Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ?
#она #ўғил #келин
❓1229-CАВОЛ: Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади:
(ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف
“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп такидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулаллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. Узот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади:
( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء
“ва улар ила яхшиликда яшанг”.
Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам такидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади:
( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة
“Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”.
Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир.
Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак.
Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#сура #оят #савоб
🎙Қайси сурани ўқиса савоби минг оятга тенг бўлади?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#ҳайвон #парранда #ов
🎙Ҳайвон ёки паррандаларни овлаш масаласи
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
#Видео
#суррогат_оналик #ҳаром #ҳалол
🎙Суррогат оналик жоизми?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#Видео
#эр #мулк #гуноҳ
🎙Эрнинг мулкини сўрамай ишлатиш гуноҳми?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
ЭЛЛИК МАРТА ТАВОФ ҚИЛИШ
#тавоф #ажр #ҳадис
❓1227-CАВОЛ: 50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу борада Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَنْ طَافَ بِالْبَيْتِ خَمْسِينَ مَرَّة خَرَجَ مِنْ ذُنُوبه كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمّه (رَوَاهُ التِّرْمِذِيّ)
“Ким байтни эллик бор тавоф қилса, онадан янги туғилган кунидагидек гуноҳларидан чиқади” (Имом Термизий ривояти).
Элликта тавоф деган сўзни элликта айлана деб тушунмаслик лозим. Чунки етти айлана битта тавоф ҳисобланади. Мана шу етти айланадан эллик марта қилинади. Чунки бир айлана қилиш билан тавоф ибодати қилинган бўлмайди. Қолаверса, имом Ибн Абу Шайбанинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятида “خمسين أسبوعا – Элликта етти айланиш”, деган ибора билан келган. Тўлиқ етти айлананинг ўзи битта тавоф ҳисобланади. Масалан, умрага борган инсон бир марта умра қилса, битта тавоф қилган бўлади. Кейин яна умра қилса ёки нафл тавофнинг ўзини қилса, иккинчи тавофни қилган бўлади.
Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган эллик марта тавофни бир мартада ёки битта сафар давомида қилиш шарт эмас, бутун умр давомида қилиши мумкин ("Файзул қодир" китоби).
Мазкур тавофларни қилишда етти айланиб, бир тавофни тугатгач, нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракатли тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимасдан кейинги тавофни қилиш макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳар тавофдан кейин тавоф намозини ўқийди, кейин янги тавофни қилади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан, Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
ويصلى لكل أسبوع ركعتين في الوقت الذى لا يكره فيه التطوع ويكره الجمع بين أسبوعين من غير صلاة بينهما عند أبى حنيفة ومحمد
“Зиёратчи ҳар етти айлана қилиб бўлгач, нафл ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракат тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимай, иккинчи тавофни қилиш имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳлар наздида макруҳдир”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#оила #намоз #жамоат
🎙Оилада эр ва хотин қандай шаклда жамоат намозини ташкил этадилар?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#салам #савдо #буғдой
❓1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: /channel/diniysavollar/398).
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади.
Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади(яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”. (“Ҳидоя” китоби).
Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз
❓1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
✅ Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.
🟢 Анжуманда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтириш, хусусан, Фаластин ва Ғазо минтақасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ислом уммати бирлигига эришиш, айрим мусулмон мамлакатларидаги нохуш ҳолатларни ислоҳ қилиш, Роҳинжа мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний рамзларнинг таҳқирланиши, айниқса, Қуръони каримни ёқиш каби ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик ва исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинди...
#Видео
#ғусл #таҳорат
🎙Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
Ёрқин домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси.
БИРОВНИНГ ЎРНИГА ИМЗО ЧЕКИШНИНГ ҲУКМИ
#раҳбар #имзо
❓1224-CАВОЛ: Имзо чекувчи ўзи рухсат берса ўрнига имзосини қўйиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бу ҳолат бирор корхона ёки компанияда бўладиган бўлса, ўша жойнинг низомида бу ишга, яъни имзо чекувчининг розилиги билан ўрнига бошқаси имзо чекишга рухсат этилган бўлса ёки бу ишга раҳбарнинг ишончномаси мавжуд бўлса, бу иш жоиз. Акс ҳолда бундай қилиш жоиз эмас. Чунки мусулмонлар ўзаро тузилган шартномаларга амал қилишлари керак. Бу борада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
المسلمون على شروطهم (رواه أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
“Мусулмонлар ўз шартларига кўра бўладилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Агар бу иш савдо ишларида бўлса, имзо қўйувчининг вакили сифатида амалга ошириши мумкин бўлади. Лекин бу ўринда имзо чекувчи алдов ва хиёнатдан сақланишлиги зарур бўлади. Зеро Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
🎙Қуръонни хатм қилиш...
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#Она #умра
🎙Онамни умрага юборайми ёки акамга ёрдам берайми?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#сут #кийим
❓1222-CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي
“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:
صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ
“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.
لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس
“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (“Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
🎙Ўлимдан кейин никоҳ узиладими?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#СОТУВДА
ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд.
🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!
📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
📨 @fatvo_reception
📍 41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
ФОТИҲА СУРАСИНИ ЗАМ СУРА ЎРНИГА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#Фотиҳа #зам #сура
❓1228-CАВОЛ: Фарз намозда зам сура ўрнига Фотиҳа сурасини ўзини такрор ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки Фотиҳа сурасини бир ракатнинг ўзида такрор ўқиш шариатда жорий бўлмаган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий шундай деганлар:
"وَلَوْ كَرَّرَهَا خَالَفَ الْمَشْرُوعَ أَيْ ؛ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي قِيَامٍ وَاحِدٍ غَيْرُ مَشْرُوعٍ"
“Агар Фотиҳани такрор ўқиса, шаръий амалнинг хилофини қилган бўлади. Чунки бир қиёмнинг ўзида Фотиҳани такрор ўқиш машруъ эмасдир” (“Табйинул-ҳақоиқ” китоби).
Бундан ташқари намозда Фотиҳадан кейин алоҳида зам сурани ўқиши вожиб амал саналади. Бу ҳақида Аллома Шурунбулолий айтадилар:
( و ) الثاني ( ضم سورة ) قصيرة ( أو ثلاث آيات ) قصار لقوله صلى الله عليه و سلم " لا صلاة لمن لم يقرأ بالحمد لله " وسورة في فريضة أو غيرها
“Иккинчи вожиб Фотиҳага бирорта қисқа сурани ёки камида қисқа уч оятни қўшиб ўқишдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Алҳамду лиллаҳ ва зам сурани ўқимаган кишининг намози дуруст бўлмайди. Хоҳ, фарз, хоҳ бошқа намоз бўлсин”, дедилар” (“Мароқил-фалоҳ” китоби).
Агар намоз ўқиётган киши адашиб, Фотиҳа сурасидан кейин зам суранинг ўрнига яна Фотиҳа сурасини ўзини ўқиса, унинг намози дуруст бўлсада, охирида саҳв саждасини адо этиши вожиб бўлади. Бу ҳақида шундай зикр қилинган:
"فِي الْخِزَانَةِ وَغَيْرِهِ أَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي الْأُولَيَيْنِ يُوجِبُ السَّهْوَ وَيُمْكِنُ أَنْ يُقَالَ : إنَّ التَّكْرَارَ لَمْ يُوجِبْ بَلْ تَرْكَ السُّورَةِ فَإِنَّهَا تَجِبُ أَنْ تَلِيَ الْفَاتِحَةَ"
“Хизона ва бошқа китобларда зикр қилинишича: Фотиҳа сурасини аввалги икки ракатда такрор ўқиш саҳв саждасини вожиб қилади. Бу жойда вожибни такрор қилиш саҳвни вожиб қилмайди, балки зам сурани тарк қилиш вожиб қилади. Чунки зам сура Фотиҳадан кейиноқ ўқилиши вожиб бўлади, деб айтиш мумкин” (“Мажмаул-анҳур” китоби).
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур ҳукм фарз ва вожиб намозларнинг ўзига тегишли бўлиб, нафл намозларда шундай қилса, унга саҳв саждаси вожиб бўлмайди.
"وَيَنْبَغِي أَنْ يُقَيَّدَ ذَلِكَ بِالْفَرَائِضِ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي النَّوَافِلِ لَمْ يُكْرَهْ"
“Мазкур ҳукм фарзларгагина қайдланиши лозим бўлади. Чунки Фотиҳани нафл намозларида такрор ўқиш макруҳ саналмайди” (“Мажмаул-анҳур”).
Хулоса қилиб айтганда, фарз намозини ўқиётган киши зам сура ўрнига Фотиҳани қайтадан ўқиса, сўнгидан дарҳол бошқа сура ёки камида уч оят зам қилиши ҳамда намоз охирида саҳв саждаси қилиши вожиб бўлади. Нафлларда Фотиҳани такрор ўқиш макруҳ бўлмасада, ундан кейин зам сура ўқиш вожибдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
🕌 #Жума_суҳбати
▶️МАВЗУ: ДУОСИ ИЖОБАТ ЗОТ – САЪИД ИБН ЗАЙД (розияллоҳу анҳу)
📝 У зотнинг оталари Зайд ибн Амр ҳақида.
🕌 Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг исломга кириши.
📖 Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг исломга киришига сабабчи бўлган зот.
🤲У зотнинг маноқиблари ва хусусан дуолари ижобат бўлган саҳобалардан эканлиги ҳақида
🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ – Фатво маркази бош мутахассиси
🗣Отабек домла МАМАДИЕВ – Фатво маркази мутахассиси
🌐 FULL HD
#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
#Видео
#таҳорат
🎙Таҳоратда ювиладиган аъзоларни ўрнини алмаштириб қўйса..?
Ёрқин домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси.
#Видео
#чумоли
🎙Чумолини ўлдирса бўладими?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#китоб
🎙Диний китоблар яроқсиз ҳолга келиб қолса, нима қилиш керак?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
#Видео
🎙Ўлимлигини олиб қўйиш мумкинми?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#ақиқа #гўшт
🎙Ақиқанининг гўштини қандай тақсимлаган афзал?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#Видео
#эр #хотин #намоз
🎙Эр намоз ўқимаса хотиннинг намози қабул бўлмайдими?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#намоз
🎙Намозни тез ўқиш мумкинми?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
ҲАДИСДА “ОЙДА УЧ КУН РЎЗА ТУТ” ДЕЙИЛГАН ЭКАН. ШУ УЧ КУН ОЙНИНГ ҚАЙСИ КУНЛАРИ?
#ҳадис #рўза
❓1223-CАВОЛ: Ҳадисларда ҳар ойда уч кун рўза тутилса, йил бўйи тутган ҳисобланади дейилган. Саволим шуки, шу савобни олиш учун ойнинг қайси кунлари рўза тутиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, киши ҳар ойда уч кун рўза тутиб юрса йил бўйи рўза тутгандек бўлиши ҳадисларда айтилган:
أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمَيْنِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمًا، فَذَلِكَ صِيَامُ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَلام وَهْوَ أَفْضَلُ الصِّيَام». فَقُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا أَفْضَلَ مِنْ ذَلِك
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг “Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман”, деяётганим хабари етказилди. Мен у зот алайҳиссаломга дедим: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим”. У зот: “Сиз буни қила олмайсиз. Шу боис, рўза ҳам тутинг ва оғзи очиқ ҳолатда ҳам юринг. Бедор ҳам бўлинг, ухланг ҳам. Ойда уч кун рўза тутинг. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. У зот: “Унда бир кун рўза тутинг, икки кун оғзи очиқ юринг”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. У зот: “Унда бир кун рўза тутинг, бир кун оғзи очиқ юринг. Бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир ва бу энг афзал рўзадир”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бундан афзали йўқ”, дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ҳадисларда келган уч кун рўза тутиш ойнинг қайси кунларига тўғри келиши борасида бир қанча ҳадислар келган. Жумладан,
وعن معاذة العدوية أنها سألت عائشة زوج النبي صلى الله عليه وسلم : أكان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصوم من كل شهر ثلاثة أيام ؟ قالت : نعم . فقلت لها : من أي أيام الشهر كان يصوم قالت : لم يكن يبالي من أي أيام الشهر يصوم . رواه مسلم
Муоза розияллоҳу анҳо айтадилар: “Оиша розияллоҳу анҳога: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойдан уч кун рўза тутармидилар?”, дедим. У зот: “Ҳа”, дедилар. Мен: “Ойнинг қайси кунлари рўза тутар эдилар?”, дедим. У зот: “Қайси кун бўлишига эътибор бермасдан рўза тутар эдилар”, дедилар (Имом Муслим ривоятлари).
وعن أبي ذر رضي الله عنه قال : قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا صمتَ شيئا من الشهر فصم ثلاث عشرة ، وأربع عشرة ، وخمس عشرة رواه الترمذي والنسائي
Имом Термизий ва Насоий раҳматуллоҳи алайҳлар Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом у кишига “Агар бирор ойда рўза тутсангиз, ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари рўза тутинг”, деганлар.
Шундай экан киши ҳар ойда уч кун рўза тутмоқчи бўлса ихтиёр ўзида бўлиб, ойнинг қайси кунлари тутса ҳам ҳадисда айтилинганидек йил давомида рўза тутгандек бўлади.
Шунингдек, Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда баён қилинганидек қамарий ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари рўза тутса, янада афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#қазо #нафл #намоз
🎙Қазоси бор одам нафл ўқиса жоизми?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
#Видео
#қабристон #аёл #зиёрат
🎙Аёллар қабристонга бориши жоизми?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,