Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#акси_дунё
57-қисм
Учинчи смс
“Агар шундай деб айтмасам, улар сен ҳақингда бошқача фикрга боришарди.Чунки бундан аввал ҳеч кимга уйланаман деб оғиз очмаганман”
Ойлар олдин Меҳрининг “Менга тўйимиз бўлади деган эди” деб кўз ёши тўкканлари ёдимга келди. Балки ростдан ҳам Низомга кўнгил қўйганимда, бу сатрлар менга таъсир қилган бўларди.
Тўртинчи смс
“Сени ноқулай аҳволга солмадим, деган умиддаман. Мени деб хафа қилишларини истамаган бўлардим “
Меҳри бугун менга
“Низом чиройли гап билан инсонни кўкларга кўтаради”
-деганди. Икки қариндош, икки йигит кишидан келган смс. Айбдор Низом бўлса-да, кўнгил топишга ҳаракат қилиб ёзган у. Нодир эса мени таниган ҳолида, мен билан энг кўп мулоқотда бўлгани билан, ўйламади балки ҳеч нарса кўринганидек эмасдир демадими? Одамзод айби бўлган пайтда ўзини оқлашни эмас, айбсиз ҳолида унга ишонишларини истаб, ҳақиқат қидирар экан.
Иккаласига ҳам жавоб бермай, шунчаки ўзим билан ўзим дардлашгим келиб ёстиғимга ёшларимни тўкдим. Ҳафта охири бўлгани учун уйдан чиқмадим. Ойим Тошкентда яшайдиган холасини касалхонага тушгани эшитиб, уни кўргани кетди. Уйда ёлғиз қолиб, энг кўримсиз аҳволда шунчаки ўзимга машғулотлар ўйлаб топаётган эдим.
Эшик жиринглагач, ойим эрта келиб қолди деб, бориб тўғри эшигини очдим. Келган ойим эмас, Низом эди.
“Тинчмисан?” деб сўради юзимга қараб. Бу саволнинг сабаби, кечадан бери унга жавоб ёзмаганим ва бугунги бирор қўнғироғини кўтармаганим бўлади.
“Нега келдинг?”
“Сендан хавотир олдим”
“Ҳеч ким йўқ атрофда, роль ўйнашни ҳожати йўқ. Кетавер энди”,-деб эшикни ёпмоқчи бўлдим. Эшик орасига оёғини қўйиб, уни ёпишдан тўсди. Қўлини юзимга узатган эди, ҳимоя рефлекси билан ўзимни ортга тортдим.
“Қўлингга эгалик, қил”,-дедим жаҳл билан.
“Мени деб кўзларинг шиш”
“Сенга нима? Асабимга ўйнама, кет бу ердан “
Менинг гапларимдан бир оз кайфияти тушгандек бўлса-да, тезда ўзини қўлга олди. Унга шу пайтгача бирор қиз йўқ демагани учун юзи осилди.
“Даданг учун пулга келдим. Агар қўнғироқларимга жавоб берганингда, олиб туш дер эдим “
“Бўлди ҳозир олиб келаман “,дедим-да уни эшик олдида қолдириб ўзим ойим ётган хонага кириб кетдим. Пулларни яширган еримдан, керакли суммани ва опасига деб ҳам пул олиб чиқиш, бир неча дақиқамни олди. Хонадан чиққанимда, кўча эшиги ёпиқлигини кўрдим.
Эшик ортида деб ўйлаб ўша томонга юрганимда, бир нарсанинг тушган овози эшитилди. Овоз менинг хонамдан келганди ва мен хонамга қараб юрдим. Эшиги қия очиқ хонада, Низомни кўриб, баланд овозда сўрадим.
“Мени хонамда нима ишинг бор?” Чўчиб тушса-да билдирмасликка ҳаракат қилди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаё доимо яхшилик келтиради
Фотима разияллоҳу анҳо вафотларидан олдин бемор бўлиб ётиб қолдилар. У кишини зиёрат қилиш учун Асмо бинт Умайс разияллоҳу анҳо келдилар. Фотима разияллоҳу анҳо: Эртага вафот этсам тобутимни кўтариб чиққанларида баданим кўриниб қолишидан ҳижолат бўляпман, дедилар. Чунки, ўша пайтдаги тобутлар бир текис тахтадан иборат бўлиб, устига қўйилган маййит гарчи кафанланган бўлсада, танасининг шакли билиниб турар эди. Шунда Асмо разияллоҳу анҳо: Мен сизга Ҳабашистонда кўрганимдек тобут ясаттириб берайми?-дедилар ва тўрт томонидан ўралган, ҳудди катта қутиган ўхшаган тобут ясаттириб бердилар. Буни кўриб Фотима разияллоҳу анҳо: Мени авратимни яширганинг учун Аллоҳ таоло сени айбингни яширсин, эй Асмо!-деб дуо қилдилар.
Субҳаналлоҳ! Маййит ҳолатида, беш қават кафанга ўранган ҳолатида ҳам ҳаё қилган Фотима онамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Аслини олганда, кафанни ичида кўринмасликлари ҳам аниқ эди, қолаверса, тобутни кимлар кўтарадию, уларнинг қай бири маййитга назар солишга журъат этади. Бу ҳолатнинг ўзи аслида фитнага сабаб бўладиган вазият ҳам эмас, аслида. Лекин, Фотима разияллоҳу анҳонинг мана шу ўринда ҳам, яъни маййитага айланган ҳолларида ҳам номаҳрамларнинг назаридан сақланишга уринишлари, у зотнинг ўта ҳаёли бўлганларидан далолат қилади.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали буюк башорат юборди. Унда айтилишича: Эй Муҳаммад! Фотимага айтинг, Аллоҳ таоло уни жаннат аҳлининг саййидаси деб номлади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:
— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.
Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:
— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...
Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...
Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.
Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!
Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.
Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!
Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!
Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.
Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...
Гавҳар Насруллоҳ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤓 Psixologik Test
🔴 KO‘ZINGIZNI RANGI FE’L
ATVORINGIZ QANDAYLIGINI
AYTIB BERADI.
👇👇 RANGLARNI TANLANG 👇👇
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳматлар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди.
Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»
Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3)
«Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт.
«У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот.
Шартларга риоя қилинг, ваъдага ҳақли бўласиз ва мукофотни қўлга киритасиз.
Икром Шариф таржимаси.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ
Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539
❌АСЛО ҚИЛМАНГ 😱❗️
🚫БУ ИШНИ ҚИЛСАЙНГИЗ ЖИНЛАР СИЗДАН ЎЧ ОЛАДИ👹
ЖИНЛАРДАН ҚУТИЛИШ ЙЎЛЛАРИНИ ЎРГАНИНГ😨
👉🏻Видеони Кўриш😳👇
Фолбинга ишонма, фолсиз юрма» деган гапни ўзига нақл қилиб олган Назира хола – қўлида тугунча, эрта тонгданоқ қаэргадир жўнаш учун ҳозирлик кўра бошлади. Хотинининг у хонадан бу хонага ўтавериб, ивирсишидан уйғониб кетган Фармон ака билдики, яна фолбинга боради.
Сўнгги пайтларда зўр фолбинлару нафаси пўстакни ҳам ҳавога учирадиган «куф-суф»чи эшонлар кўпайиб кетди. Бундайлар ҳар қишлоқда топилади. Фолбини, эшони йўқ қишлоқларга «гаст¬рольёр» эшонлар ҳам келиб кетишади. Ҳатто шаҳарлардаги маҳаллаларда ҳам ўшандайларни кўриб турибмиз.
– Эй, нодон хотин, нималар қиляпсан? – деди Фармон ака жиғибийрон бўлиб. Хотин парво қилмади. Бунга сабаб бор эди. Қўшниси Тоштемир анчадан буён Водариқ қишлоғида трактор ҳайдарди. Пешона тери билан меҳнатига яраша куни ўтарди. Бировдан бой ҳам, камбағал ҳам эмасди. Лекин охирги пайтларда соғлиғи туфайли тракторини ҳайдамай қўйди. Уйда ётаверишдан зерикиб, чойхонага чиқиб улфатлари билан чақчақлашиб ўтирадиган бўлиб қолди. Эрининг ишламаётгани, ўғлининг ўқишга кира олмагани Тоштемирнинг хотинини ташвишга солди. Аллақаэрларгадир бориб фол очириб, келиб юрди. Фолбинларнинг бари бир хил куйни «чалишади». Яъни ўғлининг ўқишга кира олмаслиги ва Тоштемирнинг ишлари орқага кетаётганининг сабаби ҳовлисида кўмильган ва кимдир овқатга қўшиб едирган дуо эмиш. Ўшакчи аёлларнинг миш-мишига қараганда мана шу «дуо»ларнинг нархи арзимаган ўн беш-йигирма минг сўм пул экан. Бунинг балоси эса кўтара ташвиш. Буни қарангки, овқатга қўшиб едирилган дуо одамни ўлдириш даражасига бораркан. Табиийки, савол туғилади: бу дуони кимлар қилади? Жавоби ҳам қизиқ. Булар мўмай даромад илинжида юрган аллақандай эшонлару отинойилардан чиққан қилиқлар. Қайси эшон, қайси отинойи – буниси номаълум.
Пул ўлсин-а, пул ўлсин. Одамни не кўйларга солмайди.
…Бу гапларга ишонган Тоштемирнинг хотини «кўп нима қилса, шуни қиламан», деб ҳаракатга тушиб қолди. Уйига нотаниш бир аёлни бошлаб келдида, кўмильган дуони олишга ўша фолбин аёллардан бирини ёрдамга чақирди. Фолчи қўлидаги ўқлов билан ерни қадам-бақадам айланиб, уч-тўрт жойга бориб келди. Дафъатан ғалати алфозда кекира бошлади. Гилос тагини кўрсатиб, «мана шу ерда бир нарса бор, кавланг», деб буйруқ берди. Ёрдамчи аёл шоша-пиша кавлай бошлади. Бу ерда тугун, сим ва суяк чиқади деб олдиндан башорат қилди. Ҳақиқатан ҳам, айтган нарсалари кавлаб олинди ва сув тўлатилган челакка солинди. Бошқа жойлардан ҳам шунга ўхшаш кичик суяклар, латтага ўралган тугунлар чиқди. Фолбин челакдаги суякларни олдида, булар оилангизга қилинган дуо, саломатлигингизга ёмон таъсир қилади, матога тугилган толали қора нарсаларни эса сеҳр-жодунинг энг каттаси дея, буни эрининг иши юришмаётганига ва ўғлининг ўқишга кира олмаслигига йўйди. Ниҳоят, «миссия» ҳам якунланди. Фолчи: «Уйингиз, топ-тоза бўлди. Ҳеч нарсадан хавотирланманг. Аканинг ишлари энди зап юришиб кетади, ўғлингиз ҳам ўқишга киради» дея ишонч билдириши билан «умрингиздан барака топинг», деган мақтовга мушарраф бўлди.
Ҳовлида яшайдиганлар яхши билишади. Суяк кемирмайдиган ит йўқ. Егани етмагандай қаэрдан нима топса, олиб келиб ўзига қулай жойга кўмиб кетади. Ҳозирги ҳолатда ҳам шундай бўлганди. Олапарнинг «иши» фолбинга қўл келганди. Хуллас, навбат ҳисоб-китобга келди. Уйнинг тўридан жой тайёрланиб, аввалдан фолбиннинг «заказ»и билан қозонга босилган оқ товуқ гўштидан шўрва сузилди. Ов-қатдан кейин, аёл бор-будини олиб чиқди. Икки кўйлакка етадиган мато, учта рўмол, ўғил уйлантирсам келинимга деб олиб қўйилган тилло узук ва икки юз минг сўм пул «халоскор»нинг олдига қўйилди. Фолбин шунда ҳам ранги бўзариб, қўйилган нарсаларга рози бўлар-бўлмас дастурхонга дуо айтдию, ўрнидан қўзғалди. Қишлоқда гап ётмайди. Бу гапларни эшитган Фармон аканинг хотини безовта. Қўшниси қилган ишни бажариб, ҳовлисини «тоза»латиб олмоқчи.
Бу каби ҳолатларнинг тобора омма¬лашиб бораётгани кишини ташвишга солиши билан бир қаторда огоҳликка ҳам чорлайди. Бир-бирини кўра олмаслик, ҳасад каби иллатларнинг тобора кучайиб бориши маънавий тубанлик натижасидир. Фармон ака шу ҳақда кўп ўйлайди. Ахир, ота-боболаримиз, момоларимиз ўзаро меҳр-оқибат, болажонлик, каттага ҳурмат, кичикка
#акси_дунё
53-қисм
“Дадам бу ҳолатнинг бўлиши мумкинлигини айтган экан. Фақат шартномали ишга қаршиман деди. Ойинг келиб, бу ҳақда гап очса, унга қарши чиқишга ўзини тайёрлаб турибди”
“Тушунарли “ ,деди-да машинасини ўт олдириб ҳайдаб кетди.
“Ҳой, қаерга ойим норозиман деса, олиб қочмоқчимисан? “ -дедим киноя билан.
“Сабр қил Нафиса, бироз сабр” –деди-да, кўп узоқда бўлмаган катта 24 соат ишлайдиган дўкон олдида тўхтади.
Ҳозир келаман деб, машинадан тушди. Мен эса тушган аҳволимга ачиниб, қўл қовуштириб ўтиравердим. Телефон қараб, унинг машина эшигини очиб кирганини сезмай қолдим. Қўлида бир даста қизил атиргул ва бир қутида шоколад турганини кўриб, тушунмай қараб турдим.
“Ундай қарама, ол! Ойинг, ундан яширин мен билан учрашувга чиққанингни тушунсин” ,-деганида баттар ҳайратга тушдим. Гул ва шоколадни қучоғимга қўйиб йўлга отландик.
“Озгина бўлса-да, хурсанд кўринишга ҳаракат қил. Йигит тутган қизларга ўхшаб” ,-деганида ўзимни тутолмай гапирдим. “Машинангга минган ҳар қиздайми?” -деганимда юзи осилди.
Меҳрини эслатганим ўзимга ҳам ёқмаса-да, менга ўзимни қандай тутишимни ўргатишини хоҳламадим.
“Йўқ, кечаги йигитни кўрганингда ўзингни қўяр-га жой топмаганингдек “,-деди у ҳам, ҳеч тортинмай. Икки зид инсон бир масалада, бир- бирига иши тушиб қолса, ҳатто камчиликларини бир- биринг юзига солишдан қўрқмас экан. Уйгача бўлган йўлда, иккаламиз ҳам жим кетдик.
Машинадан тушар эканман, қўлимдан ушлаб мени ўзига қаратди. “Асабларимиз таранг, бир- биримизни чарчатмай шу ишни уддасидан чиқайлик, илтимос. Бор йўғи, бир неча йил менга сабр қил. Мен ҳам сени хафа қилмай“ -қўлимни куч билан тортиб машинадан тушдим.
Албатта, гулдаста ва шоколад билан. Машина эшигини бор кучим билан ёпганимда, ойнасидан бошини чиқариб бақирди.
“Бўлажак эрингни машинасини, секинроқ ёпишни ўрган, керак бўлади“ ,-деганида баланд чиққан овозига қараб гулини отмоқчи бўлдим.
Фақат, мендан бир неча қадам узоқроқда турган икки киши буни қилишимга тўсқинлик қилди. Маҳфуза янгам ва Меҳри, мен ва машинадаги Низомга қараб тошдек қотиб турарди.
Бир болакайнинг қўлида, икки дона олмаси бор экан. Онаси унга қўлини чўзиб, бирини беришини сўрабди. Болакай эса қўлидаги олманинг аввал бирини, кейин иккинчисини бир тишлаб кўрибди. Онаси боласининг қилиғини кўриб таби хира бўлибди. Шунда болакай онасига қараб, қўлидаги олмалардан бирини чўзиб буниси ширинроқ дебди. Олдиндан хулоса қилиш, аслида энг осони. Аммо кўриб турган вазиятга қараб тўғри баҳо бериш эса, ҳар кимнинг ҳам маҳорати эмас. Бу билан, мен тўғри иш қиляпман лекин бошқалар буни бошқача тушунади демоқчи эмасман.
Муаллиф: Сулхида Даврон
ХИКОЯНИ таркатиш такикланади🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
KAFTDAGI CHIZIQLAR TURMUSH O'RTOG'INGIZ VA BO'LAJAK TURMUSH O'RTOG'INGIZ HAQIDA SO'ZLAYDI.
👐 Kaftlaringizni rasmdagidek qilib birlashtiring.
SIZDA, QAYSI RAQAMDAGISI HOSIL BO'LDI?
BATAFSIL👇
#Диққат_Савол
Айтишларича, бир афсонада тангри лойдан инсонни ясабди-ю, мана шунча лой ортиб қолган экан. Шу ортиб қолган лойдан инсонга "сенга нима ясаб берай" деганда, инсон бир нарсани сўраган экан...
❗️Диққат савол 👇
ИНСОН НИМАНИ СЎРАГАН?
#duo #rozgor
🏘 РЎЗҒОРДА ЕТИШМОВЧИЛИК БЎЛЯПТИМИ?
🌙 Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
⏺“Нолияпсанми?
⏺Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?
⏺Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?
⏺Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?
⏺Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?
🟢 У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман: 🤲“Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий!”
💬 (Роббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер).
💬 Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ!”.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✍ ИБРАТЛИ ҚИССА
✍ @Ibratli_Sozlar 📚
Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойабзалга дуч келишибди. Иковлари бу пойабзал шу боғда ишлаёнтган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойабзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил-мазаҳ қилиб бу ишчини пойабзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойабзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз.
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Иковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойабзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетти;
Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг...
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойабзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб еттим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан.
Шунда устози деди:
Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир.
Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир. Ҳаётизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми? Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тафаккурнинг самараси
Бир подшоҳнинг қўшини орасида қўй боқар оддий чўпон бор эди. Сарой қозиси уни ёқтирмас эди. У чўпонга нисбатан шундай ҳийла ишлатдики, оқибатда подшоҳ чўпонни қатл этишга хукм қилди. Бечора чўпоннинг онаси подшоҳнинг олдига бориб ўғлини кечиришини сўради. Подшоҳ кекса онахондан хижолат бўлиб, шундай деди: "Мен қозига буюраман, у икки қоғоз олиб бирига қатл этилади, иккинчисига эса қатл этилмайди деб ёзиб беради. Ўғлингизга буюраман хукмни ижро этишдан олдин шу қоғозлардан бирини танлайди. Агар ўғлингиз мазлум бўлса Аллох унга нажот беради", деди.
Она подшоҳ хузуридан чиқар экан, уни маҳзунлик чулғаб олган эди. У ўғлини подшоҳ ёқтирмаслигини, иккала қоғозга хам қатл этилади деб ёздирса керак деб кўнглида ўтказар эди.
Чўпон йигит онасига: "Онажон, хавотир олманг, ишни Аллоҳ таолонинг Ўзига қўйиб беринг", деди.
Подшоҳнинг ҳукмини ижро этиш учун қози иккала қоғозга ҳам ёзди. Бироқ йигитни ёқтирмагани учун иккисига хам қатл этилади, деб ёзди.
Белгиланган кун келганда сарой аҳли чўпон йигитга қандай ҳукм ўқилар экан деб, кузатиш учун тўпландилар. Қасос майдонига чўпон йигитни олиб келдилар. Қози заҳархандалик билан қоғозлардан биттасини танлаб олишини айтди. Чўпон йигит табассум билан битта қоғозни танлади ва мана шуни танладим деди. Сўнг қоғозни ўқимай ютиб юборди.
Подшоҳ ҳайрон бўлиб: "Ҳой чўпон, нима қилганинг бу, сен қоғозни ютиб юбординг-ку, унда нима ёзилганини билолмай қолдик-ку", деди.
Йигит: "Подшоҳим, мен битта қоғозни танладим, унда нима ёзилганини билмай туриб, ютиб юбордим. Агар унда нима ёзилганини билмоқчи бўлсак, мана бу қоғозга қаранг, унда тескариси ёзилган бўлади", деди.
Подшоҳ қоғозга қаради, унда қатл этилади деб ёзилган эди. Буни кўрган сарой аҳли чўпон йигит қатл этилмайди деган қоғозни танлабди дейишди...
Хулоса:
Аллоҳнинг фазли билан озгина тафаккур сабабли улкан ишларни амалга ошира оламиз...
Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида:
"Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир", деган. (190-191-оятлар).
Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмаса ҳам, иш битмас экан...
Тафаккурнинг фойдалари:
1. Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
2. Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигидир.
3. Тафаккур Аллох азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.
4. Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
5. Кўп эътибор бериш ва ваъзланиш ўтганларнинг сийратидандир.
6. Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
56-қисм
Ойимнинг қизишиб гапирган гапларини эшитиб, Низом менга нега орамиздаги келишувни биров билмасин деганини энди тушундим. Бу ҳаётни мен танламадим, мажбур қилиб қўйилдим. Аммо энг кўп бадалини мен тўламаслигим керак энди.
Ойимни тинчлантириш учун бугун биринчи марта ёлғон тўқишига мажбур эдим. Кўринишдан охиргиси бўлмас эди.
“Ойи, Низом менга ёлғондан эмас, ростдан уйланмоқчи. Ҳатто бугун эрта оиласи билан гаплашиб совчи жўнатаман дегани келибди. Мени чиқмайди деб ўйлаб, Нодирга илтимос қилди. Мен сиз хавотир олманг деб дўконга деб чиқдим. Гул кўтариб келганидан хабарим йўқ эди“ ,-дедим ролимнинг илк репетициясини бажариб.
“Бундан кейин унақа учрашув чиқиш йўқ. Келсин онаси, олсин биздан рухсатини, кейин гаплашасан эшитдингми? Сен Маҳфузанинг гапини эшитдингми? Худди ойлар аввал қизининг қилмишлари йўқдек, қизининг бир кун бола кўтариб келади деди-я, нега?
Чунки Адолатдан кўнгли тўқ.Уни ёки умуман оддий оилани қизини ҳаётда келин қилмаслигини билади. Сенга иши тушмаса, сенинг аҳволинг Меҳридан баттар бўлади. Мен қизимни битта эрка бойни боласи шунчаки кўнгил хушласин деб катта қилганим йўқ. Гап битта, одамдай келин қилиб олади.
Бўлмаса ўзига бошқа йўл топсин. Мен қизимни бўйи етган чоғда, уни сўраб келганларга йўқ ҳозир қизим бошқасини загсида, шунчаки бўлиб турибди. Сиз улар ажрашгандан кейин келинг, дейолмайман. Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Улар бизга иш берган бўлса, биз меҳнатимизни қилдик“ Ойимнинг гапларидан бошим қотиб, кайфиятим бутунлай йўқолди. Ухлашга деб хонамга кирганимда, телефонимга жуда кўп смс келган эди. Низомдан, Нодирдан.
Аввал Нодирнинг смсни очдим.
“Нафиса сен нима қиляпсан? Низомини қандай одам эканлигини билмайсанми? Ундан гул олиш нимаси? Мен сен билан бошқа масалада гаплашади десам, у нима аҳвол?Ўзимни зўрға тутиб келдим. Энди сенинг ҳам шаънингни булғашни истайдими бу? Сенинг ақлинг жойида сен Меҳри эмассан, дея аввал ўзингдан сўрай дедим. Башарасини бузиб қўяман бу болани, бир кун. Қариндошнинг қизига кўз олайтириш нима эканлигини кўрсатиб қўяман унга”
Иккинчиси смс
“Жавоб бер анаконда заҳрини суқиб, ўлиб қолдингми???”
Учинчи смс
“???”
Нодирнинг хавотирини жуда яхши тушунаман. Низомни балки энг яхши таниган у. Аммо бир неча кун аввал, уни ўзгарган деган ҳам ўзи. Менга уни башарасини бузаман деб, катта гапиради-да, уйида ногирон ота-онасини шулар олдида ишлаб боқади.
Нодирга жавоб ёзишдан аввал Низомнинг смсларига кирдим.
Биринчи смс
“Кечир”
Иккинчи смс
“Сени ноқулай аҳволга солишни истамас эдим. Маҳфуза янгани кўрдим, шу учун ҳам ортингдан бақирдим. Чунки ойимга оқизмай томизмай гапни етказишини билардим“
-смсни ўқиб Низомнинг чалган ноғорасига ўйнаб турганимдан жаҳлим чиқди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🛍 Telegramda tan olingan yagona eng arzon Ippodrom va O'rikzor bozorining onlayn magazini
🛍Barcha turdagi mahsulotlar bizda
🛍Har bir harid uchun yoqimli sovg'alar
🛍Sifatni qadrlaydiganlar uchun eng to'g'ri manzil
🛍 #Aldov yo'q #Kargo yo'q #peredoplata yo'q #Zakaz kutish yo'q, hammasi #nalichi da🤗
👇👇 O'zingiz ko'ring 👇👇
📕 Асосий эшик!
Уйланганимга етти йилдан ошган бўлса-да, ҳамон фарзандимиз йўқ эди. Фарзандли бўлиш илинжида эр-хотин малакали мутахассислар кўригидан ўтдик, чет элларда муолажа олдик. Қаерда бепуштлик муаммоси билан шуғулланувчи доктор борлигини эшитсам, ўша ондаёқ унинг олдига ошиқардим.
Ахири фарзанд кўриш ҳақидаги ўйлар мени чарчатди. Кундан-кунга ич-этимни еб, асабийлашардим, ҳар нимадан жаҳлим чиқарди. Атрофдагиларнинг саволлари ҳам баттар эзарди.
Бир кун масжиддан пешин намозини ўқиб қайтаётиб, йўлни кесиб ўтишга қийналаётган кўз ожиз отахонни кўриб қолдим. Югуриб ёнига бордим. Қўлидан ушлаб, йўлнинг нариги бетига ўтказдим. Ҳаққимга дуо қилди.
Хайрлашмоқчи бўлганимда
отахон:
- Болам, уйланганмисан? - деб қолди.
- Ҳа.
- Болаларинг борми?
- Ҳали фарзандим йўқ...
Отахон гапириш оҳангимдан ниманидир билгандай бўлди, шекилли:
- Ўғлим, сиқилма, сабрли бўл. Мен ҳам узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Худога шукр, ҳозир еттита болам бор.
Ўғлим, фарз намозни ўқиганингдан сўнг "Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан" (Анбиё, 89) оятини ўқиб, ихлос билан дуо қил, Яратган – меҳрибон Зот,
сени ҳам насибасиз қолдирмайди, иншааллоҳ! - деди.
Қувончдан кўзларим ёшланди. Отахонга миннатдорлик билдириб, уйга шошдим. Воқеани аёлимга айтиб бердим.
Аёлим эса, узоқ ўйланиб қолди ва:
"Мушкулимизга чора излаб, ҳамма эшикни қоқибмиз-у, лекин, энг асосий эшик, Худойимнинг эшигини қоқмабмиз! Шунчалар хатокор бўламизми?!" деди.
Шу кундан бошлаб, иккимиз Яратганга юкиндик, илтижолар қилдик. Тунлари улуғ неъмати - фарзанд билан сийлашини сўраб, астойдил дуолар қилдик.
Шукр, Раббимиз хатоларимизни кечириб, бизни ҳам қиз фарзанд билан сийлади. Биз яна тинмай дуо қилардик:
"Эй Раббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт".
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Жума_Муборак
Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдоним юрагимдасиз!
Ассаламу алайкум Саййудул айём Жума муборак бўлсин дилга яқиним!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
55-қисм
“Сени яхши тушунаман Нафиса, Низомнинг тили ширин. У қиз боланинг кўнглини олишни билади. У сенга эътибор қаратганда, тинмай сен билан мулоқотда бўлганида, ўзингни маликалардек ҳис қиласан. Сен ўзингни ҳаммадан устун ҳис этишинг табиий. Кўкларга кўтариб қўяди, қуш мисол учасан. Аммо назаридан қолдингми қатлаб ерга уради, тирикмисан ёки ўлик англамай қоласан. Мени нотўғри тушунма, Низомга йўқ дейиш осон эмас фақат бир пайтлар менга берган насиҳатларингни, ўзинг эсла“-деганида мени гапиртирмай онаси олдига борди.
“Худо жазонгни берсин Низом! Эришолмайдиган бировга ошиғи девона бўл, илоҳим. Кўнглини синдирган қизларингни, уволи тутсин сени” ,-дея ичимдан қарғаб, чойнакка сув қўйдим. Оқшомимиз худди пистирмага тушган баталёндек ўтди.
Янгамнинг кесатиқ тўла гаплари, ойимнинг ҳисобот сўраган нигоҳлари ва Меҳрининг ўлим жимлигидек сукунати. Бир минанинг устига босиб қўйиб, ҳаракат қилишга қўрқиб турган мен. Меҳрининг бошим оғрияпти деган шикоятлари ортидан, она -қиз узоқ ўтирмай кетишди. Мени эса буюк тергов кутяпти.
“Гул қаердан чиқди? Сен нега у хотинни оғзига гап берасан?” -деб ойим сонимдан қаттиқ чимчилаб олди. Оғриғи жонимдан ўтди.
Агар аввалги Нафиса бўлса, дод деб ҳаққини ҳимоя қиларди. Ундай эмас, бундай деб, ҳаммани ўрнига ўтирғизиб қўярди. Аммо лаънат бўлсинки, ўзим истамай баъзи ишларга аралашиб қолди. Дадам уйда, ёнимизда бўлганда ҳозир пулини бериб бошимдан соқит қилган бўлардим, ўша Низомини ҳам, бошқасини ҳам. Бургага аччиқ қилиб кўрпамни ёқа олмас эдим. Ойим фақатгина пулларини қайтиб олиш учун мен билан сохта никоҳ қилишини билса, ҳозироқ мени ўлдириб қўйиши аниқ.
Чунки биринчи бўлиб янгам ва қариндош уруғлари дашномлайди. Ойимнинг қўл зарбаларидан эмас, тушган куйимга ичим ачиниб кўзимдан ёш келди.
“Ойи, сизга айтдим-ку, Низом менга турмушга чиқ деб таклиф қилди дея”
“Чучварани хом санабди! Бир умр хизматини қилдик. Кирини юв, овқати пишир, уйини тозала етмади заҳар гапини ют. Улар рухсат бермаса, қишлоққа бора олмас эдик. Энди эса сени ўйинчоқ қилиб, қоғозда хотин қилиб кўрсатмоқчи. Иши битгач ажрашиб кетишига кўнмайман. Борсин бошқа йўл топсин, бехайр давлатини қайтиб олишга. Уларни бир оғиз гапи билан, сенинг ҳаётингни расво қилган даданг ҳам, чиқмай кетсин ўша қамоқдан. Сенинг хабаринг борми? Сен Қозоғистонга кетганингда, қон- қариндош сўраганда мен қай аҳволга тушдим. Нима деб жавоб беришни билмадим. Улар истади деб, бориб кимларни хотини бўлиб, фамилиянг алмашиб келди. Мени уларга ўйин қиладиган қизим йўқ. Ё келиб одамдай уйланади ва ажрашиш йўқ. Ёки бошқа йўл топсин. Қаердаги таги паст, ўтмиши бузуқлар оғизга сақич қиладиган қизим йўқ“
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
54-қисм
Аммо ҳозирги ҳолатим худди олманинг иккисини тишлаб қўйган болага ўхшаб турибман. Ташқаридан қараганда, бир пайтлар Меҳрига танбеҳ берган мавзуда, бугун ўзим от чоптириб кетяпман. Билишмайди мажбуриятимни, англашмайди ўйнаб турган ролимни. Меҳри нигоҳлари билан мени ўз судида, айбдор деб топиб, ҳукм ўқиган бўлса, янгам Низомни кўз қамалига олиб турган эди.
Бир неча сониялик Низомга қараганимда, бефарқлик билан қулоғига телефонни тутиб тургани, Меҳрига бўлган ачинишимни яна ҳам орттирди. Шунда унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Бир неча йиллардан сўнг, Низомнинг менга нисбатан бундай муносабати, мени қай ҳолатга солар экан-а? Ҳисларим ўзимга ёқмади. Балки аёл табиатидадир муаммо, чунки ҳеч қайси аёл исталмаган шунчаки фойдаланилган бўлгиси келмас.
Подезд эшиги очилиб Нодир чиқди. Кўзи аввал менга, қўлимдаги гулга ва шоколадга тушиб “Тушунмадим“,-дегандек қараш қилди. Сўнг эса Меҳри ва онасини кўриб, бизнинг ҳолатимизга балки юраги ачиди. Низом машина сигналини босганда, Нодир мажбур бош саломи бериб машинага қараб кетди.
Мен эса подезд эшигини очиб, бизникига келган меҳмонларни киришини кутдим. Янгамнинг ҳар босган қадамидан ўт чақнаб чиққандек, гўё. Меҳри эса ҳозир ҳушидан кетадигандек, зўрға ўзини судраб кирди.
Янгам ўзини кўп тутолмай “Камера йўқми, атрофда. Машинани туширган бўлса, мабодо?” -деди кесатиб.
Меҳрининг эса кўзи ёшга тўлганини кўрганимда, унга раҳмим келди. Хаёлимдан унга ҳақиқатни айтиб, сен кўрган нарса бор йўғи, бир роль дегим келса-да, оғзимни очиб бир нарса дея олмадим. Уй эшигини очилиб, ойим
“Дўконга деб кетиб қаерга йўқолдинг ?”-деганида орқамда турган она-қизга кўзи тушди.
“Қиз бола шайтон бўлади, овсинжон. Дўконга деб кетиб, қўлида гул билан қайтади. Бир кун дўхтирга деб кетиб қучоғида гўдак билан қайтмаса бўлгани. Ёшда, булар ҳали “-эшитган гапларимдан этим жимирлаб кетди.
Унга айни дамда жавоб бера олмаслигимни билгани боис, менга қандай сифатлар юклаб турибди. Ойим юзи қизариб менга ала қараш қилди-да, меҳмонлар билан сўрашди. Ва уларни уйга таклиф қилди. Қўлимдаги гул ва шоколадни кийим осадиган жовон ёнига қўйиб, ичкарига кираётганимда
“Сувга қўймайсанми?” -деган Меҳрининг гапини “Сўйибгина қўйсамми? “-деб эшитгандек бўлдим. Унинг юзига қарашда қийналсам-да, гулни олиб ошхонага кирдим. Меҳри ортимдан кирди.
“Бир пайтлар менга ҳам гул олиб келганида, уйга олиб киришга ботинолмагандим “ ,-деди. Ичимда худди азоб толалар бирин- кетин узилгандек бўлди.
“Меҳри мени..”
“Сени яхши тушунаман Нафиса, Низомнинг тили ширин. У қиз боланинг кўнглини олишни билади.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
иззат руҳида ҳаёт кечиришганку. Бу каби салбий ҳолатларнинг «урчиши» ҳақида жиддийроқ ўйлаш керакка ўхшайди.
