diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУРЪОННИ ЎҚИБ ТУГАТГАНДАН СЎНГ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Ўзбекча Қуръон китобини ўқигандан кейин, яъни тугатиб бирон жонлиқ сўйиб, қон чиқариш керакми? Мен шундай эшитдим, бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап нотўғри. Қуръони каримни ўқиб тугатиш савобли амал. Ҳар бир савобли амални бажарилганида жонлиқ сўйиш шарт бўлмайди.

Шундай экан, динимизда машруъ бўлмаган амалларни мажбурий қилиб, динга киритмаслик керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТОҒА ЁКИ АММАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Турмуш ўртоқ танлашда қариндошлардан, тоғасининг қизини ёки аммасининг қизини турмуш ўртоқ қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Чунки тоғанинг, холанинг, амманинг ва амакининг фарзандлари бир-бирларига номаҳрам (яъни, ўзаро никоҳланишлари жоиз бўлган) инсонлар ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#аудио
#қисқа_савол_жавоблар

❓Уста янги қурилаётган ҳожатхонада Қуръон эшитса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МЎМИНДАН ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#ҳадис

❓1095-CАВОЛ: Мўминдан ортиб қолган таом бошқа бир мўминга шифоми? Шу маънода саҳиҳ ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Айнан шу лафз билан саҳиҳ ҳадис келмаган. Бу ҳақида уламолар, жумладан Мулла Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳ огоҳлантиришган. Лекин бу сўзнинг маъноси тўғри, бунга бошқа ҳадиси шарифларда ишоралар бор. Баъзи истиснолардан ташқари, одамдан қолган таом бўлсин, ичимлик бўлсин пок ҳисобланади.

وجاء في صحيح البخاري عن السيدة عائشة رَضِيَ اللّٰهُ عَنْهَا، أن النبي صَلَّى اللّٰهُ عَلَيْهِ وعلى آله وصحبه وَسَلَّمَ كان يقول للمريض: «بِسْمِ اللّٰهِ، تُرْبَةُ أَرْضِنَا، بِرِيقَةِ بَعْضِنَا، يُشْفَى سَقِيمُنَا، بِإِذْنِ رَبِّنَا».

Пайғамбаримиз алайҳиссалом касалга: "Бисмиллаҳ, турбату арзина, бириқати баъзина, юшфа сақимуна бизни роббина (Аллоҳнинг исми билан бошлайман, еримизнинг тупроғи биримизнинг тупуги билан (қўшилса), Аллоҳнинг изни ила беморларимиз тузалади), дер эдилар" (Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилганлар).

Бу ҳадиси шарифнинг тафсилоти шуки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўрсатгич бармоқларини озгина тупуклари билан ҳўллаб, тупроққа босадилар ва бармоққа илашган тупроқни жароҳат жойига босганлар. Кўпчилик уламоларнинг таъкидига кўра, барча мўминларнинг туфуги ва барча ерларнинг тупроғи шифо бўлиши ҳадиси шариф маъносидан тушунилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

63-дарс. Закот ва унинг фарз бўлишига оид масалалар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИШ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Кўпинча ишхонада намоз ўқийман. Кийимим чанг бўлади. Савол шундаки, пок кийимда қазо қилиб ўқиган афзалми ёки чанг, мой кийимда вақтидами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, имкон бўлганда тоза-покиза кийимлар билан намоз ўқишга тарғиб қилинади. Фиқҳ китобларимизда иш кийими билан намоз ўқиш макруҳ, деган гаплар ҳам бор. Лекин тоза кийим бўлмаганда, иш кийими билан бўлсада намозни вақтида ўқилади. Чунки намозни тарк қилиш катта гуноҳдир. Катта гуноҳга тушмаслик учун кир кийим билан бўлсада, фарзни бажариш шарт бўлади. Бунинг устига чанг, ҳар хил техник мойлар, бензин, солярка каби нарсалар нажосат ҳисобланмайди. Зарурат бўлган шундай кийимларда ҳам намоз ўқилади. Буни баҳона қилиб намозни тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ИМОМНИНГ ҚАЙСИ ТОМОНИДА ТУРАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Икки киши намоз ўқисак, иқтидо қилувчи ёнида турадими ёки орқасидами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иқтидо қилувчи бир киши бўлса ёнида туради. Улар икки ва ундан кўп бўлса, орқада алоҳида саф бўлиб турадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БУНДАЙ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Кўкракдан сут чиқиб кетса таҳорат бузиладими? Намоз пайти чиқиб кетсачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ бузилмайди. Инсон баданидан пок нарсанинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Шунга кўра, сутнинг чиқиши, терлаш, балғам чиқиши, оғриқсиз кўз ёши билан таҳорат бузилмайди. Инсон баданидан чиққан нарса қон, йиринг, сариқ сув каби нажосат бўлса таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#рўза

Рамазон рўзасининг қазоси қандай тутилади?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БОЛАНИНГ ОДОБЛИ БЎЛИШИ ҚАЙСИДУР КУНГА БОҒЛИҚМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жума ва чоршанба куни бола бўлса, катта бўлганда ота-онани ҳурмат қилмайди, яхши бола чиқмайди деган гапларни эшитдим. Бу қанчалик тўғри? Ҳозир фарзандга ҳаракат қиляпмизу лекин қўрқяпман, қайсидир кунда бўлса бола одобли, ота-онани ҳурмат қиладиган бўларкан?! Илтимос маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боланинг қандай улғайиши унга бериладиган таълим-тарбияга боғлиқ. Туғилган ёки бўлган кунига боғлиқ эмас. Динимизда маълум кун ёки маълум нарсалардан шумланиш қораланади. Сиз болангизга тарбияни кўпроқ амалда қилиб кўрсатиш орқали беринг. Мана шу таъсирлироқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ХУФТОНДАН СЎНГ ВИТРНИ ЎҚИМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб витр намозини ўқишига аниқ ишонса, хуфтонни ўқиб ухлаши ва кечанинг охирида туриб витр намозини ўқиши мустаҳабдир. Агар кечанинг охирида уйғонишга ишончи комил бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқиши афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ШОМ НАМОЗИНИ 4 РАКАТ ЎҚИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Йиллик қазоларни ўқиётганда шом намозига ният қилинсаю 4 ракат намоз ўқиса ва охирида саждаи саҳв қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ. Бундай вазиятда саждаи саҳв билан намоз тўғриланмайди. Чунки шом намозида учинчи ракатдан сўнг қаъдага ўтириш фарз амалдир. Уни тарк қилинса шом намози саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун бундай ҳолатларда шом намозини қайта ўқиш лозим бўлади. Саждаи саҳв эса вожибни тарк қилиш ё ўзгартириш, фарзни кечиктириш ёки такрор юзага келганда қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИ БОШҚА ҲАЙВОН ЭВАЗИГА НАСИЯГА СОТИБ ОЛИШ
#қурбонлик

❓1093-CАВОЛ: Бир танишимдан қурбонлик учун қўй олдим ва ўша қўйни қурбонлик қилдим. Аммо у танишим, яъни қўйнинг эгаси менга пулини айтмасдан, балки эвазига бир ойдан кейин худди шундай қўй олиб берасан, деб шарт қўйди. Менинг қурбонлигим жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, шу нарсани яхши билиш керакки, мазҳабимизга кўра, қўйни қўйга сотиш икки бир хил жинсдаги нарсани бир-бирига алмаштириш бўлиб, бунда рибо бўлмаслиги учун уларни қўлма-қўл, яъни нақд савдо билан бир-бирига алмашиш керак ва бу жоиздир. Аммо, насия бўлса, бу рибо ва фосид бай, яъни ножоиз савдо ҳисобланади. Бу борада “Ҳидоя” китобининг “Иноя”номли шарҳида қуйидагича келтирилган:

"وَبِمَا رَوَى أَبُو دَاوُد فِي السُّنَنِ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { نَهَى عَنْ بَيْعِ الْحَيَوَانِ بِالْحَيَوَانِ نَسِيئَةً } لَنَا"

яъни: “Бизнинг далилимиз "Абу Довуд "Сунан"да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганига кўра: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳайвонни бошқа ҳайвонга насия савдо қилиб сотишдан қайтардилар" (“Иноя шарҳи Ҳидоя”).

Шунга кўра, юқоридаги ҳолатда рибо ва фосид савдо кўриниши мавжуддир. Шаръий қоидага кўра, мазкур ҳолатда байнинг дуруст ва ҳалол бўлиши учун унинг фосид бўлишига олиб келувчи иллатдан қутилиш керак. Яъни келишувга кўра, қўйни қўйга алмашишга келишилган бўлса ҳам харидорга қўй эмас, балки унинг қийматини тўлаш вожиб бўлади.

Энди қилинган қурбонлик масаласига келсак, мазҳабимизга кўра, фосид савдода харидор молни қабз қилган (қўлига олган) бўлса, у учун мулк (эгалик) собит бўлади. Бу ҳақида “Иноя” китобида шундай дейилган:

( وَإِذَا قَبَضَ الْمُشْتَرِي الْمَبِيعَ فِي الْبَيْعِ الْفَاسِدِ بِأَمْرِ الْبَائِعِ وَفِي الْعَقْدِ عِوَضَانِ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا مَالٌ مَلَكَ الْمَبِيعَ وَلَزِمَتْهُ قِيمَتُهُ )

яъни: “Харидор сотиб олинган молни фосид савдода сотувчининг буйруғи билан қабул қилиб олган бўлса, уларнинг келишувлари ўзаро икки бир жинсдаги нарсани эваз қилиш бўлган бўлса, мазкур суратда харидор молга эга бўлган ҳисобланади. Аммо, унга ўша келишилган эвазни эмас балки унинг қийматини тўлаш лозим бўлади” (“Иноя шарҳи Ҳидоя” китоби).

Шунга кўра, юқоридаги ҳолатда қилинган қурбонлик дуруст бўлади. Аммо сотувчига қўй эмас, балки унинг қийматини тўлаши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#аудио
#таҳорат

Таҳоратсиз ҳолда телефондан Қуръон ўқиса бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ГИЛАМГА НАЖОСАТ ТЕГИБ, ҚУРИБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Уйдаги гиламгами ёки ўтирадиган жойгами сийдик ёки маний тегса ва у қуриб кетса, шу жойга тегиб кетсак, теккан жойимиз нопок бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гиламга нажосат тегиб, қуриб қолган бўлса, уни кийимга ёки баданга тегишининг зарари йўқ. Лекин у жойда намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗДА ЗАМ СУРА ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Намозда Фотиҳа сурасидан кейин зам сура сифатида катта сураларнинг учта, тўртта оятларини ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Фотиҳа" сурасига қисқа уч оят ёки уч оят миқдорича келадиган узун бир оят қўшиб ўқисангиз жоиз.
Лекин зам сурага тўлиқ бир сурани ўқиш афзал.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҒУСЛДАН СЎНГ ҚЎЛИМГА БЎЁҚ ТЕККАНИНИ КЎРДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Ғусл қилгандан сўнг қўлимда бўёқ текканини кўрдим яна ғусл қиламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баданнинг бирор жойига бўёқ ёки елим тегиб, терига сув ўтишини тўсиб қолган бўлса аввало бу нарсаларни кетказиб кейин таҳорат, ғусл қилиш керак бўлади. Аммо ғуслдан ёки таҳоратдан кейин кўриб қолган бўлсангиз бу нарсаларни кетказиб шу жойларни ўзини ювиш билан кифояланасиз. Ғусл ёки таҳоратни қайта қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#қисқа_савол_жавоблар

❓Уста янги қурилаётган ҳожатхонада Қуръон эшитса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚИЛИБ ОЛИШ КЕРАКМИ?
#Ҳаж_умра

❓1094-CАВОЛ: Ҳаж ибодатини адо этиб, айни пайтда Маккада бўлиб турибмиз. Бу ердан кетиш вақтимизга ҳали бир неча кун бор. Шунга видолашув тавофини адо этганимиз йўқ. Гуруҳимиздаги ҳожилардан бирлари: “Видолашув тавофини Зулҳижжа ойида қилиб олишимиз керак, акс ҳолда қўй сўйиш вожиб бўлиб қолади” дедилар. Ҳақиқатда шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг вожибларидан бири бўлиб, уни айнан Зулҳижжа ойида қилиш шарт қилинмаган. Балки Ифоза тавофини аксарини адо этгандан кейин адо этиш мумкин. Имкон қадар ҳожи Маккаи мукаррамадан чиқиб кетиш олдидан адо этгани мустаҳаб саналади.

Видолашув тавофининг охирги вақти белгиланмаган бўлиб, ҳожи Маккаи мукаррамада йиллар давомида яшаб қолгандан кейин у ердан чиқиб кетиш олдидан адо этса ҳам адо бўлаверади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

ولا اخر له ما دام مقيما فلو أتى به ولو بعد سنة يكون أداء لا قضاء

“Ҳожи модомики Маккада истиқомат қилиб турар экан видолашув тавофининг охирги вақти йўқдир. Агар уни бир йилдан кейин бажарса ҳам адо бўлаверади, қазо бўлмайди” (“Ғунятун носик” китоби, 305-бет).

Демак, ҳожиларимиз видолашув тавофини Маккадалик пайтларида Зулҳижжа ойидан кейин ҳам адо этишлари мумкин. Бунинг учун улар бирор жиноят қилган саналмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

63-дарс. Закот ва унинг фарз бўлишига оид масалалар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭЛЕКТРОН ТАСБЕҲНИ БАРМОҚҚА ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳоратли бўла туриб, сийдик теккан кийимга ёки сийдикка қўлимиз тегса ёки совун порошок билан қўлни ё бирор нимани ювилса таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратли одам нажосатни ушласа ёки бирор жойига нажосат тегса таҳорати бузилган ҳисобланмайди. Нажосат теккан жойни ўзини ювиб покланади. Таҳорат ташқаридан нажосат текканда эмас, балки ичкаридан нажосат чиқса бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#аудио
#рўза

Рамазон рўзасининг қазоси қандай тутилади?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЁЛ КИШИ ТОВУҚ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Устоз, аёл киши товуқ сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, аёллар ҳам товуқ сўйиши дуруст. Худди шундай бошқа жонлиқларни ҳам сўйиши жоиз бўлади. Чунки сўювчи мусулмон ёки (сўйиш пайтида Аллоҳ таолонинг номидан бошқанинг номини зикр қилмайдиган) аҳли китоб бўлиши шарт қилинган. У эркакми ёки аёлми фарқи йўқ ("Мухтасар","Фатҳу бобил иноя" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ СИРНИ ТАРҚАТИШ ГУНОҲЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Чимилдиқ куни янгаларни ётоқхонага кириши, қўпол қилиб айтганда уларга дока бериш ва шунга ўхшаган ишлар ҳақида нима дея оласиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш мутлақо нотўғри ва шармандаликдан бошқа нарса эмас. Динимизда эр-хотин ўртасида тўшакда бўладиган махфий ишларни бошқаларга айтишдан қайтарилади.

Абу Саъид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир", дедилар» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТИЗЗАСИНИ БУКМАСДАН ИШОРА БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мани 14 ёшли ўғлим бор. Ҳозирда тизза ости суяк емирилиш касаллигидан даволаняпти. Энди намозини ўқий олмаяпти, шифокор тиззасини букмаслиги керак деб айтди, букса яна касаллиги ривожланаркан. Маслаҳат беринг, намозини қандай адо қилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўғлингиз ўзига қулай тарзда қиблага қараб ўтириб олиб, тиззасини букмасдан ишора билан намоз ўқиши мумкин. Бунда руку учун энгашса, сажда қилиш учун ундан пастроққа бошини эгади. Тузалиб кетгунига қадар фарз ва суннат намозларини мана шу зайлда ўқиб туриши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҲОМИЛАДОР АЁЛГА НИКОҲЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳомиладор аёлни никоҳ ўқитиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёлни талоқ қилинса, бу аёл токи туққунича иддада ўтирган ҳисобланади. Бу аёл туғмагунича, эридан бошқа билан никоҳлана олмайди. Бордию ҳомила зинодан бўлган бўлса, у аёл билан никоҳланиш мумкин, аммо ҳомиласини туққунича жинсий алоқа қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

КЎЗИ ОЖИЗ ОДАМ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

❓1092-CАВОЛ: Кўзи ожиз одам имом бўлиб намоз ўқиса бўладими? Хатми Қуръондачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар жамоат ичида имомликка кўзи ожиз одамдан лойиқроқ киши бўлмаса, ўша кўзи ожиз киши имом бўлгани авло (афзал) бўлади ("Фатҳу бобил иноя" китоби. "Намоз" боби).

Лекин жамоат ичида кўзи ожиздан лойиқроқ киши бўлиб туриб, ўша кўзи ожиз киши имомликка ўтса, намоз дуруст, лекин макруҳ бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби. "Намоз" боби).

Нафл намозларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#таҳорат

Таҳоратсиз ҳолда телефондан Қуръон ўқиса бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel