Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
НАМОЗДА БИР САЖДАНИ ТАРК ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз #сажда
❓1113-CАВОЛ: Намозда бир саждани унутган бўлса, нима қилиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидаги мўътабар манбалардан бири “Раддул-муҳтор” китобида шундай дейилади:
"قَالَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ حَتَّى لَوْ تَرَكَ سَجْدَةً مِنْ رَكْعَةٍ ثُمَّ تَذَكَّرَهَا فِيمَا بَعْدَهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ فَإِنَّهُ يَقْضِيهَا وَلَا يَقْضِي مَا فَعَلَهُ قَبْلَ قَضَائِهَا مِمَّا هُوَ بَعْدَ رَكْعَتِهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ ، بَلْ يَلْزَمُهُ سُجُودُ السَّهْوِ فَقَطْ ، لَكِنْ اُخْتُلِفَ فِي لُزُومِ قَضَاءِ مَا تَذَكَّرَهَا فَقَضَاهَا فِيهِ ، كَمَا لَوْ تَذَكَّرَ وَهُوَ رَاكِعٌ أَوْ سَاجِدٌ أَنَّهُ لَمْ يَسْجُدْ فِي الرَّكْعَةِ الَّتِي قَبْلَهَا فَإِنَّهُ يَسْجُدُهَا ، وَهَلْ يُعِيدُ الرُّكُوعَ أَوْ السُّجُودَ الْمُتَذَكَّرَ فِيهِ ، فَفِي الْهِدَايَةِ أَنَّهُ لَا تَجِبُ إعَادَتُهُ بَلْ تُسْتَحَبُّ مُعَلَّلًا بِأَنَّ التَّرْتِيبَ لَيْسَ بِفَرْضٍ بَيْنَ مَا يَتَكَرَّرُ مِنْ الْأَفْعَالِ"
Яъни: “Шарҳи муня” китобида дедилар: Бирор ракъатдан битта саждани тарк этса сўнг кейинги ракъатдаги қиём, рукуъ ёки саждада ёдига тушса, дарҳол ўша саждани қазосини қилади. Лекин сажданинг қазосидан олдин қилган қиём, рукуъ ва саждаларни қайтадан қилмайди. Балки намознинг охирида фақатгина саҳв саждаси вожиб бўлади. Лекин ўша қолдирилган сажда эсига тушган рукнни қайта қилиши лозим бўлишида ихтилоф қилинди. Яъни рукуъ ёки саждада олдинги ракъатда сажда қилмагани эсига тушса, дарҳол ўша қолдирилган саждани қилади. Аммо ўша сажда ёдига тушган рукуъ ёки саждани ҳам қайтарадими? “Ҳидоя”да мазкур рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди, балки мустаҳаб бўлади. Чунки намозда такрорланадиган амаллар орасида тартибга риоя қилиш фарз эмас (балки вожибдир)”, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Ҳанафий мазҳабининг яна бир мўътабар манбаси “Баҳрур-роиқ”китобида шундай зикр қилинган:
"أنّه لو ترك سجدةً من ركعة فتذكّرها في آخر الصّلاة سجدها وسجد للسّهو لترك التّرتيب فيه ، وليس عليه إعادة ما قبلها"
Яъни: “Бирор ракъатдан битта саждани тарк қилса ва намознинг охирида ёдига тушса, ўша саждани қилади ва тартибга риоя қилмагани учун саҳв саждаси қилади. Унга олдинги рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди” (“Баҳрур-роиқ” китоби).
Сажда қилмагани саломдан кейин эсига тушса нима қилади? Бу борада “Раддул-муҳтор” китобининг соҳиблари Аллома ибн Обидин шундай ёзадилар:
"ولو نسي سجدةً من الرّكعة الأولى قضاها ولو بعد السّلام قبل إتيانه بمفسد ، لكنّه يتشهّد ، ثمّ يسجد للسّهو ، ثمّ يتشهّد ، لبطلان التّشهّد والقعدة الأخيرة بالعود إلى السّجدة"
Яъни: “Биринчи ракъатда бир саждани унутган бўлса, саломдан кейин ёдига тушса, модомики, намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, ўша саждани қазосини қилади. Лекин қайтадан ташаҳҳуд ўқийди сўнг саҳв саждаси ва ташаҳҳуд билан намозни тугатади. Зеро, унинг ташаҳҳуди ва охирги қаъдаси саждага қайтиши туфайли ботил бўлади”. Валлоҳу аълам!Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ИЧКИЛИККА ҚАРШИ ДУО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ичишга қарши дуо борми? Эрим учун ўқимоқчиман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Махсус дуо йўқ. Лекин қалбдан чиқариб, инсофу тавфиқ сўраб дуо қилаверинг. Турли йўллар ва усуллар билан насиҳат қилишда давом этинг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚОШНИ ЎРТАСИГА ЎСМА ҚЎЙМАСА СИРОТ КЎПРИГИДАН ЎТОЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўсма қўяётганда қошнинг ўртасига қўймаса сирот кўпригидан ўтолмайди, деган гаплар ростми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини аёлларга оилалари ҳузурида зийнатланишга рухсат берган. "Ўсма" ўсимлиги ҳам аёллар учун фойдаланиши мумкин бўлган зийнатлардан. Аммо сиз айтган "Икки қошни ўртасига ўсма қўймаса, сирот кўпригидан ўта олмайди " деган гап асоссиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ БОРЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жаннат ва дўзахнинг борлигини илмий исботи борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бор. Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган. Шаръий қоидаларга кўра Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода қилади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади.
Агар сиз “илмий исботи борми” деганда замонавий илмлар яъни фан буни исботлаганми? Демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки, жаннат ва дўзах масалалари ақидавий-ғайбий илмлар сарасига киради. Замонавий илм фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАМОЗДА САНО ДУОСИНИ УНУТИБ АЙТМАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда сано дуосини эсдан чиқариб қўйиб айтмаса, охирида саждаи саҳв қиладими ёки намозни қайтадан ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда намозни қайтариб ҳам ўқимайди, саждаи саҳв ҳам қилмайди. Саждаи саҳв вожиб амални унутиб тарк қилган инсонга вожиб бўлади. Сано суннат ҳисобланади. Суннат амални унутиб тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН САЛОМ БЕРИБ ЮБОРИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эрталаб бомдод намозини фарзини ўқиётганимда адашиб ташаҳҳуддан кейин ўнг тарафга салом бериб юборибман. Ўша пайт дарҳол хато қилганлигим эсимга тушиб қолди ва намозда давом этдим. Менинг намозим тўғрими ёки саждаи саҳв қилишим керакмиди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозингиз тўғри бўлган. Бу ерда "Ат таҳийёт"дан кейин ўнг тарафга салом берганингиз сабаб саждаи саҳв қилишга ҳожат йўқ. Зотан, ташаҳҳуддан кейинги саловат ва дуолар суннат амал вожиб эмас. Агар юқоридаги ҳолатингизда ўнг тарафга салом бергач, намозни давом эттирмасдан чап тарафга ҳам салом берганинигизда шу ҳолатда ҳам намоз тўлиқ адо бўлган бўлар эди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТАОМЛАНИШ ОДОБИ ҚАНДАЙ?
#таом #одоб
❓1112-CАВОЛ: Кўпчиликка таом олиб келинганда ким биринчи бошлаш керак. Ёши катта инсонми ёки ҳамма бирданига бошлаш керакми. Буни сўраганим сабаби, бир куни бир ўртоғимиз ҳамма бирданига бошлаш керак деб қолди? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Таомланиш одобларига оид китобларимизда олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоблардан эканлиги келтирилади.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا حَضَرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم طَعَامًا، لَمْ نَضَعْ أَيْدِيَنَا حَتَّى يَبْدَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَيَضَعَ يَدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик». (Имом Муслим ривоят қилган).
Демак, таом мажлисида ўзидан кўра фазилатли ёки ёши катта инсонлар бўлса, таом тановул қилишни улардан аввал бошламаслиги одобдан ҳисобланади. Шунинг учун олим ёки ёши катта инсон биринчи бошлаши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ВИТРДАГИ ҚУЛОҚ ҚОҚИШ АМАЛИНИ АЁЛЛАР ҲАМ БАЖАРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр намозида қулоқ қоқиш амали мавжуд экан. Бу амал эркаклар учунми ёки аёллар ҳам бажариши керакми? Агар бажарилса у қандай амалга оширилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа ушбу такбир аёллар учун ҳам мавжуд ва машруъ қилинган бўлиб, унда аёллар қўлларини қулоқ бўйи эмас, балки, елкалари бўйи кўтарадилар. Демак, витр намозининг 3-ракатидаги зам сура ўқиб бўлингандан кейин "Аллоҳу акбар" деб, икки қўлларини эркаклар қулоқларининг юмшоқлари баробаригача, аёллар елкалари баробаригача кўтарадилар. Валлоҳу аъламЎзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
СУВНИ НАЖОСАТГА ҚЎШИЛИШИДАН ЭҲТИЁТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: "Мустаҳабни ҳожатхонада қилса бўлмайди, уни сувини алоҳида бошқа жойга кетадиган жойда қилиш керак", дейишади. Бу бидъат гапми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу бидъат эмас. Сувни нажосатга қўшилишдан эътиёт қилиш учун авваллари шундай шароит қилинган. Лекин кейинчалик аҳоли зичлашиб, ҳожатхоналар, айниқса, кўпқаватли уйларда сув билан (канализациялар орқали) чиқариб юборишдан бошқа иложи қолмагани учун, уламолар бунга рухсат беришди ва истинжони ҳам шу ерда қилиш мумкин бўлди. Мустаҳабни шаръий номи “истинжо” дейилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Силаи_раҳм
Силаи раҳмнинг фойдалари
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УСТОЗ ЎҚУВЧИНИ УРГАН ЖОЙЛАРИГА ДЎЗАХ ЎТИ ТЕГМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Дин илмини ўрганаётганда устоз ўқувчини қайси жойларига урган бўлса, талабанинг ўша жойларига дўзах ўти тегмас экан. Шу гап қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гапнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Валлоҳу аълам.
(Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг “Болаларни уришнинг шаръий ҳукми” рисоласидан).Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ТАСБЕҲ НАМОЗИДА САЖДАИ САҲВ ҚИЛГАНДА ҚАЙСИ ТАСБЕҲЛАРНИ АЙТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир маърузада руку ва саждада 10 марта "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар" деб айтиларкан. Агар бу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолса, унда нима дейиш керак "Субҳана роббиял аълаа" ни айтиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тасбеҳ намозида саждаи саҳв қиладиган бўлса, унда тасбеҳ намозининг тасбеҳлари айтилмайди. Чунки тасбеҳ намозида 300 та "Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар", тасбеҳи бўлади. Саждаи саҳвда ҳам бу тасбеҳларни айтса, тасбеҳлар сони ҳадисда зикр қилинган миқдордан ортиб кетади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ҲУСНБУЗАРДАН СУВ ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳуснбузардан игнани учичалик сув чиқса, таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танадан чиққан қон, йиринг ёки сариқ сув атрофга тарқаладиган, яъни оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузади. Бу нарсалар чиқсаю оқмайдиган даражада бўлса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ИСЛОМИЙ БАНКЛАРДАН ПУЛ ОЛСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Исломий банкларни топиб пул олсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, агар банк исломий қоидалар асосида ишласа, у билан ҳамкорлик қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
"ҲАСАНАТАВ" БЎЛАДИМИ ЁКИ "ҲАСАНАТАН"МИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тажвид қоидалари Қуръон қироатигагина хос бўлиб, Қуръон тиловатидан бошқа ўринларда, масалан, дуо қилинаётганда тажвид билан ўқиш шарт қилинмайди, балки араб тили қоидасига кўра ўқиш етарлидир.
Шунда бу дуонинг ўқилиши қуйдагича бўлади:
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.
Бу оятни тиловат қилинаётганда эса тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда қуйдагича ўқилади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан-наар”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
САЖДАИ САҲВДА АДАШСАМ НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда адашсам саждаи саҳв қиламан. Агар саждаи саҳвда ҳам адашсам намоз бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саждаи саҳвда адашса, намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади дейишди. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёлар йӯқ.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни тажвид билан ўқиш шарт. Имкон борича ўрганиш керак. Аёлларга тажвидсиз бўлаверади деган гап йўқ. Интернетда тажвид устозларининг ўзбек тилида видео дарслари бор, ўшалардан фойдаланиш керак. Онлайн дарслар ҳам олиб борилмоқда, кузатиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ШОМ НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТГАНДАН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шом намозини қуëш ботгандан ўқиса бўладими? Кун ëруғроқ бўлса ҳам?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади. Қуёш ботгандан сўнг гарчи ёруғ бўлиб турса ҳам шом намози вақти кирган бўлади ва шом намозини ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
РИЖОЛ ИСМИНИ ҚЎЙСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўғил фарзандимга Рижол исмини қўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рижол сўзи эркаклар деган маънони англатади. Шунинг учун бошқа маъноси чиройлироқ исм қўйиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
УЗРЛИ ҲОЛАТИМДА ИХЛОС СУРАСИНИ АЙТИБ ЮРСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳайз ҳолатида Ихлос сурасини айтиб юрсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз ҳолатида Қуръон ўқиши мумкин эмас. Ихлос сураси ҳам Қуръони карим сураларидандир. Ёд олган сураларини эшитиши ёки тилига чиқармасдан, қалбидан ўтказиши мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШ АФЗАЛЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатимизда ердан топиб олинган нарса ёки пул бизларга ҳалол эмас. Эшитишимча кимки пул топиб олса, уни 1 йил сақлаши керак, эгаси чиқмаса садақа қилиб юбориши керак. Шунда ҳам ушбу садақанинг савоби сизга ёзилмас экан. Мен ерда ётган пулни кўриб, ишлатиб қўйишим мумкин деб олмасам, менга гуноҳ бўлмайдими? Аҳир эгаси мендан сўрашлиги мумкин, мен эса гуноҳдан қўрқиб бошқа гуноҳга тутилиб қолмайманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Топиб олинган нарсалар икки турли бўлади.
1. Агар топиб олинган нарсани эгасини топиб қайтариб бериш учун олмаса, у нарса ўша ерда талофатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлса, топиб олинган нарсани олиш фарз бўлади.
2. Топиб олинган нарсани эгасига қайтариб бериш учун олмаса ҳам у жойда ҳалокатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлмаса, у нарсани олиш ихтиёри бўлади. Аммо эгасига қайтариб бериш мақсадида олиш афзал ҳисобланади ва бу иш учун савоб ҳам умид қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
АЗОННИ АЙТМАЙ, ТАКБИР АЙТИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта маҳаллангиз масжидида айтилган азон кифоя қилади. Уни эшитган бўлишингиз шарт қилинмайди. Такбир айтиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТАТУАЖДА ТАҲОРАТ ЎТМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозларимни ўз вақтида ўқийман. Ҳар гал таҳорат қилаётганимда, таҳоратим ўтармикан, деб ўйланаман. Чунки қошимни татуаж қилдиргандим. Кўпчилик татуажда таҳорат ўтмайди, дейди. Мен қандай йўл тутай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар кўз, қош ва лабларининг шаклини сунъий тарзда ўзгартириши, татуаж ва растушовка қилдириши — шаръан мумкин эмас. Бу ишни қилган аёллар, тавба қилишлари ва қайтиб бундай қилмасликлари керак. Шундай бўлсада бирор аёл қошини татуаж қилдирган бўлса, бу таҳоратни тўғри бўлишига таъсир ўтказмайди, қилинган таҳорат таҳорат ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Силаи_раҳм
Силаи раҳмнинг фойдалари
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ХИЗМАТ ҲАҚИМИЗ ФОИЗДА БЎЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бошқа давлатдан Ўзбекистонга пул жўнатмасини йўлга қўймоқчи эдим, бизни хизмат ҳақимиз фоизда бўлади. Шу ишимиз жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа жоиз. Фақат пулни жўнатувчи аввал пулни қабул қилиб олиб, сўнг жўнатиши керак. Хизмат ҳақи фоизда бўлади, дегани жоиз эмас дегани эмас, балки хизмат ҳақини маълум миқдорни аниқ белгилаш дегани. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ИШХОНАДА АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛСА БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан, яъни ишчи пулни ишлаганига оларкан. Шу гап қанчалик тўғри? Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор ишга ёлланган инсон ўзига бириктирилган ишни қилмасдан бошқа иш билан, ҳаттоки у Аллоҳнинг зикри бўлса ҳам, шуғулланиб ўтириши жоиз эмас. Аммо ишдан бўш вақтда зикр қилиши мумкин ва афзал. Муҳими ишингизга зикр ва тасбеҳларингиз ва тиловатларингизу-салавотларингиз ҳалақит қилмасин, яъни қўл меҳнатда, қалб Аллоҳда бўлсин. Чунки сизга иш берувчи муайян бир ишни қилишингиз учун ҳақ тўлайди. Фарз ибодатлар бундан мустасно. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
“ФАТҲУ БОБИЛ ИНОЯ” КИТОБИ
#Фатво
❓1111-CАВОЛ: “Фатҳу бобил иноя” китоби ҳақида маълумот берсангиз. Ундаги фатволарга эргашсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу китобнинг тўлиқ номи “Фатҳу бобил иноя лии шарҳи китобин-нуқоя” бўлиб, у ҳанафий мазҳабининг забардаст олими Мулла Али Қори (ваф. 1606 й.) раҳматуллоҳи алайҳнинг қаламига мансубдир.
Мулла Али Қори XVI асрнинг энг етук алломаларидан бўлиб, муҳаддис, фақиҳ, усулул фиқҳ олими, муфассир, мутакаллим, мутасаввиф, тарихчи, қироат, луғат ва наҳв олими ҳисобланади.
У кишининг тўлиқ исми Нуриддин Али ибн Султон Муҳаммад Ҳиравий Маккий Қори бўлган. Ҳиротда туғилгани учун “Ҳиравий”, Маккада истиқомат қилгани учун Маккий деб нисбат берилган. Қироат илмида моҳир бўлгани учун “Қори” номи билан машҳур.
Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобини машҳур “Мухтасари виқоя”га шарҳ сифатида ёзган. “Мухтасари виқоя” китобининг тўлиқ номи “Ан-Нуқоя мухтасари виқоя” бўлиб, лекин аҳли илм ва халқ орасида “Мухтасари виқоя” номи ила машҳур. “Нуқоя” китобини 745-ҳижрий санада вафот этган машҳур фақиҳ Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафий ёзган. “Мухтасари виқоя” китоби Бурҳониддин Марғилоний (1123–1197) нинг “Ҳидоя”ларига боғлиқ китобдир.
“Мухтасари виқоя” ҳанафий мазҳабидаги энг машҳур китоблардан бири ҳисобланади. Чунки у бу мазҳабдаги асосий суяниладиган тўрт матндан бири бўлмиш “Виқоя” китобининг қисқартирилганидир.
Шу жиҳатдан "Мухтасари виқоя” китобининг шарҳи бўлмиш “Фатҳу бобил иноя” китоби ҳанафий мазҳабидаги мўътабар китоблардан ҳисобланади. Шунингдек, унда ҳанафий мазҳаби масалалари Қуръон, суннат, ижмо ва усулул фиқҳ қоидалари асосида баён қилиб берилган ва жумлалар гўзал ва осон услубда баён қилинган. Ундаги масала ва фатволарга эргашса бўлади. Фақат таржиҳ асҳобига хилоф қилинган ўринларда, икки масаладан қайси бирига фатво бериш уламолар орасида маълум қоидаларга кўра ҳал этилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ОТИНОЙИЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бази одамлар (аёллар) янги уй солиб маросим қилганда "Отинлар"ни олиб келишади ва отинлар бошчилигида сурпа ёяди, пешонасига ўхловни қўйиб эгилиб ерга теккизади. Aслида "Отинчилик"ни тарифи динда қандай, бирор-бир лавозимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда ҳар бир маҳаллада отинойилар фаолият олиб боради. Уларнинг вазифаси турли диний маросимларни аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ўтказиб бериш ҳисобланади. Лекин сиз айтаётган амалиёт динимизда йўқ, хурофот иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ИМРОН ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Имрон исмининг маъносини батафсил баён этсангиз. Ушбу исмни қўйиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имрон сўзи ободлик маъносидан келиб чиққан. Бу сўз арабларда улуғлик, бунёдкорлик, ислоҳ маъноларида ишлатилади. Уларда бу исм суюкли исмлардан. Сиз ҳам истасангиз ушбу исмни фарзандингизга қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ЎША КИТОБЧАНИ НИМА ҚИЛИШИМ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Маҳалламизда кичик жоме бўлмаган масжид бўлар эди. Ҳозирда ўша масжид фаолияти тўхтаганига 15 йилдан ошди. Ўша пайтлари биз ёш бола эдик, масжиддан турли диний китобларни ўқишга олиб қайтариб жойига қўярдим, лекин шу китоблардан 1 таси уйимда қолиб кетган. Шуни қайтиб олиб чиқаман деганимча у масжид ёпилди ва шу кунгача очилмади. Саволим ўша китобчани нима қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша масжидга энг яқин бўлган фаолиятдаги масжидга олиб бориб беринг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.