Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz! Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼 http://myurls.co/doniyorqori
Депрессия – руҳий тушкунликка тушиш ва ӯзига бӯлган ишончни йӯқотишдир.
✅ Бундан қутулишнинг ӯнлаб йӯллари бор:
1. Мудом Аллоҳни зикр қилиб, нажотни ёлғиз Ундангина кутиши..
2. Аллоҳ Таолодан барча мӯмин-мусулмонлар учун яхшилик-хайрият сӯрашда бардавом бўлиши, хусусан, намоздан кейинги дуоларида бунга зўр бериши..
3. Ӯлимни ва қайта тирилишни ҳар соат ёдида тутиши..
4. Доимо Истиғфор айтиб юриши..
5. Савоб ишларни кӯпроқ қилишга ҳаракат қилиши..
6. Наинки Дунёда, ҳатто ўзининг яқин атрофида ҳам, аҳволи уникидан-да оғирроқ одамлар борлигини эсидан чиқармаслиги..
7. Ҳар қандай мусибат – аслида, банда учун синов-имтиҳон эканлигини унутмаслиги..
8. Дӯзахга тушишдан қӯрқиб, жаннатга дохил бўлиш орзусида яшаши..
9. Қуръони Каримни кӯпроқ тиловат қилиб юриши..
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос қолган суннатларга имкон қадар амал қилиши, хусусан, тонгги ва кечки зикрларни канда қилмаслиги..
11. Ёлғизликдан қочиши, йигит ёки қиз бўлишидан, бева ёки тул эканлигидан қатъи назар, танҳо яшамай, суннатга амал қилиб, оила қуришга рағбат қилиши лозим бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр қори
Улашинг 👉👉👉
http://myurls.co/doniyorqori
#Унутманг
📌Эй мўмин биродарим, мўмина синглим, бугун ушбу ☝️ зикрни 10 марта айтдингизми?
📌 Шуни ёдда тутайликки,
Али розияллоҳу анҳу айтганларидек: "Бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эрта (Қиёмат)ҳисоб бор, амал йўқдир".
☝️Ушбу хабарнинг қанчалик ҳақиқат эканлиги ҳақида сӯраган эдингиз.
Жавоб: Хулоса шуки, расмдаги хабар уйдирма бўлиб, ҳеч қандай асосга эга эмас.
👉 Шунга ўхшаш ҳар хил ёлғон хабарларга ишонманглар...
Дониёр қори
@doniyorqori
#Сўраган_эдингиз
ЁЛҒОН ҲАДИСЛАРДАН ОГОҲ БӮЛАЙЛИК! ❌❌❌
Азиз диндош биродарлар!
Қуйида "Найсон ёмғири номли ҳадис" деб келтирилаётган ЁЛҒОН хабар шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалмоқда.
👇👇👇
Мазкур ҳадиснинг қисқача мазмунини келтириб ӯтамиз.
У "ҳадисда" айтилишича: Набий соллалоҳу алайҳи васаллам Али ва Салмон Форсий розияллоҳу анҳумга қарата: "Мен сизларга Жаброил алайҳиссалом менга ӯргатдан давони ӯргатайми?
Агар бу давони қӯлласангиз бирор дорига муҳтожлик сезмайсиз.... Найсон ёмғиридан оласизлар", (ӯша ёмғир айни мана шу апрел ойида ёғилар эмиш).
Ва унга Фотиҳа сурасини 70 марта, Оятул курсини 70 марта, Ихлос,.. Фалақ,.. Ан-наас ва Кафирун сураларни 70 мартадан ӯқиб, кейин ӯша сувдан эртаю кеч 7 кун ичасизлар. (Яна ҳадис давомида) Албатта, Аллоҳ таоло мана шу сувдан ичган инсонни барча жасадидаги дардларни унинг жасадидан кӯтаради. Унга офият беради, унинг томирларидан, жасадидан, суякларидан ва барча аъзоларидан дардни олиб ташлайди.... Яна ҳадис давом этиб у ерда Лавҳул Маҳфуз шу каби шу ёмғирдан ичиш орқали бефарзданларга фарзанд берилиши, агар туғмайдиган аёл киши бӯлса, мана шу сувдан ичадиган бӯлса Аллоҳ таоло у аёлни фарзанд билан ризқлантириши ваҳаказолар зикр қилинган. Яна камига одамлар ишонсинлар, деб ёлғон манбаларни ҳам келтириб қўйишган.
-----------
РАДДИЯ 👇
Бир қарашда, бу хабардаги ҳамма гаплар асосли, эътиборли кӯринади. Аммо ушбу ҳадисни аксар муҳаддис уламолар ботил, ҳаттоки асли ҳам йӯқ, тӯқима, ёлғон ҳадис, деб ҳукм қилишган. Мазкур ҳадис қайси муҳаддис уламодан ривоят қилинганлиги ҳам арабча матнда зикр қилинмаган. Уламолар мавзуъ – тӯқима, ёлғон ҳадисларни тарқатиш мутлақо жоиз эмаслигини такрор-такрор таъкидлаб келишади.
Ахир, дуч келган гапни "ҳадис" деб тарқатишдан қачон тийиламиз?!
Хулоса
Юқоридаги каби ёлғон хабарни юборувчиларини, тарқатувчиларни Аллоҳ таолога тақво қилишга, У Зотдан ҳаё қилишга чақирамиз. Айни пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам туҳмат қилиб, яъни у зотнинг номларидан билар-билмас ёлғон хабарлар тарқатиб бадтар гуноҳга ботмасликка чорлаймиз.
Тӯғри, балким ушбу хабарни бизнинг юртда дастлаб тарқатган одам бу ҳадиснинг ёлғонлигини билиб туриб қасддан тарқатмагандир, аммо бунинг тарқалишига ҳисса қӯшиш ҳам ёмон оқибатларга олиб боришлиги ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифни уларга эслатиб ӯтмоқчиман.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, бас, дўзахдан ӯз жойини тайёрлаб олаверсин!”
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Дониёр Файз
@doniyorqori
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ ❓
📌 “Воқеа” сурасини шомдан кейин ӯқиган одамга қашшоқлик етмаслиги ҳақидаги гаплар қанчалик рост?
🔊 Дониёр Файз
Яқинларингизга ҳам улашинг 👉
#ДОЛЗАРБ
ОВҚАТЛАНИБ БӮЛГАЧ, АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор овқатни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ таоло албатта рози бўлади», дедилар.
(Муслим ривояти.)
Изоҳ: Мазкур ҳадисдан бизга маълум бўладики, энг оддий туюлган баъзи амаллар ҳам Аллоҳ таолонинг розилигини топишга сабаб бӯлиши мумкин экан.
Масалан, ушбу ҳадисда айтилишича, банда овқатланиб бўлгач ёки сувми, чойми ичганида, “Алҳамдулиллаҳ” деб Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ таоло у кимсадан рози бӯлади. Чунки, бизнинг еб-ичишимиз ҳам Аллоҳ таолонинг изни, марҳамати, ато этиши билангина бӯлади. Ҳатто, таоми олдида тайёр турган банда ҳам, Аллоҳ таоло насиб қилсагина, ӯша таомни ея олади. Аллоҳ таоло насиб этмаса, оддий сув ҳам томоқдан ӯтмайди.
Мана шунинг учун ҳам, ризқни Аллоҳ таолодан деб билиб, едириб-ичиргани учун У Зотга ҳамд айтиш мӯмин-мусулмоннинг энг зарур одобларидан биридир.
Умуман олганда эса, овқатланишда қавлий ва феълий одоблар бор.
Қавлий, яъни сӯзга оид одоб шундан иборатки, овқатланишдан олдин албатта "Бисмиллаҳ” деб айтиши зарур.
Кимдир таомланиш бошида Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилса, бу иш шайтоннинг ўша таомга шерик бӯлишлигидан тўсиш учун сабаб бўлади. Агар у Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилмаса, қуйида келтирилган ҳадисга кӯра ўз таомига шайтонни шерик қилгандек бӯлиб қолади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Агар киши уйига киришда... ва таом пайтида Аллоҳни ёдига олмаса(зикр қилмаса), шайтон (болаларига): «Бошпанага ҳам, кечки таомга ҳам эришдингиз», дейди».
(Муслим ривояти)
Овқатланишдаги феълий одобга келсак: ўнг қӯл билан еб, ўнг қӯл билан ичишдир. Чап қўл билан еб, чап қўл билан ичиш эса, энг тўғри сўзга кўра ҳаром, яъни таъқиқлангандир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам чап қўл билан еб, чап қўл билан ичишдан қайтарганлари ҳақида Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз чап қўли билан овқатланмасин. Ҳамда чап қўли билан ичимлик ичмасин. Чунки, шайтон чап қўли билан овқатланиб, чап қўли билан ичимлик ичади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).
Мана шу одобларга амал қилган ҳолда еб-ичганидан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтган бандасидан эса, иншаАллоҳ, У Зот рози бӯлар экан.
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр қори
@doniyorqori
#Бугун ушбу зикрни айтдингизми?
Зикрнинг маъноси:
"Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир".
#SUNNATGA_ERGASHAYLIK
Ey, moʻmin birodarim, moʻmina singlim, siz ushbu ajoyib duoni yodlaganmisiz?
Namozlaringizda tashahhudni oxirida, salom bеrishdan oldin albatta o'qib yuring.
Hadisi sharifga yaxshilab e'tibor bеring-a, axir Rasululloh sollalohu alayhi vasallam bu duoni sahobalarga Qur'onni o'rgatgandеk o'rgatar edilar.
http://myurls.co/doniyorqori
#ҚУРЪОН_ТИЛОВАТИ
Дониёр қорининг Қуръони карим тиловати (тўлиқ 30 пора, 114 сура).
Ушбу сураларни тинглаш ва юклаб олиш учун сураларни номига босинг!
1. ФОТИҲА СУРАСИ
2. БАҚАРА СУРАСИ
3. ОЛИ ИМРОН СУРАСИ
4. НИСО СУРАСИ
5. МОИДА СУРАСИ
6. АНЪОМ СУРАСИ
7. АЪРОФ СУРАСИ
8. АНФОЛ СУРАСИ
9. ТАВБА СУРАСИ
10. ЮНУС СУРАСИ
11. ҲУД СУРАСИ
12. ЮСУФ СУРАСИ
13. РОЪД СУРАСИ
14. ИБРОҲИМ СУРАСИ
15. ҲИЖР СУРАСИ
16. НАҲЛ СУРАСИ
17. ИСРО СУРАСИ
18. КАҲФ СУРАСИ
19. МАРЯМ СУРАСИ
20. ТОҲА СУРАСИ
21. АНБИЁ СУРАСИ
22. ҲАЖ СУРАСИ
23. МУЪМИНУН СУРАСИ
24. НУР СУРАСИ
25. ФУРҚОН СУРАСИ
26. ШУАРО СУРАСИ
27. НАМЛ СУРАСИ
28. ҚОСОС СУРАСИ
29. АНКАБУТ СУРАСИ
30. РУМ СУРАСИ
31. ЛУҚМОН СУРАСИ
32. САЖДА СУРАСИ
33. АҲЗОБ СУРАСИ
34. САБАЪ СУРАСИ
35. ФОТИР СУРАСИ
36. ЁСИН СУРАСИ
37. СОФФАТ СУРАСИ
38. СОД СУРАСИ
39. ЗУМАР СУРАСИ
40. ҒОФИР СУРАСИ
41. ФУССИЛАТ СУРАСИ
42. ШУРО СУРАСИ
43. ЗУХРУФ СУРАСИ
44. ДУХОН СУРАСИ
45. ЖОСИЯ СУРАСИ
46. АҲҚОФ СУРАСИ
47. МУҲАММАД СУРАСИ
48. ФАТҲ СУРАСИ
49. ҲУЖУРОТ СУРАСИ
50. ҚОФ СУРАСИ
51. ЗОРИЁТ СУРАСИ
52. ТУР СУРАСИ
53. НАЖМ СУРАСИ
54. ҚАМАР СУРАСИ
55. АР-РОҲМАН СУРАСИ
56. ВОҚЕА СУРАСИ
57. ҲАДИД СУРАСИ
58. МУЖОДАЛА СУРАСИ
59. ҲАШР СУРАСИ
60. МУМТАҲАНА СУРАСИ
61. СОФ СУРАСИ
62. ЖУМЪА СУРАСИ
63. МУНОФИҚУН СУРАСИ
64. ТАҒОБУН СУРАСИ
65. ТАЛОҚ СУРАСИ
66. ТАҲРИМ СУРАСИ
67. МУЛК СУРАСИ
68. ҚАЛАМ СУРАСИ
69. ҲАҚҚО СУРАСИ
70. МАОРИЖ СУРАСИ
71. НУҲ СУРАСИ
72. ЖИН СУРАСИ
73. МУЗЗАММИЛ СУРАСИ
74. МУДДАССИР СУРАСИ
75. ҚИЁМАТ СУРАСИ
76. ИНСОН СУРАСИ
#РУҲИЯТ_КЕЧИНМАЛАРИ
📗 ГУНОҲДА ЎЛМА НОГОҲ
🔉 Дониёр Файз
🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙
БОШГА МУСИБАТ ТУШГАНДА
Бошига бирор мусибат тушган инсон дарров Аллоҳ таолога тавба-тазарруъ қилиб, истиғфор айтмаса, янаям тақвога берилмаса, у ҳолда албатта шайтоннинг йўлига кетиб, гуноҳ-маъсиятларга ўта бошлайди. Шайтонга ем бўлади. Йўл фақат иккита: ё Аллоҳга томон ва ё Аллоҳдан бошқа томонлар. Аллоҳдан бошқа барча томонлар эса шайтоннинг йўлларидир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади: «Уларга Бизнинг баломиз
келганда, (тавба-)тазарру
қилсалар бўлмасмиди?! Лекин, диллари қотди ва шайтон уларга қилиб юрган ишларини зийнатли қилиб кўрсатди».
(«Анъом» сураси, 43-оят)
👉 http://myurls.co/doniyorqori
📌 Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, мўминлар оға-инидирлар. Бас, сизлар икки оға-инингиз ўртасини тузатиб қўйинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар, шояд раҳм қилинсангизлар».
("Ҳужурот" сураси, 10-оят)
@doniyorqori
#ЗИКР
🔊 Дониёр қори:
🖋 ТОНГГИ ЗИКРЛАР
👉🏼 @doniyorqori
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ قَيِّمُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، [ وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ] [وَلَكَ الْحَمْدُ، لَكَ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ] [وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ مَلِكُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ] [وَلَكَ الْحَمْدُ] [أَنْتَ الْحَقُّ، وَوَعْدُكَ الْحَقُّ، وَقَوْلُكَ الْحَقُّ، وَلِقَاؤُكَ الْحَقُّ، وَالْجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، وَالنَّبِيُّونَ حَقٌّ، وَمُحَمَّدٌ r حَقٌّ، وَالسَّاعَةُ حَقٌّ] [اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ، فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ، وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ، وَمَا أَعْلَنْتُ] [أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ] [أَنْتَ إِلَهِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ)
«Аллоҳумма лакал-ҳамду анта нурус-самаваати вал-арди ва ман фиҳинна, валакал-ҳамду, анта қоййиммус-самаавати вал-арди ва ман фиҳинна ва лакал-ҳамду, анта роббус-самаваати вал-арди ва ман фиҳинна, валакал-ҳамду, лака мулкус-самаваати вал-арди ва ман фиҳинна, ва лакал-ҳамду, анта маликус-самаваати вал-арди ва лакал-ҳамду антал-ҳаққун ва ва’ъдукал-хаққун ва қовлукал-ҳаққун валиқооукал-ҳаққун вал-жаннату ҳаққун ван-наару ҳаққун ван-набиййууна ҳаққун ва Муҳаммадун (соллалоҳу ъалайҳи васаллама) ҳаққун вас-сааъату ҳаққун.
Аллоҳумма лака асламту ва ъалайка таваккалту ва бика ааманту ва илайка анабту ва бика хосомту ва илайка ҳаакамту фағфирлий маа қоддамту вамаа аххорту вамаа асрорту вама а’ъланту.
Антал-муқаддиму ва антал-муаххир лаа илааҳа иллаа анта, анта илааҳий лаа илааҳа иллаа анта».
(Маъноси: Эй Аллоҳ! Сенга ҳамд бўлсин! Сен осмонлару ер ва улардагиларнинг нуридирсан. Сенга ҳамд бўлcин. Сен осмонлару ер ва улардагиларни тутиб турувчидирсан! (Ва Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва улардагиларнинг Парвардигоридирсан!) (Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ер ва улардагилар Сеникидир!) (Сенга ҳамд бўлсин! Сен осмонлару ер Подшоҳидирсан!) (Сенга ҳамд бўлсин!) (Сен Ҳақсан. Ваъданг ҳақ, сўзинг ҳақ, Сен билан учрашмоқ ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, набийлар ҳақ Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақ ва қиёмат ҳақдир). (Эй Аллоҳ! Сенга бўйсундим ва Сенга таваккал этдим. Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавба қилдим. Сен учун талашдим-ёмон кўрдим ва Сени ҳакам қилдим. Менинг олдин қилганларимни ҳам, кейин қилганларимни ҳам, яширин қилганларимни ҳам, ошкор қилганларимни ҳам мағфират этгин). (Аввал қилувчи ҳам, кейин қилувчи ҳам Сенсан. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ). (Илоҳим Сенсан. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир).
(Бухорий ривояти)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://myurls.co/doniyorqori
#Холис_эслатма
📌 Депрессия – руҳий тушкунликка тушиш ва ўзига бўлган ишончни йўқотишдир.
🔈 Дониёр Файз
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 http://myurls.co/doniyorqori
📌 Эслатма: Агар ишга борадиганлар ёки кундузи бирор юмуши туфайли "Зуҳо" намозини ӯқий олмайдиган кишилар бӯлса, улар қуёш чиққандан кейин ҳам ӯқиб олишлари мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир
http://myurls.co/doniyorqori
#Тонги_эслатма
Ҳар тонгда икки фаришта тушиб, қандай дуо қилишади?
📌 Эй мўмин биродарим, мўмина синглим. Бомдод намозини ўқиб бўлгач, дарров ухлаб қолмаслигингизни тавсия қиламиз.
Зеро, тонг пайти Қуръон сураларини ёдлаш, диний ва дунёвий илмлар билан шуғулланиш, тонгги зикр – тасбеҳларни айтиш иймонга, онг ва тафаккурга қувват бўлиб, дунёвий ва оилавий ишларда ҳам кўп наф келтиради.
Хуллас, бомдод намозидан сўнг дунё ва охиратга оид қандай иш билан машғул бўлмайлик, манфаат топамиз, иншааллоҳ.
Дониёр Файз
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!
(☝️Ҳадис санади ҳасан)
Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар биронтангиз таом ейдиган бўлса, Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилсин. (Яъни «Бисмиллаҳи – Аллоҳ номи билан», деб айтсин.) Агар таомдан аввал айтишни унутса, (унда) «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу», (яъни) «Аввалида ҳам, охирида ҳам Аллоҳ номи билан (ейман)», деб айтсин" дедилар.
(Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти).
http://myurls.co/doniyorqori
Изоҳ: Ушбу ҳадиси шариф ровийи Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ айтишларича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёстиққа суяниб ётиб овқат ейдиганлардан эмас эдилар. Таомланганда ёнларига, остиларига ёки бошқа нарсага ёки бир қўлни ерга қўйиб суянмасдилар, аксинча, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўтиришдан қочдилар, чунки бу ҳолда тана тўлиқ овқатланишга чорлайди, бу эса тўғри овқатланишни талаб қилади. Зеро, оғирлик ва ҳаракатсизлик танага зарар этказиши мумкин. Чунки, агар ёнбошлаб овқатланса, овқатланиш тартиби тўғри бўлмай, чайқаладиган бўлади, шунинг учун бу унинг табиатида бўлмайди, чунки бу зарарли бўлиши мумкин, худди овқат пайтида бир нарсага суяниш кибрга далолат қилувчи ва тавозега хилоф ҳолатлардан бири бўлгани каби.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
@doniyorqori
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ
أستغفر الله، أستغفر الله، أستغفر الله : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ.
✅ Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йаа зал жалаали вал икром», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
(Муслим ривояти).
لا إلهَ إلاَّ اللَّه وحْدهُ لاَ شَرِيكَ لهُ، لَهُ المُلْكُ، ولَهُ الحمْدُ، وَهُو عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ،
اللَّهُمَّ لا مَانِعَ لِما أعْطَيْتَ، ولَا مُعْطِيَ لِما مَنَعْتَ، ولَا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ
✅ Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир фарз намози ортидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лима аътойта ва лаа муътийа лима манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)
(Бухорий ва Муслим ривояти).
لا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ له، له المُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهو علَى كُلِّ شيءٍ قَدِيرٌ، لا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا باللَّهِ، لا إلَهَ إلَّا اللَّهُ، وَلَا نَعْبُدُ إلَّا إيَّاهُ، له النِّعْمَةُ وَلَهُ الفَضْلُ، وَلَهُ الثَّنَاءُ الحَسَنُ، لا إلَهَ إلَّا اللَّهُ مُخْلِصِينَ له الدِّينَ ولو كَرِهَ الكَافِرُونَ
✅ Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳар намоз кетидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду илла иййааҳ, лаҳун ниъмату валаҳул фазлу ва лаҳуссанаа ул ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал каафируун», деб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан (шундай) таҳлил айтар эдилар» деганлар.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.)
(Муслим ривояти).
✅ Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч мартадан: «Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
(Муслим ривояти).
✅ Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга икки "Қул аъузу..."ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар."
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).
✅ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "Оятал Курсий"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради", дедилар.
(Насоий ва Ибн Сунний ривояти).
Ҳадис исноди жаййид (мустаҳкам)
✅ Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:
اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ
«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).
http://myurls.co/doniyorqori
77. МУРСАЛАТ СУРАСИ
78. НАБАЪ СУРАСИ
79. НАЗИЪАТ СУРАСИ
80. АБАСА СУРАСИ
81. ТАКВИР СУРАСИ
82. ИНФИТОР СУРАСИ
83. МУТОФФИФИН СУРАСИ
84. ИНШИҚОҚ СУРАСИ
85. БУРУЖ СУРАСИ
86. ТОРИҚ СУРАСИ
87. АЪЛА СУРАСИ
88. ҒОШИЯ СУРАСИ
89. ФАЖР СУРАСИ
90. БАЛАД СУРАСИ
91. ШАМС СУРАСИ
92. ЛАЙЛ СУРАСИ
93. ЗУҲО СУРАСИ
94. ШАРҲ СУРАСИ
95. ТИЙН СУРАСИ
96. АЛАҚ СУРАСИ
97. ҚАДР СУРАСИ
98. БАЙЙИНА СУРАСИ
99. ЗАЛЗАЛА СУРАСИ
100. АДИЯТ СУРАСИ
101. ҚОРИА СУРАСИ
102. ТАКАСУР СУРАСИ
103. АСР СУРАСИ
104. ҲУМАЗА СУРАСИ
105. ФИЛ СУРАСИ
106. ҚУРАЙШ СУРАСИ
107. МАЪУН СУРАСИ
108. КАВСАР СУРАСИ
109. КАФИРУН СУРАСИ
110. НАСР СУРАСИ
111. МАСАД СУРАСИ
112. ИХЛОС СУРАСИ
113. ФАЛАҚ СУРАСИ
114. НАС СУРАСИ
Яқинларингизга ҳам улашинг 👇🏻
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Баъзан ўқувчиларимиз айрим каналларда эълон қилинган ёки бирор йиғинда эшитган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сўрашади.
Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.
Ҳукм чиқариш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.
Сирка ҳақидаги қуйидаги ҳадислар саҳиҳ (ишончли)ми?👇👇👇👇👇
1) "Сизларнинг мушкулларингизни осон хал бўлишни йўли, ароқларингизнинг сиркасидир".
#Жавоб: Ушбу ҳадисни имом Байҳақий “Маърифа”да (6/38)
Жобирдан ривоят қилганлар.
Муҳаддис уламолар бу ҳадисни жуда ҳам заиф (амал қилишга яроқсиз) деб ҳукм қилишган. Чунки унинг санадида ал-Муғира ибн Зиёд деган киши бор бўлиб, уни имом Байҳақийнинг ўзлари: “Кучли эмас” деганлар.
2) "Фаришталар бир нарсага аралашмас, (улар) шўнғимас лекин сиркани ичида фаришталар сузар".
3) "Қайси хонада сирка турган бўлса, ўша хонада фаришта бордир ва унда дуо қилинг унда ижобатдир".
4) "Сирка бор уйда фаришталар бўлади фаришта бор уйда ўз-ўзидан барака бўлади уйларингизда сирка сақланг".
5) "Дастурхонида сирка бўлиб, егуликларга қўшиб еганларга фаришталар дуо қилади".
#Жавоб: Аммо қолган 2-3-4-5 рақамдаги тўрт ҳадиснинг санадини илмий нуқтаи назардан узоқ вақт текшириб чиққандан сӯнг шуни маълум қиламизки, бу ҳадислар мавзуъ, яъни тӯқима (ҳадис)лардан ҳечам фарқ қилмайди. Чунки бу ҳадислар “Саҳиҳайн”да (икки саҳиҳ) китобда ҳам ва “Тўрт сунан” китобларда ва на бошқа мӯътабар ҳадис китобларнинг бирортасида ҳам келмаган. Энг асосийси, бу ҳадисларнинг санадини топа олмадик.
Бир сўз билан айтганда, қолган тўрт ривоят ишончли эмас. Бу ҳадисларда бирорта ривоят қилувчи кишиларнинг номи ҳам зикр қилинмаган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр қори
Изоҳ: Умуман олганда, Фиқҳ китобларида сирка узумданми ёки бошқа мевалардан тайёрланган бўлсин, уларни истеъмол қилиш жоизлиги борасида фақиҳлар ўртасида ихтилоф йўқ. Биз фақатгина юқорида
келтирилган ҳадислар ишончли эмаслигини сиз азизларга таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori
#Суннатга_эргашайлик
📌 «Ухлаш олдидан айтиладиган зикрлар».
🔈 Дониёр Файз
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 http://myurls.co/doniyorqori
#Сўраган_эдингиз
"Ким Ихлос сурасини 1001 маротаба ўқиса, ундан кейин бир дуо қилса, дуолари ижобат бўлади".
"Кимки камбағалчиликдан шикоят қилса, Оятул курсийни 18 марта ўқиса, Аллоҳ таоло ризқини кенг қилиб қўяр экан, инсонларнинг ўртасида ва Ўзининг наздида ҳам унинг қадрини кўтарар экан ва унинг хайбатни ҳосил қилиб қўяр экан. (Яъни)Кўрган одам ундан қўрқадиган бўлиб қолар экан".
☝️Мана шу хабарлар тўғрими?
--------
#Жавоб:
Бисмиллаҳи, алҳамдулиллаҳи
Ушбу кўринишда келган хабарлар
ҳеч қандай асосга эга эмас. Чунки бу гаплар мӯътабар ҳадис китобларида маълум эмас. Шу каби у ишончли суннат китобларининг ҳеч бирида учрамайди. Бу фақат кимларнингдир ўзлари томонидан динга нисбат бериб айтган сўзларидир, холос.
Валлоҳу аълам
#Хулоса
Дарҳақиқат, илм омонат бўлиб, уни инсонларга тўғри етказа олиш ҳар бир аҳли илм ва толиби илмдан масъулиятни талаб қилади.
👉 Оммага ишончли хабарларни етказайлик....
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ
Изоҳ: Бу зикр-дуони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжуд ўқиётганларида айтардилар.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам тунда таҳажжуд намози ўқиш учун турсалар бундай дер эдилар: «Аллоҳумма лакал-ҳамду….». (Бухорий ривояти).
Абу Довудга оид бир ривоятда келишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони таҳажжудда такбири таҳримадан кейин (яъни сано дуоси сифатида) айтганлар. Фақиҳ уламоларнинг таъкидлашича, мӯмин инсон мазкур дуони галма-галдан, яъни таҳажжуд намозида такбири таҳримани айтиб, “Фотиҳа” сурасидан аввал айтиши ёки намозни якунлаб ҳам айтиб юриши мақсадга мувофиқдир. Ўшанда суннатнинг ҳаммасига амал қилган, суннатни жонлантирган бўлади.
Валлоҳу аълам
Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://myurls.co/doniyorqori