Huquqiy axborot
16 April 2025 11:05
❗️Тажрибали юристлардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олинг
Ўзингизни қийнаётган ва қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий соҳадаги саволларга
малакали юристлардан бепул маслаҳат олинг.
Савол бериш учун
https://advice.uz/uz/offices сайтидаги
"Ҳуқуқий ёрдам керакми?" панелидан
(тугмасидан) фойдаланинг.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 April 2025 07:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади
✅
Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг
QR-кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали
шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган
экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
⛔️Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда
шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига
ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг
зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш
тақиқланади.
✔️
2025 йил 1 июлдан:🔸барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида
технологик аудитдан ўтказилади;
🔸босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда
Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;
🔸тажриба-синов тариқасида
2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга
видеокамералар ўрнатилади;
🔸қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда
мобил видеокамералар (
бодикамера) ва
махсус планшетлардан фойдаланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 April 2025 06:23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади
“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.🔰Қонун
қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
📝Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги
бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:
▪️табиий ва техноген
офатлар;▪️ёнғин;
▪️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан
зарарланиши;▪️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг
юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▪️ёввойи ҳайвонлар томонидан
экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▪️
учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.
✔️
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.
❇️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун
бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.
📃Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.
📌
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 April 2025 11:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Одам ўлишига сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Манба:
ЎРҚ-1050-сон, 25.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 April 2025 07:15
#Биласизми
❗️Мол-мулк ва ер солиғи ўз вақтида тўланиши лозим
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 April 2025 11:37
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланди
Манба:
ЎРҚ-1051-сон, 27.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 April 2025 07:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Манба:
ПФ-61-сон, 26.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 April 2025 10:59
#Биласизми
🔖Қонунчиликка кўра, меҳмонхоналарнинг мулкдорлари умумий хоналар фондининг камида 1 та хонасини ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлаши лозим.
☑️Шунингдек, мулкдорлар эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилишини таъминлаши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 April 2025 14:27
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади
Манба:
ПФ-52-сон, 19.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 April 2025 09:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади
Манба:
ПФ-50-сон, 19.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 April 2025 06:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди
Қонун (ЎРҚ-1055-сон, 10.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди⚠️Қонунга кўра,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини
тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган
яшил майдонлардан юргизганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
✅Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи
ноқонуний тўсиқлар ва
бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.
🔰Киритилган қўшимчага кўра,
йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши:
➖ БҲМнинг
1 баравари миқдорида жарима солишга;
🔸худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин
1 йил давомида такрор содир этиш:
➖ БҲМнинг
3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 13:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги роли янада мустаҳкамланади
Қонун (ЎРҚ-1054-сон, 10.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.🔰Унга кўра,
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги ҳамда
"Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунларга қонун лойиҳасини парламентга киритишда қонун лойиҳасининг ва халқаро шартнома лойиҳасининг (
матнининг) ўтказилган
ҳуқуқий экспертизаси натижаларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
✔️Шунингдек қонун лойиҳасининг
коррупцияга қарши экспертизаси ва у бўйича ўтказилган
жамоатчилик муҳокамаси натижаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб белгиланмоқда.
📝Бундан ташқари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига ўзи киритган қонун лойиҳаси
иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига таклиф киритиш орқали уни
чақириб олиш ҳуқуқини беришнинг ҳуқуқий асоси белгиланмоқда.
📌Киритилаётган қўшимчаларга кўра, қонун кучга кирган кундан эътиборан
5 йил ўтгач, масъул давлат органларининг ва Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг ташаббусига кўра қонуннинг самарадорлигини, унда белгиланган мақсадга ва кутилаётган натижаларга эришилганлигини аниқлаш учун
қонуннинг тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилиши мумкин.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 12:30
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Талабгорлар архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказилади
Ҳукумат қарори (208-сон, 08.04.2025 й.) билан “Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. ⚠️Регламент ташкилотлар
ҳужжатларини тартибга келтиришга масъул шахснинг
компетентлиги юзасидан уни
аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
✔️Давлат хизмати ваколатли орган томонидан
Давлат хизматлари марказлари ёки
ЯИДХП (
my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
❇️Аттестация ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга қўйиладиган малака талабларига талабгорнинг мувофиқлигини аниқлаш ва касбий малака даражасини холисона баҳолаш мақсадида ўтказилади.
☑️Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМ нинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
📃Ўтказилган аттестация натижаси бўйича ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича тегишли компетентга эга деб топилган талабгорга
QR-код қўйилган гувоҳнома юборилади.
📌Гувоҳноманинг амал қилиш муддати –
3 йил.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 09:30
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти самарали ташкил этилади
“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (212-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди.🔖Қарорга мувофиқ
2025 йил 1 майдан:🔹республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти
Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади;
🔹республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари
раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан
аттестациядан ўтказилади.✅Қарор билан
“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди.
✔️Ушбу Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг
вазифалари ва функциялари, фаолиятини ташкил этиш тартибини ҳамда
уларга қўйиладиган талабларни белгилайди.
📝
Бўлинма раҳбари лавозимига, қоида тариқасида,
олий маълумотга эга бўлган, камида
2 йил меҳнат стажига эга, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ўзлаштирган, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва
шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган шахслар тайинланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 07:10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰Қарорга мувофиқ, умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилади.
❇️2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи, бироқ ҳар бир қадоқ учун 3 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаб берилади. Бунда:
▪️қишлоқ хўжалиги кооперативларининг мева-сабзавот маҳсулотларини йиғувчи ва тайёрловчи аъзолари маҳсулотларни сифатли тайёрлаш ва экспортга чиқариш бўйича “Edukarantin.uz” ахборот тизими орқали ўқиб, сертификатга эга бўлиши лозим;
▪️сертификатга эга бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва улар аъзоларининг “Agroko‘makchi” мобиль иловасида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича рейтинг тизими юритилади.
🟢Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини самарали ташкил этиш, сифатли транспорт-логистика (автомобиль, темир йўл ва авиа ташув) хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “E-logistika” платформасида экспортёр ва ташувчи корхоналарнинг тўғридан-тўғри ишлаш имконияти таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 April 2025 07:15
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади
🔰
Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан:🔹якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан
қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;
🔹хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан
“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;
🔹қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун
рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;
🔹хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг
ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни
фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.✅Қуйидагилар
хусусий қурилиш назорати объектлари ҳисобланади:
▪️2 қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан
12 метрдан ва (ёки) умумий майдони
500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
▪️қурилиш ҳажми
300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар ҳамда енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 April 2025 06:49
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади
“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-66-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра, қуйидагилар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
давлат назоратини такомиллаштиришнинг
асосий мақсадлари этиб белгиланди:
🔹
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини (Инспекция)
мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш;
🔹қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини
тўлиқ рақамлаштириш;🔹
хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмларини шакллантириш.
✔️
2025 йил 1 майдан:🔸тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида
қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари
шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва
“Ягона давлат назорати” ахборот тизимида
рўйхатдан ўтказилмайди;🔸Инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-
хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 April 2025 13:11
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари
🔖Қонунчиликка кўра, тарозилар ва бошқа ўлчаш воситалари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак.
⚖️Шунингдек, 3 ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши лозим. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари 2 жойда ўрнатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
15 April 2025 08:00
#Халқаро_юридик_форум
❗️Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар
2025 йил 29-30 май“Tashkent Law Spring” IV Халқаро юридик форуми
Бундай имконият
ҳар 2 йилда 1 маротаба бўлиши мумкин.
Қўлдан чиқарманг. ҚОНУН КEЛАЖАГИНИНГ ҚИСМИ БЎЛИНГ!www.tashkentlawspring.uz расмий веб-сайтида ҳозироқ рўйхатдан ўтинг.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 April 2025 13:50
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари
🪙Қонунчилика кўра, меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла нафақа тўланиши лозим.
✔️Нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
⛔️Бироқ, нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақи 6 бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 April 2025 09:21
#Амал_қилинг
⚠️Қонунчиликка кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса:
🔸БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (18 млн 750 минг сўмдан 28 млн 125 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔸300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган.
📝Агар ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.
✔️Аммо, етказилган моддий зарар 3 карра миқдорида қопланса, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 April 2025 14:29
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Орол маданият саммити ўтказилади
Манба:
ПҚ-130-сон, 28.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 April 2025 09:29
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади
Манба:
ПФ-56-сон, 24.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 April 2025 11:31
#Биласизми
🪙Қонунчиликка кўра, халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
✔️Бунда мазкур сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қопланади.
❇️Бундан ташқари, инглиз тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 April 2025 07:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Пробацияни амалга оширишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиши мумкин
Фармон (ПФ-65-сон, 10.04.2025 й.
) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди🔰Унга кўра,
Ички ишлар вазирига қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш
ҳуқуқлари берилди:
🔹
пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқароларни рағбатлантириш;
🔹
жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг
муносиб ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимларини
лавозим маошининг 1 бараваригача бўлган миқдорда
бир марталик мукофот билан рағбатлантириш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 15:16
#Биласизми
🔰 Қонунчиликда ёшга доир пенсия ва ёшга доир нафақа тушунчалари мавжуд бўлиб, улар бир-биридан турлича фарқланади ва қўлланилади.
1️⃣ Шунга кўра:
🔹Ёшга доир пенсия, давлат пенсия турларидан бири ҳисобланиб, уни олиш ҳуқуқига эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
🔹 Ёшга доир нафақа, қонунчиликда белгиланган тартибда тайинланадиган нафақалардан бири ҳисобланиб, у болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёш, аёлларга — 60 ёш ва эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.
📜 Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 13:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди
Ҳукумат қарори (210-сон, 08.04.2025 й.) билан “2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси” тасдиқланди. 🔖Давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ва интизомини кучайтириш орқали
бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш, бюджет очиқлигини таъминлаш,
солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш ва
Давлат бюджети ликвидлилигини ошириш
Стратегиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
❇️Қуйидагилар Стратегиянинг
устувор йўналишлари ҳисобланади, жумладан:
🔹бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;
🔹ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш;
🔹давлат харажатлари ва инвестициларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш.
✅Стратегияни амалга ошириш даври
2025 йилдан 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда қайд этилган устувор йўналишлар доирасида
16 та мақсад белгилаб олинган.
✔️Шунингдек, мазкур мақсадларга босқичма-босқич эришишни таъминловчи
вазифалар ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 09:59
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
“Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (214-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди🔰Қарорга кўра, ҳарбий хизматчиларга
турар-жойни ижарага олганлик (
ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори
20 фоизга оширилди. Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича
ўзгартириш киритилди:
▪️
Тошкент шаҳрида — БҲМнинг
4,8 бараваригача;▪️
Нукус шаҳрида ва
вилоятлар марказларида — БҲМнинг
3,6 бараваригача;▪️республиканинг
бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг
2 бараваригача.✅Шунингдек,
2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида
10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати
35 фоизи миқдорида белгиланди.
📌
Олдин мазкур миқдор барча учун 25 фоизни ташкил этган. ✔️Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар
узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан
тўлиқ қоплаб берилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 08:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ўзбекистон яна бир халқаро битимга қўшилди
"Ўзбекистон Республикасининг Ёвроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш ҳақидаги Битимга қўшилиши тўғрисида" ги Қонун (ЎРҚ-1052-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди.✅Қонун билан Ўзбекистон мазкур халқаро битимга қўшилди.
📌
Маълумот учун: мазкур битим
2006 йил 12 январда Остона шаҳрида қабул қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 April 2025 06:42
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-136-сон, 08.04.2025 й.) қабул қилинди.🔰Қарорга кўра,
2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
экспортини ошириш ҳамда
қўшилган қиймат занжирини яратишнинг
асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔸
2025 йилда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини жами
3,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
🔸
2025 йил якунигача 8 та давлатга янги
30 турдаги маҳсулотлар экспорти учун фитосанитария рухсатномаларини олиш;
🔸истиқболли бозорларга
2025 йилда 442 миллион АҚШ доллари,
2026 йилда 575 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таъминлаш;
🔸
2025 йилда ҳудудларда жами
2,1 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари учун қадоқлар ишлаб чиқариш бўйича
40,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
☑️
2028 йил 1 январгача мева-сабзавот маҳсулотларини
замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлар учун
фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган
ижтимоий солиқ ставкалари
1 фоиз этиб белгиланади:
▪️ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
▪️замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг
камида 50 фоизини ташкил этганда;
✅2027 йил 1 апрелгача дуккакли маҳсулотларни экиш, йиғиб олиш ва саралаш ускуналари импорти учун
божхона божининг 1 фоизлик ставкаси қўлланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…