hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

Туркиядаги зилзилада 6 ёшли ўғлидан айрилган отанинг сўзлари:

— «Ўғлимиз Аҳмадни Аллоҳ яратди, уни бизга сотгани ҳам, ҳадя ҳам қилгани йўқ. Уни маълум муддатга омонат қилиб берди.

Биз у муддатни билмаганимиз сабабли доим биз билан қолади деб ўйлаган эканмиз. Аммо вақт соати шу кунгача экан.

Менга тегишли мулкни бирорта бегона олишга ҳаракат қилса қаршилик кўрсатардим. Лекин мулкни ўз эгаси сўраса қўлимиздан нима ҳам келарди.

Роббим бизга бир гулни омонат қилиб, 6 йил ифоридан ҳидлашимизни насиб қилди. Бу 6 йилни ҳар бир они учун Роббимга ҳамд айтишга қарздорман. Энди давоми иншааллоҳ жаннатда...».

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#сақлаб_қўйинг

РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН 22 УЙ

1.  Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи (Тавба, 71; Имом Бухорий).

2.  Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи (Нисо, 36; Луқмон, 14).

3.  Етимнинг молини еган кимсанинг уйи (Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим).

4.  Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган уй (Бақара, 275-276; Имом Бухорий).

5.  Ит сақланаётган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа).

6.  Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).

7.  Ичида азизлар, ўликлар, даҳр, шамол, хўроз, касалликлар ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

8.  Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар (Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий).

9.  Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб, ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй (Имом Аҳмад).

10.   Ичида қотиллик юз берган уй (Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий).

11.  Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй (Имом Муслим).

12.   Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй (Моида, 90-92; Имом Табароний).

13.   Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уй (Нисо,48).

14.  Ичида нарда ўйналадиган уй (Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).

15.   Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).

16.   Лаънатланган кимсаларнинг уйи. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй (Имом Табароний, Ибн Можа).

17.   Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй (Имом Муслим, Имом Термизий).

18.   Жунуб бўлиб, ғусл обдасти олинмаган уй (Имом Абу Довуд, Имом Табароний).

19.   Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй (Имом Абу Довуд).

20.  Исрофгарнинг уйи (Имом Насаий, Имом Муслим).

21.  Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй (Имом Насаий, Имом Аҳмад).

22.  Ичида зино қилинган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий).

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Турмушга чиққан иккита қизим ҳам ажралиб қайтиб келди, катта қизимни фарзанд кўрмагани учун ҳайдаб юборишди. Бу қизим мусичага ҳам озор бермайдиган юввош эди. Ўша қизим депрессия билан Сизда даволанган. Кичик қизим битта боласи билан ажралиб уйга қайтиб келди. Бу қизимни характери менга ўхшарди, жуда ёмон, оғзидан шоду чиқиб, боди киради. Куёвни олдига борсам, уни хиёнатда айблади, аудиоёзувларни қўйиб эшиттирди, ушлаб олганини айтди. Бу қизим икки маротаба иккинчи хотин бўлиб эрга тегиб олди ва яна ҳайдаб юборишди. Унга анаконда деб лақаб қўйишган экан. Мен бирор маротаба қизларимни олдимга олиб ўтириб насиҳат бермаганман, пул берардим, бироқ насиҳат бермасдим.
Ажралиб келган иккала қизим битта уйда уруш-жанжалдан боши чиқмади, уйимиз уруш майдонига айланди. Кичик қизим катта қизимга кун бермайди. Бир куни қаттиқ жанжалдан кейин катта қизим ўзини осмоқчи бўлган. Бу воқеадан сўнг хотиним инфаркт бўлиб, реанимацияга тушди.

Тузалиб чиққач “Қизларингизни мен бошқара олмайман, ўзингиз тарбияланг” деб катта опасининг уйига чўри бўлиб кетди. Улар жуда бой яшашади. Ўзим ҳам қарзга ботиб қолган, милицияда ишлаб юрган пайтларим роса пул топардим. Ҳаммаси харом экан. Мана ҳозир бурнимдан чиқаяпти. Ўша пайтлари биттасини қамалишдан сақлаб қоламан деб, жиноятини яширганман, ўзим қамалиб кетишимга сал қолди. Дала ҳовлимни сотиб қутулиб қолдим. Қарзим ҳам бор. Ушбу ҳаёт зарбаларига дош бера олмай, бошим касалликдан чиқмайди. Отамнинг “Худоё фарзандларингдан қайтсин” деган қарғиши, номуси топталган аёлнинг “Қизларингдан топ” деган қарғиши кўз олдимда айланаверади. Дардимга даво йўқ. Менга қарғиш теккан, энди докторларга қатнамайман. Чунки мени ҳеч ким тузата олмайди....

Шу ерда бу аянчли воқеани тўхтатаман. Хулоса чиқаришни Сизларга қолдираман (бўлган воқеа)

Профессор Зарифбой Ибодуллаев, 08.02.2023 йил

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Тафаккур

▪️Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.
▪️Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.
▪️Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
▪️Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди.

Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobit01

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Япония. Мамлакат аҳолисини даҳшатга солган зилзила. Ушбу даҳшатли зилзиладан сўнг, қутқарувчилар тирик қолганларни қутқариш мақсадида вайрон бўлган уйларни кўздан кечира бошладилар. Улар ҳали турмушга чиққанига икки йил ҳам бўлмаган ёш жувоннинг уйига киришди. Улар вайрон бўлган уйни кўздан кечиришар экан, қулаган девор тирқишидан танасининг бир қисми кўриниб ётган аёлни кўриб қолишди. Қутқарувчилар зудлик билан ўша томонга шошилишди. Афсуски, қулаган бетон девордан атиги бир қўл сиғадиган жой бор эди. Қутқарувчилар раҳбари тешикдан қарар экан, аёлнинг ётган ҳолати уни таажжубга солди. У худди сажда қилаётган одамдек тиззаси билан чўккала тушиб, қўлларини олдинга чўзиб ниманидир ҳимоя қилиб ётгандек эди, гўё. Қулаган бино бўлаклари унинг бош ва белларини қаттиқ жароҳатлаган эди. Қутқарув гуруҳи раҳбари тирик қолгандир, деган умид билан унинг нафас олишини текширди. Афсуски, аёлнинг танаси аллақачон совиб бўлган эди…

Қутқарув гуруҳи аъзолари вайрон бўлган бошқа уйларни ҳам кўздан кечириш мақсадида, ушбу хонадонни тарк этар экан, бироқ гуруҳ раҳбари негадир ортига қайтди ва аёлнинг жасадини амаллаб жойидан қимирлатди. Не кўз билан кўрсинки, аёлнинг бағрида жажжи болакай ётарди. Бечора она, боласини ҳимоя қилиш учун шу ҳолда жон берган экан… У бақирганча: "бу ёққа келинглар, бу ёққа! Бу ерда болакай бор экан, болакай", дерди.
Қутқарувчилар катта қийинчилик билан аёлнинг атрофидаги бетон деворни парчалай бошладилар. Ваниҳоят чангга беланган оппоқ матога ўралган, ушбу тўполлар ором уйқусини бузмаган 3 ойлик ширин болакайни қутқариб олишди. Жажжи чақалоқ эса қутқарувчилар қўлида сокин ухларди…
Болакайни текшириш учун зудлик билан етиб келган шифокор, тупроққа беланган матони очаркан, мато ичида турган телефон уни диққатини тортди. У телефон экранига ёзилган ёзувларни ўқиб, кўзидан шашқатор ёш оқди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:

“Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…”.

Телефон қўлдан-қўлга ўтаркан, экрандаги:

“Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…” деган ёзувни ўқиган ҳар бир қутқарувчи, юм-юм йиғлаганча, жасоратли она муҳаббати қаршисида таъзим қилди…

(Қайта нашр)

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти (Сизлар учун таржима қилиб беряпман):

«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?» - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!..»

Дилфуза Комил.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Меҳнат муҳожирлиги

Бир неча йил олдин. Дубайдаги дўконда молларимизни саралаб ўтирибмиз. Шу дўконда хизматчи бўлиб ишлайдиган ўттиз беш ёшлардаги ҳинд йигити бизга ёрдамлашяпти. Орада бир нафас дам олдик.

Танаффусдан фойдаланган ишчи ҳинд йигити телефонини олиб, ундаги оилавий хотира, суратлар ва видеоларни берилиб томоша қила бошлади. Қарашларидаги соғинч, меҳр, ҳис-туйғуларини ёзиб, тушунтириб бўлмайди.

Секин гапга солдим.

Айтишига қараганда, Дубайга келганига икки йилдан ошибди. Тахминан икки юз доллардан ошиқроқ маош оларкан. Ётоғи ва овқати хўжайинининг зиммасида.
–Жуда кам-ку! – десам,
– Илож қанча, юртимда иш йўқ, шу ишга келиш ҳам жуда қийин ва омади келган одамга насиб қилади деди.

Ойнинг охирида Бирлашган Араб Амирликларидаги Western Union шоҳобчаларида уйга пул жўнатиш учун жуда катта навбат бўлади.

Йигит ҳам топган пулини борича Ҳиндистонга юбораркан. Шундан юз доллардан кўпроғини икки фарзандининг таълим олиши учун ишлатаркан. Қолган қисмини қари онаси ва оиласининг таъминотига сарфлашаркан. Йигит фарзандлари яхши ўқиб, келажакда яхши касб эгаси бўлишидан, шу орқали "ит ётиш мирза туриш" ҳаётидан қутулишига умидвор ва шунга ишонади...

*

Бир ўзбек оила бошлиғи Ўрусияда мигрантлик қилар, бир кетганида камида олти ой ёки бир йилдан ортиқ муддатда юртга қайтар эди.

Нексиялар урф бўлган пайтлар...
Узоқ муддатли айрилиқдан кейин бир ойлик "таътил"га келган кишига аёли сўз қотибди:
– Адаси, итдаям-битдаям Нексия бўлиб кетди. Кетишиздан олдин Нексияни Ласетти қилиб кетинг.

Акамиз аёлларининг ўтинчини ерда қолдирмасдан 30 000 долларга Ласетти олган ва гаражга қўйиб, узоқ муддатга Маскопга жўнаб кетган.

*

Ҳозирги кунда дунёдаги энг зўр математиклар, докторлар, дастурчилар, пулдорлар... ҳиндлардан чиқаётгани бежизга эмас!

© Khojiakhmad Umurzakov

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
______________

📜📚📖
@Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Subʼektiv" ni oliy taʼlimga atalgan koʻrsatuvida Hamid Sodiq akani gapi juda tasir qilgan edi: "Kichik ishlar, kichik lekin sifatli ishlar"

Kichik ishlar...

Sardor Rahmonqulovni ishida bir narsa eʼtiborimni tortdi. "Nurul Islom" jome masjidi Imom xatibi O.O.Rahmonov Sardorni foydasiga guvohlik bergan. Yetmaganiga kafillikka ham olgan. Vaqtida odamlarni qamatish uchun yozib bergan, ichkariga ishlaydigan, Madinaga oʻqishga ketadigan yoshlarga "tavsiyanoma yozib bera olmayman", deydigan Imomlar ichida mana shu kabi insonlar borligi odamga umid baxshida etadi.

Militsiya tarkibida bir akaxon borlar. Koʻplab haromxoʻrlarni qamalishiga hissa qoʻshgan. Musulmonlarga koʻplab nafi tekkan. Imkoni boʻldi deguncha musulmonlar uchun turib beradigan akaxon. Hatto meni kimligimni taniydigan, surishtirsa ogohlantiradigan, lekin bilmaganga oladigan akaxon.

Charxiyda koʻpchilik taniydigan poyabzal taʼmirlaydigan amaki borlar. Ilk marta koʻrganimda sakkiz yoshda edim. "Amaki, butsiyimni qanchaga taʼmirlab berasiz?", deganimda "Assalomu alaykum, deganingdayoq yarim puliga tushdi. Kalimani aytsang, bepulga toʻgʻrilab beraman", degan edi. Ancha yillar oʻtdi. Odamlar boyidi. Poyabzal taʼmirlatmay, yangisini olib qoʻya qolyapti. Amaki esa "bismillah", deb haligacha mix uryapti.

Maktabimizda Biologiyadan dars beradigan oʻqituvchimiz boʻlar edi. "Men pul uchun dars oʻtmayman, senlar odam boʻlgin deyman", der edilar. Haqiqatda boy oiladan edi. Lekin dars berar edilar. Oʻqimayotganlarni olib qolib, maktabdan keyin tekinga repetitorlik qilar edi. Juda koʻp yil xizmat qildilar. Sinfxonada koʻpgina qimmat gullar, laboratoriyani narsalarini choʻntaklaridan olib, sinfga qoʻyar edilar.

Odamlar yuz dollarga Qurʼon oʻrgatishni kasb qilib, yuzda-yuz biznesga aylantirgan bugungi kunda "Bu Qurʼon menga omonat. Allohni kalomini pulga sotmayman", deb tekinga oʻrgatayotgan bir tanish qori aka borlar.

Jonini xatarga qoʻyib, murojaatlarga labbay deb, hali oʻn besh sutka, hali jarima, hali bosimlarga dosh berib ishlab yurgan Bloger, jurnalist atalmish Supermenlar bor.

Halol taom sotayotgan, savdoda harom ishlatmay savdo qilayotgan, taksi qilib, nomahramdan koʻzini tegayotgan, shifokorlikni biznesga aylantirmay, halol yoʻl bilan davolashga urinayotgan, oʻquv markaz, xususiy maktab, universitet ochib, ilm ulashishni maqsad qilgan va yana koʻplab har turli sohalardagi fidoiylar bor. Barcha-barcha kichik va sifatli ishlar qilmoqda.

Surish imkoni boʻla turib surmasdan, fahsh urchigan, zulm avjiga chiqqan, harom hukmron holatda kichik, balki, arzimas, lekin sifatli ishlar qilayotgan odamlar - millat qahramonlaridir!

Qayerdan zarba kelishini bilmay, arzimas bahona sabab istalgan vaqt qamalib ketishi mumkin boʻlgan qoʻrqinchli jamiyatda odamlar dardi bilan yashash, odamlarni deb jon kuydirish bu haqiqiy qahramonlik.

©️Sayyid Islom

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

“КЕРАК БЎЛСА..”

Ўзбекистон Халқ шоири ХУРШИД ДАВРОН шеъри.

/channel/erkinbozorovv

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳазрати Исо алайҳиссаломда кулиш ғолиб экан. У киши бир гапириб, бир табассум қилар эканлар. Ҳазрати Исонинг қариндошлари Яҳё алайҳиссалом эса кўп йиғларканлар. Бир куни Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломдан сўрабдилар:

— Эй Исо, Аллоҳдан қўрқмайсизми? Мунча куласиз?

Исо алайҳиссалом:

— Аллоҳдан умидингиз йўқми? Нега йиғлайверасиз?

Иккалаларининг ўрталарида ҳукм қилиш учун Аллоҳ таоло бир фариштани юборибди. Фаришта шундай жавоб берган экан:

— Кўпчиликнинг орасида Исо алайҳиссаломнинг ҳолати яхши. Чунки одамларни маъюс, ноумид қилиб қўймаслик керак. Хилватда эса Яҳё алайҳиссаломнинг ҳолати яхши.

Карим Бахриев

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мен эса, сени ва оиламизни эпидемиядан қутқариб қолувдим. Тасаввур қилгин, қашиниб бошлашса а энамни сочини Бобомни соқолини олиб ташласам нима бўларди.
Палатада ҳамманинг кўнгли кўтарилган. Катта докторлар ҳам "офарин" дегандек ишорат қилиб, кулиб, хохалаб, палатадан чиқиб кетишди.
--Эйй, борингэй. Одамни уялтирасиз. Кечирдим, майли. Оиламизни эпидемиядан сақлаб қолган акагинам-эй.
Палатада ажойиб инсонлар мехри ёйилган, ҳаммани чехрасида ёруғлик сезиларди. Докторлар хурсанд. Шахло кўзли ҳамширалар, зўр бўлди, дегандек қўлини кўтариб астагина чапак чалиб қўйишди.
--Ака, менга ҳам қўшнини қизи Марзиядан юққанди. Уларникида оғилхона бор эдида. Қизларни олдида уялтираверманг. Ўқитувчи-педагогман-ку ака. Уялиб кетаяпман...
Яна ўртада яхши кайфият. Ҳамшира қизлар ётган ёшгина аёлнинг ёнига келиб кулиб кетишаяпти. Ҳамма, зўр бўлди, деб ишора қилишаяпти.
Кулгудан хурсанд бўлиб, кўнгли кўтарилган сингил акасини енгидан ушлаб олган унга қараб, гапирди.
--Керосинга ҳам бошимни ювгандингиз.
Ўртада гулдурос кулгу. Ҳамма кулиб ташқарига оғзини босиб чиқиб кетаяпти.
--Акагинам, оғажоним умримда бунчалик маза қилиб кулмагандим. Раҳмат сизга. Сув беринг... Илтимос
Бу охирги бир қултум сув бўлишини акаси биларди. Докторга қаради. Доктор пастга қараб, ўзингиз биласиз, дегандек маюс қараб қўйди..
Акаси синглисини бошини кўтариб, пиёлада сув ичирди.
--Қандай яхши-я, оғажон. Сиздан миннатдорман, ҳаммадан розиман. Ҳамма нарса учун раҳмат.
--Жоним синглим, дардингни олай синглим. Кўнглинг нима истаяпти?
--Ла илаҳа иллаллаҳ...
--Тўхта, тўхта. Онааааааа...
Ака, синглисининг очиқ қолган кўзларини қўллари билан яширди. Кўзларидан томчилаб оққан ёшлар акасининг қўлидан ушлаб жон берган сингилнинг бармоқларга томарди.
Ака, синглисининг то бора совуб бораётган қўлларини қўйиб юбормай ушлаб турарди. Синглисининг совуққина пешонасидан ўпди. Бир томчи кўз ёш синглисинг юзига тушди. Изтироб билан инграётган кўнгилда туғён урган қайғу - алангага айланди.

Реанимация. Коридор.
Ҳозиргина кулиб, хурсанд бўлиб турган ҳамширалар ва докторлар юзида қайғудошлик. Баъзиларининг кўзида ёш. Ака, индамай, пастга қараб, ташқарига чиқаяпти. Қари кампир носилкага солиниб, реанимация ичкарисига олиб кетилаяпти. Иккинчи фарзанд доғи, онани йиқитди.
Ака, ташқарига чиқиб, чуқур нафас олди. Йигитнинг ичидаги изтироб кўксидан портлаб чиқди. Йиғламади, бўкирди.
Касалхона қабул хонаси олдида.
Йўлакда жағи, бурни синиб, қонга беланиб ётган бир нусха йиғлаяпти.
Милиция, аканинг қўлига кишан солган, касалхонадан олиб кетишаяпти...
Тамом...

Шухрат Барлос.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Холажоним, мўмина эканингиз, мастура эканингиз, обида эканингиз, итоатли аёл бўлиб яшаётганингиздан ташқари Аллоҳ таолога маҳбуб бўлган яна қайси фазилатингиз бор эди?

Аллоҳ таолога маҳбуб бўлган яна қайси амалингиз бор эдики, У Зот 2 миллиардга яқин мусулмон бандалари орасидан сизни танлабди?

Яна қайси махфий амалингиз бор эдики, Ўзининг Байти олдида Ўзига ибодат қилиш, дуо қилиш шарафини сизга ато этибди?

Карантин туфайли барча мусулмонларнинг Каъбаи муаззамага яқин келиши таъқиқланган лаҳзаларда Роббим сизни Ўз ҳузурида дуо қилдириб қўйибди.

Аллоҳ таоло барчамизга Байтини қайта-қайта ҳаж, умра қилишимизни насиб этсин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! Охиратда бизни ҳисобга тортилмай, дўзахни кўрмай, Жаннатга махсус эшикдан кирадиган бандаларидан қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Новза масжиди олдида доим бир аёл садақа сўраб ўтиради.

Намоз вақти кирса ниқобини тақиб олади. Бошқа вақтлар юзи очиқ.

Қўлида 20млн сиғадиган пакет ушлаб олган, лекин "Минг сўм беринг!" дейди.

Олдин офисим Новзада эди. Ҳар масжидга чиққанимда "Ҳа, опа! Бизнеслар бўлаяптими?" деб қўярдим.
Кулиб, "Раҳмат, бўлаяпти" дерди.

*

Яна шу масжид олдида ёши катта, соч-соқоли оппоқ қария туради. Узун чопон кийиб олган (қишин-ёзин). Бошида панамаси бор. Кўзини кўр инсондай қилади.
Қўлида ҳассаси бор.
Намоз вақтлари масжид олдига келади. Жума намозларда 30ёшлар атрофидаги ўғли билан бирга келади.

Асосан ҳар куни "Буюк Ипак Йўли" метроси ёнидаги "MaxWay" таомхонасида катта лаваш ва Coca-Cola сотиб олади.

*

Максим Горькийдаги янги масжид олдида ниқоб кийган қиз қўлида пакет ушлаб, тиланчилик қилади.
Қарашлари маюс, овозини ингичка қилиб гапиради.

Масжиддан узоқлашса ниқобини кўтаради.

Бир марта телефонда гаплашиб кетаётганини кўргандим:
"Ммм қан*иқ қаттасан? Кемисами, лаваш йирду..."

*

Нега буларни айтаяпман?

Умуман масжид олдида турганларга эҳсон бериш керак эмас.

Мана шундай инсонлар сабаб асл муҳтожларга шубҳа билан қараймиз.

*

Эҳсон қилмоқчимисиз?

Мардикор бозорга боринг. Аёллар кўп.
Ҳалол меҳнат илинжида, баданини фахшдан қизғониб, мардикорлик қиладиганлар бор.

*

Эҳсон қилмоқчимисиз?

Онкологик шифохонага боринг.
Беморлар кўп.
Истаганингизни суриштирсангиз дори ва муолажадан қийналаётган бўлади.

*

Эҳсон қилмоқчимисиз?

Кўча-кўйда хоним ва сомса сотиб кун кечирадиган онахонлар бор. 4000 сўмлик хонимни 10.000 сўмдан олиб, қайтимини олишни "унутиб" кетинг. Бу ҳам эҳсон...

@eslatdim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Hikoyalar kanalida talab taklif va hikoyalar borasida muhokama uchun alohida gurux tashkil qilingan .
Sizda takliflar bo’lsa gurux linkini qoldiramiz.
Guruxga kirish uchun 👇

/channel/+VrNFegkFzcx-iACp

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

юваётган ​​кўз ёшларини яширадиган аҳволда эмасди. Эшикни очиб, ташқарига чиқар экан, қаршисида турган эрини кўриб жойида туриб қолди.
Эри хотинининг нам ёноқларига қараб:- Янгиликларни эшитдингми? - дея сўради.
Аёлнинг гапиришга ҳоли йўқ эди. Эркак хотинини бағрига босиб, ёноқларидаги кўз ёшларни артди.
Аёл қайғурли оҳангда сўради:- Муҳим тадбирга кеч қолаётгандингиз, нега ортга қайтдингиз?
- Автоҳалокат кўз олдимда, шундоқ ёнгинамда содир бўлди. Ўша пайтда тадбирдан-да муҳим бир нарсани унутганимни хотирладим. Агар ўша ҳалокатда вафот этсайдим...
Шу пайт болалар ҳам ота-оналарининг ёнига келишди ва отасини яна жаҳли чиққан деган ўйдами, оналарининг ортига паналаб туришарди. Эркак астойдил жилмайиб болаларини ёнига чақирди. Ҳар иккаласини-да кўтариб, юз-кўзларидан ўпди, эркалаб, суйди.
- Мен бугун жуда катта хатога йўл қўйдим; уйдан чиқиб кетаётганимда сизларни қанчалик яхши кўришимни айтишни унутдим. Шундай муҳим иш ҳам унутиладими?
Ортга қайтишимга сабаб бўлмайдими бу хатоим?.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди.

Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади.

Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди.

Лекин вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди».

© Мубашшир Аҳмад

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Она келиб олис қишлоқдан
Ўғли билан яшай бошлади
Ва дастурхон ёзилган чоқда
Ширмой ноннинг четин тишлади.

Ювиб берди бир бозор кирни,
Сувлар қуйди сўлган гулларга.
Неваралар боғчадан қайтгач,
Эртак айтиб берди уларга.

Авайларди хонадон тинчин,
Суйган ўғли уйнинг бурчида,
Қоғоз узра эгилганча жим
Шеър ёзган пайт тутун ичида.

Қадам босиб хавотир билан,
Қўрқар эди нафас олишга.
Тунлар хуррак тортмай дея у
Бош қўярди тонгда болишга.

Аммо бир кун мазаси қочиб,
Кўз олдида ёруғлик сўнди.
Қўлларидан тушиб кетди-ю,
Чил-чил бўлиб пиёла синди.

Ўша заҳот ҳушига қайтди,
Чайқаларди ўнгида олам.
У югуриб чиққан ўғлига
Шивирлади: «Кетайми, болам?»

Хуршид ДАВРОН

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАРҒИШ ТЕККАН ОДАМНИ ДАВОЛАБ БЎЛАДИМИ?
(Битта орган ходимини даволай олмаганим ҳақида)

Тиббиёт академияси талабаларига асаб ва руҳият бузилишларидан маърузалар ўқисам ҳар доим айтаман: агарда бемор бир нечта докторлар ва клиникаларда даволаниб шифо топмаган бўлса, демак у оғир тузалмас дардга мубтало бўлган ёки психосоматик касаллиги бор. Дард бергувчи ҳам, шифо бергувчи ҳам Оллоҳ. Биз шифокорлар эса сабабчи холос. Психосоматик бузилишларни албатта даволаса бўлади. Бироқ шундай беморлар бўлади-ки, ҳар қанча уринсанг ҳам уларни даволаб бўлмайди. Нега шундай?

Ўзим гувоҳи бўлган бир воқеани сўзлаб бераман. Милицияда ишлаб нафақага чиққан эллик ёшлардан ошган бир киши менга мурожаат қилди: “Кўп йиллардан бери қўрқув, хавотир, ваҳима безовта қилади, кечалари қўрқиб уйғониб кетаман, ёмон тушлар кўраман, юрак ўйноқи бўлиб қолганман, қон босим ҳадеб ошаверади, қалбимга чироқ ёнса ёнмайди. Таниқли доктор, табиб ва психологларга борганман, бироқ натижа йўқ. Невроз ва депрессияга қарши турли хил дориларни ойлаб, йиллаб ичаман, бефойда. Яшаш шароитим жуда яхши, уйим, дала ҳовлим, 2 та машинам бор. Бироқ булар менга таскин бермайди. Соғлиққа келадигани йўқ экан. Ҳеч нарсага қизиқиш йўқ. Мана Сизга ҳам бир неча ойдан буён қатнаяпман, бироқ натижа сезмаяпман”

Ҳурматли ўқувчи! Тиббиётда шундай тартиб бор, бу тартибни талабаларга ҳам ўргатамиз. Беморнинг ҳаёт анамнези (туғилгандан то ҳозирги кунгача бўлган даврини ўрганиш) ва касаллик анамнези (касаллиги ҳақида маълумотлар йиғиш) ҳақида маъумотлар тўплаш тиббий диагностиканинг олтин қонунидир! Мен талабаларга, яъни бўлажак шифокорларга ҳар доим уқтираман: Сизга мурожаат қилган беморнинг албатта руҳиятини ҳам ўрганинг! Чунки ҳар қандай касалликда руҳият ҳам азият чекади! Мен ўзим ёзган дарсликларимга “Психологик анамнез” деган мавзу киритганман ва ўзим ҳам бунга амал қиламан. Айниқса, психосоматик тиббиётда беморнинг психологик анамнезини ўрганмасдан туриб, беморга ташхис қўйиб ҳам, даволаб ҳам бўлмайди.
Ана энди юқорида мен тилга олган бемор ҳақида яна суҳбатлашамиз. Уни яна тинглаймиз. Чунки мен ҳам турли тиббий-психологик услубларни қўллаб уни даволай олмадим. “Менга қарғиш теккан" деди у бир куни.

