«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз масжидга кирса, «Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматика»* десин. Чиқаётганда эса «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика»* десин», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Nafl ro`zalar haqidagi hadislar
Mo'minning qalqoni mufassal ro'za kitobi
📹 Youtube орқали кўриш учун
Muallif: Shayx Muhammad Sodiq
Nashriyot: «Hilol-Nashr» nashriyot-matbaasi
O'qidi: Qamariddin Bekmuhammad
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
4-дарс | Тахриж манбалари
«Hadis va Hayot» silsilasining 9-juzidan
#Hadis_va_Hayot #Ramazon
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам бериш (4-тавсия)
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишаган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир мўминдан бу дунёнинг ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Қайси бир қавм Аллоҳнинг бир уйида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар (фаришталар) қаторида зикр қилади. Амали ортга сурган одамни насаби олдга сура олмайди», дедилар».
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят ривоят қилишган.
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ҳадис дарслари (43-дарс)
«Форуқ» лақабини олган халифа
(учинчи мақола)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган қиёматнинг иккинчи аломати ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларидир. Қадимги уламоларимиз мазкур саҳро аҳли – уй нималигини билмай, чодирда яшаб юрган одамлар ҳақида «Улар аҳвол ўзгариши билан уй-жойга эга бўлиб, фахр учун бир-бирларидан ҳашаматлироқ уй қуришга уриниб кетадилар», деб айтганлар. Бунга ўз замонларидан мисол келтирганлар. Аммо ҳозирги бизнинг замонимизда, айниқса, Арабистон ярим оролининг турли жойларида мазкур васфга эга бўлганлар ва уларнинг авлодлари ҳашамга, зебу зийнатга, ном чиқаришга, хусусан, уй қуришга берилганларини кўрсалар, қиёмат қоим бўлишига жуда оз қолибди, дейишлари турган гап эди. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни айтган вақтларида бундай гаплар йўқ эди, кейин пайдо бўлди. Бу ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканликларига ёрқин далилдир.
Қиёматнинг ушбу икки аломатидан бошқа яна бир қанча аломатлари борки, уларни ўрни келганда ўрганамиз.
Ҳадиси шарифдан келиб чиқадиган ҳикматлар:
Ушбу ҳадиси шарифдан жуда кўп ҳикматлар чиқишини у билан танишиш давомидаёқ тушуниб етдик. Бу ҳадис ўз ичига олган маънолар ҳикмати, унинг инсониятга етказадиган фойдалари ҳақида сон-саноқсиз китоблар битилиб, талай гаплар айтилган. Биз эса, ўз одатимиз бўйича, қисқа ва умумий мулоҳазалар билан кифояланамиз.
Сўзни ушбу ҳадисдаги иймон ва унинг рукнлари ҳақидаги маънолардан бошлаймиз. Иймон-эътиқоднинг инсон ҳаётидаги аҳамияти чексиз эканини инсоният иймонсизлик жафосини тортиб кўрганидан кейингина тушуниб-етиб турибди. Қадимдан иймонсизликнинг турли кўринишлари зоҳир бўлиб келса ҳам, у бор ҳақиқат сифатида ўртага чиққан эмас эди. Ҳамма у ёки бу тарзда иймонга юзланар эди. Кўпчиликнинг хатоси Аллоҳ баён қилган тарздаги иймонга юзланмасликда эди. Ҳеч ким «Аллоҳ таоло йўқ» демас эди. Аммо кўпчилик У Зотга ширк келтирар, У Зотнинг исмлари, сифатлари ва амалларининг баъзиларини инкор қилар ёки нотўғри тушунар эдилар. Шунинг учун ҳам қадимги ақийда китобларимизда Аллоҳнинг борлиги ҳақида эмас, У Зот таолонинг тавҳиди, сифатлари, исмлари ва амаллари ҳақида сўз юритилган. Ақоид уламолари Аллоҳнинг борлиги ҳақида баҳс юритиб ўтирмаганлар. Чунки бу ҳақиқатни баъзи эътиборсизлардан бошқа ҳеч ким инкор қилмаган.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
(Давоми бор)
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби, II жузидан
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«...Агар ёмғир ёғса: اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
«Саҳиҳи Бухорий».
📚@hadisislomuz
Жума аҳли – жаннат аҳли
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ:
«خَمْسٌ مَنْ عَمِلَهُنَّ فِي يَوْمٍ كَتَبَهُ اللهُ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ: مَنْ عَادَ مَرِيضًا، وَشَهِدَ جِنَازَةً، وَصَامَ يَوْمًا، وَرَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَأَعْتَقَ رَقَبَةً».
رَوَاهُ ابْنُ حِبَّانَ.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким бир кунда беш амални қилишга эришса, жаннат аҳлидан бўлади. Касални зиёрат қилса, жаноза намозида иштирок этса, рўза тутса, жумага борса, қул озод қилса», – деганларини эшитдим».
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган .
Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз
23-суннат: Қазои ҳожат вақтида гаплашиш мумкин эмас
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ عَنِ النَّبِيِّ قَالَ:
لَا يَخْرُجُ الرَّجُلَانِ يَضْرِبَانِ الْغَائِطَ كاَشِفَيْنِ عَنْ عَوْرَتِهِمَا يَتَحَدَّثَانِ فَإِنَّ اللهَ عَزّ وَجَلَّ يَمْقُتُ عَلَى ذَلِكَ.
رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб, гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келур», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
JABROIL HADISI
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
#suhbat #Arxiv
📹 YouTube orqali ko'rish uchun
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Шаввол ойининг фазилати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таолонинг биз, бандаларга ато этган неъматлари беҳисоб, уларнинг саноғига етиш ҳам қийин. Аммо Парвардигорнинг бир неъмати ҳам борки, унинг нақадар муҳимлигини ҳар бир мусулмон жуда яхши билади. Бу неъмат инсонларнинг ҳаёт кечириш ва ибодат қилиш вақтларини аниқлаб-белгилашга хизмат қилувчи йил ва ой ҳисобининг жорий этганидир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Раббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят); “Аллоҳ қуёшни зиё (таратувчи) ва ойни нур (сочувчи) этган ҳамда йилларнинг ададини ва (вақт ва замонга доир) ҳисобни билишларингиз учун (ойни) манзилларга ўлчаб қўйган Зотдир” (Юнус сураси, 5-оят).
“Ким (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).
Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”
(Имом Муслим, Аҳмад, Термизий ривояти).
25-боб.
«СИЛАИ РАҲМНИНГ ВОЖИБЛИГИ»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"Одоблар хазинаси" китобидан
#Одоблар_хазинаси
📚 @hadisislomuz