Дадам танаффус пайтлари келиб, мени мактабимиз ташқарисига олиб чиқар, жазирама кунларда менга муздек шарбатлар олиб берардилар. Кейин қўнғироқ чалиниши билан харажатларимга етарли пул бериб, мактабга киргазиб юборардилар. Синфга қўлимда пул ва ширинликлар билан кириб борарканман, кўпчилик дугоналарим менга ҳавас кўзлари билан қарашарди.
Дугоналарим гоҳида ўзлари учрашадиган йигитларининг сифатларини, минадиган машиналарини айтиб мақтаниб қолишарди. Шундай пайтларда мен дадам ҳақларида гапириб мақтанардим. Улар йигитлари ҳақида уйдагилари билиб қолишидан доим қўрқувда, улар ҳақида гапиришдан доим хавотирда юришарди. Мен эса, дадам ҳақида гапиришдан доим хотиржам эдим. Қолаверса улар йигитлари ташлаб кетишидан қўрқишарди. Мен эса, доим ёнимда бўладиган садоқатли ва вафодор дадам борлигидан фахрланардим. Мен улардан кўра ўзимни анча бахтиёр ҳис қилар эдим.
Отам раҳматликнинг елиб-югуришлари, менга бўлган эътиборлари, ғамхўрликлари сабаб ўсмирлик пайтимдан, то турмушга чиқиб кетгунимча бирор йигитга қарамадим. Бирор йигит билан гаплашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Йиллар ўтиб билдимки, отам ҳамма ҳаракатларини менинг иффатимни, ор-номусимни сақлаш учун, мени чиройли ҳолатда турмушга бериш учун қилган эканлар. Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг падарим каби бўлишини хоҳлардим...
📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#НОИЛА #ЁХУД_КУНДУЗГИ_КАПАЛАК.
#МУАЛЛИФ #Zebommm.
Мана мен келдим. Нима дейсиз?
—Мен нима исташимни ўзинг яхши билсанг керак менга сен кераксан..
—Афсуски адашибсиз-Илтимос Бунёд ака мени тинч қўйинг.
—Нега энди тинч қўяр эканман. Сени деб хотинимдан ажрашдим.
—Нималар деяпсиз нега ажрашасиз мен сиздан ажрашинг деб сўраганмидим.
—Нимаааа? Бунёдни жахли чиқишни бошлади. Менга қара ооооввв манжалақи. Сени деб хотиним икки боламдан воз кечдим. Ўша пайтлари бўйнимга осилиб нималар деганларинг ёдингдами? Бунёд ака сиз жону жахонимсиз сиз фақат меникисиз. Хотинингиздан хам қизғоняпман деган ким эди
Агар хозир мен билан кетмасанг ўзингга ёмон бўлади дея Бунёд Ноилани бўйнига ..........
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹
Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
@makiyaj_trendi
#акси_дунё
78-қисм
“Тўхта! Юр, ойим олдига. Сени кутиб ухламай турганди”,-деб укасининг қўлидан тортиб уни ойиси ётган хона томон судради. Мен пайтдан фойдаланиб ошхонадан чиқдим. Хонага овоз чиқармай кириб, бошқа бир ҳақиқат билан юзлашдим. Низом ҳозир хонага келса, иккаламиз бир ётоқда қандай ётамиз? Ён хонага кириб ерга тўшаладиган тўшакдан олиб чиқдим. Ва Низомни кутдим. Ярим соат деганда келди. Мени уйғоқ кўришни кутмаган эди шекилли, кинояли овоз билан сўради.
“Ооо, мени хотиним ухламай кутяпти, қаранг-а?”
“Ҳеч ҳам кутганим йўқ, ҳозир уйғондим”,-дедим жиддий овозда. Мен бу ўйин ишини нотўғри таҳлил қилган кўринаман. Бу одам билан бир хонада яшаш, менга қанчалик қийинчилик туғдириши мумкинлигини ўйлаб кўрмаган эканман.
“Кутган бўлсанг-да, буни айтишдан уялма. Бу жуда оддий ҳол “ “Қаерда эдинг, шу пайтгача?”
“Нотўғри савол. Ёки номаъқул услуб. Ёлғиз бўлгандаги услубни бошқалар олдида ҳам шу оҳангда давом этишинг мумкин. Унутдингми биз турмуш қурдик. Ҳамма бизни оила деб билади. Ҳақиқий оила деб”
“Ичганмисан?”
“Қайсарликда, сенга етадигани йўқ, жавоб “
“Қўнғироқ қилдим, нега жавоб бермадинг?”
“Телефонда ҳам шунақа муомала қилиб, мени шарманда қилишинг учунми?”
“Жавоб бер, саволимга бўлмаса “,-дедим жаҳл билан
“Тш, уйдагилар ётмабди ҳали. Янги келин- куёв биринчи кундан жанжал қиляпти демасин “ ,-деди бармоғини оғизга қўйиб, жим бўл ишорасини қилар экан.
“Қўнғироқ қилганимда жавоб бермайдиган бўлсанг, смс ёзиб қўйиш қийинми”
Гапимга жавоб бермай ўзини ётоққа отди.
“Ерга ўрин солдим сенга”
“Ўзинг ёт ерда, белимни қотириб қўйиш ниятим йўқ”
“Низом, биз бундай келишмаган эдик.”
“Нима истайсан Нафиса. Аёл киши эгов бўлади дейишганди. Лекин мен бу гап ҳақиқий хотинларга тегишли деб, ўйлардим тинч қўй мени”
“Эговни энди кўрасан, сен. Тур ўрнингдан, ерга ёт! Ярим кечаси келиб ҳақ талаб қиладиган, аҳволда эмассан!”
“Ҳақ, мавзусига кирма сенда! Қандай ҳаққим борлигини эслатиб қўяман, бир зумда “
“Эрта кетиб, бу пайтгача бир оғиз хабар бермаган кишининг ҳеч қандай ҳаққи йўқ” ,-дедим ерга тўшакни тўғрилаб
“Нимаси қизиқ сенга? Қаерда эканлигимми, ёки ким билан эканлигимми?”,- деганида ҳаракатдан тўхтаб қолдим.
“Ким билан бўлганинг, менга қизиқ эмас. Ҳамма сени мендан сўрагани учун нима деб жавоб беришни билмадим. Шу учун сўрадим”
“Ишим бор эди. Бўлди савол қабул қилиш дарчамиз ёпиқ” ,-деди-да, уйқуда давом этди. Оёғимни бир ерга уриб, нафасимни ичимда шиширдим. Унинг ёнида ёта олмаганим учун мажбур, ердаги тўшакка ўзим ётдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
#акси_дунё
76-қисм
“Тўғри айтасиз, Маҳфуза опани эшитиб ҳаммамиз талвасага тушиб қолибмиз. Нафиса кел қизим, ёпинғичингни дўппингни кийиб ол, янги келисан.” Янгамнинг олдидаги ҳар гап, ойимга етиб боришини билиб тишимни- тишимга қўйиб янгам ортидан юрдим.
“Эрли хотин -у, сен ҳам чегарангни бил“ ,-деган сўнги гапларини эшитдим. Нодирдан жавоб нима бўлди, била олмадим аммо ҳар қанча мен учун ўйин бўлган бу ҳодиса, бошқалар учун айни бўлиши керак бўлган ҳолатлардан иборат эди. Янгам билан кийим танлар эканмиз, Низомга халақит қилмаслик учун ён хонага кириб тайёрландик.
“Нафиса,бу қайнонанг олов-е. Эрталаб куёвни кетиб қолгани учун шунақанги койиб берди. Эҳтиёт бўл, қизим ишларингни билиб қил. Қайнонангни кўзига ботмасликка ҳаракат қил”,-дея ожизона фикр билдирарди. Мен этагидаги тошли безаклари бор, дўпписи билан бир хил рангдаги ансамбль либосимни кийдим.
Юзимдаги чарчоқ изларини, бироз пардоз билан ёпдим. “Ойинг тоғора жўнатиши керак. Шулар келса, мен ҳам қўшилиб кетаман. Икки-уч кунга деб келгандим, ўзи. Мол- ҳолим нима бўлди?“- деб ўзига- ўзи гапира бошлади.
“Ойимни соғиндим “,-дедим бошимни эгиб.
“Соғинасан қизим. Қиз боланинг тақдири шу. Энди уйинг шу ер. Ёнингда ёринг бор. Ойинг ҳам бир пайтлар, онасининг бағридан чиқиб ўз оиласини қурган, сизларни туққан. Сен ҳам ҳар қизнинг пешонасида бўлганни қилиб, ўз оилангни қурасан қизим.”
Янгам гапини тугатгач, Низом ётган хонага киришимга тўғри келди. Эшикни секин очиб, ичкарига кирдим. Низом қорнини ерга бериб ётганини кўрдим. Қовоқлари уйилган худди тушида хавотир билан ётганга ўхшарди. Ичкаридаги ишимни ҳал қилиб чиқмоқчи бўлганимда, Низомнинг уйқу аралаш овозини эшитдим. “Шу шанелни кўп сепма. Ҳар томонда сенинг ҳидинг қолган “,-деганида мен ётган ёстиқни қўллари остида кўрдим ва атиримнинг ҳидини шундан унга сезилган деб ўйладим. Гапига жавоб бермай хонадан чиқдим.
🌘 🌓
Келинлик муассасаси бунчалар зерикарли ва доимий бировнинг раъйига қараш бўлмаса экан? Қайнонанг кўнглига қара,йўқ эринг нима дейди, қайнотанг эшитмасин, қайнопанг нотўғри тушунмасин. Хуллас ҳаммани кўнгли муҳим, биргина сендан бошқа. Ойим жўнатган тоғора келганида, Низомнинг опаси болалари билан келишди. Қайнонам эрталаб қайнотамни касалхонада кўриб келганди. Уйда доимий бир кел- кет об ҳавоси ҳукмрон. Янгам келган меҳмонлар билан кетди.
Низом кечки пайт уйғониб, ҳеч нарса емай уйдан чиқиб кетди. Қайнонамга бу ҳолат ёқмагани билиб турсам-да, бир нарса деб фикр билдиришнинг иложи йўқ эди. Яна унутганим бошқа бир вазифам, бу рўзғор ишлари бўлди. Ошхонани саранжомлаб чиқдим. Чунки бу уйда Маҳфуза янгам ишларди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Кун буйи Мойчечак каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
Муаллиф рухсатисиз таркатиш
ман этилади ⛔️
Окибатига жавоб бермайман!!!
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Июнь ойида туғилган инсонлар
Июньда туғилганларга юбориб қўямиз☺️👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Айт биродар, шунчалар ҳам дил ғуборми,
Ҳеч кўнгилнинг ташвишини емаймиз.
Ғам чекамиз, уним борми, буним борми,
Эртага ҳам куним борми демаймиз...
Тунингиз хайрли ўтсин!
OʻLMASBEK SAMARQANDIY
#акси_дунё
74-қисм
“Қайт қизим биринчи кундан бир гап кам. Биз сен учун бу ердамиз. Ойингнинг овсинини яхши биламиз. Қайнонангдек қаттиқ гапирса, кўнглинг оғрийди. Куёв келса, билиб оламиз нима гап эканлигини. Бизни бу аёл билан ёлғиз қолдирма қизим” ,-дея ортимда турган қайнонамни ишора қилиб гапирди.
Бир неча дақиқа еримдан қимирламай турдим. Янгамнинг айтган гапларини ўз ичимда муҳокама қила бошладим. Ақлим, қалбим ҳар нима бўлганда ҳам боришинг керак деса-да, кўриниб турган вазият бунга тўсқинлик қилди. Мен янгам билан мажбур ортимга қайтар эканман қайнонам қулоғидаги телефонда гапиришда давом этар, кўзи билан мени кузатиб турарди.
“Чиллали келинни ёлғиз қолдириб бўлмайди“ ,-деб уч янга мен билан бирга хонага киришди. Улар ўзларига ерга кўрпа тўшак тўшашди.
Бир- бирлари билан қилган суҳбат ора-сира қулоғимга чалинарди.
“Нима бўлди денг, бечора қиз бу ишни қилибди?”
“Онаси ёмон янга, ким билади, нима деб қизни еб қўйди”,-деди бошқаси.
“Йигити бормикан- а?”
“Йўқ, эди”,- дедим бошқа чидай олмай. Меҳрининг номусини ҳамманинг оғзида сақичдек чайналишини истамас эдим. “Ким билсин, нима бўлди..... Оёқларим оғрияпти ёмон ҳам” ,-деди тоғамнинг хотини икки оёғини уқалаб.
Янгалар яна ўзаро суҳбатга шўнғиб кетишар экан. Телефоним соатига қарадим 05:09 тонг отар пайт. Раҳбаримдан Низомнинг рақамимни топиб унга қўнғироқ қилдим. Бир- икки чақирувчи сигнал овозидан сўнг банд тугмасига босилди. Ичим торайиб юрагим сиқила бошлади. Ойимга қўнғироқ қилиш ёки қилмаслик орасида қолдим. Эшитган бўлса, бир дард эшитмаган бўлса, бошқа дард. Маҳфуза янгамнинг тилининг суяги йўқ. Аламидан оғзидан нима чиққани билмайди. Шу сабаб ойимни безовта қилишда ўйланиб қолдим. Чарчоқ ва уйқусизлик ўз кучини кўрсатди. Толиққан баданимни безовта руҳим енга олмади.
Неча соат ухлаганимни билмайман аммо қулоғимга чалина бошлаган овозлар ташқаридан келар экан, Адолатнинг кимгадир бақираётганини эшитардим.
“Ўзингни босиб ол, бола! Ҳаддингдан ошма!” ,-деган даккиларнинг нишони Низомдан бошқаси бўлиши мумкин эмас. Ақлим буни тасдиқ қилганда, кўзларимни тезда очиб бошимни ёстиқдан кўтардим.
Хонада ёлғиз эдим. Атрофимга қараб телефонимни топдим. Соат 08:45. Телефонимда ҳеч қандай хабар ёки қўнғироқ йўқ. Бу пайтгача биров уйғотмаганига қараганда, Меҳрининг ўлим эҳтимоли йўқ. Ўрнимдан туриб, аввал эгнимдаги кийимдан қутулиб кейин ҳовлига чиқишни режалаштирдим. Мен кийим жовонидан кийим танлар эканман, эшик очилиб биров хонага кирди.
“Янга Низом келдими?” ,-деб сўрадим. Чунки ташқаридаги ғалванинг овози ҳали ҳам эшитилиб турганига, Низомнинг хонага кириши хаёлимга ҳам келмаганди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
72-қисм
Ролига ўзини бериб, асл мақсадни унутган Низомнинг сохта рашки, ортиқчалик қиларди. Қўшиқ тугагач, ўрнимизга ўтирмасдан аввал торт кесиш маросимини ҳам ўтказдик. Яна кераксиз ҳаракатлар билан бутун оммага нақадар ошиқлигини кўрсатиб тортни менга едирди. Шунда бир пайтлар видеоси тарқалган келин- куёвларни эсладим. Келин тортни куёвга узатганда ўйин қилгани учун куёв асабийлашиб, келинга бир туширганди.
Низомнинг ҳам сохта жаҳли чиқиб турганида, шу ишни қилсам, у ҳам менга шундай муомала қилармикан? Ортиқча ўйлардан қутулиб торт ушлаган санчқини унга узатиб бошимга бало орттирмадим. Бошқалар учун бошқа кўринишда ўтган оқшом, мен ва Низом учун бироз аасабийўтди. Яна ёр- ёр садолари билан бизни кузатиб қўйишгач, бу сафар келин кутиб олиш маросимига етиб келдик.
Тонга яқин битган куй -қўшиқ ва урф -одатлар ниҳоясида, мен билан бирга келган янгалар қистови билан имом келиб никоҳимизни ўқиди. Ва мен учун энг қийини шунда бўлди. Чунки ҳамманинг кўзича, Низом билан бир хонага киришим лозим эди. Ўзимга, ўзим таскин беришни бошладим никоҳ деганинг уч талоққа қараб қолмаганми? Пайти келиб керакли сўзлар айтилса, иш битди вассалом. Янгалар мен билан хонага киришиб, ҳаммаси ўзига хос услубда менга “таълим “бериб чиқар экан улар чиққан эшикдан Низом кирди. Уйқудан кўзим юмилай деб турганда, бошимдаги кераксиз безаклардан қутулиб хона ичида ўзимга ухлашга қулай жой қидира бошладим.
“Нима қиляпсан?” -деди Низом менинг хонада у ёқ бу ёқда юрганимни кўриб
“Ухлашга шароит тайёрлаяпман “
“Ётавер шу ерда “ ,-деб у билан менга тайёрланган ерни кўрсатди.
“Йўқ, раҳмат менинг ғамимни ема. Бор- йўғи, бир неча йи..” Деганимда тез қадам ташлаб оғзимни ёпди ва имо- ишора билан эшикни кўрсатди.
“Мен кираётганда янгалар эшик олдида ўтиришган эди. Секинроқ гапир, биринчи кундан ишни бузма.” Унинг гапидан кейин ўзимни ундан узоққа тортиб мен ҳам пичирлаб гаплашдим.
“Жўнат ҳаммасини, нима иши бор уларни бу ерда?”-деганимда елка қисиб
“Одат эмиш “ ,-деди. Қовоғимни уйиб, шуниси етмай турганди дегандек қилганимда.
“Қўрқма, сени еб қўймайман ўзинг менга осилмасанг менинг сенга ишим йўқ“
“Ҳаддингдан ошма! Мен сенга нега осилар эканман? Мумкин бўлса, шу хона ичида умуман менга гапирма“,-деб баландроқ гапирганимда икки қадамда олдимга келиб кўзларимга қараб гапирди.
“Кўп катта гапирмасликни маслаҳат берган бўлар эдим. Дуо қил сенга осилиш нияти менда уйғониб қолмасин. Ҳозир эмас, асл ўша пайтда кўпроқ қўрқ. Чунки сохта деб тинмай эслатиб турганинг бу риштани, ҳақиқатидан ақлингни йитириб қўясан“ -бу гаплар бир таҳдидми ёки шунчаки менинг оғзимни ёпиш учунми аниқ била олмадим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