Кундош
«Тонгги қўнғироқ туфайли у билан уришиб қолдим. Кўзларимга қараб бақирди. Юзимга қўлларини сермаб жаҳл қилди. Мен эса бўғзимга тиқилган алам кўзларим томон ўтиши, кўзёши бўлиб чиқишини истамаганим учун жим турдим. Балки онамнинг «Хотин эрдан бир поғона паст туриши керак», деган гапи қулоғимга қуйилиб қолгани учун сукут сақлагандирман.
— Қўнғироқ қилган ким? — дедим рақамнинг бегоналигини кўриб.
Мана шу бир оғиз берган саволим уни бу қадар тутақтириб юборади деб ўйламагандим. Йўқ, бундай деганимда жаҳли чиқмади. «Қачон?» деди бу саволимга жавобан.
— Атай ўзингизни билмаганга олаяпсизми? Териб кўриб, кимлигини билайми? — дея яшил тугмага бармоқ олиб борганимда сапчиб кетди.
— Нима дейсан, тентак? Аҳмоқмисан? «Эримга нега қўнғироқ қилдингиз?» дейсанми? Ишхонамиздандир? Шунчалик фаросатсизмисан? Айтмайман кимлигини! Ё кундошим деб ўйлаяпсанми?..
Шу билан уни тўхтатиб бўлмади. Шу қадар тутақдики...
Мен баттар гумон ичида қолдим: «Нега бунчалик қўнғироқ қилишимдан қўрқди? Бир гап бор?»
У бор аламини сочиб, ишга кетди. Мен ҳаммасини ютиб, уйда қолдим. Кун бўйи хабарлашмадим. Уям жим.
«Балки ўшаниси билан гаплашиб, устимдан кулаётгандир?» йиғлагим келди.
Ишдан қайтганида салом бердим-у, бошқа лом-мим демадим. У эса кулди. Баттар ичимга оташ тушди.
— Менга ишонмайсан-а? Ишонмаганингга куяман! Ишончингни оқламаганимга куяман! Гумон уйғотадиган қандай иш қилганимни билолмай куяман. Мана, ўша рақам. Кел, бирга қўнғироқ қиламиз.
Мен индамай ўтиравердим. Эрим телефоннинг овозини баландлади. Узун-узун гудок кетди. Кейин қиз боланинг овози жаранглади:
— Почча, бўлди, опамга айтаверинг. Онам яхши. Кўричак бўлган экан. Операциядан яхши чиқди. Энди бу рақамга қилманг. Ўзимнинг телефонимни олиб келишди... Шошиб қолганимиздан телефон олмабмиз-да...
Онамга нисбатан хавотир, эрим олдидаги мулзамликдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим...»
#огоҳ_бўлинг
Суратдаги аёл (агар уни аёл деб бўлса!) - германиялик немис тили ўқитувчиси Верена Брюншвайгер. Ёнидаги эса унинг «Фарзандсиз эмас, болалардан қутулган: манифест» номли китоби.
Китоб (гўёки!) иқлимни муҳофаза қилиш дардида ёзилган.
Веренанинг айтишича, аёллар фарзанд кўришдан бош тортишлари керак, чунки болалар катталардан кўра кўп нафас олиб чиқаради ва оқибатда ҳаводаги карбонат ангидрид миқдори ошиб кетади. Бу ҳолат эса кучли иқлим ўзгаришларига олиб келади.
Бу иблисий китобдан айрим иқтибослар келтираман:
«Болалар - тоза иқлимнинг биринчи рақамли қотилларидир».
«Болалар ҳеч қачон ўз ота-оналарини бахтли қилмайдилар. Аксинча, уларни зомбига айлантирадилар».
«Гўдаклар сайёрамизни ифлослантиришдан бошқа ҳеч нарсага ярамайдилар».
«Ҳаётининг энг гўзал дамларини чақалоғининг ахлатини тозалашга сарфлайдиган аёлларнинг психикаси бузуқдир».
«Аёллар, болалардан озод бўлинг! Тухум босадиган уй товуқларига айланиб қолманг!»...
Бу китоб – бошланғич синфларга немис тилидан дарс берадиган, яъни доимий равишда болалар билан ишлайдиган, аммо инсониятнинг барча муаммоларида болаларни айблайдиган «ўқитувчи»нинг китоби.
Бу шайтоний китоб ўтган икки йил ичида Ғарбда ниҳоятда машҳур бўлди ва дунёнинг бир нечта тилларига таржима қилиниб, тарқатилди.
P.S. «Буларнинг бизга дахли йўқ», деманг. Болаларимиз кўчаларда тўрт оёқлаб эмаклаб, ўзларини ҳайвондек ҳис қилмагунларигача, квадроберлар ҳам бизга «дахли йўқ»дек кўринар эди. Аҳволни кўрдингиз...
© Дилфуза Комил
📱 Дилфуза Комил
📝 ЯХШИЛИК ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАС...
Техас ресторанларидан бирида қизиқ воқеа рўй берган. Бир куни бир уст-боши кир қария ресторанга кирган ва қалтираб қақшаб столга зўрға бир амаллаб ўтириб олган. Ундан жирканган хўрандалар ҳам ундан олисроққа туриб кетишган ва официантлар ҳам ундан жирканиб ҳеч бири унинг ёнига бориб хизмат қилишни истамаганлар.
Шунда Мария исмли бир официант қиз унинг ёнига боргану, ундан буюртма қабул қилиб хизмат кўрсатишни бошлаган.
Менежер эса Марияга агар бу дайди пулини тўламаса унга ўз ҳисобидан тўлатишини айтиб пўписа ҳам қилган. Аммо Мария бунга рози булиб дайдига хизмат қилган. Ҳисоб китоб вақти келганида эса ҳамма ҳайрон қолган. Дайди пулни тўлаган ва устига устак яна қўшимчасига 100 доллар чойчақа ҳам қолдирган.
Тарелканинг тагига эса бир хат қолдириб кетган. Унда шундай сўзлар ёзилган эди:
"Сен доимо яхшилик қилар экансан, бу ишинг ҳали сени умринг давомида кўп мушкулларингни осон қилади" - деб ёзилган эди.
Кейинчалик маълум бўлишича бу "дайди" рестораннинг эгаси бўлиб ўз ходимларини синаш мақсадила шу қиёфада ташриф буюрган экан. Мария эса рестораннинг бош менежери бўлиб кўтарилди ва шундан кейин унинг ҳаётида юксалишлар даври бошланди.
Чунки бу дунёда яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди....
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Бир дарвеш узоқ бир шаҳарда машҳур авлиё яшашини эшитиб, унинг зиёратига отланибди. Йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, дашту саҳролар ўша авлиёнинг манзилига етиб, унинг эшигини қоқибди.
“Ҳай, ким?” овоз берибди болахона даричасидан аёл киши.
“Мен фалон юртдан ҳазратимнинг зиёратларига келган дарвешман” дебди мусофир.
“Овора бўлибсан, дарвеш, — дебди аёл. — Мен унинг хотиниман. Дунёда иккита аблаҳ бўлса, биттаси ўша. Дунёда иккита беномус, алдоқчи бўлса, биттаси ўша шайтони лаин. Зиёратингга арзимайди у”, дея бор ҳақорату маломатларни ёғдириб, эрининг бошига мағзава тўкибди. “Келган йўлингга қайт” деб гапини тугатибди.
Дарвеш ҳанг-манг бўлиб қолибди. Эътироз этмоқчи бўлиб оғиз жуфтлабдию яна ўзини тийибди. “Майли, нима бўлса ҳам кўрай, чақиринг” деб оёқ тирабди.
“У уйда йўқ, чиқиб кетган” дебди аёл.
Шунда дарвеш чор-ночор эшикдан йироқлашиб, тўрт-беш қадам нари кетибди. Бир одам учрабди. “Мабодо фалон авлиёни кўрмадингизми?” сўрабди дарвеш ундан. “Кўрдим, — дебди ҳалиги киши, — ўтин тергани ўрмонга кетди”.
Дарвеш ўрмонга қараб юрибди. Бир пайт ўрмондан авлиё чиқиб келибди. Арслонга ўтин ортиб, устига ўзи ўтириб олганмиш. Йўғон бир илонни қамчи қилиб, боши узра айлантириб келаётганмиш.
“Ҳай, дарвеш! — дебди йироқдан. — Кўнглингдан нима гаплар кечганини айтайми?”
“Айтинг” дебди дарвеш.
“Шундоқ авлиё одам шундай жоҳил хотин билан қандай тирикчилик қиларкин?” деб ўйладинг.
“Тўғри” дебди дарвеш.
“Ўйлаб қара, бир хотиннинг жаврига чидай олмасам, нечук авлиё бўлдим? Ўшанинг жаврига чидадимки, арслонни эшшак қилиб, устига ўтин ортиб, илонни қамчи қилиб юрибман” дебди авлиё.
Хўш, бу ривоят билан Мавлоно нима демоқчи? Ҳалиги аёл – шунчаки аёл эмас, дунё. Мавлоно айтмоқчики, бу дунёга келдингми, бас, у сени аяб ўтирмайди. Машаққатларга дучор қилади, бошингга таҳқиру ҳақоратлар ёғдиради. Ана шунга чидай олсанг, марра сеники, бир нимага эришасан. Чидамасанг, нарёғини ўзингдан кўр. Ҳа, дунёни чидаганга чиқарган. Мана, сизга ривоят замиридан келиб чиқадиган ҳикмат.
© Жамол Камол таржимаси
- Буюк анне, мен катта бўлгунимча ҳам, ундан кейин ҳам кўп савоб иш қиламан. Савобларим ана бунча бўлиб кетади. Жаннатга кираётганингизда савобингиз етмай қолса, бемалол мендан сўрайверинг, хўпми?
Йиғлаб юбормаслик учун лабимни қаттиқ тишладимда, Ихласни маҳкам қучоқлаб олдим.
- Хўп ўғлим, борақол энди. Орқамга қайрилганимда, кўзёшларим менга бўйсунмай дув этиб тўкилиб кетди.
Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман.
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
"САВОБИНГИЗ ЕТМАЙ ҚОЛСА МЕНДАН СЎРАНГ..."
Муслимбек арзандамиз бизнинг. Унинг туғилишини ўн йил сабр билан кутганмиз. Ўн биринчи йили Аллох паҳлавондек ўғил берган. Исмини ҳам ўзим қўйганман. Лайло сути келмаётганини баҳона қилиб йигирма кундаёқ, болани менга ташлаб ишга чиқиб кетган. Уч ёшигача она деб чақирарди мени. Уч ёшидаёқ ўқишни, ёзишни ўргатганман. Етти ёшида Истанбулнинг энг яхши мактабига ўқишга бердик. Энг қиммат кастюм шимда ясантириб бордим.Синф рахбари хайрон бўлиб кутиб олди.
- Болани тўйга олиб келдингизми ёки мактабгами? Биринчидан мактабимизнинг махсус кийими бор. Ҳамма бир хил кийинади.Иккинчидан болага бу кийимлар ноқулайлик туғдиради.Дарс вақтида енгил,қулай кийим яхши. Болалар енгил ҳаракат қила олиши керак.
Кейин эътибор берсак,болалар бир хил кийимда. Спорт усулида тикилган кийимлар сифатли ва жуда қулай. Икки ой сўнгра мактаб директори чақиртирди. Дарҳол етиб бордик.
- Муслимни иккинчи синфга кўчирдик. Бола бешинчи синф программасига қадар ўзлаштириб бўлган.
У бизни ғурурлантиришда давом этди. Учинчи синфни бошлаши билан тўртинчи синфга кўчирмоқчи бўлишди. Рози бўлмадим. Тенгдошлари билан катта бўлсин дедим. Мактабда уни мақташади. Хар йили мақтов ёрлиқлари, тақдирномалар, мактаб биринчилиги, туман биринчилиги.
Ҳамма тенгдошлари қатори телефонга муккасидан кетганди. Бир психолог дугонам бошқа нарсаларга қизиқтир болани деди. Футболга қизиқди. У билан биргаликда, Мессини, Роналдуни, Погбани, Драгбани танидим. Бешиктош, Галатасарой футболини ўйингоҳларга бориб кўрадиган бўлдик. Каталониянинг Барселона клубининг бирорта ўйинини ўтказиб юбормасдик. Айниқса, эл классико бўладиган кунни байрам қилардик.
Бир куни Шириневлар майдонида кетаётган эдик. Инсонлар жума намози учун шошилишаётган эди.
- Буюк анне (буви) намоз шунчалик мухимми?
- Албатта ўғлим.
Ёшлигимизда бобом бизга сураларни, оятларни ёдлатарди. Ихлос сурасини ёдлаганимиз учун музқаймоқ олиб берган. Кавсарни ўрганганимизда лимонад олиб берган. Оятал курсини ёддан айтиб берган кунимиз паркка ўйнашга олиб борган. Бобом бизни хар битта оят ва суралар учун рағбатлантирарди. Муслимда буни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни рағбатлантиришимга хожат қолмади. Муслим Исломни ўрганишга қаттиқ киришиб кетди. Уни қуръон курсларига олиб бордим. Саккиз ёшидан бери намозини канда қилмайди. Пайғамбарлар тарихини ўрганиб чиққан. Меърож воқеаларини тўлқинланиб гапиради. У билан гаплашиб, мазза қилади одам.
Кеча ғалатироқ воқеа бўлди. Муслим эрталабданоқ кўчага отланиб қолди. Шундай чиқма, чиройли кийиниб ол деди онаси. Муслим бўлаверади деб қўлини силкиб чиқиб кетди. Икки соат сўнгра маркетга чиққан Лайло, жиғибийрон бўлиб қайтиб келди.
- Опа, сиз ёнини оласиз. Уятдан ўлиб қолай дедим. Оёғида шиппак, уй ичи кийимида совук сув сотиб юрибди. Суриялик бир болани топиб олган. Унга ўртоқ бўлишни ҳоҳлайдиганлар шунча. Мактабида энг обрўли оилалар фарзандларини Муслимни ёнида бўлишини ҳоҳлашади. Хали келсин, кунини кўрсатаман. Мени кўрмади. Болам дейишга ҳам уялиб кетдим.
- Унда ўтиш ёши бошланяпти. Бу вақтда болага дўст бўлиш керак. Унинг кўнглини синдириб қўймайлик. Аввал мен гаплашиб кўраман. Индамай тур. Бу ёшда сен ҳам мени куйдиргансан. Бирор марта кунингни кўрсатиб қўймаганман.
Кечки пайт терлаб пишиб Муслим кириб келди. Кийимига қараб бўлмайди. Лекин димоғи чоқ. Лайлога жим деб имо қилдим. Кечки овқатдан кейин Муслимни хонасиги кирдим. Саришта хона. Жойнамоз ёнида турк, инглиз тилидаги қуръон китоблар меҳр билан териб қўйилган. Бизнинг заиф нуқтамиз бор. Туркияда катта бўлаётган, баъзилари шу ерда туғилган кичкинтойларимиз ўзбек тилини билишмайди. Билса ҳам қийналишади. Ўтган йили келганимда Муслимга она тилимизни ўрганишни тайинлаган эдим. Натижа аъло. Бироз бузиб таллафуз қилса ҳам яхши гаплашяпти.
- Ҳўш, кунинг қандай ўтди? Нималар қилдинг ташқарида? Ўртоқларинг ким?...
Қайтар дунё...
Бир бева аёл айтади: "Қайнонам билан яхшими, ёмонми беш йил яшаб, бўлак бўлиб чиқдик. Қайинукам уйланди. Кўпчилик хонадонларда бўлганидек, овсиним билан қайнонамнинг ўртасида ҳам тез-тез жанжаллар бўлиб турарди.
Бир куни уйимизга қайнонам кириб келдилар. Эрим ишда, болаларим мактаб, боғчада...Чой қўйдим, дастурхон ёздим. Қайнонамнинг нима ниятда келганларини тушунолмай, ҳадеб юзларига қарайман: нимадандир хафа кўринадилар. "Оббо, овсиним билан хафалашиб қолиб, бизникида бирон кун қолишга келмаган бўлсалар бўлди...", дейман ичимда. Бир пайт гап бошладилар. Ўйлаганимдай бўлиб чиқди! Шу тобда менгаям алам қилиб, ўтган гапларни, менга ҳам азоб берганларини айтиб-айтиб олдим! Бу гапларни аслида бизникида қолишларини истамаётганим учун айтаётган эдим... Қайинонам гапларимни жимгина, бошларини қуйи солганча эшитдилар-да, кетишга изн сўраб, ўрнидан турдилар. Худди "қолинг" десам, қолиб кетадигандек индамадим. Дарвозадан чиқиб кетаётган қайинонамнинг орқасидан қараб қоларканман, кўзимга жуссаси кичрайиб қолгандек кўринди... Уйга кириб, дастурхонга кўзим тушди-ю, юрагим ғалати бўлиб кетди: ҳали олтмишга ҳам тўлмаган қайинонам тиши йўқлигидан, чойга бўктириб ейиш учун нонни бўлакчаларга бўлиб, пиёла ёнига тизиб қўйган экан...
Йиллар ўтиб, ўзим қайнона бўлдим. Катта ўғлим учта фарзандли бўлганида уйини бўлак қилдик. Кенжамни ўзи хоҳлаган қизга уйлантирдик. Янги келиним аввалига: "Ойижон, ойижон" деб жонимга аро кирди. Бир нима десам, "Хўп бўлади, узр, ойижон" дерди! Келинга ялчидим, деб кўнглим яйрайди, ўғлимдан ҳам яхши кўриб кетаман!
Лекин биринчи фарзанди туғилганидан кейин, қилиқлари чиқа бошлади, феъли айниди. Йўлга соламан деб, бўларим бўлди. Икки ўртада ўғлим ҳам қийналиб кетди. Озгина асабларимга дам берай, бирон кун ётиб келай, деб катта ўғлимникига отландим...
Эшикни очган келиним, аранг ичкарига таклиф қилди. Нимага келганимни фаҳмлади шекилли, мендан олдин арз қилишга тушди: "Ҳаммаси жонимга тегди, сизларникида яшаганимда сизнинг кўнглингизни оламан деб ўлиб кетардим, бўлак бўлиб ҳам маза қилиб яшаётганим йўқ. Ўғлингиз болаларидан баттар инжиқ, фақат уларнинг кўнглига қарашим керак! Мени кўнглимга ким қарайди? Мен қачон яйраб, одамга ўхшаб яшайман? Уйимдагиларку келишга қўрқишади. Ўғлингиз ёқтирмайди бизникиларни..."
Келиним ўтиб кетган гапларни қўзғаб, тинмай шанғиллар, менинг эса тинкам қуриб, мадорим кетиб борарди. Эрталаб нонушта ҳам қилмай, иссиқда йўл юриб келганим учунми, кўзим тиниб, лоҳас бўла бошладим. Секин ўрнимдан туриб, кетишга чоғландим. Шу он келиним: "Кетасизми, мендан хафа бўлмай кетинг, ўзи асабийлашиб турувдим..." деганча қолаверди...
Уйимга кетяпману, бундан йигирма беш йиллар аввал бўлган ўша воқеани эслаб, кўксим тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлайман...
Мен-ку қайнонамга дастурхон ёзиб, бир пиёла чой берибман, келиним менга ўша бир пиёла чойни ҳам раво кўрмади! Кун келиб, ўзининг келини остонасидан ҳайдамаса бўлди!
Аллоҳим, кечир... "
@Hikoyalar
Хотин билан онлайн уришиш!
Уйда бўлмаган вақтингиз аёлингиз хабар ёзиб асабни бузса, бор негативларингизни чиқариб жавоб ёзинг, лекин юборманг!
#табассум
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Басрада бир масжидга кирсам, одамлар масжидга пешинда кириб, хуфтондан кейин чиқишяпти. Қарасам, улар пешинни ўқиб, асргача, асрни ўқиб, шомгача, шомни ўқиб, хуфтонгача дуо қилишяпти. Улардан: «Сизларга нима бўлган?» деб сўрасам: «Қурғоқчилик бўляпти, ёмғир ёғмаяпти, қаҳатчилик бошланди. Шунинг учун ёмғир сўраб, дуо қиляпмиз» дейишди ва шу кўйи яна хуфтондан кейин чиқиб кетишди. Лекин ҳамон ёмғирдан дарак йўқ, осмонда бир парча булут ҳам кўринмас эди. Дуолари ижобат бўлмади, деган гап кўнглимдан ўтди. Менинг эса борадиган жойим йўқ эди, кечаси тунаш учун ўша масжидда қолдим. Бир чеккада тафаккур қилиб, хаёл суриб ўтирсам, эшик ғичирлаб очилиб, қоп-қора бир одам кириб келди. Ўзи пакана бурни пачоқ, қорни катта, устида икки бўлак матоси бор, холос. Жуда ночорлиги шундоққина ташидан билиниб турарди. У келди-да, у ёқ-буёққа қаради, масжидда ҳеч ким йўқ эди, мени ҳам кўрмади. Кейин қисқа қилиб икки ракат намоз ўқиди, кейин яна атрофга қараб, масжидда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, икки қўлини кўтариб дуо қила бошлади: «Эй Роббим, бандаларингга одоб бериш учун улардан ёмғирни тўсиб қўйдинг. Эй улуғ Роббим, ёмғир бер!..»
У дуо қилиб, қўлини пастга туширмасиданоқ осмонда булутлар пайдо бўлиб, шаррос ёмғир қуйиб юборди. У эса масжиддан чиқиб кетди. Мен унинг орқасидан эргашдим. У кўча оралаб юриб, бир эшикка кириб кетди. Уйни эслаб қолай деб, белги қўйиш учун ердан бир кесак олдим ва ҳалиги уйнинг деворига, эшигига белги қўйиб, қайтиб кетдим. Эртасига тонг отгандан кейин ўша уйни излаб бордим. Ўзим қўйган белгига қараб, уйни топдим. Қарасам, бир қулфурушнинг уйи экан. Кирдим-да, у одамга «Мен қул олмоқчиман, қулларингни кўрсат», дедим. У ҳамма қулларини кўрсатди, лекин уларнинг орасида кечаги одам йўқ эди. Мен ноумид бўлиб, ташқарига чиқсам, қулфурушни эшиги ёнида бир кичик чайла бор экан. Ичида одам бордек кўринди. Қулфурушдан сўрадим:
– «Бу ким?»
– «Нима қиласан уни? Сенга фойдаси тегмайди, энг қийматсиз қулим бу, бировга нафи йўқ, кучи йўқ, қўлидан бирон иш ҳам келмайди. Қўй, уни олма, мана, бақувват қулларим бор», деди.
Мен:
– «Йўқ, мен мана шуни оламан», дедим. Ўзи ҳам безор бўлган экан, арзимаган пулга берди. Қарасам, ўша одам. Уни уйга олиб бордим. У менга қараб, «Хожам, мени нима учун сотиб олдинг? Мендан куч-қувват истасанг, мендан кучли қуллар бор эди. Қўлимдан бирор иш келишини кутсанг, ҳеч иш келмайди. Нима учун айнан мени олдинг?» деди. Мен унга кечаги воқеани айтиб бердим. «Мен кўрдим, сен дуо қилдинг, қўлинг пастга тушмай туриб, дуойинг ижобат бўлди», дедим. У бўлса: «Балки адашаётгандирсан?», деди.
– «Йўқ, ўша сенсан!» дедим, қатъият билан. Охири у менга қараб, «Таниб қолган экансан-да?» деди. «Ҳа, танидим», дедим.
– «Аниқми, ишончинг комилми?»
– «Ишончим комил», дедим. Шу пайт у бошини эгиб, узоқ сажда қилди. Саждада мунча узоқ турди деб, энгашиб, қулоқ солсам, у яна дуо қиляпти:
– «Эй сирлар соҳиби бўлган Зот, сир зоҳир бўлди, энди менинг яшашга иштиёқим йўқ», деяётган экан. Бироз ўтмай, у сажда қилган ҳолида жон таслим қилди».
Ҳайҳот!
Унинг сири нима эди?! Бизнинг сир нима?!
Одамлар наздида қийматсиз, Аллоҳнинг наздида эса қадри баланд қора қул қай даражада мухлис ва муҳсин экан?! Бу даражани топгунча Аллоҳга қанчалик боғланди экан?!
Биз ҳозирги ҳолимизга кўра Аллоҳга қанчалик боғланган эканмиз?!!
Аллоҳим, ҳолимизни ислоҳ қил!
Икром Шариф
Радиодаги амаки
– Мана шундай ёқимли таронадан кейин аъло кайфиятни сақлаб қолган ҳолда дастурларимизни давом эттирамиз…
Радиобошловчи шундай деб орага бир неча сониялик мусиқа қўшди ва бу орада боя тутатган сигаретасидан яна бир тортиб олди.
– Демак, бизда яқинларига салом йўллашни ният қилган яна бир тингловчимиз бор, – давом этди унга қўнғироқ борлигини ишора қилган операторга бош чайқаб. – Улар билан танишамиз. Ассалому алайкум!
– Ассалому алайкум, радиодаги амаки…
Саломига қўнғироқдек ёқимли, чамаси тўрт-беш ёшлардаги қиз боланинг овози шундай алик олди. Бошловчи шу заҳоти унга илжайиб турган операторга қаради-ю, қўлларини икки ёнга чўзиб: “Бу нимаси?” дегандек ишора қилди. Оператор иккала қўлини “тўппонча” қилди-да, бир кўзини қисиб гўё бошловчига бир неча марта ўқ узгандек қилиб: “Бопладимми?” дегандек таассурот уйғотди.
– Алло, амаки?
Қизчанинг овози бошловчини сергаклантирди.
– Алло, алло, қизалоқ, ён-атрофда каттароқ кишилар борми? Ака-опанг, ота-онанг?
– Йўқ, уйда ҳеч ким йўқ. Қўшнимиз менга қараб тургандилар уйларига чиқиб кетдилар. Мен уларнинг телефонларидан қўнғироқ қиляпман…
– Ҳа, майли, – энсаси қотган бўлди бошловчининг. – Кимга салом йўлламоқчисан?
– Ойимга.
– Яхши, ойинг қаердалар?
– Менга ука олиб келгани кетгандилар. Ҳалиям қайтмадилар.
Бошловчининг юзига табассум югурди.
– Ҳали ука тополмагандир-да.
– Йўқ! – қатъий оҳангда гапирди қизалоқ. – Укам кеча келди. Аммо ойим келмадилар…
Бошловчининг юзидаги табассум аста йўқолиб, қошлари ҳам чимирила бошлади. Қизалоқ эса сўзида давом этди:
– Укамни дадам олиб келдилар. Улар қайдан топганларини сўрай олмадим. Мени дадамнинг олдига киритишмаяпти. “Безовта қилма, ўзи аҳволи оғир!” дейишади. Ойимни сўрасам ҳам ҳеч ким жавоб бермайди, мени қучоқлаб олишади. Йиғлаб ҳам беришади.
Бошловчи креслога суяниб олди, у кўзларини бир нуқтага тикканча, қошлари чимирилган ҳолда қизчанинг гапларини диққат билан тингларди.
– Сиз доим ҳамманинг саломини бошқаларга етказасиз. Менинг ҳам ойимга саломимни етказинг! Укам келганини айтинг! Улар ҳали ҳам қидириб юрибдилар, шекилли.
Бошловчи жавоб бермади. У ҳамон ўша ҳолатда ўтирарди.
– Алло, амаки. Саломимни етказасизми?
– Қизалоқ, – овози кутилмаганда титраб кетди бошловчининг. – Мен сенинг гапларингни ойингга етказа олмайман. Кечир!
– Нега? – йиғламсираб сўради қизча. – Нега энди етказа олмайсиз?
– Чунки бизнинг радиотўлқинлар ойинг кетган жойларгача етиб бормайди. Аммо… – бошловчи йигит бўғзига тиқилган йиғи сабабми, гапиришга қийнала бошлади. – Аммо сен ўзинг етказишинг мумкин. Ўргатайми?
– Ўргатинг! Ўргатинг! – қувнаб кетди қизча.
Бошловчи худди сирдошига гапираётгандек тараддудланиб, паст овозда гапира кетди:
– Ҳар куни ухлашга ётганингда, хонада сендан бошқа ҳеч ким қолмаганида, яхшилаб ўрнашиб олгин-да: “Эй Худо, ҳозир ойим сен билан, илтимос, бу гапларимни ойижонимга етказ!” деб ҳамма гапларингни айт! Ишонавер, ойинг сени албатта эшитади.
– Ростданми? Жавоб ҳам қайтарадиларми?
– Йўқ, аммо астойдил гаплашсанг, тушингга киришлари мумкин.
Қизалоқнинг шодон ҳайқириғи эшитилди. Бошловчи товуш чиқармай йиғлай бошлади.
– Қойил, раҳмат сизга амаки, раҳмат. Бугуноқ ойимга шундай қилиб хабар жўнатаман. Раҳмат сизга…
– Қизалоқ… – бўғиқ овозда яна гап бошлади бошловчи. – Энди мен ҳам сендан бир нарса илтимос қилмоқчиман.
– Майли, илтимос қилинг! – қувноқ овозда жавоб берди қизча.
– Ойинг билан гаплашиб бўлгач… Ойинг билан гаплашиб бўлгач, радиодаги амакингнинг ўғлига ҳам икки оғиз гапни етказиб қўясанми? У ҳам ойинг кетган ёқда ҳозир.
– Ҳа, албатта етказаман. У ҳам ўзига ука олгани кетганмиди?
– Йўқ… У шунчаки музқаймоққа кетганди…
Бошловчини яна йиғи тута бошлади.
– Музқаймоққа? Ҳа майли, унга нима деб қўяй?
– Унга… – борган сари гапиришга қийнала бошлади бошловчи. – Унга “даданг билан ойинг сени жудаям яхши кўришади” де. Жуда соғинганимизни ҳам. Кейин… Тушимизга ҳам тез-тез кириб турсин. “Даданг ўша куни уйга музқаймоқ олиб келишни унутгани учун ҳалиям афсус чекяпти”, деб айт…
(муаллифини билолмадим)
- Ufff shunday jonimga tegdi shu!
- Kim?
Klara folbin Nozimaga qarab qah-qah otib kuldi.
- Anavi go'rsoxta erimda! Ming'ir-ming'ir qilgani qilgan. Xuddi bitta ishni monditib qo'yayotganday menga ho'jayinchilik qiladi.
- Ha ering bo'lganidan keyin ho'jayinchilik qiladi-da...
- Eee... Qo'ysangizchi xola. Ishi ham oldingidek yaxshimas. Rasvosi chiqib yotibdi. Yangi biznes boshlayman deb davlatdan katta kridit olgandi. O'xshamadi. Kuyib ketti tikkan pullari. Bo'ynigacha qarzga botib yotibdi.
- Haaa shunaqa degin...
Salmoqlanib gap qo'yib qo'ydi Klara folbin.
- Haa borbudini sotdi. Mashinalari, olib qo'ygan uy joylari, bankdagi pullari hammasi shu kriditni to'lashga ketdi. Hech narsasi qolmadi. Bir gadoyga aylandi qoldi.
Nozima anchagacha qiqirlab erini ustidan kuldi.
- Gadoyvachcha! Endi uni boshimga uramanmi, xo'sh? Shart tashlab ketmoqchi bo'p turibman. Boshqa bironta boyvachcharog'ini topaman...
Klara folbin Nozimaga ma'noli qarab qo'ydi. "Bu shaytonni urg'ochisi balo ekan-ku" o'yladi ichida.
- Ha maylida qizim. Omadingni bersin...
* * *
Har qanday gunohni albatta Adl bo'lgan Zot jazosini bermasdan qolmaydi. Mana 3 oydirki Nozima oyoq-qo'li ishlamay shol bo'lib, bir joyga mixlanib yotib qoldi. O'rnidan qimirlolmas, faqatgina boshini u yoq bu yoqqa arang burar, ko'zlari ishgan odamga ma'nosiz tikilar, yuzlari esa so'lg'in... Dokadek oppoq. Nozima shiftga qarab yotganicha o'tmishini o'yladi. Bola bo'lib bolalik gashtini tuymadi. Onasi Nozima 8 yoshida tashlab ketvordi. Qarindoshlari buni sira o'z qatorlariga qo'shishmas, tinmay ish buyurar, pul topib kel deb ko'chaga quvib solishardi. Ko'cha ko'yda uni hamma barmoq uchida ko'rsatar "Ana Sohibani haromi qizi kelyapti. O'ynashidan orttirgani. O'zi nomusga chidolmay bolasini tashlab qochib ketdi uyidagilarga balo qilib!" Deya uni tinmay turtkilashar edi. U mana shunday muhitda ulg'aydi. Hech kimdan mehr ko'rmadi. Balki shungamikin uning qalbi ham hech kimni sevolmadi. Hech kimga bog'lanolmadi... Faqat pul topish haqida o'ylar, ko'p pul topsam meni hamma hurmat qiladi deya fikrlar edi. Mana endi esa qilgan gunohlari, qabihliklari uchun Alloh unga mana shu dardni berdi. Ey voh! Nozima shunsay bo'lishini xohlaganmidi?! Balki yaxshi, ziyoli oilada tug'ilganida bir oilaning guldek bekasi, shirindan shirin bolalarning onasi bo'larmidi?
Eshik ochilib Bobur kirib keldi. Nozima uni ko'rdi-yu yuragida qattiq og'riqni his qildi. "Bechora! Shunday yigitni xor qildimaa! Ust-boshiga qarab bo'lmaydi. Qanchalar baxtli, shirin hayoti bor edi. Men zaharladim. Butun umrini zaharga aylantirdim!" Nozimaning ko'zidan achchiq yosh chiqdi. Bazor gap boshladi.
- Bobur aka... Kechiring meni. Men sizni... Sizni hech qachon sevgan emasman... Men sizni folbinga o'qitardim.
Nozima biroz tin oldi-da so'ng yana so'zida davom etdi.
- Maqsadim sizni mol-dunyoyizga erishish edi. Mana oxir oqibatda mana shu ahvolga tushdim. Bobur aka siz juda yaxshi insonsiz... Men yomonman. Gunohkorman... Alloh meni ham kechirarmikin...
Nozima qattiq yig'lab yubordi. Ko'zlaridagi yoshlarini sira to'xtatolmas, yupqa lablari suvsizlanib qolgandek titrardi.
- Oxirgi gapim. Oilayizni tiklang. Xotiniz, bollarizni oldiga qayting. Qaytib bu yerga qadamizni bosmang...
Nozima shunday deganicha yuzini Boburdan ters o'girib oldi. Bobur bir so'z demasdan anchagacha uni tepasida turib qoldi. So'ng indamaygina eshik tomonga yurdi.
- Hoooy!
Nozimaning unsiz ovozidan Bobur ortiga o'girildi...
Nozima yosh to'la ko'zlarini Boburga tikkanicha gap boshladi.
- Qo'lizdagi soatni yechib otib yuboring...
Bobur uydan chiqib ketarkan anchagacha Nozimaning xo'ngrab yig'lagan ovozi eshitilib turdi.
TAMOM.
✍ Usmonaliyeva Munira.
11.06.2024. 6:52
@Hikoyalar
- Assalomu alaykum, dadajonisi! Yaxshi keldingizmi? Charchamadizmi?
Rayhon eshikni ochib erini uyga kirg'izarkan chiroyli tabassum bilan Boburga qaradi.
- Valekum...
Suvuqqina qilib alik oldi Bobur. So'ng xotinini yuziga ham qaramasdan ichkari uy tomon kirib ketdi. "Qiziq... Erim oxirgi paytlar juda o'zgarib qoldi. Qandayqur befarq, menga qiyo ham boqmaydi. Bollariga ham qo'pol muomila qilyapti. Uyga kech keladi. Kelsa ham lom-lum demasdan xonaga kirib uxlaydi. Ertalab tong sahar qo'vog'idan qor yog'ib chiqib ketadi. Tinchlikmikan? Ishidan biron muommo bo'ldimikan? Yo'q. Menga aytgan bo'lardi. Yoki...?!" Rayhon hayoliga kelgan o'ydan o'zi ham qo'rqib ketdi. Nahotki eri unga hiyonat qilib yurgan bo'lsa?! Bir oydan oshibdiki eri bilan deyarli gaplashmaydi. Anqirog'i hech gaplasholmaydi. Boburni oldiga borsa "Bor tashqariga chiq! Men charchaganman" deb xonadan haydaydi. Bolalari ham "Dadamni sog'indik. Biz bilan o'ynasinlar. Aylantirgani oborsinlar" deb kunda harxasha qilishadi. Bularni ko'rib Rayhon ichidan zil ketadi. Yuragi eziladi. Bolalarini bog'chasiga, maktabiga jo'natgach, bir burchakka borib o'ksib-o'ksib yig'laydi. Lekin erini oldida sira ko'z yoshini ko'rsatmadi.Bobur uyga kirib kelganida doim xush kayfiyatda, shirin so'zlar bilan qarshi olyapti...
* * *
Bobur yig'i ovozidan uyg'onib ketdi. Yostiqdan boshini ko'tarib qarasa Rayhon devanni bir burchagida o'tirganicha piq-piq yig'layapti.
- Nima bo'ldi? Kimdir o'ldimi? O'zingdan o'zing yig'laysan.
Bobur qahr to'la ko'zlari bilan xotiniga xunuk qarash qildi.
- Uyquniyam beliga tepding!
- Ha siz uxlang! Biz bilan hech ishingiz bo'lmasin! Biz sizga kerakmasmiz!
- O'chir ovozingni! Menga ovozingni ko'tarma. Haddingni bil!
- Jonimdan to'ydim eshitdizmi?! To'yib kettim! Men sizga nima qildim a?! Biron aybim bo'lsa tushuntiring. Men uni to'g'irlay. Qiynalib kettim axir. Menga qo'lizni uchiniyam teqqizmaysiz, yuzimga qaramaysiz ham. Gap gapirsam javob bergiz ham kelmaydi. Nimalar bo'lyapti sizga?
Bobur boshini quyi solganicha o'ylanib qoldi. "Hammasiga nuqta qo'yish vaqti kelganga o'xshaydi" o'yladi ichida. Bir-ikki yutindi, gapni nimadan boshlashni bilmay biroz qiynaldi. Oxiri salmoqlab gapirishga tushdi.
- Rayhon... Bilaman sen aqlli ayolsan. Meni to'g'ri tushunasan degan umiddaman...
Bobur boshini ko'tarib Rayhonning yosh to'la ko'zlariga boqdi.
- Men... Halegi... Nima desamakanaaa? Men boshqasini yoqtirib qoldim Rayhon...
Rayhon quloqlariga ishonolmas, yuragi tez-tez urar, nafas olishi ham borgan sari tezlashar, badani qizib, egnidagi kiyimlari kuyib ketayotgandek ko'zlarini ola-zarak qilganicha birdan bor ovozi bilan baqirib yubordi.
- Yolg'on! Ishonmayman! Qanday qilib axir?! Bir-birimizni sevardik-ku!
Rayhon dod solib yig'laganicha tinmay ko'ksiga mushtlar edi.
- O'zingni bos!!! Bobur shu qadar amirona baqirdiki, uy ichi xuddi bir qalqib ketgandek bo'ldi. Rayhon ham o'tirgan joyida tek qotib qoldi.
- Meni kechir... Biroz yumshab gap boshladi Bobur.
- Balki bu xatodir. Balki men g'irt ahmoqdurman. Lekin uni chindan yoqtirib qoldim. Tog'ri seni sevganman. Senga uylanguncha qancha to'siqlardan o'tganim rost. Ishon u kunlar hozir ariqdagi suv kabi oldimdan oqib ketganga o'xshab qoldi. Menga nima bo'lganini o'zim ham bilmayman. Lekin bir narsani aniq bilaman men endi ortiq sen bilan birga yasholmayman. Senga bo'lgan barcha tuyg'ularim so'nib bo'ldi.
Bobur biroz jim turdi keyin shart o'rnidan turdida devan ustida yotgan kastumini kiyganicha Rayhonga qaramasdan gapirdi.
- Ajrashmasak bo'lmaydi Rayhon. Men Nozimaga uylanmoqchiman. Havotir olma! Sizlarni ham tashlab qo'ymiman. Bollarimga, senga tez-tez pul jo'natib turaman.
- Ajrashmoqchimisiz?! Mayli unda ajrashganim bo'lsin. Lekin sizdan bir chaqa ham olmayman! Bollarimni tirnog'iniyam ko'rmaysiz! Sizga qattiq ishongandim. Sizni deb ota-onamga qarshi chiqqandim! Sizni ham, o'sha o'ynashizni ham Allohga soldim!
Zahar
(Hikoya)
Nozima ko'rimsizgina, befayz hovliga kirdi. Hammayoq top-toza lekin atrof nihoyatda yoqimsiz ko'rinardi. "Xudo urib qo'ygani shu-da" o'yladi Nozima. Hovli jim-jit hatto qushlar ham sayramaydi. Nozima uzoq turib qoldi. Keyin uy eshigi oldiga kelib asta chaqirdi:
- Klara xola... Uydamisiz?
Eshik "g'iyq" etib ochildi. Yuzida nuri yo'q, so'lg'in, ko'zlari har tarafga muttasil borib-kelib turadigan Klara xola xunuk, juda xunuk irshayganicha Nozimaga qulluq qildi.
- Xush kelding, qizim. Sog'liklar yaxshimi?
- Yaxshi-yaxshi
Tezgina javob berdi Nozima.
- Xola telefonda aytgan edim-ku, ish bor deb...
- Haa... Esimda, qizim. Esimda. Kir ichkarida bafurja gaplashamiz.
Birgalashib ichkari tomon kirishdi. Uy derazalari berkitilib qorong'u qilingan, o'rtada dumaloq xontaxta, xontaxta ustida turli xil balo-battarlar: har xil ildizlar, toshlar, chashkalar, xaltachalarda tuguncha-tuguncha qilib qo'yilgan kukunlar...
- Xo'sh... Nima darding bor?
- Xola, bilasiz men o'ta kambag'al oilada tug'ilganman. Ota-onam ajrashishganidan keyin, onam Dubayga ishlagani ketdilar. Men buvim bilan qoldim. Juda qiynaldim. Bu yerda ammamni qizlari, ko'p qarindoshlarimiz meni tinmay turtkilashardi...
- Bularni bilaman. Qanday tarbiya topganingni ham, ko'chadan nimalarni o'rganganingni ham. Ochib gapir. Maqsadga o't!
- Bir yigitni uchratdim. Aniqrog'i bir kishi. Oilali. Lekin o'ta boy badavlat. Meni yoqtirganga o'xshadi. Xullas shuni ilintirshim kerak. Ko'cha ko'yda xor bo'lib yashash jonimga tegdi. Bu hayotga bir martda kelaman mazza qilib yashagim keladi.
- Oilali degin... Kampir boshini sarak-sarak qildi.Quv qarash bilan Nozimaga termuldi.
- Bollariyam bordir uni. O'zing ham sevasanmi?
- Qo'ysangizchi xola?!
Nozima shunday shaytoniy hirs bilan kuldi-ki... Klara xola titrab ketdi.
- Menda kimnidur sevadigan yurak qoptimi, xo'sh?! Menga uni puli kerak, mol-dunyosi kerak. O'zini boshimga uramanmi? Pulini oxirgi tiyinigacha shilvosam, orqasiga bir tepib javobini bervoraman.
- Xo'p... Mendan nima xizmat?
- Men bor budimni sotib bir soat oldim. U bola kotta tadbirkor. Obro'li odamlar bilan ko'rishgandayam bemalol taqib yursin deb...
Nozima so'mkasini titkilab ichidan qimmatbaho soatni oldi.
- Mana ko'ring.
- Ooo, klass! Diding chakkimas ekan.
- Shuni yaxshilab o'qib berishiz kerak.
#afsus
• Oson bo’ladi deb o’ylaganmiding?
🎙️ Javohir Kamoliddinov o’qidi
Muallif: Malika Tavfiq
Эр хотинига деди:
— Менга бирор ҳикоя айтиб бер.
Хотин:
— Доим ҳикоя айтсам, қулоқ солмайсиз.
— Айт, эшитаман.
— Қадим замонда бир жойда қуёшли кечаларнинг бирида бўйдоқ деҳқон хотини билан ўтирган экан...
Хотин ҳикоясини тўхтатди. Эр ҳайрон бўлиб, "Нега тўхтадинг, давом эт" деди. Хотин хафа бўлган оҳангда: "Айтдимку мени эшитмайсиз деб" деди.
Эр "Мен сени эшитяпман" деди.
Шунда хотини "Жуда соз. Бирор марта кечаси қуёш порлашини ёки бўйдоқ деҳқон хотини билан ўтиришини эшитганмисиз?!" дебди.
Жуфти ҳалолларимизни ростдан тинглашимиз керак.
Nozimjon domlaning #Facebook sahifasidan
Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди.
Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди:
- Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл.
Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор.
Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.
Йиллар ўтиб, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига, мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар, деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
- Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз. Кейин болаларига қараб деди:
- Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар.
Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси.
Қайтар дунё...
—Азиз ака, ойижонга "плитка" олмадик-ку?
—Борақол, тез олиб кел. Келинчак қайнонаси яхши кўрадиган сутли шоколад олиб келганда ҳисобчи уларнинг нарсаларини эндигина саватдан пештахтага олаётганди...
Кечки таомдан сўнг
—Ойи, бу сизга,— деди Азиз шоколадни узатиб. Дилсора ўғлининг қўлидан ширинликни олиб, очдию, шундоқ қоғознинг ўзида бўлакларга бўлди. Энди бир бўлагини оғзига солганди, невараси мўралади
—Кел, кел, оҳ бераман! Ўғлининг ортидан кирган Нозик ҳавотирланди "томоғи оғриб қолмаса бўлди!", аммо гапини сиртига чиқармади. Ўғли ҳам бувиси узатган ширинликни олди-ю, югуриб бориб, онасининг оғзига солди.
—Кўрдингизми,—деди қайнонаси,—бу қайтар дунё, ўғлим менга илинди, неварам сизга—ўз онасига!
Ҳар ишдан ҳикмат излайдиган қайнонаси Нозикка тарбиядан яна гўзал бир мисол келтирган эди.
Аслида, излаган одам ҳар қадамдан яхшилик топа олади, бу бўлаётган воқеа-ҳодисаларга қайси кўз билан қарашингизга боғлиқ
© Феруза Салходжаева
Ҳовли олма, қўшни ол...
Қўшни ким ва қайси миллатга тааллуқли бўлишидан қатъий назар, уни ҳурмат қилмоқ ва қўшни ҳақ-ҳуқуқини адо этмоқ одамийоик хислатларидан биридир.
Қўшни итига сабабсиз тош отиш, мушугини ҳайдаш эса, уни ҳақоратлаш билан баробардир.
Бир киши ўз дўстининг олдига келиб, уйида сичқон кўплигидан шикоят қилди. Дўсти унга мушук боқишни маслаҳат берди.
У эса рози бўлмай:
" Мушук боқсам, уйимдаги сичқонлар қўшнимникига қочиб чиқармикан, деб қўрқаман"деди.
Ҳа, ўзинг учун нимани нолойиқ деб ҳисобласанг, уни ўзга учун ҳам раво кўрма!
- Ойимга айтмайсизми?
- Йўқ, айтмайман.
- Ихласга сув сотишига ёрдам бердим.
- Ихлас ким?
- Ўртоғим, чин дўстим. Онаси билан Суриядан келган. Учта ёш укалари бор. Отаси уришда халок бўлган. Маркеттан икки лирадан сув оламиз. Совутиб тўрт лирадан сотамиз. Ўзи сотса, йигирмата, ўттизта сотади. Иккаламиз сотсак элликтадан ошади.
- Онангга айтсанг шундоқ ҳам ёрдам берадику. Қийналиб нима қиласизлар.
- Ихласни танимайсизда, у жудаям ғурурли. Хеч кимни ёрдамини қабул этмайди.
Эндигина ўн икки ёшга кирган Муслимни кўзидаги мунгни кўриб ичим ивишиб кетди.
- Тойчоғим, бу йил ўқув қуролларингни, мактаб кийимингни мен олиб бермоқчи эдим. Ихласга ҳам қўшиб олсак, нима дейсан.
- Буюк анне, у кўнмайди. Уни яхши танийман.
- Уриниб кўрайлик. Инсон хар ишни қилиб кўриши керак. Кошки демаслик учун синаб кўриши керак.
Эрталабда Ихласларникига қараб кетдик. Онаси Муслимни олдида мени кўриб хавотирга тушди.
- Хуш келибсиз. Муслимга айтдим. Уйингдагилар билиб қолса ҳафа бўлишади дедим. Қулоқ солишмади. Болада, айбга буюрманг.
- Хавотир олманг. Унинг учун келмадим. Сизга бироз ёрдам берсам майлими? Ихласга мактаби учун бозорлик қилсам.
- Ихласим бироз қайсар. Кўнмаса керак. Тўрт юз лира йиғиб қўйди. Яна уч, тўрт кун ишласа етиб қолади.
- Сиз у пулни рўзғорга ишлатинг. Ихласни менга қўйиб беринг.
Аёл бизни уйга таклиф қилди. Ғарибгина уй. Эски гилам, эски пардалар. Лекин ораста. Ёш болали уйга ўхшамайди.
- Муслим картошкали бўрак пиширдим. Яхши кўрасанку. Кел еб ол. Ихласни суви тугаб қолгандир, ҳозир келиб қолади.
Ажабланиб Муслимга қарадим. У картошкали бўракни ёмон кўради. Уйда оғзига ҳам олмайди. Ўтириб, иштаҳа билан бир бўлак бўракни еб олди.
- Муслим яхши кўргани учун, Ихлас кўп пиширтиради. Мактаб пайтида икки кунда бир пишираман. Бир кун Муслим олиб борганини ейишади. Бир кун Ихласникини.Ҳам арзон,ҳам баракали.
Ихлас келгунча онаси билан гаплашиб ўтирдик. Чевархонада ишлар экан. Музлатгичлари йўқ экан. Қўшни аёл ёрдам учун сувни совутиб бераётган экан.
- Биласизми, биз музлаткични алмаштирмоқчи эдик. Каттароғидан олмоқчимиз. Эски демасангиз уни сизга берайликми?
- Вой, қандай яхши. Сизни Аллох етказди.
Бу орада Ихлас келди. Қоши кўзи қопқора, ширингина болакай салом бериб яқинлашди.
- Ихлас, йиғиб қўйган пулингни ойингдан олдим. Бугун чегирма кетаётган экан. Бозорлик қилишга борайликми?
- Етармикан?
- Етади. Айтимку, чегирма бор экан.
- Майли.
Бу ерда мактаб бозорлари йўқ. Харидни магазиндан қиламиз. Ҳамма магазинда бир хил нарҳ ушлаб турилади. Болалар ҳамма нарсаларини бир хил қилиб олишди. Улардан олдинроқ кассага етиб бордим. Сотувчининг ёнига кўпроқ пул қўйдим.
- Қанча бўлса шу ердан олинг. Фақат болаларни ёнида икки киши учун саккиз юз лира бўлди деб қўйинг.
Сотувчи тушунди. Хўп деб кулиб қўйди. Ҳатто чиқаётганимизда болаларга биттадан ручка ҳадя қилди.
- Энди қоринчаларни ҳам ҳурсанд қилиб қўяйлик.
- Яшасин, искандар кабоб еймиз. Овқат маҳали ҳам Ихласга қараб қўяман. Узун киприклари соя солиб турган кўзлари жуда маюс. Ихлас хижолатлик билан менга қаради.
- Сизни буюк анне десам майлими?
- Албатта, мен сенинг ҳам бувингман. Ихлас қўлини ювишга кетди. Муслимга юзландим.
- Ээээ... Сен картошкали бўракни ёқтирмас эдинг. Муслим муғомбирона жилмайди.
- Ээээ... Бизни музлатгичимиз хали янгигина эди.
Ихлас келиши билан Муслим қўлини ювишга кетди.
- Буюк анне. Мен ҳаммасини билдим. Чегирма деган ёзув йўқ эди. Сотувчига пул берганингизни ҳам кўрдим. Ҳаммага кўрсатиб, мақтаниб эҳсон қиладиганларни ёрдамини қабул қилмайман. Сиз менга ҳам билдиргингиз келмади.
Нима деб жавоб беришни билмай тургандим, Муслим келиб қолиб қутилдим.
Ихласни уйигача кузатиб қўйдик, лекин ичкарига кирмадик. Беш, олти қадам юрганимиздан кейин, орқамиздан Ихлас югуриб келди...
РАҚС ОШКОР ЭТГАН СИР...
Бир куни бир шоҳ хазинасига ғазначи тайинламоқчи бўлибди ва муносибини танлаб олиш учун номзодларни синовдан ўтказа бошлабди. Синов шундан иборат эканки, ким чиройли ўйнаса, ўша ғазначи бўлар экан. Номзодлар рақсларини намойиш этишларидан аввал бир хонада бир фурсат ўтириб, кейин шоҳнинг ҳузурига киришар экан.
Ҳамма номзодлар рақсларини намойиш этишаётганда қандайдир оғир ва шубҳали ҳаракатларни амалга оширишар экан. Бироқ, бир номзод шундай енгил ва беҳижолат рақс кўрсатибдики, шоҳ ўшани ғазначи қилиб тайинлашни буюрибди.
Вазирлар нимага бундай қилганини сўрашганида, шоҳ шундай жавоб қилибди:
– Ҳар бир номзод рақсини кўрсатишидан аввал тиллолар тўлдириб қўйилган хонага киритиб қўйилди ва улар тиллоларни ҳамма ерига жойлаб чиқишди. Натижада, рақс кўрсатаётганда яширган тиллолари билиниб қолмаслиги учун оғир ҳаракат қилишди. Фақатгина ҳеч қандай олтин яширмаган номзодгина қушдек енгил ўйнади.
Бир ҳовуз ва беш ариқ
Донишманд кишининг ёнига бир йигит келиб:
— Шу кунгача бузуқ ишлар кетидан елиб-югурдим. Энди шу ярамас ишларимдан тавба қилмоқчи бўлиб сизнинг ҳузурингизга келдим. Мени шогирдликка қабул қилинг, тарбиянгиз соясида яхшилар сафида бўламан деб умид қиламан, — деди.
Донишманд айтди:
— Сенинг кўнглинг бир ҳовузга ўхшайди. Бешта ариқдан ифлосланган лойқа сувлар оқиб келиб, кўнглинг ҳовузини булғатиб турадилар. Агар бу ариқларнинг йўлларини тозалаб, ифлосланган сувларни киргизмасанг, шундагина сени шогирдликка қабул қилиб, тарбиялайман. Ариқлар тозаланмаса, минг марта тавба қилсанг ҳам фойда бермайди.
— У ариқлар қайси? — деб сўради.
— Бир ариқ — кўзинг йўли. Аёлларга фаҳш, хиёнат назари билан боқма. Бир ариқ — оғзинг йўли. Оғзингдан адаб-тарбияга тескари бўлган сўзларни чиқарма, ҳаром ва шубҳали нарсаларни ема, ичкилик ичма. Бир ариқ — қўллар йўли. Кишиларнинг молу мулк, жиҳозларини ўғирлама, бировни уриб, жабру жафо етказишдан сақлан. Бир ариқ — оёқларинг йўли. Ўғриликка юрма. Яна бир ариқ — қулоқларинг йўли, ғийбат, иғво, фасодга оид сўзларга қулоқ солма, адаб-тарбияга тескари бўлган сўзларни эшитишдан қоч.
Йигит бешта ариқ йўлларини тозалаб, кўнгил ҳовузини пок, мусаффо сувлар билан тўлдиришга ваъда берди. Шундан кейин донишманд йигитни шогирдликка қабул қилди.
📚 «Шарқ ҳикоят ва ривоятлари - 2», 172.
ОЛТИНДАН ҚИММАТ ДУО
Нақл қилишларича, адолатли подшо Хорун ар-Рашид вазирлари қуршовида овга чиқибди. Йўлда кетаётиб, бир мўйсафидни кўриб қолишибди. Вазири аъзам подшонинг қулоғига аста пичирлаб:
- Тақсири олам, шу мўйсафид иймон-эътиқоди бутун, яхши одамга ўхшайди. Ундан дуо олайлик ажаб эмаски, овимиз бароридан келса! – дебди. Хорун ар-Рашидга бу таклиф маъқул тушибди ва чолга юзланибди:
- Ота, Хизрни йўқласак бўларкан. Биз овга кетаяпмиз. Бизни дуо қилсангиз, шояд овимиз бароридан келса! - дебди. Мўйсафид подшога разм солибди ва:
- Илойим мингга киргин, Аллоҳу акбар! - деб дуо қилибди. Ҳар ким ўз йўлида давом этибди. Бир вақт подшонинг кўнгли тўлмай вазирига юзланибди:
- Биласанки, хатто Сулаймон ҳам минг йил умр кўрмаган. Наҳотки, мен минг йил яшасам? Ўша мўйсафиднинг дуоси менга эриш туйилди. Бошқа дуо қилсалар бўлардику... Буюраман, ўша отахон зудлик билан қайтариб келинсин.
Сарбозлар подшо айтганини бажо қилишибди. Вазир чолга нима сабабдан чақиртиришганини айтибди. Мўйсафид елкаларини силкитиб кулибди ва уларга дебди:
- Тўғри, ҳеч ким минг йил умр кўрмаган. Ҳар бир банда Аллоҳ берган умрни яшайди. Ундан ортиғини кўролмайди. Аммо, шундай бир яхши иш қилгингки, ўтиб кетганингдан кейин ҳам одамлар ўша яхши ишингни минг йилларгача гапириб, ҳаққингга дуо қилиб юрсинлар. Мен худди шу маънода гапиргандим. Агар дуойим маъқул бўлмаса, майли, овингиз бароридан келсин дея қоламан. Танланг...
Хорун ар-Рашидга мўйсафиднинг биринчи дуоси маъқул келибди ва унга бир товоқ олтин ҳадя қилибди.
Чиндан ҳам дунёда яхши ном қолдиришдан ортиқ бахт йўқ.
“ҲИКМАТНОМА” китобидан.
Зиқна заққум
(Бўлган воқеа)
Кийимларининг охори тўкилиб, эскириб кетган аёл, эрига ёлворди: "Жон адаси, илтимос... Бозорга олиб тушинг. Устимга у-бу нарса олиб беринг. Кийимларим эскириб, илма-тешик бўлиб кетди. Кийгани уялади одам. Росаям вилюр халат кийгим келяпти. Олиб берақолинг илтимос, жон адаси..."
Неча ойдан бери эрига ялинади. Зиқна, қурумсоқ эри ўзига олса оладию аёлига қарамайди. Унинг аёлига қараб, айтадиган бир шиори бор: "Эркак кўчаники... Доим ўзига қараб юриши керак. Аёл уйники... Аёлга шарт эмас ҳар хил қилиб кийиниб...Борингни кийиб юравер!"
Оғир ишларни ҳаммасини аёлига қилдиради. Аёлнинг вазифаси деб билади. Аёлнинг юки енгиллашса, бошга чиқади деб ўйлайди. Шундан қўрқиб, аёлини тиндирмайди. Эрнинг қўлига қараган инсон, унинг ҳеч меҳнат қилмаслигини яхши англайди. Қўли ҳудди гўзаллик салонидан чиққан ҳурлиқонинг қўлига ўхшайди.
Ойлар ўтиб, эрини бозорга кўндирган аёл, ҳархаша қила-қила музқаймоққа етишган боладек ҳурсанд...
Олдирди...Вилюр кўйлак олдирди. Ҳурсанд бўлиб кетганидан: "Адаси Аллоҳ рози бўлсин. Пулингизни баракасини берсин," деди қувониб. Эр: "Афиристлик қилмасдан тез-тез юр. Яхши гапириб яна у-бу нарса олдирмоқчи бўлсанг хомтама бўлма...", деди қадамини тезлатиб.
Эрининг орқасидан пилдиллаганча юриб кетар экан, кўзи кабобга тушиб, ютиниб қўйди. Уйдан чиқаркан ўзича ҳаёл қилганди..."яхши гапириб, кабобгами, лавашгами кўндираман. Эр-хотин гаплашииб мазза қилиб, ўтириб еймиз", деб. Эрига ҳеч нарса деёлмади.
Уйга келгач бир кун аввалги мошхўрдасини иситаркан, эри ошхонага мўралаб: "Менга овқат тайёрлама. Бугун ўртоқларим билан кабобхўрлик қиламиз. Бироздан сўнг кетаман", деди аёлига кийим олиб бериб, катта ишни қойиллатган эркакдек. Аёл йиғлагудек бўлдию секингина "хоп", деди. Болалари билан ўтириб,
овқатланаркан ўпкаси тўлдию сабр билан кўз ёшини ичига ютди..
Ибрат
Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан ҳоли қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатдан ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.
Ғуломжон Саттаров
- Taloqsan. Javobingni berdim. Ertaga ajrimga ariza topshiraman, bira to'lasi uyni nomingga o'tqazib beraman. Bu uy sen bilan bollarimni haqqi Rayhon.
Bobur shaxt bilan uydan otilib chiqib ketdi. Rayhon hayratdan ko'zlarini katta-katta ochganicha bir nuqtaga tikilib qoldi. Quloqlari ostidan "Taloqsan. Javobingni berdim" degan gap tinmay takrorlanar, Rayhonning yuragini ezib muttasil azob berar edi...
* * *
O'sha kunlar hozirgidek yodida. Bobur bilan tanishganiga mana bu yil roppa rosa 10 yil bo'ladi. Kursdoshlik paytlarida doim birga yurishar, bir birlarini chin ma'noda sevishar edi. Ehee qancha suvlar oqib ketdi, orada qancha gap so'zlar o'tdi. Rayhonning uyidagilar "Yigitni dadasi yoshlik paytida qamalgan ekan. Ota tarbiyasini ko'rmagan bolaga qizimizni bermaymiz" deb oyoq tirab turib olishganida Rayhon va Bobur qancha harakat qilishgan edi bir biriga yetishish uchun. Mana endi esa hammasi go'yo bir tushdek, ro'yodek ko'rinyapti... Rayhon bor kuchi bilan oilasini saqlab qolish uchun harakat qildi. Eriga yaxshi gapirib ham ko'rdi, yig'lab siqtadi ham, o'tgan kunlarini, o'rtalaridagi muhabbatni eslatishga urundi, bolalarini taqdirini o'ylab yalinib yolvordi. Yo'q! Foydasi bo'adi. Mana ish oxiri ajrimgacha yetib keldi...
* * *
Oradan 1 yil o'tdi. Hayot o'sha o'sha. Bobur ishga borar hayollari tarqoq. Asablari ancha charchagan. O'pkasi muttasil sanchib og'rir, halovati yo'q... Ishi ham oldingidek emas. Topganida baraka yo'q. Pul ro'zg'ordan ortmaydi.
Bobur uyiga kelib eshik qo'ng'irog'ini chalganicha ancha turib qoldi. Yana bir ikki asabiy qo'ng'iroqni chaldi. Ichkaridan "Hozir!" Degan zardali ovoz eshitildi.
- Namuncha ochishing qiyin!
Nozima ensasini qotirganicha ortiga o'girdi.
- Salom qani? Ishdan yaxshi kevoldizmi? Charchamadizmi degan gaplar gapirilmaydimi erga?
- Ozgina mazam yo'q! Men kirib yotaman.
- Shoshma. Ovqat qilmadingmi? Ishdan och kelyapman men.
- Yo'q qilmadim. Uyda go'sht qolmabdi. Yana u bu narsalar yo'q. O'zimni pishirib bermayman-ku sizga!
Nozima ichkari xona eshini qattiq berkitib kirib ketdi. Bobur ostona oldida serrayib turib qoldi. "Ko'zlarim ko'r bo'lgan ekan. Nozimani sevaman, u ham meni sevadi deb o'ylardim. Ahmoqman. Guldek oilamni barbod qildim. Rayhon... U qanday ham yaxshi ayol edi. Qadrlamadim! Kim nimani xor qilsa, o'shanga zor bo'ladi deb eshitgan edim. Mana ham xor bo'ldim, ham zor bo'ldim..."
Nozima kissasidan 200 ko'kat chiqarib Klara xolaga berdi.
- Buning kam.
- Xolajonim "kuf-suf"iz tasir qilsin. Bunaqa pullardan hali kop olasiz. Yoki menga ishonmaysizmi?
- Xo'p mayli. Unda boshladik...
Klara folbin qo'liga allambalo tasbehini olib, ichida qanaqadur so'zlarni aytib pichirladi... Ko'zlarini u yoq, bu yoqqa olaytirib xunuk tovushlar chiqardi. Ancha vaqt shunday harakatlar bilan oldida turgan soatga tinmay dam soldi.
- Mana tayyor. U yigit buni taqqanida yelkasida, ko'kraklarida kuchli og'riq turadi. Senga talpinadi. Seni oldingga kelgan zahoti barcha og'riqlari qolib, ko'ngli orom oladi. Senga ipsiz bog'lanib qoladi ishonaver.
Klara folbin kulib qo'liga soatni olib Nozimaga uzatdi...
* * *
- Uni juda sog'inyapman...
Jahongir stol ustidagi hujjatlardan boshini ko'targanicha o'rindiqda o'ylanib o'tirgan o'rtog'i - Boburga hayron qaradi.
- Kimni?
- Nozimani...
Jahongir qovog'ini solib oldi. Uni chinakamiga jahli chiqqandi.
- Nimalar deyapsan o'rtoq? Axir xotining bor, bolalaring bor-ku?! Hushingni yig'ib ol!
- Hayolimdan ketmay qoldi. O'tirsam ham tursam ham hayolimda faqat u...
- Esingni yig'! Axir ayoling - Rayhon bilan 5 yil sevishib yurib turmush qurgansizlar-ku! Unga yetishguncha qancha sarson bo'lgansan esingdan chiqdimi? Yoki xotiningdan biron ayb o'tdimi?
- Yo'q. Rayhon juda yaxshi ayol. Meni sevadi, hurmat qiladi. Bolalarimga yaxshi ona, ota-onamni erkatoy kelini. Shu paytgacha biron marta ko'zimga tik qaramadi, gap qaytarmadi...
- Unda nega boshqasini o'ylayapsan?! Sen ahmoqmisan?
- Bilmadim... Bobur qo'rqinch to'la ko'zlarini olazarak qilganicha Jahongirga qaradi.
- Bilmay qoldim! Tushunmayapman! Xotinimni borgan sari o'zimdan o'zim yomon ko'rib, nafratlarib ketyapman. Uyga borsam yuragim siqiladi. Xotinimni yuziniyam ko'rgim kelmaydi. Ko'nglim qandaydir sovigan...
Jahongir o'ylanib qoldi "Qanday qilib axir. Bu ikkovi institutda o'qib yurishgan paytlari ham Layli Majnundek yurishardi. Bobur Rayhonni yer-u ko'kka ishonmasdi. Rayhonni ota-onasi rossa qarshilik qilishdi. Lekin... Baribiram qizini ko'ngli uchun rozi bo'ldilar. Baxtli yashayorgan edilar-ku! Tavbaaa! Endi esa ko'nglim yo'q deydi". Jahongiz biroz tin oldida o'rtog'iga asta gapira boshladi.
- O'troq, jon o'rtoq. Sen eng yaqinimsan. Ayol kishini makri 40 tuyaga yuk bo'ladi deyishadi. O'tkinchi hoy havasga berilib xotiningni, farzandlaringni uvoliga qolma deyman. Oila muqaddas narsa. Uni buzish Allohgayam xush kelmaydi ishon.
- Bilmadim... Nozimani yonida o'zimni juda yaxshi his qilaman. Osoyishta, qandaydir sokin bo'lib qolaman. Rayhonni oldiga borganimda esa asabiylashaman, nimadandur jahlim chiqadi, o'zimni behuzur sezaman... Yoqmayapti sira. Boshim qotti.
Jahongir o'rnidan turdi. Boburga uzoq termuldi. Shu termulishida ham g'azab, ham achinish, ham afsus bor edi...
- Oxirgi marta aytyapman o'rtoq. Guldek bolalaring, bir oqila ayoling bor. Shularni qadrla. Keyin topolmay qolishing mumkin.