Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?
❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби
✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi
БЎЛГАН ВОҚEА
Қизимнинг бир дугонаси бор эди. Кечалари ухламай ўша дугонаси билан ёзишиб, гаплашиб чиқарди. Кўпам эътибор бермаганман. Бир куни ўша дугонасини уйимизга ётиб қолишга чақирди. Ҳа, эрга тегса шундоқ ҳам ўртоқлари билан гаплашишга вақти бўлмайди деб рухсат бердим. Ярим кечаси кулгу овозидан уйғониб кетдим. Ва чиқиб, қизимнинг хонасига мўраладим. Некўз билан қарайки бу қизлар...🫣👇
https://telegram.me/joinchat/UIUpbb4hXd5jYWNi
Бўғимлардаги оғриқ – бу оддий чарчоқдан эмас!
❗️Бу бўғимлар емирилиши бошланганининг белгисидир. Агар вақтида даволанмаса — ногиронликкача олиб келиши мумкин.
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
Дарҳол ҳаволани очинг ва бўғимларингиз саломатлигини сақлаб қолинг:
👇👇👇
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD
🇩🇪 Germanyaga yuqori maoshli ishga ketishni xohlaysizmi?
Unda birinchi qadam — nemis tilini o‘rganishdan boshlanadi!
❌ Pulim yo‘q,
❌ Ish bilan bandman — endi bu bahonalar o‘tmaydi!
Biz siz uchun:
📚 BEPUL MAVZULASHTIRILGAN NEMIS TILI DARSLARI tayyorladik!
Bundan tashqari:
📄 Germanyaga ketish yo‘llari
📝 Kerakli hujjatlar
💼 Ishga qabul talablari
— barchasi kanalimizda bosqichma-bosqich tushuntirib boriladi!
✅ Bu yo‘lni allaqachon bosib o‘tgan jamoa a'zolari sizga to‘g‘ri yo‘l ko‘rsatadi.
✍️ Hujjat ishlari, ish topish kabi muammolarga— to‘liq yordam beramiz!
🛫 Hoziroq kanalimizga qo‘shiling va yangi hayot sari birinchi qadamni tashlang!👇
Фарзанд Тарбияси учун тавсиялар
🗯 Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.
🗯 Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.
🗯 Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.
🗯 Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.
🗯 Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.
🗯 Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.
🗯 Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.
🗯 Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#rashk_adrenalin
Менда рашк йўқлигига кўпчилик ишонмайди. Ёлғондан ўзимни рашксиз қилиб кўрсатиш менга нима учун кераклигига негадир ҳеч ақлим етмайди.
Менда ҳам 15 йиллар олдин рашкнинг учқунлари сезилгандек бўларди. Лекин кўринадиган даражада ташқарига чиқмасди. Мабодо турмуш қурсам эрим мендан бошқа аёлни севиб қолса бир сония ҳам яшамайман, воз кечаман деб ўйлардим.
Нақадар қовоқкалла бўлган эканман ўша пайтлар. Эримнинг мени севиш-севмаслигидан муҳимроқ дардим бўлмаган экан мен учун. Дардим ҳам қовоқ калламга яраша бўлган экан, ўйлаб қарасам... Севса севавермайдими. Шу нарса уни ҳурсанд қилса, севаверсин хоҳлаганча, уйланиб олсин керак бўлса дейдиган фикрга келганман ҳаётимда учратган кузатувларимдан кейин...
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
Бир аёл айтади: “Кунлардан бир кун фарзандларимнинг отаси қанақадир қизга ҳушомад қилганлари ҳақида менга айтиб қолдилар ва кўрсатдилар ўша рақибамни. Мендан чамаси 8-9 ёш кичикроқ экан. Лекин у қизда ёшининг мендан кичиклигидан бошқа рашк қилишимга арзийдиган ҳеч қандай афзаллик кўрмадим. Қайтанга ёшларимиздаги фарқ сезилмасди ҳам. Бироқ ўша нотаниш қиз рашкнинг таъмини чуқурроқ ҳис этишимга имкон яратди.
Шу рақибамга қилинган ҳушомад ҳақида эшитганимдан кейин уйқум қочди. Гарчи ўзимга ҳар тарафлама ишончим юқори бўлса-да хафа бўлдим.
Хотиржамлигимни йўқотдим. Эр қурмағур ҳурсанд хотини бирдан рашкчи бўлиб қолганига. Бу зимдан қараганда рашкка ҳам ўхшамайди.
Менга алам қилган нарса қадримнинг қадрсизлиги эди.
Аксарият доим ҳуш кайфиятда юрардим. У кишига шу қувноқлигим ёқмасди. Лекин ҳар доим, ҳар қандай вазиятда ҳам меъёр мўътадиллигига эътиборли бўламан.
Таажжубки, менинг қувноқлигимни ёқтирмай, қовоғидан бир умр гуппиллаб қор ёғадиган одам бир бегона қизнинг кўнглини кўтариш учун ҳазил қилиб кулдирибдилар. Энсам қотди. Мен кулсам ғўдаясиз, у қизни кўнглини кўтармоқчи бўлибсиз, сизга ҳечким бўлмаса ҳам, дея оғриндим.
Бир ҳафта ёндим. Ўтирган-турганимда ҳаловат қолмади. Озроқ кечиксаларам шайтон васваса қилиб, кўз олдимга шу қиз билан ҳиринглашаётгани келаверади.
Ва табиийки, бу гумонимдан асабларим қақшаб, у одам билан урушгим келаверади. Ишдан қайтгунларича ҳаёлан юз марта урушиб, юз марта тинаман. Уйга келганларида эса ўчиб қоламан. Гапиришга ҳаддим сиғмай...
Хуллас, рашкдан куйган ҳафтамнинг охирги куни чидамадим, кечикаётганларига жаҳлим чиқди ва қўнғироқ қилдим васвасада.
Одатда эрга қўнғироқ қилиб, қаердасиз, ким билансиз, қачон келасиз каби саволларнинг жавобига қизиқадиган хотин эмасдим.
Гаплашсам гаплари ажойиб. Менинг куюкаётганимдан ҳурсанд, бешбаттар куюктириш учун қасддан шубҳали гаплар гапирилгандек туюлди“ .
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
Хуллас жонидан алам ўтган суҳбатдошимга эрининг ҳаракатлари, гапларини яхшилаб таҳлил қилиб, уни жизғанак қилиш учун атайдан ҳийла ишлатаётганларини айтдим.
Бундай вазиятда аёл қандай йўл тутиши керак?!
Ишдан қайтганларида доимгидек қувноқ кайфиятда кутиб олиб, ҳазил тариқасида бир гап айтишини маслаҳат бердим. Бу каби ҳолатларда ажрашаман, кўнглим қолади, кечирмайман деганга ўхшаш сийқаси чиққан гаплар билан сафсата сотиш мутлақо нотўғри.
Маслаҳат берганим бир оғиз ҳазиломуз гапимнинг градусига чидамаган эр, хотиннинг кўзига қаролмай қолибди. Шундан кейин қайтиб хотинининг рашкини қўзғамайдиган бўлган. Эрининг аҳволини эсласам кулгим келади ҳанузгача, раҳмим келиб.
Хотинда ҳам эрининг найрангини тушунгандан кейин рашк қолмаган.
Шунга ўхшаш мен гувоҳи бўлган кўп воқеалар сабаб, англаб етган ҳақиқатим шу бўлдики, рашкчи аёлни эркаклар баттар куюктиришни хоҳлашар экан. Борди-ю уйланса, ажралиш тугул хотини ўлдириб қўйиши мумкинлигини билса ҳам, ҳаётини хавфга қўйиб бўлса-да, уйланишга ҳаракат қилишаркан. Чунки аксарият, эркакларга хавф ёқади. Хавфли вазиятлар эркаклар учун адреналин вазифасини ўтайди.
Яъниким, аёлларнинг рашки эркакларни бошқа аёлларга қизиқишини кучайтиришдан бошқа нарсага ярамайди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
51-қисм
“Ойингга, атрофингга секин- аста биз ҳақимизда айта бошла. Чунки тезроқ бир йўл топиб, ишларни йўлга қўймасак, шароит кундан-кунга бошқа бўлиб боряпти” ,-деди бу келишув никоҳни назарда тутиб.
“Сен айтдингми?”- дея сўрадим у томондаги об-ҳавони билиш учун.
“Сен билан иш бошламоқчи эканлигимизни айтдим. Ора -ора сени қанчалик ақлли, зукко қиз эканлигини айтиб ўтаяпман, гап орасида. Ойим бу никоҳ масаласи қоғозда битсин, кетсин биров билмасин тарафдори. Фақат сени ўйлаб, бу йўл тўғри эмаслигини билдим”
“Нимага экан?”
“Бизни деб бир марта қоғозда бўлса-да, турмуш қурдинг. Аслида мен ҳозир бировнинг тул жувонига уйланяпман ҳисоб. Нотўғри тушунма, сени камситиш эмас, ниятим. Натижада биз сени мажбур қилгандек бўлдик. Бизнинг менталитет бу нарсани кўтариши қийин. Биринчисини яширдик, жуда озчилик билади. Лекин яна қоғозда шунчаки қолса, ҳеч қандай тўй маросимисиз.... унда бу 3-4 йилда сенинг бошингни иккита қилмоқчи бўлган кўп чиқиши ёки сенинг турмуш қурганингни билмаган номзодлар йўлингга чиқавериб баттар қийин ҳолатларга дуч келишинг мумкин. Кечаги аҳвол эса бунинг исботи. Бир кун келиб ростдан турмуш қурадиган бўлсанг, загс қайдномалар барибир ошкор бўлади. Яхшиси, ота- онанг ва ўзинг учун ҳам ҳамма нарса, урфга хос бўлгани маъқул”
Низомнинг айтган гаплари мени ўйлантириб қўйди. Мен масаланинг бу томони ҳеч ҳам фарқига бориб, таҳлил қилмабман. Камида 3-4 йил дегани ёшим 30 га яқинлашиб қолади дегани. Тақдиримга қаранг-ки, икки марта бир хил ҳолатга тушиб турибман. Ўйга толиб қолганимда, Низом гапида давом этди.
“Энди иш масаласига келсак. Вақтинг бўлса, сен билан бафуржа ўтириб, бу ҳолатни гаплашиб олишимиз керак. Биринчи ишимиз номингга бир корхона очишимиз. Ҳужжатларга озроқ вақт кетади лекин пул билан ҳал қила оламиз деган умиддаман “
“Нима иш?”
“Болтиқ бўйи мамлакатларидан қимматбаҳо автомобиль олиб келиб сотамиз. Авто салон деб тушун. Бу иш сенинг ҳисобингдаги пулларни муаммосиз бу ерга олиб келиш усули бўлади. Ҳеч кимни эътиборини ҳам тортмайди ва пулларни ўзлаштиришга ҳам осон бўлади. Сен корхона раҳбари мени эса ёрдамчинг қилиб кўрсатамиз”
“Мана ечими бор экан-ку, корхона очиб тинчгина сени номингга ўтказсак бўлди. Сохта никоҳларга не ҳожат?”
“Қайси корхона раҳбари, ёрдамчисига шунчаки мол- мулкини номига ўтказиб беради, Нафиса?”
“Бордир ҳотамтой раҳбарлар “
“Йўқ, лекин турмуш ўртоғига, идорасини топшириб, кейинчалик раҳбар қилиб бериши энг осон ва шубҳасиз йўли “
“Бўлди, қачон қиламиз буларни?”
“Қачон вақтинг бор? Душанба сени керакли жойларга олиб бораман “
“Кундузи дарсим бор, кейин уйга келиб дам олишим керак. Чунки кечки пайт ишга кетаман “
“Қанақа иш экан у, кечки пайт?”
Муаллиф: Сулхида Даврон
ХИКОЯНИ таркатиш такикланади🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
49-қисм
Йўл -йўлакай Низомга яна хабар жўнатдим ва яна жавоб йўқ. Телефондаги эможи белгиларидан жаҳли чиққанини танлаб сўроқ белгисини қўйиб жўнатдим.
Пул менда эди-да, лекин керакли одамни мен танимас эдим. Биргина гаплашиб, гаплашмаганини ёзиши керак бўлган одам, эрталабдан бери дараги йўқ эди. Керакли манзилга келиб, раҳбари билан учрашдим.
Орифжон ака деган ўрта ёшли одам, мен билан суҳбат ўтказиб ишнинг ички қоида ва тартиби билан таништирди. Айни қизғин пайтда телефоним жиринглай бошлади. Бу ҳолатдан хушнуд бўлмаган Орифжон аканинг гапини бўлмай секин телефонимнинг овозини ўчириб қўйдим.
Ярим соат ёки қирқ дақиқалик суҳбатдан сўнг меҳмонхонадан чиқиб телефонимга қарадим. Низом қўнғироқ қилган экан, 3 марта. Унга қайтиб қўнғироқ қилсам кўтармай банд тугмасига босди. Ичимдаги ҳислар бу яхшиликка эмас деса-да, айни дамда сабр қилишдан бошқа чора йўқ эди.
Куннинг чарчоғи уйга етиб борганда сезилди. Ўтирган жойимда кўзларим юмилай деб турганда, эшик жиринглади. Ойим менинг аҳволимни кўриб, индамай ўзи бориб очди. Келган Нодир эди. Мажбур ўрнимдан туриб уларнинг олдига чиқдим.
“Кайфиятсизлар қироличаси, нима бўлди?” -деб менга гап отганди. Юзимни буриштириб жавоб бермадим.
“Қорнинг очми болам? Кел, овқат сузаман “ ,-деб ойим унга гапирганида, Нодир кўз- қоши билан имо- ишора қилишни бошлади.
Аввалига тушунмаган бўласам-да, менга нимадир хабар олиб келганини ўйлаб, ойимга қараб дўконга тез чиқиб келишим керак деб, баҳона қилдим. Фақат Нодир мен билан бориб келишга ёки умуман уйдан чиқишга нияти йўқлигини, бемалол дастурхон бошига ўтирганидан билдим.
Ойимнинг орқасини ўгирганини кўриб овоз чиқармай
“Низом “ -деганини тушундим.
Худди ўспирин ёшлардек ойимдан яширинча, Низом билан учрашувга чиқишим қолганди. Бир томондан, агар Низомнинг келганини айтсам, ойим балки мен жавоб беришга қийналадиган саволлар бериши мумкинлигини ўйлаб, индамай чиқишни тўғри деб билдим. Ойнага қараб, ўзимни тартибга солар эканман, бу қилган ишимдан ўзим таажжубланиб қолдим.
Худди Низом менинг ташқи қиёфамга қарайдигандек ҳаракат қилишим, ўз- ўзимни койишимга олиб келди. Яхши қиз бўлиб ойим айтгандек зиналардан пастга тушдим. Кеч тушиб, ҳаво салқин бўлгани боис, кўча эшигини очганимда совуқ шамол юзимга аччиқ ифорини бахшида қилди.
Эшик олдида ҳеч кимни кўрмагач, машиналар турган ерга қараб юрдим. Нодирнинг миниб юрган машинасини кўриб, унинг ичида телефонда гаплашиб турган Низомни кўрдим. Мени кўргач, гўшакни қўйиб боши билан саломини берди. Ёки машинага чиқми, деди. Фаҳмлашга қийналсам-да, ҳаво шарти машинага минсам озроқ зарар кўришим мумкинлигини ишора қиларди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёл киши куйдирги бўлади. «Яхши»си қадрламаганингиз учун ( ташлаб кетиб ) куйдиради, «ёмон»и қадрлаганингиз учун ( ҳаддидан ошиб ) куюктиради.
Мувозанатни ушлай билиш ҳам санъат.
Ушлай олмадингизми ўзингиздан ўпкаланг...
Аёл қийшиқ қовурғадан яратилган. Ўзининг “қийшиқ“лигини тўғрилик деб билади. Чунки фитратан асос шундай. Шунинг учун тарбиялаш учун бўлса ҳам айблаш катта Хато! Айблангани сайин қайсарлигу тентакликлари ортаверади.
Ҳар қандай аёлнинг ичида камчиликларнинг ҳар турлисидан бўлади.
Фақат ҳар кимнинг ботинида беркиниб ётади. Яъни қусур ҳаммада ҳам бор, бироқ, фаросатининг даражасига кўра нуқсонларини кўрсатишга ҳаё қилади холос...
Аёл ҳуда-беҳуда айбланмаса яширин қусурлари то қабригача зоҳирига чиқмай, кўриниш бермай ўтиши мумкин.
Айбловлар эса шу қусурларни қўзғатиб юборади.
Аёлнинг ёмонлигини ҳеч қачон ўзига исботлашга уринманг. Тарбияламоқчи бўлсангиз фаросат ва меъёрдан чекинмаган ҳолда, фазилатли эканлигини моҳирлик билан ўзига исботланг. Шунда қусурлари ўз-ўзидан тарбияланади. Яъниким, фазилатли эканлиги эътироф этилган аёл, ботинидаги ухлаб ётган иллатларини кўрсатишдан номус қилади.
Бекорга айтилмаган, жиннини жинни деса, жиннимасман дея осмон бўйи сакрабди, деб...
Диққат ила ўйланг!
Бунда ким жинни?!
Жиннилигини ўзи билмаган ҳолда "осмон бўйи" сакраган одам жинними, ёки ақли расо бўлгани ҳолда жиннилиги аниқ бўлган одамнинг ақли заифлигини юзига солиб жазавага туширган одам жиннироқми?!
Бир файласуф айтган: тортишиб, ниманидир исботлашга эришган кимса эмас, ҳақиқатни билсада, баҳслашишдан тийилган киши донодир.
Яна бир файласуф : мен кимнидир, қачондир айблаган бўлсам 20 йилдан кейин ҳам жабрини тортганман, деган эътирофни таъкидлаган.
Динимизда гумон ҳаром қилинган. Гумон ҳам мудраган иллатларнинг уйғониб кетиши, ёки умуман бўлмаган қусурларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади.
Яшашимизни осонлаштиришимиз учун файласуф, ёки ақли дониш бўлишимиз шарт эмас аслида. Шаъриатда ҳаром қилинган биргина шу гумондан тийилишимизнинг ўзида қанчалар катта ҳикмат-у, хотиржамлик, енгилликлар бор биз учун...
Роббимиз барчамизни бадгумонликлар ва унинг ортидан келадиган надоматлардан Ўзи асрасин...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
48-қисм
Ойим мени бир марта бўлса-да, ўзига қараган кўрди-ку, энди эски Нафисанинг турмакларини кўриб яна ўша қолипга қайтишимдан қўрқяпти.
“Эски Нафисани соғиндим. Ҳеч нарсага мажбур бўлмаган, ақлига келганини қилган...”
“Нима бўлди қизим? Кеча ўйчан мушукчадан бугун тушкунликка тушган товуқдек турибсан “ ойимнинг келтирган мисолига кулгим келди.
“Ҳеч нарса бўлгани йўқ, ойи. Шунчаки ҳаётимни қайтиб изига солиш ҳақида ўйладим. Ўқишимни бориб тиклашим керак. Иш топсам, яхши бўларди. Машқ қилишни бошлашим зарур. Бўлмаса қўлингиздан яна ширин овқатларни еб семириб кетаман бунақада “
“Худога шукур, дардинг фақат шу бўлсин болам. Ўқишингни тиклаб ол, ишни қараб кўрасан. Машққа келсак, уй ишини қилсанг ана сенга машқ. Зинада ҳар куни чиқиб туш. Поездни супур мана сенга калория кушандаси “
Ойим эрка қизининг хоҳишларига яна ўз услубида чора топганди. Ўқишни тиклаш биргина аризага қараб қолди. Олти ойлик танаффус, орадаги байрам ва таътил кунлар билан ҳисоблаганда 4 ойдан ошиқроқ вақтга тенг келди.
Шартнома пулим тўлангани учун бор йўғи, келмаган дарсларимнинг вазифаларини ва қўшимча бир икки материал тўғрилаб берсам, ишим ҳал бўлди дегани. Қизлар билан бўлган гуруҳга бу хушхабарни ёзиб, менга иш топишга ёрдам беришларини сўрадим. Барча юк елкамга тушганида, аслида дадамнинг бўйнида қанча оғирлик борлигини ҳис қилдим. Дадамни тезроқ қутқаришим керак эди.
Низомга смс ёзиб қўйдим. Ўқиди лекин жавоб бермади. Кеча розилигимни айтмасимдан бир мартада қўнғироқни кўтарган одам, бугун смсни ўқиб жавоб бермади. Унга тегаман деб ўлиб турган Нафиса бор, деб ўйлади шекилли. Яна қачон жавоб беришини кутиб, телефонимдан Телеграм каналларига кириб иш қидирдим. Сўзда қоғозда миллионер, миллиардерман лекин ўзимники дея оладиган бир тийиним йўқ.
Эълонлардан иш кўриб, бир иккитасига қўнғироқ қилиб талабларини ўргандим. Кўпи кундуз вақти бўлгани учун, ўқиш вақтимга тўғри келмаганидан мажбур у ишлардан воз кечдим. Фақат шаҳар марказидаги бир меҳмонхонада тунги пайт ҳафтада 3 ёки 4 кун қабулхонага одам керак экан. Тунги иш бўлгани учун маоши ҳам менга маъқул келди. Ҳеч бўлмаса, дадам соғ -омон чиққунича, ишлаб туришим керак эди.
Уйга етиб келиб ойимга айтдим. Бошида қаршилик қилган бўласа-да, вазиятни тушунтирдим. Бу кетишда Адолатнинг пулларидан еб қўйишимиз мумкинлигини ва Қозоғистонда бир ўзим эплаб яшаганимни эслатиб, мендан хавотир олмаслигини айтдим. Энди бор йўғи, бориб ишни гаплашиш қолганди. Озроқ уйда дам олиб, иш гаплашиш учун йўлга чиқдим. Меҳмонхона кўп узоқда эмас эди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?
❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби
✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi
Севги-муҳаббат бўш вақтни тақозо этади. Бекорчи вақти кўп бўлган кишининг севиб севилишга эҳтиёжи кўпроқ бўлади.Ёки севишмоқни истаган кўнгил севгидан ташқари кўп нарсани йиғиштириб қўйишига тўғри келади.
Аллоҳнинг ўзи каби қулларига муҳаббат қўйган кимсанинг маҳзунлиги кўп бўлади. Шундан фойдали ишларга ҳам қўли бормай қолади. Вақтларида барака бўлмайди. Умри ўша севган кишисининг қадамини пойлаш, ёки ҳаракатларини таҳлил қилиш билан совурилиб кетади. Шу сабаб бандаларга нисбатан севгини бекорчилик деб ҳисоблайман. Ҳамма нарсанинг меъёрида бўлгани афзал...
Эри билан телефонда, ёки реал ҳаётда кўўп мулоқот қилишни истайдиган аёлларнинг бўш вақтлари роса кўп бўлса керак. Эрлар эса аксига олиб гаплашишни ҳохламайдилар. Чунки тирикчилик ташвишидан ортиш қийин. Буни аёллар тушунмасдан эрим мен билан гаплашишни хоҳламайди, яхши кўрмайди, деб хафа бўладилар.
Сизни яхши кўрмаса яшамайди. Шунчаки севишгани вақти йўқ бечораларнинг. Севишишдан кўра жиддийроқ юмушлари бор. Ишлайди, чарчайди, гаплашиш ортиқча ишдай туюлади. Гаплашмаслиги қадрламаслигини билдирмайди. Агар қадрламаса Аллоҳ Сизни олиб қўяди Ундан. Бу унинг муаммоси. Хафа бўлманг.
Эрининг муҳаббати, эътиборига ўта ташна бўлган аёллар: тафаккур қилинг! Хожангизнинг ҳар қадамини пойлаб, ҳаракатларидан бўлар-бўлмас хулосалар чиқариб, Сизними ёки бошқасини кўпроқ севишини ўйлаб, шубҳа остида тунларни тонгга, тонгларни кунга, кунларни яна тунга бесамар уламоқдасиз. Фикру хаёлингиз эрингизда, кўнглини топишда, жуфтингизнинг энг севимли аёли бўлиш олий мақсадингиз. Шу сабаб ҳормай толмай ҳаракатдасиз.
Сизга савол; шунча ҳаракатингиз эвазига нима кўрдингиз? Севимли аёлига айландингизми? Албатта йўқ. Эрим учун шунча ҳаракат қилсам ҳам билмади, дея ҳасратингиздан қора тутун буруқсаб ётибди.
Нега шундайлигини ҳам биларсиз эҳтимол..?
Чунки Сиз хожангизга холис яхшиликлар қилмайсиз, яъни яхшиликларингиз Аллоҳ розилиги учун эмас. Шунчаки Сизга эваз қайтиши, яъни сизга ҳам ҳудди шундай яхшиликлар қайтариши учун қиласиз. Ва табиийки ўзингиз берганингиздек, ёки ўзингиз истаганингиздек яхшилик қайтмаслигига миллион марталаб гувоҳ бўлгансиз. Лекин кўзларингиз очилмайди.
Миянгизга қўрғошиндек қуюлиши керак бўлган гап бор: яхшиликни холис Аллоҳ учун қилмагунингизча барака топмайсиз. Аллоҳ учун қилмадингизми, эваз кутасиз,эваз кутдингизми миннатчига айланасиз.Миннат қилиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланиши ҳақида пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳадис бор.
Энди мулоҳаза билан ўйланг: қилган яхшилигингизга эваз кутишингиз билан (ҳаттоки сабрли бўлсангиз ҳам) миннатдек гуноҳи кабирага йўл қўяётган ҳолингизда қанақасига руҳиятингизга ҳаловат кириб келсин?
Эваз кутиб миннатга йўл қўйишингиз билан ҳар дақиқа гуноҳда бардавом бўлган ҳолатда қандай қилиб неъматлар кирсин ҳаётингизга?
Гуноҳларимиз бизга келаётган неъматлар йўлини тўсиб қўяди.Икки дунё ҳаловатига эришиш учун, қилган яхшиликларингизга эваз кутишнимас, холисликни ўрганинг.
Холислик фақатгина Аллоҳ розилигини мақсад қилиш демакдир. Ҳар бир амалингизда Аллоҳ розилигини мақсад қилинг ва мукофотини ҳам Ўзидан кутинг.
Ўзингизни тафтиш қилинг. Жуфтингиз,болангиз ва бошқаларга яхшиликни қайтаришлари учун қиляпсизми ҳеч қачон қайтмайди ва маҳзунлигингиз тугамайди. Камига ажрланиш тугул гуноҳкор бўлиб қолишингиз ҳам ҳеч гапмас. Чунки Аллоҳдан эмас, ўзингиз каби ожиз бир қулдан неъмат кутганингиз учун.
Буни севги деманг. Бу севги эмас. Холислик билан қилинмаган ҳеч бир ишда хойр йўқ.
Аллоҳни, ёки Аллоҳ учун севиш эса кони фойда. Вақтимиз, умримиз совурилмайди. Муҳаббатимиз эгаси аввало Яратувчимиз бўлса, Муҳаббатимиз Соҳибининг розилиги билан ўралашамиз фақат. Яъни Аллоҳ рози бўладиган ишларда собит турамиз. Мукофотини ҳам Ўзидан кутамиз.
Кошкийди... Замирида ўз нафсингиз турган жуфтингиз кўнгли билан оворалигингиз Роббингиз розилиги учун бўлса.
Унутманг! Бандасига севимли бўлишга уриниш энг улкан Бечоралик. Роббга севимли бўлиш илинжи эса энг улкан Шарафдир.
Жаннат истаган қуллар шарафни қўйиб, бечораликни танламайдилар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)
Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.
Шайх Набил Авдий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир балиқчи бебаҳо олмос топиб олибди...
Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни ҳузурига келипти. Заргар олмосга узооқ, термулиб дебди:...
"Бу олмос бебаҳодир...
Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам ҳам, олмос нархининг ярмига ҳам етмас...
Сизга маслахатим.... яхшиси одил подшох ҳузурига боринг...
Фақат угина сизга олмосингизга лойиқ, нарх ва бойлик бериши мумкин"..
Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнабди...
Одил подшоҳ ва унинг хазинабони балиқчи келтирган олмосга узооқ, термулиб, шундай одил қарорга келишибди..
"Келтирган олмосинг бебаҳодир. Биз бу олмосга шундай нарх қўйдик:
Биз ихтиёрингга уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соатда хазинахонамиздан хохлаганингча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан".
Балиқчи одил подшоҳ қароридан росса хурсанд бўлиб, унга раҳматлар айтибди.
Хазинабон балиқчига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди..
Хазинахонадаги тиллою, бебаҳо дуру-гавҳарларни кўрган балиқчи эсидан оғай дебди..
"Хали вақт бор. Икки соатда хам қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" дебдида бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлабди:
"Энди дунёдаги энг бой одамга айландим. Атрофимда хизматкорлар гирди-капалак бўлишади. Бир нечта ховли-жой ва уловларга эга бўламан" - каби орзулар қўйнида уйқуга кетиб, ухлаб қолибди.
Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш:
"Уйғон. Тур ўрнингдан, чиқ, хазинахонадан, вақтинг тугади."..
Балиқчи шошилиб:
"Вой, ғафлат уйқусида қолибман... хозир... хозир.... тиллаларимни олай" дермиш...
Хазинабон:
"қанақа тилла... сенинг вақтинг тугади... чиқ, хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."- дебди.
Балик,чи:
"Бир ховучгина тилла олволай"..
-Хазинабон кулиб дебди:..
"бир ховуч эмиш, бир дона ҳам олмайсан. Ўз муҳлатинг ичида қоплаб олгин эди. Энди йўқ. Чиқ, хазинахонадан".
Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилибди...
- Азиз биродарим!..
Ким айбдор.??...
- Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар...
- Одил подшох - Аллохдир..
- Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё..
- Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллоҳ учун ибодат ва яхши амаллар..
- уч соат муҳлат - бизга берилган умр..
- балиқчининг ғафлат уйқуси - бизнинг бу дунёни хою-хавасларига берилишимиз.
- Хазинабон ўлим фариштаси.
- Вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани - умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз.
- Бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда бандани сажда қилиб, ибодат қилиб олай деб ялинишидир...
☝️- Азиз диндошим.!..
Бу дунё хазинахонасида ётибсиз ғафлат уйқусида......
Уйғонинг!
Уйғонинг биродар!...❗️
Хазинахонадан олинг савоб ва Аллоҳга мақбул амалларни (бойликни)... Ташиб олинг чин дунёингиз учун...
Ҳозир вақт бор... эртага хазинабон уйғотганда кеч булади...
☝️Тафаккур қилинг...!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔵 Фарзандига эътиборда муккасидан кетган ота-оналарни кутаётган хавфлар
Албатта, фарзанд улуғ неъмат. Ҳар қандай ота-она учун аввало фарзандининг бахти, унинг етук инсон бўлиб камолотга етиши муҳим саналади. Бироқ баъзи ҳолатда ота-оналарнинг ўз фарзандига бўлган эътибори меъёрдан ошиб кетса, унинг айрим салбий оқибатлари ҳам келиб чиқиши мумкин.
1️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-она боласи қилиши керак бўлган нарсани ўзи қилавергани учун уни ҳаётга етарли даражада тайёрлай олмайди.
2️⃣ Бола қаттиқ меҳрдан безовта бўлши ва бу ҳолатни суиистеъмол қилиши мумкин.
3️⃣ Бундай ота оналар фарзандларини уйлантирганларидан кейин ҳам келиннинг ўғилларини ўзларидан тортиб олади деган хавотир билан яшайдилар. Унинг ҳаётига ҳаддан ташқари ортиқча аралашадилар.
4️⃣ Яна бундай ота-оналар фарзандларининг ўз хоҳиш истакларига кўра касб танлашларини истайдилар. Болаларнинг истак, имконият ва қобилиятларини инобатга олмайдилар
5️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-оналарнинг фарзандлари вояга етгандан сўнг ҳам бирор иш учун қадам ташлашда иккиланадилар, Бу ҳолат эса ҳам ота-она, ҳам бола учун ёқимсиз ташвиш пайдо қилади.
Шу ўринда айтиш керакки, ота-онанинг бундай хатти-ҳаракатлари фақат болага эмас, балки ўзларига ҳам турли қийинчилик туғдиради. Масалан, фарзандлари билан боғлиқ нохуш ҳодисаларда ўзларини йўқотиб қўядилар, сабр қилолмайдилар. Бундай ҳолатларда эса улар жиддий руҳий стресс ҳолатларига тушиб қолишлари мумкин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ajrim
Собиқ эр-хотинларнинг ажрашганларидан кейин қариндош-уруғлар, ёру биродарлар, таниш-нотанишлар, ҳамкасблари олдида бир-бирларини шармандасини чиқариб, сирларини фош қилиб, керак бўлса туҳматлар ҳам ёғдириб, обрўсизлантиришга уринишларидан қанақа лаззат тотишларини тушунолмасдан ўтиб кетсам керак бу дунёдан.
Эр ёки хотин қачондир ажрашди, деган гап бир умрлик душманларга айланди дегани эмас. Ажримлар шунчаки муносабатлар тўхтаганини билдиради холос. Ўзаро ёмон гаплар тугул, яхши гапларга ҳам ўрин қолмаганлигини англатади. Тамом.
Эр ёки хотиннинг обрўсини тўкишдан бирортасига бир тийинлик фойда бўлса кошки...
Хоп, бугун бегона, ёхуд душманга айланган инсоннинг ҳурмати қолмаган бўлса, ўртадаги фарзандларнинг ҳурмати бордир. Ёки узоқ йиллик турмушнинг ҳурмати бордир. Жилла қурса озгина яшаб ажрашган бўлса ҳам, шу озгина биргаликдаги яшаган ҳаётининг ҳурмати бордир...
Шу ҳурмат етмайдими ёмонликдан тийилишга?! Ахир ризқ, қадар Аллоҳданку.
Ажрашган бўлса кетар чоғи албатта душманлик қилиб кетиш шартмикин?! Ёки бошқача кетишнинг имкони йўқмикин?!
Бир пайтлар ёниб - куйиб севганишларнинг бир кунда ашаддий душманларга айланиб, қўлидан келганича ёмонлик қилишга уринишлари қизиқ...
Ажралиш фожеа эмас. Сабаблар кўп. Ҳар ким ўзича ҳақ. Лекин оддийгина ҳақиқатни ҳеч биримиз тан олишни истамаймиз, ёки тан олишга қийналамиз. Эр-хотиннинг биргаликдаги ҳаётидаги ризқи тугаган. Вассалом.
Қадарга иймон келтирганлар бундай вазиятларда душманлик қилиб ўтирмайди. Аллоҳдан кўради ва Роббиси учун тақдирига рози бўлади.
Қалбларни Аллоҳ билгувчи. Кимдир кимгадир ёмонлик ёки яхшилик қилдими бу фақатгина ҳар инсоннинг Ўзи учун. Вақти билан қилмишига ярашасини олаверади. Ҳеч бир ҳисоб бошқа бировда қолиб кетмайди.
Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар. Билмаса Холиқ...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Тафаккур #Мулоҳаза
✅ Очкўзлик, қўрқоқлик ва ҳасадгўйлик иллатларида бир ўхшашлик мавжуд. Ҳар учaла ҳолатдаги инсонлар дуч келган биринчи синовдаёқ хоинликка юз тутадилар.
✅ Ароқхўр эркаклар ва енгилтабиат аёлларнинг чин дўстлари бўлмайди. Уларда фақат ҳамтовоқ улфатлар бўлиши мумкин.
✅ Вақт олий ҳакам. Ҳеч қандай муғамбирлик сен томон қаратилган муносабатларнинг асл қиёфасини узоқ вақт беркитолмайди.
✅ Mанманликда чегара йўқ. Манман киши душман тугул дўстини ҳам аямайди.
✅ Ношукурликнинг ибтидоси манманлик, интиҳоси беҳаловатликдир.
✅ Аёлга нисбатан қўлланилган аччиқ ҳақоратлар ва асоссиз айбловлар – эркакнинг нафрати эмас, аламзадалигига ишорадир.
✅ Таъмагирдан эҳтиёт бўл. Унинг дўстлигида вафо бўлмайди.
✅ Ҳаётда ҳечнарса тасодифий эмас. Муҳими имкониятдан тўғри фойдалана билиш. Ақлли умр йўлдош бахт ҳадя этади, ахмоғидан тажриба ўзлаштирасан.
✅ Нодонни айблама. У барибир ўзини тарбиялашга ҳаракат қилмайди, аксинча янада сурбетлашади.
✅ Рашкнинг кўзи кўр. Рашкини тарбиялаб йўқотишга эришолмаган аёл дунёнинг кўпгина мўъжизаларини кўришдан ўзини бебаҳра қилган аёлдир.
✅ Макрни фарқлаш учун маккора бўлиш шарт эмас, шунчаки ҳийла қўллашларига имкон бериш кифоя.
✅ Асал ойи қачонки, хотин эрини ўз йўриғига юргизишга уриниши ва қилган хизматларини миннат қилишга киришган ондан бошлаб ниҳоясига етади.
✅ Инсонларни борича қабул қила олиш – ҳам санъатдир, ҳам неъмат...
✅ Таъқиқ – эҳтиёж ва истакларни сусайтирмайди, аксинча кучайтиради.
✅ Умид – Нажот, Синган умид – Аросат, Сўнган умид – Янги умидга дебоча, Умидсизлик – Ҳалокат.
✅ Ноҳақликка учраган кезларимда ҳечкимга ҳечнарсани исботлашга уринмайман.
Aниқ биламан, мендан кўра оқилроқ, билимдонроқ бўлган кишилар, ўз навбатида, мен англаб етган муаммони мендан илгарироқ сезишга улгурган бўладилар ва ўз-ўзидан тушунтириш киритишга эҳтиёжим қолмайди.
Борди-ю, ноҳақлик ўзаро фикран ноқисроқ кимсалар билан юз берган чоғда ҳам менинг зўр бериб, масалага ойдинлик киритишга уринишимдан бирор наф йўқ. Чунки мен фаҳмлаган вазиятни англамоқлари мумкин бўлганида эди, айнан шу муаммо юзага келмаган бўлар эди.
✅ Онгли мавжудотлар орасида аламзада аёлдан кўра хавфлироғи йўқ. Юракда йиғилган аламлар Оқилни Камолот, Нодонни эса Тубанлик сари етаклайди.
✅ Нодон аёллар ўзларини ақлли кўрсатишга уриниб кулгуга қоладилар.
Ақллилар керакли вақтда нодонни "ёқиб олиб", ўзларига қулайлик яратишга интиладилар.
Доно аёллар эса, ҳеч қандай куч самимиятдан устун бўлолмаслигини яхши англайдилар.
✅ Сени озорлаган кимсадан ранжима. Аксинча у учун Тангридан енгиллик ва мағфират сўра. Ўз ҳаётидан мамнун кимсалар ўзгалар учун муаммо ясашни ўзларига эп билмайдилар. Бунга уларнинг на ҳохишлари
ва на эҳтиёжлари бўлмайди.
✅ Ҳаловатдан айирадиган Ғолибликнинг оний лаҳзалик нашидасидан кўра, хотиржамлик давомийлигини сақлаб қоладиган Мағлубият афзал.
✅ Роббим бандаларига шундай бахт ато этсинки, инсонлар ўз бахтларидан ўзлари сармаст бўлиб, ўзгаларни таҳқирлаб ҳузурланишларига асло эҳтиёжлари қолмасин.
Бахтлилар ёвузлик қилолмайдилар.
Ёвузлар - шунчаки бахтсиздир.
✅ Ҳеч кимдан қадр талаб қилма. Сени фақатгина сен билан ҳaмфикр инсонларгина қадрлайдилар.
✅ Ожизмиз. Ҳамиша енгилликларга интиламиз. Зеро, тушуна олмоқликдан кўра, айбламоқлик анчайин осон...
✅ Мен ҳеч қачон бошимга келадиган ташвиш учун ғам чекмайман. Аниқ биламанки, менга бериладиган синовлар Буюк ёзувчи томонидан ёзилиб, фақатгина хайрлиси ҳамда тоқатимга ярашасигина берилади. Менга тоқат ато этиб, синовларга муносиб кўрган ва синовларга сабримдан ажрланишимга имкон берган Роббимга чексиз ҳамдлар бўлсин...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚАРЗДАН ҚУТИЛИШ ДУОСИ
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам Муоз розияллоҳу
анҳуга: «Сенга шундай дуо ўргатайки, уни ўқисанг гарчи Уҳуд тоғидек қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ қарзингни тўлашга (шаксиз) ёрдам беради».
Эй Муоз, айт:
اللَّهُمَّ مالِكَ المُلْكِ تُؤْتِي المُلْكَ مَنْ تَشاءُ، وتَنْزِعُ المُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ، وتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ، وتُذِلُّ مَنْ تَشاءُ، بِيَدِكَ الخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَحْمانُ الدُّنْيا والْآخِرَةِ ورَحِيمَهُما، تُعْطِيهُما مَنْ تشاءُ، وتَمْنَعُ مِنْهُما مَنْ تَشاءُ، ارْحَمْنِي رَحْمةً تُغْنِينِي بِها عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِواكَ.
«Аллоҳумма мааликал-мулки
ту’ тил-мулка ман ташаау ва танзиъул-мулка мимман ташаау ва туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал-хойру иннака ъала кулли шай’ин қодийр. Роҳмаанад-дуня вал аахироти ва Роҳийма ҳумаа туътий ҳумаа ман ташаау ва тамнаъу мин ҳумаа ман ташаау ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваака».
Маъноси: «Эй барча мулкнинг эгаси (бўлган) Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.
Эй дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Роҳийми! Сен уни (мол-мулк ва мартабани) истаганингга берасан, истаганинг(дан) маҳрум қиласан. Сендан ўзганинг меҳр-шафқатига муҳтож қилмайдиган раҳмат ила менга раҳм
қилгин!».
(Табароний ривояти).
Эслатма: Аввало, ушбу дуони исталган вақтда ӯқиш мумкин.
Тавсиямиз, фарз намозларидан кейин, таҳажжуд намозларидан кейин, тонг саҳарларида ва ифтор пайтда оғиз очишдан олдин ҳам дуо қилсангиз мақсадга мувофиқ бӯлади, иншааллоҳ. Қарздорлар учун ажойиб дуо. Шу билан бирга қалбингизда қарзни узиш нияти чинакам бӯлса, Аллоҳ таоло сизга албатта ёрдам беради.
Яқинларга улашинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Tikuv mashinasini yutib olishni xohlaysizmi?
Men, Lola Aslanova, sizni 22-24-26 may kunlari bo’ladigan maxsus yopiq marafonga taklif qilaman! Masterklassda siz Kostyum yubkani noldan tikish texnologiyasigacha o’rganasiz. Undan tashqari sizni yopiq kanalimda:
✔️ Karset, Kostyum shim, oqshom liboslari va boshqa shunga o’xshash 10 dan ortiq umumiy qiymati 500$ lik ekskulyuziv darsliklar to’plamimni mutlaqo BEPULga taqdim etaman.
Va eng qiziqarlisi:
Tikuv mashinasi, maniken va par dazmol yutib olish imkoniyati ham sizni kutmoqda!
Yopiq telegram kanalimga qo’shilish imkoniyatini bilish uchun havola orqali o’ting:
👉 /channel/+DtE0Ytq4RONiNTdi
👉 /channel/+DtE0Ytq4RONiNTdi
#Атиргулдан_тиланган_Ажал
#Муаллиф: #Моҳира_Икромовна
Гўзал бахт умид қилиб чимилдиққа кирган келинчак бир кечада бева қолди.
Куёв бўлмиш Азаматнинг эса жасади 8 жойидан пичоқланганча ҳали тонг отмасдан моргга жўнатилди. Жасадни олиб кетар эканлар, терговчининг диққатини марҳумнинг кўзлари тортди. Унинг кўзлари очиқ эди. Улар музлаб қолган, даҳшат тўла ва гўёки нимадандир огоҳлантираётгандек...
У охирги лаҳзада нимани кўрди? Кимдан қўрқди? Ва энг асосийси — ким уни ўлдирди?
#акси_дунё
50-қисм
“Салом!”-деди мен машинага ўтирганимда
“Салом! Телефон ишлатармидинг? Бугун неча маротаба қўнғироқ қилдим, ёздим нега жавоб бермадинг?”
“Аста, Нафиса? Биринчидан телефонда ҳар гапни гапира олмайман. Айниқса сен билан бўлган мавзуларни. Иккинчидан, ёнимда одамлар бор эди. Ва яна ойимни, атрофимдагиларни аста -секин сенга “бўлган ҳисларимга” кўниктиришга ҳаракат қиляпман “ ,-деди икки қўлини қўштирноқ ичида қилиб кўрсатиб.
“Бир оғиз гап. Ўйловдан бошимга оғриқ кирди”
“Мен нега жавоб беролмаганимни айтдим. Сен ўзинг нега қўнғироқ қилганимда, кўтармадинг?”
“Низом, машинада ёлғизмиз. Атрофда ҳеч ким йўқ. Кўтаролмаган бўлсам, демак менинг ҳам бирор ишим бор дегани.”
“Нима иш, экан-у?”
“Сенга нима? “ -дедим жаҳл билан. Мен бу одам билан қандай турмуш қураман, билмадим. Машинада ёлғизмиз деганим, роль ўйнашининг ҳожати йўқлигини эслатиш эди. Аммо тушунмаса, масала қийин.
“Туйғуларингни назоратга олишни ўрганишинг керак. Машинада ёлғизмиз, лекин бошқа жойда атрофимизда инсонлар бўлса, дарров пайқашади орамиздаги муносабатнинг қанчалик жиддий ёки йўқлигини?”
“Сўраган ишим нима бўлди?”-дедим ўзимни қўлга олиб.
“Гаплашдим, телефонда айта олмасдим шу учун учрашайлик деб қўнғироқ қилгандим. Мажбур Нодир билан келдим. 80 га кўндирдим. 50 ни бошида, қолган 30 ни чиқишда берамиз дедим, кўнди “
“Пул одамни ўзиники бўлганда қандай қилиб бўлмасин, кам зарар қиламан дер эканда “,- дедим киноя қилиб. Қошининг бирини кўтариб менга қаради.
“Бир ярим, икки ой кетади деди, барча қоғозбозлигига “
“Уйга соғ- саломат қайтсин керак бўлса, кутамиз “ ,-дедим бир умид билан.
“Пул берсанг элтиб бераман” ,-деди аммо овози бошқача чиқди. Ўз пулини мендан сўраб олиши унга ғалати туйилди шекилли.
“Мен ҳам бораман“,- деганимда
“Сени кўрса, мен билан қайтиб гаплашмайди “
“Қаердан биламан, алдамаётганингни?”
“Нафиса, бир- биримизга ишонишдан бошқа йўлимиз йўқ. Одам мени танийди, сени эмас. Ишини хавфга қўйиб ёрдам бермоқчи.Илтимос вазиятни чигаллаштирма”
“Худди, текинга иш қилиб бераётгандек айтсанг. Дадам бегуноҳ. Шунча пул унинг оғзидан осон чиққанига, айтаман “
“Амакимнинг бегуноҳ эканлигини биз биламиз, органдагилар эмас. Сен менга бир шарт қўйдинг, мен ойимга қарамай бажаришга ҳаракат қиляпман. Боя ўз пулинг деб, кесатиб гапирганинг, мени ойимга у пулни қаерга ишлатдинг деб сўраса, нима деб жавоб бераман деб ҳаракат қилиб, у одамга ёлворишим натижаси. Аммо сен мен ҳақимда шунчалар салбий фикрдасан-ки, масалани бу томонини ўйлаб кўрмадинг ҳам”
Низомнинг гапларида жон бор эди, балким. Аммо одамларга ишонмасликда менинг ҳам ҳақли томоним бор эди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Болажоним😭
Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда: – Чақалоғимни кўрсам бўладими? – деб сўради. Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади. Чақалоқнинг ...
Ўқинг фақат йиғламанг😔👇
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/TP7HjVGUWDkvVKUD
Профессор доктор Бадри Генжер айтади:
- Мусулмонларнинг ўта долзарб, муҳим муаммоси бор. Ҳар йили фарзанд кўра олмаётган оилаларнинг саноғи ортиб боряпти.
Биз бу долзарб мавзу устида узоқ бош қотирдик. Саккиз йилдирки бу муаммони сабабини қидирмоқдамиз. Нега бир онда туғиш ва туғилиш сифати пастлаб кетти?
Бир нечта тиббий муолажалар олиб бормоқдамиз. Бу муолажалар давомида Фарзандли бўлган оилалар ҳам бўлди. Аммо натижа қониқарли эмас.
Фақат бу муолажа вақтида бир олий тоифали врачимизнинг тавсияси мени бироз ҳайрон қолдирди.
Аёллар хеч бўлмаса бефарзандлик учун даволанаётган вақтда “Orkid” маркасининг маҳсулотларидан узоқ туришларини қатъий талаб қилди.
Энг кўп сотиладиган ушбу марканинг аёл соғлиғига қандай зарарлари бор ажабо дея ўйга толдим ва сабабини сўрадим.
Жавоб қуйидагича:
«Orked» Исроил маҳсулоти бўлгани сабаб, у аёлларда қисирликни келтириб чиқаради. Бачадонга ҳужум қилади. Ва натижада бачадон ҳомила ушамайди.
Бошимдан қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Аллоҳ хоҳлаган бандасини фарзанд неъмати билан сийлайди. Аммо бу даврда нега бефарзандлик даражаси кескин ортиб кетди?
Фақат менинг атрофимда 36 оила бефарзандликдан жабр чекаётган бўлса, дунёда неча милион мусулмон фарзанд доғида ёнаётган экан ажабо?
Ишонмасангиз изланиб кўринг. Ҳақиқатдан дунёда бефарзандлар сони ортиб бормоқда.
Фақат «Оrkid» билан иш битмайди. «Ariel» ҳам ҳудди шундай қисирликка сабаб бўладиган маҳсулотлардан бир дейди олий тоифали шифокоримиз.
Шундай кейин масала бироз ойдинлагандек кўринди менга ва илмий изланишда давом эттим.
Аёллар уй тозалаш асносида «Domestos» энг яхши тозаловчи восита дея ҳамма жойни доместосда тозалаганларидан бери аёлларда бачадон раки кескин ортганини гувоҳи бўлдим.
Ёки бошингизни ювиш учун фойдаланилган исроилга оид шампун ҳам инсон соғлиғига жиддий салбий таъсири борлигини ўргандим.
Шифокорлар ҳеч қандай муаммо йўқ деб кўрсатма берган тақдирда ҳам, фарзанд кўра олмаётган юзлаб оилаларни танийман.
Яқинларимнинг «Прима» таглиги ила катта қилинган болаларини таҳлил қиляпман. Улар ҳали катта бўлмадилар. Аммо таглик оғиримизни енгил қилгандан бери бесоқолбозлар кўпайиб кетгани ҳеч кимга сир эмас.
Бизнинг ашаддий душманимиз Исроилнинг маҳсулотларини хеч иккиланмай болаларимизга едиряпмиз, ўша маҳсулотлар билан ҳар нафас яшаяпмиз.
Муаммоларимизнинг калитини топгандек бўлдим. Исроил очиқчасига ёки зимдан мусулмонларни йўқ қилиш учун эртаю-кеч ҳаракат қилмоқда.
Сизни дунёдан йўқ бўлиб кетишингиз энг олий орзуси бўлган миллат сиз учун фойдали маҳсулот ишлаб чиқаришига ишонасизми?
Уруш, қатлиом фақат жанг майдонларида бўлмаяпти.
Исроил бозорлардаги маҳсулоти билан ҳам сизни ва авлодларингизни зимдан йўқ қилиб, қатл этиб бормоқда. Сиз бугун фақат Фаластин халқи учун эмас, ўзингиз ва қимматли соғлиғингиз учун ҳам байкот қилишингиз шарт!
Доктор ўз сўзини ушбу оят билан якунлаб, ҳулоса қилишни ўзингизга ҳавола этади.
«Эй, иймон келтирганлар.
Яҳудий ва насронийларни ўзингизга дўст тутманг! Улар бир-бирлари билан дўстдирлар!»
(Моида сураси)
(с) Мансур Алимов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб:
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди. Донишманд эса:
“ - Болам, ҳимматингизни баланд тутсангиз Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, - дея йигитни узоқ дуо қилибди. Йигит рахмат айтиб, дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?
Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.
✨Хулоса✨
Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!
«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»
(Бақара: 216 оят)
«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
(Шуаро: 50 оят).
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
🆘#Диққат
ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР
БУ ВОСИТА 10 КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 2 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг...
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/10
Батафсил малумот:👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/10
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/10
⁉️Охиргача ўқинг
👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ олинг