diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

#фиқҳ #никоҳ
#маҳрамлар

АЁЛНИНГ МАҲРАМ ҚАРИНДОШЛАРИ
(никоҳланиши жоиз бўлмаган эркаклар)

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Эр_хотин #намоз #Қуръон

Эр-хотин ётоқхонасида намоз ва Қуръон ўқиш мумкинми?

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚЎЙСА НАМОЗ ҚАЗО БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ёшим 18да, Рамазон ойида намоз ўқишни бошладим. Кеча витр намозининг 3-ракатида Қунут дуоси тилимга келмай қолди. Эслашга ҳаракат қилдим лекин эслолмаганим учун "Роббана" дуосини ўқиб намозимни давом эттирдим. Бу ҳол шу пайтгача бўлмаганди. 1) Шу намозим қазо бўлдими? 2) Яна шундай ҳолат бўлса нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Намозингиз тўғри бўлган. 2. Яна шундай қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#мева #савдо

🎬 Меваларни пишмасдан олдин сотиш жоизми?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЁЛЛАР НАМОЗНИ КЕЧИКТИРАДИЛАРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёллар намозларини намоз вақтидан кечиктириб ўқийдиларми? Шу ҳакда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти киргандан кейин уни адо қилиш эркак ва аёлга бирдек фарздир. Масалан, Пешин намозини вақти кирса, шу вақтда эркаклар ҳам, аёллар ҳам пешин намозини ўқийди. Аёлларни намоз вақтлари эркакларникидан кейинроқ киради деган бирор-бир шаръий кўрсатма йўқ. Шундай экан, аёллар намозларини ўз вақтидан кечиктирмасдан ўқийверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#янгилик #hilolebook

«500 саволга 500 жавоб» номли фатволар тўплами «Hilol eBook» дастурига жойланди

Муаллифлар жамоаси раҳбари:
Фатво маркази директори, Муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Муаллифлар: Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов, Ғуломиддин Холбоев, Ҳикматуллоҳ Тоштемиров, Абдулатиф Турсунов, Абдуғофур Ниёзқулов, Саййидаҳмад Сайдаралиев, Ҳабибуллоҳ Жўрабоев, Ёрқинжон Жумабоев, Отабек Мамадиев, Зикриё Бобораҳимов, Муҳаммаджон Ибрагимов

Ушбу китоб Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказига юртдошларимиз томонидан йўлланган саволларга ёзилган жавоблар мажмуасидир.

Китобда халқимиз томонидан энг кўп сўраладиган ақида, намоз, закот, рўза, ҳаж, умра, қурбонлик, савдо, ижара, никоҳ, талоқ, қасам, назр, мерос, тиб, Ислом тарихи, руҳий тарбия, фазилатли амаллар каби мавзуларга оид 500 та савол-жавоб келтирилган.

Саволларга Куръони карим, ҳадиси шариф ва мўътабар манбалар асосида жавоб берилган. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

Марҳамат, «500 саволга 500 жавоб» китобини «Hilol eBook» дастурида мутолаа қилинг. 😊

📖 Дастурни юклаб олинг

📨 Мурожаат учун: @hilol_support_bot

✈️ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 HilolDasturlari?sub_confirmation=1">YouTube | Facebook

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

САЖДА ҚИЛА ОЛМАСАМ ҚАЙ ТАРТИБДА ИБОДАТ ҚИЛАМАН?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Яқинда кўзим операция бўлган. Устига-устак грижам ҳам бор. Сажда қилганимда кўзимга босим тушиб, грижам оғрияпти. Бундай ҳолатда қандай тартибда ибодат қиламан?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бемор бироз вақт тик туришга қуввати етса, кучи етгунича туриб намоз ўқишни бошлайди ва намоз асносида толиқиб қолса, намозни ўтириб давом эттиради. Киши руку ва сажда қилолмаса, ўтириб руку ва саждани боши билан имо қилиб, намоз ўқийди. Бу ҳолда бошини рукуга эггандан кўра кўпроқ сажда учун эгади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. У сажда қилиши учун бирор нарса баланд қилиб қўйилмайди. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор руку ва саждани кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

❓1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЁЛҒОНЧИНИ НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз бозорда материал сотамиз, умумий 15 та дўконимиз, ҳаммамиз бир қаторда ўтирамиз. Биринчи дўкон эгаси қолган 14 та дўконни ёмонлайди, "ўғри, каззоб, материалдан кам беради" дейди. Биз шу инсонни нима қилсак бўлади? Илтимос маслаҳат беринглар, биз ҳам у сабаб гуноҳга ботиб қоляпмиз! Инсонларни, намозхонларни ёмон отлиққа чиқаряпди. Биз у инсонни ўзи ўтирган дўконидан ижара ҳаққини тиклаб у инсонни дўкондан чиқариб юборсак гуноҳга ботмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиб бўлмайди. Шариатимизда бир айбни бартараф этиш учун яна бир хатодан фойдаланиш тўғри эмас. Бу вазиятни тўғри ечими шуки, 1-дўкон эгасига тушунтириш ишлари олиб бориш, ёлғон, бўҳтон — ҳаром экани ва бу орқали топилган даромад ҳам ҳалол бўлмаслигини айтиш керак. Агар шунда ҳам бу ишидан қайтмаса бозор маъмуриятига (далил исботлар билан) мурожаат қилиб вазиятни баён қилиб муаммони ҳал қилиш керак бўлади.

Қолаверса, ризқ Аллоҳдан экани, ҳар бир иш Аллоҳдан эканини ҳис қилиб савдо қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ЕЙИШ ҲАЛОЛ БЎЛМАГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳайвон гўштининг ейиш ҳалол бўлмаган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси
2. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси
3. Ҳайвоннинг мояги
4. Ўт пуфаги
5. Безлари
6. Сийдик қопи
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Силаи_раҳм

Силаи раҳмни узишнинг хатари.

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Силаи_раҳм

Силаи раҳмни узишнинг хатари.

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#эркак #аёл #намоз

Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари (1-қисм).

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИСМ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аллоҳга беадад шукур фарзанд кўрдим. Исмини Мухаммад Билол қўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмни қўйса бўлади, лекин уни хоҳлаган ярмини қўйсангиз ҳам етади. Масалан, Муҳаммаднинг ўзи ёки Билолнинг ўзини алоҳида қўйсангиз яна ҳам яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#Эр_хотин #намоз #Қуръон

Эр-хотин ётоқхонасида намоз ва Қуръон ўқиш мумкинми?

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

🔴ЖОНЛИ: “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ СУҲБАТИ 18.09.2023

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#мева #савдо

🎬 Меваларни пишмасдан олдин сотиш жоизми?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ХУШХАБАР: “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” номли китобининг 1-жузи нашрдан чиқди.

🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилди.

🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 632 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉 Нархи: 82 000 сўм

Мурожаат учун:
☎️ +998777773350
📨 Фатво маркази
📍 41.3384637,69.2370855,19z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАШИНА ОЛИБ БЕРМОҚЧИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен машина олмоқчиман, лекин пулим етмайди. Менга бошка одам вариантга 30% га машина олиб бермоқчи. Шуни олсам тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бир киши машинани ўзига сотиб олиб ва қўлига олгандан кейин сизга уни олган нархида ёки қанчадир фойда қўйиб муайян муддат белгилаб насияга сотса жоиз. Бу савдода тўловни бўлиб-бўлиб бериш ёки муддатнинг охирида бирдан тўлаш мумкин. Лекин тўлов ўз вақтида бўлмаса қўшимча пул қўшиб беришни шарт қилмаслик лозим. Бу рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУШУК САВДОСИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Устоз мушук савдоси жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушук савдоси жоиз ҳисобланади.

يجوز بيع الهرة لأنها تصطاد الفأر والهوام المؤذية فهي منتفع بها

Мушук савдоси жоиз. Чунки у билан сичқон ва зарарли ҳашоротлар зараридан сақланилади. Мушукдан шу орқали фойдаланиш мумкин. (Фатҳул қадир). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭҲСОНИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Касал одамга эҳсон пул бериб ёрдам қилса, у ўша пулларни ўзи ейдиган озик-овқатига ёки кийим-кечагига ишлатса бўладими? Эҳсон қилган одамни эҳсони қабул бўладими ёки фақат дори-дармон, касалхонасига ишлатиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилинган пуллар эҳсонни олган одамни мулкига айланади ва уни ўзи хоҳлагандай тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундай экан, эҳсон берувчи ҳам: "Фақат дори-дармонга ишлатасиз" деб шарт қўймаслиги, эҳсон олувчи ҳам инсоф билан зарурий эҳтиёжига ишлатиши керак бўлади.

Эҳсонни қабул бўлиши эса — ихлос, муҳаббат ва айни ҳақдорга (яъни ўз ўрнига) қилинишига боғлиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МЕВАЛАРНИ ПИШМАЙ ТУРИБ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1118-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзи савдогарлар мевали боғларни эрта баҳорда ёки ҳали меваси пишиб етилмасидан туриб сотиб олмоқдалар. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу борада «Мухтасарул-виқоя» китобида шундай дейилган:

"وَصَحَّ بَيْعُ ثَمَرَةٍ لَمْ يَبْدُ صَلاحُهَا أَوْ قَدْ بَدَا وَ يَجِبُ قَطْعُها وَ شَرْطُ تَرْكِهَا عَلَي الشَّجَرِ يُفْسِدُ الْبَيْعَ

Яъни: “Ҳали пишиб етилмаган ёки энди пишган меваларни савдоси дурустдир. Аммо, сотиб олиши билан дарҳол узиб олиши вожиб бўлади. Сотиб олинган меваларни дарахтида қолдиришни шарт қилиш савдони фосид қилади” (Мухтасарул-виқоя) китоби.

Шунга кўра, мевали боғларни эрта баҳорда, яъни ҳали меваси ғўралигида сотиб олса жоиз, аммо сотиб олиши билан дарҳол дарахтдан узиб олиши вожиб бўлади. Чунки меваларни сотиб олганидан кейин дарахтида қолдиришни шарт қилса, бу шарт савдони фосид қилади (бузади). Зеро, мазкур ҳолатда сотувчининг мулкида мевага зиёдалик қўшилади (яъни мева дарахтда туриб катталашиш ва пишиб етилишда давом этади) ва харидор бу зиёдаликни ҳеч бир эвазсиз олган бўлади. Бу эса, бировнинг мулкини эвазсиз олиш ҳисобланиб, шаръан жоиз эмасдир.

Савдо вақтида мевалар дарахтда туриши шарт қилинмаса, савдо битганидан кейин харидор меваларни дарахт устида туриб-туришини илтимос қилса ва сотувчи ўз ихтиёри билан бунга рози бўлса жоиздир.

Сотувчи боғидаги меваларни ҳаммасини сотса, ўзи харидорнинг рухсатисиз ея олмайди.

Мевали боғларни эрта баҳорда ҳали меваси йўқлигида сотиб олиш салам савдоси шартларига кўра жоиз бўлади ва келишилган пулни келишув мажлисида бериш вожиб бўлади. Салам шартларига тушмаса бу савдо дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон #намоз

❓1117-CАВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиш ва Қуръон қироат қилиш мумкин. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Фақат намоз ўқиш макони тоза бўлса бўлди. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ётоқхоналарида таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни ӯқиганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَنَامُ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرِجْلَايَ فِي قِبْلَتِهِ، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي، فَقَبَضْتُ رِجْلَيَّ، فَإِذَا قَامَ بَسَطْتُهُمَا. قَالَتْ: وَالْبُيُوتُ يَوْمَئِذٍ لَيْسَ فِيهَا مَصَابِيحُ

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида, икки оёғим у кишининг қиблаларида бўлган ҳолда ухлар эдим. Сажда қиладиган бўлсалар, менга тегиб қўяр эдилар. Шунда оёқларимни йиғиштириб олар, турганларида эса яна узатиб олардим. У пайтда уйларда чироқ бўлмас эди” (Имом Бухорий ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга ер масжид ва покловчи қилинди. Бас, қайси умматимга намоз вақти келиб қолса, ўқисин”, деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: 1) Ғусл қилаётганда мабодо ел келса ғуслни қайта бошлаш керакми ёки давом этиш керакми? Ғусл бўладими шу ҳолатда?
2) Ғусл қилаётканда терида йирингли тошма ёки яра жойлардан қон оқса ғусл бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл қилиш асносида таҳоратни бузувчи амаллар содир бўлса ғуслни қайта қилиш вожиб бўлмайди ва ғуслдан кейин бошқа таҳорат қилиб олиш кифоя. Таҳоратни бузувчи амаллар ҳақида эса ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

САҲРОДА ИШЛАЙДИГАНЛАР НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#намоз #сафар
#қаср

❓1116-CАВОЛ: Аллоҳ таоло қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин. Ўртамизда бир масала баҳсли бўлиб қолди. Шунинг учун сизларга мурожаат қиляпмиз. Биз 1000 км узоқликдаги саҳро жойга бир ой муддатга ишлаш учун борамиз. Баъзида 10 кунда 5-6 км нарига кўчиб ўша ерда ишни давом эттирамиз. Намозни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқ ўқиймизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Дуоларингиз учун ташаккур! Сиз айтган ҳолатларда намозни қаср қилиб, яъни тўрт ракатли намозларни икки ракат қилиб ўқийсиз. Мухтасарул виқоя китобида мусофирнинг нияти қуйидагича таърифланган:

فَيَقْصُرُ الرُّبَاعِيَّ إِلَى أَنْ يَدْخُلَ بَلَدَهُ، أَوْ يَنْوِي إِقَامَةَ نِصْفِ شَهْرٍ بِبَلْدَةٍ أَوْ قَرْيَةٍ وَاحِدَةٍ، وَبِصَحْرَاءِ دَارِنَا وَهُوَ خِبَائِيٌّ

“Бас, у то ўз юртига қайтиб киргунча ёки бир шаҳар ёки қишлоқда ярим ой туришни ният қилгунча ёхуд кўчманчи бўлса, диёримиздаги саҳрода ярим ой туришни ният қилгунча, тўрт ракъатли (фарз) намозларни қаср қилади”.

Матндан маълум бўладики, бир жойга бориб муқим жойлашиш учун у жой ё шаҳар, ё қишлоқ бўлиши керак. Саҳро жойда муқим жойлашиб бўлмайди ва у ерда қанча вақт турса ҳам, намозларини қаср қилиб ўқийди. Саҳрода муқим бўлиш фақат кўчманчи ҳаёт кечирадиган қабилаларга тегишли. Улар матнда кўчманчи, деб таржима қилинган (خِبَائِيٌّ) хибоийлардир. Бу тоифа доимий яшаш ватани бўлмаганидан чодирларда кун кўриб яшовчилардир.

Демак, доимий яшаш жойлари бор кишилар аҳоли яшамайдиган саҳро жойларда муқим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel