diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

КЕЛИН-КУЁВ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Келин куёв тўйи куни масжидда намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидда намоз ўқишлари жоиз, лекин бу бизда урф бўлмаган. Бунинг устига, нафл намозларни уйда ўқиш афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БУ САВДОДА РИБО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир танишимга минерал ўғит керак. Унга 600 қоп минерал ўғит олиб беришимни эвазига кузда ҳар бир қоп ўғит устига устама равишда 30 минг сўмдан қўшиб бермоқчи. Минерал ўғитнинг ҳозирги кундаги нархи 100 минг сўм. Бу савдода рибо борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинси ва миқдори бир хил маҳсулотнинг устига зиёда олиб бўлмайди.

Шунинг учун ўша ўғитларингизни қопини 130 мингдан кузда тўлаш шарти билан насияга сотинг. Шунда куз келганда пулингизни оласиз. Кейин хоҳласангиз ўғит сотиб олинг, хоҳласангиз бошқа нарсага ишлатинг, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУШНИНГ БЎЙНИНИ ҚЎЛ БИЛАН УЗИБ ТАШЛАСА ҲАМ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз томонда овчилар чумчуқ, кабутар, бедана ва шу каби жуссаси кичик қушларни овлаб, тирик ҳолатида сўйиш ўрнига бўйнини қўли билан узиб юборар экан. Агар "Бисмиллаҳ"ни айтиб сўймасдан бўйнини узиб ташласа ҳам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол бўлмайди. Агарчи жуссаси кичик бўлсада гўшти ҳалол бўлиши учун “Бисмиллаҳ”ни айтиб тиғли нарса билан сўйиш шарт. Акс ҳолда қўл билан бўйнини узиб юборилган қушлар ҳаром ўлган ҳисобланиб гўшти ҳам ҳаром бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТЕЛЕФОНДА ЭШИТИЛГАН АЗОН
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Телефондан эшитилган Азон билан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондаги Азон намоз ўқишга кифоя қилмайди. Чунки уламолар телефондаги Азон, Қуръони карим қироатини акс садо дейишган. Бу азон ва қироатларга ҳақиқий азон ва қироатнинг ҳукми берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Гуноҳ #ширк
#тавҳид

🎬 Кабира гуноҳлар нечта?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
#Намоз #қаъда
#ракат

❓1100-CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасига ўтирмай, учинчи ракатга туриб кетган киши қайтиб қаъдага ўтирса, намози дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли фарз намозларда аввалги қаъда вожибдир. Агар билмасдан учинчи ракатга туриб кетса, қайтиб ўтирмайди ва охирида саждаи саҳв билан намозини якунлайди. Агар қайтиб ўтирса, намозни бузилиши ёки бузилмаслиги борасида муҳаққиқ уламолар ўртасида ихтилоф бўлган. Жумладан, “Дуррул мухтор” китобида бу ҳақда шундай дейилади:
( فَلَوْ عَادَ إلَى الْقُعُودِ ) بَعْدَ ذَلِكَ ( تَفْسُدُ صَلَاتُهُ ) لِرَفْضِ الْفَرْضِ لِمَا لَيْسَ بِفَرْضٍ وَصَحَّحَهُ الزَّيْلَعِيُّ ( وَقِيلَ لَا ) تَفْسُدُ لَكِنَّهُ يَكُونُ مُسِيئًا وَيَسْجُدُ لِتَأْخِيرِ الْوَاجِبِ ( وَهُوَ الْأَشْبَهُ ) كَمَا حَقَّقَهُ الْكَمَالُ وَهُوَ الْحَقُّ بَحْرٌ در المحتار
“Агар учинчи ракатга туриб кетган киши қаъдага қайтса, фарз бўлмаган нарса учун фарзни тарк қилгани сабабли намози бузилади. Бу гапни Имом Зайлаъий раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ, деганлар. Баъзи уламолар эса бу масалада намоз бузилмайди, лекин гуноҳкор бўлади ва вожибни кечиктиргани учун саҳв саждасини қилади, деганлар (Намоз бузилмайди, деган гап мазҳаб қоидаларига яқинроқдир). Аллома Камол ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ бу масалани таҳқиқ қилиб: “Ҳақ нарса намозни бузилмаслигидир”, деганлар. “Баҳрур роиқ” китобида шундай келган”.
Нафл намозларда аввалги қаъдага ўтирмасдан туриб кетган бўлса, модомики кейинги ракатни саждасини қилмаган бўлса, қайта ўтиради ва ташаҳҳудни ўқийди. Кейинги ракатдан яна намозини тўлиқ давом эттиради ва намозини саждаи саҳв билан якунлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ХУШХАБАР: “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” номли китобининг 1-жузи нашрдан чиқди.

🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилди.

🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 632 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉 Нархи: 82 000 сўм

Мурожаат учун:
☎️ +998777773350
📨 Фатво маркази
📍 41.3384637,69.2370855,19z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НИКОҲДАН КЕЙИН КУЁВНИ ТАБРИКЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Никоҳдан кейин куёвнинг дўстлари куёв болани табриклашади. Бу ҳақда ҳадисларда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, никоҳдан кейин куёв келинни муборакбод этиш суннатда келган. Жумладан Имом Термизийнинг сунанларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан шундай ривоятлар бор: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي الْخَيْرِ

(Бу никоҳда) Аллоҳ сизга барака берсин. Сизга барака ёғдирсин ва сизларни ўртангизни яхшиликда жамласин". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Тўй #Дабдаба

Тўйлардаги дабдабалар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗДА ИМОМНИНГ ТАҲОРАТИ БУЗИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Оилам билан бомдод намозини жамоат бўлиб уйда ўқиймиз. Мен имомликка ўтаман. Баъзи вақтларда намозни ўқиб бўлиб, таҳоратим синганини билиб қоламан. Шунда менга эргашганларни намози ҳам бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда уларнинг ҳам намози бузилган ҳисобланади. Қайта ўқийсизлар. Чунки муқтадийларнинг намози имомнинг намози устига қурилади. Имомнинг намози бузилса, муқтадийнинг намози ҳам бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳорат қилганда бурунни қоқса қонаб кетяпти, қоқмасдан сув тортиб ювиб қўйса бўладими? Ёки бурунни даволатгунча қазо қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунни чайиш таҳорат суннатларидан, буни бажариш учун қўлга сув олиб, уни қоқиб ташланади. Агар бурунни қоқиш уни қонаб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, сув олиш билан кифояланилади. Бордию бурунга сув олишнинг ўзиям бурунни қонашига сабаб бўлаётган бўлса, бурун тузалгунича ушбу суннатни бажармасдан таҳорат қилиб туриш ҳам мумкин. Аммо намозни асло тўхтатиб турилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳозирда 8 ойлик ҳомиладорман. Бўлажак фарзандимиз учун ҳозирдан керакли кийим ва турли буюмлар олмоқчи эдик. Аммо сизларга мумкин эмас дейишяпти, бу нотўғри тушунча эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қараш, яъни "ҳали туғилмаган болага кийим-кечак олиб бўлмайди" деган тушунча хатодир. Чунки "ҳар бир ишлар ниятга кўрадир" деган мазмунда ҳадис бор. Қолаверса динимизда шумланиш йўқ. Шундай экан бемалол яхши ниятлар билан кийимчалар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚИЁМАТДА АЁЛНИНГ СОЧИ АВРАТЛАРИНИ ЁПИБ ТУРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: "Аёл кишининг сочи узун бўлиши керак, қиёматда авратларини шу сочи ёпиб туради" деган гап эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч аёлларнинг зийнати ҳисобланади. Уни заруратсиз кесиш жоиз эмас. Фақат эрининг рухсати билан ва эркакларникига ўхшатмай кесишлари жоиз.

Соч қиёматда авратни ёпиб туради деган гап, бирор ҳадис ёки уламолар сўзида учрамайди. Асоссиз гапларни аниқ билмай туриб тарқатишдан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

🟥#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ

Қуйидаги ижтимоий тармоқлар
имиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

💬 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЯҚИНИ ВАФОТ ЭТГАН ЭРКАК СОЧ ОЛДИРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Яқин қариндош вафот этса эркаклар соч олдириши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу одатлар шаръий асосга эга бўлмаган амаллардан бўлиб, одамлар ўзларича чиқариб олишган. Шунинг учун бу мусулмон одам қилиши мумкин бўлмаган бидъатлардан ҳисобланади. Бундай ишлардан тийилиш лозим. Чунки ҳадисда:

ان رسول الله صلى الله عليه وسلم برئ من الصالقة، والحالقة ، والشاقة ” .أخرجه البخاري ومسلم

яъни, "Пайғамбар алайҳиссалом ўлим мусибати етганда дод-вой солиб бақирувчи, сочини олдирувчи ва кийимларини йиртувчилардан безордирлар", дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАСЖИДЛАР АЛЛОҲНИНГ УЙИМИ?
#Масжид #Байтуллоҳ

❓1103-CАВОЛ: Масжидлар - Аллоҳнинг уйи дея айтилади. Лекин Аллоҳ бизнинг тассаввуримиздан ҳам кўра буюк зотдир. Шундай экан У зотга нисбатан бундай "уй, макон" каби ибораларини ишлатсак хатога йўл қўйган бўлмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган ибораларни ишлатиш хато бўлмайди. Масалан, Аллоҳ таоло Ҳаж сураси 26-оятида: “Менинг уйимни тавоф қилувчилар учун покла”, деб Каъбани "уйим" деган бўлса, бошқа оятда эса: “Аллоҳнинг масжидларида унинг исми зикр қилинишидан тўсган кишидан ҳам золимроқ кимса борми?!” (Бақара сураси, 114-оят), деб масжидларни ўзига нисбат берган.
Фақат уларнинг мазмун моҳиятини тўғри англасак кифоя.
Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яратувчиси, ҳамма нарса унга муҳтож, у ҳеч нарсага муҳтож эмас. Жумладан, Аллоҳ таоло уйга ҳам муҳтож эмас.

Энди Байтуллоҳ-Аллоҳнинг уйи, деган иборага келсак, ундан Каъбаи мушаррафани тушунилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
جَعَلَ اللَّهُ الْكَعْبَةَ الْبَيْتَ الْحَرَامَ قِيَاماً لِلنَّاسِ
“Каъба, яъни Байтул Ҳаромни Аллоҳ одамлар учун (муҳим) мақом қилиб қўйди”
(Моида сураси, 97-оят).
Каъбани Аллоҳнинг уйи, деб нисбат берилишига сабаб у жой Аллоҳ таолони улуғланадиган макондир. У ерга одамлар турли ерлардан Аллоҳ таоло фарз қилган ҳаж ибодатини қилишга шошиладилар. Яна бу нарса Каъбани шарафлаш, улуғлаш ва унинг қадрини одамларга билдириш учундир. Буни Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг тиллари билан билдирган:
(رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّم)،
“Эй, Раббимиз! Мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим”
(Иброҳим сураси, 37-оят).
Демак, Аллоҳ таоло яратганлари ичидан бирор нарсани ўзига нисбат берса, бу улуғлаш, ҳурматлаш ва шарафлаш учун бўлади. Жумладан, Каъба ва масжидларни ўзига тегишли эканини таъкидлаши ҳам шу қабилдандир.
Асло Каъба ёки масжидлар Аллоҳ таоло турадиган уй-жой, деб тушунмаймиз. Чунки макон ва замоннинг яратувчиси Аллоҳдир (субҳанаҳу таоло). Улар ўз яратувчисини қамраб ололмайди. Макон ва замон яратилган нарсаларни қамраб олади, холос. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БЕЛИНИ БОҒЛАБ НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#Намоз #белбоғ

❓1102-CАВОЛ: Бир одам белбоғ боғлаган ҳолда намоз ўқиб бўлмайди деб қолди. Шу гап қанчалик тўғри. Белга белбоғ боғлаб намоз ўқиш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Намозда белга белбоғ боғлаб намоз ўқиш жоиз. Унинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ.
Ҳанафий уламолардан Абул Ихлос Ҳасан Ал-Вафоий Шурунбилолий бу ҳақда шундай дейди:
لا يكره له شد الوسط
“Намозхон белини боғлаб намоз ўқиши макруҳ бўлмайди” (“Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ” китоби, “Намоз ўқиётган кишига макруҳ бўлмаган нарсалар” фасли).
Яна “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:

صَلَّى وَهُوَ مَشْدُودُ الْوَسَطِ لَا يُكْرَهُ ، كَذَا فِي الْمُحِيطِ
“Бели боғланган ҳолда намоз ўқиса, макруҳ бўлмайди. “Муҳийт”да ҳам шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТАВОФНИНГ БИТТА АЙЛАНИШИНИ ТАРК ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Умрага эҳром боғлаган киши тавофнинг битта айланишини тарк қилса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тавофнинг камроқ (битта, иккита ёки учта, яъни, ярмидан кам) айланишини тарк қилиб, умрасини тугатса ва эҳромдан чиқиб кетса, умраси дуруст бўлади. Лекин тавофнинг кам қисмини тарк қилгани сабабли қўй сўйиб қон чиқаради. Лекин мийқотлардан чиқиб кетмаган бўлса ва ўша тарк қилган кам қисмини тўлдирса, қон чиқариш соқит бўлади. ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТИШ КАВЛАГАНДА ҚОН ЧИҚСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#Таҳорат #қон
#тиш

❓1101-CАВОЛ: Тишим ковагини тиш тозалагич билан тозалаганимда унинг учи қон бўлиб чиқади. Лекин туфлаб кўрсам, туфугимда қон ғолиб келмайди. Шундай ҳолатда таҳорат синадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ, бу ҳолатда таҳорат синмайди. Бу борада “Жавҳаратун-наййира” китобида шундай дейилади:

"وَلَوْ عَضَّ شَيْئًا فَوَجَدَ فِيهِ أَثَرَ الدَّمِ أَوْ اسْتَاكَ فَوَجَدَ فِي السِّوَاكِ أَثَرَ الدَّمِ لَا يُنْقَضُ مَا لَمْ يَتَحَقَّقْ السَّيَلَانُ وَلَوْ تَخَلَّلَ بِعُودٍ فَخَرَجَ الدَّمُ عَلَى الْعُودِ لَا يُنْقَضُ إلَّا أَنْ يَسِيلَ بَعْدَ ذَلِكَ بِحَيْثُ يَغْلِبُ عَلَى الرِّيقِ"
яъни: "Агар бирор нарсани тишласа ва ўша нарсада қон асарини кўрса ёки мисвок ишлатса ва мисвокда қон асарини кўрса, модомики, қон оқиши рўй бермаса, таҳорати синмайди. Шунингдек, тишини бирор нарса билан хилол қилса, яъни ораларини тозаласа ва ана шу кавлаган чўпига қон чиқса, таҳорати синмайди. Магар, кавлаганидан кейин қон оқиб, туфугидан ғолиб келса, шундагина таҳорати синади"” ("Жавҳаратун-наййира" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Гуноҳ #ширк
#тавҳид

🎬 Кабира гуноҳлар нечта?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

КАБУТАР БОҚИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ман кабутар боқаман. Эшитишимча, кабутарни фақат зийнат яъни чирой учун боқиш керак, учириш учун боқиб бўлмас экан. Мен эса фақат учишига қизиқиб боқаман. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ишқибозлик қилиб кетидан қувиб юрмаса кабутар боқиш жоиз. Уни учишига қизиқиб намозларнинг вақтини кечиктирмаслик, гаровлашиб қиморга айлантирмаслик шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭР-ХОТИН БИРГА ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эр-хотин бирга ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин бирга бемалол ғусл қилиши мумкин. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, одамлар орасида "Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керак" деган нотўғри, асоссиз тушунча оғиздан-оғизга ўтиб келган ва баъзи "ақлли маслаҳатчи"лар томонидан янги келин куёвларга ўргатиб келинмоқда. Бу мутлақо нотўғри гап бўлиб, эр-хотинлар то ғусл қилмагунларича бир-бирларидан беркиниб туришлари ҳам шарт эмас! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИДДАДА ЎТИРГАН АЁЛ ЗИНО ҚИЛСА...
#Идда #Аёл
#ҳомила

❓1099-CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устоз бир дугонам сўраганди. Иддада ўтирган аёл зино қилиб ҳомиладор бўлиб қолса уни иддаси қачон тугайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ва алайкум ассалом! Аввало зино Аллоҳ таоло ҳаром қилган жирканч иш ҳисобланади. Аллоҳ таоло зинокорга ҳам дунёда, ҳам охиратда аламли азоб борлигини огоҳлантирган. Бу ишни қилиб қўйган инсон тезда тавба қилиб, қайтиб бу ишни қилмаслиги лозим.
Иддада ўтирган аёл зино билан ҳомиладор бўлиб қолса, унинг иддаси ҳомиласини туққунича бўлади. Туғишдан олдин зино қилгувчига ҳам ва бошқасига ҳам турмушга чиқа олмайди. Вафот иддасида ўтирган аёл зино қилиб, ҳомиладор бўлиб қолса, унинг иддаси ўзгармайди, яъни бундай аёл фақат вафот иддасини ўтиради.

وَاعْلَمْ أَنَّ الْمُعْتَدَّةَ لَوْ حَمَلَتْ فِي عِدَّتِهَا ذَكَرَ الْكَرْخِيُّ أَنَّ عِدَّتَهَا وَضْعُ الْحَمْلِ وَلَمْ يُفَصِّلْ، وَاَلَّذِي ذَكَرَهُ مُحَمَّدٌ أَنَّ هَذَا فِي عِدَّةِ الطَّلَاقِ، أَمَّا فِي عِدَّةِ الْوَفَاةِ فَلَا تَتَغَيَّرُ بِالْحَمْلِ وَهُوَ الصَّحِيحُ.

“Иддада ўтирган аёл ҳомиладор бўлиб қолса, Кархий раҳматуллоҳи алайҳ унинг иддаси ҳомиласини қўйгуничалигини зикр қилиб, тафсилотини баён қилмаган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳолат талоқ иддасида бўлади. Аммо, вафот иддасида ҳомиладор бўлиб қолиш билан идда ўзгармайди деганлар. Шу гап саҳиҳдир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Иддада ўтирган аёл бир киши билан зино қилиб, ҳомиладор бўлмаса, бундай ҳолатда янгитдан идда ўтириш лозим эмас. Чунки зино гуноҳ бўлгани сабабли бирор ҳукмни юзага чиқара олмайди. Зино қилган куни ҳам иддасидан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Россияга ишлагани келганмиз. Бу ерда ҳаммом ҳам ҳожатхона ҳам бир жойда экан. Одамлар шу жойда таҳорат олишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги пайтда кўпқаватли уйларда ёки одам тиқилинч яшайдиган шаҳарлардаги бошқа уйларда, таҳорат қилиш жойи ва ҳожатхона бир ерда қилиб қуриляпти. Шунинг учун бу ҳолат кўпчилик мубтало бўлган ҳолатларга айланган. Шу сабабдан бугунги кунда уламолар бундай жойларда таҳорат қилишга рухсат беришган. Фақат бисмиллаҳни киришдан аввал айтасиз ва ўша кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

КИЙИМГА НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Товуқ боқаман. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг бошқа намоз вақти келгунча товуққа қараб келаман. Кийимимга товуқ нажосати тегса таҳоратим бузиладими ёки кийимимни алмаштириб ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимга бирор нажосат тегиши билан таҳорат синмайди. Сизнинг ҳолатингизда кийимингизни алмаштириб, намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ДАМ СОЛИШИМ УЧУН ДУОИ ФОТИҲА ОЛИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен яқингача ўзимга дам солиб юрардим. Дам солиш учун имом домладан фотиҳаи дуо олиш керак деб эшитдим. Онамга ва ўзимга дам солишим учун ҳақиқатдан ҳам имом домладан дуои фотиҳа олишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариъатимизда дам солиш учун имом домладан фотиҳа дуо олиш керак деган гап йўқ. Қуръони каримни тажвидга мувофиқ ўқишни билган хар бир киши ўзига ва бошқаларга дам солиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚЎРҚИТИШ УЧУН АЙТСА ҲАМ ТАЛОҚ ТУШАВЕРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эр талоғини билмасдан шунчаки қўрқитиш учун айтса ҳам талоқ тушаверадими? Энди эр-хотин бирга яшаса бўладими? Буни йўли борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ лафзини очиқча айтилганда, албатта, талоқ тушади. Бу ҳолатда ният эътиборга олинмайди. Талоқ лафзини очиқча айтмай, ҳам талоққа, ҳам бошқа маъноларга далолат қиладиган лафзларни айтса, масалан: "Чиқиб кет", "Тур йўқол", "Жавобингни бердим", дегани каби. Бунда эр нимани ният қилган бўлса, ўша бўлади. Яъни, талоқни ният қилса, талоқ бўлади. Талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди.

Талоқлар сони учтага етгунча қайта никоҳланиши мумкин. Талоқлар учтага етса, эр-хотин қайта никоҳлана олмайди. Фақат аёл тўғри никоҳ билан бошқа эрга тегиб, тўлақонли эр-хотинлик алоқасидан кейин талоғини олса ва иддани тугатса, кейин аввалги эрига никоҳланиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЎЙИНЛАРДАН ПУЛ ЮТИБ ЭҲСОН ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Интернет орқали пулли ўйинлардан пул ютиб ўша пулни эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилиш дегани яхшилик қилиш, ёрдам қилиб савоб олиш деганидир. Шариатимизда мақсадга олиб борувчи йўл ҳам тўғри бўлиши керак. Демак, эҳсон қилиш учун ҳам ҳалол топилган пул бўлиши керак экан, интернетга пул тикиб топилган пуллардан эҳсон қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУРЪОННИ ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Тақвони маҳкам ушлашга ҳаракат қиламан. Лекин Қуръонни тўлиқ хатм қилолмаганман. Бу гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон имкон қадар Қуръонни хатм қилишни ўрганиши керак. Аллоҳ таолонинг Каломини тўғри ўқишни, хатм қила олишни таълим олиши ва шу йўлда мунтазам ҳаракат қилиши лозим. Уламоларимиз "Қуръони каримни бир йилда бир хатм қилмаган киши — Қуръонни тарк қилган ҳисобланади", — дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Эслатма

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:

"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)

яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.

Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.

Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel