hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.
Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди. Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.

Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди. Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади. Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:
- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...
Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...
Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.
- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

хотини ва Шахзодни мактабга ташлаб утди.
- Энди сен катта йигит булдинг, аъло бахолар билан укигин, уканг ва синглингга ибрат булгин, хупми, углим? - Махмуд углининг пешонасидан аста упиб, мактаб дарвозасидан кузатиб куйди. Хотинига "Хоним, кечкурун манти егим келяпти-да", деб кузини кисиб куйди.
- Хуп булади-да, дадажониси. Бир чимдим мехр кушилган манти мендан-да, - эрига табассум ва мехр билан жавоб берди Малика ва углининг кулидан ушлаб, мактаб ховлисига кириб кетди. Мактабда булиб утган Билимлар куни тантаналаридан Шахзод олам-олам таассурот олди. Билим даргохига булган кизикиши яна ортди. Онаси билан мактабдан кайтаётганларида тулиб-тушиб уларни кутиб олган биринчи укитувчиси, синфхона, болалар хакида болаларча бегуборлик билан сузлаб берарди. Малика хам хурсанд. Бирдан кучанинг нариги томонидаги Супер маркет дуконига кузи тушиб, тухтади.
- Углим, юр магазиндан торт оламиз. Тортлари бирам мазали. Уйга бориб манти тугамиз. Ахир бугун оиламизда байрам. Буни нишонламасак булмайди. Ахир мени углим мактаб укувчиси булди.
Малика угли билан светофор олдида тухтади. Яшил чирок ёниши билан катта кучадан ута бошлади. Чап томонга каради-ю, узлари томон
укдек учиб келаётган машинани куриб, жон холатда ортга тисарилди.
Бир нарсага "тарс" этиб урилгани, кулидан углининг учиб кетгани, одамларнинг кий-чуви... тус-туполон... хаммаси куз-очиб юмгунча бир лахзада булиб утди...
Кузини очганида бошида эри маъюсгина утирарди.
- Малика... мени куряпсанми?
Эшитяпсанми мени? Ниманидир сезяпсанми?
Бир пасда шифокорлар палатага кириб келишди. Махмуд коридорга чикди. Уриндикда мунгайиб утирган ота-онаси, кайнона-кайнотаси ва якинларига караб, "хайрият, узига келди, Аллохга беадад шукурлар, охимизни эшитди", деди. Кузлар ёшланди.
Автохалокатга учраган Малика ун кун деганда комадан чикиб, кузини
очганди. Яна уч кундан кейин анча узига келди. Тили калимага кела бошлагач, гудраниб, "углим... Шахзод... углим..." деди жонсарак
булиб.
- Хавотир олма, углимиз соппа-сог. Сен узингни уйла, тезрок тузалгин энди... сени жуда согиндик...
Махмуд куз ёшларини яширишга уринди. Хотинининг илтимоси билан
болаларини шифохонага олиб келди. Малика уларга караб факат йигларди... мен сизларни ташлаб кетмайман, коракузларим мани...
Уша автохалокат сабабчиси 16 ёшли йигитча булиб чикди. У дадасининг машинасини яширинча хайдаб чикиб, уртоклари билан "гонка"
уйнаб, шу фалокатни содир этганди. Уч киши каттик жарохатланган, Маликани оёклари машина баллони остига колган, Шахбоз эса бахтли тасодифгина омон колганди. Гам ва шодлик доим бирга юради, деганлари шу булса керак...
Урнида кузгалмокчи булган Малика икки оёги хам болдиридан кесилгани, бинт билан ураб куйилганини куриб, хушидан кетаёзди. Кузлари жикка ёшга тулди.
Лекин доду фарёд килмади. Ич-ичидан туйиб-туйиб йиглади... ёстикни кучоклаб куз ёши тугагунча йиглади... кулидан бошка нима хам
келарди? Осмон узок, ер каттик. Бошга тушганни куз кураркан. Ховлисидан хушу хурсанд чиккан Малика ногиронлар аравачасида
уйига мунгайибгина кириб келди. Болаларини багрига босиб, уксиниб-уксиниб йиглади. Якинлари уни кандай овутишни билишмасди. Уттиз ёшга кирмай, ногирон булиб колган аёлга нима деб далда бериш мумкин?Кунлар шу зайлда утаверди.Махмуд хотинига аввалгидек мехрибон, эътиборли эди. Энди ишдан барвакт кайтар, овкат пиширар, кир ювар, нон ёпар... уйнинг хамма юмушлари унинг зиммасига тушганди. Малика аста-секинлик билан такдирига тан бериб, кулидан келганча рузгор ишларида эрига кумаклашарди.
Эрига рахми келарди. Угиллари хам тез катта булгандай булишди.
Бири пол ювса, бири ховлини супурар, хатто жажжигина кизчаси хам дастёрлик киларди. Опа-сингиллар ёрдамга келиб туришар,кайнонаси, онаси хабарлашиб турарди.
- Аяжон, сиз энди доимо шу коляскада утирасизми? - бир куни тусатдан сураб колди Шахзод. - Нега юрмаяпсиз? Оёгингиз огрияптими? Хали катта булай, сизни узим кутариб юраман, ойижон.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Yaxshi ko'rgan insoningga sahiy bo'l, ahdga vafodor bo'l va eng baxtli onlarni g'animat bil!
Allohga qasamki, o'limdan keyingi sog'inchga toqat qilib bo'lmaydi.

Ayman Yogiy ©

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Sendan yo'lda telefon raqamingni so'radim, aytmading. Men tashrif qog'ozimni qo'lingga tutqazib, haydovchiga yo'l pulini berib, seni manzilinggacha olib borishini tayinlab, tushib qoldim... O'zim yomg'ir ostida piyoda ketdim. Hayolimda faqatgina sen... Yana uchratarmikinman?
Bir oz yurganimdan so'ng telefonimga notanish raqamdan "Rahmat" degan sms keldi. Bu sen ekanini bilib, judayam hursand bo'lib ketdim. Rosti judayam quvondim... Yog'ayotgan yomg'ir ham sezilmasdi. Tushayotgan tomchilar, go'yo sen yuzimni silayotgandek eding. Mayin tomchilar, mayin qo'llar... Shitirlagan tomchilar, shivirlagan so'zlaring... Iliq tomchilar, iliq nafasingdek edi... Bu mart yomg'iri, mart tuyg'usi edi.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир куни ифтор пайти оиламиз билан ифтор дастурхонида шом азонини кутиб ўтириб, бир яқин дўстимга "Аллохим, унга солиҳа аёл бер", деб дуо қилаётсам, ёнимда ўтирган аёлим секингина сонимдан чимчилаб қолди.
— Бисмиллаҳ, нима бўлди, тинчликми? — десам.
— Ундай дуо қилманг, — дейди.
— Нима бўлади, дўстимга солиҳа аёл сўраяпман, холос-ку!
— Ундан бошқа нарсаларни сўрайверинг, фақат уни сўраманг, чунки фаришта "омин, сенга ҳам худди шундай бўлсин", деб қайтариб туришини яхши биламан, қолаверса, биз дуолар ижобат бўладиган соатдамиз...

@Hikoyalar 😁

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

РАЙХОН.

Қишлоғимизда қадим бир одат бор. Узатилаётган қиз тўй куни яқин қариндоши ёки қадрдон қўшнисининг уйида ўтиради. Дугоналари, таниш-билишлари – ҳаммаси “қиз беркинган” хонадонга кириб меҳмон бўлади, ўйин-кулги билан кузатилаётган келинчакка паранжи ўраб, амма-холаси ёр-ёрлар билан ота-онаси ҳузурига олиб киради.
Ўйласам, ҳозир ҳам ўша кунгидек вужудимда титроқ туради. Онам мени бағрига босган пайти қулоғимга: “Оқ кўйлагинг этагини силтаб чиқиб кетгин, болам, энди ўз уйингга меҳмонсан, берган тузимга розиман”, – деди. Аммо дадамнинг бағридан юлиб олишлари қийин кечди: “Гулим болам, райҳоним қизим. Энди сиз йўқ бу уйларда қандай яшайман?..” – деб бўзларди.
Кетдим. Барча ота эшигини тарк этиб кетаётган қизлардек йиғлаб-йиғлаб кетдим. Оқ кўйлагим этагини силтамасам ҳам тақдирнинг ишига бошимни эгиб кетдим. Ҳовли йўлагида қаторлашиб турган акаларим бир-бир бағрига босган ерда ўн тўкилдим, етгунимча минг тўкилиб кетдим. На қошимга ўсма қўйдим, на кўзимга сурма... Тўйим куни пардоз қилсам акаларим кўриб мендан хафа бўлмасин, деб андиша қилдим.
Ўша даврларда бизлар томонда келинчаклар бир ҳафта сеп ёйилган келинлик уйидан чиқмас, ҳатто чойнакдаги чойни ҳам остона ёнига қўйиб кетишарди. Бир куни жажжигина қайнисинглим ёнимга кириб: “Кеннойи, сизни кўчада бир киши чақиряпти”, – деди. Ҳайрон бўлдим. Ҳали остона ҳатлаб кўчага чиқмаган янги келинчак бўлсам, аксига олиб умр йўлдошим ҳам иш билан чиқиб кетганди. Чақирган ким, ака-укаларимдан бири бўлса керак, бирор зурур иш билан келиб киришга ийманиб тургандир, деб ўйладим. Бироздан кейин онамиз эшик олдига келиб овоз берди. “Қизим, ҳали юз кўришганимиз йўқ, эртага аммангиз келиб кўриштириб кетар, деб кутгандим. Кўчада дадангиз сизни бир кўрай, деб турибди. Уйдагилар билмайди, дарвозадан бир қарасин, кўришмаса ҳам майли, қайтиб кетаман, дейди ота бечора. Уйга киринг, қуда, десам ҳеч кўнмади”,– деди.
Аввалига ҳовлига чиқиб онамизга салом бериб кўришдим. Кейин у кишининг ҳамроҳлигида дарвоза олдига бордик. Дадам киравермагач, кўчага бўйландим. Бир-икки ҳовли нарида дадамнинг машинаси кўринди. Ўша томонга қадам ташлашим билан қўл силтади ва юриб кетди. Ортидан дадаааааа, деб югургим келди...
Қайнисинглим қўлида бир даста қора райҳон билан югуриб келарди. “Ўзингиз эккан райҳонлардан олиб кебтилар, сизга салом айтди”,– деди...
Ота-онам чорлаб, улар билан дийдорлашгунча орадан анча вақт ўтди. Соғинганда ўша гулдондаги райҳонларга гапирдим, ўкинганда ифоридан куч олдим, эрта борасан, индин кўрасан деёлмаса ҳам менга синглимдек юпанч бўлди, ўша райҳонлар.
Баҳору ёз отамнинг пойига борганда бир қучоқ райҳон кўтариб бораман. Гулдонга сув қуйиб, дастани солар эканман: “Мен келгунча, дадамнинг қизи бўлиб туринг”, дейман уларга...

Мунаввара Усмонова

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ризқ Аллоҳдан (ИБРАТЛИ ҲИКОЯ😢)

Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди.
Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди.
Унга ҳаж вожиб эмасди.
Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:
- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?
- Ҳаж мавсуми яқинлашди.
- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?
- Нафақа йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Лекин иш онангга бориб тақалади.
Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга:
“Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.
Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади.
У карвоннинг ортида борарди.
Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди.
Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди.
Карвонбоши:
- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди.
Шунда Ҳотамул Асом:
- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг.
Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.
Орадан уч кун ўтди.
Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади.
Очлик уларни қийнай бошлади.
Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди.
Улар:
- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди.
Қиз:
- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди.
Улар:
- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди.
Қиз:
- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.
Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:
- Ким у? дейишди.
Эшик қоққан киши:
- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.
Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди.
Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди.
У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:
- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради.
Улар:
- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди.
Мўминларнинг амири:
- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди.
Улар:
- У ҳажда, дейишди.
Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:
- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди.
Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб,
уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб
тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди.
У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди.
Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.
Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар.
Қиз эса йиғлади.
Она ҳайрон бўлиб:
- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан?- деб сўради.
Шунда қиз:
- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан
қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди.
Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган
Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ташаббусли бюджет - шармандали бюджетга айланмоқдами?

Кеча Янгийўлдаги бозорда "Open budget"га овоз йиғаётган ёшлар билан кўришиб қолдим.

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги маҳалласини йўлларини асфальт қилдиришмоқчи экан. Овоз берсангиз бонусига "Кола" беришади.

Қизиғи маҳалладагилар кўчасини асфальтлаш учун бунақа бонусларга чўнтагидан ўртача 200 млн. сўм сарфлаб қўйибди. Овозга қўйилган кўчалари 1 млрд сўмлик.

Афсус овоз беролмаганим учун "Кола"дан қуруқ қолдим. Чунки бир кун олдин Янгийўлдаги маҳалламга Оққўрғондан келиб, мактабларини жиҳозлаш учун овоз йиғиб, сарсон юрган ўқитувчиларга овоз бериб қўйгандим. Ўқитувчиларни бунақа хор юришига чидаш қийин.

Хуллас шунақа гаплар: давлат фуқаролари олдида ҳеч бир овоз ва сарсонгарчиликсиз қилиб бериши керак бўлган ишлар учун фуқаролар вилоятма-вилоят сарсон юришибди.

Масъулларимизнинг халқни сарсон қила оладиган истеъдоди сабаб ташаббусли бюджет-шармандали бюджетга айланмоқда.

Энди улар ҳам бозорларда юриб, овоз бериб келишса бўларди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Mana Payg’ambarimiz ( Sallolohu alayhi vassallam ) ga hurmat.

Ketgan megabaytizga achinmaydigan video.

Yig’lab tomosha qilsangiz kerak.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

/channel/Umar_ibn_Hattob_seriali/305


Saodat Asriga hayolan sayohat qilishni ayni vaqti .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Tajriba quyoni...

Juda achinarli. Ohirigacha ko'rishingiz tavsiya etiladi ... 😔😢

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳеч қайси аёл вақтинчалик муносабат қилишни истамайди. Бахтли якун истайди муносабатида. Эркак учун тажрибадан иборат саргузаштлар аёл учун катта йўқотиш бўлади. Шунинг учун аёл осон унутмайди. Вақт керак аёл жароҳатининг битиши учун. Қаерга борсанг бор, бу ҳақиқат ҳеч ҳам ўзгармайди...
Шунинг учун йўқотишни истамаганинг аёлни зинҳор йўқлигингга кўникадиган даражада ёлғизлатиб қўймагин! Агар уни севсанг, баҳслашувлардан кейин уни қўнғироқ қилмаслик, хабар юбормаслик билан жазолама! Ўринсиз ғурурга берилма! Аёл бир эркакнинг овозини эшитмасликка ўрганса, кейинчалик ҳатто бу овозни эшитишга тоқат ҳам қилмайди! Чунки аёлни қай даражада севилгани эмас, бу севгини қай даражада кўрсата олиш эркакка боғлайди. Сен қанчалик севсанг ҳам аёлнинг севгиси тугаса, ҳаммаси тугаб-битади! Аёл кетишга аҳд қилса, уни ҳеч қанақа йўл билан тўхтатиб қололмайсан!..
Севса ҳам кетади. Хаёли сенда қолса ҳам кетади. Кўнгли сенда қолса ҳам кетади. Йўқотишни истамаганинг аёлни асло ранжитма.Чунки бунинг тўлови сенга оғир келади. Аёл ўзига эътибор бермаган эркакнинг севгисидан воз кечган заҳоти, ётга айланади. Ҳатто аёлнинг қаршисида муносабатлари тугаб- битган эркакдан кўра, ҳеч танимагани, етти ёт бегона эркак омадлидир. Аёлни бахтиёр қилиш унчалик қийин эмас. Чунки у кўп нарса истамайди. Аёлни қувонтириш учун қимматбаҳо буюмлар харид қилишингга ҳожат йўқ, аслида. Унга ўзингни бағшида қил, уники эканингни ҳис эттиргин. Ғамхўрлик кўрсат, севгингни изҳор қил. Қадрлилигини, ундан бошқани истамаслигингни англат. Ўзингни таслим этиш билан аёлни фатҳ этасан!..

✍Эзгин Қилич
@qodirova_g

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҲАЗРАТ ҲИКМАТУЛЛОҲ ДОМЛАНИНГ СЎНГИ ВАСИЯТЛАРИДАН: (тўлиқ)

1)Доимо таҳоратда бўлинглар, таҳоратни мукаммал олинглар;

2)Таҳоратда оёқни тўлиқ ювинглар (пайпоққа масҳ тортманглар);

3) Фарз айн ва чоҳор китобларни фарзандларингизга ўқитинглар. Бу икки китоб Ҳанафий мазҳабидаги муҳим китобларидандир;

4) Бош кийимсиз намоз ўқиманглар, дўппи ёки саллада ўқинглар;

5) Намоз сўнгида Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳи тариқига кўра уч маротаба дуо қилинглар;

6) Сафар мобайнида фарз намозларни суннатларини адо қилинглар. Кимки сафарда фарз намозини ўқиса-ю, суннат намозини ўқимаса, Аллоҳ наздида намозлари қабул бўлмайди;

7) Воиз ва салафий мавлавийлар, жумладан Покистонда тамомлаган ва бошқа минтақада ўқиб мазҳаб ушламайдиганлардан сақланинглар. Улар мазҳабдан бехабардирлар. Уларда ҳанафийлик моҳияти йўқдир;

8) Интернетдан диний илмларни олманглар, исломни Ҳанафий олимларини хузурида ўқинглар;

9) Ёшларни ўспирин вақтида таълимга ўргатинглар, шундан сўнг намозларини маҳкам ушлайдилар.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида хонадонимиздан жаннат сари жуда яқин йўллар бор – ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиз – уларни хурсанд қилишимиз, кўнгилларини олишимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.
Ҳадиси шарифларга кўра, ота-она айни жаннат эшигидир. Эркакларнинг энг яхшиси аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир. Садақаларнинг яхшиси ўз оиласига қилинганидир. Аёл киши беш маҳал намозини ўқиб, рамазон рўзасини тутса ва иффатини сақлаб, эрини рози қилса унинг учун жаннатнинг саккиз эшиги очиқ...

Давом эттиравериш мумкин.

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Qo'limdan kelganda dunyolarga tarqatardim shu maruzani | Azizxon domla Ona xaqida tasirli .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Маликанинг томогига бир нарса тикилгандай булди. Углини багрига босиб, йиглади.
- Ох, мехрибон углим-а... онангни икки оёги кесилганини билсанг, не ахволга тушаркансан? Митти юракчанг канча озорланаркан-а? -
Малика шуларни уйлаб, огир тин олди.
Дам олиш кунларининг бирида Малика эрига дардини айтди.
- Дадажониси, жуда кийналиб кетдингиз. Давлат иши, уй ишлари, болалар ташвиши... мен эса ялпайиб утирибман.
- Бу нима деганинг онаси? Хадемай болаларимиз катта булади. Хамма ишни кулимиздан олишади. Мана халитдан чопкиллаб ёрдам беришяпти бу хакда сира уйлама...
- Дадаси, балки бир яхши аёлга уйланарсиз? Эркак куча одами. Рузгорга аёл киши керак. Мен гуё тирик мурдаман, аёллик вазифаларимни бажаролмаяпман.
Мен розиман уйланишингизга, кундошликка, - Малика бу сузларни кандай айтганини узиям англамай колди. Лекин анчадан бери уйлаб юрганди.
- Малика! Шу гапни яна бир бор айтсанг, каттик хафа буламан. Биламан, сенга осонмас. Лекин такдирдан кочиб кутулолмаймиз.
Уч фарзандимиз хакки хурмати мен бу хакда хатто уйлаганим йук. Нахотки мени шунчалик номард, пасткаш деб уйласанг? Сизлар менинг хаётимсизлар. Хотини бошига мусибат тушганда уни ярим йулда
ташлаб кетадиган эркак эркакми? Сени урнингда мен булишим мумкин эди. Сен мени ташлаб кетармидинг?
Мен сени хеч кимга алишмайман. Бошка мени азоблама...
Махмуд кузёшлари юзини юваётган хотинини багрига босди. Сочларини силади. Кузларига мехр ила тикилди.
- Узимнинг фаришта маликам... Баъзида хурсандчилик, баъзида
нохушлик, яхши ёмон кунлар билан орадан анча йиллар утди. Угиллар улгайишди, вояга етишди. Университет талабаси булишди. Шохсанам худди онасининг узгинаси. Кул-оёги чакконгина,ширинсузу ораста, курган кузларни кувонтиради. Малика келин топиш пайида. Опа сингилларини турт томонга юбориб, яхши киз изламокда. Нихоят бир хонадоннинг икки кизи уларга маъкул тушди. Опа-сингилларнинг бири тиббиёт коллежида, яна бири педагогика коллежида тахсил олишаркан. Маликага жуда маъкул келди. Шахзод ва Шахбоз булажак келинлар билан булган учрашувдан мамнун холда кайтишди.
Бугун катта ресторанда туй.
Малика ва Махмуджонлар кушалок келин туширишяпти. Малика ногиронлар аравачасида келин-куёвлар олдига келиб, дуо килди. Мехмонларга хуш келибсизлар, дер, кувонч кузёшларини тиёлмасди. Айникса келин-куёвлар унинг олдига келиб, таъзим килишганида, келинлар келин салом килишганида диллар кувончга тулди. Аравачада утирган булсада, давра бошловчисининг:
Ота-она орзуси Фарзандлар туйин курмок.Фарзандларнинг туйида,
Мумкинми жим ултирмок.Шундай экан даврада,Онажонлар уйнасин...
деган шеъридан завкланиб, кулларини хавода уйнатиб, ракс кила бошлади.
Туйхона гулдурос карсакларга тулиб кетди. Кудажонлар Малика атрофида раксга туша бошлашди. Шу тобда Малика дунёдаги энг бахтли аёл,энг бахтли онага айланганди. Хотинига караб турган Махмуд хам бу холдан бахтиёр эди.
Мен эса бу икки жуфтни Вафо, Садокат, Мехр, Сабр тимсоллари сифатида курдим. Орамизда шундай инсонлар борлигидан мамнун булдим.

Азиз эркаклар аёлингизни асраб авайланг.. Аёл севиш ва севилиш учун яралган..

Тамом.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

СИНОВЛИ ДУНЁ....
@все(хаётий хикоя)

Малика бир-биридан ширин угилчалари Шахзод ва Шахбозни овкатлантириб, кулчаларини ювиб, каравотчасига ёткизди.- Аяжон, кечаги эртакни яна бир бор айтинг, - лабларини чучайтириб эркалик килди Шахбоз.
- Йуууук, менга аввал алла айтинг, кузларим юмиляпти, - Шахзод хар доимгидек аясининг мехрибон кулларини кафти орасига олди, юзларига босди. - Кулларингиз бирам мулойим....
- Узимни полапонларим,
кузичокларим, полвонларим, - Малика угилчаларини бир-бир багрига босиб, упиб, эркалаб, яна уринларига ёткизди. - Мен хозир сизларга мехрибон ака укалар хакидаги янги эртакни айтиб бераман. Кейин алла айтаман. Хупми? Бир бор экан, бир йук экан, чумчук чакимчи экан, карга какимчи экан...
Болалар эртакни маза килиб тинглашди. Аяжони алла айтганда эса пишиллаб ухлаб колишди.
Малика угилчаларига мехр билан караб, ширин тушлар куринглар асалчаларим мани деб, ошхонага чикди. Хамон эридан дарак йук. Дастурхон тузади. Чой дамлади. Энди овкатни иситаман деганда,
кучадан машина овози эшитилди. Чакконлик билан бориб, дарвозани очди. Эри Махмуд машинани киргизиб, дарвозани кулфлаётган
хотинининг белидан аста кучди.
- Париваш хоним доимгидай бедор, кузлари ёр йулида интизор...
- Ассаламу алейкум дадажониси, - табассум билан эрига бокди Малика.
- Биласизу то сизни кутиб олиб, овкатлантирмасам кузимга уйку келмайди. Сиз эса доим кеч келасиз. Согинтириб юрагимни абгор
киласиз. Яна шеърлариям тайёр.
- Биласану ишимиз шунака. Хозир жуда ишимиз кўпайган пайт. Шунинг учун сабрли деб сенга уйланганман-да, хоним.
Бошкаси чидолмай, аллакачон тугунчасини бошига куйиб, кетиб коларди.
Эр-хотин хазил-хузул килиб, уйга киришди. Махмуд ювиниб чиккунча, Малика овкат сузди. Ширин сухбатлар куриб овкатланишди.
- Шахбоз билан Шахзод яхшими? Шухлик килишмадими? - суради
Махмуд.
- Йук, богчадан келиб бироз
уйнашди. Сизни сурашди. Роса согинишган сизни. Дам олиш кунингизни кутишяпти, истирохат богига олиб боришни ваъда бергансиз-у дадажониси.
- Ха, биламан, бу хафта охирида харакат киламан, онажониси. Айтгандай, узингни саломатлигинг
кандай? Шифокор кабулига бориб келдингми? Буниси ширингина кизалокмикан?- Махмуд шухлик килиб, хотинининг дуппайган корнига кузи билан ишора килди.
- Уятсиз! - Маликани юзлари кизариб кетди.
- Ие, нимага уятсиз буларканман? Уз
хотинимга гапиролмайманми?.. узингни эхтиёт кил, хупми?
Махмуд эртадан кечгача ишда булади. Камдан кам холда ишдан вактли кайтади. Малика эса маориф булимида булим бошлиги булиб ишларди. Хозир учинчи фарзандига хомиладорлик таътилига чикди. Хар куни эрини ишга кузатиб,угилчаларини богчага олиб боради. Кечкурун эса мазали таомлар билан эрини кутиб олади. Жуда укимишли,ораста, фаросатли хотин. Эр-хотин севишиб турмуш куришган. Атрофдагиларнинг уларга хаваси келади. Якинда угилчаларининг суннат туйларини хам утказиб олишди. Энди учинчи фарзандни кутишяпти. Айникса Махмуд буниси киз булишини жуда жуда хохлаяпти.
Хотинини гоятда хурмат килади, ер-у кукка ишонмайди. Бахтидан масрур. Ота-онаси кенжа укаси билан яшашади. Махмуд якиндагина янги ховли- жойини битказиб, кучиб утганди. Хар куни эрталаб бир коса каймок билан иккита нонни кутариб, ота-онасидан хол-ахвол сураб, дуоларини олишни канда килмайди.
Хотини хам улар холидан хабар олиб туради.
Вакту соати етиб, Маликанинг кузи ёриди. Кузу кошлари попукдек кизалокни дунёга келтирди. Махмуд ниятига етганидан хурсанд.
Кизалокка Шохсанам деб исм куйишди. Янги мехмонни уйга олиб келишганида Шахзод ва Шахбоз шунака суюнишдики, асти куяверасиз...
Орадан карийб бир йил утди. Бугун бу хонадонда узгача хурсандчилик хукмрон. Шахзодбек биринчи синфга боради. Костюм шимларни кийиб, худди катталардек гердайиб турибди. Малика углига караб туймайди.
Шахбоз эса "нега мен мактабга бормас эканман, акамдек ёзиш чизишни биламан-ку", деб бир йиглаб олди. Бир йил чидагин, сен хам борасан, синглинг богчага боради, деб уни зурга тинчлантиришди. Махмуд хаммани машинасига утказиб, Шахбозни богчага, Шохсанамни бувисига,

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Men Chaves ustidan g'alaba qozonganimda, telefonimda 1060 ta o'tkazib yuborilgan qo'ng'iroqlar bor edi. Kottoga yutqazganimda esa, bor yo'g'i 4 ta o'tkazib yuborilgan qo'ng'iroq bo'lib: bittasi noma'lum raqam va uchtasi onamdan edi. Bu men uchun juda muhim hodisadir."
- Serxio Gabriel Martines (Boks bo'yicha jahon chempioni).

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Юртимизга ташриф буюрган хорижий турист маҳаллий нонвойлардан нолиб қолди.
"Ўзбек нонлари менга ёқди. Мазали, ширин, ҳиди ёқимли. Лекин, сотиб олаётганимда кўнглимдан ғашлик кечадиган бўлди" - деди. Сабабини сўрадим. Унга нонвойларимизнинг нон устига ёпиб қўядиган ёпинчиғи ва тозалик қоидаларига амал қилмай савдо қилаётган ҳолати хуш келмабди.
"Қўлида қўлқопи йўқ. Яна нонни қалин ва кирли мато тагидан олиб беради. Шу жойда бир ғашланаман" - деди ижирғаниб.

Ўзим ҳам нонвойларга шу масалада эътирозимни айтганман.
Қайси бири мени тўғри тушунган. Кимдир шу гапимдан кейин менга нон сотгиси келмаган.
Хуллас, туристнинг танқидига жавоб бермадим.
Бўғзимга талқон тиқилганди.

Муҳаббат Назар

Сизларда қанақа?

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#КЎЗҚУВОНЧ

• Омонеееей… 😂😎😂

©️Аброр Мухтор Алий

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 ABRORMUXTORALIYRASMIY">Youtube 🎶 abrormuxtoraliyrasmiy">Tik Tok
📝 Facebook 📝 Telegram

https://profi24.uz/app.html

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Кечиккан_ҳикоя...

(Рўза Рамазон ойининг биринчи куни қўйилиши керак эди, кеч бўлгандан кўра ҳеч бўлгани яхшику тўғрими😊)

Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар холларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган махал ўша дарахт билан сухбатлашар эди:
- Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, хиди хам ўзгача уфуриб турган бир олма – тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим-тилим қилиб кесар эди-да, халтасидан айронинини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун тахорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини хам яхши ниятда кўчатга қуйиб юрди.
Қарияниг юзи ювилган тахорат сувида хам хикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллох инояти билан халиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева хам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дархол қўлини чўзиб олаверарди. Ха... Аммо, орадан йиллар ўтди, халиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Хали хануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
- Қани болам, шохингдан бугунги насийбамни хам тушир-чи, дер эди.
Худди айтганидай: хеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Айни холат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Хақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши - бирор маротаба хам юз бермаган эди. Қишлоқ ахли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап хам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна халиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, хар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта хам олма тушмади.
Қария хайрон... Бироз кутиб, ўз хохишини такрор ва такрор билдирса хам қўлига ақалли битта хам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, қария бу холатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан хўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон охистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта хам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз хис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч хислари хам яширингандай. Бироз хаяллаб, ўйга чўмган қария - бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмая бошлади. Шубхасиз, хаёлига қандайдир ўй келган эди.
Халигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган захоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлай бошлади. Ва:
- Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, хамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а...
Ахир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Дада зўр иш қилдик-а"
(хаётий воқеа)
Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йулда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "дада анавини қаранг" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та конфет, 2 пачка донали сигарет. Бошка хеч нарса йук.”
Хуш нима қилибди десам, 6 яшар ўғлим "ўғли йўқми уни, нега бу ахволда, қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу аёлга берайлик" деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.
Аёл ханг-манг бўлиб қолди. Нима учун деган саволига, мен кулиб, "шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим.
Аёл йиғлаб юборди, "илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "дада зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб беролмай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, бўғзимга нимадир тиқилган, ичимда эса "шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр" деб айтаётган эдим...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Рўзадорнинг суяклари тасбеҳ айтади

Ҳазрати Бурайда розияллоҳу анҳу айтадилар:
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга:
"Эй, Билол! Кел, биз билан таомлан" дедилар. У:
"Мен рўзадорман" деди.
Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Биз ўз ризқимизни еяпмиз. Билолнинг ризқи эса жаннатга сақлаб қўйиляпти. Эй, Билол! Биласанми, модомики, рўзадор ҳузурида таом ейилар экан, унинг суяклари тасбеҳ айтиб туради ва фаришталар унинг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар" дедилар.

"Шаҳру Рамазон" китобидан

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қатиқ сотувчиси

Кўчамизга қатиқ сотувчи келди. Коляскада чақалоқ, ёнида 5-6 ёшлардаги қизчаси. Бонкалар коляска тагига жойлаштирилган. Бир бонка қатиқ беш минг сўм экан. Шу пайт онаси ҳам, қизча ҳам қўшниларнинг дарвозасини тақиллатгани кетишди.

Мен секин билдирмай коляска чўнтагига ўн минг солдим. Яна бир бонка қатиқ олиб, қизчанинг қўлига беш минг бердим. Эртасига улар яна келишди.

Мабодо сиз адашиб пул бермадингизми, ҳисоб китобимиздан ўн минг сўм ортиқча чиқаяпти, дейишди.
Титраб кетдим.
Дунёни гўзаллик эмас, ҳалоллик қутқарса керак...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Рамазон ҳикмати #4
Одамийлик баҳоси


Бу воқеани Ҳинд рўзномаларидан бирида ўқидим. Ҳодиса Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида, аниқроғи Малаппурам шаҳарчасида содир бўлган экан.

Манба: "Ҳикоялар" телеграм канали
Ижрода: Лочинбек Эркинзода

➡️ @audiokontent
➡️
@lochinbek_erkinzoda

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ХИСЛАТ

8 тоифа билан ўтирган кишининг 8 хислати ортади:

- Бойлар билан ўтирган кишининг дунёга ҳою ҳаваси ортади;
- Камбағаллар билан ўтирган кишининг шукри зиёда бўлади;
- Амирлар билан ўтирган кишининг кибри ортади;
- Аёллар билан ўтирган кишининг уларга майли ортади;
- Болалар билан ўтирган кишининг ўйин-кулгуга майли ортади;
- Гуноҳкор (осийлар) билан ўтирган кишининг журъати ортади;
- Солиҳлар билан ўтирган кишининг ибодатга ҳаваси ортади;
- Олимлар билан ўтирган кишининг илми ва тақвоси зиёда бўлади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Сурат

Умрага келсам иложи борича телефонни камроқ ишлатаман.
Кимдир кўриб қолиб, таклиф қилмаса, атайин ўзим расмга тушмайман.

Бир куни Масжидун Набавийда ўтириб, ҳаёлимдан бир фикр ўтди:
- Бу кунлар ҳам ғанимат. Ўзим учун бир эсдалик расмга тушсам бўларкан.
Эсиз, танишлар узоқда эканда.
Ёки у-бу кимга айтсаммикан?!
Одам ҳам ҳижолат айтгани...

Шу фикр қалбимдан ўтаркан, ёнимдан ўтаётган бир саллалик инсон тўхтади.
Менга қараб табассум қилди.
Яқинлашиб, телефонимни кўрсатди .
Имо-ишора билан -"Телефонингни бер, суратга олиб қўяман"-деди.
Телефонни бердим.
Расмга олиб, юзида табассум билан, ишларингга ривож-барака дегандай ишора қилиб кетди.

Ортидан қараб қолдим. Қорачадан келган лекин юзи нурли, ёши 60 лар атрофидаги Инсон. Жуда оддий кийинганидан кўрган одам тиланчи деб ўйлайди.

Атрофимизда қанча улуғ инсонлар бор, одоб сақлаб жим юришади. Биз эса "сурат"ларга алданиб қолаверамиз...

Хулоса:

Ҳар кечани қадр бил,
Ҳар кишини Хизр бил...

@Muhammadali_Eshonqulov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​Қизимнинг мақтов ёрлиғи  ёхуд вақтида англаган хатоим

  Қизим эндигина тўрт ёшдан ўтган бўлса-да, феъли жуда оғир эди. Доимо жим юрарди. Сал гапга хафа бўларди. Бирор нарса сўрасангиз, зарда билан жавоб қайтарарди. Тўғри, болалар руҳиятида гоҳида шундай ўзгаришлар ҳам кўзга ташланади. Лекин бу анча кейин-ўсмирлик ёшларида кузатиладиган ҳолат.
Қизимнинг бундай бўлиб қолгани ҳақида узоқ ўйладим. Охири бунинг сабаби ўзим эканлигимни билдим. Мен кўпинча у билан гаплашганимда уни пастга урардим. Унинг ютуқларини эътироф этиш ўрнига, унинг муваффиқиятларига оддий ҳолатдек, ўзи аслида шундай бўлиши ҳам керак-да деган маънода ёндашардим. Айб иш қилиб қўйганда ёки бирор буюрган вазифамни бажара олмаган дамларида хали гўдак бўлишига қарамай  қаттиқ-қаттиқ койиб, уни бир ишни эплолмайдиганга чиқарардим. Кези келганда турмуш ёки ишимдаги ташвишлар туфайли асабим бузилгани учун қизимни уриб ёки ҳақорат қилиб бошқаларнинг аламини ундан олардим.
Ўйлаб қарасам, ҳамма муаммо қизимда эмас, ўзимда экан. Мен ўз бепарволигим сабаб қизимни руҳан синдириб қўйган эканман. Тарбияда йўл қўйган хатоларим учун Аллоҳ таолога тавба қилдим. Аллоҳга шукрки, бу муаммони хали кеч бўлмасидан бартараф этишимга Ўзи тавфиқ берди.
Бир вароқни қўлимга олиб, унга қизимнинг барча фазилатлари, кўзга кўринган, мақтаса арзигулик жиҳатларини ёздим. Масалан, укасини яхши кўриши, меҳрибонлиги, одобли экани, ўртоқларини камситмаслиги, ҳеч кимни ҳақорат қилмаслиги, меҳмондўстлиги, сахийлиги, тартибли экани, озодалиги ва шу каби бошқа жиҳатларини ёзиб чиқдим. Кейин вароқни меҳмонхонамизнинг тўрига кўзга кўринадиган қилиб осиб қўйдим.
Дадаси ишдан қайтганларида қизимни чақириб, вароққа ёзганларимни икковларига ўқиб бердим. Қизимнинг фазилатларини қоғоздан бирма-бир ўқир эканман, шу палладаги унинг хурсандчилигини кўрсангиз эди! У шодлигидан қанот чиқариб учиб кетадигандай эди гўё!
Шундан кейин қизим анча ўзгарди. Албатта ижобий тарафга. Юзидаги доимги тундлик табассумга алмашди. Гапларидаги зарда оҳанги йўқолди.
Шундан кейин қачон уйимизга меҳмон келса, қизим меҳмоннинг қўлидан ушлаб меҳмонхонага олиб кирар ва “Келинг, сизга онам мен ҳақимда ёзганларини кўрсатаман” деб ўз қувончини изҳор қиларди. Мен ҳам Аллоҳнинг фазли ила ўз хатойимни вақтида англаб, уни тузата олганимдан хурсанд эдим.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Otasi hayotlar qo’lini ko’tarsin .
Ota haqida juda ibratli .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир дўстим янги туғилган фарзандининг ақиқасига ош берадиган бўлди. Шундай кунида ёнида турайлик деб, хаммамиз ресторан кираверишида бир қатор бўлиб, салобат тўкиб турардик.
— Азим келмадими? — деб сўраб қолди ош бераётган дўстим. — Келиб қолар, ҳали вақт бор-ку, — дедим. Тонг ёришиб, тумонат одам йиғилиб кетди. Одамлар ресторанга саф-саф бўлиб киришар, саф-саф бўлиб чиқишар эди. Бу орада дастурхон эгаси яна менга яқин келди. “Азим келмадими“, сўради яна. “Йўқ“, дедим паст овозда. “Билардим келмаслигини, ўғиллик бўлганимни ҳазм қилолмади у. Ичи қоралигича қолибди“, деди жахл билан. Суҳбатга бошқа дўстларимиз хам аралаша бошлашди:
— Ўзи, охирги пайтларда қўмитада катта лавозимга кўтарилиб, одамни менсимай қолган! 
— Эй, хотини рухсат бермаган...

Хуллас ош тугагунча Азимнинг ғийбати тўхтамади. Меҳмонлар тарқаб, ош ейиш навбати бизга етди, ҳаммамиз дастурхон атрофига йиғилган ҳам эдик, хизмат қилиб юрган болалардан бири шошиб келиб, мени имлаб чақира бошлади. Ўрнимдан туриб, олдига бордим. Ранги оқариб кетганди. Унинг етказган хабаридан мениям рангим оқарди. Азим тонгда ўз машинасида ошга келаётганда автоҳалокатга учрабди. Ўша заҳотиёқ жони узилган экан. Чўнтагидан ош бераётган дўстимизга деб конвертга солинган 500$ тўёна ва машинасидан чақалоққа олинган ўйинчоқ самолёт чиқибди. Ош ҳам емай, ҳаммамиз жанозага отландик...

ОДАМЛАР ҲАҚИДА
ХАМИША ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ.

Читать полностью…
Subscribe to a channel