Сизни “Асаб ва руҳият” китобингиз билан яхши танишман. У ердаги афоризмларни ўқиб таскин топаман, мана Сизда ҳам даволанаяпман. Бироқ қани натижа? Чунки менга қарғиш теккан, энди мен тузалмайман. Мени ҳеч ким тузата олмайди. “Ўзи тузалишига ишонмаган бемор, доктор тузатишига ҳам ишонмайди” деб ёзгансиз битта афоризмда. Бироқ мен ўзимга ишонишга шунча ҳаракат қиламан, қани натижа?! Болалигимдан характерим жуда оғир бўлган. Очиқ айтаман, ота-онамни қон-қақшатиб катта бўлганман, онам мен туфайли кунда-кунора рўй бераётган уйдаги жанажалларга дош бера олмай 47 ёшида инфаркт бўлиб оламдан ўтди. Отамни қаттиқ ҳақорат қилиб ҳатто қўл кўтарганман. Ўша пайт отам илойим фарзанд доғида ўтгин, деб йиғлаб юборган. Ўқишни тугатиб, ички ишлар тизимига ишга кирдим.

Участка нозири бўлиб ишлай бошладим. Тан оламан, менинг характеримга ҳеч ким дош бера олмайди. Иш жойимда ҳам бировга нафим тегмаган, милицияга ёрдам сўраб кимки келса ёки кимнидир олиб келишса, “У айбдор! У жазога лойиқ” деган фикр миямга ўрнашиб қолганлиги боис, ўша инсонларга кўп азоб берардим. Нимаики қилсам, пулга қилардим, ҳақорат қилиб қайтариб юборардим. Айбсиз йигитлар ва ҳатто аёлларни 15 суткага тиқардим. Йиғлаб ёлворишарди, уларга заррача раҳмим келмасди, ҳатто уларнинг оҳ-воҳидан роҳатланардим. Билмадим нега шундайман, ичимга шайтон кирганми? Нон-туз деб Тошкентга ишга келган вилоятликларни автобусга босиб олиб кетган пайтларим, майор, полковник ва бошқа раҳбарлар ҳовлисига олиб бориб ишлатган пайтларим кўп бўлган. Ҳақимни беринг, деб тил чиқарган мардикорни дубинка билан урардим. Битта мардикор аёлни ишлатиб, сўнгра уни зўрлаб номусига текканман. Менга тегманг, иккита болам бор, эрим ногирон деб Худони зорини қилган. У ҳам мени қарғаган, илоҳим қизларингдан топ деган.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Ҳикоя

ФИДОИЙ ОТА

1988 йил 8,2 балл куч билан юз берган зилзила Арманистонни кунпаякун қилиб юборай деди. У атиги 4 дақиқа ичида 30 000 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

Ана шу даҳшатли дақиқаларда ҳаёти хавфсизлигига ишониб степанакертлик бир киши хотинини уйда қолдирди. Ўғлидан хабар олиш учун мактабга югурди. Аммо мактаб ўрнида ҳосил бўлган вайрона тепаликка дуч келди-ю даҳшатдан қотиб қолди. Шунда тўсатдан хаёлига қачонлардир ўғлига берган ваъдаси тушди:

– Қандай ходиса юз бермасин, мен албатта, сенга ёрдамга етиб келаман!

Отанинг кўзи ёшга тўлди. У вайронага тикиларкан, бирор чора, нажотни кўрмади, лекин хаёлида ўғлига берган ваъдаси чарх ураверди.

У ўғлини ҳар куни мактабнинг қаерига етаклаб борганини эслашга уриниб, бинонинг ўнг томонидаги бурчакда жойлашган синфни чамалаб топди. Ва харобани ковлашга тушди.

Бу орада бошқа ўқувчиларнинг ҳам қайғуга ботган ота-оналари етиб келишди. Улар алам билан:

– Ўғлим! Қизим! – деб фарёд уришди. Баъзи ота-оналар:

– Энди кеч!

– Аллақачон ҳалок бўлишган!

– Биз энди уларга ёрдам беролмаймиз!

– Уйга кетдик! – деб қайғуга ботишди. Боланинг отасига ҳам:

– Ақл билан иш тутинг, уриниш бефойда. – деб маслаҳат беришди.

Шундай тасалли билан унга яқинлашган ҳар бир кишидан боланинг отаси бир нарсани сўрарди:

– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз! – у шундай дерди-ю, қўли ишдан тўхтамасди. Ишонч билан тошларни кўчириб, вайронани очиб борар, бу ҳаракати билан ўзини тобора ўғлига яқинлашаётгандай ҳис қиларди.

Шу чоқ ўт ўчирувчилар командири келиб ҳаммани ҳайдай бошлади:

– Ҳозир ҳаммаёқни олов қоплайди, портлаш юз бериши ҳам мумкин. Сиз ўзингизни хавфга қўйманг. Уйга кетинглар. Бу ерни тозалашни ўзимиз уддалаймиз.

Боласини қутқаришга уринаётган ота пинагини ҳам бузмай ишини давом эттираркан саволини такрорлади: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз?

Атрофни қўриқлаётган милиционер ҳам танбеҳ беришни унутмади:

– Бу телбалик, бунақада бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавфга қўяпсиз, уйингизга боринг бу ишни бизга қўйиб беринг.

Ота мелиционерга юзланди:

– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз? Йўқ бўлса, ишимга аралашманг! – Милиционер, бунга гапириш бефойда деган фикрда ундан йироқлашди.

Ота эса бутун иродасини, кучини ишга солиб, харобани ковлашда давом этди. У ўғлининг тирик ёки ўликлигини ўз кўзи билан кўришни истарди.

Орадан 8 соат, 12 соат, 24 соат … 36 соат ўтди. Ниҳоят 38 соат деганда у улкан бетон бўлагини сураётиб ўғлининг овозини эшитди.

– Арманд! – ўғлини чақирди ота.

– Дада! Бу сизми, дада! Қўрқманг, мен тирикман. Келишингизни билардим. Мен бошқа болаларга ҳам, ҳавотирга тушманглар, дадам бизни қутқаради, дедим. Ахир сиз менга “Нимаики юз бермасин мен албатта ёрдамга етиб келаман”, деб сўз бергансизку, дада.

– У ерда нима бўляпти? Аҳволингиз қалай? – сўради ота ўзини йиғидан аранг босиб.

– Ўттиз учта боладан 14 тамиз қолдик. Биз ҳаммамиз очмиз, иссиқлаб кетяпмиз, ҳаво етишмаяпти, қўрқяпмиз, дада! Ҳаммамиз сизни кутдик. Бино қулаганда биз девор четига туриб олдик, у бизни қутқариб қолди.

– Бўлақол ўғлим, чиқ тезроқ, кутяпман, – деди ота сўнгги бетон қолдиғини сураркан.

– Йўқ дада, аввал бошқа болалар чиқсин. Мени қутқаришингизга ишонаман. Нима юз бермасин, сиз бари бир ёрдамга келасиз, – ўғлининг овозида ишонч ва фаҳр оҳанглари жаранглади...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ey do’st Madinaga qachon boramiz ?

Bizga Islomni o’rgatgan do’stlarimizga ushbu sherni jo’natamiz va skrinshot qilib izohlar bo’limiga jo’natamiz ( Ihtiyoriy )

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Хўжа Уҳуд тоғига узоқ тикилиб, ёнидагилардан сўради:

– Ўқчилар тепалигини тарк қилган саҳобалар кимлар эди?

… Жавоб бўлмади.

Бироз вақт ўтиб яна қайта сўради:

– Ўқчилар тепалигини қайси саҳобалар тарк қилишган эди?

Орадаги сукунатдан сўнг:

– Билмаймиз, хўжам! – деб жавоб беришди ҳижолат бўлиб.

Шу пайт ҳар биримизнинг қалбимизни титратадиган калималар тўкилди унинг оғзидан:

– Ўқчилар тепалигини тарк қилган саҳобалар кимлар эди? Ишонинг, буни мен ҳам билмайман…

Аслида ҳеч ким билмайди. Бу ҳеч бир тарих китобларида ёзилмаган…

Бу ўқчиларнинг кимлигини ҳатто ўз фарзандлари, аёллари ҳам билишмаган. Чунки асҳоби киром бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаган, уларнинг кимлигини махфий тутишган. Аллоҳ улардан рози бўлсин!

Ҳатто йиллар сўнгра Жамал, Сиффин ҳодисалари туфайли бир-бирларига қарши тушган саҳобалар ҳам уларни аниқ билсаларда, “Сен Уҳуд жангида тепаликни тарк қилиб қочгансан”, дея таъна қилишмаган экан. Шундай мушкул вазиятда ҳам бир-бирларининг хатоларини юзларига урушмаган.

Ё Аллоҳ! Бу қандай одоб?!

Биз Уҳуд жангининг аслида бир мағлубият эмас, зафар бўлганини кейин ўргандик. Бу қандайин одоб?!

Бир-бири ҳақида гапириш учун, ғийбат қилиш учун энг кичик хатосини, ҳатто “бор нарсани гапиряпман, менинг ғаразли ниятим йўқ”, дея ўзини алдаб, биродарининг гўштини чайнаш учун энг қулай бир фурсатни қочирмайдиган бизлар учун олишимиз керак бўладиган жуда кўп ибратлар бор…

Раҳматуллоҳ Дониёр таржимаси

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Hikoyalar kanalida bir vaqtlar amalga oshirilgan katta bir loyiha.
Afsuski o’shandan keyin bunday loyiha amalga oshirilmadi.




/channel/hikoyalar/4914

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Соғлом маҳсулотлар учун $100 — "Бунча қиммат?!"
Романтик тушлик учун $100 — "Ҳамёнбоп нарх!"

Ўз-ўзини ўстириш юзасидан семинар учун $250 - "Ақлдан озганмисиз?!"
Gucci камари учун $250 — "Ҳозироқ сотиб олиш керак!"

Сармоя учун $300/ойига — "Қурбим етмайди."
Тунги "улфатчиликлар" учун $300/ойига — "Ҳафтасига, деяверинг...)"

Бизнес бошлаш учун $1000 — "Жуда хатарли таваккал."
iPhone 14 учун $1200 - "Энг охирги модели шуми ишқилиб?"

Янги ҳунар ўрганиш учун 60 дақиқа — "Вақтим бўлганида эди..."
Netflix учун 60 дақиқа — "Вақт учиб кетдией, яна битта кўрайлик..."

Пул ва вақт — бу сизнинг ресурсларингиз. Улардан оқилона фойдаланинг, бугун киритган сармоянгиз эртанги кунингизни белгилайди. Вақтингиз ва қувватингизни самарали ишларга сарфланг!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#НАТИЖА

• Инсонлар туғулганларида тенг бўладилар.
• Кейин ҳаёт мобайнида бойликлари, мартабалари, қобилият ва мақомлари билан фарқланадилар.
• Сўнгра ўлим келиб, яна тенглашадилар!
• Қайта тирилганларида эса ўша ҳаёт давридаги бойлик, мартаба, қобилият ва мақомлари билан нимага хизмат қилганларига кўра натижага эришадилар!
• Кимдир жаннатга!
• Кимдир жаҳаннамга!

©️ Маҳбубий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

/channel/AbrorMuxtorAliy

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қонунсиз фарзанд...

Малика табиатан гузал, одобли, тарбияли,олий малумотли киз. У укиб юрган пайтлариданок курсдошлари яхши куриб унга совчи куя бошлашди . Лекин Маликанинг кунгли курсдоши Ма'мурда эди. Ма'мур ёлгиз угил булиб, отасидан эрта ажраган. Онаси бошка турмуш килмай ёлгиз углини катта килиб, укитиб, хунарли килиб, кейин севган кизи Маликага уйлаб куйди. Хаммаси шундан кейин бошланди. Ма'мурни кузига караб катта килган онаси Шохида опа негадир келинини суймас эди. Малика эрталабда эрини юзига сув бериб сочик тутса, сунг бирга чой ичиш учун дастурхон атрофига утирса, Шохида опа келинини бошка юмушга буюриб юборар, агарки бирга чой ичиш учун утириб колса, Ма'мур нон синдириб хотинини олдига куйиб, " Олинг" деб куйса уша куни уйда тинчлик йук. Шохида опа дастурхонга дуо килиб туриб кетадилар. Ма'мур бир онасига бир хотинига караб, икки ут орасига тушиб колгандай, дастурхонга дуо килиб ишга кетади. Кунлар шу зайлда ута бошлади. Малика биринчи фарзандига хомиладор булди. Бу хурсандчиликдан онасини 90% га узгаришига умид килган Ма'мурнинг тарвузи култигидан тушиб кетди. Чунки бу янгиликни Шохида опа оддий холдек, хеч нарса булмагандай кабул килди. Фарзанди тугилишидан кейин, мехр кузда деб, онасининг узгаришига умид килган Ма'мур аёлига хам сабрли булишни насихат килиб, тинч-тотув яшаб юришди. Биринчи фарзанд тугилди, иккинчи, учинчиси, лекин Шохида опа узгармади. Охири токати тог булган Малика эри билан ажрашишга мажбур булди, аникроги Шохида опа мажбур килди. Малика уч фарзандини етаклаб ота уйига кетди. Онасининг сузидан чикмаган Ма'мур уч фарзандини тирик етим килишга мажбур булди.
Шохида опа мактаниб шу сузларни гапирар экан, виждоним портлаб, Шохида опага нафратим оша бошлади. Шохида опа:
-Углимни фарзандлари незаконнорожденный, келинимни кулидан хеч нарса келмиди, судга хам беролмиди, заксдан хам утган эмас, мендан хеч нарса талаб хам килолмиди. Углимни энаси упмаган кизга уйлантириб куяман, деди. Маликани айби углини севганлиги. Уша утирган еримда чидолмадим, Шохида опага дедим:
-Шохида опа Аллохдан куркасизми....?
-Ха албатта куркаман, ким куркмас экан, курканимдан ёмон йулда юрмадим, эрга тегмадим, фарзандимни бошка эркак этагига солмадим, бу ёги энди такдир, келиним узига-узи килди, деб жавоб берди. Яна сурадим:
-Етимлар хаккиданчи...?
Набиралар уволиданчи...? Бир муштипар аёл уволиданчи......? Энг асосийси булган, Аллох биз аёллар учун энг олий маком килиб берган никох уволиданчи....? Никох Аллох конуни, Аллохнинг конунини бузгани хаё килмайсизми...? Бир оила бузилса, Арш, само титрайди дейди, Аршни титратгани Аллохдан куркмайсизми....? Румолни ураб, таквони махкам ушлаган аёлман дейсиз-у, Аллохга булган Мухаббатингиз кани....? Сиз Аллохга карши ис'ён киляпсиз.... Етимларни хаккини емиман, етимларни хаккини хар ойда бериб тураман дейсиз, лекин уша етимларга тегишли булган уй-жойда яшаб, буни хаккини охиратда кандай килиб жавобини берасиз...? Шулар хакида уйлаб курдингизми...? Никох билан тугилган набираларингизни, сизни уйда канчалик хаккингиз булса, уларни хам шунчалик хакки бор, бу Аллохнинг конунида ёзилган ёки буни хам инкор киласизми...? Ёки сиз учун Ленин, Сталин бизни мусулмон давлатларига киргизиб куйган "Закс"конуни мухимми....? Углингизни онаси упмаган кизга уйлантирмокчи буляпсиз, углингизни уйлантириш урнига, хали ёшсиз, узингиз эрга тегинг, чунки боши очик аёлни иккинчи турмушга чикишини шариат ман килмаган. Такдир, такдир деймиз-у, ба'зида фарзандлар такдирига ота-она узимиз сабабчи булиб коламиз. Шу сузларни гапириб олдиму,,, туриб эшикка чикиб кетдим......

Кимлардир Қуш Қуш бахт эгаси, кимлардир бахтсизлик курбони.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Синглим...

Оилада нотинчлик. Жанжал. Куёв эрка ўсган. Ота ва онанинг гапи ўтмайдиган даражадаги махлуққа айланган ифлос, иккита фарзанд туққан аёлини бир неча марта уриб, ичини эзиб юборган. Ўн йил давомида оилада уруш, жанжал ва келинни камситиш, бошига уруш, ичига тепишлар, тўхтамасдан давом этаверган. Маҳалла, қўни қўшни, оғайни-қариндош эса оилани асраб қоламиз, деб уларни яраштираверишган. Келиннинг юзига тарсаки уруш, тупуриш, турткилашлар одиий ҳолга айланган. Мунтазамлик билан калтакланган, тепилган, урулган келин операция қилиниб, талоғи олиб ташланган. Бир неча ойдан сўнг эри яна эски одатини бошлаган. Натижада, оқ қон касаллигига йўлиқиб, бурнидан, оғзидан қон келиб, касалхонага тушган. Бир куни куёв, кечаси билан ўз аёлини иккита боласини олдида уриб, ичини тўкиб ташлаган.

Тонгда...
Реанимация. Касалхона коридори. Қизнинг акаси, онаси, хотинини урган куёв ўтиришибди.
Негадир қизнинг акасини тезда ичкарига киришини айтишди. Доктор, секин гап бошлади.
--Синглингиз кетаяпти, бардам бўлинг.
--Тушундим. Иложи бўлмаяпти. Вазиятидан хабарим бор. Бечора онам кўтара олмайди. Доктор нима қиламан?
--Сиз ичкарига киринг... Хайрлашиб қолинг... Онангиз билан ўзим гаплашаман.
Кўзларида ёш, боши эгилган 45 ёшли ака, синглисини олдига кириб кетди.
Ренимацион палата. Оппоқ тўшакда, гўзал бир аёл ётибди. Ёши 35 ларда.
--Ака, мен ўлаяпман...
--Йўқ, ундай дема. Тузалиб кетасан, сен менинг жон синглимсанку.
--Ака, чарчаб кетдим. Кетгим келаяпти.
--Нега мени бундай гаплар билан қўрқитасан...
--Қўрқманг ака, сиз менинг жасур акамсизку. У томонда ҳам ҳаёт борку. Абадий.
-- Отам, укам ёш кетишди. Энди сен ҳам кетаман деб довдиратма мени, жон синглим. Орқамизда қолгин.
--Ака, отамни соғиндим, у томонда ҳам акам борку.
--Жоним синглим қаерга шошасан.
--Ака, яшамаганим яхши.
--Ёмон хотин кетаман деб, ёмон кампир эса ўламан деб қўрқитармиш, дегандек бўлмагинда. Сен яхши аёлсан, кампир эмассан ҳали. Мен борман, онанг бор. Бизлар кетайлик олдин.
--Эййй, ака. Бу дунёда менга ўрин йўқ экан, билдим.
--Иккита ўғлинг бор, улар ҳали ёш, буларни катта қилиш керак, ҳали тўйлар қиламиз. Келинларни ҳаётга ўргатишинг керак... Қайнона бўлиб, ўтирасан, яхши бўлади.
--Ҳаммасини биласизку. Ўзлари катта қилар, мен керак эмасман уларга...
--Сенга бир нима бўлса эрингни яшатмайман бу дунёда.
--Сиздан илтимос, болаларимни отаси, унга тегинманг. Тушунасизку.
--Эрингни уруғи билан қириб, қонини ичираман уларга.
--Ака, илтимос. Уларга тегинманг, жон акажон. Болаларим яшаши керакку шулар билан.
--Улар одам эмас, бу дунёда яшашга ҳаққи йўқ уларни.
--Буни Аллоҳ билади. Худони ишига аралашманг. Сиз менинг акамсиз, пасткашлар билан тенг бўлманг.
--Хўп синглим. Яхши гаплардан гапирайлик, қўй шуларни...
--Оғажон сўз беринг, тегинмайман, деб.
Акаси, гапни бошқа мавзуга бурди. Оппоқ тўшакда ўлим билан курашаётган синглисини кўз ёшларини артиб, иккита кўзидан ўпиб, бошидан силаб, сочларини текислаб қўйди. Бир пайтлар қишлоқдаги ёшлигини эслаб, кулимсираб гап бошлади.
--Қишлоқда, каникулда эсиндами? Иккинчидан учунчи синфга ўтган пайтингда, сени хафа қилганим эсимга тушиб кетди.
--Бир мартагина хафа қилгансиз.
--Икки марта.
Ўртада кулгу, палатадаги докторлар ва ҳамширалар ҳайрон. Сингил кулгудан хурсанд.
--Ака, тўғрисиям хафа қилгандингиз. Сочимни машинкада олиб ташлагандингиз, ушанда қаттиқ хафа бўлгандим. Иккинчи марта олганингизда хафа бўлмадим, тўртинчи синфда эдим ушанда.
--Аслида, ушанда бекорга йиғладинг, хафа бўлмаслигинг керак эди. Сочинг сиркалаб, битлаб кетганди-да. Теравериб, чарчаб кетдим-да.

Палатада кулгу саслари, ҳамширалар ва докторларни ҳам юзида кулгу. Ҳамма яхши кайфиятни ушлаб олишди. Сингил акасини қўлидан ушлаб олган, яхшилаб, чин кўнгилдан кулаяпти.
--Сендан менга ҳам юқиб бошлаганди. Кечаси билан қашиниб чиқардим. Сочинги олиб тўғри қилдим. Мана докторлар, ҳамшира сингилчалардан сўрагин, педикулёз тарқалиб кетса ёмонда. Бекорга хафа бўлдингда ушанда. Яхшигина битлаб кетгандинг.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Turk tilini biladigan birodarlarimiz izohlarda tarjima qilib berishar.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Динимизда мушукка алоҳида эътибор берилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар (“Сунан” эгалари ривоят қилганлар).

Динимизда масжидга киришига рухсат этилган ягона ҳайвон мушук ҳисобланади. Шунингдек, Муҳаммад (с.а.в.) ҳам кийимларида мушук ухлаб қолганида, унинг уйқусини бузмаслик учун кийимларининг ўша қисмини кесиб, кейин ўринларидан турганлари ҳақида ҳадислар бор. Бундан ташқари, саҳобалардан бири Абу Ҳурайра (“Мушуклар отаси”) ҳам мушукларга меҳр қўйгани билан машҳур.

ИЛТИМОС, МУШУКЛАРНИ ҚИЙНОҚҚА СОЛМАНГ!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ривоятларда келадики, бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар. Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У иккинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх яна табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У учинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди. "Албатта, Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир..." деди. Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб-тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар. Шайх " У биринчи саволида "Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга қодирми" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У иккинчи саволида "Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга қодирми?" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У учинчи саволида "Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?" деб сўради. Мен қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта.., деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим" деди.

Ибрат..

Эй инсон! Мартабанг, амалинг, ибодатинг, илминг, соғлигинг, мол-давлатинг, болаларинг, насабинг ва кучингга мағрурланиб қолма!

Ўзгартирадиган, лекин ўзгармайдиган Зот ҳар қандай нуқсондан пок зотдир.

"Аллоҳнинг "макри"дан хотиржам бўлдиларми? Аллоҳнинг "макри"дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар."
(Аъроф сураси 99-оят)

Куфр ва гуноҳга тушиб қолишдан қўрқиб яшанг. Ўзингизга ишониб қолманг. Чунки сиздаги барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидан. Ўзингизга ташлаб қўйиши бу унинг "макри" дир.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️ Катта хато.

Ғазаб билан хотинини чақирди. Отасининг бақир-чақиридан чўчиб уйғонган икки бола уйқули кўзларини ишқалаганча ётоқдан бирин-кетин чиқиб келди. Жаҳлдан гезариб кетган отасини кўриб қўрқувдан овоз чиқармай бир курсига икковлашиб ўтириб олдилар.
Болаларидан ташвишланаётган хотинининг хавотирига парво қилмай бақирди:
- Сенга бугун йиғилиш бўлишини, мовий кўйлагимни дазмоллаб қўйишингни айтмадимми, айтдим! Сенга гапиряпман, тағин менга “Қаҳваранг кўйлагингизни кийиб кетаверинг” деб ақл ўргатасан. Ахир бугун лойиҳамнинг тақдимот маросими-ку! Қаҳваранг кийим кишига тушкун кайфият беради. Нутқимни тинглаганлар “ўзига ишонмаяпти, лойиҳаси ҳали пухта ишланмаган экан, чоғи” деб ўйласинми? Айт, сен шуни истаяпсанми?!
Шоша-пиша эрининг мовий кўйлагига дазмол босган аёл:
- Бўлди, хожам, мана, тайёр бўлди кўйлагингиз, - деди.
Эркак кўйлагини қаҳр билан ола туриб:
- Ҳа, тайёр бўлди, лекин мен кечикканимдан сўнг тайёр бўлди. Сенга шу керак эди, кўнглинг жойига тушгандир, ҳойнаҳой? - деди. Ҳамон ғазабда эди.
Хотини қўрқувдан титраб турган болаларининг юзига бир қур кўз ташлаб:
- Кеча ҳозиргидан ҳам кеч чиққандингиз. Қайғурманг, вақт бор, етиб оласиз, - деди.
- Ууфф, қандай тушунмаган одамсан-а?! - Эркакнинг ғазаби тошди яна.
– Тақдимот маросимини мен бошқараман, деяпман. Ҳаммадан аввал бориб, хос меҳмонларни қарши олишим, “Хуш келдинг, хуш кўрдик” қилишим керак. Э, сенга гап тушунтиргунимча...
Эркак яна нималарнидир ғудрана-ғудрана ташқарига чиқди. Жаҳл билан машинасига ўтриб, уйдан узоқлашди.
Рулга жаҳл билан ўтирган эрининг авзоидан хавотирланган аёлнинг кўнглидан “Ишқилиб, бирор кор-ҳол бўлмасин-да. Соғ-саломат эшикдан кириб келсин” деган ўй кечди. Эри кўздан узоқлашгунча унинг ортидан термулиб турди-да, сўнг уйга кириб болаларини бағрига босиб, эркалади:
- Модомики эрта уйғонибсиз, ҳозир сизлар учун шоҳона нонушта тайёрлайман.
Айвонга ўтиб, хаёлидаги беҳаловатликни қувиш учун радиоприёмникни ёқиб, мурватни қувноқ мусиқа таралаётган каналга бурди. Газ плитасини ёқиб қайнатишга тухум қўйди, сут қайнатди. Дастурхонга зайтун меваси, пишлоқ ва мураббо қўйишни ҳам унутмади.
Нонушта ҳозирлаб болаларини чақирди:
- Болалар, қани дастурхонга!
Болалар нонуштага ўтираркан, бирдан радиодаги мусиқа тинди. Сухандон сўнгги хабарларни ўқиб эълон қилишини эшиттирганди аёл радио овозини баландлатди. Сухандон бир нечта автомобиллар тўқнашуви сабабли юз берган автоҳалокат хабарини берди. “Ҳозирча ҳалокат тафсилотлари номаълум. Янгиликларнинг кейинги дастурларида ҳалокат хусусида батафсил хабардор қиламиз” дея сухандон навбатни яна мусиқага берди. Ҳалокат юз берган жойни эшитиб аёл ерга ўтириб қолди.
Хабарда кўрсатилган жой- ҳар куни эри қатнайдиган чорраҳа кесишмаси эди. Эрининг чорраҳадаги тирбандликдан шикоят қилиши, ҳар эрталаб машиналар тирбандлиги асаббузарликларга сабаб бўлишини айтиб нолигани эсига тушиб ваҳимага тушди:
- Кеч қолдим, деб жаҳл қилганди... Наҳотки, эрим...
Хаёлига келган ўй бадтар ичини ёқди. Дарҳол ўрнидан туриб, болаларига тайинлади:
- Болалар, газга яқин борманглар. Нонуштангизни қилиб, айвонга ўтинг. Ўйнаб ўтиринг, эшикни ҳеч кимга оча кўрманг, хўпми?
Болалари эс-ҳушли, гапга кирадиган бўлса-да ҳатто бир озга уларни ёлғиз қолдиришга тўғри келганида ҳам қайта-қайта тинч ўтиришларини тайинларди.
Эшикка йўналаркан, эрининг автоҳалокатга учраб вафот этганини тахмин қилиб, қўрқиб кетди ва юраги бесаранжом бўлиб, йиғлаб юборди. Болалари кўз ёшларини кўриб қолишидан чўчиб, ошхона эшигини секин бекитди.
Эрининг вафот этганини тахмин қилгани сари, отаси болалар олдида бақирганини ўйлаб эзилди. Балки бугун сўнги куни бўлгани учун ҳам шунчалик ўзини билмас даражада қаҳр-ғазаб қилдимикан? Бўлмаса ҳеч қачон бунчалик жаҳл чиқмаган, болаларнинг олдида хотинига танбеҳ бермаган одам айнан бугун ҳеч қилмаган дағдағаларини бир неча баробарига чиқарадими? “Агар эрим вафот этса, болаларим оталарини сўнгги бор кўрганларидек хотирлайдиларми? Оталари ўғилларимнинг тасаввурида дилозор, жаҳлдор одам сифатида қоладими?” дея ўйлади.Эшикдан чиқаётиб яна бир бор болаларига овоз берди, бироқ бу гал юзларини

Читать полностью…
Subscribe to a channel