26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
🌙ХАЙРЛИ ТУН💫
🌸Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,
🌹💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим
🌙Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!
➡️Яқинларга юбориб қўямиз
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
17-ҚИСМ
-АКАНГГА иссиқ чой дамла қизим.
-Ҳозир.
-Шохрух нега кўзларинг қизариб кетти тинчликми.
-Кеча комоютерда кўпроқ ишлагандим шунга бўлса керак..аслида эса у туни билан уҳламаган эди..
-Ўзингни кўп урунтиравермагинда . Овқатингни ҳам емапсан..
-Чарчагандим уҳлаб қолий деб ўтириб овқат ҳам еёлмадим..
-Бугун нима овқат қилайлик анчадан бери уйда бўлмаяпсан сен бола.
-Акам уйда бўлиш учун келинни тезроқ олиб келиш керакда ойи.
Шохруҳ синглисига ўқрайиб қараб қўйди.
-Бўлди тушунарли настроэниямиз йўқ негадир. Бўлди кетаётганизда мени ҳам коллежга ташлаб қўйинг.
-Ҳоп.
Шохруҳ наридан бери чой ичиб кийингани турди
-Шу даданг жуда кўп ишлатяптида болам бечорани..,
-Ойи қанқасига кечгача битта хонада ўтириб қоғозлани кўриб ҳам чарчаш мумкин эканми.
-Сенга осонда ҳамма нарса. Бўлақол акангни куттириб қўйма.
-Мен тайёрман ўзлари тушсинлар . Шохсанам опа менсиз зерикмаяпсизм.
-Ҳечам зерикаётгани йўқ . Зерикишга вақти ҳам қолмаяпти.
- ёғе.
-Анча қўли келишиб қолди . Сенлар бирортанг ҳам хунарга қизиқмадинг қизиқмадинг
- а энди бизнини ота касб .
Қиқирлаб куларди Фарангиз.
-Ойи опам қачон қайтарканлар соғиниб кеттимей бирам.
-Яна бир ойдан кейин кеча гаплашгандим.
-Айтмайсизама.
-Ҳоп кейинги сафар аятаман
-Бўлдингми кеттик.
-Ана бор аканг чиқди.
-Майли яхши ўтиринглар бугун дарсларим кам эрта келаман. Овқат қилмай бемалол ишлайвееинглар. Янгича ретсеп кўргандим шуни синаб кўраман.
-Ҳоп ҳоп гапи тугамидиэй бу қизни.
-Бирам ажойиба беғубор.
-Ҳа ҳозир маза қилиб юрадиган пайти уларни.
Шохруҳ ишхонага келиб Лолани кўриши билан бироз кўнгли ёришди.
Адашганига 100% ишонди.
Лекин кечаги воқеани айтиб уни ҳам ўйлантиргиси келмай индамай қўяқолди.
-Кеча росса қўнғироқ қилдим. Негадир ўчиқ эди.
-Қуввати тугаб қолибдида. Шу билан эрталаб ёқдим.
-Яхшида.
-Шохрух ака менга 3 4 кунга руҳсат бероласизми .
-Нега сабаб..
-Уйимга бориб бир уй тозалашим керак. Пардаларни юваман ҳуллас ишларим жуда жуда кўп. Кечка қиламан десам чарчаб қоляпман.
- бу кимни ёрдамга юборайми.
-Ёге…
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
-Лекин холамга ичаман дегандида.
-Бу бир баҳона ойимда қочиш учун. Ҳойнаҳой Лола опам қорниларини тўйдириб юборган бўлсалар керакда.
-Шайтон қизей майли яхши дам ол.
-Ҳоп сиз ҳам . Чироқ сизга ҳалал бермайдими озгина дарсим қолди яна.
-Ёқ бемалол .
-Рахмат
2025-yilgi maqsadlarga erishdik. Sizlarda qanday? 😉
Rasm internetdan olindi. No vaziyat oʻxshash)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ukrainalik askar 2 yildan keyin jangdan uyga qaytibdi. Noming oʻchsin urush.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сизчи? Сиз билдингизми БАХТ нимада эканини?? 🎧🎧
Читать полностью…
4-ҚИСМ #БАХТ
Машинада онаси кириб кетганини ва Мадинанинг ниқобсиз юзини кўрган Оятуллоҳ сабрсизлик билан онасининг чиқишини кутарди. У дуо қиларди Мадина рози бўлсин деб. У ҳозир жуда асабий, сабаби эса номаълум.
Орадан ярим соат ўтди. Назира хола уйдан хурсанд ҳолда чиқди. Онасининг кайфиятини кўрган Оятуллоҳнинг юраги сал бўлса ҳам нормал уришни бошлади.
— Нима бўлди? — онаси ҳали машинага жойлашмасидан сўроққа тутди йигит.
— Яхши. Аввал қиз билан учрашасан! Улар шу қарорга келишди. Қиз ҳам “майли” деди, — деди Назира хола машинага жойлашгач.
— Хўп. Сизни яхши кўраман, ойи. Хўш, қачон учрашамиз? — деди Оятуллоҳ онасининг пешонасидан ўпиб.
— Икки кундан сўнг, Мадинанинг мактаби олдида. Чунки қиз жуда банд экан. Мактабдан чиқиб қўшимча дарсга борар экан. Сен эса у йўлда кетаётган вақтда гаплаша оласан.
— Хўп! — деди ва машинани ҳайдади.
🍃🍃🍃
Мадинанинг уйи.
— Дадаси, ҳозир келган совчилар яхшига ўхшаяпди. Асли тошкентлик экан. Йигит катта бизнесмен экан. Адашмасам, “Саидов Гроуп” деган компания бошлиғи экан, — Алишер аканинг олдига келиб секин гап бошлади Санобар хоним.
— Нима? “Саидов Гроуп”? — сўради хушёр бўлиб.
— Адашмасам, ҳа! Тинчликми? Сиз танийсизми? — сўради эрининг бирдан сергак тортганини кўриб Санобар хоним.
— Ҳа, мен у компанияни яхши биламан. Тошкентлик бир яқин танишимнинг компанияси. Адашмасам, унинг ўғиллари катта ёшда-ку.
— Ҳа, майли, — деди. — Ҳа, айтганча, Мадина билан гаплашдингми? — деди Алишер амаки.
— Йўқ ҳали, — деди-да ўрнидан туриб. — Унда мен у билан гаплашиб чиқай, — деб қизининг хонаси томон кетди.
Эшик тақиллашидан ҳаёли тарқаган Мадина “Киринг”, деди. Сўнг эшик очилиб Санобар хоним кирди. Мадина бунга эътибор бермай дарсини қилишда давом этди.
— Барибир учрашувга чиқмайман, — дафтарга ёзиш баробарида гапирди.
— Қизим, бир марта “хўп” дегин. Келган аёллардан бирининг эри билан даданг таниш экан. Даданг хурмати, — Санобар хоним гапирар экан, Мадинанинг рози бўлишини истарди.
— Йўқ.
— Ундай қилма! Отанг учун.
— Майли, фақат бир марта!
— Уҳ, жуда ҳам сендан хурсандман. Икки кундан кейин учрашувга чиқасан, — Санобар хоним қизи рози бўлганида қувонди.
— Хўп, — оддий оҳангда гапирди қиз ва онаси хонани тарк этди.
“Энди ўзим танимаган инсон билан учрашувга чиқаманми?” деди ўзига-ўзи Мадина.
🍃🍃
Икки кундан сўнг
Мактаб биноси олдида тўхтаган машина ичидан Оятуллоҳ тушди ва орқа ўриндиқдан ҳажми анча катта бўлган лолали гулдастани олди. Кастюм-шим кийган, оёғи эса қуёш нури остида ярақларди. Сочлари ортга таралган. Бир сўз билан айтганда, Оятуллоҳ энг кўркам йигитга айланган эди. Гулни яна машина ичига қўйиб, ўзи Мадинанинг чиқишини кутди.
Мадина жуда банд бўлганлиги учун мактабдан кейин қўшимча дарсларга боради. Шунинг учун Оятуллоҳ у билан йўлда гаплашиб кетмоқчи эди.
Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Мадина бир нечта қизлар билан мактаб биносидан чиқди. Мадина Оятуллоҳни танимагани учун бемалол кетаётган эди.
— Мадина! — бироз баландроқ оҳангда қизни ортидан чақирди йигит. Мадина эса ортига қаради.
— Ассалому алайкум. Сизни эшитаман, — одатда йигитлар чақирса ҳам қарамайдиган Мадина бу сафар ўзи билмаган ҳолда ортига қаради ва гапирди ҳам.
— Ва алайкум ассалом. Бу мен — Оятуллоҳман, — илтифот билан ўзини таништирди Оятуллоҳ.
— Бугун сиз билан учрашувимиз борлигини эсдан чиқармагансиз, деб ўйлайман, Мадина, — Оятуллоҳнинг гапларини эшитиб Мадина ғалати бўлиб кетди. Сабаби у ростан ҳам бу ҳақида унутган эди.
— Мадинахон! — йигит унинг исмини тўғри айтмаганини кўриб, қиз унга исмини тўлиқ айтишни ишора қилди.
— Нима?
— Исмим Мадинахон! Мадина эмас!
Энди Оятуллоҳ Мадинанинг исмини ҳурмат билан айтмагани учун бироз ичида ўзини койиди.
— Узр. Балки ёлғиз суҳбат қилиб кетармиз? — Оятуллоҳ Мадинанинг орқасида бир-бири билан гаплашиб турган қизларга ишора қилди.
Давоми бор…
Орзулар дафтарини очинг!
2026 та орзу ёзолмаслигингиз мумкин, аммо 26 та орзуни албатта ёзиб, мақсад қўйиб, янги йилда эришишга бел боғланг!
Улар албатта амалга ошиши учун сизни қўллаб турамиз!
Ёзилган мақсадлар учун ChatDPt режалар тузиб беради.🥰 Фойдаланинг!
Йилимиз, жойимиз, кунимиз мақсадларга айлансин, а? Нима дедингиз?
Кетдикми?😉
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Темур хотинини ҳаммадан қизғонарди ҳаттоки ўз укасидан ҳам.Шу сабабли ҳам ўқишга кириб уйларида яшаётган укаси борлиги учун ҳам ишдан эрта қайтадиган бўлганди.
Бир куни иши чўзилиб уйга ярим тунда қайтди хотини ва укасини уйғотиб юбормаслик учун эшикни калит билан очди ва ичкаридаги овозларни эшитиб кўзлари ёшланди
-Бугун кечроқ келаман деган сиз менга ишонинг...
Бу овозларни эшитаркан кўзлари қонга тўлиб хаёлига келган ишни қилмоқчи бўлди ва ошхонадан пичоқни олиб тўғри ётоққа кирди...
Ётоқда эса не кўз билан кўрсинки аёлини ёнида...
💥Бугун 3-январь Оналар куни экан.
Сизни яхши кўраман ОНАЖОН🥰
Онажонларимизга юборамиз .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Нега боламни менга қарши қилиб тарбиялашди. Ҳозир акамникидаман. Янгамнинг қош қовоғига чидаб ўтиришга мажбурман.
- Қонун сиз тарафда. Ишончли адвокатимиз бор. Болани олишингизга ёрдам беради.
- Йўқ, йўқ. Ундай қилмайлик. Боламни юраги касалку. У хали ёш. Бир кун келиб мени тушунади. Биласизми, қамоқхона ҳовлисида бир дона тол дараҳти бор эди. Мажнунтол. Уни боламга ўҳшатардим. Унга суяниб, шоҳларидан тутиб куч олардим.
- Туркияга келинг. Иш топганингизча меникида тураверасиз.
- Қанийдия, лекин чиптага ҳам пулим йўқда.
- Мен дўстларимдан суриштириб кўрай. Зора, бирорта савобталаб чиқиб қолса. Сизга чипта олиб берса. Ҳа, айтганча Фарҳоднинг рақамини менга ташлаб қўйинг. Гаплашиб кўраман.
- Хўп. Фақат боламга қаттиқ гапирманг, майлими?
- Майли.
Фарҳоднинг телефонига ҳабар юбордим.
- Фарҳоджон, гўзал ўғлим. Сенга насиҳат қилмоқчи эмасман. Ростдан Гулноранинг ўғли бўлсанг, онангдан виждонийлик, жасорат каби ҳислатлар сенга ҳам ўтгандир. Сенга битта ҳикоя жўнатяпман. Яхшилаб ўқиб кўриб хулоса қил. Бир умр онасининг бир кўзи йўқлигидан уялиб, ундан узоқлашиб кетган йигит ҳақида. Йигит онаси кўзларини унинг учун фидо қилганини билганида эса жуда кеч бўлган. Кейинги пушаймондан фойда йўқ. Онангни ўрнида бошқа аёл бўлганда, дадангга ҳиёнат қилиб ишини битириб кетармиди. Ёки онанг сен учун ҳамма нарсага тайёр турмаганда, сен бугун ҳаётда бўлармидинг? Сени ҳасратингда эзилиб адо бўлган муштипарингни бир тинглаб кўр. Уни ёнимга, Туркияга чақиряпман. Келмасидан аввал бир кўришмайсанми. У сени хали ҳам Ҳиндистондан қучоғидан қўймай кўтариб келган гўдаги каби авайлаяпти. Сени катта қилганларга ҳам раҳмат. Лекин, унутма. Сенинг учун жонини беришга ҳам, ўн тўрт йиллаб қамоқхонада ўтиришга ҳам тайёр зот биргина онангдир. Шунча чеккан жабри етади. Уни набираларини ўйнатиб ўтириш бахтидан жудо қилма. Соғинчларига барҳам бер. Дийдорингни дариғ тутма. Қайт, болам, онангга қайт.
Хуллас бугун Гулнора қўнғироқ қилди. Қош кўзлари ўзига ўҳшаган Фарҳоджонини қучоқлаб, йиғлаб қўнғироқ қилди.
- Туркияга бормайман, опа. Бормайдиган бўлдим.
Кейин Фарҳоджон гапирди.
- Холажон, онамни юбормайман. Ўзим қарайман. Кейинги йили бирга дам олишга олиб бораман. Кутиб оласизми?
- Иншааллох, насиб дейлик. Раҳмат, болам.
- Сизга рахмат, хола.
Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО МАЪРУФЖОНОВА.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ҳаётий ҳикоя
МАЖНУНТОЛ.
Уч кундан бери битта саҳоватпеша инсон қидираман. Танишларга қўнғироқ қиламан. Ҳижолатлик билан, секингина гап бошлайман.
- Битта синглимиз бор. Зудлик билан Туркияга келиш керак. Озгина ёрдам керак бўляптида.
Ўзингда йўқ-оламда йўқ. Чипта учун пул топа олмадим. Бироз аввал Гулнора яна қўнғироқ қилди. Нима десам экан деб бироз кеч жавоб бердим. Телефон экранида йиғлаётган Гулнора кўринди. Қўрқиб кетдим. Шошилиб гапира бошладим.
- Гулнора, йиғламанг. Ҳозирча чиптага пул топмадим. Лекин, сўз бераман. Албатта, топаман.
- Мен Туркияга бормайман, опа. Бормайдиган бўлдим.
Аввалига ҳайрон бўлдим. Кейин жилмайдим.
- Сиз йиғлаб олинг. Мен гуруҳга кетдим. "Мажнунтол" номли ҳикоя ёзиб, дўстларимга тақдим қилиб келаман. Ухлаб қолманг. Сизга қўнғироқ қиламан.
Гулнора билан танишганимга бир ҳафта бўлди. Шифохонадан чиқсамда, холсизлик, дармонсизлик қийнаб қўйди. Ғайратим ичимга сиғмайди. Нимадир қилмоқчи бўлиб ўрнимдан тураман. Бошим айланиб, оёқларим титрайди. Яна ётиб оламан. Зерикиб қолдим.
Негадир месенжерни ёмон кўраман. Қўнғироқларга жавоб бермайман.
Ўша куни ватсапдан қўнғироқ бўлди. Эриниб очдим.
- Ассалому алайкум, опажон. Рақамингизни ўртоғим берди. Озгина вақт ажратинг, илтимос.
- Гапираверинг. Эшитаман.
- Озгина десам ёлғон бўлармикан. Менинг дардим бир китобда. Қисқароқ тушинтиришга ҳаракат қиламан.
- Бемалол, ҳозир вақтим кўп. Шошилмай айтиб беринг.
- Исмим Гулнора. Битта ўғлим бор. Бир ой бўлди, қамоқхонадан чиқдим.
- Қамоқхонаданми...?
- Ҳа, опа. Қамоқхонадан.
- Нима қилган эдингиз?
- Одам ўлдирганман.
- Бир дақиқа тўҳтаб туринг. Ўтириб олай. Энди ҳаммасини бир бошдан айтиб беринг.
- Ёшлигимда жуда кўҳли қиз бўлганман. Севиб турмуш қурдим. Ўғлимиз туғулмасдан аввал эрим юрак ҳуружини бошидан кечирди. Унга яхши қарайман деб, ўзимга ортиқча вақт ажрата олмадим. Ҳомиладорлигим оғирроқ кечди. Афсуски, ўғлим ҳам юрак нуқсони билан дунёга келди. Шифокорлар жарроҳлик амалиёти қилинса яшаб кетиши мумкин дейишди. Эрим билан пул тўплашга киришиб кетдик. Боламни Ҳиндистонга олиб бормоқчи эдикда. Бор будимизни сотдик. Машина, тиллалар. Бу вақтга келиб болам бир ёшдан ўтган эди. Икки ёшига тўлмасдан жарроҳлик амалиёти қилдирсак бўлади. Ўзим экспертиза ҳашираси эдим. Боламни қайнонамга ташлаб ишга чиқиб кетдим. Ярим жон бўлиб қолган эрим ишга ярамай қолганди.
Бир куни ишдан келсам ўртоғи Маҳмуд билан гаплашиб ўтирган экан. Маҳмуд мени кўриб ҳайрлашиб чиқиб кетди. Эрим мени чақирди.
- Маҳмуд битта иш қилайлик деяпти. Олти ойда пулимиз икки баробар кўпайар экан. Фарҳоджоннинг амалиётига қийналмас эдик. Сен нима дейсан?
- Билмадим, дадаси. Зўрға тўплаган пулимизни таваккал қилмасакмикан.
- Ҳа, яна бир ўйлаб кўрайликчи.
Эртасига ишдан келсам Маҳмуд келиб кетибди. Эримни кўндириб бор пулни олиб кетибди. Хайрлиси бўлсин, дейишдан бошқа чорам қолмади. Беш ойдан кейин бошимизга катта ташвиш тушди. Эрим иккинчи юрак ҳуружини кўтара олмай вафот этди. Касал боламни қучоқлаб қолавердим. Фарҳоджонни жонини сақлаб қолишим учун оёққа туришга мажбур эдим. Маҳмуднинг ёнига бордим.
- Маҳмуд ака, дадаси берган пулни берсангиз деб келдим. Ўғлимни Ҳиндистонга олиб боришим керак.
- Ия, эрингиз пулни мендан аллақачон олиб кетган. Сизга айтмаганмиди?
- Эрим мендан хеч нарса яширмасди. Пулни олмаганини биламан. У касал боламнинг ҳаққи. Худодан қўрқинг.
- Пулни бериб юборганман. Бир суми ҳам қолмаган.
- Устингиздан арз қиламан.
- Бемалол, қилаверинг. Мен ўзимга ишонаман.
Уйга бир аҳволда келдим. Қайнонамга йиғлаб бор гапни айтдим. . Маҳмуднинг устидан арз қилсак уч ойга чўзилиб кетаркан. Исботимиз бўлмаса хеч нарса қилолмас эканмиз. Аламимни йиғидан олардим. Боламнинг аҳволи кун сайин орқага кетарди. Ҳиндистонга кетиш учун ҳужжатлар тайёр, фақат пул йўқ эди. Оҳири яна Маҳмудга қўнғироқ қилдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Холбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди.
Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди.
Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди.
Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди.
―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди.
―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди.
Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди.
Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди.
― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга.
―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади...
(Тамом)
Моҳигул НАЗАРОВА
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ҳикоялар
ОНА МЕҲРИ......
(Ушбу воқеий ҳикоямни эҳтиром билан онажонимга бағишлайман.)
Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди.
Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди.
― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я.
―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади.
Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди.
―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу?
―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим.
Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди.
Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди.
―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга?
Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди.
―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди.
―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди.
―Албатта, олиб борамиз. Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон.
Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”- дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди.
―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман.
― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим.
―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман.
“Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Шунақаси ҳам бўлади...
ШИФОКОР ЎҒЛИДАН АЙРИЛГАН БЎЛСАДА, БЕМОР БОЛАНИНГ УМРИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ
Жарроҳ доктор касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан:
- Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи?, - деб бақириб кетди.
Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди:
- Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг панохида.
Ота деди:
- Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса.
Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига:
- Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди.
Чиқиб кетаётган хамширадан ота сўради.
- Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор?
Ҳамшира:
- Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йýқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, ўғилларини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар.
Бошқалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг, зеро биз бошқаларни ички кечинмаларини доимо билишга ожизмиз..
Интернетдан олинди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Келин олгунча, ит олсам бўлар экан‼️
4 та қиздан сўнг ўғил топдим. Ўғлимни катта қилишни ўзи бўлмади. 20 ёшга етганда синфдошига уйлантирдик. Тўй ўтиб, ўғлим қўшни вилоятга ишга кетди. Бошида ҳаммаси яхши эди, лекин бир кун кутилмаганда ўғлим яшайдиган уйнинг деразаси остида бегона поябзал топиб олдим. Адаси билан келишиб, кузатишга тушдик.
Кеча тунги 02:30 ларда бир машина келиб маҳалла бошига тўхтади. Кўп ўтмасдан бир киши келиб, деразадан келинимнинг олдига кириб кетди. Шу захоти адаси билан уйга бостириб кирганимизда келиним…😱👇
ҚИЗҒАЛДОҚ
16-ҚИСМ
-КЕЧҚУРУНГА вақтинг қанақа
-Нега сўраяпсиз
-Кечки Тошкентни сайр қилмаганимизга ҳам анча бўлди.
-Ёқ боролмасам керак вазиятимни биласизку.
-майли .
-Кейин сиз билан тунда ҳеч қаёққа бормайман.
-Ие нега энди.
-чунки қўрқаман.
-сабаб.
-Биласизми қиз бола уйидаб ташқарига чиқар экан ота онасини ака укаларини ор номусини елкасида олиб чиқади. Мен жуда жуда қўрқаман шу номусни йўқотиб қўйишга.
-Мени шунчалик ёмон деб ўйлайсанми
-Ёқ шунчаки айтдимда.
-Биз турмуш қурамиз.
-Майли қаршилигим йўқ. Аллоҳ таоло никоҳ номли муқаддас риштани буюрган. Энди тушҳнгандирсиз мени нима демоқчи эканлигимни.
-Фариштам ўзимни. Тушундим. Тўйимизгача сенга қўлимни учини тегизсам ўлай агар.
-Тушунганингиз учун рахмат
-Жаннатимсан мани.
Энди мен борай.
-Олиб бориб қўяман.
-Йўқ бемалол ишлайверинг. Мен ўзим етиб олман. Питса учун рахмат. Эртага кўришгунча.
-Ҳайр ўзингни эҳтиёт қил.
Эйй Аллоҳим ўзингга шукур менга шундай солиҳа ёр ато этганинг учун.
Шохруҳ ҳуш кайфиятда ишлар экан кечқурунга Лолага ажойиб сюрприз қилиш режасини ҳам туза бошлади. Бир таниш дўстига қўнғироқ қилиб буюртмаларини айтди ва яна қоғозларга кўмилди.
-Мана ака ҳаммаси тайёр.
-Қаҳҳор энди жойлаштириб ҳам берасанда ўзинг чиройли қилиб ҳаммасини.
-Ҳоп боладида . Шундоқ багажни очсангиз бо"лди ажойиб рамантик оқшомингиз тайёрда .
-Рахмат сенга.
-Алло Шохруҳ
-Лаббай ойи.
-Келасанми овқат тайёр.
-Нима овқат экан.
-Лағмон.
-Бунча яхши.
-Кел сени кутяпмиз.
-Ойи овқатланиб тураверинглар мени озроқ ишларим чиқиб қолди.
-Ҳа майли эҳтиёт бўл.
Шохруҳ Лола учун унутилмас кеча қилмоқчи эди . Шунинг учун машина багажини қип қизил шарларга тўлдирди оппоқ тасмалар билан боғлатди. Яна уларни ичида бир қучоқ қизил атиргул ва юрак шаклидаги тўрт.
Соат кечки 9 ларга яқин қорақамишдаги дом олдига бордида унга қўнғироқ қилди.
-Оббо нега энди телефони ўчиииқ. Энди нима қилсам экана. Кириб чақирайми . Ваше ноқулайку. Нима қилсам экана . Кеч ҳам бўлиб қолган камига. Секин чақириб кўраймикин. Ислом борми деб баҳона қилармидим. Ҳа шуниси яхшироқ . У машинадан тушиб тавваккалига ичкарига юра бошлади . Биринчи қаватдан аста кўтарилар экан чет эл мусиқасининг баланд овози эшитилди.. тавба домда ҳам шунақа баланд қилиб эшитадими деб қўйди. Иккинчи қаватга чиққанида эса овоз айнан Лола айтаётган уйдан чиқаётганди.
Менга холам касал дегандику. Балки манзилда адашдиммикин. Лекин ўтган сафар шу уйни деразасидан қарадику менга. Шохруҳ турфа хил ўйлар гирдобида қолиб кетди. Шу он рўпарадаги уйдан чиққан кампир уни ҳаёлларини тўзғатиб юборди. У Шохруҳга шунақанги қарадики бечорани юраги музлаб кетди.
-Ассаломалекум деб зўрға салом берди аёлга.
-Саломинг бошингда қолсин харомхўрлар. Қиёмат яқин деганлари шу бўлса керакда. Биттаси кетмасидан бошқаси келадия. Ўлганинг яхши бу кунингдан милитаияга хабар беришни ҳам фойдаси бўлмади уларни ҳам йўлдан урди фоҳиша. Дўзахни энг тубида ёнмаса розимасман. Ҳудонинг қаҳрига учрагур. Аёл то пастга тушгунича яна нималарнидир жавраб кетди.
Шохруҳни мияси қотиб ишламай қолди. Аҳир қанақасига Лола бу ерда нима қилади..Мен адашяпман. Ҳа аниқ адашдим . Эртага гапалшаман у билан. Шохруҳ пешонасини совуқ тер қоплаганича пастга тушди машинага ўтириб ҳам ўзига келолмаётганди . Тушунмовчилик бу ҳа бу...
Яна Лолага телефон қилди. Яна ўчиқ. Анча пайтгаcга ўша ерда қолиб кетди. Ойиси телефон қилганидан сўнггина уйига кетди. Ўйламайман деса ҳам бугунги воқелар кўз олдидан кетмасди. Иссиққина овқати ҳам совиб бўлди. Уни ҳам ичгиси келмай хонасига чиқиб кетди. Шохсанам эса овқатим ёқмади деб дили вайрон. Лекин ҳаммаси мақтаб ичишганди. Демак алдашган эканда. Шохруҳ ака бир қошиқ ҳам ичмади. Дили хуфтон бўлиб у ҳан Фарангизни олдига чиқди..
-Фарангиз
-Лаббай опагинам.
-Овқат бемаза бўлганди а.
-Вой нега унақа дейсиз мазза қилиб ичдикку айниқса дадамни қаранг.
-Лекин Шохруҳ ака ичмадиларда.
-Эй шунга ҳам ўйланасизми қорни тўқдурда.
“Менинг исмим Муслима. Мен 12 ёшдаман. Мен энди ораларингизда йўқман. Мени ўлдиришди. Ўша куни дугонам билан мактабдан келаётгандим. Биз қорнинг кир бўлиб кетаётгани ҳақида гаплашдик. Мазза қилиб қорда тойганимизни гаплашдик. Дугонамнинг қўлидан ушлаб келдим. Унинг қўллари иссиқ ва юмшоқ эди. Кейин йўл бошида айрилдик. Орқамда қўшнимиз-амаки келаётган эди. Мени чақирди. Мен у амакини яхши билардим. Уйимизда ёзда ишлаган эди. Мен тўхтадим. Сенга қизиқ нарса кўрсатаман деди. Мен эргашдим. Мен у амаки мени қийнамагунча ёмон амаки қанақа бўлишини билмасдим. Мени бўғаётганда, мен ўлаётганимда ҳатто ўлим нималигини билмасдим. Ҳозир ҳам билмайман ўлим нима? Чунки мен 12 ёшда эдим, бу ҳақда бирон марта ўйламаганийдим. Мен уяламан ва қўрқаман. Мени шунақа азоблашганидан уялаяпман. Менинг яқинларим исмимни айтиб излашаётганда мен совуқ ва оғир тошларнинг остида эдим, мен ҳаммасини эшитиб ётардим. Улар кеч қолишганди, мен ўлиб бўлгандим. Ҳатто амаки юзимга тош билан ураётганда ҳам ўлиб бўлгандим. Бўлди бошқа урманг, деганимни эшитмади. Ўлганлар гапирмайди деб ўйлаган бўлса керак.Шунда ҳам мени УЯТ ҳисси тарк этмаганди. Қандай кўринаман уларга... Уларга бу ердаман деб айтгим келарди, айтдимам аммо ҳеч ким мени эшитмади. Яна мен излаётган бошқа амакилардан ҳам қўрқиб қолгандим. Мен дугонам мени топишини истардим. Мен негадир фақат унга дардимни айта оламан деб ўйлардим. Мени топишди. Негадир ҳамма йиғлади. Мени кўтариб ОЛИБ кетишди, бир пой этикчам йўқолди, сумкамдан яхши кўрган ручкам тушиб қолди. Устозим ёдлашга берган яхши инсон ҳақидаги шеърни ёдлай олмадим. Менинг кундалигим, дафтарларимга ўша куни уй вазифаси ёзилмади. Бу ерда ўзимга ўхшаган қизалоқлар жуда кўп. Ана 14 ёшли опача, ана 7 ёшли Наташа, Мени етаклаб бошқалар билан таништираётган 4 ёшли Зилола, 6 ёшли Эмма, ўзи қора, сочлари жингалак африкалик 5 ёшли Надиза, биз жуда кўпмиз, бизни битта бирлаштириб турган нарса бор — биз қизалоқлармиз — биз фариштачалармиз. Ҳаммамизни ёмон амакилар қийнаган, ўғирлаб кетган, ўлдирган. Ота-оналаримиз, яқинларимиз бизни яхши кўришарди. Дугонам йиғлаб кўзлари шишиб кетди. Биламан бизни ҳеч қачон унутишмайди...
Менинг исмим Муслима, мен 12 ёшдаман. Мени ёмон амаки зўрлади ва ўлдирди”.
Барно Султанова
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
15-ҚИСМ
-ШОХРУХ кел сени кутиб ўтиргандим. Яхши дам олдингми.
-Яхши рахмат.
-Шу менга Лолани манзилини берсанг амманг билан бориб ишни пишитиб келардик...
-Ойи озгина шошилмай туринг. Мен аввал Лола билан гаплашай.
-Майли фақат шу ҳафтадан қолдирмагин.
-Ҳоп бўлади. Дуо қилинг мен ишга борай яна дадамдан кейин боришга ўрганиб
олдим.
-Илоҳим йўлларинг бехатар бўлсин. Эсон омон бориб келгин . Ишларингни ривожини берсин.
-Омин.
-Бунча эрта келиб олдинг.
Лола Шохруҳни хонасида у ер бу ерларни тартибга келтириб турганди.
-Балки сиз кеч қолгандурсиза. Соати қарен 10. А иш вақти эса 9..
-Соғиниб кеттим кейин туни билан уҳлолмадим
Телефонда ҳам гаплашолмаяпмиз. Айтганча холанг яхшими.
-Унчалик эмас. Шифохонага ётишга кўнмаяптилар
-Майли яхшилаб қарагин.
-Бирам севаман сизни.
-Кундан кунга очилиб кетвоттими мани ғунчам. Ким учун экана бу.
-Сиз учунда севгилим ..
-Мани...
-Ассаломалекум Шохруҳ...
-Келин Севинч..
-Узур Рустам ака бугунги буюртмалар бўйича ҳисоботни сўрагандилар.
-Ҳа ҳужжатлар мана.
-Рахмат.
Жиннисиза.
-Мен нима қилдим.
-Ишхонада менга 2 метр яқинлашмен шилқим.
-Войееэй жаҳл қилишлариям бирам ярашадикии .
-Ажаб бопти мен кеттим .
-Қаёққа яхши ўтиргандик.
-Бу ерга ўтиргани келган бўлсангиз бемалол мен иш ўрганишга келганман.
-Майли сизга тушликкача руҳсат питса буюртираман. ўзи мени ҳам анчадан бери кутаётган ҳужжатларим бор.
-Бугун бир шижоат қилингда шуьларни тугатинг.
-Ҳоп боладиде
-Эй боринге мен кеттим
-Асссалим ўзими. Тезроқ келгин.
Шу билан Шохруҳ бир уюм бўлиб турган қоғозларга кўмилди.
-Шохсанам кел анча қўлинг келишиб қолди мана бу пардани ён томонини машинада тикиб кўрчи.
-Вой мен эплолмасамчи
-Ўрганасанда шундай қилиб. Кел. Ман ўзим абедга битта овқат қилиб чиқаман ўтиравериб елкаларим оғриб кетти.
Гулноза опа ошхонага тушиб аччиққина мастава қила қила бошлади.
-Ассаломалекум холаларнинг энг аълоси. Яхшимисиз.
-Ҳа Жасур кел.
-Чарчамаяпсизми нега бир ўзиз қизлариз кўринмайди.
-Ўзимни мастава ичгим келиб қилаётгандим.
-Оҳ оҳ райхонладан тўғраб мурчлар солиб а иштахаларим очилиб кетти.
-Бир соат сабр қилсанг ичиб кетасан.
-Билганимда ишлааримни битириб келардим. Шошилаётгандимда.
-Тинчликми ўзи.
-Шим олгандим кеча. Шу ё шим узунлик қиляпти ё мени бўйим пастлик қиляпти ҳеч бир биримизга ярашмаяпмизда.
-Гапниям оласанда. Тепага чиқ шохсанамга айтсанг ўзи қилиб беради.
-Оо ҳали чевар ҳам денг.
-Ҳудо ҳоҳласа.
-кеттим бўлмаса.
Жасур хонага кириши билан ҳамма қиз унга салом берди . Шохсанамни эса кечаги қитмир Фарангизни гапи ёдига тушиб юзлари қип қизил бўлиб кетти.
-Яхшимисиз Шохсанам.
-Рахмат яхши.
-Мана бу шимни почасини калталаш керак эди. Холам сизни олдингизга чиқариб юбордилар
-Аҳа ҳоп беринг.
-Мана буеридан белгилаб ҳам қойилган.
-Ҳоп ҳозир 15 минутда тайёр бўлади.
-Бемалол шошилмай қўяверинг эртага олиб кетаман
-Майли .
-Қаердансиз Шохсанам.
-Жиззахдан.
-Ҳа яхши . Сир бўлмаса ёшингиз нечида.
- ...
-Йишингиз дейман
20 да
-Мен 25 ёшдаман синглим қатори экансиз.
Майли қизлар чарчаманглар.
-Яхши боринг.
-Сени кутяпман келмайсанми.
-Қизлар бирга тушлик қиламиз дейишди.
-Менчи. Мен нима дегандим.
-Бопти Шохруҳ ака жаҳл қилиш шартми шунга ҳам ҳозир бораман.
-Теееэзззз..
Лола қизларга узурини айтиб шохруҳни олдига чиқди.эшикни очиши билан ропарасида уни кўриб қўрқиб кетди.
-Қўрқиб кеттимку.
Шохруҳ чаққонлик билан уни қўлларидан ушлаб ўзига яқин тортдида эшикни қаттиқ ёпиб калитну буради.
-Н.н.нма қиляпсиз жинни бўлганмисиз.
-Ҳа жинниман.
-Қўйворинг. Бу ерда мени ҳижолат қиляпсиз. Уже гапиришга ҳам ўтишибди.
-Менга нима энди бўлажак хотиним билан ҳам бемалол гаплашишга ҳаққим ёқми.
-Нима.
-Ҳа ойим совчиликка бормоқчилар .
-Нега.
-Нега ...Бир гап айтардиму майли.
-Шохрух ака ҳозир эмас холам озгина ўзига келиб олсинлар
-Ҳоп сен нима десанг шу.
-Тушлик қиламизми.
-Қолимни қўйиб юборсаангиз.
-Ииий узурчилик а.
-Майли кўп ишлаб юборибсиз шекилли тушунаман
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
14-ҚИСМ
ШОХРУҲ уйга борганида ойиси билан бафуржа гаплашиб олишни дилига тугганди. Аммо осмондан тушгандек пайдо бўлиб қолган холаваччаси Жасур ҳамма ишни белига тепди.
-Ҳа микроб бизни йўқлаб қолибсан.
-Сенимас холамни кўргани келдим.
-Бормисан.
-Мана кўриб турибсан. Келмасам бор йўқлигинг ҳам билинмайди сени.
-Иш билан юрибмизда.
-80 га кирган бобойлани гапини қўйсангчи . Сенда вақт бомаса энди.
--Келдингми ўғлим..
-Ҳа келдим.
-Эе Шох этганча ўша куни афсонадаги қиз ким эди.
-Нима қанақа афсона.
-Бирга кириб келдингларку майли деб безовта қилгим келмади.
-Шохрух унга еб қояй деб қаради. Бундан ойиси мазза қилиб кулди.
-Ҳа уми Лола бўлса керакда.
-Ие холам сизам биласизми ҳали.
-Ҳада келиним боладию билмайманми.
-Ҳааа писмиқ ёмон ичидан пишгансана. Тўй қачонга энди.
-Поччанг билан кузларга мўлжаллаб турибмиз.
Шохруҳ буларни эшитиб бирам қувонди бирам қувонди асти қўяверасиз. Чунки унга айтарли ҳеч қандай иш қолмагандида. Энди бемалол вақтини чоғ қилиб юраверса бўлади. Бу ёғи секин ўз ўрнига тушиб бораверади.
-Хола Шох билан тенгмиз а.
-Ҳа икки ойлик фарқила бор ҳолос .
-Бунақамасда энди. Менга ҳам келин топингда . Анави қиз ким хола. Жасур Гулноза опани ортига ўтиб Шохсанамни имлаб кўрсатди. Бундан Шохруҳни жаҳли чиққандек бўлди. Ўтган вақт давомида унга нисбатан қандайдир акалик меҳри пайдо бўлиб улгурганди . Шунинг учунми Жасурга ёвқараш қилиб сенга тўғри келмайди деди.
-Нега экан мени қаерим кам туришин Бред питни ўзи бўлса..
-Олааа... Гап деса сен...
-Ассаломалекум.
Фарангиз ҳам ўқишдан қайтганди.
-Ана ҳамма келди бирга тушлик қилсак ҳам бўлаверади энди Шохсанам қизим овқатингни сузавер .
-Ҳоп бўлади
-Овқатиз жудаям мазали чиқбди қўлиз ширин экан.
-Ош бўлсин. Шохсанамни юзлари қизариб кетди.
Жасур табиатан қувноқ бўлгани учун ҳеч жим ўтиролмасди ҳали у гап ҳали бу гапи билан ҳаммани кулдириб кайфиятини кўтарарди.
Қизлар ёлғиз қолиб идиш юваётганларида Фарангизни қувлиги тутиб роса Шохсанамга гап ташлади.
-Жасур акам сизга ёмонам қарадиладе лекин...
-Жиннимисан бу нимаси.
-Тоғрисиямда шу севиб қолдилаёв...
-Фарангиз ..
-Қарен бирам ҳушчақчақ ажойиб йигита сизни шахарда олиб қолардик..
-Айнима е мени қишлоғимдан қўймасин.
-ҳали кўрамизда. Айёрлик билан кўзини қисиб қўйди у.
Давоми бор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
13-ҚИСМ
-ҲАВОТИР олманг опа бу шунчаки нерв системасини шамоллаши. Ҳеч қандай плеонефрит эмас. Уйда уч тўрт кун дам олиб личения олса ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
-Ўзингга шукур Оллоҳим қўрқиб кетдим яна касаллиги қайталадими деб. Яна боламни жони шунақа азобларда қоладими деб.
-Ҳаммаси жойида. Ёзган дориларимизни вақтида ичса янаям яхши бўлади.
-Рахмат сизларга ҳам.
-Майли соғ бўлинг.
Докторни гапларини эшитганидан сўнг Гулноза опа бироз ўзига келди. Қизлар билан ўтириб чой ичди.
-Ойи бўлди сиқилмен яхши эканлаку.
Фарангиз ўзини айбини билдирмай зўрға гапирарди. Нимадан бу аҳволга тушганини Шохруҳ ҳам жуда яхши биларди. У ҳам жим. Аҳир ўзидан ҳам ўтдида.
-Қизима сен билмайсанда...акангни ҳар азобланганда ёрдам беринг ойижон жоним оғрияпти чидолмайман...ўламан..шу гапларини эшитиш... Яна кўзлари ёшлана бошлади...
-Алло Шохруҳ ака Ассаломалекум.
-Яхшимисан Лола.
-Қаердасиз.
-Уйда.
-Вой нега ман ишхонези олдида турибманку бугун амалиётимни биринчи куни бўлсааа
-Оббо унутибман. Ҳозир етиб бораман..
-Яхшимисиз нега овозиз бошқача
-Уҳлаб қолибман шунга бўлса керак.
-Майли мен шу ерда кутиб тураман.
-Ҳоп ҳозир бораман.
-Ҳой бола қаёққа кетяпсан.
-Ишга ойи.
-Ким айти .
-Бормасам бўмиди.
-Ҳеч бўлмаса бугун дам олсангчи жон кириб қолдими дарров.
-Икки соатда қайтаман
-Эҳтиёт бўлгин совуқ сув ичма. Кўрасан мендан.
-Ҳоп.
-Келдизми
-Куттириб қўймадимми.
-Ёқ.
-Очилиб кетибсанми.
-Рахмат
-Қани кеттик ичкарига..
Деярли тушликкача Шохруҳ Лола билан бирга юриб иш ўргатди.
-Қаерга оборий нима егинг келяпти.
-Менга фарқи йўқ.
-Унда ҳар доимгиде а.
-Майли.
Йўлда кетишаётганда Лола бирданига мен боролмайман деб қолди.
-Нега нима бўлди
-Холам...холамни мазаси бўлмаётган экан. Мени Қорақамишга ташлаб қўйинг илтимос.
-Тинчликми ўзи.
-Кеча ҳам аҳволлари яхши эмасди. Шу ерда бир икки ҳафта қолсам керак.
Лола етиб келгач Шохруҳ билан ҳайрлашмасдан ҳам тушиб шошилганча подезга кириб кетди.
Шохруҳ эса уни кузатганча бироз қолди.
-Меҳрибоним ўзими ҳамма учуб қайғуриб юради.
Бугун ойим билан гаплашаман. Мана 4 йил ўтиб ўқиши ҳам битяпти. Ҳудо ҳоҳласа кузда маликалардек қилиб уйимга олиб кетаман уни . Шунда бутун умр мени ёнимда бўлади...
Шохруҳ ҳам ишга қайтгиси келмай уйига қараб йўл олди.
Давоми бор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
«Эркак...»
Ҳеч кимга билдирмай юраркан эркак.
Юрагин қонини тупроққа қориб,
Иморат соларкан ёғочлар ёриб,
Узун кечаларда Ҳаққа ёлвориб,
Фарзандига иқбол тиларкан эркак!
Эрингизни асранг, аёллар!
Аёлларга юбориб қўямиз.
!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
12-ҚИСМ
-НЕГА йўқ бўлиб кетдинг
-Ишларим кўпайиб кеттида жоним. Мана яна ёниздамануу
-Ёмон соғинтирдин лекин.
-Қачон қайтиз .
-Бир ҳафта бўлди.
-Манга нима опкелдиииз Дубайдан.
-Борим сангаку асал... Мани хурсанд қисен бўлди..қанча кўп меҳр берсен шунча кўпига эга бўласан.
-Ҳа ҳааҳ ҳаа бор меҳрими бераману жоон сизга....
**
-Фарангиз соат 3 бўляпти нима қиляпсизлар шу маҳалгача...Гулноза опа уйқисираганча қизларни хонасига бош суқди.
-Ҳозир ойи Шохсанам опам билан гаплашиб соатга ҳам қарамабмиз .
--Бугун чарчадинглар мазза қилиб уҳламайсизларми а.
-Ҳоп бўлади холажон.
-Вооооой ......соат...
-Ҳа тинчлими Фарангиз.
-Фарангиз тезда ўрнидан туриб акасини хонасига чопди
-Эсим қурсин ишқилиб ўзлари ўчирган бўлсинларда. Қандай қилиб унутдим. У секин Шохруҳ ётган уйга қаради. Эшикни очиши билан юзига муздек ҳаво урилди
-Жин урсин қанақа қилиб уҳлаяпти бунақа совуқда. Оббо бир нарсани бошламасалар бўлди. Шунақаям қаттиқ уҳлаш мумкинми.
акасига яна бир бор қарадида эшикни ёпиб қайтиб чиқди.
-Нега югуриб кетдинг одамни қўрқитиб Фарангиз.
-Кўрмисзми аками кондитсионерини ўчириш эсимдан чиқиб кетибди.
-Вой нима бўлади энди.
-Ўзларидан ко"рсин. Мен ўчирганман деб туравераман. Гапга қулоқ солмагандан кейин. Ҳали ойим билса ўлдиради.
-Нега.
-Эй билмайсизда бу болани катта қилгунларича қанча қийналганларини. Ойимдан сўрасез ҳалиям йиғлаб айтиб берадилар. Майлида энди уйқи келяпти. Ётамизми. Эртадан мени ҳам ўқишим бошланади.
-Мени бир ўзимни ташлаб кетаркансанда.
-Кўпка эмас тушликкача ҳолос.
Ойим билан ҳечам зерикмайсиз. Қизлар ҳам бўлишадику
-Майли яхши дам ол.
-Сизам яхши дам олинг.
-Уҳҳҳ нима бу. Шохруҳ уйғониши билан биқинини ушлади. Ҳудди нимадир қаттиқ сиқиб тургандек туйилаверди унга.
Бир икки силаган бўлди барибир фойдаси бўлмади.
Нотўғри ётиб қолдимми. Аҳҳҳ нимаси энди буууу. У бир амаллаб ўрнидан турди. Чуқур нафас олмоқчи бўлганди яна жойига қайтиб ўтириб қолди. Бемалол нафас ҳам ололмай қолганди.
Ойииии деди ўтирган жойида. Овозини ўсидан бошқа ҳеч ким эшитмади шекилли. Ёнидаги телефонини олиб ойисига қўнғироқ қилди. Аммо ҳеч ким жавоб бермади. Соат 6 бўлган экан. Устига халатини кийиб секин пастга туша бошлади. Ҳали ҳам бемалол нафас ололмасди. Йўлакда Шохсанамга урилиб кетай деди.
-Ассаломалекум Шохруҳ ака.
-Ойим қани...зўрға гапирди у.
-Хоналарида....
-Чақириб юбор
-Аҳволингиз яхшими.
-Яхши яхши..
Шохсанам шошилганча Гулноза опани чқириб келди..
-Вой тавба Шохруҳ сенга нима бўлди. Бу ерда нима қилиб турибсан.
-Нафас...ҳаво..нафас ололмаяпман. Шохруҳ гапирган сари биқинини ушлаб энгашиб кетарди.
Гулноза опа ҳеч нарсга қарамасдан зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилди.
Ичида эса Аллоҳга ёлворарди...боламни дарди қайталамасин дея ....
Давоми бор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
11-ҚИСМ
-КЕЛИНГ қизим сизни ҳам роса ишлатдик. Ҳамма кетди энди ўзимиз ўтирамиз.
-Рахмат холажон. Кеч ҳам бўлиб қолди. Мен борақолай энди.
-Ёлғиз ўзиз кетасизми ҳозир Шохруҳ ҳам келаётган экан. Бугун жуда кўп фойдангиз тегди.
-Рахмат. Хурсандман.
Шохруҳ келиб Лолани олиб кетди. Гулноза опа эса келин қилишга арзигулик қиз экан дея кулиб қолди уларни ортидан.
-Чарчамадингми Лолам.
-Йўқ нега энди.
-Сенга бирам ярашди.
-Нима.
-Ошхонада иш қилиш.
Агар ҳеч ким бўлмаганида кечгача сени кузатиб ўтирардим.
- боринге.. ҳа айтганча мени уйга эмас қорақамишга ташлаб қўйинг.
-Нега тинчликми.
-Холамникига боришим керак эди
-Майли ҳоп қорақамиш бўлса қорақамишда.
-Майли Шохруҳ ака эртагача.
Бу ерда сизга қўнғироқ қилолмасам керак.
-Нега энди
-Иложи йўқда
-Майли смс борку.
-Шароитга қаримизаде.
-Ҳоп бир кун минг кун эмаску.
-Тушунганингиз учун ҳам сизни...
-Ҳўш ҳўш...
- ҳеч нарса гапимни бўлдиз.
-Майли кеч бўлиб қолди борақол.
-Яхши дам олинг.
-Ҳоп жоним
Лола Шохруҳ билан ҳайрлашиб подезга кириб кетди.
Уйга қайтганида ҳаммаси ширинлик билан чой ичиб ўтирошганди.
-Кел ўғлим овқатланасанми.
-Ёқ рахмат ойи бугун роса чарчадим. Дам оламан.
-Ҳҳҳҳ одам ўтириб ҳам чарчар экнда а.
-Нима.
-Тўғрида фақат ўтириб ишлисзку.
-Шу фақат ўтираман бошқа нимаям қилардим.
-Тан олиш ҳам мардлик.
Келинг энди ширинликдан олинг. Лола опам олиб келганлара.
-Эй маҳмадона бўлди қилгин.
-Ажаб бопти ажаб бопти. Яхшиям бугун туғулган кунинг эртага корасан.
Шохруҳ аввал душга тушди. Бугун ҳаво жудаям исиб кетганди. Хонасида кондитсионери пультини тополмагач ўша ердан Фарангиз деб бақирди.
-Ҳа нега бақирасиз қўшниникида эмасманку.
-Кондитсионери пульти қани.
-Нима қиласиз.
-Телефони ўрнига кўтариб юраман ... Жуда коп ҳазиллашмаяпсанми бугун.
-Мана турибдику.
-Берчи.
-Арзимиди.
-Рахмат. Икки соатладан кейин кириб ўчириб кет мани қотаман ҳози.
-Ҳоп. Лекин бекор ёқвосизда ювиниб чиқибсиз бошиз ҳам ҳўл. Ҳали ёзмаску.
-Ўзим биламан.
-Албатта ўзиз биласиз.
Давоми бор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚИЗҒАЛДОҚ
10-ҚИСМ
-ШОХСАНАМ кўчага қараб юбор меҳмон келди.
-Ҳозир деб Шохсанам кўчага чиқиб кетди.
Шохруҳ қизлар ўтирган хонага кириб секин имлаб Фарангизни чақирди. Уни табриклаб бўйнига занжирини тақиб қўйди.
-Рахмат акажон. Сизни яхши кўраман. Лола опам ҳам келадилара.
- нима қилади.
-Эй ўйинбузиқилик қилманг.
-Билмадим гаплашмадим у билан.
Шохруҳ шу билан қолган хонадаги қариндошлари билан сўрашиб бироз улар билан ўтирди
-Ассаломалекум Лола опа..
-Шохсанам яхшимисз.
-Нега бу ерда турибсиз юринг ичкарига .
-Озгина ҳижолат бўляпман.
-Қани юринг кеттик. Буларни менга беринг.
Лола Шохсанам билан қизларни ёнига кирди.
-Вууй Лола опа келдизми
-Туғулган куниз билан асалим. Бахтли бўлингм ҳамма орзу ниятларизга етинг илоҳим . Мана бу сизга арзимаса ҳам.
-Нега унақа дейсиз рахмат сизни келганингиз мен учун энг катта совға. Келинг ўтиринг.
Лола улар билан юзлари қизариб зўрға ўтирарди. Ярим соатларча ўтгач Бўш идишларни олиб ошхонага Шохсанамни олдига чиқди. У ерда Шохруҳни ойиси ҳам бор эди
-Ассаломалекум холажон.
-Келинг қизим нега овора бўлиб юрибсиз
-Йўқ нега овора бўламан ўзим чиққандим. Чарчамаяпсизларми.
-Йўқ. Мана яхшиям Шохсанам бор экан.
-Ҳа Шохсанам нима қиляпсиз келинг ёрдамлашиб юбораман.
-Йўғе Лола опа нима қиляпсиз. Сиз меҳмонсиз ичкарига кираверинг .
- ерда фақат Фарангизни таниман. Менга ноқулай бўляпти. Шу пайт
Гулноза опа ммевалар кўтариб келди Шохсанам мана буларни ҳам кесиш керак. Ҳозир Севинчни ҳам чақириб юбораман.
-Беринг Холажон мен кесаман уларни чаққонлик қилди Лола.
-Вой меҳмон сизни ҳам овора қиламизми.
-Ҳечқиси йўқ..
Лола ҳафсала билан меваларни артиб кеса бошлади. Ошхонани олдидан ўтиббкетаётган Шохруҳ қайтиб ортига ўгирилди.
-Сен бу ерда нима қиляпсан.
Лола унга қараб жилмайиб қўйди.
-Қойилман сенга.
-Кетяпсизми.
-Ишга бориб келаман
-Озгина кутиб туринг мен ҳам кетаман.
-Ие Лола опа ўзи ҳозир келган бўлсангиз ҳеч қаёққа кетмайсиЗ. Фарангиз ҳафа бўлади.
-Бир соатлада қайтаман ўзим олиб бориб қўяман.
-Ҳоп.
Шохруҳ яна бироз унга қараб турдида ширин энтикиб чиқиб кетди.
-Вой қизим бунча чиройли карвингга ўқиганмисз.
-Йўқ ўзим шунчаки қизиқаман.
-Севинч ол буларни ичкарига олиб кир қизим.
-Ҳоп
Меваларни кўрган меҳмонлар ҳам вой деб қолишди.
-Кимни санъат асари бу.
Гулноза опа эса бўлажак келинимни дея мақтаниб қўйди. Энг асосийси Лола олиб келган торт бўлди. Унинг устига Фарангизни расми туширилганди. Бу Фарангиз учун унутилмас туғулган кун бўлди.
. Давоми бор
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
- Маҳмуд ака, қулингиз бўлай. Боламни қутқаринг. Майли қарз беринг. Тўлайман. Фақат зудлик билан Ҳиндистонга кетишим керак.
- Энди ўзингга келдинг. Бошида шундай десанг эди. Ёшсан, чиройлисан. Келишиб кетамиз. Эртага кел. Пулни тайёрлаб қўяман.
Хеч нима ўйламадим. Ҳаёлимда фақат болам эди. Эртасига Маҳмуд мени ишхонасида эмас, бошқа бир манзилда кутиб олди. Яхшилаб жихозланган уй. Дастурхон тузалган. Ароқни ярми ичилган. Хонага киришимиз билан оғзидан бадбўй ҳид келаётган Маҳмуд менга ёпишиб кетди. Қучоғидан чиқишга ҳаракат қилдим. Кучим етмади. Бор кучимни тўплаб итариб юбордим. У ерга йиқилди. Оғзини тўлдириб сўкинишга тушди.
- Жон демайсанми, қ... Шунча пулга ҳоҳласам ўн саккиз ёшини олиб келардим.
- Мен сендан қарз сўрадим. Ўзимни пулимни қарз олмоқчи бўлдим. Мени ким деб ўйладинг, инсофсиз.
- Эй, менга қара...
Маҳмуд ўрнидан туриб менга яқинлашди. Ҳаммаси бир зумда содир бўлди. Дастурхон устида турган пичоқни қачон олдим, қачон юрагига санчдим.. Билмайман. Ўзимга келганимда Маҳмуд ерда ётар, аллақачон омонатини топширган эди. Аввалига мелицияга қўнғироқ қилмоқчи бўлдим. Кейин тўҳтаб қолдим. Мени қамашади. Фарходжоним касалку. Унинг ҳоли нима бўлади? Ўн дақиқа караҳт ҳолда ўтирдим. Ўриндиқ устида турган сумкага кўзим тушди. Очиб қарадим. Ўйлаганимдек ичида менга ваъда қилинган пул бор экан. Сумкамдан спирт олдим. Ҳамма изни тозалаб чиқдим. Экспертизада ишимни устаси эдимда. Пулни олиб уйга кетдим. Қайнонам мендаги ўзгаришга ҳайрон бўлди. Нима бўлса бўлсин деб чипта олдим. Маҳмуднинг яширин уйини хеч ким билмас экан шекилли, у ҳақида гап сўз чиқмади. Боламни олиб Ҳиндистонга учдим. Аммалиёт яхши ўтди. Боламга яхши қарардим. Лекин, кўз ўнгимдан Маҳмуд кетмас эди. Ўн бешичинчи куни қайнонам қўнғироқ қилди.
- Уни сен қилдингми?
- Кейин гаплашамиз.
Қайнонам нимани сўраганини тушунган эдим. Эртасига қайнотамга қўнғироқ қилдим. Маҳмудни ўлдириб кетишганини, қотил топилмаганини айтди. Бир ойгача ит азобида яшадим. Қоронғу тушишидан қўрқаман. Шомдан кейин Маҳмуд пайдо бўлади. Бурчаклардан менга тикилиб тураверади. Кўзимни юмишим билан менга келиб ташланадигандек туюлади. Ақлимдан озай дедим. Ниҳоят уйга жавоб беришди. Аэропортда уйимдагилар кутиб олишди. Негадир қайнона, қайнотам келишмади. Аввал қизлик уйимга кетдик. Онамдан кейин бу уй менга бегонадек бўлиб қолган. Оқшом тушмасдан эримникига кетдим. Эшикни қайнонам очди. Саломимга зўрға алик олди. Қайнотам бугун ётиб ухла эртага гаплашамиз деди. Хонамга кириб қотиб қолдим. Шкаф ёнида Маҳмуд менга тикилиб турарди. Бақириб юбордим. Қайнонам югуриб келди. Боламни унинг қўлига бердим.
- Фарҳодим сизга омонат.
- Ҳой, тўҳта. Қаерга кетяпсан?
Кўчага чиқиб югуриб кетдим. Тўғри туман ИИБ биносига кириб бордим. Маҳмудни ўлдирганимни айтдим. Мени ёзув, чизувлардан кейин, вақтинчалик маҳбуслар сақланадиган ертўлага олиб тушишди. Қоронғу хонага қўрқибгина кирдим. Негадир Маҳмуд кўринмади. Асабийлашиш, чарчоқ мени эзиб ташлаган экан. Таҳтадан қилинган кароват устига ўзимни отдим. Қотиб уҳлабман, эртаси куни ҳам мени уйғотиш қийин бўлибди. Жиноятни бўйнимга олганимдан кейин, Маҳмудни руҳи мени тинч қўйди. Лекин оиласи тинч қўйишмади. Уларнинг қўли узун эди. Суд мени ўн беш йилга ҳукм қилди. Аввалига Тошкент шаҳридаги аёллар жазони ўташ муассасасида эдим. Кейин бизни Зангиотага кўчириб кетишди. Беш олти йилдан кейин озод бўламан деб ўйлардим. Аммо қарши тарафнинг қўли узунлиги қамоқхонага ҳам таъсирини кўрсатди. Мени тўҳтамай тартиб бузишда айблашар, озодликка чиқишимга тўсқинлик қилишарди. Бошларида қайнонам ўғлимни олиб келиб юрди. Кейинги ўн йил ичида уни менга кўрсатишмади. Ёзган хатларимга жавоб беришмади. Мендан бир йилда бир марта акам ҳабар оларди. Уни ҳам ялиниб ёлвориб, хат ёзиб келишга кўндирардим. Ўғлимни акамга беришмас экан. Бошимизни эгди, қайтиб келмасин дейишар экар. Ваниҳоят ўн тўрт йилда озодликка чиқдим. Тўғри боламнинг ёнига кетдим. Мени уйга киргизишмади. Хаттоки, болам ҳам қотил онам йўқ мени деди. У эндигина ўн олтига кирди. Хали ёш. Лекин ҳаммасини унинг учун қилганимни қайнона қайнотам билишар эдику.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇
Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════
• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2025
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════
☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ
У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди.
Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди.
Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди.
―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо.
Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади.
―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб.
Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди.
―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди.
―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни?
―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак?
―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади.
―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб?
―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак.
Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди.
―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан.
― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар.
Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди.
Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди.
―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўзбекистонда йил номлари
1991 - Алишер Навоий йили
1992 - Ҳамширалар йили
1993 - Аҳмад Яссавий йили
1994 - Мирзо Улуғбек йили
1995 - Ибн Сино йили
1996 - Амир Темур йили
1997 - Инсон манфаатлари йили
1998 - Оила йили
1999 - Аёллар йили
2000 - Соғлом авлод йили
2001 - Она ва бола йили
2002 - Қарияларни қадрлаш йили
2003 - Обод маҳалла йили
2004 - Меҳр-мурувват йили
2005 - Сиҳат-саломатлик йили
2006 - Ҳомийлар ва
шифокорлар йили
2007 - Ижтимоий ҳимоя йили
2008 - Ёшлар йили
2009 - Қишлоқ тараққиёти ва
фаровонлиги йили
2010 - Баркамол авлод йили
2011 - Кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик йили
2012 - Мустаҳкам оила йили
2013 - Обод турмуш йили
2014 - Соғлом бола йили
2015 - Кексаларни эъзозлаш йили
2016 - Соғлом она ва бола йили
2017 - Халқ билан мулоқот ва
инсон манфаатлари йили
2018 - Фаол тадбиркорлик,
инновацион ғоялар ва
технологияларни
қўллаб-қувватлаш йили
2019 - Фаол инвестициялар
ва ижтимоий
ривожланиш йили
2020 - Илм-маърифат ва
рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш йили
2021 - Ёшларни қўллаб-
қувватлаш ва ахоли
саломатлигини
мустаҳкамлаш йили
2022 - Инсон қадрини
улуғлаш ва
фаол маҳалла йили.
2023 - Инсонга эътибор ва
сифатли таълим йили
2024 - Ёшлар ва бизнесни
қўллаб-қувватлаш
йили»
2025 - Атроф муҳитни асраш ва
яшил иқтисодиёт йили!
2026 - Маҳаллани ривожлантириш ва
жамиятни юксалтириш йили !
Сиз ҳам буни билармидингиз ...?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ассалому алайкум☘
Кадрдонларим☘
3- ЯНВАРЬ ☘
Шанба тонги☘
муборак бўлсин!☘
🦋🌷Жаннатнинг хушбўйларидан
бўлинг баҳраманд.
🦋🌷Дуодадир сиз учун қалбим
ҳар соат.
🦋🌷Дуоларим Парвардигор
этсин ижобат.
🦋🌷Хонадонни тарк этмасин
файзу-барокат!
🌹ШАНБА кунингиз хайрли ва
файзли бўлсин!🌹
➡️Яқинларга юбориб қўямиз