diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭРИДАН СЎРАМАЙ ОДАМЛАРГА НАРСА БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1080-CАВОЛ: Эридан сўрамай бошқа одамларга озиқ-овқат берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Бухорий, имом Муслим ва имом Термизий каби буюк муҳаддисларимиз тарафидан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:

المَرْاَۃُ رَاعِیَۃٌ عَلیٰ بَیْتِ بَعْلِہَا وَوَلَدِہٰ وَھِیْ مَسْئُوْلَۃٌ عَنْہُمْ

яъни: “Аёл киши эрининг уйига ва фарзандларига қўриқчи ва уларга масъулдир”, дейилган.

Ҳадисдаги қўриқчи ва масъул деган гапдан мурод, аёл эрнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қила олмайди, дегани бўлади. Акс ҳолда у хиёнат қилган бўлади. Бу маънони бошқа бир ҳадис қувватлайди: Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

لَاتُنْفِقُ الْمَرْأَۃُ شَیْئًا مِنْ بَیْتِ زَوْجِہَا الاّ باِذْنِ زَوْجِہَا

яъни: “Аёл эрининг уйидаги нарсалардан ҳеч бир нарсани унинг изнисиз инфоқ қила олмайди”, дедилар.

Албатта, бу ҳолатда аёл ўзининг шахсий молидан инфоқ қилишида шаръий монелик йўқ. Лекин шу ҳолатда ҳам инфоқ қилишда эри билан маслаҳатлашиб қилиши мақсадга мувофиқ ва оиланинг мустаҳкамлигига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

“ТАВАРРУК”НИНГ ҲУКМИ
#намоз #қаъда
#таваррук

❓1078-CАВОЛ: Баъзи намозхон биродарларимиз намознинг охирги ракатида ўнг оёқни тик қилиб, чап оёқни устига ўтирмасдан, балки аёлларга ўхшаб оёқни ён тамонга чиқариб олишганини кўрдим. Бундай ўтириш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда ўтириш “таваррук” дейилади. Бу ҳақда "Бадоиъус саноиъ" китобида қуйидагича келтирилади:

أما كيفيتها فالسنة أن يفترش رجله اليسرى في القعدتين جميعا ويقعد عليها وينصب اليمنى نصبا وقال الشافعي: "السنة في القعدة الأولى كذلك فأما في الثانية فإنه يتورك"، وقال مالك: "يتورك فيهما جميعا"، وتفسير التورك أن يضع أليتيه على الأرض ويخرج رجليه إلى الجانب الأيمن ويجلس على وركه الأيسر احتج الشافعي بما روي عن أبي حميد الساعدي أنه قال فيما وصف صلاة رسول الله صلى الله عليه وسلم: كان إذا جلس في الأولى فرش رجله اليسرى وقعد عليها ونصب اليمنى نصبا وإذا جلس في الثانية أماط رجليه وأخرجهما من تحت وركه اليمنى"، ولنا ما روي عن عائشة رضي الله عنها أن النبي صلى الله عليه وسلم كان إذا قعد فرش رجله اليسرى وقعد عليها ونصب اليمنى نصبا"، وروى أنس بن مالك عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه نهى عن التورك في الصلاة"، )وحديث أبي حميد محمول على حال الكبر والضعف(

яъни: “Қаъданинг суннатга мувофиқ кўриниши бу иккала қаъдада ҳам ўнг оёқни тикка қилиб, чап оёқни тўшаб устига ўтиришдир. Имом Шофеъий биринчи қаъдада ўнг оёқни тикка қилиб, чап оёқни тўшаб устига ўтириш, иккинчи қаъдада эса таваррук ҳолати суннат, дейдилар. Имом Молик иккала қаъдада ҳам таваррук суннат, дейдилар. Таваррук кўриниши орқани ерга қўйиб, икки оёқни ўнг томондан чиқариб, чап ён билан ўтиришдир. Имом Шофиий Абу Ҳумайд Соъидий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари сифатини баён қилган ривоятларини ҳужжат қиладилар: “Пайғамбар алайҳиссалом биринчи қаъдада чап оёқларини тўшаб устига ўтирдилар ва ўнг оёқларини тик қилдилар. Иккинчи қаъдада оёқларини йиғиб уларни ўнг сонлари остидан чиқардилар” (Ҳанафий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисдаги ҳолатни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёшлари кексайиб, қувватлари заифлашиб қолган вақтларида бўлган, деб шарҳлайдилар).

Биз ҳанафийларнинг далилимиз Оиша разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисдир: “Пайғамбар алайҳиссалом қачон қаъда қилсалар ўнг оёқларини тик қилиб, чап оёқларини эса тўшаб устига ўтирар эдилар.”

Яна бир далил эса Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисдир: “Набий алайҳиссалом намозда таваррук қилишдан қайтардилар” (“Бадоиъус саноиъ” китоби).

Демак, уламоларимиз таваррук ҳадисини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кексалик ва заифлик ҳолатларига тегишли, деб тушунганлар. Бошқа ҳадисларга таяниб, қаъдада чап оёқни ётқизиб, ўнг оёқни тик қилиб ўтиришни суннатга мувофиқ деб билганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен Андижонданман. Тоққа икки кунга дам олишга борсам, намозни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқийманми? Масофа 200 км атрофида.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз бу ҳолатда мусофир ҳисобланасиз ва тўрт ракатли фарз намозларнигина қаср қилиб ўқийсиз. Суннатларни эса тўлиқ адо қиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОНА ВА ФАРЗАНД ЎРТАСИДАГИ ҚАРЗ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Онамни тросини, браслетини сотдим қийналиб қолганимда ўғлим шуни сотиб тадбиркорлигинга ишлатгин, манга кегин олиб берурасан дедилар. Онам оламдан ўтиб қолди. Тахминан оламдан ўтмасларидан 20 кун олдин онам билан ният қилиб қўйгандик, тилла магазинга бориб трос, браслет олмоқчи эдик. Энди тиллани олишим керакми нима қилишим керак? Синглим бор оилали, укам бор оилали, лекин хаммамизни кассамиз битта, оилани каттаси мен ўзим. Олдиндан рахмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ онангизни раҳматига олсин. Ораларингиздаги ушбу муомала қарз муомаласи бўлган. Чунки фойдаланиб, кейинчалик ўрнига қўйиш топшириляпти. Бу эса қарз дегани. Шунинг учун сиз мазкур тақинчоқларни сотиб олиб ўрнига қўясиз. Боиси марҳум вафот этиши билан унинг моли, фиқҳ китобларимизда келтирилишича, дастлаб дафн харажатларига сарф қилинади. Сўнг қарзлари узилади ва васиятлари бажарилади. Ундан кейин қолган мол ворисларга тақсимлаб берилади. Демак, ўша тақинчоқларда сиздан бошқа меросхўрларнинг ҳам ҳаққи бор. Ўрнига қўйганингиздан сўнг мерос илмини тушунадиган бирор аҳли илм ёрдамида ўшаларнинг ҳаққини етказиб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#аудио
#Ҳаж_умра #мийқот

❓Таматтуъ ҳажи қилаётган аёл умра қилмай туриб ҳайз кўриб қолса нима қилади?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА УЗРЛИ БЎЛГАН АЁЛ
#Ҳаж_умра

❓1075-CАВОЛ: Таматтуъ ҳажи қилаётган аёл умра нияти билан эҳромга киришдан олдин ёки киргандан кейин ҳали умрасини қилмай туриб ҳайз кўриб қолса ва унинг ҳайзи то зул-ҳижжанинг саккизинчи кунига қадар давом этса, нима қилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши таматтуъ ниятида мийқотдан умра қилишга эҳром боғлаб, умра арконларини адо қилишдан илгари ҳайз кўриб қолса ва ҳаж амаллари бошлангунича ҳайздан пок бўлмаса, сочининг учидан бир бўғин кесиб, умра эҳромидан чиқиб, ҳаж учун эҳром боғлайди ва ҳаж амалларини бажариб бўлгач, умранинг қазосини адо қилади. Лекин умра учун биринчи боғлаган эҳромидан умрани қилмай чиққани учун зиммасига қон вожиб бўлади ва унинг ҳажи таматтуъ эмас, ифрод бўлади. Шунинг учун унга таматтуъ учун сўйиладиган қўй вожиб бўлмайди. (“Фатҳул мулҳим” китоби).

Қазо умрани қилиш учун Ҳарам ҳудудидан ташқаридаги “Ҳил”га чиқиб, яъни “Масжиди танъим” (“Масжиди Оиша”) ёки “Жиърона” каби мийқотлардан бирига бориб, ҳайз ҳолатида қила олмаган умрасининг қазосини ният қилиб, эҳромга киради ва талбия айтади. Кейин Каъбатуллоҳни етти марта тавоф ва сафо-марвада етти марта саъй қилиб, сочининг учидан бир бўғинини кесиб, қазо умранинг эҳромидан чиқади. Биринчи эҳромидан умра қилмай чиққани учун ҳарам ҳудудида қўй сўйдиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Бемор #Фазилат

Беморларни зиёрат қилиш фазилати

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Бемор #Фазилат

Беморларни зиёрат қилиш фазилати

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ўқишга 15 кундан кўп тураман деб ният қилиб келгандим. Намозларимни бутунлигича ўқиётгандим. Уч тўрт кун олдин вилоятимга бориб келдим лекин уйимга борганим йўқ. Уйимга бир-икки километр узоқликдаги йўлдан ўтиб бошқа туманга бориб келдим. Бу сафар келаётганимда 10 кунда уйимга боришни ният қилдим. Энди ўқишда мен фарзларни бутунлигича ўқийманми ёки қаср қилибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вилоятингизнинг бошқа туманидан ўқиш жойингизга қайтишда яна ўн кундан кейин уйингизга қайтишни ният қилган бўлсангиз, мусофир ҳукмида бўласиз. Токи яна уйингизга етиб боргунча намозларни қаср қилиб ўқиб турасиз. Чунки сиз сафар масофасини қасд қилиб чиқиб, етиб келган жойингизда 15 кундан кам туришни ният қилгансиз.

Саволда уйингиз ва ўқиш жойингиз ўртасидаги масофа зикр қилинмаган. Биз айтган жавоб улар ўртаси уч кечаю уч кундузлик йўл (тақрибан 90 км) бўлганда мувофиқ келади. Агар масофа бундан кам бўлса, ҳар қанақасига муқим бўласиз ва доим намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҲИДОЯТ ТОПИШ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Имон, ихлос Аллоҳ таолодан бериладими ёки инсон ҳаракат қилиб эришадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло бандага ҳидоятни Ўзи бериши, Ўзи ҳидоят қилган кишини ҳеч ким адаштира олмаслиги ҳақида бир қанча оятлар бор. Аммо, Аллоҳ таолони борлиги ва бирлигига далолат қиладиган бир қанча аломатлар бўла туриб, Аллоҳга имон келтирмагани учун киши гуноҳкор бўлади. Демак, “Ҳидоят Аллоҳдан” дегани – Аллоҳ таоло Ўзининг борлиги ва бирлигини англатиб турадиган оятларни нозил қилиши деганидир. Лекин бандалар ўзлари шунча аломатларни кўрмаслиги, билмаслиги – Аллоҳни ҳидоят бермагани эмас, балки, банда ўзи берилган имонни, ҳидоятни топа олмагани ҳисобланади.

Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло яхшилик ёки ёмонлик, имон ёки куфрни танлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун жавобгар бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса, савобга эришади, нафси хоҳлаган йўлдан юрса, шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога гирифтор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#аудио
#Ҳаж_умра #мийқот

❗️Мийқотлар ҳақида

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК
#ақида

❓1073-CАВОЛ: Ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақига яхшиликлар қилиб турса бўладими? Нима амаллар қилсам уларга бунинг савоби етиб бориб туради?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик вақтларига чекланиб қолмайди. Балки фарзанд учун ота-онага уларнинг вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, бу яхшиликларнинг савоби уларнинг ҳақига етиб бориб туради.

عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ بَقِيَ مِنْ بِرِّ أَبَوَيَّ شَيْءٌ بَعْدَ مَوْتِهِمَا أَبَرُّهُمَا؟ قَالَ: نَعَمْ، خِصَالٌ أَرْبَعٌ: الدُّعَاءُ لَهُمَا، وَالْاِسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عَهْدِهِمَا، وَإِكْرَامُ صَدِيقِهِمَا، وَصِلَةُ الرَّحِمِ الَّتِي لَا رَحِمَ لَكَ إِلَّا مِنْ قِبَلِهِمَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ

Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Расулаллоҳ! Мен учун ота онамга улар дунёдан ўтганларидан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” – деб сўради. У зот: “Ҳа! Тўрт нарса қолди: Уларга дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг”, – дедилар»” Имом Бухорий “Адаб”да ривоят қилган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ رَجُلاً قَالَ‏:‏ يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أُمِّي تُوُفِّيَتْ وَلَمْ تُوصِ، أَفَيَنْفَعُهَا أَنْ أَتَصَدَّقَ عَنْهَا‏؟‏ قَالَ‏:‏ نَعَمْ‏.‏

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир одам: “Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди. Васият қилмади. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар”. Имом Насоий ривояти.

Демак, ушбу ҳадисларга кўра фарзанд вафот этган ота-онасининг ҳақига қуйидаги яхшиликларни қилиши мумкин:
1. Ота-онанинг ҳақига дуо қилиш;
2. Аллоҳ таолодан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўраш;
3. Уларнинг ваъдаларини бажариш;
4. Ота-онанинг дўстлари ва қариндошларини ҳурмат қилиш ва уларни зиёрат қилиб туриш;
5. Уларнинг номидан хайру садақалар қилиш.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Ҳарам
#Аср_намози

❓Икки ҳарамда аср намозини соя бир баробарга етганда ўқиладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БЕЗАРАР ҲАЙВОННИ ҚАСДДАН ЎЛДИРГАН ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Шариатда безарар ҳайвонни қасддан ўлдирган қандай жазоланади? Масалан, бир одам эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаганди, натижада эшак қон йўқотиб ўлди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда безарар ҳайвонни ўлдирган кишилар учун муайян жазо белгиланмаган. Агар ўлдирилган ҳайвон бирор кишининг мулки бўлса, унинг қийматини ўлдирган кишидан ундирилади. Бироқ бир инсон шу ишга одатланиб, одамлар мулкига зарар етказишни бошласа ҳоким ёки қози тарафидан уни тўғри йўлга қайтариш учун маълум жазо қўлланиши мумкин. Буни таъзир дейилади. Бошқа жиҳатдан шариатда ҳайвонларни қийнаш, уларни зарар бермаса-да, ноҳақдан ўлдириш гуноҳ ҳисобланади. Охиратда азоб берилиши ҳақида ҳадислар бор. Ҳатто бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: “Бир аёл мушук сабабли (дўзах) азобига гирифтор бўлди. Чунки уни ўлгунга қадар ҳибс қилиб қўйган. Унга на егулик ва на сув бермаган. Ёхуд уни ўзи озуқа топиб есин учун ўз ҳолига қўймаган” (Бухорий ва Муслим ривоятлари) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бурундан қон келганини сезиб бошни кўтарса ва қон чиқмай қайтиб кетса таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қон буруннинг юмшоқ жойига чиққан бўлса таҳорат синган ҳисобланади. Гарчи у ташқарига чиқмаган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

УЗРЛИ КИШИНИНГ ИМОМЛИК ҚИЛИШИ
#намоз #таҳорат
#соҳиби_узр #имомлик

❓1079-CАВОЛ:Геморройи бор одам айни қон чиқиб турган пайтда намозга имомликка ӯтса жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор жароҳатидан доимий қон ёки йиринг оқиб турадиган киши соҳиби узур бўлиб бундай кишилар доимий таҳоратини ушлаб турадиган кишиларга имом бўлиши мумкин эмас. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати зарурат юзасидан у учун таҳорат ҳисобланади, бошқалар учун таҳорат ҳисобланмайди. Шундай экан агар соҳиби узр мукаммал таҳоратли кишиларга имом бўлса, мукаммал таҳоратли кишилар томонидан қаралганда гўёки таҳоратсиз киши имом бўлган ҳисобланади. Бу ҳақда “Ҳидоя” китобида шундай дейилган.

وَلَا يُصَلِّي الطَّاهِرُ خَلْفَ مَنْ هُوَ فِي مَعْنَى الْمُسْتَحَاضَةِ،

яъни: “Пок киши мустаҳоза (Соҳиби узур) кишилар ортида намоз ўқимайди".

Чунки соғлом шахснинг ҳолати узрли шахснинг ҳолатдан кучлироқдир. Мукаммал таҳоратли киши доимий таҳоратини ушлаб тура олмайдиган “соҳиби узр”га иқтидо қилиб намоз ўқийдиган бўлса, кучли нарсани кучсиз кучсиз нарсанинг устига бино қилинган бўлиб қолади. Ҳолбуки кучли нарсани кучсиз нарсанинг устига бино қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Оила
#Никоҳ #Талоқ

Муҳокама давраси

"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР"
(1-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ПУЛНИ ҲАДЯ ҚИЛИБ КЎПАЙТИРИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қимор
#молиявий_пирамида
#ҳадя

❓1077-CАВОЛ: Бугунги кунда интернетда турли хил усуллар билан пул топиш авж олиб кетди. Яқинда бир танишим менга бир таклифни айтиб қолди. Унга кўра мен қанчадир суммани ҳадя ёки эҳсон қилсам, менга ҳам камида саккизта одам ўшанча суммани ҳадя қилар экан. Мен ҳам саккизта одам қўшсам, оладиган совғам икки баробарга ортар экан. Шу тарзда мен топган одамлар ҳам одам қўшгани сари мени оладиган ҳадяларим миқдори кўпайиб бораверар экан. Бу дастурга ҳатто закот ва фидя ёки бошқа садақаларни ҳам берилса, жоиз эмиш. Саволим шундан иборатки: ушбу дастур орқали пул топиш менга ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, бу каби ўйин ва платформалар кун сайин кўпайиб ва унда иштирок этувчилар сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Афсуски, кўп ҳолларда бу каби ўйинларнинг ортида фирибгарлар туради ва улар маълум бир миқдор, яъни ўзлари учун етарли маблағ тўпланганидан кейин бирдан ғоиб бўлиб қоладилар ва унга пул тиккан жабрдийдалар кимга ва қаерга мурожаат қилишни ҳам билмайдилар. Чунки одатда бундай фирибгарлар ҳеч қаердан расман рўйхатдан ўтмаган ва давлат томонидан ҳеч қандай сертификатга эга бўлмаган ҳолда амалиёт олиб борадилар. Иккинчидан буларнинг кўпларида қимор ва рибонинг аломатлари борлиги учун шаръан ҳаром ҳисобланади. Яъни шариатимизга кўра, маълум бир миқдорда пул бериб, уни устига маълум бир қўшимча билан қайтариб олиш бу рибодир. Рибо эса, ҳаромдир. Юқоридаги ҳолатда улар гарчи берилаётган маблағни ҳадя ёки совға деб атаса ҳам, аслида ният ҳадя эмас, балки маълум бир маблағни саккиз баробар ёки ундан ҳам ортиқ қилиб қайтариб олишдир. Шундай бўлгач, уни нима деб аталса ҳам рибо ҳисобланади. Худди порани совға ёки ҳадя дейилса ҳам барибир пора бўлгани каби. Бундан ташқари бу дастурда молиявий пирамида аломатлари мавжуд. Яъни сиз саккизта одамни қўшишингиз шарт этилмоқда ва ўз ўрнида улар ҳам саккизтадан одам қўшишлари керак ва ҳоказо. Бу эса айнан молиявий пирамида бўлиб, у қимор ҳисобланади. Шунга кўра, юқоридаги каби рибо, товламачилик ва қимор шартлари топилган ҳар қандай амалиёт ҳаром ва ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЁЛЛАР ЭҲРОМДА ҚЎЛҚОП КИЙИШИ ЁКИ ЮЗИНИ БЕРКИТИШИ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра #эҳром
#қўлқоп_кийиш

❓1076-CАВОЛ: Аёл киши ҳаж ёки умрада эҳромда турган ҳолида қўлқоп кийиши ёки юзини беркитиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эҳромда турган вақтида, барча тикилган кийимларни кийиши мумкин.

وتلبس من المخيط ما بدا لها من الدرع والقميص والخمار والخف والقفازين (الفتاوى الهندية )

яъни: "Аёл киши эҳромда барча ўзига керак бўлган тикилган кийимларни жумладан; катта ёпинчиқ кўйлак, оддий кўйлак, рўмол, махси, қўлқоп сингари кийимларни кийишлари мумкин" ("Фатовойи ҳиндия" китоби).

واما المراة فيندب لها عدمه (القفازين) عندنا لقوله صلي الله عليه و سلم "و لا تلبس القفازين" (غنية الناسك)

яъни: "Мазҳабимизга кўра аёл кишининг эҳромда қўлқоп киймаслиги мандуб (мустаҳаб)дур, Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аёл киши (эҳромда) қўлқоп киймайди", деб марҳамат қилганлар" ("Ғунятун носик" китоби).

Юқоридаги мўътабар ҳанафий мазҳаби китобларидан маълум бўладики, аёл киши эҳромда турган вақтида қўлқоп кийиши жоиз, аммо киймагани афзалдир.

Аёллар эҳромдалик вақтиларида юзларини беркитмайдилар, бироқ юзига ёпинчиқ ёпса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмай турса, буни зарари йўқ.

ليس للمرأة أن تغطي وجهها وأنها لو أسدلت على وجهها شيئا وجافته عنه لا بأس بذلك (بدائع الصنائع)

яъни: "Аёл киши эҳромда юзини беркитиши мумкин эмас ва агар юзига бирор нарсани ёпиб олса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмасдан турса буни зарари йўқ" ("Бадоиъус-саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Ҳаж_умра #мийқот

❓Таматтуъ ҳажи қилаётган аёл умра қилмай туриб ҳайз кўриб қолса нима қилади?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ХАРИДОР ПУЛНИ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА БЕРА ОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Дадам маҳалладошимизга уй сотган эди, 2020 йил охирига ҳамма пулни беришини айтганди лекин бермади. Энди биз бошқа одамга сотсак бўладими, ёки ўша одамга вақтида бера олмагани учун нархини оширсак бўладими? Ўзи ҳам айтган бошқага сотаверинг деб.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида муштарий пулни белгиланган муддатда бера олмаса, у диёнат нуқтаи назаридан нуқсонга йўл қўйган бўлади. Аммо ҳукм қилиш жиҳатидан унга шаръий жазо йўқ. Унинг қўлидаги мулкни унинг розилигисиз сотиб бўлмайди. Ёки муддат ўтиб кетгани учун ундан алоҳида ҳақ ундириб бўлмайди. Агар ўша сотилган нарсани гаровга олиб қўйилган бўлса, ўшанда уни сотиш мумкин бўлади. Шунингдек, агар ўзи рози бўлиб, шу машинани сотишга ёрдам беринг сизни пулингизни шуни сотиб бераман деса, ўзининг розилиги билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚАБРИСТОНГА БОРГАНДА ТИК ТУРИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА ДУО ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#Қабр_зиёрати
#Дуо #Тиловат

❓1074-CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган.
Жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади:
قال في الفتح: والسنة زيارتها قائما، والدعاء عندها قائما، كما «كان يفعله - صلى الله عليه وسلم - في الخروج إلى البقيع
ثم يدعو قائما طويلا، وإن جلس يجلس بعيدا أو قريبا بحسب مرتبته في حال حياته.
Раддул муҳтор китобида айтилади: ""Фатҳул Қадир" китобида: "Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар", дейилган".
"Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради".
Яна шундай дейилади:
( قَوْلُهُ : وَلَا إجْلَاسُ الْقَارِئِينَ عِنْدَ الْقَبْرِ ) عِبَارَةُ نُورِ الْإِيضَاحِ وَشَرْحِهِ وَلَا يُكْرَهُ الْجُلُوسُ لِلْقِرَاءَةِ عَلَى الْقَبْرِ فِي الْمُخْتَارِ لِتَأْدِيَةِ الْقِرَاءَةِ عَلَى الْوَجْهِ الْمَطْلُوبِ بِالسَّكِينَةِ وَالتَّدَبُّرِ وَالِاتِّعَاظِ
“Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. "Нурул изоҳ" китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).
Бу борада “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади:
ولا يكره الجلوس للقراءة على القبر في المختار وكره القعود على القبور لغير قراءة
яъни: “Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”.
Шунингдек, “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ
яъни: “Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган.
Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.

Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҲОМИЛАДАН САҚЛАНИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёллар фарзанддан сақланиш учун бачадонига махсус мослама (спирал) кўйилади ёки лазер ёрдамида операция йўли билан бачадон найлари беркитилади. Бу иш динимизда қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра фарзанд кўриш эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқлари саналади. Уни ўзаро маслаҳатлашиб, вақтинча чеклаб туришлари жоиз. Лекин замонамизнинг кўпчилик уламоларига кўра, жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найларини беркитиб, аёлни мутлақо фарзанд кўрмайдиган қилиш жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Ҳаж_умра #мийқот

❗️Мийқотлар ҳақида

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Ҳарам
#Аср_намози

❓Икки ҳарамда аср намозини соя бир баробарга етганда ўқиладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МИЙҚОТИ ЗАМОНИЙ НИМА?
#Ҳаж_умра

❓1072-CАВОЛ: “Мийқоти замоний” деган иборани эшитиб қолдим. Илтимос шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мийқот арабча “Тавқит” (Вақт белгилаш) сўзидан олинган бўлиб, “Белгиланган вақт”, “Белгиланган жой” деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда эса, икки улуғ ибодат яъни Ҳаж ва Умра амаллари учун эҳромга кириш белгиланган вақтини . “Мийқоти замоний” ва эҳромга кириш белгиланган жойни эса, “Мийқоти маконий” дейилади. “Мийқоти замоний” Ҳаж ибодати учун Аллоҳ таоло томонидан етмиш кун қилиб бегиланган. Бу ҳақида Аллоҳ таоло ўз каломида марҳамат қилиб шундай деган:

الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَّعْلُومَاتٌ ۚ فَمَن فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ ۗ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ ۗ وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَىٰ ۚ وَاتَّقُونِ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ﴾


“Ҳaж (мaвсуми учун) мaълум oйлaр (бeлгилaнгaн). Бaс, ким шу oйлaрдa ҳaжни ўзигa фaрз қилсa (ҳaжни ният қилсa), ҳaж дaвoмидa aёлгa яқинлaшиши, гунoҳ ишлaр вa жaнжaл (кaби ишлaргa руxсaт) йўқ. Ҳaр қaндaй яxши (сaвoбли) иш қилсaнгиз, aлбaттa, уни Aллoҳ билaди. (ҳaж сaфaригa) oзуқa oлиб чиқинг. Энг яxши oзуқa тaқвoдир. Тaқвoни мeнгa қилингиз (мeндaн қўрқингиз), Эй, oқиллaр!” (Бақара: 197-оят).

Ушбу кунлар Шаввол ва Зул-Қаъда ойлари ҳамда Зул-Ҳижжанинг аввалги ўн кунидир. Мазкур етмиш кундан олдин ёки кейин Ҳаж учун эҳромга кириб бўлмайди ва боғланган эҳром эътиборга олинмайди.

Умра ибодати учун эса йилнинг барча кунлари “Мийқоти замоний” бўлиб, фақатгина, беш кун яъни Зул-Ҳижжанинг 9, 10, 11, 12, 13-кунлари яъни Арафа ва Қурбон ҳайити ҳамда ундан кейинги уч кун (Ташриқ кунлари)да Умра қилишдан қайтарилган. Чунки ушбу кунларни Аллоҳ таоло Ҳаж ибодати учун хослаб қўйган ва бу кунлар Ҳаж амаллари адо этиладиган кунлардир. Мазкур кунларда Умра қилиш ёки Умра учун эҳромга кириш макруҳи таҳримий яъни ҳаромга яқин макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу Аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#таҳорат

Саловат ва истиғфор айтиб юришим учун таҳоратли бўлишим керакми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТАЛОҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Устоз одатий суҳбатлашиш вақтида аёл эрига қарата шунчаки озғинроғига уйланинг ёки топиб олинг, деса лекин эр бу сўзларга жавобан ҳеч қандай сўз айтмаса талоққа оид бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ ушбу ҳолатда эр-хотинлар ўртасига талоқ тушмайди. Талоқ асосан эрнинг сўзига боғлиқ нарса. Аёлнинг айтган сўзи сабабли талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel