hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

👆
Кинога кўчган ҳаёт. Нашаванд йигитнинг оддий мушук туфайли дунёга машҳур бўлгани ҳақида ҳаётий ҳикоя.


Mativatsion hayotiy hikoya

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bo'ydoq va uylanganlarni turmush tarzidagi farqi...
Bo'ydoqlar uylaningizlar! Qo'rqmanglar😁
@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

КЕЧИКМАНГ
Ибн Саъд роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Табақот"ида келтиради:
"Санобуҳий айтади:
"Ямандан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриш учун йўлга чиқдик. Мадина тепаларига етиб келганимизда бир отлиқ пешвоз чиқиб бизга деди:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни дафн қилганимизга беш кун бўлди!".

Бироз тўхтанг! Уларнинг аҳволини тасаввур қилинг...

Санобуҳий ва унинг ҳамроҳлари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларини кўриб саҳоба бўлиш бахтидан беш кунгина кеч қолишди!
Улар тобеъинлар рўйхатидан жой олишди!

Чиқарган баъзи қарорларингизнинг тўловини бир умр ҳам тўлай олмайсиз.
Темирни қизиғида уринг. Совугандан кейин вақт ўтган бўлади.
Қанча-қанча қизларимиз муносиб инсонлари қолиб бошқаларга турмушга чиқиб кетишаяпти. Сабаби, муносиб йигитлар совчи юборишга журъатлари етмаяпти!

Қанча-қанча беморларни кўргани бормоқчи бўлганман. Аммо ғафлатда юраверганман. Беморлар вафот этганидан сўнг афсусланиб қолганман!
Қанча- қанча олимларни зиёрат қилмоқчи бўлганман. Аммо арзимас сабаблар билан эшиклари олдидан қайтганман, кўра олмаганман. Бу армонларимнинг тўловини ҳалигача тўламоқдаман!
Армонларим ичида Наманганлик Шамсиддинхон қори домла, Фаттиҳон махдум домла, Марғилонлик Ҳаким қори домлалар бор...!

Иккиланманг!
Тўғри, ҳамма нарса қазо ва қадар билан. Аммо кечикишингиз туфайли бир нарсадан маҳрум бўлишнинг алами аччиқ бўлади!

Абдулқодир Самарқандий ҳафизаҳуллоҳ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳ̶у̶р̶м̶а̶т̶л̶и̶ Ўртоқ кашандалар, бугун аччиқ бўлса ҳам, яқинларингиз юзингизга айтмайдиган ҳақиқатни айтаман.

Сиз бадбўйсиз.

Ҳаммангиздан бир ҳил сассиқ, куйган тамаки ҳиди келади. Тамаки ҳиди баданингизга, соч-соқолингизга, кийимларингизга сингиб кетган.

Сизлар билан лифтга кириш азоб. Машинангизда ўтириш азоб. Уйида, хонасида чекадиганларнинг уйига кириб бўлмайди. Ачиб кетган. Ҳаммасидан расвоси эса хожатхона, подъезд, лифт ва бошқа ёпиқ жамоат жойларда чекадиганлар. Бундай бефаросатларни оёғидан осса ҳам хафа бўлмайман.

Узоқ йил кашанда бўлган дўстим чекишни ташлаганидан кейин ҳамма кийимларини ташлаб юборган эди. Сассиғига чидай олмаябман деб.

Чет элда эгаси кашанда бўлган мошиналар ва уйлар арзонга сотилади. Сабаби бу ҳид узоқ йилларгача кетмайди.

Ҳаммасидан ҳам аёлингиз бечорага қийин, оғзингиздан кулдонни ҳиди келаяпти деб айтолмайди. Чекишини яширадиган одамларни кўрсам кулгим келади, 50 метр наридан келаётган сассиқ ҳид фош қилиб қўйганини билмайди. Кийимингизни химчистка қилса ҳам сассиғи кетмайди.

"Мен ундай эмасман" деб ўзингизни алдаманг, шунақасиз. Янги бошлаган бўлсангиз яқинда етиб оласиз. Бу гап ҳар хил замонавий вейп, шиша, электрон сигарет чекадиганларга ҳам тегишли.

Kashandalarga jo’natib qoyinglar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Davomi 👇👇👇👇👇

Ishoning siz tufayli dunyoga ne maqsadda kelganimni va borliq lazzatini yurakdan anglab boryapman. Siz tufayli pok muhabbatim ilohiy tuyg'u ekanligini hayolimdan o'tkazyapman. Mayli, men sog'inchdan qiynalay, azob chekay, bir og'iz dur so'zingizga zor bolay. Lekin men sizni loaqal bir nafas ko'z ochib yumgunchalik muddatgada og'rinishingizni also istamayman. Sizni shu nigohim ila avaylashga, yomon ko'zlardan asrashga hozirman.

Nega oshiqlar tushimda ham "yuragimda sen borsan" deydilar. Nahotki yuragidagi otashin ishq orom olishga imkon bersa. Men siz ila tushlarim emas, bedor tunalarimda hayolan suhbat qurishni istayman. Shu sog'inchimga andak taskin beradi. Siz haqingizdagi o'ylar orom olishimga qo'yarmidi. Siz hayolimni ham yuragimni ham band etdingiz. O'ylarim siz bilan boshlangan. Hamon davom etadi. Muhabbatim esa yuragimga siz bilan kirib kelgan. Siz bilan yashaydi endi u.
@hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЎҚИНГ,ЙИҒЛАНГ...😥😥😥

Онасининг вафотидан кейин "Биз эр-хотин ишлаймиз, сизга қарай олмаймиз" деган важ билан саксон ёшли отасини "Қариялар уйи"га жойлаштирган ўғил, гоҳида уни кўргани келиб турарди.

Ўғли туғилганида ота қирқ ёшда эди. Аввалги болалари яшаб қолмаган, шу ўғлини қурбонликлар сўйиб, устида жони титраб ўстирганди. Якка-ёлғиз фарзанд бўлгани учун уни асраб-авайлаб катта қилгандилар.

Бир куни ўғилга "Қариялар уйи"дан қўнғироқ бўлди.
— Отанг оғир хаста. Умрининг сўнгги кунларини яшаяпти. Сени кўрмоқчи,- дедилар. Ўғил отасининг кўргани борганида, ота оғир-оғир нафас оларди. Отасининг қўлидан ушлаб:
— Сиз учун бирор нима қила оламанми? Кўнглингиз нима тусаяпти?- дея сўради.

Ота сўник нигоҳлари билан ўғлининг кўзларига қараб, инқиллаган товушда:
— Энди жуда кеч бўлди. Лекин хоҳласанг жуда кўп нарса қилишинг мумкин эди...- Кечалари овқат етмагани учун оч ётдим,- дея давом этди бемор ота.- Ҳаво совутгични ёқмадилар, иссиқда беҳол бўлдим. Музлатгичим йўқ эди, бир пиёла совуқ сув ичолмадим. Сиқилганимда тоза ҳавода сайр қилдирадиган кишим йўқ эди. Тагимни ҳўл қилиб қўйганимда тарсаки туширдилар. Бир ойда бир марта чўмилтирдилар. Кирдан баданимда яралар тошиб кетди. Менга қилинган бу қўполликларни орқасида кишиси борларга қилишмади. Уларга қарайдиган, ғамхўрлик қиладиган одамлари бор эди. Менинг ҳеч кимим йўқ эди.

Биласанми, нима?

Ҳаммасидан ҳам меҳрга зорлик оғринтирди. Сен тарк қилинганлик нималигини биласанми, ўғлим? Тарк қилиниш ўлмасдан туриб қабрга қўйилишдир. Буни ҳеч қачон унутма.

Хуллас, энди ҳаммаси учун жуда кеч ва мен учун бирор нима қилишга имконинг қолмади. Мен ҳамма нарсага кўникдим, лекин сенинг соғинчинга кўниколмадим. - Ота шундай деди ва сўник кўзларидан икки томчи ёш думалаб юзига тушди...

Ўғил тошдай қотиб қолганди.
— Нега буларни энди айтяпсиз? Нега аввал айтмадингиз?- деди.
— Қандай айтаман?- деди ота.- Сен мени ҳайҳотдай уйингнинг бир бурчагига сиғдирмай, бу ерга лойиқ кўрдинг. Сени безовта қилишни хоҳламадим, ўғлим. Мен учун энди жуда кеч бўлди. Аслида мен сендан хавотирдаман, сен учун қайғудаман. Қариганингда болаларинг сени бу ерга ташлаб кетса, мен чидаган нарсаларга сенинг тоқатинг етмайди. Унутма, ўғлим, нима берсанг шуни оласан.

Ота шуларни айтиб кўзларини мангуга юмди. Аён эдики, бу суҳбат ота бояқишнинг сўнгги мадорини ҳам қуритганди. Бир соатдан кейин ўғлининг қўлларидан маҳкам тутган қўллари жонсиз сирғалиб тушди. Ота юрак-бағри ўртаниб бу дунёни тарк этди.

Аллоҳ ҳар биримизга хайрли, солиҳ ва вафодор фарзандлар насиб этсин!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

💥Бугунги "Халқаро Қизлар куни" барча қизларга ва қиз фарзанди борларга муборак бўлсин!

Сизга бахт, соғлиқ, севги, оилавий бахт ва чексиз самимий ниятлар тилаб қоламиз!

Севимли аёлингизни, опа-сингилларингизни, қиз фарзандларингизни ва атрофингиздаги барча аёлларни табриклашни унутманг.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#МЕН_НОМАРДМАН😔

Ёшлари 90 га яқинлашган отахонни зиёрат қилгани кирдик.

Отахон анча қувватдан қолиб ётиб қолибдилар, кўзлари ҳам кўрмай қолибди, бизни ҳам овозимиздан танидилар.

- ассалому алайкум отахон, яхшимисиз, бир кўриб зиёрат қилгани келдик.

- ваалейкум ассалому, келинглар, сиз фалончисиз а ?, отангиз ҳам вафот этибдилар деб эшитдим, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, яхши киши эдилар, росса дуоларини олдингиз, иншааллох кам бўлмайсиз.

Отахон билан бир оз сухбатлашдик ва:

- ўғлингиз ҳам яхшиларми, келиб турибдиларми деб сўрадим.

Отахон бир зумда махзун бўлиб бошларини хам қилиб пастга қаратиб жим қолдилар.

- акам 7 ойдан бери хабар олмадилар, Аллоҳ инсоф берсин.

Отанинг ўрниларига қизлари жавоб бериб унсиз йиғлаб юборди.

- нега шунча пайт келмади, ўзи тузукми, сўрадим ажабланиб.

- ҳа, ўғлим кўчада кўрибди, яхши, соғ эканлар, майли, бир кун келиб қоларлар, ишлари кўпдирда.

- эҳ номард болаа, уйи яқин бўлса, келиб дуоларини олмайдими а ?, дедим жаҳл билан.

- қўяверинг болам, аслида ўғлим номард эмас, мен номардман болам, мен номардман.

Отахон шундай дея елкаларини силкитиб унсиз йиғлаб юбордилар.

- ундай деманг отахон, мен уни топиб насихат қилиб қўяман, иншааллох ўғлингиз олдингизга келади, дедим отани елкаларини аста силаб.

- сиз билмайсиздаа, мен ёшлигимда болам чақам деб отамларга бепарво бўлганман, йиллаб олдиларига бормасдим, аксинча анча қариб қолганларида ҳам мендан хабар олгани укамни жўнатардилар.

Мен эса топган бойлигимгаю, ўтирган мансабимга ғурурланиб юраверган эканман, бемор бўлдилар бормадим, вафот этганларида уч кунгина ота уйимда меҳмон кузатиш учун бориб тургандим холос.

Бу қайтар дунё экан болам, энди англаб етдим, аммо кеч англадим.

Боламни дуо қилаяпман, илоё шу боламни болаларидан бундай бемеҳрлик қайтмасин дейман.

Болам номард эмас, мен номардман, мен номардман, мен номардман.

Отахонни олдиларидан жудаям махзун бўлиб чиқдик.

Қулоғим остида эса отахоннинг ўксиб ўксиб "мен номардман, мен номардман дея йиғлаётганлари ўрнашиб қолган эди.

Аллоҳ таоло “Исро” сурасида қуйидагича марҳамат қилган:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَآ أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيمًا۝

23. Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!

وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا۝

24. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт.


#Facebookdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Yaxshi kayfiyat uchun 😁
Qadrdonlargayam yuborib qo’yinglar )

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бу воқеага анча бўлди... Одноклассникидаги профилимга бир статус қўйгандим, “Аллоҳим таҳажжудга уйғотадиган жуфти ҳалол бергин“, - деб. Дадам ҳам Одноклассникидан фойдаланар эканлар, билмаган эканман.

Хуллас, дадам статусимга изоҳ қолдириб кетибдилар, “Таҳажжудга уйғотадиган жуфти ҳалолни таҳажжудда сўраш керак. Бу ерда эмас“, - деб...

©Абдулвосит Абдуллаев

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳар сафар "Ўткан кунлар"ни ўқиганимда Кумушга ўхшаган оқила қизларни келин қилишни худодан сўраганман.

Эрталаб Нозимахон қизим "Ойижон, нима егингиз келяпти?" -йўқлаб бормоқчиман деб қолдилар, кўнглим тусаганини айтдим. Ишдан келсам, неварам Ҳожарбегимни етаклаб кириб келдилар...

—Ойижон, яхши туш кўрдим,
—Хайрли бўлсин, болам, муборак бўлсин, —дедим.
— Бу тушни кўрган одам муборак зиёратга борар экан.

—Илоҳим, ўғлим билан Маккага боринглар, Аллоҳим байтига чақирсин!—деб дуо қилсам, ихлос билан нозик қўлларини юзига босдилар.
Кейин жилмайиб
—Мана, келдим—ку муқаддас зиёратга, Маккайи мукаррамамни олдида турибман, дея менга ишора қилдилар...

Ўзимнинг Кумушбибим.

Кетаётиб ҳар доимгидек, қўлларимни ўпиб, маҳкам бағрига босиб "Ойижон, сизни чиндан жудаям яхши кўраман",—деб хайрлашдилар...

Ким айтади яхши келинлар йўқ деб? Фақат ниятни яхши қилинг, Аллоҳим, албатта, ижобат қилади...Иншааллоҳ

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

- София бинту Абдулмуталлиб фарзанди Зубайр отдан йиқилганида йиғлаб, ваҳима қилмаган.

- Арабларда янги туғилган болаларни эмизиш учун яйлов аҳолисига бериларди. Оналар болаларини ойда бир кўришарди. Аммо бу уларни саросимага солмаган.

- Болакай саҳрода бир ўзи чорвани боқиб юриши - унинг онаси учун дахшатли манзара эмасди.

- Ҳамза (розияллоҳу анҳу) ёшлигида дўстлари билан шер овлашга борганида онасининг юраги қўрқувдан ёрилиб қолмас эди.

*

Араб ерларида болалар ёшликдан чайир ва жасур улғайишар эди.

Ислом дини келгач, Ислом мафкураси ва улардаги жасорат бирлашди.

Натижада тарих Зубайр ибн Аввом, Ҳамза, Али ибн абу Толиб, Салоҳиддин Айюбийдек қаҳрамонларни юзага чиқарди.

Асри саодат вакиллари ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг қўрқмас ва дадил бўлганларини кўрамиз.

*

Ҳозирда уммат боласи сал йиқилса югуриб кўтарадиган онага эмас,
"Қаддингни тик тутиб, жанг қил!" дейдиган умму Зубайр (фарзандини Хажжожга таслим бўлишдан қайтарган)га муҳтож!

Ҳозирда уммат боласи ҳарҳаша қилса истаганини қиладиган онага эмас, болалари вақф қилинган ҳурмодан еганида оғзидан уни олиб ташлаган умму Дардоларга муҳтож!

Ҳозирда уммат боласи йўталса оғзига дори тиқадиган онага эмас, фарзандини Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиб, жон беришга буюрган Нусайбия бинти Каъабдек оналарга муҳтож!

Ҳозирда уммат боласига "CoCoMelon", "LooLoo Kids" қўйиб берадиган онага эмас, фарзандларига саҳобаларнинг жасорати ва қаҳрамонлиги ҳақида сўзлаб берувчи София Султон (Султон Меҳмеднинг онаси)га муҳтож!

@eslatdim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳал қилувчи палла: қайси йўлни танлаймиз?

Куни кеча Gazeta.uz бир нечта манбаларга таяниб, Россия ўз газини Ўзбекистонга Қозоғистон орқали, “Марказий Осиё – Марказ” қувурлар тармоғида етказиб беришни таклиф қилганлигини ёзди.

Бунинг учун Россия Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини бозор нархида “Газпром” эгалигига ўтказишни талаб қилмоқда.

Худди шундай талаб “Қозоқгаз” компаниясига нисбатан ҳам қўйилган, лекин компания буни рад этган.

Шунингдек, Россиянинг яна бир шарти Хитойга газ экспорти ҳуқуқини топшириш бўлган. Яъни “Газпром” келишувда Ўзбекистоннинг “UzGasTrade” компанияси ўрнини эгаллашни таклиф қилмоқда.

☝️Агар бу талабларга рози бўлинса том маънода Ўзбекистон энергия соҳасида Россияга қарам бўлади, дейиш мумкин.

Бу асло йўқ қўйиб бўлмайдиган ҳолат!

Камига Туркманистондан газ олиш бўйича келишувлар ҳам босим остида қолиб кетмоқда. Катта эҳтимол билан бунга ҳам Россия аралашган.

Афсуски бугунги совуқ кунлардаги энергия таъминотидаги муаммолар сабаб одамларда бўлаётган норозилик кайфияти Россия фойдасига ўйнамоқда.

Бу кетишда Ўзбекистон раҳбарияти одамлардаги эътирозлар сабаб Россиянинг шартларни қабул қилиш эвазига тезкор газ олишни ягона йўл сифатида кўраётган бўлиши мумкин.

Совуқдан қийналаётган одамларимиздаги кайфият айни ўринда Россиянинг ўз талабларини Ўзбекистонга ўтказиш учун қўл келади.

Бу вазиятда олдимизда иккита йўл қолмоқда: ё Россиянинг барча шартларига кўниб, энергия қарамлигига тушамиз ёки сабр матонат билан совуқни енгиб ўтиб, энергия мустақиллигига эришамиз.

Танловнинг қандай бўлиши одамларимизнинг вазият бўйича позицияларига боғлиқ бўлади.

Лекин шахсан мен бу масалада Россияга қарам бўлмаслик тарафдориман ва келажагимиз учун қанча синов, қийинчилик бўлса чидашга тайёрман.

Расул Кушербаев

👉 @deputat_kusherbayev

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Бўлажак жуфти ҳалолим илмли ва илмига амал қиладиган бўлсин" деб ният қилган кўп аёл-қизларни кўрдим.

Аллоҳ ниятига кўра сийласа, турмушига кўп бўлмай дод-фарёд қилишни бошлайди, "Эрим яна бир муслимани никоҳида жамламоқчи" деб.

Бундай тоифадаги аёллар ё Қуръондаги илм(оят)ларга тўла иймон келтирмаган,
ё бўлмаса эри амал қилаётган илм(оят)га таслим бўлмаганлар сирасига кирсалар керак.

Турмушдан олдинги ниятини кўринг-у, турмушидан кейинги ҳолини кўринг!
Эри ўзида бор илмга амал қилаяпти, аёл ўзида бор тўфонни юзага чиқараяпти.

*

**Гап аёлларда эмас! Ниятда!
Аёл қилган ниятда эмас, эркак қилган ниятда!!!**

Аёл ўзи истаганидек илмли ва илмига амал қилувчини топди.
Аммо эркакчи? Эркак шундай исёнкорни ният қилганмиди?

Гап шундаки, эркакларимиз жуфт танлов олди ниятида "Аллоҳни таниса, ибодатда бўлса, ҳижобланган бўлса кифоя" деб ният қилишади,
"Мўминалик сифатига эга, Роббисига таслим бўлган муслима бўлса кифоя" деган ниятни эмас.

Бир томондан қараганда, иккиси ҳам бирдек туюлади. Аммо чуқурлашгани сари орадаги фарқ ҳам икки соҳил каби кенгайиб боради.

Биз ниятни ўзида тойиляпмиз!

*

Аёлим билан иккинчи рўзғор ниятида номзодлар билан учрашган кезларимизни яхши эслайман.

Суҳбатда асосан аёлим "Бўлажак имомингизни қандай тасаввур қиласиз?" деб сўраганида, жавоблар турлича бўларди:

- Бева аёллар асосан моддиятга эътибор қаратишарди. Буни жуда яхши тушунганмиз.
- Қизлар асосан ташқи кўриниш ва муомалага эътибор қаратишарди. Уларнинг ёшида бу - табиий.

Биз "Оиламизни Қуръон ва суннатга мувофиқ бошқарадиган" қабилидаги жавобни атиги бир инсондан эшитганмиз.

*

Инсон умрини Роббисига таслим бўлган, Қадарига тўла иймон келтирган ҳолда яшаши - гўзал.

Аммо машаққатли. Ўзига яраша синов ва қийинчиликлари бор. Аммо мана шу синовли дунёда ёнида ақида ва манхажи бир инсонларнинг бўлиши - синовларни ҳам тотли қилади.

Биз "аввал эришай, кейин ўнглаб оламан" деган тушунчани четга суриб, аввало ниятни фийсабилиллаҳ қилишимиз - ҳолимизни бошидан ўнглашимиздир.

P/S: Мақолада воқееликлар тафсилоти қисман ёзилган, маъно жиҳатидан бир-биридан узоқ бўлиши мумкин.
Йўлда ўйланиб ёзаяпман. Аммо қисқа қилиб айтганда, "Амаллар ниятга боғлиқдир!"

@eslatdim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Илоҳо, эркак эркаклигидан, аёл аёллигидан айрилмасин. Униси шижоатни, буниси иффатни йўқотмасин. Сарҳадга ағёр, минбарга айёр, ҳимоятга афгор, хазинага ғаддор, тахтга жаббор келмасин. Боғ боғбонидан, карвон сарбонидан, от чавандозидан, ватан жонбозидан айрилмасин. От чавандоздан айрилса, қазига айланиб, ем бўлур, ватан жонбоздан айрилса, қарзга ботиб, қарам бўлур. Эр мададкордан айрилса, жондан айрилур, эл фидокордан айрилса, хонумондан айрилур.

"Қайғудош" китобидан

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

https://kun.uz/47411600

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✍Ўқитувчи мудир хонасини эшигини жаҳл билан очиб, ўқувчини мудир томон итариб юборди. Ўқитувчи тинмай ўқувчини ҳақоратлар эди.

Мудирга Марҳамат, кўриб қўйинг, кийиниш услубига назар солинг, - дея ўқувчининг кўйлагини енгидан кўтарди.

Ўқувчи оқиб тушаётган кўз ёшларини яширди. Мудир эса ҳайратдан турган жойида тикилиб турарди. Ўқитувчи (назарида) «қурбонлик»ни «жаллод» га топшириб чиқиб кетди.
Мудир қаршисидаги болани синчиклаб кўздан кечирди. Одамни эътиборини тортадиган кийиниш услубига разм солди.
Кийими ўзига катта, осилиб ётар, енглари шимарилган эди. Мудир:
-Ўтир, ўғлим, - деди.

Ўқувчи мудирнинг муомаласидан ажабланганча ўтирди. Ўртага сукунат чўкди.

Ўқувчининг ёши кичиклиги ва ўқитувчининг қўйган айблови мудирни ажаблантирарди. Ўқувчи эса, ғазабнок муаллимининг гиж-гижлашига қарамай мудирнинг ҳотиржам ўтиришидан ҳайратда эди.

Ўқувчи мудирнинг савол беришини кутиб ўтирарди.
Мудир:
- Нима бўлди? - деди.
Ўқувчи:
Дафтаримни олиб келмадим. -деди.
Мудир:
Нимага? - деди.
Ўқувчи:
- Янги дафтар олиш эсимдан чиқибди.
Мудир:
-Эски дафтарингчи?

Ўқувчи уялиб жавоб бермади. Мудир янада мулойимлик билан саволини қайтарди. Ўқувчи жавоб беришга мажбур бўлди:

Кечки ўқишда ўқийдиган акам олди.

Мудир болакайга меҳрибон оталарча боқиб:
Ўғлим нима учун катталарга тақлид қиласан? Узун кўйлак кийиб, енгларингни шимариб олдинг? -деб
сўради.
Жавоб тариқасида айтилган сўзлар, болакайнинг қалбиданда оташин эди.

Мудирни бутунлай ҳайрон қолдирди. Жавоб чақмоқдек мудирнинг қулоқлари остида жаранглади:

Кўйлак меники эмас, акамники. Мен кундузи кияман. Акам эса мактабдан қайтганимдан сўнг, кечки мактабига кийиб кетади.
Мудир ўзини зўрға тутиб турарди, кўзларидан ёш қуйилиб келаётганди.

Болакайни мураббийлар хонасига чиқишини айтди. Ўқувчи чиққач, хонасини қулфлади. Боланинг кийишга кийими, ёзишга ўзининг дафтари йўқлигидан раҳми келиб йиғлаб юборди. Бу жамиятнинг аламли нуқтаси.
Фарзандларимиз қанчадан - қанча дафтар сотиб оладилар...

Шкафларида хилма-хил кийимлари қалашиб ётибди...

Баъзиларнинг эса...
Қўлимиздаги беҳисоб неъматларга шукр қилайлик!

Атрофимиздаги яқинларимизга эътиборли бўлайлик!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

УМРА дарсликлар тўплами

Устозимиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонларидан тайёрланган, УМРА сафарига боришни ният қилган ҳар бир инсон кўриб чиқиши тавсия қилинувчи дарсликлар тўпламини сиз учун жамладик. 😊

Ҳавола (кўк ёзув)га босиш орқали, Умра зиёратига оид бўлган турли мавзуларда керакли илмларга эга бўлишингиз мумкин.

1. Умра сафарига бораётганлар учун маслаҳатлар

2. Эҳромга кириш ва умрага ният қилиш

3. Сафо ва Марва

4. Масжидул-ҳаромдаги жоиз ва ножоиз ҳамда тавоф ва тавофдан кейинги амаллар

5. Эҳромда кийим кийиш

6. Тавофи ифоза

7. Тавофда дуо қилиш

8. Тавоф қилинганда ўнг елкани очиш

9. Тавоф намози

10. Тавофга оид масала

11. Изтибо қачонгача қилинади?

12. Рамл ҳақида

13. Аллоҳ томон қилган сафарда манзилга етмай тўхтаб қолма

14. Умра ва ҳаждан уйига келаётганлар лаббайкани айтиб келиши

🕋 Яқин кунларда УМРА сафарига боришни режа қилиб юрган танишларингиз билан бўлишишингизни сўраб қоламиз.

«Dorus Salam» — УМРА зиёратини осон амалга оширинг!

📞 +998 55 508 44 33

👉 Оператор билан боғланиш

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.

Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон;
2.Намоз;
3.Рўза;
4.Закот;
5.Ҳаж.

Иймондаги 7 фарз:
1.Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2.Фаришталарга иймон келтириш;
3.Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4.Пайғамбарларига иймон келтириш;
5.Қиёмат кунига иймон келтириш;
6.Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.

Намоздаги 12 фарз.
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2.Жойи пок бўлиши;
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4.Қиблани топиши;
5.Ният;
6.Ўз вақтида ўқиш.

Намознинг ичидаги 6 фарз:
1.Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб,  охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар"  деб намозга кирилади);
2.Қиёмда туриш;
3.Қироат қилиш;
4.Руку;
5.Сажда;
6.Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз:
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3.Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4.Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.

Таяммумнинг 4 фарзи:
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.

Ғуслдаги 3 фарз:
1.Оғизга сув олиб ювиш;
2.Бурунга сув олиб ювиш;
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш.

Амру маъруфда 1 фарз бор.
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.

Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб,  бошқаларни ҳам қайтариш.

