hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

Бир аёл турмуш ўртоғини текширмоқчи бўлади.

Турмуш ўртоғи ишдан келишига яқин «ортиқ у билан яшай олмаслигини, муҳаббати адо бўлганини ва уйни ташлаб кетганини» ифодаловчи мактуб ёзади.

Мактубни хонтахтани устига қўйиб, турмуш ўртоғи нима қилишини томоша қилиш учун шкафни ортига беркиниб олади.

Турмуш ўртоғи келиб мактубни кўради, уни ўқиб бўлгач, у ҳам бир мактуб ёзиб хонтахтани устига қўяди ...

Ва ортидан рақсга тушиб, жуда хурсанд кайфиятда бирига телефон қилди.

«Ало, гулим қалесан? Сенга хушхабар, у уйни тарк этибди. Ортиқ орамизда ҳеч қандай монелик йўқ. Ҳозир тезда олдингга бораман» дея шошилганча уйдан чиқиб кетди.

Шкафни ортида яширинган аёл қалби жуда ҳам маҳзун, кўзларидан шашқатор ёшлар оқизганча ташқарига чиқди ва эри ёзган мактубни ўқиди.

Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:

«Оёқларинг кўриниб турибдику, Ҳумайро. Чой дамлаб тур, машинадан овқатни олиб келай...»

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Tillarni o'rganish uchun juda qulay dastur ekan. Shuning uchun tavsiya qildim.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тақдирингиздан рози бўлишни ўрганинг.

Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган. Масалан:

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...
Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...
Ситамлар келди - бардошингиз тарбияланди...
Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...
Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...
Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...
Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

Фақат сиздан илтимос: Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишга харакат қилинг!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бӯлади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Atirgulni chiroyiga uchib, tikonini ko'rmaydiganlar...

@ana_comics (Instagram)

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Одамзот танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида. Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга мажбур бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бормоғи мумкин.

Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.

Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибди.

Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!

Сенчи?!! Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!! Сенинг оёқларинг соппа-соғ!! Сен гапира оласан!! Сен эшита оласан!! Барча неъмат бор сенда!!"

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«HIKOYA» – ko'k yozuv ustiga bosib barcha kanallarimizga obuna bo'lishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#СубҳанАллоҳ...

...Қуръон оятлари билан сўзловчи аёл...

Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.

У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ясин 58) - деб жавоб берди.

У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.

У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара 196), - деб жавоб берди.

Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.

У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ""(Аъроф 186), - деган оят билан жавоб берди.

Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.

У аёл: "Аллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар"(Юсуф 99) , - деб жавоб берди.

Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.

У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради" (Бақара 195) , - деб жавоб берди.

Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.

У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.

Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,

У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида 101), - деган оятни ўқиди.

Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.

У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир"(Каҳф 46) - деб жавоб берди.

Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.

У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ", (Бақара 140)

Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим,

У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди.

Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим.

У аёл: "Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз"(Инсон 9),- деди.

Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Аллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим. Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан, бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти,- деб сўрадим.

Ўғиллари: ''Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Аллоҳга қандай жавоб бераман, деган Аллоҳдан қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас'',- деб жавоб бердилар.

Субҳаналлоҳ, Илоҳий қўрқинчнинг ажойиб намунасини кўрингки, Аллоҳнинг каломидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас экан. Аллоҳ таоло тилларимизни беҳуда нарсаларга ишлатишдан ўзи сақласин.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Бўйдоқлар #Ўқисин

