Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Али Тантовий. “Одамлар нима дейди?...”
🍃
Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
- Нимага бундай қилдингиз?! – деди.
Бу саволдан довдираб қолдим.
- Нима қилибман?
- Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай ўйланиб қолдим.
Демак, мен одамларга савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз марҳамат, оёғингиз учида юз қадам юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин? Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кўрганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади . табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Тўй маросимлар ҳам хўжа кўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади. Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!” дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиганкелин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун Келин куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас. Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак, йўқса одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-харажатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...
Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз?
Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз?
Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, иймони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёқ узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
@IBRATLI_SOZLAR
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔰Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?
- Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса?
- Руҳан соғлом, баркамол фарзанд қандай камолга етади... Онаси фейсбукда соатлаб ўтиришга сабр қила оладию, у билан бир соатгина бирга ўтириб Қуръондан ярим бет ўқишга ёки бирон ҳадисни ёдлашга сабр қилолмаса?
- Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Отаси ёки онаси у билан солиҳларнинг, ўтган буюкларнинг қиссаларидан эшитиб, тинглаш учун бирон соат бирга ўтирмаса, унга вақт ажратмаса?
- Ёмон, синиқ руҳиятли бола қандоқ шаклланади? Бойлик пардоз-андоз, турли упа-элакларга сарф этилсаю, болаларга манфаатли бўлган таълимига сармоя қилинмаса, йўналтирилмаса...
- Одобли, босиқ бола бўлиб қай йўсинда вояга етади, агар ота-она қўни-қўшниларга бемалол эшитиладиган баланд овозда бақир-чақир қилишса, жанжаллашишса?
-Фарзанд қандай қилиб кучли шахсият соҳиби бўлган етишсинки, у ота-онасидан ўртоқлари олдида ҳамиша сўкиш эшитса, таҳқирланса ва танқид ва маломат қилинса?
- Солиҳ фарзанд қандай етишсинки, ота-онаси илм мажлислари, зикр ибодатларга ва аҳкомларни таълим олишда бесабр бўлишса, бундай ишларга эътиборсиз бўлишса?
-Салоҳиятли бола қандай вояга етсинки, ота болаларни парваришлашга эътибор қилгану, лекин уларнинг тарбиясини қилишда она билан ҳамкорлик қилмаган, унга бу борада ёрдам бермаган бўлса?
- Солиҳ фарзанд қаердан ҳам вояга етсин, бутун эътибор фарзанднинг ташқи моддиятию дунёсига қаратилиб, унинг руҳияти, намози, Қуръони ва дин асослари таълимидан ғофил қолинган бўлса?
-Солиҳ фарзанд қандай вояга етсин.. Тирноқлари ўса бошлаши биланоқ қўлига ўзи учун смартфон тутқазиб қўйсак. Кейин унда нима билан машғуллиги, интернетда, ютуб каби бошқа ижтимоий тармоқларда нималарни кўраётганини кузатиб, текширмасак... Ушбу интернет номли даҳшатли, ҳамма нарса очиқ-ойдин тўлиб ётган оламга зеҳнини очишида назорат қилмасак...
-Ота-онанинг тарбия борасида салоҳиятли бўлишлари ва бу борадаги жидду-жаҳдлари бутун бир авлоднинг салоҳияти, демакки, бутун умматнинг салоҳияти, ислоҳи, яхшиланишидир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
24-қисм
“Илтимос, Низомга қўнғироқ қилиб бер. У ўзи келиб ойим ва ойисини тинчлантириб берсин. Илтимос “
“Сенга жавоб бермаган бўлса, менга ҳам бермайди“ ,-деди Нодир совуққонлик билан.
“Низомнинг иккита телефони бор эди. Мен иккинчисининг рақамини билмайман, аммо сен билишинг керак. Ўша рақамига қилайлик “
“Захирадаги рақамини билмаган йигитнинг машинасида нима ишинг бор унда?” Нодир ўзини тўхтатолмай сўради. Меҳри бир неча сония шок ҳолатини яшаб, баттар йиғлай бошлади.
“Қўнғироқ қил! Уйидаги аҳвол ҳам яхши эмас, менимча билгани маъқул“ ,-деганимда мажбур Нодир чўнтагидан телефонини чиқариб рақамларни тера бошлади.
Бир- икки чақирувдан сўнг Низомнинг овози эшитилди. Меҳри имо- ишора билан овозни ташқарига беришини сўради. Нодир бошини
“Мен нима қилиб қўйдим“,-дегандек қимирлатди-да, телефон овозини ҳаммамиз эшитадиган қилиб созлади.
“Нима гап?” Низомнинг саволи ўринли бўлса-да, орқа фонда мусиқа ва эркак аёл аралаш овозлар, тўғрироғи кулги ва қаҳқаҳалар аниқ эшитилиб туриларди. Меҳрининг юзи тушди. Нодир гапга кирди.
“Ака, бир иш бўлди “ Аҳволни қандай тушунтириш кераклигини ўйлаб қолди. Унгача Меҳри эпчиллик қилиб телефонини қўлига олди.
“Алло! Қаердасиз? Телефон қилдим нега жавоб бермайсиз?” Меҳри худди ҳозирдан Низомнинг хотини ролига киргандек ҳисоб сўради.
“Меҳри? Нима гап?”
“Ойингиз....ойим...ҳамма билди бизни” ,-дея орада тўхтаб тўхтаб гапирди ва яна йиғини бошлади. Келган жавоб эса шу
“Хўш!!!” Буни шунақа оҳанг билан сўрадики, бошқа гапга ҳожат йўқ. Менимча Меҳри ҳам Низомнинг кўзида қанчалик қадри борлигини биргина шу “хўш?” дан аллақачон сезди.
“Жанжал бўляпти. Қаерда бўлсангиз ҳам келинг, ўзингиз тушунтиринг. Ҳеч нарса қилмаганимизни ва яқинда тўйимиз бўлишини, дадам эшитса, дадангиз эшитса каттариб кетади масала”
Кичик жимлик ва кинояли қаҳқаҳа
“Ўзинг айтиб турибсан ҳеч нарса бўлгани йўқ, деб. Уйланишга эса, ҳали менга эрта. Сен тинчлан бир- икки кунда ҳаммани эсидан чиқиб кетади. Телефонини Нодирга бер! Нодир!!!” -деб бақириб, гўшакни унга беришни талаб қилди.
“Агар яна менга шу масалада қўнғироқ ёки бирор сатр хабар келса, ўзингдан кўр эшитдингми!!! Менга қўнғироқ қилиб бериш масаласини борганимда алоҳида гаплашамиз сен билан!!!” Ҳар жумласида кибр ва таҳдид бор эди.
Мен Меҳрини аҳмоқ деб адашибман. Аслида у, ғирт аҳмоқ экан. Низомдек одамга ишониб ўзини не куйларга солганини, ўзи ҳали фарқлагани йўқ. Нодир телефонини қўйиб индамай чиқиб кетди. Менга эса бурни оқиб, кўзи шишган анойи қизни овутиш қолган эди.
BU HIKOYA 250 QISM! TO'LIQ MUTOLAA QILMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 15000
MUROJAAT UCHUN @A_lixan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
22-қисм
“Сен нималар деб валдираяпсан ўзи? Ҳой, нима ўтди орангда?” Адолат тинмай кўз ёши тўкиб турган Меҳрига қараб, гапиришдан аввал онасининг оғзини ёпди.
“Худо урсин ҳеч нарса бўлгани йўқ” ,-деб баттар йиғлай бошлади. Ойим бечора орага кирайми, кирмайми деб тараддудда турганда менинг виждоним қийнала бошлади.
“Ана, ҳеч нарса бўлгани йўқ экан. Йиғиштир лаш-лушингни кўзим кўрмасин иккалангни ҳам. Эркаклар билмасин эмиш. Йўқ билса нима бўлади- а?”
“Дўхтирга олиб борамиз. Бу қўрққанидан ҳеч нарса бўлгани йўқ деяпти. Мен қизимни соддалигидан фойдаланиб шунчаки ташлаб қўйишларига йўл қўймайман “
“Уял-э, содда қиз эмиш! Ҳаммамизни кўзимиз олдида шунча ишни бажариб турибди. Бор хоҳлаган дўхтирингга. Агар йўқолган билак узук баҳонасида билиб қолмасак, унда аниқ дўхтирлик бўлар экан”
“Ҳа, мана энди калавани учи топилди. Сенга шу Нафиса ўргатдими йигит топ деб? Кўрдингми булардан дўст чиқмайди яна келиб сени қандай қўлга тушириб берди. Билак узугини йўқотгани ёлғон! Мен билмайманми буни!!”-деб аввал қизига бақириб, сўнг менга яна айбни юклади, янгам.
“Ҳой! Ўзингни бос ҳаддингдан ошма!” Ойимдан кутмаган эдим бундай чиқишни.
Маҳфуза-анаконда яна ҳадаф тахтасига мени ўтиртиришга ҳаракат қиляпти. Бу аёл жирканчликда енгилмас эди.
“Бас қилинглар! Машинадан буни қизи тушгани йўқ, сеники тушди. Тилимни қичитма мени. Даф бўл, дедим сенга!“
Адолат балки умрида биринчи марта адолатли гап айтганини эшитдим.
“Хо, мени йўқ қилиш, қувиш унчалик осон эмас. Кетсам ҳам эрингга кимлигингни айтиб кетаман. Мендан қутулиш сенга қимматга тушади” -янгам қарши ҳамлаларини очиққа чиқаришни ният қилган кўринади.
Бу ёғи ҳақиқатлар ва сирлар ошкор бўладиган раундларга етиб келгандик. Ўтиришга ер топсам, орқамни деворга бериб, пистамни чақиб томоша қилардим, эссиз.
“Нимани айтасан? Нимани биласан? Таҳдидларга қара сен кимсан ўзи?”
“Э, йиллар аввал эринг сендан безиб, уйдан чиқиб кетганида. Бошқа бир аёлга уйланиб фарзандли бўлганида. Сен аламингдан куйиб юрганингда. Эрингни ўша пайтдаги ҳайдовчисини қандай кўндирдинг? Нима бердинг, билмадим. Лекин эрингга, у хотининг боласи мендан деб айттириб, у хотинни йўқ қилдирдинг-ку, туҳматлар билан. Ортидан бормаган иссиқ -совуқ-чининг қолмай, эрингга нималар едирдинг, ичакларидан касал бўлиб ўлимлардан қайтди. Ҳозир ҳам ойда бир кимни олдига бориб келасан? Туз ва унни ўқитиб нималар қиласан, бир-ма, бир айтиб асл башарангни очаман, мен билан ўйнашма!!!”
Маҳфуза бунча гапни нима мақсадда йиғиб юрган экан, оғзим очиқ қолди. Эҳ, Лайло сен қизиққан мавзулар бўляпти. Ундан бу туз ва унни аниқ нима ишга ярашини сўраб билиб оламан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ПАПЛЕН МАТОСИДАН
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+2_Zn3XNa83c4YTVi
/channel/+2_Zn3XNa83c4YTVi
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy
🌷 Азиз Муслима опа-сингиллар!
Ўзингиз ва фарзандларингиз ҳаётини Қуръони Карим руҳида ўтказиш – дунё ва охират саодати сари энг гўзал йўлдир.
Зеро, Қуръони Карим барака ва бахт манбаидир
📕Сизни ҳам марказимиздаги юзлаб илм талабаларимиз сафида кўришни истаймиз.
Билимли, тажрибали устозаларимиз сизга мунтазир.
Ишончимиз комилки, каналимиз сиз учун энг севимли манзилга айланади!
Каналимизга ҳозироқ қўшилинг:
/channel/+CU8SQWRInR02YTAy
/channel/+CU8SQWRInR02YTAy
▶️ Эслатма: Дарслар пуллик, аммо ҳаммабоп нархларда.
Мурожаат учун: @menejer_admin1
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
20-қисм
“Соат нечаларда келгандинг? “
“Беш яримларда, аниқ эсолмайман беш бўлиши ҳам мумкин “
“Бўлди унда бешдан қараймиз “- Нодир жиҳозлаш бўлимига кириб соат бешдан бошлаб видео захирани очди.
Одатий кунлик кадрлар экранда ҳеч ким йўқ, фақат машиналар турибди. Аммо бир неча 10 дақиқани ўтказганида, гаражда шунчаки турган машина орқасидан, Меҳри уст- бошини тўғрилаб тушди.
Кейин эса, Низом. Адолатнинг кўзи катта- катта очилиб тезлик билан Меҳрига қаради
“Бу нима аҳвол?” -деб бақириб сўради.
Меҳри кўзига ёш олган, Маҳфуза анаконда эса, юзи қип-қизил бўлган. Бечора ойим қўли билан оғзини ёпганди. Нодир эса уялганидан бошини бошқа ёнга бурганди. Бор йўғи, бир неча дақиқалардан сўнг эса, экранда мен пайдо бўлдим. Хаёл суриб кетаётганимда бирдан сигнал чалиниб ортимга қараганим акс этган эди.
Баъзи хати- ҳаракатлар ва илмоқли гапларнинг афви йўқ эди. Бугун Адолатнинг бошига катта ташвиш тушган эди. Маҳфузанинг юрагига эса қўрқув. Мен эса, қўлимни чўнтагимга солиб акамдан ёдгор қолган ингичка занжирли билак узукни бармоқларим билан ўйнай бошлагандим.
BU HIKOYA 250 QISM! TO'LIQ MUTOLAA QILMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 15000
MUROJAAT UCHUN @A_lixan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
18-қисм
Ягона беғубор нарса, ойимнинг меҳнати эди у уйда. Қолган барчаси эса шунчаки сохта мулозамат, доимий юқоридан қараш хуллас, оёғим тортмай яна гараж томондан кирдим ҳовлига. Тўғри эшикдан борсам нима бўларди?
Можаро қидирган томонимга енгилиб яна шу гузаргоҳдан фойдаландим. Машиналар турган жойдан ўтганимда Низомнинг машинаси олдидан ўтдим. Ҳали ундан бир қадам узоқлашиб улгурмай, машина сигнали чалганида юрагим ёриладиган даражада қўриб кетдим. Чунки бу ерда биров борлиги хаёлимга келмаган эди. Сигнал чалган кишини нигоҳим билан парчаларга бўлиб, йўқ қилиб юборишга тайёр шаклда ортимга қарадим. Ўттиз икки тишини кўрсатиб, Низом илжайиб турар эди.
Мен билан нигоҳлари кесишгандек бўлди бир неча сония ва дарров орқамда қолган ерга қаради. Беихтиёр мен ҳам ўша томонга қарадим. Низомнинг кўзи тушган нуқтада Меҳрини кўрдим, уялиб бизга қараб турган эди. Бугун Нодирнинг гапларидан кейин бу иккаласининг муносабати менга фақат бир томонлама маъсум туйилди. Меҳри гарчи онасининг ёрдамида бўлса-да, Низомнинг эътиборини қаратганди. Аҳмоқ қизнинг фикр ва умидлари бошқа.
Низомнинг эса қизларни пайпоқдек алиштириши яқинда Меҳрининг кўз ёшлари сел бўлишига олиб келади деб қўрқаман.
“Сенга нима “деди ичимдаги мен. Тўғри менга нима? Онаси билиб туриб қизини жарга етаклаб турса, менинг ич куйдиришимга не ҳожат. Низом машинасидан тушиб менга қараб юра бошлади.
“Ҳа, қароқчи. Каламушга ўхшаб, нега орқа йўлдан кирасан уйга?” деганида бу худбин бурни осмонда гапи жаҳлимни чиқазди. Мен сенга паст кетаманми?
“Каламуш бир мен эмасман. Гарчи бу ер омборхона бўлмаса-да, ўғри мушукка ўхшаб, яшириниб юрган мингта”,- дедим овозимни, кайфиятим бордек кўрсатишга уриниб.
Аслида бу жумла ўғри мушукка ўхшаб, дон олишганда деб тугаши керак эди. Лекин ўзимни тутдим. Чунки ичимдан бир ҳис, сенга нима деб турганди. Низомни ортда қолдириб, ҳовли томонга ўтдим. Ойим ва илонлар қироличаси катта идишда бир нарсалар қилишаётган эди.
Адолатсиз Адолат эса, улар бошида тик турганди.
“Келдингми қизим“,-дея ойим мени кўриб сўради.
“Калитимни унутибман”,-дедим уларга яқинлашиб, салом бергач. “Қизим, бу нечанчи марта унутиб қолдиришинг? Бизнинг калит ҳам ёнимизда бўлмаса, қандай кирар эдик уйга?” -деб ойим ситам қилди. Ва ўрнидан туриб, калит олиб келгани кетди.
“Ҳозирги қизларнинг ақли қаерда билмайман? Ақллари балодек ҳар нарсага етади. Шайтонни йўлда қолдириб, ишлар қилишади. Лекин битта калитни эплаб юришмайди” -бу гапларнинг эгаси бизга ризқ беряпман деб, ўзига ҳар гапни айтишда ҳақ топадиган Адолат фиръавнига тегишли.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ASSALOMU ALAYKUM. BARCHA YAXSHIMI?? AKSI DUNYO HIKOYASI YOQYAPTIMI???
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН
У қиз айтади:
“Тўй бўлишимга бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида эканлар. Йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.
Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.
Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.
Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!
Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.
Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда бу камайтирмаган”.
Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.
Шунда бирдан хонадан шифокор чиқиб келди.
Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.
Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.
Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.
Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”.
Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.
Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларга қарамасдан бунақанги алоқа бувам ва бувим ўрталарида эллик тўрт йил давом этди экан?!
Шу пайт куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.
Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”-деган овоз эшитилди.
Бунақанги ҳолларда мен одатда керакли гаплар билан жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.
У деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.
Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.
Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.
Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.
Мана бугун турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.
Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.
Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.
Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.
Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:
“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.
Доктор Ҳассон Шамсий Пошо
БУ ЕРДА ЯНА БИР УЙ БОР
Узоқ бир тоғ қишлогига бордик. У ерларда халокатли вайроналар, қурбонлар, жарохатланганлар йўқ, фақат зилзиладан азият чеккан ўнлаб оилалар кўчиб келишган эди.
Бир оз аввал ёнилги тақчиллигини эшитиб, кўмир юборган эдик.
Кейин болаларга совга-саломлар билан ташриф буюрдик.
Жабрдийдалар яшаётган ховлилар олдига тўхтаб, бир қанча кичкинтойларни хурсанд қилиб, кўнглимиз қишлоқ теграсидаги тоғлардай кўтарилиб, кетишга чоғландик.
Қишлоқдан чиқаверишда машинамизга бошқача бир энтикиш билан термулиб турган, ниманидир айтаолмаётган икки нафар мовий этикли болакайни кўриб тўхташга қарор қилдик. Хойнахой , ўйинчоқ тарқатаётганимизни кўришган. Зилзиладан жабрланган шаҳарликлардан бўлмаганлари учун яқинлаша олмай, йўлимизга чиқиб туришганди.
Улар билан саломлашишга улгурмай, кичкинтойлардан бири орқасидаги харобгина ховлига ишора қилди ва шундай деди:
- Бу ерда яна бир уй бор!
Аввал тушунмадим. Кейин кўзларимга ёш қалқди. Болакайлар очиқчасига ўйинчоқ сўрашга уялиб, истакларини шу тарзда баён этиб, диққатимизни тортишганди.
-Сиз шу уйда яшайсизми?
-Ха.
Иккаласига битта копток совга қилдик. Хурсандчиликларини кўрсангиз эди.
Худди дунёнинг хадясини олгандай баҳтиёр эдилар.
Лекин қувончлари узоққа чўзилмади. Бир муддатдан сўнг, коптокка бир, бир қараб, хўрсиниб, ўзаро пичирлашиб олгач, айтмаса бўлмас бир гаплари борлиги ва эшитишим, билишим шартлигини айтиб, секин қулогимга шивирлашди;
-Холажон, аммо бизнинг уйимиз бутун. Фақирмиз, бироқ зилзиладан жабр кўрмадик. Бу совға бизга халол бўладими?
Ох...ох... болама!
Ўкириб йиглаб юбормаслик учун лабимни тишладим. Уларнинг патаккина сочларини силаб ,багримга босдим. Юзларидан, коптокни омонат тутиб турган қўлчаларидан ўпдим ва бўғзимдаги йигини аранг босиб, кўзчаларига мўлтирадим:
- Албатта халол болам! Мазза қилиб ўйнагин!
-Ростдами?
-Ха.
-Уйсиз қолган болаларга етмай қолмайдими?
Бошимни қимирлатиб, йўқ ишорасини қиляпману бўғзимга нимадир тиқилаверарди. Ютсам ютилмай, тақалиб қолаверди.
Атиги бир дона коптог-а?!
Сизларга ким шундай гўзал тарбия берди?
Авлиёларми?
Вужудингизга шундай қалбни жойлаган ким? Фаришталарми?
Бутун мавжудотни яратган битта бўлса, нега биз сиз каби эмасмиз?!
Бўғзимга тиқилиб турган нималигини энди билдим.
Топдим!
Тушундим!
Бўғзимдаги тиқин- қачондир билиб, билмай ютилган, эсимдан ҳам чиқиб кетган, ҳаёлимга ҳам келмаган харом луқмачалар эди.
Қайсидир бемор узатган қўл хаққи, кимдир берган совға, шоҳидан узилиб сўроқсиз ейилган мевалар, мен ўқиб қайтаролмаган китоб, мазасини билиш учун олиб чақилган писта, (семичка), қурутлар, довонда узатилган кулчалар, кеча бошим огриганда ёрдам учун жўнатилган дорилар орасидан олинган биттагина хапдори...
Демак улар томогимга тиқилиб қолганди!
Қишлоқдан қайтар эканиз, кўз ёшларимни тия олмасдим.
Бугун кимга дуч келдик? Инсон болаларигами?
Балки улар асл инсоний фазилатларни эслатишга юборилган малаклардир.
Шартакилик билан истагини айтмай, уйнигина кўрсатган, тақдим этилган ҳадяни халоллаб олган болалардай фитратимизни тозалай оламизми?
Эх! Қани энди дунёдаги одамларнинг ҳеч бўлмаса тўртдан бири шу икки кичкинтой каби халол бўлсайди.
Қани энди, ҳаммамизда шу фақир гўдакларнинг ярим виждони, ярим иймони, яримтагина пок қалби бўлсайди!
Муаззам Иброҳимова
Энг расвойи раддибало хотин эрини бошқа эркаклар; опа-сингиллари, дугоналари, қўшни аёлларнинг эрлари билан таққослаб, ўз эридан бегона эрларни афзалроқ деб билган хотин.
Жуфтини айблаб, солиштирадиган хотинда хойр йўқ, ҳеч қачон эрига эл бўлмайди, дўст бўлмайди, ҳар доим эрига нисбатан адоватда кек сақлаб, ёки кек сақлашга тайёр бўлиб юради.
Нимага, чунки унда шукур қилиш неъмати йўқ.
Нима учун шукур қилмайди. Чунки Аллоҳнинг қадарига иймон келтирмайди.
Роббисининг тақсимотига, ризқига розилиги йўқ.
Нима учун розилиги йўқ.
Чунки синовларни Аллоҳдан кўрмайди.
Ҳаётида учрайдиган синовларни бандаларга, воқеъликларга боғлайди.
Нима учун бандалару воқеъликларга боғлайди.
Чунки унда тавҳид тушунчаси йўқ. Тавҳид моҳиятини англамаган аёл билан яшаш нафақат азоб, балки ҳавфли ҳамдир.
Хавфлилиги шундаки, тавҳидни тушунмаган хотин фарзандларини ҳам ҳудди ўзидек тарбиялайди.
Тавҳидни англамасликдан ҳамма воқеъликларни бандаларга боғлайвериш аламни кучайтириб, ҳаётни заҳарга айлантиради. Фарзандларини ҳам ҳудди шу ўзининг ҳаёт тарзига мувофиқ ҳолда яшашга ўргатади.
Синовларни Аллоҳдан кўриб, сабр қилиш ўрнига бандаларга боғлаш Аллоҳнинг ўзи учун белгилаган ризқига, қадарига иймон келтирмасликка олиб боради. Қадарга иймон келтирмаслик эса ширкнинг бошланғич кўринишидир.
Яъни тавҳид моҳиятини англамасликдаги давомийликнинг оқибати ширк.
Ширк куфр амал. Куфрнинг охири жаҳаннам.
Тавҳидни англаш учун шаъриат илмини ўрганишга барчамизнинг сув-ҳаводек заруратимиз бор.
Наслингиз давомчиларининг икки дунёси обод бўлиши учун рафиқангизга шаъриат илмини ўргатинг, ёки ўрганишига имкон яратинг !!!
Ayollar uchun nabor Qul krem va Feramon atirlar tuplami
Qol kremi toplami Gamxorlik va yumshoqlik Ushbu ajoyib toplam bilan qollaringizga gamxorlik qiling Toplamda har biri oziga xos xususiyatlarga ega 5 xil krem mavjud namlaydi qollarni yumshoq va silliq qiladi Quruqlikni yoq qiladi terini oziqlantiradi va tiklaydi Tabiiy ingredientlar teringizni parvarish qilish Soglom va chiroyli qollar har bir krem teriga gamxorlik qiladi Hozir xarid qilish Qollaringizga gamxorlik qilishni boshlang va ularni yanada chiroyli qiling
Toplamda 5 ta hid mavjud Sevgi Shirin Jozibasi Inoyat Ishonch Noble
Bu qattiq loson parfyumlari yangi boy va chuqur hidlarni afzal korganlar uchun shuningdek uzoq davom etadi...
💰 Mahsulot narxi: 89000 so'm
✅ To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz
🚚 O\'zbekiston boylab yetqazib berish xizmati mavjud
https://100k.uz/oqim/639086
https://100k.uz/oqim/639086
---Мана қабристонни тупроғидан олиб келдим.
--- яхши қилибсиз буни тасир қилиши тезроқ бўладида.
Ҳар ҳил дуоларни ўқиб
---буни келинингиз билан ўглингизни уйидаги гиламини тўрта бурчагига сепиб чиқасиз. Бу ишни ҳар 3кунда бир такрорлаб турасиз натижаси зўр бўлади. Фақат ишонч билан қилинг.
Назира фолбин берга тупроқни ҳам у айтгандек келини ва ўғлининг ҳонасига сепиб чиқди. Бир ойдан кейин Саидада ўзгаришлар бўла бошлади.
--Ана энди ўғлимга сузилсанг ҳам сени демайдиган бўлади.
Аввалги келинини ҳам шу йўл билан йўқотган. Буниси нима бўпти? Ундан ўғлини тортиб олишолмайди.
Ошхонада чой ичиб ўтираркан ортида ниманидир овози чиқди. Юраги нотинч ура бошлади. Ортига қаради ҳеч ким йўқ. Яна шу овоз. Қўрқа писа ортга қарадию тошдек қотди.
Унинг ортида....
😭17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
#акси_дунё
23-қисм
“Бекорларни айтибсан! Уйдирма гап ҳаммаси. Туҳматчи!”
Адолат эшитган гаплари билан “йиқилдим лекин ўлганим йўқ, ҳали “ дегандек ўзини тутишга ҳаракат қиларди.
Айни ифшолар авж олганда, ойим мени уйга жўнатишга тушди.
“Уйга бор! Гап эшитма! Тез уйга марш”
“Ойи, қандай кетаман тўхтаб туринг энди.”
“Гапни кам қил! Меҳрини ол, уйга кет. Катталар ўзи келишиб олади“ Ойим мен билан Меҳрини узоқлаштирганига қараганда, сирлар сандиғи очилиш арафасида ва ҳамла навбати Адолатда.
Ким билади янгам ҳақида нималар дейди. Ва кўриниб турибдики, ойим кўп нарсадан хабардор. Балки биринчи марта шу уйдан ўз хоҳишим билан кетгим келмагандир. Ойимнинг “тез бўл” ишоратлари билан мажбур Меҳрига яқинлашдим.
Бир томондан янгам кўрса, қизининг ёнига яқинлашганимни. Устимга отилиб мени дўппослаб кетади, деб қўрқдим. Нима бўлса ҳам чўнтагимдаги билак узукни кўриб қолишмасин. Аммо янгам қизидан кўра Адолатнинг ўтмишдаги кирдикорларини бонг уриб гапириш авжида эди. Меҳри йиғлаб ўзини хароб қилганидан менга қаршилик ҳам билдирмай бирга у уйдан чиқиб кетдик. Яхшиям, атрофда бегона қўшнилар йўқ. Бўлмаса, Адолатнинг ифшо бўлинган башарасини ҳамма билган бўларди. Низомнинг яна бир укасими, синглисими бор эканда, ҳм. Мана буниси оламшумул янгилик.
“Нафиса ўлигим чиқсин бу кеча, мен ҳеч нарса қилганим йўқ” Меҳри ўзини менга исботлаш билан овора эди.
“Ишонаман. Ҳозир ўйлама буларни уйга бориб озгина ўзингга кел. Ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади”
“Низомга қўнғироқ қилишим керак. Қаерда бўлса ҳам келсин, айтсин ҳақиқатларни “
“Қўнғироқ қиласан, уйга кириб олайлик аввал” ,-дедим мажбур. Бу қиз ростдан ҳам бу Низомга ишониб қолибди.
Уйга бир амаллаб кириб, Меҳрини диванга ўтирғиздим ва унга аввал сув кейин, бош оғриғи дорисидан бердим. Меҳри эса тинмай телефони қўлида, Низомга қўнғироқ қиларди. Аммо Низомдан жавоб йўқ. Уни тинчлантиришга уринар эканман, эшик тақиллади. Ойим деб ўйлаб, бориб қарасам келган Нодир экан.
“Тинчландими?”-деди мендан сўраб Жавоб бериш ўрнига бошимни силкитиб қўйдим.
“Пасткаш, келиб- келиб уйингда хизматингни қилган одамнинг қизига шундай қиласанми? “ -деганида Нодирнинг Низомга нисбатан ғазаби ошганини сездим.
Ҳовлига кириб Меҳри ўтирган ерга бордик.
“Келдими, Низом?”-деб сўради йиғлоқи овоз билан Меҳри.
“У уч -тўрт кун келмаса керак, сенга айтмадими?” Нодирнинг овозидан киноя кўпроқ сезиларди саволдан кўра.
“Йўқ“,-деди соддаликда чегара билмаган пенелопамиз Нодир қўлини белига қўйиб, орқа- олдинга юриб тинчланишга уринар экан, Меҳри ўрнидан туриб Нодирнинг қўлига ёпишди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
21-қисм
Ҳарбийлар, жуда яхши танийдиган ва керакли пайтда ишлатадиган гранатанинг кучини ва унинг зарар бериш миқдорини яхши тахмин қила олишади. Душманнинг ҳамласини шунчаки бефарқлик билан ўз асаб ва қалб жароҳатинг эвазига қўйиб юбориш ожизлик деб ҳисоблайман.
Мен учун ноҳақликка чидаш, кечириб юборишдан кўра оғирроқ туюларди. Кечириб юбориш осон деб ҳисоблайман. Биров сизни бир туртади кечирасиз, икки тепади сабр қиласиз. Устингиздан мағзава сепганида эса, индамай кетсангиз ўша мағзавага лойиқ бир киши эканингизнинг исботи бўлади бу.
Режа тузиб обдон ўйлашга вақтим йўқ эди. Фақат Нодирга олдиндан смс ёзиб акамдан эсдалик қолган билак узугимни йўқотганимни айтиб қўйган эдим. Ниятим ҳеч бўлмаса, Маҳфуза янгам, ойим олдида қизининг қилиғи фош бўлиб, сал бўлса-да тилини тийиши ва тинмай мени енгил табиат қизга чиқаргани учун бировлар олдида ўз қизининг қилмишларини кўриб қўйсин эди.
Менинг тахминимча Меҳри ва Низом яна бир- бирига яқин ҳолда камерага тушган бўлиши керак эди. Аммо машина ортидан иккаласининг тушгани, ҳатто мен учун ҳам шок ҳолат бўлди. Янада Адолатнинг бизнинг ички низоларимизга гувоҳ бўлишини истамаган бўлардим. Чунки биз унинг уйида хизмат қиладиганлар эдик. Амаким ва янгамнинг нони билан ўйнашиш ниятим йўқ эди.
Афсус режанинг иккинчи қисми мен кутгандек бўлмади. Нодир планшетини ёпиб тезда узоқлашди. Чунки Адолат портлашга тайёр бомбадек турганди. Бу ёғи энди “женски разборка” аслида. Мен ва ойим ҳам аста қочишимиз керак эди бу ердан.
“Бу нима шармандагарчилик!!! Ўғлим келганига неча кун бўлди!!”- дея бақириб сўради Адолат
“Шарманда бўлдик отаси билиб қолса қизини чопиб ташлайди. Низомни эса товонидан осади“,-дея жабрдийда ролларини ўйнашни бошлаган эди, айёр янгам.
“Нима?!!Товонидан осади? У ким бўлибди-ки, ўғлимга қўл теккизишга журъат қиладиган. Ғунажин кўзини сузмаса, буққа ипини узадими ҳеч. Гарчи ғунажин кўз сузиш билан чекланмабди. Нақ буқани устига ўзини отибди, товба- товба“
Адолат Меҳрига жирканиб қаради.
“Нималар деяпсиз, янга? Қизимни ўғлингиз ишонтириб уйланаман демаса, ҳеч яқинига борар эдими? Шунча йилдан бери танийсиз қизимни”
“Ҳамма гап шунда-да, таниёлмабман. Сен мени, ўғлингизга эҳтиёт бўлинг атрофда пулига учиб ёпишиб олиши мумкин бўлган кўп деганингда, ўзиникини назарда тутган экансан-да? “
“Инсоф билан гапиринг янга. Қизим бадном бўлди. Энди буни ким олади? Эркаклар билмасдан ўзимиз ёшлар қилган хатони тузатишимиз керак. Айбни фақат менинг қизимга юкламанг. Чақиринг ўғлингизни, қилган хатосини тузатсин энди”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР
🌿– Поклик иймондандир;
☘️– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
🍃– Доим тоза, покиза овқатлар енг;
🌱– Ҳаромда шифо йўқ;
🌿– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
🌱– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
🍃– Қон олдириш – шифо;
☘️– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
🌱– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
🌿– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
🍃– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
🌱– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
🍃– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
☘️– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
🌿– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
🌱– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
🍃– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
🌿– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
☘️– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
🍃– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
🌿– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
🍀– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
🌱– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
☘️– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
🍃– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
🌿– Ёлғиз овқатланманг;
🌱– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✍Ҳижобга кирган аёл ҳикояси.
Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.
Азиза опа.
📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...
- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!
Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар
- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!
“Фарзанднома” китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Sog‘lig‘iga befarq bo‘lmagan go‘zallarim!
Men sizga juda foydali, ishonchli va kerakli boʻlgan tibbiyot kanalini topdim!
OLIY TOIFALI SHIFOKOR sizga:
❤️ Sog‘lom turmush tarzi
❤️ To‘g‘ri ovqatlanish
❤️ Foydali, bepul tavsiyalar
berib boradi!
ENG ZO‘R NATIJALI MARAFONLAR ham aynan shu yerda o‘tkazilar ekan!
Hoziroq kirib ulanib oling — afsuslanmaysiz😍
TELEGRAMDAGI NO1 KETO MARAFONGA HAM START BERILMOQDA SIZ HAM ULGURIB QOLING BUNAQASI HALI BOʻLMAGAN❤️
Kanalga ulanish uchun👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+fJ1_37hZ72M4NmYy /channel/+fJ1_37hZ72M4NmYy
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
19-қисм
Ўзимни тута олмай гап қайтармоқчи бўлганимда, Маҳфуза анаконда гапга кирди.
“Сўраманг, йигит топишда эслари жойида. Ишга келганда эса, анойини ёқиб олишади”- бу икки аёл мен ҳақимда биринчи марта ғийбат қилмаганига 100 фоиз амин бўлдим. Фақат аввалги ғийбатларини мен эшитмаган бўлсам-да, энди юзимга қараб учинчи шахс мавҳумликда гапиришяпти. Адолат унга жавоб берилмаслигимга шунчалик амин-ки, янгам эса иғвонинг боши. Нияти мени, ойимни Адолатнинг кўзида пастга уриш.
“Мана қизим“,-деб ойим калитни менга узатди ва гапида давом этди.
“Яна ухлаб қолма, мен қандай уйга кираман кейин “
“Ухлаб қолиши аниқ ким билади қаерларда санғиб келди, бу ойпопугинггиз. Меҳрига ўхшаб бир ишга қўл урмаса.. “ заҳар яна ойим ва менинг қалбимга оқди.
Важоҳат билан унга қараб, келганимни кўрган ойим мени олдимни тўсиб тинчланишимни истади. Қачонгача бу фисқу-фужур тўла аёнинг гапига индамай кетамиз? Оғзини йиртиб, сочини битталаб юлмасам, ўзимни босиб ололмайман.
Ойим мендаги жаҳлни кўриб, қўлимдан қаттиқ ушлаб мени огоҳлантиргандек бўлди. Тез- тез олган нафасим жаҳлимни енгишга етмади. Менинг йигитим бўлса, мен буни бировдан сақлаганим йўқ. Унинг қизига ўхшаб, пана- пасхамда ўйнашиб яна сипони ёқиб олганим ҳам йўқ. Ойим мени эшикдан кузатиб қўйиб тинчланишимни айтди. Уйга борганда гаплашиб олишимизни айтди. Йўлга мени кузатиб, ўзи кириб кетди. Аммо ичимда ёнган олов мени тўхтатмади. Мен буни бундай қўймаслигим керак эди. Бўлмаса, ўзимни асло кечира олмас эдим.
🌒🌓
“Топилмадими ҳали?” Адолатнинг асабийлашган овози қулоғимга чалинса-да, гаражни остин -устун қилишда давом этдим. Қўлимдаги ингичка билак узукни йўқотиб қўйгандим ва охирги марта гаражга кирмасдан аввал билагимда эканлигини аниқ эслайман. Бу билак узук менга жуда қадрли эди. Чунки уни акам менга совға қилганди. Йиғлайвериб кўзларим шишди. Гараждаги машиналар остигача қарадик.
“Кимдир аниқ олган?“-дея ғашлана бошладим.
“Қизим, аниқ бор эдими қўлингда, бу ерга келишингда кўрганмидинг? “ -деди ойим мен учун, у билак узукнинг қийматини билиб.
“Ойи, у акамдан эсдалик эди менга “,- дея баттар йиғлай бошладим.
“Кимдир топиб олган уни, бўлмаса ҳамма ерни қараб чиқдим “
“Камералардан қараймиз унда” ,-деди Нодир менинг ҳолатимни кўриб. Унга қараб бошимни силкитдим. Тезда, қўлида ноутбукини олиб чиқди.
“Ҳозирда” ,-деб видео кузатув бўлимига кириб экрани ҳамма кўрадиган қилиб қўлида тутар эди. Адолат ҳам истамаса-да, мендан тезроқ қутулиш учун қўлини белига қўйиб Нодирнинг ёнида турарди. Бир томонда ойим, бир томонда анаконда янгам ва Меҳри, унинг ёнида ҳамма экранга қараб турарди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
17-қисм
“Сизлар менга ишонмаяпсизлар, аммо бу бор гап. Мен фолбинга борганим йўқ-ку? Фақат назар, кўз ва ҳасад шуларни олдини олиш ва уларга қарши чиқиш йўлларини қидиряпман. Мана мисол бугун борган Ҳожибувим, нафаси ўткир экан. Ўқиб менга дам солди. Болам юлдузингиз заиф бўлибди, кўпроқ оятул курси ўқиб юринг деди. Шунақа енгил бўлдим”
“Хўп, бу майли аммо доим Инстаграм Телеграмингда астрологик харита жойлайсан. Кейин бир нима ёзувлар ёзасан, уни нима энди?” -Зарина чидамай сўради. Чунки деярли ҳар куни Лайло бир нарса жойлади деган хабар олсак, аниқ биламиз-ки, бу яна унинг қизиқишлари билан боғлиқ бир нима бўлиб чиқарди. Яна мистик куйлар қўйиб инсонни баттар ваҳимага солади.
“Мен унга қанча пул бериб ўқидим. Мана қара”,-деди-да сумкасидан планшетини чиқариб экранида яна харитасини бизга кўрсатди
“Ҳозир биттангизни астрологик таҳлил қилиб бераман. Нафиса, кел сендан бошлай“ Унинг гапига ҳеч қайсимиз ишонмасак-да, ҳа майли деб индамай турдик.
“Хўш, сенинг туғилган йилинг ва санангни ёздим, соатингни биласанми?”
“Тонг саҳар аммо аниқ вақтини билмайман “
“Етарли мен учун. Тингла, бу Сатурн куч тимсоли яъни куч сенда. Бу эса венера, она дегани. Аммо бу Сатурндан тескари турибди. Яъни бу ойинг эмас, аксинча қайнонанг бўлиши мумкин. Ва плутон катта энергия, катта ишқ... эҳтирос ва никоҳ....” Лайло харитага қараб ўйланиб қолди.
“Нима бўлди?”-деб кулиб сўрадим.
“Венера, Плутон билан Сатурн ўртасини тўсиб қўядигандек жойлашибди. Худди боғланган ип узилиб кетадигандек “
“Сардор ўлса, ҳам Нафисадан воз кечмайди “,-деди Хумора
“Сардорни ойисини танийсанми ўзи?” -деб сўради Зарина. Дилноза эса бизга қараб энсаси қотиб турган эди. Лайло харитасига қараб яна нима кўрди билмайман-у, лекин нохуш жумлалар инсонни қанчалик ўз таъсир доирасига олишини ҳис қилдим.
“Онасини ўйлама, қара қанақа ишқ таърифи айтди. Эҳтирос оҳо Сардор писмиқни мажбур ҳурмат қиламиз энди”,-дея гапни давом этди Зарина.
Бирга ўтказилган вақт мароқли бўлган бўлса-да, биргина Лайло узоқ муддат ўзини бошқача тутиб турди. Ниҳоят улар билан хайрлашиб уйга қайтдим. Кеч тушиб қолай деганди. Ва мен ақлли, кундузи ўзим билан калит олишни унутган эдим. Мажбур, у уйга бориб ойимдан калитни олишим керак бўлди. Эшикларимиз ҳимояланган, инглиз қулфларидан бўлгани сабаб, калитсиз ташқаридан очилмайдиган эди ва мен калитимни уйда унутган эдим.
Инсон исталмаган уйига боришга оёғи тортмас экан. Сохта муносабатлар, ҳамма бир -бирини кўзини уяй деб, турган муҳит худди токсик моддаларга тўла ҳаводан нафас олгандек эди мен учун.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🍃 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
ENG SIFATLI VA ARZON
NARXDA VAZN TASHLAYSIZ
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
📞📞📞📞📞📞📞📞📞📞
DAVLAT STANDARTIDAN OʻTGAN DIPLOM VA SERTIFIKAT
DIEOLOG NAZORATI
1️⃣OY 50 MING
2️⃣ OY 100 MING
3️⃣ OY 150 MING
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHNI KORISH
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
😀Hamma narsa yeb ozish
😀Sunnatga muvofiq ozish
😀Uy sharoitida qiyinchiliklarsiz
😀1oyda 4-16kg ozish
😀Osilishlarsiz natija
😀Yuzlar tiniqlanib
😀Ichaklar tozalanib
😀Qabziyat yo’qolib
😀Detox menyular ham bor
😀Kunlik darslar
😀Muhim bilimlar
😀Figura korreksiya
😀Muhimi vazn qotirish bor
😀Qayta semirmaslik imkoniyati
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING 👆👆👆👆👆
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
😀Hamma narsa yeb ozish
😀Sunnatga muvofiq ozish
😀Uy sharoitida qiyinchiliklarsiz
😀1oyda 4-16kg ozish
😀Osilishlarsiz natija
😀Yuzlar tiniqlanib
😀Ichaklar tozalanib
😀Qabziyat yo’qolib
😀Detox menyular ham bor
😀Kunlik darslar
😀Muhim bilimlar
😀Figura korreksiya
😀Muhimi vazn qotirish bor
😀Qayta semirmaslik imkoniyati
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING 👆👆👆👆👆
Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг дадам каби бўлишини хоҳлардим...
Мактаб даврида кўпчилик қизлар севги-муҳаббат дардига мубтало бўлишади. Ачинарлиси, бу “дард” йигит-қизларни илм олишдан чалғитиб қўяди. Ундан ҳам ёмони кўп ҳолатларда бу “муҳаббат қиссалари”нинг охири хайрли бўлмайди.
Биз ҳам мактабда юқори синфларда, ундан кейин коллежда ўқиган пайтимиз, синфимиздаги қизларни сўраб келадиган йигитлар кўп бўларди. Лекин дугоналарим ичида ҳамма мени сўраб келадиган инсонга ҳавас қилишарди. Чунки уларни охири барибир ташлаб кетадиган, ёлғончи йигитлар сўраб келишса, мени сўраб келадиганим отам эдилар. Бирорта дугонамнинг дадаси мактабга менинг дадамчалик кўп келмасди. Дадам танаффус пайтлари келиб, мени мактабимиз ташқарисига олиб чиқар, жазирама кунларда менга муздек шарбатлар олиб берардилар. Кейин қўнғироқ чалиниши билан харажатларимга етарли пул бериб, мактабга киргазиб юборардилар. Синфга қўлимда пул ва ширинликлар билан кириб борарканман, кўпчилик дугоналарим менга ҳавас кўзлари билан қарашарди.
Дугоналарим гоҳида ўзлари учрашадиган йигитларининг сифатларини, минадиган машиналарини айтиб мақтаниб қолишарди. Шундай пайтларда мен дадам ҳақларида гапириб мақтанардим. Улар йигитлари ҳақида уйдагилари билиб қолишидан доим қўрқувда, улар ҳақида гапиришдан доим хавотирда юришарди. Мен эса, дадам ҳақида гапиришдан доим хотиржам эдим. Қолаверса улар йигитлари ташлаб кетишидан қўрқишарди. Мен эса, доим ёнимда бўладиган садоқатли ва вафодор дадам борлигидан фахрланардим. Мен улардан кўра ўзимни анча бахтиёр ҳис қилар эдим.
Отам раҳматликнинг елиб-югуришлари, менга бўлган эътиборлари, ғамхўрликлари сабаб ўсмирлик пайтимдан, то турмушга чиқиб кетгунимча бирор йигитга қарамадим. Бирор йигит билан гаплашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Йиллар ўтиб билдимки, отам ҳамма ҳаракатларини менинг иффатимни, ор-номусимни сақлаш учун, мени чиройли ҳолатда турмушга бериш учун қилган эканлар. Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг падарим каби бўлишини хоҳлардим...
📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.