Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz! Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼 http://myurls.co/doniyorqori
📌 Бугун янги кийим кийиб, бирор хайрли тадбир ёки меҳмондорчиликка борадиганлар бўлса, ушбу дуони айтиб, суннатга эргашайлик.
👉 Меҳрибон оналар, фарзандаларингизга ҳам ушбу кундалик дуоларни эринмай ёдлатиб қўйинглар.
👉 Азиз рӯзадор ака-ука, опа-сингиллар, оғиз очишдан сал олдин ушбу дуони ўқишингизни тавсия қиламиз.
Изоҳ:
"عافية" – Офият
Офият сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида саломатлик, бардамлик, эсон-омонлик ва хотиржамлик каби сўзларнинг маъноларини англатади.
Диндаги офият эса, гуноҳлардан поклик, турли шубҳа, фитна ва залолатлардан саломат бўлиш ҳисобланади.
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Дуолар мустажоб бўлмай қолиш сабабларидан бири👇
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки! Яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки бўлмасам, Аллоҳ сизларнинг устингизга ўзи томонидан бир уқубат юбориб қолиши мумкин, ана ундан кейин сизлар дуо-илтижо қилсангизлар ҳам ижобат бўлмай қолади».
(Муттафақун алайҳи)
#Аллоҳга_боғланинг
ДУОНИНГ АЙНИ ПАЙТИ
👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.
Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.
(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).
Дониёр Файз
@doniyorqori
Саловот айтайлик!
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга (бизлардан) дуо ва саломлар юборгин!
#Сизларга_ҳам_сезиляптими?
Йил, ойлар, ҳафталар, яъни жумадан жумагача ва кунларимиз ҳам бир пасда ўтиб кетаяпти...
Субҳаналлоҳ....
Бас, шундай экан, яхши амалларни қилишга шошилайлик!
«Ва Парвардигорингиз томонидан (бўлғуси) мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган эни осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз»,
(Оли Имрон сураси, 133-оят)
Бугун жума – саловот айтишни кӯпайтирайлик:
“Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Набиййина Муҳаммад”.
@doniyorqori
📌 Аллоҳга истиғфор айтиш – ер аҳлининг омонлигидир.
ИСТИҒФОР АЙТИШНИНГ АЙНИ ПАЙТИ
Мӯминларнинг сифати
وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ
"... ва саҳарда истиғфор айтувчилардир".
("Оли Имрон", 17-оят)
👉👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим, ҳозироқ истиғфор айтайлик.
«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ».
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан»)
Шунигдек, истиғфорнинг «Аллоҳуммағфир лии, Роббиғфир» каби сийғалари ҳам бор.
1)Табиийки, амалда биз тилимиз билан «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан уни тасдиқлашимиз истиғфор саналади.
2) Биз истиғфор айтиш учун албатта гуноҳ иш қилган бўлишимиз шарт эмас. Чунки истиғфор айтиш ўзи тарғиб қилинган нарсадир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум бўлсалар ҳам, доимий равишда истиғфор айтганлар.
📌 Истиғфорнинг энг афзали – Саййидул истиғфордир:
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Бухорий ривояти)
/channel/doniyorqori
#Унутманг
📌Эй мўмин биродарим, мўмина синглим, бугун ушбу ☝️ зикрни 10 марта айтдингизми?
#Суннатга_эргашайлик
📌 «Ухлаш олдидан айтиладиган зикрлар».
🔈 Дониёр Файз
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 http://myurls.co/doniyorqori
«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи»
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан»)
👆Ушбу долзарб эслатмани кенг тарқалишига ӯз ҳиссангизни қӯшинг. Бу хабарни билганлар яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
📌 ҲАЛИМЛИК ҲАҚИДА
🔈 Дониёр Файз
Эшитган ва билганларимизга амал қилайлик!
👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА
📌 ҒАЗАБДАН ҚАЙТАРИШ, ҒАЗАБ ПАЙТИДА НИМА ДЕЙИШ ВА НИМАЛАР ҚИЛИШ КЕРАКЛИГИ ҲАҚИДА.
🔈 Дониёр Файз
👉🏼 Улашинг
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК
Азиз намозхон биродарлар!
Ушбу зикрни бугун ҳуфтон намозида витрдан сӯнг айтиб, СУННАТГА ЭРГАШАЙЛИК!
Уни ӯқилиш кайфияти.
Витр намозини салом бериб тугатилгач, "Астағфируллоҳ"..ни 3 марта айтиш шарт эмас. Балки унинг ӯрнига бу зикрни икки марта паст овозда, учинчисида эса овозни чиқариб, чӯзиброқ айтилади.
☝️Шунингдек, аёллар ҳам ушбу зикрни айтадилар. Аслида, Аллоҳ таоло охират неъматларини эркак ва аёллар учун баробар инъом этди. Ҳар иккисига улуғ ажр-мукофотларни ваъда қилди.
Бинобарин, амаллар борасида ҳам улар тенгдирлар.
Илло улар орасидаги баъзи бир шаръий ҳукмлар бундан истиснодир.
Валлоҳу аълам
@doniyorqori
#Қуръоний_дуо
رَبَّنَا لا تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلاَ تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلاَ تُحَمِّلْنَا مَا لاَ طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنتَ مَوْلاَنَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
Роббанаа лаа ту'ахизнаа ин насиинаа ав ахто'наа, Роббанаа валаа таҳмил ъалайнаа исрон камаа ҳамалтаҳуу ъалаллазийна мин қоблинаа, Роббанаа валаа туҳаммилнаа маа лаа тоқота ланаа биҳ, ваъфу ъаннаа вағфирланаа варҳамнаа анта мавлаанаа фансурнаа ъала-л-қовмил-каафириин.
Маъноси: «Эй, Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жавобгар этма! Эй, Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй, Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!».
(«Бақара» сураси, 286-оят)
👉 Азиз рӯзадор ака-ука, опа-сингиллар, оғиз очишдан сал олдин ушбу дуони ўқишингизни тавсия қиламиз.
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Дуолар мустажоб бўлмай қолиш сабабларидан бири👇
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки! Яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки бўлмасам, Аллоҳ сизларнинг устингизга ўзи томонидан бир уқубат юбориб қолиши мумкин, ана ундан кейин сизлар дуо-илтижо қилсангизлар ҳам ижобат бўлмай қолади».
(Муттафақун алайҳи)
Саловот айтайлик!
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга (бизлардан) дуо ва саломлар юборгин!
#Сўраган_эдингиз
Бундай ҳолатга 3 кунлик нафл рўза тутаётган киши дуч келиши эҳтимолдан ҳоли эмас 👇
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori
#ЗИКР
🔊 Дониёр қори:
🖋 КЕЧКИ ЗИКРЛАР
👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#Тиловат
ОЛИ ИМРОН СУРАСИ, 190-194 оятлар:
"Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир.
Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар: «Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!
Эй, Раббимиз! Кимни Сен дўзахга киргизсанг, албатта, уни хор қилган бўлурсан. Золимларга эса ёрдамчилар йўқдир.
Эй, Раббимиз! Биз «Раббингизга имон келтиринг» деб, имонга чорлаган жарчи (Муҳаммад)ни эшитдик ва дарҳол имон келтирдик. Раббимиз! Гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!
Эй, Раббимиз! Яна бизларга пайғамбарларинг воситаси ила ваъда қилган нарсаларингни ато эт ва бизларни қиёмат кунида шармсор қилмагин! Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмагайсан».
@doniyorqori
#СИЗЛАРНИНГ_ЯХШИЛАРИНГИЗ
Эй мӯмин биродарим, сизга холис маслаҳатим:
кун ора ёки ҳар ҳафта чойхона ёки улфатчилик қилиб мазали таомларни еб юрар экансиз, фарзандларингизни тарбиялайдиган, борига кӯниб рӯзғорингизга қарайдиган, сизнинг номусингизни ҳимоя қилиб уйда ӯтирган аёлингизни эсдан чиқарманг. Ора-чора бӯлса-да, ӯзингиз кӯча-кӯйда еб юрган ӯша сархил овқатлардан олиб аҳлингизни ҳам бир сийлаб қӯйинг. Шоядки, шунда ушбу ҳадисдаги башоратдан насибадор бӯлсангиз:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳнинг юзини истаб қилган (ҳар бир) нафақанг учун ажр-мукофот оласан. Ҳатто аёлингнинг оғзига солган бир луқма (таом) учун ҳам (ажрга эга бӯласан)».
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Дониёр Файз
@doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
📌 НАФЛ ИБОДАТЛАР ҲАҚИДА
🔉 Дониёр Файз
👉 АЗИЗ БИРОДАРИМ, УШБУ ДОЛЗАРБ ЭСЛАТМАНИ ЭШИТГАНИНГИЗДАН СӮНГ ЭНДИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ НАФЛ ИБОДАТЛАРГА РАҒБАТ ҚИЛМАЙСИЗ?
АНА ШУНДАЙ ИБОДАТЛАРДАН БИРИ – Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишликдир.
Ушбу Шаввол ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар 11-12-13 апрель, яъни жума, шанба ва якшанба кунларига тӯғри келади. ИншаАллоҳ, эртага пайшанба кечаси саҳарликка туриб, жума кунидан нафл рӯзани бошлаймиз.
👉 Демак, 11-12-13 апрель 3 кун саҳарлик Тошкент вақти билан соат 04:27, 04:25, 04:24 гача тугалланиши керак. Мана шу уч кунда оғиз очиш вақтлари эса, оқшом соат 19:02, 19:03, 19:04 га тӯғри келади.
Валлоҳу аълам
👉 Ғафлатда қолманг!
👉 http://myurls.co/doniyorqori