Huquqiy axborot
13 December 2024 15:48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлиги оширилади
“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-434-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг штат жадвалига, биринчи котиб – Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги вакили қўшимча лавозими киритилди.
✅ Қуйидагилар Вакилнинг
асосий вазифалари этиб белгиланди:
🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда
яқин ҳамкорликни кучайтириш;🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида
жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда пухта ишланган амалий таклифларни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш;
🔹Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирликлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида
уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг фош этилишига кўмаклашиш ҳамда ушбу йўналишларда тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш бўйича
амалий ҳамкорликни кучайтириш;
🔹Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
консуллик функцияларини бажаришга кўмаклашиш;🔹Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги
мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
13 December 2024 11:33
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
13 December 2024 06:11
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, меҳнат интизоми деб барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади.
📝 Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.
📋 Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 December 2024 12:01
#Биласизми
📕 Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчисига белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади. Унда давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
🪪 Хизмат гувоҳномаси идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.
🚫 Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.
🔍 Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда уни берган давлат органига қайтарилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 December 2024 08:40
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 December 2024 13:54
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Янгидан ташкил қилинган тадбиркорлар ривожланишини баҳолаш кўрсаткичлари мақбуллаштирилади
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-214-сон, 10.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:🔹молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорларни белгилаш
мезонларини такомиллаштириш;🔹янгидан ташкил қилинган тадбиркорларнинг ривожланишини баҳолаш
кўрсаткичларини мақбуллаштириш;🔹“BBB” тоифадаги тадбиркорларга товарларни импорт қилишда ва товарларни
(хизматларни) реализация қилишда тўланадиган
ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
🔹маҳаллий пиво маҳсулотларини реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни
хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.
📝 Бунда Президент
фармонига киритилган қўшимчага кўра,
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда:
➖молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан
бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;
➖ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти бир йил давомида тикланмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган уларни
Тадбиркорларнинг ягона давлат реестридан чиқаради”.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 December 2024 10:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қарши давлат техника университети ташкил этилади
“Қарши давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-428-сон, 10.12.2024 йил) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил этилади.
📁 Муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика,
ахборот технологиялари ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳалари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш университетнинг
асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
🗓 2025/2026 ўқув йилидан:🔹қайта тикланувчи энергия манбалари, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳандислиги йўналишларида
кадрлар тайёрлаш салмоғи оширилади;
🔹талабаларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро стандартлар асосида
баҳолаш тизими жорий этилади;🔹
Таълим хизматлари маркази ташкил этиб, талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматларнинг
“ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилади;
🔹иқтидорли талабалар учун дарслар
хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этилади.
📚 Юқоридаги ОТМларда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва
2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига
Университет дипломи берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 December 2024 06:49
#Амал_қилинг
🔰 Жиноят кодексига кўра, ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш:
➖жуда кўп миқдорда;
➖уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:
🔹10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 December 2024 13:25
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
✅ Қонунчиликка кўра, эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 December 2024 08:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
жанговар шайлиги ва хизмат фаолияти самарадорлиги
янада оширилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-1008-сон, 29.11.2024 й.);🔹
Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви янада
такомиллаштирилади ➖ Манба:
(ПҚ-413-сон, 02.12.2024 й.);🔹Болалар масалалари бўйича
комиссиялар фаолиятининг самарадорлиги
оширилади ➖ Манба:
(ПФ-201-сон, 02.12.2024 й.);🔹
Давлат харидларида ишлаб чиқарувчилар
қўллаб-қувватланади ➖ Манба:
(ПҚ-417-сон, 03.12.2024 й.);🔹Драматург ва ёш режиссёрлар учун
мукофот таъсис этилади ➖ Манба:
(ПҚ-399-сон, 22.11.2024 й.);🔹
“Театр – ибратхонадир” дастури амалга
оширилади ➖ Манба:
(ПҚ-399-сон, 22.11.2024 й.);🔹Тиббиёт муассасаларини
фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими
такомиллаштирилади ➖ Манба:
(ПҚ-408-сон, 29.12.2024 й.);🔹Хориждаги фуқароларнинг
конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши
кучайтирилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-1009-сон, 04.12.2024 й.);🔹
Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини бошқариш тизими янада
соддалаштирилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-1010-сон, 05.12.2024 й.);🔹
Жамоавий спорт турлари ривожлантирилади ➖ Манба:
(ПҚ-421-сон, 04.12.2024 й.); 🔹Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида
институтлар ташкил этилади ➖ Манба:
(ПҚ-420-сон, 04.12.2024 й.) Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 December 2024 10:00
❗️Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 December 2024 06:30
#Менингконституциям
❗️Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови.
Батафсил видеороликда 👆👆👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 December 2024 13:07
#Менингконституциям
❗️Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
Манба: Конституция
58-модда
Батафсил видеороликда 👆👆👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 December 2024 06:30
#Адлия_хабари
❗️483 нафар шахс афв этилди
“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, жами
483 нафар шахс афв этилди, жумладан:
➖
107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди,
➖
275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди,
➖
7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
✅ Шунингдек,
94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
🔢 Афв этилганларнинг
25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 December 2024 14:40
#Конституциявий_суд_ахбороти
❗️Конституциявий суд мажлисида Конституцияни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди
⚡️2024 йил 6 декабрь куни бўлиб ўтган Конституциявий суд мажлисида
Конституцияни амалга ошириш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди, жумладан:
🔹парламент томонидан Конституцияни ўқиб-ўрганиш бўйича
Миллий фаолият дастурини қабул қилиш,
Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этиш;
🔹қонунлардаги
маҳаллий давлат ҳокимияти ваколатларига оид умумий нормаларни ҳокимлик ва маҳаллий Кенгашлар ўртасида ажратган ҳолда аниқ таҳрирда баён этиш;
🔹
шахснинг сукут сақлашга оид конституциявий ҳуқуқларини жиноят тўлақонли таъминлаш учун уларни қонунчиликда батафсил акс эттириш;
🔹
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи лойиҳаларни ишлаб чиқишда конституциявий талабларга риоя этиш;
🔹лойиҳаларни
ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда уларнинг Конституцияга мувофиқлигини баҳолашни
алоҳида мезон сифатида белгилаш;
🔹
реновацияга оид муносабатларни қонун даражасида тартибга солиш;
🔹барча масъулларнинг
товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларга сўзсиз риоя этишига;
🔹махсус қонунларда
халқаро шартномаларнинг юридик кучи масаласи аниқ тартибга солиш, халқаро шартномалар нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш механизмларини очиб бериш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
13 December 2024 13:37
#Давлат_хизматлари
❗️Инфокиоскалардан фойдаланиш учун видеоқўлланма
✅ Интерактив инфокиоскалар орқали давлат хизматларидан фойдаланиш
янада тез, осон ва қулай.Батафсил видеороликда 👆👆👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
13 December 2024 08:49
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлиги оширилади
Манба:
ПФ-201-сон, 02.12.2024 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 December 2024 14:14
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви янада такомиллаштирилади
Манба:
ПҚ-413-сон, 02.12.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 December 2024 09:24
#Эслатма
🗓 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун — 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.
📌Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 December 2024 06:04
#Биласизми
🚫 Қонунчиликка кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмаслиги белгиланган.
✅ Аммо, давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарликка тортилиши унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилишини бекор қилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 December 2024 12:52
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🚫Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.
🔍 Бунда, аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда (9 млн 375 минг сўмгача) жарима;
➖3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 December 2024 08:43
#Диққат_танлов
❗️“Huquq maktabi” танловида ғолиб бўлиб Iphone 16 Pro ютиб олинг!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида
“Huquq maktabi” мобиль иловасини оммалаштириш бўйича танлов эълон қилинди!
Диққат: Адлия органлари ва муассасалари ходимлари танловда иштирок этиши мумкин эмас.
📌1-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасини тарқатиш
❗️Сиз яқин дўстларингиз ва танишларингизни
“Huquq maktabi” мобиль иловасидан фойдаланишга жалб қилишингиз керак. Бунинг учун:
•
аввал иловадан рўйхатдан ўтиш лозим;
• рўйхатдан ўтганингиздан сўнг профилингиздаги "Do`stlarni taklif qilish" бўлимида алоҳида махсус код ва реферал ҳавола тақдим этилади;
• ушбу ҳавола ва махсус кодни смс ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга юборасиз;
• камида 20 нафар дўстларингиз ҳавола орқали махсус кодни киритган ҳолда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.❗️2-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасидаги курсларда иштирок этиш
•
иловадан рўйхатдан ўтинг;
• сўнгра илова орқали турли курсларда қатнашиб, “Олтин сертификат”га эга бўлинг.🏆Ғолибларни аниқлаш26 декабрь куни ҳар бир йўналиш бўйича талабларни бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий танлаш йўли билан
ғолиб аниқланади.🔰
Совринлар• 2 та Iphone 16 Pro
(ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан)🗓
Танлов муддати• танлов жорий йилнинг
25 декабригача давом этади.
📍
Тақдирлаш маросими• Ғолиблар
30 декабргача тақдирланади.
ЭСЛАТМА!
Бир шахс айни вақтда ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам танловда иштирок этиши мумкин! Ҳар иккала йўналишда қатнашган айни бир шахс ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам ғолиб бўлганида совринларнинг 1 таси берилади, иккинчи йўналиш учун қайта тасодифий танлаш ўтказилади.
Каналга уланиш
👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 December 2024 17:16
❗️Табиатни ҳимоя қилинг – ресурсларни оқилона ишлатинг!
📌 Энергия самарадорлиги ва тежамкорлик учун муҳим
тавсиялар!Батафсил видеороликда 👆👆👆
Каналга уланиш
👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 December 2024 10:04
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.
📌 Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 December 2024 05:50
#Кун_тарихи
🗓 10 декабрь (1992 йил)
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.
Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 December 2024 07:30
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
🔹аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
🔹давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
🔹коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 December 2024 04:08
#Адлия_табриги
Конституция фаровон ҳаётимиз ва келажагимиз кафолатидир!
Барча юртдошларимизни
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан чин қалбдан табриклаймиз.
Ватанимизни тинчлик-осойишталик, хонадонингизни файзу барака тарк этмасин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 December 2024 08:45
#Менингконституциям
❗️Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.
Манба: Конституция
53-модда
Батафсил видеороликда 👆👆👆
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 December 2024 06:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида институтлар ташкил этилади
“Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-420-сон, 04.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
🔹
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
институти;🔹
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
институти;📜 Уларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга қатъий ҳисобда турадиган
давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган сертификат берилади.
🗓
2025 йил 1 январгача уларга нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларини битирган
ватандошлар ва чет эллик мутахассислар жалб қилинади.
🏢 Шунингдек,
“Эл-юрт умиди” жамғармаси институтларнинг маҳаллий профессор-ўқитувчиларини жамғарма маблағлари ҳисобидан хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига
малака ошириш, стажировка ва ўқишга юбориш чораларини кўради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 December 2024 14:26
#Конституциявий_суд_ахбороти
❗️Конституциявий суд мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқди
🔰
2024 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлиси
бўлиб ўтди. 🔍 Мажлисда Конституциявий суднинг 2024 йилда мамлакатдаги
конституциявий қонунийлик ҳолати тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилди.
⚡️Конституциявий суд ахборотида Асосий Қонунимизни амалга ошириш бўйича
15 та йўналишда олиб борилган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
▶️ 2024 йил давомида Конституциявий судга жами
1 400 та мурожаатлар, шундан 1 350 таси фуқаролар, 50 таси юридик шахслардан келиб тушган. Фуқаролар пенсия, фуқаролик, уй-жой, меҳнат қонунчилигининг алоҳида
нормаларини конституциявийлигини текшириш юзасидан мурожаат қилган.
✅ Конституциявий суд томонидан 2024 йилда конституциявий назорат тартибида
70 та қонун ва 218 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги ўрганилган.
📁 Шу билан бирга Конституциявий суд ахборотида Асосий Қонунимизни амалга ошириш бўйича
бир қатор таклифлар ҳам илгари сурилди.
📝 Хусусан, вазирлик ва идораларнинг низомлари қайта кўриб чиқилиб, уларда Конституцияни амалга ошириш бўйича
вазифа ва функциялар аниқ белгилаб қўйилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…