“Бугун тўйимизга 10 йил бўлганди. Аммо эрим буни яна эсламадилар. Кичикроқ бўлса ҳам совға беришларини истагандим холос, у киши бўлса...
Энди бир неча кун қовоқ солиб, гапирмасдан юраман. Ўрнимда бўлсангиз, сиз нима қилардингиз” дея сўроққа тутди мени бир аёл.
Унга жавобан айтдим.
“Яқинда тўйимизга 20 йил бўлди. Турмуш ўртоғим ҳар доимгидек никоҳ санамиз муносабати билан табрикламадилар мени. Тўғриси, кўпинча ўзим ҳам унутиб қўяман бу кунни...
Жуфтим ҳеч бир совға олиб келмадилар менга.
Аммо, 20 йилки, у киши мени ва болаларимни ҳеч эринмасдан бомдод намозига уйғотадилар.
Ҳар доим намозни эслатдилар.
Охират кунига иймон келтирган киши учун бундан-да буюкроқ бир совға, бунданда каттароқ яхшилик бўлиши мумкинми?
Сизнингча совға нима ўзи?
Йилда бир марта ҳадя олиш билан барча муаммоларингиз ҳал бўладими?
Йил бўйи саодатли бўласизми шу билан?
Тўйлари кунини унутмаган эркаклар комил эркаклар саналадими сизнингча?
Севги-муҳаббат, ўзаро ҳурмат бўлмаган бир оилада йилда бир эсга олинадиган никоҳ санасининг қанчалик аҳамияти бор?
“Эрим ундай, эрим бундай” деб кўп ҳасрат қиламиз.
Ўзи ким мукаммал?
Қай биримиз мукаммалмиз?
Эримизнинг бизга ёқмайдиган бир томони бўлса, яхши кўрадиганимиз бошқа бир томони ҳам бор албатта!
Комилликни бир шахсиятдан изламанг.
Барибир тополмайсиз...
Чунки, бу ер жаннат эмас!
Бундай арзимас сабаблар учун жуфингиз таъбини хира қилманг.
Ижтимоий тармоқлардаги бўёқлар чапланган сохта ҳаётларга, ҳақиқатдан йироқ бўлган эртакларга алданиб тинчлигингизни бузманг.
#Facebookdan
Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида машҳур блогер йигитнинг ўлими ҳақида ёзишибди. Ижтимоий тармоқларда фаол эмасман, аммо шу йигит ҳақида озмунча маълумотга эга бўлай деб, аудиториясига разм солдим.
Салкам 2миллионлик аудиторияга эга экан.
Яхшилик, ҳалоллик ва динга даъват қилганида ортидан марҳумга анча ажр келиб турарди, деб ҳам ўйладим. Балким кўп хайрия ишларида қўли бордир, мен билмасман. Ҳушфеъл ва самимий йигит бўлиб кўринди.
Аллоҳ сўроғини осон қилсин. Хайрли амалларини бошларига соябон қилсин. Яқинларига сабр берсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
*
Ўлим - ҳақ. У сиз ва биз истаган вақтда келмайди. Аммо сиз ва биз унга доим тайёр туришимиз лозим.
*
Рамазонга ҳам оз қолди.
Бу йилги Рамазондан умидларим катта...
Ўткан йили биз билан бирга ифторлик қилган, бир сафда сажда қилган, бирга суҳбатлашган инсонларнинг айримлари ҳозир орамизда йўқ.
Куни келиб биз ҳам ҳозиргилар орасида бўлмаймиз.
Қиёматга ҳозирлик кўрмай, вақтимизни учрашувлар, мол топиш, кимларгадир ниманидир исботлашга сарфлайдиган бўлсак - ўзимизни муқаррар ҳалокатга етаклаган бўламиз.
Ишонинг, ўлсак нари борса 3кун хотирлашади. Сўнг йилда бир номимиз тилга кўчади. Шу билан унут бўламиз. Бутун умримизнинг бошқалар олдидаги манзараси шу!
Қиёматга ҳам оз қолди...
Бу йилги Рамазондан умидларим катта...
@eslatdim
Муҳими – номинг тез-тез матбуотда кўриниб турсин ва ҳамма сени «Қаранглар-а, у қанчалар ақлли!» деб ўйлашсин. Бу ишларни шундай қилиш керакки, келажакда шаҳар ҳокими ёки губернатор ва ҳатто министр лавозимигача эришишмумкин бўлсин. Ҳа, сенинг бу ерда врач сифатида нон топиб ишлай олмаслигинг ойдай равшан!. Яхшиси ўша келган жойингга – Германиягами ёки Америкагами қайтиб кета қол!..
— Раҳмат, саломат бўлинг…
— Сен ҳам саломат бўл, ўғлим, яна касал-пасал бўлиб юрма!
@Hikoyalar
Душман ака - укалар
Акам ва мен болалигимиздан улғайгунимизга қадар бир - биримизга душманлардек эдик. Онам раҳматли:
- Болаларим, сизлар қондошсизлар. Бошқалар сизларга меҳрибон кўрингани билан, ака - укангиздек бўлишмайди! - деб такрор - такрор айтардилар.
Отам биз билан унча гаплашмас, гаплашсалар ҳам, худди иш юзасидан, расмий гаплашаётгандек чегара сақлардилар. Сабаби маълум: акам ва менинг орамиздаги адоват.
Онамга отам:
- Аллоҳ уларга ҳидоят берсин... кун келиб, улар бир - бирини қадрига етади! Бизнинг насиҳатларимизни эслашади, - дердилар.
Орадан йиллар ўтди. Иккимиз ҳам уйланиб, уйлик - жойлик бўлдик.
Адоватимиз барҳам топмади.
Аксинча, аёлларимиз ҳам бир - бирига тош отадиган душманлар бўлишди, соямизда.
Бизни яраштиролмай, аввал онам, сўнг отам вафот этдилар...
Бизлар бола - чақалик бўлдик. Фарзандлар улғайишди! Лекин улар, қардош сифатида кўришишмаган, бир - бирини танишмас эди.
Кунлар ўтди. Менга Аллоҳнинг қаттиқ синови келди. Мол - мулкимдан айрилдим. Қанд касалига чалиндим. Ўнг кўзим кўрмай қолди.
Бир куни бомдод намозини ўқиётгандим. Эшик жиринглади. Қарасам, қўшним. Аҳволимдан хабар олиб кетди. Бир ҳафта ўтиб, 50 минг динор маблағ ёзилган чек олиб келди. Уни қарз эмаслигини, ўзимни тиклашим учун бераётганини айтди. Бунинг учун мен ҳар куни Роббимга чексиз шукрлар айтар, эски кунларим қайтмаслигини сўрардим.
Бир куни қўшним ранглари оқарган ҳолда кириб келди. Ундан берган пул учун келган бўлса, қайтаришга қурбим етишини айтдим. У:
- Йўқ, нималар деяпсиз? У пул меники эмасди. Уни акангиз бергандилар. Қийналиб қолганингизни эшитган эканлар. Мен берганимни айтманг, дедилар. Энди улар касалхонадалар. Жонлари узулай деяпти. Боринг, бориб хабар олинг! - деди. Шунча йил кибримни енга олмаганимдан, акам асли, мен қилишим керак бўлган ишни қилганликларидан, савобни, фурсатни бой берганимдан афсусланиб касалхона томон шошилдим.
Акам жонлантириш хонасида, хушсиз ётардилар. Уларнинг қўлларидан ушлаб, юз - кўзлари, пешоналаридан ўпдим. Кўзёшларим тинмасди. Акам кўзларини очдилар. Кечирим сўрадим. Кўзларига ёш қалқди. Қўлларимни қаттиқ сиқдилар.. ва риҳлат қилдилар....
@Hikoyalar
"Лекин Оллоҳ билиб турибди".
Рабиъ ибн Хусайм раҳимаҳуллоҳ (у киши тобеинлардан бўлади) бир куни уйдагиларига "Менга бир ҳолва (хурмо, ёғ ва манн (манний каша) қўшиб тайёрланадиган ҳолва) пишириб беринглар" деб қолди. Оддий таом ҳам сўрамайдиган бу одамдан бундай ҳолва номини эшитиб уйдагилари хурсанд бўлиб кетишиб, дарҳол ишга киришишди ва ҳолва тайёрлаб келишди.
Таом келгач, Рабиъ ақлдан озган бир қўшнисини чақиртириб келди-да, сўлаги оқиб турган, оғзини ёпишни ҳам эплолмаётган қўшнисига қўли билан ҳолва егиза бошлади. Овқатлантириб бўлгач, оғзини артиб кузатиб қўйди. Бу ишни кузатиб турган уйдагилари ундан ранжиб:
- Шунчалик қийналиб сизга бу ноёб таомни тайёрладик, ўзингиз бир луқма емай жиннига едирдингиз! Жинни нима еганини билармиди! - дейишди.
- Лекин Оллоҳ билиб турибди, - деди Рабиъ!!
"Лекин Оллоҳ билиб турибди".
Шу сўз орқали илгари биз бошқалардан пешқадам бўлганмиз.
Шу сўз учун ички дунё бозори, қалблар бозори очилган. Қайси қалб бу сўзни сотиб олган бўлса, ўша фойда кўрган!
Яҳё ибн Аби Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ниятни ўрганинглар, зеро у амалдан ҳам кўра муҳимроқ".
Ҳамдун ибн Аҳмад деган киши (раҳимаҳуллоҳ)дан "Нега салафларимизнинг гапи бизникига қараганда фойдали?" деб савол беришганда у киши:
"Чунки улар Исломни азиз қилиш, нафсни шайтондан қутқариш учун, Оллоҳ розилигини истаб гапирар эдилар. Биз эса нафсимизни кўтар-кўтар қилиш учун, дунё илинжида, одамларни рози қилиш учун гапирамиз (яъни, шунинг учун бизнинг гапимизнинг унча таъсири йўқ)" деб жавоб берган экан...
"Лекин Оллоҳ таоло билиб турибди"...
Чиндан ҳам Оллоҳ билиб тургандан кейин, бунга нега бошқаларни шерик қилиш керак?
Одамлардан амалимизни қанчалик махфий қилсак, шунчалик савоби ортишини билганимиз ҳолда, яна билдиришга, кўз-кўз қилишга ошиқамиз...
Халқимизда бу катта маънони ўзида жойлаган ажойиб бир мақол бор:
"Яхшилик қил, сувга ташла, балиқ билар, балиқ билмаса Холиқ билар"!!
Оллоҳ таоло бизни ҳам фақат Холиқ биладиган амалларни кўпайтиришга муваффақ қилсин.
Омин.
Устоз Сайфуллоҳ Носирхон Тўра ҳафизҳуллоҳ.
ЮЗ ЭЛЛИК ЙИЛ ОТАНГНИ ОТГАННИ ОҒА САНАБ...
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.
Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.
Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.
Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.
Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.
Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.
Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
© Нажмиддинбек Эрматов
Bu millat va davlatni mana shunday ONALAR tarbilalagan farzandlar himoya qiladi!
"Бу Ватан бизга неча-неча хинали алиларнинг ҳадясидир"
1915 йил. Чаноққалъа.
Устегман Фарруқбей Чаноққалъа жабҳасига янги келган аскарларни кўздан кечириб, қабул қилмоқда. Бу сафар келган аскарларнинг кўпи ҳали бола ёшдаги аскарлар эди. Ўн беш ёш атрофидаги болалар.
Фарруқбей аскарларни кўздан кечирар экан, сочининг ўртаси сариққа бўялган бир йигитча эътиборини тортди. Уни ёнига чақирди.
– Исминг нима?
– Али, командирим, – ийманиб жавоб берди йигитча.
– Қаерликсан?
– Тўқатлик. Тўқатнинг Зира қишлоғиданман.
– Яхши. Ўғлим, бошингдаги нима? Нега сочинг сариққа бўялган?
– Жабҳага келишимдан олдин онам сочимга хина суриб қўйди, командирим. Негалигини билмайман.
– Майли, борақол, хинали Али, – деди Фарруқбей жилмайиб.
Шу кундан бошлаб Алининг исми атрофга "Хинали Али" бўлиб ёйилди. Дўстлари уни "Хинали Али" дебгина қолмасдилар. Унинг сочидаги хина доимий гап-сўзларга мавзу бўлди. Ким унинг ёнидан ўтса, сочидаги хина ҳақида бир нарса демай кетмасди.
Хинали Али қисқа вақтда ўзининг ёқимли ва жасур ҳаракатлари билан ўртоқларининг ҳурматига эришди.
Бир куни ота-онасига мактуб ёзмоқчи бўлди. Аммо у ёзишни билмасди. Шунинг учун у айтиб турди, ўртоқларидан бири ёзди.
"Севикли онагинам, отагинам! Қўлларингиздан ўпаман. Мен бу ерда жуда яхши юрибман. Мендан хавотир олманг...", деб бошлади мактубини. Синглиси ва укасининг аҳволини сўради. Бу ердаги инсонлар уни қаттиқ ҳурмат қилишларини ёздирди. Бир қанча сўзларни ёзгандан сўнг, кўнглидаги бир гапни мактубнинг охирига қўшиб қўйди:
"Онажоним! Келаётганимда сочимга хина суртиб қўйган эдингиз. Бу ердаги қўмондонларим ва ўртоқларим шу сочимдаги хинани гапираверишади, устимдан кулишади. Ким кўрса, шу хинадан гап бошлайди... Сиздан илтимос, укам жабҳага кетаётганида унга бу ишингизни қилманг. Уни ҳам гапириб юришмасин.... Онажоним. Қўлларингиздан ўпаман".
Гелибўлуда жанглар авжига чиқди. Инглизлар ғалаба қозониш учун бор кучлари билан жанг қилишарди. Жанг майдонида аскарларимиз биттадан, кейин бештадан, ўнтадан шаҳид бўлар эди. Ёрдам кучлари келиши камайди. Аскарларнинг сони тобора озайиб борар эди. Гелибўлу қўлдан кетай деб қолди. Алининг командири чорасиз эди. У иложи борича, жанг майдонига болаларни юбормасликка ҳаракат қиларди. Йигитчалар эса, командирдан ўзларини жангга ташлашини ўтина бошладилар. Таҳлика юздан юз эди...
Болалар талабларини қайтараверганларидан сўнг, қўмондон уларни оташ майдонига юборишга мажбур бўлди. Йигитчалар ўлим аниқ бўлган жанг майдонига ошиқар эдилар...
Ўша куни, натижаси – ўлимлиги аниқ бўлган жабҳага кўнгилли бўлиб, Али билан бирга кетган аскарлардан бирортаси қайтмади... Ҳаммалари шаҳид бўлдилар...
Бу ҳодисадан кўп ўтмай, Хинали Алига хат келди. Хатни командир олди. Овозини баланд қилиб мактубни ўқий бошлади. Шаҳид бўлмасидан сал аввал Алининг ёзган мактубига отаси жавоб ёзган эди:
"Ўғлим! Алийим! Нечуксан? Яхшимисан? Кўзларингдан ўпаман сенинг. Саломларим бўлсин...
Али! Ҳўкизни сотдим. Ярим пулини сенга жўнатяпман. Қолган ярмини яқинда урушга борадиган укангга берамиз. Ҳозир далани ҳўкизнинг ўрнига ўзим ҳайдаяпман. Унчалик чарчаётганим йўқ. Сен бизни ўйлама!.."
Ота уйдагилардан, қариндошлардан хабар ёзганидан сўнг, "онангнинг сенга айтадиган гапи бор экан", дея сўзни Алининг онасига қолдирди. Мактубнинг бундан буёғи Хинали Алининг онаси тилидан ёзилган эди. Муштипари шундай дерди:
"Ўғлим, Алигинам! Мактубингда дўстларинг бошингдаги хинани кўп гап-сўз қилишганини ёзибсан. "Укамга бу ишни қилманг", дебсан. Укангга ҳам шу ишни қилдим. Сен ташвишланма. Командирларингга ва ўртоқларингга айт, устингдан гап қилишмасин. Улар билиб қўйишсин. Бизнинг тарафларда уч нарса учун хина сурилади.
Келин бўлаётган қизга. "Кетсин, оиласига, болаларига қурбон бўлсин", дея...
Қурбонлик қилинадиган қўчқорга. "Кетсин. Аллоҳга қурбон бўлсин", дея...
Зилзиладан сўнг, суриялик бир аёл аччиқ кўзёшлари билан шундай деди:
"Бир неча сония ичида, мен уйим, эрим ва ҳамма фарзандларимдан айрилдим. Бир сония ичида... Бунгача, кўп йиллар мабойинида ўзимни нимадандир маҳрум ва етишмовлик ичида деб билардим. Уйимдаги эски нарсаларга қараб, ҳеч нарсам йўқ, деб ўйлардим, асабийлашардим...
Энди тушундим, аммо жуда кеч... Билсам, Аллоҳ таолонинг раҳматига чўмилиб юрган эканман.
Ҳаётни эъзозланг. Аллоҳ таоло ато қилган неъматлар қадрига етинг. Фарзандларингизни севинг. Доим, шукр қилинг, миннатдор бўлинг...
Бир лаҳза бўлсам ҳам уйимга қайтиш, фарзандларимни бағримга босишни истайман...
Оиласиз қолиш нима эканини биласизларми, ўзи?
Уйингиз энди йўқ эканини, тушунасизларми?
Уйдаги фарованлик ва оилага эга бўлиш билан тенг келадиган нарса йўқ.
Барча неъматлар учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!!!
Интернетдан
Абу Муслим таржимаси
БУ ЕРДА ЯНА БИР УЙ БОР
Узоқ бир тоғ қишлогига бордик. У ерларда халокатли вайроналар, қурбонлар, жарохатланганлар йўқ, фақат зилзиладан азият чеккан ўнлаб оилалар кўчиб келишган эди.
Бир оз аввал ёнилги тақчиллигини эшитиб, кўмир юборган эдик.
Кейин болаларга совга-саломлар билан ташриф буюрдик.
Жабрдийдалар яшаётган ховлилар олдига тўхтаб, бир қанча кичкинтойларни хурсанд қилиб, кўнглимиз қишлоқ теграсидаги тоғлардай кўтарилиб, кетишга чоғландик.
Қишлоқдан чиқаверишда машинамизга бошқача бир энтикиш билан термулиб турган, ниманидир айтаолмаётган икки нафар мовий этикли болакайни кўриб тўхташга қарор қилдик. Хойнахой , ўйинчоқ тарқатаётганимизни кўришган. Зилзиладан жабрланган шаҳарликлардан бўлмаганлари учун яқинлаша олмай, йўлимизга чиқиб туришганди.
Улар билан саломлашишга улгурмай, кичкинтойлардан бири орқасидаги харобгина ховлига ишора қилди ва шундай деди:
- Бу ерда яна бир уй бор!
Аввал тушунмадим. Кейин кўзларимга ёш қалқди. Болакайлар очиқчасига ўйинчоқ сўрашга уялиб, истакларини шу тарзда баён этиб, диққатимизни тортишганди.
-Сиз шу уйда яшайсизми?
-Ха.
Иккаласига битта копток совга қилдик. Хурсандчиликларини кўрсангиз эди.
Худди дунёнинг хадясини олгандай баҳтиёр эдилар.
Лекин қувончлари узоққа чўзилмади. Бир муддатдан сўнг, коптокка бир, бир қараб, хўрсиниб, ўзаро пичирлашиб олгач, айтмаса бўлмас бир гаплари борлиги ва эшитишим, билишим шартлигини айтиб, секин қулогимга шивирлашди;
-Холажон, аммо бизнинг уйимиз бутун. Фақирмиз, бироқ зилзиладан жабр кўрмадик. Бу совға бизга халол бўладими?
Ох...ох... болама!
Ўкириб йиглаб юбормаслик учун лабимни тишладим. Уларнинг патаккина сочларини силаб ,багримга босдим. Юзларидан, коптокни омонат тутиб турган қўлчаларидан ўпдим ва бўғзимдаги йигини аранг босиб, кўзчаларига мўлтирадим:
- Албатта халол болам! Мазза қилиб ўйнагин!
-Ростдами?
-Ха.
-Уйсиз қолган болаларга етмай қолмайдими?
Бошимни қимирлатиб, йўқ ишорасини қиляпману бўғзимга нимадир тиқилаверарди. Ютсам ютилмай, тақалиб қолаверди.
Атиги бир дона коптог-а?!
Сизларга ким шундай гўзал тарбия берди?
Авлиёларми?
Вужудингизга шундай қалбни жойлаган ким? Фаришталарми?
Бутун мавжудотни яратган битта бўлса, нега биз сиз каби эмасмиз?!
Бўғзимга тиқилиб турган нималигини энди билдим.
Топдим!
Тушундим!
Бўғзимдаги тиқин- қачондир билиб, билмай ютилган, эсимдан ҳам чиқиб кетган, ҳаёлимга ҳам келмаган харом луқмачалар эди.
Қайсидир бемор узатган қўл хаққи, кимдир берган совға, шоҳидан узилиб сўроқсиз ейилган мевалар, мен ўқиб қайтаролмаган китоб, мазасини билиш учун олиб чақилган писта, (семичка), қурутлар, довонда узатилган кулчалар, кеча бошим огриганда ёрдам учун жўнатилган дорилар орасидан олинган биттагина хапдори...
Демак улар томогимга тиқилиб қолганди!
Қишлоқдан қайтар эканиз, кўз ёшларимни тия олмасдим.
Бугун кимга дуч келдик? Инсон болаларигами?
Балки улар асл инсоний фазилатларни эслатишга юборилган малаклардир.
Шартакилик билан истагини айтмай, уйнигина кўрсатган, тақдим этилган ҳадяни халоллаб олган болалардай фитратимизни тозалай оламизми?
Эх! Қани энди дунёдаги одамларнинг ҳеч бўлмаса тўртдан бири шу икки кичкинтой каби халол бўлсайди.
Қани энди, ҳаммамизда шу фақир гўдакларнинг ярим виждони, ярим иймони, яримтагина пок қалби бўлсайди!
Муаззам Иброҳимова
👆
Анвар диққат билан рақамларни солиштирар экан, биринчи лотерияси ютуқли рақамлар ичида бўлмагани учун, бир хўрсиниб қўйди ва иккинчисини солиштира бошлади.
Бу гал узоқ куттирмади, қўлидаги лотерия рақамлари ютуқли рақамлар билан мос келаётган эди. Ҳаммага ошкор қилишдан аввал, қайта-қайта кўриб чиқди ва ютуқли эканлигига ишонч хосил қилиб, унга белгиланган ютуқ томон қаради.
Не кўз билан кўрсинки, ютуқ Кобалт машинаси эди.
Ҳа хақиқатдан ютуқ машина эди.
Эй Худо, ўзингга шукр! - деб қичқириб юборди, -мен машина ютдим, - аввал онасини кейин болаларини бағрига босди, она бола ва уларга аёли шерик бўлиб кўз ёш тўкдилар. Бу ёшлар севинч, қувонч кўз ёшлари эди.
Онасини сийлаган эди, уни Оллоҳ сийлади.
(Эслатиб ўтаман, юқоридаги воқеа 100% бўлиб ўтган, бу ерда ёлғон яшиқ, ортиқча тўқималар қўшилмаган. Воқеанинг асоси онасини даволатиш учун миниб юрган эски машинасини сотгани ва даволатиб қайтгани, келишига эса лотериясига Кобальт машина чиққани эди...
@Hikoyalar
#iqtibos
#poetry
ТЕЛЕФОНХАТЛАР
- Кел!
- Қайдасан?
- Келгин!
- Қайдасан?
- Соғинчингда, ўй-хаёлингда...
- Йўқ, хаёл ҳам етмас жойдасан!
- Заволимда ва камолингда,
Тушларингда, олис юлдузда,
Фарёдингда – куч етмаган дам...
- Қаердаса-а-ан?..
- Сўрама! Бизга Учрашмаслик бахти берилган.
Усмон Азим
@Hikoyalar
Султон Абдулҳамидхоннинг пойабзали йиртилганда уни ўзи қайтадан тикиб таъмирлаб олар эди.
Сарой хизматчилари "Нега янги пойабзал сотиб олмайсиз" - мамлакатнинг бойлиги ўз қўлингизда-ку? - дейишганида, султон: "Хазинадаги бойлик меники эмас - халқники, мен мусулмонларни хақини ўз эхтиёжим учун сарфлай олмайман, мен бу ерга уларни бехуда сарфлаш учун эмас, уни мухофаза қилиш учун келганман" - дер эди.
Шу сабабдан дурадгорлик билан шуғулланиб, ёғочдан хар хил буюмлар ясар, хизматчилар эса, буюмларни бозорда сотиб келишар, тушган пулни султон ўзи ва оиласи эхтиёжи учун сарфлар эди.
Абдулхамидхонни тахтдан ағдаришгач, унинг саройига талончилар ишонч билан, катта бойлик умидида султон чексиз бойликни яширган бўлса керак" - деган хаёлда киришади.
Улар бирор тешик туйнукни хам қолдирмасдан, хаммаёқни тинтиб чиқишгач, тахорат қилиш учун сув тўлдирилган обдаста, сочиқ ва жойнамоздан бўлак хеч нарса топа олмайдилар ва ноумид у ердан қайтиб чиқиб кетадилар.
@Hikoyalar
Chorasiz ota...
Hech qachon umidsizlikka tushish kerakmas. Umid borki, hayot bor...
#turkiya
@Hikoyalar
– Пулинг бўлмаса мен берай, қайтаришинг ҳам шарт эмас. Бозорда мол танлашни билмайман десанг, мен бозорга бирга борай. Билиб қўй. Агар яна келганимда уйингда бирон жондор бўлмаса, уйимдан тўртта қўйни олиб келиб ҳовлингга боғлаб кетаман, берсанг пулингни ҳам олмайман, деб масалани кўндаланг қўйди. Мен Андижонда яшаб юрган кезларим, “кўз тегиши” ҳақидаги гапларга бидъат деб қарар эдим. Жиззахда уч-тўрт йил яшагач, бу нарсанинг борлигига амин бўлдим. Биз яшаган посъёлкада тўртта машҳур “кўзли” одамлар бор эди. Улар ҳақида жуда кўп ақл бовар қилмас гаплар юрар эди. “Кўзли” одамлар билан боғлиқ икки ҳодисага ўзим ҳам гувоҳ бўлганман.
Ўсарбой ака деган бир қўшнимиз бўларди. Бир кун ишдан кечроқ келсам, уйдагилар мени Ўсарбой ака йўқлаб келганини айтишди. Унинг уйига бордим. Кўчада жуда катта бир новвосини чўмилтираётган экан. Суҳбатлашиб турсак ўша машҳур “кўзли” одамлардан бири Ўролбой ака кўчадан ўтиб қолди. У бизнинг маҳалла охирига уй қуриб, кўчиб келган эди. У ҳўкизни кўрдию: “Ўсарбой. Ҳўкизни ҳам роса боқибсизда”, деди. Бу гапни эшитган Ўсарбой аканинг ростмона жаҳли чиқиб кетди.
Унга қараб жаҳл билан “Ўролбой, ҳўкизни бекор мақтадингиз-да. Билиб қўйинг, агар шу ҳўкизга бирон нарса бўлса, сизни шу кўчадан юргазмай қўяман. Агар юрсангиз, мана Олимжон гувоҳ, оёғингизни уриб синдираман”, деди.
Ўсарбой аканинг жаҳли чиққанича бор экан. Эрталабгача ҳўкизи ҳаром ўлиб қолди. Бу воқеадан кейин Ўролбой ака бу кўчадан бошқа юрмади. Ўзига нариги кўчадан йўл солди.
Мен гувоҳ бўлган бундай воқеалардан иккинчиси бунданда ҳайратланарли. Қиш кунларидан бирида Султон деган бир дўстимнинг гаштагида ўтирган эдик. Кеч соат саккизларда Султон кириб: “Даладаги тракторчиларга кечки овқат олиб боришим керак эди. Менинг машинамни олиб чиқиш учун, ҳаммангнинг машинангни қўзғатиш керак. Олимжон, сизнинг машинангиз охири келган экан. Овқатни бирга ташлаб келайлик”, деб қолди. Овқатни олиб йўлга чиқдик. Далага яқинлашганимизда учта “Алтай” тракторининг фаралари тун бағрини ёриб олға юраётгани кўринди. Етиб бориб машинадан тушдик. Султон тракторларни кўрсатиб: “Техника деган нарса шундай ишласа-да”, деди. У ҳали гапини тугатмасдан тракторлардан биридан “қарс” деган товуш чиқди-ю, ўша трактор таққа тўхтади. Биз нима бўлганини билиш учун ўша томонга юрдик. Ҳали йўлнинг ярмига етмасимиздан иккинчи тракторнинг ҳам овози ўчди. Биз қаёққа юришга ҳайрон бўлиб турсак, учинчи трактор моторининг ҳам овози пастлай бошлади. Икки минутлардан кейин далада мутлақ сукунат ҳукм сура бошлади. Фақат шундагина Султон ҳам ўша машҳур тўрт одамдан бири экани ёдимга тушди. “Кўзи бор” одамлар билан боғлиқ бу икки ҳодисадан кейин мен олтита қўй сотиб олдим...
* * *
Қўй қидиришдан озод бўлганлар чамаси бир соатларда тайинланган учрашув жойига етиб келдик. Алибек отани ёмон хаёллардан сал бўлса-да чалғитиш учун турли қизиқ ҳангомалар айтилди. Лекин отанинг чеҳраси ёришмади. Соат ўнлар атрофида гуруҳлардан бирининг йигитлари йўқолган қўйнинг териси ва калласини кўтариб келдилар. Топилган тери ва қўйнинг калласи синчиклаб ўрганилди. Хулоса якдил бўлди. “Тери ва калла – йўқолган қўйники. Қўйнинг ҳеч қаери синмаган ва шилинмаган. Қўйни кимдир сўйиб, кейин нимталаб олиб кетган. Терининг қуртлаб кетганига қараганда, қўйнинг сўйилганига тўрт кун бўлган”.
Йигитларни бошқа гуруҳларни огоҳлантириш учун жўнатиб, ортга қайтдик. Алибек отанинг юзига қарадим. Юзи ёришган, чарчоқлари тарқаган, лабларида ним табассум бор эди. Энди у суҳбатларга аралашар. Гўшт ўғрилари ҳақидаги барча гумонларни тўхтатишга ҳаракат қиларди. Унинг бу иши ҳам мен учун мутлақо тушунарсиз эди. Эртаси якшанба бўлгани учун уй ишлари билан банд бўлдим. Лекин йўқолган қўй билан боғлиқ воқеалар хаёлимдан кетмади. Менга тушунарсиз бўлган ҳеч бир саволимга асосли жавоб топа олмадим. Пешиндан кейин Алибек отанинг набираси мени бобоси чақираётганини, уйдагиларга кечқурун қайтишимни тайинлаб боришим кераклигини айтиб келди. Минг ўй-хаёл билан отанинг уйига етиб бордим. Ҳовлида ўнтача одам иш билан банд. Келинлардан бири қўйнинг боши ва туёқларини тозалаяпти. Кампири бир келини билан гўштдан қийма тайёрлаяпти.
Усмонли турк халифалиги вақтидаги ханжар тутган бола суратини кўриб турибсиз.
Эркаклар эркакдек тарбияланган, тик-ток бўлмаган вақтлар......
Амр ибн Кулсум
15 ёшида арабларнинг энг кучли Тағлиб қабиласи раиси бўлган.
Зайд ибн Собит.
13 ёшида Набий ﷺ нинг таржимони ва ваҳий коти эди.
Аттоб ибн Усайд.
18 ёш. Набий ﷺ ғазотга кетсалар уни Маккага рахбар қилиб қолдирар эди.
Усома ибн Зайд.
18 ёшида мусулмонлар қўшинига қўмондон эди.
Муҳаммад ибн Қосим.
17 ёшида Синд шаҳарлари фотиҳи бўлиб улгурган.
Абдурроҳман Носир.
21 ёшида Андалусиядаги энг буюк давлатга асос солган.
Муҳаммад Фотиҳ.
22 ёшида Қустантиния (Истанбул) ни фатҳ қилган.
Ҳозиргилар ўттизга кириб ҳам мусҳафи шарифни оча олишмайди. Ёшликларини беҳуда электрон ўйинлар билан зое қилашади.
Аллоҳ мусулмон йигитларини ҳидоят қилсин. Ҳаққа қайтарсин.
«Har bir jon o‘limni totguvchidir va qiyomat kunida hech shak-shubhasiz ajr-savoblaringizni komil suratda olursiz!» - Oli Imron surasi 185-oyat
Kuldirib yurding ammo yig‘latib ketding... @dodasi👇👇
https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz
ЛИЛИАННА ЛУНГИНА
(Ҳикоя)
(Русчадан таржима)
— Отам ўн етти ёшлигида, ярмаркада бир қизни учратиб қолади. Ўн тўрт ёшли бу қиз мовий рангли кўйлак ва сочига ҳам мовий ранг боғич тақиб олган эди. Отам қизни севиб қолади. Қизнинг катта бўлишини кутди. Ўн саккизга тўлганида ундан ўзига турмушга чиқишини сўради ва уйланди. Отам уни жуда ардоқлар эди...
Улар жуда камбағал фермер эдилар. Онам сигирларни соғар, ҳамма ишларни қилар эди. Лекин улар шундай яшашар эдики, ўтган ҳар бир кундан қувонч ола билишар эди. Охиригича шундай бўлди. Бу эса жуда самимий, шундай таъсирли ва ажойиб эди!
Мен яхши одамлар, яхши оилаларда, чойни ким қўйиши ҳақида жанжаллашишларини кўрар эдим. Бизникида эса, жанжал акс маънода бўлар эди. Ҳар бири чойни ўзи қўйишни хоҳлар эди. Ишни ҳар ким ўзига олишни истар эди. Қачон шеригинг ўзига кўпроқ оғирликни олишни хоҳласа, шунда сенда ҳам кўпроқ олиш истаги пайдо бўлади... Бу ерда жуда қизиқ механизмни кузатар эдим. Йўлдошинг зиммасига қанчалик кам олишни истаса, сенда ҳам кам олишга хоҳиш бўлади. Ва аксинча. Бу ерда тескари натижа кўрсатар эди. Ота онам уйдаги ишларни, нохуш вазифаларни, қийин юмушларни бир-бирларидан тортиб олишга ҳаракат қилар эдилар....
Мен яна шуни эслайман. Эрталаб отам соқолини олаётганида ҳиргойи қилар, онам эса:
- Бас қил куйлашни - фикримни жамлай ололмаяпман! – дерди.
Онам қандайдир бир мактабгача бўлган муссасада ишлар ва эрталаблари ҳисобот ёзар эди. Отам эса, – қизиқ, нега шундай нарсалар эсда қоларкин, – шундай дерди:
– Майли айтмайман. Сен эса, қачондир шундай ўйлайсан: "Афсуски у энди қўшиқ айтмаяпти. Қани эди куйласа", –дейсан.
Уларнинг никоҳи бахтли ва қувноқ бўлган эди. Қалб ва интилишлар бирлиги. Мен мана шундай, чуқур ва жиддий, айни вақтда ҳар бир дақиқаси қувончли ва сурурли бўлган бошқа никоҳни учратмадим...
Ҳар тонг отамнинг ибодати билан бошланар эди. У шундай мўъжиза-хотинни, мўъжиза-севгини, мўъжизали туйғуларни ато этгани учун Ҳудога шукрлар қилар эди...
Биз эса мана шундай буюк муҳаббат, ардоқлашлар соясида улғайдик...
Кейин мен сўрадим:
– Онанг?
– Онам ўн йил аввал вафот этди.
Мен дедим:
– Парвардигор!... Отангчи?
– Отам ҳаёт.
– Онангнинг ўлимига қандай бардош берди? Оғир бўлгандир?
– Нима деяпсан? Отам, айрилиқ азоби онамга эмас, ўзига тушгани учун ҳар куни Ҳудога шукрлар қилади...
/channel/hikoyalar
ДАХШАТ ҲАЖВИЯ! АЛБАТТА ЎҚИНГ!
Азиз Несин. Бизда врач бўла оласанми? (ҳажвия)
Бизда врачлар етишмай турган бир пайтда айримлари катта пул илинжида Европа ва Америкага кетиб қолишмоқда. Ўзимиздаги баъзи ақли ноқис кимсалар хорижда ўқиб юртига қайтган ёш врачларни иш бошлашларидан олдин имтиҳон қилиб кўришни ўйлаб топишибди.
— Сиз нима учун келдингиз?- деб сўрайди кекса, тажрибали врач.
— Ишлаш, одамларни даволаш учун келувдим.
— Ҳмм, тушунарли. Хўш, яна нима иш қўлингиздан келади?
— Яна…деганингиз нимаси?
— Нимаси деганингиз нима? Масалан, айтмоқчийдимки, мусиқа басталай оласизми? Шеър ёзиш, кинода рол ўйнаш, пудрат асосида ишлаш, бизнес билан шуғулланиш қўлингиздан келадими? Миллий мажлисга депутат ёки вазир бўла оласизми? Сиёсатга тобингиз қалай? Албатта, сиз бирон нарса билан шуғуллансангиз керак.
— Йўқ, мен фақат даволайман…Мен камбағал оиладан чиққанман, маошга қаноат қилолмайман, шу боис хусусий даволаш билан шуғулланмоқчиман.
— Хо-хо-хо…Доцент, профессор унвонларисиз хусусий даволаш билан шуғулланмоқчи эмиш! Хўш, мижозларни сизга ким юбориб туради? Ким?
— Касалларни демоқчисиз-да?
— Ҳа, мижозларни…
— Ҳойнаҳой, касаллар ўзлари келар…
— Қанақасига касаллар ўзлари келаркан?
— Оғирроқ беморларни кимлардир олиб келар…
— Яхши, унда айтингчи, ўша касални олиб келадиган одамни нима дейишади?
— Мен бу одамнинг исмини билмайман, у ҳали беморни олиб келгани йўқ.
— Мен унинг исмини сўраётганим йўқ, касалларни юбориб турадиган одамни нима деб аташади деяпман.
— ?..
— Уни маклер дейишади, маклер… Тиббиёт маклери…Сен ўзинг поликлиника мижозини хусусий врачга юборолмайсан-ку! Сизларни хорижда шунга ҳам ўргатишмаган экан-да. Ҳай майли, энди айтчи, ҳамкасбларнинг хайрихоҳлиги деганда нимани тушунасан ўзи?
— Ўзаро ёрдами демоқчимисиз?
— Билмас экансан, майли, ўзим тушунтира қолай. Айтайлик, ҳузурингга бир одам бавосилидан шикоят қилиб келди…Сен уни текшириб, аёллар касали бўйича мутахассис бўлган танишингга юборасан…
— Ахир у одам бавосил билан касалланган-ку, нега энди уни гинекологга юбориш керак?
— Сенинг танишинг пул ишлаб олади ва касални тиш дўхтири бўлган танишига юборади.
— Ахир…
— Тиш дўхтири уни тери касалликлари врачига юборади, у эса рентгенологга, рентгенолог эса кўз дўхтирига…Охир-оқибат уни невропотологга юбориш лозим бўлади. Бу вақтга келиб беморнинг асаби батамом ишдан чиқади…Мабодо ажали етмаган бўлса ўзи тузалиб кетади, акс ҳолда касалидан халос бўлади. Ўлимидан кейин у яна тиббиёт ходимлари — паталогоанатомнинг қўлига тушади. Мана энди айтчи, ном чиқариб, машҳур бўлиш учун нима қилишинг керак?
— Мен касалларни шундай даволайманки, ўз устимда шундай ишлайманки…
— Хих…Менга қара, сен газетага шундай эълон берасан: «Камбағал касаллар қабул қилинади. Қабул ҳар куни тушдан кейин.» Касаллар кела бошлаганда сен фақат душанба ва пайшанба кунлари қабул қиладиган бўласан. Кейинчалик ҳафтада бир марта, сўнгра ойда бир марта қабул қилишга ўтасан…Мижозлар кўпайиб кетганда сен текин қабулни бекор қиласан. Айни чоғда тўловлар нархини ошириб бораверасан, одамлар сени даволашнинг қандайдир бир мўъжизавий сир-асрорини билса керакки хизмати қимматлашяпти деб ўйлашади. Ҳамма касаллар сенга оқиб келаверишади…Кейинчалик газеталарда беморлар номидан миннатдорчилик изҳор этилган мактубларни ҳам чоп этиб туриш керак. Мабодо ҳузурингга мижоз келса ва сен уни текшириб, ҳеч қандай касал тополмасанг, нима қиласан?
— Мен унга соғлом эканлигини айтардим.
— Воҳ-воҳ!..Бунақа врачни биринчи кўришим.!..Ахир ҳаётда касал бўлмаган одам бор эканми? Агар мижозинг бутунлай соппа-соғ бўлса ҳам унга ажи-бужи ёзув билан аптекага йўлланма ёзиб берасан…Нима бўлган тақдирда ҳам психиатр ундан бир ишкал топмай қўймайди…Ҳа-а, йўлланмани қанчалик бировнинг тиши ўтмайдиган қилиб ёзсанг-да, тўланиши лозим бўлган ҳақни аниқ-равшан қилиб ёзгин…Кейин, газеталарга тез-тез турли мавзуларда мақолалар ёзиб туриш лозим. Масалан, «Турар жойларни ижарага олиш хусусида», «Ўрмонлар муҳофазаси», «Ҳайдовчиларнинг аҳлоқий қиёфаси», «Одамлар нима учун ақлдан озадилар» ва ҳакозо.
🌿 Она муҳаббати...
Мадинадаги Боқъе қабристони. Қиёмат куни Исрофил алайҳиссалом сур чалганида, ушбу қабристондан Ислом тарихидаги энг азиз ва мўътабар инсонлар чиқиб келадилар..
Мана шу аёлни ўғли ҳам беш йил
бурун автоҳалокатга учраб мазкур қабристонга қўйилган. Ўшандан буён она хар жума мозорга беш юз км узоқликдан келиб Қуръон тиловат қилади, ўғли билан гаплашади.. У тушкунликка тушмайди, ўғли билан яна кўришишини билади. Маҳшар куни бўладиган учрашувни интиқлик билан кутади..
🔎 Рекордлар — энг қизиқарли канал!
ОТА, НЕГА СЕНИНГ, ЭТИГИНГ ТЕШИК?!
ЯНГИ ШЕЬРИМ
Раҳматли отажоним, хаётини сўнги йилларида қўл меҳнатида бир дунё ёғоч курсичалар ясади.83 ёшида ҳам саҳардан оқшомгача тинмай шу иш билан банд бўлди.Ўз ишига берилиб бошини аҳён аҳёнда кўтариб, мени ёнида кўрса, "Ўғлим меҳнатам бир ибодатдир, курсичалардан 50 тасини қўшниларга тарқатдим, ҳозир 200 та ясадим, буларниям тарқатиш керак.Рўзғорга керак бўлади, одамлар бу курсиларда ўтириб даласини ўтоқ қилади, кир ювади...Мендан кейин мени эслаб, дуо қилсин, дейманда" деса, мен" Ота, бу курсичаларга ким ўтирарди?қўйинг энди, одамларни ҳозир кир машинаси бор, ўтоқни эса техникалар қилаяпти..." деган эдим.
Бу ёғоч курсидан бир дона халқимизнинг севимли шоири устоз Мирзо Карим акага совға қилганди...
Отамдан кейин кўп қўшниларимизнинг рўзғорида ушбу ёғоч курсилар корига яраганини, отамнинг ҳақларига хўп дуо этаётганларини кўрдим.
Бугун шундай бир умр савобни ортидан қувиб ўтган отажоним билан қалббан суҳбатлашдим.
О, сўнги нафасида юзлари қуёшдай порлаб кетган нуржахоним - Отажонима!
МЕН:
- Ота, нега юзинг ўтда куйгандай,
Бунчалар қовжираб қорайиб кетган?
Зўрға эшитилар, товушинг ҳаста,
Бўғзингда йўталинг зўрайиб кетган...
ОТАМ:
- Ўғлим, юзим кўркин олган офтобда,
Сизларни боқай, деб, жондан кечганман.
Қанча саратонда, саҳар - оқшомда,
Дардим - кетмон тутиб, шудгор кечганман...
МЕН:
- Ота, нимага айт, шунча ишлаб ҳам,
Гувалак уйингга битмаган эшик?
Нечун, кўнглингга хеч сиғмас тўй - байрам,
Алмисоқдан қолган этигинг тешик...
ОТАМ:
- Ўғлим, уйлаб, уйлаб сизларни бекам,
Қурбим етмадида ёғоч эшикка.
Доим " Болаларим бўлсин, деб, одам,
Ямоқ салолмадим эски этикка...
МЕН:
- Ота, бу хаётга келиб, бир марта,
Яшадингми, яйраб ўзинг учун ҳам.
Хажга боролмадинг, кўрмадинг Макка,
Хатто сўрамадинг, бизлардан ёрдам...
ОТАМ:
- Ўғлим, қўлим калта бўлмай имконим,
Сайёҳдай дунёни кузатиб кетдим.
Раббимдан, биргина сўраб иймоним,
Оёғим хотиржам, узатиб кетдим...
Қизилтоғ шоири
Муроджон Жўраев
@Hikoyalar
👆
Аскарликка кетаётган йигитларга. "Кетсин... Ватанга қурбон бўлсин", дея... Кўзларингдан ўпаман. Салом айтаман... Аллоҳга омонат бўл!.."
Алининг мактубини қайта-қайта ўқир эканлар, Гелибўлуда қўмондонлар ҳам, аскарлар ҳам ўкириб-ўкириб йиғлар эдилар.
Шундай!
Бу Ватан бизга неча-неча Хинали Алиларнинг ҳадясидир.
Аждодларимиз ва Ватанимиз қийматини идрок этасиз, деган тилаклар ила...
Шоолим Шомансуров (Аллоҳ раҳматига олсин) таржимаси.
26.06.2019й.
@Hikoyalar
Бу — Абдукибр! У автомобилларни "выкуп"га чиқариб, уйида ётиб даромад кўради. Пулини тўлай олмаган қорачиғлардан уловни тортиб олиб, бошқасига янги нархга пуллайди.
Негадир машина савдоси сустлашди. Савдони юргизиш учун Абдукибр Умрага отланди. Аслида Умрага анча олдин ҳам борган. Аммо бу сафар бормаса бўлмайди. Чунки "круги"дагиларнинг ҳам кўпи бориб келди, чойхоналарда ҳам шу "тема". Қолаверса, ҳозир умра мода: тантаналар билан кутиб олинади, совға-саломлар берилади, "оформленя"чилар ҳовлини безаб, "Умра муборак" баннерларини илади. Бориши керак-да! Ахир у борган вақтлари ундай удумлар бўлмаган, кўпчиликни хабари бўлмаган. "Ҳожака"ни исмига қўшишмаган ҳам!
Абдукибр - чаққон тақводор! Умра амалини бир пастда бажарди. Қайтиш кунига эса ҳали 10кун бор. Зерика-зерика маҳаллий бозорни айлана бошлади. Қавм-қариндош, қўшни ва танишларга ҳадя учун мушк, тасбеҳ ва жойнамозлар олмоқчи бўлди. Қарасаки, "Ўрикзор"ни нархидан унча фарқ қилмас экан. Кўтариб юрадими?
Тошкентдан олади!
Абдукибр - дуогўй. Ижтимоий саҳифаларида йиғламсираб Маккаларни кезади. "Сизларга ҳам насиб қилсин" деб дуолар қилади. Каъба қаршисида стикерга турли исмлар ёзиб, расмга олиб эгаларига жўнатиб чиқади.
Деразасидан Ҳарам кўринадиган қиммат меҳмонхонага жойлашган Абдукибр Инстаграмда шу ерда бир умр қолиш орзуси ҳақида пост қўймоқчи эди, эсига тушди - "Жентра"ни олган мижоз бугун унга ижара пулини олиб келиши керак, ўзи эса Умрада юрибди. Кайфияти тушди. Уйга бориши билан унга қўнғироқ қилади.
Абдукибр намозга унчалик бефарқ эмас. "Бу ерлардаги 2 ракат уйимдаги 100 000 ракатдан кўпроқ ажр беради" деди-да, ҳисоб-китоб билан 24 ракат намоз ўқиб қўйди. Ҳотиржам бўлди.
Саёҳати тугар куни ҳаммадан олдин самолётга чиқиб олди.
"Иш қилиб яхши кутиб олишсин, эл-юрт олдида шарманда бўлмай. Меҳмонларни кутиш учун болаларимга нақд 3000$ бериб келганман-а?" деб, уҳ тортиб қўйди.
Абдукибр силаи-раҳмни билади — уйи тўла меҳмон. Виқор билан уларга сўзлар экан, ўғлига қараб деди:
— Ўткан йилги умрадан қолган Зам-замни олиб кел. Нима ниятда ичилса — шунга ижобат бўлади.
Энди ҳаммани кўзида у Абдукибр ҳожи бўлди. Автомобиль савдоси ҳам жонланди — думалаган машиналарини ҳам ижарага чиқараяпти.
Бу — Абдукибр! У шундай яшайди. Сиз ундай бўлманг!
@Hikoyalar
Энди биз ҳам шу сувдан ичамиз
Қадим замонда бир подшоҳнинг доно вазири бўлган экан. Улар аскарларни олиб бир ўлка томон сафар қилишибди. Йўлда сувсизликдан ҳамманинг тинкаси қуриб қолибди. Узоқдан бир кўл кўринибди. Вазир бу кўлнинг суви ҳақида хабардор экан, дарҳол подшоҳни огоҳлантирибди: «Подшоҳим, бир қошиқ қонимдан кечинг, бу кўлнинг сувини ичиб бўлмайди, чунки ундан ичган одам ақлдан озиб, жинни бўлиб қолади», дебди. Подшоҳ дарҳол фармон чиқариб, аскарларга кўлдан сув ичишни ман қилибди. Подшоҳ билан вазир ҳар чанд уринмасин, ташналаб қўшин ҳеч нарсага қулоқ солмай кўл томон чопиб кетишибди ва огоҳлантиришларига қарамай, кўлнинг сувидан қонгунча ичишибди. Сув ичмаган фақат подшоҳ билан вазир қолибди. Қарашса, бир муддат ўтиб, ҳамма аскарлар тентак бўлиб қолибди. Ҳеч бири ҳеч нарсани тушунмасмиш. Шунда подшоҳ вазирдан: «Энди нима қиламиз?» деб сўрабди. Вазир: «Энди биз ҳам шу сувдан ичамиз», дебди. Подшоҳ ҳайратланиб: «Нега энди? Ахир, уларнинг жинни бўлгани етмайдими?» дебди. Вазир босиқлик билан: «Йўқ, Подшоҳим, энди уларга бош бўлиш учун биз ҳам тентак бўлишимиз керак, шунда биз уларни, уларни бизни тушунади, акс ҳолда қўшиндан айрилиб қоламиз», деган экан.
Ана шунақа... Бош бўлиш осон эмас.:)
Ким нима тушунди?
Бир донишманд бутун умри давомида доим бахтли яшаган экан. У доим ҳурсанд, кайфияти аъло даражада юрар, ҳеч ким уни тушкун кайфиятда юрганини кўрмаган экан.
Вақти соати яқинлашиб ўлим тўшагида ётганида шогирдларидан бири ундан сўрабди:
Устоз мана ҳозир ҳам сизга қийин бўлаётганини билиб турибмиз, шундай бўлса ҳам юзингизда табассум билан ётибсиз, нега ҳар доим ҳурсанд бўлиб юргансиз? Сизни ҳеч тушкун кайфиятда кўрмаганмиз. Бунинг бирор сабаби борми айтинг? - дебди.
“Мен йигит давримда ўзимнинг устозимдан бу ҳақида сўраган эдим. Устозим етмиш ёшни қоралаган ва анчайин қариб қолган эди. Уни дарахт соясида ўтириб ҳеч қандай бир сабабсиз кулаётганини кўриб қолдим ва ҳайрон бўлиб бу ҳақида сўрадим.
Мен доим сен каби ҳамма нарсадан ҳафа бўлиб юрар эдим. Доим ҳаётда омадим келмасди менга ҳеч ким эътибор бермайди деб ҳафа бўлардим.
Бир кун тонгда ўзимга савол бердим “бу ҳаёт сеникими ёки бошқаникими, нега уни ҳафа ҳолда ўтказишинг керак, ахир атрофингда бирдан омади келган инсонлар талайгина. Шулардан бири бўлиш қўлингдан келмайдими “ дедимда ҳаётимни ва тонгни табассум ила бошладим. Шу кундан бошлаб мен доим табассум қилиб юраман. Бу менинг танловим деган.
Донишманд шогирдига: Ҳар тонг уйғониб бугунги танлов қандай бахтиёрлик ёки аксинча бахтсизлик танлаш имкони ўзингда. Менинг танловим эса ҳар бир ҳолатимда шукр дея табассум қилиш! Сен ҳам танла дебди.
Энди эртага насиб этса тонгни қандай қаршилашни фикр қилиб кўрингчи!
@Hikoyalar
ОНА ДУОСИ.
Бўлган хаётий воқелар асносида.
- Дадаси онангиз бетоб бўлсалар, кераксиз нарсаларга пул сарфлаб юришингизничи, - эрининг икки дона лотерия билан бир пакет дори-дармон кўтариб келганини кўрган Салиманинг хони-мони чиқиб, тергай кетди.
- Қўявер онаси, Хиндистонга виза олиш учун банкка тўлов қилгани боргандим, ихтиёрий мажбурий равишда лотерия сотаётган экан, яхши ниятда сотиб олдим.
Анварнинг онаси узоқ йиллардан бери бир жойда қолган, оғир бетоб, даволатиш учун барча уринишлари зое кетаётганидан қаттиқ афсусда.
Яқинда бир таниши, онасини Хиндистонга олиб бориб даволатиш кераклигини айтиб қолди. Танишининг айтишича, кўпчилик шу дард билан оғриганлар шифо олиб қайтаётган экан.
Ўша гап гап бўлди-ю, Анварнинг халовати йўқолди, ʺонамни олиб борсам бўларканʺ деган хаёлини хаётга кўчиришга аҳд қилди.
Бориб келганларни сўраб суриштириб ва ниҳоят бошқа бир қишлоқдан Хиндистонга бориб даво олиб қайтган одамни топди.
У кишидан барча йўл-йўриқларни ўрганди. Шифохона, шифокорнинг манзилини олди ва у ерда бўлиш вақтидаги шарт-шароитларни ўрганди.
Гап бориб унинг харажатига тақалганда, нархни эшитиб тарвузи қўлтиғидан туша ёзди.
Айтишларига қараганда, 6-7 минг АҚШ доллари сарф бўлар эмиш.
Анвар бир ўғил, икки синглиси бор, улар турмушга чиқиб кетган, оиласи ҳам ўрта хол, бунча пул чиқмайди. Ўзи эса, эскироқ машинасида таксислик қилиб кун кечиради.
Анвар чуқур ўйга толди.
Уйга бориб аёли билан маслаҳатлашди. Аёли Салима оқила аёл, хар нарсада турмуш ўртоғига ҳам маслак, ҳамфикр.
- Дадаси, Оллоҳга таваккал, машинангизни сотинг ва онамизни олиб боринг, - деди у.
- Ахир, бу машина рўзғоримизга яраб турган бўлса, кейин нима қиламан?- ўйланиб қолди Анвар.
- Майли, бир йўлини қилармиз дадаси, хали болаларимиз ёш, жуда катта харажат қилмаймиз, лекин у кишини даволатиш имкони бўла туриб, шу бир темир матохни деб даволатай олмасангиз, кейин бир умр армон қиласиз, яхшиси бозорга олиб бориб сотингда, хужжатларни тўғрилаб, бориб келинг.
Анвар шундай аёл турмуш ўртоғи эканлигидан Оллоҳга шукрона айтди.
- Умринг зиёда бўлсин хотин! - деб, қувониб кетди.
Бозор куни келиши билан машинасини ювиб тараб, бозорга олиб чиқди ва уни ўзи кўзлаган пулга сотиб қайтди.
Ҳамма нарса тахт бўлгач, аёли ва фарзандларини Оллоҳга омонат топшириб, ўзи онасини олиб Хиндистонга учди.
Жарроҳлик амалиёти кўнгилдагидек ўтди. Ортиқча сарф харажат талаб қилинмади. Ўзи билан олган пул бемалол ҳамма-ҳаммасига етиб, оз-моз ортди ҳам.
Она бола хурсанд уйга қайтишди.
Онаси соғайганидан бир хурсанд бўлса, қандай қилиб рўзғор юритиш мумкинлигини ўйлаб бир сиқилди.
Уйга қайтганига уч тўрт кун бўлгач, онасининг нафақасини бериш учун уйга почтачи келиб қолди.
Почтачи ўзи билан газеталар ҳам олиб юрарди. Газеталарга кўзи тушди-ю, икки ойча аввал банкдан сотиб олган лотерияси ёдига келди.
- Ака мабодо сизда лотерия ўйинларининг натижаси босилган газета йўқми? - хар эҳтимолга қарши сўраб кўрди Анвар.
- Бор, мана берайми? Сизда ҳам бормиди дейман лотериядан?
- Ҳа бир гал банкка борганимда сотиб олгандим, умримда бирор марта ютмаган бўлсам ҳам яхши ниятда икки дона олгандим, хали уйдагилар йиғилса биргалашиб бир кўрайликчи зоя бирор нима чиқиб қолса.
- Ҳа албатта, ютуқлар кўп ўйналган дейишяпти, каттароқ нарса чиқиб қолса суюнчисини берасиз, мана сизга газета, бу текин, - деб ташлаб кетди.
Анвар унчалик қизиқмаган бўлсада, юрагининг туб-тубида ўша лотериядан кичик бир илинж бор эди.
Кечга яқин уйга ҳамма йиғилди.
Онаси ҳам анча ўзига келиб қолган, шу сабаб анчадан буён хонтахта тўрига ўтирмай қўйганди, бугун ўз оёқлари билан келиб ўтирди.
Анвар қўлидаги лотерияларни олиб улардан бирини, газетадаги ютуқли рақамлар билан солиштира бошлади.
Болалар унгача хар хил орзулар қила бошлашди.
- Дадам хозир Каптива ютиб олади, Каптивада мазза қилиб айланамиз, у катта машина ҳаммамиз сиғамиз, - деди олти ёшли ўғли шошилганча.
БОЛА ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА
Фарзандингиз тортинчоқми, демак, сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз.
Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими, демак, сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими, демак, сиз унга қайсарлик қилар экансиз.
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими, демак, сиз унга кўп бақирар экансиз.
Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми, демак,сиз уни кам эркалайсиз.
Фарзандингиз ўғирлик қилдими, демак, сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.
Фарзандингиз бахилми, демак, сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.
Фарзандингиз заифми, демак, сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз.
Фарзандингиз ғазабланадиган бўлиб қолганми, демак, сиз уни мақтамай қўйгангансиз.
"Психологик билимлар" дан.
БИР ПИЁЛА ЧОЙ.
Жиддалик мударрис айтади:
"Ўқитувчилар хонасида эдим. Қадаҳга чой қуйиб энди ичмоқчи бўлганимда бирдан қўнғироқ жаранглади. Мадраса мудири қаттиққўл эди. Мударрислар қўнғироқ жаранглаши билан синфда бўлишларини талаб қилар эди.
Чой эса жуда иссиқ эди. Ичишнинг иложи бўлмади. Ўша ерда Филиппинлик бир фаррошни кўриб қолдим. Унга табассум қилиб қўлимдаги чой тўла қадаҳни узатдим.
Эртаси куни фаррош келиб менга тўсатдан ҳайратда қолганини, унга биринчи марта мударрис табассум ила чой узатганини айтди. У гўё бир хато ишнинг устидан чиқиб қолгандай эди. Мен унга бироз истиҳола билан: "Мен сени икром қилмоқчи бўлдим. Биз мусулмонлармиз. Бу бизнинг хулқимиз" , дедим.
У шундай деди: " Икки йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали бирор киши менга кулиб қарамаган ва чой бермаган эди. Мен олий маълумотлиман. Қашшоқлик мени бу ерга келиб ишлашга мажбур қилди".
Мен унга ишонмай уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни уйимга таклиф қилдим. Қизим юқори синфда ўқир эди. У фаррошга бир неча саволлар берди. Унга инглиз тилидаги қомусни кўрсатиб бир нималарни сўради. У жавоб берди. У тўғри гапирган экан.
У мени ҳар жума куни зиёрат қилиб турди. Кейин исломга кирганини эълон қилди. У ўзининг йигирмага яқин ўртоғини исломга даъват қилиб уларни мусулмон қилди. Сабаб "бир пиёла чой ва табассум".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши ишдан бирор бир нарсани ҳақир санама. Гарчи у биродарингга очиқ юз ила йўлиқиш бўлса ҳам" , деганлар.
Роғад Сомий.
Абдулқодир Полвонов таржимаси.
Тўрт йигит сабзи, пиёз артяпти. Икки йигит қозон-ўчоқларни ўрнатиш билан овора. Маҳалла ошпази гўшт майдалаяпти. Набиралар эса сув ва ўтин масаласини ҳал қилмоқда.
– Тўй бошладингизми? Нега мен бехабар қолдим? – дедим ҳайрон бўлиб.
– Тўй эмас. Бугун биз билан чиққанларни меҳмонга чақиряпман, – деди ота.
– Йўқолган қўйнинг терисини топгани учун бир қўйни сўйиб уларни меҳмон қиласизми? — сўрадим ҳайратим янада ошиб.
– Уларда нима айб? Қўйим тирик бўлганда тиригини топишарди. Териси қолгандан кейин терисини топишадида, деди ота кулиб. Бир қўйни деб тўрт кун сарсон бўлган, терисини топиб, ҳашарчилар учун яна бир қўй сўйган одамнинг ҳазил учун ўзида куч топганига қойил қолдим. Чақирилганлар келгунича ота икковимиз суҳбатлашиб ўтирдик. Шу суҳбат давомида отани гапга солиб, мени қийнаётган саволларга жавоб топдим.
– Ҳовлимдаги барча жонзот учун Аллоҳ олдида мен жавобгарман. Уларнинг емиши, суви, соғлиги ва тинчлиги менинг зиммамда. Менга тегишли бирон жонивор оёғи синибми ёки ботқоққа ботибми йўқолиб қолса, мендан нажот кутади. Мен уни топмасам, унинг ўлиши аниқ. Жони қийналганида у мени қарғайди. Қарғиши менга ёки болаларимга урмаслиги учун мен қанча харажат кетишига қарамай, уни албатта топишим керак. Қўй йўқолганининг иккинчи куниёқ унинг ўлиб бўлганини билардим. Кўнглим хотиржам бўлиши учун, йўқолган қўй менинг айбим билан ўлмаганини билишим ниҳоятда муҳим эди. Қўйимни кимдир ўғирлаб, кейин сўйиб олгани айбсиз эканимни кўрсатди. Шунинг хурсандчилигига яхши одамларни меҳмонга чақирдим. Масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бугун меҳмонларга ваъда қилингандек беш сўмдан пул бераман. Яхши биламанки, ҳеч ким пулни олмайди. Қўй сўйиб меҳмон қилганим учун эса мен Худонинг олдида ёлғончи бўлиб қолмайман.
– Сиз “Кичик шаҳзода” деган китобни кўргансизми? – деган саволимга ота –“йўқ” деб жавоб берди. Ота Сент-Экзюпери деган ёзувчи тўғрисида ҳам эшитмаган экан. У бироз ўйланиб турди-да: “Ўша ёзувчинг нима деб ёзган?” деб сўради.
– Бир ёш болага “Яшаган сайёрангни тоза тут. Ўтқазган Ҳар бир кўчат, боқиб олган ҳар бир жониворинг учун сен жавобгарсан”, дегани учун бутун дунёга машҳур бўлган.
– Яхши ёзувчи экан. Лекин биз бу қоидага минг йиллардан бери амал қилиб яшаяпмиз.
Отанинг суҳбатидан кейин ўзим учун бир сирни очдим: БУЮК ФАЙЛАСУФЛАР ҲАМ ОЛТИНГА ТЕНГ ФИКРЛАРНИ ОДДИЙ ОДАМЛАРДАН ОЛАР ЭКАН.
Азиз ўқувчи, халқимиз минг йиллардан бери қадрлаб келаётган қадриятларга амал қилинг. Алибек отадек дўстлар топинг. Бундай дўстларингиз кўп бўлса, сиз албатта дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган инсонга айланасиз.
Олимжон Зоҳидов
@Hikoyalar
Ҳаётий ҳикоя: Йўқолган қўйни топганга икки қўчқор
(Ҳикояда ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Жиззахда содир бўлган воқеа тилга олинади. У даврда ўртача ойлик маош 80 сўм, яхши бир қўй 150 сўм атрофида бўлган).
Дўстим Эрали пайшанба куни ишдан кейин шундай деди:
– Мен директордан эртанги кун учун жавоб сўрадим. Кеча отамнинг бир қўйи йўқолиб қолган эди. Бугун излаб топишолмабди. Эртага барча қариндошлар бирга қидирадиган бўлдик.
Уйга етиб боргунча ҳам дўстимнинг сўзлари ҳамон қулоғимда эди. Бунга сабаб йўқолган бир дона қўйни топиш учун шунча одам овора бўлаётгани мени ҳайрон қолдирганди. Ўғил сифатида дўстим Эрали ҳам отасига йўқолган қўйни топишга кўмаклашиши табиий ҳолдек кўринса-да, қўл остида ўттиз нафар ходим ишлаётган, ҳар куни ўн минглаб қўй сотиб олишга етадиган пулларни у ҳисобдан бу ҳисобга ўтказувчи бош ҳисобчининг далама-дала юриб қўй излаши, менга жуда эриш туюлаётган эди. Эртаси куни кечда бир никоҳ тўйининг базмида ўтирсак, бошловчи эълон борлигини айтиб қолди. Ҳамма ҳушёр тортиб эълонга қулоқ осди.
– Уч кун бурун Алибек отанинг бир қўйи йўқолганидан ҳаммангизнинг хабарингиз бор. Ҳалигача ўша қўй топилмади. Эртага қўйни қидиришга бирга чиқиб, қўйни топганга ўша қўй ёки икки қўчқор мукофотга берилади. Қидиришга чиққан барчага беш сўмдан пул берилади. Соат олтида мактабнинг олдида йиғиламиз.
Дона-дона қилиб айтилган эълоннинг барча сўзини аниқ эшитган бўлсам-да, қулоқларимга ишонмасдим. Одатда йўқолган қўй ёки эчки икки кун қидирилади. Кейин қидиришдан фойда йўқ. Чунки икки кун ичида қаровсиз қолган қўй ёки эчкини бўри ёки шоқоллар еб кетиши кундай равшан. Алибек ота эса уч кун бурун йўқолган қўйини бутун қишлоқни овора қилиб излаши менга мантиқсиз кўринди. Энг қизиғи эса мукофот эди. Топилган қўйни топганга мукофотга берса ва яна бир қўчқор атаса, қолганларга эса беш сўмдан пул берса, бу қўйни қидиришдан нима наф борлигини ҳеч тушуна олмадим.
Эрали дўстим, Алибек ота қадрдоним, шанба дам олиш куним бўлгани учун соат олтида мен ҳам қўй қидирувчилар сафида эдим. Қўй қидириш режаси жуда пухта тузилган экан. Эралининг тоғаси барчани гуруҳларга бўлиб, уларга қидириш учун чегараларни аниқ белгилаб берди. Ҳар бир гуруҳга йўқолган қўйни танийдиган бир одамни масъул этиб тайинлади. Йиғилганларга мурожаат қилиб, бўри ёки шоқол еган бўлса терисини топиб келадиган даражада синчиклаб қидиришларини сўради. Сўзининг охирида барча қаерда учрашишини айтди. Қидирувчилар кўп бўлгани учун ёши катталар гуруҳларга бўлинмади. Лекин улар ҳам уйларига қайтмай, Алибек отага қўшилиб учрашув жойига йўл олдилар. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Қидирувчилар орасида бир мен водийлик бўлганим учун, уларнинг суҳбатларига қўшилмай четроқда борар эдим. Алибек отанинг юзларида ҳорғинлик, кўзларида эса уйқуга тўймаганлик аломатлари кўриниб турарди. Оти, элликдан ортиқ қўйи, ўнга яқин сигир бузоғи бор, камига ўғиллари топарман-тутарман бўлган бу отанинг эллик одам билан қўй излаши менга ғалати туюлар эди. Билмаган одам “ота жуда хасис одам экан”, деб ўйлаши мумкин. Лекин отанинг хасис эмаслигини мен яхши билар эдим. Ота ҳар сафар бизнинг уйга кириб келганида атрофга яхшилаб назар солар эди. Ичкарига кираётиб албатта:
– Бирон жондор ҳовлингда боғлиқ турсин –деб қўяр эди. Бу ҳолат тўрт- беш марта такрорлангач, менга астойдил насиҳат қилди.
– Ҳовлингга ёмон кўзли бирон одам кирса, унинг назари аввало мол ёки қўйга тушгани маъқул. Мол топилади. Сен оила аъзоларингни эҳтиёт қилишинг керак – деди. Авваллари фарзандларимни озода ва чиройли кийинган ҳолда кўриб аёлимга “Келин, болаларга эски-туски нарсалар кийдиринг, юзлари ҳам кир-чир юрсин, шунда бировнинг кўзи тегмайди” деб бир неча бор насиҳат қилган эди. Отанинг ҳовлида албатта бирон-бир жонлиқ туриши лозимлиги ҳақидаги гапини маъқуллаган бўлсам-да, яна ўз билганимдан қолмадим. Кейинги гал келганида мендан ростакамига жаҳли чиқди.
ГАЗ
Фейсбукка кирсам, ҳаммаёқни газ босиб кетибди. Ҳатто газеталарда ҳам газ. Кимни қараманг, газ-газ деб газини босяпти. Айримлар газ бермаяпти деб одамларга газини бериб ётибди. Оммани бунақа газлаш яхшимас. Бир газ олса, кейин тўхтатиб бўлмай қолади. Тўғри, ҳаммаёқни газлаштириш керак, ҳар бир уйга газ кириши керак, бўлмаса, шунақа газлайверилади, аммо, кейин газимиз чиқиб қолмасин деб ҳам хавотир оладида одам.
Газандаларга фарқи йўқ, одамларни газлаб қўйиб, кейин газланганларни томоша қилиб ўтираверишади, оқибатда эса газпурушлар алмашади, холос, барибир газлаштиришмайди. Шунинг учун газни эмас, ўзни босиш керак. Газласа ҳам, ақл билан, тизимли равишда газлаш керакки, гаплар қуруқ газ бўлмай, аҳоли ростан ҳам газлаштирилсин.
Ижтимоий тармоқларда ҳамма газ олаверади, бироқ, ташқарига чиқса, кўпининг гази чиқиб кетади. Шунинг учун одамларнинг газига жуда ишониб ҳам бўлмайди. Икки эн газлама бериб: «Бўлди энди, газлама», деса, кўпчилик газаги кетиб, газламай қолади.
Тилни бир газ қилиб газ деган билан газ бўлиб қолмайди-ку, ахир. Газонда газли сув ичиб ётиб газласа, газ келармиди?!
Айтишларича, айрим ғаразгўйлар газни атай тутиб турганмиш. Қўйвор газни, деб қўйворсангда...
Баъзилар газ қўйворганми, билмадим, ҳаммаёқни газ ҳиди тутибди. Айримларнинг гази бор шекили, сўзлари чалкашиб ётибди. Одам дегани азгина газ уриб олса, гази бўлса ҳам қизиқишга газлайверадими дейманда.
Газчилар эса жим. Билмадим, газ қўйворишганми ёки газлари етарлими, бир оғиз ҳам газ дейишмайди. Ёки уларнинг газларини суғириб олишган, умуман газ йўқ, шунга қимирлаша олмайди. Баъзи ишларни кўриб ўйлаб қоласан, газчилар ҳам газчи шекилида, бўлмаса, шунчалар ҳам газсиз қоладими одам?!
Хуллас, газда гап кўп. Етар шунча газлаганимиз, энди қуруқ газ деявермай, керакли чораларни кўриб, ҳуррият ва тараққиёт сари газини босиш керак.
Hasan al-Muqriy facebook sahifasidan