#muftiy_minbari
📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Қўлингдан келса бу дунёда қол
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#muftiy_minbari
📹 ЭРКАКНИНГ ҒУРУРИ СИНМАСИН
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПУЛЛАРНИ НАЖОСАТДАН ПОКЛАШ
#поклик
❓1406-CАВОЛ: Қоғоз пулларга нажосат тегиб қолса, қандай покланади? Баъзан чўнтагимизда пул бўлган ҳолда намоз ўқиймиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Нажосат икки турга бўлинади. Кўриниб турган ва кўринмайдиган. Кўриниб турган нажосатни айни ўзини кетказиш, йўқ қилиш билан покланади. Кўринмайдиган нажосатлардан эса уч марта ювиш-сиқиш билан покланади. Бунинг имкони бўлмаса, уч марта ювиб қуритиш орқали покланади. Пулларда ҳам шунга биноан иш тутилади. Кўриниб турган нажосат бўлса, уни бирор суюқлик билан йўқ қилинади. Кўринмайдиган нажосат бўлса, ювиб-сиқиш орқали поклашнинг имкони йўқ. Шу сабабли унга уч марта сув қуйиб, қуритиш орқали покланади. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
وما لا ينعصر يطهر بالغسل ثلاث مرات والتجفيف في كل مرة لأن للتجفيف أثرا في استخراج النجاسة
“Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни уч марта ювиш ва ҳар бирида қуритиш орқали покланади. Чунки қуритиш ҳам нажосатнинг чиқиб кетишига таъсир қилади”.
Агар бу ҳолат ҳам пулга жиддий зарар етказадиган бўлса, бензин каби бирор кимёвий суюқлик билан ювиш орқали поклаш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#СОТУВДА
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи
🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.
🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.
📖Китобнинг ҳажми: 622 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉Нархи: 90 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📱+998917806633
📨 @fatvo_reception
📍 41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Вақт нечоғлик улуғ неъмат
Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
ЗАРУРАТ БЎЛГАНДА АЗОННИ ТАКРОР АЙТИШ МУМКИНМИ?
#азон
❓1404-CАВОЛ: Мен хонага кириб азон айтгандим. Микрофонни электрга уламасдан азон айтиб қўйибман. Хонада айтганим учун азонни ҳеч ким эшитмабди. Электрни улаб, қайта азон айтдим. Бунинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Умуман олганда зарурат туғилса, қайта азон айтишнинг зарари йўқ. Чунки азондан мақсад намоз вақти кирганини билдириш ва одамларни жамоатга чақиришдир. Мазкур мақсад ҳосил бўлмаган бўлса, қайта айтиш мумкин. Қолаверса, азонни икки марта айтиш шариатда бор. Бунга жума намозига икки марта азон айтиш мисол бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм бундай деганлар:
لأن تكراره مشروع كما في أذان الجمعة؛ لأنه لإعلام الغائبين بخلاف تكرار الإقامة إذ هو غير مشروع
“Азонни такрор айтиш мумкин. Зеро, уни такрор айиш шариатда жорий бўлган. Бунга мисол жуманинг азонидир. Чунки азон жамоатда бўлмаганларга (намоз вақти кирганини) билдиришдир. Аммо иқомат қайта айтилмайди. Уни такрор айтиш шариатда жорий бўлмаган” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 8 октябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚИССА😢
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Бомдоднинг учинчи ракати...
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ
#закот #ушр
❓1402-CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:
فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .
“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 6 октябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ
📍 Шу кунларда Қозоғистонда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши доирасида мазкур тузилма ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг “Туркий дунё: фатво беришнинг методологияси ва ўзига хос хусусиятлари” мавзусида I-халқаро давра суҳбати ўтказилди.
🟢Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти ҳақида маълумот берилиб, ушбу марказ тўғрисида видеолавҳа намойиш этилди. Шу билан бирга, марказ томонидан нашр этилган “Фатволар тўплами” китоби тақдимот қилинди.
МАЙЙИТ ЧИҚҚАН ХОНАДОНДАГИ КЕЛИН ОТА УЙИГА КЕТИШИ
#жаноза
❓1401-CАВОЛ: Водий томонларда таъзия бўлган хонадондаги келин ўз уйига бориб, 7-8 кун туриб келиши шарт қилинган. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу нарса халқимиз орасида тарқаб қолган хурофотлардан саналади. Динимизда бундай таълимот йўқ. Кўп жойларда жаноза, таъзияга алоқадор ишларда жуда ҳам кўп шундай асоссиз нарсалар тарқаб қолган ва энг ёмони бу ишларни динимиз кўрсатмаси деб қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нотўғри тушунчаларни, динда йўқ нарсани динда бор дейишни ёки уларни қилишни қаттиқ қоралаганлар:
عن عائشة رضي الله عنها أنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد رواه البخاري ومسلم , وفي رواية لمسلم : من عمل عملا ليس عليه أمرنا فهو رد.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, - дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 11 октябрь Жума (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ШУ ҲОЛАТДА АЁЛ УЗРЛИ БЎЛАДИМИ?
#аёлларга_оид_масала
❓1407-CАВОЛ: Аёлимнинг одати беш кун. Айтишича жуда ҳам оз-оздан келиб туради. Баъзан бу ҳайзми ёки йўқми, деб шубҳаланиб қоламиз. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар одатда ҳайз ва истиҳоза (касаллик) қонини кўради. Нифос қони эса, фақат туққандан кейин келади. Ҳайз қонини аниқлаш қийин эмас. Аёл кишининг ўзи ҳам сезади. Ҳайз қони қорамтир, қуюқроқ ва ёмон ҳидли бўлади. Истеҳозанинг қони эса тананинг бошқа жойларидан чиқадиган қонга ўхшаш қизғиш бўлади. Ҳайзнинг ози уч кеча-кундуз, кўпи ўн кун. Агар уч кундан кам келиб тўхтаб қолса, бу истиҳоза қони бўлади.
Аёлнинг одати беш кун бўлиб, келаётган қон юқоридаги сифатда бўлса, гарчи оз миқдорда келиб турса ҳам, бу ҳайз қони бўлади. Чунки бу қонларда тинимсиз равишда келиб туриш шарт қилинмаган. Бу масалани фақиҳларимиз китобларида баён қилишган:
ثُمَّ اعْلَمْ أَنَّهُ لَا يُشْتَرَطُ اسْتِمْرَارُ الدَّمِ فِيهَا بِحَيْثُ لَا يَنْقَطِعُ سَاعَةً ؛ لِأَنَّ ذَلِكَ لَا يَكُونُ إلَّا نَادِرًا بَلْ انْقِطَاعُهُ سَاعَةً أَوْ سَاعَتَيْنِ فَصَاعِدًا غَيْرُ مُبْطِلٍ لِأَنَّ الْعِبْرَةَ لِأَوَّلِهِ وَآخِرِهِ
“Билингки, ҳайзда тўхтамасдан келиб туриши керак деган шарт қўйилмаган. Чунки бундай ҳолат ўта нодир ҳисобланади. Бир соат, икки соат ва ундан кўп муддат тўхтаб-тўхтаб келиши қоннинг ҳайз бўлишини йўқ қилмайди. Асосий эътибор ҳайзнинг бошланиши ва тугашига қаратилади” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 10 октябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Касб қилиш фарзлардан кейинги фарздир
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 9 октябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
КЕСАРЧА КЕСИШ УСУЛИ БИЛАН ТУҚҚАН АЁЛГА ОИД МАСАЛА
#аёлларга_оид_масала
❓1405-CАВОЛ: Кесарча усули билан туққан аёлдан қон келмаса, қандай йўл тутади. Яъни намоз, рўзаларини нима қилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Кесарча кесиш усули билан туққан аёлдан қон келмаса, аёл нифосли ҳисобланмайди. Бу ҳолатда таҳорат олиб, ибодатларини бажаришни бошлайди.
Агар бундай усул билан туққанда қон келса, унинг нифосли аёл бўлиши учун кўрган қони боладан кейин келиши ҳамда бачадондан келиши шарт. Агар бола туғилишидан олдин келса ёки бачадондан эмас, масалан, киндикдан, кесарча кесилган жойдан келса, бу қон нифос қони ҳисобланмайди. Бу ҳолатда ўша аёл таҳорат олиб, намозини ўқийди. Бундай ҳолатга фақиҳларимиз қуйидагича жавоб беришган:
وَلَوْ وَلَدَتْ مِنْ قِبَلِ سُرَّتِهَا بِأَنْ كَانَ بِبَطْنِهَا جُرْحٌ فَانْشَقَّتْ وَخَرَجَ الْوَلَدُ مِنْهَا تَكُونُ صَاحِبَةُ جُرْحٍ سَائِلٍ لَا نُفَسَاءَ إلَّا إذَا خَرَجَ مِنْ الْفَرْجِ دَمٌ عَقِيبَ خُرُوجِ الْوَلَدِ مِنْ السُّرَّةِ فَإِنَّهُ حِينَئِذٍ يَكُونُ نِفَاسًا
“Ҳомиладор аёл қорнида жароҳати борлиги туфайли киндигини ёриб, болани олиш орқали туғса, бу аёл нифосли эмас, жароҳат олган шахсга айланади. Аммо бола киндикдан чиққандан кейин фарждан қон келса, бу ҳолатда аёл нифослига айланади” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 ТОИФДАГИ АЯНЧЛИ ВОҚЕА😢
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Аллоҳдан қўрқиш мисоллари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 7 октябрь Душанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ЖУНУБ КИШИ КИЙГАН КИЙИМ
#ғусл
❓1403-CАВОЛ: Жунуб кишининг кийиб юрган кийими ҳам нопок бўладими? Жунуб ҳолатда терлашининг таъсири бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Жунублик жисмоний эмас, маънавий, ҳукмий нопоклик ҳисобланади. Шунинг учун бундай шахсга теккан нарсалар поклигича тураверади. Агар баданининг ўзида маний каби бирор нажосат бўлиб, нам ҳолатда кийимига теккан бўлса, шунда кийим ҳам нажосат бўлади. Аммо жунуб ҳолатда кийгани ёки терлагани, тери кийимга теккани учун нопок бўлиб қолмайди. Чунки инсон зотидан чиққан тер пок ҳисобланади. Бу ҳақда “Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китобида бундай дейилган:
ذهب الفقهاء إلى طهارة عرق الإنسان مطلقاً ، لا فرق في ذلك بين المسلم والكافر ، الصّاحي والسّكران ، والطّاهر والحائض والجنب
“Фақиҳлар ҳар қандай инсоннинг тери пок эканини айтишган. Бунда мусулмон, кофир, соғ, маст, пок, ҳайзли ва жунуб шахснинг ўртасида фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
📹 УМР САФАРИГА ТАЙЁРМИСИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓Ҳикмат нима?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 5 октябрь Шанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
❓Қарз олиб умрага бориш мумкинми?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
НАМОЗХОН ОЛДИДАН ҲАЙВОН ЎТИШИ
#намоз
❓1400-CАВОЛ: Далада намоз ўқилаёганда намозхон олдидан бирор ҳайвон ўтса, унинг намози бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намозхон олдидан бирор инсон ёки ҳайвоннинг ўтиши билан унинг намози бузилмайди. Лекин ўтувчи инсон била туриб, намоз ўқиб турган инсоннинг сажда қиладиган жойидан ўтса, гуноҳкор бўлади. “Бадоиус саноиъ” китобида бундай дейилган:
وَمُرُورُ الْمَرْأَةِ وَالْحِمَارِ وَالْكَلْبِ بَيْنَ يَدَيْ الْمُصَلِّي لَا يَقْطَعُ الصَّلَاةَ عِنْدَ عَامَّةِ الْعُلَمَاءِ
“Намоз ўқиётган шахснинг олдидан аёл, эшшак ва итнинг ўтиши барча уламонинг наздида унинг намозини бузмайди”. Китобда аёл кишини алоҳида тилга олиниши айрим одамлар аёл киши эркак кишининг олдидан ўтиши билан унинг намозини бузиб қўяди, деган гапга раддия учундир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar