Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
65-дарс. Олтин, кумуш ва бошқа буюмларнинг закоти
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗИМ ТЎҒРИ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Чўнтагимда нос билан намоз ўқисам намозим тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозхонни намози тўғри бўлиши учун унинг бадани ва кийими пок бўлишлиги шарт. Агар уни кийими ёки баданига дирҳам (катта танга) миқдоридан зиёда нажосати ғализа (оғир нажосат) теккан бўлса, ёки кийимининг ва баданнинг тўртдан биридан кўпроғига нажосати хафийфа (енгил нажосат) теккан бўлса ўшанда намозхоннинг намози дуруст бўлмайди. Худди шу ҳукм намозхоннинг чўнтагидаги нарсага ҳам тегишлидир. Яъни намозхоннинг чўнтагидаги нопок нарса нажосати ғализа бўлиб, у бир дирҳамдан зиёда бўлса ёки нажосати хафифа бўлиб тўртдан бирдан зиёда бўлса намози дуруст бўлмайди. Саволда келган носвой, сигарет ўсимликдан тайёрлангани учун нажосат ҳисобланмайди, уларни лекин истеъмол қилиш жоиз эмас. Шунинг учун намозхон чўнтагида мазкур нарсалар билан намоз ўқиса унинг намози дуруст бўлади. Аммо бу мусулмон кишига бундай нарсаларни истеъмол қилиш ҳалол бўлади, дегани эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
МУҚИМ КИШИ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: 1) Сафарга чиққан одам имомликка ўтиб қолса намозни қаср қилиб ўқийдими? 2) Агар қаср қилиб ўқиса, унга иқтидо қилган мусофир бўлмаганлар қолган 2 ракатини қандай ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Албатта, қаср қилиб ўқийди.
2) Мусофирга иқтидо қилган муқим кишилар имом салом берганда, салом бермасдан туриб, қолган икки ракатни ўқиб охирига етказиб қўядилар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НИКОҲЛАНИШ МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир йигит билан қиз Аллоҳ таолонинг гувоҳлигида ўзларини никоҳ қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бўлмайди. Никоҳ боғланиши учун эр ва аёл тарафидан "ийжоб ва қабул" (ўзаро розилик) пайтида инсонлардан бўлган шаръий гувоҳлар (икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл) бўлиши ҳамда улар эр-хотинлар каби ийжоб ва қабул сўзларини эшитишлари зарурдир. Мазкур гувоҳлар бўлмаса, йигит ва қиз Аллоҳ ва Унинг фаришталарини гувоҳлигида никоҳлана олмайди. Бундай никоҳлар дуруст эмас, йигит ва қиз бир-бирига номаҳрамлигича қолади ва уларнинг алоқаси зино бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
КЕШБЕК ОЛИШ ҲАЛОЛМИ
#ҳалол_ҳаром #савдо
#ҳадя
❓1098-CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўп учрайдиган кешбек фоиз, фоиз олиш дурустми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кешбек фоиз, фоиз шариатимизда ҳаром деган гап нотўғри. Чунки фоиз сўзи молия соҳасига оид атама бўлиб, улуш, ҳисса, қисм деган маъноларни англатади. Фоиз атамасини жуда кўп ўринларда ишлатамиз. Масалан, “закотга қодир инсон қўлидаги молининг 2,5 фоизини фақирларга беради”, деймиз. Бу дегани қўлидаги молини қирқдан бир улушини ёки қисмини беради, дегани бўлади. Ёки икки киши савдо қиламиз, деб пул тикишди. Фойдани масалан, 50 фоиздан, яъни 50/50 оламиз, деб келишади. Бу келишув мумкин эмас, дейилмайди. Яна бир мисол: мерос тақсимлашда ҳам маййитдан қолган мол мулкни тақсимлашда кимдир 20 фоизини, яна кимдир 40 фоизини олади.
Демак, юқорида келтирилган мисолларга ўхшаган масалаларда фоиз сўзини ишлатишда ҳеч қандай муаммо ёки шаръий таъқиқ йўқ.
Чунки бу ишда ғарар(алдов) ҳам, рибо ҳам топилмайди. Масалан, Аҳмад исмли киши кийим сотиб олиш учун супермаркетга борди. Супермаркетга кирса, сотувчи “Ким биздан битта кийим сотиб олса, яна битта қўшиб берамиз ёки қилган тўловидан шунчасини қайтиб берамиз”, деб эълон қилди. Бу нарса ҳалол ҳисобланади.
Ҳозирги кундаги ислом молияси бўйича кўзга кўринган олим Муҳаммад Тақий Усмоний “Фиқҳул буюъ” китобида буни ҳадя деб атаган:
“Айрим савдогарлар маълум миқдорда маҳсулотларини сотиб олган харидорларга мукофот, бонус бериш одати жорий бўлган. Бу мукофотларни гоҳида қуръа ташлаш йўли орқали беради. Савдогар бу ишни қилишдан мақсади одамлар унинг маҳсулотни кўпроқ сотиб олишлари учун қизиқтириш мақсадида қилади. Бу савдогар томонидан ваъда қилинган инъом, ҳадя ҳисобланади”.
Кешбек ҳақида Ҳиндистон Дорул улум фатво марказида қуйидагича савол-жавоб келтирилган:
Савол: “Масалан, бирор нарсани онлайн сотиб олинганда кешбек берилади. Бу жоизми?”.
Жавоб: “Бу пуллар рағбатлантирувчи мукофот бўлиб, олиш жоиз”.
Хулоса қиладиган бўлсак, турли иловалар орқали бериладиган ғарар (алдов) ва рибо аралашмаган кешбекни мукофот ёки бонус, деб тушунса бўлади ва буни олиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ЖОЙНАМОЗНИ ЮВИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Жойнамозни ювса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамозни ювиш жоиз. Хоҳ бу унга нажас теккани сабабли бўлсин, хоҳ кир бўлгани учун бўлсин фарқи йўқ. Жойнамозни ювиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ГУРУЧ ҲАҚИДА ҲАДИС
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Гуруч ҳақида ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гуруч ҳақида бир қанча ҳадислар келган. Масалан: "Кимки қирқ кун гуруч еса, унинг қалбидан ҳикмат булоқлари тилига жорий бўлади", (Мавзуъ яъни тўқима). Гуруч ҳақида бундан ташқари ҳам бир нечта ҳадислар келган. Аммо, уларнинг деярли барчаси муҳаддислар тарафидан "мавзуъ" яъни тўқима ҳадислар деб топилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
СМС ОРҚАЛИ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: СМС орқали талоғингни бердим ёки талоқ қилиш ниятида жавобингни бердим деса, талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эр хотинига хат ёки СМС орқали талоқ қўйса, талоқ тушади. Чунки динимизда: "Китобат хитобат кабидир", яъни: "Ёзув гапириш кабидир", деган қоида бор. Шунга асосан талоқ тушади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲОМИЛАДОР АЁЛ СОЧИНИ ҚИСҚАРТИРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Ҳомиладор аёл сочини кесиб бўлмайди. Соч кесса қорнидаги болани умрини кесган бўлади, дейишяпти. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл сочини қисқартириши шаръий жаҳатдан жоиз. Одамлар ўзлари ирим сирим қилиб шу гапни топганлар. Аллоҳ таоло инсоннинг умрини белгилаб қўйган. Уни соч қирқиш билан камайтириб бўлмайди.
Аёл киши эрининг розилиги билан қисқартиса бўлади. Лекин шуни таъкидлаймизки, опа-сингилларимиз сочларини кесишга шошилмасинлар. Чунки динимизда соч аёллар зийнати экани айтилган. Шунингдек, узун ва гўзал парваришланган соч аёлга табиий ҳусн ва кўрк бағишлайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
64-дарс. Ҳайвонларнинг закотига оид масалалалар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
https://youtube.com/live/0uUO1b9VkJE?feature=share
Читать полностью…ТИШНИ ТОМГА ОТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бизни динимизда тиш олдириб келса уни томга отиш керакми ё кўмиб қўйган яхшими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг ўзи мукаррам бўлгани сингари аъзолари ҳам мукаррам ҳисобланади. Инсоннинг ўзи кўмилгани каби унинг аъзолари ҳам кўмилади. Тиш ҳам шундай. Томга отилмайди, балки кўмилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
65-дарс. Олтин, кумуш ва бошқа буюмларнинг закоти
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАНЧА МУДДАТ ИДДА ЎТИРАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Агар аёл киши фарзанд кўргандан сўнг нифоси тугагач ҳайз кўрмаётган бўлса, эрдан талоқ олса ва эри билан туғруқдан сўнг умуман жинсий алоқада бўлмаган бўлса қанча муддат идда ўтиради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ иддаси ҳайз кўрадиган аёллар учун уч ҳайз ҳисобланади. Эр талоқ қилгандан кейин аёли уч ҳайз идда ўтиради. Учинчи ҳайзи тугаши билан иддаси ҳам тугайди. Жинсий алоқа қилмаган кунлар идда кунларига ўтмайди. Чунки идда талоқдан кейин бошланади. Идда фақатгина ҳомила бор ёки йўқлигини билиш учун ўтирилмайди. Бу иддадаги ҳикматлардан бири холос. Аёлда туғруқ ёки бошқа сабаблар туфайли ҳайз қони кечикса, иддани ой билан ҳисобланмайди. Агар аёл ҳайздан умиди узилиш ёшига етмаган бўлса, узоқ бўлса ҳам ҳайз келишини кутади ва уч ҳайздан кейин иддаси тугаган бўлади.
Демак, Сиз айтган ҳолатда ҳам вақтинча ҳайз кўрмаётгани ва эри билан яқинлик қилмаганига қарамай, талоқ қилинганидан сўнг уч ҳайз идда ўтиради. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Ашуро_рўзаси
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🗓 10 Муҳаррам - 28 июль - жума
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:38
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:47
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази
НАЖОСАТ ТЕККАН ПУЛНИ ПОКЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳожатхонага тушиб кетган пулни қандай покланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қоғоз пуллар ҳам сув билан ювиб покланади. Фақат бир марта ювиб нажосатни кетказгач, қуритиб қўйилади. Қуритилиш даражаси энг камида ювилган пулдан сув томишининг тўхташидир. Бу ҳолат уч бора такрорланади. Аммо сув билан ювилса йиртилиб кетиш ва фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келиш хавфи бўлса, унда бензин ёки бирор кимёвий унсур билан поклаш ҳам мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН 2 ЁКИ 3 ТА ЗАМ СУРА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда Фотиҳадан кейин 2 та ёки 3 та зам сурани кетма-кет узун бўлиши учун ўқиса бўладими? Намозда қироат чиройли бўлиши учун бир оятни икки марта қайтариб ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурага 2-3 та сурани ўқиш жоиз. Лекин фарз намозларда бир оят ё сурани бир ракатни ўзида ёки кейинги ракатда қайта ўқиш макруҳ. Нафл намозларда бу ишлар макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Ҳижома яьни қон олдириш тўғрисида ўқиб қолдим. Унда айтилишича қамарий ойнинг 17, 19, 21 кунларида амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўларкан. Қамарий ой тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиздаги ибодат вақтлари ва бошқа муддатлар ҳижрий-қамарий ойлар билан ҳисобланади. У ойлар қуйидагилар:
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиъул аввал;
4. Рабиъус соний;
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний;
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ДИНИМИЗДА "ДАРВЕШОНА" ДЕГАН МАРОСИМ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Сурхондарёда ҳар йили баҳор фасли келиши билан одамлар бир кило гўштни пулига ҳисоблаб пул йигиб "дарвешона" деган маросим ўтказилади. Йиғилган пулга мол олиб сўяди. Асосан ариқ бўйларига, кўчага дастурхон тузатиб ўтиришади. Устозлар, динимизда "дарвешона" деган маросим борми? Буни ҳукми қандай бўлади? Маҳаллий аҳоли бу маросимни ота-бобамиз ўтказиб келишган, садақа ҳар хил бало-қазодан асрайди дейди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда “дарвешона” деб аталган маросим йўқ, бу диний маросим эмас. Балки баҳор фаслида ҳашар йўли билан ариқ кавлаш, қабристонларни тозалаш пайтида ҳар ким топганини олиб чиқиб таом пишириб ейишлари халқимизда “дарвешона” деб номланиб қолган. Аслида кишилар ўзаро розилик билан пул ёки маҳсулот йиғиб ўртада таом пишириб ейишлари мумкин. Буни урфимизда “халпана” деб номланади. Аммо бу ишлар ҳам турли гуноҳ ва бошқаларнинг ҳаққи паймол бўлишига сабаб бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҚУРЪОН ЎҚИЁТГАНДА РЎМОЛДА БЎЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл киши Қуръонни мусҳафдан ўқиётганда ҳижобда бўлиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиётган аёлнинг олдида номаҳрам эркак бўлмаса, аёл киши ўзига қулай тарзда Қуръон ўқийверади. Ҳижобда бўлиши шарт эмас. Лекин Қуръон ўқиётганда чиройли кийимларда ва чиройли ҳолатда бўлиш учун бошига рўмол ташлаб олса, тиловат одобига мос келади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
"ОНАНГ БЕШИК БИЛАН КАЛЯСКА ОЛИБ КЕЛСИН"
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Биринчи фарзандим туғилди, эрим онанг бешик билан каляска олиб келсин деди. Онамларда шароит яхши эмас. Мендан кейин икки қиз, бир ўғил бор, уларни уйли жойли қилиш керак. Шунга нима қилсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр ўз фарзанди учун хотинининг оиласидан бешик, каляска, суюнчи пули, зиёфат ёхуд шунга ўхшаш нарсаларни талаб қилиши, биринчи навбатда шаръан дуруст эмас, қолаверса, бу иш пасткашлик ҳамдир. Чунки хотин ва фарзандларнинг нафақаси, кийим-кечаги ва зарурий эҳтиёжлари эрнинг зиммасига вожибдир.
Шундай экан, ҳар бир эркак зиммасидаги вазифасини ўзи бажариши лозим. Уни бошқаларга юклаш орқали зулм қилишдан сақланиши керак. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ИМПЛАНТ ТИШ ҚЎЙДИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Имплант тиш қўйдириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ҳаётини асраш, унга етаётган зарарларни даф қилиш динимизнинг асосий мақсадларидан. Шунинг учун ҳам барча мазҳаб фуқаҳолари зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар. Демак, ҳозирги кунда оммалашган имплант тиш қўйдириш ҳам жоиз экан. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
БУ КЕЛИШУВ ШАРЪАН ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1097-CАВОЛ: Бир танишимни ғишт заводи бор. Менга ўн миллион сўм берсанг, ҳар бир дона ғишт учун 10 сўмдан фойда бераман, деяпти. Шу иш шаръан жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу нотўғри келишув ҳисобланади. Бир томондан пул, иккинчи томондан меҳнат қилиш ва фойдани тақсимлаб олишни келишиш музораба ҳисобланади. Музорабанинг асосий шартларидан бири кўрилган фойда қанча бўлишидан қатъий назар ҳар икки тарафга улуш тегиши керак. Бу хусусда Бурҳонуддин Марғиноний
"( وَمِنْ شَرْطِهَا أَنْ يَكُونَ الرِّبْحُ بَيْنَهُمَا مُشَاعًا لَا يَسْتَحِقُّ أَحَدُهُمَا دَرَاهِمَ مُسَمَّاةً ) مِنْ الرِّبْحِ لِأَنَّ شَرْطَ ذَلِكَ يَقْطَعُ الشَّرِكَةَ بَيْنَهُمَا وَلَا بُدَّ مِنْهَا"
Яъни: “Фойда ҳар икки шерик орасида тарқайдиган бўлиши музораба шартларидан биридир. Улардан бири фойдадан маълум белгилаб қўйилган дирҳамларга эга бўлмаслиги керак. Чунки бундай шарт қўйиш фойдада шерик бўлиш имконини чеклайди”. (Ҳидоя, Музораба китоби).
Масалан, пул берувчи тарафга фойдадан 100 минг бериш шарт қилинса ва фойда 100 минг бўлса, фойдани пул берувчи томон олса, ишлаган тараф фойдадан ҳеч нарса ололмайди. Натижада фойдада шериклик топилмаётган бўлади. Шариатимиз айни ҳолат юзага келишини олдини олиш учун бундай келишувга рухсат бермайди. Музораба шаръан тўғри бўлиши учун кўрилган фойдадан улуш тақсимланиши зарур. Улушлар тенг бўлиши шарт эмас, бу ўзаро розилик билан ҳал бўладиган масала. Масалан, иккига тенг тақсимлаб ҳар икки тараф тенг олиши ёки учдан иккисини бир тараф, учдан бирини бошқа тараф олишини шарт қилиш лозим ва ҳоказо.
Сизларнинг келишувингизда ҳар битта ғиштдан 10 сўм ёки ундан камроқ фойда чиқиши ва сиз, яъни пул берувчи тараф ҳар битта ғиштдан 10 сўмдан олсангиз ғишт ишлаб чиқарувчига фойдадан ҳеч нарса тегмай қолиши мумкин. Бу келишув музорабани фосид қилиши юқоридаги иборалардан маълум бўлди.
Келишув тўғри бўлиши учун, чиққан фойдадан юқорида кўрсатилган тартибда тақсимлаш шарт қилиниши лозим. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
64-дарс. Ҳайвонларнинг закотига оид масалалалар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАҲСУЛОТНИ СОТИШ УЧУН ОНЛАЙН САВДО
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Биз бир одамнинг маҳсулотларини сотиш учун онлайн савдо ташкил қилганмиз. Биз онлайн орқали заказлар қабул қиламиз ва етказиб берувчига мазкур харидорнинг манзили ва қанча маҳсулот олишлари хақида хабар бериб турамиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам: биз ҳеч қандай ҳаражат қилмаймиз. Маҳсулотга пул тикмаймиз, фақат телефон ёки телеграм орқали маҳсулотни сотамиз. Шунинг ҳисобига фойда (ҳақ) оламиз шу жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз, бир инсон фойда (ҳақ) олиш учун албатта моддий харажат қилиши керак, деб ўйлайсиз. Лекин бу тўғри тушунча эмас. Инсон иш ҳаққи олиш учун албатта моддий маблағ сарфлаши шарт эмас. У жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиб ҳам пул топиши мумкин. Сизнинг ишингиз ҳам шунга ўхшашдир. Сиз қилган хизматингиз учун ҳақ олишингиз шаръан ҳалолдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ПАЙҒАМБАРЛАР НОМИ БИЛАН НОМЛАНГАН СУРАЛАР
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Қуръонда пайғамбарлар номи билан номланган нечта сура бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримда пайғамбарлар номи билан номланган олтита сура бор:
Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад, Нуҳ сураларидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#ақида
❓1096-CАВОЛ: Аёллар қабристонга борса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда қабр зиёратига рухсат берилган, балки тарғиб ҳам қилинган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"كنت نهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تزهد في الدنيا، وتذكر الآخرة"
яъни: “Сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Чунки, у дунёдан қайтаради ва охиратни эслатади”, деганлар. (Ибн Можа ривоят қилган).
Уламолар ушбу ҳадисни қабр зиёратига рухсат бериш учун асос қилиб келтирадилар. Бироқ аёлларнинг ҳис-ҳаяжонлари эркакларникидан фарқ қилади. Шу боис китобларимизда аёлларнинг қабристонга бориши борасида бир неча хил фикрларни учратишимиз мумкин. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳи “Раддул муҳтор” китобларида ушбу масаладаги турли қарашларни келтиргач, уларнинг ортидан Хайруддин Рамлийнинг қуйидаги сўзларини келтиради:
إنْ كَانَ ذَلِكَ لِتَجْدِيدِ الْحُزْنِ وَالْبُكَاءِ وَالنَّدْبِ عَلَى مَا جَرَتْ بِهِ عَادَتُهُنَّ فَلَا تَجُوزُ ، وَعَلَيْهِ حُمِلَ حَدِيثُ { لَعَنَ اللَّهُ زَائِرَاتِ الْقُبُورِ } وَإِنْ كَانَ لِلِاعْتِبَارِ وَالتَّرَحُّمِ مِنْ غَيْرِ بُكَاءٍ وَالتَّبَرُّكِ بِزِيَارَةِ قُبُورِ الصَّالِحِينَ فَلَا بَأْسَ إذَا كُنَّ عَجَائِزَ .
وَيُكْرَهُ إذَا كُنَّ شَوَابَّ كَحُضُورِ الْجَمَاعَةِ فِي الْمَسَاجِدِ
“Агар аёлларнинг қабристонга бориши одатдагидек, йиғлаш, қайғуларни янгилаш ва ўликларни мақтаб жар солиш учун бўлса бу жоиз эмас. “Қабр зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин”, маъносидаги ҳадис ҳам мана шундай аёлларга қарата айтилган. Агар ёши катта аёллар ибратланиш, йиғи-сиғи қилмай, ўтганларга раҳмат сўраш ва солиҳ инсонларнинг зиёратидан табаррук ҳосил қилиш учун борсалар, бунинг зарари йўқ. Агар ёш аёллар бўлса, уларнинг қабристонга боришлари худди масжидга боришлари каби макруҳдир”.
Аллома Ибн Обидийн ушбу ибораларни келтиргандан сўнг масалага қуйидагича хулоса ясаганлар:
وَهُوَ تَوْفِيقٌ حَسَنٌ
яъни: “Хайруддин Рамлийнинг ушбу хулосалари мазкур масаладаги ҳар-хил сўзларни гўзал шаклда мувофиқлаштириш ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).
Демак, уламоларимизнинг юқоридаги сўзларидан ёши катта аёллар эркакларга аралашмаган ҳолатда, сатри авратга риоя қилиб, йиғи-сиғи қилмай, ибратланиш мақсадида қабристонга бориб ўтганларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуо қилиб келишлари жоиз экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.