#Ҳадис. Рабиъатул Асламий розияллоҳу анҳу ҳадисининг шарҳи

Рабиъатул Асламий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Мен росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хизмат қилиб юрар эдим. (Бир куни): – Эй Рабиъа, уйланмайсанми? – деб қолдилар. Мен Аллоҳ номига онт ичиб: – Ё росулаллоҳ, уйланишни истамайман. Оила тебратишга имконим ҳам йўқ, (қола берса) бирор бир нарса мени сиздан машғул қилиб қўйишини суймайман, – дедим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳеч нима демай) бурилиб кетдилар.
Бир муддат хизмат қилиб юрдим, сўнгра росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга юзланиб, иккинчи бор: – Эй Рабиъа, уйланмайсанми? –дедилар. (Бу гал ҳам): – Уйланишни истайман. Оила тебратишга имконим йўқ, (қола берса) бирор бир нарса мени сиздан машғул қилмоғини суймайман, – деб (айни) жавобни қайтардим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (аввалгидек ҳеч нима демай) бурилиб кетдилар.
Бир оздан сўнг ўзимга келиб, Аллоҳ номига онтким, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунё ва охиратимга нима фойдали эканини мендан кўра яхшироқ биладилар. Агар яна бир бор: «уйланасанми?» десалар, ҳа, ё росулаллоҳ, амрингизга (тайёрман), буюринг, дейман, деб қўйдим.
(Ўйлаганимдек) росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (учинчи бор):
– Эй Рабиъа, уйланмайсанми? – дедилар. Мен (дарҳол):
–Ҳа, (уйланаман), истаганингизни буюринг, – дедим.
– Фалончининг хонадонига бориб, мени сизларга росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юбордилар. Фалончи аёлни менга никоҳлаб беришларингни буюряптилар, дегин, – дедилар.
У аёл (Мадинадаги) ансорлар маҳалласида (истиқомат қилувчи саҳобанинг қизи) эди. Улар росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир оз узоқда жойлашган эдилар.
(Айтилган жойга) бориб, мени сизларга росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юбордилар. Фалончи аёлни менга никоҳлаб беришларингни буюряптилар, дедим. Улар мени илиқ кутиб олишди. "Росулуллоҳга ва росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатган элчиларига марҳабо, хуш келдингиз. Аллоҳ номига қасамки, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам элчиларининг мақсуди амалга ошмай (бу ердан) қайтмагай", деб кўп илтифот кўрсатиб, иззат-икром қилишди. (Кимсан, қаердансан) деб бирор бир ҳужжат, далил сўрамай қизларини менга берадиган бўлишди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига ғамгин қайтдим. (Мени бу ҳолда кўриб):
– Тинчликми? Сенга нима бўлди? – дедилар.
–Ё росулаллоҳ, жуда олижаноб, улуғ инсонлар олдига борибман. Лутфкорлик билан мени қабул қилиб, ҳеч нима ҳақида сўрамай қизларини менга узатишга рози бўлишди. (Ахир) менда қизга берадиган маҳр йўқ-ку,– дедим.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Бурайдани чақириб): –Эй Бурайда, унга данак вазнича тилло жамланглар, – дедилар. Менга данак вазнича тилло йиғиб беришди. Мен тиллони олиб росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига келдим. – Буни олиб уларга бор. Мана бу қизнинг маҳри, деб айтгин, – дедилар.
Мен уларга бориб, мана бу қизнинг маҳри, дедим. Шу (оз) тиллога рози бўлишди. «Жуда кўп, жуда соз», деб (мақтаб-мақтаб) тиллони қабул қилишди.
(Улар ёнидан чиқиб) росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ғамгин бўлиб қайтдим. (Мени бу ҳолатда кўриб росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайрат билан):
– Рабиъа, сенга нима бўлди? Яна хомуш кўрина- сан?– дедилар.
– Ё росулаллоҳ, улардан кўра марҳаматли, оли- ҳиммат инсонларни кўрмадим. Олиб борган (оз) маҳримни «жуда кўп, жуда соз», деб мамнуният билан қабул қилишди. Менда эса валима (тўй) қилгани имконим йўқ, – дедим.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бурайдани чақириб: –Бурайда, бир қўй топинглар, –дедилар. Одамлар (дарров пул йиғиб), катта, семиз қўчқор олиб келишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга қарата: – Оишага бориб айт, уйда егулик таом бўлса жўнатсин, – дедилар. Мен Оиша розияллоҳу анҳо ёнларига бориб росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини етказдим. Оиша (онамиз) розияллоҳу анҳо (ичкаридан) микталда арпа олиб чиқдилар. «Уйдаги бор егулик мана шу тўққиз соъ арпа, олинг», деб (арпани менга узатдилар). Мен арпани росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб келиб, Оиша (онамиз) розияллоҳу анҳо сўзларини ҳам етказдим.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Негадир бугун эсимга тушиб қолди.

Тошкентда китоб дўконида ишлаб юрардик. Ўша куни дўконда ёлғиз ўзим эдим. Бир эркак киши кириб келди. Уст бошига қараб баҳо берилса, ҳозирги урфга умуман мос бўлмаган кийимлар.
Дўконга ҳайрат билан қарайди, қизим, ҳижобда юрганизга биров гапирмайдими, дейди. Ҳайрон қоламан. Гап сўзларидан худди руҳиятида бузилиши бор одамдек туюлади. Ичимга ғулғула туша бошлади. Ҳомиладорман. Ўғлимиз ҳали туғилмаган. Қўрқяпман. Бирор зарар етказсачи, деб юрак ҳовучлайман.

Яна ғалати саволлар бера бошлайди. Гоҳ сиёсатдан, гоҳ диндан. Масжидлар, намозга, ҳижобга, умуман берилган ва бериллётган диний эркинликлар ҳақида гапиряпти.

Кечирасиз, дедим. Сизга қандай ёрдам бера олишим мумкин, дедим. Кейин сергак тортди шекилли. Кечирасиз қизим, аслида адашиб қолдим, ўғлимга телефон қилмоқчи эдим, деди. Майли, рақамларини айтинг, улаб бераман, деб иш телефонини олдим.

Йўқ, ўзимники бор, фақат қандай ишлатишни билмаяпман деди.
Телефонини олиб телефон қилиб бердим. Кейин ўзи ҳақида гапирди.
Бундан йигирма йил олдин вазирликда катта лавозимда ишлардим, гапим гап одам эдим. Нимадир бўлдию, ҳизбийларга ўралашиб қолдим. Буни Аллоҳни ҳидояти, деб ўйладим, лекин адашганимни кеч тушундим. Ҳамкасбларим кўп огоҳлантиришди, раҳбариятдан чақириб қанча ибодатиз бўлса, бемалол ана масжидга чиқинг, уйизда қилинг, бу ерда мумкин эмас, ҳолбуки сиз тўғри йўлда юрганга ҳам ўхшамаяпсиз, деб қайта қайта айтишса, уларни кофирга чиқардим.
Орадан вақт ўтиб йигирма йилга "кесилиб" кетдим. Ишонасизми, йигирма йил оиламни, ота онамни, дунёни кўрмадим. Уч кун олдин чиқдим. Ўғилларим қиммат телефон, қиммат соат ҳадя қилишди. Бугун биринчи марта йигирма йилдан бери ёлғиз ўзим кўча айланишга чиқдим. Ҳамма нарса ўзгарибди, чиройли бўлибди, қадамда масжидлар, ҳижобли ёш ёш қизларни, соқолли ёш йигитларни, жойнамози билан масжидга югуриб кетаётганларни кўриб кўзим қувнайди. Бу давлатни йигирма йил олдин биз нималар қилмоқчи эдик, Аллоҳ бизга бермади бу имкониятни. Бузардик, ёқардик, лекин яхши бўлмасди, бўлса ёмон, жудаям ёмон бўларди...

Қизим, йигирма йил ортда қолдим, Ватан маники, лекин кўчага ёлғиз чиқсам адашяпман, биринчи синф боласидек зеҳним, ақлим қолмади. Биргина адашувим ҳаммасини олиб қўйди.

Аллоҳга шукур, чиқдим. Уч кунни ичида фақат айтяпман, шунча имкониятлар бор экан, адашманглар деяпман фақат. Сизгаям айтаман, адашманг, адашсангиз вақтингиз, умрингиз ўтгани қолади, бутун умрлик афсусингиз қолади.

Ҳали жамият мени қабул қиладими, йўқми, билмадим. Кошки ортга қайта олсам эди...



П/С: Аллоҳ ундай мудҳиш кунларни бошимизга солмасин. Илоҳим доимо тинч бўлайлик. Бизни душмандан, душманни биздан узоқ қилсин ! Роббимиз мустақийм йўлидан адаштирмасин... Омин🙂🤲


@Fatima_Aliy

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Telegramdagi eng sara hikoyaviy va ma'rifiy kanallar jamladik, barchasiga obuna bo'lib olishingiz mumkin!

1. @Rumiy – Jaloliddin Rumiy muhlislari uchun!

2. @Hayot_Falsafasi – siqilsangiz kiring, taskin topasiz...

3. @ijod_sehri – siz sevgan, siz izlagan hikoyalar.

4. @Xazon_Rezgi – buni hayot deydilar.

5. @KitobiyIqtibos – kitobdan jumlalar.

6. @ShamsinurIjodi – hikoyalar dunyosi.

7. @hikmatli_dunyo – hikmat har ishda.

8. @Hikoyalar – ma'rifat olami.

9. @SizgaManfaatli – foydali sahifa!

«MA'RIFAT» – ushbu kanallarni barchasini yagona jild kuzatib borishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Уч васият.

Луқмони ҳаким ўлимидан олдин ўғлига уч васият қилди: биринчиси – зинҳор хотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйга келтирди. Хотини сўради:
–Бу қопда нима бор?
– Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим.  Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, – деди.
Кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
– Вой-дод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
–Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, – деб буюрди ҳоким.
–Уни ким тутиб келади? – дейишганида миршаб:
–Мен унинг уйини биламан, – деди. – Ўзим тутиб келаман.
– Эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, – деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
– Қарзингни тўлаб қўй, қамалиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
–Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
–Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, – илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
– Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – Тушунтириб берсанг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
– Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Диққат_савол

😳 Бу саволга деярли ҳамма нотўғри жавоб бермоқда, сиз жавобни биласизми❓

1) Туғилмаган, лекин туққан аёл ким? 2) Туғилган турмуш қурмаган, лекин туққан аёл ким? 3) Туғилган, турмуш қурган, лекин туғмаган аёл ким?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тўзғиган гуноҳ

Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди. 
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.  
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди. 
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Амир шаҳарни айланиб юрар экан, ота-ўғил савдогарларнинг суҳбати қулоғига чалинди. Савдогар ота ўғлидан:
— Сенинг нечта дўстинг бор? — деб сўради.
— Қирқта дўстим бор. — деб жавоб қилди.
— Мен умр бўйи бир яримта дўст орттирдим холос. — деди. Савдогарнинг гапини эшитган амир мулозимларидан сўради:
— Сизлардан бирингиз "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бера оладими?
Мулозимлар:
— Битта дўстни тушундик, аммо яримта дўстни билолмадик, — дейишди.
Шунда вазир:
— Амирим, савдогар ўғли билан ҳазиллашган, — деди.
Амир:
— Йўқ, ҳузуримга ўша савдогарни олиб келинг, ўзидан сўрайман! — деди. Савдогарни бошлаб келдилар. Амирнинг қаршисига ўтирди.
Амир:
— Менга "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бер! — деди.
— Хизматингизга шайман амирим, лекин буни сўз билан шарҳлаб беролмайман. Аммо кўрсатиб беришим мумкин,
— деди.
— Қандай қилиб?! — деди.
— Жарчингизга буюринг, бозорларда мени қатл қилинишим ҳақида хабар тарқатсин! — деди.
— Нима? Нима?! — деди.
— Худди шундай амирим, "бир яримта дўст"нинг маъносини билиб оласиз, — деди.

Шундай қилиб жарчи савдогарнинг оғир жиноят қилганини ва ўлим жазосига ҳукм қилинганини эълон қилди. Одамлар жазо майдонига тўпландилар. Амир ва савдогар ҳам ўша ерда эдилар. Гўёки жазо ижросини кутиб турибдилар. Шунда бир киши амирнинг қаршисига чиқиб:
— Амирим! Савдогарни озод қилишингиз учун ҳар қанча ҳақ тўлашга тайёрман. — деди.
— Йўқ, иложи йўқ. Катта жиноят қилди! — деди.
— Бор бойлигимни ярмини бераман, — деди.
— Бор будингни берсанг ҳам етмайди, — деди.
Дўсти савдогарга қараб:
— Дўстим эшитдингми, бутун бор бойлигимни сенга фидо қилдим, аммо амир рад этди. Вафоли дўстинг эканлигимни тасдиқлайсанми?! — деди.
— Албатта, сен вафодор дўстимсан! Раҳмат сенга! Омон бўл! — деди.

Жарчи бироздан сўнг савдогар қатл қилинишини эълон қилди. Одамлар орасидан бошқа бир киши шошилганча югуриб чиқди ва амирга:
— Бу савдогарни қатл қиласизларми?! Ахир, у бегуноҳ! Ҳақиқий жиноятчи менман!!! — сўнг йиғилган оломонга ўгирилиб: — Эй одамлар! Унинг айби йўқ. Мен ўша жиноятни қилдим! Айбдор менман! Қатл қилиниши керак одам мен! — деди.
— Ундай бўлса, сени савдогар ўрнига қатл қиламиз! — деди.
— Ҳа, мени жазоланглар! Мен айбдорман! — деди.

Соқчилар кишини ушлаб, жазо майдонига олиб чиқиб, қўлларини боғлай бошладилар.
Амир:
— Гапингдан қайтмайсанми? — деди.
— Йўқ! Эй савдогар дўстим, сен уйингга қайтиб кетавер — деди. Шунда савдогар амирга қараб табассум ила:
— Кўрдингизми амирим яримта дўст билан бир бутун дўстнинг фарқини?! — деди.

Молини сенга фидо қиладиган дўст — ЯРИМТА ДЎСТ! Жонини фидо қиладиган дўст — БУТУН ДЎСТ! Барчамизга буст-бутун дўстлар насиб қилсин!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Онам уйимга келди…

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Kecha farzandlarimizga til o’rgatish muhimligi va dunyoda o’zbek kadrlari imijini ko’tarishdagi orzularim haqida gapirgandim.

Til o’rganish avvalgidan ko’ra, bugun ancha oson. Avval ham qimmat, ham amaliyot kam bo’lardi. Hozir zamon rivojlanib ketdi, internetda tekinga til o’rganib, tekinga amaliyot qilish ham mumkin. Buning uchun sizda faqat telefon, megabayt va asosiysi XOHISH bo’lsa kifoya.

Masalan, “Ibrat Academy” mobil ilovasi ham o’zbek yoshlariga bepul til o’rgatishni maqsad qilgan. Qisqa muddat ichida ilovani 100 mingdan oshiq inson yuklab olgan va u Play Marketda Bepul ta’lim ilovalari reytingida 1-o’rinda turibdi.

Siz ham til o’rganishni maqsad qilgan bo’lsangiz, unda ushbu ilovani tavsiya qilaman. Ham bepul, ham qulay.

Ilova taqdimotini ko'rish

Ilovani yuklab olish: Android | iOS


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Achchiq xaqiqat...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мурувват

Ота онамдан 5 қиз етим қолдик.
Каттамиз 15 ёш энг кичигимиз 2 ёш. Бешта қиз бир кунда ҳам отадан ҳам онадан айрилиб чирқиллаб, катта ҳовлида ҳувуллаб қолдик. Қариндошларимиз вилоятда яшашарди, пойтахтда ўзимиз эдик, катта опам 4 та сингилни бағриларига босиб ҳеч кимга бермай, етимлар учун бериладиган нафақани авайлаб ишлатиб бизни катта қила бошладилар.

Сингилларнингни етимҳонага бер, катта қиберишади деганларам бўлди, иккита кичкина сингилларимизни фарзандликка сўраганлар ҳам бўлди. Опам кунмадилар. "Ота онамдан ёдгорларим, айрилмаймиз" деб биз учун тикувчилик қилиб, аста секин рўзғор тебрата бошладилар. Онанинг меҳрига зор бўлиб йиғласак, опам овутардилар, кечаси ҳаммамизни бағриларига босиб ухлатардилар.

Опам 17 га кирганда совчилар кела бошлади, опам уйга ҳам киргизмасдилар. Эрга тегмайман, сингилларимни катта қилишим керак, ўқитишим керак" деб жавоб берардилар. Бир куни ҳолам билан бир йигит уйимизга меҳмон бўлиб келишди, анча ўтириб гаплашишди опам билан, опам роса йиғлади. Биз хайронмиз.

Улар кетгандан кейин опам ҳолам совчи бўлиб келганларини айтдилар, йигит ҳам етим бўлиб, опамни дараклашган экан, ҳолам ҳам у йигит яхшилигини билганлари учун совчи булиб келишга рози бўлган эканлар. Хуллас, кичкина тўй бўлди. Поччам биз билан яшай бошладилар.

Ҳовлимизга файз кирди, деворлар хоналар оқланди, дарвозалар бўялди, ҳовлимизга дарахтлар экилиб ҳаммаёк ортиқча нарсадан тозаланди. Поччамдан аввалига хадиксирардик, тортинардик. Лекин Аллоҳим чевар экан, отамиз ўрнига ота бўлиб келди ҳаётимизга шу инсон.

Меҳрибонлиги, очиқкўнгиллиги билан ҳаммамизни меҳримизни қозондилар. Ишдан келсалар 4 та қиз дув этиб югурамиз, қўлларида биз учун доим қурт, сақич, конфет бўлади. Кичкина синглим 4 ёш, йиғласак овутиб, кўнглимизни кўтариб, хазиллашиб кўп кулдирар, ташвишимиз ҳам етимлигимиз хам эсимиздан чиқиб кетарди. Опам ишламас, 6 жонни еб ичиши шу 24 ёшли поччамнинг бўйнида эди, лекин бир марта миннат қилганларини, оберган нарсаларини гапирганларини эшитмаганман.

Бирин кетин опам фарзандли бўлдилар, иккита ўғил жиянларим туғилди. Лекин поччамнинг меҳри бизга бўлинмади, аввалгидек меҳрибон ғамхўр эдилар. Кийим кечагимиз, касал бўлсак дори дармонимиз, мактаб харажатлари ҳаммаси шу Фозил поччамизнинг буйниларида эди. Бешта етимнинг кўнглига қарадилар, опамни бирор марта хафа қилмадилар, бизни ўқитиб, хунарли қилиб, ота бўлиб ўзлари яхши жойларга узаттилар.

Тўртта қизни сепи ва тўйи бировлардан кам бўлмади. Ота бўлиб дуо қилиб, пешонамиздан ўпиб куёв қўлига топширдилар ҳаммамизни. Қизлик уйимизга меҳмон бўлиб келсак, ўчоқларда ош қилиб кутиб олардилар, ховлимизда пишган узум, анжир, гилосларни шу қизларни ҳаққи деб челак челак илиниб олиб келардилар.

Бирор марта бизни чертмадилар, кўнгилмизни оғритмадилар. Ҳозир ҳаммамиз оилали, ишли, уй жойликмиз. Ўзимиздан тиндик. Бошимизни силаган, етимлигимизни билдирмаган поччам 63 ёшида, хожи ота мақомида дунёдан ўтдилар. Бешта қиз дод солиб йиғладик, дуо қилдик, ҳақларига ҳар куни тиловатдамиз.

Ўзларидан кейин 4 фарзанд, 12 та невара, катта жаннатдек ҳовли қолди....  Ҳозир пули кўпайса маишат қилиб, хотин устига хотин олиб, ўз фарзандларига зулм қилаётганларни кўрсам, кўз олдимга меҳрибон поччам келадилар. Бешта етим қизни бошини силаган, ўқитиб, хунарли қилиб узатган поччамни эслайман. Шундай инсонлар кўпайсин.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир тоифа бор қўнғироқ қилади, нимадир сабаб билан кўтара олмасанг, узлуксиз қилаверади, қилаверади. Шу одам банддир, намоз ўқиётгандир, мажлисдадир, шифохона ёки жанозададир, рулдадир, қўпол бўлсада, ҳожатхонададир деган фикр хаёлига ҳам келмайди.

Бир куни икки ракат намоз ўқигунимча бир киши етти марта телефон қилди. Тугатганимдан сўнг кўтариб, “Ҳа ака, қаер ёняпти?” десам савол мазмунига хам фаросати етмай “Нимага унақа дейсиз?” деб сўради. Тушунтирганимдан кейин ҳам “Кўтармаганингиздан кейин қилдимда?” дейди яна. Энг алам қиларлиси — кўтарган масаласи жуда арзимас. Янада қизиғи, баъзида ким биландир гаплашаётган бўлсангиз, иккинчи линиядан қўнғироқ келаверади, келаверади...

Адашмасам, динимиз одобида бир эшикни тақиллатсангу очишмаса, икки ракат намоз ўқилгунча кейинги тақиллатишга сабр қил, деган жойи бор. Телефонда ҳам шу одоб амал қилиши керак.

Хайрулла Хамидов

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#taksichiayolkundaligi
Салом мехрибонларим.Якшанба куни вактим бемалол булгани ва болаларим бувисиникида булгани учун хотиржам булиб яна тирикчиликка кирага чикдим.Хар хил одамлар учради.Купчиллик узини хаётини айтиб беради,яна кимдир ойнага караб уз хаёллари билан банд.Яна кимдир телефонда оилавий муносабатларни мухокама килишади.Бу нарсаларни узим хохламаган тарзда гувохи буламан.Мен сизларга факат эьтиборимни тортган ва мени тасирлантирган вокеаларни ёзиб бораман.(#taksichiayolkundaligi)
Бир заказга бордим.Эр хотин катта сумка билан мошинага чикишди.Оркасидан бир аёл ва 3та хар хил ёшдаги болалар хам чикиб дуо килиб кучоклаб хайирлашиб кузатишди.Бориш манзили халкаро аэропорт ва кайтиб чиккан манзилига олиб келиб куйиш керак экан.Йул йулакай сухбатлари кулогимга чалинди.Турмуш уртогини чет элга ишлагани кузатаёткан экан.Аёли йиглаб гапириб нимадирларни каттик тайинлаб йул йулакай гаплашиб боришарди.Жуда мехрибон аёл экан.Иссик кийинишини вактида овкатланишини каттик тайинлади.Яна менга рангсиз кунлар бошланди деб аёл йиглади "Онаси озрок сабр кил уй олишга етадиган пул ишласам бошка сизларни ташлаб кетмайман"деб аёлини овутди.Яна нимадирлар деб узок гаплашишди лекин буёги кулогимга кирмасди чунки юрагим чил чил булганди.Уша аёлни урнига узимни тасаввур килаёткандим...Аэропортга етиб бордик.Улар узок хайрлашишди.Эркак киши йигласа бошкача буларкан.Бакавой ойнадан кучада турган эр хотинни кузатиб турдим.Эркак кузидаги ёшларини артиб кулишга харакат киларди.Аёлини мошинага утказиб "Уйга обориб куйинг,йулда эхтиёт булинглар" дедида оркамиздан кул силтаб караб колди.
Кайтишимизда аёл дарров узини кулга олди ва сумкасидан ойнасини олиб юз кузларини тугирлади.Телефонидан кимгадир телефон килиб "катдасиз хозир куришайлик" деб гаплашди.Энди унинг овози йиги аралаш маюс эмас нозли ва майин эди.Хаттоки мултикдаги ёвуз жодугарларга ухшаб хо хо лаб хам кулиб куйди.Этим жимирлаб кетди.Нахотки хаммаси сохта булса.Хозир замон,техника ривожланиб кетган-Овкатни заказ килса булади,кийим заказ килса булади ва жуда куп нарсаларни заказ килса булади.Лекин куз ёшларни заказнойини биринчи марта куришим.Халиги маюсгина сокингина муштипар аёл менга тетик овозда "Хувайдога хайден пулизни бераман" деди.Ортикча савол бермадим.Факатгина фарзандларини якинларини ташлаб бегона юртга мусофирчилик нонини егани кетаеткан эркакка ачиндим😔😔😔У аёл каерга ким билан куришганини билмайман,балки уртогидир балки якинидир униси менга коронгу.Ёмон гумон хам килганим йук.Факат шу сохта гаплар,йиглашлар мени нафратлантирди

Бир таксичи сахифасидан

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Telegramdagi barcha eng sara hikoya va oʻtkir syujetli qissa kanallarini jamladik, obuna bo'lib olishingiz mumkin:

1. @ijod_sehri – siz sevgan, siz izlagan hikoyalar.

2. @Xazon_Rezgibuni hayot deydilar.

3. @hikoyalarsiz izlagan hikoyalar.

4. @drabllardunyoning eng qisqa hikoyalari.

5. @shamsinurijodihikoyalar dunyosi.

6. @AliMuhammad_Hasanshaxsiy rivojlanish uchun.

7. @ibratli_nomalaryurakdan yozilgan hikoyalar.

8. @Saida_Aziz_Ijodi – ruhiyat va qalb dunyosi.

9. @ibratlihikoyavaqissalar – detektiv va hayotiy hikoyalar.

10. @Maftuna_abdullayevaqaqnus qalbidan qissalar.

11. @BekalarUchun_xikoyalar – dunyosi.

12. @Kitobiyiqtibos – kitobdan parcha.

13. @SizgaManfaatli fikr yuritishga undovchi qissalar!

«HIKOYA» – ushbu kanallarni barchasini yagona jild kuzatib borishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: – Буни уларга (келин томонга) олиб бор, нон ёпишсин, – дедилар. Мен Аслам қабиласидан бир неча кишилар билан бирга қўйни етаклаб (келинникига келдик). Арпа билан қўйни уларга топширдик. Улар: – Нонни биз ўзимиз пиширамиз, қўйни эса ўзларинг сўярсизлар, – дейишди.
Мен ҳамроҳларим билан бирга қўйни сўйиб, терисини шилиб овқат тайёрладик. Нон билан гўштни (дастурхонга) тортиб, валима – тўй қилдик. (Тўйга) росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таклиф қилдим.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ер бердилар. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ер берганларини кўрган) Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам менга ер берди.
(Шу лаҳзадан бошлаб менга) дунё (эшик қоқиб, ўз оёғи билан кириб) келди.
(Тўйдан кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳу иккимиз) бир хурмо дарахтида талашиб қолдик.
– Бу мен томонда, – дедим мен.
– (Аксинча), у мен томонда, – деди Абу Бакр.
Иккимиз ўртамизда бироз гап-сўз ўтди. (Шунда) Абу Бакр оғзидан бир гап чиқиб кетди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу гапни ёмон ҳисоблаб, қилмишига қаттиқ пушаймон бўлди ва дарҳол менга:
– Эй Рабиъа, худди шу гапни менга қайтар, токи (шу дунёнинг ўзида) қасос бўлиб қолсин, – деди.
– Мен бундай қилолмайман, – дедим.
– Менга ҳам худди шу сўзни қайтариб айтгин, бўлмаса ишни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўтараман.
– Мен асло бундай қилмайман.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ерни ташлаб пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига кетди. Мен у киши ортидан эргашдим. Аслам қабиласидаги айрим кишилар келиб:
– Аллоҳ Абу Бакрни раҳм айласин, қайси иш учун росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёрдам талаб қилади. (Ахир) унинг ўзи сенга нима деган бўлса, деди-ку?! – дедилар. Мен уларга:
– Абу Бакр кимлигини биласизларми? Абу Бакр (ғорга беркинган) икки зотнинг иккинчиси, мусулмонларнинг (муҳтарам) оқсоқоли. Асло менинг тарафимни ола кўрманглар. Сизлар менга ёрдам бераётганларингни кўриб, Абу Бакр ғазаб қилмасин. Уни ғазабнок ҳолда кўриб росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ғазаб қилмасинлар. У икки (улуғ) инсон ғазабидан Аллоҳ ҳам ғазаб қилса, Рабиъа ҳалок бўлиб кетади, – дедим.
– Бўлмаса, бизга нима қил, дейсан, – дедилар.
– Ортларингга қайтинглар,(бу ишга асло аралашманглар), – деб уларни қайтариб юбордим.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кетиб борарди. Ёлғиз ўзим унинг ортидан эргашиб бордим.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу бўлиб ўтган ишни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўзлаб берди. Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини кўтариб менга қарадилар.
– Рабиъа, Сиддиқ билан тортишиб нима қилардинг, – дедилар.
– Ё росулаллоҳ, шундай-шундай иш бўлди, кейин Абу Бакр бир калима айтиб қўйдилар ва ўзлари бу калимани нобоп, ёмон калима ҳисоблаб пушаймон бўлдилар. Қасос бўлсинчун мендан айни шу калимани у кишига қарата айтмоғимни талаб қилдилар. Мен айтишдан бош тортдим.
– Тўғри, Абу Бакрга бу гапни қайтарма, унинг ўрнига: «Абу Бакр Аллоҳ сизни мағфират қилсин», дегин, – дедилар.
Мен Абу Бакрга қарата: «Аллоҳ сизни мағфират қилсин», – дедим.
Абу Бакр кўзлари ёшга тўлиб чиқиб кетдилар.

Бу ҳадисни имом Аҳмад (164-241ҳ.) Муснадда ривоят қилганлар . Бу муборак Муснад Ислом динида асосий манбалардан бири ҳисобланади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдус Саламнинг қизиқарли ҳикояси

Покистондаги олис бир қишлоқда туғилиб ўсган Абдус ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, нуфузли стипендия ютиб олади. Кейин эса Англиянинг Кембриж университетининг физика ва математика йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади.

1951 йилда 25 ёшли Абдус физикадан бир қанча қийин масалаларни ечиш орқали Кембрижда юлдузга айланади ва унда карьерасини хорижда давом эттириш учун яхши имконият пайдо бўлади. Аммо Абдус Салам бунинг ўрнига, ватани - Покистонга қайтиб, маҳаллий Панжоб университетида жаҳон даражаси хос, етук физика факультетини яратишга қарор қилади.

Кейин буёғига қизиқ воқеалар бошланади. Университет ректори (ё ҳасад қилибми ёки аҳмоқлигиданми) Абдус Саламни физика факультетида декан қилиш ўрнига университет футбол жамоасига мураббий қилиб тайинлайди. "Яратиб берилаётган бундай истиқбол"дан тушкунликка тушган ва ҳафсаласи пир бўлган Абдус Салам Буюк Британияга қайтади ва у ерда физик олимга дарҳол факультет деканлигини таклиф қилишади.

Натижада, у соҳага доир бир қатор ажойиб илмий кашфиётлар қилади, физика бўйича Нобел мукофотини олади ва йилига минглаб инглиз олимларини етиштирадиган дунёдаги энг йирик илмий марказга асос солади. Аслида Абдус Салам бундай марказни Покистонда қурмоқчи эди. Лекин у она юртида шунчаки футбол мураббийи этиб тайинланганди.

Хулоса қиладиган бўлсак: Сингапур собиқ бош вазири Ли Куан Ю айтганидек - Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир. Биз билим олишимиз ва билимга асосланган дунёнинг бир қисмига айланишимиз керак.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«MA'RIFAT» – ko'k yozuv ustiga bosib barcha kanallarimizga obuna bo'lishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ИҚТИБОС

• Айрим кишилар ўртасида урфга киргандек, оғиз-бурун ўпишиб кўришиш одобимизга мутлақо зиддир. Кўп замонлар кўришмаганда пешона ёки бошдан ўпса бўлади.
Олимлар, фазилатли кишилар, улуғ устозларнинг қўлидан ўпиш мумкин. Ёш болаларни бағрига босиб, эркалатиб, пешона ва бошидан ўпса бўлади.
Номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришилмайди.

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

«Ижтимоий одоблар» китобидан

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Фарзанд тарбияси

Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халқ xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди.
— Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
— Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
— Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди.
— Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
— Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
«Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган. Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган.
Зеро, фарзандига дунёвий ва ухравий илм бермоқ ҳар ота-онанинг вазифасидир.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир ҳаким зотдан сўрадилар: "Қанча есам бўлади?"
У жавоб берди: "Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ".
- Қанчалик кулайин?
- Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин.
- Қанчалик йиғлайин?
- Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ).
- Солиҳ амалимни қанчалик яширай?
- Имконинг қадар.
- Уни қанчалик ошкор қилай?
- Бошқаси сенга эргашгунга қадар.
- Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай?
- Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар.

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Машҳур ринг жангариси Ҳабиб Нурмагамедовдан катта бир даврада суҳбат олишибди. Америкада бўлса керак. Унга савол берилди:
— Дунёда неча хил жинс вакили бор?
Саволдан мақсад маълум. Машҳур кишининг оғзидан ўзлари истаган жавобни чиқариб олиш, тўғрироғи, унинг қайси давлатда эканидан фойдаланиб, хижолатли ҳолатда бўлса ҳам, “Жинс масаласи ҳар кимнинг ўз танлови….” деган гапни ”суғуриб” олиш. Ҳабиб саволдан сал ўнғайсизланди, бироз енгил ишоралар билан бу нормал савол эмаслигини англатмоқчидек бўлди. Ва ”Бу ақлдан озиш… Мен фақат икки жинс вакили борлигини биламан; эрка ва аёл”, деб гапини давом эттирди:
— Калифорнияда бир жойга кириб, хожатхонага киришимга тўғри келди. Қаердалигини сўраб, кўрсатилган жойга юрдим. Бориб қарасам, пештоққа “Ҳамма жинс вакиллари учун”(!) деб ёзиб қўйилибди.

Бу — сеҳрли диёр, ўта ривожланган Америка.
Ўзимизда камчилик йўқми, дейдиганларга айтарим; мен қорним тўйиб яшаш, яшил яйловларда оилам билан мазза қилиб хордиқ чиқариш, тизимли ишлайдиган қонунлар фақат шунақа ифлос, исқирт нормалар эвазига берилади, дейилса, очликни танлайман!

Эътиқодим унақа арзон эмас, KFC’га алиштирадиган.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«FOYDALI ILM» – ko'k yozuv ustiga bosib barcha kanallarimizga obuna bo'lishingiz mumkin!

Читать полностью…
Subscribe to a channel