АЁЛ КИШИ КИМЛАРНИ ОЛДИДА НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёлар қайнака ва қайноталарини олдида намоз ўқиса бўладими? Ўзи кимларни олдида намоз ўқиш мумкин? Келинлар ва қизлар ҳам билиб оларди, ўзи кимларни олдида намоз ўқиш мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу маҳрам ва номаҳрам масаласидан келиб чиқади. Аёл киши номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Аммо бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲАЖГА БОРМАГАН КИШИНИ ҲОЖИ АКА ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида Ҳажга бормаган инсоларни ҳожи ака дейишади, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Борганларни ҳурмат юзасидан, бормаганларни яхши ният қилиш эътиборидан айтилади, одатда. Лекин ҳожи ака, дейишни талаб қилиш яхшилик аломати эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
УЙЛАНИШ УЧУН ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйланиш учун қиз боланинг аввало қайси жиҳатларига эътибор бериш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жанобимиз Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам гӯзал жавобни берганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, ҳасаби (насаби) учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар" ({Муттафақун алайҳ).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#мулоқот #фазилат
Очиқ юз билан мулоқотга киришиш фазилати.
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази директор ўринбосари
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ҲАҚИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ошхона, кафе ва ресторанларда сотилган таомлардан ташқари уни устига мижозлардан 10-15-20 фоиз ҳисоблаб пул олишади. Шу иш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ошхонадаги хизматчилар учун олинадиган қўшимча хизмат ҳақи. Буни кўпинча таомнома остида ёки бирор жойда ёзиб қўйишади. Сиз шу ошхонада таомланишингиз асносида ўша хизматчиларга буюртма беришингиз, сизни бу шартга рози эканлигингизни билдиради ва бу шаръан тўғри ҳисобланади. Агар рози бўлмасангиз, ошхона маъмурияти билан хизмат керак эмас деб келишиб олиб, ўзингиз хизмат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЧАҚАЛОҚНИ КЎЧАГА ТАШЛАБ КЕТИШНИНГ ҲУКМИ
#чақалоқ
❓1110-CАВОЛ: Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали янги туғилган гўдакни йўл чети ёки чиқиндихоналарга ташлаб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Динимизда бунга қандай муносабат билдирилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Фарзанд тенги йўқ неъмат ҳисобланиб, бу ҳақида Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади:
"يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ * أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ" [الشورى 49-50]
яъни: “У ўзи xoҳлaгaн кишигa қизлaрни ҳaдя этур вa ўзи xoҳлaгaн кишигa ўғиллaрни ҳaдя этур, ёки улaргa ўғиллaр вa қизлaрни қўшиб бeрур вa ўзи xoҳлaгaн кишини туғмaс (бeпушт) қилиб қўюр. Aлбaттa, у (бaрчa нaрсaни) билувчи вa (ўзи xoҳлaгaн нaрсaни ярaтишгa) қoдирдир.” (Шуро сураси, 49-50-оятлар).
Шундай экан Аллоҳ таоло ато этган бу бебаҳо неъматни қадрига етиб, уни асраб-авайлаш ва гўзал ҳолда парвариш қилиш ўрнига унга нисбатан худди бир кераксиз буюмдек муносабатда бўлиш, ҳатто ундан воз кечиб, йўл четига ёки чиқиндихонага ташлаб кетиш бу катта гуноҳ ва нонкўрликдир. Агар шу аснода чақалоқ вафот этса, уни ташлаб кетганлар одам ўлдирганлик гуноҳига қолади.
Аллоҳ таоло жоҳилият даврида қиз фарзандини тириклай кўмиб юборганларни мазаммат қилиб Қуръони каримда бир неча оятлар нозил қилди ва уларнинг бу қилмишлари нақадар оғир гуноҳ эканлигини баён қилди:
وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلَاقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُمْ إِنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْئًا كَبِيرًا (31)
“(Эй, инсонлар!) Болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз – уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир” (Исро сураси, 31-оят).
Одамлар орасида камбағалликдан қўрқиб ёки мол-дунё ҳавасида болаларини сотадиганлар ҳам учраб туради. Мазкур ояти каримада шундай кишиларга хитоб қилинадики, ризқ Аллоҳ таолодандир. Ота-оналарини ҳам, болаларини ҳам ризқини Аллоҳ беради. Шунинг учун кабағалликдан қўрқиб болаларни ўлдирманг ва улардан қутилиш учун ташлаб кетманг.
Минг афсуслар бўлсинки, орадан ўн беш аср ўтишига қарамай ҳали ҳам баъзилар жаҳолат ботқоғидан чиқа олмаяпти. Баъзи ҳолатларда бугунгиларнинг қилмишлари ўша мазаммат қилинган жоҳилия давридагидан ҳам ёмон ва оғирроқдир. Зеро, улар чақалоқни тириклай кўмган бўлса, ҳозиргилар тириклай қаровсиз ҳолда йўл чети, чиқиндихона ёки канализация қувури каби жойларга ҳаво ўтказмайдиган целлофан пакетларга ўраб, аянчли бир ҳолатда ташлаб кетмоқдалар. Шунинг учун ҳам бу иш шаръан ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло жамиятимизни шу каби иллатлардан паноҳида асрасин!Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ПИЁЗНИНГ ПЎСТЛОҒИНИ ЁҚИШ МУМКИНМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гаплар асоссиз. Гуноҳлар одамнинг дўзахда ёнишига сабаб бўлади, пиёзнинг пўчоғи эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Инсон #яхшилик
🎬 Инсонларнинг яхшиси ким?
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ЮРАК ТУШГАНДА НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қўрқанда юрак тушиб қолиши бор нарсами нима қилса бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда юрак тушиш ёки юрак кўтариш деган нарса йўқ, балки бу нарса тиббиётга тааллуқли масала. Бу хусусда мутахассис докторларга мурожаат қилиш керак, юракка қувват бўладиган маҳсулотлардан истеъмол қилиш лозим.
Шундай бўлсада беморларга Қуръон оятларини ўқиб дам солиш бор. Бундай беморларни мутахассисларга кўрсатилиш билан бир қаторда унга дам солиш ҳам тез орада шифо топишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
БОЛАЛАР ОНА ТОМОН БОБОСИДАН ЗАКОТ, ФИДЯ ВА МЕРОС ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мусулмончиликда қизларнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди, деб эшитгандим. Қиз эри билан ажрашиб, эри болаларни боқмаса, мерос, уй-жой қолдирмаса, энди бу болалар она томондан бобосига меросхўр бўлса бўладими? Уларга она томондан бобоси закот, фидя берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ажрашган аёлнинг фарзандлари ўз оталаридан мерос оладилар. Аммо бу фарзандлар она томондан бўлган бобосидан мерос олишолмайди. Фақат битта истисно бор. Агар бобо вафот этганда ўша набиралардан бошқа бирорта қариндош бўлмаса, улар мерос оладилар.
Уларга бобо ҳам, буви ҳам закот, фидя ва фитр садақасини бера олмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҚУРЪОННИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони Каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. Устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий: "Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади", деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу жойларга аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
НАЗР СОҲИБИ НАЗР ҚИЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ ГЎШТИДАН ЕЙИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Дадам яқинда жарроҳлик амалиётига киришларидан олдин назр қилдим, яъни Aллоҳга ваъда қилдим, инша Аллоҳ жарроҳлик амалиётидан шифо топиб чиқсалар, битта мол сўйиб эҳсон қиламан деб. Савол: Шу назр қилинган гўштни ман ейишим мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзлаган мақсади ҳосил бўлса, назрни адо этиш вожиб бўлади.
Қурбонликдан бошқа ниятда, мисол учун, «Фалон ҳожатим раво бўлса, жонлиқ сўяман (дардга даво топилиши, мушкулотларнинг ариши, сафардагиларнинг эсон-омон қайтиб келиши ва ҳоказо)» деган ниятда жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақот олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда назр соҳиби ва унинг аҳли назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲАҚНИ УНДИРИШ УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бир инсон ҳаққини бермаса уни ундириш мақсадида ёлгон гапирса гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўринг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
🟥#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ
🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
💬 Facebook орқали томоша қилиш
📱 Telegram voice орқали эшитиш
🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.
Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.
Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ТУЗ ОЛИБ ҚЎЙСА БАРАКА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бизда Aндижонда Рамазон ойида ҳамма туз олиб қўяди. Сабаби йил бўйи барака бўлади, дейишади ва анчагина ғамлаб қўйишади. Бу қанчалик тўғри иш?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бундай гап йўқ. Бизлар Рамазонда озиқ овқатни эмас, балки кўпроқ тақвони захира қилишга ва гуноҳлардан покланган ҳолда чиқишга ҳаракат қилишимиз керак. Рамазон ойида бизларга буюрилган нарса шудир. Шунинг учун бундай ортиқча нарсалар билан онгимиз ва вақтимизни банд қилмасдан кўпроқ ибодат ва дуолар қилишимиз даркор. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЖОЙНАМОЗ УСТИГА НАРСА ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқиёткан жойга нарса қўйса бўладими? Масалан кўкрагини тагига.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда хушуъни кетказувчи ҳар қандай ишлар макруҳ ҳисобланади ("Мухтасарул виқоя"). Демак намоз ўқиётган киши қўлидаги бирор ашёси, телефони ёки телпагини жойнамоз устига қўйганида сажда қилишига халақит бермайдиган қилиб қўйиши керак. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ФОЙДА ҚЎЙИБ СОТСАМ ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен савдогарман. Дўконимга маҳсулот олиб келиб устига ўзим учун фойда қўйиб сотсам гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар савдода ёлғон ишлатмасангиз гуноҳ бўлмайди. Зеро савдо фойда қилиш учун қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
Очиқ юз билан мулоқотга киришиш фазилати.
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
#ХУШХАБАР: “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” номли китобининг 1-жузи нашрдан чиқди.
🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилди.
🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!
📖 Китобнинг ҳажми: 632 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉 Нархи: 82 000 сўм
Мурожаат учун:
☎️ +998777773350
📨 Фатво маркази
📍 41.3384637,69.2370855,19z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз
ОТА-ОНАНИНГ ОЁҒИНИ ЮВИБ, СУВИНИ ИЧИШ ТЎҒРИМИ?
#Ота_она #табаррук #сув
❓1109-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда бир видеога кўзим тушиб қолди. Унда бир йигит онасини оёғи ювилган сувни қўлларига олиб ичаётгани акс этган. Шу иш шариатда жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Динимизда ота-онани рози қилиш катта савоб ҳисоблансада, уларнинг оёғини ювилган сувни ичиб, уни ҳаммага кўз-кўз қилиш жоиз эмас . Чунки, бу биринчидан динда ғулув (чуқур) кетиш саналади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида огоҳлантириб, шундай деганлар:
"إيَّاكم والغلوَّ في الدِّين، فإنَّما أَهلَكَ من كان قبلَكمُ الغلوُّ في الدِّينِ" (أخرجه النسائي ، وابن ماجه ، وأحمد عن ابن عباس)
яъни: “Динда ғулув (чуқур) кетишдан сақланинг. Зеро, сизлардан олдингиларни фақатгина динда ғулувга кетишлари ҳалок қилгандир” (Имом Насоий, Ибн Можа ва Аҳмадлар ривояти).
Иккинчидан, бу ишда риё белгилари бор. Яъни мўмин одам ҳар бир амалини холис Аллоҳ учун қилиб, имкон қадар бошқалардан яшириши лозим. Акс ҳолда қилган амалининг савобидан маҳрум бўлади. Энг ёмони баъзилар мана шундай ножоиз ишни қилиб, камига суратга ҳам олдириб тарқатмоқдалар. Натижада бошқалар бу ишлар жуда улуғ амал экан, деб ножоиз ишларни ибодат даражасига кўтариб юбормоқда. Кўр-кўрона эргашиб кетмоқдалар.
Имом Раббоний қуддиса сирруҳу "Мактубот"да айтадилар:
"أنّ العمل إذا وقع موافقا للشّريعة فهو مرضيّ الحقّ سبحانه وخلافها غير مرضيّه تعالى فكيف يكون غير المرضيّ محلا للثّواب بل هو موقع العقاب"
"Бирор амал шариат кўрсатмасига мувофиқ бўлсагина Ҳақ таоло ҳузурида мақбул бўлади. Аксинча бўлса, Аллоҳ таоло рози бўлмаган иш ҳисобланади. Қандай қилиб Аллоҳ рози бўлмаган иш савоб ўрни бўлсин?! Балки у жазога лойиқ амал саналади".
Демак, ота-онани рози қилиш ҳам шариатимизга мувофиқ тарзда бўлсагина Аллоҳ даргоҳида мақбул бўлади.
Шариатимизга кўра, ота-она розилиги ҳамммага кўз-кўз қилиб, уларни оёқларидан тушган сувни ичиш билан эмас, балки фарзанд умри давомида уларнинг хизматларини қилиши, уларга нисбатан доимо хушмуомала бўлиб, азият бермаслиги билан бўлади. Шунга кўра, фарзанд ота ёки онасининг оёқлари ювилган сувни ичиши ва уни ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларга кўз-кўз қилиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
МУСУЛМОН БЎЛИШ УЧУН ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Христиан аëл Аллоҳнинг ягоналигига, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарлигига, Қуръон китобига, фаришталарга, охиратга, дўзах ва жаннатга ва бошқа мусулмон инсон ишонганларга у инсон ҳам ишонса, мусулмон бўлиб қоладими ëки албатта шаҳодат калимасини айтиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, мусулмон бўлиши учун имон арконларига чин дилдан ишониши етарли. У Аллоҳ таолонинг наздида мўминдир. Лекин биз уни мусулмонлигини билишимиз ва унга Ислом ҳукмлари жорий бўлиши учун "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтиши шарт. Тавфиқ Аллоҳдан.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Инсон #яхшилик
🎬 Инсонларнинг яхшиси ким?
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХАСТАЛИК ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ислом дини тутқаноқ хасталиги ҳақида нима дейди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга аввало тиббий томондан ёндошиш лозим. Аммо Қуръони карим оятларини шифо ва раҳмат экани Қуръони каримда баён қилинган. Шундай экан тиббий муолажалар билан ҳамоҳанг равишда Қуръон ўқиш орқали ҳам шифо излаш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
АРАБ ТИЛИНИ АЁЛ КИШИДАН ЎРГАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aраб тилини эркак киши аёл кишидан ўрганса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада аввало дарс берувчи аёлнинг маҳрам ёки номаҳрамлигини билиб олишимиз керак бўлади. Сабаби, ҳозирги кунда баъзи инсонлар ўз аёли ёки қизидан араб ҳарфларини ўрганиб бўлмайди, деб тушунадилар. Бу эса нотўғри тушунча бўлиб, агар тил ўргатувчи аёл маҳрами (аёли, қизи, онаси) бўлса, бундай аёллардан бемалол илм ўрганиш мумкин. Бордию муаллима номаҳрам бўлса, зарурат ўринларида (масалан, таълим муассасаларида) эркак ва аёл ёлғиз қолмаслик шарти билан бир-бирларидан илм олишларига рухсат берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ДАЛАДА ТОВУҚ СЎЙИШ ИРИММИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Далага товуқ сўямиз деяпти, бу ширкми ёки иримми? Пахта яхши бўлади деяпти бу ширкку домла мен нима қилай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Далада сўядими, чўлда сўядими, тоғда сўядими фақат Аллоҳ йўлига деб, Аллоҳ таоло номи билан сўйсин. Бошқага атаб жонлиқ сўйилмайди.
Жонлиқни далага олиб бориб, Аллоҳ йўлига сўйиб, одамларга таом едириб, етим есирни йўқлаб, уларнинг дуосини олса, буни ёмон жойи йўқ. Шояд ўшаларнинг дуолари сабаб ҳосил мўл бўлса. Дуога яраша ҳаракат ҳам керак, далага яхши қаров ҳам керак, албатта. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚИЁМАТДАН КЕЙИН ФАРИШТАЛАР ҚАЕРГА КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қиёмат куни ҳисоб-китоб тугагандан кейин, Аллоҳнинг фаришталари (дўзах фаришталаридан ташқари) қаерга кетади? Уларга ҳам одамлар каби жаннатга киритилиб, мукофот бериладими? Масалан, тўрт буюк фаришталар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ғайб оламига тааллуқли савол бўлиб, бизлар ғайб олами ҳақида Аллоҳ таоло билдирганча биламиз холос. Фаришталар Қиёмат кунидан кейин Аллоҳ хоҳлаган жойда бўлишади. Зеро, бирорта оят ёки ҳадисда уларни Қиёматдаги ҳисоб-китобдан кейин қаерда бўлишлари очиқ айтилмаган.
Охиратдаги мукофотлар инсонлар учундир. Фаришталар Аллоҳнинг итоаткор бандалари бўлиб уларга нафс ва шаҳват берилмаган, шайтон ҳам уларни васваса қилмайди ва Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилиш учун яратмаган, балки уларни фақат ибодат ва итоат қилиш учун яратгандир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#xushxabar
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги уламоларнинг "Фатволар тўплами (500 саволга 500 жавоб)" китоби нашрдан чиқди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТИШ ОРАСИДАГИ ТАОМ ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛГА МОНЕ БЎЛАДИМИ?
#таҳорат #ғусл #тиш
❓1108-CАВОЛ: Тиш ковагида буғдойдек катталикда овқат қолдиғи қолиб кетса, таҳорат ёки ғуслга зарари борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Таҳоратда оғиз ва бурунни ювиш суннат, ғуслда эса фарз ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, таҳоратда тишларнинг орасига бирор нарса қолиб кетишининг зарари йўқ. Агар тишлар орасида қолган нарса жуда кичкина бўлса, ғуслда ҳам зарар қилмайди. Чунки сув суюқ бўлиб, одатда ҳамма жойга етиб боради. Бироқ эҳтиёти ғуслда тишнинг ораси ва ковакларига кириб қолган нарсани чиқариб ташлаш керак. Чунки ғуслда бирор жойга сув етмай қолса, ғусл мукаммал бўлмай қолади.
“Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَلَوْ كَانَ سِنُّهُ مُجَوَّفًا فَبَقِيَ فِيهِ أَوْ بَيْنَ أَسْنَانِهِ طَعَامٌ أَوْ دَرَنٌ رَطْبٌ فِي أَنْفِهِ ثُمَّ غَسَلَهُ عَلَى الْأَصَحِّ كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ وَالِاحْتِيَاطُ أَنْ يُخْرِجَ الطَّعَامَ عَنْ تَجْوِيفِهِ وَيُجْرِيَ الْمَاءَ عَلَيْهِ هَكَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ
“Агар тишларининг ковагида ёки тишларининг орасида бирор таом қолиб кетган бўлса, ёхуд бурнининг ичида юмшоқ (суюқ) кир бўлса, саҳиҳроқ гапга кўра ғусли тўлиқ бўлади. “Зоҳидийя”да ҳам шундай. Бироқ эҳтиёти қолиб кетган нарсани тишининг ковагидан чиқариб ташлаб, у ерга сувни етказиш керак. “Фатҳул қодир”да ҳам шундай келган”. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ИЛОН ЗАҲРИ БОР ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aтриум дорилар таркибида илон заҳри бор, уларни истеъмол қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Илоннинг заҳари қўшилган дорининг ўрнини босувчи бошқа дори бўлмаса ва у шифога сабаб бўлиши тажрибаларда кўрилган бўлса уни истеъмол қилишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.