Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz! Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼 http://myurls.co/doniyorqori
📌 Ҳаж ва Умрадаги тавофга оид масалалар.
Улашинг 👉
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Ҳаж ва умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма
📌 САФО ВА МАРВА ТЕПАСИДА ТУРИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ
Каналимиз обуначилари томонидан йўлланган саволлардан бири...
Савол: Ҳаж ёки умра зиёратига чиққан пайтда эҳромга кирилгандан сўнг, йўлда автобусда бироз ухлаб қолса ёки меҳмонхонада ёки Арафот ва Минода баъзи ҳожилар таҳорат ёки ғусл қилишдан олдин эҳромларини ечиб сўнг яна уни кийишалари жоизми?
Жавоб: Уламолар бу савол юзасидан шундай жавоб беришади:
Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Ҳа, киши бундай ҳолатларда эҳромни ечиши кейин яна қайта кийишида ҳеч қандай танглик йўқ. Бу жоиздир.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
📌 ҲАЖ ВА УМРА САФАРИДАН ОЛДИН ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР
🔉 Дониёр Файз
Холис Аллоҳ йўлида бошқа яқинларингизга ҳам улашинг.
Чунки кўпчилигимиз бу ишларга эътибор бермаймиз.
👉 http://myurls.co/doniyorqori
#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ
Ҳаж сафарига тараддуд кӯраётган азизларимиз учун фойдали кӯрсатмалар.
Холис Аллоҳ йўлида уларга юбориб қўямиз👇
☝️Ушбу мавзуни ҳар куни эслатиб турилса арзийди.
«Эй, мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмасликларингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингизлар!»
(“Ҳужурот” сураси, 6-оят)
@doniyorqori
Ушбу дуоларнинг арабча матни, ўқилиши ва маънолари билан қуйидаги линк орқали танишишингиз мумкин 👇
ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР
#ДУОНИНГ_АЙНИ_ПАЙТИ
👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб, Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.
Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.
(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
Саловот айтайлик!
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга (бизлардан) дуо ва саломлар юборгин!
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА
📌 МУСУЛМОН КИШИ МАҚТАЛГАНДА НИМА ДЕБ АЙТАДИ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир кишини мақталганида, у шундай дуо қилар эди:
اللَّهُمَّ لاَ تُؤَاخِذْنِي بِمَا يَقُولُونَ وَاغْفِرْ لِي مَا لاَ يَعْلَمُونَ
«Аллоҳумма лаа туаахизний бимаа яқуулууна вағфирлий маа лаа яъламууна»
🔉 Дониёр Файз
👉 http://myurls.co/doniyorqori
Саловот айтайлик!
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга (бизлардан) дуо ва саломлар юборгин!
#ЗИКР
🔊 Дониёр қори:
🖋 КЕЧКИ ЗИКРЛАР
👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#Азиз намозхон укам ва синглим. Сиз ҳар таҳорат олганингиздан сўнг, қуйидаги зикрни айтиб юришни канда қилманг...
Шунда сиз суннатга эргашган бўласиз.
ТАҲОРАТДАН СЎНГ АЙТИЛАДИГАН ЗИКР
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида:
أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», – дедилар».
(Муслим ривояти).
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман».)
Дўстларингизга ҳам улашинг! 👉🏼
📌 Шуни ёдда тутайликки,
Али розияллоҳу анҳу айтганларидек: "Бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эрта (Қиёмат)ҳисоб бор, амал йўқдир".
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Ҳаж ва умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма
📌 САФО ВА МАРВА ТЕПАСИДА ТУРИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Аввал Сафо (тоғига) яқинлашганда қуйидаги оят охиригача ўқилади:
إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ"
"Иннас-Софаа вал-Марвата мин шаъааириллаҳ. Фаман ҳажжал-байта ави-ътамаро фалаа жунааҳа ъалайҳи ай-йаттоввафа биҳимаа. Ва ман татовваъа хойрон фаинналлоҳа Шаакирун Ъалийм".
(“Бақара” сураси, 158-оят).
Сўнгра қуйидаги ҳадис ўқилади:
(أَبْدَأُ بما بَدَأَ اللَّهُ به)
«Абда’у бимаа бада’аллоҳу биҳ».
Маъноси: "Аллоҳ (оятда) бошлаган (яъни бошлаб айтган) жойдан (саъйни) бошлайман!"
(Муслим ривояти).
Сўнг: «Аллоҳу акбар», деб такбир айтдилади.
Сўнг: Тавҳид калимаси айтилади
(لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحزاب وَحْدَهُ)
Ўқилиши:
"Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, Анжаза ваъдаҳ ва насоро ъабдаҳ ва ҳазамал-аҳзааба ваҳдаҳ".
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ)илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди: бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди».
Шу (калималар)ни уч марта айтдилади. Марва тепасида ҳам худди шундай қилинади. (Яъни, уч марта такбир, тавҳид калималари айтилади ва дуо қилинади).
(Муслим ривояти)
Манбалар асосида тайёрланди.
Яқинларингизга ҳам улашинг👉
http://myurls.co/doniyorqori
#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ
Каналимиз обуначилари томонидан йўлланган саволлардан бири...
Cавол: Эҳромдаги кишига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш ва соябон (зонт) тутиш тақиқланганми?
Жавоб: Уламолар бу савол юзасидан шундай жавоб беришади:
Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш, соябон (зонт) тутиш, қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган камар кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сирасига кирмайди.
Булардан фойдаланиш мумкин.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
📌 Ҳаж ва умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма.
Читать полностью…#Уламолар_айтадилар
Изоҳ: Уламо – олим сӯзининг кӯплиги, диний илмга эга, билимдон.
#Кундалик_эслатма
Холис Аллоҳ йӯлида яқинларингизга ҳам улашинг!
#ДУО_ЎРГАНАМИЗ
📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР
Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.
Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.
Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзув ва саҳифадан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.
Дониёр Файз
⬆️ УШБУ ҲАВОЛАДАГИ ДУОЛАР ЎҚИШ ЁКИ ЁДЛАШ УЧУН КАМИНА ТОМОНИДАН ОСОН ВА ҚУЛАЙ ӮҚИЛГАН.
👉 http://myurls.co/doniyorqori
#Iymon kalimasini takror va takror aytaylik!
Ba'zida yaqin birodarlarimizning oddiy holatlarda ham barmoqlari bilan tasbеh aytib, Allohni zikr qilayotganlariga ko'zimiz tushib qoladi. Shubhasiz, bu bilan ularning qalblari xotirjam va oromda bo'ladi.
Zеro, Alloh taolo aytganidеk:
«Ogoh bo'lingizki, Allohni zikr etish bilan qalblar orom olur (va taskin topur)».
("Ro'd" surasi, 28-oyat)
http://myurls.co/doniyorqori
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
📌 МАҚТОВНИ КЎТАРА ОЛМАЙДИГАН КИШИНИНГ ЮЗИГА МАҚТАШ КАРОҲИЯТИ.
🔈 Дониёр Файз
Яқинларингизга ҳам улашинг👉
👉🏼 @doniyorqori
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА
Аллоҳ таоло айтади:
«Осмонлар ва Ернинг ғайб (илм)и Aллоҳга хосдир. Қиёмат иши (қойим бўлиши) кўзни очиб-юмиш ёки ундан ҳам яқинроқдир. Дарҳақиқат, Aллоҳ ҳамма нарсага қодирдир».
("Наҳл" сураси, 77-оят)
«Ва Парвардигорингиз томонидан (бўлғуси) мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган эни осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз»,
(Оли Имрон сураси, 133-оят)
📌Азизлар, сизларга яна таъкидлаб айтамизки, солиҳ (яхши)амалларни қилишга шошилайлик.
Зеро, яшаб турган бу кунларимиз биз учун охиратимизни обод қилишимизга бир сармоядир, бундан унумли фойдаланайлик.
Ҳа, худди Али розияллоҳу анҳу айтганларидек: "Бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эрта (Қиёмат) ҳисоб бор, амал йўқдир".
Дониёр Файз
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@doniyorqori
Аллоҳ таоло айтади:
“Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи ва меҳрибондир”.
(“Оли Имрон” сураси, 31-оят).
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ 👇
"Тўрт юз йил яшаб Аллоҳга бир марта ширк келтирмаган одам бу дунёдан кўз юмиб, Аллоҳни даргоҳига борибди. Аллоҳ фаришталардан, бу инсонни нима амали бор экан, деб сўрабди. Фаришталар, Парвардигор тўрт юз йил яшаб, Сенга бирота нарсани ширк келтирмабди, деганда, Аллоҳ (ўша инсонга) айтибди: "Эй бадбахт, дунёда қатиқ ичган эдинг, қорним оғриди деган эдин-ку, бу ширк эмасми?". Ахир қорнингни Мен оғритган эдим-ку. Сен эса қатиқдан кўргансан".
Мана шу хабар ишончлими?☝️
Бу гаплар қанчалик рост?☝️
------------
Жавоб:
Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Мазкур ривоятни илмий нуқтаи назардан текшириб чиққандан сӯнг шуни маълум қиламизки, бу маънодаги гаплар ҳақида бирорта исботланган саҳиҳ ҳадис йўқдир. Бундай хабарлар ғайб масалаларига тааллуқли бўлиб, бу ҳақда саҳиҳ ривоятларсиз уни тасдиқлаш жоиз эмас.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
👉 Оммага ишончли хабарларни етказайлик...
👉 Одамларнинг вақтини бекорга зое қилмайлик...
http://myurls.co/doniyorqori
#УНУТМАНГ
Жаннатга киришга сабаб бӯлувчи амаллардан бири
Изоҳ: Таҳоратни чиройли суратда қилиб, сӯнг дарҳол икки ракат таҳорат намозини ӯқишда бардавом бӯлайлик.
Эй, биродарим, эй, муслима синглим! Таҳорат қилаётганингизда ва намозга киришингиздан аввал ушбу ҳадисни ёдингиздан ӯтказсангиз,
ибодатга кучли рағбат ва унга интилишингиз янада ортади.
#Ният: "Таҳорат намози" ӯқишни қалбдан ӯтказиб (яъни Таҳорат намози дея)ният қилинади. Буни лафзлар билан айтиш шарт эмас. Зеро, Аллоҳ таоло қалбимиздан неки ӯтса, барчасини кӯриб, билиб турадиган Зотдир.
#Эслатма: Ушбу намознинг зам сураларига ихтиёрий суралар ӯқилади. Баъзи инсонларнинг: “1 чи ва 2 чи ракатига хос суралар ӯқилади” деган гаплари нотӯғридир. Чунки бунга далил йӯқ.
Валлоҳу аълам
Дониёр қори
📌 Азизлар, шуни ёдда тутайликки, Али розияллоҳу анҳу айтганларидек: "Бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эрта (Қиёмат)ҳисоб бор, амал йўқдир".
@doniyorqori