Ҳайзда 1 фарз бор.
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун,  кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди,  Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор.
Илм излаш, ўқиш фарз.


Биз билан бирга бўлинг:

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Yana tun pardasi hilpirab yuragimga muhabbatim sog'inchini olib kiryapti. Naqadar yoqimli havo. Naqadar yoqimli hislar. Shu dam yuragim oynasidan muhabbat qasriga boqaman. Sevgi saltanatining sohibjamol malikasi yuragimni urishini ham izmingizga bo'ysundiribsiz. Endi u sizning ihtiyoringizda. Yana har tun yuragimni o'yib qo'ygan siyratingiz chizgilari sog'inchimni yanada oshiradi. Sizni yuragimga mahkam berkitib olganman. Gar siz meni tark etmoqchi bo'lsangiz ham yuragimdagi suratingiz chizgilarini o'chira olmaysiz. Lekin hozir shukurki taqdir izmi bilan sizni ruxsoringiz taftini olishdan benasib emasman. Sizni sog'indim, behad sog'indim. Sado bering azizam.

Bilasizmi? Maysa yaprog'idagi shudringning to'kilishi uchun tong chog'i erkalangan subx sabosining ojiz epkini kifoya. Nazarimda yuragimni azobga solgan og'riq dardi ham o'sha maysa bargidagi tomchidek omonat va hadikli. Sog'inchga dosh berishning imkoni bormi? Yo'q! Nimalar deyapman. Sog'inchga bardosh berish imkoni bo'lsa shuncha oshiqning yuragi chok chokidan so'kilarmidi. Ey yaratganim yuragimga buncha ishqni o'zing berding. Yana qiyin sog'inchga solib bunchalar qiynamasang.

Birgina o'tinchim qo'lingizda tutib turgan yuragimni mahkamroq tuting. Uni avaylamasangiz yoki qo'lingizdan behos tushib ketsa yuraksiz jismimla yoningizga borolmayman. Bu yurak uchun sizning birgina nigohingizga to'ymoq kifoya. Shuni ham qizg'onmang. Asli ishqdan hasta yuragimga yana hastalikni yubormang. Sog'inchimgaku bardosh berishning o'zi mushkullik qilyapti. Yana sizga zor yuragimdan bir laxzalik nigohni ayasangiz ishqning qurboni bo'lamanku. Lekin men roziman. Siz uchun jon bermoqqa.

Ruxsoring tarifin qanday bayon etay. O'ylanib qolaman. Nogohon tirilsa Farhod, ko'zgudan yuzingiz ko'rsa-yu, kechib Shirin vaslidan yana yuz yil darbadar bo'larmidi. Ko'zingiz kulganda uning jarangidan yulduzlarning qayg'usin his etaman. Yuzingizga bir umr boqsam to'yarmikin ko'zlarim, qonarmikin dillarim. Dilimda o't yonar har vaqt. Bilaman o't umrim qadar bo'lgay. Sizsiz menga kom yo'q. Asal ichsam zahar bo'lar tanamga. Siz bilan esa shirin so'zim, zahar yutsam ham asal bo'lganday. Shuning uchunmi sizni sog'inaveraman.

Meni sizni sog'imdim. Sog'inchimla tun sabosiga hamohang ruxsoringiz tomon oshiqaman. Oyna ortida asta boqaman. Voajab, shu dam tun sukunatini birgina ovoz qamrab oladi. U ham bo'lsa yuragimning urushi. Tunni sukunatini nihoyalagan yuragimning urishi beparvo qalbingizga afsuski ta'sir etolmaydi. Noz uyqudagi gul yorim, nahot shunday azoblanayotgan shunday yurak nolasidan bexabarsiz. Asta ortimga qaytaman. Endi menga ko'kdagi yoritgichlar kerak emas. Siz borsizku. Birgina uyqudagi ruxsoringizni o'zi butun olamni yoritayotganday. Shu yorug'likni qadam ostiga olishni istamayman. Chunki, bunda sizni yuzingizni nuri borku. Qiynalsamda g'arib koshonamga sudralib boraman. Yana sizni sog'ina boshlayapman.

@hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ИЛК УМРАМНИ СОТМОҚЧИМАН

Бурса шаҳридан бир опанинг ҳикояси

Ифторга бир соатча вақт бор эди эшик таққиллади. Қўлида стакан ушлаган бир бола турарди эшикда. Опа деди, ойим мастава қилмоқчи эди, дея гуруч сўради. Хўп, деб гуручни бердим, кейин қизиқиб сўрадим, сен кимни қизисан? Кўчанинг бошида 3–уйдаги қўшнининг қизи эмиш, бир оила яқинда ижарада тура бошлаган эди у ерда. Гуручни олар олмас уялиб учиб пастга тушди.

Эртаси куни айни соатда ўша қиз яна келди, қўлида ҳам ўша стакан, кечагидек бир стакан гуруч сўради. Пул сўраса ёки бир тоғора гуруч сўраса тиланчи деб ўйлаган бўлардим, мени лаққиллатяпти, деб. Аммо стакан ҳам ўша-ўша, сўраган миқдори ҳам. Бердим-да, мен ҳам сен билан бирга бораман дедим. Кўчага чиқиш тақиқланган эмасми, бир амаллаб уйингга кирволамиз, дедим.

Рухсат сўраб уйига кирдим. Ерга бир дастурхон солинганди, атрофида иккита бола кулиб ўтирибди. Дастурхонда тўртта қошиқ ва озгина тузланган бодринг бор. Болалар қўрқа-қўрқа қараб қўйди менга. Онаси чиқиб келди ошхонадан, уй ҳам бир хонали, тор бир уй экан.

«Хуш келдингиз опа, гуруч учун раҳмат», — деди. Оналарини ташқарига чақирдим, «Тинчликми, опа?» — дедим. Қизингиз икки кун келди фақатгина бир стакан гуруч сўрайди, кейин югуриб кетиб қоляпти. Опа дедики: «Билсангиз керак биз ўтган ойда кўчиб келдик бу ерга, хўжайиним ўлганидан кейин турган жойимиздан чиқишга мажбур бўлдик. Мен ҳам арзонроқ деб бу уйни ижарага олдим. Бу вирус воқеалари чиққач, ошхонада ишлаётгандим, уйга ўтиришга мажбур бўлдик. Шунақа қилиб бу ҳолга тушиб қолдик. Илк оқшом уч тўрт қўшнидан бир стакан гуруч сўрадик, ҳатто ёлвордик. Йўқ дейишди. Бор бўлса беришарди, йўқдирда. Кейин сизга жўнатгандим, бердингиз мастава қилдим. Душанба кунига уй тозалиги учун бир иш топдим, аммо бу оқшомга яна ҳеч нарсамиз йўқ эди, ўшанга яна сизга жўнатган эдим. Илтимос, жаҳл қилманг, душанба куни албатта, қайтараман икки стакан гуручни...»

Уйга келдим. Музлатгични очдим, нима бўлса ҳаммасини чиқардим, кўчага нонвой ҳам келиб қолди, нон ҳам олдим. Азонга беш дақиқа қолганда уйига ташлаб чиқдим. Уч бола жуда хурсанд эди.

Турмуш ўртоғим билан ифтор қилдик. Унга тушунтирдим бўлган воқеани. Яхши қилибсан, душанба уларга яна бозор қиламиз, Аллоҳ қабул қилсин деди. Саҳарликка ўзимизга бирор нарса қолдими деб сўради. Макаронимиз бор, ун бор, сиз истасангиз пирог ҳам пишираман саҳарликка дедим. Хурсанд эдик иккимиз ҳам, чунки нонимизни бўлишгандик. Хўжайиним эртаси куни у аёлнинг ижара уйини эгасини кўрибди, маҳалла раисига борибди. Ҳақиқатдан бу оила фақир экан.

Оқшом ифтор қилаётгандик, хўжайиним, онаси умра қиламиз дея пул йиғган эдик, бу йил умралар тақиқланди, умра қилдик деб гумон қилиб қўймаймизми, умрамизни Аллоҳга сотамизми деб қолди. Тушундим нима демоқчи бўлганини, қўлига ёпишдим, Аллоҳ сиздан рози бўлсин дедим. Ичкарига кириб конвертдаги пулни олиб чиқдим. Ҳаммасини у опага бериб келдим. Ичим ёнаётганди, аммо кўзларимда севинч ёшлари... Умра учун йиллардир пул йиғаётган эдик, осон эмас, албатта.

Уйга келганимда хўжайиним намоз ўқиётган экан, тугатганидан кейин сўрадим, пешин намозини ўқигандингиз, бу қанақа намоз дея.

Умра намозини ўқидим, сен ҳам ўқиб ол, деди. Аллоҳга ёлвор, Умра намозимизни қабул қилсин деди.

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Саодат_маскани

Эр ва хотин орасининг бузилишига асосий ҳаётий сабаб уларнинг оиласига ташқаридан аралишишдир. Ташқаридагиларга ҳеч нарса айтманг, уларнинг йўлини кесинг. Эр-хотин орасидаги нарсаларни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаслиги керак. Бирон кўнгилсиз хабар ташқарига - ўз оиласи ёки дўстларининг қулоғига етиб борар экан, қуйидаги оқибатларга олиб келиши муқаррар:
- Сизлар ҳақингизда ичларида "Уларнинг оиласи пароканда бўлибди", дейишади;
- Бошқаларга гўзал ўрнак бўла олмайсиз;
- Уларнинг кўзига кичик кўриниб қоласиз;
- Низонгиз одамлар орасида тарқаб кетади ва сизга ғалати кўз билан қарай бошлашади...
Сиз оилада келишиб олганингиз тақдирда ҳам одамларнинг зеҳнидан эски тушунчаларини чиқариб юбора олмайсиз. Шунинг учун насиҳатим оилавий муаммолар уйнинг ичида қолиб, шу ерга кўмилиши зарур. Энг асосийси фарзандларнинг кўз ва қулоқларини бундан асраш керак. Чунки улар сиздан ўрнак олади. Уларга гўзал намуна бўлинг. Бунда қалб эгалари учун ибрат бор!

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани»

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#машҳурлар
МУҲАММАД АЛИ.

1965 йил февраль ойида америкалик машҳур боксчи Кассиус Клей мусулмон бўлган эди.
Шундан сўнг исмини Муҳаммад Али деб ўзгартирди.У аср спортчиси,инсоният тарихидаги энг кучли ва энг тез мушт соҳиби,кучи 1000 кг.га тенг эди.
Кўпчилик унинг кучли спортчи эканини билади.
Аммо қалб кучини ҳамма ҳам билмайди.Муҳаммад Али Вьетнам урушига боришдан бош тортди.Матбуот анжуманида:
«Вьетнам урушига бормайман.Биз мусулмонлар фақат Аллоҳ учун жанг қиламиз.Нима учун танимаган кишиларим билан уришишим керак?Нима учун мени бирор марта ҳам “қора танли” деб айбламаган одамларга қарши жангга киришим керак?!»,-деди.
Ундан мукофотлари тортиб олинди.Уч йил бокс тушиш ман қилинди.
1970 йилда жаҳон чемпиони бўлди.Қўлида миллиондан ортиқ америкалик имон келтирди.Қуръон чоп қилиш, диний-маърифий китоблар нашр этиш учун икки юз миллион доллар ажратди.Уйини масжид ва Қуръон ўргатиладиган мадрасага айлантирди.Чикагода ўз ҳисобидан катта масжид қурди.
1990 йили Оқ уйда СССР президенти Михаил Горбачёвга Мусҳаф совға қилиб,уни Америка президенти катта Жорж Буш олдида Исломга чақирди.
Голливудда машҳурлар исми ердаги мармарга туширилган.Лекин Муҳаммад Али ўз исмини ерга ёзишларига қарши чиқиб:
“Пайғамбар исми оёқ остига ёзилмайди!”,- деди.Ўзининг талабига кўра биргина Муҳаммад Али исми ерга эмас,йўлак деворига ёзилди.Бугун фақат Голливудда унинг исмини қадамлар топтамайди.
Муҳаммад Алини Аллоҳ раҳматига олсин!

"Қалблардан сўранг" китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

РЎЗҒОРИМДА БАРАКА, ҚАЛБИМДА ҲАЛОВАТ ЙЎҚ...

— Ассалому алайкум...
— Ва алайкум ассалом.
— Кўпдан бери ўзи ўзимни ўйлантираётган бир саволга сиздан жавоб истагандим. Рўзғоримдан файз-барака аригандай. Эр-хотин иккимиз тинимсиз ишлаймиз, лекин ҳеч биримиз икки бўлмайди. Бу ойдан бу ойга аранг етказамиз. Баъзида қарзга ботиб қоламиз. Ҳафталаб гўштли овқат қилинмайди. Болаларимизга қараб эзилиб кетаман. Нега бунақа экан? Нима қилсам рўзғоримда барака, қалбимда хотиржамлик бўлади?
— Аввало барака ва хотиржамлик Аллоҳдан бандасига иноят қилинади. Қолаверса, феъл тақдир. Демак, барака ва хотиржамлик истаган инсон аввало феълини ислоҳ қилиши керак. Бандаси қалбини ислоҳ этса, Робби унинг аҳволини шубҳасиз ислоҳ этади. Бу асосийси. Барака билан боғлиқ ҳолатлар кўп. Муҳими ҳалоллик, вафодорлик, омонатдорлик, қавм-қариндош ва қўни-қўшнилар ўзаро муносабатларни яхшилаш. Ота-она ва жигарларга меҳрибон бўлиш, силаи раҳмни узмаслик, садақа ва хайр-эҳсонни канда қилмаслик, қарздорликдан сақланиш. Энди ўзингиз мулоҳаза қилинг, юқорида саналган ва уларга риоя қилганга кенг ризқ, баракотли умр ваъда этилган хусусиятларнинг барига амал қиляпсизми? Ота-онангиз, жигарларингизнинг аҳволидан ҳар доим бохабармисиз? Ҳафтада иккита нон билан бўлса ҳам ота-онангизни йўқлайсизми? Ака-ука, опа-сингилларингизнинг қувончу ташвишидан ҳар доим хабардормисиз? Қўни-қўшнингиз сиздан озор кўрмаяптими? Касбу корингизни чин дилдан, ихлос ва меҳр билан бажарасизми? Одамлар сиздан норози эмасми? Қарздор эмасмисиз? Қарзингизни узишдан қочиб юрмаяпсизми? Имкониятингизга яраша хайр-эҳсон қилиб турасизми? Унутманг, инсоннинг ўзи ва яқинлари, фарзандларига қилган муруввати ҳам садақа ҳисобига ўтишини таъкидлаганлар салафларимиз. Хато қилганингизда, кўнглингиз ғашланганида истиғфор айтиб, Аллоҳга тавба қиласизми? Мана шу саволларга ижобий жавоб беролсангиз ва шукрни кўпайтирсангиз, ин ша Аллоҳ рўзғорингиздан барака, кўнглингиздан хотиржамлик аримайди.
— Мулоҳазага қўйдингиз мени. Нега буларни аввалроқ ўйламаган эканман?
— Баъзан ўзимиз билган нарсаларни ҳам англаш учун қандайдир туртки керак бўлади...
— Гапингиз тўғри. Бугуноқ айтганларингизга амал қиламан.
— Аллоҳ сизу бизни яхшиликда ибрат қилсин, саломат бўлинг!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal
@zaydibnsobit01

📜📚📖
@Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Atirgul isli Paygʻambarimga!

Bugun otam Sizning isingiz bir necha koʻcha naridan kelin turushini aytdi. Bogʻimizdagi gullarningw hidi esa uzoqdan xecham sezilmaydi, atayin yoniga borib hidlashimga toʻgʻri keladi. Bizning koʻchadan ham oʻtmaysizmi?. Oʻtsangiz, hamma yoq ajoyib hidga toʻlib ketardi-da!.
Oʻtgan kuni maktabning yonidagi doʻkonda qizil sochli qoʻgʻirchoqni koʻrib qoldim, lekin otam maosh olmaguncha uni sotib ololmas ekanmiz, onam shunday dedi. Oʻsha qoʻgʻirchoqni siz olsangiz boʻlmaydimi, yo Rasululloh? Sizni koʻrishni juda-juda istayapman, yoqimli isingizga juda qiziqib ketyapman. Iltimos, bizning koʻchaga ham keling, Rasululloh!.."

Qizaloq tushmagur Paygʻambarimiz alayhissalomdan qoʻgʻirchoq olib berishlarini, U zotning islaridan toʻyib toʻyib nafas olishni hohlayotgan ekan!.. Bu qanday sofdillik, bu qandayin ishonch?..Qiziq. Paygʻambarimiz alayhissalomga yetib borishi uchun bu maktubni kimga bermoqchi boʻldiykin?.. Bolalik qanchalar goʻzal, qanchalar mas'um! Yozgan maktubni Paygʻambarimiz alayhissalomning qoʻllariga emas, mendek gunohga botgan kimsaning qoʻliga tushganini bilsa, nima qilarkin?.. Oh qizaloq! Maktubingni hatto qoʻlimda ushlab turishdan ham uyalyapman! Qogʻoziga teginganim uchun, satrlari aro koʻz yugurtirganim uchun oʻzimdan uyalib ketyapman...


Onur Qoplon "Alfido"

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мени кечир, жон болам!

5-синфда ўқийдиган кичик қизимни синфдошлари, икки ўғил бола хафа қилибди. Аясига йиғлаб телефон қилди, ёнида эдим. Тушундимки, биринчи марта эмас, олдин ҳам шунақа холатлар бўлган. Қизим тинчлантирилган, ўқитувчисидан илтимос қилинган, ота-оналарга тушунтирилган...

Албатта, ҳеч ким ўз боласини ёмон демайди. Лекин қизим жуда одобли ва бировга озори тегмайдиган, ўзим биламан буни. Ўғил болалар шўхлик қилиши ҳам табиий, ўзимиз улғайгунча қизларимизни неча марта хафа қилиб йиғлатганмиз.

Лекин барибир отаман, қизимнинг кўз ёшлари қаттиқ таъсир қилди, онасининг қаршилигига қарамай мактабга бордим. Икки болани чақирдим. Шўхлиги қайнаб турган беғубор полвонлар...
Ўзларига гапирсам бошқача қабул қилинади, шу боис сўроққа тутдим:
– Дадангнинг номерини бер, гаплашаман!
Кўзлари катта-катта боланинг кўзлари янаям катта-катта бўлиб кетди. Секин ерга қараб деди:
– Билмайман номерларини...
Гап отасига етмаслиги учун алдаяпти деб ўйлаб янаям қаттиқроқ сўрадим:
– Бер дедим, барибир топаман!

Боланинг кўзлари ёшга тўлди. Негадир тескари қараб кўксини муштлаб-муштлаб йиғлай бошлади. Уни кўриб шериги ҳам йиғлади ва ўртоғини овутди:
– Йиғлама...
Устозининг олдига олиб чиқиб ҳар иккисини койидим, огоҳлантирган бўлдим.

Пастга тушсам аёлим кутиб турган экан. Дарҳол олдимга келди:
– Қаттиқ гапирмадингизми? Телефон қилсам олмадингиз. Мен ҳам ҳозир билдим, у боланинг отаси йўқ экан...
Тор дунё кўзларим олдида икки карра торайди. Боланинг кўксини муштлаб-муштлаб йиғлаши кўз ўнгимдан ўтди. Қайтиб тўртинчи қаватга югурдим. Устозининг қаршилигига қарамай болакайни яна чақириб олдим. Қучоқладим, кўзларим тўлди:
– Мени кечир, жон болам... Билмагандим. Нега айтмадинг?! Кечир мени!
Бола олдингидан икки карра кўпроқ ёш олди кўзига.
– Айтолмадим...

Қандай бедодлик қилдим. Отасиз бола олдига қизимнинг ҳимоячиси – ОТА бўлиб келиб, кўнглини бир ўкситдим. Кейин отасини дўқлаб суриштириб, бу дардни икки қилдим.
– Энди сенга бегона эмасман. Дўст бўлинглар. Агар бирор муаммонг бўлса менга айт, қўлимдан келса ёрдам бераман. Фақат мени кечир...

Бир олам юк билан пастга тушдим. Бунгача онаси аёлимга телефон қилган экан. Менга ҳам боғланиб хафа бўлди табиийки. Узримни сўрадим яна бир бор.

Ҳалигача кўз ўнгимда ўша болакай...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ДАРД
Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:
- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?
Устоз деди:
- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!

Ҳар-биримизнинг оғриғимиз бор. Агар уни инсонларга ошкор қилганимизда улар йиғлаган бўлишар эди. Аммо биз ичимизга ютамиз, сабр қиламиз. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.
Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.
Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлари бўлади. Агар унинг кўзёшларини кўрганингда: "Кўз ёшлари қуриб қолар даражада йиғлаган бу инсон қандай қилиб кулиб юрган экан-а", деб ҳайратда қолган бўлар эдинг.
Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Касалликлар биз ейдиган нарса эмас, бизни ейдиган нарсадир!
Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.
Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.
Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.
Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб қалбида ёриқ пайдо бўлган киши роҳатда эмас.

Кунлардан бир кун шифокорнинг ҳузурига бир киши кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги ўчиқликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:
- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!
Шунда бемор йиғлаб туриб деди:
- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!

©Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Маккайи Мукаррамадаги интернет сайтлари кечаги кунги умрачиларнинг орасидан, Каъбатуллоҳ атрофидаги камераларга тушиб қолган бир таъсирли суратни эълон қилди. Бу суратга шундай изоҳ ёзилганди: "Отаси ёшлигида елкасида кўтариб катта қилганди, энди навбат унга".
Аллоҳим ҳаммамизга насиб қилсин.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

УҲУДГА ТИК ҚАРАЙ ОЛАСИЗМИ?

Ўқчилар тепасини тарк қилган саҳобалар кимлар эди?

Кимлар, ажабо?

Билмаймиз...

Ислом тарихида ҳам уларнинг ким эканлиги ёзилмаган, ҳатто тепани тарк қилган саҳобаларнинг бола-чақалари ҳам билмас эди, аёллари ҳам билмас эди, оталарининг аҳволини. Чунки урушдаги саҳобалар уларни сир сақлаган эди, улар уялмасин дея. Йиллар сўнгра саҳобалар фирқаларга бўлиниб кетганида ҳам Сиффин, Жамол каби ҳодисалар содир бўлганида ҳам бу сир ошкор қилинмаган. Сен Уҳуд жангида ҳам тепани тарк қилган эдинг, дейилмаган.

Бу қандай бир ахлоқ? Уҳуд аслида бир музаффарлик эди. Бу музаффарликни бизнинг зафаримиз дейишга ҳақлимизми?

Ҳаётида ҳеч кимнинг айбини яшира олмаган инсон Уҳудга қандай қилиб тик қарай олсин?!

©️Марзия Сайдам

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

КАМОН ва ДЎМБИРА

Ҳамма эркаклар машшоққа айланиб, торидан айрилиш- дан қўрқиб, дутор дастасига маҳкам ёпишиб олганиданми, ё бошқа сабабми, билмадим, ҳар нечук рус генерали Черняев Тошкентдай шаҳри азимни 1950 та аскар билан ишғол этади. Г.А.Ҳидоятовнинг МЕНИНГ ЖОНАЖОН ТАРИХИМ китобида қуйидаги аччиқ ва аламли маълумотни ўқиган эдим:
Шоҳ Александр II генерал Черняевга "Тошкентга кира кўрма" деган қатъий буйруқни беради. Чунки 100 минг аҳолиси ва 30 минг қўшини бор шаҳарни 2000 га яқин аскар ололмас эди. Шунга қарамай таваккалчи Черняев 1950 аскар ва 12 тўп билан Тошкентни қўлга киритади. Ҳолбуки, ўша пайтда Тошкентда 30 минг қуролланган навкар, 48 та мис ва 15 та чўян тўп бўлган. Лекин улар русларга жиддий қаршилик кўрсатмай қочиб кетган... Шундай қилиб, тор тутган қўлларни қўндоқ тутган қўллар енгади, озод одамлар ўз юртидан айрилиб, тирик етим каби ватанда беватан бўлади.

Ровийларнинг ривоят қилишича, қадим замонда бир мамлакат қироли бошқа бир мамлакатга юришни режалаштиради. Жангга астойдил ҳозирлик кўра бошланади. Сипоҳларнинг сони бору саноғи йўқ. Пиёда аскарлар, отлиқлар, қиличбоз- лар, туфангбозлар, камонкашлар, филбонлар ҳамма ҳаммаси зўр иштиёқ билан жангга тайёргарликни бошлаб юборган. Соя салқинда ҳарбий машқларни кузатиб ўтирган шоҳга вазирларидан бири қуллиқ қилиб сўз очади:
– Олампаноҳ, ижозат берсангиз, фикри ожизимни изҳор этсам.
– Сўйланг.
– Юришдан олдин ғанимнинг ички ҳолатини ўрганмоқ ғалабани таъминловчи омиллардан. Шунга кўра қўшиндан илгари хуфя жўнатиб, ғанимнинг куч-қувватини ва заиф томонларини ўрганиб чиқсак, дегандим.
– Фикрингиз таҳсинга сазовор, лекин бу муҳим, қолавер- са хатарли ишни ким уддалайди?
– Уни менга қўйиб беринг.
– Сиз ҳамиша ишончимизни оқлаб келгансиз...
– Мурувват этдингиз, олампаноҳ. Вазирнинг ўзи тожир сифатида қўшни мамлакатга кириб боради. У сарҳаддан ўтибоқ адир тепасида йиғлаб ўтирган ёш ғуломга дуч келади. Йиғи сабабини сурайди.
– Ўғлим, нега йиғлаяпсан? Кимдир урдими?
– Ҳеч ким ургани йўқ.
– Қорнинг очми?
– Йўқ.
– Унда нега уввос солиб йиғлайсан?
– Мен ҳар куни шу ерга келиб камон отишни машқ қиламан. Катта камонкашлар каби битта ўқ билан иккита қарғани уролмаяпман. Мендан мерган чиқмайди.
– Нега бир ўқ билан икки қарғани урмоқчисан?
– Юртимга кўз олайтирган ёвнинг иккита сипоҳини бир ўқ билан тинчитмоқчиман. "Тожир" ўша заҳоти отининг бошини орқага қайириб, ўз юртига равона бўлади. Кўрган-билганини оқизмай-томизмай қиролга етказади. Хурсанд шоҳ хомушланиб, хаёлга чўмади. Айёр вазир унга яқинлашиб аста пичирлайди:
– Тайёргарликнинг бошқа йўлини қўллаш даркор.
– Қандай? – мурдасифат қиролга қайта жон киради.
– Улар қўлидаги камон ўрнига бошқа нарса тутамиз. Ёв ҳақида эмас, ёр ҳақида қайғурадиган қилиб қўямиз.
– Қандай?
– Шароб, май, ишқ, ишратпарастлик бу ишни уддалайди. Жанг қолдирилади. Лашкар ҳарбий тайёргарликка зўр бериб, бир ўқ билан икки қарға уриш машқини олади. Вазир ишга киришади: қўшни мамлакатга май, шароб сувдек оқиб киради. Муғаннийлар ишқ савдосини авж олдиради. Қўшни мамлакат куч-қудрати ҳақида миш-мишлар тарқатилади...
Орадан бир мунча вақт ўтгач, "тожир" яна йўлга тушади. Таниш адир этагида йиғлаб ўтирган бир йигитга дуч келади. Йигитнинг қўлида камон эмас, дўмбира бор эди.
– Ўғлим, нега йиғлаяпсан, биров урдими, қорнинг очми? – деб аввалги саволларни такрорлайди.
– Қорним тўқ, ҳеч ким ургани йўқ.
– Унда нега йиғлаяпсан?
– Мен севган қизни бошқа йигитга узатишди. Севгилимдан айрилиб қолдим, – деб ҳўнграб йиғлайди. "Тожир" дарҳол изига қайтади. Хомуш шоҳни хурсанд қилиб, "ана энди қўшин тортсангиз бўлаверади", дейди. Шоҳ қўшини ҳеч қандай қаршиликсиз шаҳарни забт этади.
👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel