Huquqiy axborot
02 December 2024 08:56
#2024_йил_1_декабрдан
🗓 Қонунчиликда 1 декабрдан нималар ўзгаради?
🔹“Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹
Тазйиқ ва зўравонликка учраганларга ҳимоя ордери ички ишлар органлари ташаббус тартибида берилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹Янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар
“Ижтимоий карта” АТ орқали тақдим этилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹“Маҳалла еттилиги” томонидан
Камбағал оилалар реестри шакллантирилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни
баҳолаш тизими жорий этилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹Хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича
буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹Хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар
миқдори туширилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹Умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар
кирим ҳужжатларига тенглаштирилади ➖ БАТАФСИЛ;🔹Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ
мурожаатларни ЙҲХХ мобил иловаси, расмий веб-сайти, “Call” маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш ва
тўловларни онлайн амалга ошириш жорий этилади
➖ БАТАФСИЛ;🔹Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга нодавлат ташкилотлар орқали
ижтимоий хизматлар кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади ➖
БАТАФСИЛ.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
30 November 2024 10:09
#Диққат_танлов
🔰"Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" 2-босқич иштирокчилари аниқланди.
✅ Имтиҳонда жами 37 764 нафар фуқаролар иштирок этди.
❇️ Танловнинг 1-босқичи 7 ноябрдан 25 ноябрга қадар давом этди. Ҳар ҳафта рейтингда энг юқори 1 – 100 ўрингача бўлган (натижалар бир хил бўлганлиги сабабли 110-киши саралаб олинди) иштирокчилар 2-босқичга йўл олди.
📌Иштирокчиларга танлов ҳақида хабар берилган.
⏱️ 2-босқич test.adliya.uz сайтида жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 18-00 дан 20-00 гача ўтказилади.
➡️Унда қатнашчилар тест саволларига жавоб беради. Ҳар бир иштирокчига 20 та тест саволлари тақдим қилиниб, уларни ечиш учун 15 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир берилган тўғри жавобга 5 балл берилиб, саволларга энг тез ва тўғри жавоб берганлар ғолиб бўлади.
🖥 Тест саволлари янги таҳрирдаги Конституция ва “Ҳуқуқий ахборот” каналида берилган контентлар асосида тузилади.
Энг кўп балл тўплаган 10 нафар иштирокчи 3-босқичга ўтади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 November 2024 11:45
#МЕНИНГКОНСТИТУЦИЯМ
❗️Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
Батафсил видеода 👆👆👆
Манба: Конституциянинг
79-модда.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 November 2024 08:30
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1006-сон, 27.11.2024 й.) имзоланди
🔰Қонун темир йўл транспорти
соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
❗️Темир йўл транспорти фаолияти қуйидаги
асосий принциплардан иборат бўлди:
➖қонунийлик;
➖хавфсизлик;
➖очиқлик ва шаффофлик;
➖барқарорлик;
➖экологик жиҳатдан тозалик;
➖темир йўл транспорти хизматларининг қулайлиги ва сифати;
➖темир йўл транспорти инфратузилмасидан фойдаланишдаги тенглик;
➖темир йўл транспорти инфратузилмасининг яхлитлиги ва узлуксиз ишлаши.
⛔️ Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари темир йўл транспорти ходимларининг ташиш жараёни билан боғлиқ фаолиятига аралашишга ҳамда уларни
бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмаслиги белгиланди.
🚊
Темир йўл қатновлари ва ташишлар қуйидаги турларга бўлинди:
➖ички қатновлар;
➖халқаро қатновлар;
➖тўғридан-тўғри аралаш қатновлар;
➖транзит ташишлар;
➖махсус ташишлар.
‼️Йўловчи ўзи билан бирга алоҳида жой берилмаган ҳолда
беш ёшгача бўлган бир болани, 36 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва ногиронлиги бўлган шахслар қўшимча равишда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган
техник ёрдамчи (компенсаторли) воситаларни ва махсус ҳаракатланиш воситаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
✅Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида қуйидаги
ташиш тарифлари турлари қўлланилади:
▪️
юкларни ташиш тарифлари;
▪️
йўловчиларни ташиш тарифлари;
▪️
багаж ва юк багажини ташиш
тарифлари;
▪️
почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш тарифлари.
📕Интизом
темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низом билан тартибга солиниши белгиланди.
⏱️Ташиш жараёнини марказлаштирилган ҳолда узлуксиз бошқаришни таъминлаш мақсадида, уларнинг жойлашган еридан қатъи назар, мамлакатда амал қилувчи
ягона ҳисоблаш-ҳисобот вақти – Тошкент вақти белгиланади.
📌Ушбу Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Қонунинг 1–29, 31–57-моддалари ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади. Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 November 2024 13:43
❗️“Давлат ҳисобидан бепул адвокат олиш масалалари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади
🎙
Суҳбат спикерлари: ➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари.
⏰Овозли чат
29-ноябрь куни соат 16:00да @ каналида бошланади.
📥Саволларингизни @ каналида изоҳларда қолдиринг!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 November 2024 07:41
#МЕНИНГКОНСТИТУЦИЯМ
❗️Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга. Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди. Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.
Батафсил видеода 👆👆👆
Манба: Конституциянинг
50-моддаси.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 November 2024 11:18
#МЕНИНГКОНСТИТУЦИЯМ
❗️Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади
Батафсил видеода 👆👆👆
Манба: Конституциянинг
52-моддаси.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 November 2024 15:57
#Амал_қилинг
❗️Энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги учун тавсияларга амал қилинг
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 November 2024 11:51
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади
“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-400-сон, 22.11.2024) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг
иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:
➖
2025 йил 1 январдан бошлаб –
20 фоизга;➖
2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна
15 фоизга оширилади.
✅Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг
иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 November 2024 06:24
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ер қаъри тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-987-сон, 31.10.2024 й.) қабул қилинди
Манба:
ЎРҚ-987-сон, 31.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 November 2024 11:35
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-402-сон, 22.11.2024) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида
30–65 ёшдаги аёлларнинг
электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.
⚡️Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги
одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.
📝
30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.
❗️Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни
ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар
бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
🗓
2025 йил 1 январдан бошлаб:➖онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобиль ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун
рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади;
➖
Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади;
➖одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича
референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади;
➖бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига
нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади.
✅
2025 йил 1 майга қадар:🔹бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини
баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш тизими;
🔹скрининг дастурига киритилган аёллар билан
қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 November 2024 07:36
#Диққат_танлов
⚡️“Huquq maktabi” танловида ғолиб бўлиб Iphone 16 Pro ютиб олинг!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Huquq maktabi” мобиль иловасини оммалаштириш бўйича танлов эълон қилинди!
Диққат: Адлия органлари ва муассасалари ходимлари танловда иштирок этиши мумкин эмас.
📌1-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасини тарқатиш
❗️Сиз яқин дўстларингиз ва танишларингизни “Huquq maktabi” мобиль иловасидан фойдаланишга жалб қилишингиз керак. Бунинг учун:
•
аввал иловадан рўйхатдан ўтиш лозим.
• рўйхатдан ўтганингиздан сўнг профилингиздаги "Do`stlarni taklif qilish" бўлимида алоҳида махсус код ва реферал ҳавола тақдим этилади.
• ушбу ҳавола ва махсус кодни смс ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга юборасиз.
• камида 20 нафар дўстларингиз ҳавола орқали махсус кодни киритган ҳолда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.❗️2-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасидаги курсларда иштирок этиш
•
иловадан рўйхатдан ўтинг
• сўнгра илова орқали турли курсларда қатнашиб, “Олтин сертификат”га эга бўлинг.🏆Ғолибларни аниқлаш5 декабрь куни ҳар бир йўналиш бўйича талабларни бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий танлаш йўли билан ғолиб аниқланади.
🔰
Совринлар• 2 та Iphone 16 Pro (ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан)
🗓
Танлов муддати• танлов жорий йилнинг 4 декабригача давом этади.
📍
Тақдирлаш маросими• Ғолиблар
8 декабрь — Конституция куни муносабати билан тақдирланади.
ЭСЛАТМА!
Бир шахс айни вақда ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам танловда иштирок этиши мумкин! Ҳар иккала йўналишда қатнашган айни бир шахс ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам ғолиб бўлганида совринларнинг 1 таси берилади, иккинчи йўналиш учун қайта тасодифий танлаш ўтказилади.
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 November 2024 12:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади
“Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-403-сон, 22.11.2024) қабул қилинди
🔰 Қарор билан
2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:
➖
барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;
➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.
✅Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига
божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):
🔹замонавий
ўқув ва лаборатория ускуналари;🔹компьютер техникаси ва
дастурий маҳсулотлар;🔹ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва
моддий-техник ресурслар.❗️
2025 йил 1 январдан бошлаб:➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга
“А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш
йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 November 2024 08:10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Навоий давлат университети ташкил этилади
Манба:
ПҚ-378-сон, 31.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 November 2024 12:53
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади
Ҳукумат Қарори
(774-сон, 21.11.2024 й.) билан
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди⚡️ Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган
адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.
🔰Низомга кўра,
давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган
малакали юридик ёрдам ҳисобланади.
🗒Қуйидаги
жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:
➖
кам таъминланган шахслар (фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса);
➖
руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
➖ўз ҳуқуқлари бузилган,
хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
➖жиноят иши бўйича
адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.
✅Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан
маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.
➡️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига
оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:
🔹электрон шаклдаги мурожаатлар Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган ҳолда,
“Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали юборилади.
🔹оғзаки ва ёзма мурожаатлар тегишли адлия бўлими томонидан мурожаат келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга киритилади.
♻️Адвокатга белгиланган миқдорларда ҳақ тўланиши билан бирга хизмат сафари ва транспорт харажатлари адвокат шартнома тузган жойдан
50 км масофадан узоқ бўлган ҳудудда юридик ёрдам кўрсатилган ҳолларда қопланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 December 2024 07:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жанговар шайлиги ва хизмат фаолияти самарадорлиги янада оширилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1008-сон, 29.11.2024 й.) билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди🔰 Қонун билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда
хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
☑️ Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир
мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан
ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 November 2024 15:16
#Амал_қилинг
❗️Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш тавсияларига амал қилинг
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
29 November 2024 10:38
#Диққат_танлов
⚡️“Huquq maktabi” танловида ғолиб бўлиб Iphone 16 Pro ютиб олинг!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Huquq maktabi” мобиль иловасини оммалаштириш бўйича танлов эълон қилинди!
Диққат: Адлия органлари ва муассасалари ходимлари танловда иштирок этиши мумкин эмас.
📌1-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасини тарқатиш
❗️Сиз яқин дўстларингиз ва танишларингизни “Huquq maktabi” мобиль иловасидан фойдаланишга жалб қилишингиз керак. Бунинг учун:
•
аввал иловадан рўйхатдан ўтиш лозим.
• рўйхатдан ўтганингиздан сўнг профилингиздаги "Do`stlarni taklif qilish" бўлимида алоҳида махсус код ва реферал ҳавола тақдим этилади.
• ушбу ҳавола ва махсус кодни смс ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга юборасиз.
• камида 20 нафар дўстларингиз ҳавола орқали махсус кодни киритган ҳолда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.❗️2-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасидаги курсларда иштирок этиш
•
иловадан рўйхатдан ўтинг
• сўнгра илова орқали турли курсларда қатнашиб, “Олтин сертификат”га эга бўлинг.🏆Ғолибларни аниқлаш5 декабрь куни ҳар бир йўналиш бўйича талабларни бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий танлаш йўли билан ғолиб аниқланади.
🔰
Совринлар• 2 та Iphone 16 Pro (ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан)
🗓
Танлов муддати• танлов жорий йилнинг 4 декабригача давом этади.
📍
Тақдирлаш маросими• Ғолиблар
8 декабрь — Конституция куни муносабати билан тақдирланади.
ЭСЛАТМА!
Бир шахс айни вақда ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам танловда иштирок этиши мумкин! Ҳар иккала йўналишда қатнашган айни бир шахс ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам ғолиб бўлганида совринларнинг 1 таси берилади, иккинчи йўналиш учун қайта тасодифий танлаш ўтказилади.
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 November 2024 16:26
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-1005-сон, 27.11.2024 й.) билан "
Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.🔰Ушбу Қонун билан кичик қийматли харид учун соддалаштирилган тартиб-таомил ва икки босқичли давлат харидлари каби
харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
✅Барқарорлик принципи, марказлашган давлат харидларини амалга ошириш механизми, ҳадли келишувни тузиш ва амалга ошириш тартиби, шунингдек
давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш чоғидаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар ҳамда бошқа масалалар белгиланмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
28 November 2024 11:22
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1007-сон, 27.11.2024 й.) билан Битим ратификация қилинди
🔰 Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим (Сиань, 2023 йил 18 май) ратификация қилинди
.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 November 2024 16:58
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Товарларни божхона муҳрлари остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш бўйича ахборот тизими жорий этилади
Ҳукумат Қарори
(787-сон, 26.11.2024 й.) билан
2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди🔰Қарорга кўра, автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги
гувоҳномани олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш йўли билан
ҳужжатларни қоғоз нусхада талаб қилишдан воз кечилади.✅Шунингдек, гувоҳнома олиш бўйича мурожаатларни
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва "
Лицензия" ахборот тизими орқали кўриб чиқиш механизми жорий этилади.
📌
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
27 November 2024 07:53
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилади
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-405-сон, 25.11.2024) қабул қилинди
🔰Қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли
уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади.
📝Оилаларни камбағалликдан чиқаришда
нуронийларнинг
асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:
➖хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини
бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;
➖оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ў
қув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;
➖
пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;
➖кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.
✅Фаол нуронийлар ҳар ойда
МҲТЭКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.
❗️Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига
10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 November 2024 14:49
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Миллий симфоник оркестри фаолияти қўллаб-қувватланади
“Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатидан аҳолини янада кенгроқ баҳраманд этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-401-сон, 22.11.2024) қабул қилинди
🔰Ўзбекистон давлат филармонияси
Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари
2025 йил 1 январдан бошлаб, оркестрнинг:
➖бадиий-раҳбар ходимлари учун –
4,0 коэффициентга;➖олий ва биринчи тоифали артистлари учун –
1,17 коэффициентдан 4,0 коэффициентга;
➖иккинчи тоифали ва тоифасиз артистлари учун –
1,17 коэффициентдан 3,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланди.
✅Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ўз ходимларини
миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарлари билан таништириши учун чипталар ва абонементлар сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилади.
🏫 Тажрибали дирижёрлар ва оркестр ижрочиларининг
маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 November 2024 08:29
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 November 2024 14:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "
Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.🔰Қонун билан Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишларни ёки ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг
"Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати"га киритилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
❗️Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Рўйхатга киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Сенати Кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг
тақдимига асосан амалга оширилади.📕 Рўйхатга киритилган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришига йўл қўйилмайди.
📝Рўйхатга киритилган шахс хабарнома олган кундан эътиборан
ўн кун ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан
чиқиб кетиши керак.
⚖️Агар Рўйхатга киритилган, номақбул деб топилган шахс кўрсатилган муддат ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетмаса, мазкур шахс
депортация қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 November 2024 08:15
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Андижон давлат техника институти ташкил этилади
“Андижон давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-396-сон, 18.11.2024) қабул қилинди
🏢 Қарорга кўра, Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида
Андижон давлат техника институти ташкил этилади.
⚡️
Автомобилсозлик, электротехника, энергетика, тўқимачилик, муҳандислик, қурилиш ва бошқа саноат соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга кадрлар тайёрлаш Институтнинг
асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
🗓
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
➖
энергетика муҳандислиги, сунъий интеллект, мехатроника ва робототехника каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш ҳажми оширилади;
➖талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини
халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;
➖ талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматлар
“ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилади;
➖бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳларда дарсларни
хорижий тилларда ўтказиш белгиланди.
✅Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультетида таҳсил олаётган
барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради.
❗️Битирувчи курс талабаларига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб
Институт дипломи берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 November 2024 14:02
#Амал_қилинг
🖥 Қонунчиликка кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, қуйидаги жазо чораларидан бири билан жазоланади:
🔸БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (102 млн сўмдан 136 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔸2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд;
🔸2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 November 2024 10:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра,
2025 йил 1 январдан:➖жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун
молиявий жарима бекор қилинади;
➖
“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.
🗓Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи
паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
✅
Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан
текширувлар ўтказилмайди.❌2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун
маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:➖фискал белгиларни
акс эттириш тартибини бузиш;➖мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли
маркировкалаш қоидаларини бузиш;➖
ходимлар сонини яшириш.❗️
2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида –
70 фоизи, апелляция ва кассацияда –
30 фоизи қайтариб берилади.⚡️Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали
Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.
➡️Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда,
текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 November 2024 15:03
#Диққат_танлов
⚡️“Huquq maktabi” танловида ғолиб бўлиб Iphone 16 Pro ютиб олинг!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Huquq maktabi” мобиль иловасини оммалаштириш бўйича танлов эълон қилинди!
Диққат: Адлия органлари ва муассасалари ходимлари танловда иштирок этиши мумкин эмас.
📌1-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасини тарқатиш
❗️Сиз яқин дўстларингиз ва танишларингизни “Huquq maktabi” мобиль иловасидан фойдаланишга жалб қилишингиз керак. Бунинг учун:
•
аввал иловадан рўйхатдан ўтиш лозим.
• рўйхатдан ўтганингиздан сўнг сизга алоҳида реферал ҳавола ва махсус код тақдим этилади.
• ушбу ҳавола ва махсус кодни смс ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга юборасиз.
• камида 20 нафар дўстларингиз ҳавола орқали махсус кодни киритган ҳолда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.❗️2-йўналиш: “Huquq maktabi” мобиль иловасидаги курсларда иштирок этиш
•
иловадан рўйхатдан ўтинг
• сўнгра илова орқали турли курсларда қатнашиб, “Олтин сертификат”га эга бўлинг.🏆Ғолибларни аниқлаш5 декабрь куни ҳар бир йўналиш бўйича талабларни бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий танлаш йўли билан ғолиб аниқланади.
🔰
Совринлар• 2 та Iphone 16 Pro (ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан)
🗓
Танлов муддати• танлов жорий йилнинг 4 декабригача давом этади.
📍
Тақдирлаш маросими• Ғолиблар
8 декабрь — Конституция куни муносабати билан тақдирланади.
ЭСЛАТМА!
Бир шахс айни вақда ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам танловда иштирок этиши мумкин! Ҳар иккала йўналишда қатнашган айни бир шахс ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам ғолиб бўлганида совринларнинг 1 таси берилади, иккинчи йўналиш учун қайта тасодифий танлаш ўтказилади.
Читать полностью…
Huquqiy axborot
22 November 2024 10:52
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазаси кучайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-1004-сон, 21.11.2024 й.) билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.🔰Қонун билан қонун ҳужжатларига
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
⚖️Шунингдек, ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа
ўсимликларни қасддан шикастлантирганлик, пайҳон қилганлик ёки йўқ қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
❗️Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, унинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этишга доир
кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…