Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ҚЎШ КЕЛИН ҚИЛМАСЛИК КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Халқимиз орасида қўш келин қилмаслик керак, чунки бахти бўлинади, деган гап юради. Яъни бирида фарзанд бўлса бири фарзандсизликдан азият чекади ёки бири вафот этади, оғир касалликка чалинади деган гаплар юради. Шу гаплар тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап мутлақо нотўғри. Биз тақдирнинг яхшисию ёмони Аллоҳ таолодан эканига имон келтиришга буюрилганмиз. Никоҳланиш суннат амал. Шундай экан савоб ишлардан эмас, балки гуноҳ ишлардан шумланиш керак.
Қолаверса, жуда кўплаб қўш келин олиб, ўша оилалар бахтли саодатли ҳаёт кечираётганлари юқоридаги гапнинг асоссиз эканини исботлайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#аудио
#ақида
❓Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун нима қилиш керак?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИЗ НИКОҲ ЎҚИТИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#никоҳ #талоқ
❓1091-CАВОЛ: 1 йил олдин эрим билан урушиб қолдик ва у менга талоқсан, деб айтди. Ўшанда 1 ёшли фарзандим бор эди. Кейинчалик ярашиб, никоҳ ўқитмасдан яшаб кетдик. Яқинда 2 фарзандимиз дунёга келади. Биз никоҳ ўқитишимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ икки хил бўлади: ражъий ва боин.
Ражъий талоқ - очиқ-ойдин талоқ сўзини айтиш орқали тушган талоқдир. Бу талоқ тушганда идда тугамасидан аввал эр хотиннинг розилигисиз қайта никоҳ ўқитмасдан ярашиб олиши (никоҳига қайтариши) мумкин. Идда тугаса, ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланади ва фақат никоҳ (гувоҳлар ва маҳр билан) билан қайтариб олиш жоиз бўлади.
Боин талоқ эса талоқ қилишни қасд қилиб, жавобингни бердим, ота-онангникига кет, сен билан яшамайман ва бошинг очиқ каби сўзлар ва бошқа талоққа очиқ-ойдин далолат қилмайдиган гаплар айтилганда тушади. Бундай талоқ боин талоқ бўлиб, фақат янги никоҳ (гувоҳлар ва маҳр билан) билан хотинини қайтиб олиши мумкин. Талоқдан кейин қайта никоҳлаб олиш талоқлар сони учтага етмаган бўлса, жоиз. Лекин талоқлар сони учтага етса, хотинини никоҳ билан ҳам қайтариб ола олмайди. Чунки талоқлар сони учтада ниҳоясига етади.
Саволдаги талоқ биринчи туридан бўлгани учун эр-хотин ярашган вақтида идда (3 ҳайз кўриб тугаши) ўтиб кетмаган бўлса, никоҳлари тўғри. Агар идда ўтгандан кейин ярашган бўлсалар, у ҳолда тезлик билан тавба қилиб, ўртадаги никоҳни янгилаш шарт.
Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп муаммолар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ОТА-ОНАНИ ОЁҒИНИ ЎПИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тармоқларда ота-онани оёғини ўпиш хақида тарғиботлар кўпаймоқда. Бу жоизми, улуғларимиз шунақа қилганмилар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда кейинги пайтларда ота-онани қўлини ва оёғини ўпиш масаласи кенг тарқаб қолди. Ҳурмат ва эҳтиром юзасидан ота-онани қўлини, оёғини ва бошини ўпиш жоиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ИСМИМНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мени исмим Қобилжон. Бир танишим менга исмингизни ўзгартиринг деди. Шунга нима дейсизлар? Ўзгартиришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қобил исмини қўйишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Чунки Қобил исми "истеъдодли", "қобилиятли", "тарбия кўрган" каби маъноларни англатади.
Шуни унутмаслик керакки, маъноси яхши бўлган исм эгаси бирор-бир нотўғри ёки гуноҳ иш қилиши билан унинг исмини бошқага қўйиб бўлмайди деган тушунча динимизда йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#аудио
#Ҳаж_умра
🕋 Ҳаж одоблари
Аббос домла ҚосимовЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
МИЛК ҚОНАСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Милк сал қонаса ҳам таҳорат синадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Милк қонаганда киши туфугига қарайди: туфукда қон кам бўлса, яъни туфукдаги оқлик қизилликдан кўп бўлса, таҳорат синмайди. Агар туфукда қон кўп бўлса, яъни ундаги қизиллик оқликдан кўп бўлса ёки тенг бўлса, таҳорат синади ("Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий"). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Қуръон
❓Қуръон тиловат савобини тирикларга бағишласа бўладими?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭР ЁКИ ХОТИН ВАФОТ ЭТСА НИКОҲ УЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр ёки хотин вафот этса ўртадаги никоҳ бузилади деб ўқидим. Шу тўғрими? Ҳазрати Aли Фотима онамизни ўзлари ғусл қилдириб ўзлари кафанлаган эканларку?!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга хос ҳукм ҳисобланади. Ҳаммага эмас. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Али разияллоҳу анҳуга "Фотима сени дунёдаги ва охиратдаги аёлинг", деганлар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТАСБЕҲЛАРНИ САНОҒИНИ БИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тасбеҳ дуоларини саноғини санамай ўқиб юриш мумкинми? Савоб бўладими ёки ўқиган тасбеҳ дуоларини саноғини билиш шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда адади аниқ баён қилинган (намоздан кейинги 33 мартадан Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар каби) тасбеҳларни айтилган саноғига риоя қилиш афзал. Аммо инсон бўш вақтларида зикр ва тасбеҳларни айтмоқчи бўлса, хоҳлаганича айтиши жоиз. Қанча кўп айтса, шунча яхши. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен вилоятдан келиб, пойтахтда ишлайман. Масофомиз 700-800 км. 2 ёки 3 ой ишлайман, шу муддатдаги намозларимни тўлиқ тартибда ўқирдим, яқинда бир ўртоғим сен қаср қилиб ўқишинг керак деди. Намозларимни тўлиқ ўқишга имконим бор. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз Тошкентда икки ёки уч ой туришни ният қилиб келсангиз, муқим бўласиз ва намозларингизни тўлиқ ўқийсиз. Ўн беш кундан кам муддатга келсангиз, мусофир бўласиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Ҳозирги ҳолатингизда тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.
Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#оила
❓Аёл эридан норози бўлса нима қилиши керак?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭРКАК КИШИ ПЛАТИНАДАН СОАТ ТАҚИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эркак киши платина (оқ олтин)дан ясалган соат тақиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Платина тилла аралаштирилмаган, соф ҳолатида бўлса, бундай соатларни эркаклар тақиши жоиз. Баъзилар уни "оқ олтин" деб аташлари зарар қилмайди. Чунки соф платина олтин ҳисобланмайди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, олтин қотишмаси таркибига никел ёки палладий қўшилса ҳам оқиш рангли олтин юзага келади. Буни эса эркаклар соат ёки узук сифатида ишлатишлари жоизмас. Шунинг учун соф платина ёки оқ рангли олтинни ажратиб олиш учун соҳа мутахассисларига мурожаат қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#ақида
❓Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун нима қилиш керак?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
РУКУ ВА САЖДА ТАКБИРЛАРИНИ ИМОМ АЙТГАНИ ЕТАРЛИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Фарз намозини имомга иқтидо қилиб ўқилганда, эргашган одам рукуга кетаётиб, турганда, саждага кетаётиб ва турганда, Аллоҳу акбар деб айтадими ёки имом айтгани етарлими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган одам интиқол такбирлари (бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш пайтида Аллоҳу акбар дейиш)ни махфий (ўзи эшитадиган даражада) айтади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ПУЛ БЕРИБ БАҲО ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ҳозир университетда ўқияпман. Фанларни ёпиш учун домлаларга пул берсак гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта гуноҳ бўлади. Ҳар қандай ўқув муассасасида ўқиётган талабалар фанлардан баҳо олиш учун ёхуд баллни (баҳони) кўтариш учун ўқитувчиларга пул ёки буюм таклиф қилиши ришва (пора) ҳисобланади. Динимизда ришва ҳаром эканига далолат қилувчи бир нечта ҳадислар бор. Жумладан, Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ришва берувчи ва ришва олувчи дўзахдадир” (Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф
❓CАВОЛ: Бугунги кунда Каъба ёнида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.
Ҳозирги кунда Каъбанинг ёнида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Ҳаж_умра
🕋 Ҳаж одоблари
Аббос домла ҚосимовЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЮТУҚЛИ АКЦИЯЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳалол маҳсулотларга сок, печинига акция қўйилган. Ундаги кодларни махсус рақамга смс орқали жўнатамиз. Aгар ўйинга чақирса борсам дамас ёки 75 млн пул чиқса, олсам ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Қуръон
❓Қуръон тиловат савобини тирикларга бағишласа бўладими?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қаср қилиб ўқиш нима дегани?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сафарда тўрт ракатли фарз намозларини икки ракат қилиб ўқишни "қаср қилиш (қисқартириш)" дейилади.
Шариатимизда мусофир киши тўрт ракатли фарз намозларини мусофирлик муддати давомида икки ракат қилиб ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЎЗИНИ ЭРИГА ҚАЙТА НИКОҲЛАНИШ УЧУН ИДДА ЎТИРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир талоқ қилинган аёл ўзини эрига никоҳ қилиниши учун ҳам идда муддатини ўтказадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ўзини эрига қайта никоҳланиши учун идда ўтириши шарт эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҒУСЛ ВА ТАҲОРАТДА ЛИНЗАНИ ЕЧИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Кўзга линза қўйилса ғусл ва таҳорат қилгунча линзани ечиб қўйиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда ва ғуслда юзни ювиш фарз ҳисобланади. Кўз ҳам юзда жойлашгани учун кўз атрофи ва қовоқлар ҳам ювилиши керак. Кўз ичини ювиш шарт қилинмаган. Шунинг учун линза қўйган одам таҳорат ва ғуслда уни олиб қўйиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАНЛАР НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Домла оёғим синиб ётибман, намозни ўтириб ўқияпман. Қиблага орқамни қилиб ўқияпман. Қиблага караб ўтирсам оёғимни қиблага узатган бўляпман. Тўғри йўл кўрсатинг, илтимос. Жовоб учун катта раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиблага юзланиб намоз ўқиш намознинг шартларидан биридир. Яъни, ушбу шарт бажарилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Қиблага узрсиз оёқ узатиш макруҳ бўлади. Лекин оёғини бука олмайдиганлар ёки ётган ҳолида намоз ўқишга мажбур бўлганлар оёғини қиблага узатиб намоз ўқишлари макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#оила
❓Аёл эридан норози бўлса нима қилиши керак?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИМОМГА ҚЎШИЛИБ ЖЎР БЎЛИБ САЛОМ БЕРИШ ОДАТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Қорака бизни Қашқадарёда баъзи масжидларда жума куни жума намозида намоздан чиқиш чоғида одамлар имомга қўшилиб, жўр бўлиб салом бериш одати бор. Шундай қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ жоиз эмас. Жамоат намозларида фақат имом овоз чиқариб, жаҳрий тарзда салом беради. Имомга эргашганлар махфий тарзда салом берадилар. Имомга қўшилиб, овоз чиқарган ҳолда жўр бўлиб, салом бериш суннатга хилофдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.