Фармон ака йигирма йилдирки, ўқитувчилик билан машғул, ўқувчилар маънавиятини юксалтириш ҳақида қайғуради. Шу тобда аёлининг маънавиятдан бу қадар йироқлашуви уни ташвишга солиб қўйди. Набираси Аъзамжонни олдида, хотини топган фолчининг уйига йўл олди. Фолбин ҳам фол кўрар, ҳам томоқдан аллақандай сеҳр-жодуларни оларкан. Ҳар очган фолига арзимаган минг сўм оларкану, томоқ масаласига келганда «иштаҳаси» очилиб кетаркан. Беш минг сўмдан йигирма минг сўмгача нарх қўяркан. Фолчининг уйи шунчалик дабдабали, нақ қасрнинг ўзи! У ерда кўпчилик аёллар, болалар, ёш қиз-жувонлар, ҳаттоки эркаклар ҳам навбат кутиб турарди. Фармон ака буларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлади. «Одамларга бир бало бўлганми, фалончининг ҳўкизи туғди десаям ишонишса-я?!» Фолбин дарвозадан кириш жойида – оқ рангга бўялган кичкинагина хонада фол очаркан. Аъзамжон бориб бувисининг қўлидан тутиб «бобом чақиряпти» дея уларнинг орасидан етаклаб чиқди. Соат ўндан ўтибдики, каллаи саҳарлаб кетган Назира холага навбат келмапти. Эрининг жаҳлини биладиган хола индамай изига қайтди. Фармон ака эса уни тергашни ҳам, кулишни ҳам билмасди. Кечки овқат пайтида эса, келини, ўғли ва набираларини олдига олиб, айрим одамлар орасидаги бу каби ҳолатларга ўз муносабатини билдирди ва бундай иллатларга қарши курашда фақат юксак маънавият, ақл-идрок, кўп китоб ўқиш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш фойдали эканини айтиб насиҳат қилди. Унинг фикрини набираси Аъзамжон давом эттирди. У бугун мутолаа қилган «Сариқ девни миниб» асаридаги Сора фолбиннинг қилмишларини гапириб берди. Назира хола эса ўзига тегишли хулоса чиқарди ва бош¬қа бундай ишларни қилмасликка сўз берди. Шундан сўнг дастурхон теграсида қадоқ қўллар очилиб, юртга тинч¬лик, ёшларга бахт-саодат, инсоф ва диё¬нат, одамлар орасида меҳр-оқибат йўқолмасин деб юзга фотиҳа тортилди.
Муҳаммадали МАМАДАЛИЕВ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Диққат
Бир киши ўлим жазосига ҳукм қилинди. Шоҳ унинг олдига бир товуқни қўйиб, у товуқни қандай ўлдирса жаллод ҳам уни шундай ўлдиришини маълум қилди.
Маҳкум товуқни шундай ўлдирдики, натижада, ўзи омон қолди.
Савол: маҳкум қандай йўл тутган эди?
#акси_дунё
52-қисм
“Меҳмонхонага ишга кирдим “
“Нега?”
“Шу ҳам саволми Низом? Нега кираман ишлашим керак. Рўзғорга, ўқишимга бориб келишимга пул керак. Дадам чиқиб, бир иш бошлагунча оз бўлса-да, қимирлаб туриши лозим”
“Кечки пайт? Нима иш экан у кеч пайтда?”
“Сенга нима? Иш оддий иш қабулхонада тураман тонггача”
“Бўлмайди у иш. Қўнғироқ қилиб келолмайман деб айт”
“Яна нима хоҳлайсиз ҳазрати олийлари?”
“Нафиса, сенга иш ўзим топиб бераман? қиз болага хос. Одамлар эътиборини камроқ тортадиган”
“Истамайман, керак эмас”
“Қайсарлик қиладиган ҳолат эмас бу. Номингда катта корхонанг бўлади сен бўлсанг, тунда меҳмонларда рўйхатчи бўлмоқчисан. Яна ярим оқшом эркаклар билан юзма-юз бўлишингга тўғри келади“ айтган гапидан жаҳлим чиқди.
“Низом сен ҳам бир эркаксан ва қара оқшом қоронғисида машинангда ўтирибман. Ва ҳеч нарса қилганимиз йўқ” ,-дедим сал овозимни кўтариб.
Хаёлида, тунда мажбурликдан ишлаган ҳар аёлни, бошқа маънода тушунадиган одамлардан нафратланаман.
“Сен менинг бўлажак рафиқам бўласан!”-деди у ҳам менга баланд овозда.
Бу сўзлар худди орамизда бир чақмоқ чаққандек бўлди. Нима деб жавоб беришни билмай турдим. У ҳам кўзларимга қараб, индамади. Низомни рафиқаси бўлиш деган гапнинг моҳиятига етиб бормаганим учун, менга нисбатдан қўймоқчи бўлган тўсиқларини нимага ёйишни билмаган эдим.
“Сенга шундоқ ҳам маош ёзилади. Ишга келиб -кетиб юрасан. Раҳбар лавозимида бўласан, сенга маош кўрсатиш шарт. Ҳаётинг ва истакларингга ҳаддан зиёд аралашгандек кўринсам-да, бу аслида сени ҳимоя қилиш учун. Ортиқча гап -сўзга йўл қўймайлик, илтимос. Ҳар куни ҳаммани бошига бизнинг кунлар тушмайди. Оддий ҳаётимиз йўқ энди. Шундоқ ҳам энди, янада қийин вазиятлар бизни кутяпти. Сендан илтимос қилиб сўрайман, иккаламиз келишиб иш қилмасак тезда режаларимизга путур етиши аниқ. Сенга аёлим бўласан деганимни нотўғри тушунма. Агар оддий дўст ёки узоқ қариндош сифатида айтадиган бўлсам, меҳмонхонада тунги иш, сенга мос эмас дердим”
Низом менга ўзини исботлашга ўтди. Тез ва ўйланмай фақат бугунни ўйлаб олган қарорларим нотўғри эканлигини билиб турсам-да, буни унга билдирмадим.
“Бўлдими? Мен кетай энди. Ойим кутиб хавотир олади. Дўконга деб чиққан эдим” ,-дедим тезроқ машинадан тушиб кетиш учун. “Нафиса сен ҳам ойингга секин- аста бирга иш қилишимиз ва тез -тез учрашиб туришимиз ҳақида айтиб қўй. Ортиқча муаммо туғдирмайлик ўзимизга. Сен балки, ойингга ҳеч нарса демагандирсан дея, Нодирга ойисига билдирмай жўнат дегандим. “
“Айтдим, кечаги таклифингни“,-деганимда гапни давомини кутиб тургандек қаради.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида:
“Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан.
Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди:
– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?
Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг.
Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
– Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик.
Ҳаммол сўзлаб берибди:
– Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчиликлар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!"
Бу илтижо оғзимдан чиқар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаблар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар.
Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди.
Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман.
(Интернетдан олинди)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
‼️Беш нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди
13 май куни тунда маҳалламизда ёлғиз яшовчи 73 ёшли онахон вафот этди. Онахоннинг беш қизи бўлиб, ҳаммасини узатган, ўзи эса ёлғиз яшарди. Жаноза вақтида кутилмаганда кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солиб қўйди.
