#СОТУВДА
ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб сотувда мавжуд.
🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!
📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨 @fatvo_reception
📍 41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОЁҚ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓1348-CАВОЛ: Бир китобда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Пойабзалларингиз билан намоз ўқийверинглар, Бани Исроилга ўхшаманглар” деганларини ўқиб қолдим. Шуни тушунтириб берсангиз. Чунки ҳамма оёқ кийимини ечиб ўқийдику?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай ҳадис бор. Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисни ривоят қилган. Дала каби оёқ кийим билан намоз ўқиса бўладиган жойларда покиза оёқ кийим билан намоз ўқиш жоиз. “Фатовои Татархония” китобида аҳли китобларга хилоф иш тутиш учун покиза оёқ кийимда намоз ўқиш афзал, дейилган. Албатта, бу ерда оёқ кийим нажосатдан пок бўлиши лозим.
Уламоларимиз бу ва бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқиб, оёқ кийим билан масжидга кириб намоз ўқиш масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун оёқ кийимда намоз ўқишдан қайтарилганини айтганлар. Шунинг учун ҳам намозхон хоҳ уйда, хоҳ масжидда ёки бошқа жойларда жойнамозда намоз ўқиётганда оёқ кийимини ечиб намоз ўқийди. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтган:
إذا خشي تلويث فرش المسجد بها ينبغي عدمه وإن كانت طاهرةً. و أما المسجد النبوي فقد كان مفروشًا بالحصى في زمنه صلى الله عليه وسلم بخلافه في زماننا، و لعل ذلك محمل ما في عمدة المفتي من أن دخول المسجد متنعلًا من سوء الأدب، تأمل."
“Агар оёқ кийим билан намоз ўқиш масжид гиламларини ифлос бўлишига олиб келса, оёқ кийимсиз намоз ўқиш лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Масжиди Набавийга бугунги давримиздан фарқли равишда майда тошлар тўшалган (яъни у замонларда пок оёқ кийим билан намоз ўқиш масжидни ифлос қилмаган). “Умдатул муфтий” китобидаги: “Масжидга оёқ кийим билан кириш беодобликдир”, деган гап эҳтимол масжиднинг ифлосланишига олиб келгани учун айтилгандир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЁШ БОЛАНИНГ КАФАНИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#намоз
❓1347-CАВОЛ: Ёш бола вафот этса, унинг кафани қандай бўлади? Катталарнинг кафани билан бир хил бўладими? Шу ҳақида жавоб берсангиз.
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етмаган бола икки хил бўлади. Бири гўдак, иккинчиси балоғатга етишга яқин қолган бола. Балоғатга етай деб қолган бола “Раддул муҳтор” китобида қизлар учун тўққиз, ўғил болалар учун ўн икки ёш деб айтилган. Мана шундай балоғатга яқинлашган қиз ёки ўғил бола вафот этса, буларнинг кафани катта одамлар кафани билан бир хил бўлади.
Агар мазкур ёшга етмаган гўдак бола вафот этса, уни битта матога ўраб кўмиш мумкин. Аммо иккита мато билан кафанланса, афзал иш қилинган бўлади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда баён этилган:
والصبي المراهق في الكفن كالبالغ والمراهقة كالبالغة، وأدنی ما يكفن به الصبي الصغير ثوب واحد والصبية ثوبان، كذا في التبيين.
“Балоғатга яқинлашган боланинг кафани катта-балоғатга етган эркакларнинг, балоғатга яқинлашган қизнинг кафани эса балоғатга етган аёллар кафанидек бўлади. Ёш гўдак ўғил бола камида битта мато, гўдак қиз эса иккита мато билан кафанланади. Табйинда шундай дейилган” (“Фатовои Оламгирия” китоби).
في الحلية عن الخانية والخلاصة الطفل الذي لم يبلغ حد الشهوة الأحسن أن يكفن فيما يكفن فيه البالغ وإن كفن في ثوب واحد جاز
“Ҳиля”да “Хония” ва “Хулоса”дан ушбу ибора келтирилган: “Энг яхшиси шуки, шаҳват чегарасига етиб бормаган гўдакни балоғатга етган инсонлардек кафанланади. Агар битта мато билан кафанланса, бу жоиздир”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Бола ўлик туғилса, унга жаноза ўқилмайди, исм қўйилмайди, ювиб, матога ўраб дафн қилинади ("Баҳрур роиқ" китоби).
Демак, тирик туғилган ҳар қандай гўдак вафот этса, уни катта одамлардек кафанлаш афзал, битта мато билан кафанлаш эса жоиз ҳисобланади. Бундай маййитнинг яқинлари ҳолат ва шароитга қараб иш тутаверадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИЙДИГАН БЕМОР ҚЎЛИНИ ҚАНДАЙ БОҒЛАЙДИ
#намоз
❓1346-CАВОЛ: Ўтириб намоз ўқийдиган бемор қўлини киндик остига боғлайдими ёки ўтиргани учун тизза устига қўядими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Беморлиги туфайли ўтириб намоз ўқийдиган шахс гарчи ўтириб ўқиса-да, тик турган ҳукмида бўлади. Шу сабабли бундай ҳолатдаги эркак қўлини киндик остига, аёл киши кўксига қўйган ҳолда намоз ўқийди. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَيَضَعُ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ تَحْتَ سُرَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ تَضَعُ عَلَى صَدْرِهَا فِي كُلِّ قِيَامٍ فِيهِ ذِكْرٌ مَسْنُونٌ،
“Сўнг, ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб, киндиги остига қўяди. Аёл киши кўксига қўяди. Бу ишни суннат зикри бор ҳар бир қиёмда қилинади”. Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ намозда тик туриш ҳақиқий ва ҳукмий бўлади. Ўтириб намоз ўқийдиганлар ҳукмий қиём (тик туриш)да бўлади. Шу сабабли қўлини киндик остига қўяди, деган.
“Мажмаъул анҳур” китобида юқоридаги каби ибора қуйидагича шарҳланган:
المراد من القيام ما هو الأعم لأن القاعد يفعل كذلك
“Қиём (намозда тик туриш) умумий маънодадир. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган шахс ҳам қўлини боғлайди”.
Мазкур иборалардан маълум бўладики, бемор кишилар қўлини тиззага қўймайди, балки боғлайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 ТАФРИҚА - ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 ҲАР БИР ИШДА ИХЛОС ЛОЗИМ (давоми бор)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 ИСЛОМНИНГ 5 ТА МАҚСАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧУВАЛЧАНГНИ ДОРИ СИФАТИДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ДУРУСТМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1344-CАВОЛ: Баъзи табиблар беморларга чувалчангдан тайёрланган дори ичишни тавсия қилишмоқда. Чувалчангни ейишга рухсат борми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатдаги ҳолатда чувалчангни истеъмол қилиш ҳалол эмас. Чунки Аллоҳ таоло бизга ҳашарот (жирканч жонивор)ларни истеъмол қилишни ҳаром қилган. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(ولا الحشرات) هي صغار دواب الارض
“Ҳашаротларни истеъмол қилиш ҳам ҳалол эмас. Ҳашаротлар ернинг кичик жонзотларидир” (“Дуррул мухтор” китоби).
Чувалчангни дори сифатида истеъмол қилишга икки ҳолда рухсат бўлади:
1. Чувалчанг дори тайёрлаш жараёнида кимёвий таъсирларда истиҳолага учраса, яъни бутунлай бошқа моддага айланса. Бу худди туз конига тушиб кетган эшак бутунлай тузга айланиб кетса, у тузни ейиш ҳалоллигига ўхшайди.
2. Касалликни даволашда чувалчангдан бошқа ҳалол дори топилмаса ва унда шифо борлиги кўп марта тажрибаларда исботланган бўлса.
Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмаслигини баён қилиб, “Ҳовий” китобидан нақл қиладилар: “Баъзи қавлларга кўра ҳаром нарсада шифо борлиги маълум бўлса ва бошқа даво (дори) топилмаса, ҳаром билан даволанишга рухсат берилади. Бу худди чанқоқдан ўлар ҳолатга келган кишига май ичишга рухсат берилгани кабидир. Фатво шунгадир” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ юқоридаги сўзларни шарҳлаб, ҳаром моддада шифо борлиги аниқ бўлмаса, у билан даволаниш жоиз эмаслигини айтадилар. Лекин ўша моддада шифо борлиги табиб ўтказган кўп тажрибалардан маълум бўлган бўлса, бу гумони ғолиб келган табибнинг сўзи сифатида эътиборга олинади.
Демак, уламоларнинг фатволарига кўра, беморга бошқа ҳалол дори-дармон топилмаганда, ҳаром моддада (жумладан чувалчангда) шифо борлиги бир қанча тажрибаларда исботланган бўлса, даволаниш учун уни истеъмол қилиш жоиз бўлади. Бу рухсат токи бемор тузалгунча давом этади, ундан кейин эса ейиш ҳаром бўлган моддага айланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСУЛМОН КИШИНИНГ ЎЗГА ЮРТЛАРГА САФАР ҚИЛИШИНИНГ ҲУКМИ
#сафар
❓1343-CАВОЛ: Мусулмон инсоннинг чет элга, мусулмон бўлмаган юртларга ишлагани бориши жоизми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зарурат ва ҳожат бўлганда мусулмон кишининг ғайридин юртларга ишлаш учун сафар қилишига шаръан монеълик йўқ. Лекин бир нечта шартлар борки, уларга риоя қилиш лозим бўлади. Улар қуйидагилар:
- Сафарнинг сабаби шариатда ҳаром қилинган иш бўлмаслиги керак (яъни айнан гуноҳ ишни кўзлаб йўлга чиқмасин);
- Мусулмон кишининг бу сафарда дини, жони ва обрўсига зарар етмаслиги керак. Динига зарар етмаслигидан мурод — куфрга ёки ҳаромлиги аниқ ишларга мажбур қилинмаслиги керак;
- Ҳеч бир тўсиқсиз Ислом шиорларини бажара олиши керак. Ислом шиорлари деганда — динимизнинг намоз ўқиш, рамазон рўзасини тутиш каби ихтилофсиз фарзлари тушунилади.
Демак, юқоридаги шартлар топилмаса, бундай сафардан сақланиш керак бўлади. Чунки динимизда фойдани жалб қилишдан кўра зарарни даф қилиш устун туради. Фиқҳ китобларимизда:
درء المضار اولى من كسب المنافع
“Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан яхшироқдир”, деган қоида зикр қилинган.
Яъни дини, жони ва обрўсига зарар етиши ва ишлаб фойда кўриши баробар келганда, дини, жони ва обрўсини сақлаш, ўзга юртларда ишлаб пул топишдан устун туради.
Кишининг ҳаёти ўз юртининг ўртача яшаш тарзида бўла туриб, бойлик илинжида ва неъматларга бурканиб яшаш учун чет элларга узоқ муддат ишга кетиши тўғри эмас. Чунки узоқ вақт аёлини ёлғиз ташлаб кетиши, фарзандлар ота тарбиясидан узоқ бўлиши, борган жойидаги кенг тарқалган ёмонликлардан таъсирланиши каби салбий ҳолатлар юзага чиқади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
🗣 ТАЛОҚНИ ЎЙИН ҚИЛМАНГ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
🌙 ЮЗЛАРИДАН НУР ТАРАЛГАН ЖАННАТ АҲЛИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТ ИМОМ ЁКИ ҚАВМДАН БИРОР КИШИНИ КУТИБ ТУРАДИМИ?
#намоз
❓1339-CАВОЛ: Масжидда жамоат намозга ҳозир бўлиб турганда имом ёки жамоатдан баъзи одамлар кеч қолса, уларни кутиб туриладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муаззин ҳам, имом ҳам жамоат йиғилгандан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Имомни эса одамларга малол келмайдиган миқдорда кутилади. Чунки масжидда имомлик қилишга ундан ҳақлироқ киши йўқ. Ҳадиси шарифларда биров эга ёки ҳақли бўлган жойларда бошқалар имомлик қилишидан қайтарилган.
Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَلَا يَنْتَظِرُ الْمُؤَذِّنُ وَلَا الْإِمَامُ لِوَاحِدٍ بِعَيْنِهِ بَعْدَ اجْتِمَاعِ أَهْلِ الْمَحَلَّةِ إلَّا أَنْ يَكُونَ شِرِّيرًا وَفِي الْوَقْتِ سَعَةٌ فَيُعْذَرُ
“Муаззин ҳам, имом ҳам маҳалла аҳли йиғилганидан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Лекин жуда ёмон (зарар берувчи) киши бўлса ва ҳали намознинг вақти кўп бўлса, уни кутиш жоиз. Бу ҳолат узрли ҳисобланади” (“Баҳрур-роиқ” китоби).
Имом Таҳтовий бу масалада шундай дейдилар:
والحاصل أن التأخير اليسير للإعانة على الخير غير مكروه ولا بأس أن ينتظر الإمام إنتظارا وسطا كما في المضمرات قوله ( مع مراعاة الوقت المستحب ) فلا يجوز التأخير عنه إلى المكروه مطلقا
“Бу масалада хулоса шуки, яхшиликка ёрдам бериш ниятида иқоматни озгина кечиктириш макруҳ эмас. Имом ҳам жамоат йиғилишини ўртача даражада кутса, бунинг зарари йўқ (“Музмарот” китоби). Бу ҳукмлар мустаҳаб вақтни риоя қилиш билан бўлади. Яъни иқоматни мустаҳаб вақтдан макруҳ вақтгача ҳеч ҳам кечиктириш жоиз эмас” (“Хошиятут-Таҳтовий” китоби).
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом хуфтонни кечанинг учдан бирига кечиктирганлари, кейин масжидга чиққанларида саҳобийлар у зотни кутиб туришгани ҳақида баён қилинади. Бундан жамоат имомни кутиши шариатда жорий экани келиб чиқади.
Бунинг устига масжидларда намоз ўқиб беришга энг ҳақли киши – шу ернинг расмий имомидир. У ҳақли бўлган жойда бошқа киши имомлик қилиши тўғри эмас. Шунинг учун одамларга малол келмайдиган вақтгача уни кутилади. Қавм, ҳадиси шарифларда баён қилингани каби, намоз ўқилишини кутиб ўтирган вақтда ҳам намоз ўқиганлик савобини олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ АЙБИ КЕЙИН МАЪЛУМ БЎЛСА...
❓1134-CАВОЛ: Бозордан қўй сотиб олдим. Уйга олиб келганимиздан сўнг қўй ўлиб қолди. Ичини очиб кўрганимизда ўпкаси чириб кетган экан. Ушбу ҳолатда мен сотувчидан қўйнинг пулини қайтиб олсам бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу ҳолатда қўйнинг тўлиқ қийматини эмас, балки ўпкаси чириган қўй билан соғлом қўй орасидаги тафовут миқдорини қайтариб олинади. Масалан, бозорда соғлом қўй 100 минг турса ва ўпкаси чириб кетган қўй 40 минг турса, сотувчидан 60 мингни қайтариб олинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу каби масалада шундай деганлар:
لَوْ اشْتَرَى بَعِيرًا فَلَمَّا أَدْخَلَهُ دَارِهِ سَقَطَ فَذَبَحَهُ فَظَهَرَ عَيْبُهُ يَرْجِعُ بِنُقْصَانِهِ عِنْدَهُمَا وَبِهِ أَخَذَ الْمَشَايِخ
“Туя сотиб олса ва уйига олиб кирганда туя йиқилса ва уни сўйиб юборса, шунда унинг айби зоҳир бўлса, икки имом (Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад) наздида нуқсон миқдорини қайтиб олади. Машойихлар шу гапни олганлар” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
#савдо #ижара
❓1337-CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.
💬ЖАВОБ: Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.
Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧУВАЛЧАНГ ВА БИОГОМУС САВДОСИ
#савдо #ҳалол_ҳаром
❓1349-CАВОЛ: 1) Чувалчанг савдоси жоизми? 2) Чувалчангдан чиқадиган ахлат-биогомус савдоси-чи?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда чувалчанг ва ундан олинадиган биогомуснинг ер ва унинг унумдорлигига фойдали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шариат рухсат берган шаклдаги маҳсулотларнинг фойдали томони бўлса, бундай нарсаларнинг савдоси жоиз бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг тезаги нажосат саналади. Шаръий қоидага кўра нажосатнинг савдоси жоиз бўлмайди. Лекин фойда берадиган нарса бўлгани учун уламолар унинг савдосини жоиз дейишган. Бу мавзуда фиқҳ китобларида шундай дейилган:
أَنَّ جَوَازَ الْبَيْعِ يَدُورُ مَعَ حِلِّ الِانْتِفَاعِ ، وَأَنَّهُ يَجُوزُ بَيْعُ الْعَلَقِ لِلْحَاجَةِ مَعَ أَنَّهُ مِنْ الْهَوَامِّ ، وَبَيْعُهَا بَاطِلٌ .
“Бир нарсанинг савдосининг жоизлиги ўша нарсадан фойдаланиш ҳалоллигига қараб белгиланади. Зулуклар гарчи ҳашорот ва унинг савдосини ботил эканига қарамай унга эҳтиёж борлиги учун унинг савдоси жоиз бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
يصح بيع الحشرات والهوام كالحيات والعقارب اذا كان ينتفع بها ، والضابط فی ذلك ان كل ما فيه منفعة تحل شرعاً فان بيعه يجوز
“Илон ва чаён каби ҳашоротлардан фойдаланиш имкони бўлса, уларнинг савдоси жоиз бўлади. Бу борадаги қоида шуки, шаръан ҳалол манфаати бор нарсаларнинг савдоси жоиздир” (“Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЁҒИЛГАН КУН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 ТАҚВОДОР ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
🌙 ХОРЛИК ҚАНОТИНИ ПАСТ ТУТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 СЕНДАН ҲАРАКАТ-МЕНДАН БАРАКАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУХУМ ТОПШИРИЛАДИМИ ЁКИ ЖЎЖАЛАРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Самарқанддан тухум сотиб олиб, уларни Қўқонга олиб келгунича тухумлардан баъзиси жўжа очиб чиққан бўлса, қандай йўл тутилади? Юк етказиб берувчилар харидорга тухумни топширадими ёки жўжаларними?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиздаги умумий қоидага кўра, тухумларнинг пули сотувчига тўланиб, харидорнинг қўлига ўтган бўлса, тухумлар ҳам, жўжалар ҳам харидорнинг мулки саналади. Агар тухумнинг пули тўланмаган бўлсаю, ундан жўжа очиб чиқса, харидор ихтиёрли бўлади: истаса уларни сотиб олади, истамаса сотувчига қайтариб беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
ХУФТОННИНГ СУННАТИДА АДАШГАН КИШИ ҚАНДАЙ ТЎҒИРЛАЙДИ?
#намоз
❓1345-CАВОЛ: Хуфтонни суннатини ўқиётган киши витрни ўқияпман, деб ўйлаб учинчи ракатга туриб кетса ва қунутни ҳам ўқиб қўйса, намозни қандай тўғрилайди?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ракатли нафл (жумладан суннат) намозни ният қилиб, қаъдаи охирга ўтирмай учинчи ракатга туриб кетса, қайтиб ўтиради. Қаъда қилиб намозни саждаи саҳв билан тугатади. Чунки у қаъдаи охир, яъни фарз амални кечиктирди. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
فَإِنْ لَمْ يَنْوِ أَرْبَعًا وَقَامَ إلَى الثَّالِثَةِ يَعُودُ إجْمَاعًا وَتَفْسُدُ إنْ لَمْ يَعُدْ كَذَا فِي الْبُرْجَنْدِيِّ .
"Агар тўрт ракат нафл намоз ўқишни ният қилмаган бўлса (яъни икки ракатни ният қилган бўлса) ва учинчи ракатга туриб кетса, ҳамма мужтаҳидларимиз наздида қайтиб ўтиради. Қайтиб ўтирмаса, намози бузилади (“Биржандий” китобида шундай келган)".
Агар иккинчи ракатдан кейин қаъдага ўтириб, кейин адашиб учинчи ракатга туриб кетса ва ҳали сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради. Намозини саждаи саҳв билан тугатади.
Учинчи ракатга сажда қилиб қўйган бўлса, яна бир ракат қўшиб, тўрт ракат қилиб тугатади. Намозни охирида саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
📹 АҲИЛЛИКДА БАРАКА БОР (давоми бор)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#СОТУВДА
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи
🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.
🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.
📖 Китобнинг ҳажми: 622 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉 Нархи: 90 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨 @fatvo_reception
📍 41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОЗУҚАСИДА НАЖОСАТ БЎЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1342-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда балиқларни қон ва ўлимтикдан олинган озуқалар билан боқилмоқда. Нажосат билан боқилган балиқларни истеъмол қилишимиз ҳалолми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайвон фақат нажосат билан боқилган бўлиб, ундан бошқа ем ёки озуқа емаган бўлса ёхуд ҳайвоннинг гўштидан нажосатнинг бадбўй ҳиди келиб турса, унинг гўштини ейиш жоиз эмас. Бундай ҳайвонни бадбўй ҳиди кетгунига қадар, покиза озуқа билан боқиб турилади ва кейин унинг гўшти ҳалол бўлади.
Ҳадисларда ва фиқҳий китобларимизда “жаллола” – “нажосатхўр” ҳайвон атамаси мавжуд бўлиб, унда нажосат ейишга одатланиб қолган ҳайвон назарда тутилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
نهى عن الجلالة في الإبل أن يركب عليها أو يشرب من ألبانها
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг жаллоласини миниш ёки сутини ичишдан қайтардилар”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الجلالة المكروهة التي إذا قربت وجدت منها رائحة، فلا تؤكل ولا يشرب لبنها ولا يعمل عليها
“Яқинига келинганда бадбўй ҳиди келадиган ҳайвон – жаллола бўлиб, унинг гўшти ейилмайди, сути ичилмайди ва устига минилмайди”.
Қандай ҳайвон бўлмасин унинг жаллола бўлиши учун иккита шарт топилиши керак:
1. Ўзи ҳалол бўлсада емишининг ҳаммаси фақат нажосат ва нопок нарсалардан иборат бўлса, ундан бошқа пок емиши бўлмаса;
2. Нажосатхўрлиги ва нопок озуқа билан озиқлангани учун гўштидан нажосат ҳиди зоҳир бўлиб турса, ҳатто терлагандаги терисидан ҳам нажосат ҳиди келиб турса.
