huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган радиовикторина ўтказилади


📢 Радиовикторина 2024 йил 6 декабрь куни соат 17-10 да "Ёшлар" радиоканалида ўтказилади.

☎️ Дастурда иштирок этиш учун (71) 233-80-70 ва (71) 286-32-25 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жамоавий спорт турлари ривожлантирилади


“Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-421-сон, 04.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан жамоавий спорт турлари бўйича қуйидаги спорт мусобақаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади:

🔹“Мактаб лигаси”;
🔹“Талабалар лигаси” ва “Олий таълим кубоги”;
🔹“Ректор кубоги”.

🏢 Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади.

❕Бунда жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида “Раҳбар кубоги”, маҳаллий ҳокимликлар кесимида “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказиб борилади.


✅ Қуйидагилар йўлга қўйилади:

➖тадбиркорлик субъектларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил қилиш;

➖тадбиркорлик субъектлари спорт клублари ўртасида “Корпоратив спорт ўйинлари” спорт мусобақасини ўтказиб бориш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Менингконституциям

❗️Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.


Манба: Конституция 46-модда

Батафсил видеороликда
👆👆👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Конституция куни муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Умумхалқ байрами Конституция куни арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹7 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹8 декабрь (якшанба) — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;

🔹9 декабрь (душанба) — ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1009-сон, 04.12.2024 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

🔰 Қонун билан кодекс хорижий давлат судининг қарори тан олиниши ва ижрога қаратилишини, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун, қабул қилиб олишни ҳамда хорижий давлатга беришни назарда тутувчи янги боб билан тўлдирилмоқда.

📝 Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларни ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни қабул қилиб олиш ҳамда бериш асослари, суд жараёни иштирокчиларининг процессуал мақоми белгиланмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Театр – ибратхонадир” дастури амалга оширилади


🔰 Қарорга кўра, аҳоли, айниқса, ёшларнинг театрларга доимий ташрифларини назарда тутувчи “Театр – ибратхонадир” дастури амалга оширилади.

🔘 Бунда:

🔹 “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан биргаликда ҳар ойда маҳаллаларда “Театр куни” тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилади;

🔹“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат театрларининг спектаклларига бепул киритилади.

✔️ Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “Академик” мақоми берилади.

🗓 2026 йил якунигача Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти замонавий намунали театр сифатида ташкил этилади.

📌 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Ўзбекистон давлат ёшлар театри ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат харидларида ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади


“Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-417-сон, 03.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰2025 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни таклиф этишнинг қуйидаги йўналишларини назарда тутувчи очиқ ва шаффоф Ишлаб чиқарувчилар экотизими жорий қилинади:

➖ҳудудлар ва товарлар кесимида ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги саноат харитасини ишлаб чиқиш;

➖давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва офтейк шартномалар тузиш имкониятини яратиш;

“B2B” ва “B2C” форматида “маркетплейс” шаклидаги эркин савдо майдончасини ташкил этиш.

🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ишлаб чиқарувчилар экотизимининг тўлиқ жорий этилиши ва унинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш учун масъул ташкилот эканлиги белгиланди.

📁 “давлат харидлари – бизнесга кўмак” тамойили асосида “тадбиркорбай” ишлаш тизими йўлга қўйилади.

✅ Айрим тадбиркор ишлаб чиқарувчиларга барча давлат харидлари электрон тизимларида:

▪️давлат харидларида иштирок этиш учун воситачилик йиғими миқдорига нисбатан 50 фоиз чегирма тақдим этилади;

▪️харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишда қўшимча закалат киритилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган радиовикторина ўтказилади


📢 Радиовикторина 2024 йил 4 декабрь куни соат 13-30 да "Ўзбекистон" радиоканалида ўтказилади.

☎️ Дастурда иштирок этиш учун (71) 233-92-04 ва (71) 286-31-32 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди


Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотларнинг бир гуруҳ ходимлари ҳамда жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

🔍 Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

📌 Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1997 нафар иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 410 нафари барча саволларга тўғри жавоб берди.

⏩ Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви янада такомиллаштирилади


“Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-413-сон, 02.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилмаларига – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими;

🔹туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилади.

☑️ Улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Менингконституциям

❗️Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.


Манба: Конституция 57-модда.

Батафсил видеороликда
👆👆👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️ Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.


⏳ Викторина 2024 йил 3 декабрь куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи китоблар жамланмаси билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Менингконституциям

❗️Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади.


Манба: Конституция 35-модда

Батафсил видеороликда
👆👆👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади


Манба: ЎРҚ-997-сон, 15.11.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини бошқариш тизими янада соддалаштирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1010-сон, 05.12.2024 й.) билан "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Қонунга махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларини тугатиб, уларнинг вазифаларини махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг зиммасига юклатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

✔️ Бундан ташқари Қонунда махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини мақбуллаштириш ва инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши ҳақидаги нормани белгилаш назарда тутилмоқда.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Амал_қилинг

⚠️ Қонунчиликка кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (37 млн 500 минг сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

✅ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача (75 млн сўмгача) миқдорда жарима;

300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилгача озодликни чеклаш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди
...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Менингконституциям

❗️Фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.


Манба: Конституция 48-модда

Батафсил видеороликда
👆👆👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилади


“Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-408-сон, 29.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:

🔹оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);

🔹ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;

🔹шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.

🏢 “O‘zmedimpeks” ва “Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази” давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар маркази ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади.

🔍 Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш, уларнинг манзилли етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади


“Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-399-сон) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот ҳамда ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот таъсис этилади.

❕Бунда мукофотлар бўйича танловлар ҳар икки йилда ўтказилиб, уларнинг ғолиблари МҲТЭКМнинг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

▶️ Режиссёр – драматург – композитор – рассом тамойили асосида ижодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 2025 йилдан ҳар йили август ойида “Нигоҳ” ижодий лойиҳаси амалга оширилади.

🔍 Миллий академик мусиқа санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ҳар 2 йилда миллий композиторлар танлови ўтказиб борилади.

🏢 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳузурида Театр режиссёрлари академияси ташкил этилади.

✅ Жаҳон драматургияси намуналаридан таржима қилинган асарлар бўйича ҳар йили “Энг яхши таржима саҳна асарлари” танлови жорий этилади.

🗓 2025 йилдан:

➖ҳар 2 йилда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича “Энг яхши пьесалар” танлови ташкил этилади;

➖Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Менингконституциям

❗️Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга.


Манба: Конституция 49-модда.

Батафсил видеороликда
👆👆👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлиги оширилади


“Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-201-сон, 02.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби;

🔹Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари.

✔️ Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш уларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📝 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи вазифасини бажаради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сўровнома

📝 Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бошқа таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

📌 Изоҳ қолдириш манзили: https://bit.ly/3N7ALqZ

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар


🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

🔹 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ҳамда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

🔹 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

🔹 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

🔹Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.

🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (18 млн 750 минг сўмгача) субсидия ажратилади.

🔹I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади.

🔹Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.

🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

🔰“Huquq maktabi” танловида иштирок этишга қизиқиш кутилганидан кўра юқорилиги сабабли ҳамда кўплаб иштирокчиларнинг сўровини инобатга олган ҳолда танлов муддати 2024 йил 25 декабрь кунига қадар узайтирилди!

❗️Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш орқали iPhone 16 Pro ютиб олиш имкониятини қўлга киритасиз.

📌 Танловга оид батафсил маълумот билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Диққат_танлов

❗️"Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" 3-босқич иштирокчилари аниқланди


🔰Танловнинг 2-босқичида тест саволларини энг кўп ва энг тез ечган 10 нафар иштирокчилар 3-босқичга йўл олди.

🗓 Танловнинг 3-босқичи Адлия вазирлиги биносида жорий йилнинг 4 декабрь куни соат 10-00 дан бошлаб ўтказилади.

☎️ Иштирокчиларига телефон орқали хабар берилади.

📚 3-босқич бевосита суҳбат тарзида бўлиб, иштирокчилар орасидан қуйидаги 2 шарт асосида ғолиблар аниқланади.

1️⃣ Тезкор савол-жавоб:


🔹Ҳар бир иштирокчига конституциявий ҳуқуқ бўйича 2 та савол берилади. Ҳар бир саволга берилган жавоб 5 баллик мезонда баҳоланади.

2️⃣ Казус:

🔹Ҳар бир иштирокчига умумий қонунчилик, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ бўйича 1 та казус (муаммоли ҳолат) берилади. Ҳар бир саволга берилган жавоб 5 баллик мезонда баҳоланади.

📌 Суҳбат якунига кўра, умумий икки шарт бўйича энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчилар ғолибликни қўлга киритади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди


▶️ Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” бошланди.

📝 Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.me/QuizBot?start=yrScTKKD

⏳ Викторина 13:00 гача давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи китоблар жамланмаси билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹Андижон давлат техника институти ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-396-сон, 18.11.2024);

🔹Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади ➖ Манба: (ПҚ-402-сон, 22.11.2024);

🔹Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади ➖ Манба: (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.);

🔹Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади ➖ Манба: (ПҚ-400-сон, 22.11.2024);

🔹Миллий симфоник оркестри фаолияти қўллаб-қувватланади ➖ Манба: (ПҚ-401-сон, 22.11.2024);

🔹Фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-405-сон, 25.11.2024);

🔹Товарларни божхона муҳрлари остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш бўйича ахборот тизими жорий этилади ➖ Манба: (ВМҚ-787-сон, 26.11.2024 й.);

🔹Харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилади ➖ Манба: (ЎРҚ-1005-сон, 27.11.2024 й.);

🔹"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун имзоланди ➖ Манба: (ЎРҚ-1006-сон, 27.11.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel