Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz! Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#ТАҲАЖЖУД_НАМОЗИ
Эй, мўмин биродарим, мўмина синглим!
Мазкур ҳадисни ўқиб- билгач, ибодатларга серғайрат бўлайлик!
Қани ўзингиз айтинг-чи,
👉 Ҳозир айни тўс-тўполон даври эмасми?
👉 Ҳозир айни фитнали кунлар эмасми?
👉 Ҳозир айни нопоклик-бузуқлик кӯпайган давр эмасми?
👉 Ҳозир айни алғов-далғов, нотинч давр эмасми?
Шундай экан, машаққатлар кӯпайган шундай пайтларда, бугун кечаси бедор бўлиб, таҳажжуд намозига қоим бўлайлик. Шоядки, шунда юқоридаги ҳадисда хушхабар берилгандек, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам томон ҳижрат қилганлик ажр-мукофотига сазовор бўлсак.
Дониёр Файз
📌 Азизлар, динимизга оид кўўп хабарларни биляпмиз ва эшитаяпмиз. Энди шунга лойиқ амал ҳам қилайлик.....
@doniyorqori
📌 Аср намози олдидан холис эслатма:
Ушбу дуони саждада 3 марта: «Субҳаана роббиял аълаа» тасбеҳларини айтиб, кетидан ӯқилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Валлоҳу аълам
Эй, биродарим, дуонинг маъносига эътибор беринг!
Агар сиз ҳиммат қилсангиз, бу дуони 10-15 дақиқа ичида ёдлаб оласиз...
@doniyorqori
КЎЧАГА ЧИҚИШДАН ОЛДИН АЙТИЛАДИГАН ДУО
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши уйидан чиқаётганда
بِسْم اللَّهِ توكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ ، ولا حوْلَ ولا قُوةَ إلاَّ بِاللَّهِ
“Бисмиллааҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи"
деса, ўша пайтда унга: “Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг”, дейилади. Шайтон ундан четланади. Унга бошқа бир шайтон: “Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамни қандай (тойдира оласан)?!” дейди”, дедилар”.
(Абу Довуд ва Термизий ривояти).
📌Изоҳ: Гарчи юқоридаги ҳадиснинг санадида заифлик бӯлсада, аммо фазоил амалларда, яъни фазилатли амаллар борасида унга амал қилсак бӯлади, иншаАллоҳ.
👉 Меҳрибон оналар, фарзандаларингизга ҳам ушбу кундалик дуони эринмай ёдлатиб қўйинглар.
@doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривояти).
#Кун_ҳадиси
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
ТӮҚИМА, ЁЛҒОН ҲАДИСЛАРНИ ТАРҚАТИШДАН АЛЛОҲДАН ҚӮРҚИНГЛАР!
ҚУЙИДАГИ ҲАДИСНИНГ СИҲҲАТИ ҲАҚИДА СЎРАГАН ЭДИНГИЗ 👇
"Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам дўстлари билан Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг уйларида меҳмонда ўтирганларида, Фотима розияллоҳу анҳо ичи жуда олтиндек ялтираб турган бир косада ниҳоятда тиниқ асал олиб чиқибдилар. Асалнинг ичида бир дона қил бор экан ва бу коса асални уларнинг ҳаммалари қўлларига олиб, косанинг тиллодек ялтироқлигини, асалнинг ширинлигини ва ичидаги қил ҳақида ҳаммалари ўзларининг фикрларини билдирибдилар.
Абу Бакр р.а дедилар: «Намоз ўқийдиган қалб бу олтин косадан ҳам нурлироқдир, намоз ўқиш эса бу асалдан ҳам шириндир, намоз арконларини бажариш, ичидаги бу қилдан ҳам нозикдир».
Сўнг косани Ҳазрат Умар р.а олиб дедилар: «Мусофир меҳмонни севгувчи хонадон бу косанинг нуридан ҳам нурлироқдир, мусофир меҳмон билан суҳбат қилмоқ бу асалдан ҳам шириндир, мусофир инсоннинг қалби бу қилдан ҳам ингичкадир».
Сўнг бу косани Ҳазрат Усмон р.а қўлларига олиб дедилар: «Қуръон ўқиган қалб бу косадан ҳам нурлироқдир, уламолар билан суҳбат қилиш бу асалдан ҳам шириндир, Қуръонга маъно бериш бу қилдан ҳам ингичка, нозикроқдир».
Сўнг косани Ҳазрат Али р.а қўлларига олиб дедилар: «Ғазотга борган кўзнинг қалби бу косадан ҳам нурлидир, кофир билан жангда қонлар ичида қолиш бу асалдан ҳам шириндир, ўзига қул ҳаққини ўтказмай қайтган инсоннинг қалби бу қилдан ҳам нозикроқдир».
Сўнг Фотима р.а дедилар: «Эрга қилган яхши муомала бу косадан ҳам нурлидир, эрига жафо (ёмонлик) қилмаслик бу асалдан ҳам шириндир, эрнинг ризолигини ўрнига қўйиш бу қилдан ҳам нозикроқдир».
Сўнг Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Менинг умматимнинг қалби бу косадан ҳам нурлироқдир, менинг шариатим бу асалдан ҳам шириндир, менинг шариатим бу қилдан ҳам ингичка, нозикроқдир».
Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб айтдилар: «Парвардигорингиз сизга салом айтдилар ва дедилар: “Менинг Ҳабибимнинг нубувват нури бу косадан чиройлироқдир, жаннатдаги "Кавсар" суви бу асалдан ширинроқдир, Сирот кўприги бу қилдан ҳам ингичкадир».
Шунда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам дуо қилиб айтдилар: «Эй Роббим! Бу асал тафсирини қилган ва эшитганга икки юз пайғамбар савобини бергин».
Шу пайт Аллоҳдан нидо келди:
«Эй Муҳаммад! Ҳар ким бу асал тафсирини ўқиса ёки ўқитса, ёки ёзиб тарқатса, ҳадя қилса — Иззат ва Жамолим ҳаққи, уларга 124 000 пайғамбар савобини бераман».
Мана шу ривоят ишончлими?☝️
-------------
Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Юқоридаги ҳадиснинг санадини илмий нуқтаи назардан узоқ вақт текшириб чиққандан сӯнг шуни маълум қиламизки, бу ҳадис мавзуъ, яъни тӯқима (ҳадис)дир.
Демак, ҳадиснинг асоси йўқ.
Чунки бу ҳадис “Саҳиҳайн”да (икки саҳиҳ) китобда ҳам ва “Тўрт сунан” китобларда ва на бошқа мӯътабар ҳадис китобларнинг бирортасида ҳам келмаган. Шу каби унинг санадини ҳам топа олмадик.
Бир сўз билан айтганда, бу ривоят ишончли эмас. Бу ҳадисда бирорта ривоят қилувчи кишиларнинг номи ҳам зикр қилинмаган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр қори
📌 Қўшимча: Чоҳорёрлар, Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васаллам, Жаброил алайҳиссалом ва яна Аллоҳ таоло ҳақида шунчалик ёлғонни қандай қилиб қўрқмасдан гапириш мумкин, деб ӯйлайсан, киши...
Бошланишидан Фотима розиёллоҳу анҳога улкан туҳмат: бир коса асал ичига қил тушиб қолган эмиш-да, Фотима онамиз ўша қили билан олиб чиқиб оталари, эрлари, ва яна учта улкан саҳобийга тутган эмишлар.
Астағфируллоҳ!!!
Тавба,тавба!!!
👉Оммага ишончли хабарларни етказайлик..
http://myurls.co/doniyorqori
Жаннат хазиналиридан бўлган ушбу зикрни кўўп айтайлик!
Читать полностью…#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК
📌 Бугун дам олиш куни бирор яқинлариникига меҳмонга борадиган азизларимизга, ушбу дуони айтиб, суннатга эргашишларини тавсия қиламиз.
Яқинларингизга ҳам улашинг👉
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА
Азизлар!
Ушбу эслатмани ўқиб, уни бирга тафаккур қилайлик!
1) «…барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир. Инсонни яратишни эса лойдан бошлади.
Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан иборат нутфадан пайдо қилди.
Сўнгра уни тиклаб, ичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритди. Сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди. Шукрни эса кам қилурсизлар».
(«Сажда» сураси, 7-8-9 оятлар)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
2) «Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим».
(«Зориёт» сураси, 56-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
3) «Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир! Сўнгра Бизга қайтарилурсизлар».
(«Анкабут» сураси, 57-оят)
👉 http://myurls.co/doniyorqori
📌 Аллоҳга истиғфор айтиш – ер аҳлининг омонлигидир.
ИСТИҒФОР АЙТИШНИНГ АЙНИ ПАЙТИ
Мӯминларнинг сифати
وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ
"... ва саҳарда истиғфор айтувчилардир".
("Оли Имрон", 17-оят)
👉👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим, ҳозироқ истиғфор айтайлик.
«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ».
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан»)
Шунигдек, истиғфорнинг «Аллоҳуммағфир лии, Роббиғфир» каби сийғалари ҳам бор.
1)Табиийки, амалда биз тилимиз билан «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан уни тасдиқлашимиз истиғфор саналади.
2) Биз истиғфор айтиш учун албатта гуноҳ иш қилган бўлишимиз шарт эмас. Чунки истиғфор айтиш ўзи тарғиб қилинган нарсадир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум бўлсалар ҳам, доимий равишда истиғфор айтганлар.
📌 Истиғфорнинг энг афзали – Саййидул истиғфордир:
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Бухорий ривояти)
/channel/doniyorqori
☝️Эслатиб қўйган яхшида...
Чунки бу амал аҳамиятга эгадир.
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
ТӮҚИМА, ЁЛҒОН ҲАДИСЛАРНИ ТАРҚАТИШДАН АЛЛОҲДАН ҚӮРҚИНГЛАР!
ҚУЙИДАГИ ҲАДИСНИНГ СИҲҲАТИ ҲАҚИДА СЎРАГАН ЭДИНГИЗ 👇
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалам шундай марҳамат қилдилар:
“Умматим ўтиши керак бўлган беш дона қиялик бор…
1 чи қиялик ӯлим ва унинг қийинлиги;
2 чи қиялик қабрда ёлғиз қолиши;
3 чи қиялик Мункар ва Накир....»
(Ҳадиснинг яна давоми бор)
------------
Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Мазкур ҳадиснинг санадини илмий нуқтаи назардан текшириб чиққандан сӯнг шуни маълум қиламизки, бу ҳадис мавзуъ, яъни тӯқима (ҳадис)дир. Чунки бу ҳадис “Саҳиҳайн”да (икки саҳиҳ) китобда ҳам ва “Тўрт сунан” китобларда ва на бошқа мӯътабар ҳадис китобларда ҳам келмаган. Шу каби унинг санадини ҳам топа олмадик.
Бир сўз билан айтганда, бу ривоят ишончли эмас. Бу ҳадисда бирорта ривоят қилувчи кишиларнинг номи ҳам зикр қилинмаган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
👉Оммага ишончли хабарларни етказайлик..
http://myurls.co/doniyorqori
#Истардимки
Қани энди ушбу суннат амалига кӯпчилик мӯмин-мусулмонлар амал қилишса….
Эй, мўмин биродарим, мўмина синглим, нафл ибодатларга лоқайд бўлмайлик...
Бу ҳадисни ҳам эшитганмисиз👇
#Гӯзал_намуна
“(Эй мўминлар), сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир”.
(“Аҳзоб” сураси, 21-оят)
☝️Ушбу мавзуни ҳар куни эслатиб турилса арзийди.
«Эй, мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмасликларингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингизлар!»
(“Ҳужурот” сураси, 6-оят)
@doniyorqori
Жаннат хазиналиридан бўлган ушбу зикрни кўўп айтайлик!
Читать полностью…#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК
Эй, мӯмин биродарим, мӯмина синглим, сиз ушбу ажойиб дуони ёдлаганмисиз?
Намозларингизда ташаҳҳудни охирида, салом беришдан олдин албатта ўқиб юринг.
Ҳадиси шарифга яхшилаб эътибор беринг-а, ахир Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бу дуони саҳобаларга Қуръонни ўргатгандек ўргатар эдилар.
Вақти келиб ушбу дуони бизга ёдлаб берасизлар. ИншаАллоҳ, бу ҳақда сизлардан сўраймиз....
http://myurls.co/doniyorqori
#БИЛГАНГА_ЭСЛАТИШ, #БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ.
📌 Бугун янги кийим кийиб, бирор хайрли тадбир ёки меҳмондорчиликка борадиганлар бўлса, ушбу дуони айтиб, суннатга эргашайлик.
👉 Меҳрибон оналар, фарзандаларингизга ҳам ушбу кундалик дуоларни эринмай ёдлатиб қўйинглар.
📌 Изоҳ: Яъни, ёмон туш кўрган киши уйғонганда чап томонга уч марта енгилгина туфлаб, сӯнг: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман”, деб қўяди.
Валлоҳу аълам
#Кечки_зикрларни_унутманг
"Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю-кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!"
(Аъроф сураси, 205-оят)
#УНУТМАНГ
Жаннатга киришга сабаб бӯлувчи амаллардан бири
Изоҳ: Таҳоратни чиройли суратда қилиб, сӯнг дарҳол икки ракат таҳорат намозини ӯқишда бардавом бӯлайлик.
Эй, биродарим, эй, муслима синглим! Таҳорат қилаётганингизда ва намозга киришингиздан аввал ушбу ҳадисни ёдингиздан ӯтказсангиз,
ибодатга кучли рағбат ва унга интилишингиз янада ортади.
#Ният: "Таҳорат намози" ӯқишни қалбдан ӯтказиб (яъни Таҳорат намози дея)ният қилинади. Буни лафзлар билан айтиш шарт эмас. Зеро, Аллоҳ таоло қалбимиздан неки ӯтса, барчасини кӯриб, билиб турадиган Зотдир.
#Эслатма: Ушбу намознинг зам сураларига ихтиёрий суралар ӯқилади. Баъзи инсонларнинг: “1 чи ва 2 чи ракатига хос суралар ӯқилади” деган гаплари нотӯғридир. Чунки бунга далил йӯқ.
Валлоҳу аълам
Дониёр қори
@doniyorqori