Куёвнинг айтишича, онахон унга тунда телефон қилиб:
– Болам, кечаси безовта қилганим учун кечиринг. Бир сўзим бор эди. Балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар. Эртага уйимга келинглар. Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман.
Кечаси ўша қўнғироқдан сўнг, эрталаб онахон омонатни топширдилар. Жанозага қариндош-уруғ, қўшнилар ва маҳалла аҳли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек, болиш остига қараб, бир конвертдаги қоғозни топди — у васият хати эди.
Жаноза вақтида барча йиғилганида хатни очиб ўқиб берганда, ҳамманинг кўзларига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:
“Аллоҳ менга 5 қиз берди, ўғил бермади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим, ўқитдим ва эгаларига топширдим. Бугун оёқларимда куч қолмади. Аммо шу 5 та қизларимдан бирортаси менга мехр беролмади. Бугун ёлғиз қолдим. Бугун қариликдан танам хаста бўлса, мехрсизликдан қалбим ҳаста. Биламан ҳозир ҳамма фарзандларим ўлимимни кутишяпти. Ўлсам шу уй жой ҳам талаш бўлади. Биргина сиз қизимдан яшириб бўлса ҳам менга бозорликлар қилиб ташлаб кетдиз. Қўлимга пул бердиз. Дориларимни олиб бердиз. Эрка ўғлим Аллоҳ берган неъматим сиздан мингдан-минг розиман. Мен бу дунёда 5 қиз кўриб, бир марта бўлса ҳам фарзанд мехрини улардан хис қилмадим, сиздан хис қилдим. Шунинг учун бу хатни қизимга эмас, сизга қолдиряпман. Илтимос бу хатни жанозамда ўқиб беринг. Менинг хаётим одамларга ўрнак бўлсин. Болаларини боқаман деб ишлаб, тарбияларига вақт ажратмай менга ўхшаб охирида хор бўлмасинлар. Уйни бўлса сизга васият қиламан. Уни сотинг ва тушган маблағни етимларга, толиби илмларга беринг. Афсус ортимдан дуо қиладиган фарзандлар қолдиролмадим. Иншааллоҳ шу толиби илмлар сабаб Аллоҳ мени жаннати билан сийлайди. Мендан рози бўлинг.”
Махалла имоми бу воқеани эшитиб дод деб йиғлади.
Одамлар бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Айримлар қизларига ачинишган бўлса, яна кимлар ўзларини қилмишларини сархисоб қилиб йиғладилар.
Она — бола туғгани учун эмас, туғиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, ҳар бир нафасини фарзандига бағишлагани учун улуғдир. У ўз ҳаётини боласи учун фидо қилган ягона инсондир.
Бола касал бўлса, она у билан бирга оғрийди. Бола қуванса, она дили яшнайди. Она — фарзандининг қадамига дуо, кўз ёшига меҳр, гуноҳига мағфиратидир. Унинг ҳар бир нафасида “болам” деган илтижо яшайди.
Мухаммед Мамадраиумов саҳифасидан олинди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Атиргулдан_тиланган_Ажал
#Муаллиф: #Моҳира_Икромовна
Ярим Тун!
Тўй тугаб, ниҳоят куёв келинчакни васлига етишадиган онлар!
Юз-кўзида бахт порлаб, юраги алланечук ҳапқирганча чимилдиққа кирган Азамат эшикни секин қулфладию, юзи ёпиқ турган келинчакка яқин келди.
— Ва ниҳоят! — энтикканча ёрини бағрига босди, — бугун бизни кунимиз ва у бир умр эсда қоларли бўлади, — рўмоли устидан пешонасига лаб босиб бир неча сония турди. Бироз ўтиб рўмолни кўтариб, икки юзи дув қизариб уялганча ердан кўз узмай турган ёрининг иягидан тутиб ўзига қаратди. Нигоҳлар тўқнашди ва шу он Азаматнинг кўзлари косасидан чиқиб кетай деди, — Ссссееееннннн....!
😱 Култик терлаши нохуш хидлардан азият чекяпсизми бизда 😍 буни йэчими давоси😱 бор💃
Бутунлай Култик Терлашдан Халос Булишингиз мумкин👇
Батафсил видеода🎥👇👇
🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠
Non va xamirli ovqatlar yegan holda ozasiz desam ishonasizmizmi❓❓
✔️Siz eng asosiysi DORILARSIZ
va hech qanday DIETALARSIZ
qolaversa UYINGIZDAGI BOR MASALIQLARNI YEB TURIB ozasiz va ozish kursida emizikli homilador ayollar ham qo'shilib ozsa boladi. ‼️
✔️ 1- oyda 5-12 kg gacha ozishga GARANTIYA BERAMAN.
✔️Nazorat manda 24/7 shaxsan xech qanaqa yordamchilarsiz ozim nazorat qilaman. DIETOLOG @MADINAAVAZOVNA bilan birga ozasiz ‼️
🔽🔽ENG ASOSIYSI OZGANIZDAN KIYIN VESIZNI QOTIRIB BERAMAN (qaytib semirmaysiz)
❤️🩵 ⬇️ 😌👍😉
" IDEAL QOMAT "- nomli ozish kursimga start beraman ‼️
✔️Xoziroq joyingizni band qiling va ideal qomat sari ilk qadamni tashlang❗️
Manzil : @SUPER_OZISH3 📈📈
☝️😱 Оддий тилла нархида бриллиант олмоқчимисиз?
💍✨ Мингдан ортиқ бай - бай тилла дейсизми, бриллиант дейсизми тоза сифатли тақинчоқларни кўриб танлашингиз мумкин!
📍Тошкентнинг ўша машҳур "Чорсу тилла бозорининг" 12 йиллик тажрибага эга Моҳир бриллиант уз иши бўйича мутахассиси телеграмда ўз каналини очди.
‼️ Канални йўқотиб қўймаслик учун ҳозир қўшилиб олинг, кейин тополмай қоласиз!👇
/channel/+U8gudXo8zEJmMzcy
/channel/+U8gudXo8zEJmMzcy