Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
МУДДАТИ ЎТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Озиқ-овқат дўконида ишлайман. Муддати ўтиб қолган маҳсулотларни ўзим очиб еб кўраман. Баъзилари истеъмолга яроқли ва ичига ҳеч нима қилмаган бўлса сотишим жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вақти ўтган маҳсулотларни сотиш жоиз эмас.
Ҳар бир соҳани ўз мутахассисларига мурожаат қилинади. Ўша маҳсулотларни фойдаланиш муддатини ҳам мутахассислар ўрганиб, белгилаб беришган. Шунинг учун унга амал қилиш мажбурий. Агар маҳсулотни фойдаланиш муддатини ҳамма ўзи белгилаб бошласа, муддати ўтган маҳсулот бўлмайди, ҳисоб. Бунинг ортида одамларга катта зарар келади. Динимизда эса, “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган асос қоида бор. Шуни билиш керакки, ҳар қандай моддий фойда инсон ҳаётидан устун эмас.
Энди у маҳсулотларни исроф бўлиш ёки исроф бўлмаслик масаласига келсак, инсон ҳаёти учун зарарли нарсани ташлаб юбориш исроф бўлмайди. Бизга баъзи муддати ўтган маҳсулотлар яроқлига ўхшаб кўриниши масаланинг ҳукмини ўзгартирмайди. Агар ўша маҳсулотларни бошқа мақсадларда фойдаланиш, масалан ҳайвонларнинг озуқасига қўшиш имкони бўлса, шундай қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Ота_она
Ота-онага оқ бўлганлар нима қилиши керак?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
МУШОРАКАДА УЛУШДАН ТАШҚАРИ ХИЗМАТ ҲАҚҚИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биз 3 киши шерикликда автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланамиз. Мен маҳсулотларни еткизиб беришга масъулман, иккала шеригим дўконда туради, савдога улар масъул. Товарларни Қўқон, Тошкент ва баъзан Самарқанддан олиб келаман. Шунда ўзимнинг шахсий машинамда олиб келиб машинам учун йўлкира оламан. Бошқа одам ёлласам 300-350 минг йўлкира оладиган жойга ман 200минг оламан. Чунки ўзим дўкон учун хизмат қилишим керак деб шундай қиляпман. Мошинамга газ ва бошқа ҳар қандай харажатларни ўз ҳисобимдан қиламан. Aвваллари шахсий машинам йўқлигида такси ёллар эдик. Шерикларим ҳам мени машинам учун йўлкира олишимдан хабари бор.Шу пулни олишим тўғрими? Бу саволни беришим, яқинда бир илмли киши "сиз фақат машинангизни газ ва шунга ўхшаш харажатлари учун пул олишингиз мумкин холос", деб айтдилар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша илмли киши тўғри айтибди. Ҳақиқатда мушоракада шериклардан бири ҳам улуш олиши, ҳам қилган хизматига ҳақ олиши жоиз эмас. Сиз харажатларингизнигина оласиз. Ёки улушингизни кўпайтириб, харажатларни олмасдан ишлашингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
#Видео
Ўзаро суҳбатлар дунё ва охиратимиз учун манфаатли бўлсин!
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ХОМ ПИЁЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ КУН БЎЙИ МАСЖИДГА КИРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз еган кишини ўша куни масжидга кирмаслиги кераклигини буюрганлар. Тасаввур қилайлик, бир киши кунлик 5та намозни ҳаммасини масжидда ўқишга ният қилди. Ундай киши қайси маҳалда хом пиёз еса бўлади? Aхир инсон организми учун хом пиёз ҳам керак-ку. Ундан тўлиқ чекланолмаймиз. Шунга жавоб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хом пиёз истеъмол қилган киши шу куни кун бўйи масжидга кирмасин деган гап йўқ. Пиёзнинг бадбўй ҳиди кетганидан кейин ёки ҳидни кетказувчи воситалардан фойдаланиб бемалол масжидга бориши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ШУ ҲОЛАТДА КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен 40 та қўйимни боқиш учун чўпон ёлламоқчи эдим. Чўпон билан келишувимиз қуйидагича:
- қўйларни 1 йилдан сўнг туғилган қўзиларини ўртага тенг бўлишамиз, шу чўпонни бир йиллик иш ҳақи;
- қўйлар чўпонни айби билан зарар кўрса (ўлиб қолса ёки йўқолса) зарарни у тўлайди.
Шу ҳолатда келишув тузсам жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларнинг бу шаклдаги ижара шартномангиз Шариатга зид ҳисобланади. Чунки чўпоннинг иш ҳақи мажҳул.
Ижара келишуви тўғри бўлиши учун ишга ёлланувчи нима иш қилиши, ижара муддати ва хизмат учун бериладиган ҳақ аниқ белгиланган бўлиши шарт. Агар бу шартлардан бири топилмаса, ижара фосид бўлади, ишчига ажри мисл (қилган ишига яраша ҳақ) берилади.
Чўпоннинг айби билан, қўйларга зарар етса, чўпон тўлайди аммо унинг айбисиз қўйларга бирор талофат етса, тўламайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Сафар #яхшилик
🎬 Сафар - яхшиликлар ойи
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ҚАЙНОНАМ УЙДА ЧИРОҚ ЁҚИБ ИС ЧИҚАРАДИЛАР
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қайнонам уйда чироқ ёқиб ис чиқарадилар. Буни бизга, яъни хўжайиним, мен ва фарзандларимга зиёни йўқми? Бор бўлса қандай маслаҳат берасиз? Бу иш нотўғри эканлигини билсам ҳам бунга қаршилик қилолмайман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларга зарари бўлмайди. Ҳар бир инсон ўзи қилган иши учун жавобгар бўлади. Сизлар ўзингизга дам солиб юринглар. Ибодатга маҳкам бўлинглар. Қайнонангизга гапи ўтадиган инсонлар бу ишнинг нотўғри эканини тушунтиришсин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
НАМОЗИМ БУЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг 2-ракатида Аттаҳиятдан кейин саловатни ҳам чалғиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв қилмайди ("Ал-Баҳр ар-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
НАМОЗИМНИ ҚАЕРДА ҚАНДАЙ ЎҚИЙМАН?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен асли Наманган вилоятида яшайман, ҳозирда Бухоро вилояти Қоракўл туманида ишлайман. Бир ойда 22 кун ишда, 8 кун эса уйда бўламан, шундан 2 куним поезда ўтади. Мени уйлантирган савол - намозимни қаерда қандай ўқийман. Ишда қаср қилибми ёки уйга боргандами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз Учқўрғонда неча кун туришингиздан қатъий назар намозингизни тўлиқ ўқийсиз, чунки у ер сизнинг асл ватанингиз. Қоракўлда ҳам тўлиқ ўқийсиз, чунки у ерда 15 кундан кўп тураркансиз. Фақат йўлда, бориш-келишда қаср қиласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Видео #халқ #хизмат
Халққа хизмат қилиш тушунчаси.
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЙТАРИБ БЕРМАСАМ ГУНОҲКОР БЎЛИБ ҚОЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мактаб биз ўқувчиларга давлат томонидан битирувчилар учун 3-4 дона ихтисос танлаш китоби беради. Мактабимиз шундан фойдаланинглар шуни ичидан ихтисос ёзинглар деб берди. Шуни биттаси менда қолган. Шу китобни мактабга олиб бориб бермасам гуноҳкор бӯлиб қолмайманми? Бу ўғриликка кирадими? Агар жавоб берсангиз бу ўғриликка кирса қайтариб бермоқчи эдим!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олиб бориб беринг. Чунки у сизга омонат. Мусулмон омонатга хиёнат қилмаслиги керак.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир киши Аллоҳга қасам буюрганига юраман, қайтарганидан қайтаман десаю амал қила олмаётган бўлса, бу кишини холи нима кечади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон инсон Аллоҳ буюрган ишни қилиб, қайтарганидан қайтиши керак. Бунинг учун албатта, қасам ичиши шарт эмас. Аллоҳ таолога ва охиратга бўлган иймони уни шундай ҳаёт кечиришга етакламоғи лозим. Шундай бўлса-да, бир киши саволда айтилганидек “Аллоҳга қасам, Аллоҳ буюрган ишни қиламан. У Зот қайтарган ишдан қайтаман”, деган бўлса, бу қасам бўлиб, қасамига зид иш қилиши билан қасамни бузган бўлади. Шариатда қасамни бузиш билан белгиланган каффоратни тўлаши лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. Ичган қасамини бузган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔴🔴🔴#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ
🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
💬 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Telegram voice орқали эшитиш
🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.
Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.
Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Ота_она
Ота-онага оқ бўлганлар нима қилиши керак?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Саволим шундан иборатки ҳозирги кунда Квaс ичимлигини ичиш мумкинми? Уни ачиган нарсадан тайёрлашади.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Квас ичимлигига спиртли махсулот қўшилмагани аниқ бўлсагина ичиш жоиз. Лекин ҳозирда баъзи мутахассислар кваснинг баъзи турларида (100 грамм миқдорида) 1 ёки 2 грамм алкоголь яъни этил спирти мавжуд эканини айтишган. Шунинг учун эҳтиёт йўлини тутганингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
Ўзаро суҳбатлар дунё ва охиратимиз учун манфаатли бўлсин!
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН ФАҚАТ ИХЛОС СУРАСИНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен бомдод номозида Фотиҳа сурасидан сўнг Ихлос сурасини ўқийман. Шу Ихлос сурасини қолган тўрт маҳал намозда ҳам Фотиҳа сурасидан кейин ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг суннати, жумладан, бошқа суннат намозларида ҳам, ҳар икки ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини ўқишингиз мумкин, зарари йўқ.
Лекин Бомдод намозининг фарзи ва бошқа фарз намозларининг ҳар икки ракатида Ихлос сурасини ўқиш яхши эмас. Чунки фарз намозларининг ҳар икки ракатида бир хил сурани такрорлаш макруҳ. Фарз намозларининг ҳар икки ракатига икки хил сура ўқинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ЭЛЕКТРОН КИТОБИДАН ФОЙДАЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир дастурчи интернетда электрон китоб сотади. Бу китобдан сотиб олган инсон логин парол орқали онлайн фойдаланилади. Ман сотиб олган кишининг (сотиб олган одамни розилиги билан) логин пароли орқали шу электрон китобдан фойдалансам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа розилиги билан фойдалана олади чунки у китоб уни мулки. Кимга ҳоҳласа бериш ҳуқиқи бор, лекин у китобни нусхалаштирмайди, тижорат мақсадида фойдаланмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
НАМОЗЛАРНИ МУҚИМ ҲОЛДА ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен Қашқадарёликман. Ҳозир Тошкентда ўқийман ва оилам билан квартирада тураман. Яқинда водийга бориб келдим. Қайтаётганимда ўқишдан таътил беришса, Қашқадарёга бориб келишликни ният қилдим. Водийга бориб келишим ва таътилда уйга кетишим ораси 13 кун. Намозларни муқим ҳолда ўқийманми ёки мусофир ҳолда?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сафари иқомани сафарлар ботил қилади. Сиз водийга кетишингиз билан Тошкентдаги ватани иқомангиз ботил бўлади. У ерга бориб келгандан кейин Қашқадарёга кетиш орасида сиз айтгандек 13 кун қолган бўлса, бу ҳолатда сиз мусофир ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Сафар #яхшилик
🎬 Сафар - яхшиликлар ойи
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗНИ ТУРИБ ЎҚИЙ ОЛМАГАН ОДАМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ўтган йили Коронавирус бўлганман, асорати бор. Намозни ярмидан ўтириб ўқийман. Чунки суякларим зирқираб оғрийди. Намозим қабул бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни туриб ўқий олмаган одам, бирор нарсага суяниб ўқишга ҳаракат қилиш керак. Суяниб ўқишга ҳам кучи етмаса, ўтириб ўқийди. Бу гаплар фарз ва вожиб намозларга тегишли. Суннат ва нафл намозларда бироз кенгчилик бўлиб, уларни ўтириб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ОШПАЗИМИЗ БОҒЧА БОЛАЛАРИГА БЕРГАНИДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУТЛАРНИ ИШЧИЛАРГА СОТАДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен болалар боғчасида ишлайман. Давлат тарафидан болаларга озиқ овқатлар қаторида сут ҳам берилади. Ошпазимиз боғча болаларига берганидан ортиб қолган сутларни ишчиларга сотади. Шу сутни олсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу сут ва бошқа маҳсулотларни ҳам сотиш ёки сотиб олиш мумкин эмас. Зотан улар боғча мудири ёки ошпазнинг шахсий мулки эмас. Уни давлат томонидан болалар озуқаси сифатида берилади ва фақат болаларга ишлатилиши керак. Сиз айтган олди-сотди қилиш оқибатида болаларнинг ҳақидан уриб қолиш бошланади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#халқ #хизмат
Халққа хизмат қилиш тушунчаси.
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
УЙДАН МАЙЙИТ ЧИҚҚАН КУНДАН БОШЛАБ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйдан маййит чиққан кундан бошлаб чиннига сув қўйиб беҳи шохи илиниб ҳар куни шуни олдида Қуръон тиловат қилиш керак, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда чиннига сув қўйиб, беҳи шоҳини осиш ва шуни олдида тиловат қилиш керак, деган кўрсатма йўқ. Лекин ўзига қулай вақт ва жойда ўтганларга Қуръон тиловат қилиш ва савобини бағишлашда уларга манфаат бор. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
СОЛИҲ ИНСОНЛАРНИНГ ИМОМЛИККА ЎТИШ АФЗАЛЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aроқ ичган одамни 40 кун намози қабул бўлмайди, дейишади. Ўша киши аҳли оиласига имом бўлса аҳли оиласининг намози қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда келган мазкур маълумотлар инсонларни ичкиликнинг ёмонлигидан огоҳлантириш, зажр қилиш маъносида айтилган сўзлардир. Шунинг учун киши ичкилик ичган бўлсада, Аллоҳга тавба қилиб, ўша ондан намозларини ўқиши лозим. Агар имомга ўтишга ундан кўра афзалроқ, солиҳ инсонлар бўлса, албатта, ўша одамлар имомликка ўтганлари яхшидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#аудио
#Ота_она
Оламдан ўтган ота ёки онанинг розиликларини олиш имкони борми?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
#Ота_она
Оламдан ўтган ота ёки онанинг розиликларини олиш имкони борми?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar