ОЛДИДАН ИТ ЎТИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ит олдимдан ўтиб кетса таҳорат бузиладими? Ҳар хил гаплар бор, 7 метрдан камроқ масофада ит ўтиб кетса бузилади, ундан йироқ масофа бўлса бузилмайди деган. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдидан ит ўтишининг ўзи билан таҳорат синмайди. Неча метр бўлса ҳам фарқи йўқ. Ҳатто ит кийимни яласа ҳам таҳорат бузилмайди, фақат итнинг сўлаги нажас бўлгани учун, ялаган жойини ювиб ташланади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#эркак #аёл #намоз
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари. (4-қисм)
Рукуга бориш
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
1-қисм (Муқаддима)
Фатво маркази бош мутахассиси
2-қисм (Такбири таҳрима)
3-қисм (Қўл боғлаш)
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#эркак #аёл #намоз
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари. (4-қисм)
Рукуга бориш
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
1-қисм (Муқаддима)
Фатво маркази бош мутахассиси
2-қисм (Такбири таҳрима)
3-қисм (Қўл боғлаш)
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАРҲУМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТМАСА ҚАБРДА АЗОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Яқинда бобом вафот этди. Биз томонда жанозанинг эртаси куни марҳумнинг кийимларини ювиб, яқинларига тарқатишади. Биз ҳам бобомнинг кийимларини ювдик, лекин тарқатмай, тахлаб, олиб қўйгандик. Бир киши: «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади», деб айтди. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Марҳум ўзи дунёда қилиб ўтган ишлари бўйича азоб ёки роҳат олади. Сиз айтган ишлар туфайли азобга тортилмайди. «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади» деган гап нотўғри. Бу гап бирорта шаръий манбада келган эмас. Бундан ташқари марҳумга тегишли барча нарса, жумладан кийимлари тарқатилмайди, балки меросхўрларга тақсимлаб берилади. Чунки бундай нарсалар меросхўрларнинг ҳақи ҳисобланади. Уларнинг рухсатисиз бошқаларга бериб юбориш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#дуо #қунут
Қунут дуосини билмаган киши...
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#эркак #аёл #намоз
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари. (3-қисм)
Қўл боғлаш
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
Дарслар:
Фатво маркази бош мутахассиси
1-дарс (Муқаддима)
2-дарс (Такбири таҳрима)
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАВЛИД ОЙИ БИЛАН ТАБРИКЛАШ ЖОИЗМИ?
#мавлид
❓1121-CАВОЛ: Пайғамбаримизнинг таваллуд ойлари билан муборакбод этиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари билан табриклаш шаръан жоиздир. Чунки табриклаш одатда бирор қувонарли ҳолатни ифодалаш саналади. Сарвари олам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллудлари – ҳидоят манбаининг дунёга келиши саналади. Ушбу муборак ойда ўзаро хурсандчиликни ифода этиш – марғуб амалларнинг энг афзали ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
قُلْ بِفَضْلِ اللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُوا هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ
“Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир” (Юнус сураси, 58-оят).
Расули акрам алайҳиссалом мусулмон умматига Аллоҳ таолонинг энг буюк фазли ва раҳмати ҳисобланадилар. Ушбу улуғ неъматдан хурсанд бўлиш ва ушбу хурсандчиликни табрик ила ўзаро изҳор этиш ушбу оятга амал қилиш саналади.
Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَذَكِّرْهُمْ بِأَيَّامِ اللَّهِ
“...ва уларга Аллоҳнинг кунларини (ўтмиш воқеаларини ёки неъматларини) эслатгин!” (Иброҳим сураси, 5-оят).
Ушбу оят бугунги кун мусулмонлар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган кунларни эслаб қолишнинг мустаҳаб амал эканини қўллаб-қувватлайди. Зеро, Сарвари оламнинг таваллуд кунлари нишонлаш ва мусулмонлар бир-бирларини ўзаро табриклашга лойиқ кунлардан биридир.
Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари билан хурсандчилик қилишга Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар Урва ибн Зубайрдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирадилар:
" وثُوَيْبَةُ مَوْلَاةٌ لِأَبِي لَهَبٍ ، كَانَ أَبُو لَهَبٍ أَعْتَقَهَا فَأَرْضَعَتْ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، َلَمَّا مَاتَ أَبُو لَهَبٍ أُرِيَهُ بَعْضُ أَهْلِهِ بِشَرِّ حِيبَةٍ – أي بسوء حال -، قَالَ لَهُ : مَاذَا لَقِيتَ ؟ قَالَ أَبُو لَهَبٍ : لَمْ أَلْقَ بَعْدَكُمْ غَيْرَ أَنِّي سُقِيتُ فِي هَذِهِ بِعَتَاقَتِي ثُوَيْبَةَ "(رواه الامام البخاري)
“Сувайба Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси эди. Абу Лаҳаб уни озод қилганида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган. Абу Лаҳабнинг оиласидан бир киши – бошқа ривоятда Аббос розияллоҳу анҳу экани айтилади – тушида ёмон ҳолатда кўрди. Унга: “Нималарга дучор бўлдинг?” деб сўради. Шунда: “Сизлардан ажрагандан кейин (яхшилик кўрмадим), лекин мана булар билан Сувайбани озод қилганим сабабли суғориламан” деди” (Имом Бухорий ривояти).
Суҳайлийнинг ривоятида, азоб ҳар душанба куни енгиллатилиши айтилади.
Ушбу ривоятдан маълум бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллудларидан хурсандчилигини изҳор қилиб, чўрисини озод қилгани сабабли ҳатто кофирга азоб енгил бўлса, мусулмон киши ушбу кун сабабидан хурсанд бўлса ва уни бошқаларга изҳор этса, савобга эришишга янада ҳақли бўлади.
Шу билан бирга ушбу муборак ойда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотларни кўпайтириш, у зотнинг хаётларини чуқурроқ ўрганиб, суннатларига янада кўпроқ амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#ислом #ғулув
Ғулувнинг қандай турлари бор?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Хоразм вилоятида тўйдан олдин қиз томонга қалин пули берилади. Ҳозирда у 10 миллион миқдорида. Шу маҳр ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз айтган Хоразм ҳудудида урф-одат бўйича қалин пули маҳрдан фарқ қилса, унда қалин пули маҳрни ўрнини босмайди. Агар маҳр пулини урф-одат бўйича “қалин пули” деб номлаш одат бўлган бўлса яъни маҳрнинг номи “қалин пули”га айланиб кетган бўлса ва у келиннинг ўзига берилса унда маҳр деб ҳисобласа бўлади. Бизнинг билишимизча Хоразмда қалин ва маҳр тушунчалари бошқа-бошқа тушунчалардир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.
Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#Савдо #истисноъ
#уй_қуриб_сотиш
Истисноъ - буюм ясашга буюртма бериш шартлари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖОЙНАМОЗГА НАЖОСАТ ТЕГСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жойнамозга бола пешоби тегса ва бу жойнамозни кир машина ёки қўлда ювса тоза бўладими? Уч кун оқар сувга қўйиш керак деб эшитгандим. Бу қанчалик ҳақиқат?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамоз ибодат қилиш учун тайёрланган покиза матодир. Лекин унга бирор нажосат тегса, уни поклаш қолган матоларни поклаш билан бир ҳукмга эга бўлади. Шундай экан, агар жайномоз сиқишлик мумкин бўлган мато бўлса ва унга пешоб текса, устидан уч бора сув оқизиб, уч бора сиқиш билан покланади. Агар сиқишни имкони бўлмайдиган гилам ёки полос каби катта нарсалар бўлса уларнинг устидан бир кеча ёки бир кундуз сув оқизиш билан покланади. Уч кун оқизиш шарт эмас. Кир машиналар ҳам сувни уч марта пуркаб, уч марта сиқадиган бўлса уларда ювилган нарсалар ҳам покланган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔴ЖОНЛИ: “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ СУҲБАТИ 25.09.2023 (4-СОН)
🔸Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🔹Бахтиёр домла Сатторов, Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТАСБЕҲЛАРНИНГ ЎРНИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Фарз намозидан кейин тасбеҳ айтардим, бу нотўғри амал дейишди. Қайси вақтда тасбеҳ айтган маъқулроқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин тасбеҳларни маълум ададда айтиш суннат амали ҳисобланади. Тасбеҳларни намознинг фарз ва суннатларини ўқиб бўлгандан сўнг айтилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#истижрор #савдо
🎬 Насия савдонинг турларидан бири истижрор ҳақида
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🔴ЖОНЛИ: “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ СУҲБАТИ 28.09.2023 (5-СОН)
🔸Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🔹Яҳё домла Абдураҳмонов, Имом Термизий" масжиди имом-хатиби
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди
Ҳассан ибн Собит разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#дуо #қунут
Қунут дуосини билмаган киши...
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШДАГИ ТАРТИБ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўтган қазо намозларини ўқишда тартибга қандай риоя қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз бу борада жуда ҳам осон йўлини тавсия этганлар. Унга кўра "Охирги қазо қилган бомдод намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилинади. Бу ҳолатда энг охирги қазо бўлган бомдод намози соқит бўлиб, ундан аввал қазо бўлган бомдод намози охирги бўлади. Унда ҳам шу тарзда ният қилиб ўқиб бораверилади. Бошқа намозларда ҳам шу тарзда ният қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#эркак #аёл #намоз
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари. (3-қисм)
Қўл боғлаш
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
Дарслар:
Фатво маркази бош мутахассиси
1-дарс (Муқаддима)
2-дарс (Такбири таҳрима)
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#ислом #ғулув
Ғулувнинг қандай турлари бор?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ҒОЙИБОНА ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган. Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди" (Имом Муслим ривоятлари).
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Ҳидоят_таваллуди
Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.
📚Имом Доримий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Савдо #истисноъ
#уй_қуриб_сотиш
Истисноъ - буюм ясашга буюртма бериш шартлари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
70-дарс. Закот бериладиган шахсларга оид баъзи масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси🔗
Улашинг: @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
70-дарс. Закот бериладиган шахсларга оид баъзи масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#истижрор #савдо
🎬 Насия савдонинг турларидан бири истижрор ҳақида
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.