Huquqiy axborot
24 December 2024 10:09
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (865-сон, 20.12.2024 й.) билан “2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 December 2024 07:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 17:13
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(847-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра,
5 турдаги давлат хизматлари
проактив тарзда ҳамда
6 турдаги давлат хизматлари
композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.
📌Бунда:✅ Қуйидаги давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:
🔹
электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;
🔹
табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;
🔹
ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;
🔹
иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;
🔹 хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг
реестрига киритиш.❕Проактив давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган давлат хизматлари.☑️ Шунингдек, қуйидаги давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:
🔸кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
🔸 кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини
давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ушбу манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
🔸 давлатга тегишли бино ёки иншоотни бир йилдан кам бўлмаган муддатга
ижарага бериш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔸
“E-auksion” электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔸
тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш;
🔸
хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг
санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш.
❕Композит давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг битта мурожаати асосида ваколатли органлар томонидан кўрсатиладиган икки ва ундан ортиқ давлат хизматлари мажмуаси.
📋Бундан ташқари, қуйидаги 2 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:
➖махсус киритиладиган
биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар полимер ва пластик массалар,
парфюмерия-косметика маҳсулотини (БАД) олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома;
➖
маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи
сертификат олиш.
📝 Қуйидаги
3 турдаги фаолият турларини хабардор этишни назарда тутувчи давлат хизматларини кўрсатиш
паспортлари тасдиқланди:
▪️
божхона брокери фаолияти;
▪️халқаро куръерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият;
▪️
нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолият.
⚠️
Шу муносабат билан, белгиланган нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этишга доир ортиқча тартиблар бекор қилинди.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 14:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади
Манба:
ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 11:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби
белгиланди ➖ Манба:
(рўйхат рақами 3583, 12.12.2024 й.);🔹Сурхондарёда замонавий
туристик марказлар ташкил
этилади ➖ Манба:
(ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.);🔹
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори
қабул қилинди ➖ Манба:
(ПҚ-442-сон, 17.12.2024 й.);🔹
Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхати
тасдиқланди ➖ Манба:
(рўйхат рақами 3585, 17.12.2024 й.);🔹
Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари
белгиланди ➖ Манба:
(рўйхат рақами 3584, 17.12.2024 й.);🔹Ҳафтанинг
ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида
белгиланди ➖ Манба:
(ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.);🔹
Якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш амалиёти
жорий қилинади ➖ Манба:
(836-сон, 13.12.2024 й.);🔹“
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори
қабул қилинди ➖ Манба:
(ПҚ-448-сон, 18.12.2024 й.);🔹Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади ➖ Манба:
(849-сон, 18.12.2024 й.);🔹Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида
чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади ➖ Манба:
(851-сон, 18.12.2024 й.);🔹
Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
белгиланди ➖ Манба:
(рўйхат рақами 3587, 19.12.2024 й.);🔹
Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб
чиқилади ➖ Манба:
(ПҚ-450-сон, 20.12.2024 й.).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 08:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди
Ҳукумат қарори
(865-сон, 20.12.2024 й.) билан
“2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди
⚡️ Унга кўра,
Стратегия қуйидагиларни назарда тутади:
🔹барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан,
“яшил” давлат харидларини кенгайтириш;
🔹давлат харидлари соҳасида
рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
🔹давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини
мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган к
омплекс дастурини жорий этиш;
🔹давлат харидлари соҳасида хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари,
коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
🔹давлат харидларида
тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш;
🔹давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва
ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш.
📜 Шунингдек,
2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 05:54
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰 Фармонга мувофиқ, ҳокимликларга қуйидаги ваколатлар берилади:
🗓
2025 йил 1 мартдан ҳудуди 10 минг метр квадратдан, баҳоланган қиймати
5 минг БҲМдан ошмаган ҳамда 6 ой давомида сотилмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини
2 йил ичида янги лойиҳани ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш шарти билан:
🔹 тадбиркорларга
тўғридан-тўғри 10 йил муддатга ижарага бериш ҳамда давлат мулки учун 4 йил давомида узлуксиз ижара тўловларини амалга оширган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорга хусусийлаштириш ёки баҳоланган қийматда
тўғридан-тўғри сотиш;🔹халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга дастлабки биринчи йили
ижара тўлови ундирмасдан 5 йил муддатга кейинчалик унинг муддатини узайтириш шарти билан ижарага бериш.
🏢 Туман
(шаҳар)лар ҳокимликларига қуйидаги йўналишларда
маъмурий ваколатлар берилади:
▪️ давлат бошқаруви органлари ва тадбиркорлар ўртасида “доимий алоқа” тизимини яратиш мақсадида туман
(шаҳар)ларда
Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини тузиш;▪️
2025 йил 1 январдан белгиланган вазирлик ва идораларнинг туман
(шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда
лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
▪️
2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача белгиланган рўйхат бўйича туман
(шаҳар)ларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида туман
(шаҳар) ҳокимлиги фаолиятини
“Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида ташкил этиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 05:27
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги,
ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.
🗓
2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ҳамда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича
мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
✅ Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги
молиявий имконият ва ваколатлар берилади:
▪️
2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни
тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг
камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш;
▪️маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар
(улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг
90 фоизи Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар
бюджетига ҳамда объект жойлашган туман
(шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 December 2024 06:31
#2025_йил_1_январдан
🗓 Қонунчиликка кўра, статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 December 2024 07:18
#2025_йил_1_январдан
🖥 Қонунчиликка мувофиқ, босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 December 2024 16:00
🌐 Энди lex.uz да ҳуқуқий саволларга сунъий интелект жавоб беради.
🌐 AI will answer to legal questions in lex.uz platform
🌐 Теперь искусственный интеллект будет отвечать на правовые вопросы в lex.uz.
Facebook | Instagram | LinkedIn
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 December 2024 14:18
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (851-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 December 2024 10:25
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) Ўзбекистон фуқароси "Ёшлар дафтари"га кириши ва "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қўллаб-қувватланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 December 2024 07:39
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (849-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 December 2024 14:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-448-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 December 2024 08:49
#2025_йил_1_январдан
🔰Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 December 2024 06:06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Адвокатлар томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби белгиланди
“Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги” низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(рўйхат рақами 3588, 23.12.2024 й.)⚡️ Унга кўра, фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар
ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.
🖥 Адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан статистик маълумотлар
“Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адвокатлик тузилмаси жойлашган жойдаги Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига биринчи ҳисобот даври учун
10 июлгача, иккинчи ҳисобот даври учун келгуси йилнинг
10 январгача тақдим этилади.
📜 Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққан тақдирда, унинг адвокатлик тузилмасидан
чиққунига қадар амалга оширилган фаолиятига оид статистик маълумотлар тақдим этилиши керак.
📢 Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан cтатистик маълумотлар Тизим орқали автоматик равишда умумлаштирилади ва ҳар бир ҳисобот даври якунлангандан сўнг
келгуси ойнинг 15 санасидан кечиктирмай Адвокатлар палатасига юборилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 14:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
(868-сон, 21.12.2024 й.) билан
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди⚡️ Унга кўра, Ҳукуматнинг айрим қарорларига
қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш
(хизмат кўрсатиш) корхоналарига
вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🏢
Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётганлигини
доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 12:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 10:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори камайтирилди
“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(рўйхат рақами 2303-7, 23.12.2024 й.)⚡️ Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:
🔹Мототранспорт воситалари
(мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга
(ярим тиркамалар) РЎДРБ учун
БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
🔹Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун
БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
🔹Йўқотилган бир дона РЎДРБ
(мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун
БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади;Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
🔹Электромобиллар
(гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари
(мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни
(ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун
БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;🔹Электромобиллар
(гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари
(мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун
БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;🔹Автортанспорт воситалари, электромобиллар
(гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари
(мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни
(ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун
БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.🚫 Шунингдек, қуйидаги тўловларнинг ундирилиши бекор қилинди:
▪️яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун
БҲМнинг 70 фоизи миқдоридаги тўлов;▪️йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун
БҲМнинг 1 баравари миқдоридаги тўлов;
▪️йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган
тўлов ставкасининг 5 баравари миқдоридаги тўлов.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 07:02
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланди
“Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.)⚡️ Мазкур Йўриқнома атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни
хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи
моддалар миқдорини белгилаш тартибини белгилайди.
📝 Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш
қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
➖атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш учун
тайёргарлик кўриш;➖ атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказишда
ўлчашлар олиб бориш ва ҳисоб-китоб ишларини бажариш;➖атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш
натижаларини расмийлаштириш;➖ атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш
натижаларини келишиш ва тасдиқлаш.🔍 Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи
ташкилотлар томонидан мустақил равишда амалга оширилади. 📋 Объект томонидан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича тузилган материаллар
расмийлаштирилади ва объект раҳбари томонидан тасдиқланади.
⚠️ Бунда, ушбу материаллар объект раҳбари тасдиқлаган кундан эътиборан бир иш кун ичида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органига кўриб чиқиш учун тақдим этилади ва улар тақдим этилган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 December 2024 05:46
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Фармонга кўра, 2025 йилдан қуйидагиларга рухсат берилади:
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:🔹туман
(шаҳар)ларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман
(шаҳар)лар кесимида ЯТТларга
қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш;
🔹солиқ солиш мақсадида қўлланадиган
кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман
(шаҳар)лар кесимида
2 баробаргача оширувчи коэффициент, хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу оширувчи коэффициентни
ер солиғи каби зоналар кесимида қўллаш;
📌 халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига:🔸сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига
0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш;
🔸норуда қурилиш материаллари бўйича
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига
1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш ваколатларини бериш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 December 2024 10:23
#2025_йил_1_январдан
📝 Қонунчиликка мувофиқ, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларни баҳолашнинг “ҳажм” услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 December 2024 11:05
#2025_йил_1_январдан
🔰Қонунчиликка кўра:
▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;
▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
▪️2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
21 December 2024 05:35
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш
янги босқичга олиб чиқилади
“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-450-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтирилади ҳамда унга
қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
🔹кураш бўйича халқаро даражадаги малакали
тренерлар ва ҳакамларни тайёрлашни йўлга қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий этиш;
🔹кураш бўйича
илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириб бориш, шунингдек, зарур ўқув-услубий ва илмий-амалий қўлланмаларни ишлаб чиқишни ташкил қилиш;
🔹курашнинг
янги йўналишларини жорий қилишда иштирок этиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш;
🔹кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга
“экспорт” қилишни йўлга қўйиш;
🔹курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва
дунёга танитиш ҳамда ушбу миллий спорт турини
умумжаҳон миқёсидаги спорт турига айлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб бориш.
💼 Хориждаги
дипломатик ваколатхоналар зиммасига Кураш халқаро ассоциацияси ва Халқаро кураш институтининг курашни халқаро миқёсда ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолиятига
кўмаклашиш вазифаси юкланди.
✅ Маҳаллий йирик тадбиркорларни Кураш халқаро ассоциациясига
расмий ҳомий сифатида жалб қилиб бориш йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 December 2024 14:31
#Адлия_хабари
Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган “LexAI” платформаси ишга туширилди
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 December 2024 12:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қарши давлат техника университети ташкил этилади
Манба:
ПҚ-428-сон, 04.12.2024 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 December 2024 08:08
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(рўйхат рақами 3587, 19.12.2024 й.)✅ Мазкур БҲМС бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистонда фаолият юритаётган
юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги операцияларини ва чет элдаги бўлинмаларнинг маълумотларини
бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини белгилайди.
📋 Қуйидаги операциялар
чет эл валютасидаги операциялар ҳисобланади:
▪️товарлар, ишлар ва хизматларни чет эл валютасида
харид ёки реализация қилиш;▪️тўланадиган ёки олинадиган суммалари чет эл валютасидаги пул маблағларини
қарзга олиш ёки қарзга бериш;▪️чет эл валютасида активларни харид ёки реализация қилиш ёхуд чет эл валютасида
мажбуриятларни қабул қилиш ёки сўндириш. ⚠️ Чет эл валютасидаги операцияни тан олишда уни амалга ошириш санасидаги чет эл валютасининг сўмга нисбатан
Марказий банкнинг курси бўйича тан олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
20 December 2024 06:13
#Диққат_танлов
❗️“Huquq maktabi” танловида ғолиб бўлиб Iphone 16 Pro ютиб олинг!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида
“Huquq maktabi” мобиль иловасини оммалаштириш бўйича танлов эълон қилинди!
Диққат: Адлия органлари ва муассасалари ходимлари танловда иштирок этиши мумкин эмас.
📌1-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасини тарқатиш
❗️Сиз яқин дўстларингиз ва танишларингизни
“Huquq maktabi” мобиль иловасидан фойдаланишга жалб қилишингиз керак. Бунинг учун:
•
аввал иловадан рўйхатдан ўтиш лозим;
• рўйхатдан ўтганингиздан сўнг профилингиздаги "Do`stlarni taklif qilish" бўлимида алоҳида махсус код ва реферал ҳавола тақдим этилади;
• ушбу ҳавола ва махсус кодни смс ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга юборасиз;
• камида 20 нафар дўстларингиз ҳавола орқали махсус кодни киритган ҳолда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.❗️2-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасидаги курсларда иштирок этиш
•
иловадан рўйхатдан ўтинг;
• сўнгра илова орқали турли курсларда қатнашиб, “Олтин сертификат”га эга бўлинг.🏆Ғолибларни аниқлаш26 декабрь куни ҳар бир йўналиш бўйича талабларни бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий танлаш йўли билан
ғолиб аниқланади.🔰
Совринлар• 2 та Iphone 16 Pro
(ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан)🗓
Танлов муддати• танлов жорий йилнинг
25 декабригача давом этади.
📍
Тақдирлаш маросими• Ғолиблар
30 декабргача тақдирланади.
ЭСЛАТМА!
Бир шахс айни вақтда ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам танловда иштирок этиши мумкин! Ҳар иккала йўналишда қатнашган айни бир шахс ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам ғолиб бўлганида совринларнинг 1 таси берилади, иккинчи йўналиш учун қайта тасодифий танлаш ўтказилади.
Каналга уланиш
👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
19 December 2024 12:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Жамоавий спорт турлари ривожлантирилади
Манба:
ПҚ-421-сон, 04.12.2024 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…