doniyorqori | Unsorted

Telegram-канал doniyorqori - Doniyor Qori

32649

Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz! Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼 http://myurls.co/doniyorqori

Subscribe to a channel

Doniyor Qori

📌 Гарчи ушбу эслатма такрор-такрор эслатилса ҳам, аммо бу ҳозирги кунимизга долзарбдир.
http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

📌 Гарчи ушбу эслатма такрор-такрор эслатилса ҳам, аммо бу ҳозирги кунимизга долзарбдир.

Набий алайҳиссалом: «..Эркак ўз аҳлига ҳомийдир. Ва қўл остидагиларга масъулдир», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти).
http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

​ХАЛҚ ОРАСИДА ТАРҚАЛГАН ТӮҚИМА ҲАДИСЛАР.

❌ 1) Фаришталар нафсни олиб келишганда Аллоҳ таоло: “Эй нафс, мен кимман, сен кимсан?”, деб сўради. Нафс: “Мен сени танишни хоҳламайман. Мени хоҳишим зўр ейиш- ичиш ва ухлашда”, деб жавоб беради. Аллоҳ таоло юз йил нафсни олов билан азоблайди. Ундан қайта сўради, аммо жавоб ўзгармади. Яна уч юз йил оловда азобланди, жавоб ўша-ўшалигича қолди. Аллоҳ таоло нафсни юз йил очлик билан азоблади. Нафс очлик азобига дучор бўлди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло ундан: “Мен кимман, сен кимсан”, деб сўради. Нафс: “ Мен ризқланувчи, сен эса раззоқ экансан”, деб Аллоҳ таолони эътироф этади....

Аллоҳ таоло Одам ато таналарига нафсни қўйгач, фаришталарга ақл неъматини олиб келишни буюрди. Аллоҳ таоло ақлга: “Яқинроқ кел”, -деди. Ақл яқинроқ келди. Аллоҳ таоло ақлдан сўради:“Мен кимман, сен кимсан?”. Ақл эса:“ Мен ақлман, сен эса мени яратганимсан”, деб жавоб берди.❌

☝️Ушбу ҳадис тӯқима бӯлиб, бу ҳақда имом Ибн ал-Жавзий «ал-Мавзуъат» асарларида (1/174) шундай деганлар:
"Бу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ эмас". Аҳмад ибн Ҳанбал айтдилар: «Бу тўқилган ҳадис бўлиб, унинг ҳеч қандай асоси йўқ». Ал-Ақилий айтдилар: «Бу кӯринишдаги матнда ҳеч бир ҳадис собит бӯлмаган».
Имом Абу Фазоил Сағоний эса ўзининг «Мавзуъат» китобида (35-бет) айтади:
"Тўқилган ҳадислар қаторида: "Аллоҳ таолонинг биринчи яратгани ақлдир.." деб айтилган сӯздир".

❌ 2) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким нафсини таниса, у Раббини танибди" дедилар.❌

☝️Ушбу ҳадис ҳам тӯқима ҳадис бӯлиб, имом Нававийдан бу ҳадис ҳақида фатволарида сўралганда: «Бу ҳадис собит эмас», дедилар. Заркаший айтадилар: “Ибн Сомоний зикр қилган: "Бу сӯз (ҳадис эмас) балки Яҳё ибн Муоз ар-Розийнинг сўзларидир".
Мулла Али Қорий "ҳадис ал-мавзуъ" китобларида бу ҳадисни тӯқима деганлар.

Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

@doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

@doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

​​#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

ДУОНИНГ АЙНИ ПАЙТИ

👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.

Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Дониёр Файз

@doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

#Холис_эслатма

Ӯлим ҳақиқатдир, ҳаёл эмас. У ҳамманинг бошида бор.

Читать полностью…

Doniyor Qori

МУСИБАТ ЕТГАН КИШИ ДУОСИ

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ ، اللَّهُمَّ أْجُرْنِي في مُصِيبَتِي، وأَخْلِفْ لي خَيْرًا مِنْها

«Иннаа лиллааҳи ва Иннаа илайҳи рожиъуун. Аллоҳумма'журний фий мусибати ва ахлифлий хойрон минҳаа».

Маъноси: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз, Аллоҳим, менга (бу) мусибатимда ажру мукофот бергин ва унинг ўрнига яхшироғини (эваз қилиб) бергин».
(Муслим ривояти).


"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼

Читать полностью…

Doniyor Qori

​​​​#ХОЛИС_МУРОЖААТ

Ҳозирги матбуот эркинлиги даврида интернет тармоқларидаги турли диний сайтлар орқали кўплаб маълумотлар берилаётгани кишини қувонтиради, албатта. Лекин баъзи маълумотларнинг ичида мавзуъ (тӯқима, сохта) ҳадисларнинг ҳам халқ ичида кенг равишда тарқалиб кетаётгани ва бу мусулмонлар орасида турли баҳс ва тортишувларга сабаб бўлаётгани ачинарли ҳолдир. Ҳозирги кунимизда кенг тарқалаётган ва ӯз навбатда муҳаддис уламолардан Имом Аҳмад, Имом Заҳабий ва Имом Ҳоким, Ҳайсамий ва кейинги муҳаққиқ муҳаддис уламолар томонидан мавзуъ ҳадис деб эътироф этилган баъзи ҳадисларнинг айримларини қуйида келтириб ӯтамиз:

1️⃣ "Эй Али, сенга беш минг қўй берайми ёки ҳам дунё, ҳам охират учун фойдали беш калимани ўргатайинми?" – деб сўрадилар. "Ё Расулаллоҳ, беш минг қўй озмунча фойда эмас. Бироқ менга ўша беш фойдали калимани ўргатишингизни хоҳлайман, – дедим"...

2️⃣ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Шундай гуноҳлар борки, уларни на беш вақт намоз, на рӯза, на ҳаж ва на умра кетказа олади".
Саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ, (бӯлмасам) уларни нима кетказа олади?"– дейишганида, У зот:"Ҳалол ризқ топиш йӯлида ғам-ташвиш чекиб юриш"
,– дедилар.
(Табароний ва Дайламий ривояти)

3️⃣ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

4️⃣ "Ким ҳар куни “Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни икки юз марта ӯқиса, унинг эллик йиллик гуноҳлари ӯчирилади". Яна шунга ӯхшаш бошқа ҳадисларда зикр қилинган: "Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳадни" ҳар куни эллик марта ўқиса, Қиёмат куни "тур эй Аллоҳни мақтовчи жаннатга кир" деб нидо қилинади..." каби ҳадислар ва яна «Рамазоннинг ўн бешинчиси, жума оқшомида қичқириқ рўй бериши» ҳақидаги тарқалган ривоятлар ҳам шулар жумласидандир.

Азиз диндошлар, аввало, бизнинг бу борада бирор сайт ёки каналларга адоватимиз йӯқ. Аммо, илм омонат бўлганлиги учун ҳам, камина бу ҳадисларнинг мавзуъ, баъзилари эса жуда ва ӯта заиф, ҳатто, ривоят қилиниши ҳалол эмаслигини холис Аллоҳ учун сизларга етказиб қӯймоқчиман.
Уламолар мавзуъ ҳадисларни тарқатиш мутлақо жоиз эмас, дейишган.

Хулоса ӯрнида шуни таъкидлаб ӯтмоқчиманки, дуч келган гапни ҳадис деб тарқатишдан қачон тӯхтаймиз, ахир!
Истардимки, турли каналлардаги мутасадди инсонлар (админ) бу ҳақда жавобгарликни ҳис қилиб, агар уларда бирор мавзуга тегишли ҳадисга эҳтиёжлари туғилса, мана шу ишнинг аҳлларига, яъни ӯзимизда етишиб чиқаётган ҳадисшунос аҳли илмларга мурожаат қилиб ушбу ҳадиснинг даражаси – саҳиҳми, ҳасанми – яъни, амал қилса бӯладиган ёки заиф (кучсиз) ёки мавзуъ тӯқилган ҳадисми – шу ҳақда улардан суриштириб, кейин сайтга жойлашлари мақсадга мувофиқ, деб ӯйлайман.
Чунки, Аллоҳ кӯрсатмасин, эртага бундай тӯқима ҳадислар халқ орасида кенг тарқалиб кетса, авом халқ унга билар-билмас амал қила бошлайди. Кейин бир аҳли илм чиқиб қолиб, шу ҳадиснинг ботил ёки тӯқималиги ҳақида унга хабар берса, ҳалиги одамнинг ҳадисга бӯлган умиди пучга чиқиб, бошқа ҳадислардан ҳам безиллаб қолади. Бунинг оқибатида бошқа саҳиҳ ҳадислардан ҳам шубҳалана бошлайди.
Энг ёмони шундаки, халқ орасида кенг тарқалиб кетган баъзи мавзуъ ҳадисларни кӯпгина мусулмонлар саҳиҳ деб ӯйлаб ривоят қилиб юрадилар. Энди уларга бунинг мавзу ёки тӯқима эканини тушунтириш анча қийин бӯлади.
Масалан, "Фақирлик менинг фахримдир..." шу каби: "Илмни, гарчи Чинда (яъни Хитойда) бўлса ҳам талаб қилинглар", деган ҳадисларни кӯпгина илмли кимсалар ҳам айтиб юришади. Афсуски, бу ҳадисларнинг мавзуъ – тӯқималигини ҳамма ҳам билавермайди.
Валлоҳу аълам

Барча илм Аллоҳнинг ҳузуридандир.

Дониёр Файз

Яқинларингизга ҳам улашинглар!

👉🏼 @doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

ТОНГГИ ЗИКРЛАР

Читать полностью…

Doniyor Qori

#Суннатга_эргашайлик

Читать полностью…

Doniyor Qori

#ҚУРЪОН

📖 "ТАҲРИМ" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 05:45

💡Таҳрим - ҳаром қилиш, тақиқлаш.
Сурада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан манкуҳалар ўрталарида ўтган баъзи можаролар, оила ва фарзанд тарбияси, тавбага тарғиб ва ниҳоят, Нуҳ ва Лут алайҳиссаломлардек пайғамбарларнинг аёллари кофир бўлганлари, Фиръавндек кофирнинг аёли Осия ва Биби Марям бинт Имронлар эса мўмина бўлганлари баён этилган.

👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!

Уйқуга ётиш олдидан ўқиладиган энг зарур оят ва суралар:

📌 «Оятул-курсий»

📌 «Бақара» сурасининг охирги икки ояти

📌 «Каафируун» сураси

📌 «Ихлос», «Фалақ», «Ан-наас» суралари.

https://t.me/joinchat/AAAAAEb7WT1vuSNqbTdFIw

Читать полностью…

Doniyor Qori

#ОГОҲЛИККА_ДАЪВАТ

📌 ОГОҲ БЎЛИНГ БИРОДАРИМ!

🔉 Дониёр Файз

👉
http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

📌 ТАҲИЙЯТУЛ МАСЖИД НАМОЗИ

🔉 Дониёр Файз

📌 Изоҳ: Бу икки ракатли намоз “таҳийятул масжид” (масжид саломи) намози дейилади.

👉 http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

@doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

☝️ ДИНИМИЗДА ЭР-ХОТИН ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ

(📌 Гарчи ушбу эслатма такрор-такрор эслатилса ҳам, аммо бу ҳозирги кунимизга долзарбдир.)

Изоҳ: Эркак киши сабабсиз кечгача уйда бекор ӯтириши, ухлаши яхши оқибатга олиб келмайди.
Воқеъликда ҳам бунга гувоҳ бӯляпмиз.
Чунки у оиласига ҳалол пул топиш ва рўзғор тебратиш учун масъулдир.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

#ҚУРЪОНИЙ_ДУО

☝️Аудиоёзув

Эй Роббимиз, фарзандталабида юрганларга Ӯзинг ғоиб хазинангдан солиҳ ва солиҳа зурриётлардан насиб этгин!
Зеро, Сен бунга Қодир Зотсан. Амийн, Йаа Роббал ъаламийн!

Аллоҳ таоло учун иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Бандаси астойдил сўраса, албатта беради!
Ушбу дуони фарзандталабидаги мӯмин-мусулмонларга ӯқиб юришликларини, шу билан бирга улар кӯп-кӯп истиғфор айтишликларини ҳам тавсия қиламиз.
Дониёр Файз

Яқинларингизга ҳам улашинглар 👉

Читать полностью…

Doniyor Qori

#КУН_ҲАДИСЛАРИ

📌 ИЙМОН ҲАҚИДА

🔈 Дониёр Файз

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Читать полностью…

Doniyor Qori

📌Ушбу дуони қуйидагича ӯқилиши ҳам жоиз.

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ ثَبِّتْهُ

«Аллоҳуммағфир лаҳу, Аллоҳумма саббитҳу»

Маъноси: Эй Аллоҳ! Уни мағфират қил. Аллоҳим! Уни собитқадам қил.
#Улашинг👉

Читать полностью…

Doniyor Qori

#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 Мусибат ҳамда ўлим хабари етганда айтиладиган зикрлар

🔉 Дониёр Файз

Ӯлим ҳақиқатдир, ҳаёл эмас. У ҳамманинг бошида бор.

👉 http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

📌 Изоҳ: Баъзи кишиларнинг олдида: "Расулуллоҳ ёки Пайғамбаримиз", деб бир ҳадис айтиб бераётганингизда, улар ё билмай туриб у зотга саловот айтишмайди ёки билиб туриб ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишликдан бепарво бӯлишади. Аммо биз мӯмин-мусулмонлар ӯлароқ шуни билишимиз лозимки, бир киши томонидан бизга Пайғамбаримизнинг номлари зикр қилинганида, ӯша заҳоти у зотга: "соллаллоҳу алайҳи васаллам", деб саловот айтишлигимиз лозим бӯлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

Улашинг 👉👉👉
http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

📌 «Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар…»
(«Фотир» сураси, 6-оят)

👉
http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

#ЗИКР

🔊 Дониёр қори:
🖋 ТОНГГИ ЗИКРЛАР

👉🏼 @doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

​​ЗУҲО – АВВОБИЙНЛАР НАМОЗИНИ ӮҚИШ ЁДИНГИЗДАН ЧИҚМАСИН.

1) Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намоз шариатимизда зуҳо, яъни чошгоҳ намози деб аталади.

2) Зуҳо намози икки ёки тўрт ракъат ёки ундан ҳам кўп ўқилиши мумкин. Зуҳо намозининг 4 ёки 8 ракат ёки ундан ҳам зиёда ӯқилиши ҳақида бир неча саҳиҳ ҳадислар ҳам мавжуд.
Қуйида шулардан айримларини келтириб ӯтамиз.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо (чошгоҳ) намозини тўрт ракат ўқир эдилар. Аллоҳ хоҳлаганича ундан ҳам зиёда қилаверардилар".
(Муслим ривояти.)

Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Макка фатҳи куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, ювинаётган эканлар. Қачонки, ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо намози эди".
(Бухорий ва Муслим ривояти.)
Хулоса шуки, Зуҳо намозининг энг ками икки ракатдир.

3) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари «Зуҳо» намозини – "Аввобийнлар", яъни "тавба қилувчилар намози" деб атаганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"لا يحافظ على صلاة الضحى إلا أواب، وهي صلاة الأوابين" رواه ابن خزيمة والحاكم.

«Бирор ким Зуҳо намозини доимий ўқимайди, (магарам) тавба қилувчилар (аввобийнлар) бундан мустасно. Дарҳақиқат, у тавба қилувчиларнинг намозидир», дедилар.
(Ибн Ҳузайма ва Ҳоким ривояти. Ҳасан ҳадис.)


4) Зуҳо намози ӯқилишининг энг афзал пайти ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"صلاة الأوابين إذا رمضت الفصال" رواه مسلم.

«Аввобийнлар намози ёш туялар оёғи қизиган пайтдир».
(Муслим ривояти).

Яъни, Зуҳо намозини ўқишнинг энг афзал вақти, қуёш юқорироққа кўтарилиб, чўққига чиқишидан бир оз олдинроқ бўлган вақтдир. Яна ҳам аниқроғи, пешин вақти киришидан бир оз олдинроқ ўқилади. Яъни кундузи соат 11:00 дан то 12:00 гача бӯлган вақт. Валлоҳу аълам.

📌 Эслатма: Агар ишга борадиганлар ёки кундузи бирор юмуши туфайли шу пайтда ӯқий олмайдиган кишилар бӯлса, улар қуёш чиққандан кейин ҳам ӯқиб олишлари мумкин.
Дониёр Файз

@doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

@doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

Ӯқиб юриш тавсия этиладиган дуо

📌 Изоҳ: Ушбу дуо ҳадисларда ворид бӯлмаган, балки ӯтган салафи-солиҳинлардан келган дуодир. Ибн Шаҳийн Аллоҳ таоло у кишини Ӯз раҳматига олсин, бу дуони (бир оз фарқли кӯринишда) ӯзларининг "Шарҳун мазаҳибул аҳли сунна" китобларининг 40-чи бетида зикр қилганлар.
Ва "Тафсири" ибн Касир (1/444).
Валлоҳу аълам

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! 👉👉👉

@doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

#Ҳозироқ_айтинг

📌Маъноси: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир».
(Муслим ривояти)

📌 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим!
Келинг, ушбу зикрни бугун куни бӯйи айтиб юрайлик.

Читать полностью…

Doniyor Qori

СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК

ТАҲОРАТДАН СЎНГ АЙТИЛАДИГАН ЗИКР

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида:

أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ ،

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», – дедилар».
(Муслим ривояти).

Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман».

http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…

Doniyor Qori

#Унутманг

📌 Эй мўмин биродарим, мўмина синглим, бугун ушбу ☝️ зикрни айтингизми?

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Икки калима борки, тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга севиклидир:
"Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳи, Субҳааналлоҳил ъазийм".
(Бухорий ва Муслим ривояти).

(Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш билан ва улуғлаш билан поклайман»)
http://myurls.co/doniyorqori

Читать полностью…
Subscribe to a channel