hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

Gap nima haqida ketayotganiga tushundingizmi ?
Unda izohlar bo’limiga yozib keting !

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Марининг умиди пучга чиқди. У «ўқитувчи»ни олиб кетишса керак, деб ўйлаганди. Бир сафар Томмининг «ўқитувчи»сини роса бир ойга олиб кетишганди-да. Сабаби, ундаги тарих сектори бутунлай ёпилиб қолган экан.
Шуларни хаёлидан ўтказаркан, Мари эски қоғоз китобни берилиб ўқиётган акасига деди:
— Нимага энди айнан мактаб ҳақида ёзишган экан? Бунинг нимаси қизиқ?
Томми синглисига ғалати қараш қилди ва билағонлик билан деди:
— Бунда бизникига ўхшаган мактаб ҳақида ёзишмаган, тентаквой! Бу юзлаб йиллар олдинги мактаб!
Унақа мактаб ҳақида ҳеч нима билмаслиги Марига жуда алам қилди. У Томмининг елкалари оша китобга кўз югуртирар экан:
— Нима бўлганда ҳам у ерда ўқитувчилар бўлган-ку. Уларнинг нимасини ёзиш мумкин? — деди бўш келмай.
— Ҳа, албатта, у ерда ўқитувчилар бўлган. Аммо улар одам бўлган!
— Одам?! — Энди Мари чинакамига ҳайратда қолди. — Қандай қилиб одам ўқитувчи бўлади?
Томми кулгудан ёрилай деди.
— Мен бегона одамнинг уйимизда менга дарс беришини истамаган бўлардим, — деди Мари бидирлаб.
Томми энди жиддий тортди.
— Сен билмайсан, Мари. Ўқитувчи ўқувчиларининг уйида яшамаган. Мактаб учун алоҳида, махсус бинолар қурилган. Ҳамма болалар ўша ерга бориб таҳсил олишган.
— Улар бир хил сабоқ олганларми?
— Албатта, тенгдошлар бир синфда бир хил сабоқ олишган…
Энди Мари ўша қизиқ мактаблар ҳақида кўпроқ билиш иштиёқига тушиб қолди. Томмидан китобни овоз чиқариб ўқишини ялиниб сўрай бошлади. Уларнинг онаси «Болалар! Мактабга!» деб чақирганда улар китобни ҳали ярмигача ҳам ўқиб улгуришмаган эди. Мари Томмига ёлворган оҳангда деди:
— Дарсдан сўнг китобни яна ўқиймиз-а?
— Бўпти, — деди Томми. Унинг ўзи ҳам китобда ёзилганлар таъсирида ғалати аҳволга тушиб қолганди.
Мари уйларидаги мактаб деб номланадиган хонага кирди. Бу хона унинг ётоқхонаси рўпарасида эди. Ичкарида робот «ўқитувчи» қизни кутиб турган экан, Мари киргач, унинг экрани ёришди ва «Илтимос, кечаги уй вазифаларини керакли жойга киритинг», деган совуқ темир овоз янгради. Мари хўрсиниб, кўрсатмани бажарди. У ҳамон бобосининг бобоси бола бўлган пайтлардаги қадимий мактаб ҳақида ўйларди. «Барча болалар кулишиб, ўйнаб-кулиб мактаб ҳовлисига кириб келишган, — ўйларди қизча ҳавас билан энтикиб. — Синф хонаси деган жойда барчалари бирга ўтиришган, уларга бир хилда сабоқ берилган. Кун охирида барча ўқувчилар уйга ҳам бирга қайтишган. Уй вазифаларини бирга тайёрлашган, бир-бирларига кўмаклашишган, баҳслашишган… Ўқитувчилари ҳам одам бўлган экан. Демак, у билан бемалол гаплашиш, маслаҳат олиш, ҳатто дўстона суҳбатлашиш мумкин бўлган…»
Мари ўша вақтда болалар ўз мактабларини қанчалик севганларини тасаввур қилишга уринар, «Мактаб ҳам, ўқитувчилар ҳам шунчалик яхши бўлиши мумкин экан-да! Ўша вақтларда болаларга қандай мазза бўлган экан-а!» дея ўйларди.
Инглиз тилидан Маҳбуба Ваҳобова таржимаси

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

*  *  *

Хазинага кирса мушук мабодо,
Унда изламайди кумушу тилло.
Ҳар бурчакка ўзин уриб у чаққон,
Одатига кўра қидирар сичқон.

Худди шундай: кимнинг йўқ фаросати,
Унга зое эрур доно суҳбати.
Нодонга англатмоқ баъзан маънони -
Суғормоқ кабидир гўё саҳрони...

БОБУР БОБОМУРОД

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz Kibrni sindirishni yana qanday yo’llarini bilasiz ?
Izohlarda yozib qoldiring

Bayon kitoblar do’koni - @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАЛБАКИ ЭДИ!
Ибнул Жавзийнинг " Китобул азкиё" номли китобида Барид ибн Жарирдан қуйидаги ривоят келади:
"Бир куни халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Бариднинг отаси Жарирга деди:
- Қавминг билан Ироққа бор. Ажамлар у ерда биз учун жамлаб қўйишибди. Агар улардан ғолиб бўлсанг ўлжанинг тўртдан бири сеники!

Мусулмонлар у ерни фатҳ қилишди. Сўнгра ўлжаларни жамлашди. Шунда Жарир ўлжаларнинг тўртдан бирига даъвогарлик қилди. Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу Жарирнинг даъвосини айтиб Умар розиёллоҳу анҳуга мактуб битди. Мактубни олган Умар розиёллоҳу анҳу Саъдга шундай мактуб битди:
"Жарир тўғри айтибди. Мен унга шундай деган эдим. Агар қавми билан биргаликда ўлжа учун урушишган бўлишса ўлжанинг тўртдан бирини уларга бер. Агар Аллоҳ учун, дини учун, пайғамбари учун урушишган бўлишса улар ҳам мусулмонлардан бир тоифадирлар. Бошқалар қанча олишса улар ҳам шунча олишади!".

Саъд мактубни Жарирга кўрсатди. Шунда Жарир деди:
"Мўъминлар амири тўғри айтибди. Менда ўлжанинг тўртдан бирига эҳтиёж йўқ. Мен мусулмонларнинг бириман!".

Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳунинг закийлигига боқинг. Олдин кишиларни ўлжа билан қизиқтираяпти. Ўлжа уларнинг кўз олдига келганида улар олдига дунё ёки охиратни танлаш ихтиёрини қўймоқда!

Ниятингизни тузатинг. Амалларни мақбул ёки номақбул қиладиган нарса ниятдир.
Агар обид дейилиш учун масжидга борсангиз дейилади, айтилади. Аммо фақат холис амалларингизгина уёққа ўтади.
Агар сахий, жўмард дейилиш учун садақа қилсангиз дейилади, айтилади. Аммо уёққа фақатгина Аллоҳ учун бўлганлари ўтади.
Ижтимоий тармоқларда сизни диндор, маданиятли инсон дейишлари учун бир нарса ёзсангиз, тарқатсангиз, баҳслашсангиз дейишади, айтишади. Аммо машҳурлик учун, танилиш учун қилган ишларингиз уёққа ўтмайди.
Убай ибн Салул Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан масжидда намоз ўқир эди. Аммо у дўзахнинг энг тубидадир. Чунки унинг нияти бузуқ эди. Саждаси қалбаки эди!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир танишим телефон қилиб, сотиладиган тиллам бор олмайсизми деб қолди.

Тиллаларини кўрсам сифатли ва тоза тиллалар экан, танишим сўраган нархдан озроқ тушуриб сўрадим. Сўнг минг бир хижолатда "Пул зарур эди, сизга ўз тилламни устига қўймай олган нархимда берябман" деди.

Хўп майли оламан, аммо тиллаларингиз тоза тилла экан, нега буларни сотябсиз, деб сўрадим.

"Хўжайним озроқ қарз олган эканлар, хозир ишлари сал юришмай турибди, хақдорлар қарзини сўраб келишди, шунга ўз хохшим билан турмуш ўртоғимга ёрдам қилябман" деди ва сўзини давом этти "бир зумда ажал келиб ўлиб қолсам тиллам мулким қолиб кетади, аммо турмуш ўртоғим ўлиб қолсалар қарз учун хисоб китоби оғир бўлади" дея сўзини якунлади.

Ха майли деб тиллаларини сотиб олдим, аммо жуда хам таажжубландим, негаки бугунги кунги аксар аёлларимиз эрининг имкониятидан ташқарида бўлган нарсаларни хам уруш жанжал бақир чақир билан талаб қилишади, аммо эрига ён босиш унинг оғирини енгил қилиш ва шу каби хислатлар уларга бегонадай...

Бир тарафдан озроқ хурсанд бўлдим, чунки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга махбуб бўлган аёл Хадича бинту Хувайлид издошлари хали хамон мавжуд экан...

Эрнинг розилиги учун елиб югурган аёлларни Аллох Жаннатул Фирдавс билан мукофотласин...

Bayon kitoblar do’koni - @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

III
Суд.
Ибратли суд.
Кичкина масжиднинг кенг саҳни одам билан лиқ тўлган. Бизнинг кичкина «тарзан»ларимиз — ёш болалар, теграсидағи дарахтларнинг шохларига чуғирчиқдай ёпишиб олғонлар. Мингларча халқ тўпланган ерда — пастда шовқин кам, юзча «ўзбек тарзанлари» тўпланган жойда — юқорида дарахт шохларида катта шовқин:
— Аҳмад, қаердасан?
— О… Йўлчи! Йўлчи ҳов! Йўлчи!!! Бормисан?
— Эргаш! Бу ёққа кел! Мен бу ёқдаман!
— Тўхта, туш дейман! Туш! Бўлмаса, тепиб юбораман. Айбланувчи қассоб Ўлмасбой Абдуқодир ўғли, қишлоқдан нон олиб келган бир қизнинг номусини бузиш билан айбланади.
Суд тинч ўтаётибдир.
Сўроқлар тугади.
Шоҳидлар ҳам бир-бир ўтдилар.
Айбланувчилар гапирдилар…
Оқланувчилар вайсадилар…
Аллакимлар исбот қилди…
Аллакимлар тондилар…
Айбдор сўз олди. Тонди, гапирди, гапирди, ўзини оклади…
Унинг сўзи тугаёзганда паранжисиз «папка» кўтарган ёш бир хотин тўғри суд ҳайъати ёнига келди. У безгакдай титрарди.
Суд кишилари, оқлағувчи, қоралағувчи, шоҳид, томошачи… ҳамма, ҳамма унга тикилди. У бир оз ҳушсиз қараб турғач:
— Менга сўз!.. — деб бақирди. Халқ қоралағувчиси уқтирди:
— Бу киши хотинлар шўъбасининг раисаси! Масала бир хотиннинг номуси устида бўлгани учун мунга сўз берилсин!
У гапини тугатмасдан туриб хотин бақирди:
— Сўз!.. Сўз!..
Бердилар.
Яқинга келди. Ҳамма жим қолди. Масжиднинг кенг саҳни тўлди, балки кўмилди…
Вақт ўтади…
Ҳамма кутади.
Хотин жим…
Ҳаммани изтироб босади.
Бечора хотин қалтирайди. «Тўхта парпирак»нинг шохидаги пачгидай қалтирайди…
Бошлади. Бирдан қаттиқ бошлади.
— Мен новвой қиз эдим… Беш йилдан бери нон ёпиб, ўзим сотиб қари онамни боқар эдим… Бир кун… Бир кун…
У ёғини айта олмади. Нафаси оғзига тиқилди, бўғилди, бадтар қалтиради. Сўнгра бирдан ёввойи бир «дод» чиқариб йиқилди.
Пастдан ҳам бир хунук «дод» чиқди. Унда айбдор ҳам йиқилди. Икковини суяб олиб кетдилар. Суд бузилди.
Яна суд бўлганда…
Денгиз — қиз қуллардай жим туриб сўзлади.
Қирғоқ — Ўлмас тоғлардай тинч туриб тинглади.
Қирғоқ ағдарилди.
Тоғ йиқилди.
Денгиз мавжлари ва тўлқинлари қучоғига олиб, уларни қирғоқлардан сақлаш: қўриқлаш қайғисига ботди.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

— Ҳа, ойим қиз, йўл бўлсин? Жўнаб ётибсизми?
Қиз «ойим қиз» деган икки оғиз сўзнинг биттадан иккита найза бўлиб танга ботганини сезди. У титради, лаблари елга йўлиққан яроқлардай дир-дир қалтирай бошлади. Кўкси қисилди, дами оғирлашди, ҳансиради. Шу ҳолда бир оз безгакланиб тургач, бирдан бақирди:
— Имонсиз!..
Ўлмасбой бемалол кулиб туриб деди:
— Ойим, сизга нима бўлди? Мусулмон, калимагўй одамни имонсиз дейсизми? Нима гуноҳ қилдик?
Қиз қалтираб туриб токчадан бир пиёла олди ва титраган қўли билан Ўлмасбойга қараб ирғитди. Ўлмасбой салгина бир томонга синғайиш билан пиёлани ёнидан ўткарди-да, бу сафар баланд ғурур билан бир қаҳ-қаҳа отди.
Денгиз шу қадар буюклиги билан ҳамма вақт қирғоқлардан енгилади. Аччиғи келганда, ғазаби қайнаганда зўр-зўр тўлқинлар кичик-кичик мавжларни қирғоқнинг тош-метин гавдасига қараб отади. Қирғоқ, юқориларга кўтарилиб кетган мармар қирғоқ, кошки пинагини бузса! Бечора тўлқинлар, мавжлар синиб майда-майда бўлиб, яна денгизнинг кўксига тушди. Денгиз уларни яна силаб-сипаб бошини бир ерга қовуштириб, тўплаб, яна қирғоққа отади. Яна бўлиниш, яна парчаланиш… Туганмас олишиш!
Қиз — денгиз Ўлмасбой — қирғоқнинг пўлат танига кичкина бир пиёлани ёлғиз бир дафъагина отди. Шунда ҳам бу жонли қирғоқ чап берди-да, мўрига тегиб парчаланган бечора пиёла бўлди. Шундан сўнг қиз — денгиз ўз ожизлигини билди ва бутун қаҳри ва ғазабини ўз танига сингдириб олиб, паранжисини бошига ташлади-да, ғизиллаб эшикка чиқди.
Оҳ! Зиндонга кирганларнинг осонликча чиқишлари мумкинми? Бўрининг чангалига «омон» сўзи аслида ёзилганми? Шер қўлига тушганни қўйиб юбориш учун яратилганми? Аждар агар бор бўлса, бутун шуҳратини марҳамат орқасида чиқарганми? Чуқур жарлар, юксак қоялар, ваҳимали учуримлар… Одам боласини юлиб, кўтариб, юксакларга олиб чиқмоқ вазифасини кўрадиларми? Қилич ўпиш берадими? Ханжар пешонангиздан силайдими? Чаён наштарга ўхшаш игнаси билан чокингизни тикадими? Йўқ!..
Қиз уйдан икки-уч қадам жилган эди… Орқадан ўша бурунғи кучли ҳирс билан келиб ёпишди. Омонсиз билаклар шу қадар «яхши» ишлар эдиким, қиз бечорага на бақириш, на чақириш, на қимирлаш ва на силкиниш учун озгина бир имкон қолмаган эди.
Бояги уйда, бояги жойда, бояги эркак боягидай босди….
Қовун сайлидан келадиганлар — келмас бўлганлар, тан ва тан бўлаклари кучли эркакнинг истакларига тугал бўйин эгиб кетган эдилар…
Бу сафар қиз тез қўзғалди. Дарров турди, уст-бошини тузатди, паранжини қўлга олди ва шамол тезлиги билан уйдан чиқди.
Орқасидан Ўлмасбой ғурур аралаш қаҳ-қаҳа билан гапириб қолди:
— Ойимтилла! Бекор кетаётирсиз! Бу кун хотинлар қовун сайлидан келмайдиган бўлибдирлар. Қолсангиз тонг отгунча базм қилар эдик. Маза бўлар эди…
Қиз кўча эшикка етганда ичкаридан Ўлмасбойнинг бақирғони эшитилди:
— Новвой қиз! Нон тўла саватинг қолибдир!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Quddusning Fotihi Salohiddin Ayyubiyning ota-onasini taniysizmi?

Otasi uylanmas, menga Quddusni fath qiladigan farzandni tarbiyalay oladigan qiz bo’lsagina uylanaman der edi.

Onasi turmush qurmas, o’g’il tug’sam, o’g’limni Quddus Fotihi qilib tarbiyalay oladigan yigitgagina turmushga chiqaman der edi.

Eng oliy himmatli shu ikki yosh Alloh uchun turmush qurdilar. Birgalashib Quddus Fotihini tarbiyaladilar.

Siz-chi?

Kimga uylangan bo’lar edingiz?

Kimga turmushga chiqqan bo’lar edingiz?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bilmadim....

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

КЎРИБ ЙҒЛАЙСИЗ

Илтимос видео имконингиз борича тарқатинг😳😨


Бизга қўшилинг👇🏻                                                                  
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Amir Temur...

Masonlar xaqida...

Xunnlar Hukmdori...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#МашаАллоҳ

Биринчи марта Кабани кўраётган инсонларнинг ҳолати😢

Ким шу видеони кўраётган бўлса, тез орада Кабатуллоҳни кўриш ва уни қуллари билан ушлаб дуо қилишлик насиб қилсин🤲

Яхши ниятда дўст ва яқинларга видеони юбориб қўямиз...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Имом Аҳмад ибн Ханбал раҳматуллоҳу алайҳнинг бир шогирди кечаси билан намоз ўқиб, унда Қуръони каримни тўлиқ хатм қилаётгани ҳақида имомга хабар етди.
Ҳазрати имом шогирдига "тадаббурни" ўргатиш учун уни олдига бориб сўради;
- Ўғлим, сен бир оқшомда Қуръонни хатм қиляпсан экан, шу ростми?
-Ҳа - деди.
- Ундай бўлса бу кеча ҳам ўқигин, фақат менга ўқиб бераётгандек ўқи, кейин эртага олдимга кел - деб топшириқ қилди.
Эртаси кун шогирди келгач, имом кечаги иш ҳақида сўради. Шогирди ўн порагина ўқий олганини айтди.
- Унда боргинда бу кеча ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб бераётгандек ўқи - дедилар имом.
Эртаси куни шогирдидан ҳолатни сўрагандилар, шогирди “Амма” порасинигина ўқий олганини айтди. Шунда имом охирги топшириқни бердилар:
- Бу кеча гўё Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога ўқиб бераётгандек ўқи!

Шогирд чўчиб кетди...
Кетди...
Кейинги кун шогирд йиғлаб, қаттиқ қўрқув ҳолатида келди ва айтдики:
- Аллоҳга қасамки, Фотиҳа сурасини ҳам охирига етказа олмадим!!!

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади:
“Эй бандаларим, агар мени сизларни кўрмайди деб ўйласангиз иймонингиз нуқсонли экан, агар мени кўриб турибди деб ўйласангиз нега мени энг охирига қўйдингиз?”.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#tafakkur

Ким ҳам кўр бўлиб қолишни яхши кўрарди?

Буюк Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўзларига бу нарса етишини истамаганлар ва Аллоҳдан барча аъзоларини соғлом қилишини сўраганлар.

Ҳар бир мўмин, йўқ, ҳар бир инсон то вафот этгунига қадар офият ичида, соғлом ҳолатда яшашни истайди. Аммо баъзилар кўзларини йўқолиши билан синовдан ўтадилар. Энди, бундай одам ўзига ачинавериб, қайғудан эриб кетиши керакми? Йўқ, ҳеч қачон!

Ана шундай ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббидан ривоят қилган сўзлари келади: "Мен бандамнинг икки қимматбаҳо аъзоси (кўзлари)ни олиб, уларга муҳтожликда қолдирсам, модомики улар сабабли менга ҳамд айтар экан, унга Жаннатдан пастроқ мукофотга рози бўлмайман (яъни, Жаннатни бераман)" (Имом Аҳмад ривояти).

Бу сўзлар жуда ёқимли тасалли ва юпанчдир. Мазкур хушхабар орқали қайғуга тўлган одамнинг азоблари енгиллашади ва ғам-андуҳ булутлари арийди.

Дунё муаммолари савоб олишни истаганлар ва Жаннатни севувчилар йўлиқиши керак бўлган юксак даражадир...

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐
t.me/shayx_nuriddinxoliqnazar


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Соғиндим отажон

Дунёга сиғсам-у, элга сиғмасам, Тақдирдан куйласам, ғамдан сўзласам. Кўзларим яшириб, унсиз йиғласам, Бирам, соғинаман сизни отажон!!

🎙 Эркинзода & Р.Тажибоевна

➡️ @audiokontent
➡️
@lochinbek_erkinzoda

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Айзек Азимов. "Ўқитувчи одам бўлган экан…" (ҳикоя)

Ўша тунда Мари бу ҳақда ҳатто хотира дафтарчасига ҳам ёзиб қўйди.
Дафтарчанинг 2155 йил 15 майга тегишли саҳифасида шундай дейилган эди: «Бугун Томми уйдан китоб топиб олди!»
Китоблар ҳақида Мари бобосидан эшитган эди. Бобосига ҳам ўз пайтида ўзининг бобоси айтиб берган эмиш. Бобосининг айтишича, бир пайтлар ёзувлар қоғозларда чоп этилган!
Томми топиб олган китоб жуда эски эди. Ака-сингил уни варақлай бошлашди.
Китобда қимирламай турган ҳарфларни томоша қилиш уларга ҳаддан зиёд завқли эди. Чунки улар сўзларни экранда ўқишга ўрганиб қолишган эди-да…
— Буни қара! — деди Томми, — эсизгина… Бундай китобларни ўқиб бўлгач, ташлаб юборган бўлишса керак. Бизнинг электрон кутубхонамизда миллионлаб китоблар бўлса ҳам, буниси улардан минг марта яхшироққа ўхшайди. Уни қўлда ушлаш, ҳатто ёнингда олиб юришинг ҳам мумкин. Мен бунақа китобларни ташлаб юбормаган бўлардим.
— Мен ҳам, — деди Мари китобни авайлабгина сийпаларкан.У эндигина ўн бир ёшга кирган, Томмичалик телекитобларни кўп кўрмаган эди. Томмининг ёши ўн учда, электрон кутубхонага киритилган китобларни кўп ўқийди, тил ўрганишга қизиқади, ҳатто қадимий тиллардан айримларини ҳам ўзлаштирган.
— Буни қаердан топдинг? — сўради қизалоқ. Бола китобдан кўзини узмаган ҳолда қўли билан ишора қилди: «томдан».
Томми китоб ёзилган қадимий тилни унча-бунча тушунар экан, уни ўқишга берилиб кетди.
— Нима ҳақда экан? — сўради Мари сабри чидамай.
— Мактаб ҳақида…
Мари бу гапдан бурнини жийирди. «Мактаб? Мактаб ҳақида нимани ҳам ёзиш мумкин? Мен мактабни ёмон кўраман!»
Қизча мактабни чиндан ҳам ёмон кўрарди. Негаки, робот «ўқитувчи» қизчага фанлардан тест устига тест берар, у эса ҳеч яхши ўзлаштира олмасди. Бу ҳолат то унинг онаси уйга «ўқитувчи»нинг ҳолатини текшириб кўриш учун техник мутахассисни чақирмагунча давом этди. Мутахассис ўзининг ҳар хил темир-терсакларга тўла асбоблар қутиси билан келиб, "ўқитувчи"ни бўлаклаб кўрди. Ўша тобда Мари «ўқитувчи»сининг қайта тикланмасдан, бир уюм темир-терсак ҳолида қолиб кетишини шундай хоҳладики… Бироқ ундай бўлмади. Техник уста ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилди ва бир соат ўтар-ўтмас, Марининг қаршисида яна ўша — баҳайбат, қоп-қора, саволлару уй вазифалари кўрсатиб бориладиган совуққина экранли «ўқитувчи» турарди.
Мари энг ёмон кўрган нарса бу "ўқитувчи" экранидаги тест жавоблари ва уй вазифаларини қўйиш учун мўлжалланган очиқ жой эди. У ҳар сафар топшириқларга олти ёшлигида мажбуран ўргатилган кодни киритиши керак бўларди. Робот «ўқитувчи» эса баҳони дарровгина ҳисоблаб қўя қоларди.
Ўша куни техник мутахассис Марининг онасига қарата деди:
— Айб қизчада эмас, миссис Жонс. Менимча, фанлар сектори меъёрдан бироз тезроқ ишлайди. Мен уни ўн ёшга мослаб секинлаштириб қўяман…

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Lirik_Chekinish

Siz 14 yoshingizda qanday bola ( qiz ) bo’lgansiz ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҒОЙИБОНА ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган. Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди" (Имом Муслим ривоятлари).

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

© diniysavollar

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Табассум

Суқротдан одамзод баданидаги қайси аъзо энг носезгир деб сўрашди.
— Бурун! — деб жавоб қилди файласуф. — Менинг бувим бир умр бобомнинг бурнидан ип ўтказиб, судраб юрди, у эса буни сезмади ҳам.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#СИЛАИ РАҲМ....

Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳга:
- “Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Толҳа вафот қилди” - деб айтилганида, у киши:
- “Қандай вафот топибди?” -  дедилар.
Одамлар:
- “Устига қасри ағнаб вафот топибди” - деб айтишди. Шунда Саъид:
- “Бўлиши мумкин эмас, бу каби одам ана шу ҳолатда ўлиши маҳол бир иш” - дедилар. Бас, одамлар қасрни кавлаб, бузилган нарсаларни нари қилиб, Иброҳимни олиб чиқишди. Қарашса, у киши тирик бўлиб, бирор жойи синмаган ва тана аъзосида тирналган жойи ҳам йўқ эди. Шунда Саъид ибн Мусаййиб га:
- “Бузилган нарсанинг остида бу киши ўлмаганини қаердан билдингиз?” -  деб айтилганида, Саъид ибн Мусаййиб:
- “Чунки бу киши қариндош уруғлари билан алоқани узмас эди, аниқки, қариндошлар билан алоқадаги кишини ёмон ўлимдан сақланади” - деб жавоб бердилар.

#Машааллоҳ!

Bayon kitoblar do’koni - @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

II
Ярим сўмга етар-етмас пул билан қиз бечора уйига келган вақтида онаси — кампир ўлим тўшагида ётган эди. Офтобда қатиқ ичишган қариндошларидан бир кампир уч-тўрт кундан бери касалга қарайди. Касал бу кун хўрдасини ҳам ичмаган, уни қизга қолдиргандир. Бўлмаса, қиз балки иссиқсиз қоларди…
Ўлим олдидаги онанинг бош томонида ўтириб, қуруқ сувдан қайнатилган бемаза хўрдани ичаётган, шу кампирдан бошқа бу дунёда ҳеч кимсаси бўлмаган бечора қиз ўйлайди:
«О… бечора онам! Ўлим олдида ҳам ўз насибасини менга беради. Оҳ! Мундан кейин кимнинг насибаси билан тўяман!..»
Ўй мундан нари ўтгач, ойсиз тунлардай борган сари қораяди. Кўчаларда судралиб, ҳар бир йўлиққанга сотилиб, «севган»дан ўпиш, «севмаган»дан қўпол бир туртки еб яшаш кўз олдиға келади.
Сўфи одамларни «фаллоҳ» (қутулиш)га чақирган вақтида кампир ҳам… узилди. Энди қиз бечора ҳали қанотини ростламай туриб онасини ва уясини йўқотиб қўйган қушдай бўлган эди…
Она ўлди.
Ҳеч ким билмасдан, сезмасдан кўмилди…
Кампирнинг ҳеч кими йўқ эди. Лекин кампирнинг «ҳар кими» бўлганда ҳам унинг кўнини ҳам билмаган эди. У онасини ўзининг аламли кўнглида аллақачон… аллақачон кўмган эди.
Кенг юрт…
Кўп халқ…
Кампирнинг ўлгани, кўмилгани бир маҳаллага ҳам билинмагани билан, қизнинг «аллаким» билан ўйнашиб юргани ҳаммага билинган, бутун шаҳарга довруқ бўлган эди.
Ахир, қиз ҳеч ким билан ўйнашгани йўқ-ку! Уни: «Уйимда хатми ҳожам бор, нонингни тугал оламан, юр менинг билан бирга», деб олиб кетиб, куч билан босган Ўлмасбой эди-ку! Қиз беш-олти йил уйида нон ёпиб сотиб, биргина онасини боққани ҳолда, ҳеч кимга қийшанглаб гапирмаган эди-ку! Қизда қилча ҳам гуноҳ йўқ-ку!.. Лекин бу ҳақиқатни Ўлмасбойнинг уйидаги девор ва теразалар билан ўша ерда қолган нон саватидан бошқа ким билади? Ким? Ҳеч ким! У жонсиз нарсалардан ун чиқмаса, овоз эшитилмаса, товуш келмаса, нима қилайлик? Нима?..
Орадан роса икки йил ўтмади — бечора қиз икки эрга тегиб чиқди. Бурунроқ унинг ёшлиғи, ҳусни, тозалиғи, бир оз умиди бор эди, энди у нарсалардан ҳеч бири қолмади. Сўнгги эридан чиққан вақтида устида бир қатор эски кийими, бошида «худо урган» бир паранжи-чиммати қолиб эди. Ундан икки-уч ой ўтгач, паранжи-чиммат ҳам ташланди. Энди эски, йиртиқ бир қатор кийим, эзилган юрак, чарчаган гавда, гангиган эсгина қолди…

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Абдулҳамид Чўлпон. Новвой қиз (ҳикоя)
Қилғилик қилиниб, бечора қизнинг қизлиги олиниб, бўлар иш бўлиб битгандан кейин, иккаласи жимжит бўлиб икки томонга чўзилишдилар. Уйнинг ичи, ташқари ҳовли, кўча-кўй худди тонг отишидан сал бурунғи вақтлардай — чуқур, вазмин ва тинч бир жимликка ботқон эди. Баъзи-баъзидагина пастак пиромондан бир жуфт эр-хотин мусичаларнинг кукулашлари, қўшни ҳовлидан ёш болаларнинг ўйин устидаги шовқунлари, кўча томондан якка-ярим йигитларнинг кучсиз ва ғамли қўшиқлари эшитилиб қўярди. Дарвоза эшикнинг тор бир ёриғидан уй ичига жиндаккина ёруғлик тушар ва у ҳам ёлғиз қизнинг сўлғин юзини ёритарди.
Сўфининг шомға айтган азони Ўлмасбойни қўзғотиб юборди. У секингина туриб, усти-бошини тузатди-да: «Қиз ухлаган бўлса, уйғотиб қўяйин!» деб унинг бошига келди.
Қиз кўзи очиқ, эзилган, беҳол… чўзилиб, хаёлланиб ётарди. Оппоқ оқарган юзларини секингина Ўлмасбойга бурди. Хоин эркакнинг марҳаматсиз кўзлари билан алданган қизнинг сўник кўзлари бир-бирига йўлиқишди. Эркак мағрур. Заҳарли ва совуқ бир кулиш билан кулди. Қиз жуда оғир бир жирканиш билан юзларини бурди. Яна жим бўлдилар.
Ўлмасбой қизнинг юзларига мағрурлик назари билан яна бир оз қараб турғач, шарпасиз қадам қўйиб эшикли теразага яқинлашди ва унинг бир қанотини секингина очди. Уй ичи бирдан ярақлаб кетди. Қиз тезгина очиқ-сочиқ ётган ерларини кўрпа билан беркитди-да, туриб ўтирди. Шу чоқ эшикни очқали бораётган Ўлмасбой билан қизнинг кўзлари яна учрашган эдилар. Қизга орқаси билан турғон Ўлмасбой ёлғиз калласинигина буриб, ҳалиги мағрур кулиш билан унга қаради: қиз бу сафар изтироб ва қийноқ аралаш бир юз билан тўппа-тўғри эркакнинг кўзларига тикилди-да, бўшанг бир овоз билан:
— Нима қилиб қўйдингиз? — деди.
Заҳарли ва мағрур кулишни яна бир оз кучайтира туриб Ўлмасбой ҳам безбетларча жавоб қайтарди:
— Маза бўлди, қўя беринг…
Қиз бу сўздан кейин жуда чуқур жирканиш билан юзини бурди ва титраган лаблари орасидан мана шу икки оғиз сўзни зўрға чиқара олди:
— Маза бўлмай ўлсин, илоҳим!
Ўлмасбой қизнинг бу сўзини бир ноз ва қизларга хос истиғно деб англаган эди. Шунинг учун хурсанд бўлиб бир кулди-да, эшикка қараб юрди. Ҳолбуки, эшикнинг бир қаноти очилган вақтда қизнинг кўзларидан йирик донали кўз ёшлари қаторлашиб туша бошлаған эдилар…
Ўлмасбой эшикнинг ёнида туриб, орқасига ҳам қарамасдан:
— Туринг, дарров усти-бошларишизни тузатинг. Хотинлар қовун сайлидан келишиб қолади. Мана мен эшикка чиқиб тураман! — деди. Шу гапни айтиб бўлди-ю, оёғини остонага қўйди ва ташқаридан туриб эшикни ҳам ёпди.
Қиз куйикиб-куйикиб бир оз йиғлагач, ирғиб ўрнидан турди. Наридан-бери усти-бошларини тўғрилади. Асли ўзи ҳам усти-бошларини ечмаган, оч бўрининг чангалига кўчадан кслган бўйича тушиб қолган эди… Бутун борлиғида тўлиб-тошган изтироб ва ғазаб, ҳорғинлик ва дармонсизликни сездирмас эди. Бири токчада ва бири ерда ётқон паранжи-чимматни тезгина қўлга олди. Уйдан югурганича чиқиб кетмакчи бўлиб ўзини эшикка урди. Эшик қулфланмаған эди. Дарров очилди. Очиши билан эшикда Ўлмасбой кўринди. Шу қадар тезлик ва шошилишлиқ билан уйдан отилиб чиқаётган қиз қандайдир бир кучнинг таъсири билан етган жойида тўхтади ва кўз очиб юмгунча паранжисини ирғитиб уйга кириб келди. Унинг кетидан думма-дум Ўлмасбой ҳам кирган эди. Кўзлари бурунғидай ғурурли эмас, мардлик аралаш бир изтироб билан жуда «мўмин ва сўфи» бўлиб кўринар эди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ВИРУСНИНГ ОММАВИЙ ТАРҚАЛИШ ВАҚТИ

40-йиллар охирида олинган фильм экан. Гўёки, самимият ичида бу "Совет пропогандаси" ўзининг вазифасини бажарган. Бундай бедодликка рози бўлган киночиларимиз хаттоки, сезмаган бўлса ҳам керак. Энди эса бу исқиртликлардан ҳамон қутула олмаяпмиз... Миллий кўйлак ва либослар калталашиб кетган, эркак ва аёллар уриштириб ичган ва хатто ота қизи билан бирга "саляпти".
Буёғи эса тўқчилик, эркинлик ва хотиржамлик...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Muhtojlik...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАНЧА НАМОЗХОН БОР?

Шайх Саъдий “Гулистон” асарида ёзади: «Бир одам кечқурун катта дастурхон тузатибди, сархил таомлар тайёрлатибди. Сўнг ўғлига: “Масжидга бориб пойлаб тур, одамлар шом намозидан чиқади. Намозхонларнинг ҳаммасини уйга бошлаб кел”, дебди. “Хўп бўлади”, деб чиқиб кетган болакай масжид эшигининг олдида туриб чиққан одамдан: “Имом Фотиҳадан кейин қайси сурани ўқиди?” деб сўрайверибди. Одамлар бошини сарак қилиб “билмадим” деб чиқиб кетаверибди. Фақат битта одам “фалон сурани” деб жавоб берибди. Бола ўша одамни уйига эргаштириб келибди-да, отасига “Масжидда битта намозхон бор экан, ўшани олиб келдим”, дебди».

Бугун ҳам шом намозидан сўнг шу тажрибани қўлласак, нечта намозхон чиқар экан-а?!


Bayon kitoblar do’koni - @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bir suratda bir necha olam...
Qaysi biri sizga yaqin?

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Sizniyam shunaqa krasovkangiz bormi ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Сумома Авфий бир аёлга совчи куйди. Аёл
унинг касби ҳақида сўради.

Сумома унга шундай шерий мактуб ёзди:

Жавобим бу касбинг не деб сўраганга:

"Ҳар кўчада ботирлар билан олишиш!"
Тоғлар тикилиб, икки саф тортилганда
Ботирлар буйнига қилич-ла уриш!

Аёл Сумоманинг шерини ўқигач, унга шундай
жавоб хати битди:

"Сен арслон экансан. Ўзингга урғочи арслон
қидир. Мен эса уроғочи кийикман.
Эркак кийикка муҳтожман!"

Кўп эркаклар аёлларни кучли ва қаттиққўл
эркаклар қизиқтиради деб ўйлашади.

Улар билишмайдики, аёлларнинг қалбини юмшоқлик ва мулойимлик билан асир қилиш мумкин.

Инсонларни, эркак бўладими, аёлми, ёш бўладими, қарими, боғлаб олиш учун энг фойдали арқон муҳаббат арқонидир!

Набавий тарбия китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Turk tilini biladigan do’stlarimiz bormi ? Tarjima qilib yuborishar

Yaxshi tushunmagan bo’lsangiz izohlar bo’limini o’qing ..

Читать полностью…
Subscribe to a channel