Қайси ҳайвонда ушбу икки шарт топилса, унга жаллола деб ҳукм қилинади. Агар иккисидан бири топилмаса ҳам жаллолага ҳукм қилинмайди ва уни ейиш кароҳиятсиз жоиз бўлади. Имом Сарахсий айтадилар:
"وَتَفْسِيرُ الْجَلَّالَةِ : الَّتِي تَعْتَادُ أَكْلَ الْجِيَفِ .. فَيَتَغَيَّر لَحْمُهَا ، وَيَكُونُ لَحْمُهَا مُنْتِنًا فَحَرُمَ الْأَكْلُ؛ لِأَنَّهُ مِنْ الْخَبَائِثِ... وَأَمَّا مَا يَخْلِطُ فَيَتَنَاوَلُ الْجِيَفَ وَغَيْرَ الْجِيَفِ عَلَى وَجْهٍ لا يَظْهَرُ أَثَرُ ذَلِكَ مِنْ لَحْمِهِ، فَلَا بَأْسَ بِأَكْلِهِ" انتهى من "المبسوط" (11/255) .
“Жаллола ҳайвонининг тавсифи шуки, чиркин нарса ейишга одатланиб, гўшти ўзгарган бўлади. Унинг гўшти ҳидланиб қолган бўлиб, ундан ейиш ҳаром бўлади. Чунки у жирканч нарса ҳисобланади. Агар аралаштириб: чиркин озуқа еса ва бошқа озуқаларни ҳам еса, гўштида чиркинлик асорати топилмаса, уни гўштини ейишнинг зарари йўқ” (“Ал-Мабсут” китоби).
Унинг гўштидан фойдаланиш учун бадбўйлиги кетгунича ҳашак ёки покиза ем билан боқилади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан айнан қанча муддат алоҳида сақлаб туриш ҳақида муайян кун белгиланмаган. Лекин айрим мутааххир уламоларимиз ҳайвонларга кунлар билан белгилаб беришган. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وتحبس الجلالة حتى يذهب نتن لحمها. وقدر بثلاثة أيام لدجاجة وأربعة لشاة، وعشر لابل وبقر على الاظهر، ولو أكلت النجاسة وغيرها بحيث لم ينتن لحمها حلت
“Жаллола ҳайвонни гўштининг бадбўй ҳиди йўқолгунича алоҳида боқилади. Айрим уламолар томонидан товуқ учун уч кун, қўй учун тўрт кун, туя ва мол учун ўн кун этиб белгиланган. Агар нажосатга қўшиб бошқа (покиза) нарсаларни есаю, гўшти ҳидланмаган бўлса, уни истеъмоли ҳалол” ("Раддул муҳтор" китоби).
Хулоса қилиб айтганда, ҳайвонга нажосат бериб боқиш жоизмас. Агар ҳайвоннинг ўзи нажосат еб, гўштига таъсир қилган бўлса, уни гўшти яхши ҳолатга қайтгунича, алоҳида ем бериб боқиш лозим бўлади. Бунда ўша ҳайвон балиқ, парранда ёки бошқа ҳайвон бўладими ҳукми бир хилдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛНИНГ ОДАТИ ЎЗГАРСА ВА ЎН КУНДАН КЕЙИН ҚОН КЎРСА...
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
❓1341-CАВОЛ: Бир аёлнинг ҳайздаги одати 9 кун экан. Бу сафар 6 кунда тўхтаган. Ювиниб намоз ўқийверибди. 5 кундан кейин яна келишни бошлабди. Шу аёлнинг ҳукми қандай бўлади?
💬ЖАВОБ: Аёл кишининг одати аввалгисидан камайса ё кўпайса, унинг одати ўзгарган бўлади. Одати аввалгисидан камайса, покланганда ювиниб ибодатларини бошлайди. Лекин аввалги одати кунларига етмагунча эри билан яқинлик қилмай туради. Масалан, 9 кунлик одати бор аёл 6 кунда покланса, унинг одати 6 кунга ўзгарган бўлади ва шу кундан бошлаб ювиниб, ибодатини бошлайди, лекин 9 кунгача эри билан яқинлик қилмай туради.
Одати бор аёл ҳайздан поклангач яна қон кўрса ва у ўн кунгача тўхтаса, унинг одати ўзгарган бўлади. Лекин ўн кундан ошиб кетса, одатидан ортиғи истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки ҳайзнинг ками 3 кун, кўпи 10 кун. Масалан, 6 кунлик одати бор аёл 8-9-кунлари қон кўриб 10 куни тўхтаса, унинг одати 10 кунга ўзгарган бўлади. Лекин худди шу аёл 8-9-10-11-12-кунгача қон кўрса, 6 кундан кейинги кунлари истиҳоза (касаллик) қони ҳисобланиб. у ибодат қилиш ва эр билан бирга бўлишдан тўсмайди.
Демак, аёл 6 кундан кейин покланса ва 11- куни қон кўрса, 11-кундагиси истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки у ҳайз муддати (яъни 10 кун) ўтганидан кейин келган. Уни янги ҳайз деб бўлмайди, янги ҳайз бўлиши учун икки қон ўртасида 15 кун поклик бўлиши керак.
Бу мавзуда Абдулғаний Майдоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(وإذا زاد الدم على عشرة أيام وللمرأة عادة معروفة ردت إلى عادتها) المعروفة (وما زاد على ذلك فهو استحاضة) فتقضي ما تركت من الصلاة بعد العادة.قيد بالزيادة على العشرة لأنه إذا لم يتجاوز العشرة يكون المرئي كله حيضاً وتنتقل العادة إليه.
“Ҳайз қони ўн кундан ортиб кетса ва аёлнинг маълум одати бўлса, ўша одатига қайтарилади. Одатидан ошгани истиҳозадир. Одатидан кейин тарк қилган намозларининг қазосини ўқийди. “Ўн кундан ошса”, деган қайд билан айтилди, чунки ўн кундан ортмаса, кўрилган қоннинг ҳаммаси ҳайздир. Одати унга кўчган бўлади” (“Лубоб фи шарҳул китоб”, “Ҳайз” боби).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
САВДОДАН КЕЙИН СОТУВЧИНИНГ ҚЎЛИДА ЎЛИБ ҚОЛГАН ҲАЙВОН МАСАЛАСИ
#савдо
❓1340-CАВОЛ: Иккита қўйни савдолашиб, нархини келишилгач, қўрада туриб турсин, деб бир-икки кунга қолдириб кетилган. Эртаси куни биттаси ўлиб қолган. Ўлган қўйни зарари кимни зиммасига тушади?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотиб олинган ҳайвонни ўша қўранинг ўзида қолдирилса ва кейин у ҳайвон ўлиб қолса, бу зарар сотувчига бўлади. Чунки бу ерда харидор томонидан ҳайвонни қабз қилиш (қўлга олиш) юзага чиқмаган. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай дейилади:
اشْتَرَى دَابَّةً مَرِيضَةً فِي إصْطَبْلِ الْبَائِعِ فَقَالَ الْمُشْتَرِي تَكُونُ هُنَا اللَّيْلَةَ فَإِنْ مَاتَتْ مَاتَتْ لِي فَهَلَكَتْ هَلَكَتْ مِنْ مَالِ الْبَائِعِ لَا مِنْ مَالِ الْمُشْتَرِي كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ
“Сотувчининг қўрасидан бир ҳайвон сотиб олган харидор: “Бир кеча шу ерда туриб турсин, ўлса менинг зиммамда”, деса ва ўша ҳайвон ўлиб қолса, харидорнинг эмас, сотувчининг моли ҳисобидан ўлган бўлади (“Қозихон”да шундай келган)”.
Демак бу масалада харидор томонидан қабз (тўлиқ қўлга олиш) топилмагани учун, гарчи харидор: "Ўлса, менинг зараримга", деса ҳам сотувчининг мулкида ўлмоқда. Табиийки бу ҳолатда харидор ўлган ҳайвоннинг пулини тўламайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
🌙 ОМИНА ОНАМИЗНИНГ ВАФОТЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
🌙 УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
🌙 БИР ПАРЧА ҚОҒОЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar