Huquqiy axborot
19 December 2024 11:09
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 December 2024 09:24
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади
“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(851-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди.
⚡️Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
🔹Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан
тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;
🔹Темир йўл транспорти соҳасида
бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;
🔹Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга
бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.
✅ Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар,
йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 December 2024 06:46
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(рўйхат рақами 3584, 17.12.2024 й.)Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 December 2024 05:49
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-448-сон, 18.12.2024 й.)
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси Ҳукуматлари ўртасида
товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
🗓 Битим
2024 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган.
🏢
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда
Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
✔️
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларининг амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 December 2024 14:20
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди
“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар
пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.
🗓 2025/2026 ўқув йилидан:🔹спорт мактабларини спорт турларига
ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича
тренер-селекционер лавозими жорий этилади;
🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга
5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда
“Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.
✅
2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:
➖спорт турлари бўйича
маҳорат мактаблари ташкил қилинади;
➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга
асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;
➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами
150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда
7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган
11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;
➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун
ота-оналар тўлови ундирилмайди.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 December 2024 10:14
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️"Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхати" Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3585, 17.12.2024 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 December 2024 06:08
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида институтлар ташкил этилади
Манба:
ПҚ-420-сон, 04.12.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 December 2024 12:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Янгидан ташкил қилинган тадбиркорлар ривожланишини баҳолаш кўрсаткичлари мақбуллаштирилади
Манба:
ПФ-214-сон, 10.12.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 December 2024 07:06
Тез кунда...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 December 2024 14:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини бошқариш тизими янада соддалаштирилади
Манба:
ЎРҚ-1010-сон, 05.12.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 December 2024 11:51
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади
“Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
🔹Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида
“Омонхона” туристик маркази;🔹Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида
“Сангардак” туристик маркази;🔹Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги
“Оқтепа” сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида
“Обиҳаёт” туристик маркази;🔹“Омонхона”, “Сангардак” ва “Обиҳаёт” туристик марказларини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида
Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекцияси.🖥 Туристик марказлар ҳудудларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида
электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади.
✅ Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда
2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари
10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 December 2024 10:03
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда қуйидаги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҚҚС суммаси қайтариб берилади:
▪️Қўй гўшти;
▪️Парранда гўшти;
▪️Мол гўшти;
▪️Тухум;
▪️Ўсимлик ёғи;
▪️Ун;
▪️Шакар;
▪️Дори воситалари ва тиббий хизматлар.
📝 Ушбу харидни солиқ мобил иловасида, харид чекининг фискал белгисини рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.
📌 Бунда ҚҚС суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн 750 минг сўмгача) бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 December 2024 06:14
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Қарши давлат техника
университети ташкил этилади ➖ Манба:
(ПҚ-428-сон, 10.12.2024 йил);🔹Янгидан ташкил қилинган тадбиркорлар ривожланишини
баҳолаш кўрсаткичлари мақбуллаштирилади ➖ Манба:
(ПФ-214-сон, 10.12.2024 й.);🔹Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг
фаолияти самарадорлиги оширилади ➖ Манба:
(ПҚ-434-сон, 13.12.2024 й.);🔹Айрим
қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан
озод қилинади ➖ Манба:
(ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.);🔹Агротехник хизматларни кўрсатувчилар
ер солиғи ва мол-мулк солиғини камайтирилган ҳолда
тўлайди ➖ Манба:
(ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.).Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 December 2024 11:13
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан олиб чиқиш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✔️ Шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМининг 25 бараваридан 50 бараваригача (9 млн 375 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 December 2024 06:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Агротехник хизматларни кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди
🔰
Қарорга кўра,
қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг буюртмаси
(талаби) бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан
ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка
(тракторчи-машинист) ўқитиш ва қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.
🗓
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш,
агротехник хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, экин майдонларини лазерли ер текислагич ёрдамида текислаш, ғўзани чилпиш
(чеканка) ва дефолиациялаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга
(бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган
солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.☑️ Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари
2028 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 December 2024 10:15
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (836-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 December 2024 08:27
#Адлия_тақдимоти
1 кун қолди.
⚡️Адлия вазирлигининг навбатдаги лойиҳаси тез кунда тақдимот қилинади. Бизни кузатиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 December 2024 06:00
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади
“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(849-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади.
🗓
2026 йил 1 июнгача Суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлимини халқаро стандартлар билан уйғунлашган давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда
махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар, шунингдек, юқори малакали профессионал кадрлар билан таъминлаш чоралари кўрилади.
🔍 Суд экспертиза марказида истеъмол маҳсулотлари таркибида
генетик модификацияланган организмлар (ГМО) мавжудлиги ва ичимлик сувининг таркибини аниқлашга қаратилган тадқиқотларни амалга оширувчи
Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораторияси ташкил қилинади.
✅ Суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида қуйидаги
экспертиза ва тадқиқот турлари босқичма-босқич жорий этилади:
🔹
2025 йил 1 октябргача Суд экспертиза марказининг
Навоий вилояти бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда Суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари;
🔹
2026 йил 1 ноябргача Суд экспертиза марказининг
Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида Суд-фонография, суд-ёнғин техника ва электротехника экспертизалари;
🔹
2026 йил 1 декабргача Суд экспертиза марказининг
Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда Суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 December 2024 14:48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш амалиёти жорий қилинади
“Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(836-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра,
2025 йил 1 январдан олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини
иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.
📝 Қуйидагилар тасдиқланди:
🔹
Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
🔹
Касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
✅ Шунингдек,
диплом лойиҳаси ҳамда битирув малакавий иши ҳимоя қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати таълим соҳаларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
🔍
2025 йил 1 январдан касбий таълим ташкилотлари педагог кадрларининг малакасини ошириш ўқув режаларига
“Германия тажрибаси” асосида битирувчиларни баҳолаш бўйича ўқув курси киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 December 2024 10:52
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(рўйхат рақами 3584, 17.12.2024 й.)🔰Унга кўра,
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга
лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:
🔹крипто-биржа учун – 73 400;
🔹майнинг-пул учун – 3 000;
🔹крипто-депозитарий учун – 7 000;
🔹крипто-дўкон учун – 3 700.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
18 December 2024 08:54
#Амал_қилинг
⚡️ Қонунчиликка кўра, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.
✔️ Бунда, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш қуйидагича миқдорида жарима солишга сабаб бўлади:
🔹фуқароларга БҲМнинг 70 баравари (26 млн 250 минг сўм);
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 80 баравари (30 млн сўм).
📋 Шунингдек, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (112 млн 500 минг сўмдан 225 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
⚠️ Аммо, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 December 2024 13:12
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-442-сон, 17.12.2024 й.) қабул қилинди
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 December 2024 10:07
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-442-сон, 17.12.2024 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонга
метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
🗓 Битим
2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
🏢
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
📁
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
17 December 2024 05:35
❗️Ҳуқуқий маълумотдан ўзингизга қулай шаклда фойдаланинг
Батафсил аудиода 👆👆👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 December 2024 13:33
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
✅ Қонунчиликка кўра, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.
🚫 Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 December 2024 11:10
❗️Ҳуқуқий маълумотдан ўзингизга қулай шаклда фойдаланинг
Батафсил аудиода 👆👆👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
16 December 2024 08:08
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
"Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги" низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(рўйхат рақами 3583, 12.12.2024 й.)🔰Низом
ички аудит хизмати ташкил этилган вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг
ички аудит хизматлари раҳбари ва ходими фаолиятининг
самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида
баҳолаш, уларни рағбатлантириш ва рейтингини юритиш тартибини белгилайди.
📋
Низом талаблари давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари раҳбари ва ходими фаолиятининг самарадорлигини ходимларга юклатилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришишдаги ҳамда
вазифа ва функцияларни бажарилишидаги ҳиссасини баҳолашга нисбатан татбиқ этилади.
✅
Ички аудит хизматлари ходими фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ички аудит хизмати раҳбари томонидан ҳар чоракда амалга оширилади ҳамда у баҳолаш билан боғлиқ маълумотларнинг
тўғрилиги ва холислигига жавобгар ҳисобланади.
📁 Ходим фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари
қуйидагилар ҳисобланади:
🔹
бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалар;
🔹
масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалар;
🔹ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган
ички аудит тадбирларининг ўтказилиши;
🔹ходим томонидан берилган
таклиф ва тавсияларнинг ички аудит объектлари томонидан бажарилиши.
📜 Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимининг фаолияти самарадорлиги
рейтинги ходим фаолиятининг самарадорлиги йиғма кўрсаткичларини
камайиб бориш тартибида жойлаштириш асосида шакллантирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 December 2024 13:48
#Биласизми
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори –
1 155 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори –
375 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори –
428 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия –
834 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори –
920 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа –
920 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан
(834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари –
920 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа –
745 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда –
745 000 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 December 2024 08:44
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Манба:
ЎРҚ-1009-сон, 04.12.2024 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 December 2024 06:26
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди
⚡️Қарорга кўра,
2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган
имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.
🗓
2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:
🔹белгиланган талабларга жавоб берадиган
пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;
🔹
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.
✅
2025 йил 1 мартдан имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга
GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш
тақиқланади.✔️
2028 йил 1 январдан асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ
доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…